📅 2025-yil 7-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 7-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 7 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказига қўшимча вазифалар юкланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 апрелдаги 305-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 апрелдаги 305-сон қарорига иловага мувофиқ Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг вазифа ҳамда функцияларини мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
2. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг моддий-техник базасини янгилаш учун 2025 йил давомида Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харидларни амалга оширишга розилик берилсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 502-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 апрелдаги 305-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
транспорт ва логистика тизими муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
халқаро транспорт йўлакларида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш, истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш;
логистика тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт-логистика ва транспорт-экспедиторлик хизматлари бозорини ривожлантириш, транспорт-логистика марказлари кенг тармоқларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
логистика самарадорлиги индексида республиканинг ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб бориш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот грант лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш;
атроф муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;
тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш».
2. 10-банддаги «Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 3-уй» сўзлари «Юнусобод тумани, Амир Темур 1-тор кўчаси, 6-уй» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 2-иловада :
а) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
транспорт ва логистика тизими муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
халқаро транспорт йўлакларида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш, истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш;
логистика тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт-логистика ва транспорт-экспедиторлик хизматлари бозорини ривожлантириш, транспорт-логистика марказлари кенг тармоқларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
логистика самарадорлиги индексида республиканинг ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб бориш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот грант лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш;
атроф-муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;
тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
10. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) транспорт ва логистика тизими муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
транспорт ва логистика тизимини такомиллаштириш муаммоларини ўрганади ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
республиканинг транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятларини тадқиқ этади;
миллий транспорт тизимининг жаҳон транспорт тизимига интеграциясини чуқурлаштириш ва логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
транспорт ва логистика тизимини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлайди, ташиш жараёнларини мақбуллаштиришни таъминлайдиган логистика марказлари ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
транспорт-логистика соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни доимий мониторинг қилади ва улар асосида соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
б) халқаро транспорт йўлакларида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш, истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш соҳасида:
турли транспорт турларидан фойдаланган ҳолда халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш имкониятларини ўрганади ва уларни мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Марказий Осиёда қўшимча юк оқимларини жалб қилишни таъминлайдиган янги транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, Европа, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари билан юк ва йўловчи ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш бўйича изланишлар олиб боради;
миллий транспорт коммуникациялари орқали халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этади;
транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида ҳамкорликдаги халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилишда, халқаро алоқаларни ўрнатишда қатнашади;
в) логистика тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
логистик хизматлар бозорини таҳлил қилиб боради ва логистика тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
тадбиркорлик субъектларининг транспорт ва логистика хизматлари учун харажатларини минималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
соҳадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
г) атроф-муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш соҳасида:
атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига транспортнинг зарарли таъсирини камайтириш имкониятларини тадқиқ қилади ҳамда уларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
транспортда ресурсларни тежаш ва экология муаммоларини ўрганади, транспорт ресурсларидан самарали фойдаланиш, атроф-муҳитга техноген юкламани минималлаштириш масалаларига комплекс ёндашган ҳолда таклифлар ишлаб чиқади;
иқлим ўзгариши соҳасидаги илмий-тадқиқотларни транспорт секторига интеграция қилишга кўмаклашади;
«яшил» транспортни ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилади ва таклифлар ишлаб чиқади;
д) транспорт-логистика ва транспорт-экспедиторлик хизматлари бозорини ривожлантириш, транспорт-логистика марказлари кенг тармоқларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
транспорт-экспедиторлик корхоналари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва доимий рейтингини юритади;
транспорт-экспедиторлик хизматларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
транспорт-логистика марказлари фаолиятини мониторинг қилади, баҳолайди ва реестрини юритади;
транспорт-логистика марказлари кенг тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
е) логистика самарадорлиги индексида республиканинг ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб бориш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
логистика самарадорлиги индексида республиканинг ўрнини яхшилашга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастурига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;
логистика самарадорлиги индекси бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий чора-тадбирларнинг ижроси юзасидан ахборот, шунингдек, тегишли маълумотлар, статистика ахборотлари ва бошқа материалларни тайёрлайди;
халқаро ташкилотлар, рейтинг агентликлари, мустақил нашрлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро эксперт ва консультантлар билан самарали халқаро ҳамкорликни йўлга қўяди;
ж) транспорт соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот грант лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш соҳасида:
транспорт соҳасидаги инновацион лойиҳалар рўйхатини шакллантиради ва мувофиқлаштиради;
транспорт соҳасини ривожланган давлатлар тажрибаси асосида инновацион ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
соҳада фаолият юритувчи кадрлар учун инновацион ва технологик фаолиятни бошқариш йўналишида мунтазам илмий-амалий семинарлар ташкил қилади;
з) тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:
транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш мақсадида олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар ва хусусий сектор билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва тузилмалар, хорижий мамлакатларнинг миллий институтлари билан ҳамкорлик қилади»;
б) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Марказ ходимларига вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий хизмат, транспорт таъминоти ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади, шунингдек, уларга кўп йиллик хизматлари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча устама тўловлари тўланади:
2 йилдан 5 йилгача — 0,1;
5 йилдан 10 йилгача — 0,2;
10 йилдан 15 йилгача — 0,3;
15 йилдан ортиқ — 0,4».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 август,
502-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish markaziga qoʻshimcha vazifalar yuklanganligi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-apreldagi 305-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining transport-logistika tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-yanvardagi PQ-28-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-apreldagi 305-son qaroriga ilovaga muvofiq Transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish markazining vazifa hamda funksiyalarini muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Transport vazirligi huzuridagi Transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish markazining moddiy-texnik bazasini yangilash uchun 2025-yil davomida Transport va logistikani rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan xaridlarni amalga oshirishga rozilik berilsin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-avgustdagi 502-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-apreldagi 305-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
transport va logistika tizimi muammolarini oʻrganish, ularni bartaraf etish hamda ilgʻor xorijiy tajriba asosida sohani rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
xalqaro transport yoʻlaklarida yuzaga kelayotgan muammolarni aniqlash va yechimlari boʻyicha takliflar tayyorlash, istiqbolli transport yoʻlaklarini shakllantirish;
logistika tizimini takomillashtirish, tadbirkorlik subyektlarining transport-logistika xizmatlaridan foydalanishdagi sarf-xarajatlarini kamaytirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
transport-logistika va transport-ekspeditorlik xizmatlari bozorini rivojlantirish, transport-logistika markazlari keng tarmoqlarini tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
logistika samaradorligi indeksida respublikaning oʻrnini yaxshilashga toʻsqinlik qilayotgan mavjud muammolarning tizimli tahlilini olib borish, ularni hal etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
transport sohasini innovatsion rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish, ilmiy-tadqiqot grant loyihalarni shakllantirish va amalga oshirish;
atrof muhitga zararli taʼsirni kamaytirish, resurslarni tejash va transportda ekologiyani yaxshilash boʻyicha muammolarni oʻrganish va takliflar tayyorlash;
tizimli ravishda ilmiy-tadqiqot muassasalari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish boʻyicha boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qilish”.
2. 10-banddagi “Shayxontohur tumani, Zulfiyaxonim koʻchasi, 3-uy” soʻzlari “Yunusobod tumani, Amir Temur 1-tor koʻchasi, 6-uy” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. 2-ilovada :
a) 9 va 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari hisoblanadi:
transport va logistika tizimi muammolarini oʻrganish, ularni bartaraf etish hamda ilgʻor xorijiy tajriba asosida sohani rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
xalqaro transport yoʻlaklarida yuzaga kelayotgan muammolarni aniqlash va yechimlari boʻyicha takliflar tayyorlash, istiqbolli transport yoʻlaklarini shakllantirish;
logistika tizimini takomillashtirish, tadbirkorlik subyektlarining transport-logistika xizmatlaridan foydalanishdagi sarf-xarajatlarini kamaytirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
transport-logistika va transport-ekspeditorlik xizmatlari bozorini rivojlantirish, transport-logistika markazlari keng tarmoqlarini tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
logistika samaradorligi indeksida respublikaning oʻrnini yaxshilashga toʻsqinlik qilayotgan mavjud muammolarning tizimli tahlilini olib borish, ularni hal etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
transport sohasini innovatsion rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish, ilmiy-tadqiqot grant loyihalarini shakllantirish va amalga oshirish;
atrof-muhitga zararli taʼsirni kamaytirish, resurslarni tejash va transportda ekologiyani yaxshilash boʻyicha muammolarni oʻrganish va takliflar tayyorlash;
tizimli ravishda ilmiy-tadqiqot muassasalari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish boʻyicha boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qilish.
10. Markaz oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) transport va logistika tizimi muammolarini oʻrganish, ularni bartaraf etish hamda ilgʻor xorijiy tajriba asosida sohani rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:
transport va logistika tizimini takomillashtirish muammolarini oʻrganadi va ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
respublikaning transport salohiyatidan samarali foydalanish imkoniyatlarini tadqiq etadi;
milliy transport tizimining jahon transport tizimiga integratsiyasini chuqurlashtirish va logistika tizimini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
transport va logistika tizimini rivojlantirishga toʻsqinlik qilayotgan omillarni aniqlaydi, tashish jarayonlarini maqbullashtirishni taʼminlaydigan logistika markazlari tashkil etish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
transport-logistika sohasidagi ilgʻor xorijiy tajribalarni doimiy monitoring qiladi va ular asosida sohani rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
b) xalqaro transport yoʻlaklarida yuzaga kelayotgan muammolarni aniqlash va yechimlari boʻyicha takliflar tayyorlash, istiqbolli transport yoʻlaklarini shakllantirish sohasida:
turli transport turlaridan foydalangan holda xalqaro transport yoʻlaklarini rivojlantirish imkoniyatlarini oʻrganadi va ularni maqbullashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi;
Markaziy Osiyoda qoʻshimcha yuk oqimlarini jalb qilishni taʼminlaydigan yangi transport yoʻlaklarini shakllantirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
Janubiy va Janubi-Sharqiy Osiyo, Yevropa, Yaqin va Oʻrta Sharq mamlakatlari bilan yuk va yoʻlovchi tashish transporti oqimlarini maqbullashtirish boʻyicha izlanishlar olib boradi;
milliy transport kommunikatsiyalari orqali xalqaro va mintaqaviy tranzitni rivojlantirish muammolarini tadqiq etadi;
transport va logistikani rivojlantirish sohasida hamkorlikdagi xalqaro loyihalarni ishlab chiqish va amalga oshirishni tashkil qilishda, xalqaro aloqalarni oʻrnatishda qatnashadi;
v) logistika tizimini takomillashtirish, tadbirkorlik subyektlarining transport-logistika xizmatlaridan foydalanishdagi sarf-xarajatlarini kamaytirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:
logistik xizmatlar bozorini tahlil qilib boradi va logistika tizimini takomillashtirish yuzasidan takliflar tayyorlaydi;
tadbirkorlik subyektlarining transport va logistika xizmatlari uchun xarajatlarini minimallashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
sohadagi tadbirkorlik subyektlari faoliyatini takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
g) atrof-muhitga zararli taʼsirni kamaytirish, resurslarni tejash va transportda ekologiyani yaxshilash boʻyicha muammolarni oʻrganish va takliflar tayyorlash sohasida:
atrof-muhitga va inson salomatligiga transportning zararli taʼsirini kamaytirish imkoniyatlarini tadqiq qiladi hamda ularni joriy etish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi;
transportda resurslarni tejash va ekologiya muammolarini oʻrganadi, transport resurslaridan samarali foydalanish, atrof-muhitga texnogen yuklamani minimallashtirish masalalariga kompleks yondashgan holda takliflar ishlab chiqadi;
iqlim oʻzgarishi sohasidagi ilmiy-tadqiqotlarni transport sektoriga integratsiya qilishga koʻmaklashadi;
“yashil” transportni rivojlanish tendensiyalarini tahlil qiladi va takliflar ishlab chiqadi;
d) transport-logistika va transport-ekspeditorlik xizmatlari bozorini rivojlantirish, transport-logistika markazlari keng tarmoqlarini tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:
transport-ekspeditorlik korxonalari faoliyatini baholash mezonlarini ishlab chiqadi va doimiy reytingini yuritadi;
transport-ekspeditorlik xizmatlarini rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
transport-logistika markazlari faoliyatini monitoring qiladi, baholaydi va reyestrini yuritadi;
transport-logistika markazlari keng tarmogʻini rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
e) logistika samaradorligi indeksida respublikaning oʻrnini yaxshilashga toʻsqinlik qilayotgan mavjud muammolarning tizimli tahlilini olib borish, ularni hal etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:
logistika samaradorligi indeksida respublikaning oʻrnini yaxshilashga qaratilgan amaliy chora-tadbirlar dasturiga kiritish uchun takliflar ishlab chiqadi;
logistika samaradorligi indeksi boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlarga erishishga qaratilgan amaliy chora-tadbirlarning ijrosi yuzasidan axborot, shuningdek, tegishli maʼlumotlar, statistika axborotlari va boshqa materiallarni tayyorlaydi;
xalqaro tashkilotlar, reyting agentliklari, mustaqil nashrlar va nodavlat notijorat tashkilotlari, xalqaro ekspert va konsultantlar bilan samarali xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyadi;
j) transport sohasini innovatsion rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish, ilmiy-tadqiqot grant loyihalarini shakllantirish va amalga oshirish sohasida:
transport sohasidagi innovatsion loyihalar roʻyxatini shakllantiradi va muvofiqlashtiradi;
transport sohasini rivojlangan davlatlar tajribasi asosida innovatsion rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
sohada faoliyat yurituvchi kadrlar uchun innovatsion va texnologik faoliyatni boshqarish yoʻnalishida muntazam ilmiy-amaliy seminarlar tashkil qiladi;
z) tizimli ravishda ilmiy-tadqiqot muassasalari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish boʻyicha boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qilish sohasida:
transport va logistikani rivojlantirish muammolarini oʻrganish natijalarini muhokama qilish maqsadida oliy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot muassasalari, xoʻjalik boshqaruvi organlari, boshqa manfaatdor tashkilotlar va xususiy sektor bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;
transport va logistikani rivojlantirish sohasida xalqaro va mintaqaviy tashkilotlar va tuzilmalar, xorijiy mamlakatlarning milliy institutlari bilan hamkorlik qiladi”;
b) 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Markaz xodimlariga vazirlik markaziy apparati xodimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash, moddiy ragʻbatlantirish, tibbiy xizmat, transport taʼminoti va ijtimoiy himoya shartlari tatbiq etiladi, shuningdek, ularga koʻp yillik xizmatlari uchun davlat budjeti mablagʻlari hisobidan ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda, lavozim maoshiga belgilangan koeffitsiyentlarda quyidagi hajmlarda har oyda qoʻshimcha ustama toʻlovlari toʻlanadi:
2 yildan 5 yilgacha — 0,1;
5 yildan 10 yilgacha — 0,2;
10 yildan 15 yilgacha — 0,3;
15 yildan ortiq — 0,4”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 7-avgust,
502-son