UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 16-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 16 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 июля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национальное агентство перспективных проектов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 July 2025 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг

буйруғи

НИЗОМ

ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида »ги ва « Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 16 июлдаги 17-сон буйруғига ИЛОВА

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги

Мазкур Низом қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши жараёнида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) билан ўзаро муносабатларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ;

инвестиция воситачиси — мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;

ҳисобга олиш регистрлари — инвестиция воситачисида ва Марказий депозитарийда қимматли қоғозларни сақлаш ҳамда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими;

депо ҳисобварағи — депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган, инвестиция воситачисининг ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар йиғиндиси;

эмиссиявий қимматли қоғозлар — битта чиқарилиш доирасида бир хил белгилар ва реквизитларга эга бўлган, мазкур чиқарилиш учун ягона шартлар асосида жойлаштириладиган ҳамда муомалада бўладиган қимматли қоғозлар;

қимматли қоғозларни чиқариш параметрлари — қимматли қоғозларни чиқариш (эмиссия) миқдори, номинал қиймати, чиқариш шакли, чиқариладиган қимматли қоғозлар сони, уларнинг тури ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар;

депозитар тизим — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобга олиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ўтказиш тизими.

2-боб. Давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар эмиссияларини Марказий депозитарийда ҳисобга қўйиш

2. Марказий депозитарий ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозларни ҳисобга олишни амалга оширади.

3. Депозитар тизимда фақат Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар чиқарилишининг муомалага киритилишига йўл қўйилади.

4. Ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай Марказий депозитарийга қуйидаги ҳужжатлар юборилади:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган эмитентнинг эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарори;

қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласи (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);

қимматли қоғозларнинг чиқарилишига аввал берилган давлат рўйхатидан ўтказиш рақамини бекор қилиш тўғрисидаги қарор (қимматли қоғозлар янги чиқарилган тақдирда).

5. Ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарийда мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш бўйича тегишли журналлар юритилади. Журналда ҳужжатларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги ёзув, шу жумладан топшириш (қабул қилиш) санаси ва ҳужжатларни имзо қўйган холда топширган (қабул қилган) масъул ижрочи тўғрисидаги ёзувлар бўлиши керак.

6. Марказий депозитарий ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида эмитентга ва депозитар тизимдаги ҳар бир қимматли қоғозга ички кодларни берган ҳолда эмитентни ҳамда унинг қимматли қоғозларини Марказий депозитарийнинг ҳисоб регистрларида тавсифлаш йўли билан қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳисобга қўяди ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги хабарномани инвестиция воситачиларига юборади.

7. Қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳисобга қўйилганидан кейин депозитар тизимда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни сақлаш ва ҳисобга олиш Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари томонидан депонентлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

8. Марказий депозитарий ваколатли давлат органига мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан ҳисобот тақдим этади.

3-боб. Қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига ўзгартиришлар киритиш

9. Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, барча ўзгартириш ва қўшимчалар Марказий депозитарийнинг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилиши керак.

10. Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига қўшимча акциялар чиқариш билан бир вақтда ўзгартиришлар киритилган тақдирда, қўшимча чиқаришни ҳисобга қўйиш ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

11. Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига қимматли қоғозларни бекор қилиш билан бир вақтда ўзгартиришлар киритилган тақдирда, қимматли қоғозлар чиқарилишларини ҳисобдан чиқариш ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

12. Ваколатли давлат органи қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига ўзгартиришлар киритилганидан кейин беш иш куни ичида қимматли қоғозларни чиқариш параметрлари ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Марказий депозитарийга юборади.

13. Ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарий тегишли журнални ҳужжатлар топширилганлиги (қабул қилинганлиги) тўғрисидаги ёзув, шу жумладан топшириш (қабул қилиш) санаси ва ҳужжатларни имзо қўйган холда топширган (қабул қилган) масъул ижрочи тўғрисидаги ёзувларни қайд этган ҳолда юритади.

14. Марказий депозитарий ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Марказий депозитарийнинг ҳисоб регистрларига ўзгартиришлар киритади ва тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисидаги хабарномани инвестиция воситачиларига юборади.

15. Эмитентнинг қимматли қоғозларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритадиган инвестиция воситачилари уч иш куни ичида қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига ўзгартиришлар киритиши шарт.

4-боб. Қимматли қоғозлар чиқарилишини Марказий депозитарийдан ҳисобдан чиқариш

16. Қимматли қоғозлар чиқарилиши бекор қилинган тақдирда, Марказий депозитарийда ҳисобдан чиқарилади.

17. Марказий депозитарийда ҳаракатсизлантирилган, бекор қилиниши лозим бўлган ҳужжатсиз ва ҳужжатли қимматли қоғозларни йиғиш Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади.

Марказий депозитарийда ҳаракатсизлантирилмаган, бекор қилиниши лозим бўлган ҳужжатли қимматли қоғозларни йиғиш ва уларни кейинчалик йўқ қилиш эмитент томонидан амалга оширилади.

18. Марказий депозитарий ваколатли давлат органига Марказий депозитарийда ҳаракатсизлантирилган, бекор қилиниши лозим бўлган ҳужжатсиз ва ҳужжатли қимматли қоғозлар ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарномани бир иш куни ичида юборади.

19. Ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарийда қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини топшириш-қабул қилиш бўйича тегишли журналлар юритилади. Журналда ҳужжатларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги ёзув, шу жумладан топшириш (қабул қилиш) санаси ва ҳужжатларни имзо қўйган холда топширган (қабул қилган) масъул ижрочи тўғрисидаги ёзувлар бўлиши керак.

20. Марказий депозитарий уч иш куни ичида қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида ўз ҳисоб регистрларига ўзгартиришлар киритади ва тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисидаги хабарномани инвестиция воситачиларига юборади.

5-боб. Ҳисобот

21. Марказий депозитарий депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштиришни амалга оширади.

22. Марказий депозитарий ҳар ҳафтанинг душанба кунида ваколатли давлат органига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ва қимматли қоғозларни чиқариш параметрларининг ўзгариши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

23. Марказий депозитарий ҳар ҳафтанинг душанба кунида ваколатли давлат органига Марказий депозитарийда ҳисобдан чиқарилган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.

24. Марказий депозитарий ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмасдан ваколатли давлат органига эмитентларнинг Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар эмиссиясининг жойлаштирилиши тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.

6-боб. Қимматли қоғозлар эмиссияларини солиштириш

25. Марказий депозитарий ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмасдан ваколатли давлат органига Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар чиқарилишлари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ электрон шаклда тақдим этади.

26. Ваколатли давлат органи ўн беш иш куни ичида тақдим этилган маълумотларни Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестри маълумотлари билан солиштиради.

Солиштириш натижаларига кўра номувофиқликлар аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи томонидан далолатнома расмийлаштирилади. Бунда, далолатнома қимматли қоғозларнинг тегишли чиқарилишлари бўйича зарур маълумотлар ва улар бўйича тафовутлар кўрсатилган ҳолда ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарийнинг масъул ходимлари томонидан тасдиқланади.

27. Ваколатли давлат органи далолатнома асосида номувофиқларни бартараф этиш учун Марказий депозитарийнинг маълумотлар базасига зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги кўрсатмани, зарурат бўлган тақдирда, тегишли бўлган ҳужжатларни илова қилган холда Марказий депозитарийга юборади.

Марказий депозитарий кўрсатма келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида номувофиқликларни бартараф этади ва ваколатли давлат органига номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

7-боб. Якуний қоида

28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ва қимматли қоғозларни чиқариш параметрларининг ўзгариши тўғрисидаги

Марказий депозитарийдаги эмитентнинг коди Эмитентнинг номи Эмитеннинг тоифаси КТУТ коди Ҳудуди Тармоқ (ДБИБТ коди бўйича) Устав фонди (млн. сўм) Номинал қиймати сўмда Чиқарилган қимматли қоғозлар сони Қимматли қоғоз тури ва чиқариш шакли Қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами Чиқаришнинг рўйхатдан ўтказилган санаси Ҳисобга қўйилган сана Марказий депозитарийдаги қимматли қоғоз коди 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Марказий депозитарийда ҳисобдан чиқарилган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги

Марказий депозитарийдаги эмитентнинг коди Эмитентнинг номи Устав фонди (млн. сўм) Номинал қиймати сўмда Чиқарилган қимматли қоғозлар сони Қимматли қоғоз тури ва чиқариш шакли Қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш рақами Чиқаришни рўйхатдан ўтказиш санаси Марказий депозитарийдаги қимматли қоғоз коди Ҳисобдан чиқариш санаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Эмитентларнинг Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар эмиссиясининг жойлаштирилиши тўғрисидаги

Эмитентнинг Марказий депозитарийдаги коди Эмитентнинг номи КТУТ коди Ҳудуд Тармоқ (ДБИБТ коди бўйича) Эмитент эмиссияга хизмат кўрсатиш учун шартнома тузган инвестиция воситачисининг номи Устав фонди Номинал Чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг умумий сони Марказий депозитарийда сақланаётган қимматли қоғозлар Марказий депозитарийда сақланмайдиган қимматли қоғозлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11

Қимматли қоғозларни эмиссия рисоласи бўйича тақсимлаш Марказий депозитарийда қимматли қоғозлар тақсимоти (жорий ҳолати) Биржада сотиш учун Марказий депозитарийда блокланган қимматли қоғозлар давлат улуши эркин сотиш чет эл инвесторлари меҳнат жамоаси улуши бошқалар (таъсисчилар) давлат улуши меҳнат жамоаси улуши эркин сотиш чет эл инвесторлари бошқалар 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22

Қарорлар бўйича Марказий депозитарийда блокланган қимматли қоғозлар Бошқа асосларга кўра Марказий депозитарийда блокланган қимматли қоғозлар Инвестиция воситачиларида ҳисобга олинадиган қимматли қоғозларнинг умумий сони Сақлашдан олинган 23 24 25 26

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар чиқарилишлари тўғрисидаги

Эмитетнинг номи Қимматли қоғозни рўйхатдан ўтказиш давлат коди Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган Чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси Марказий депозитарийдаги қимматли қоғозлар коди Марказий депозитарийдаги эмитетнинг коди Чиқариш учун асос (асосий, қўшимча, қайта баҳолаш, реструктуризация) Жойлаш-тиришнинг бошланиши Жойлаш-тиришнинг тугаши Асос ҳужжатининг рақами ва санаси (эмиссия рисоласи) КТУТ коди Ҳудуд 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Тармоқ (ДБИБТ коди бўйича) Устав фонди Номинал Қимматли қоғознинг чиқарилишдаги сони Қимматли қоғозларни эмиссия рисоласи бўйича тақсимлаш давлат улуши эркин сотиш чет эл инвесторлари меҳнат жамоаси улуши бошқалар 13 14 15 16 17 18 19 20 21

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар чиқарилишларини таққослаш учун

Майдон номи Майдон тури ва ўлчами Майдоннинг маъноси № _GOSREG С(15) Қимматли қоғозни давлат рўйхатидан ўтказиш рақами GOSREG С(30) Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган D_GOSREG D(8) Қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган сана № _CD С(12) Марказий депозитарийдаги қимматли қоғознинг коди OS № OV_V С(30) Қимматли қоғозларни чиқариш учун асос (асосий, қайта баҳолаш, реструктуризация) D_BEGI № D(8) Жойлаштиришнинг бошланиши D_E № D D(8) Жойлаштиришнинг тугаши № _PE С(10) Эмиссия рисоласи рақами D_PE D(8) Эмиссия рисоласи рўйхатга олинган сана KOD_EM С(7) Марказий депозитарийдаги эмитентнинг коди № AME_EM С(70) Эмитент номи OKPO С(8) КТУТ коди REGIO № С(30) Ҳудуд SOOGU С(5) Тармоқ (ДБИБТ коди бўйича) CAPITAL №(15) Устав фонди (умумий) №OMI № AL № (15) Номинал AMOU № T_CB № (15) Қимматли қоғознинг чиқарилишидаги миқдори SUMM_V № (15) Қимматли қоғознинг чиқарилиш суммаси PR_I_B № (10) Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган оддий эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар сони PR_I_ № № (10) Ҳужжат шаклда чиқарилган оддий эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар сони PR_P_B № (10) Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган қимматли қоғознинг тақдим этувчига тўғри келадиган миқдори PR_P_ № № (10) Нақд шаклда чиқарилган қимматли қоғознинг тақдим этувчига тўғри келадиган миқдори PRIV_I_B № (10) Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган имтиёзли эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар сони PRIV_I_ № № (10) Ҳужжат шаклда чиқарилган имтиёзли эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар сони PRIV_P_B № (10) Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган қимматли қоғознинг тақдим этувчига бириктирилган миқдори PRIV_P_ № № (10) Нақд шаклда чиқарилган тақдим этувчига имтиёзли қимматли қоғозлар сони AM_GOS № (10) Давлат улуши (дона) AM_SV № (10) Эркин сотиш (дона) AM_I № OSTR № (10) Хорижий инвесторлар (дона) AM_TK № (10) Меҳнат жамоаси улуши (дона) AM_OTHER № (10) Бошқа ҳиссалар (дона)

Директор Д. ЛИ

Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 16 июль,

2025 йил 3 июль

17-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 10/25/3666/0732-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining

buyrugʻi

NIZOM

HISOBOT

HISOBOT

HISOBOT

MAʼLUMOT

MAʼLUMOT

Qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati bilan oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida ”gi va “ Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq buyuraman:

1. Qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati bilan oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2025-yil 16-iyuldagi 17-son buyrugʻiga ILOVA

Qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati bilan oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom qimmatli qogʻozlarni chiqarish, joylashtirish va ularning muomalada boʻlishi jarayonida qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati (bundan buyon matnda Markaziy depozitariy deb yuritiladi) bilan oʻzaro munosabatlarini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi (bundan buyon matnda vakolatli davlat organi deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi ;

investitsiya vositachisi — mijozning topshirigʻiga binoan, mijoz nomidan va uning hisobidan qimmatli qogʻozlarga doir bitimlar hamda operatsiyalarni amalga oshiruvchi qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchisi;

hisobga olish registrlari — investitsiya vositachisida va Markaziy depozitariyda qimmatli qogʻozlarni saqlash hamda qimmatli qogʻozlarga boʻlgan huquqlarni hisobga olish boʻyicha depozitar operatsiyalar standartlari bilan belgilangan yozuvlar tizimi;

depo hisobvaragʻi — deponentning qimmatli qogʻozlarini saqlash va qimmatli qogʻozlarga boʻlgan huquqlarni hisobga olish uchun moʻljallangan, investitsiya vositachisining va Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysining hisobga olish registrlaridagi yozuvlar yigʻindisi;

emissiyaviy qimmatli qogʻozlar — bitta chiqarilish doirasida bir xil belgilar va rekvizitlarga ega boʻlgan, mazkur chiqarilish uchun yagona shartlar asosida joylashtiriladigan hamda muomalada boʻladigan qimmatli qogʻozlar;

qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlari — qimmatli qogʻozlarni chiqarish (emissiya) miqdori, nominal qiymati, chiqarish shakli, chiqariladigan qimmatli qogʻozlar soni, ularning turi va boshqalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

depozitar tizim — Oʻzbekiston Respublikasi hududida qimmatli qogʻozlarni saqlash, hisobga olish va ularga boʻlgan huquqlarni oʻtkazish tizimi.

2-bob. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlar emissiyalarini Markaziy depozitariyda hisobga qoʻyish

2. Markaziy depozitariy vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlarni hisobga olishni amalga oshiradi.

3. Depozitar tizimda faqat Markaziy depozitariyda hisobga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishining muomalaga kiritilishiga yoʻl qoʻyiladi.

4. Vakolatli davlat organi tomonidan qimmatli qogʻozlarning chiqarilishi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kundan eʼtiboran besh ish kunidan kechiktirmay Markaziy depozitariyga quyidagi hujjatlar yuboriladi:

davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan emitentning emissiyaviy qimmatli qogʻozlarni chiqarish toʻgʻrisidagi qarori;

qimmatli qogʻozlarning emissiya risolasi (qimmatli qogʻozlar ommaviy joylashtirilgan taqdirda);

qimmatli qogʻozlarning chiqarilishiga avval berilgan davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqamini bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror (qimmatli qogʻozlar yangi chiqarilgan taqdirda).

5. Vakolatli davlat organi va Markaziy depozitariyda mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni topshirish-qabul qilish boʻyicha tegishli jurnallar yuritiladi. Jurnalda hujjatlarni topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisidagi yozuv, shu jumladan topshirish (qabul qilish) sanasi va hujjatlarni imzo qoʻygan xolda topshirgan (qabul qilgan) masʼul ijrochi toʻgʻrisidagi yozuvlar boʻlishi kerak.

6. Markaziy depozitariy hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida emitentga va depozitar tizimdagi har bir qimmatli qogʻozga ichki kodlarni bergan holda emitentni hamda uning qimmatli qogʻozlarini Markaziy depozitariyning hisob registrlarida tavsiflash yoʻli bilan qimmatli qogʻozlar chiqarilishini hisobga qoʻyadi va qimmatli qogʻozlar chiqarilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani investitsiya vositachilariga yuboradi.

7. Qimmatli qogʻozlar chiqarilishi hisobga qoʻyilganidan keyin depozitar tizimda qimmatli qogʻozlarga boʻlgan huquqlarni saqlash va hisobga olish Markaziy depozitariy va (yoki) investitsiya vositachilari tomonidan deponentlar bilan tuzilgan shartnomalarga muvofiq amalga oshiriladi.

8. Markaziy depozitariy vakolatli davlat organiga mazkur Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga asosan hisobot taqdim etadi.

3-bob. Qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlariga oʻzgartirishlar kiritish

9. Avval davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlariga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, barcha oʻzgartirish va qoʻshimchalar Markaziy depozitariyning hisobga olish registrlarida aks ettirilishi kerak.

10. Avval davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlariga qoʻshimcha aksiyalar chiqarish bilan bir vaqtda oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, qoʻshimcha chiqarishni hisobga qoʻyish ushbu Nizomning 2-bobida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

11. Avval davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlariga qimmatli qogʻozlarni bekor qilish bilan bir vaqtda oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, qimmatli qogʻozlar chiqarilishlarini hisobdan chiqarish ushbu Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

12. Vakolatli davlat organi qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlariga oʻzgartirishlar kiritilganidan keyin besh ish kuni ichida qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlari oʻzgarganligini tasdiqlovchi hujjatlarni Markaziy depozitariyga yuboradi.

13. Vakolatli davlat organi va Markaziy depozitariy tegishli jurnalni hujjatlar topshirilganligi (qabul qilinganligi) toʻgʻrisidagi yozuv, shu jumladan topshirish (qabul qilish) sanasi va hujjatlarni imzo qoʻygan xolda topshirgan (qabul qilgan) masʼul ijrochi toʻgʻrisidagi yozuvlarni qayd etgan holda yuritadi.

14. Markaziy depozitariy hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida Markaziy depozitariyning hisob registrlariga oʻzgartirishlar kiritadi va tegishli oʻzgartirishlar kiritilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani investitsiya vositachilariga yuboradi.

15. Emitentning qimmatli qogʻozlariga boʻlgan huquqlarning hisobini yuritadigan investitsiya vositachilari uch ish kuni ichida qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlariga oʻzgartirishlar kiritishi shart.

4-bob. Qimmatli qogʻozlar chiqarilishini Markaziy depozitariydan hisobdan chiqarish

16. Qimmatli qogʻozlar chiqarilishi bekor qilingan taqdirda, Markaziy depozitariyda hisobdan chiqariladi.

17. Markaziy depozitariyda harakatsizlantirilgan, bekor qilinishi lozim boʻlgan hujjatsiz va hujjatli qimmatli qogʻozlarni yigʻish Markaziy depozitariy tomonidan amalga oshiriladi.

Markaziy depozitariyda harakatsizlantirilmagan, bekor qilinishi lozim boʻlgan hujjatli qimmatli qogʻozlarni yigʻish va ularni keyinchalik yoʻq qilish emitent tomonidan amalga oshiriladi.

18. Markaziy depozitariy vakolatli davlat organiga Markaziy depozitariyda harakatsizlantirilgan, bekor qilinishi lozim boʻlgan hujjatsiz va hujjatli qimmatli qogʻozlar hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani bir ish kuni ichida yuboradi.

19. Vakolatli davlat organi va Markaziy depozitariyda qimmatli qogʻozlar chiqarilishini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarorning nusxasini topshirish-qabul qilish boʻyicha tegishli jurnallar yuritiladi. Jurnalda hujjatlarni topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisidagi yozuv, shu jumladan topshirish (qabul qilish) sanasi va hujjatlarni imzo qoʻygan xolda topshirgan (qabul qilgan) masʼul ijrochi toʻgʻrisidagi yozuvlar boʻlishi kerak.

20. Markaziy depozitariy uch ish kuni ichida qimmatli qogʻozlar chiqarilishlari hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisida oʻz hisob registrlariga oʻzgartirishlar kiritadi va tegishli oʻzgartirishlar kiritilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani investitsiya vositachilariga yuboradi.

5-bob. Hisobot

21. Markaziy depozitariy depo hisobvaraqlari boʻyicha emissiyaviy qimmatli qogʻozlar harakati toʻgʻrisidagi axborotni toʻplash va tizimlashtirishni amalga oshiradi.

22. Markaziy depozitariy har haftaning dushanba kunida vakolatli davlat organiga mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda Markaziy depozitariyda hisobga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlarning chiqarilishi va qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlarining oʻzgarishi toʻgʻrisidagi hisobotni taqdim etadi.

23. Markaziy depozitariy har haftaning dushanba kunida vakolatli davlat organiga Markaziy depozitariyda hisobdan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishi toʻgʻrisidagi hisobotni mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda taqdim etadi.

24. Markaziy depozitariy har chorakda hisobot choragidan keyingi oyning beshinchi kunidan kechiktirmasdan vakolatli davlat organiga emitentlarning Markaziy depozitariyda hisobga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlar emissiyasining joylashtirilishi toʻgʻrisidagi hisobotni mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda taqdim etadi.

6-bob. Qimmatli qogʻozlar emissiyalarini solishtirish

25. Markaziy depozitariy har chorakda hisobot choragidan keyingi oyning beshinchi sanasidan kechiktirmasdan vakolatli davlat organiga Markaziy depozitariyda hisobga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mazkur Nizomning 4 va 5-ilovalariga muvofiq elektron shaklda taqdim etadi.

26. Vakolatli davlat organi oʻn besh ish kuni ichida taqdim etilgan maʼlumotlarni Emissiyaviy qimmatli qogʻozlar chiqarilishlarining yagona davlat reyestri maʼlumotlari bilan solishtiradi.

Solishtirish natijalariga koʻra nomuvofiqliklar aniqlangan taqdirda, vakolatli davlat organi tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi. Bunda, dalolatnoma qimmatli qogʻozlarning tegishli chiqarilishlari boʻyicha zarur maʼlumotlar va ular boʻyicha tafovutlar koʻrsatilgan holda vakolatli davlat organi va Markaziy depozitariyning masʼul xodimlari tomonidan tasdiqlanadi.

27. Vakolatli davlat organi dalolatnoma asosida nomuvofiqlarni bartaraf etish uchun Markaziy depozitariyning maʼlumotlar bazasiga zarur oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisidagi koʻrsatmani, zarurat boʻlgan taqdirda, tegishli boʻlgan hujjatlarni ilova qilgan xolda Markaziy depozitariyga yuboradi.

Markaziy depozitariy koʻrsatma kelib tushgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida nomuvofiqliklarni bartaraf etadi va vakolatli davlat organiga nomuvofiqliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi hisobotni taqdim etadi.

7-bob. Yakuniy qoida

28. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.

Qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati bilan oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Markaziy depozitariyda hisobga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlarning chiqarilishi va qimmatli qogʻozlarni chiqarish parametrlarining oʻzgarishi toʻgʻrisidagi

Markaziy depozitariydagi emitentning kodi Emitentning nomi Emitenning toifasi KTUT kodi Hududi Tarmoq (DBIBT kodi boʻyicha) Ustav fondi (mln. soʻm) Nominal qiymati soʻmda Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar soni Qimmatli qogʻoz turi va chiqarish shakli Qimmatli qogʻozlar chiqarilishining davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami Chiqarishning roʻyxatdan oʻtkazilgan sanasi Hisobga qoʻyilgan sana Markaziy depozitariydagi qimmatli qogʻoz kodi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14

Qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati bilan oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Markaziy depozitariyda hisobdan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishi toʻgʻrisidagi

Markaziy depozitariydagi emitentning kodi Emitentning nomi Ustav fondi (mln. soʻm) Nominal qiymati soʻmda Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar soni Qimmatli qogʻoz turi va chiqarish shakli Qimmatli qogʻozlar chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami Chiqarishni roʻyxatdan oʻtkazish sanasi Markaziy depozitariydagi qimmatli qogʻoz kodi Hisobdan chiqarish sanasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10

Qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati bilan oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Emitentlarning Markaziy depozitariyda hisobga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlar emissiyasining joylashtirilishi toʻgʻrisidagi

Emitentning Markaziy depozitariydagi kodi Emitentning nomi KTUT kodi Hudud Tarmoq (DBIBT kodi boʻyicha) Emitent emissiyaga xizmat koʻrsatish uchun shartnoma tuzgan investitsiya vositachisining nomi Ustav fondi Nominal Chiqarilishdagi qimmatli qogʻozlarning umumiy soni Markaziy depozitariyda saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar Markaziy depozitariyda saqlanmaydigan qimmatli qogʻozlar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11

Qimmatli qogʻozlarni emissiya risolasi boʻyicha taqsimlash Markaziy depozitariyda qimmatli qogʻozlar taqsimoti (joriy holati) Birjada sotish uchun Markaziy depozitariyda bloklangan qimmatli qogʻozlar davlat ulushi erkin sotish chet el investorlari mehnat jamoasi ulushi boshqalar (taʼsischilar) davlat ulushi mehnat jamoasi ulushi erkin sotish chet el investorlari boshqalar 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22

Qarorlar boʻyicha Markaziy depozitariyda bloklangan qimmatli qogʻozlar Boshqa asoslarga koʻra Markaziy depozitariyda bloklangan qimmatli qogʻozlar Investitsiya vositachilarida hisobga olinadigan qimmatli qogʻozlarning umumiy soni Saqlashdan olingan 23 24 25 26

Qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati bilan oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Markaziy depozitariyda hisobga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishlari toʻgʻrisidagi

Emitetning nomi Qimmatli qogʻozni roʻyxatdan oʻtkazish davlat kodi Davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organ Chiqarishni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasi Markaziy depozitariydagi qimmatli qogʻozlar kodi Markaziy depozitariydagi emitetning kodi Chiqarish uchun asos (asosiy, qoʻshimcha, qayta baholash, restrukturizatsiya) Joylash-tirishning boshlanishi Joylash-tirishning tugashi Asos hujjatining raqami va sanasi (emissiya risolasi) KTUT kodi Hudud 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Tarmoq (DBIBT kodi boʻyicha) Ustav fondi Nominal Qimmatli qogʻozning chiqarilishdagi soni Qimmatli qogʻozlarni emissiya risolasi boʻyicha taqsimlash davlat ulushi erkin sotish chet el investorlari mehnat jamoasi ulushi boshqalar 13 14 15 16 17 18 19 20 21

Qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati bilan oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Markaziy depozitariyda hisobga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishlarini taqqoslash uchun

Maydon nomi Maydon turi va oʻlchami Maydonning maʼnosi № _GOSREG S(15) Qimmatli qogʻozni davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami GOSREG S(30) Davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organ D_GOSREG D(8) Qimmatli qogʻozlar chiqarilishi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana № _CD S(12) Markaziy depozitariydagi qimmatli qogʻozning kodi OS № OV_V S(30) Qimmatli qogʻozlarni chiqarish uchun asos (asosiy, qayta baholash, restrukturizatsiya) D_BEGI № D(8) Joylashtirishning boshlanishi D_E № D D(8) Joylashtirishning tugashi № _PE S(10) Emissiya risolasi raqami D_PE D(8) Emissiya risolasi roʻyxatga olingan sana KOD_EM S(7) Markaziy depozitariydagi emitentning kodi № AME_EM S(70) Emitent nomi OKPO S(8) KTUT kodi REGIO № S(30) Hudud SOOGU S(5) Tarmoq (DBIBT kodi boʻyicha) CAPITAL №(15) Ustav fondi (umumiy) №OMI № AL № (15) Nominal AMOU № T_CB № (15) Qimmatli qogʻozning chiqarilishidagi miqdori SUMM_V № (15) Qimmatli qogʻozning chiqarilish summasi PR_I_B № (10) Hujjatsiz shaklda chiqarilgan oddiy egasining nomi yozilgan qimmatli qogʻozlar soni PR_I_ № № (10) Hujjat shaklda chiqarilgan oddiy egasining nomi yozilgan qimmatli qogʻozlar soni PR_P_B № (10) Hujjatsiz shaklda chiqarilgan qimmatli qogʻozning taqdim etuvchiga toʻgʻri keladigan miqdori PR_P_ № № (10) Naqd shaklda chiqarilgan qimmatli qogʻozning taqdim etuvchiga toʻgʻri keladigan miqdori PRIV_I_B № (10) Hujjatsiz shaklda chiqarilgan imtiyozli egasining nomi yozilgan qimmatli qogʻozlar soni PRIV_I_ № № (10) Hujjat shaklda chiqarilgan imtiyozli egasining nomi yozilgan qimmatli qogʻozlar soni PRIV_P_B № (10) Hujjatsiz shaklda chiqarilgan qimmatli qogʻozning taqdim etuvchiga biriktirilgan miqdori PRIV_P_ № № (10) Naqd shaklda chiqarilgan taqdim etuvchiga imtiyozli qimmatli qogʻozlar soni AM_GOS № (10) Davlat ulushi (dona) AM_SV № (10) Erkin sotish (dona) AM_I № OSTR № (10) Xorijiy investorlar (dona) AM_TK № (10) Mehnat jamoasi ulushi (dona) AM_OTHER № (10) Boshqa hissalar (dona)

Direktor D. LI

Markaziy bank raisi T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2025-yil 16-iyul,

2025-yil 3-iyul

17-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.08.2025-y., 10/25/3666/0732-son)

lex.uz