UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 7-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 7 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МЕЗОНЛАРИ

МЕЗОНЛАРИ

ГУВОҲНОМА (тавсифи)

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МЕЗОНЛАРИ

ГУВОҲНОМА (тавсифи)

РЎЙХАТИ

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ:

спорт-таълим муассасасининг тренер-ўқитувчилари учун иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини олиш;

спорт-таълим муассасасининг йўриқчи-услубчилари учун иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини олиш;

спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш бўйича хизматларни проактив шаклдаги давлат хизматларига ўтказиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) орқали проактив шаклда кўрсатилади.

Бунда Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан берилган эски намунадаги малака тоифаси гувоҳномалари уларда кўрсатилган муддат тугагунга қадар амал қилади;

идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар ҳамда спорт ҳакамлари тўғрисидаги маълумотлар «ERP sport» тизимига киритиб борилади.

4. Спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар:

«ERP sport» тизимини манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш чораларини кўрсин;

«ERP sport» тизимида жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамлари тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ шакллантирсин;

кўрсатилган давлат хизмати тўғрисида жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юбориш имкониятини яратсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2026 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарорига 1-ИЛОВА

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;

жисмоний тарбия-спорт ташкилотининг йўриқчи-услубчиси (кейинги ўринларда — йўриқчи-услубчи) — жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва ўқув-услубий ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис;

жисмоний тарбия-спорт ташкилотининг тренер-ўқитувчиси (кейинги ўринларда — тренер-ўқитувчи) — жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;

малака тоифаси — тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг касбий малака даражасини белгилайдиган, кўрсатган натижалари, назарий билими ҳамда тажрибаси асосида бажара оладиган меҳнат фаолияти даражаси;

«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) — ваколатли органнинг тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга мўлжалланган ахборот тизими.

3. Давлат хизмати «ERP sport» тизими орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖнинг махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

3 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.

4. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан «ERP sport» тизимида рўйхатдан ўтказилган тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифалари берилади.

5. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

6. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлаш учун асос бўлади.

7. Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади ва ушбу муддат ўтгандан сўнг тренер-ўқитувчилар ҳамда йўриқчи-услубчиларнинг янги кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда, малака тоифалари белгиланган тартибда қайта тасдиқланади.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» ҳамда «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвонларига эга бўлган шахсларга чекланмаган муддатга олий малака тоифаси берилади.

Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олганда, малака тоифаси муддати ижодий таътил муддатига, шунингдек, ёшга доир пенсияга чиқиш муддатига бир йил қолганда эса автоматик тарзда бир йил муддатга узайтирилади.

Малака тоифалари қайта тасдиқлангунга қадар тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлар доирасида лавозими бўйича ҳақ тўланади.

8. Ушбу Низом халқаро тоифали тренерлар учун малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

2-боб. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифаларини бериш тартиби

9. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифалари ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.

10. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисидаги маълумотлар (кейинги ўринларда — маълумотлар) «ERP sport» тизимига доимий равишда киритиб борилади.

Бунда «ERP sport» тизимида тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичлари киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланиб боради.

«ERP sport» тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун тегишли жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва Институт раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини ҳамда кўрсаткичларнинг шаклланишини «ERP sport» тизимида шахсий кабинетлари орқали кузатиб боришлари мумкин.

11. Тренер-ўқитувчиларнинг кўрсаткичлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ мезонлар асосида «ERP sport» тизими орқали баҳоланади.

12. Спортчиларни кейинги спорт маҳоратини ошириш гуруҳларига берган тренер-ўқитувчилар ушбу спортчиларнинг натижалари бўйича тегишли малака тоифаларини олишга ҳақли.

Бунда ушбу тренер-ўқитувчи даъвогарлик қилаётган малака тоифасидан олдинги малака тоифаси мезонларига тўғри келадиган кўрсаткичларга эришган спортчиларга эга бўлиши лозим ва мазкур спортчилар эришган натижалар бўйича тренер-ўқитувчи фақат бир маротаба малака тоифаси олиши мумкин.

13. Йўриқчи-услубчиларга малака тоифаси улар Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорига мувофиқ Институтда ваколатли орган томонидан тасдиқланган режа асосида малака ошириш курсларини тугатгандан сўнг берилади.

Бунда муқобил малака ошириш шаклида малака оширган йўриқчи-услубчиларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.

Йўриқчи-услубчилар томонидан якка муаллифликда тайёрланган жисмоний тарбия ва спорт бўйича дарслик ёки ўқув қўлланмаларни ваколатли орган ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ҳузурида ташкил этилган Илмий кенгашлар томонидан нашр этишга рухсат берилган бўлиши лозим.

14. Бевосита (тўғридан-тўғри) малака оширган йўриқчи-услубчиларга тегишлича иккинчи ёки биринчи малака тоифаси берилади. Бунда:

иккинчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган ҳамда бевосита (тўғридан-тўғри) малака оширган йўриқчи-услубчиларга;

биринчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида уч йил иш стажига ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган ҳамда бевосита (тўғридан-тўғри) малака оширган йўриқчи-услубчиларга берилади.

15. Мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида белгиланган қоидалардан ташқари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида ишлаган меҳнат стажи асосида йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ мезонлар бўйича «ERP sport» тизими орқали баҳоланади, истисно тариқасида, фақат бир маротаба тегишли малака тоифаси берилади.

16. «ERP sport» тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш куни ичида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади ҳамда бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.

Бунда СМС-хабарнома учун тўловлар тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг мобил алоқа телефон рақамларидаги мавжуд маблағлар ҳисобидан ундирилади.

17. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар малака тоифаси расмийлаштирилганлиги тўғрисида хабарномани олгандан сўнг, заруратга кўра, тўловни амалга оширган ҳолда «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳномани олиши мумкин.

Малака тоифаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 4 йил муддатга берилади. Бунда малака тоифаси бўйича устамалар малака тоифаси расмийлаштирилган кундан бошлаб тўланади.

18. Малака тоифасининг амал қилиш муддати тугашидан 2 ой олдин «ERP sport» тизимидаги тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисидаги маълумотлар янгиланади.

3-боб. «ERP sport» тизими ва ундан фойдаланиш тартиби

19. «ERP sport» тизими марказлаштирилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.

20. Ваколатли орган «ERP sport» тизимининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида:

жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва Институт томонидан «ERP sport» тизимида маълумотлар киритилишини, янгилаб борилишини ҳамда уларнинг ҳимояланишини;

«ERP sport» тизимида маълумотлар асосида кўрсаткичларнинг шаклланишини ҳамда маълумотларнинг ўзаро алмашинувини;

автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга «ERP sport» тизими орқали маълумотлар тақдим қилинишини;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, «ERP sport» тизимининг техник ва дастурий воситалари узлуксиз ишлашини;

«ERP sport» тизимида фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг «ERP sport» тизимига уланишини таъминлайди.

4-боб. Якунловчи қоидалар

21. Ваколатли орган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ушбу Низом талабларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

23. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

24. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисидаги маълумотларни «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) киритиб боради. Доимий равишда 2-босқич «ERP sport» тизими орқали 1. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичлари баҳоланади ва натижаси бўйича малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади. Маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш куни ичида 2. Бу ҳақида тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади. Автоматик тарзда 3-босқич Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар Тўловни амалга оширган ҳолда «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳномани олади. Заруратга кўра

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига киритиладиган тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР I. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисида маълумотлар 1.1. Ф.И.О. 1.2. Туғилган санаси (йил/кун/ой) 1.3. ЖШШИР 1.4. Яшаш манзили 1.5. Телефон рақами 1.6. Спорт тури II. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичлари а) тренер-ўқитувчилар бўйича 2.1. Тайёрлаган спортчисининг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар, мусобақа баённомаси (диплом ёки сертификат мавжуд бўлса) 2.2. Тренер-ўқитувчига спортчи бириктирилгани тўғрисидаги ҳужжат б) йўриқчи-услубчилар бўйича 2.3. Муқобил шаклда малака ошириш сертификати 2.4. Бевосита (тўғридан-тўғри) шаклда малака ошириш сертификати

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Тренер-ўқитувчиларнинг кўрсаткичларини баҳолаш

I. Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг спорт мусобақаларида эришган натижаси Спорт мусобақасининг номи Спортчилар сони * (камида) Спортчининг спорт мусобақасида эгаллаган ўрни (эришган натижаси) ** Олий тоифа Биринчи тоифа Иккинчи тоифа Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 1 Иштирок этганлиги - - Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари (катталар) 1 1 — 5 6 — 10 11 — 20 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон кубоклари (катталар). Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак. 1 1 — 5 6 — 10 11 — 20 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари (ёшлар, ўсмирлар) 1 1 — 3 4 — 6 7 — 10 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон кубоклари (ёшлар, ўсмирлар). Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак. 1 1 — 5 6 — 10 11 — 20 Осиё ва Параосиё ўйинлари 1 1 — 6 7 — 10 11 — 14 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Осиё чемпионатлари (катталар) 1 1 — 3 4 — 6 7 — 10 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Осиё кубоклари (катталар). Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак. 1 1 — 2 3 — 5 6 — 7 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Осиё чемпионатлари (ёшлар, ўсмирлар) 1 1 — 3 4 — 6 7 — 10 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Осиё кубоклари (ёшлар, ўсмирлар). Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак. 1 1 — 2 3 — 5 6 — 7 Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати (катталар, ёшлар). *** Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 40 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак. 1 1 — 3 4 — 6 7 — 10 Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича Осиё чемпионати (ёшлар, катталар). *** Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак. 1 1 — 2 3 — 4 5 — 6 Халқаро спорт ташкилотлари томонидан ташкил қилинадиган комплекс спорт мусобақалари (катталар) 1 1 — 3 4 — 5 6 — 7 Халқаро спорт ташкилотлари томонидан ташкил қилинадиган комплекс спорт мусобақалари (ёшлар, ўсмирлар) 1 1 — 3 4 — 5 6 — 7 Миллий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ва кубоклари (ўсмирлар, ёшлар, катталар). Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак. 1 1 — 3 4 — 5 6 — 8 Миллий спорт турлари бўйича Осиё чемпионатлари (ўсмирлар, ёшлар, катталар). Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 15 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак. 1 1 — 2 3 — 4 5 — 8 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати (ёшлар, катталар). 5 1 - - Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги (ўсмирлар, ёшлар, катталар). 1 - 1 — 3 4 — 6 Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги (катталар). *** 2 - 1 2 — 3 «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақаларининг республика босқичи **** 1 1 — 3 - - «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақаларининг вилоят босқичи **** 1 - 1 2 — 3 II. Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси Терма жамоалар ва спорт захираси Тайёрланган спортчилар сони Биринчи тоифа Иккинчи тоифа Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий) 2 1 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира) ***** 3 2 Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий) *** 5 4 Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира) ***** 6 5 Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (асосий) 5 4 Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (захира) ***** 6 5 Спортчиларни Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига кириш учун тайёрлаш 3 2

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичларини баҳолаш

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари М еҳнат стажи (йил) Олий тоифа Биринчи тоифа Иккинчи тоифа Спорт вазирлиги 5 3 2 Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси 5 3 2 Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари 7 4 3 Ўзбекистон дзюдо академияси, Халқаро шахмат академияси, Республика олий спорт маҳорати мактаблари (Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари), Олий маҳорат спорт мактаби, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, Республика олимпия захиралари теннис мактаби, Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати, Спортнинг эшкак эшиш ва гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаблари, Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари, Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази, Оғир атлетика маркази, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактаблари 6 5 4 Республика спорт федерациялари (уюшмалари) 7 5 3 Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари) 7 5 3 Республика жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари 7 4 3 Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари 10 6 4 Илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим т ашкилот лари (илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда) 7 4 2 Илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим т ашкилот лари (илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда) 10 7 4

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Малака тоифаси тўғрисида

Малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, тўққиз хил рангдан, шу жумладан, матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, сариқ, ҳаво ранг, жигар ранг, кул ранг ва қизил ранглардан, фон учун — оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.

Гувоҳномада Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири, давлат тилида ва лотин ёзувида ваколатли органнинг номи, малака тоифаси берилганлиги тўғрисида гувоҳнома тартиб рақами (МТ № 000000), Ф.И.О., малака тоифаси номи, малака тоифасининг амал қилиш муддати, ваколатли шахснинг номи кўрсатилади.

Гувоҳнома QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарорига 2-ИЛОВА

Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;

малака тоифаси — спорт ҳакамларининг касбий малака даражасини белгилайдиган, кўрсатган натижалари, назарий билими ҳамда тажрибаси асосида бажара оладиган меҳнат фаолияти даражаси;

спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;

«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) — ваколатли органнинг спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга мўлжалланган ахборот тизими.

3. Давлат хизмати «ERP sport» тизими орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖнинг махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

3 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.

4. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан «ERP sport» тизимида рўйхатдан ўтказилган спорт ҳакамларига малака тоифалари берилади.

5. Спорт ҳакамларига спорт бўйича ҳакам, биринчи, иккинчи, учинчи ва миллий малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.

6. Малака тоифаси спорт бўйича ҳакам малака тоифасидан бошлаб берилади.

Учинчи тоифали спорт ҳаками малака тоифаси спорт бўйича ҳакам малака тоифасига, иккинчи тоифали спорт ҳаками малака тоифаси учинчи тоифали спорт ҳаками малака тоифасига, биринчи тоифали спорт ҳаками малака тоифаси иккинчи тоифали спорт ҳаками малака тоифасига, миллий тоифали спорт ҳаками малака тоифаси биринчи тоифали спорт ҳаками малака тоифасига эга бўлган шахсларга берилади.

7. Халқаро тоифали спорт ҳаками малака тоифасига эга бўлган шахсларга тўғридан-тўғри миллий тоифали спорт ҳаками малака тоифаси берилади.

Халқаро малака тоифаси бўйича маълумотлар спорт ҳаками фаолият олиб бораётган жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан «ERP sport» тизимига киритиб борилади.

8. Ушбу Низом халқаро тоифали спорт ҳакамлари учун малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

2-боб. Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби

9. Спорт ҳакамларига малака тоифалари ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.

10. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ спорт ҳакамлари тўғрисидаги маълумотлар (кейинги ўринларда — маълумотлар) «ERP sport» тизимига доимий равишда киритиб борилади.

Бунда спорт ҳакамларининг кўрсаткичлари «ERP sport» тизимида киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланиб боради.

«ERP sport» тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун тегишли жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Спорт ҳакамлари маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини ҳамда кўрсаткичларнинг шаклланишини «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинетлари орқали кузатиб боришлари мумкин.

11. Спорт ҳакамларининг кўрсаткичлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ мезонлар асосида «ERP sport» тизими орқали баҳоланади.

12. «ERP sport» тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш куни ичида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади ҳамда бу ҳақида автоматик тарзда спорт ҳакамларига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.

Бунда СМС-хабарнома учун тўловлар спорт ҳакамларининг мобил алоқа телефон рақамларидаги мавжуд маблағлар ҳисобидан ундирилади.

13. Спорт ҳакамлари малака тоифаси расмийлаштирилгани тўғрисида хабарномани олгандан сўнг, заруратга кўра, тўловни амалга оширган ҳолда «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳномани олиши мумкин.

3-боб. «ERP sport» тизими ва ундан фойдаланиш тартиби

14. «ERP sport» тизими марказлаштирилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.

15. Ваколатли орган «ERP sport» тизимининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида:

жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан «ERP sport» тизимида маълумотлар киритилишини, янгилаб борилишини ҳамда уларнинг ҳимояланишини;

«ERP sport» тизимида маълумотлар асосида кўрсаткичларнинг шаклланишини ҳамда маълумотларнинг ўзаро алмашинувини;

автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга «ERP sport» тизими орқали маълумотлар тақдим қилинишини;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, «ERP sport» тизимининг техник ва дастурий воситалари узлуксиз ишлашини;

«ERP sport» тизимидан фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг «ERP sport» тизимига уланишини таъминлайди.

4-боб. Якунловчи қоидалар

16. Ваколатли орган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ушбу Низом талабларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

18. Спорт ҳакамлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари Спорт ҳакамлари тўғрисидаги маълумотларни «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) киритиб боради. Доимий равишда 2-босқич «ERP sport» тизими орқали 1. Спорт ҳакамларининг кўрсаткичлари баҳоланади ва натижаси бўйича малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади. Маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш куни ичида 2. Бу ҳақида спорт ҳакамларига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади. Автоматик тарзда 3-босқич Спорт ҳакамлари Тўловни амалга оширган ҳолда «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳномани олади. Заруратга кўра

Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига киритиладиган спорт ҳакамлари тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР I. Спорт ҳакамлари тўғрисида маълумотлар 1.1. Ф.И.О. 1.2. Туғилган санаси (йил/кун/ой) 1.3. ЖШШИР 1.4. Яшаш манзили 1.5. Телефон рақами 1.6. Спорт тури II. Спорт ҳакамларининг кўрсаткичлари 2.1. Мусобақа ҳаками 2.2. Мусобақа бош ҳаками 2.3. Мусобақа бош котиби

Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Спорт ҳакамларининг кўрсаткичларини баҳолаш

Т/р Спорт мусобақаси турлари* Спорт ҳаками Учинчи тоифали спорт ҳаками Иккинчи тоифали спорт ҳаками Биринчи тоифали спорт ҳаками Миллий тоифали спорт ҳаками 1. Туман (шаҳар) босқичигача бўлган спорт мусобақалари 5 - - - - 2. Туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақалари - 4 5 5 - 3. Вилоят миқёсидаги спорт мусобақалари - 3 4 5 - 4. Республика миқёсидаги мусобақалар - - - 3 5 5. Назорат ҳакамлиги (спорт хусусиятига қараб) - - - 1 2

Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Малака тоифаси тўғрисида

Малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, тўққиз хил рангдан, шу жумладан, матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, сариқ, ҳаворанг, жигарранг, кулранг ва қизил ранглардан, фон учун — оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.

Гувоҳномада Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири, давлат тилида ва лотин ёзувида ваколатли органнинг номи, малака тоифаси берилганлиги тўғрисида гувоҳнома тартиб рақами (МТ № 000000), Ф.И.О., малака тоифаси номи, малака тоифаси берилган сана, ваколатли шахснинг номи кўрсатилади.

Гувоҳнома QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 3 мартдаги 118-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 65-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 4-илованинг 108-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 795-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 6 июлдаги 364-сон қарори .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 22-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 8-илованинг 8-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 28 декабрдаги 688-сон қарорига илованинг 27-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2024 йил 8 майдаги 272-сон қарорига 1-илованинг 27-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 18 июндаги 378-сон қарорига 1-илованинг 11-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 7 август,

500-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2025 й., 09/25/500/0699-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MEZONLARI

MEZONLARI

GUVOHNOMA (tavsifi)

NIZOM

SXEMASI

MEZONLARI

GUVOHNOMA (tavsifi)

ROʻYXATI

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilari hamda sport hakamlariga malaka toifalarini berish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilari hamda sport hakamlariga malaka toifalarini berish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoniga muvofiq:

sport-taʼlim muassasasining trener-oʻqituvchilari uchun ikkinchi, birinchi va oliy malaka toifalarini olish;

sport-taʼlim muassasasining yoʻriqchi-uslubchilari uchun ikkinchi, birinchi va oliy malaka toifalarini olish;

sport hakamlariga malaka toifalarini berish boʻyicha xizmatlarni proaktiv shakldagi davlat xizmatlariga oʻtkazish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Sport hakamlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki, 2026-yil 1-yanvardan boshlab:

jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilari hamda sport hakamlariga malaka toifalarini berish boʻyicha davlat xizmatlari “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimi (keyingi oʻrinlarda — “ERP sport” tizimi) orqali proaktiv shaklda koʻrsatiladi.

Bunda Sport vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari tomonidan berilgan eski namunadagi malaka toifasi guvohnomalari ularda koʻrsatilgan muddat tugagunga qadar amal qiladi;

idoraviy mansubligi va mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, barcha jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari tomonidan trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar hamda sport hakamlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “ERP sport” tizimiga kiritib boriladi.

4. Sport vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 1-dekabrga qadar:

“ERP sport” tizimini manfaatdor vazirlik va idoralarning tegishli axborot tizimlariga integratsiya qilish choralarini koʻrsin;

“ERP sport” tizimida jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilari hamda sport hakamlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻliq shakllantirsin;

koʻrsatilgan davlat xizmati toʻgʻrisida jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilari hamda sport hakamlariga “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali SMS-xabarnoma yuborish imkoniyatini yaratsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari 2026-yil 1-yanvardan eʼtiboran oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-avgustdagi 500-son qaroriga 1-ILOVA

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi;

jismoniy tarbiya-sport tashkilotining yoʻriqchi-uslubchisi (keyingi oʻrinlarda — yoʻriqchi-uslubchi) — jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarida tashkiliy, tarbiyaviy, sogʻlomlashtirish va oʻquv-uslubiy ishlarni tashkil etuvchi va amalga oshiruvchi mutaxassis;

jismoniy tarbiya-sport tashkilotining trener-oʻqituvchisi (keyingi oʻrinlarda — trener-oʻqituvchi) — jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarida muayyan sport turi boʻyicha taʼlim dasturi asosida bevosita taʼlim beruvchi va sportchilarni tayyorlovchi mutaxassis;

malaka toifasi — trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarning kasbiy malaka darajasini belgilaydigan, koʻrsatgan natijalari, nazariy bilimi hamda tajribasi asosida bajara oladigan mehnat faoliyati darajasi;

“ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimi (keyingi oʻrinlarda — “ERP sport” tizimi) — vakolatli organning trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarga malaka toifalarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishga moʻljallangan axborot tizimi.

3. Davlat xizmati “ERP sport” tizimi orqali vakolatli organ tomonidan koʻrsatiladi.

Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida toʻlov undiriladi.

Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

30 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi “Raqamlashtirish va sertifikatlash markazi” MCHJning maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — vakolatli organning budjetdan tashqari Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

3 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi.

4. Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari tomonidan “ERP sport” tizimida roʻyxatdan oʻtkazilgan trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarga malaka toifalari beriladi.

5. Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarga ikkinchi, birinchi va oliy malaka toifalari beriladi.

6. Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarga berilgan malaka toifalari ularga tabaqalashtirilgan tarzda haq toʻlash uchun asos boʻladi.

7. Malaka toifasi 4 yil muddatga beriladi va ushbu muddat oʻtgandan soʻng trener-oʻqituvchilar hamda yoʻriqchi-uslubchilarning yangi koʻrsatkichlarini inobatga olgan holda, malaka toifalari belgilangan tartibda qayta tasdiqlanadi.

“Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan sport ustozi” hamda “Qoraqalpogʻiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan sport ustozi” faxriy unvonlariga ega boʻlgan shaxslarga cheklanmagan muddatga oliy malaka toifasi beriladi.

Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijodiy taʼtil olganda, malaka toifasi muddati ijodiy taʼtil muddatiga, shuningdek, yoshga doir pensiyaga chiqish muddatiga bir yil qolganda esa avtomatik tarzda bir yil muddatga uzaytiriladi.

Malaka toifalari qayta tasdiqlangunga qadar trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarga tashkilotning mehnatga haq toʻlash fondida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida lavozimi boʻyicha haq toʻlanadi.

8. Ushbu Nizom xalqaro toifali trenerlar uchun malaka toifasini berishga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2-bob. Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarga malaka toifalarini berish tartibi

9. Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarga malaka toifalari ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq beriladi.

10. Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari va Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (keyingi oʻrinlarda — maʼlumotlar) “ERP sport” tizimiga doimiy ravishda kiritib boriladi.

Bunda “ERP sport” tizimida trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarning koʻrsatkichlari kiritilgan maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda shakllanib boradi.

“ERP sport” tizimiga maʼlumotlarning oʻz vaqtida kiritilishi hamda haqqoniyligi uchun tegishli jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari va Institut rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.

Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligini hamda koʻrsatkichlarning shakllanishini “ERP sport” tizimida shaxsiy kabinetlari orqali kuzatib borishlari mumkin.

11. Trener-oʻqituvchilarning koʻrsatkichlari ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq mezonlar asosida “ERP sport” tizimi orqali baholanadi.

12. Sportchilarni keyingi sport mahoratini oshirish guruhlariga bergan trener-oʻqituvchilar ushbu sportchilarning natijalari boʻyicha tegishli malaka toifalarini olishga haqli.

Bunda ushbu trener-oʻqituvchi daʼvogarlik qilayotgan malaka toifasidan oldingi malaka toifasi mezonlariga toʻgʻri keladigan koʻrsatkichlarga erishgan sportchilarga ega boʻlishi lozim va mazkur sportchilar erishgan natijalar boʻyicha trener-oʻqituvchi faqat bir marotaba malaka toifasi olishi mumkin.

13. Yoʻriqchi-uslubchilarga malaka toifasi ular Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 4-iyuldagi 355-son qaroriga muvofiq Institutda vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan reja asosida malaka oshirish kurslarini tugatgandan soʻng beriladi.

Bunda muqobil malaka oshirish shaklida malaka oshirgan yoʻriqchi-uslubchilarga toʻgʻridan-toʻgʻri oliy malaka toifasi beriladi.

Yoʻriqchi-uslubchilar tomonidan yakka mualliflikda tayyorlangan jismoniy tarbiya va sport boʻyicha darslik yoki oʻquv qoʻllanmalarni vakolatli organ hamda uning tizimidagi tashkilotlar huzurida tashkil etilgan Ilmiy kengashlar tomonidan nashr etishga ruxsat berilgan boʻlishi lozim.

14. Bevosita (toʻgʻridan-toʻgʻri) malaka oshirgan yoʻriqchi-uslubchilarga tegishlicha ikkinchi yoki birinchi malaka toifasi beriladi. Bunda:

ikkinchi malaka toifasi — mutaxassisligi boʻyicha kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan hamda bevosita (toʻgʻridan-toʻgʻri) malaka oshirgan yoʻriqchi-uslubchilarga;

birinchi malaka toifasi — mutaxassisligi boʻyicha kamida uch yil ish stajiga va ikkinchi malaka toifasiga ega boʻlgan hamda bevosita (toʻgʻridan-toʻgʻri) malaka oshirgan yoʻriqchi-uslubchilarga beriladi.

15. Mazkur Nizomning 13 va 14-bandlarida belgilangan qoidalardan tashqari, jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarida ishlagan mehnat staji asosida yoʻriqchi-uslubchilarning koʻrsatkichlari ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq mezonlar boʻyicha “ERP sport” tizimi orqali baholanadi, istisno tariqasida, faqat bir marotaba tegishli malaka toifasi beriladi.

16. “ERP sport” tizimida maʼlumotlar toʻliq shakllangandan soʻng 1 ish kuni ichida ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda malaka toifasi toʻgʻrisida guvohnoma rasmiylashtiriladi hamda bu haqida avtomatik tarzda trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarga “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali SMS-xabarnoma yuboriladi.

Bunda SMS-xabarnoma uchun toʻlovlar trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarning mobil aloqa telefon raqamlaridagi mavjud mablagʻlar hisobidan undiriladi.

17. Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar malaka toifasi rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisida xabarnomani olgandan soʻng, zaruratga koʻra, toʻlovni amalga oshirgan holda “ERP sport” tizimidagi shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda malaka toifasi toʻgʻrisidagi guvohnomani olishi mumkin.

Malaka toifasi rasmiylashtirilgan kundan boshlab 4 yil muddatga beriladi. Bunda malaka toifasi boʻyicha ustamalar malaka toifasi rasmiylashtirilgan kundan boshlab toʻlanadi.

18. Malaka toifasining amal qilish muddati tugashidan 2 oy oldin “ERP sport” tizimidagi trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yangilanadi.

3-bob. “ERP sport” tizimi va undan foydalanish tartibi

19. “ERP sport” tizimi markazlashtirilgan holda vakolatli organ tomonidan yuritiladi.

20. Vakolatli organ “ERP sport” tizimining doimiy ishlashini taʼminlash maqsadida:

jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari va Institut tomonidan “ERP sport” tizimida maʼlumotlar kiritilishini, yangilab borilishini hamda ularning himoyalanishini;

“ERP sport” tizimida maʼlumotlar asosida koʻrsatkichlarning shakllanishini hamda maʼlumotlarning oʻzaro almashinuvini;

avtomatlashtirilgan holda maʼlumotlarni yigʻish, saqlash, qayta ishlash, umumlashtirish va foydalanuvchilarga “ERP sport” tizimi orqali maʼlumotlar taqdim qilinishini;

zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda, “ERP sport” tizimining texnik va dasturiy vositalari uzluksiz ishlashini;

“ERP sport” tizimida foydalanuvchilarni roʻyxatga olishni va ularning “ERP sport” tizimiga ulanishini taʼminlaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Vakolatli organ maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

22. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari ushbu Nizom talablarining davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan bajarilishini doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

23. Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

24. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari hamda Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimiga (keyingi oʻrinlarda — “ERP sport” tizimi) kiritib boradi. Doimiy ravishda 2-bosqich “ERP sport” tizimi orqali 1. Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarning koʻrsatkichlari baholanadi va natijasi boʻyicha malaka toifasi toʻgʻrisida guvohnoma rasmiylashtiriladi. Maʼlumotlar toʻliq shakllangandan soʻng 1 ish kuni ichida 2. Bu haqida trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarga “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali SMS-xabarnoma yuboriladi. Avtomatik tarzda 3-bosqich Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar Toʻlovni amalga oshirgan holda “ERP sport” tizimidagi shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda malaka toifasi toʻgʻrisidagi guvohnomani oladi. Zaruratga koʻra

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritiladigan trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar toʻgʻrisida MAʼLUMOTLAR I. Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilar toʻgʻrisida maʼlumotlar 1.1. F.I.O. 1.2. Tugʻilgan sanasi (yil/kun/oy) 1.3. JSHSHIR 1.4. Yashash manzili 1.5. Telefon raqami 1.6. Sport turi II. Trener-oʻqituvchilar va yoʻriqchi-uslubchilarning koʻrsatkichlari a) trener-oʻqituvchilar boʻyicha 2.1. Tayyorlagan sportchisining musobaqalarda erishgan natijalarini tasdiqlovchi hujjatlar, musobaqa bayonnomasi (diplom yoki sertifikat mavjud boʻlsa) 2.2. Trener-oʻqituvchiga sportchi biriktirilgani toʻgʻrisidagi hujjat b) yoʻriqchi-uslubchilar boʻyicha 2.3. Muqobil shaklda malaka oshirish sertifikati 2.4. Bevosita (toʻgʻridan-toʻgʻri) shaklda malaka oshirish sertifikati

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Trener-oʻqituvchilarning koʻrsatkichlarini baholash

I. Trener-oʻqituvchi tomonidan tayyorlangan sportchilarning sport musobaqalarida erishgan natijasi Sport musobaqasining nomi Sportchilar soni * (kamida) Sportchining sport musobaqasida egallagan oʻrni (erishgan natijasi) ** Oliy toifa Birinchi toifa Ikkinchi toifa Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari 1 Ishtirok etganligi - - Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha jahon chempionatlari (kattalar) 1 1 — 5 6 — 10 11 — 20 Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha jahon kuboklari (kattalar). Bunda ushbu sport musobaqalarida kamida 20 ta mamlakatning sportchilari qatnashgan boʻlishi kerak. 1 1 — 5 6 — 10 11 — 20 Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha jahon chempionatlari (yoshlar, oʻsmirlar) 1 1 — 3 4 — 6 7 — 10 Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha jahon kuboklari (yoshlar, oʻsmirlar). Bunda ushbu sport musobaqalarida kamida 20 ta mamlakatning sportchilari qatnashgan boʻlishi kerak. 1 1 — 5 6 — 10 11 — 20 Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari 1 1 — 6 7 — 10 11 — 14 Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha Osiyo chempionatlari (kattalar) 1 1 — 3 4 — 6 7 — 10 Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha Osiyo kuboklari (kattalar). Bunda ushbu sport musobaqalarida kamida 10 ta mamlakatning sportchilari qatnashgan boʻlishi kerak. 1 1 — 2 3 — 5 6 — 7 Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha Osiyo chempionatlari (yoshlar, oʻsmirlar) 1 1 — 3 4 — 6 7 — 10 Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha Osiyo kuboklari (yoshlar, oʻsmirlar). Bunda ushbu sport musobaqalarida kamida 10 ta mamlakatning sportchilari qatnashgan boʻlishi kerak. 1 1 — 2 3 — 5 6 — 7 Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Hukumat qarorlari bilan belgilangan alohida sport turlari boʻyicha jahon chempionati (kattalar, yoshlar). *** Bunda ushbu sport musobaqalarida kamida 40 ta mamlakatning sportchilari qatnashgan boʻlishi kerak. 1 1 — 3 4 — 6 7 — 10 Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Hukumat qarorlari bilan belgilangan alohida sport turlari boʻyicha Osiyo chempionati (yoshlar, kattalar). *** Bunda ushbu sport musobaqalarida kamida 20 ta mamlakatning sportchilari qatnashgan boʻlishi kerak. 1 1 — 2 3 — 4 5 — 6 Xalqaro sport tashkilotlari tomonidan tashkil qilinadigan kompleks sport musobaqalari (kattalar) 1 1 — 3 4 — 5 6 — 7 Xalqaro sport tashkilotlari tomonidan tashkil qilinadigan kompleks sport musobaqalari (yoshlar, oʻsmirlar) 1 1 — 3 4 — 5 6 — 7 Milliy sport turlari boʻyicha jahon chempionatlari va kuboklari (oʻsmirlar, yoshlar, kattalar). Bunda ushbu sport musobaqalarida kamida 20 ta mamlakatning sportchilari qatnashgan boʻlishi kerak. 1 1 — 3 4 — 5 6 — 8 Milliy sport turlari boʻyicha Osiyo chempionatlari (oʻsmirlar, yoshlar, kattalar). Bunda ushbu sport musobaqalarida kamida 15 ta mamlakatning sportchilari qatnashgan boʻlishi kerak. 1 1 — 2 3 — 4 5 — 8 Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi chempionati (yoshlar, kattalar). 5 1 - - Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi chempionati yoki kubogi (oʻsmirlar, yoshlar, kattalar). 1 - 1 — 3 4 — 6 Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Hukumat qarorlari bilan belgilangan alohida sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi chempionati yoki kubogi (kattalar). *** 2 - 1 2 — 3 “Besh tashabbus olimpiadasi” doirasidagi sport musobaqalarining respublika bosqichi **** 1 1 — 3 - - “Besh tashabbus olimpiadasi” doirasidagi sport musobaqalarining viloyat bosqichi **** 1 - 1 2 — 3 II. Trener-oʻqituvchining Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalarini shakllantirish hamda sport zaxirasini tayyorlashda qoʻshgan hissasi Terma jamoalar va sport zaxirasi Tayyorlangan sportchilar soni Birinchi toifa Ikkinchi toifa Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha sportchilarni Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoasi nomzodligiga tayyorlash (asosiy) 2 1 Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturlariga kiritilgan sport turlari boʻyicha sportchilarni Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoasi nomzodligiga tayyorlash (zaxira) ***** 3 2 Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Hukumat qarorlari bilan belgilangan alohida sport turlari boʻyicha sportchilarni Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoasi nomzodligiga tayyorlash (asosiy) *** 5 4 Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Hukumat qarorlari bilan belgilangan alohida sport turlari boʻyicha sportchilarni Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoasi nomzodligiga tayyorlash (zaxira) ***** 6 5 Sportchilarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar sport terma jamoalari nomzodligiga tayyorlash (asosiy) 5 4 Sportchilarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar sport terma jamoalari nomzodligiga tayyorlash (zaxira) ***** 6 5 Sportchilarni Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlariga kirish uchun tayyorlash 3 2

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Yoʻriqchi-uslubchilarning koʻrsatkichlarini baholash

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari M yehnat staji (yil) Oliy toifa Birinchi toifa Ikkinchi toifa Sport vazirligi 5 3 2 Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi va Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi 5 3 2 Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari 7 4 3 Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi, Xalqaro shaxmat akademiyasi, Respublika oliy sport mahorati maktablari (Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari), Oliy mahorat sport maktabi, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari, Respublika olimpiya zaxiralari tennis maktabi, Respublika velosport mahorat maktab-internati, Sportning eshkak eshish va gimnastika boʻyicha ixtisoslashtirilgan respublika bolalar-oʻsmirlar olimpiya zaxirasi sport maktablari, Gimnastika sport turlariga tayyorlash markazlari, Oʻzbekiston karateni rivojlantirish markazi, Ogʻir atletika markazi, sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari, ixtisoslashtirilgan sport maktablari, sport maktablari 6 5 4 Respublika sport federatsiyalari (uyushmalari) 7 5 3 Hududiy sport federatsiyalari (uyushmalari) 7 5 3 Respublika jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari 7 4 3 Hududiy jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari 10 6 4 Ilmiy-tadqiqot institutlari va oliy taʼlim t ashkilot lari (ilmiy unvon yoki ilmiy darajaga ega boʻlgan holda) 7 4 2 Ilmiy-tadqiqot institutlari va oliy taʼlim t ashkilot lari (ilmiy unvon va ilmiy darajaga ega boʻlmagan holda) 10 7 4

Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Malaka toifasi toʻgʻrisida

Malaka toifasi toʻgʻrisidagi guvohnoma A5 formatdagi oq qogʻozda, toʻqqiz xil rangdan, shu jumladan, matn uchun — qora rang, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, sariq, havo rang, jigar rang, kul rang va qizil ranglardan, fon uchun — oq rangdan foydalangan holda bosib chiqariladi.

Guvohnomada Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri, davlat tilida va lotin yozuvida vakolatli organning nomi, malaka toifasi berilganligi toʻgʻrisida guvohnoma tartib raqami (MT № 000000), F.I.O., malaka toifasi nomi, malaka toifasining amal qilish muddati, vakolatli shaxsning nomi koʻrsatiladi.

Guvohnoma QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda beriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-avgustdagi 500-son qaroriga 2-ILOVA

Sport hakamlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom sport hakamlariga malaka toifalarini berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi;

malaka toifasi — sport hakamlarining kasbiy malaka darajasini belgilaydigan, koʻrsatgan natijalari, nazariy bilimi hamda tajribasi asosida bajara oladigan mehnat faoliyati darajasi;

sport hakami — sport turi qoidalariga hamda sport musobaqasi toʻgʻrisidagi nizomga (reglamentga) rioya etilishini taʼminlash uchun jismoniy tarbiya yoki sport tadbiri tashkilotchisi tomonidan vakolat berilgan, maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan va tegishli malaka toifasini olgan jismoniy shaxs;

“ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimi (keyingi oʻrinlarda — “ERP sport” tizimi) — vakolatli organning sport hakamlariga malaka toifalarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishga moʻljallangan axborot tizimi.

3. Davlat xizmati “ERP sport” tizimi orqali vakolatli organ tomonidan koʻrsatiladi.

Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida toʻlov undiriladi.

Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

30 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi “Raqamlashtirish va sertifikatlash markazi” MCHJning maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — vakolatli organning budjetdan tashqari Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

3 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi.

4. Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari tomonidan “ERP sport” tizimida roʻyxatdan oʻtkazilgan sport hakamlariga malaka toifalari beriladi.

5. Sport hakamlariga sport boʻyicha hakam, birinchi, ikkinchi, uchinchi va milliy malaka toifalari cheklanmagan muddatga beriladi.

6. Malaka toifasi sport boʻyicha hakam malaka toifasidan boshlab beriladi.

Uchinchi toifali sport hakami malaka toifasi sport boʻyicha hakam malaka toifasiga, ikkinchi toifali sport hakami malaka toifasi uchinchi toifali sport hakami malaka toifasiga, birinchi toifali sport hakami malaka toifasi ikkinchi toifali sport hakami malaka toifasiga, milliy toifali sport hakami malaka toifasi birinchi toifali sport hakami malaka toifasiga ega boʻlgan shaxslarga beriladi.

7. Xalqaro toifali sport hakami malaka toifasiga ega boʻlgan shaxslarga toʻgʻridan-toʻgʻri milliy toifali sport hakami malaka toifasi beriladi.

Xalqaro malaka toifasi boʻyicha maʼlumotlar sport hakami faoliyat olib borayotgan jismoniy tarbiya-sport tashkiloti tomonidan “ERP sport” tizimiga kiritib boriladi.

8. Ushbu Nizom xalqaro toifali sport hakamlari uchun malaka toifasini berishga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2-bob. Sport hakamlariga malaka toifalarini berish tartibi

9. Sport hakamlariga malaka toifalari ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq beriladi.

10. Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sport hakamlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (keyingi oʻrinlarda — maʼlumotlar) “ERP sport” tizimiga doimiy ravishda kiritib boriladi.

Bunda sport hakamlarining koʻrsatkichlari “ERP sport” tizimida kiritilgan maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda shakllanib boradi.

“ERP sport” tizimiga maʼlumotlarning oʻz vaqtida kiritilishi hamda haqqoniyligi uchun tegishli jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.

Sport hakamlari maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligini hamda koʻrsatkichlarning shakllanishini “ERP sport” tizimidagi shaxsiy kabinetlari orqali kuzatib borishlari mumkin.

11. Sport hakamlarining koʻrsatkichlari ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq mezonlar asosida “ERP sport” tizimi orqali baholanadi.

12. “ERP sport” tizimida maʼlumotlar toʻliq shakllangandan soʻng 1 ish kuni ichida ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda malaka toifasi toʻgʻrisida guvohnoma rasmiylashtiriladi hamda bu haqida avtomatik tarzda sport hakamlariga “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali SMS-xabarnoma yuboriladi.

Bunda SMS-xabarnoma uchun toʻlovlar sport hakamlarining mobil aloqa telefon raqamlaridagi mavjud mablagʻlar hisobidan undiriladi.

13. Sport hakamlari malaka toifasi rasmiylashtirilgani toʻgʻrisida xabarnomani olgandan soʻng, zaruratga koʻra, toʻlovni amalga oshirgan holda “ERP sport” tizimidagi shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda malaka toifasi toʻgʻrisidagi guvohnomani olishi mumkin.

3-bob. “ERP sport” tizimi va undan foydalanish tartibi

14. “ERP sport” tizimi markazlashtirilgan holda vakolatli organ tomonidan yuritiladi.

15. Vakolatli organ “ERP sport” tizimining doimiy ishlashini taʼminlash maqsadida:

jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari tomonidan “ERP sport” tizimida maʼlumotlar kiritilishini, yangilab borilishini hamda ularning himoyalanishini;

“ERP sport” tizimida maʼlumotlar asosida koʻrsatkichlarning shakllanishini hamda maʼlumotlarning oʻzaro almashinuvini;

avtomatlashtirilgan holda maʼlumotlarni yigʻish, saqlash, qayta ishlash, umumlashtirish va foydalanuvchilarga “ERP sport” tizimi orqali maʼlumotlar taqdim qilinishini;

zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda, “ERP sport” tizimining texnik va dasturiy vositalari uzluksiz ishlashini;

“ERP sport” tizimidan foydalanuvchilarni roʻyxatga olishni va ularning “ERP sport” tizimiga ulanishini taʼminlaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Vakolatli organ maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari ushbu Nizom talablarining davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan bajarilishini doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

18. Sport hakamlari davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

19. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Sport hakamlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Sport hakamlariga malaka toifasini berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari Sport hakamlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimiga (keyingi oʻrinlarda — “ERP sport” tizimi) kiritib boradi. Doimiy ravishda 2-bosqich “ERP sport” tizimi orqali 1. Sport hakamlarining koʻrsatkichlari baholanadi va natijasi boʻyicha malaka toifasi toʻgʻrisida guvohnoma rasmiylashtiriladi. Maʼlumotlar toʻliq shakllangandan soʻng 1 ish kuni ichida 2. Bu haqida sport hakamlariga “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali SMS-xabarnoma yuboriladi. Avtomatik tarzda 3-bosqich Sport hakamlari Toʻlovni amalga oshirgan holda “ERP sport” tizimidagi shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda malaka toifasi toʻgʻrisidagi guvohnomani oladi. Zaruratga koʻra

Sport hakamlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritiladigan sport hakamlari toʻgʻrisida MAʼLUMOTLAR I. Sport hakamlari toʻgʻrisida maʼlumotlar 1.1. F.I.O. 1.2. Tugʻilgan sanasi (yil/kun/oy) 1.3. JSHSHIR 1.4. Yashash manzili 1.5. Telefon raqami 1.6. Sport turi II. Sport hakamlarining koʻrsatkichlari 2.1. Musobaqa hakami 2.2. Musobaqa bosh hakami 2.3. Musobaqa bosh kotibi

Sport hakamlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Sport hakamlarining koʻrsatkichlarini baholash

T/r Sport musobaqasi turlari* Sport hakami Uchinchi toifali sport hakami Ikkinchi toifali sport hakami Birinchi toifali sport hakami Milliy toifali sport hakami 1. Tuman (shahar) bosqichigacha boʻlgan sport musobaqalari 5 - - - - 2. Tuman (shahar) miqyosidagi sport musobaqalari - 4 5 5 - 3. Viloyat miqyosidagi sport musobaqalari - 3 4 5 - 4. Respublika miqyosidagi musobaqalar - - - 3 5 5. Nazorat hakamligi (sport xususiyatiga qarab) - - - 1 2

Sport hakamlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Malaka toifasi toʻgʻrisida

Malaka toifasi toʻgʻrisidagi guvohnoma A5 formatdagi oq qogʻozda, toʻqqiz xil rangdan, shu jumladan, matn uchun — qora rang, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, sariq, havorang, jigarrang, kulrang va qizil ranglardan, fon uchun — oq rangdan foydalangan holda bosib chiqariladi.

Guvohnomada Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri, davlat tilida va lotin yozuvida vakolatli organning nomi, malaka toifasi berilganligi toʻgʻrisida guvohnoma tartib raqami (MT № 000000), F.I.O., malaka toifasi nomi, malaka toifasi berilgan sana, vakolatli shaxsning nomi koʻrsatiladi.

Guvohnoma QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda beriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-avgustdagi 500-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Sport-taʼlim muassasalarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 3-martdagi 118-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 65-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 4-ilovaning 108-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 795-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Sport hakamlariga malaka toifasini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 6-iyuldagi 364-son qarori .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 541-son qaroriga ilovaning 22-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 8-ilovaning 8-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Maʼmuriy islohotlar doirasida raqamli texnologiyalar sohasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 28-dekabrdagi 688-son qaroriga ilovaning 27-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tashkil etilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz koʻchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2024-yil 8-maydagi 272-son qaroriga 1-ilovaning 27-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartib-taomillarini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2025-yil 18-iyundagi 378-son qaroriga 1-ilovaning 11-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 7-avgust,

500-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.08.2025-y., 09/25/500/0699-son; 17.04.2026-y., 09/26/175/0373-son)

lex.uz