UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 10-iyul · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 10 июль · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июля 2025 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 July 2025 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг

қарори

НИЗОМ

Микромолия ташкилоти ва банк фаолиятини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги, « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги ва « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Микромолия ташкилоти ва банк фаолиятини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/7-сон қарорига ИЛОВА

Микромолия ташкилоти ва банк фаолиятини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом микромолия ташкилотлари ва банклар (бундан буён матнда кредит ташкилотлари деб юритилади) фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин :

микромолия ташкилоти — микромолия банки фаолиятига;

микромолия банки — банк фаолиятига;

банк — микромолия банки фаолиятига;

микромолия банки — микромолия ташкилоти фаолиятига;

микромолия ташкилоти — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига;

фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига;

фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига;

фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки — микромолия ташкилоти фаолиятига;

банк — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига.

2. Мазкур Низомга мувофиқ ўз фаолиятини ўзгартириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) мурожаат этган кредит ташкилоти ариза берувчи ҳисобланади.

Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этилган аризаларда ариза берувчининг электрон почта манзилининг кўрсатилиши унинг қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда олишга ёки электрон шаклда қўшимча ҳужжат ва ахборотни сўраб олинишига бўлган розилигидир.

3. Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш ва ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор этиш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 16 , 19 , 20 , 21 , 75 3 ва 75 4 -моддаларида ҳамда «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 21 ва 22-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Кредит ташкилотининг фаолиятини ўзгартириш учун ариза берувчидан қуйидаги миқдорларда йиғим ва (ёки) давлат божи ундирилади:

микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим;

банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) деб юритилади) берилганлиги учун микромолия банки устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида давлат божи;

банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш учун ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган йиғим суммасининг ярми.

Бунда мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган давлат божи ва йиғимлар берилган ёки қайта расмийлаштирилган ҳар бир лицензия тури учун алоҳида ундирилади.

5. Ариза берувчининг фаолиятини ўзгартиришда мазкур Низом билан тартибга солинмаган қоидалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги ва « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги қонунлари, Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) ҳамда Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3423, 2023 йил 7 март) билан тартибга солинади.

2-боб. Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш

1-§. Микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш

6. Микромолия ташкилоти ўз фаолиятини микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш учун акциядорлик жамияти ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга бўлиши керак.

7. Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш банк фаолиятига рухсат бериш шартларига асосан қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш;

бир вақтнинг ўзида банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) берган ҳолда микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш.

8. Микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи микромолия банки ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни икки нусхада илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этади:

1) акциядорнинг (акциядорларнинг) микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

2) микромолия банки акциядори (акциядорлари) томонидан тасдиқланган микромолия банки устави;

3) Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь):

43-бандида кўрсатилган ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ҳар бир бевосита ва билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборот. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита эгалик қилувчилар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборот;

107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган микромолия банкининг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида ҳужжатлар;

2-иловасига мувофиқ шаклда микромолия банки акциядорларининг рўйхати;

3-иловасига мувофиқ микромолия банки фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва бошқа маълумотларни кўзда тутувчи банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режаси;

4) акциядор бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлари;

5) микромолия банкининг устав капиталини тўлдириш учун киритиладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборот;

6) микромолия банкининг ташкилий тузилмаси;

7) микромолия банкининг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳаси;

8) кейинчалик микромолия банкининг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, микромолия банкининг кредит (молиялаштириш), инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг кўчирма нусхалари.

8 1 . Микромолия ташкилоти фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш учун ариза тақдим этилган тақдирда, ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади:

1) микромолия банкининг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити тўғрисидаги низомлари лойиҳалари;

2) Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь):

20 4 -бандида келтирилган маълумотларни ўз ичига олган исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати лойиҳаси;

107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган, микромолия банкининг исломий молия кенгаши аъзолари тўғрисидаги ҳужжатлар.

9. Микромолия банкини ташкил этишда ёки унинг устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда, мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1) чет эл банки ваколатли органининг микромолия банкини ташкил этиш ёки микромолия банкининг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарори;

2) чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;

3) чет эл банкининг устави;

4) чет эл банки капиталининг ва кредит рейтингининг Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) 22-банди 4-кичик бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат. Чет эл банкининг капитали ёки кредит рейтинги мазкур кичик бандда кўрсатилган талабларга номувофиқ бўлганда ёки унда кредит рейтинги мавжуд бўлмаганда, пруденциал талаблари Марказий банк томонидан миллий талабларга эквивалент деб топилган чет давлатнинг банк назорати органи томонидан чет эл банки молиявий салоҳиятига берилган баҳоси, агар ушбу орган томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, эътиборга олинади.

10. Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ва ахборот микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан ушбу қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақли.

2-§. Микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш

11. Микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олиш учун ариза берувчи микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни икки нусхада илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:

1) Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни билан микромолия банки учун белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

2) Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь):

107-бандининг 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган микромолия банкининг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисида ҳужжатларни;

2-иловасига мувофиқ шаклда акциядорлар рўйхатини;

3) ташкил этилаётган микромолия банки жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг микромолия банки бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини;

3 1 ) ногиронлиги бўлган шахслар учун микромолия банки биноларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасини;

3 2 ) агар ариза бир вақтнинг ўзида банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш учун тақдим этилган бўлса:

микромолия банкининг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими ҳақида Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) 107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган маълумотларни;

исломий банк фаолияти доирасида амалга ошириладиган молиявий операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш имконияти яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни;

4) мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида ҳамда мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхаларини.

12. Марказий банк томонидан микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида мазкур қарорни илова қилган ҳолда, Марказий банк микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирилаётганлиги муносабати билан микромолия ташкилотини Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисида давлат хизматлари марказига илтимоснома киритади.

13. Марказий банк давлат хизматлари маркази томонидан микромолия ташкилоти тўғрисидаги ёзув Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида:

микромолия ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан чиқаради;

микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганлиги билан боғлиқ ўзгартиришларни киритади;

ариза берувчига банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) беради.

3-боб. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш

1-§. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатнома бериш

14. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартириш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатнома олиш;

берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш.

14 1 . Ўз фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришга фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки ҳақли.

15. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи акциядор (акциядорлар) томонидан фаолиятни ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани тақдим этади:

1) микромолия банки акциядорининг (акциядорларининг) микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартириш тўғрисидаги қарорини;

2) банкнинг устави лойиҳасини;

3) Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь):

43-бандида кўрсатилган ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ҳар бир бевосита ва билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборотни. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита эгалик қилувчилар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни;

107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида ҳужжатларни;

2-иловасига мувофиқ шаклда банк акциядорлари рўйхатини;

3-иловасига мувофиқ банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва бошқа маълумотларни кўзда тутувчи банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини;

4) акциядор бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботларини;

5) банкнинг устав капиталини тўлдириш учун киритиладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни;

6) банкнинг ташкилий тузилмасини;

7) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;

8) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит (молиялаштириш), инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг кўчирма нусхаларини.

15 1 . Ўз фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш учун фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки Марказий банкка мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим этади:

банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити тўғрисидаги низомлари лойиҳалари;

исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати лойиҳаси;

банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари ҳақида Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) 107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар.

16. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришда унинг устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1) чет эл банки ваколатли органининг банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарори;

2) чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкнинг устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;

3) чет эл банкининг устави;

4) чет эл банки капиталининг ва кредит рейтингининг Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) 22-банди 4-кичик бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат. Чет эл банкининг капитали ёки кредит рейтинги мазкур кичик бандда кўрсатилган талабларга номувофиқ бўлганда ёки унда кредит рейтинги мавжуд бўлмаганда, пруденциал талаблари Марказий банк томонидан миллий талабларга эквивалент деб топилган чет давлатнинг банк назорати органи томонидан чет эл банки молиявий салоҳиятига берилган баҳоси, агар ушбу орган томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, эътиборга олинади.

2-§. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартириш учун унга берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш

17. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартириш учун унга берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани олганидан кейин олти ойдан кечиктирмай, Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:

1) банкнинг акциядори (акциядорлари) томонидан тасдиқланган банкнинг уставини;

2) банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик билан банк учун белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

3) Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь):

107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисидаги ҳужжатларни;

2-иловасига мувофиқ шаклда банк акциядорлари рўйхатини;

4) банкнинг жойлашган ери ўзгарганда ёки унинг биноси реконструкция қилинган тақдирда, банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини;

5) мазкур Низомнинг 15 - 16-бандлари , шунингдек мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги нусхаларини.

18. Марказий банк томонидан микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш учун унга берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк Банкларнинг давлат реестрига микромолия банки фаолияти банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолияти фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувни киритади, шунингдек берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштиради.

4-боб. Банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш

19. Банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш банкка берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

20. Банкка берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи акциядор (акциядорлар) томонидан банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:

1) банк акциядорининг (акциядорларининг) банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тўғрисидаги қарорини;

2) микромолия банки акциядори (акциядорлари) томонидан тасдиқланган микромолия банкининг уставини;

3) Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь):

107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган микромолия банкининг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари — исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки учун, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисидаги ҳужжатларни;

2-иловасига мувофиқ шаклда микромолия банки акциядорлари рўйхатини;

4) микромолия банкининг жойлашган ери ўзгарган ёки унинг биноси реконструкция қилинган тақдирда, микромолия банки жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини;

5) микромолия банки устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда — мазкур Низомнинг 9-банди 1 — 4-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни;

6) мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхаларини.

21. Марказий банк томонидан банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк Банкларнинг давлат реестрига банк фаолияти микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолияти фақат исломий банки фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувни киритади, шунингдек берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштиради.

5-боб. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш

22. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга микромолия банки ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки томонидан жалб этилган омонатлар (депозитлар) тўлиқ қайтарилгандан ва (ёки) омонатларга (депозитларга) киритилган пул маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятлар бошқа банкка ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

23. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун ариза берувчи микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка электрон платформа орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:

1) микромолия ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун киритилган маблағларнинг манбалари тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни;

2) Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3423, 2023 йил, 7 март) 16-банди :

2-кичик бандида кўрсатилган ариза берувчининг акциядорлари Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар эмаслигини тасдиқловчи маълумотларни (тегишлилиги бўйича);

4-кичик бандида кўрсатилган микромолия ташкилотининг раҳбар ходимлари белгиланган ишчанлик обрўсига доир талаблар ва малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни.

24. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришда унинг устав фондида (устав капиталида) Ўзбекистон Республикасининг норезиденти иштирок этганда, мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

1) жисмоний шахслар томонидан охирги икки йил учун даромадлар ҳақидаги декларация;

2) юридик шахслар томонидан:

юридик шахсни назорат қилиш органининг микромолия ташкилотини устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш учун рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиғи ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги тасдиқнома ёки унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи орган мавжуд эмаслиги тўғрисида юридик шахснинг тасдиқномаси;

аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот йили учун молиявий ҳисоботлар.

25. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун тақдим этилган аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.

26. Марказий банк томонидан микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк микромолия банкига берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) чақириб олади.

27. Микромолия банки микромолия банкининг фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки исломий микромолия банкининг фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисидаги Марказий банкнинг қарори асосида қайта рўйхатдан ўтиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларни давлат хизматлари марказига тақдим этиши лозим.

28. Марказий банк Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига ўзгартиришлар киритилган кундан эътиборан икки иш куни ичида микромолия банки тўғрисидаги ёзувни Банкларнинг давлат реестридан чиқаради ва микромолия ташкилотини ҳисоб рўйхатидан ўтказишни амалга оширади.

6-боб. Якуний қоидалар

29. Кредит ташкилотларининг фаолиятини ўзгартиришга доир низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

30. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Микромолия ташкилоти ва банк фаолиятини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Микромолия банки ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги АРИЗА _____________________ __________________ ____ ўз фаолиятини микромолия банки фаолиятига __________________ (микромолия ташкилоти номи) ўзгартириши учун микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани беришингизни сўрайди. Микромолия ташкилотининг банклар гуруҳи билан алоқадорлиги: ҲА ЙЎҚ Агар ҳа бўлса, банклар гуруҳининг тўлиқ номи: __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати _________ варақда (ҳужжатлар варақма-варақ тавсифланган, тикилган, рақамланган, имзоланган ва тегишли тарзда тасдиқланган бўлиши лозим): 1) ______________________________________________ 2) ______________________________________________ 3) ______________________________________________ ... _______________ микромолия ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари _____________ __________ (Ф.И.О.) (имзо)

Микромолия ташкилоти ва банк фаолиятини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисидаги АРИЗА _____________________ ____________ ____ ўз фаолиятини ўзгартириши учун микромолия банки ________________ (микромолия банки номи) фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатнома беришингизни сўрайди. Микромолия банкининг банклар гуруҳи билан алоқадорлиги: ҲА ЙЎҚ Агар ҳа бўлса, банклар гуруҳининг тўлиқ номи: __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати _________ варақда (ҳужжатлар варақма-варақ тавсифланган, тикилган, рақамланган, имзоланган ва тегишли тарзда тасдиқланган бўлиши лозим): 1) ______________________________________________ 2) ______________________________________________ 3) ______________________________________________ ... ___________________микромолия банки бошқаруви раиси _____________ __________ (Ф.И.О.) (имзо)

Раис Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 10 июль,

14/7-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3656/0712-сон; 04.08.2026 й., 10/26/3656-1/0815-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining

qarori

NIZOM

Mikromoliya tashkiloti va bank faoliyatini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi, “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi va “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Mikromoliya tashkiloti va bank faoliyatini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 10-iyuldagi 14/7-son qaroriga ILOVA

Mikromoliya tashkiloti va bank faoliyatini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom mikromoliya tashkilotlari va banklar (bundan buyon matnda kredit tashkilotlari deb yuritiladi) faoliyatini oʻzgartirishning oʻziga xos xususiyatlarini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Quyidagi kredit tashkilotlari oʻz faoliyatini oʻzgartirishi mumkin :

mikromoliya tashkiloti — mikromoliya banki faoliyatiga;

mikromoliya banki — bank faoliyatiga;

bank — mikromoliya banki faoliyatiga;

mikromoliya banki — mikromoliya tashkiloti faoliyatiga;

mikromoliya tashkiloti — faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga;

faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki — faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga;

faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank — faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga;

faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki — mikromoliya tashkiloti faoliyatiga;

bank — faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga.

2. Mazkur Nizomga muvofiq oʻz faoliyatini oʻzgartirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) murojaat etgan kredit tashkiloti ariza beruvchi hisoblanadi.

Mazkur Nizomga muvofiq taqdim etilgan arizalarda ariza beruvchining elektron pochta manzilining koʻrsatilishi uning qabul qilingan qaror toʻgʻrisidagi xabarnomani axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda olishga yoki elektron shaklda qoʻshimcha hujjat va axborotni soʻrab olinishiga boʻlgan roziligidir.

3. Mazkur Nizomga muvofiq taqdim etilgan arizalarni koʻrib chiqish va ariza beruvchini qabul qilingan qaror toʻgʻrisida xabardor etish tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 16 , 19 , 20 , 21 , 75 3 va 75 4 -moddalarida hamda “Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 21 va 22-moddalarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

4. Kredit tashkilotining faoliyatini oʻzgartirish uchun ariza beruvchidan quyidagi miqdorlarda yigʻim va (yoki) davlat boji undiriladi:

mikromoliya bankini tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish uchun bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida yigʻim;

bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya va (yoki) islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya (bundan buyon matnda bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) deb yuritiladi) berilganligi uchun mikromoliya banki ustav kapitali eng kam miqdorining 0,1 foizi miqdorida davlat boji;

bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish uchun ushbu bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan yigʻim summasining yarmi.

Bunda mazkur bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan davlat boji va yigʻimlar berilgan yoki qayta rasmiylashtirilgan har bir litsenziya turi uchun alohida undiriladi.

5. Ariza beruvchining faoliyatini oʻzgartirishda mazkur Nizom bilan tartibga solinmagan qoidalar tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasining “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi va “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun) hamda Nobank kredit tashkilotlari faoliyati sohasidagi ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3423, 2023-yil 7-mart) bilan tartibga solinadi.

2-bob. Mikromoliya tashkiloti faoliyatini mikromoliya banki faoliyati yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish

1-§. Mikromoliya bankini tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnoma berish

6. Mikromoliya tashkiloti oʻz faoliyatini mikromoliya banki faoliyati yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish uchun aksiyadorlik jamiyati tashkiliy-huquqiy shakliga ega boʻlishi kerak.

7. Mikromoliya tashkiloti faoliyatini mikromoliya banki faoliyati yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish orqali mikromoliya bankini tashkil etish bank faoliyatiga ruxsat berish shartlariga asosan quyidagi ikki bosqichda amalga oshiriladi:

mikromoliya bankini tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish;

bir vaqtning oʻzida bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) bergan holda mikromoliya bankini davlat roʻyxatidan oʻtkazish.

8. Mikromoliya bankini tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun ariza beruvchi mikromoliya banki yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya bankini tashkil etish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida Markaziy bankka quyidagilarni ikki nusxada ilova qilgan holda mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda ariza taqdim etadi:

1) aksiyadorning (aksiyadorlarning) mikromoliya tashkiloti faoliyatini mikromoliya banki faoliyati yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish orqali mikromoliya bankini tashkil etish toʻgʻrisidagi qarori;

2) mikromoliya banki aksiyadori (aksiyadorlari) tomonidan tasdiqlangan mikromoliya banki ustavi;

3) Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun):

43-bandida koʻrsatilgan hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan har bir bevosita va bilvosita egalik qiluvchi, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdor toʻgʻrisidagi axborot. Hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan shaxslar mavjud boʻlmagan taqdirda, bankning ustav kapitalida eng koʻp ulushlarga ega boʻlgan, umumiy ulushi kamida ellik foizni tashkil etadigan bevosita va bilvosita egalik qiluvchilar, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdorlar toʻgʻrisidagi axborot;

107-bandi 2 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan mikromoliya bankining kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolari toʻgʻrisida hujjatlar;

2-ilovasiga muvofiq shaklda mikromoliya banki aksiyadorlarining roʻyxati;

3-ilovasiga muvofiq mikromoliya banki faoliyatining strategiyasini, yoʻnalishlarini, koʻlamini, moliyaviy istiqbollarini va boshqa maʼlumotlarni koʻzda tutuvchi bankning keyingi uch yilga moʻljallangan biznes-rejasi;

4) aksiyador boʻlgan yuridik shaxsning auditorlik tashkiloti tomonidan tasdiqlangan oxirgi uch yil uchun moliyaviy hisobotlari;

5) mikromoliya bankining ustav kapitalini toʻldirish uchun kiritiladigan mablagʻlarning manbalari toʻgʻrisidagi hujjatlar bilan tasdiqlangan axborot;

6) mikromoliya bankining tashkiliy tuzilmasi;

7) mikromoliya bankining ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizom loyihasi;

8) keyinchalik mikromoliya bankining kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlanishi lozim boʻlgan, mikromoliya bankining kredit (moliyalashtirish), investitsiya va emissiya siyosati loyihalarining, shuningdek tavakkalchiliklarni boshqarish va ichki nazorat siyosati loyihalarining koʻchirma nusxalari.

8 1 . Mikromoliya tashkiloti faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish uchun ariza taqdim etilgan taqdirda, ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar ikki nusxada taqdim etiladi:

1) mikromoliya bankining islomiy moliya kengashi, islomiy moliya masalalari boʻyicha maxsus boʻlinmasi va islomiy moliya boʻyicha ichki auditi toʻgʻrisidagi nizomlari loyihalari;

2) Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun):

20 4 -bandida keltirilgan maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan islomiy moliya standartlariga muvofiqlik siyosati loyihasi;

107-bandi 2 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan, mikromoliya bankining islomiy moliya kengashi aʼzolari toʻgʻrisidagi hujjatlar.

9. Mikromoliya bankini tashkil etishda yoki uning ustav kapitalida chet el banki ishtirok etgan taqdirda, mazkur Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

1) chet el banki vakolatli organining mikromoliya bankini tashkil etish yoki mikromoliya bankining ustav kapitalida ishtirok etish toʻgʻrisidagi qarori;

2) chet el banki bankni nazorat qilish organining mazkur chet el banki uning konsolidatsiyalashgan nazorati ostida turishi, pul mablagʻlarini depozitlarga qabul qilish huquqiga ega ekanligi va unga bankni nazorat qilish organining bankni tashkil etish yoki bankning ustav kapitalida ishtirok etish uchun ruxsatnomasi berilganligi toʻgʻrisidagi yozma tasdiqnomasi yoxud shunday ruxsatnoma talab etilmasligi toʻgʻrisidagi tasdiqnomasi;

3) chet el bankining ustavi;

4) chet el banki kapitalining va kredit reytingining Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun) 22-bandi 4-kichik bandida belgilangan talablarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat. Chet el bankining kapitali yoki kredit reytingi mazkur kichik bandda koʻrsatilgan talablarga nomuvofiq boʻlganda yoki unda kredit reytingi mavjud boʻlmaganda, prudensial talablari Markaziy bank tomonidan milliy talablarga ekvivalent deb topilgan chet davlatning bank nazorati organi tomonidan chet el banki moliyaviy salohiyatiga berilgan bahosi, agar ushbu organ tomonidan Markaziy bankka yuborilgan hujjatlar mavjud boʻlganda, eʼtiborga olinadi.

10. Agar ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan mazkur Nizomning 8 va 9-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar va axborot mikromoliya bankini tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun yetarli boʻlmasa, Markaziy bank ariza beruvchidan ushbu qarorni qabul qilish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha hujjatlar va axborot soʻrashga haqli.

2-§. Mikromoliya bankini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish

11. Mikromoliya bankini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) olish uchun ariza beruvchi mikromoliya bankini tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani olgan kundan eʼtiboran olti oydan kechiktirmay Markaziy bankka quyidagilarni ikki nusxada ilova qilgan holda ariza taqdim etadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni bilan mikromoliya banki uchun belgilangan eng kam miqdordan kam boʻlmagan summada bankning ustav kapitali shakllantirilganligini tasdiqlovchi hujjatni;

2) Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun):

107-bandining 2 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan mikromoliya bankining muhim ahamiyatga ega xodimlari toʻgʻrisida hujjatlarni;

2-ilovasiga muvofiq shaklda aksiyadorlar roʻyxatini;

3) tashkil etilayotgan mikromoliya banki joylashgan yerdagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining mikromoliya banki binolari, ularning muhofaza qilinishi taʼminlanganligi, uskunalar, ishlarni tashkil etish texnika vositalari bilan jihozlanganligining va dasturiy taʼminotining Markaziy bank talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasini;

3 1 ) nogironligi boʻlgan shaxslar uchun mikromoliya banki binolarida shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq qulay shart-sharoitlar yaratilganligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining xulosasini;

3 2 ) agar ariza bir vaqtning oʻzida bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya va islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya berish uchun taqdim etilgan boʻlsa:

mikromoliya bankining islomiy bank faoliyatiga masʼul boʻlgan rahbar xodimi haqida Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun) 107-bandi 2 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlarni;

islomiy bank faoliyati doirasida amalga oshiriladigan moliyaviy operatsiyalar boʻyicha buxgalteriya hisobini alohida yuritish imkoniyati yaratilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni;

4) mazkur Nizomning 8 — 10-bandlarida hamda mazkur bandda koʻrsatilgan hujjatlarning elektron shakldagi koʻchirma nusxalarini.

12. Markaziy bank tomonidan mikromoliya bankini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, mazkur qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida mazkur qarorni ilova qilgan holda, Markaziy bank mikromoliya tashkiloti faoliyati mikromoliya banki faoliyati yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirilayotganligi munosabati bilan mikromoliya tashkilotini Tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida davlat xizmatlari markaziga iltimosnoma kiritadi.

13. Markaziy bank davlat xizmatlari markazi tomonidan mikromoliya tashkiloti toʻgʻrisidagi yozuv Tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestridan chiqarilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida:

mikromoliya tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan chiqaradi;

mikromoliya bankini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni amalga oshiradi;

Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registriga mikromoliya tashkiloti faoliyati mikromoliya banki faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirilganligi bilan bogʻliq oʻzgartirishlarni kiritadi;

ariza beruvchiga bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) beradi.

3-bob. Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirish

1-§. Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirishga doir dastlabki ruxsatnoma berish

14. Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirish quyidagi ikki bosqichda amalga oshiriladi:

mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirishga doir dastlabki ruxsatnoma olish;

berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish.

14 1 . Oʻz faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirishga faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki haqli.

15. Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun ariza beruvchi aksiyador (aksiyadorlar) tomonidan faoliyatni oʻzgartirish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida Markaziy bankka quyidagilarni ilova qilgan holda mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisida mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi arizani taqdim etadi:

1) mikromoliya banki aksiyadorining (aksiyadorlarining) mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirish toʻgʻrisidagi qarorini;

2) bankning ustavi loyihasini;

3) Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun):

43-bandida koʻrsatilgan hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan har bir bevosita va bilvosita egalik qiluvchi, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdor toʻgʻrisidagi axborotni. Hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan shaxslar mavjud boʻlmagan taqdirda, bankning ustav kapitalida eng koʻp ulushlarga ega boʻlgan, umumiy ulushi kamida ellik foizni tashkil etadigan bevosita va bilvosita egalik qiluvchilar, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdorlar toʻgʻrisidagi axborotni;

107-bandi 2 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan bankning kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolari toʻgʻrisida hujjatlarni;

2-ilovasiga muvofiq shaklda bank aksiyadorlari roʻyxatini;

3-ilovasiga muvofiq bank faoliyatining strategiyasini, yoʻnalishlarini, koʻlamini, moliyaviy istiqbollarini va boshqa maʼlumotlarni koʻzda tutuvchi bankning keyingi uch yilga moʻljallangan biznes-rejasini;

4) aksiyador boʻlgan yuridik shaxsning auditorlik tashkiloti tomonidan tasdiqlangan oxirgi uch yil uchun moliyaviy hisobotlarini;

5) bankning ustav kapitalini toʻldirish uchun kiritiladigan mablagʻlarning manbalari toʻgʻrisidagi hujjatlar bilan tasdiqlangan axborotni;

6) bankning tashkiliy tuzilmasini;

7) bankning ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizom loyihasini;

8) keyinchalik bankning kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlanishi lozim boʻlgan, bankning kredit (moliyalashtirish), investitsiya va emissiya siyosati loyihalarining, shuningdek tavakkalchiliklarni boshqarish va ichki nazorat siyosati loyihalarining koʻchirma nusxalarini.

15 1 . Oʻz faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirish uchun faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki Markaziy bankka mazkur Nizomning 15-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagilarni taqdim etadi:

bankning islomiy moliya kengashi, islomiy moliya masalalari boʻyicha maxsus boʻlinmasi va islomiy moliya boʻyicha ichki auditi toʻgʻrisidagi nizomlari loyihalari;

islomiy moliya standartlariga muvofiqlik siyosati loyihasi;

bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari haqida Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun) 107-bandi 2 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar.

16. Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirishda uning ustav kapitalida chet el banki ishtirok etgan taqdirda mazkur Nizomning 15-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

1) chet el banki vakolatli organining bankning ustav kapitalida ishtirok etish toʻgʻrisidagi qarori;

2) chet el banki bankni nazorat qilish organining mazkur chet el banki uning konsolidatsiyalashgan nazorati ostida turishi, pul mablagʻlarini depozitlarga qabul qilish huquqiga ega ekanligi va unga bankni nazorat qilish organining bankning ustav kapitalida ishtirok etish uchun ruxsatnomasi berilganligi toʻgʻrisidagi yozma tasdiqnomasi yoxud shunday ruxsatnoma talab etilmasligi toʻgʻrisidagi tasdiqnomasi;

3) chet el bankining ustavi;

4) chet el banki kapitalining va kredit reytingining Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun) 22-bandi 4-kichik bandida belgilangan talablarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat. Chet el bankining kapitali yoki kredit reytingi mazkur kichik bandda koʻrsatilgan talablarga nomuvofiq boʻlganda yoki unda kredit reytingi mavjud boʻlmaganda, prudensial talablari Markaziy bank tomonidan milliy talablarga ekvivalent deb topilgan chet davlatning bank nazorati organi tomonidan chet el banki moliyaviy salohiyatiga berilgan bahosi, agar ushbu organ tomonidan Markaziy bankka yuborilgan hujjatlar mavjud boʻlganda, eʼtiborga olinadi.

2-§. Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirish uchun unga berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish

17. Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirish uchun unga berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish uchun ariza beruvchi mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirishga doir dastlabki ruxsatnomani olganidan keyin olti oydan kechiktirmay, Markaziy bankka quyidagilarni ilova qilgan holda ariza taqdim etadi:

1) bankning aksiyadori (aksiyadorlari) tomonidan tasdiqlangan bankning ustavini;

2) banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik bilan bank uchun belgilangan eng kam miqdordan kam boʻlmagan summada bankning ustav kapitali shakllantirilganligini tasdiqlovchi hujjatni;

3) Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun):

107-bandi 2 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan bankning muhim ahamiyatga ega xodimlari toʻgʻrisidagi hujjatlarni;

2-ilovasiga muvofiq shaklda bank aksiyadorlari roʻyxatini;

4) bankning joylashgan yeri oʻzgarganda yoki uning binosi rekonstruksiya qilingan taqdirda, bank joylashgan yerdagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining bank binolari, ularning muhofaza qilinishi taʼminlanganligi, uskunalar, ishlarni tashkil etish texnika vositalari bilan jihozlanganligi va dasturiy taʼminotining Markaziy bank talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasini;

5) mazkur Nizomning 15 - 16-bandlari , shuningdek mazkur bandda koʻrsatilgan hujjatlarning elektron shakldagi nusxalarini.

18. Markaziy bank tomonidan mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirish uchun unga berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Markaziy bank Banklarning davlat reyestriga mikromoliya banki faoliyati bank faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyati faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirilganligi toʻgʻrisidagi tegishli yozuvni kiritadi, shuningdek berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtiradi.

4-bob. Bank faoliyatini mikromoliya banki faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish

19. Bank faoliyatini mikromoliya banki faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish bankka berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish orqali amalga oshiriladi.

20. Bankka berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish uchun ariza beruvchi aksiyador (aksiyadorlar) tomonidan bank faoliyatini mikromoliya banki faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida Markaziy bankka quyidagilarni ilova qilgan holda ariza taqdim etadi:

1) bank aksiyadorining (aksiyadorlarining) bank faoliyatini mikromoliya banki faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish toʻgʻrisidagi qarorini;

2) mikromoliya banki aksiyadori (aksiyadorlari) tomonidan tasdiqlangan mikromoliya bankining ustavini;

3) Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun):

107-bandi 2 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan mikromoliya bankining kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolari, bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari — islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki uchun, shuningdek muhim ahamiyatga ega xodimlari toʻgʻrisidagi hujjatlarni;

2-ilovasiga muvofiq shaklda mikromoliya banki aksiyadorlari roʻyxatini;

4) mikromoliya bankining joylashgan yeri oʻzgargan yoki uning binosi rekonstruksiya qilingan taqdirda, mikromoliya banki joylashgan yerdagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining bank binolari, ularning muhofaza qilinishi taʼminlanganligi, uskunalar, ishlarni tashkil etish texnika vositalari bilan jihozlanganligi va dasturiy taʼminotining Markaziy bank talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasini;

5) mikromoliya banki ustav kapitalida chet el banki ishtirok etgan taqdirda — mazkur Nizomning 9-bandi 1 — 4-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni;

6) mazkur bandda koʻrsatilgan hujjatlarning elektron shakldagi koʻchirma nusxalarini.

21. Markaziy bank tomonidan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Markaziy bank Banklarning davlat reyestriga bank faoliyati mikromoliya banki faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyati faqat islomiy banki faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirilganligi toʻgʻrisidagi tegishli yozuvni kiritadi, shuningdek berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtiradi.

5-bob. Mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirish

22. Mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirishga mikromoliya banki yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki tomonidan jalb etilgan omonatlar (depozitlar) toʻliq qaytarilgandan va (yoki) omonatlarga (depozitlarga) kiritilgan pul mablagʻlarini qaytarish boʻyicha majburiyatlar boshqa bankka oʻtkazilganidan keyin yoʻl qoʻyiladi.

23. Mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirish uchun ariza beruvchi mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida Markaziy bankka elektron platforma orqali quyidagilarni ilova qilgan holda ariza taqdim etadi:

1) mikromoliya tashkilotining ustav fondini (ustav kapitalini) shakllantirish uchun kiritilgan mablagʻlarning manbalari toʻgʻrisida hujjatlar bilan tasdiqlangan axborotni;

2) Nobank kredit tashkilotlari faoliyati sohasidagi ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3423, 2023-yil, 7-mart) 16-bandi :

2-kichik bandida koʻrsatilgan ariza beruvchining aksiyadorlari Oʻzbekiston Respublikasi “Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 14-moddasining ikkinchi qismida koʻrsatilgan shaxslar emasligini tasdiqlovchi maʼlumotlarni (tegishliligi boʻyicha);

4-kichik bandida koʻrsatilgan mikromoliya tashkilotining rahbar xodimlari belgilangan ishchanlik obroʻsiga doir talablar va malaka talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi maʼlumotlar va hujjatlarni.

24. Mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirishda uning ustav fondida (ustav kapitalida) Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti ishtirok etganda, mazkur Nizomning 23-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagilar taqdim etiladi:

1) jismoniy shaxslar tomonidan oxirgi ikki yil uchun daromadlar haqidagi deklaratsiya;

2) yuridik shaxslar tomonidan:

yuridik shaxsni nazorat qilish organining mikromoliya tashkilotini ustav fondida (ustav kapitalida) ishtirok etish uchun ruxsatnoma berilganligi toʻgʻrisidagi yozma tasdigʻi yoxud shunday ruxsatnoma talab etilmasligi haqidagi tasdiqnoma yoki uning faoliyati ustidan nazoratni amalga oshiruvchi organ mavjud emasligi toʻgʻrisida yuridik shaxsning tasdiqnomasi;

auditorlik tashkiloti tomonidan tasdiqlangan oxirgi hisobot yili uchun moliyaviy hisobotlar.

25. Mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirish uchun taqdim etilgan arizani koʻrib chiqqanlik uchun yigʻim undirilmaydi.

26. Markaziy bank tomonidan mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirishga rozilik berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan taqdirda, Markaziy bank mikromoliya bankiga berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) chaqirib oladi.

27. Mikromoliya banki mikromoliya bankining faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki islomiy mikromoliya bankining faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirishga rozilik berish toʻgʻrisidagi Markaziy bankning qarori asosida qayta roʻyxatdan oʻtish uchun qonunchilikda nazarda tutilgan hujjatlarni davlat xizmatlari markaziga taqdim etishi lozim.

28. Markaziy bank Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registriga oʻzgartirishlar kiritilgan kundan eʼtiboran ikki ish kuni ichida mikromoliya banki toʻgʻrisidagi yozuvni Banklarning davlat reyestridan chiqaradi va mikromoliya tashkilotini hisob roʻyxatidan oʻtkazishni amalga oshiradi.

6-bob. Yakuniy qoidalar

29. Kredit tashkilotlarining faoliyatini oʻzgartirishga doir nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

30. Mazkur Nizom talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Mikromoliya tashkiloti va bank faoliyatini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Mikromoliya banki tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi ARIZA _____________________ __________________ ____ oʻz faoliyatini mikromoliya banki faoliyatiga __________________ (mikromoliya tashkiloti nomi) oʻzgartirishi uchun mikromoliya bankini tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berishingizni soʻraydi. Mikromoliya tashkilotining banklar guruhi bilan aloqadorligi: HA YOʻQ Agar ha boʻlsa, banklar guruhining toʻliq nomi: __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Arizaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati _________ varaqda (hujjatlar varaqma-varaq tavsiflangan, tikilgan, raqamlangan, imzolangan va tegishli tarzda tasdiqlangan boʻlishi lozim): 1) ______________________________________________ 2) ______________________________________________ 3) ______________________________________________ ... _______________ mikromoliya tashkiloti ijro etuvchi organi rahbari _____________ __________ (F.I.O.) (imzo)

Mikromoliya tashkiloti va bank faoliyatini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirishga doir dastlabki ruxsatnoma berish toʻgʻrisidagi ARIZA _____________________ ____________ ____ oʻz faoliyatini oʻzgartirishi uchun mikromoliya banki ________________ (mikromoliya banki nomi) faoliyatini bank faoliyatiga oʻzgartirishga doir dastlabki ruxsatnoma berishingizni soʻraydi. Mikromoliya bankining banklar guruhi bilan aloqadorligi: HA YOʻQ Agar ha boʻlsa, banklar guruhining toʻliq nomi: __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Arizaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati _________ varaqda (hujjatlar varaqma-varaq tavsiflangan, tikilgan, raqamlangan, imzolangan va tegishli tarzda tasdiqlangan boʻlishi lozim): 1) ______________________________________________ 2) ______________________________________________ 3) ______________________________________________ ... ___________________mikromoliya banki boshqaruvi raisi _____________ __________ (F.I.O.) (imzo)

Rais T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2025-yil 10-iyul,

14/7-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.08.2025-y., 10/25/3656/0712-son; 04.08.2026-y., 10/26/3656-1/0815-son)

lex.uz