UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 9-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 9 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 июля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 July 2025 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси , « Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги ва « Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 8 майдаги 19/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1967, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 280-модда) билан тасдиқланган Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

д) 4 , 5 , 12 ва 35-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

э) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;

ф) 7-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;

г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчи ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

ҳ) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.»;

и) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«48. Корхона-майдонлари ва биноларни жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;

ж) 51-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сутканинг қоронғу вақтларида ҳудудларнинг ёритилиши ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;

к) 55-банддаги «ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларни ёнғинга қарши хавфсизлиги» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига деган сўзлар билан алмаштирилсин;

л) 57-банддаги «ШНК 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

м) 59-банддаги «СанМваҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

н) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

о) 74-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«74. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

п) 2-бобнинг 11-параграфи номидаги «канализация тизимига» деган сўзлар «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қ) 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«80. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мувофиқ бўлиши керак.»;

р) 81-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

с) 87-банддаги «канализацияланган» деган сўз «оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

т) 88-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«88. Корхонада оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда корхонада ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.»;

у) 89-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-19 «Табиий ва сунъий ёритиш»га мос келиши» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 101-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.01.05-19 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

х) 162-банддаги «ҚМҚ 3.01.03-00 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» деган сўзлар «ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

й) 217-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

з) 336-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«336. Электр аравачалар ва электр юклагичларда фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.».

2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 8 июндаги 29/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1971, 2009 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 293-модда) билан тасдиқланган Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида (бундан буён матнда ободонлаштириш ишлари деб юритилади) ишловчи ходимларнинг (бундан буён матнда ходимлар деб юритилади) меҳнатини муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

д) 4 , 5 , 8 ва 30-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

э) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;

ф) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати корхонанинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.»;

г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

ҳ) 28-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) талабларига асосан ишга киришдан олдин дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиб туриш;»;

и) 32-банддаги «дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Корхона раҳбарияти (ёки иш берувчи) ҳар йили даврий мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда уларнинг кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.».

к) 34-банддаги «Тиббий кўриклар» деган сўзлар «Мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

л) 35 ва 36-бандлардаги «тиббий кўрик» ва «Даврий тиббий кўрикларни» деган сўзлар тегишли равишда «мажбурий тиббий кўрик» ва «Даврий мажбурий тиббий кўрикларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

м) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

н) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.».

3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 июндаги 23/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1973, 2009 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 306-модда) билан тасдиқланган Отлар билан ташиш ва бошқа ишларни бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар отлар билан ташиш ва бошқа ишларни бажариш билан шуғулланадиган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

д) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;

6. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати корхонанинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.»;

э) 7 , 8 ва 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

ф) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади. Ходимларни ушбу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбариятининг зиммасига юклатилади.»;

ҳ) 24-банддаги «дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 25-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «даврий мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 26-банддаги «Тиббий кўриклар» деган сўзлар «Мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

к) 27-банддаги «тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

л) 28-банддаги «Даврий тиббий кўрикларни» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўрикларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

м) 29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.

30. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим. Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.».

4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 июндаги 25/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1976, 2009 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Дори-дармонларни сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар дорихона муассасалари ва омборхоналарда (бундан буён матнда муассасалар деб юритилади) дори-дармонларни (бундан буён матнда дори воситалари деб юритилади) сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

д) 5 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

э) 6 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган муассасада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур муассаса фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муассасанинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита муассаса раҳбарига бўйсунади.

8. Дори воситаларини сақлаш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

ф) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчи ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш муассаса раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

г) 14-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «даврий мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ҳ) 15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Муассасаларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.

Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

16. Мажбурий тиббий кўриклар муассасага тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса муассаса жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;

и) 17-банддаги «тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 18-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

к) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

л) 30-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хоналарнинг электр ёруғи ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши;»;

м) 31-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

н) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Муассасаларнинг бинолари, сақлаш хоналарини сони, майдон ўлчамлари, жойлашиши ва жиҳозланиши СанҚваМ 0152-04 «Дорихона ва дори воситалари сақланадиган омборхоналарни тузилиши, жиҳозланиши ва ишлатилиши», ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» ва ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;

о) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш хоналарига қўйиладиган техник талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 42-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.»;

п) 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«59. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 3604, 2025 йил 27 январь) талабларига мувофиқ сақланади.».

5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 июндаги 24/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1977, 2009 йил 1 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Сигирлар ва насл буқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар сигирлар ва насл буқаларни парвариш қилиш билан шуғулланадиган ходимлар (бундан буён матнда ходимлар деб юритилади) учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

д) 4 , 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

э) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

ф) 9-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «даврий мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.

11. Мажбурий тиббий кўриклар корхонага тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;

ҳ) 12-банддаги «тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 13-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 15-банддаги «тиббий кўрикдан» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

к) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».

6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 июндаги 26/Б-сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1978, 2009 йил 1 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 320-модда) Дорихоналар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар дорихоналар ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

д) 4 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

э) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган дорихонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур дорихонада фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

6. Дорихоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

ф) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Дорихоналар ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.»;

г) 16-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «даврий мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ҳ) 17-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 19-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хоналарнинг электр ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши;»;

ж) 20-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

к) 41-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

л) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Дорихоналарнинг бинолари, ишлаб чиқариш, сақлаш ва савдо хоналарининг сони, майдон ўлчамлари, жойлашиши ҳамда жиҳозланиши СанҚваМ 0152-04 «Дорихона ва дори воситалари сақланадиган омборхоналарни тузилиши, жиҳозланиши ва ишлатилиши», ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари», ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» ва ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;

м) 82-банднинг олтинчи хатбошисидаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 июндаги 29/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1983, 2009 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

б) 5 , 6 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

д) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчи ходимлар хамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

э) 34-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ф) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

г) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Мажбурий тиббий кўриклар корхонага тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;

ҳ) 39-банддаги «тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 40-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 45-банддаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёруғлик. Лойиҳалаштириш меъёрлари» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари»деган сўзлар билан алмаштирилсин;

к) 51-банддаги «ҚМҚ 3.01.02-00 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» қоидаларига» деган сўзлар «ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

л) 58-банддаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари» қоидалари талаблари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

м) 2-бобнинг 9-параграфи номидаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

н) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«69. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;

о) 71-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

п) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«76. Оқова сувларини ҳосил қилиш ва сув ҳавзаларига тушириш ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» ва ШНҚ 2.04.03-24 «Оқова сувларни чиқариб юбориш. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

қ) 82-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

р) 95-банддаги «Умумий мақсадлар учун омбор бинолари ва иншоотлари» ҚМҚ талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 24 июндаги 33/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1987, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 352-модда) билан тасдиқланган Гидромеханизация ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар гидромеханизация ишларини бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

д) 4 , 5 , 11 ва 38-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

э) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган корхонада йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур корхона фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

8. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

ф) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

г) 14-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «даврий мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ҳ) 15 — 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.

16. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.

17. Мажбурий тиббий кўриклар корхонага тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;

и) 18-банддаги «тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 19-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир Б. ЗАХИДОВ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 9 июль,

2025 йил 28 июнь

14-2025/Б-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi , “ Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi va “ Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2025-yil 9-iyuldagi 14-2025/B-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 8-maydagi 19/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1967, 2009-yil 11-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 24-son, 280-modda) bilan tasdiqlangan Yigʻma temirbeton va beton konstruksiyalar va buyumlar ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar yigʻma temirbeton va beton konstruksiyalar va buyumlar ishlab chiqarish korxonalari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

d) 4 , 5 , 12 va 35-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

e) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;

f) 7-bandning toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;

g) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va ishlovchi xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash korxona rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;

h) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Korxona maʼmuriyati (yoki ish beruvchi) kasaba uyushmasi qoʻmitasi va vakolatli sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda xodimlarning koʻrikka kelishini taʼminlashi lozim.”;

i) 48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“48. Korxona-maydonlari va binolarni joylashuvi SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;

j) 51-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sutkaning qorongʻu vaqtlarida hududlarning yoritilishi SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;

k) 55-banddagi “SHNQ 2.01.02-04 “Binolar va inshootlarni yongʻinga qarshi xavfsizligi” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.02-04 “Binolar va inshootlarning yongʻin xavfsizligi” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

l) 57-banddagi “SHNK 2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari” talabiga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

m) 59-banddagi “SanMvaQ 2.09.02-85 “Ishlab chiqarish binolari” talabiga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

n) 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. Yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

o) 74-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“74. Shamollatish va isitish SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

p) 2-bobning 11-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya tizimiga” degan soʻzlar “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

q) 80-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“80. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talabiga muvofiq boʻlishi kerak.”;

r) 81-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

s) 87-banddagi “kanalizatsiyalangan” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga ulangan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

t) 88-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“88. Korxonada oqova suvlar tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda korxonada yer qatlamini ifloslantirmaslikka va ishlab chiqarish oqova suvlariga dushxonalardan va yuz-qoʻl yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralariga ruxsat etiladi.”;

u) 89-banddagi “QMQ 2.01.05-19 “Tabiiy va sunʼiy yoritish”ga mos kelishi” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

v) 101-bandning birinchi xatboshisidagi “QMQ 2.01.05-19 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talabiga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

x) 162-banddagi “QMQ 3.01.03-00 “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” degan soʻzlar “SHNQ 3.01.02-23 “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

y) 217-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talabiga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

z) 336-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“336. Elektr aravachalar va elektr yuklagichlarda foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”.

2. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 8-iyundagi 29/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1971, 2009-yil 18-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 25-son, 293-modda) bilan tasdiqlangan Obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarida mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarida (bundan buyon matnda obodonlashtirish ishlari deb yuritiladi) ishlovchi xodimlarning (bundan buyon matnda xodimlar deb yuritiladi) mehnatini muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

d) 4 , 5 , 8 va 30-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

e) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;

f) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati korxonaning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita korxona rahbariga boʻysunadi.”;

g) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Korxonalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

h) 28-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) talablariga asosan ishga kirishdan oldin dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazib turish;”;

i) 32-banddagi “dastlabki va davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

j) 33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Korxona rahbariyati (yoki ish beruvchi) har yili davriy majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda ularning koʻrikdan oʻtishini taʼminlashi lozim.”.

k) 34-banddagi “Tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

l) 35 va 36-bandlardagi “tibbiy koʻrik” va “Davriy tibbiy koʻriklarni” degan soʻzlar tegishli ravishda “majburiy tibbiy koʻrik” va “Davriy majburiy tibbiy koʻriklarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

m) 37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

n) 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Korxonalarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.”.

3. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 2-iyundagi 23/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1973, 2009-yil 25-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 26-son, 306-modda) bilan tasdiqlangan Otlar bilan tashish va boshqa ishlarni bajarishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar otlar bilan tashish va boshqa ishlarni bajarish bilan shugʻullanadigan xodimlar uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari hamda veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

d) 5 va 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;

6. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati korxonaning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita korxona rahbariga boʻysunadi.”;

e) 7 , 8 va 11-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

f) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Korxonalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

g) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Korxonalarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqiladi. Xodimlarni ushbu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash korxona rahbariyatining zimmasiga yuklatiladi.”;

h) 24-banddagi “dastlabki va davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

i) 25-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “davriy majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

j) 26-banddagi “Tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

k) 27-banddagi “tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

l) 28-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklarni” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

m) 29 va 30-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.

30. Korxonalarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim. Xodimlar majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishdan boʻyin tovlashga haqli emas.”.

4. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 2-iyundagi 25/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1976, 2009-yil 26-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 26-son, 310-modda) bilan tasdiqlangan Dori-darmonlarni saqlashda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar dorixona muassasalari va omborxonalarda (bundan buyon matnda muassasalar deb yuritiladi) dori-darmonlarni (bundan buyon matnda dori vositalari deb yuritiladi) saqlashda mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Ushbu Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

d) 5 va 10-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

e) 6 — 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan muassasada mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur muassasa faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.

7. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati muassasaning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita muassasa rahbariga boʻysunadi.

8. Dori vositalarini saqlash bilan bogʻliq holda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni oʻrganish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

f) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va ishlovchi xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash muassasa rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;

g) 14-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “davriy majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

h) 15 va 16-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Muassasalarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.

Xodimlar majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishdan boʻyin tovlashga haqli emas.

16. Majburiy tibbiy koʻriklar muassasaga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa muassasa joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;

i) 17-banddagi “tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

j) 18-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

k) 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

l) 30-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xonalarning elektr yorugʻi SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi;”;

m) 31-bandning birinchi xatboshisidagi “QMQ 2.09.12-98 “Korxonalarning maʼmuriy va maishiy xonalari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

n) 37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Muassasalarning binolari, saqlash xonalarini soni, maydon oʻlchamlari, joylashishi va jihozlanishi SanQvaM 0152-04 “Dorixona va dori vositalari saqlanadigan omborxonalarni tuzilishi, jihozlanishi va ishlatilishi”, SHNQ 2.08.02-23 “Jamoat binolari va inshootlari” va SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;

o) 52-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“52. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash xonalariga qoʻyiladigan texnik talablar Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomning 42-ilovasiga muvofiq boʻlishi lozim.”;

p) 59-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“59. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar “Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisida”gi nizom (roʻyxat raqami 3604, 2025-yil 27-yanvar) talablariga muvofiq saqlanadi.”.

5. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 2-iyundagi 24/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1977, 2009-yil 1-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 27-son, 319-modda) bilan tasdiqlangan Sigirlar va nasl buqalarni parvarish qilishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar sigirlar va nasl buqalarni parvarish qilish bilan shugʻullanadigan xodimlar (bundan buyon matnda xodimlar deb yuritiladi) uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

d) 4 , 7 va 8-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

e) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Korxonalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni oʻrganish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

f) 9-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “davriy majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

g) 10 va 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Korxonalarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.

11. Majburiy tibbiy koʻriklar korxonaga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa korxona joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;

h) 12-banddagi “tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

i) 13-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

j) 15-banddagi “tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

k) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”.

6. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 2-iyundagi 26/B-son buyrugʻi bilan tasdiqlangan (roʻyxat raqami 1978, 2009-yil 1-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 27-son, 320-modda) Dorixonalar xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar dorixonalar xodimlari mehnatini muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

d) 4 va 8-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

e) 5 va 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan dorixonada mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur dorixonada faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.

6. Dorixonalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni oʻrganish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

f) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Dorixonalar xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.”;

g) 16-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “davriy majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

h) 17-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

i) 19-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xonalarning elektr yorugʻligi SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi;”;

j) 20-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

k) 41-bandning birinchi xatboshisidagi “QMQ 2.09.12-98 “Korxonalarning maʼmuriy va maishiy xonalari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

l) 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“46. Dorixonalarning binolari, ishlab chiqarish, saqlash va savdo xonalarining soni, maydon oʻlchamlari, joylashishi hamda jihozlanishi SanQvaM 0152-04 “Dorixona va dori vositalari saqlanadigan omborxonalarni tuzilishi, jihozlanishi va ishlatilishi”, SHNQ 2.08.02-23 “Jamoat binolari va inshootlari”, SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” va SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;

m) 82-bandning oltinchi xatboshisidagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 10-iyundagi 29/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1983, 2009-yil 16-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 29-son, 341-modda) bilan tasdiqlangan Paxta tozalash ishlab chiqarishi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Ushbu Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

b) 5 , 6 va 13-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

d) 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va ishlovchi xodimlar xamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash korxona rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;

e) 34-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

f) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

g) 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Majburiy tibbiy koʻriklar korxonaga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa korxona joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;

h) 39-banddagi “tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

i) 40-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

j) 45-banddagi “QMQ 3.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yorugʻlik. Loyihalashtirish meʼyorlari” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari”degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

k) 51-banddagi “QMQ 3.01.02-00 “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” qoidalariga” degan soʻzlar “SHNQ 3.01.02-23 “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

l) 58-banddagi “QMQ 2.09.12-98 “Korxonalarning maʼmuriy va maishiy xonalari” qoidalari talablari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

m) 2-bobning 9-paragrafi nomidagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

n) 69-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“69. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;

o) 71-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

p) 76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“76. Oqova suvlarini hosil qilish va suv havzalariga tushirish SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” va SHNQ 2.04.03-24 “Oqova suvlarni chiqarib yuborish. Tashqi tarmoqlar va inshootlar. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

q) 82-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

r) 95-banddagi “Umumiy maqsadlar uchun ombor binolari va inshootlari” QMQ talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.03-23 “Omborxonalar. Loyihalash meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 24-iyundagi 33/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1987, 2009-yil 29-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 30-31-son, 352-modda) bilan tasdiqlangan Gidromexanizatsiya ishlarida mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar gidromexanizatsiya ishlarini bajarishda mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

d) 4 , 5 , 11 va 38-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

e) 7 va 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir korxonada mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan korxonada yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan korxonada mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur korxona faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.

8. Korxonalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

f) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va ishlovchilar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash korxona rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;

g) 14-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “davriy majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

h) 15 — 17-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Korxonalarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.

16. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.

17. Majburiy tibbiy koʻriklar korxonaga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa korxona joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;

i) 18-banddagi “tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

j) 19-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir B. ZAXIDOV

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV

Toshkent sh.,

2025-yil 9-iyul,

2025-yil 28-iyun

14-2025/B-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.08.2025-y., 10/25/3661/0720-son)

lex.uz