UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 8-avgust · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 8 август · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 августа 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 August 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 13 майда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 25 июнда маъқулланган

Мамлакатимизда аҳолининг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги хабардорлик даражасини ошириш, яратилган интеллектуал фаолият натижаларини муҳофаза қилиш жараёнларини рақамлаштириш орқали ортиқча талабларни бекор қилиш ҳамда интеллектуал мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ишончли тарзда муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш ва енгиллаштиришга, интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини самарали ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни соддалаштирилишини, айрим интеллектуал мулк объектларини экспертиза қилиш муддатлари қисқартирилишини, рўйхатдан ўтказиш жараёнларида ортиқча ҳужжатлардан воз кечилишини, патент божларини тўлашда қўшимча қулайликлар жорий этилишини ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишига ва инновацион жиҳатдан юксалишига самарали таъсир кўрсатувчи интеллектуал мулк тизимини такомиллаштиришга, жамиятда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантиришга ҳамда интеллектуал мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги 1060-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) Қонуннинг номидаги «ҳимояси» деган сўз «муҳофазаси» деган сўз билан алмаштирилсин;

2) муқаддиманинг :

биринчи қисмидаги «ҳимояси» деган сўз «муҳофазаси» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «ҳимояси» деган сўз «муҳофазаси» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 3-модда :

номидаги «ҳимоя» деган сўз «муҳофаза» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ҳимоя» деган сўз «муҳофаза» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 4-модданинг олтинчи қисмидаги «ҳимоя» деган сўз «муҳофаза» деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 9-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Рўйхатдан ўтказиш талабномаси келиб тушган санадан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (бундан буён матнда Давлат муассасаси деб юритилади) керакли ҳужжатларнинг бор-йўқлигини ва қоидаларнинг талабларига қанчалик мувофиқлигини текшириб чиқади. Текшириш натижаси ижобий бўлса, Вазирлик ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини тегишли Реестрга киритади, талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида ягона QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилган гувоҳнома юборади ҳамда рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларига доир маълумотларни Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилади.

Талабнома берувчи Давлат муассасасининг сўровига кўра ёки ўз ташаббуси билан маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилингунига қадар талабнома материалларини тўлдиришга, уларга аниқлик киритишга ва уларни тузатишга ҳақлидир. Текшириш натижаси салбий бўлса, Давлат муассасаси талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказиш рад этилганлигини билдирувчи ҳужжат юборади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги 1062-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 355-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 2, 108-модда, № 9, 960-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 14-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Патент бериш ҳақидаги талабномани топширишда белгиланган миқдорда патент божи тўланади ёки талабномага патент божини тўлашдан озод қилишнинг ёхуд унинг миқдори камайтирилишининг асосларини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади»;

2) 23-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ихтиро ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани топшириш муддати бундай илтимосномани топшириш учун белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда, талабнома берувчининг талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил ўтгунига қадар топширилган илтимосномасига кўра Давлат муассасаси томонидан кўпи билан икки ойга узайтирилиши мумкин»;

3) 24-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат муассасаси томонидан патент бериш тўғрисида қарор қабул қилиниб, белгиланган миқдорда патент божи тўланганидан кейин Вазирлик саноат мулки объектини автоматик тарзда тегишинча Давлат ихтиролар реестрида, Давлат фойдали моделлар реестрида ёки Давлат саноат намуналари реестрида давлат рўйхатига олади»;

4) 26-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Саноат мулки объекти рўйхатга олинганда патент талабнома берувчига автоматик тарзда электрон тизим орқали юборилади.

Саноат мулки объекти патенти Ўзбекистон Республикаси номидан ягона QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда, электрон шаклда расмийлаштирилган тарзда берилади»;

5) 28 1 -модда :

биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бундай илтимоснома белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда, патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил муддат ичида, бироқ патентнинг ушбу Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунига қадар Вазирликка топширилиши мумкин»;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 66 1 -модданинг биринчи қисмидаги «149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш)» деган сўзлар «149-моддасида (муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш), 149 1 -моддасида (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш), 149 2 -моддасида (ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш), 149 3 -моддасида (ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига, интеграл микросхема топологиясига ва селекция ютуғига бўлган ҳуқуқларни бузиш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 149-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«149-модда. Муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш

Асарга, ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига, селекция ютуғига ва интеграл микросхема топологиясига нисбатан муаллифликни ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек ушбу интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман эълон қилингунига қадар муаллифнинг розилигисиз ошкор этиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

г) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —

бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;

3) VII боб қуйидаги мазмундаги 149 1 , 149 2 ва 149 3 -моддалар билан тўлдирилсин:

«149 1 -модда. Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш

Асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш ёхуд асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларида уларни тайёрловчилар ҳақида, уларни ишлаб чиқариш жойлари тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатиш кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб;

д) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у етказилган моддий зарарнинг ўрнини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

149 2 -модда. Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш

Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган товар белгисига, хизмат кўрсатиш белгисига, географик кўрсаткичга ва товар келиб чиққан жой номига нисбатан огоҳлантирувчи тамғадан қонунга хилоф равишда фойдаланиш кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

г) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у етказилган моддий зарарнинг ўрнини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

149 3 -модда. Ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига, интеграл микросхема топологиясига ва селекция ютуғига бўлган ҳуқуқларни бузиш

Тегишли патентланган ихтирони, фойдали моделни, саноат намунасини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф қилиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд бевосита ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул билан тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, муҳофаза қилинадиган интеграл микросхема топологиясини, шу топологияли интеграл микросхемани ёки шундай интеграл микросхемани ўз ичига олган буюмни рухсатсиз қўллаш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сотувга қўйиш, сотиш, такрорлаш ва бошқача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш, патентланган селекция ютуғини рухсатсиз етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш), нав ёки насллилик кондицияларига етказиш, селекция ютуғидан рухсатсиз фойдаланган ҳолда яратилган маҳсулотни сотишга таклиф этиш, сотиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва бошқача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки сақлаш кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

г) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у етказилган моддий зарарнинг ўрнини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;

4) 229 2 -модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз вояга етмаган шахсга диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек вояга етмаган шахсга хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда; № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар, № 12, 1280, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 325-модданинг биринчи қисмидаги «149-моддасида» деган сўзлар «149, 149 1 -моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 345-модданинг иккинчи қисмидаги «141 — 149» рақамлари «141 — 149 3 » рақамлари билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 177-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган товар белгисига, хизмат кўрсатиш белгисига, географик кўрсаткичга ва товар келиб чиққан жой номига нисбатан огоҳлантирувчи тамғадан қонунга хилоф равишда фойдаланиш»;

2) 177 1 -модда :

биринчи қисмининг санкциясидаги «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 177 2 -модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«177 2 -модда. Ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига, интеграл микросхема топологиясига ва селекция ютуғига бўлган ҳуқуқларни бузиш

Тегишли патентланган ихтирони, фойдали моделни, саноат намунасини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд бевосита ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул билан тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, муҳофаза қилинадиган интеграл микросхема топологиясини, шу топологияли интеграл микросхемани ёки шундай интеграл микросхемани ўз ичига олган буюмни рухсатсиз қўллаш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сотувга қўйиш, сотиш, такрорлаш ва бошқача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш, патентланган селекция ютуғини рухсатсиз етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш), нав ёки насллилик кондицияларига етказиш, селекция ютуғидан рухсатсиз фойдаланган ҳолда яратилган маҳсулотни сотишга таклиф этиш, сотиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва бошқача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки сақлаш, —

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

4) 289-модданинг учинчи қисми «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг» деган сўзлардан кейин «адлия органларининг (интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 290-модда :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«290-модда. Ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш ҳамда хатлаш»;

биринчи қисмидаги «шундай ашёлар бўлмиш ашё» деган сўзлар «ҳуқуқбузарлик ашёси бўлган ашё» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Адлия органлари томонидан ашёларни кўздан кечириш вақтида (интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда) аниқланган ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита ҳуқуқбузарлик ашёси бўлган ашё ва ҳужжатлар хатланади»;

иккинчи — саккизинчи қисмлари тегишинча учинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар № 6, 530-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 522-модда) 1107-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда уларнинг ўровлари ва ёрлиқлари қоидабузар ҳисобидан олиб қўйилиши ҳамда йўқ қилиниши лозим»;

учинчи қисм чиқариб ташлансин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги 270-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 395-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 156-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 11, 791-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 9, 960-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 4-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази (бундан буён матнда ихтисослаштирилган ташкилотлар деб юритилади) талабномада кўрсатилган селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказади»;

2) 17-модда :

биринчи қисмининг еттинчи — ўн биринчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«селекция ютуғининг устуворлигини тасдиқловчи ҳужжатни (зарурат бўлганда);

талабнома патент вакили ёки ишончли шахс орқали топширилганда уларга берилган ишончномани ўз ичига олган бўлиши керак»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Патент бериш ҳақидаги талабномани топширишда белгиланган миқдорда патент божи тўланади ёки талабномага патент божини тўлашдан озод қилишнинг ёхуд унинг миқдори камайтирилишининг асосларини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади»;

иккинчи — бешинчи қисмлари тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмидаги «биринчи қисми» деган сўзлар «биринчи ва иккинчи қисмлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 25-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Патент бериш тўғрисида қарор қабул қилиниб, белгиланган миқдорда патент божи тўланганидан кейин Вазирлик селекция ютуғини тегишли реестрда автоматик тарзда рўйхатга олади»;

4) 27-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Патентни Вазирлик ягона QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда, электрон шаклда расмийлаштирилган тарзда Ўзбекистон Республикаси номидан беради.

Селекция ютуғи рўйхатга олинганда патент талабнома берувчига автоматик тарзда электрон тизим орқали юборилади»;

5) 37 1 -модданинг :

иккинчи қисми «илтимоснома» деган сўздан кейин «белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

6) 39-модданинг :

олтинчи қисмидаги «номутлақ (оддий)» деган сўзлар «оддий (номутлақ)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги «Номутлақ (оддий)» деган сўзлар «Оддий (номутлақ)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 40-модданинг иккинчи қисмидаги «номутлақ (оддий)» деган сўзлар «оддий (номутлақ)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 218-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 87-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 11-модданинг матнидаги «тўлангани тўғрисидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан бир ой ичида» деган сўзлар «тўланганда автоматик тарзда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 13-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Гувоҳномани бериш Вазирлик томонидан топология рўйхатдан ўтказилганидан кейин автоматик тарзда ягона QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда, электрон шаклда расмийлаштирилган тарзда амалга оширилади».

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги 267-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 178-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 418-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 2, 108-модда, № 9, 960-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 9-модда :

учинчи қисмининг :

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Талабнома берганлик учун белгиланган миқдорда патент божи тўланади»;

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 15-модда :

биринчи қисмидаги «Талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказиш товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир талабнома» деган сўзлар «Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказиш талабнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Товар келиб чиққан жой номини ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказиш талабнома бўйича расмий экспертиза тугаганидан кейин бир ой ичида Давлат муассасаси томонидан амалга оширилади»;

иккинчи , учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 18-модданинг биринчи қисмидаги «тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан уч иш куни ичида» деган сўзлар «тўланганда автоматик тарзда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 22-модда иккинчи қисмининг :

биринчи хатбошиси «кўрсатилган» деган сўздан кейин «аризани топширишда патент божи тўланади ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 5-модда биринчи қисмининг 9-бандидаги «ҳимоя» деган сўз «муҳофаза» деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 15-модданинг бешинчи қисмидаги «топологик интеграл микросхемаларнинг» деган сўзлар «интеграл микросхемалар топологияларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 23-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23-модда. Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш чоғида давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Давлат божини тўловчи томонидан давлат божи (патент божи) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари ҳуқуқий муҳофаза қилингунига қадар, товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини, географик кўрсаткичларни, товар келиб чиққан жой номларини, интеграл микросхемалар топологияларини, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ёки маълумотлар базаларини ҳамда уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича лицензия шартномаси рўйхатдан ўтказилгунига қадар тўланади.

Давлат божи (патент божи) давлат божини тўловчи томонидан тўланганлиги факти электрон тизимлар орқали тасдиқланади.

Агар давлат экспертизаси ўтказилганлиги учун давлат божи (патент божи) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантлари гуруҳига талабнома берилганлиги ва экспертиза ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда тўланган бўлса, давлат экспертизаси давлат божини тўловчи томонидан танланган ёхуд бундай танлов мавжуд бўлмаганда ихтирода, фойдали модель формуласида ёки саноат намунаси тавсифида кўрсатилган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантларига нисбатан ўтказилади.

Агар талабнома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун давлат божи (патент божи) талабнома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда бўлса, экспертиза Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг давлат божини тўловчи томонидан танланган синфларига нисбатан ўтказилади.

Давлат божини тўловчи ваколатли органнинг давлат божининг (патент божининг) етишмаётган қисми қўшимча равишда тўланиши тўғрисидаги билдиришномаси олинган санадан эътиборан уч ой ичида зарур суммани қўшимча равишда тўлаш ҳуқуқига эга.

Давлат божининг (патент божининг) етишмаётган қисми ваколатли органнинг давлат божининг (патент божининг) етишмаётган қисми қўшимча равишда тўланиши тўғрисидаги билдиришномаси олинган санадан эътиборан уч ой ичида тўланмаган тақдирда, ихтироларни, фойдали моделларни, саноат намуналарини, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини, географик кўрсаткичларни, товар келиб чиққан жой номларини, интеграл микросхемалар топологияларини, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини ҳамда уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш амалга оширилмайди. Бунда давлат божининг (патент божининг) илгари тўланган, тўлиқ бўлмаган миқдори қайтарилмайди.

Ушбу Қонун иловаси 10-бандининг «а» — «г» кичик бандларида назарда тутилган ихтиролар ва фойдали моделларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширишда қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 90 фоиз миқдорида;

таълим олувчи шахсларга, илмий ва илмий-педагогик ходимларга 30 фоиз миқдорида;

юридик шахс бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат аккредитациясидан ўтган таълим ташкилотларига ва илмий ташкилотларга 25 фоиз миқдорида»;

4) илова :

10-банди:

«а» кичик бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

«б» кичик бандининг биринчи — тўртинчи изоҳлари чиқариб ташлансин;

«в» кичик бандининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« в) рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва патентларни бериш учун » ;

изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г» кичик бандининг:

биринчи изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

иккинчи изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

учинчи изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

тўртинчи изоҳи чиқариб ташлансин;

«д» кичик бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

«е» кичик бандининг:

иккинчи хатбошисидаги «тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар» деган сўзлар «тузатишлар, аниқликлар ва тўлдиришлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи — олтинчи изоҳлари чиқариб ташлансин;

«ж» кичик бандининг биринчи, иккинчи ва учинчи изоҳлари чиқариб ташлансин;

11-банди:

«а» кичик бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

«б» кичик бандининг биринчи ва иккинчи изоҳлари чиқариб ташлансин;

«в» кичик бандининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« в) рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва патентларни бериш учун » ;

изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г» кичик бандининг:

биринчи изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

иккинчи ва учинчи изоҳлари чиқариб ташлансин;

«д» кичик бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

«е» кичик бандининг:

иккинчи хатбошисидаги «тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар» деган сўзлар «тузатишлар, аниқликлар ва тўлдиришлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

изоҳи чиқариб ташлансин;

«ж» кичик бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

«з» кичик бандининг:

иккинчи хатбошисидаги «муддатини бир ойга (бир ойдан ошмаган муддатга) узайтириш» деган сўзлар «муддатини узайтириш, узайтиришнинг ҳар бир ойи учун (олти ойдан ошмаган муддатга)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

изоҳи чиқариб ташлансин;

12-банди:

биринчи хатбошисидаги «товарлар келиб чиқиш жойи номи» деган сўзлар «товар келиб чиққан жой номларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«а» кичик бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

«б» кичик бандининг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в» кичик бандининг:

биринчи изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

иккинчи изоҳи чиқариб ташлансин;

«г» кичик бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

«д» кичик бандининг:

иккинчи хатбошисидаги «тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар» деган сўзлар «тузатишлар, аниқликлар ва тўлдиришлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

изоҳи чиқариб ташлансин;

«е» кичик бандининг биринчи ва иккинчи изоҳлари чиқариб ташлансин;

13-банди:

«а» кичик бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

«б» кичик бандининг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в» кичик бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

«г» кичик бандининг:

иккинчи хатбошисидаги «тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар» деган сўзлар «тузатишлар, аниқликлар ва тўлдиришлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

изоҳи чиқариб ташлансин;

14-бандининг изоҳи чиқариб ташлансин;

15-банди:

биринчи хатбошисидаги «ҳимояси» деган сўз «муҳофазаси» деган сўз билан алмаштирилсин;

«а» кичик бандининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш ва текшириш ўтказиш » ;

изоҳи чиқариб ташлансин;

«б» кичик бандининг:

биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« б) рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳномаларни бериш ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш » ;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаси тўғрисидаги маълумотларни расмий бюллетенда эълон қилиш » ;

изоҳи чиқариб ташлансин;

«в» кичик бандининг:

биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« в) ЭҲМ учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш учун ЭҲМ учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш » ;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ЭҲМ учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш » ;

изоҳи чиқариб ташлансин;

«г» кичик бандининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунига қадар ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш сўралган талабномага тузатишлар, аниқликлар ва тўлдиришлар киритиш » ;

изоҳи чиқариб ташлансин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 мартда қабул қилинган «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги ЎРҚ-757-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 3, 214-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

1) 11-модда учинчи қисмининг :

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Талабномани топширишда патент божи тўланиши ва талабномага қуйидагилар илова қилиниши керак»;

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 18-модданинг биринчи қисмидаги «тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан уч иш куни ичида» деган сўзлар «тўланганда автоматик тарзда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 20-модданинг иккинчи қисмидаги «кейин уч иш куни ичида Вазирлик томонидан берилади» деган сўзлар «кейин Вазирлик томонидан ягона QR-код (матрик штрихли код) қўйилган, электрон шаклда расмийлаштирилган ҳолда, автоматик тарзда берилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 22-модда иккинчи қисмининг :

биринчи хатбошиси «кўрсатилган» деган сўздан кейин «аризани топширишда патент божи тўланади ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

12-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 3-моддаси 1 , 2 ва 3-бандлари , 4 , 5 ва 6-моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 8 август,

ЎРҚ-1080-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 13-mayda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 25-iyunda maʼqullangan

Mamlakatimizda aholining, shu jumladan tadbirkorlik subyektlarining intellektual mulk sohasidagi xabardorlik darajasini oshirish, yaratilgan intellektual faoliyat natijalarini muhofaza qilish jarayonlarini raqamlashtirish orqali ortiqcha talablarni bekor qilish hamda intellektual mulkni huquqiy jihatdan ishonchli tarzda muhofaza qilish borasida keng koʻlamli islohotlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga intellektual mulk obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish bilan bogʻliq tartib-taomillarni soddalashtirish va yengillashtirishga, intellektual mulk egalarining huquqlari hamda qonun bilan qoʻriqlanadigan manfaatlarini samarali himoya qilish choralarini kuchaytirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga intellektual mulk obyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayoni soddalashtirilishini, ayrim intellektual mulk obyektlarini ekspertiza qilish muddatlari qisqartirilishini, roʻyxatdan oʻtkazish jarayonlarida ortiqcha hujjatlardan voz kechilishini, patent bojlarini toʻlashda qoʻshimcha qulayliklar joriy etilishini hamda intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni buzganlik uchun javobgarlik kuchaytirilishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun mamlakatimizning iqtisodiy rivojlanishiga va innovatsion jihatdan yuksalishiga samarali taʼsir koʻrsatuvchi intellektual mulk tizimini takomillashtirishga, jamiyatda intellektual mulkka boʻlgan huquqlarga nisbatan hurmat hissini shakllantirishga hamda intellektual mulk egalarining qonuniy manfaatlarini himoya qilishga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 6-mayda qabul qilingan “Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalarining huquqiy himoyasi toʻgʻrisida”gi 1060-XII-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1994-yil, № 5, 136-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2002-yil, № 4-5, 74-modda, № 9, 165-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2011-yil, № 12/2, 364-modda; 2019-yil, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2024-yil, № 1, 5-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) Qonunning nomidagi “himoyasi” degan soʻz “muhofazasi” degan soʻz bilan almashtirilsin;

2) muqaddimaning :

birinchi qismidagi “himoyasi” degan soʻz “muhofazasi” degan soʻz bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismidagi “himoyasi” degan soʻz “muhofazasi” degan soʻz bilan almashtirilsin;

3) 3-modda :

nomidagi “himoya” degan soʻz “muhofaza” degan soʻz bilan almashtirilsin;

uchinchi qismining birinchi xatboshisidagi “himoya” degan soʻz “muhofaza” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 4-moddaning oltinchi qismidagi “himoya” degan soʻz “muhofaza” degan soʻz bilan almashtirilsin;

5) 9-moddaning uchinchi va toʻrtinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Roʻyxatdan oʻtkazish talabnomasi kelib tushgan sanadan eʼtiboran oʻn kun ichida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi (bundan buyon matnda Davlat muassasasi deb yuritiladi) kerakli hujjatlarning bor-yoʻqligini va qoidalarning talablariga qanchalik muvofiqligini tekshirib chiqadi. Tekshirish natijasi ijobiy boʻlsa, Vazirlik EHM uchun yaratilgan dasturni yoki maʼlumotlar bazasini tegishli Reyestrga kiritadi, talabnoma beruvchiga rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisida yagona QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda rasmiylashtirilgan guvohnoma yuboradi hamda roʻyxatdan oʻtkazilgan EHM uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalariga doir maʼlumotlarni Vazirlikning rasmiy axborotnomasida eʼlon qiladi.

Talabnoma beruvchi Davlat muassasasining soʻroviga koʻra yoki oʻz tashabbusi bilan maʼlumotlar rasmiy axborotnomada eʼlon qilinguniga qadar talabnoma materiallarini toʻldirishga, ularga aniqlik kiritishga va ularni tuzatishga haqlidir. Tekshirish natijasi salbiy boʻlsa, Davlat muassasasi talabnoma beruvchiga rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish rad etilganligini bildiruvchi hujjat yuboradi”.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 6-mayda qabul qilingan “Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida”gi 1062-XII-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2002-yil 29-avgustda qabul qilingan 397-II-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2002-yil, № 9, 158-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2008-yil, № 7, 355-modda; 2011-yil, № 12/2, 364-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 2, 108-modda, № 9, 960-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 14-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Patent berish haqidagi talabnomani topshirishda belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi yoki talabnomaga patent bojini toʻlashdan ozod qilishning yoxud uning miqdori kamaytirilishining asoslarini tasdiqlaydigan hujjat ilova qilinadi”;

2) 23-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ixtiro haqidagi talabnomaning mohiyati boʻyicha ilmiy-texnika ekspertizasi oʻtkazish toʻgʻrisidagi iltimosnomani topshirish muddati bunday iltimosnomani topshirish uchun belgilangan miqdordagi patent boji toʻlangan taqdirda, talabnoma beruvchining talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran uch yil oʻtguniga qadar topshirilgan iltimosnomasiga koʻra Davlat muassasasi tomonidan koʻpi bilan ikki oyga uzaytirilishi mumkin”;

3) 24-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat muassasasi tomonidan patent berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinib, belgilangan miqdorda patent boji toʻlanganidan keyin Vazirlik sanoat mulki obyektini avtomatik tarzda tegishincha Davlat ixtirolar reyestrida, Davlat foydali modellar reyestrida yoki Davlat sanoat namunalari reyestrida davlat roʻyxatiga oladi”;

4) 26-moddaning birinchi va ikkinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sanoat mulki obyekti roʻyxatga olinganda patent talabnoma beruvchiga avtomatik tarzda elektron tizim orqali yuboriladi.

Sanoat mulki obyekti patenti Oʻzbekiston Respublikasi nomidan yagona QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda, elektron shaklda rasmiylashtirilgan tarzda beriladi”;

5) 28 1 -modda :

birinchi qismining ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunday iltimosnoma belgilangan miqdordagi patent boji toʻlangan taqdirda, patentning amal qilishi tugatilgan sanadan eʼtiboran uch yil muddat ichida, biroq patentning ushbu Qonunda nazarda tutilgan amal qilish muddati tugaguniga qadar Vazirlikka topshirilishi mumkin”;

ikkinchi qismi chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha ikkinchi va uchinchi qismlar deb hisoblansin.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2012-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 1, 3-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 314-modda, № 12, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 12, 656-modda; 2007-yil, № 4, 158, 166-moddalar, № 6, 248-modda, № 9, 416, 422-moddalar, № 12, 607-modda; 2008-yil, № 4, 187, 188, 189-moddalar, № 7, 352-modda, № 9, 485, 487, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 128-modda, № 9, 329, 334, 335, 337-moddalar, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 5, 176, 179-moddalar, № 9, 341-modda, № 12, 471, 477-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430-modda, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 471-modda, № 9, 592-modda, № 11, 787-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 204-modda, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, № 3, 217-modda, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 966, 968, 973-moddalar, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 466-moddalar, № 6, 575-modda, № 10, 981-modda; 2023-yil, № 3, 185, 187, 188-moddalar, № 4, 265-modda, № 5, 319-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 111-modda, № 3, 245-modda, № 8, 818-modda, № 9, 954, 964-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-moddalar, № 11, 1186-modda, № 12, 1280, 1287-moddalar; 2025-yil, № 2, 196-modda, № 3, 376, 377-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 66 1 -moddaning birinchi qismidagi “149-moddasida (mualliflik yoki ixtirochilik huquqlarini buzish)” degan soʻzlar “149-moddasida (muallifning shaxsiy nomulkiy huquqlarini buzish), 149 1 -moddasida (mualliflik huquqini va turdosh huquqlarni buzish), 149 2 -moddasida (oʻzganing tovar belgisidan, xizmat koʻrsatish belgisidan, geografik koʻrsatkichidan, tovar kelib chiqqan joy nomidan yoki adashtirib yuborish darajasida ular bilan oʻxshash boʻlgan belgilardan shu turdagi tovarlarga (xizmatlarga) nisbatan qonunga xilof ravishda foydalanish yoxud oʻzganing firma nomidan qonunga xilof ravishda foydalanish), 149 3 -moddasida (ixtiroga, foydali modelga, sanoat namunasiga, integral mikrosxema topologiyasiga va seleksiya yutugʻiga boʻlgan huquqlarni buzish)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 149-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“149-modda. Muallifning shaxsiy nomulkiy huquqlarini buzish

Asarga, ixtiroga, foydali modelga, sanoat namunasiga, seleksiya yutugʻiga va integral mikrosxema topologiyasiga nisbatan mualliflikni oʻzlashtirib olish, hammualliflikka majburlash, shuningdek ushbu intellektual mulk obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ular rasman eʼlon qilinguniga qadar muallifning roziligisiz oshkor etish, —

bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yetmish besh baravarigacha miqdorda jarima yoki besh yilgacha muayyan huquqdan mahrum qilish yoxud uch yuz oltmish soatgacha majburiy jamoat ishlari yoki ikki yilgacha ozodlikni cheklash bilan jazolanadi.

Oʻsha harakatlar:

a) takroran;

b) bir guruh shaxslar tomonidan oldindan til biriktirib;

v) xizmat mavqeyidan foydalangan holda;

g) juda koʻp miqdorda zarar yetkazgan holda sodir etilgan boʻlsa, —

bir yildan uch yilgacha muayyan huquqdan mahrum qilib, bazaviy hisoblash miqdorining yetmish besh baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatdan toʻrt yuz sakson soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoki ikki yildan uch yilgacha ozodlikni cheklash bilan jazolanadi.

Birinchi marta jinoyat sodir etgan shaxs, agar u jinoyat aniqlangan kundan eʼtiboran oʻttiz kunlik muddatda muallifning shaxsiy nomulkiy huquqlarini buzish oqibatlarini bartaraf etgan va yetkazilgan moddiy zararning oʻrnini qoplagan boʻlsa, javobgarlikdan ozod etiladi”;

3) VII bob quyidagi mazmundagi 149 1 , 149 2 va 149 3 -moddalar bilan toʻldirilsin:

“149 1 -modda. Mualliflik huquqini va turdosh huquqlarni buzish

Asarlardan yoki turdosh huquqlar obyektlaridan qonunga xilof ravishda foydalanish, xuddi shuningdek asarlarning yoki turdosh huquqlar obyektlarining kontrafakt nusxalarini takrorlash, tarqatish, barchaning eʼtiboriga yetkazish yoxud asarlarning yoki turdosh huquqlar obyektlarining nusxalarida ularni tayyorlovchilar haqida, ularni ishlab chiqarish joylari toʻgʻrisida, shuningdek mualliflik huquqining va turdosh huquqlarning egalari haqida yolgʻon axborotni koʻrsatish koʻp miqdorda zarar yetkazgan holda sodir etilgan boʻlsa, —

bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki ikki yilgacha axloq tuzatish ishlari yoxud ikki yilgacha ozodlikni cheklash yoki ikki yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.

Oʻsha harakatlar:

a) takroran;

b) bir guruh shaxslar tomonidan oldindan til biriktirib;

v) xizmat mavqeyidan foydalangan holda;

g) ommaviy axborot vositalaridan yoxud telekommunikatsiya tarmoqlaridan, shuningdek Internet jahon axborot tarmogʻidan foydalanib;

d) juda koʻp miqdorda zarar yetkazgan holda sodir etilgan boʻlsa, —

bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravaridan bir yuz ellik baravarigacha miqdorda jarima yoki ikki yildan uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoxud ikki yildan uch yilgacha ozodlikni cheklash yoki ikki yildan uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.

Yetkazilgan moddiy zararning oʻrni qoplangan taqdirda ozodlikni cheklash yoki ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazo qoʻllanilmaydi.

Birinchi marta jinoyat sodir etgan shaxs, agar u yetkazilgan moddiy zararning oʻrnini jinoyat aniqlangan kundan eʼtiboran oʻttiz kunlik muddatda qoplagan boʻlsa, javobgarlikdan ozod etiladi.

149 2 -modda. Oʻzganing tovar belgisidan, xizmat koʻrsatish belgisidan, geografik koʻrsatkichidan, tovar kelib chiqqan joy nomidan yoki adashtirib yuborish darajasida ular bilan oʻxshash boʻlgan belgilardan shu turdagi tovarlarga (xizmatlarga) nisbatan qonunga xilof ravishda foydalanish yoxud oʻzganing firma nomidan qonunga xilof ravishda foydalanish

Oʻzganing tovar belgisidan, xizmat koʻrsatish belgisidan, geografik koʻrsatkichidan, tovar kelib chiqqan joy nomidan yoki adashtirib yuborish darajasida ular bilan oʻxshash boʻlgan belgilardan shu turdagi tovarlarga (xizmatlarga) nisbatan qonunga xilof ravishda foydalanish yoxud oʻzganing firma nomidan qonunga xilof ravishda foydalanish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan tovar belgisiga, xizmat koʻrsatish belgisiga, geografik koʻrsatkichga va tovar kelib chiqqan joy nomiga nisbatan ogohlantiruvchi tamgʻadan qonunga xilof ravishda foydalanish koʻp miqdorda zarar yetkazgan holda sodir etilgan boʻlsa, —

bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki ikki yilgacha axloq tuzatish ishlari yoxud ikki yilgacha ozodlikni cheklash yoki ikki yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.

Oʻsha harakatlar:

a) takroran;

b) bir guruh shaxslar tomonidan oldindan til biriktirib;

v) xizmat mavqeyidan foydalangan holda;

g) juda koʻp miqdorda zarar yetkazgan holda sodir etilgan boʻlsa, —

bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravaridan bir yuz ellik baravarigacha miqdorda jarima yoki ikki yildan uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoxud ikki yildan uch yilgacha ozodlikni cheklash yoki ikki yildan uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.

Yetkazilgan moddiy zararning oʻrni qoplangan taqdirda ozodlikni cheklash yoki ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazo qoʻllanilmaydi.

Birinchi marta jinoyat sodir etgan shaxs, agar u yetkazilgan moddiy zararning oʻrnini jinoyat aniqlangan kundan eʼtiboran oʻttiz kunlik muddatda qoplagan boʻlsa, javobgarlikdan ozod etiladi.

149 3 -modda. Ixtiroga, foydali modelga, sanoat namunasiga, integral mikrosxema topologiyasiga va seleksiya yutugʻiga boʻlgan huquqlarni buzish

Tegishli patentlangan ixtironi, foydali modelni, sanoat namunasini oʻz ichiga olgan mahsulotni yoki buyumni ruxsatsiz tayyorlash, qoʻllash, import qilish, sotishga taklif qilish, sotish, fuqarolik muomalasiga boshqa yoʻsinda kiritish yoki shu maqsadda saqlab turish, shuningdek ixtiro patenti bilan muhofaza qilinayotgan usulni qoʻllash yoxud bevosita ixtiro patenti bilan muhofaza qilinayotgan usul bilan tayyorlangan mahsulotni fuqarolik muomalasiga kiritish yoki shu maqsadda saqlab turish, muhofaza qilinadigan integral mikrosxema topologiyasini, shu topologiyali integral mikrosxemani yoki shunday integral mikrosxemani oʻz ichiga olgan buyumni ruxsatsiz qoʻllash, Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish, sotuvga qoʻyish, sotish, takrorlash va boshqacha tarzda fuqarolik muomalasiga kiritish, patentlangan seleksiya yutugʻini ruxsatsiz yetishtirish va takror yetishtirish (koʻpaytirish), nav yoki nasllilik konditsiyalariga yetkazish, seleksiya yutugʻidan ruxsatsiz foydalangan holda yaratilgan mahsulotni sotishga taklif etish, sotish, Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqish va boshqacha tarzda fuqarolik muomalasiga kiritish yoki saqlash koʻp miqdorda zarar yetkazgan holda sodir etilgan boʻlsa, —

bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yetmish besh baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud ikki yilgacha axloq tuzatish ishlari yoki ikki yilgacha ozodlikni cheklash bilan jazolanadi.

Oʻsha harakatlar:

a) takroran;

b) bir guruh shaxslar tomonidan oldindan til biriktirib;

v) xizmat mavqeyidan foydalangan holda;

g) juda koʻp miqdorda zarar yetkazgan holda sodir etilgan boʻlsa, —

bazaviy hisoblash miqdorining yetmish besh baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatdan toʻrt yuz sakson soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud ikki yildan uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoki ikki yildan uch yilgacha ozodlikni cheklash bilan jazolanadi.

Birinchi marta jinoyat sodir etgan shaxs, agar u yetkazilgan moddiy zararning oʻrnini jinoyat aniqlangan kundan eʼtiboran oʻttiz kunlik muddatda qoplagan boʻlsa, javobgarlikdan ozod etiladi”;

4) 229 2 -modda quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Maxsus diniy maʼlumoti boʻlmay turib va diniy tashkilot boshqaruvi markaziy organining ruxsatisiz voyaga yetmagan shaxsga diniy taʼlimotdan saboq berish, xuddi shuningdek voyaga yetmagan shaxsga xususiy tartibda diniy taʼlimotdan saboq berish, —

bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatgacha majburiy jamoat ishlari yoki uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoxud bir yildan uch yilgacha ozodlikni cheklash yoki uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi”.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2013-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 2, 5-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 12, 269-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 11, 23-moddalar, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 12, 418-modda; 2006-yil, № 6, 261-modda; 2007-yil, № 4, 166-modda, № 6, 248, 249-moddalar, № 9, 422-modda, № 12, 594, 595, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 177, 187-moddalar, № 9, 482, 484, 487-moddalar, № 12, 636, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 136-modda, № 9, 335-modda, № 12, 469, 470-moddalar; 2010-yil, № 6, 231-modda, № 9, 334, 336, 337, 342-moddalar, № 12, 477-modda; 2011-yil, № 4, 103, 104-moddalar, № 9, 252-modda, № 12/2, 363-modda; 2012-yil, № 1, 3-modda, № 9/2, 244-modda, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 385-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 5-moddalar, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430, 431-moddalar, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469-modda, № 9, 589, 592-moddalar, № 10, 671-modda, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 881, 891-moddalar; 2020-yil, № 3, 204-modda, № 5, 296-modda, № 12, 689-modda; 2021-yil, № 1, 5, 11, 13, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 973-modda, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 216-modda, № 4, 337-modda, № 6, 575-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185-moddalar, № 4, 265, 269-moddalar, № 5, 319-modda; № 9, 713-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 115-modda, № 9, 964-modda, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-moddalar, № 12, 1280, 1286, 1292-moddalar; 2025-yil, № 1, 8-modda, № 2, 196, 201-moddalar, № 3, 376-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 325-moddaning birinchi qismidagi “149-moddasida” degan soʻzlar “149, 149 1 -moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 345-moddaning ikkinchi qismidagi “141 — 149” raqamlari “141 — 149 3 ” raqamlari bilan almashtirilsin.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 177-modda birinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzganing tovar belgisidan, xizmat koʻrsatish belgisidan, geografik koʻrsatkichidan, tovar kelib chiqqan joy nomidan yoki adashtirib yuborish darajasida ular bilan oʻxshash boʻlgan belgilardan shu turdagi tovarlarga (xizmatlarga) nisbatan qonunga xilof ravishda foydalanish yoxud oʻzganing firma nomidan qonunga xilof ravishda foydalanish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan tovar belgisiga, xizmat koʻrsatish belgisiga, geografik koʻrsatkichga va tovar kelib chiqqan joy nomiga nisbatan ogohlantiruvchi tamgʻadan qonunga xilof ravishda foydalanish”;

2) 177 1 -modda :

birinchi qismining sanksiyasidagi “fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining bir baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — besh baravaridan oʻn baravarigacha” degan soʻzlar “fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan oʻttiz baravarigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismining sanksiyasidagi “fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn baravaridan yigirma baravarigacha” degan soʻzlar “fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan oʻttiz baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 177 2 -modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“177 2 -modda. Ixtiroga, foydali modelga, sanoat namunasiga, integral mikrosxema topologiyasiga va seleksiya yutugʻiga boʻlgan huquqlarni buzish

Tegishli patentlangan ixtironi, foydali modelni, sanoat namunasini oʻz ichiga olgan mahsulotni yoki buyumni ruxsatsiz tayyorlash, qoʻllash, import qilish, sotishga taklif etish, sotish, fuqarolik muomalasiga boshqa yoʻsinda kiritish yoki shu maqsadda saqlab turish, shuningdek ixtiro patenti bilan muhofaza qilinayotgan usulni qoʻllash yoxud bevosita ixtiro patenti bilan muhofaza qilinayotgan usul bilan tayyorlangan mahsulotni fuqarolik muomalasiga kiritish yoki shu maqsadda saqlab turish, muhofaza qilinadigan integral mikrosxema topologiyasini, shu topologiyali integral mikrosxemani yoki shunday integral mikrosxemani oʻz ichiga olgan buyumni ruxsatsiz qoʻllash, Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish, sotuvga qoʻyish, sotish, takrorlash va boshqacha tarzda fuqarolik muomalasiga kiritish, patentlangan seleksiya yutugʻini ruxsatsiz yetishtirish va takror yetishtirish (koʻpaytirish), nav yoki nasllilik konditsiyalariga yetkazish, seleksiya yutugʻidan ruxsatsiz foydalangan holda yaratilgan mahsulotni sotishga taklif etish, sotish, Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqish va boshqacha tarzda fuqarolik muomalasiga kiritish yoki saqlash, —

huquqbuzarlik ashyolarini musodara qilib, fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn baravaridan yigirma baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.

Xuddi shunday huquqbuzarliklar maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan boʻlsa, —

huquqbuzarlik ashyolarini musodara qilib, fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan yigirma baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yigirma baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

4) 289-moddaning uchinchi qismi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti va uning joylardagi boʻlinmalarining” degan soʻzlardan keyin “adliya organlarining (intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni himoya qilishda)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

5) 290-modda :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“290-modda. Ashyolar va hujjatlarni olib qoʻyish hamda xatlash”;

birinchi qismidagi “shunday ashyolar boʻlmish ashyo” degan soʻzlar “huquqbuzarlik ashyosi boʻlgan ashyo” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Adliya organlari tomonidan ashyolarni koʻzdan kechirish vaqtida (intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni himoya qilishda) aniqlangan huquqbuzarlikni sodir etish quroli yoki bevosita huquqbuzarlik ashyosi boʻlgan ashyo va hujjatlar xatlanadi”;

ikkinchi — sakkizinchi qismlari tegishincha uchinchi — toʻqqizinchi qismlar deb hisoblansin.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 163-I-sonli va 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan 256-I-sonli qonunlari bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, 2-songa ilova, № 11-12; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 9, 229-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 182-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda, № 9, 494, 498-moddalar; 2007-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 4, 156, 164-moddalar, № 8, 367-modda, № 9, 416-modda, № 12, 598, 608-moddalar; 2008-yil, № 4, 192-modda, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335, 337, 340-moddalar; 2011-yil, № 12/2, 363, 364, 365-moddalar; 2012-yil, № 4, 106, 109-moddalar, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 3, 161, 166-moddalar, № 5, 267-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880, 886-moddalar; 2020-yil, № 1, 3, 4-moddalar, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 217, 218-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061, 1062-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 2, 111, 114-moddalar № 6, 530-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 4, 522-modda) 1107-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

ikkinchi qism quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tovar belgisidan qonunga xilof ravishda foydalanilgan holda ishlab chiqarilgan tovarlar hamda ularning oʻrovlari va yorliqlari qoidabuzar hisobidan olib qoʻyilishi hamda yoʻq qilinishi lozim”;

uchinchi qism chiqarib tashlansin.

7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 30-avgustda qabul qilingan “Seleksiya yutuqlari toʻgʻrisida”gi 270-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2002-yil 29-avgustda qabul qilingan 395-II-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2002-yil, № 9, 156-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2011-yil, № 12/2, 364-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 11, 791-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 9, 960-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 4-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Qishloq xoʻjalik ekinlari navlarini sinash markazi (bundan buyon matnda ixtisoslashtirilgan tashkilotlar deb yuritiladi) talabnomada koʻrsatilgan seleksiya yutuqlarining patentga layoqatliligini ekspertizadan oʻtkazadi”;

2) 17-modda :

birinchi qismining yettinchi — oʻn birinchi xatboshilari quyidagi mazmundagi yettinchi va sakkizinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“seleksiya yutugʻining ustuvorligini tasdiqlovchi hujjatni (zarurat boʻlganda);

talabnoma patent vakili yoki ishonchli shaxs orqali topshirilganda ularga berilgan ishonchnomani oʻz ichiga olgan boʻlishi kerak”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Patent berish haqidagi talabnomani topshirishda belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi yoki talabnomaga patent bojini toʻlashdan ozod qilishning yoxud uning miqdori kamaytirilishining asoslarini tasdiqlaydigan hujjat ilova qilinadi”;

ikkinchi — beshinchi qismlari tegishincha uchinchi — oltinchi qismlar deb hisoblansin;

toʻrtinchi qismidagi “birinchi qismi” degan soʻzlar “birinchi va ikkinchi qismlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 25-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Patent berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinib, belgilangan miqdorda patent boji toʻlanganidan keyin Vazirlik seleksiya yutugʻini tegishli reyestrda avtomatik tarzda roʻyxatga oladi”;

4) 27-moddaning birinchi va ikkinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Patentni Vazirlik yagona QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda, elektron shaklda rasmiylashtirilgan tarzda Oʻzbekiston Respublikasi nomidan beradi.

Seleksiya yutugʻi roʻyxatga olinganda patent talabnoma beruvchiga avtomatik tarzda elektron tizim orqali yuboriladi”;

5) 37 1 -moddaning :

ikkinchi qismi “iltimosnoma” degan soʻzdan keyin “belgilangan miqdordagi patent boji toʻlangan taqdirda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi qismi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;

6) 39-moddaning :

oltinchi qismidagi “nomutlaq (oddiy)” degan soʻzlar “oddiy (nomutlaq)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi qismidagi “Nomutlaq (oddiy)” degan soʻzlar “Oddiy (nomutlaq)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 40-moddaning ikkinchi qismidagi “nomutlaq (oddiy)” degan soʻzlar “oddiy (nomutlaq)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 12-mayda qabul qilingan “Integral mikrosxemalar topologiyalarini huquqiy muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi 218-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 5, 87-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2011-yil, № 12/2, 364-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2024-yil, № 1, 5-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 11-moddaning matnidagi “toʻlangani toʻgʻrisidagi hujjat olingan sanadan eʼtiboran bir oy ichida” degan soʻzlar “toʻlanganda avtomatik tarzda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 13-modda ikkinchi qismining birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Guvohnomani berish Vazirlik tomonidan topologiya roʻyxatdan oʻtkazilganidan keyin avtomatik tarzda yagona QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda, elektron shaklda rasmiylashtirilgan tarzda amalga oshiriladi”.

9-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 30-avgustda qabul qilingan “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari va tovar kelib chiqqan joy nomlari toʻgʻrisida”gi 267-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 9-10, 178-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 9, 418-modda; 2011-yil, № 12/2, 364-modda; 2012-yil, № 12, 336-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 2, 108-modda, № 9, 960-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 9-modda :

uchinchi qismining :

ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari tegishincha ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Talabnoma berganlik uchun belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi”;

toʻrtinchi qismi beshinchi qism deb hisoblansin;

2) 15-modda :

birinchi qismidagi “Talabnomada ifodalangan belgini ekspertizadan oʻtkazish tovar belgisini, tovar kelib chiqqan joy nomini va (yoki) tovar kelib chiqqan joy nomidan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazishga doir talabnoma” degan soʻzlar “Tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazishga doir talabnomada ifodalangan belgini ekspertizadan oʻtkazish talabnoma” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Tovar kelib chiqqan joy nomini va (yoki) tovar kelib chiqqan joy nomidan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazishga doir talabnomada ifodalangan belgini ekspertizadan oʻtkazish talabnoma boʻyicha rasmiy ekspertiza tugaganidan keyin bir oy ichida Davlat muassasasi tomonidan amalga oshiriladi”;

ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;

3) 18-moddaning birinchi qismidagi “toʻlanganligi haqidagi hujjat olingan sanadan eʼtiboran uch ish kuni ichida” degan soʻzlar “toʻlanganda avtomatik tarzda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 22-modda ikkinchi qismining :

birinchi xatboshisi “koʻrsatilgan” degan soʻzdan keyin “arizani topshirishda patent boji toʻlanadi va” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari tegishincha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

10-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 5-modda birinchi qismining 9-bandidagi “himoya” degan soʻz “muhofaza” degan soʻz bilan almashtirilsin;

2) 15-moddaning beshinchi qismidagi “topologik integral mikrosxemalarning” degan soʻzlar “integral mikrosxemalar topologiyalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 23-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23-modda. Intellektual mulk obyektlarini huquqiy muhofaza qilish chogʻida davlat bojini undirishning oʻziga xos xususiyatlari

Davlat bojini toʻlovchi tomonidan davlat boji (patent boji) ixtirolar, foydali modellar, sanoat namunalari, seleksiya yutuqlari huquqiy muhofaza qilinguniga qadar, tovar belgilarini, xizmat koʻrsatish belgilarini, geografik koʻrsatkichlarni, tovar kelib chiqqan joy nomlarini, integral mikrosxemalar topologiyalarini, elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni yoki maʼlumotlar bazalarini hamda ularga doir huquqlarni boshqa shaxsga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnoma yoki ulardan foydalanish huquqini berish boʻyicha litsenziya shartnomasi roʻyxatdan oʻtkazilguniga qadar toʻlanadi.

Davlat boji (patent boji) davlat bojini toʻlovchi tomonidan toʻlanganligi fakti elektron tizimlar orqali tasdiqlanadi.

Agar davlat ekspertizasi oʻtkazilganligi uchun davlat boji (patent boji) ixtirolar, foydali modellar, sanoat namunasi variantlari guruhiga talabnoma berilganligi va ekspertiza oʻtkazilganligi uchun belgilangan miqdordan kam miqdorda toʻlangan boʻlsa, davlat ekspertizasi davlat bojini toʻlovchi tomonidan tanlangan yoxud bunday tanlov mavjud boʻlmaganda ixtiroda, foydali model formulasida yoki sanoat namunasi tavsifida koʻrsatilgan ixtirolar, foydali modellar, sanoat namunasi variantlariga nisbatan oʻtkaziladi.

Agar talabnoma berilganligi hamda tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisi davlat ekspertizasidan oʻtkazilganligi uchun davlat boji (patent boji) talabnoma berilganligi hamda tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisi davlat ekspertizasidan oʻtkazilganligi uchun belgilangan miqdordan kam miqdorda boʻlsa, ekspertiza Tovarlar va xizmatlar xalqaro tasnifining davlat bojini toʻlovchi tomonidan tanlangan sinflariga nisbatan oʻtkaziladi.

Davlat bojini toʻlovchi vakolatli organning davlat bojining (patent bojining) yetishmayotgan qismi qoʻshimcha ravishda toʻlanishi toʻgʻrisidagi bildirishnomasi olingan sanadan eʼtiboran uch oy ichida zarur summani qoʻshimcha ravishda toʻlash huquqiga ega.

Davlat bojining (patent bojining) yetishmayotgan qismi vakolatli organning davlat bojining (patent bojining) yetishmayotgan qismi qoʻshimcha ravishda toʻlanishi toʻgʻrisidagi bildirishnomasi olingan sanadan eʼtiboran uch oy ichida toʻlanmagan taqdirda, ixtirolarni, foydali modellarni, sanoat namunalarini, seleksiya yutuqlarini huquqiy muhofaza qilish, tovar belgilarini, xizmat koʻrsatish belgilarini, geografik koʻrsatkichlarni, tovar kelib chiqqan joy nomlarini, integral mikrosxemalar topologiyalarini, elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini hamda ularga doir huquqlarni boshqa shaxsga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomani yoki ulardan foydalanish huquqini berish boʻyicha litsenziya shartnomasini roʻyxatdan oʻtkazish amalga oshirilmaydi. Bunda davlat bojining (patent bojining) ilgari toʻlangan, toʻliq boʻlmagan miqdori qaytarilmaydi.

Ushbu Qonun ilovasi 10-bandining “a” — “g” kichik bandlarida nazarda tutilgan ixtirolar va foydali modellarni muhofaza qilish bilan bogʻliq yuridik ahamiyatga ega harakatlarni amalga oshirishda quyidagi imtiyozlar taqdim etiladi:

II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga 90 foiz miqdorida;

taʼlim oluvchi shaxslarga, ilmiy va ilmiy-pedagogik xodimlarga 30 foiz miqdorida;

yuridik shaxs boʻlgan kichik tadbirkorlik subyektlariga, davlat akkreditatsiyasidan oʻtgan taʼlim tashkilotlariga va ilmiy tashkilotlarga 25 foiz miqdorida”;

4) ilova :

10-bandi:

“a” kichik bandining izohi chiqarib tashlansin;

“b” kichik bandining birinchi — toʻrtinchi izohlari chiqarib tashlansin;

“v” kichik bandining:

birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ v) roʻyxatdan oʻtkazish, eʼlon qilish va patentlarni berish uchun ” ;

izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g” kichik bandining:

birinchi izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

ikkinchi izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

uchinchi izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

toʻrtinchi izohi chiqarib tashlansin;

“d” kichik bandining izohi chiqarib tashlansin;

“e” kichik bandining:

ikkinchi xatboshisidagi “tuzatishlar, qoʻshimchalar va aniqliklar” degan soʻzlar “tuzatishlar, aniqliklar va toʻldirishlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi — oltinchi izohlari chiqarib tashlansin;

“j” kichik bandining birinchi, ikkinchi va uchinchi izohlari chiqarib tashlansin;

11-bandi:

“a” kichik bandining izohi chiqarib tashlansin;

“b” kichik bandining birinchi va ikkinchi izohlari chiqarib tashlansin;

“v” kichik bandining:

birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ v) roʻyxatdan oʻtkazish, eʼlon qilish va patentlarni berish uchun ” ;

izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g” kichik bandining:

birinchi izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

ikkinchi va uchinchi izohlari chiqarib tashlansin;

“d” kichik bandining izohi chiqarib tashlansin;

“e” kichik bandining:

ikkinchi xatboshisidagi “tuzatishlar, qoʻshimchalar va aniqliklar” degan soʻzlar “tuzatishlar, aniqliklar va toʻldirishlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

izohi chiqarib tashlansin;

“j” kichik bandining izohi chiqarib tashlansin;

“z” kichik bandining:

ikkinchi xatboshisidagi “muddatini bir oyga (bir oydan oshmagan muddatga) uzaytirish” degan soʻzlar “muddatini uzaytirish, uzaytirishning har bir oyi uchun (olti oydan oshmagan muddatga)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

izohi chiqarib tashlansin;

12-bandi:

birinchi xatboshisidagi “tovarlar kelib chiqish joyi nomi” degan soʻzlar “tovar kelib chiqqan joy nomlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

“a” kichik bandining izohi chiqarib tashlansin;

“b” kichik bandining izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v” kichik bandining:

birinchi izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

ikkinchi izohi chiqarib tashlansin;

“g” kichik bandining izohi chiqarib tashlansin;

“d” kichik bandining:

ikkinchi xatboshisidagi “tuzatishlar, qoʻshimchalar va aniqliklar” degan soʻzlar “tuzatishlar, aniqliklar va toʻldirishlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

izohi chiqarib tashlansin;

“e” kichik bandining birinchi va ikkinchi izohlari chiqarib tashlansin;

13-bandi:

“a” kichik bandining izohi chiqarib tashlansin;

“b” kichik bandining izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v” kichik bandining izohi chiqarib tashlansin;

“g” kichik bandining:

ikkinchi xatboshisidagi “tuzatishlar, qoʻshimchalar va aniqliklar” degan soʻzlar “tuzatishlar, aniqliklar va toʻldirishlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

izohi chiqarib tashlansin;

14-bandining izohi chiqarib tashlansin;

15-bandi:

birinchi xatboshisidagi “himoyasi” degan soʻz “muhofazasi” degan soʻz bilan almashtirilsin;

“a” kichik bandining:

ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ EHM uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish uchun talabnoma berish va tekshirish oʻtkazish ” ;

izohi chiqarib tashlansin;

“b” kichik bandining:

birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ b) roʻyxatdan oʻtkazish, eʼlon qilish va guvohnomalarni berish EHM uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazasini roʻyxatdan oʻtkazish ” ;

beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ roʻyxatdan oʻtkazilgan EHM uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni rasmiy byulletenda eʼlon qilish ” ;

izohi chiqarib tashlansin;

“v” kichik bandining:

birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ v) EHM uchun yaratilgan dasturga va maʼlumotlar bazasiga doir huquqlarni boshqa shaxsga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomani yoki ulardan foydalanish huquqini berish boʻyicha litsenziya shartnomasini roʻyxatdan oʻtkazish uchun EHM uchun yaratilgan dasturga va maʼlumotlar bazasiga doir huquqlarni boshqa shaxsga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomani roʻyxatdan oʻtkazish ” ;

beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ EHM uchun yaratilgan dasturga va maʼlumotlar bazasiga doir huquqlardan foydalanish huquqini berish boʻyicha litsenziya shartnomasini roʻyxatdan oʻtkazish ” ;

izohi chiqarib tashlansin;

“g” kichik bandining:

ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinguniga qadar EHM uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish soʻralgan talabnomaga tuzatishlar, aniqliklar va toʻldirishlar kiritish ” ;

izohi chiqarib tashlansin.

11-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 3-martda qabul qilingan “Geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-757-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 3, 214-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda) quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

1) 11-modda uchinchi qismining :

birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Talabnomani topshirishda patent boji toʻlanishi va talabnomaga quyidagilar ilova qilinishi kerak”;

ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari tegishincha ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

2) 18-moddaning birinchi qismidagi “toʻlanganligi haqidagi hujjat olingan sanadan eʼtiboran uch ish kuni ichida” degan soʻzlar “toʻlanganda avtomatik tarzda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 20-moddaning ikkinchi qismidagi “keyin uch ish kuni ichida Vazirlik tomonidan beriladi” degan soʻzlar “keyin Vazirlik tomonidan yagona QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan, elektron shaklda rasmiylashtirilgan holda, avtomatik tarzda beriladi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 22-modda ikkinchi qismining :

birinchi xatboshisi “koʻrsatilgan” degan soʻzdan keyin “arizani topshirishda patent boji toʻlanadi va” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari tegishincha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

12-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

13-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

14-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Ushbu Qonunning 3-moddasi 1 , 2 va 3-bandlari , 4 , 5 va 6-moddalari ushbu Qonun kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 8-avgust,

OʻRQ-1080-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.08.2025-y., 03/25/1080/0710-son)

lex.uz