UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 8-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 8 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ

РЎЙХАТИ

ТАСНИФЛАРИ

РЎЙХАТИ

ТЕХНИК ЕЧИМЛАР

ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

СХЕМАСИ

Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарориг а мувофиқ эшик ва деразаларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда — техник регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

эшик ва деразаларнинг хавфсизлик талаблари;

эшик ва деразаларни миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаш;

техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати.

2. Техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ҳамда уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.

4. Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 августдаги 507-сон қарорига 1-ИЛОВА

Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Техник регламент эшик ва деразаларга ҳамда уларнинг элементларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талаб ва қоидаларни белгилайди.

2. Ушбу Техник регламент талаблари қуйидаги маҳсулотларга татбиқ этилмайди:

ушбу Техник регламент амалга киритилгунига қадар ишлаб чиқарилган эшик ва деразалар;

фойдаланишда бўлган эшик ва деразалар;

миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва ўз эҳтиёжлари учун ясалган эшик ва деразалар.

3. Ушбу Техник регламент талаблари қуйидаги тур ва таснифдаги эшик ҳамда деразаларга тааллуқлидир:

а) эшиклар:

мўлжалланишидан келиб чиқиб (бинога кириш эшиклари, жамоат, ишлаб чиқариш ва қўшимча бино ҳамда иншоотларнинг хоналарига кириш учун ички кириш эшиклари, хоналар ўртасидаги эшиклар, санузеллар эшиклари);

профиль элементларининг материаллари бўйича (пластик, алюмин, тахта, пўлат эшиклар);

конструктив бажарилишига кўра (икки тавақали, тебранувчан, суриладиган, йиғиладиган эшиклар);

б) деразалар:

функционал мўлжалланишидан келиб чиқиб (асосий, махсус, шовқиндан ҳимояловчи, синдиришга чидамли, қўшимча хоналар (зинапоялар катаклари, техник қаватлар, чордоқлар, ертўлалар) учун);

профиль элементларининг материаллари бўйича (пластик, алюмин, пўлат, композит);

конструкция тури бўйича (бир қаватли, жуфт қаватли, ажратилган, ажратилган-жуфт).

4. Ушбу Техник регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

дераза — бинонинг ташқи деворининг ўрнатилган ва табиий ёритиш, шунингдек, хонани вентиляция қилиш, уни ташқи иқлим ва бошқа таъсирлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган жиҳози;

дераза қаноти — деразанинг очилиб-ёпиладиган қисми;

зичлагич — турли материаллардан тайёрланиб, сув, ҳаво, буғ, ҳарорат ва чангдан ҳимоя қилиш, герметикликни таъминлаш ва эшик ҳамда деразаларнинг ишлатиш самарадорлигини ошириш учун қўлланади;

мувофиқликни баҳолаш органи — мувофиқликни баҳолашга оид фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;

ром — дераза ойнасини ушлаб туришга мўлжалланган, профилдан тайёрланадиган, бинога маҳкам қотириладиган каркас ва агар мавжуд бўлса, унга ҳаракатланувчи шарнирлар билан уланадиган тавақа (ойнасиз) конструкцияси;

фурнитура — эшиклар учун тутқичлар, деразалар учун тутқичлар, қопламали деразатокча, ойналар ва эшиклар учун улагичлар, ойна ва эшик блоклари учун илгаклар, ойналар, эшиклар учун улагичлар ва қулф (тўсиқ), қулфларнинг очилувчи қисмлари, алюминий ҳамда ПВХ учун қопқоқлар, адаптерлар ва бошқа пластик қисмлар;

эшик — тешикларни тўлдириш учун мўлжалланган ва эшик блокидан, эшик блокини маҳкамлаш, монтаж тўқимаси, тўлдирувчилар ва қопламалар тизимидан иборат бўлган девор конструкциясининг элементи бўлиб, иқлим, шовқин ва бошқа таъсирлардан, шунингдек, рухсатсиз тўсиқлардан ҳимоя қилишни таъминлаш воситаси;

эшик ва дераза учун профиллар — кўндаланг кесимда конструкция массасининг имкон қадар камайтирган ҳолда эгилишга бўлган мустаҳкамликни, ташқи муҳитдан ҳимояни ҳамда энергия самарадорлигини таъминлашга қаратилган самарали шаклга эга чизиқли элемент.

5. Ушбу Техник регламентга 1-иловада эшик ва деразаларнинг турлари ва типлари рўйхати, 2-иловада таснифлари келтирилган.

6. Эшик ва деразаларнинг мажбурий техник талаблари, эксплуатация хусусиятлари ҳамда фойдаланиш тавсифлари Техник регламентга 3-иловада белгиланган эшик ва деразалар учун муҳим хусусиятлар рўйхатига мувофиқ бўлиши керак.

7. Эшик ва деразалар қонунчиликда белгиланган тартибда мувофиқлиги тасдиқлангандан сўнг реализацияга чиқарилади.

Ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланмаган эшик ва деразалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализацияга чиқарилмайди.

2-боб. Хавфсизлик талаблари

1-§. Умумий хавфсизлик талаблари

8. Эшик ва деразалар шундай лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши керакки, бунда улар мўлжалланиши бўйича қўлланилганда ва фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилган қоидаларга риоя этилганда қуйидагиларни таъминлайдиган қилиб ишлаб чиқарилиши шарт:

механик хавфсизлик;

кимёвий хавфсизлик;

ёнғин хавфсизлиги;

экологик хавфсизлик;

энергия тежамкорлик.

Эшик ва деразалар улар мўлжалланиши бўйича қўлланилганда ва фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилган қоидаларга риоя этилиши ҳамда қуйидагиларни таъминлайдиган қилиб ишлаб чиқарилиши шарт:

механик хавфсизлик;

кимёвий хавфсизлик;

ёнғин хавфсизлиги;

экологик хавфсизлик.

9. Бино ва иншоотларнинг тегишли лойиҳа ҳужжатларида конструкция элементи сифатида эшик ва деразаларга Техник регламентда назарда тутилмаган талаблар белгиланган бўлса, эшик ва деразалар ушбу лойиҳавий талабларга ҳам мувофиқ бўлиши лозим.

10. Ишлаб чиқарувчи эшик ва деразаларнинг техник ҳужжатларида қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиши лозим:

техник хизмат кўрсатиш;

эҳтиёт қисмларни алмаштириш;

маҳсулотнинг юза қоплама материаллари;

барча компонентлари;

йиғиш усуллари;

хизмат қилиш муддати;

фойдаланиш шартлари;

шамол юкига қаршилик кўрсаткичига доир маълумотлар.

11. Дераза ва балкон блоклари ҳамда балкон деразаларининг конструкциялари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар ва инсонлар саломатлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш учун хоналарни шамоллатишни таъминлашда дераза блокларига техник ечимлар 4-иловага мувофиқ бажарилиши лозим.

12. Эшик ва деразаларни тамғалаш, комплектлаш ҳамда етказиб беришга доир хавфсизлик талаблари 5-иловада белгиланган.

13. Дераза ва балкон блоклари, балкон ойналаридан фойдаланиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш учун хавфсизлик талаблари ушбу Техник регламентга 6-иловада келтирилган.

2-§. Механик хавфсизлик талаблари

14. Эшик ва деразалар механик хавфсизлик нуқтаи назаридан қуйидаги синовлардан ўтказилади:

шамол юкига чидамлилиги;

такрорий очилиш ва ёпилиш қаршилиги;

турли иқлимларда ўзгармаслиги.

15. Ўтказилган синов натижаларига мувофиқ эшик ва деразалар ушбу Техник регламентга 2-иловага мувофиқ таснифланиши керак.

16. Эшиклар белгиланган механик мустаҳкамлик синфига мувофиқ ишлаб чиқилиши таъминланиши керак.

17. Фавқулодда вазиятлар учун қўйилган эшикларнинг қурилмалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан синовдан ўтказилиши лозим.

3-§. Кимёвий хавфсизлик талаблари

18. Эшик ва деразаларнинг кимёвий хавфсизлиги атроф-муҳитга учувчи кимёвий моддаларнинг эшик ва деразалардан барча чиқарилган моддалар билан биргаликдаги таъсири инсон организмига бевосита ёки билвосита салбий таъсир кўрсатишига йўл қўйилган миқдорда чиқарилмаслиги билан таъминланиши керак.

19. Эшик ва деразалардан фойдаланилганда улардан биринчи хавфлилик синфига тегишли кимёвий моддалар ажратиб чиқарилмаслиги керак.

20. Эшик ва деразалардан умумлашувчи таъсирга эга бўлган бир нечта зарарли кимёвий моддалар ажраб чиқишида, уларнинг концентрациясининг чегаравий рухсат этилган концентрацияга нисбати бирдан ошмаслиги керак.

21. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ эшик ва деразалар хонада 2 баллдан кўп бўлмаган ўзига хос зарарли ҳид чиқармаслиги лозим.

22. Эшик ва деразаларнинг ҳар бир тури учун бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда хавфсизлик талаблари белгиланган бўлса, эшик ва деразалар ушбу хавфсизлик талабларига ҳам мувофиқ бўлиши лозим.

23. Эшик безаклари учун ишлатиладиган бўёқларда қўрғошин бўлмаслиги керак.

24. Эшик ва деразаларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган полимер профилларни ишлатиш даврида инсон организмига зарарли таъсир кўрсатишига йўл қўйилмайди.

4-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари

25. Эшик ва деразаларни ишлаб чиқариш ёнғин хавфсизлигига оид норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

26. Эшик ва деразаларни ишлаб чиқаришда қўлланадиган материалларнинг кузатув ҳужжатларида уларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича маълумотлари кўрсатилиши лозим.

5-§. Экологик хавфсизлик талаблари

27. Эшик ва деразалар ишлаб чиқарилишида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши зарур.

6-§. Материаллар, компонентлар ва қистирмаларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари

28. Эшик ва деразаларни тайёрлашда фойдаланиладиган материаллар ҳамда компонентлар иқлим таъсирига ва коррозияга чидамли бўлиши керак.

29. Эшик ва деразаларнинг асосий таркибий қисмлари — шиша пакет, зичловчи қистирмалар, дераза фурнитуралари, қулфлар ва ҳалқалар, шунингдек, пардозлаш материаллари (қопламалар) ва ёпиштирувчи моддалар (ёпишқоқ бирикмалар) уларга оид бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга мувофиқ бўлиши лозим.

30. Пўлат элементлари юзаларида ёриқлар, механик шикастланишлар, ўйиқлар, эгриликлар, занглар бўлмаслиги керак.

31. Таркибий компонентларнинг пўлат қисмлари мустаҳкамликни таъминлайдиган пўлат навлардан тайёрланиши керак.

3-боб. Эшик ва деразаларнинг мувофиқлигини баҳолаш

32. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализацияга чиқариладиган эшик ва деразаларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги баҳоланиши шарт.

33. Эшик ва деразаларнинг ушбу Техник регламентнинг талабларига мувофиқлиги сертификатлаш шаклида тасдиқланади.

34. Эшик ва деразаларнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги сертификатлаш йўли билан қуйидаги схемаларнинг бирини қўллаш орқали тасдиқланади:

1С схема — серияли ишлаб чиқариладиган эшик ва деразаларни сертификатлаштиришда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотлар мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;

3С схема — эшик ва деразалар тўпи учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотлар мувофиқлик белгиси билан (импорт қилинган маҳсулотлар ариза берувчига қулай шаклда) тамғаланишини таъминлайди;

4С схема — ягона (битта) эшик ва дераза учун Техник регламентда белгиланган синов ва ўлчаш жараёнида ушбу буюмга путур етказилмаса қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади.

35. Мувофиқлик сертификати Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.

4-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати

36. Техник регламент талабларига риоя қилиш бўйича давлат назорати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, шунингдек, бошқа ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоида

37. Ушбу Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 1-ИЛОВА

Эшик ва деразаларнинг турлари ва типлари

Т/р Эшик ва дераза ларнинг турлари Эшик ва дераза ларнинг типлари 1. Функционал вазифаси асосий; махсус; товушдан ҳимояловчи; қулфни бузиб очишга турғун. 2. Профиль элементларининг материаллари ёғочдан; полимердан; алюмин қотишмасидан; қора металлдан; композитдан; комбинацияланган материаллардан. 3. Конструкция тури бир қаватли; қўшалоқ; алоҳида турувчи; алоҳида турувчи қўшалоқ. 4. Нур ўтказадиган шаффоф тўлдирувчининг тури листли шишали; шиша-пакетлар билан; листли полимер ва пакетлар билан. 5. Тиргакларда зичлаш контурларининг сони ва жойлашиши битта зичлаш контури билан; ички ва ўрта зичловчи билан; ташқи ва ўрта зичловчи билан; ташқи, ички ва ўрта зичловчи билан. 6. Эшик тавақаларининг конструктив ечими ўрта притворли; ўрта притворсиз. 7. Эксплуатация тавсифлари ультрабинафша нурларга турғунлиги; юқори ва паст ҳароратга турғунлиги; ҳаво ўтказувчанлиги; сув ўтказувчанлиги; шамол таъсирига турғунлиги; товуш ўтказувчанлиги.

Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 2-ИЛОВА

Эшик ва деразаларнинг

Эшикларнинг таснифлари 1. Қўллаш мақсадлари бўйича: • Кириш ( ташқи ): хавфсизликни, иссиқлик ва товуш изоляциясини таъминлайди, атмосфера таъсирига турғун. • Хоналараро (ички): ичкаридаги хоналарни ажратади, изоляция талаблари пастроқ. • Техник: хўжалик хоналари, чордоқ, ертўла, гаражларда ва бошқа жойларда ўрнатилади. • Ёнғинга қарши : оловбардош, аланга ва тутун тарқалишининг олдини олади. • Авариявий : одамларнинг шошилинч эвакуациясини таъминлаш учун мўлжалланган, ташқарига осон очилади. • Ихтисослаштирилган: товуш ўтказмайдиган, рентген нуридан ҳимоялайдиган, жисмоний таъсирлардан ҳимояланган ва бошқалар. 2. Тайёрланадиган материали бўйича: • Ёғоч (массив, шпонланган, ламинатланган) • Металл (пўлат, алюминли) • Пластик ( ПВХ, ПП, ПЭ, ПЛА, ПГА ва бошқа полимерлардан ) • Шиша (тобланган ёки арматураланган шиша) • Композицион ёки аралаш (металл ва ёғоч ёки пластик, шиша билан ишланган ёки фибропластикдан ва бошқалар.) 3. Конструкцияси бўйича: • Яхлит: ойнасиз тўлиқ ёпиқ тавақа. • Ойнавандланган: бир ёки бир неча шиша пакетли. • Ёпиқ: безак ёки нур ўтказувчи қўйилмаларсиз. • Фрамугали: эшик тепасидаги ойнавандланган ёки ёпиқ бўшлиқ. • Шамоллатиладиган панжарали/тирқишли. 4. Тавақаларининг очилиши бўйича: • Тавақали: бир ёки икки тавақали, ошиқ-мошиқ билан очилади. • Суриладиган: тавақалари ёнга сурилади. • Маятникли : икки томонга очилади. • Тахланадиган : очилганда тахланадиган секциялардан ташкил топган. • Роторли (айланадиган): айланиш ўқи тавақанинг ўртасида жойлашиши мумкин. • Автоматик: механик юритмали, кўпинча жамоат биноларида қўлланади. 5. Тавақаларнинг сони бўйича: • Бир тавақали • Икки тавақали • Кўп тавақали — одатда, суриладиган ёки тахланадиган. 6. Изоляция тури бўйича: • Оддий • Энергия тежамкор • Шовқиндан ҳимояловчи • Герметик 7. Услуб ва дизайни бўйича: • Классик • Замонавий (минимализм, хай-тек) • Аркали • Декоратив безакли (ўймакор, шиша ва бошқалар) 8. Ўрнатиш усули бўйича: • Эшик тирқишига жойлаштирилган • Устидан ўрнатиладиган • Осма (масалан, савдо марказларида) Деразаларнинг таснифлари 1. Қўллаш мақсадлари бўйича: • Ёруғлик ўтказувчи — хоналарнинг табиий ёритилишини таъминлайди. • Аэрация — хоналарнинг шамоллатилишини таъминлайди. • Декоратив — витражли, фальш-дераза, фасадларни безаш учун. • Ихтисослаштирилган: • Ёнғинга қарши • Товуш ўтказмайдиган • Антивандал • Энергия тежамкор • Қуёшдан сақловчи • Балкон блоклари 2. Тайёрланадиган материали бўйича: • Ёғоч — яхлит ёки елимланган тахтадан. • Пластик — ПВХ, ПП, ПЭ, ПЛА, ПГА ва бошқа полимерлардан . • Металл — алюмин ёки унинг қотишмалари. • Композицион ёки аралаш — алюмин ва ёғоч ёки пластик билан ишланган ёки фибропластикдан. 3. Тавақаларининг очилиши бўйича: • Ёпиқ — очилмайдиган. • Буриладиган — очилиши ичкарига/ташқарига горизонтал. • Ташлаб очиладиган — очилиши ичкарига/ташқарига вертикал. • Бурилиб-ташлаб очиладиган — очилиш механизми ҳам вертикал, ҳам горизонтал. • Суриладиган — тавақалари ёнга сурилади. • Кўтарилиб суриладиган — тавақалари ёнга кўтарилиб сурилади, панорамали деразаларда кўпроқ қўлланади. • Фрамугали — деразанинг тепа қисми очиладиган. • Тахланадиган — тахлаб очилади. 4. Тавақаларнинг сони бўйича: • Бир тавақали • Икки тавақали • Кўп тавақали 5. Деразадаги ойналар қавати бўйича: • Битта камерали — иккита ойна орасида битта бўшлиқ. • Икки камерали — ойналар орасида иккита бўшлиқ, учта ойна билан ажратилади. • Уч камерали ва ундан кўп — ойналар орасида уч ва ундан ортиқ бўшлиқли, иссиқлик ва товуш изоляцияловчи. 6. Ойнанинг тури бўйича: • Оддий ойна • Тобланган ойна • Кўп қаватли • Энергия тежамкор ёки қуёш нуридан сақловчи қопламали • Тус берилган ойна 7. Шакли бўйича: • Тўғри тўртбурчак • Аркали • Думалоқ • Учбурчак ёки трапециясимон • Панорамали • Эркерли 8. Ромнинг конструкцияси бўйича: • Импостли — вертикал ва/ёки горизонтал бўлувчили. • Импостсиз (тавақалар бўлувчи устунларсиз уланган) • Фрамуга ва форточкали 9. Изоляция тури бўйича: • Оддий • Энергия тежамкор • Шовқиндан ҳимояловчи • Герметик

Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 3-ИЛОВА

Эшик ва деразалар учун муҳим хусусиятлар

Т/р Маҳсулот гуруҳи Маҳсулот тури ТИФ ТН коди Асосий хавфсизлик талабларининг турлари бўйича муҳим хусусиятлар Механик хавфсизлик Ёнғин хавфсизлиги Кимёвий хавфсизлиги Фойдаланишда хавфсизлик Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги умумий махсус (алоҳида) умумий махсус (алоҳида) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 1. Эшик Пластмасса эшик 3925 20 000 0 1. Иссиқлик ўтказувчанлиги; 2. Мустаҳкамлик; 3. Товуш изоляцияси; 4. Такрорий очилиш ва ёпилиш қаршилиги; 5. * Шамол юкига қаршилик кўрсаткичи; 6. Турли иқлимларда ўзгармаслик; 7. Геометрик ўлчамларидан рухсат этилган чегаравий оғиш. 1. Юзага статик юкланиш; 2. Бурчак бирикмаларнинг пайвандлаш мустаҳкамлиги 1. Ёнувчанлик гуруҳи; 2. Алангаланувчанлик гуруҳи; 3. Тутун ҳосил қилиш хусусияти бўйича гуруҳ; 4. Ёниш маҳсулотларининг заҳарлилиги бўйича гуруҳи; 5. Аланга тарқалиши хусусияти 1. Табиий радионуклидларнинг солиштирма самарали фаоллиги; 2. Ҳавода учувчи моддаларнинг концентрацияси. Таркибий қисмларнинг коррозияга чидамлилиги Мавжуд эмас Сув ва (ёки) ҳаво ўтказувчанлик даражаси Ёғоч эшик 4418 29 000 0 Мавжуд эмас Қора металлдан эшик 7308 30 000 0 Эшик материалининг коррозияга чидамлилиги Алюмин эшик 7610 10 000 0 1. Юзага статик юкланиш; 2. Бурчак бирикмаларнинг пайвандлаш мустаҳкамлиги Мавжуд эмас 2. Дераза Пластмасса дераза 3925 20 000 0 1. * Шамол юкига қаршилик кўрсаткичи; 2. Иссиқлик ўтказувчанлик; 3. Товуш изоляцияси; 4. Такрорий очилиш ва ёпилиш қаршилиги. Мавжуд эмас Ёғоч дераза 4418 19 000 0 Қора металлдан дераза 7308 30 000 0 Алюмин дераза 7610 10 000 0 3. Эшик ва деразалар элементлари Эшиклар учун тутқичлар 8302 41 100 0 3925 90 100 0 1. Зарбга чидамлилиги; 2. Геометрик ўлчамларидан рухсат этилган чегаравий оғиши. 1. Табиий радионуклидларнинг солиштирма самарали фаоллиги 2. Тузли туман ва кимёвий моддалар таъсирига чидамли бўлиши Агрессив муҳитларда (маҳсулот сифатига салбий таъсир қилувчи муҳит, масалан, юқори шўрланиш, намлик кўрсаткичлар ва кимёвий моддалар таъсири) барқарор бўлиши Мавжуд эмас Деразалар учун тутқичлар 8302 41 500 0 3925 90 100 0 Коррозияга чидамлилиги Қопламали деразатокча 3925 90 800 9 4418 99 700 0 7610 90 900 0 Мавжуд эмас Эшик ва деразалар учун улагичлар 8302 41 500 0 8302 41 100 0 3925 90 100 0 Коррозияга чидамлилиги Эшик ва деразалар блоклари учун илгаклар 8302 10 000 9 Эшик ва деразалар учун улагичлар ва қулфлар 8302 41 100 0 8302 41 500 0 8301 40 110 0 8301 40 190 0 Қулфларнинг очилувчи қисмлари 8301 40 110 0 8301 40 190 0 8301 40 900 0 8301 60 000 9 ЭПДМ зичлагичлар 4008 29 000 9 4016 93 000 5 1. Ҳарорат таъсирига чидамли бўлиши; 2. Чўзилиш ва узайишда эластиклигини сақлаб қолиши; 3. Сиқилишда қолдиқ деформацияга чидамлилиги; 4. Узилишга мустаҳкамлиги; 5. Шор бўйича қаттиқлиги. 1. Табиий радионуклидларнинг солиштирма самарали фаоллиги 2. Формальдегид ажралиб чиқиши 3. Тузли туман ва кимёвий моддалар таъсирига чидамли бўлиши 4. Ёнганида заҳарли моддаларнинг ажралиб чиқмаслиги. Мавжуд эмас ПВХ зичлагичлар 3916 20 000 0 3926 90 970 9 ТРЕ зичлагичлар 4008 29 000 9 4016 93 000 5 Силикон зичлагичлар 3916 90 900 0

Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 4-ИЛОВА

Дераза ва балкон блоклари ҳамда балкон деразаларининг конструкциялари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар ва инсонлар саломатлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш учун хоналарни шамоллатишни таъминлашда дераза блокларига

1-боб. Дераза ва балкон блоклари конструкцияси хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

1. Маҳсулот конструкцияларини хавфсиз ишлаб чиқариш, ташқи ўлчамлари, очилиш схемалари, очилмайдиган тавақалардан фойдаланиш имконияти, асосий фойдаланиш хусусиятлари, материал, ранг ва бошқа параметрлар аниқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун техник топшириқда ёки объект учун лойиҳа ҳужжатларида белгиланиши керак.

2. Балкон блокларини хавфсиз ишлаб чиқариш учун маҳсулотнинг умумий ўлчамлари ва габарити, шунингдек, очилган тавақаларнинг ўлчамлари ва вазни, майдони, кенглиги ҳамда баландлиги нисбати профилли тизимлар ва фурнитура тизимларини ишлаб чиқарувчиларнинг тавсиялари асосида олиниши керак.

3. Очилиш элементларининг ўлчамлари профил кесимининг статик хусусиятларини, очилиш тури ва очилиш элементларининг массасини, кутилаётган иш юкларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

4. Маҳсулотнинг рухсат этилган чегаравий умумий ўлчамлари ва майдони, шунингдек, очилиш тавақаларининг ўлчамлари ва оғирлиги, маълум бир профилли тизими, инсонлар ҳаёти хавфсизлиги ҳамда фурнитура тизими учун уларнинг кенглиги ва баландлиги нисбати лаборатория синовлари асосида аниқланиши керак.

5. Хавфсиз ишлаш учун дераза ва балкон блоклари конструкциясининг профил элементлари яхлитлигини бузмасдан, икки қават ойнали дераза ойналарни ва зичлагичларини алмаштириш имкониятини таъминлаши керак.

Дераза ва балкон блокларидаги қистирмаларни алмаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида кўрсатилиши керак.

6. Ҳаракатланиш имконияти чекланган инсонлар томонидан ойна блокларидан фойдаланиш қулай бўлиши учун тутқичларни ромнинг пастки горизонтал профилига ўрнатишга йўл қўйилади.

7. Дераза ва балкон блоклари инсонларнинг хавфсизлиги ва қулайлиги учун маҳсулотининг функционал хусусиятларини кенгайтирадиган қўшимча қурилмалар билан жиҳозланиши мумкин: жалюзилар, роликли жалюзилар, чивинга қарши тўрлар, ҳаво таъминоти мосламалари, хавфсизлик мосламалари (масалан, ўрнатилган қулфли ром тутқичи, ёш болаларнинг хавфсизлиги учун қулф).

8. Инсонларнинг саломатлигини таъминлаш учун дераза блокларининг дизайни эгилиш ва бурилиш (кўтариш) орқали очилишга созланиши, қанотлар ёки шамоллатиш клапанлари ёрдамида хоналарни шамоллатиш имкониятини таъминлаши керак. Маҳсулотларни лойиҳалаштиришда ҳарорат ва намлик шароитларини тартибга солувчи қуйидаги қурилмалардан фойдаланишга рухсат берилади: иқлим клапанлари, тирқишли ва кўп босқичли шамоллатиш, шунингдек, шаклланиши туфайли интенсив шамоллатишни таъминлайдиган параллель тортиладиган ва эгилиб очиладиган мосламалар.

9. Остонали бўлган балкон блокларида инсонларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун термал бўшлиқ билан «илиқ» полдан фойдаланиш тавсия этилади.

2-боб. Балкон деразалари конструкциясининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

11. Хавфсиз ишлаш учун параллель — икки ёққа суриладиган балкон деразаларининг дизайни алюминий, ёғоч ёки полимер профиллардан тайёрланган, юқори ва пастки йўналтирувчилардан ҳамда шаффоф (шиша, полимер) тўлдирувчилардан иборат бўлиши керак.

Конструкциянинг ҳаракатланувчи қисмлари (тавақалар) уларнинг ромга маҳкамланиши, очилиши, ёпилиши ва ҳаракатланишини таъминлайдиган ҳаракатланувчи мосламалар (фурнитуралар, йўналтирувчи роликлар, илмоқлар) билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу уларнинг ромга ўрнатилишини ҳамда улардан фойдаланганда хавфсиз очилиши, ёпилиши ва ҳаракатланишини таъминлайди.

12. Ромсиз ойна конструкцияси юқори ва пастки юк кўтарувчи алюминий профиллар, пишиқ шиша тавақалар тўплами ва тавақаларни ҳаракатлантириш учун қурилмалардан иборат бўлиши лозим. Шиша элементлар юқори ва пастки тавақа профилларга битта компонентли ёки икки компонентли полиуретан елим ёрдамида ёки бошқа маҳкамлаш усули билан ўрнатилиши керак.

3-боб. Инсон саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун хоналарни шамоллатишни таъминлашда дераза блокларига техник ечимлар

13. Шамоллатиш мосламалари билан жиҳозланмаган хоналарда (мисол учун, девор шамоллатиш клапанлари) меъёрлаштирилган микроиқлим кўрсаткичларини таъминлаш учун ташқи ҳаво қуйидаги сабабларга кўра дераза блоклари орқали кириб келиши керак:

дераза блокларининг конструкциясига ўрнатилган шамоллатиш клапанлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ҳажмларда ташқи ҳаво оқимини таъминлайди;

форточкалар, кириш йўлакларидаги деразалар (фрамугалар), қайтариладиган, бурилиб-қайтариладиган, параллель-суриладиган ва қайрилиб очиладиган тавақалар ёрдамида даврий шамоллатишни таъминлайди.

14. Таъминот клапанларининг конструкцияси қурилманинг ишлашини кучайтирадиган қўшимча механик қурилмаларни ўз ичига олиши мумкин.

15. Ҳаво алмашинуви режимлари тавақаси, қопқоқ, планка ва бошқаларни очиш учун турли чекловчилар ёрдамида қўлда, босимнинг пасайиши қийматига қараб ўзини ўзи бошқариш режимида, шунингдек, ишлаб чиқарувчининг таклифларига мувофиқ автоматик режимда тартибга солиниши мумкин.

16. Балконга қараган дераза ва балкон блоклари учун шамоллатиш мосламалари, ҳаво оқими учун асбоблар (очиладиган тавақалар, шамоллатиш панжаралари ва бошқаларни очиш) билан жиҳозланганда балкон деразаси конструкцияда кўрсатилиши керак.

17. Микроиқлим кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган қўшимча тадбир сифатида дераза блокларини лойиҳалаштиришда чекланган шамоллатиш тизимидан зичлагичдаги тешиклар шаклида фойдаланиш ёки мини-клапанларни ўрнатиш мумкин.

18. Очиладиган эшикларда ром фурнитураларининг тутқичини ром фурнитураларини ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган маълум бир жойга кўчириш орқали амалга ошириладиган очилиш (тирқишли шамоллатиш) пайтида бўшлиқларни созлаш имконини берувчи фурнитуралардан фойдаланиш керак.

19. Параллель очиладиган дераза блокларининг тавақалари шамоллатиш учун созланиши назорат ўлчамлари билан кенгайтириш имкониятларига эга бўлиши мумкин.

Шамоллатиш қурилмаси самарадорлигини таъминлаш учун қанотнинг кенгайиши ромга ёки эгилиш бурчагига параллель бўлиши мумкин.

20. Тиббий ташкилотларнинг дераза блокларида эгилиш ва бурилиш, бурилиш ва эгилиш, параллель сурилиш, эгилиш ва силжиш усулидаги очилишдан фойдаланиш керак. Хонани шамоллатиш учун шамоллашни бартараф этадиган, табиий ҳаво алмашинувини таъминлайдиган параллель тортиладиган ёки эгилиб-қайта тортиладиган тавақадан фойдаланишга йўл қўйилади.

Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 5-ИЛОВА

Эшик ва деразаларни тамғалаш, комплектлаш ҳамда етказиб беришга доир

1-боб. Эшик ва деразаларни тамғалашга доир хавфсизлик талаблари

1. Ҳар бир маҳсулот сув ўтказмайдиган бўёқ ёки ишлаб чиқарувчининг номи (товар белгиси), маҳсулотнинг белгиси, ишлаб чиқарилган санаси ва/ёки буюртма рақами кўрсатилган ёрлиқ, маҳсулотнинг техник назорат бўлими томонидан қабул қилинганлигини тасдиқловчи белги (штамп) билан тамғаланади. Тамға об-ҳавога чидамли бўлиши ва одатда маҳсулотнинг тескари томонида жойлашган бўлиши керак.

2. Маҳсулотларга киритилган қулфлаш мосламалари ва шиша пакетлар ушбу маҳсулотлар учун техник ҳужжатларга мувофиқ тамғаланиши керак.

3. Дераза блоклари корхона томонидан ишлаб чиқарилган шиша пакетлар билан бутланишида буюртмачи билан келишилган ҳолда, шиша пакетларни алоҳида тамғаламасликка, балки шиша пакетларни тамғалаш бўйича маълумотларни тамғада ва маҳсулот паспортида ёки бошқа ҳужжатларда кўрсатилган дераза бирликларининг техник хусусиятларини акс эттиришга рухсат берилади.

4. Тўлиқ бўлмаган завод тайёрлигидаги маҳсулотларни етказиб беришда маҳсулотларнинг муҳим таркибий қисмлари ва узеллари (ром мосламалари, шиша пакетлар ва бошқалар) ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида белгиланган талабга мувофиқ ўз тамғаларига эга бўлиши керак.

2-боб. Эшик ва деразаларни комплектлаш ва етказиб беришга доир хавфсизлик талаблари

5. Дераза ва балкон блоклари заводда тўлиқ тайёр бўлиши: ўрнатилган қулфлаш мосламалари, илмоқлар, шиша/шиша-пакетлар, зичловчи қистирмалар, сиртга ишлов бериш якунланган, олд юзаларда ҳимоя плёнкаси бўлиши керак.

Маҳсулотларни етказиб бериш тўплами чивинга қарши тўрлар, жалюзилар, дераза эшиги, часпак, дераза токчалари ва бошқа қисмларни ўз ичига олиши мумкин.

Маҳсулот текислигидан ташқарига чиқадиган қулфлаш мосламалари ўрнатилмаган, лекин маҳсулот билан етказиб берилиши мумкин.

Заводда тўлиқ тайёр бўлмаган маҳсулотларни етказиб беришда маҳсулотнинг тайёрлик даражаси ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги келишув асосида уларни ишлаб чиқариш (етказиб бериш) шартномасида белгиланади.

6. Истеъмолчига етказиб берилганда маҳсулотнинг тўлиқ тўплами буюртмада (шартномада) белгиланган талабларга жавоб бериши ва мижоз (истеъмолчи) билан келишилган бўлиши керак.

7. Етказиб бериш тўплами қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: тўпламнинг қисмлари, агрегатлари ва элементларининг тавсифи, паспорти, маҳсулотлардан фойдаланиш йўриқномаси.

8. Буюртмачининг (истеъмолчининг) талабларига биноан, агар ўрнатиш шартлари шартномада (буюртмада) махсус белгиланмаган бўлса, ишлаб чиқарувчи маҳсулотларни ўрнатиш бўйича стандарт кўрсатмалар беради.

9. Маҳсулотларни ҳақиқий конфигурацияси ва операцион хусусиятлари ҳақида маълумотни ўз ичига олувчи машинада ўқиладиган белгилар (масалан, QR коди ёки RFID ёрлиғи) билан қўшимча равишда тамғалаш тавсия этилади.

Маълумот махсус қурилма (сканер ва бошқалар) томонидан ўқиш учун очиқ бўлиши ва бинонинг операцион ахборот моделига киритиш учун қулай формат ва шаклда тақдим этилиши керак. Маҳсулотларни бундай белгилар билан жиҳозлашга қўйиладиган талаблар, шунингдек, унга киритилган маълумотларнинг ҳажми, формати ва тури объектни лойиҳалаш босқичида кўрсатилади.

Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 6-ИЛОВА

Дераза ва балкон блоклари, балкон ойналаридан фойдаланиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш учун

1. Дераза ва балкон блоклари, балкон ойналари фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш вақтида хавфсиз бўлиши ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ биноларнинг хавфсизлиги бўйича умумий талабларга жавоб бериши керак.

Хавфсиз ишлашга қўйиладиган талаблар, шу жумладан, болалар учун ҳимоя қулфининг мавжудлиги бинонинг лойиҳа ҳужжатларида ёки дераза ва балкон блокларини ишлаб чиқариш учун техник ҳужжатларда белгиланиши, шунингдек, маҳсулот паспортида ва/ёки умумий ҳужжатда бинонинг ишлаши учун, шу жумладан хавфсизлик тизимларига ва ойна блокларининг хавфсиз ишлашига қўйиладиган талаблар акс эттирилиши керак.

2. Дераза ва балкон блоклари техник хизмат кўрсатиш пайтида юзага келиши мумкин бўлган хавф ва бахтсиз ҳодисалар (ойналар вайрон бўлганда шиша парчаларидан шикастланиши, деразаларни ювишда одамнинг йиқилиб тушиши ва бошқалар)ни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилиши керак.

3. Комбинацияланган очилувчи дераза ва балкон блокларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

4. Лойиҳа ҳужжатлари маҳсулотларнинг хавфсиз ишлашини ва даврий техник хизмат кўрсатишни (шу жумладан, шиша ювиш) таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутиши керак.

5. Хавфсиз фойдаланишни таъминлаш учун дераза жиҳозлари қуйидагиларни таъминлаши керак:

а) табақани «Очиқ» режимдан «Шамоллатиш» режимига ва орқага эгилиш ҳамда бурилиш ёки эгилиш-бурилиш усуллари билан ўтказишда нотўғри ҳаракатлардан ҳимояни;

б) табақа ва фрамугалар учун очилиш бурчаги чекловларининг мавжудлигини;

в) икки томонга суриладиган ойна блоклари ва балкон ойналари тушиб қолишидан табақаларни ҳимоялашни;

г) фрамугани бошқариш имкониятларини.

6. Хонада катталар назоратисиз бўлган болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:

эгилиш-бурилиш усулидан фойдаланиш — бу биринчи навбатда дастани буриш орқали табақани эгиб, сўнгра дастагини дастлабки (ёпиқ) ҳолатига қайтариш орқали дастагини тўлиқ очилиш ҳолатига ўтказишни назарда тутиш;

табақанинг бурилиш тешигини қулфлайдиган, лекин унинг қайтарма ҳолатида ишлашига имкон берадиган болалар учун хавфсизлик қулфлардан фойдаланиш;

болалар учун хавфсизлик қулфлари ойна блокининг конструкцияси ва қулфнинг ўзига қараб, бурилиш-очилишини қулфлаш функциясини мажбурий бажариш;

болалар ҳимоя қулфи калит билан (яъни қулфлаш механизмига эга) ва/ёки қулфлаш механизмидан фойдаланмасдан махсус калит (тутқич) билан қулфланиши керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 августдаги 507-сон қарорига 2-ИЛОВА

Эшик ва деразалар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Мувофиқликни баҳолаш органлари ва синаш лабораторияларига Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни (кейинги ўринларда — Техник регламент) етказади. Уч кун муддатда 2-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 1. Эшик ва деразалар бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тузади ва хатловдан ўтказади. Уч ой муддатда 2. Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқади. Бир ой муддатда 3-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун мувофиқликни баҳолаш органлари ва синаш лабораторияларини акредитациядан ўтказиш кўламини кенгайтириш бўйича чораларни кўради. Олти ой муддатда 4-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлайди. Жадвалга мувофиқ 5-босқич Тадбиркорлик субъектлари 1. Техник регламентни ўрганади, ходимларни (сифат учун масъул) ўқитади ва Техник регламентни жорий қилади. Бир ой муддатда 2. Мувофиқликни баҳолаш тартиботидан ўтказиш учун тегишли маҳсулот намуналарини техник регламент талабларига мувофиқ тайёрлайди. Техник регламент кучга кирган кундан бошлаб 6-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламент талабларига риоя этилишининг давлат назоратини амалга оширади. Белгиланган тартибда 7-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилади ва маълумотларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳар чоракда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 8 август,

507-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 09/25/507/0711-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TEXNIK REGLAMENT

ROʻYXATI

TASNIFLARI

ROʻYXATI

TEXNIK YECHIMLAR

XAVFSIZLIK TALABLARI

XAVFSIZLIK TALABLARI

SXEMASI

Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 28-fevraldagi PQ-91-son qarorig a muvofiq eshik va derazalarning xavfsizligiga qoʻyiladigan talablarni belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament (keyingi oʻrinlarda — texnik reglament) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

eshik va derazalarning xavfsizlik talablari;

eshik va derazalarni milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalash;

texnik reglament talablariga rioya etilishi boʻyicha davlat nazorati.

2. Texnik reglamentni joriy etish sxemasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ushbu qarorning maqsadi, mazmuni hamda uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholi, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, tadbirkorlik faoliyati subyektlarining keng xabardor qilinishini taʼminlasin.

4. Texnik reglament rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab olti oy oʻtgach amalga kiritilsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh.S. Xidoyatov hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A.R. Jumanazarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-avgustdagi 507-son qaroriga 1-ILOVA

Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Texnik reglament eshik va derazalarga hamda ularning elementlariga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllanilishi va bajarilishi majburiy boʻlgan yagona talab va qoidalarni belgilaydi.

2. Ushbu Texnik reglament talablari quyidagi mahsulotlarga tatbiq etilmaydi:

ushbu Texnik reglament amalga kiritilguniga qadar ishlab chiqarilgan eshik va derazalar;

foydalanishda boʻlgan eshik va derazalar;

milliy hunarmandchilik mahsulotlari va oʻz ehtiyojlari uchun yasalgan eshik va derazalar.

3. Ushbu Texnik reglament talablari quyidagi tur va tasnifdagi eshik hamda derazalarga taalluqlidir:

a) eshiklar:

moʻljallanishidan kelib chiqib (binoga kirish eshiklari, jamoat, ishlab chiqarish va qoʻshimcha bino hamda inshootlarning xonalariga kirish uchun ichki kirish eshiklari, xonalar oʻrtasidagi eshiklar, sanuzellar eshiklari);

profil elementlarining materiallari boʻyicha (plastik, alyumin, taxta, poʻlat eshiklar);

konstruktiv bajarilishiga koʻra (ikki tavaqali, tebranuvchan, suriladigan, yigʻiladigan eshiklar);

b) derazalar:

funksional moʻljallanishidan kelib chiqib (asosiy, maxsus, shovqindan himoyalovchi, sindirishga chidamli, qoʻshimcha xonalar (zinapoyalar kataklari, texnik qavatlar, chordoqlar, yertoʻlalar) uchun);

profil elementlarining materiallari boʻyicha (plastik, alyumin, poʻlat, kompozit);

konstruksiya turi boʻyicha (bir qavatli, juft qavatli, ajratilgan, ajratilgan-juft).

4. Ushbu Texnik reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

deraza — binoning tashqi devorining oʻrnatilgan va tabiiy yoritish, shuningdek, xonani ventilyatsiya qilish, uni tashqi iqlim va boshqa taʼsirlardan himoya qilish uchun moʻljallangan jihozi;

deraza qanoti — derazaning ochilib-yopiladigan qismi;

zichlagich — turli materiallardan tayyorlanib, suv, havo, bugʻ, harorat va changdan himoya qilish, germetiklikni taʼminlash va eshik hamda derazalarning ishlatish samaradorligini oshirish uchun qoʻllanadi;

muvofiqlikni baholash organi — muvofiqlikni baholashga oid faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxs;

rom — deraza oynasini ushlab turishga moʻljallangan, profildan tayyorlanadigan, binoga mahkam qotiriladigan karkas va agar mavjud boʻlsa, unga harakatlanuvchi sharnirlar bilan ulanadigan tavaqa (oynasiz) konstruksiyasi;

furnitura — eshiklar uchun tutqichlar, derazalar uchun tutqichlar, qoplamali derazatokcha, oynalar va eshiklar uchun ulagichlar, oyna va eshik bloklari uchun ilgaklar, oynalar, eshiklar uchun ulagichlar va qulf (toʻsiq), qulflarning ochiluvchi qismlari, aluminiy hamda PVX uchun qopqoqlar, adapterlar va boshqa plastik qismlar;

eshik — teshiklarni toʻldirish uchun moʻljallangan va eshik blokidan, eshik blokini mahkamlash, montaj toʻqimasi, toʻldiruvchilar va qoplamalar tizimidan iborat boʻlgan devor konstruksiyasining elementi boʻlib, iqlim, shovqin va boshqa taʼsirlardan, shuningdek, ruxsatsiz toʻsiqlardan himoya qilishni taʼminlash vositasi;

eshik va deraza uchun profillar — koʻndalang kesimda konstruksiya massasining imkon qadar kamaytirgan holda egilishga boʻlgan mustahkamlikni, tashqi muhitdan himoyani hamda energiya samaradorligini taʼminlashga qaratilgan samarali shaklga ega chiziqli element.

5. Ushbu Texnik reglamentga 1-ilovada eshik va derazalarning turlari va tiplari roʻyxati, 2-ilovada tasniflari keltirilgan.

6. Eshik va derazalarning majburiy texnik talablari, ekspluatatsiya xususiyatlari hamda foydalanish tavsiflari Texnik reglamentga 3-ilovada belgilangan eshik va derazalar uchun muhim xususiyatlar roʻyxatiga muvofiq boʻlishi kerak.

7. Eshik va derazalar qonunchilikda belgilangan tartibda muvofiqligi tasdiqlangandan soʻng realizatsiyaga chiqariladi.

Ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi tasdiqlanmagan eshik va derazalar Oʻzbekiston Respublikasi hududida realizatsiyaga chiqarilmaydi.

2-bob. Xavfsizlik talablari

1-§. Umumiy xavfsizlik talablari

8. Eshik va derazalar shunday loyihalashtirilishi va ishlab chiqarilishi kerakki, bunda ular moʻljallanishi boʻyicha qoʻllanilganda va foydalanish hujjatlarida koʻrsatilgan qoidalarga rioya etilganda quyidagilarni taʼminlaydigan qilib ishlab chiqarilishi shart:

mexanik xavfsizlik;

kimyoviy xavfsizlik;

yongʻin xavfsizligi;

ekologik xavfsizlik;

energiya tejamkorlik.

Eshik va derazalar ular moʻljallanishi boʻyicha qoʻllanilganda va foydalanish hujjatlarida koʻrsatilgan qoidalarga rioya etilishi hamda quyidagilarni taʼminlaydigan qilib ishlab chiqarilishi shart:

mexanik xavfsizlik;

kimyoviy xavfsizlik;

yongʻin xavfsizligi;

ekologik xavfsizlik.

9. Bino va inshootlarning tegishli loyiha hujjatlarida konstruksiya elementi sifatida eshik va derazalarga Texnik reglamentda nazarda tutilmagan talablar belgilangan boʻlsa, eshik va derazalar ushbu loyihaviy talablarga ham muvofiq boʻlishi lozim.

10. Ishlab chiqaruvchi eshik va derazalarning texnik hujjatlarida quyidagilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻrsatishi lozim:

texnik xizmat koʻrsatish;

ehtiyot qismlarni almashtirish;

mahsulotning yuza qoplama materiallari;

barcha komponentlari;

yigʻish usullari;

xizmat qilish muddati;

foydalanish shartlari;

shamol yukiga qarshilik koʻrsatkichiga doir maʼlumotlar.

11. Deraza va balkon bloklari hamda balkon derazalarining konstruksiyalari xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar va insonlar salomatligi hamda xavfsizligini taʼminlash uchun xonalarni shamollatishni taʼminlashda deraza bloklariga texnik yechimlar 4-ilovaga muvofiq bajarilishi lozim.

12. Eshik va derazalarni tamgʻalash, komplektlash hamda yetkazib berishga doir xavfsizlik talablari 5-ilovada belgilangan.

13. Deraza va balkon bloklari, balkon oynalaridan foydalanish hamda texnik xizmat koʻrsatish uchun xavfsizlik talablari ushbu Texnik reglamentga 6-ilovada keltirilgan.

2-§. Mexanik xavfsizlik talablari

14. Eshik va derazalar mexanik xavfsizlik nuqtai nazaridan quyidagi sinovlardan oʻtkaziladi:

shamol yukiga chidamliligi;

takroriy ochilish va yopilish qarshiligi;

turli iqlimlarda oʻzgarmasligi.

15. Oʻtkazilgan sinov natijalariga muvofiq eshik va derazalar ushbu Texnik reglamentga 2-ilovaga muvofiq tasniflanishi kerak.

16. Eshiklar belgilangan mexanik mustahkamlik sinfiga muvofiq ishlab chiqilishi taʼminlanishi kerak.

17. Favqulodda vaziyatlar uchun qoʻyilgan eshiklarning qurilmalari texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga asosan sinovdan oʻtkazilishi lozim.

3-§. Kimyoviy xavfsizlik talablari

18. Eshik va derazalarning kimyoviy xavfsizligi atrof-muhitga uchuvchi kimyoviy moddalarning eshik va derazalardan barcha chiqarilgan moddalar bilan birgalikdagi taʼsiri inson organizmiga bevosita yoki bilvosita salbiy taʼsir koʻrsatishiga yoʻl qoʻyilgan miqdorda chiqarilmasligi bilan taʼminlanishi kerak.

19. Eshik va derazalardan foydalanilganda ulardan birinchi xavflilik sinfiga tegishli kimyoviy moddalar ajratib chiqarilmasligi kerak.

20. Eshik va derazalardan umumlashuvchi taʼsirga ega boʻlgan bir nechta zararli kimyoviy moddalar ajrab chiqishida, ularning konsentratsiyasining chegaraviy ruxsat etilgan konsentratsiyaga nisbati birdan oshmasligi kerak.

21. Sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq eshik va derazalar xonada 2 balldan koʻp boʻlmagan oʻziga xos zararli hid chiqarmasligi lozim.

22. Eshik va derazalarning har bir turi uchun boshqa texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda xavfsizlik talablari belgilangan boʻlsa, eshik va derazalar ushbu xavfsizlik talablariga ham muvofiq boʻlishi lozim.

23. Eshik bezaklari uchun ishlatiladigan boʻyoqlarda qoʻrgʻoshin boʻlmasligi kerak.

24. Eshik va derazalarni ishlab chiqarish uchun moʻljallangan polimer profillarni ishlatish davrida inson organizmiga zararli taʼsir koʻrsatishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

4-§. Yongʻin xavfsizligi talablari

25. Eshik va derazalarni ishlab chiqarish yongʻin xavfsizligiga oid normativ hujjatlarda belgilangan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.

26. Eshik va derazalarni ishlab chiqarishda qoʻllanadigan materiallarning kuzatuv hujjatlarida ularning yongʻin xavfsizligi boʻyicha maʼlumotlari koʻrsatilishi lozim.

5-§. Ekologik xavfsizlik talablari

27. Eshik va derazalar ishlab chiqarilishida atrof-muhitni muhofaza qilish talablariga rioya etilishi zarur.

6-§. Materiallar, komponentlar va qistirmalarga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari

28. Eshik va derazalarni tayyorlashda foydalaniladigan materiallar hamda komponentlar iqlim taʼsiriga va korroziyaga chidamli boʻlishi kerak.

29. Eshik va derazalarning asosiy tarkibiy qismlari — shisha paket, zichlovchi qistirmalar, deraza furnituralari, qulflar va halqalar, shuningdek, pardozlash materiallari (qoplamalar) va yopishtiruvchi moddalar (yopishqoq birikmalar) ularga oid boʻlgan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi hujjatlarga muvofiq boʻlishi lozim.

30. Poʻlat elementlari yuzalarida yoriqlar, mexanik shikastlanishlar, oʻyiqlar, egriliklar, zanglar boʻlmasligi kerak.

31. Tarkibiy komponentlarning poʻlat qismlari mustahkamlikni taʼminlaydigan poʻlat navlardan tayyorlanishi kerak.

3-bob. Eshik va derazalarning muvofiqligini baholash

32. Oʻzbekiston Respublikasi hududida realizatsiyaga chiqariladigan eshik va derazalarning Texnik reglament talablariga muvofiqligi baholanishi shart.

33. Eshik va derazalarning ushbu Texnik reglamentning talablariga muvofiqligi sertifikatlash shaklida tasdiqlanadi.

34. Eshik va derazalarning ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi sertifikatlash yoʻli bilan quyidagi sxemalarning birini qoʻllash orqali tasdiqlanadi:

1S sxema — seriyali ishlab chiqariladigan eshik va derazalarni sertifikatlashtirishda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili) hisoblanadi va sertifikatlangan mahsulotlar muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;

3S sxema — eshik va derazalar toʻpi uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi va sertifikatlangan mahsulotlar muvofiqlik belgisi bilan (import qilingan mahsulotlar ariza beruvchiga qulay shaklda) tamgʻalanishini taʼminlaydi;

4S sxema — yagona (bitta) eshik va deraza uchun Texnik reglamentda belgilangan sinov va oʻlchash jarayonida ushbu buyumga putur yetkazilmasa qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi.

35. Muvofiqlik sertifikati Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-avgustdagi 502-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq rasmiylashtiriladi.

4-bob. Texnik reglament talablariga rioya etilishi boʻyicha davlat nazorati

36. Texnik reglament talablariga rioya qilish boʻyicha davlat nazorati Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, shuningdek, boshqa vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

37. Ushbu Texnik reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 1-ILOVA

Eshik va derazalarning turlari va tiplari

T/r Eshik va deraza larning turlari Eshik va deraza larning tiplari 1. Funksional vazifasi asosiy; maxsus; tovushdan himoyalovchi; qulfni buzib ochishga turgʻun. 2. Profil elementlarining materiallari yogʻochdan; polimerdan; alyumin qotishmasidan; qora metalldan; kompozitdan; kombinatsiyalangan materiallardan. 3. Konstruksiya turi bir qavatli; qoʻshaloq; alohida turuvchi; alohida turuvchi qoʻshaloq. 4. Nur oʻtkazadigan shaffof toʻldiruvchining turi listli shishali; shisha-paketlar bilan; listli polimer va paketlar bilan. 5. Tirgaklarda zichlash konturlarining soni va joylashishi bitta zichlash konturi bilan; ichki va oʻrta zichlovchi bilan; tashqi va oʻrta zichlovchi bilan; tashqi, ichki va oʻrta zichlovchi bilan. 6. Eshik tavaqalarining konstruktiv yechimi oʻrta pritvorli; oʻrta pritvorsiz. 7. Ekspluatatsiya tavsiflari ultrabinafsha nurlarga turgʻunligi; yuqori va past haroratga turgʻunligi; havo oʻtkazuvchanligi; suv oʻtkazuvchanligi; shamol taʼsiriga turgʻunligi; tovush oʻtkazuvchanligi.

Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 2-ILOVA

Eshik va derazalarning

Eshiklarning tasniflari 1. Qoʻllash maqsadlari boʻyicha: • Kirish ( tashqi ): xavfsizlikni, issiqlik va tovush izolyatsiyasini taʼminlaydi, atmosfera taʼsiriga turgʻun. • Xonalararo (ichki): ichkaridagi xonalarni ajratadi, izolyatsiya talablari pastroq. • Texnik: xoʻjalik xonalari, chordoq, yertoʻla, garajlarda va boshqa joylarda oʻrnatiladi. • Yongʻinga qarshi : olovbardosh, alanga va tutun tarqalishining oldini oladi. • Avariyaviy : odamlarning shoshilinch evakuatsiyasini taʼminlash uchun moʻljallangan, tashqariga oson ochiladi. • Ixtisoslashtirilgan: tovush oʻtkazmaydigan, rentgen nuridan himoyalaydigan, jismoniy taʼsirlardan himoyalangan va boshqalar. 2. Tayyorlanadigan materiali boʻyicha: • Yogʻoch (massiv, shponlangan, laminatlangan) • Metall (poʻlat, alyuminli) • Plastik ( PVX, PP, PE, PLA, PGA va boshqa polimerlardan ) • Shisha (toblangan yoki armaturalangan shisha) • Kompozitsion yoki aralash (metall va yogʻoch yoki plastik, shisha bilan ishlangan yoki fibroplastikdan va boshqalar.) 3. Konstruksiyasi boʻyicha: • Yaxlit: oynasiz toʻliq yopiq tavaqa. • Oynavandlangan: bir yoki bir necha shisha paketli. • Yopiq: bezak yoki nur oʻtkazuvchi qoʻyilmalarsiz. • Framugali: eshik tepasidagi oynavandlangan yoki yopiq boʻshliq. • Shamollatiladigan panjarali/tirqishli. 4. Tavaqalarining ochilishi boʻyicha: • Tavaqali: bir yoki ikki tavaqali, oshiq-moshiq bilan ochiladi. • Suriladigan: tavaqalari yonga suriladi. • Mayatnikli : ikki tomonga ochiladi. • Taxlanadigan : ochilganda taxlanadigan seksiyalardan tashkil topgan. • Rotorli (aylanadigan): aylanish oʻqi tavaqaning oʻrtasida joylashishi mumkin. • Avtomatik: mexanik yuritmali, koʻpincha jamoat binolarida qoʻllanadi. 5. Tavaqalarning soni boʻyicha: • Bir tavaqali • Ikki tavaqali • Koʻp tavaqali — odatda, suriladigan yoki taxlanadigan. 6. Izolyatsiya turi boʻyicha: • Oddiy • Energiya tejamkor • Shovqindan himoyalovchi • Germetik 7. Uslub va dizayni boʻyicha: • Klassik • Zamonaviy (minimalizm, xay-tek) • Arkali • Dekorativ bezakli (oʻymakor, shisha va boshqalar) 8. Oʻrnatish usuli boʻyicha: • Eshik tirqishiga joylashtirilgan • Ustidan oʻrnatiladigan • Osma (masalan, savdo markazlarida) Derazalarning tasniflari 1. Qoʻllash maqsadlari boʻyicha: • Yorugʻlik oʻtkazuvchi — xonalarning tabiiy yoritilishini taʼminlaydi. • Aeratsiya — xonalarning shamollatilishini taʼminlaydi. • Dekorativ — vitrajli, falsh-deraza, fasadlarni bezash uchun. • Ixtisoslashtirilgan: • Yongʻinga qarshi • Tovush oʻtkazmaydigan • Antivandal • Energiya tejamkor • Quyoshdan saqlovchi • Balkon bloklari 2. Tayyorlanadigan materiali boʻyicha: • Yogʻoch — yaxlit yoki yelimlangan taxtadan. • Plastik — PVX, PP, PE, PLA, PGA va boshqa polimerlardan . • Metall — alyumin yoki uning qotishmalari. • Kompozitsion yoki aralash — alyumin va yogʻoch yoki plastik bilan ishlangan yoki fibroplastikdan. 3. Tavaqalarining ochilishi boʻyicha: • Yopiq — ochilmaydigan. • Buriladigan — ochilishi ichkariga/tashqariga gorizontal. • Tashlab ochiladigan — ochilishi ichkariga/tashqariga vertikal. • Burilib-tashlab ochiladigan — ochilish mexanizmi ham vertikal, ham gorizontal. • Suriladigan — tavaqalari yonga suriladi. • Koʻtarilib suriladigan — tavaqalari yonga koʻtarilib suriladi, panoramali derazalarda koʻproq qoʻllanadi. • Framugali — derazaning tepa qismi ochiladigan. • Taxlanadigan — taxlab ochiladi. 4. Tavaqalarning soni boʻyicha: • Bir tavaqali • Ikki tavaqali • Koʻp tavaqali 5. Derazadagi oynalar qavati boʻyicha: • Bitta kamerali — ikkita oyna orasida bitta boʻshliq. • Ikki kamerali — oynalar orasida ikkita boʻshliq, uchta oyna bilan ajratiladi. • Uch kamerali va undan koʻp — oynalar orasida uch va undan ortiq boʻshliqli, issiqlik va tovush izolyatsiyalovchi. 6. Oynaning turi boʻyicha: • Oddiy oyna • Toblangan oyna • Koʻp qavatli • Energiya tejamkor yoki quyosh nuridan saqlovchi qoplamali • Tus berilgan oyna 7. Shakli boʻyicha: • Toʻgʻri toʻrtburchak • Arkali • Dumaloq • Uchburchak yoki trapetsiyasimon • Panoramali • Erkerli 8. Romning konstruksiyasi boʻyicha: • Impostli — vertikal va/yoki gorizontal boʻluvchili. • Impostsiz (tavaqalar boʻluvchi ustunlarsiz ulangan) • Framuga va fortochkali 9. Izolyatsiya turi boʻyicha: • Oddiy • Energiya tejamkor • Shovqindan himoyalovchi • Germetik

Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 3-ILOVA

Eshik va derazalar uchun muhim xususiyatlar

T/r Mahsulot guruhi Mahsulot turi TIF TN kodi Asosiy xavfsizlik talablarining turlari boʻyicha muhim xususiyatlar Mexanik xavfsizlik Yongʻin xavfsizligi Kimyoviy xavfsizligi Foydalanishda xavfsizlik Bino va inshootlarning energiya samaradorligi umumiy maxsus (alohida) umumiy maxsus (alohida) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 1. Eshik Plastmassa eshik 3925 20 000 0 1. Issiqlik oʻtkazuvchanligi; 2. Mustahkamlik; 3. Tovush izolyatsiyasi; 4. Takroriy ochilish va yopilish qarshiligi; 5. * Shamol yukiga qarshilik koʻrsatkichi; 6. Turli iqlimlarda oʻzgarmaslik; 7. Geometrik oʻlchamlaridan ruxsat etilgan chegaraviy ogʻish. 1. Yuzaga statik yuklanish; 2. Burchak birikmalarning payvandlash mustahkamligi 1. Yonuvchanlik guruhi; 2. Alangalanuvchanlik guruhi; 3. Tutun hosil qilish xususiyati boʻyicha guruh; 4. Yonish mahsulotlarining zaharliligi boʻyicha guruhi; 5. Alanga tarqalishi xususiyati 1. Tabiiy radionuklidlarning solishtirma samarali faolligi; 2. Havoda uchuvchi moddalarning konsentratsiyasi. Tarkibiy qismlarning korroziyaga chidamliligi Mavjud emas Suv va (yoki) havo oʻtkazuvchanlik darajasi Yogʻoch eshik 4418 29 000 0 Mavjud emas Qora metalldan eshik 7308 30 000 0 Eshik materialining korroziyaga chidamliligi Alyumin eshik 7610 10 000 0 1. Yuzaga statik yuklanish; 2. Burchak birikmalarning payvandlash mustahkamligi Mavjud emas 2. Deraza Plastmassa deraza 3925 20 000 0 1. * Shamol yukiga qarshilik koʻrsatkichi; 2. Issiqlik oʻtkazuvchanlik; 3. Tovush izolyatsiyasi; 4. Takroriy ochilish va yopilish qarshiligi. Mavjud emas Yogʻoch deraza 4418 19 000 0 Qora metalldan deraza 7308 30 000 0 Alyumin deraza 7610 10 000 0 3. Eshik va derazalar elementlari Eshiklar uchun tutqichlar 8302 41 100 0 3925 90 100 0 1. Zarbga chidamliligi; 2. Geometrik oʻlchamlaridan ruxsat etilgan chegaraviy ogʻishi. 1. Tabiiy radionuklidlarning solishtirma samarali faolligi 2. Tuzli tuman va kimyoviy moddalar taʼsiriga chidamli boʻlishi Agressiv muhitlarda (mahsulot sifatiga salbiy taʼsir qiluvchi muhit, masalan, yuqori shoʻrlanish, namlik koʻrsatkichlar va kimyoviy moddalar taʼsiri) barqaror boʻlishi Mavjud emas Derazalar uchun tutqichlar 8302 41 500 0 3925 90 100 0 Korroziyaga chidamliligi Qoplamali derazatokcha 3925 90 800 9 4418 99 700 0 7610 90 900 0 Mavjud emas Eshik va derazalar uchun ulagichlar 8302 41 500 0 8302 41 100 0 3925 90 100 0 Korroziyaga chidamliligi Eshik va derazalar bloklari uchun ilgaklar 8302 10 000 9 Eshik va derazalar uchun ulagichlar va qulflar 8302 41 100 0 8302 41 500 0 8301 40 110 0 8301 40 190 0 Qulflarning ochiluvchi qismlari 8301 40 110 0 8301 40 190 0 8301 40 900 0 8301 60 000 9 EPDM zichlagichlar 4008 29 000 9 4016 93 000 5 1. Harorat taʼsiriga chidamli boʻlishi; 2. Choʻzilish va uzayishda elastikligini saqlab qolishi; 3. Siqilishda qoldiq deformatsiyaga chidamliligi; 4. Uzilishga mustahkamligi; 5. Shor boʻyicha qattiqligi. 1. Tabiiy radionuklidlarning solishtirma samarali faolligi 2. Formaldegid ajralib chiqishi 3. Tuzli tuman va kimyoviy moddalar taʼsiriga chidamli boʻlishi 4. Yonganida zaharli moddalarning ajralib chiqmasligi. Mavjud emas PVX zichlagichlar 3916 20 000 0 3926 90 970 9 TRE zichlagichlar 4008 29 000 9 4016 93 000 5 Silikon zichlagichlar 3916 90 900 0

Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 4-ILOVA

Deraza va balkon bloklari hamda balkon derazalarining konstruksiyalari xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar va insonlar salomatligi hamda xavfsizligini taʼminlash uchun xonalarni shamollatishni taʼminlashda deraza bloklariga

1-bob. Deraza va balkon bloklari konstruksiyasi xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar

1. Mahsulot konstruksiyalarini xavfsiz ishlab chiqarish, tashqi oʻlchamlari, ochilish sxemalari, ochilmaydigan tavaqalardan foydalanish imkoniyati, asosiy foydalanish xususiyatlari, material, rang va boshqa parametrlar aniq mahsulotlarni ishlab chiqarish uchun texnik topshiriqda yoki obyekt uchun loyiha hujjatlarida belgilanishi kerak.

2. Balkon bloklarini xavfsiz ishlab chiqarish uchun mahsulotning umumiy oʻlchamlari va gabariti, shuningdek, ochilgan tavaqalarning oʻlchamlari va vazni, maydoni, kengligi hamda balandligi nisbati profilli tizimlar va furnitura tizimlarini ishlab chiqaruvchilarning tavsiyalari asosida olinishi kerak.

3. Ochilish elementlarining oʻlchamlari profil kesimining statik xususiyatlarini, ochilish turi va ochilish elementlarining massasini, kutilayotgan ish yuklarini hisobga olgan holda belgilanadi.

4. Mahsulotning ruxsat etilgan chegaraviy umumiy oʻlchamlari va maydoni, shuningdek, ochilish tavaqalarining oʻlchamlari va ogʻirligi, maʼlum bir profilli tizimi, insonlar hayoti xavfsizligi hamda furnitura tizimi uchun ularning kengligi va balandligi nisbati laboratoriya sinovlari asosida aniqlanishi kerak.

5. Xavfsiz ishlash uchun deraza va balkon bloklari konstruksiyasining profil elementlari yaxlitligini buzmasdan, ikki qavat oynali deraza oynalarni va zichlagichlarini almashtirish imkoniyatini taʼminlashi kerak.

Deraza va balkon bloklaridagi qistirmalarni almashtirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqaruvchining texnik hujjatlarida koʻrsatilishi kerak.

6. Harakatlanish imkoniyati cheklangan insonlar tomonidan oyna bloklaridan foydalanish qulay boʻlishi uchun tutqichlarni romning pastki gorizontal profiliga oʻrnatishga yoʻl qoʻyiladi.

7. Deraza va balkon bloklari insonlarning xavfsizligi va qulayligi uchun mahsulotining funksional xususiyatlarini kengaytiradigan qoʻshimcha qurilmalar bilan jihozlanishi mumkin: jalyuzilar, rolikli jalyuzilar, chivinga qarshi toʻrlar, havo taʼminoti moslamalari, xavfsizlik moslamalari (masalan, oʻrnatilgan qulfli rom tutqichi, yosh bolalarning xavfsizligi uchun qulf).

8. Insonlarning salomatligini taʼminlash uchun deraza bloklarining dizayni egilish va burilish (koʻtarish) orqali ochilishga sozlanishi, qanotlar yoki shamollatish klapanlari yordamida xonalarni shamollatish imkoniyatini taʼminlashi kerak. Mahsulotlarni loyihalashtirishda harorat va namlik sharoitlarini tartibga soluvchi quyidagi qurilmalardan foydalanishga ruxsat beriladi: iqlim klapanlari, tirqishli va koʻp bosqichli shamollatish, shuningdek, shakllanishi tufayli intensiv shamollatishni taʼminlaydigan parallel tortiladigan va egilib ochiladigan moslamalar.

9. Ostonali boʻlgan balkon bloklarida insonlarning salomatligi va xavfsizligini taʼminlash uchun termal boʻshliq bilan “iliq” poldan foydalanish tavsiya etiladi.

2-bob. Balkon derazalari konstruksiyasining xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar

11. Xavfsiz ishlash uchun parallel — ikki yoqqa suriladigan balkon derazalarining dizayni aluminiy, yogʻoch yoki polimer profillardan tayyorlangan, yuqori va pastki yoʻnaltiruvchilardan hamda shaffof (shisha, polimer) toʻldiruvchilardan iborat boʻlishi kerak.

Konstruksiyaning harakatlanuvchi qismlari (tavaqalar) ularning romga mahkamlanishi, ochilishi, yopilishi va harakatlanishini taʼminlaydigan harakatlanuvchi moslamalar (furnituralar, yoʻnaltiruvchi roliklar, ilmoqlar) bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Bu ularning romga oʻrnatilishini hamda ulardan foydalanganda xavfsiz ochilishi, yopilishi va harakatlanishini taʼminlaydi.

12. Romsiz oyna konstruksiyasi yuqori va pastki yuk koʻtaruvchi aluminiy profillar, pishiq shisha tavaqalar toʻplami va tavaqalarni harakatlantirish uchun qurilmalardan iborat boʻlishi lozim. Shisha elementlar yuqori va pastki tavaqa profillarga bitta komponentli yoki ikki komponentli poliuretan yelim yordamida yoki boshqa mahkamlash usuli bilan oʻrnatilishi kerak.

3-bob. Inson salomatligi va xavfsizligini taʼminlash uchun xonalarni shamollatishni taʼminlashda deraza bloklariga texnik yechimlar

13. Shamollatish moslamalari bilan jihozlanmagan xonalarda (misol uchun, devor shamollatish klapanlari) meʼyorlashtirilgan mikroiqlim koʻrsatkichlarini taʼminlash uchun tashqi havo quyidagi sabablarga koʻra deraza bloklari orqali kirib kelishi kerak:

deraza bloklarining konstruksiyasiga oʻrnatilgan shamollatish klapanlari, shaharsozlik normalari va qoidalarida nazarda tutilgan hajmlarda tashqi havo oqimini taʼminlaydi;

fortochkalar, kirish yoʻlaklaridagi derazalar (framugalar), qaytariladigan, burilib-qaytariladigan, parallel-suriladigan va qayrilib ochiladigan tavaqalar yordamida davriy shamollatishni taʼminlaydi.

14. Taʼminot klapanlarining konstruksiyasi qurilmaning ishlashini kuchaytiradigan qoʻshimcha mexanik qurilmalarni oʻz ichiga olishi mumkin.

15. Havo almashinuvi rejimlari tavaqasi, qopqoq, planka va boshqalarni ochish uchun turli cheklovchilar yordamida qoʻlda, bosimning pasayishi qiymatiga qarab oʻzini oʻzi boshqarish rejimida, shuningdek, ishlab chiqaruvchining takliflariga muvofiq avtomatik rejimda tartibga solinishi mumkin.

16. Balkonga qaragan deraza va balkon bloklari uchun shamollatish moslamalari, havo oqimi uchun asboblar (ochiladigan tavaqalar, shamollatish panjaralari va boshqalarni ochish) bilan jihozlanganda balkon derazasi konstruksiyada koʻrsatilishi kerak.

17. Mikroiqlim koʻrsatkichlarini yaxshilashga qaratilgan qoʻshimcha tadbir sifatida deraza bloklarini loyihalashtirishda cheklangan shamollatish tizimidan zichlagichdagi teshiklar shaklida foydalanish yoki mini-klapanlarni oʻrnatish mumkin.

18. Ochiladigan eshiklarda rom furnituralarining tutqichini rom furnituralarini ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan maʼlum bir joyga koʻchirish orqali amalga oshiriladigan ochilish (tirqishli shamollatish) paytida boʻshliqlarni sozlash imkonini beruvchi furnituralardan foydalanish kerak.

19. Parallel ochiladigan deraza bloklarining tavaqalari shamollatish uchun sozlanishi nazorat oʻlchamlari bilan kengaytirish imkoniyatlariga ega boʻlishi mumkin.

Shamollatish qurilmasi samaradorligini taʼminlash uchun qanotning kengayishi romga yoki egilish burchagiga parallel boʻlishi mumkin.

20. Tibbiy tashkilotlarning deraza bloklarida egilish va burilish, burilish va egilish, parallel surilish, egilish va siljish usulidagi ochilishdan foydalanish kerak. Xonani shamollatish uchun shamollashni bartaraf etadigan, tabiiy havo almashinuvini taʼminlaydigan parallel tortiladigan yoki egilib-qayta tortiladigan tavaqadan foydalanishga yoʻl qoʻyiladi.

Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 5-ILOVA

Eshik va derazalarni tamgʻalash, komplektlash hamda yetkazib berishga doir

1-bob. Eshik va derazalarni tamgʻalashga doir xavfsizlik talablari

1. Har bir mahsulot suv oʻtkazmaydigan boʻyoq yoki ishlab chiqaruvchining nomi (tovar belgisi), mahsulotning belgisi, ishlab chiqarilgan sanasi va/yoki buyurtma raqami koʻrsatilgan yorliq, mahsulotning texnik nazorat boʻlimi tomonidan qabul qilinganligini tasdiqlovchi belgi (shtamp) bilan tamgʻalanadi. Tamgʻa ob-havoga chidamli boʻlishi va odatda mahsulotning teskari tomonida joylashgan boʻlishi kerak.

2. Mahsulotlarga kiritilgan qulflash moslamalari va shisha paketlar ushbu mahsulotlar uchun texnik hujjatlarga muvofiq tamgʻalanishi kerak.

3. Deraza bloklari korxona tomonidan ishlab chiqarilgan shisha paketlar bilan butlanishida buyurtmachi bilan kelishilgan holda, shisha paketlarni alohida tamgʻalamaslikka, balki shisha paketlarni tamgʻalash boʻyicha maʼlumotlarni tamgʻada va mahsulot pasportida yoki boshqa hujjatlarda koʻrsatilgan deraza birliklarining texnik xususiyatlarini aks ettirishga ruxsat beriladi.

4. Toʻliq boʻlmagan zavod tayyorligidagi mahsulotlarni yetkazib berishda mahsulotlarning muhim tarkibiy qismlari va uzellari (rom moslamalari, shisha paketlar va boshqalar) ishlab chiqaruvchining texnik hujjatlarida belgilangan talabga muvofiq oʻz tamgʻalariga ega boʻlishi kerak.

2-bob. Eshik va derazalarni komplektlash va yetkazib berishga doir xavfsizlik talablari

5. Deraza va balkon bloklari zavodda toʻliq tayyor boʻlishi: oʻrnatilgan qulflash moslamalari, ilmoqlar, shisha/shisha-paketlar, zichlovchi qistirmalar, sirtga ishlov berish yakunlangan, old yuzalarda himoya plyonkasi boʻlishi kerak.

Mahsulotlarni yetkazib berish toʻplami chivinga qarshi toʻrlar, jalyuzilar, deraza eshigi, chaspak, deraza tokchalari va boshqa qismlarni oʻz ichiga olishi mumkin.

Mahsulot tekisligidan tashqariga chiqadigan qulflash moslamalari oʻrnatilmagan, lekin mahsulot bilan yetkazib berilishi mumkin.

Zavodda toʻliq tayyor boʻlmagan mahsulotlarni yetkazib berishda mahsulotning tayyorlik darajasi ishlab chiqaruvchi va isteʼmolchi oʻrtasidagi kelishuv asosida ularni ishlab chiqarish (yetkazib berish) shartnomasida belgilanadi.

6. Isteʼmolchiga yetkazib berilganda mahsulotning toʻliq toʻplami buyurtmada (shartnomada) belgilangan talablarga javob berishi va mijoz (isteʼmolchi) bilan kelishilgan boʻlishi kerak.

7. Yetkazib berish toʻplami quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak: toʻplamning qismlari, agregatlari va elementlarining tavsifi, pasporti, mahsulotlardan foydalanish yoʻriqnomasi.

8. Buyurtmachining (isteʼmolchining) talablariga binoan, agar oʻrnatish shartlari shartnomada (buyurtmada) maxsus belgilanmagan boʻlsa, ishlab chiqaruvchi mahsulotlarni oʻrnatish boʻyicha standart koʻrsatmalar beradi.

9. Mahsulotlarni haqiqiy konfiguratsiyasi va operatsion xususiyatlari haqida maʼlumotni oʻz ichiga oluvchi mashinada oʻqiladigan belgilar (masalan, QR kodi yoki RFID yorligʻi) bilan qoʻshimcha ravishda tamgʻalash tavsiya etiladi.

Maʼlumot maxsus qurilma (skaner va boshqalar) tomonidan oʻqish uchun ochiq boʻlishi va binoning operatsion axborot modeliga kiritish uchun qulay format va shaklda taqdim etilishi kerak. Mahsulotlarni bunday belgilar bilan jihozlashga qoʻyiladigan talablar, shuningdek, unga kiritilgan maʼlumotlarning hajmi, formati va turi obyektni loyihalash bosqichida koʻrsatiladi.

Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 6-ILOVA

Deraza va balkon bloklari, balkon oynalaridan foydalanish hamda texnik xizmat koʻrsatish uchun

1. Deraza va balkon bloklari, balkon oynalari foydalanish va texnik xizmat koʻrsatish vaqtida xavfsiz boʻlishi hamda normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq binolarning xavfsizligi boʻyicha umumiy talablarga javob berishi kerak.

Xavfsiz ishlashga qoʻyiladigan talablar, shu jumladan, bolalar uchun himoya qulfining mavjudligi binoning loyiha hujjatlarida yoki deraza va balkon bloklarini ishlab chiqarish uchun texnik hujjatlarda belgilanishi, shuningdek, mahsulot pasportida va/yoki umumiy hujjatda binoning ishlashi uchun, shu jumladan xavfsizlik tizimlariga va oyna bloklarining xavfsiz ishlashiga qoʻyiladigan talablar aks ettirilishi kerak.

2. Deraza va balkon bloklari texnik xizmat koʻrsatish paytida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavf va baxtsiz hodisalar (oynalar vayron boʻlganda shisha parchalaridan shikastlanishi, derazalarni yuvishda odamning yiqilib tushishi va boshqalar)ni hisobga olgan holda ishlab chiqarilishi kerak.

3. Kombinatsiyalangan ochiluvchi deraza va balkon bloklaridan foydalanishga yoʻl qoʻyiladi.

4. Loyiha hujjatlari mahsulotlarning xavfsiz ishlashini va davriy texnik xizmat koʻrsatishni (shu jumladan, shisha yuvish) taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni koʻzda tutishi kerak.

5. Xavfsiz foydalanishni taʼminlash uchun deraza jihozlari quyidagilarni taʼminlashi kerak:

a) tabaqani “Ochiq” rejimdan “Shamollatish” rejimiga va orqaga egilish hamda burilish yoki egilish-burilish usullari bilan oʻtkazishda notoʻgʻri harakatlardan himoyani;

b) tabaqa va framugalar uchun ochilish burchagi cheklovlarining mavjudligini;

v) ikki tomonga suriladigan oyna bloklari va balkon oynalari tushib qolishidan tabaqalarni himoyalashni;

g) framugani boshqarish imkoniyatlarini.

6. Xonada kattalar nazoratisiz boʻlgan bolalarning xavfsizligini taʼminlash uchun quyidagi talablarga rioya qilish kerak:

egilish-burilish usulidan foydalanish — bu birinchi navbatda dastani burish orqali tabaqani egib, soʻngra dastagini dastlabki (yopiq) holatiga qaytarish orqali dastagini toʻliq ochilish holatiga oʻtkazishni nazarda tutish;

tabaqaning burilish teshigini qulflaydigan, lekin uning qaytarma holatida ishlashiga imkon beradigan bolalar uchun xavfsizlik qulflardan foydalanish;

bolalar uchun xavfsizlik qulflari oyna blokining konstruksiyasi va qulfning oʻziga qarab, burilish-ochilishini qulflash funksiyasini majburiy bajarish;

bolalar himoya qulfi kalit bilan (yaʼni qulflash mexanizmiga ega) va/yoki qulflash mexanizmidan foydalanmasdan maxsus kalit (tutqich) bilan qulflanishi kerak.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-avgustdagi 507-son qaroriga 2-ILOVA

Eshik va derazalar xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Muvofiqlikni baholash organlari va sinash laboratoriyalariga Eshik va derazalarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni (keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament) yetkazadi. Uch kun muddatda 2-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 1. Eshik va derazalar boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar roʻyxatini tuzadi va xatlovdan oʻtkazadi. Uch oy muddatda 2. Oʻzbekiston Respublikasida muvofiqligi tasdiqlanishi shart boʻlgan muvofiqlikni baholash obyektlari roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishga doir takliflar ishlab chiqadi. Bir oy muddatda 3-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglament talablariga muvofiqligini baholash uchun muvofiqlikni baholash organlari va sinash laboratoriyalarini akreditatsiyadan oʻtkazish koʻlamini kengaytirish boʻyicha choralarni koʻradi. Olti oy muddatda 4-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglamentning maqsadlari, mazmuni va uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholini, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va tadbirkorlik subyektlarini keng xabardor qilishni taʼminlaydi. Jadvalga muvofiq 5-bosqich Tadbirkorlik subyektlari 1. Texnik reglamentni oʻrganadi, xodimlarni (sifat uchun masʼul) oʻqitadi va Texnik reglamentni joriy qiladi. Bir oy muddatda 2. Muvofiqlikni baholash tartibotidan oʻtkazish uchun tegishli mahsulot namunalarini texnik reglament talablariga muvofiq tayyorlaydi. Texnik reglament kuchga kirgan kundan boshlab 6-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglament talablariga rioya etilishining davlat nazoratini amalga oshiradi. Belgilangan tartibda 7-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglamentni qoʻllash amaliyotini monitoring qiladi va maʼlumotlarni tizimli asosda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Har chorakda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 8-avgust,

507-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.08.2025-y., 09/25/507/0711-son)

lex.uz