📅 2025-yil 22-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 22-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 22 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 января 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 January 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигининг оширилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, сув ресурсларидан тежамкорлик билан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида сув ўлчаш воситаларини ўрнатган истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
ваколатли органлар томонидан солиқ органларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни автоматик равишда ҳисоблаш учун асос бўладиган маълумотларни тақдим этиш;
солиқ органлари томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш (ўстириш) учун ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини автоматик равишда шакллантириш;
солиқ органлари томонидан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахсларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни автоматик равишда ҳисоблаш тартибини белгилаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 январдаги 32-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда :
бешинчи хатбошидаги «тасдиқлансин» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 3 2 -иловага мувофиқ тасдиқлансин».
2. Қуйидаги мазмундаги 3 2 -илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига 3 2 -ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом солиқ органи томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни суғориш ва балиқ етиштириш учун ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини (кейинги ўринларда — солиқ ҳисоботи) шакллантириш, шу жумладан, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни (кейинги ўринларда — солиқ) ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Низом талаблари солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ички манбалар — солиқ тўловчилар тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, солиқ мониторинги, кўздан кечириш ва солиқ текшируви натижаларига оид солиқ органларининг ахборот тизимларидан, шунингдек, солиқ органларининг «E-imtiyoz» дастури ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар;
солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи — ички ва ташқи манбалар асосида солиқ органлари томонидан автоматик равишда шакллантирилган, жорий солиқ даври учун солиқ тўловчилар ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлашга асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар;
сув истеъмолчилари — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан ёки сув хўжалиги объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахслар;
сув истеъмоли меъёри (кейинги ўринларда — меъёр) — сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларидан сув ўлчаш воситаларисиз фойдаланилган ҳолларда, уларнинг экин майдонларига экилган экин турларини суғориш учун сувга бўлган эҳтиёжларини қондиришга етарли деб ҳисобланган сув ҳажми;
сув ўлчаш воситалари — сув истеъмолчилари экин майдонларининг сув кириш нуқталарига ўрнатилган сув сарфини ўлчаш (шунингдек, бошқариш) имконини берувчи стандарт ёки электрон қурилмалар;
ташқи манбалар — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларига маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари.
3. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ҳисобланади.
2-боб. Солиқ органларига солиқни ҳисоблаш учун асос бўладиган маълумотларни тақдим этиш тартиби
4. Солиқ органларига солиқни ҳисоблаш учун асос бўладиган қуйидаги маълумотлар вазирлик ва идоралар томонидан ўзаро ахборот алмашинуви тизими, шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб «Сув ҳисоби» ахборот тизими орқали тақдим этиб борилади, жумладан:
а) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳар йили:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни суғориш ва балиқ етиштириш учун ишлатилган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 декабридан кечиктирмасдан, юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида 2-иловага мувофиқ маълумотлар;
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан, деҳқон хўжаликлари томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида 3-илова мувофиқ маълумотлар;
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан, тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида 4-иловага мувофиқ маълумотлар;
ҳисобот йилининг 1 августига қадар қишлоқ хўжалиги экинлари турлари бўйича белгиланган йиллик сув олиш лимитлари тўғрисида 5-иловага мувофиқ маълумотлар;
онлайн сув ўлчаш воситалари асосида аниқланган сув ҳажми тўғрисида 2 — 5-иловаларга мувофиқ онлайн шаклдаги маълумотлар;
ҳисобот йилининг 20 апрелига қадар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даври ва ҳисобот йилининг 20 октябрига қадар куз-қиш даври учун тасдиқланган сув олиш лимитлари тўғрисидаги маълумотлар;
б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили 6-иловага мувофиқ:
ҳисобот йилининг 10 майига қадар асосий экин майдонларига экиладиган экин турлари (пахта, ғалла, полиз, сабзавот, шоли ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
ҳисобот йилининг 15 июлига қадар такрорий экин майдонларига экиладиган экин турлари тўғрисидаги маълумотлар.
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган маълумотларни «Сув ҳисоби» ахборот тизимига киритиш учун тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари жавобгар ҳисобланади.
3-боб. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби
6. Солиқ ҳисоботларининг кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида шакллантирилади.
Бунда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемада назарда тутилган муддатларда ҳисоботни топширган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига қайта шакллантирилган ҳисобот юборилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида электрон шаклда умумлаштирилиб, ушбу маълумотлар ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ сув ресурслари учун солиқ ставкалари асосида солиқ суммаси ҳисобланади.
8. Солиқ органлари солиққа оид маълумотлар базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар учун солиқ суммасини аниқлайди:
деҳқон хўжаликлари учун;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун;
тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун;
ҳар йили 1 октябрга қадар қишлоқ хўжалиги корхоналари учун — қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун улар томонидан аввалги солиқ даврида ишлатилган сув ҳажмининг 70 фоизи миқдорида. Бунда аввалги солиқ даврида қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан ишлатилган сув ҳажми тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаганда, солиқ суммаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган сув олиш лимитлари бўйича аниқланади;
ҳар йили 15 декабрга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сув ресурсларидан фойдаланган юридик шахслар учун.
9. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган манбалардан ташқари, солиқ ҳисоботлари учун зарур бўладиган кўрсаткичлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги интерактив хизматлар орқали ҳам шакллантирилади.
10. Солиқ ҳисоботларида келтирилган сатр маълумотлари ҳамда ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида автоматик равишда шакллантириладиган кўрсаткичлар формула орқали аниқланади.
11. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари солиқ органлари томонидан ушбу солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилганлар учун шакллантирилади.
12. Истеъмол қилинган сув ҳажми ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун сув солиғи халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баравар оширилган ҳолда ҳисобланади.
4-боб. Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи томонидан тасдиқлаш тартиби
13. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва уларни солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юбориш ишлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
14. Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёхуд эътирозлари мавжуд бўлса, солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва ҳисобот тақдим этишнинг охирги муддатига қадар тегишли асосларни илова қилган ҳолда солиқ органларига тақдим этади.
5-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш
15. Солиқ органлари томонидан ушбу Низомнинг 9-бандига асосан шакллантирилган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг ўзгаришига олиб келадиган ҳолатлар юзага келганда, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва(ёки) хатолар аниқланганда, шунингдек, солиқ тўловчининг ҳисоб ҳужжатларига кўра солиққа тортиш объектлари ва солиққа тортиш билан боғлиқ объектларда ёки солиқ базасида фарқлар юзага келганда, солиқ тўловчи томонидан ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритилади ва ҳисобот солиқ органларига тақдим этилади.
16. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили зиммасига юкланади.
17. Агар солиқ органлари томонидан текширувдан олдин шакллантирилган солиқ ҳисоботи билан янгиланган маълумотлар ўртасида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ҳамда солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши лозим.
18. Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаганда ёки рад этилмаганда, хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги тасдиқланган ҳисобланади ҳамда солиқ суммаси солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағига киритилади.
6-боб. Солиқ тўловчининг мажбуриятлари
19. Солиқ тўловчи:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун солиқ органининг «E-imtiyoz» ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, солиқ имтиёзларини унинг ҳар бир турига махсус идентификация коди асосида ҳисобга олиши лозим;
ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, зарур тузатишлар киритмаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
7-боб. Солиқ тўловчининг ҳуқуқлари
20. Солиқ тўловчи:
солиқ органидан ва бошқа ваколатли органлардан (уларнинг ваколатлари доирасида) амалдаги солиқлар тўғрисида, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ҳақидаги ахборотни, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини, шунингдек, уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни бепул олиш;
ўз солиқ мажбурияти бажарилиши бўйича солиқ органларида ва бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини қабул қилиш тартиби
21. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида солиқ ҳисоботини топширишнинг белгиланган муддатидан кечиктирилмаган ҳолда шахсий кабинет орқали тасдиқланиши лозим.
22. Солиқ тўловчи ўзининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи қабул қилинганлигини кузатиши мумкин.
9-боб. Солиқ органлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби
23. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда истеъмол қилинган сув ҳажмлари бўйича тақдим этган маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу маълумотларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасида белгиланган солиқ ставкаларига асосан солиқ суммаси ҳисоблаб чиқилади.
Ҳисобланган солиқ суммаси бўйича солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси деҳқон хўжаликлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирилмасдан юборилади.
24. Истеъмол қилинган сув ҳажми ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар учун сув солиғи халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баравар оширилган ҳолда ҳисобланади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
25. Солиқ органлари солиқ ҳисоботида солиқ суммалари тўғри ҳисобланганлигини ва уларнинг ўз муддатида тўланишини назорат қилади.
26. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда солиқ тўловчи томонидан тасдиқланмаганда ёки қайта ишланган солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганда, солиқ тўловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этилмайди.
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Сув хўжалиги вазирлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда Солиқ органларига қуйидаги маълумотларни тақдим этади: а) қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун юридик шахслар томонидан фойдаланилиши кутилаётган сув ҳажми тўғрисида; Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 декабридан кечиктирмасдан б) деҳқон хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан фойдаланилган сув ҳажми тўғрисида; Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан в) онлайн тартибда ишлайдиган сув ускуналарини ўрнатган сув истеъмолчилари тўғрисида; Онлайн шаклда г) халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан сув истеъмолчилари кесимида тасдиқланган сув олиш лимитлари тўғрисида; вегетация даври учун 20 апрелга қадар, куз-қиш даври учун 20 октябрга қадар д) жорий йилда экилган экин турлари учун вилоятлар ҳамда туман (шаҳар)лар кесимида белгиланган сув истеъмоли меъёрлари ва сув олиш лимитлари тўғрисида. Ҳар йили ҳисобот йилининг 1 августидан кечиктирмасдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Солиқ органларига қуйидаги маълумотларни тақдим этади: а) асосий экин майдонларига экиладиган экин турлари (пахта, ғалла, полиз, сабзавот, шоли экинлари ва бошқалар) тўғрисида маълумотлар; Ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 майига қадар б) такрорий экин майдонларига экиладиган экин турлари тўғрисидаги маълумотлар. Ҳар йили жорий солиқ даврининг 15 июлига қадар 2-босқич Солиқ органлари Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қуйидаги тоифа солиқ тўловчилар бўйича ички ва ташқи манбалар асосида келиб тушган маълумотларни умумлаштиради: а) қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сувдан фойдаланган юридик шахслар бўйича; Жорий солиқ даврининг 12 декабрига қадар б) деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун бўйича. Солиқ давридан кейинги йилнинг 25 январига қадар 3-босқич Солиқ органлари 1. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сув ресурсларидан фойдаланган юридик шахслар бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиради. 2. Деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича тўлов хабарномасини шакллантиради. Маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг 1 кун муддат ичида 4-босқич Солиқ органлари 1. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сув ресурсларидан фойдаланган юридик шахслар бўйича шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади. Солиқ ҳисоботлари шакллантирилгандан сўнг 1 кун муддат ичида 2. Деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича шакллантирилган тўлов хабарномасини солиқ тўловчига етказади. Солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартига қадар 5-босқич Солиқ тўловчи 1. Солиқ органи шакллантирган солиқ ҳисоботини тасдиқлайди. 2. Солиқ ҳисоботи бўйича эътирозлар бўлганда, асосларни илова қилган ҳолда солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва солиқ органига тақдим этади. Ҳисобот даврининг 15 декабрига қадар 6-босқич Солиқ органлари Белгиланган муддатларда солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган тақдирда, хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги тасдиқланган ҳисобланади ва солиқ суммасини шахсий ҳисобварағига киритади. Ҳисобот даврининг 15 декабрига қадар
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
____________ вилоятида қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 20____ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида
T/р Вилоят номи Туман номи СТИР / ЖШШИР Корхона номи Манзили (МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи) Ер майдони (гектар) Шундан: Йиллик сув истеъмоли лимити (м.куб) Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми (м.куб) (9 = 10 + 11 + 12 = 13 + 15) Сув ресурсларининг шаклланиш манбаи (м.куб) Сув ресурсларининг истеъмол мақсади (м.куб) Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ҳажми (м.куб) 17 = 10 - 9 Сув ўлчаш ускуналаридан жорий йилда сувни тежайдиган ускуналар асосида суғорилган ер майдони (гектар) ер усти манбалари (канал, ариқ ва бошқалар) ер ости манбалари коллектор ва дренаж тармоғи сувларидан экинларни суғориш учун шундан: шўр ювиш шундан: сув ўлчаш ускуналари асосида сув ўлчаш ускуналари асосида фойдаланиш бошланган сана фойдаланиш тўхтатилган сана А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 1. 2. 3. …
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
____________ вилоятида деҳқон хўжаликлари томонидан 20____ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида
Т/р Вилоят номи Туман номи СТИР / ЖШШИР Кадастр коди Деҳқон хўжалиги номи Манзили (МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи) Ер майдони (гектар) Шундан: Йиллик сув истеъмоли лимити (м.куб) Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми (м.куб) (10 = 11 + 12 + 13 = 14 + 16) Сув ресурсларининг шаклланиш манбаи (м.куб) Сув ресурсларининг истеъмол мақсади (м.куб) Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ҳажми (м.куб) (18 = 10 - 9) Сув ўлчаш ускуналаридан жорий йилда сувни тежайдиган ускуналар асосида суғорилган ер майдони (гектар) ер усти манбалари (канал, ариқ ва бошқалар) ер ости манбалари коллектор ва дренаж тармоғи сувларидан экинларни суғориш учун шундан: шўр ювиш шундан: сув ўлчаш ускуналари асосида сув ўлчаш ускуналари асосида фойдаланиш бошланган сана фойдаланиш тўхтатилган сана А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 1. 2. 3. …
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
____________ вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан 20____ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида
Т/р Вилоят номи Туман номи СТИР / ЖШШИР Кадастр коди Деҳқон хўжалиги номи Манзили (МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи) Ер майдони (гектар) Шундан: Йиллик сув истеъмоли лимити (м.куб) Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми (м.куб) (10 = 11 + 12 + 13 = 14 + 16) Сув ресурсларининг шаклланиш манбаи (м.куб) Сув ресурсларининг истеъмол мақсади (м.куб) Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ҳажми (м.куб) (18 = 10 - 9) Сув ўлчаш ускуналаридан жорий йилда сувни тежайдиган ускуналар асосида суғорилган ер майдони (гектар) ер усти манбалари (канал, ариқ ва бошқалар) ер ости манбалари коллектор ва дренаж тармоғи сувларидан экинларни суғориш учун шундан: шўр ювиш шундан: сув ўлчаш ускуналари асосида сув ўлчаш ускуналари асосида фойдаланиш бошланган сана фойдаланиш тўхтатилган сана А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 1. 2. 3. …
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
____________ вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари турлари бўйича 20____ йил учун белгиланган йиллик сув олиш лимитлари тўғрисида
T/р Вилоят номи Туман номи 1 гектар ер майдони учун экин турлари бўйича йиллик сув олиш лимитлари пахта беда маккажўхори картошка ва сабзавот полиз экинлари боғ ва узумзор донли экинлар дуккакли экинлар мойли экинлар гулчилик, манзарали экинлар шоли 1. 2. 3. …
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
___________ вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга 20____ йил учун экилган асосий ва такрорий экин турлари тўғрисида
Т/р Вилоят номи Туман номи Истеъмолчи тури (юридик шахс, жисмоний шахс, деҳқон хўжалиги) СТИР / ЖШШИР Субъект (фуқаро) номи Манзили (МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи) Жами ер майдони (гектар) Шундан, жорий йилда экиш режалаштирилган экин турлари ер майдони (гектар) пахта беда маккажўхори картошка ва сабзавот полиз экинлари боғ ва узумзор донли экинлар дуккакли экинлар мойли экинлар гулчилик, манзарали экинлар шоли 1. 2. 3. … ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 январь,
32-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
Suv resurslaridan foydalanish samaradorligining oshirilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Quyi boʻgʻinda suv resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish hamda suv resurslaridan foydalanish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-yanvardagi PQ-5-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, suv resurslaridan tejamkorlik bilan samarali foydalanish, qishloq xoʻjaligida suv oʻlchash vositalarini oʻrnatgan isteʼmolchilarni qoʻllab-quvvatlash va suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq maʼmurchiligini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
vakolatli organlar tomonidan soliq organlariga suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni avtomatik ravishda hisoblash uchun asos boʻladigan maʼlumotlarni taqdim etish;
soliq organlari tomonidan qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish (oʻstirish) uchun ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq hisobotini avtomatik ravishda shakllantirish;
soliq organlari tomonidan dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ega boʻlgan jismoniy shaxslarga suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni avtomatik ravishda hisoblash tartibini belgilash.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:
bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-yanvardagi 32-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1-bandda :
beshinchi xatboshidagi “tasdiqlansin” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 2 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.
2. Quyidagi mazmundagi 3 2 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga 3 2 -ILOVA
Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom soliq organi tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni sugʻorish va baliq yetishtirish uchun ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq hisobotini (keyingi oʻrinlarda — soliq hisoboti) shakllantirish, shu jumladan, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ega boʻlgan jismoniy shaxslar uchun suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni (keyingi oʻrinlarda — soliq) hisoblash tartibini belgilaydi.
Nizom talablari soliq toʻlovchining tashabbusi bilan yoki soliq tekshiruvlari natijasida qayta aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini shakllantirish va taqdim etish holatlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Soliq toʻlovchining tashabbusi bilan yoki soliq tekshiruvlari natijasida qayta aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini shakllantirish va taqdim etish tartibi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ichki manbalar — soliq toʻlovchilar taqdim etgan soliq va moliyaviy hisobotlar, soliq monitoringi, koʻzdan kechirish va soliq tekshiruvi natijalariga oid soliq organlarining axborot tizimlaridan, shuningdek, soliq organlarining “E-imtiyoz” dasturi hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan olingan maʼlumotlar;
soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti — ichki va tashqi manbalar asosida soliq organlari tomonidan avtomatik ravishda shakllantirilgan, joriy soliq davri uchun soliq toʻlovchilar va soliq agentlarining soliq majburiyatlarini aniqlashga asos boʻlib xizmat qiladigan hujjatlar;
suv isteʼmolchilari — oʻz ehtiyojlarini qondirish uchun suv obyektidan yoki suv xoʻjaligi obyektidan suv resurslarini belgilangan tartibda oluvchi yuridik yoki jismoniy shaxslar;
suv isteʼmoli meʼyori (keyingi oʻrinlarda — meʼyor) — suv isteʼmolchilari tomonidan suv resurslaridan suv oʻlchash vositalarisiz foydalanilgan hollarda, ularning ekin maydonlariga ekilgan ekin turlarini sugʻorish uchun suvga boʻlgan ehtiyojlarini qondirishga yetarli deb hisoblangan suv hajmi;
suv oʻlchash vositalari — suv isteʼmolchilari ekin maydonlarining suv kirish nuqtalariga oʻrnatilgan suv sarfini oʻlchash (shuningdek, boshqarish) imkonini beruvchi standart yoki elektron qurilmalar;
tashqi manbalar — Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq organlariga maʼlumotlarni taqdim etish majburiyati yuklangan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning maʼlumotlari.
3. Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida foydalanilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida hisoblanadi.
2-bob. Soliq organlariga soliqni hisoblash uchun asos boʻladigan maʼlumotlarni taqdim etish tartibi
4. Soliq organlariga soliqni hisoblash uchun asos boʻladigan quyidagi maʼlumotlar vazirlik va idoralar tomonidan oʻzaro axborot almashinuvi tizimi, shuningdek, 2025-yil 1-yanvardan boshlab “Suv hisobi” axborot tizimi orqali taqdim etib boriladi, jumladan:
a) “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan birgalikda har yili:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni sugʻorish va baliq yetishtirish uchun ishlatilgan suv resurslari hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
hisobot yilidan keyingi yilning 10-dekabridan kechiktirmasdan, yuridik shaxslar tomonidan isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida 2-ilovaga muvofiq maʼlumotlar;
hisobot yilidan keyingi yilning 20-yanvaridan kechiktirmasdan, dehqon xoʻjaliklari tomonidan isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida 3-ilova muvofiq maʼlumotlar;
hisobot yilidan keyingi yilning 20-yanvaridan kechiktirmasdan, tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar tomonidan isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida 4-ilovaga muvofiq maʼlumotlar;
hisobot yilining 1-avgustiga qadar qishloq xoʻjaligi ekinlari turlari boʻyicha belgilangan yillik suv olish limitlari toʻgʻrisida 5-ilovaga muvofiq maʼlumotlar;
onlayn suv oʻlchash vositalari asosida aniqlangan suv hajmi toʻgʻrisida 2 — 5-ilovalarga muvofiq onlayn shakldagi maʼlumotlar;
hisobot yilining 20-apreliga qadar xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlarining vegetatsiya davri va hisobot yilining 20-oktabriga qadar kuz-qish davri uchun tasdiqlangan suv olish limitlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan har yili 6-ilovaga muvofiq:
hisobot yilining 10-mayiga qadar asosiy ekin maydonlariga ekiladigan ekin turlari (paxta, gʻalla, poliz, sabzavot, sholi va boshqalar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
hisobot yilining 15-iyuliga qadar takroriy ekin maydonlariga ekiladigan ekin turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
5. Ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni “Suv hisobi” axborot tizimiga kiritish uchun tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda ularning hududiy boʻlinmalari javobgar hisoblanadi.
3-bob. Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish tartibi
6. Soliq hisobotlarining koʻrsatkichlari ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida shakllantiriladi.
Bunda mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemada nazarda tutilgan muddatlarda hisobotni topshirgan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga qayta shakllantirilgan hisobot yuborilmaydi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar soliq organlarining maʼlumotlar bazasida elektron shaklda umumlashtirilib, ushbu maʼlumotlar va Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 445-moddasiga muvofiq suv resurslari uchun soliq stavkalari asosida soliq summasi hisoblanadi.
8. Soliq organlari soliqqa oid maʼlumotlar bazasidan va belgilangan soliq stavkalaridan kelib chiqqan holda, quyidagilar uchun soliq summasini aniqlaydi:
dehqon xoʻjaliklari uchun;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ega boʻlgan jismoniy shaxslar uchun;
tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar uchun;
har yili 1-oktabrga qadar qishloq xoʻjaligi korxonalari uchun — qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun ular tomonidan avvalgi soliq davrida ishlatilgan suv hajmining 70 foizi miqdorida. Bunda avvalgi soliq davrida qishloq xoʻjaligi korxonasi tomonidan ishlatilgan suv hajmi toʻgʻrisidagi axborot mavjud boʻlmaganda, soliq summasi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan tasdiqlangan suv olish limitlari boʻyicha aniqlanadi;
har yili 15-dekabrga qadar qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun suv resurslaridan foydalangan yuridik shaxslar uchun.
9. Ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan manbalardan tashqari, soliq hisobotlari uchun zarur boʻladigan koʻrsatkichlar soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidagi interaktiv xizmatlar orqali ham shakllantiriladi.
10. Soliq hisobotlarida keltirilgan satr maʼlumotlari hamda ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida avtomatik ravishda shakllantiriladigan koʻrsatkichlar formula orqali aniqlanadi.
11. Qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq hisobotlari soliq organlari tomonidan ushbu soliq turi boʻyicha soliq toʻlovchilar deb eʼtirof etilganlar uchun shakllantiriladi.
12. Isteʼmol qilingan suv hajmi hisobini yuritmagan (yuritishdan bosh tortgan) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi yuridik shaxslar uchun suv soligʻi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan tasdiqlangan limitlarga nisbatan ikki baravar oshirilgan holda hisoblanadi.
4-bob. Soliq organi tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini soliq toʻlovchi tomonidan tasdiqlash tartibi
13. Soliq organlari tomonidan soliq hisobotlarini shakllantirish va ularni soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuborish ishlari ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
14. Soliq toʻlovchi yoki uning vakolatli vakili soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotining toʻgʻriligi va toʻliqligini tasdiqlaydi yoxud eʼtirozlari mavjud boʻlsa, soliq hisobotini qayta ishlaydi va hisobot taqdim etishning oxirgi muddatiga qadar tegishli asoslarni ilova qilgan holda soliq organlariga taqdim etadi.
5-bob. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotiga oʻzgartirishlar kiritish
15. Soliq organlari tomonidan ushbu Nizomning 9-bandiga asosan shakllantirilgan soliq hisobotida hisoblab chiqarilgan soliq summasining oʻzgarishiga olib keladigan holatlar yuzaga kelganda, notoʻgʻri yoki toʻliq boʻlmagan maʼlumotlar va(yoki) xatolar aniqlanganda, shuningdek, soliq toʻlovchining hisob hujjatlariga koʻra soliqqa tortish obyektlari va soliqqa tortish bilan bogʻliq obyektlarda yoki soliq bazasida farqlar yuzaga kelganda, soliq toʻlovchi tomonidan ushbu soliq hisobotiga zarur tuzatishlar kiritiladi va hisobot soliq organlariga taqdim etiladi.
16. Soliq hisobotida koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun javobgarlik soliq toʻlovchi yoki uning vakolatli vakili zimmasiga yuklanadi.
17. Agar soliq organlari tomonidan tekshiruvdan oldin shakllantirilgan soliq hisoboti bilan yangilangan maʼlumotlar oʻrtasida tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlansa, soliq toʻlovchi ushbu soliq hisobotiga zarur tuzatishlarni kiritishi hamda soliq organlariga aniqlashtirilgan soliq hisobotini yoki aniqlangan tafovutlarning asosnomasini taqdim etishi lozim.
18. Soliq organlari tomonidan hisoblab chiqarilgan soliq summasi soliq toʻlovchi tomonidan belgilangan muddatda tasdiqlanmaganda yoki rad etilmaganda, xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligi va toʻliqligi tasdiqlangan hisoblanadi hamda soliq summasi soliq toʻlovchining shaxsiy hisobvaragʻiga kiritiladi.
6-bob. Soliq toʻlovchining majburiyatlari
19. Soliq toʻlovchi:
qonunchilik hujjatlarida belgilangan soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun soliq organining “E-imtiyoz” axborot tizimidan foydalangan holda, soliq imtiyozlarini uning har bir turiga maxsus identifikatsiya kodi asosida hisobga olishi lozim;
ushbu Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelganda, zarur tuzatishlar kiritmaganligi uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar hisoblanadi.
7-bob. Soliq toʻlovchining huquqlari
20. Soliq toʻlovchi:
soliq organidan va boshqa vakolatli organlardan (ularning vakolatlari doirasida) amaldagi soliqlar toʻgʻrisida, soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlaridagi oʻzgarishlar, soliqlarni hisoblab chiqarish va toʻlash tartibi haqidagi axborotni, soliq hisobotining va arizalarning shakllarini, shuningdek, ularni toʻldirish tartibi haqida tushuntirishlarni bepul olish;
oʻz soliq majburiyati bajarilishi boʻyicha soliq organlarida va boshqa vakolatli organlarda mavjud boʻlgan maʼlumotlarni olish huquqiga ega.
8-bob. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini qabul qilish tartibi
21. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotlari soliq toʻlovchilar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida soliq hisobotini topshirishning belgilangan muddatidan kechiktirilmagan holda shaxsiy kabinet orqali tasdiqlanishi lozim.
22. Soliq toʻlovchi oʻzining shaxsiy kabineti orqali soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti qabul qilinganligini kuzatishi mumkin.
9-bob. Soliq organlari tomonidan suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi
23. “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan birgalikda isteʼmol qilingan suv hajmlari boʻyicha taqdim etgan maʼlumotlar soliq organlarining maʼlumotlar bazasiga kiritiladi va ushbu maʼlumotlarga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 445-moddasida belgilangan soliq stavkalariga asosan soliq summasi hisoblab chiqiladi.
Hisoblangan soliq summasi boʻyicha soliq toʻlash toʻgʻrisidagi toʻlov xabarnomasi dehqon xoʻjaliklari, shuningdek, qishloq xoʻjaligi yerlariga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslarga hisobot davridan keyingi yilning 1-martidan kechiktirilmasdan yuboriladi.
24. Isteʼmol qilingan suv hajmi hisobini yuritmagan (yuritishdan bosh tortgan) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi jismoniy shaxslar uchun suv soligʻi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan tasdiqlangan limitlarga nisbatan ikki baravar oshirilgan holda hisoblanadi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
25. Soliq organlari soliq hisobotida soliq summalari toʻgʻri hisoblanganligini va ularning oʻz muddatida toʻlanishini nazorat qiladi.
26. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti belgilangan muddatda soliq toʻlovchi tomonidan tasdiqlanmaganda yoki qayta ishlangan soliq hisoboti taqdim etilmaganda, soliq toʻlovchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan javobgarlikdan ozod etilmaydi.
27. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan birgalikda Soliq organlariga quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi: a) qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun yuridik shaxslar tomonidan foydalanilishi kutilayotgan suv hajmi toʻgʻrisida; Hisobot yilidan keyingi yilning 10-dekabridan kechiktirmasdan b) dehqon xoʻjaliklari hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar tomonidan foydalanilgan suv hajmi toʻgʻrisida; Hisobot yilidan keyingi yilning 20-yanvaridan kechiktirmasdan v) onlayn tartibda ishlaydigan suv uskunalarini oʻrnatgan suv isteʼmolchilari toʻgʻrisida; Onlayn shaklda g) xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan suv isteʼmolchilari kesimida tasdiqlangan suv olish limitlari toʻgʻrisida; vegetatsiya davri uchun 20-aprelga qadar, kuz-qish davri uchun 20-oktabrga qadar d) joriy yilda ekilgan ekin turlari uchun viloyatlar hamda tuman (shahar)lar kesimida belgilangan suv isteʼmoli meʼyorlari va suv olish limitlari toʻgʻrisida. Har yili hisobot yilining 1-avgustidan kechiktirmasdan Qishloq xoʻjaligi vazirligi Soliq organlariga quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi: a) asosiy ekin maydonlariga ekiladigan ekin turlari (paxta, gʻalla, poliz, sabzavot, sholi ekinlari va boshqalar) toʻgʻrisida maʼlumotlar; Har yili joriy soliq davrining 10-mayiga qadar b) takroriy ekin maydonlariga ekiladigan ekin turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Har yili joriy soliq davrining 15-iyuliga qadar 2-bosqich Soliq organlari Suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq boʻyicha quyidagi toifa soliq toʻlovchilar boʻyicha ichki va tashqi manbalar asosida kelib tushgan maʼlumotlarni umumlashtiradi: a) qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun suvdan foydalangan yuridik shaxslar boʻyicha; Joriy soliq davrining 12-dekabriga qadar b) dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar uchun boʻyicha. Soliq davridan keyingi yilning 25-yanvariga qadar 3-bosqich Soliq organlari 1. Qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun suv resurslaridan foydalangan yuridik shaxslar boʻyicha soliq hisobotlarini avtomatik ravishda shakllantiradi. 2. Dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar boʻyicha toʻlov xabarnomasini shakllantiradi. Maʼlumotlar umumlashtirilgandan soʻng 1 kun muddat ichida 4-bosqich Soliq organlari 1. Qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun suv resurslaridan foydalangan yuridik shaxslar boʻyicha shakllantirilgan soliq hisobotini soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboradi. Soliq hisobotlari shakllantirilgandan soʻng 1 kun muddat ichida 2. Dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar boʻyicha shakllantirilgan toʻlov xabarnomasini soliq toʻlovchiga yetkazadi. Soliq davridan keyingi yilning 1-martiga qadar 5-bosqich Soliq toʻlovchi 1. Soliq organi shakllantirgan soliq hisobotini tasdiqlaydi. 2. Soliq hisoboti boʻyicha eʼtirozlar boʻlganda, asoslarni ilova qilgan holda soliq hisobotini qayta ishlaydi va soliq organiga taqdim etadi. Hisobot davrining 15-dekabriga qadar 6-bosqich Soliq organlari Belgilangan muddatlarda soliq organlari tomonidan hisoblab chiqilgan soliq summasi soliq toʻlovchi tomonidan tasdiqlanmagan yoki rad etilmagan taqdirda, xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligi va toʻliqligi tasdiqlangan hisoblanadi va soliq summasini shaxsiy hisobvaragʻiga kiritadi. Hisobot davrining 15-dekabriga qadar
Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
____________ viloyatida qishloq xoʻjaligi korxonalari tomonidan 20____ yilda isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida
T/r Viloyat nomi Tuman nomi STIR / JSHSHIR Korxona nomi Manzili (MFY, koʻcha, qishloq, ovul nomi) Yer maydoni (gektar) Shundan: Yillik suv isteʼmoli limiti (m.kub) Haqiqatda isteʼmol qilingan suv hajmi (m.kub) (9 = 10 + 11 + 12 = 13 + 15) Suv resurslarining shakllanish manbai (m.kub) Suv resurslarining isteʼmol maqsadi (m.kub) Limitdan ortiqcha foydalanilgan suv hajmi (m.kub) 17 = 10 - 9 Suv oʻlchash uskunalaridan joriy yilda suvni tejaydigan uskunalar asosida sugʻorilgan yer maydoni (gektar) yer usti manbalari (kanal, ariq va boshqalar) yer osti manbalari kollektor va drenaj tarmogʻi suvlaridan ekinlarni sugʻorish uchun shundan: shoʻr yuvish shundan: suv oʻlchash uskunalari asosida suv oʻlchash uskunalari asosida foydalanish boshlangan sana foydalanish toʻxtatilgan sana A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 1. 2. 3. …
Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
____________ viloyatida dehqon xoʻjaliklari tomonidan 20____ yilda isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida
T/r Viloyat nomi Tuman nomi STIR / JSHSHIR Kadastr kodi Dehqon xoʻjaligi nomi Manzili (MFY, koʻcha, qishloq, ovul nomi) Yer maydoni (gektar) Shundan: Yillik suv isteʼmoli limiti (m.kub) Haqiqatda isteʼmol qilingan suv hajmi (m.kub) (10 = 11 + 12 + 13 = 14 + 16) Suv resurslarining shakllanish manbai (m.kub) Suv resurslarining isteʼmol maqsadi (m.kub) Limitdan ortiqcha foydalanilgan suv hajmi (m.kub) (18 = 10 - 9) Suv oʻlchash uskunalaridan joriy yilda suvni tejaydigan uskunalar asosida sugʻorilgan yer maydoni (gektar) yer usti manbalari (kanal, ariq va boshqalar) yer osti manbalari kollektor va drenaj tarmogʻi suvlaridan ekinlarni sugʻorish uchun shundan: shoʻr yuvish shundan: suv oʻlchash uskunalari asosida suv oʻlchash uskunalari asosida foydalanish boshlangan sana foydalanish toʻxtatilgan sana A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 1. 2. 3. …
Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
____________ viloyatida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar tomonidan 20____ yilda isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida
T/r Viloyat nomi Tuman nomi STIR / JSHSHIR Kadastr kodi Dehqon xoʻjaligi nomi Manzili (MFY, koʻcha, qishloq, ovul nomi) Yer maydoni (gektar) Shundan: Yillik suv isteʼmoli limiti (m.kub) Haqiqatda isteʼmol qilingan suv hajmi (m.kub) (10 = 11 + 12 + 13 = 14 + 16) Suv resurslarining shakllanish manbai (m.kub) Suv resurslarining isteʼmol maqsadi (m.kub) Limitdan ortiqcha foydalanilgan suv hajmi (m.kub) (18 = 10 - 9) Suv oʻlchash uskunalaridan joriy yilda suvni tejaydigan uskunalar asosida sugʻorilgan yer maydoni (gektar) yer usti manbalari (kanal, ariq va boshqalar) yer osti manbalari kollektor va drenaj tarmogʻi suvlaridan ekinlarni sugʻorish uchun shundan: shoʻr yuvish shundan: suv oʻlchash uskunalari asosida suv oʻlchash uskunalari asosida foydalanish boshlangan sana foydalanish toʻxtatilgan sana A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 1. 2. 3. …
Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
____________ viloyatida qishloq xoʻjaligi ekinlari turlari boʻyicha 20____ yil uchun belgilangan yillik suv olish limitlari toʻgʻrisida
T/r Viloyat nomi Tuman nomi 1 gektar yer maydoni uchun ekin turlari boʻyicha yillik suv olish limitlari paxta beda makkajoʻxori kartoshka va sabzavot poliz ekinlari bogʻ va uzumzor donli ekinlar dukkakli ekinlar moyli ekinlar gulchilik, manzarali ekinlar sholi 1. 2. 3. …
Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
___________ viloyatida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga 20____ yil uchun ekilgan asosiy va takroriy ekin turlari toʻgʻrisida
T/r Viloyat nomi Tuman nomi Isteʼmolchi turi (yuridik shaxs, jismoniy shaxs, dehqon xoʻjaligi) STIR / JSHSHIR Subyekt (fuqaro) nomi Manzili (MFY, koʻcha, qishloq, ovul nomi) Jami yer maydoni (gektar) Shundan, joriy yilda ekish rejalashtirilgan ekin turlari yer maydoni (gektar) paxta beda makkajoʻxori kartoshka va sabzavot poliz ekinlari bogʻ va uzumzor donli ekinlar dukkakli ekinlar moyli ekinlar gulchilik, manzarali ekinlar sholi 1. 2. 3. … ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 22-yanvar,
32-son