📅 2025-yil 10-iyul · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 10-iyul · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 10 июль · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 июля 2025 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 July 2025 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
НИЗОМ
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/12-сон қарорига ИЛОВА
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги
Мазкур Низом кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солишни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кафолатлар бериш ташкилоти (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) — юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолатлар (кафилликлар) (бундан буён матнда кафолат деб юритилади) бериш фаолиятини профессионал асосда (бир йил давомида ўн мартадан кўп кафолатлар бериш) амалга оширувчи, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатувчи юридик шахс;
риск-аппетит — ташкилот стратегик мақсадларига ва бизнес-режа кўрсаткичларига эришишда ўзининг таваккалчиликларни бошқариш салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, қабул қилишга тайёр бўлган таваккалчиликларнинг энг юқори даражалари ва турлари;
кредит таваккалчилиги — қарздор томонидан ташкилот олдидаги мажбуриятларини шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги) оқибатида юзага келиши мумкин бўлган йўқотиш (зарар) ва (ёки) режалаштирилган даромадни олмаслик таваккалчилиги.
2. Ташкилот:
шахснинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини, шунингдек исломий молия операциялари билан боғлиқ мажбуриятини бажариш бўйича кафолат беришга;
кредит ташкилотларига улар томонидан қонунчиликда назарда тутилган хизматларни кўрсатиш учун молиявий маблағлар тақдим этишга;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа молиявий хизматларни кўрсатишга ҳақли .
3. Ташкилот томонидан кафолат ва молиявий маблағ бериш тартиби ҳамда шартлари ташкилотнинг кузатув кенгаши қарори билан белгиланади.
4. Ташкилот кредит бюроси билан кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномани тузиш орқали кредит ахборотидан фойдаланиши мумкин.
5. Ташкилот пул маблағларини Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ва уларнинг қарз қимматли қоғозларини сотиб олишга, банклар билан репо операцияларига йўналтириши, шунингдек банкка омонатлар (депозитлар) сифатида киритиши мумкин.
2-боб. Таваккалчиликларни бошқариш борасидаги минимал талаблар
1-§. Умумий қоидалар
6. Ташкилот тақдим этилган молиявий маблағлар ва берилган кафолатлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ҳамда муаммоларни дастлабки босқичда аниқлаш мақсадида кредит ташкилотлари кесимида ва кафолат портфели кесимида камида ҳар ойда таҳлил ўтказиши керак.
7. Ташкилот фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида юзага келадиган таваккалчиликларни камайтириш мақсадида берилган молиявий маблағларнинг муддатлари ва уларнинг манбалари муддатлари ўртасидаги тафовутни мувофиқлаштириб бориши керак.
8. Ташкилот активлар ва мажбуриятлар ўртасида юзага келадиган муддатлар ва фоиз ставкаларига доир номутаносибликлар бўйича риск-аппетитини белгилайди.
2-§. Ташкилотда таваккалчиликларни бошқаришга оид ички ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш
9. Ташкилотнинг кузатув кенгаши таваккалчиликларни бошқариш тизимини самарали ташкил этиш учун қуйидаги ички ҳужжатларни тасдиқлаши лозим:
таваккалчиликларни бошқариш сиёсатини;
ташкилотни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ келувчи риск-аппетитни;
кредит таваккалчилигини бошқариш сиёсатини;
ликвидлиликни бошқариш сиёсатини.
10. Таваккалчиликларни бошқариш сиёсати ликвидлилик, бозор, фоиз, кредит, операцион ҳамда ташкилотнинг фаолиятига хос бошқа таваккалчиликларни бошқаришни ўз ичига олиши лозим.
11. Риск-аппетит доирасида ташкилотнинг таваккалчиликка мойиллиги чегаралаб турилиши, ташкилот фаолиятининг барқарорлиги таъминланиши ҳамда унинг муассислари (акциядорлари) капиталининг қийматини сақлаб туриш учун таваккалчиликлар аниқланиши ва самарали бошқарилиши лозим.
12. Ташкилотнинг кредит таваккалчилигини бошқариш сиёсати қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
кузатув кенгаши, ижро этувчи орган ҳамда таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинманинг кредит таваккалчилигини бошқаришга оид вазифа ва мажбуриятларини;
кредит таваккалчиликларини аниқлаш, уларни ҳисоблаш, баҳолаш, назорат қилиш ҳамда юмшатиш, шунингдек улар ҳақида ҳисобот бериш тартибини;
портфел кафолати (кредит ташкилотининг кредит (молиялаштириш) портфели бўйича берилган кафолат) ва молиявий маблағларни бериш учун кредит ташкилотларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини;
қарздор кредит ташкилотларига молиявий маблағлар бериш лимитларини ўрнатиш тартибини;
портфел кафолати, принсипалга (кафолат беришни сўраган шахс) кафолат ва молиявий маблағлар бериш учун талаб этиладиган ҳужжатларни;
молиявий маблағнинг таъминотга нисбати бўйича минимал талабларни;
таъминотга нисбатан мувофиқлик мезонларини;
муддатидан аввал тўланган сумма ёки муддати ўтган қарздорликлар юзага келганда таъминотни ўзгартириш шартларини;
кафолат бериш учун принсипалга қўйиладиган мувофиқлик мезонларини;
кафолат лимитларини ўрнатиш тартибини;
кафолатлар ва берилган молиявий маблағлар портфелининг соҳалар ҳамда ҳудудлар бўйича диверсификациясини.
13. Ташкилотнинг ликвидлиликни бошқариш сиёсати камида қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
кузатув кенгаши, ижро этувчи орган, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинманинг актив ва пассивларни бошқаришга доир вазифа ва мажбуриятларини;
ликвидлилик таваккалчиликларини аниқлаш, ҳисоблаш, баҳолаш, назорат қилиш, бартараф этиш бўйича услублар ва улар ҳақида ҳисобот бериш тартибини;
ликвидлиликнинг стресс-тестлар асосидаги таҳлилини;
ликвидлиликни бошқариш бўйича тегишли назорат чораларини.
14. Мазкур Низомда белгиланган ички ҳужжатлар умумлашган ҳолда ёки алоҳида қабул қилиниши мумкин. Заруратга кўра, йил давомида барча сиёсатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Барча сиёсатлар уларнинг изчиллиги ва мувофиқлигини таъминлаш мақсадида уч йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилиши лозим.
3-§. Таваккалчиликларни бошқариш тузилмаси фаолиятини ташкил этиш
15. Ташкилотда таваккалчиликларни бошқаришда иштирок этувчиларнинг вазифалари, мажбуриятлари ва ваколатлари аниқ тақсимланиши лозим.
16. Ташкилотнинг таваккалчиликларни бошқариш тузилмаси қуйидагилардан ташкил топиши лозим:
кузатув кенгаши;
ижро этувчи орган;
таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинма;
таваккалчиликларни бошқаришга масъул бўлган бошқа бўлинмалар.
17. Ташкилотнинг кузатув кенгаши ўз ваколатлари доирасида таваккалчиликларни бошқариш устидан назоратни амалга оширади.
18. Ташкилотнинг ижро этувчи органи кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган сиёсатларни амалга оширишга, шу жумладан ташкилотда таваккалчиликларни аниқлаш, ҳисоблаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва ҳисобот беришга қаратилган самарали ички назорат тизими фаолиятини йўлга қўйишга масъулдир.
19. Таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинманинг вазифа ва функциялари ташкилотнинг муассиси (акциядори) таркибида тузилган таваккалчиликларни бошқаришга масъул бўлган тегишли таркибий бўлинма томонидан амалга оширилиши мумкин.
20. Ташкилотнинг таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинмаси унинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
21. Таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинма раҳбари қуйидаги вазифаларни бажариши лозим:
кузатув кенгаши, таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органга таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинма ҳисоботларини киритиш;
таваккалчиликларнинг ташкилотнинг молиявий ҳолати, капитали ва ликвидлилигига таъсирини камайтириш юзасидан таклифларни кузатув кенгаши, таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси (мавжуд бўлганда) ҳамда ташкилотнинг ижро этувчи органига киритиш;
таваккалчиликларни бошқаришга доир ишларни мувофиқлаштириш, тегишли бўлинмалардан таваккалчиликларни бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни олиш ва уларни жамлаш.
22. Таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинма раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, ташкилот бу ҳақда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва сабабларини кўрсатган ҳолда ташкилотнинг расмий веб-сайтида эълон қилиши лозим.
3-боб. Ташкилотнинг активлари ва балансдан ташқари моддалари сифатини таснифлаш ҳамда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш
23. Ташкилот активларни ва балансдан ташқари моддаларни сифатига кўра таснифлайди ҳамда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар яратади. Бунда, кафолат, кредит ташкилотларига берилган молиявий маблағлар, инвестициялар ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа активлар ва ҳисоби балансдан ташқари моддаларда юритиладиган кафолатлар сифатига кўра таснифланади.
24. Қарз олувчининг (принципалнинг) кредит ташкилоти олдидаги пул мажбурияти, шунингдек исломий молия операциялари билан боғлиқ мажбурияти кредит ташкилотида қайси тоифада таснифланган бўлса, ташкилот томонидан принципалнинг кредит ташкилоти олдидаги мазкур мажбуриятни бажариш бўйича берилган кафолат ҳам мос равишда шу тоифада («стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ёки «умидсиз») таснифланиши лозим.
25. Ташкилот томонидан кредит ташкилотларига жойлаштирилган молиявий маблағлар сифати қуйидагича таснифланади:
асосий қарз ва (ёки) фоизлар ўз муддатида қайтарилишига шубҳа мавжуд бўлмаганда — «стандарт»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 5 кунгача кечиктирилганда — «субстандарт»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 5 кундан 10 кунгача кечиктирилганда — «қониқарсиз»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 11 кундан 30 кунгача кечиктирилганда — «шубҳали»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 ва ундан ортиқ кунга кечиктирилганда, шунингдек молиявий маблағ жойлаштирилган кредит ташкилотининг лицензияси чақириб олинган ёки бошқача тартибда уни тугатиш ишлари бошланганда — «умидсиз».
26. Ташкилотнинг активлари сифатига кўра:
«субстандарт» деб таснифланганда — 10 фоиз;
«қониқарсиз» деб таснифланганда — 25 фоиз;
«шубҳали» деб таснифланганда — 50 фоиз;
«умидсиз» деб таснифланганда — 100 фоиз миқдорида ташкилот харажати ҳисобидан эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира шакллантирилиши лозим.
Бунда, сифати «стандарт» деб таснифланган активлар, юқори ликвидли активлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига нисбатан талаблар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира яратиш талаб қилинмайди.
27. Ташкилот мазкур Низомнинг 24 ва 25-бандларида кўрсатилгандан ташқари бошқа активлари сифатини Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) асосида таснифлаши ва ушбу активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириши лозим.
4-боб. Ички назоратга қўйиладиган талаблар
28. Кузатув кенгаши ўз вазифаларини бажаришда унга кўмаклашувчи қўмиталар, шу жумладан аудит, таваккалчиликни бошқариш ҳамда бошқа масалалар бўйича қўмиталарни ташкил этиши мумкин.
29. Кузатув кенгаши ўз вазифаларини бажаришда ташкилотда самарали ва эҳтиёткорлик билан бошқаришни таъминловчи, жумладан унинг аъзолари ўртасида масъулиятнинг тақсимланишини ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича бошқарув тузилмасини жорий этиши лозим.
30. Ташкилотнинг ижро этувчи органи томонидан ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига, ташкилотнинг устави ва сиёсатларига риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек ташкилотни бошқариш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш мақсадида ташкилотда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ташкилотнинг ички аудит хизмати кузатув кенгашига ҳисобдордир.
31. Ижро этувчи орган ташкилотнинг молиявий ҳолати, Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларнинг бажарилиши, ташкилотни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек ички назоратни амалга оширишда аниқланган камчиликлар тўғрисида кузатув кенгашига ҳар чоракда ҳисоботлар тақдим этади.
32. Ташкилотда корпоратив бошқарув акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида йўлга қўйилади.
5-боб. Ташкилотда бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва аудит
33. Ташкилотнинг йиллик молиявий ҳисоботлари Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тузилиши ҳамда ташқи аудит текширувидан ўтказилиши лозим.
34. Ташкилотнинг аудиторлик текширувидан ўтказилган йиллик молиявий ҳисоботи, аудиторлик хулосаси ва аудиторлик текшируви натижаси бўйича ташкилот раҳбариятига берилган тавсиялар молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ташкилот томонидан Марказий банкка тақдим этилади.
35. Ташкилот ошкоралик тамойиллари асосида йиллик молиявий ҳисоботини молия йили тугаганидан кейин ташкилот акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин матбуотда ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
36. Ташкилот молиявий ва назоратга доир ҳисоботларини мазкур Низомнинг 1 — 11-иловаларига мувофиқ шаклларда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача Марказий банкка тақдим этиши лозим.
Агар ойнинг 10-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда ҳисоботлар дам олиш ёки байрам кунидан кейинги иш кунида тақдим этилиши лозим. Тақдим этилган молиявий ҳисоботларда хато ва камчиликлар аниқланганда, камчиликлар тузатилиб, улар аниқланган кундан эътиборан икки иш кунида қайта тақдим этилиши шарт.
37. Молиявий ва назоратга доир ҳисоботлардаги маълумотлар ҳисобот ойининг охирги кунида амалга оширилган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳисобот ойининг охирги санаси ҳолатига кўрсатилиши керак.
38. Молиявий ва назоратга доир ҳисоботлар ташкилот ижро этувчи органи раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.
6-боб. Пруденциал нормативлар
1-§. Капиталнинг етарлилик коэффициенти
39. Ташкилот капиталининг етарлилик коэффициенти ташкилот жами хусусий капиталининг унинг жами активлари ва ҳисоби балансдан ташқари моддаларда юритиладиган кафолатлари йиғиндисига нисбати орқали ҳисобланади ва ушбу коэффициент 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
40. Ташкилот капиталининг етарлилик коэффициентини ҳисоблашда ташкилот томонидан юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) қилинган барча инвестициялар жами активлар ҳамда хусусий капиталдан чегирилади.
2-§. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти
41. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
42. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти юқори ликвидли активларнинг кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқимга нисбати сифатида аниқланади. Бунда, юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:
нақд пул;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкнинг қимматли қоғозлари;
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларидан бирининг «B-» / «B3» рейтинг даражасидан кам бўлмаган рейтинг баҳоларига эга маҳаллий банкларда очилган талаб қилиб олингунча ҳисобварақлардаги маблағлар.
43. Кейинги 30 кун ичидаги кирим кейинги 30 кундаги чиқимнинг 75 фоизидан ошган тақдирда, кирим сифатида чиқимнинг 75 фоизи олинади.
44. Ташкилот томонидан берилган кафолатлар бўйича шартномага мувофиқ мажбуриятнинг бажарилишига 30 кун ва ундан кам муддат қолганда, ушбу кафолат суммасининг 5 фоизи чиқим сифатида ҳисоб-китобларга киритилади.
3-§. Бир қарз олувчига (принсипалга) ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар (принсипаллар) гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори
45. Ташкилотнинг бир қарз олувчи (принсипал) ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар (принсипаллар) гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 20 фоизидан ошмаслиги керак, бундан кредит ташкилоти билан юзага келадиган таваккалчилик мустасно. Ташкилотнинг бир кредит ташкилоти учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилот жами активлари ва ҳисоби балансдан ташқари моддаларда юритиладиган кафолатлари йиғиндисининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
46. Бир қарз олувчи (принсипал) ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар (принсипаллар) гуруҳининг, битта кредит ташкилотининг ҳамда ташкилотга алоқадор шахсларнинг ташкилот олдида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
кафолат;
кредит ташкилотларига берилган молиявий маблағлар;
инвестициялар;
кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа активлар ва балансдан ташқари моддалар.
47. Қарздорлар (принсипаллар) қуйидаги ҳолларда ўзаро алоқадор деб ҳисобланади:
а) юридик шахслар ўртасида, агар:
бир юридик шахс бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар гуруҳи таркибида бошқа юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоиз ва ундан ортиғига эгалик қилса ёки эгаликни назорат қилса;
бир юридик шахс бошқа юридик шахс устидан назоратни амалга оширса;
юридик шахслар учинчи шахснинг ёки у билан биргаликда ҳаракат қилувчи шахсларнинг назорати остида бўлса;
юридик шахсларнинг таъсисчилари ёки раҳбарлари бир хил таркибда бўлса;
б) жисмоний ва юридик шахслар ўртасида, агар:
жисмоний шахс бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки биргаликда фаолият кўрсатувчи шахслар гуруҳи таркибида, юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоиз ва ундан ортиғига эгалик қилса ёки эгаликни назорат қилса;
жисмоний шахс юридик шахс устидан назоратни амалга оширса;
жисмоний шахс юридик шахс кузатув кенгаши, бошқаруви аъзоси бўлса ёки мансабдор шахси ҳисобланса;
жисмоний шахсда юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоиз ва ундан ортиғига эгалик қиладиган ёки эгаликни назорат қиладиган бошқа юридик шахсга нисбатан раҳбарлик ваколати бўлса;
жисмоний шахснинг юридик шахс назоратни амалга оширадиган бошқа юридик шахсда бошқарувга оид ваколатлари мавжуд бўлса.
48. Икки ёки ундан ортиқ қарздорлар (принсипаллар) фақатгина республика ижро этувчи ҳокимият органлари (маҳаллий ёки хорижий), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ёки халқаро тараққиёт банклари томонидан назорат асосида ўзаро алоқадор бўлса, улар ўзаро алоқадор қарз олувчилар (принсипаллар) ҳисобланмайди.
4-§. Ташкилотга алоқадор бўлган бир шахсга (принсипалга) тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори
49. Ташкилотга алоқадор бўлган бир шахсга (принсипалга) тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
50. Ташкилотга алоқадор бўлган барча шахсларга (принсипалларга) тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
5-§. Юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) инвестицияларнинг энг кўп миқдори
51. Ташкилотнинг бошқа юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) жами инвестицияларининг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.
7-боб. Ташкилотни қайта ташкил этиш ва тугатиш
52. Ташкилотни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг « Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги, « Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида »ги, « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги қонунлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
8-боб. Якуний қоида
53. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) Бухгалтерия баланси 20__ й «____»___________ ҳолатига сўмда Ҳисобварақ рақами Ҳисобварақ номи Ҳисобот санаси бошига қолдиқ Дебет айланмаси Кредит айланмаси Ҳисобот санаси охирига қолдиқ Дебет Кредит Дебет Кредит Ҳисобварақ туркуми Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб) Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб) Раҳбар имзоси: _________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: _________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
_______________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) Баланс ҳисоботи 20__ й «____» ___________ ҳолатига минг сўмда Т/р КЎРСАТКИЧЛАР Миқдори Миқдори АКТИВЛАР 1. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари 0 2. Марказий банкдаги маблағлар 0 3. Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар, брутто 0 4. минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захиралар 0 5. Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар, соф (3 — 4) 0 6. Инвестициялар, брутто 0 7. Минус: Инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси 0 8. Инвестициялар, соф (6 — 7) 0 9. Кредит ташкилотларига берилган молиявий маблағлар, брутто 0 10. Минус: Кредит ташкилотларига берилган молиявий маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси 0 11. Кредит ташкилотларига берилган молиявий маблағлар, соф (9 — 10) 0 12. Умумий ҳисобланган фоизли ва фоизсиз даромадлар, соф 0 13. Мижозларнинг молиявий воситалар бўйича мажбуриятлари, соф 0 14. Асосий воситалар, соф 0 15. Номоддий активлар, соф 0 16. Бошқа активлар, брутто 0 17. Минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захиралар 0 18. Бошқа активлар, соф (16 — 17) 0 19. Жами активлар (1+2+5+8+11+12+13+14+15+18) 0 МАЖБУРИЯТЛАР ВА КАПИТАЛ МАЖБУРИЯТЛАР 0 20. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тўланиши лозим бўлган маблағлар 0 21. Тўланиши лозим бўлган кредитлар ва қарзлар 0 22. Ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар 0 23. Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 0 24. Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар 0 25. Муддати узайтирилган даромадлар 0 26. Бошқа мажбуриятлар 0 27. Жами мажбуриятлар (20+21+22+23+24+25+26) 0 КАПИТАЛ 28. Устав капитали (29+30) 0 29. а. Акциялар — оддий 0 30. б. Акциялар — имтиёзли 0 31. Қўшилган капитал 0 32. Захира капитали (33+34) 0 33. а. Умумий захира фонди 0 34. б. Бошқа захира ва фондлар 0 35. Тақсимланмаган фойда 0 36. Жорий йил фойдаси (зарар) 0 37. Жами капитал (28+31+32+35+36 ) 0 Жами мажбуриятлар ва капитал (27+37) 0 Раҳбар имзоси: _________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: _________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) Молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи 20__ й «_____» ___________ ҳолатига минг сўмда Т/р КЎРСАТКИЧЛАР Миқдори 1. ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР 1. Кредит ташкилотларига берилган молиявий маблағлар бўйича фоизли даромадлар 0 2. Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар 0 3. Қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар 0 4. Бошқа фоизли даромадлар 0 5. Жами фоизли даромадлар (1+2+3+4) 0 2. ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР 6. Жалб қилинган маблағлар бўйича фоизли харажатлар 0 7. Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар 0 8. Бошқа фоизли харажатлар 0 9. Жами фоизли харажатлар (6+7+8) 0 10. 3. АКТИВЛАР БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРГА ҚАРШИ ЯРАТИЛГАН ЗАХИРАЛАРНИ БАҲОЛАШДАН ОЛДИНГИ СОФ ДАРОМАДЛАР 0 11. Минус: Кредит ташкилотларига берилган молиявий маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш 0 12. Минус: Қимматли қоғозлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш 0 13. Минус: Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш 0 14. Активлар бўйича эҳтимолий зарарларни баҳолашдан кейинги соф даромад (10-11-12-13) 0 4. ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР 15. Воситачилик ва кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар 0 16. Инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар 0 17. Бошқа фоизсиз даромадлар 0 18. Жами фоизсиз даромадлар (15+16+17) 0 5. ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР 19. Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари 0 20. Инвестициядан кўрилган зарарлар 0 21. Бошқа фоизсиз харажатлар 0 22. Жами фоизсиз харажатлар (19+20+21) 0 23. 6. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРДАН ОЛДИНГИ СОФ ФОЙДА (14+18-22) 0 7. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР 24. Ходимлар иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар 0 25. Ижара ва таъминот харажатлари 0 26. Хизмат сафари ва транспорт харажатлари 0 27. Маъмурий харажатлар 0 28. Репрезентация ва хайрия 0 29. Эскириш харажатлари 0 30. Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар 0 31. Жами операцион харажатлар (24+25+26+27+28+29+30) 0 32. 8. БЕРИЛГАН МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАР ВА ДЕПОЗИТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ 33. Фойда солиғини баҳолаш 0 34. ТУЗАТИШЛАРГАА БЎЛГАН ДАРОМАД (32-33) 0 35. Кўзда тутилмаган даромад ёки зарарлар, соф 0 36. Фойда бўйича бошқа тузатмалар, соф 0 37. СОФ ФОЙДА (ЗАРАР) (34+35+36) 0 Раҳбар имзоси: _________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: _________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) Капиталидаги ўзгаришлар 20__ й «____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Кўрсаткичлар Миқдори 1. Ўтган йилдаги капитал 0 2. Ўтган йил ҳисоботида акс эттирилмаган капиталдаги тузатишлар, соф 0 3. Тузатишлардан сўнг ўтган йилдаги капитал (1+ 2) 0 4. Йил бошидан соф фойда 0 5. Устав капиталидаги жорий йилдаги ўзгаришлар 0 6. Қўшилган капиталдаги ўзгаришлар 0 7. Захира фондидаги ўзгаришлар 0 8. Текинга олинган мулкларнинг жорий йилдаги ўзгариши 0 9. Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси 0 10. МИНУС: ўтган йил фойдасининг тақсимланган қисми 0 11. МИНУС: жорий йил фойдасидан ҳисобланган дивидендлар 0 12. Жорий йил капиталига таъсир этган бошқа ўзгаришлар (соф) 0 13. Жами капитал (3+4+5+6+7+8+9-10-11+12) 0 Раҳбар имзоси: __________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: __________________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) Активлар сифатини таснифлаш ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун яратилган захиралар 20__ й «____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Активлар таркиби Активлар қолдиғи Активлар сифати ( I -стандарт, II -субстандарт, III -қониқарсиз, IV -шубҳали, V -умидсиз) Эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун ҳақиқатда яратилган захиралар Жами Сифат тоифаси бўйича активлар I II III IV V I II III IV V I . Жами активлар 1. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари 2. Марказий банкдаги маблағлар 3. Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар 4. Кредит ташкилотларига берилган қисқа муддатли (бир йилдан кам) молиявий маблағлар 5. Кредит ташкилотларига берилган узоқ муддатли (бир йил ва ундан юқори) молиявий маблағлар 6. Мижозларнинг мажбуриятлари — Кафолат ва кафилликлар 7. Инвестициялар 8. Суд жараёнидаги активлар 9. Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 10. Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар 11. Асосий воситалар 12. Номоддий активлар 13. Бошқа активлар II . Балансдан ташқари моддалар 1. Кафолат ва кафилликлар 2. Кредит таваккалчилиги мавжуд балансдан ташқари бошқа моддалар Раҳбар имзоси: ________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ________________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) Ликвидлилик таҳлили 20__ й «____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Кўрсаткичлар Миқдори 1. Юқори ликвидли активлар 1.1. Кассадаги нақд пуллар 1.2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкнинг қимматли қоғозлари 1.3. «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларидан бирининг «B-» / «B3» рейтинг даражасидан кам бўлмаган рейтинг баҳоларига эга маҳаллий банкларда очилган талаб қилиб олингунча ҳисобварақлардаги маблағлар. 2. Ликвидлилик коэффициентлари 2.1. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти 2.1.1. Юқори ликвидли активлар 2.1.2. Кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқим 30 кунлик чиқим суммаси 30 кунлик кирим суммаси Раҳбар имзоси: __________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: __________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) Берилган ва жалб қилинган молиявий маблағлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари тўғрисида ҳисобот 20__ й «____»___________ ҳолатига Т/р Сўндириш муддатлари Берилган молиявий маблағлар Жалб қилинган молиявий маблағлар Жами миқдори (минг сўмда) Ўртача тортилган фоиз ставкаси (фоизда) Жами миқдори (минг сўмда) Ўртача тортилган фоиз ставкаси (фоизда) 1. 1 дан 30 кунгача 2. 31 дан 180 кунгача 3. 181 дан 365 кунгача 4. 1 дан 5 йилгача 5. 5 дан 10 йилгача 6. 10 йилдан ортиқ 7. Муддатсиз Жами Раҳбар имзоси: _____________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: _____________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) Пруденциал нормативлар ҳисоб-китоби 20__ й «____»___________ ҳолатига Т/р Кўрсаткичлар Ҳисоб-китоблар формуласи Белгиланган нормативнинг минимал миқдори Белгиланган нормативнинг жорий кўрсаткичи Фарқи 1. Капитал етарлилиги кўрсаткичи 1.1. Капиталнинг етарлилик коэффициенти хусусий капитал (минус: юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) қилинган барча инвестициялар) 10% жами активлар (минус: юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) қилинган барча инвестициялар) + кафолат ва кафилликлар 2. Ликвидлилик кўрсаткичи 2.1. Ликвидликни қоплаш меъёри юқори ликвидли активлар 100% кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқим 3. Қарздорлар билан операциялар 3.1. Бир қарз олувчи (принсипал) ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар (принсипаллар) гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг жами миқдори 20% хусусий капитал 3.2. Бир кредит ташкилоти учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори бир кредит ташкилоти учун таваккалчиликнинг жами миқдори 30% жами активлар + кафолат ва кафилликлар 3.3. Ташкилотга алоқадор бўлган бир шахсга (принсипалга) тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилотга алоқадор бўлган бир шахсга (принсипалга) тўғри келувчи таваккалчиликнинг жами миқдори 10% хусусий капитал 3.4. Ташкилотга алоқадор бўлган барча шахсларга (принсипалларга) тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилотга алоқадор бўлган барча шахсларга (принсипалларга) тўғри келувчи таваккалчиликнинг жами миқдори 25% хусусий капитал 4. Инвестициялар 4.1. Юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) инвестицияларнинг энг кўп миқдори юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) инвестицияларнинг жами миқдори 20% хусусий капитал Раҳбар имзоси: ___________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ___________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
____ _________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) Берилган кафолат ва кафилликлар тўғрисида маълумот 20__ й «____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Баланс ҳисобварағи Мижоз Кафолатлар бериш ташкилоти билан алоқадорлиги (ҳа/йўқ) Кафолат / кафиллик берилган сана Кафолат / кафиллик амал қилиш муддати Берилган кафолат / кафиллик суммаси Берилган кафолат / кафиллик бўйича бенефициар (кредит ташкилоти) Таъминот номи СТИР / ЖШШИР шу жумладан, депозит маблағлари суммаси тури 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Раҳбар имзоси: ________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ________________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) Кредит ташкилотларига берилган молиявий маблағлар тўғрисида маълумот 20__ й «____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Кредит ташкилоти номи Бош шартнома бўйича бериладиган молиявий маблағ миқдори Ҳақиқатда ажратилган молиявий маблағ миқдори Молиявий маблағ ажратилган сана Берилган молиявий маблағнинг ҳисобот даврига қолдиғи Йиллик фоиз ставкаси Ўзлаштирилмаган молиявий маблағ миқдори Таъминот миқдори Таъминот тури 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Раҳбар имзоси: ________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ________________________________ Ф.И.О.
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) Сотиб олинган қимматли қоғозлар ва банкларга жойлаштирилган депозитлар тўғрисида маълумот 20__ й «____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Ҳ/в Банк номи Маблағ жойлаштирилган сана Маблағларни қайтариш санаси Маблағларни жойлаштириш мақсади Жойлаштирилган маблағ миқдори Жойлаштирилган маблағнинг ҳисобот санасига қолдиғи Фоиз ставкаси Изоҳ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Раҳбар имзоси: ________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ________________________________ Ф.И.О.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июль,
14/12-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
qarori
NIZOM
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 10-iyuldagi 14/12-son qaroriga ILOVA
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solishni belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
kafolatlar berish tashkiloti (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) — yuridik va jismoniy shaxslarning kredit tashkiloti oldidagi pul majburiyatini bajarish boʻyicha kafolatlar (kafilliklar) (bundan buyon matnda kafolat deb yuritiladi) berish faoliyatini professional asosda (bir yil davomida oʻn martadan koʻp kafolatlar berish) amalga oshiruvchi, shuningdek qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa xizmatlarni koʻrsatuvchi yuridik shaxs;
risk-appetit — tashkilot strategik maqsadlariga va biznes-reja koʻrsatkichlariga erishishda oʻzining tavakkalchiliklarni boshqarish salohiyatidan kelib chiqqan holda, qabul qilishga tayyor boʻlgan tavakkalchiliklarning eng yuqori darajalari va turlari;
kredit tavakkalchiligi — qarzdor tomonidan tashkilot oldidagi majburiyatlarini shartnoma yoki qonunchilik hujjatlarida koʻrsatilgan muddat va shartlarda bajarilmasligi (lozim darajada bajarilmasligi) oqibatida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan yoʻqotish (zarar) va (yoki) rejalashtirilgan daromadni olmaslik tavakkalchiligi.
2. Tashkilot:
shaxsning kredit tashkiloti oldidagi pul majburiyatini, shuningdek islomiy moliya operatsiyalari bilan bogʻliq majburiyatini bajarish boʻyicha kafolat berishga;
kredit tashkilotlariga ular tomonidan qonunchilikda nazarda tutilgan xizmatlarni koʻrsatish uchun moliyaviy mablagʻlar taqdim etishga;
qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa moliyaviy xizmatlarni koʻrsatishga haqli .
3. Tashkilot tomonidan kafolat va moliyaviy mablagʻ berish tartibi hamda shartlari tashkilotning kuzatuv kengashi qarori bilan belgilanadi.
4. Tashkilot kredit byurosi bilan kredit axboroti almashinuvi toʻgʻrisidagi shartnomani tuzish orqali kredit axborotidan foydalanishi mumkin.
5. Tashkilot pul mablagʻlarini Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlarini, yuridik shaxslarning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlarini va ularning qarz qimmatli qogʻozlarini sotib olishga, banklar bilan repo operatsiyalariga yoʻnaltirishi, shuningdek bankka omonatlar (depozitlar) sifatida kiritishi mumkin.
2-bob. Tavakkalchiliklarni boshqarish borasidagi minimal talablar
1-§. Umumiy qoidalar
6. Tashkilot taqdim etilgan moliyaviy mablagʻlar va berilgan kafolatlar oʻz vaqtida qaytarilishini taʼminlash hamda muammolarni dastlabki bosqichda aniqlash maqsadida kredit tashkilotlari kesimida va kafolat portfeli kesimida kamida har oyda tahlil oʻtkazishi kerak.
7. Tashkilot foiz stavkalarining oʻzgarishi natijasida yuzaga keladigan tavakkalchiliklarni kamaytirish maqsadida berilgan moliyaviy mablagʻlarning muddatlari va ularning manbalari muddatlari oʻrtasidagi tafovutni muvofiqlashtirib borishi kerak.
8. Tashkilot aktivlar va majburiyatlar oʻrtasida yuzaga keladigan muddatlar va foiz stavkalariga doir nomutanosibliklar boʻyicha risk-appetitini belgilaydi.
2-§. Tashkilotda tavakkalchiliklarni boshqarishga oid ichki hujjatlar ishlab chiqilishini tashkil etish
9. Tashkilotning kuzatuv kengashi tavakkalchiliklarni boshqarish tizimini samarali tashkil etish uchun quyidagi ichki hujjatlarni tasdiqlashi lozim:
tavakkalchiliklarni boshqarish siyosatini;
tashkilotni rivojlantirish strategiyasiga muvofiq keluvchi risk-appetitni;
kredit tavakkalchiligini boshqarish siyosatini;
likvidlilikni boshqarish siyosatini.
10. Tavakkalchiliklarni boshqarish siyosati likvidlilik, bozor, foiz, kredit, operatsion hamda tashkilotning faoliyatiga xos boshqa tavakkalchiliklarni boshqarishni oʻz ichiga olishi lozim.
11. Risk-appetit doirasida tashkilotning tavakkalchilikka moyilligi chegaralab turilishi, tashkilot faoliyatining barqarorligi taʼminlanishi hamda uning muassislari (aksiyadorlari) kapitalining qiymatini saqlab turish uchun tavakkalchiliklar aniqlanishi va samarali boshqarilishi lozim.
12. Tashkilotning kredit tavakkalchiligini boshqarish siyosati quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:
kuzatuv kengashi, ijro etuvchi organ hamda tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy boʻlinmaning kredit tavakkalchiligini boshqarishga oid vazifa va majburiyatlarini;
kredit tavakkalchiliklarini aniqlash, ularni hisoblash, baholash, nazorat qilish hamda yumshatish, shuningdek ular haqida hisobot berish tartibini;
portfel kafolati (kredit tashkilotining kredit (moliyalashtirish) portfeli boʻyicha berilgan kafolat) va moliyaviy mablagʻlarni berish uchun kredit tashkilotlariga qoʻyiladigan muvofiqlik mezonlarini;
qarzdor kredit tashkilotlariga moliyaviy mablagʻlar berish limitlarini oʻrnatish tartibini;
portfel kafolati, prinsipalga (kafolat berishni soʻragan shaxs) kafolat va moliyaviy mablagʻlar berish uchun talab etiladigan hujjatlarni;
moliyaviy mablagʻning taʼminotga nisbati boʻyicha minimal talablarni;
taʼminotga nisbatan muvofiqlik mezonlarini;
muddatidan avval toʻlangan summa yoki muddati oʻtgan qarzdorliklar yuzaga kelganda taʼminotni oʻzgartirish shartlarini;
kafolat berish uchun prinsipalga qoʻyiladigan muvofiqlik mezonlarini;
kafolat limitlarini oʻrnatish tartibini;
kafolatlar va berilgan moliyaviy mablagʻlar portfelining sohalar hamda hududlar boʻyicha diversifikatsiyasini.
13. Tashkilotning likvidlilikni boshqarish siyosati kamida quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:
kuzatuv kengashi, ijro etuvchi organ, shuningdek tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy boʻlinmaning aktiv va passivlarni boshqarishga doir vazifa va majburiyatlarini;
likvidlilik tavakkalchiliklarini aniqlash, hisoblash, baholash, nazorat qilish, bartaraf etish boʻyicha uslublar va ular haqida hisobot berish tartibini;
likvidlilikning stress-testlar asosidagi tahlilini;
likvidlilikni boshqarish boʻyicha tegishli nazorat choralarini.
14. Mazkur Nizomda belgilangan ichki hujjatlar umumlashgan holda yoki alohida qabul qilinishi mumkin. Zaruratga koʻra, yil davomida barcha siyosatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin. Barcha siyosatlar ularning izchilligi va muvofiqligini taʼminlash maqsadida uch yilda kamida bir marta qayta koʻrib chiqilishi lozim.
3-§. Tavakkalchiliklarni boshqarish tuzilmasi faoliyatini tashkil etish
15. Tashkilotda tavakkalchiliklarni boshqarishda ishtirok etuvchilarning vazifalari, majburiyatlari va vakolatlari aniq taqsimlanishi lozim.
16. Tashkilotning tavakkalchiliklarni boshqarish tuzilmasi quyidagilardan tashkil topishi lozim:
kuzatuv kengashi;
ijro etuvchi organ;
tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy boʻlinma;
tavakkalchiliklarni boshqarishga masʼul boʻlgan boshqa boʻlinmalar.
17. Tashkilotning kuzatuv kengashi oʻz vakolatlari doirasida tavakkalchiliklarni boshqarish ustidan nazoratni amalga oshiradi.
18. Tashkilotning ijro etuvchi organi kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlangan siyosatlarni amalga oshirishga, shu jumladan tashkilotda tavakkalchiliklarni aniqlash, hisoblash, boshqarish, monitoring qilish va hisobot berishga qaratilgan samarali ichki nazorat tizimi faoliyatini yoʻlga qoʻyishga masʼuldir.
19. Tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy boʻlinmaning vazifa va funksiyalari tashkilotning muassisi (aksiyadori) tarkibida tuzilgan tavakkalchiliklarni boshqarishga masʼul boʻlgan tegishli tarkibiy boʻlinma tomonidan amalga oshirilishi mumkin.
20. Tashkilotning tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy boʻlinmasi uning kuzatuv kengashiga hisobdordir.
21. Tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy boʻlinma rahbari quyidagi vazifalarni bajarishi lozim:
kuzatuv kengashi, tavakkalchiliklarni boshqarish qoʻmitasi (mavjud boʻlganda) va ijro etuvchi organga tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy boʻlinma hisobotlarini kiritish;
tavakkalchiliklarning tashkilotning moliyaviy holati, kapitali va likvidliligiga taʼsirini kamaytirish yuzasidan takliflarni kuzatuv kengashi, tavakkalchiliklarni boshqarish qoʻmitasi (mavjud boʻlganda) hamda tashkilotning ijro etuvchi organiga kiritish;
tavakkalchiliklarni boshqarishga doir ishlarni muvofiqlashtirish, tegishli boʻlinmalardan tavakkalchiliklarni boshqarish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni olish va ularni jamlash.
22. Tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy boʻlinma rahbari bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilingan taqdirda, tashkilot bu haqda mehnat shartnomasini bekor qilish asoslari va sabablarini koʻrsatgan holda tashkilotning rasmiy veb-saytida eʼlon qilishi lozim.
3-bob. Tashkilotning aktivlari va balansdan tashqari moddalari sifatini tasniflash hamda ular boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish
23. Tashkilot aktivlarni va balansdan tashqari moddalarni sifatiga koʻra tasniflaydi hamda ular boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar yaratadi. Bunda, kafolat, kredit tashkilotlariga berilgan moliyaviy mablagʻlar, investitsiyalar hamda kredit tavakkalchiligi mavjud boʻlgan boshqa aktivlar va hisobi balansdan tashqari moddalarda yuritiladigan kafolatlar sifatiga koʻra tasniflanadi.
24. Qarz oluvchining (prinsipalning) kredit tashkiloti oldidagi pul majburiyati, shuningdek islomiy moliya operatsiyalari bilan bogʻliq majburiyati kredit tashkilotida qaysi toifada tasniflangan boʻlsa, tashkilot tomonidan prinsipalning kredit tashkiloti oldidagi mazkur majburiyatni bajarish boʻyicha berilgan kafolat ham mos ravishda shu toifada (“standart”, “substandart”, “qoniqarsiz”, “shubhali” yoki “umidsiz”) tasniflanishi lozim.
25. Tashkilot tomonidan kredit tashkilotlariga joylashtirilgan moliyaviy mablagʻlar sifati quyidagicha tasniflanadi:
asosiy qarz va (yoki) foizlar oʻz muddatida qaytarilishiga shubha mavjud boʻlmaganda — “standart”;
asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 5 kungacha kechiktirilganda — “substandart”;
asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 5 kundan 10 kungacha kechiktirilganda — “qoniqarsiz”;
asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 11 kundan 30 kungacha kechiktirilganda — “shubhali”;
asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 31 va undan ortiq kunga kechiktirilganda, shuningdek moliyaviy mablagʻ joylashtirilgan kredit tashkilotining litsenziyasi chaqirib olingan yoki boshqacha tartibda uni tugatish ishlari boshlanganda — “umidsiz”.
26. Tashkilotning aktivlari sifatiga koʻra:
“substandart” deb tasniflanganda — 10 foiz;
“qoniqarsiz” deb tasniflanganda — 25 foiz;
“shubhali” deb tasniflanganda — 50 foiz;
“umidsiz” deb tasniflanganda — 100 foiz miqdorida tashkilot xarajati hisobidan ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxira shakllantirilishi lozim.
Bunda, sifati “standart” deb tasniflangan aktivlar, yuqori likvidli aktivlar hamda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatiga nisbatan talablar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxira yaratish talab qilinmaydi.
27. Tashkilot mazkur Nizomning 24 va 25-bandlarida koʻrsatilgandan tashqari boshqa aktivlari sifatini Tijorat banklarida aktivlar sifatini tasniflash va aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2696, 2015-yil 14-iyul) asosida tasniflashi va ushbu aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralarni shakllantirishi lozim.
4-bob. Ichki nazoratga qoʻyiladigan talablar
28. Kuzatuv kengashi oʻz vazifalarini bajarishda unga koʻmaklashuvchi qoʻmitalar, shu jumladan audit, tavakkalchilikni boshqarish hamda boshqa masalalar boʻyicha qoʻmitalarni tashkil etishi mumkin.
29. Kuzatuv kengashi oʻz vazifalarini bajarishda tashkilotda samarali va ehtiyotkorlik bilan boshqarishni taʼminlovchi, jumladan uning aʼzolari oʻrtasida masʼuliyatning taqsimlanishini va manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish boʻyicha boshqaruv tuzilmasini joriy etishi lozim.
30. Tashkilotning ijro etuvchi organi tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga, tashkilotning ustavi va siyosatlariga rioya etilishini, buxgalteriya hisobida va moliyaviy hisobotlarda maʼlumotlarning toʻliq hamda ishonchli tarzda aks ettirilishi taʼminlanishini, xoʻjalik operatsiyalarini amalga oshirishning belgilangan qoidalari va tartib-taomillariga rioya etilishini, aktivlarning saqlanishini, shuningdek tashkilotni boshqarish yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya etilishini tekshirish hamda monitoring olib borish maqsadida tashkilotda ichki audit xizmati tashkil etiladi. Tashkilotning ichki audit xizmati kuzatuv kengashiga hisobdordir.
31. Ijro etuvchi organ tashkilotning moliyaviy holati, Markaziy bank tomonidan oʻrnatilgan prudensial normativlarning bajarilishi, tashkilotni rivojlantirish strategiyasiga erishish boʻyicha koʻrilayotgan chora-tadbirlar, shuningdek ichki nazoratni amalga oshirishda aniqlangan kamchiliklar toʻgʻrisida kuzatuv kengashiga har chorakda hisobotlar taqdim etadi.
32. Tashkilotda korporativ boshqaruv aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari asosida yoʻlga qoʻyiladi.
5-bob. Tashkilotda buxgalteriya hisobi, hisoboti va audit
33. Tashkilotning yillik moliyaviy hisobotlari Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlari asosida tuzilishi hamda tashqi audit tekshiruvidan oʻtkazilishi lozim.
34. Tashkilotning auditorlik tekshiruvidan oʻtkazilgan yillik moliyaviy hisoboti, auditorlik xulosasi va auditorlik tekshiruvi natijasi boʻyicha tashkilot rahbariyatiga berilgan tavsiyalar moliya yili tugaganidan keyin olti oydan kechiktirmay tashkilot tomonidan Markaziy bankka taqdim etiladi.
35. Tashkilot oshkoralik tamoyillari asosida yillik moliyaviy hisobotini moliya yili tugaganidan keyin tashkilot aksiyadorlarining yillik umumiy yigʻilishi oʻtkaziladigan sanadan kamida ikki hafta oldin matbuotda va oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.
36. Tashkilot moliyaviy va nazoratga doir hisobotlarini mazkur Nizomning 1 — 11-ilovalariga muvofiq shakllarda hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasigacha Markaziy bankka taqdim etishi lozim.
Agar oyning 10-sanasi dam olish yoki bayram kuniga toʻgʻri kelsa, bunda hisobotlar dam olish yoki bayram kunidan keyingi ish kunida taqdim etilishi lozim. Taqdim etilgan moliyaviy hisobotlarda xato va kamchiliklar aniqlanganda, kamchiliklar tuzatilib, ular aniqlangan kundan eʼtiboran ikki ish kunida qayta taqdim etilishi shart.
37. Moliyaviy va nazoratga doir hisobotlardagi maʼlumotlar hisobot oyining oxirgi kunida amalga oshirilgan amaliyotlarni hisobga olgan holda mazkur hisobot oyining oxirgi sanasi holatiga koʻrsatilishi kerak.
38. Moliyaviy va nazoratga doir hisobotlar tashkilot ijro etuvchi organi rahbarining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanishi lozim.
6-bob. Prudensial normativlar
1-§. Kapitalning yetarlilik koeffitsiyenti
39. Tashkilot kapitalining yetarlilik koeffitsiyenti tashkilot jami xususiy kapitalining uning jami aktivlari va hisobi balansdan tashqari moddalarda yuritiladigan kafolatlari yigʻindisiga nisbati orqali hisoblanadi va ushbu koeffitsiyent 10 foizdan kam boʻlmasligi lozim.
40. Tashkilot kapitalining yetarlilik koeffitsiyentini hisoblashda tashkilot tomonidan yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) qilingan barcha investitsiyalar jami aktivlar hamda xususiy kapitaldan chegiriladi.
2-§. Likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti
41. Likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti 100 foizdan kam boʻlmasligi lozim.
42. Likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti yuqori likvidli aktivlarning keyingi 30 kun ichidagi jami sof chiqimga nisbati sifatida aniqlanadi. Bunda, yuqori likvidli aktivlarga quyidagilar kiradi:
naqd pul;
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Markaziy bankning qimmatli qogʻozlari;
“Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” va “Moody`s Investors Service” kompaniyalaridan birining “B-” / “B3” reyting darajasidan kam boʻlmagan reyting baholariga ega mahalliy banklarda ochilgan talab qilib olinguncha hisobvaraqlardagi mablagʻlar.
43. Keyingi 30 kun ichidagi kirim keyingi 30 kundagi chiqimning 75 foizidan oshgan taqdirda, kirim sifatida chiqimning 75 foizi olinadi.
44. Tashkilot tomonidan berilgan kafolatlar boʻyicha shartnomaga muvofiq majburiyatning bajarilishiga 30 kun va undan kam muddat qolganda, ushbu kafolat summasining 5 foizi chiqim sifatida hisob-kitoblarga kiritiladi.
3-§. Bir qarz oluvchiga (prinsipalga) yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar (prinsipallar) guruhiga doir tavakkalchilikning eng koʻp miqdori
45. Tashkilotning bir qarz oluvchi (prinsipal) yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar (prinsipallar) guruhi uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 20 foizidan oshmasligi kerak, bundan kredit tashkiloti bilan yuzaga keladigan tavakkalchilik mustasno. Tashkilotning bir kredit tashkiloti uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilot jami aktivlari va hisobi balansdan tashqari moddalarda yuritiladigan kafolatlari yigʻindisining 30 foizidan oshmasligi kerak.
46. Bir qarz oluvchi (prinsipal) yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar (prinsipallar) guruhining, bitta kredit tashkilotining hamda tashkilotga aloqador shaxslarning tashkilot oldida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan tavakkalchiliklari quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
kafolat;
kredit tashkilotlariga berilgan moliyaviy mablagʻlar;
investitsiyalar;
kredit tavakkalchiligi mavjud boʻlgan boshqa aktivlar va balansdan tashqari moddalar.
47. Qarzdorlar (prinsipallar) quyidagi hollarda oʻzaro aloqador deb hisoblanadi:
a) yuridik shaxslar oʻrtasida, agar:
bir yuridik shaxs bevosita yoki bilvosita, yakka tartibda yoki birgalikda harakat qiluvchi shaxslar guruhi tarkibida boshqa yuridik shaxs ustav fondining (ustav kapitalining) 20 foiz va undan ortigʻiga egalik qilsa yoki egalikni nazorat qilsa;
bir yuridik shaxs boshqa yuridik shaxs ustidan nazoratni amalga oshirsa;
yuridik shaxslar uchinchi shaxsning yoki u bilan birgalikda harakat qiluvchi shaxslarning nazorati ostida boʻlsa;
yuridik shaxslarning taʼsischilari yoki rahbarlari bir xil tarkibda boʻlsa;
b) jismoniy va yuridik shaxslar oʻrtasida, agar:
jismoniy shaxs bevosita yoki bilvosita, yakka tartibda yoki birgalikda faoliyat koʻrsatuvchi shaxslar guruhi tarkibida, yuridik shaxs ustav fondining (ustav kapitalining) 20 foiz va undan ortigʻiga egalik qilsa yoki egalikni nazorat qilsa;
jismoniy shaxs yuridik shaxs ustidan nazoratni amalga oshirsa;
jismoniy shaxs yuridik shaxs kuzatuv kengashi, boshqaruvi aʼzosi boʻlsa yoki mansabdor shaxsi hisoblansa;
jismoniy shaxsda yuridik shaxs ustav fondining (ustav kapitalining) 20 foiz va undan ortigʻiga egalik qiladigan yoki egalikni nazorat qiladigan boshqa yuridik shaxsga nisbatan rahbarlik vakolati boʻlsa;
jismoniy shaxsning yuridik shaxs nazoratni amalga oshiradigan boshqa yuridik shaxsda boshqaruvga oid vakolatlari mavjud boʻlsa.
48. Ikki yoki undan ortiq qarzdorlar (prinsipallar) faqatgina respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari (mahalliy yoki xorijiy), shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi yoki xalqaro taraqqiyot banklari tomonidan nazorat asosida oʻzaro aloqador boʻlsa, ular oʻzaro aloqador qarz oluvchilar (prinsipallar) hisoblanmaydi.
4-§. Tashkilotga aloqador boʻlgan bir shaxsga (prinsipalga) toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori
49. Tashkilotga aloqador boʻlgan bir shaxsga (prinsipalga) toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 10 foizidan oshmasligi lozim.
50. Tashkilotga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga (prinsipallarga) toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 25 foizidan oshmasligi lozim.
5-§. Yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) investitsiyalarning eng koʻp miqdori
51. Tashkilotning boshqa yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) jami investitsiyalarining eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 20 foizidan oshmasligi lozim.
7-bob. Tashkilotni qayta tashkil etish va tugatish
52. Tashkilotni qayta tashkil etish va tugatish Oʻzbekiston Respublikasining “ Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida ”gi, “ Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ”gi, “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
8-bob. Yakuniy qoida
53. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) Buxgalteriya balansi 20__ y “____”___________ holatiga soʻmda Hisobvaraq raqami Hisobvaraq nomi Hisobot sanasi boshiga qoldiq Debet aylanmasi Kredit aylanmasi Hisobot sanasi oxiriga qoldiq Debet Kredit Debet Kredit Hisobvaraq turkumi Hisobvaraq turkumiga tegishli asosiy hisobvaraqlar (birinchi tartib) Asosiy hisobvaraqlarga tegishli subhisobvaraqlar (ikkinchi tartib) Rahbar imzosi: _________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: _________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
_______________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) Balans hisoboti 20__ y “____” ___________ holatiga ming soʻmda T/r KOʻRSATKICHLAR Miqdori Miqdori AKTIVLAR 1. Kassadagi naqd pul va boshqa toʻlov hujjatlari 0 2. Markaziy bankdagi mablagʻlar 0 3. Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar, brutto 0 4. minus: koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun zaxiralar 0 5. Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar, sof (3 — 4) 0 6. Investitsiyalar, brutto 0 7. Minus: Investitsiyalar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi 0 8. Investitsiyalar, sof (6 — 7) 0 9. Kredit tashkilotlariga berilgan moliyaviy mablagʻlar, brutto 0 10. Minus: Kredit tashkilotlariga berilgan moliyaviy mablagʻlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi 0 11. Kredit tashkilotlariga berilgan moliyaviy mablagʻlar, sof (9 — 10) 0 12. Umumiy hisoblangan foizli va foizsiz daromadlar, sof 0 13. Mijozlarning moliyaviy vositalar boʻyicha majburiyatlari, sof 0 14. Asosiy vositalar, sof 0 15. Nomoddiy aktivlar, sof 0 16. Boshqa aktivlar, brutto 0 17. Minus: koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun zaxiralar 0 18. Boshqa aktivlar, sof (16 — 17) 0 19. Jami aktivlar (1+2+5+8+11+12+13+14+15+18) 0 MAJBURIYATLAR VA KAPITAL MAJBURIYATLAR 0 20. Iqtisodiyot va moliya vazirligiga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar 0 21. Toʻlanishi lozim boʻlgan kreditlar va qarzlar 0 22. Tashkilot tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar 0 23. Toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar 0 24. Toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan soliqlar 0 25. Muddati uzaytirilgan daromadlar 0 26. Boshqa majburiyatlar 0 27. Jami majburiyatlar (20+21+22+23+24+25+26) 0 KAPITAL 28. Ustav kapitali (29+30) 0 29. a. Aksiyalar — oddiy 0 30. b. Aksiyalar — imtiyozli 0 31. Qoʻshilgan kapital 0 32. Zaxira kapitali (33+34) 0 33. a. Umumiy zaxira fondi 0 34. b. Boshqa zaxira va fondlar 0 35. Taqsimlanmagan foyda 0 36. Joriy yil foydasi (zarar) 0 37. Jami kapital (28+31+32+35+36 ) 0 Jami majburiyatlar va kapital (27+37) 0 Rahbar imzosi: _________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: _________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) Moliyaviy natijalari toʻgʻrisidagi hisoboti 20__ y “_____” ___________ holatiga ming soʻmda T/r KOʻRSATKICHLAR Miqdori 1. FOIZLI DAROMADLAR 1. Kredit tashkilotlariga berilgan moliyaviy mablagʻlar boʻyicha foizli daromadlar 0 2. Banklardagi depozitlar boʻyicha foizli daromadlar 0 3. Qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar boʻyicha foizli daromadlar 0 4. Boshqa foizli daromadlar 0 5. Jami foizli daromadlar (1+2+3+4) 0 2. FOIZLI XARAJATLAR 6. Jalb qilingan mablagʻlar boʻyicha foizli xarajatlar 0 7. Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha foizli xarajatlar 0 8. Boshqa foizli xarajatlar 0 9. Jami foizli xarajatlar (6+7+8) 0 10. 3. AKTIVLAR BOʻYICHA EHTIMOLIY YOʻQOTISHLARGA QARSHI YARATILGAN ZAXIRALARNI BAHOLASHDAN OLDINGI SOF DAROMADLAR 0 11. Minus: Kredit tashkilotlariga berilgan moliyaviy mablagʻlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash 0 12. Minus: Qimmatli qogʻozlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash 0 13. Minus: Boshqa aktivlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash 0 14. Aktivlar boʻyicha ehtimoliy zararlarni baholashdan keyingi sof daromad (10-11-12-13) 0 4. FOIZSIZ DAROMADLAR 15. Vositachilik va koʻrsatilgan xizmatlar uchun olingan daromadlar 0 16. Investitsiyadan olingan foyda va dividendlar 0 17. Boshqa foizsiz daromadlar 0 18. Jami foizsiz daromadlar (15+16+17) 0 5. FOIZSIZ XARAJATLAR 19. Koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik xarajatlari 0 20. Investitsiyadan koʻrilgan zararlar 0 21. Boshqa foizsiz xarajatlar 0 22. Jami foizsiz xarajatlar (19+20+21) 0 23. 6. OPERATSION XARAJATLARDAN OLDINGI SOF FOYDA (14+18-22) 0 7. OPERATSION XARAJATLAR 24. Xodimlar ish haqi va ular uchun qilingan boshqa xarajatlar 0 25. Ijara va taʼminot xarajatlari 0 26. Xizmat safari va transport xarajatlari 0 27. Maʼmuriy xarajatlar 0 28. Reprezentatsiya va xayriya 0 29. Eskirish xarajatlari 0 30. Sugʻurta, soliq va boshqa xarajatlar 0 31. Jami operatsion xarajatlar (24+25+26+27+28+29+30) 0 32. 8. BERILGAN MOLIYAVIY MABLAGʻLAR VA DEPOZITLAR BILAN BOGʻLIQ BOʻLMAGAN KOʻRILISHI MUMKIN BOʻLGAN ZARARLARNI BAHOLASH 33. Foyda soligʻini baholash 0 34. TUZATISHLARGAA BOʻLGAN DAROMAD (32-33) 0 35. Koʻzda tutilmagan daromad yoki zararlar, sof 0 36. Foyda boʻyicha boshqa tuzatmalar, sof 0 37. SOF FOYDA (ZARAR) (34+35+36) 0 Rahbar imzosi: _________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: _________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) Kapitalidagi oʻzgarishlar 20__ y “____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Koʻrsatkichlar Miqdori 1. Oʻtgan yildagi kapital 0 2. Oʻtgan yil hisobotida aks ettirilmagan kapitaldagi tuzatishlar, sof 0 3. Tuzatishlardan soʻng oʻtgan yildagi kapital (1+ 2) 0 4. Yil boshidan sof foyda 0 5. Ustav kapitalidagi joriy yildagi oʻzgarishlar 0 6. Qoʻshilgan kapitaldagi oʻzgarishlar 0 7. Zaxira fondidagi oʻzgarishlar 0 8. Tekinga olingan mulklarning joriy yildagi oʻzgarishi 0 9. Boshlangʻich qiymatga nisbatan baholash qiymatining oshgan summasi 0 10. MINUS: oʻtgan yil foydasining taqsimlangan qismi 0 11. MINUS: joriy yil foydasidan hisoblangan dividendlar 0 12. Joriy yil kapitaliga taʼsir etgan boshqa oʻzgarishlar (sof) 0 13. Jami kapital (3+4+5+6+7+8+9-10-11+12) 0 Rahbar imzosi: __________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: __________________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) Aktivlar sifatini tasniflash va ular boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun yaratilgan zaxiralar 20__ y “____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Aktivlar tarkibi Aktivlar qoldigʻi Aktivlar sifati ( I -standart, II -substandart, III -qoniqarsiz, IV -shubhali, V -umidsiz) Ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun haqiqatda yaratilgan zaxiralar Jami Sifat toifasi boʻyicha aktivlar I II III IV V I II III IV V I . Jami aktivlar 1. Kassadagi naqd pul va boshqa toʻlov hujjatlari 2. Markaziy bankdagi mablagʻlar 3. Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar 4. Kredit tashkilotlariga berilgan qisqa muddatli (bir yildan kam) moliyaviy mablagʻlar 5. Kredit tashkilotlariga berilgan uzoq muddatli (bir yil va undan yuqori) moliyaviy mablagʻlar 6. Mijozlarning majburiyatlari — Kafolat va kafilliklar 7. Investitsiyalar 8. Sud jarayonidagi aktivlar 9. Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar 10. Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizsiz daromadlar 11. Asosiy vositalar 12. Nomoddiy aktivlar 13. Boshqa aktivlar II . Balansdan tashqari moddalar 1. Kafolat va kafilliklar 2. Kredit tavakkalchiligi mavjud balansdan tashqari boshqa moddalar Rahbar imzosi: ________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ________________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) Likvidlilik tahlili 20__ y “____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Koʻrsatkichlar Miqdori 1. Yuqori likvidli aktivlar 1.1. Kassadagi naqd pullar 1.2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Markaziy bankning qimmatli qogʻozlari 1.3. “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” va “Moody`s Investors Service” kompaniyalaridan birining “B-” / “B3” reyting darajasidan kam boʻlmagan reyting baholariga ega mahalliy banklarda ochilgan talab qilib olinguncha hisobvaraqlardagi mablagʻlar. 2. Likvidlilik koeffitsiyentlari 2.1. Likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti 2.1.1. Yuqori likvidli aktivlar 2.1.2. Keyingi 30 kun ichidagi jami sof chiqim 30 kunlik chiqim summasi 30 kunlik kirim summasi Rahbar imzosi: __________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: __________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) Berilgan va jalb qilingan moliyaviy mablagʻlar boʻyicha oʻrtacha tortilgan foiz stavkalari toʻgʻrisida hisobot 20__ y “____”___________ holatiga T/r Soʻndirish muddatlari Berilgan moliyaviy mablagʻlar Jalb qilingan moliyaviy mablagʻlar Jami miqdori (ming soʻmda) Oʻrtacha tortilgan foiz stavkasi (foizda) Jami miqdori (ming soʻmda) Oʻrtacha tortilgan foiz stavkasi (foizda) 1. 1 dan 30 kungacha 2. 31 dan 180 kungacha 3. 181 dan 365 kungacha 4. 1 dan 5 yilgacha 5. 5 dan 10 yilgacha 6. 10 yildan ortiq 7. Muddatsiz Jami Rahbar imzosi: _____________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: _____________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) Prudensial normativlar hisob-kitobi 20__ y “____”___________ holatiga T/r Koʻrsatkichlar Hisob-kitoblar formulasi Belgilangan normativning minimal miqdori Belgilangan normativning joriy koʻrsatkichi Farqi 1. Kapital yetarliligi koʻrsatkichi 1.1. Kapitalning yetarlilik koeffitsiyenti xususiy kapital (minus: yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) qilingan barcha investitsiyalar) 10% jami aktivlar (minus: yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) qilingan barcha investitsiyalar) + kafolat va kafilliklar 2. Likvidlilik koʻrsatkichi 2.1. Likvidlikni qoplash meʼyori yuqori likvidli aktivlar 100% keyingi 30 kun ichidagi jami sof chiqim 3. Qarzdorlar bilan operatsiyalar 3.1. Bir qarz oluvchi (prinsipal) yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar (prinsipallar) guruhi uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi uchun tavakkalchilikning jami miqdori 20% xususiy kapital 3.2. Bir kredit tashkiloti uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori bir kredit tashkiloti uchun tavakkalchilikning jami miqdori 30% jami aktivlar + kafolat va kafilliklar 3.3. Tashkilotga aloqador boʻlgan bir shaxsga (prinsipalga) toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilotga aloqador boʻlgan bir shaxsga (prinsipalga) toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning jami miqdori 10% xususiy kapital 3.4. Tashkilotga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga (prinsipallarga) toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilotga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga (prinsipallarga) toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning jami miqdori 25% xususiy kapital 4. Investitsiyalar 4.1. Yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) investitsiyalarning eng koʻp miqdori yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) investitsiyalarning jami miqdori 20% xususiy kapital Rahbar imzosi: ___________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ___________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
____ _________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) Berilgan kafolat va kafilliklar toʻgʻrisida maʼlumot 20__ y “____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Balans hisobvaragʻi Mijoz Kafolatlar berish tashkiloti bilan aloqadorligi (ha/yoʻq) Kafolat / kafillik berilgan sana Kafolat / kafillik amal qilish muddati Berilgan kafolat / kafillik summasi Berilgan kafolat / kafillik boʻyicha benefitsiar (kredit tashkiloti) Taʼminot nomi STIR / JSHSHIR shu jumladan, depozit mablagʻlari summasi turi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Rahbar imzosi: ________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ________________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) Kredit tashkilotlariga berilgan moliyaviy mablagʻlar toʻgʻrisida maʼlumot 20__ y “____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Kredit tashkiloti nomi Bosh shartnoma boʻyicha beriladigan moliyaviy mablagʻ miqdori Haqiqatda ajratilgan moliyaviy mablagʻ miqdori Moliyaviy mablagʻ ajratilgan sana Berilgan moliyaviy mablagʻning hisobot davriga qoldigʻi Yillik foiz stavkasi Oʻzlashtirilmagan moliyaviy mablagʻ miqdori Taʼminot miqdori Taʼminot turi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Rahbar imzosi: ________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ________________________________ F.I.O.
Kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) Sotib olingan qimmatli qogʻozlar va banklarga joylashtirilgan depozitlar toʻgʻrisida maʼlumot 20__ y “____”___________ holatiga ming soʻmda T/r H/v Bank nomi Mablagʻ joylashtirilgan sana Mablagʻlarni qaytarish sanasi Mablagʻlarni joylashtirish maqsadi Joylashtirilgan mablagʻ miqdori Joylashtirilgan mablagʻning hisobot sanasiga qoldigʻi Foiz stavkasi Izoh 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Rahbar imzosi: ________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ________________________________ F.I.O.
Rais T. ISHMETOV
Toshkent sh.,
2025-yil 10-iyul,
14/12-son