UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 14-avgust · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 14 август · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 августа 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 August 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР

ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТАРКИБИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва инфратузилмани яхшилаш, замонавий ёндашувлар асосида молиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш ҳамда юқори даромадли иш ўринларини яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Қуйидагилар 2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:

(а) ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўртача 6 — 6,5 фоизга;

(б) саноат ишлаб чиқариши ҳажми 5-6 фоизга;

(в) бозор хизматлари ҳажми 15 — 17 фоизга;

(г) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 4-5 фоизга ўсишини таъминлаш.

II. Дастурий ҳужжатлар ва уларни амалга ошириш механизмлари

2. Белгилансинки:

(а) «Boston Consulting Group» консалтинг компанияси билан ишлаб чиқилаётган Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур (кейинги ўринларда — Дастур) асосида амалга оширилади;

(б) Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) бўйича 150 — 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази» лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) 2026 йил май ойига қадар аниқ чора-тадбирлар кўрсатилган Дастурни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

III. Саноатни ривожлантириш

4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасида:

(а) юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажарган кичик ва ёшлар саноат зоналари иштирокчиларига уларга берилган бино-иншоотларни (ёки уларнинг бир қисмини), саноат зоналаридаги фаолияти муддатидан қатъи назар, тўғридан-тўғри хусусийлаштириш ҳуқуқи берилади;

(б) саноат зоналаридаги юридик шахслар учун хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати юридик шахслардан олинадиган ер солиғи базавий солиқ ставкасининг Нукус шаҳрида 1 баравари, бошқа ҳудудларда 0,5 баравари миқдоридан келиб чиқиб аниқланади;

(в) 2025 йил 1 октябрдан бошлаб норуда фойдали қазилмаларни қайта ишлашни ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар беришга оид аукционда ғолиб бўлиш учун таклиф этилган суммани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташкил этилсин. Бунда унга:

(а) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий тузилмаларининг қисқартирилган штат бирликлари ҳисобидан 7 та штат бирлиги ажратилсин;

(б) «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасининг ер қаъридан фойдаланиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишга доир ваколатларини ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ҳудуднинг ўзида амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

6. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 2026 — 2028 йилларда табиий ресурсларнинг янги захираларини аниқлаш ва ишга тушириш учун геология-қидирув ишларини олиб бориш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

IV. Ижтимоий объектлар, инфратузилмани яхшилаш ва туризмни ривожлантириш

7. Қорақалпоғистон Республикасида:

(а) «яшил» тамойил асосида 11 та ижтимоий соҳа объектини қуриш-таъмирлаш ишлари 1-иловага мувофиқ манзилли рўйхат асосида амалга оширилсин;

(б) 151 км автомобиль йўлини таъмирлаш ишлари 2-иловага мувофиқ манзилли рўйхат асосида амалга оширилсин.

8. Мазкур қарорнинг 7-бандида кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун:

(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетларининг режа бўйича мақбуллаштириладиган маблағлари ҳисобидан 60 миллиард сўм маблағларни тенг улушларда 2025-2026 йилларда марказлашган инвестиция харажатларини ошириш орқали 11 та ижтимоий соҳа объектини қуриш-таъмирлаш ишлари учун йўналтирсин;

(б) Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 151 км автомобиль йўлини таъмирлаш ишлари учун жами 36 миллиард сўм маблағ ажратсин.

9. Давлат активларини бошқариш агентлиги 2026 йил 1 январга қадар «А-380» Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи қисмида 3 та йўлбўйи сервис объекти қурилиши ва тайёр бизнес шаклида реализация қилинишини таъминласин.

10. Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети ҳамда Фанлар академиясининг тарихчи олимлари, тадқиқотчилари ва соҳа мутахассисларидан иборат тадқиқот гуруҳи тузилсин. Бунда:

(а) тадқиқот гуруҳи туризм объектлари сонини кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги тарихий объектларни аниқласин ва тиклаш ишларини олиб борсин;

(б) Фанлар академияси Тарих институти, Миллий археология маркази тадқиқот гуруҳининг фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириб борсин;

(в) Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу ишлар учун 2025 йилда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Урганч давлат университетига 5 миллиард сўмдан маблағ ажратсин.

11. Қорақалпоғистон Республикасининг қадимий, тоғ ва дарё бўйи ҳудудларида янги туристик маршрутлар (кейинги ўринларда — туристик мажмуалар) 3-иловага мувофиқ манзилли дастур асосида йўлга қўйилсин. Бунда:

(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши икки ҳафта муддатда туристик мажмуаларни зарур инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига киритсин;

(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан туристик мажмуаларни инфратузилма объектлари билан таъминлаш учун 25 миллиард сўм маблағ ажратсин.

V. Аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш ва ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш

12. Белгилансинки, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатдан ўтиб, ушбу ҳудудда 12 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ҳамда бир йил давомида камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектларига ўтган йил якунлари бўйича жами даромадининг 50 фоизгача миқдорида улуш киритиш шаклидаги молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби жорий қилинади.

13. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Лойиҳа офиси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

(а) 2026 йил март ойига қадар Хитой тажрибаси асосида Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази томонидан 5 гектар ер майдонида камида 5 сотихли иссиқхона хўжаликларидан иборат бўлган иссиқхона мажмуаларини ташкил қилиш;

(б) иссиқхона мажмуаларини ташкил қилиш учун 5 гектар захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер участкасини 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш марказига ажратиш;

(в) иссиқхона мажмуаларини қуриш ва сақлаш харажатларини Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;

(г) Ижтимоий реестрга киритилган оилалардан талабгорларни аниқлаб, иссиқхона хўжаликларини 2 йил муддатга ижара шартномаси асосида фойдаланишга топшириш;

(д) бир йил учун ижара тўловини ер майдони ҳажмидан келиб чиқиб, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг 10 фоизи миқдорида белгилаш;

(ж) иссиқхона хўжаликлари ижара муддати тугагандан сўнг бошқа камбағал оилаларга ижара асосида берилишини таъминлаш;

(з) ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликларига малакали агрономларни бириктириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

14. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси доирасида:

(а) ҳар йили талабдан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ва умумий ўрта таълим муассасаларини тамомлаган 50 нафаргача ёшларнинг хорижда таълим олишини таъминласин;

(б) ушбу талабаларнинг ўқиш даври тугаганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикасида камида 4 йил ишлаб бериш мажбурияти назарда тутилсин.

15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

(а) Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун:

(i) давлат олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқитиш учун 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб келгуси 3 ўқув йили давомида қўшимча 500 та мақсадли квота ажратилади;

(ii) республикада фаолият юритувчи нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида давлат гранти асосида ўқитиш учун ҳар йили қўшимча 200 та мақсадли квота ажратилади;

(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳар йили 20 июлга қадар соҳалар ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаб, таълим йўналишлари ва ҳудудлар кесимидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этади;

(в) Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча мақсадли квоталар асосида давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг аниқ механизмларини белгилайди;

(г) мақсадли қабул квоталари бўйича олий таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар ушбу ҳудудда 3 йил давомида ишлаб бериш мажбуриятини олади;

(д) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қўшимча квоталарни ажратиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлайди.

VI. Ҳудудни ривожлантиришга қаратилган қўшимча молиявий имкониятлар

16. Қорақалпоғистон Республикасида инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, аҳолининг кундалик ҳаётидаги коммунал ва бошқа соҳалардаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларини тезкор ҳал этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин. Бунда:

(а) Жамғарманинг васийлик кенгаши таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

(б) Жамғарма васийлик кенгаши Жамғарманинг олий бошқарув органи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш дирекцияси унинг ижро органи ҳисоблансин;

(в) Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

(г) 2026 йилдан бошлаб Жамғармага Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг умумий харажатлари суммасининг камида 3 фоизи миқдоридаги маблағлар йўналтирилсин;

(д) Жамғарма васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган дастурлар асосида мазкур қарорга 5-иловада назарда тутилган йўналишлар Жамғарма маблағларидан молиялаштириб борилсин;

(ж) Жамғарма маблағларини олувчилар ва харажатлар сарфининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаб борилсин;

(з) Жамғармага нисбатан вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушадиган тушумлар учун белгиланган тақсимот меъёрлари қўлланилмасин.

VII. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш

17. 2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган чора-тадбирлар дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

18. Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров мазкур қарорда ажратилиши белгиланган маблағлар тўлиқ ва ўз муддатида молиялаштирилишини назорат қилиб борсин.

19. Белгилансинки, мазкур қарор ижроси:

(а) ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Лойиҳа офиси ва Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар) ҳокимликлари иштирокида;

(б) ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилади.

20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

21. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.

22. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПҚ-248-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасида «яшил тамойил асосида» қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган ижтимоий соҳа объектларининг

(млрд сўм) Т/р Туман/шаҳар номи Маҳалла номи Объект номи (рақами) Объектларни тўлиқ ишга тушириш Қурилиш тури Талаб этиладиган маблағ Жами 60,0 I Мактаблар 22,8 1. Беруний тумани «Олтинсой» МФЙ 45-сон мактаб Реконструкция қилиш 7,1 2. Амударё тумани «Бешовул» МФЙ 37-сон мактаб Мукаммал таъмирлаш 5,1 3. Чимбой тумани «Тазажол» МФЙ 13-сон мактаб 3,5 4. Шуманай тумани «Бирлешик» МФЙ 27-сон мактаб Реконструкция қилиш 7,1 II Мактабгача таълим ташкилотлари 25,7 5. Нукус тумани «Ақтерек» МФЙ 14-сон Реконструкция қилиш 5,3 6. Чимбой тумани «Тагжап» ОФЙда 29-сон 6,3 7. Нукус шаҳри «Тунғишқонис» МФЙ 9-сон 7,7 8. Амударё тумани «Дарёбўйи» МФЙ 32-сон 6,4 III Поликлиникалар 11,5 9. Беруний тумани «Палваш» МФЙ 13-сон Реконструкция қилиш 5,5 10. Амударё тумани «Холимбег» ОФЙ 71-сон 4,1 11. Шуманай тумани «Мамий» ОФЙ Шуманай ҚВП Жорий таъмирлаш 1,9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПҚ-248-сон қарорига 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасида 2025-2026 йилларда таъмирлаш ишлари олиб бориладиган автомобиль йўлларининг

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Қўнғирот — Мўйноқ автомобиль йўлининг 91 км қисми асфальт қопламасини карта усулида таъмирлаш ишларини бошлаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Автомобиль йўллари қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида 21 млрд сўм маблағ ажратиш. 1. Қўнғирот тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги «D-231» Қўнғирот ш. — Мўйноқ ш. автомобиль йўлининг 10 — 23 км (13 км) қисмини (10 млрд сўм) таъмирлаш. 2. Мўйноқ тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги «D-231» Қўнғирот ш. — Мўйноқ ш. автомобиль йўлининг 23 — 91 км (68 км) қисмини (11 млрд сўм) таъмирлаш. 2025 йил август-сентябрь Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 2. Нукус шаҳридан Тахтакўпир туманига олиб борувчи « D-234» Нукус — Чимбой — Тахтакўпир автомобиль йўлининг 59 км қисмини таъмирлаш ишларини бошлаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида 15 млрд сўм маблағ ажратиш. 1. Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи 14,3 — 22 км (7,7 км) қисмини (1,5 млрд сўм) таъмирлаш. 2. Кегейли тумани ҳудудидан ўтувчи 22 — 47 км (25 км) қисмини (6,5 млрд сўм) таъмирлаш. 3. Чимбой тумани ҳудудидан ўтувчи 47 — 58 км (11 км) ва 63 — 84 км (21 км) қисмларини (5 млрд сўм) таъмирлаш. 4. Қораўзак тумани ҳудудидан ўтувчи 84 — 90 км (6 км) қисмини (2 млрд сўм) таъмирлаш. 2025-2026 йиллар давомида Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов) , Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПҚ-248-сон қарорига 3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасининг қадимий, тоғ ва дарё бўйи ҳудудларида янги туристик маршрутларни йўлга қўйиш бўйича

Т/р Туризм объекти номи Жойлашган ҳудуд 1. Миздахкон археология-архитектура мажмуаси Хўжайли тумани 2. Шайх Жалил бобо зиёратгоҳи Қораўзак ва Амударё туманлари 3. Аму-қаратау дам олиш мажмуаси Қораўзак ва Амударё туманлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПҚ-248-сон қарорига 4-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармасининг

1. Ж. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Васийлик кенгаши раиси 2. А. Оринбаев — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари 3. С. Садуллаев — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари 4. Ф. Эрманов — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси 5. Б. Жумамуратов — «Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази» лойиҳа офиси директори, Васийлик кенгаши котиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПҚ-248-сон қарорига 5-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари

I. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари

1. Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини «эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслардан ундириладиган утилизация йиғимининг 5 фоизи * .

2. Қорақалпоғистон Республикасида шаклланадиган алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво (импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари ва пиводан ташқари) учун ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланадиган акциз солиғининг 70 фоизи * .

3. Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмидан ажратмалар.

5. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари.

6. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

II. Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар

1. Инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, Қорақалпоғистон Республикасининг инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш.

2. Қорақалпоғистон Республикасининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.

4. Реновация дастурларини амалга ошириш.

5. «Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш.

6. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш ҳамда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш.

7. «Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази» лойиҳа офисининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

8. Аҳолининг кундалик ҳаётидаги коммунал ҳамда бошқа соҳалардаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларни тезкор ҳал этишга қаратилган ва қонунчиликда тақиқланмаган чора-тадбирларни молиялаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПҚ-248-сон қарорига 6-ИЛОВА

2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Амалга ошириш шакли Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда Стратегиянинг устувор йўналишларини ҳамда аҳоли яшаши ва тадбиркорлик учун қулай инфратузилмавий лойиҳаларга маблағларни жалб қилишни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган 5 йиллик батафсил дастур лойиҳасини (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқиш (қарорнинг 2 - ва 3-бандлари ). Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: (а) иқтисодий, ижтимоий, муҳандислик ва транспорт-логистика инфратузилмаси лойиҳаларини самарали жойлаштириш ҳамда ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини яхшилашни инобатга олган ҳолда Нукус, Қўнғирот, Беруний ва Чимбой агломерация марказларини ривожлантириш; (б) Чимбой ва Қўнғирот туманларини жадал комплекс ривожлантиришда ушбу туманлар марказларининг мастер режаларини Дастур билан ўзаро уйғунликда ишлаб чиқиш; (в) Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) орқали 150 — 200 миллион доллар хорижий маблағлар жалб этилишини назарда тутиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил май ойига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) , Лойиҳа офиси (Б. Жумамуратов) 2. Қўнғирот ва Беруний туманларида саноатни ривожлантириш. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-50-сон Фармонига мувофиқ Беруний туманида қўшимча саноат лойиҳа офисини ташкил қилиш. 2. Қўнғирот ва Беруний туманларидаги саноат лойиҳа офислари фаолияти учун 20 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил 1 октябрь Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 3. Замонавий эркин иқтисодий зона ташкил этиш. 1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларининг географик жойлашуви, саноат салоҳияти, қулай транспорт коридори, темир йўл инфратузилмаси ва бошқа шарт-шароитларни инобатга олиб, камида 1 та замонавий эркин иқтисодий зона ташкил этиш учун саноат лойиҳа офислари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан илғор тажрибага эга хорижий консалтинг компаниясини жалб қилиш. 2. Эркин иқтисодий зонани ташкил этишнинг техник топшириғида камида 4 та хорижий инвесторларни жалб қилишни назарда тутиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил 1 октябрь Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев, Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 4. Қорақалпоғистон Республикасида норуда фойдали қазилмаларни қайта ишлашни рағбатлантириш (қарорнинг 4-банди «в» кичик банди ). Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида норуда фойдали қазилмаларни қайта ишлашни ташкил қилган тадбиркорлик субъектига тегишли аукционда ғолиб деб топилган суммани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасини ташкил этиш (қарорнинг 6-банди ). 1. Ҳудудий бошқармани ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур малакали мутахассислар, маълумотлар базалари, моддий-техника жиҳозлари билан таъминлаш, низоми ва тузилмасини тасдиқлаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унинг фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил 15 сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков) , Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) , Геология фанлари университети (А. Кадирходжаев), Фанлар академияси (Ш. Аюпов), Нукус давлат техника университети (Б. Каипбергенов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 2. Ҳудудий бошқармани Нукус шаҳри Т. Қайипбергенов кўчаси, 25-уй манзилида жойлашган бинонинг 3-қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш. 2025 йил 15 сентябрь 3. Қорақалпоғистон Республикасида табиий ресурсларнинг янги захираларини аниқлаш ва ишга тушириш ишларини ташкил қилиш ҳамда ушбу ишларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда маблағ ажратиш. 2025 йил 1 октябрь 4. Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган барча истиқболли ер қаъри участкалари рўйхатини контурлари ва координаталари билан бирга шакллантириш, ер фонди тоифасини ўзгартириш ва электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш. 2025 йил 1 октябрь 6. Қорақалпоғистон Республикасида 2026 — 2028 йилларда табиий ресурсларнинг янги захираларини аниқлаш ва ишга тушириш учун геология-қидирув ишларини олиб бориш дастурини қабул қилиш (қарорнинг 7-банди ). 1. Қорақалпоғистон Республикасида 2026 — 2028 йилларда табиий ресурсларнинг янги захираларини аниқлаш ва ишга тушириш учун геология-қидирув ишларини олиб бориш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Дастурни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига республика минерал хомашё базасини ривожлантириш йиллик дастурлари доирасида Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришни назарда тутиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил 1 ноябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) , Лойиҳа офиси (Б. Жумамуратов) 7. «А-380» Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 439 — 765 км ва 876 — 1204 км оралиғида 3 та «Service area» ёки «Service point» йўлбўйи сервис объектларини Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуриш (қарорнинг 9-банди ). 1. Мазкур объектларни ҳамда автотураргоҳларни қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков) , Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 2. Ажратилган ер участкаларининг мастер режаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Мастер режа ишлаб чиқиш 2025 йил сентябрь 3. Объектларни уларнинг қурилиши тугаллангандан сўнг тайёр бизнес шаклида реализация қилиш учун электрон онлайн аукцион (танлов) савдоларига чиқариш . Амалий чора-тадбирлар 2026 йил 1 январь 8. Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш (қарорнинг 12-банди ). 1. Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатдан ўтиб, ушбу ҳудудда 12 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ҳамда бир йил давомида камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини реал вақт режимида шакллантириб борувчи техник имконият яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (А. Маҳаматов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Тижорат банклари раҳбарлари 2. Тадбиркорлик субъектларига ўтган йил якунлари бўйича жами даромадининг 50 фоизигача миқдорида улуш киритиш шаклидаги молиявий ёрдам кўрсатиш тартибининг узлуксиз ишлаши учун зарур чораларни кўриш. Доимий 9. Кредит тарихи ёмонлашган жисмоний ва юридик шахсларга имконият яратиш. «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастури доирасида кредит олиб, лойиҳасини муваффақиятли амалга оширган ва тўлиқ кредитини сўндирган, бироқ тўлов муддатларини бузиш ҳисобига кредит тарихи ёмонлашган жисмоний ва юридик шахсларнинг кредит тарихини, истисно тариқасида, бир маротаба «яхши» тоифага ўзгартириш. Бунда «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастури доирасида лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгани тўғрисида хулоса кредит ажратган банк ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари томонидан тасдиқланади. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил октябрь Марказий банк (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрмонов), тижорат банклари 10. Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига банк хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш. 1. Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига банк хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиб, амалга ошириш. Бунда: аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, айниқса, чекка ва қишлоқ ҳудудларда банк инфратузилмасини ривожлантириш; Нукус шаҳри, Қўнғирот, Чимбой, Амударё ҳамда Тўрткўл туманларини хусусий банклар хизмати билан қамраб олиш учун қулай шароит яратиш. Дастур ишлаб чиқиш 2025-2026 йиллар давомида Марказий банк (Т. Ишметов) , тижорат банклари 2. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалларига 5 млрд сўмгача бўлган кредитларни ажратишни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқини бериш масаласини кўриб чиқиш. 2025 йил 1 сентябрь 11. Логистика хабларини ташкил этиш. 1. Ҳудудни Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилояти билан боғловчи Қизилўрда — Тахтакўпир автомобиль йўлини қуриш юзасидан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида музокаралар олиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Бош вазир ўринбосари (Ж. Ходжаев), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) , Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов) , Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрмонов) , Лойиҳа офиси (Б. Жумамуратов) 2. Ҳудудни Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти билан боғловчи Хўжайли — Тошҳовуз чегара постини очиш юзасидан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида музокаралар олиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил октябрь 3. Музокаралар натижаси бўйича аниқ асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. 2025 йил ноябрь 12. Нукус шаҳри Ғарезсизлик, С. Камалов, Г. Шеразиева кўчаларининг мастер режасини ишлаб чиқиш. Нукус шаҳри кўчаларида туну кун фаолият кўрсатадиган ва барча зарурий инфратузилма объектларига эга бўлган туризм, кўнгилочар, гастрономик, савдо ва сервис объектларини ташкил этиш. Мастер режа ишлаб чиқиш 2025 йил декабрь «Асакабанк» АЖ (К. Туляганов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 13. Қорақалпоғистон Республикасининг қадимий, тоғ ва дарё бўйи ҳудудларида янги туристик маршрутларни йўлга қўйиш. 1. Тажрибага эга хорижий ва маҳаллий компанияларни жалб қилган ҳолда ушбу қарорнинг 3-иловасидаги туристик мажмуаларни ривожлантириш бўйича мастер режаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Мастер режа ишлаб чиқиш 2025 йил октябрь Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдуҳакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Туризм қўмитаси (У. Шадиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 2. Туристик мажмуалар ва уларга туташ ҳудудда туризм, савдо ва кўнгилочар хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ер участкаларини электрон онлайн аукционга чиқариш чораларини кўриш. Бунда мастер режаларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил октябрь-ноябрь 3. Туристик мажмуаларда амалга оширилган ишлар ва уларнинг ҳолати ҳақида видеоролик шаклидаги ҳисоботларни Президент Администрациясига киритиш. Ҳисобот 2026 йил декабрь 14. «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасида сайғоқларнинг популяциясини ошириш ва Қозоғистондан Ўзбекистонга сайғоқларнинг миграциясини қайта тиклаш. 1. Сайғоқларнинг миграциясини тиклаш ҳамда популяциясини ошириш бўйича ишчи гуруҳни ташкил қилиш. 2. Ишчи гуруҳни Қозоғистон Республикасига хизмат сафарига юбориш. 3. «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасига камида 500 та сайғоқни олиб келиш, Қозоғистон Республикаси билан Шалқар — Бейнеу темир йўл линиясида сайғоқлар ўтиши учун йўлаклар барпо қилиш ва чегара ҳудудида миграция йўлларини кўпайтириш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил август Бош вазир ўринбосари (Ж. Ходжаев) , Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдуҳакимов), Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Курбанов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 4. Музокаралар натижаси бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Музокара якунидан кейин икки ҳафта муддатд 2026 йил октябрь 15. Чимбой туманида ўқув ва ишлаб чиқариш этнотуризм масканини ташкил этиш. 1. Чимбой тумани марказидаги касбий кўникмалар маркази ҳузурида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқув ва ишлаб чиқариш этнотуризм масканини ташкил этиш. Бунда ўтов (қора уй)ларни ишлаб чиқариш кўникмаси, қорақалпоқ миллий безаклари, заргарлик ва бошқа миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш, хорижий тилларни ўргатиш, дизайнер ҳамда тадбиркорлик саводхонлиги йўналишларида ўқитиш ва ишлаб чиқариш (ясаш, тайёрлаш), шунингдек, кўрсатиладиган хизматлар ва яратилган маҳсулотлар учун бино ҳамда тақдимот хоналарини (showroom) ташкил қилиш назарда тутилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини бошлаш 2025 йил октябрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Туризм қўмитаси (У. Шадиев) , Лойиҳа офиси (Б. Жумамуратов) 2. Ушбу марказни 2026 йил 1 мартга қадар ишга тушириш ва туризм маршрутига қўшиш. Қурилиш ишларини якунлаб фойдаланишга топшириш 2026 йил март 16. Фестиваль ва тадбирлар рўйхатини шакллантириш. 1. Маҳаллий аҳолининг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъанавий байрам кунлари рўйхатини тузиш. 2. Сайёҳларда катта қизиқиш уйғотадиган байрамларни танлаб олиш ва уларни ўтказиш учун қулай саналарни белгилаш. Амалий чора-тадбирлар Ҳар йили 10 январга қадар Туризм қўмитаси (У. Шадиев) , Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 3. Оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш. Доимий 17. Ҳудуднинг туризм салоҳиятини хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиб бориш. 1. Тарғибот харажатлари учун U N WTO, U N DP, GIZ каби ташкилотларнинг грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2025-2026 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Ш. Асадов), Туризм қўмитаси (У. Шадиев) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 2. Euronews ва шунга ўхшаш телеканаллар орқали хорижда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм объектлари, гастро ва экстремал туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш. Ҳар чоракда 18. Хоразм — Қорақалпоғистон туризм йўналишини ўзаро боғлиқ ҳолда ривожлантириш. Урганч — Нукус — Қўнғирот темир йўл йўналишида электропоездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил ноябрь Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) , Туризм қўмитаси (У. Шадиев) 19. Ичимлик сув тармоқларини яхшилаш. 1. Узунлиги 97 км бўлган Қўнғирот-Мўйноқ магистрал сув тармоғини қуриш, шунингдек, Туямўйин сув тозалаш иншоотини тўлиқ реконструкция қилиш (сув тиндиргич қуриш) ишларига Осиё тараққиёт банкининг «Иқлим ўзгаришига мослашган сув таъминоти тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 70,0 миллион доллар қарз маблағларини йўналтириш бўйича музокаралар ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь «Ўзсувтаъминот» АЖ (А. Сувонқулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 2. Музокаралар натижаси бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Президент Администрациясига ахборот киритиш 2025 йил ноябрь 3. Осиё тараққиёт банки билан биргаликда лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ишларни бошлаш. Лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқиш 2025-2026 йиллар давомида 20. Майнингга ихтисослашган махсус зона ташкил этиш. 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: майнингга ихтисослашган махсус зона ташкил этиш; махсус зонада майнинг учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга рухсат этиш; махсус зонадан майнинг учун ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда электр энергиясидан фойдаланилган тақдирда махсус тарифлар қўллаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил сентябрь Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Д. Ли), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Рақамлаштириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Лойиҳа офиси (Б. Жумамуратов) 2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил ноябрь 21. Қоракўлчилик илмий-наслчилик тажриба станцияси фаолиятини ташкил этиш. 1. Тўрткўл туманида қоракўл зотли қўйларнинг Қорақалпоғистон Республикасига хос сур рангли юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Қоракўлчилик илмий-наслчилик тажриба станцияси фаолиятини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 2. Илмий-наслчилик тажриба станциясининг асосий вазифаларини тасдиқлаш ва унда қуйидагиларни инобатга олиш: юқори наслдор элита синфига мансуб сур рангли қоракўл зотли қўйлар отарларини илмий асосда ташкил этиш; отарларда наслчилик ва сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этиш, бунда ранглар бўйича экспортбоп ярим доира қаламгул, қовурғасимон ва ясси гул типидаги қоракўл қўйлар селекциясига алоҳида эътибор қаратиш; серпушт қоракўл қўйларини ўзаро жуфтлаш орқали жаҳон мўйна бозорлари талабидан келиб чиқиб қоракўл терининг рақобатбардош турларини яратиш; етиштирилган юқори маҳсулдор қоракўл қўй ва қўчқорларни аҳоли хонадонларига, деҳқон ҳамда фермер хўжаликларига тизимли равишда етказиб беришни йўлга қўйиш. Илмий-наслчилик тажриба станцияси низомини тасдиқлаш 2025 йил октябрь 3. Илмий-наслчилик тажриба станциясини ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 6 млрд сўм маблағ ажратиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил октябрь 4. Илмий-наслчилик тажриба станциясини Тўрткўл тумани «Атауба» ОФЙ Самандорлик кўчаси 100-уйга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил октябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков) 22. Иқлимга мос озуқа экинлари, доривор ва зираворлар уруғларини экиш. 1. Хитой, Туркия каби давлатлардан олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда яйловларга (заруратга кўра дрон билан) иқлимга мос озуқа экинлари, доривор ва зираворлар уруғларини сепиш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2025-2026 йиллар давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), АТ «Халқ банки» (Ш. Атабаев) , «Микрокредитбанк» АТБ (О. Бутаев) 2. Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан яйлов ер майдонларига чўл ўсимликлари уруғларини экиш орқали келгуси уч йилда 2 минг гектар яйловларда уруғчилик майдонларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 3. 2025-2026 йилларда халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан қўйчилик, эчкичилик ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 23. Чорвачиликни ривожлантириш орқали аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш. 2025-2026 йилларда хорижий давлатлардан 1,2 минг бош йирик шохли молларни ҳамда Мўғулистондан 10 минг бош майда шохли молларни олиб келиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2025-2026 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов) , АТ «Халқ банки» (Ш. Атабаев) 24. Чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш. «Beruniy — Agro Star» МЧЖга чорва озуқа экинларини экиш мақсадида Беруний, Кегейли, Қўнғирот, Чимбой туманларидан жами 1 000 гектар ер майдонини ажратиш. Бунда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда малакали экспертларни жалб қилган ҳолда озуқа экинларини етиштириш ва ҳудуднинг иқлим шароитига мос уруғ навларини танлаш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил 1 январь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) 25. Чорвачилик хўжаликларига озуқа экинларини етиштириш учун қулайлик яратиш. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб чорвачилик хўжаликларига озуқа экинларини етиштириш учун ажратилган ерлар меъёрини суғориладиган ерлар учун камида 0,5 гектар, яйловлар ва пичанзорлар учун камида 3 гектар этиб белгилаш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов) 26. «Қорақалпоғистонда бизнес юритинг» шиори остида тарғибот ишларини олиб бориш. Рақамли технологиялар вазирлиги ва мобил алоқа операторлари билан биргаликда фуқароларнинг мобил телефон рақамига беғараз асосда «Қорақалпоғистонда бизнес юритинг» шиори остида тадбиркорларга яратилган барча енгилликлар, жумладан, солиқ ва божхона имтиёзларига оид бўлган СМС-хабарлар юборилишини таъминлаш. Бунда фуқароларнинг телефон рақамига юбориладиган СМС-хабар матни ва мазмуни «Қорақалпоғистонда лойиҳаларни амалга ошириш маркази» лойиҳа офиси билан келишилган ҳолда тайёрланади. Амалий чора-тадбирлар Йилнинг ҳар чорагида Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) , Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Лойиҳа офиси (Б. Жумамуратов), мобил алоқа операторлари 27. Аҳолида замонавий қишлоқ хўжалиги маданиятини, боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасидаги тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш. 1. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «AGROSA N OAT I NN OVATORLARI» МЧЖга зарур муҳандислик-коммуникация ҳамда йўл-транспорт инфратузилмасига эга бўлган ер участкасини 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Н. Абдуллаев) , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 2. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан мазкур ер майдонида замонавий ресурс тежамкор технологияларни қўллаган ҳолда интенсив боғ ва иссиқхоналар барпо қилиш. 3. Интенсив боғ ва иссиқхоналарни барпо қилиш, қайта таъмирлаш, эксплуатацияси ҳамда маҳсулот етиштириш ва сақлаш харажатларини Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш. 4. «AGROSA N OAT I NN OVATORLARI» МЧЖга ушбу интенсив боғ ва иссиқхоналарни барпо қилишда товарлар ва хизматларни тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали харид қилишга ва лойиҳалаштириш ишлари ҳамда қурилиш ишларини бир вақтнинг ўзида амалга оширишга рухсат бериш. 2025 йил октябрь 5. Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш. 6. 2026 йилдан «Агентлик намуна иссиқхонаси»да маҳсулот етиштириш ҳамда сақлаш харажатлари учун Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг йиллик харажатлар сметасига тегишли маблағ ажратилишини таъминлаб бориш. 2025 йил сентябрь 28. Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш учун дастур тасдиқлаш. 1. Аҳолининг кундалик ҳаётидаги коммунал ҳамда бошқа соҳалардаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларни тезкор ҳал этишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ҳужжатни тасдиқлаш ва амалий чора-тадбирлар Ҳар йили Жамғарма васийлик кенгаши (Ж. Қўчқоров) 2. Дастурга заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Йил давомида 3. Дастурни амалга ошириш учун Жамғарма маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ ажратиш. Дастурга мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 14 август,

ПҚ-248-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 07/25/248/0737-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

MANZILLI ROʻYXATI

MANZILLI ROʻYXATI

MANZILLI DASTUR

VASIYLIK KENGASHI TARKIBI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Qoraqalpogʻiston Respublikasini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga qaratilgan chora-tadbirlarni yanada jadallashtirish toʻgʻrisida

Qoraqalpogʻiston Respublikasida tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish, qulay investitsiya muhitini yaratish va infratuzilmani yaxshilash, zamonaviy yondashuvlar asosida moliyaviy xizmatlar koʻrsatish koʻlamini kengaytirish hamda yuqori daromadli ish oʻrinlarini yaratishga qaratilgan loyihalarni amalga oshirishni jadallashtirish maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar

1. Quyidagilar 2025-2026-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasini barqaror ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy maqsadli koʻrsatkichlari etib belgilansin:

(a) yalpi hududiy mahsulot hajmi oʻrtacha 6 — 6,5 foizga;

(b) sanoat ishlab chiqarishi hajmi 5-6 foizga;

(v) bozor xizmatlari hajmi 15 — 17 foizga;

(g) qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi 4-5 foizga oʻsishini taʼminlash.

II. Dasturiy hujjatlar va ularni amalga oshirish mexanizmlari

2. Belgilansinki:

(a) “Boston Consulting Group” konsalting kompaniyasi bilan ishlab chiqilayotgan Qoraqalpogʻiston Respublikasini 2035-yilgacha rivojlantirish boʻyicha strategiya 5 yillik batafsil dastur (keyingi oʻrinlarda — Dastur) asosida amalga oshiriladi;

(b) Dasturni moliyalashtirish uchun natijaga asoslangan moliyalashtirish tizimi (PforR) boʻyicha 150 — 200 million AQSH dollari miqdoridagi xorijiy mablagʻlar jalb qilinadi.

3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda “Qoraqalpogʻiston Respublikasida loyihalarni amalga oshirish markazi” loyiha ofisi (keyingi oʻrinlarda — Loyiha ofisi) 2026-yil may oyiga qadar aniq chora-tadbirlar koʻrsatilgan Dasturni ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

III. Sanoatni rivojlantirish

4. Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasida:

(a) yuklatilgan majburiyatlarni toʻliq bajargan kichik va yoshlar sanoat zonalari ishtirokchilariga ularga berilgan bino-inshootlarni (yoki ularning bir qismini), sanoat zonalaridagi faoliyati muddatidan qatʼi nazar, toʻgʻridan-toʻgʻri xususiylashtirish huquqi beriladi;

(b) sanoat zonalaridagi yuridik shaxslar uchun xususiylashtirilayotgan yer uchastkasini sotib olish qiymati yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi bazaviy soliq stavkasining Nukus shahrida 1 baravari, boshqa hududlarda 0,5 baravari miqdoridan kelib chiqib aniqlanadi;

(v) 2025-yil 1-oktabrdan boshlab noruda foydali qazilmalarni qayta ishlashni tashkil qilgan tadbirkorlik subyektlariga yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berishga oid auksionda gʻolib boʻlish uchun taklif etilgan summani boʻlib-boʻlib toʻlashga ruxsat etiladi.

5. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boshqarmasi tashkil etilsin. Bunda unga:

(a) budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi hududiy tuzilmalarining qisqartirilgan shtat birliklari hisobidan 7 ta shtat birligi ajratilsin;

(b) “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasining yer qaʼridan foydalanish sohasida davlat xizmatlarini koʻrsatishga doir vakolatlarini axborot tizimlaridan foydalangan holda hududning oʻzida amalga oshirish huquqi berilsin.

6. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 1-noyabrga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasida 2026 — 2028-yillarda tabiiy resurslarning yangi zaxiralarini aniqlash va ishga tushirish uchun geologiya-qidiruv ishlarini olib borish dasturini ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

IV. Ijtimoiy obyektlar, infratuzilmani yaxshilash va turizmni rivojlantirish

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasida:

(a) “yashil” tamoyil asosida 11 ta ijtimoiy soha obyektini qurish-taʼmirlash ishlari 1-ilovaga muvofiq manzilli roʻyxat asosida amalga oshirilsin;

(b) 151 km avtomobil yoʻlini taʼmirlash ishlari 2-ilovaga muvofiq manzilli roʻyxat asosida amalga oshirilsin.

8. Mazkur qarorning 7-bandida koʻzda tutilgan chora-tadbirlarni moliyalashtirish uchun:

(a) Iqtisodiyot va moliya vazirligi bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalliy budjetlarining reja boʻyicha maqbullashtiriladigan mablagʻlari hisobidan 60 milliard soʻm mablagʻlarni teng ulushlarda 2025-2026-yillarda markazlashgan investitsiya xarajatlarini oshirish orqali 11 ta ijtimoiy soha obyektini qurish-taʼmirlash ishlari uchun yoʻnaltirsin;

(b) Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi 151 km avtomobil yoʻlini taʼmirlash ishlari uchun jami 36 milliard soʻm mablagʻ ajratsin.

9. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 2026-yil 1-yanvarga qadar “A-380” Gʻuzor — Buxoro — Nukus — Beyneu xalqaro ahamiyatdagi avtomobil yoʻlining Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududidan oʻtuvchi qismida 3 ta yoʻlboʻyi servis obyekti qurilishi va tayyor biznes shaklida realizatsiya qilinishini taʼminlasin.

10. Qoraqalpoq davlat universiteti, Urganch davlat universiteti hamda Fanlar akademiyasining tarixchi olimlari, tadqiqotchilari va soha mutaxassislaridan iborat tadqiqot guruhi tuzilsin. Bunda:

(a) tadqiqot guruhi turizm obyektlari sonini koʻpaytirish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyatidagi tarixiy obyektlarni aniqlasin va tiklash ishlarini olib borsin;

(b) Fanlar akademiyasi Tarix instituti, Milliy arxeologiya markazi tadqiqot guruhining faoliyatini ilmiy-uslubiy jihatdan muvofiqlashtirib borsin;

(v) Bosh vazir oʻrinbosari J. Qoʻchqorov, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi ushbu ishlar uchun 2025-yilda Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan Qoraqalpoq davlat universiteti hamda Urganch davlat universitetiga 5 milliard soʻmdan mablagʻ ajratsin.

11. Qoraqalpogʻiston Respublikasining qadimiy, togʻ va daryo boʻyi hududlarida yangi turistik marshrutlar (keyingi oʻrinlarda — turistik majmualar) 3-ilovaga muvofiq manzilli dastur asosida yoʻlga qoʻyilsin. Bunda:

(a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi ikki hafta muddatda turistik majmualarni zarur infratuzilmalar bilan taʼminlash boʻyicha manzilli dasturni ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga kiritsin;

(b) Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2025-yilda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan turistik majmualarni infratuzilma obyektlari bilan taʼminlash uchun 25 milliard soʻm mablagʻ ajratsin.

V. Aholini kasb-hunarga oʻrgatish va yoshlarning taʼlim olish imkoniyatlarini kengaytirish

12. Belgilansinki, 2025-yil 1-sentabrdan boshlab “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtib, ushbu hududda 12 oydan ortiq faoliyat yuritayotgan hamda bir yil davomida kamida 10 nafar kishini doimiy ish bilan taʼminlagan tadbirkorlik subyektlariga oʻtgan yil yakunlari boʻyicha jami daromadining 50 foizgacha miqdorida ulush kiritish shaklidagi moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi joriy qilinadi.

13. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Loyiha ofisi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining:

(a) 2026-yil mart oyiga qadar Xitoy tajribasi asosida Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi tomonidan 5 gektar yer maydonida kamida 5 sotixli issiqxona xoʻjaliklaridan iborat boʻlgan issiqxona majmualarini tashkil qilish;

(b) issiqxona majmualarini tashkil qilish uchun 5 gektar zaxiradagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻoriladigan yer uchastkasini 49 yil muddatga ijara huquqi asosida Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markaziga ajratish;

(v) issiqxona majmualarini qurish va saqlash xarajatlarini Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish;

(g) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardan talabgorlarni aniqlab, issiqxona xoʻjaliklarini 2 yil muddatga ijara shartnomasi asosida foydalanishga topshirish;

(d) bir yil uchun ijara toʻlovini yer maydoni hajmidan kelib chiqib, yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi boʻyicha hisoblangan summaning 10 foizi miqdorida belgilash;

(j) issiqxona xoʻjaliklari ijara muddati tugagandan soʻng boshqa kambagʻal oilalarga ijara asosida berilishini taʼminlash;

(z) tashkil etiladigan issiqxona xoʻjaliklariga malakali agronomlarni biriktirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

14. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Istiqbolli kadrlarni tayyorlash boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi bilan birgalikda “Prezident iqtidorli farzandlari” tashabbusi doirasida:

(a) har yili talabdan kelib chiqib, Qoraqalpogʻiston Respublikasida doimiy yashaydigan va umumiy oʻrta taʼlim muassasalarini tamomlagan 50 nafargacha yoshlarning xorijda taʼlim olishini taʼminlasin;

(b) ushbu talabalarning oʻqish davri tugaganidan soʻng Qoraqalpogʻiston Respublikasida kamida 4 yil ishlab berish majburiyati nazarda tutilsin.

15. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

(a) Qoraqalpogʻiston Respublikasida doimiy yashaydigan hamda umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarini tamomlagan yoshlar uchun:

(i) davlat oliy taʼlim muassasalarida davlat granti asosida oʻqitish uchun 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab kelgusi 3 oʻquv yili davomida qoʻshimcha 500 ta maqsadli kvota ajratiladi;

(ii) respublikada faoliyat yurituvchi nodavlat va xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari hamda ularning filiallarida davlat granti asosida oʻqitish uchun har yili qoʻshimcha 200 ta maqsadli kvota ajratiladi;

(b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi har yili 20-iyulga qadar sohalar va tarmoqlarning oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlab, taʼlim yoʻnalishlari va hududlar kesimidagi takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga taqdim etadi;

(v) Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi ajratilgan davlat granti asosidagi qoʻshimcha maqsadli kvotalar asosida davlat oliy taʼlim muassasalariga qabul qilishning aniq mexanizmlarini belgilaydi;

(g) maqsadli qabul kvotalari boʻyicha oliy taʼlim tashkilotlarini tamomlagan yoshlar ushbu hududda 3 yil davomida ishlab berish majburiyatini oladi;

(d) Iqtisodiyot va moliya vazirligi qoʻshimcha kvotalarni ajratish bilan bogʻliq xarajatlar uchun zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlaydi.

VI. Hududni rivojlantirishga qaratilgan qoʻshimcha moliyaviy imkoniyatlar

16. Qoraqalpogʻiston Respublikasida infratuzilmani rivojlantirish loyihalarini moliyalashtirish, aholining kundalik hayotidagi kommunal va boshqa sohalardagi kechiktirib boʻlmaydigan masalalarini tezkor hal etish maqsadida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Qoraqalpogʻiston Respublikasini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etilsin. Bunda:

(a) Jamgʻarmaning vasiylik kengashi tarkibi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin;

(b) Jamgʻarma vasiylik kengashi Jamgʻarmaning oliy boshqaruv organi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi huzuridagi Tadbirkorlikni rivojlantirish direksiyasi uning ijro organi hisoblansin;

(v) Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari va sarflash yoʻnalishlari 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin;

(g) 2026-yildan boshlab Jamgʻarmaga Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining umumiy xarajatlari summasining kamida 3 foizi miqdoridagi mablagʻlar yoʻnaltirilsin;

(d) Jamgʻarma vasiylik kengashi tomonidan tasdiqlangan dasturlar asosida mazkur qarorga 5-ilovada nazarda tutilgan yoʻnalishlar Jamgʻarma mablagʻlaridan moliyalashtirib borilsin;

(j) Jamgʻarma mablagʻlarini oluvchilar va xarajatlar sarfining ochiqligi va shaffofligi taʼminlab borilsin;

(z) Jamgʻarmaga nisbatan vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalariga kelib tushadigan tushumlar uchun belgilangan taqsimot meʼyorlari qoʻllanilmasin.

VII. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat qilish

17. 2025-2026-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasini barqaror ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha asosiy maqsadli koʻrsatkichlarga erishishga qaratilgan chora-tadbirlar dasturi 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

18. Bosh vazir oʻrinbosari J. Qoʻchqorov mazkur qarorda ajratilishi belgilangan mablagʻlar toʻliq va oʻz muddatida moliyalashtirilishini nazorat qilib borsin.

19. Belgilansinki, mazkur qaror ijrosi:

(a) har oyda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan Loyiha ofisi va Qoraqalpogʻiston Respublikasining tuman (shahar) hokimliklari ishtirokida;

(b) har chorakda Vazirlar Mahkamasida tegishli vazirlik va idoralar rahbarlari ishtirokida tanqidiy muhokama qilib boriladi.

20. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

21. Mazkur qaror ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi F.U. Ermanov belgilansin.

22. Qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-avgustdagi PQ-248-son qaroriga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasida “yashil tamoyil asosida” qurilish-taʼmirlash ishlari amalga oshiriladigan ijtimoiy soha obyektlarining

(mlrd soʻm) T/r Tuman/shahar nomi Mahalla nomi Obyekt nomi (raqami) Obyektlarni toʻliq ishga tushirish Qurilish turi Talab etiladigan mablagʻ Jami 60,0 I Maktablar 22,8 1. Beruniy tumani “Oltinsoy” MFY 45-son maktab Rekonstruksiya qilish 7,1 2. Amudaryo tumani “Beshovul” MFY 37-son maktab Mukammal taʼmirlash 5,1 3. Chimboy tumani “Tazajol” MFY 13-son maktab 3,5 4. Shumanay tumani “Birleshik” MFY 27-son maktab Rekonstruksiya qilish 7,1 II Maktabgacha taʼlim tashkilotlari 25,7 5. Nukus tumani “Aqterek” MFY 14-son Rekonstruksiya qilish 5,3 6. Chimboy tumani “Tagjap” OFYda 29-son 6,3 7. Nukus shahri “Tungʻishqonis” MFY 9-son 7,7 8. Amudaryo tumani “Daryoboʻyi” MFY 32-son 6,4 III Poliklinikalar 11,5 9. Beruniy tumani “Palvash” MFY 13-son Rekonstruksiya qilish 5,5 10. Amudaryo tumani “Xolimbeg” OFY 71-son 4,1 11. Shumanay tumani “Mamiy” OFY Shumanay QVP Joriy taʼmirlash 1,9

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-avgustdagi PQ-248-son qaroriga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasida 2025-2026-yillarda taʼmirlash ishlari olib boriladigan avtomobil yoʻllarining

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Qoʻngʻirot — Moʻynoq avtomobil yoʻlining 91 km qismi asfalt qoplamasini karta usulida taʼmirlash ishlarini boshlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan Avtomobil yoʻllari qoʻmitasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida 21 mlrd soʻm mablagʻ ajratish. 1. Qoʻngʻirot tumani hududidan oʻtuvchi davlat ahamiyatidagi “D-231” Qoʻngʻirot sh. — Moʻynoq sh. avtomobil yoʻlining 10 — 23 km (13 km) qismini (10 mlrd soʻm) taʼmirlash. 2. Moʻynoq tumani hududidan oʻtuvchi davlat ahamiyatidagi “D-231” Qoʻngʻirot sh. — Moʻynoq sh. avtomobil yoʻlining 23 — 91 km (68 km) qismini (11 mlrd soʻm) taʼmirlash. 2025-yil avgust-sentabr Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (J. Tursunov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 2. Nukus shahridan Taxtakoʻpir tumaniga olib boruvchi “ D-234” Nukus — Chimboy — Taxtakoʻpir avtomobil yoʻlining 59 km qismini taʼmirlash ishlarini boshlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ajratilgan mablagʻlar doirasida 15 mlrd soʻm mablagʻ ajratish. 1. Nukus shahri hududidan oʻtuvchi 14,3 — 22 km (7,7 km) qismini (1,5 mlrd soʻm) taʼmirlash. 2. Kegeyli tumani hududidan oʻtuvchi 22 — 47 km (25 km) qismini (6,5 mlrd soʻm) taʼmirlash. 3. Chimboy tumani hududidan oʻtuvchi 47 — 58 km (11 km) va 63 — 84 km (21 km) qismlarini (5 mlrd soʻm) taʼmirlash. 4. Qoraoʻzak tumani hududidan oʻtuvchi 84 — 90 km (6 km) qismini (2 mlrd soʻm) taʼmirlash. 2025-2026-yillar davomida Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (J. Tursunov) , Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-avgustdagi PQ-248-son qaroriga 3-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasining qadimiy, togʻ va daryo boʻyi hududlarida yangi turistik marshrutlarni yoʻlga qoʻyish boʻyicha

T/r Turizm obyekti nomi Joylashgan hudud 1. Mizdaxkon arxeologiya-arxitektura majmuasi Xoʻjayli tumani 2. Shayx Jalil bobo ziyoratgohi Qoraoʻzak va Amudaryo tumanlari 3. Amu-qaratau dam olish majmuasi Qoraoʻzak va Amudaryo tumanlari

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-avgustdagi PQ-248-son qaroriga 4-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish jamgʻarmasining

1. J. Qoʻchqorov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri, Vasiylik kengashi raisi 2. A. Orinbayev — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, Vasiylik kengashi raisining oʻrinbosari 3. S. Sadullayev — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari 4. F. Ermanov — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi 5. B. Jumamuratov — “Qoraqalpogʻiston Respublikasida loyihalarni amalga oshirish markazi” loyiha ofisi direktori, Vasiylik kengashi kotibi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-avgustdagi PQ-248-son qaroriga 5-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish manbalari va sarflash yoʻnalishlari

I. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari

1. Gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalarini “erkin muomalaga chiqarish” (import) bojxona rejimida rasmiylashtiradigan jismoniy va yuridik shaxslardan undiriladigan utilizatsiya yigʻimining 5 foizi * .

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasida shakllanadigan alkogol mahsulotlari, shu jumladan, pivo (import qilinadigan alkogol mahsulotlari va pivodan tashqari) uchun ishlab chiqaruvchilar tomonidan toʻlanadigan aksiz soligʻining 70 foizi * .

3. Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirish hisobidan olinadigan daromadlar.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti daromadlarining prognozdan oshirib bajarilgan qismidan ajratmalar.

5. Jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari.

6. Qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.

II. Jamgʻarma mablagʻlari sarflanadigan asosiy yoʻnalishlar

1. Investorlar ishtirokida investitsiya loyihalari, davlat-xususiy sheriklik loyihalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasining infratuzilmasini rivojlantirish bilan bogʻliq istiqbolli loyihalarni amalga oshirish.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasining alohida hududlarini rivojlantirish va renovatsiya dasturlari, master reja va quriladigan obyektlarning loyiha hujjatlarini ishlab chiqish.

3. Iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy soha obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash.

4. Renovatsiya dasturlarini amalga oshirish.

5. “Yangi Oʻzbekiston” massivlari, davlat uy-joy dasturlarida koʻzda tutilgan massivlar, shuningdek, maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari (ichimlik va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz tarmoqlari va avtomobil yoʻli) bilan taʼminlash.

6. Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash hamda shahar va tumanlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish tadbirlarini moliyalashtirish.

7. “Qoraqalpogʻiston Respublikasida loyihalarni amalga oshirish markazi” loyiha ofisining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash.

8. Aholining kundalik hayotidagi kommunal hamda boshqa sohalardagi kechiktirib boʻlmaydigan masalalarni tezkor hal etishga qaratilgan va qonunchilikda taqiqlanmagan chora-tadbirlarni moliyalashtirish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-avgustdagi PQ-248-son qaroriga 6-ILOVA

2025-2026-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasini barqaror ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha asosiy maqsadli koʻrsatkichlarga erishishga qaratilgan

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish shakli Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Xalqaro moliya tashkilotlari bilan birgalikda Strategiyaning ustuvor yoʻnalishlarini hamda aholi yashashi va tadbirkorlik uchun qulay infratuzilmaviy loyihalarga mablagʻlarni jalb qilishni nazarda tutuvchi Qoraqalpogʻiston Respublikasini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga qaratilgan 5 yillik batafsil dastur loyihasini (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ishlab chiqish (qarorning 2 - va 3-bandlari ). Dastur loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bunda: (a) iqtisodiy, ijtimoiy, muhandislik va transport-logistika infratuzilmasi loyihalarini samarali joylashtirish hamda hududlarning oʻzaro bogʻliqligini yaxshilashni inobatga olgan holda Nukus, Qoʻngʻirot, Beruniy va Chimboy aglomeratsiya markazlarini rivojlantirish; (b) Chimboy va Qoʻngʻirot tumanlarini jadal kompleks rivojlantirishda ushbu tumanlar markazlarining master rejalarini Dastur bilan oʻzaro uygʻunlikda ishlab chiqish; (v) Dasturni moliyalashtirish uchun natijaga asoslangan moliyalashtirish tizimi (PforR) orqali 150 — 200 million dollar xorijiy mablagʻlar jalb etilishini nazarda tutish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil may oyiga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) , Loyiha ofisi (B. Jumamuratov) 2. Qoʻngʻirot va Beruniy tumanlarida sanoatni rivojlantirish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 19-martdagi “Kichik va oʻrta biznesning iqtisodiyotdagi oʻrnini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-50-son Farmoniga muvofiq Beruniy tumanida qoʻshimcha sanoat loyiha ofisini tashkil qilish. 2. Qoʻngʻirot va Beruniy tumanlaridagi sanoat loyiha ofislari faoliyati uchun 20 milliard soʻm qoʻshimcha mablagʻ ajratish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil 1-oktabr Vazirlar Mahkamasi (J. Qoʻchqorov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 3. Zamonaviy erkin iqtisodiy zona tashkil etish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududlarining geografik joylashuvi, sanoat salohiyati, qulay transport koridori, temir yoʻl infratuzilmasi va boshqa shart-sharoitlarni inobatga olib, kamida 1 ta zamonaviy erkin iqtisodiy zona tashkil etish uchun sanoat loyiha ofislari uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan ilgʻor tajribaga ega xorijiy konsalting kompaniyasini jalb qilish. 2. Erkin iqtisodiy zonani tashkil etishning texnik topshirigʻida kamida 4 ta xorijiy investorlarni jalb qilishni nazarda tutish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil 1-oktabr Vazirlar Mahkamasi (J. Xodjayev, J. Qoʻchqorov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 4. Qoraqalpogʻiston Respublikasida noruda foydali qazilmalarni qayta ishlashni ragʻbatlantirish (qarorning 4-bandi “v” kichik bandi ). Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududida noruda foydali qazilmalarni qayta ishlashni tashkil qilgan tadbirkorlik subyektiga tegishli auksionda gʻolib deb topilgan summani boʻlib-boʻlib toʻlashga ruxsat etish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil sentabr Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi (B. Islamov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 5. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boshqarmasini tashkil etish (qarorning 6-bandi ). 1. Hududiy boshqarmani oʻz vakolatlarini amalga oshirish uchun zarur malakali mutaxassislar, maʼlumotlar bazalari, moddiy-texnika jihozlari bilan taʼminlash, nizomi va tuzilmasini tasdiqlagan holda davlat roʻyxatidan oʻtkazish hamda uning faoliyatini toʻliq yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil 15-sentabr Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi (B. Islamov), Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (A. Ortikov) , Iqtisodiyot va moliya vazirligi (A. Xaydarov) , Geologiya fanlari universiteti (A. Kadirxodjayev), Fanlar akademiyasi (Sh. Ayupov), Nukus davlat texnika universiteti (B. Kaipbergenov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 2. Hududiy boshqarmani Nukus shahri T. Qayipbergenov koʻchasi, 25-uy manzilida joylashgan binoning 3-qavatiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirish. 2025-yil 15-sentabr 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasida tabiiy resurslarning yangi zaxiralarini aniqlash va ishga tushirish ishlarini tashkil qilish hamda ushbu ishlarni amalga oshirish uchun belgilangan tartibda mablagʻ ajratish. 2025-yil 1-oktabr 4. Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan barcha istiqbolli yer qaʼri uchastkalari roʻyxatini konturlari va koordinatalari bilan birga shakllantirish, yer fondi toifasini oʻzgartirish va elektron onlayn auksion savdolariga chiqarish. 2025-yil 1-oktabr 6. Qoraqalpogʻiston Respublikasida 2026 — 2028-yillarda tabiiy resurslarning yangi zaxiralarini aniqlash va ishga tushirish uchun geologiya-qidiruv ishlarini olib borish dasturini qabul qilish (qarorning 7-bandi ). 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasida 2026 — 2028-yillarda tabiiy resurslarning yangi zaxiralarini aniqlash va ishga tushirish uchun geologiya-qidiruv ishlarini olib borish dasturini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2. Dasturni Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligiga respublika mineral xomashyo bazasini rivojlantirish yillik dasturlari doirasida Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan moliyalashtirishni nazarda tutish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil 1-noyabr Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi (B. Islamov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov) , Loyiha ofisi (B. Jumamuratov) 7. “A-380” Gʻuzor — Buxoro — Nukus — Beyneu xalqaro ahamiyatdagi avtomobil yoʻlining Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududidan oʻtuvchi 439 — 765 km va 876 — 1204 km oraligʻida 3 ta “Service area” yoki “Service point” yoʻlboʻyi servis obyektlarini Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qurish (qarorning 9-bandi ). 1. Mazkur obyektlarni hamda avtoturargohlarni qurish uchun doimiy foydalanish huquqi asosida yer uchastkalarini ajratish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (A. Ortikov) , Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (J. Tursunov), Kadastr agentligi (F. Pulatov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 2. Ajratilgan yer uchastkalarining master rejasi loyihalarini ishlab chiqish. Master reja ishlab chiqish 2025-yil sentabr 3. Obyektlarni ularning qurilishi tugallangandan soʻng tayyor biznes shaklida realizatsiya qilish uchun elektron onlayn auksion (tanlov) savdolariga chiqarish . Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil 1-yanvar 8. Tadbirkorlik subyektlarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash (qarorning 12-bandi ). 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtib, ushbu hududda 12 oydan ortiq faoliyat yuritayotgan hamda bir yil davomida kamida 10 nafar kishini doimiy ish bilan taʼminlagan tadbirkorlik subyektlari roʻyxatini real vaqt rejimida shakllantirib boruvchi texnik imkoniyat yaratish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ (A. Mahamatov), Soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Tijorat banklari rahbarlari 2. Tadbirkorlik subyektlariga oʻtgan yil yakunlari boʻyicha jami daromadining 50 foizigacha miqdorida ulush kiritish shaklidagi moliyaviy yordam koʻrsatish tartibining uzluksiz ishlashi uchun zarur choralarni koʻrish. Doimiy 9. Kredit tarixi yomonlashgan jismoniy va yuridik shaxslarga imkoniyat yaratish. “Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish” dasturi doirasida kredit olib, loyihasini muvaffaqiyatli amalga oshirgan va toʻliq kreditini soʻndirgan, biroq toʻlov muddatlarini buzish hisobiga kredit tarixi yomonlashgan jismoniy va yuridik shaxslarning kredit tarixini, istisno tariqasida, bir marotaba “yaxshi” toifaga oʻzgartirish. Bunda “Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish” dasturi doirasida loyiha muvaffaqiyatli amalga oshirilgani toʻgʻrisida xulosa kredit ajratgan bank hamda mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimlarining yordamchilari tomonidan tasdiqlanadi. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil oktabr Markaziy bank (T. Ishmetov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermonov), tijorat banklari 10. Qoraqalpogʻiston Respublikasida tadbirkorlik subyektlari va aholiga bank xizmatlari koʻrsatish sifatini yaxshilash. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasida tadbirkorlik subyektlari va aholiga bank xizmatlari koʻrsatish sifatini yaxshilash boʻyicha dastur ishlab chiqib, amalga oshirish. Bunda: aholi va tadbirkorlarning moliyaviy xizmatlardan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish, ayniqsa, chekka va qishloq hududlarda bank infratuzilmasini rivojlantirish; Nukus shahri, Qoʻngʻirot, Chimboy, Amudaryo hamda Toʻrtkoʻl tumanlarini xususiy banklar xizmati bilan qamrab olish uchun qulay sharoit yaratish. Dastur ishlab chiqish 2025-2026-yillar davomida Markaziy bank (T. Ishmetov) , tijorat banklari 2. “Biznesni rivojlantirish banki” ATB va “Oʻzsanoatqurilishbank” ATBning Qoraqalpogʻiston Respublikasi filiallariga 5 mlrd soʻmgacha boʻlgan kreditlarni ajratishni mustaqil hal qilish huquqini berish masalasini koʻrib chiqish. 2025-yil 1-sentabr 11. Logistika xablarini tashkil etish. 1. Hududni Qozogʻiston Respublikasining Qiziloʻrda viloyati bilan bogʻlovchi Qiziloʻrda — Taxtakoʻpir avtomobil yoʻlini qurish yuzasidan ikki tomonlama hamkorlik boʻyicha hukumatlararo qoʻshma komissiya doirasida muzokaralar olib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Bosh vazir oʻrinbosari (J. Xodjayev), Transport vazirligi (I. Maxkamov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Kudratov) , Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (J. Tursunov) , Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermonov) , Loyiha ofisi (B. Jumamuratov) 2. Hududni Turkmanistonning Toshhovuz viloyati bilan bogʻlovchi Xoʻjayli — Toshhovuz chegara postini ochish yuzasidan ikki tomonlama hamkorlik boʻyicha hukumatlararo qoʻshma komissiya doirasida muzokaralar olib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil oktabr 3. Muzokaralar natijasi boʻyicha aniq asoslantirilgan takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish. 2025-yil noyabr 12. Nukus shahri Gʻarezsizlik, S. Kamalov, G. Sheraziyeva koʻchalarining master rejasini ishlab chiqish. Nukus shahri koʻchalarida tunu kun faoliyat koʻrsatadigan va barcha zaruriy infratuzilma obyektlariga ega boʻlgan turizm, koʻngilochar, gastronomik, savdo va servis obyektlarini tashkil etish. Master reja ishlab chiqish 2025-yil dekabr “Asakabank” AJ (K. Tulyaganov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 13. Qoraqalpogʻiston Respublikasining qadimiy, togʻ va daryo boʻyi hududlarida yangi turistik marshrutlarni yoʻlga qoʻyish. 1. Tajribaga ega xorijiy va mahalliy kompaniyalarni jalb qilgan holda ushbu qarorning 3-ilovasidagi turistik majmualarni rivojlantirish boʻyicha master rejalarni ishlab chiqish va tasdiqlash. Master reja ishlab chiqish 2025-yil oktabr Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (A. Abduhakimov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Turizm qoʻmitasi (U. Shadiyev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 2. Turistik majmualar va ularga tutash hududda turizm, savdo va koʻngilochar xizmatlar koʻrsatishni tashkil etish uchun yer uchastkalarini elektron onlayn auksionga chiqarish choralarini koʻrish. Bunda master rejalarni ishlab chiqish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Turizm qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan teng ulushlarda qoplanadi. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil oktabr-noyabr 3. Turistik majmualarda amalga oshirilgan ishlar va ularning holati haqida videorolik shaklidagi hisobotlarni Prezident Administratsiyasiga kiritish. Hisobot 2026-yil dekabr 14. “Saygachiy” majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonasida saygʻoqlarning populyatsiyasini oshirish va Qozogʻistondan Oʻzbekistonga saygʻoqlarning migratsiyasini qayta tiklash. 1. Saygʻoqlarning migratsiyasini tiklash hamda populyatsiyasini oshirish boʻyicha ishchi guruhni tashkil qilish. 2. Ishchi guruhni Qozogʻiston Respublikasiga xizmat safariga yuborish. 3. “Saygachiy” majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonasiga kamida 500 ta saygʻoqni olib kelish, Qozogʻiston Respublikasi bilan Shalqar — Beyneu temir yoʻl liniyasida saygʻoqlar oʻtishi uchun yoʻlaklar barpo qilish va chegara hududida migratsiya yoʻllarini koʻpaytirish boʻyicha ikki tomonlama muzokaralar oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil avgust Bosh vazir oʻrinbosari (J. Xodjayev) , Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (A. Abduhakimov), Davlat xavfsizlik xizmati (B. Kurbanov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 4. Muzokaralar natijasi boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish. Muzokara yakunidan keyin ikki hafta muddatd 2026-yil oktabr 15. Chimboy tumanida oʻquv va ishlab chiqarish etnoturizm maskanini tashkil etish. 1. Chimboy tumani markazidagi kasbiy koʻnikmalar markazi huzurida Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan oʻquv va ishlab chiqarish etnoturizm maskanini tashkil etish. Bunda oʻtov (qora uy)larni ishlab chiqarish koʻnikmasi, qoraqalpoq milliy bezaklari, zargarlik va boshqa milliy hunarmandchilik mahsulotlarini tayyorlash, xorijiy tillarni oʻrgatish, dizayner hamda tadbirkorlik savodxonligi yoʻnalishlarida oʻqitish va ishlab chiqarish (yasash, tayyorlash), shuningdek, koʻrsatiladigan xizmatlar va yaratilgan mahsulotlar uchun bino hamda taqdimot xonalarini (showroom) tashkil qilish nazarda tutiladi. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va qurilish ishlarini boshlash 2025-yil oktabr Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Zaxidov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov), Turizm qoʻmitasi (U. Shadiyev) , Loyiha ofisi (B. Jumamuratov) 2. Ushbu markazni 2026-yil 1-martga qadar ishga tushirish va turizm marshrutiga qoʻshish. Qurilish ishlarini yakunlab foydalanishga topshirish 2026-yil mart 16. Festival va tadbirlar roʻyxatini shakllantirish. 1. Mahalliy aholining avloddan-avlodga oʻtib kelayotgan anʼanaviy bayram kunlari roʻyxatini tuzish. 2. Sayyohlarda katta qiziqish uygʻotadigan bayramlarni tanlab olish va ularni oʻtkazish uchun qulay sanalarni belgilash. Amaliy chora-tadbirlar Har yili 10-yanvarga qadar Turizm qoʻmitasi (U. Shadiyev) , Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 3. Ommaviy axborot vositalari orqali targʻibot va tashviqot ishlarini olib borish. Doimiy 17. Hududning turizm salohiyatini xorijiy ommaviy axborot vositalari orqali targʻib qilib borish. 1. Targʻibot xarajatlari uchun U N WTO, U N DP, GIZ kabi tashkilotlarning grant mablagʻlarini jalb qilish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-2026-yillar davomida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi (Sh. Asadov), Turizm qoʻmitasi (U. Shadiyev) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 2. Euronews va shunga oʻxshash telekanallar orqali xorijda Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm obyektlari, gastro va ekstremal turizm salohiyatini keng targʻib qilish. Har chorakda 18. Xorazm — Qoraqalpogʻiston turizm yoʻnalishini oʻzaro bogʻliq holda rivojlantirish. Urganch — Nukus — Qoʻngʻirot temir yoʻl yoʻnalishida elektropoyezdlar qatnovini yoʻlga qoʻyish boʻyicha taklif ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil noyabr Transport vazirligi (I. Maxkamov) Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov) , Turizm qoʻmitasi (U. Shadiyev) 19. Ichimlik suv tarmoqlarini yaxshilash. 1. Uzunligi 97 km boʻlgan Qoʻngʻirot-Moʻynoq magistral suv tarmogʻini qurish, shuningdek, Tuyamoʻyin suv tozalash inshootini toʻliq rekonstruksiya qilish (suv tindirgich qurish) ishlariga Osiyo taraqqiyot bankining “Iqlim oʻzgarishiga moslashgan suv taʼminoti tizimini rivojlantirish” loyihasi doirasida 70,0 million dollar qarz mablagʻlarini yoʻnaltirish boʻyicha muzokaralar oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr “Oʻzsuvtaʼminot” AJ (A. Suvonqulov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 2. Muzokaralar natijasi boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish. Prezident Administratsiyasiga axborot kiritish 2025-yil noyabr 3. Osiyo taraqqiyot banki bilan birgalikda loyihaoldi hujjatlarni ishlab chiqish va ishlarni boshlash. Loyihaoldi hujjatlarni ishlab chiqish 2025-2026-yillar davomida 20. Mayningga ixtisoslashgan maxsus zona tashkil etish. 1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori loyihasini ishlab chiqish. Bunda: mayningga ixtisoslashgan maxsus zona tashkil etish; maxsus zonada mayning uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanishga ruxsat etish; maxsus zonadan mayning uchun yagona elektr energetika tizimiga ulangan holda elektr energiyasidan foydalanilgan taqdirda maxsus tariflar qoʻllash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil sentabr Istiqbolli loyihalar milliy agentligi (D. Li), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Kudratov), Energetika vazirligi (J. Mirzamahmudov), Raqamlashtirish vazirligi (Sh. Shermatov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov), Loyiha ofisi (B. Jumamuratov) 2. Qaror loyihasini belgilangan tartibda tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil noyabr 21. Qorakoʻlchilik ilmiy-naslchilik tajriba stansiyasi faoliyatini tashkil etish. 1. Toʻrtkoʻl tumanida qorakoʻl zotli qoʻylarning Qoraqalpogʻiston Respublikasiga xos sur rangli yuqori elita sinfli nasldor qorakoʻl qoʻylar yetishtirishga ixtisoslashtirilgan Qorakoʻlchilik ilmiy-naslchilik tajriba stansiyasi faoliyatini tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (B. Norqobilov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 2. Ilmiy-naslchilik tajriba stansiyasining asosiy vazifalarini tasdiqlash va unda quyidagilarni inobatga olish: yuqori nasldor elita sinfiga mansub sur rangli qorakoʻl zotli qoʻylar otarlarini ilmiy asosda tashkil etish; otarlarda naslchilik va sunʼiy urugʻlantirish ishlarini tizimli tashkil etish, bunda ranglar boʻyicha eksportbop yarim doira qalamgul, qovurgʻasimon va yassi gul tipidagi qorakoʻl qoʻylar seleksiyasiga alohida eʼtibor qaratish; serpusht qorakoʻl qoʻylarini oʻzaro juftlash orqali jahon moʻyna bozorlari talabidan kelib chiqib qorakoʻl terining raqobatbardosh turlarini yaratish; yetishtirilgan yuqori mahsuldor qorakoʻl qoʻy va qoʻchqorlarni aholi xonadonlariga, dehqon hamda fermer xoʻjaliklariga tizimli ravishda yetkazib berishni yoʻlga qoʻyish. Ilmiy-naslchilik tajriba stansiyasi nizomini tasdiqlash 2025-yil oktabr 3. Ilmiy-naslchilik tajriba stansiyasini tashkil etish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan 6 mlrd soʻm mablagʻ ajratish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil oktabr 4. Ilmiy-naslchilik tajriba stansiyasini Toʻrtkoʻl tumani “Atauba” OFY Samandorlik koʻchasi 100-uyga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil oktabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov), Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (A. Ortikov) 22. Iqlimga mos ozuqa ekinlari, dorivor va ziravorlar urugʻlarini ekish. 1. Xitoy, Turkiya kabi davlatlardan olimlar va mutaxassislarni jalb qilgan holda yaylovlarga (zaruratga koʻra dron bilan) iqlimga mos ozuqa ekinlari, dorivor va ziravorlar urugʻlarini sepish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-2026-yillar davomida Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (B. Norqobilov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov), AT “Xalq banki” (Sh. Atabayev) , “Mikrokreditbank” ATB (O. Butayev) 2. Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklar urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi tomonidan yaylov yer maydonlariga choʻl oʻsimliklari urugʻlarini ekish orqali kelgusi uch yilda 2 ming gektar yaylovlarda urugʻchilik maydonlarini tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 3. 2025-2026-yillarda xalqaro moliya institutlarining mablagʻlari hisobidan qoʻychilik, echkichilik va boshqa yoʻnalishlardagi loyihalarni amalga oshirish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 23. Chorvachilikni rivojlantirish orqali aholini sifatli mahsulotlar bilan taʼminlash. 2025-2026-yillarda xorijiy davlatlardan 1,2 ming bosh yirik shoxli mollarni hamda Moʻgʻulistondan 10 ming bosh mayda shoxli mollarni olib kelish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-2026-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov), Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (B. Norqobilov) , AT “Xalq banki” (Sh. Atabayev) 24. Chorva ozuqa bazasini mustahkamlash. “Beruniy — Agro Star” MCHJga chorva ozuqa ekinlarini ekish maqsadida Beruniy, Kegeyli, Qoʻngʻirot, Chimboy tumanlaridan jami 1 000 gektar yer maydonini ajratish. Bunda Osiyo taraqqiyot banki bilan hamkorlikda malakali ekspertlarni jalb qilgan holda ozuqa ekinlarini yetishtirish va hududning iqlim sharoitiga mos urugʻ navlarini tanlash. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil 1-yanvar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov) 25. Chorvachilik xoʻjaliklariga ozuqa ekinlarini yetishtirish uchun qulaylik yaratish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududida 2025-yil 1-sentabrdan boshlab chorvachilik xoʻjaliklariga ozuqa ekinlarini yetishtirish uchun ajratilgan yerlar meʼyorini sugʻoriladigan yerlar uchun kamida 0,5 gektar, yaylovlar va pichanzorlar uchun kamida 3 gektar etib belgilash. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov), Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (B. Norqobilov) 26. “Qoraqalpogʻistonda biznes yuriting” shiori ostida targʻibot ishlarini olib borish. Raqamli texnologiyalar vazirligi va mobil aloqa operatorlari bilan birgalikda fuqarolarning mobil telefon raqamiga begʻaraz asosda “Qoraqalpogʻistonda biznes yuriting” shiori ostida tadbirkorlarga yaratilgan barcha yengilliklar, jumladan, soliq va bojxona imtiyozlariga oid boʻlgan SMS-xabarlar yuborilishini taʼminlash. Bunda fuqarolarning telefon raqamiga yuboriladigan SMS-xabar matni va mazmuni “Qoraqalpogʻistonda loyihalarni amalga oshirish markazi” loyiha ofisi bilan kelishilgan holda tayyorlanadi. Amaliy chora-tadbirlar Yilning har choragida Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) , Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Loyiha ofisi (B. Jumamuratov), mobil aloqa operatorlari 27. Aholida zamonaviy qishloq xoʻjaligi madaniyatini, bogʻdorchilik va issiqxonachilik sohasidagi tadbirkorlik koʻnikmalarini shakllantirish. 1. Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi “AGROSA N OAT I NN OVATORLARI” MCHJga zarur muhandislik-kommunikatsiya hamda yoʻl-transport infratuzilmasiga ega boʻlgan yer uchastkasini 49 yil muddatga ijara huquqi asosida ajratish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (N. Abdullayev) , Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abdurahmonov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 2. Agrosanoatni rivojlantirish agentligi tomonidan mazkur yer maydonida zamonaviy resurs tejamkor texnologiyalarni qoʻllagan holda intensiv bogʻ va issiqxonalar barpo qilish. 3. Intensiv bogʻ va issiqxonalarni barpo qilish, qayta taʼmirlash, ekspluatatsiyasi hamda mahsulot yetishtirish va saqlash xarajatlarini Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplash. 4. “AGROSA N OAT I NN OVATORLARI” MCHJga ushbu intensiv bogʻ va issiqxonalarni barpo qilishda tovarlar va xizmatlarni toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish orqali xarid qilishga va loyihalashtirish ishlari hamda qurilish ishlarini bir vaqtning oʻzida amalga oshirishga ruxsat berish. 2025-yil oktabr 5. Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasining xarajatlar smetasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritish. 6. 2026-yildan “Agentlik namuna issiqxonasi”da mahsulot yetishtirish hamda saqlash xarajatlari uchun Agrosanoatni rivojlantirish agentligi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasining yillik xarajatlar smetasiga tegishli mablagʻ ajratilishini taʼminlab borish. 2025-yil sentabr 28. Qoraqalpogʻiston Respublikasini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish uchun dastur tasdiqlash. 1. Aholining kundalik hayotidagi kommunal hamda boshqa sohalardagi kechiktirib boʻlmaydigan masalalarni tezkor hal etishga qaratilgan dasturni ishlab chiqish va tasdiqlash. Hujjatni tasdiqlash va amaliy chora-tadbirlar Har yili Jamgʻarma vasiylik kengashi (J. Qoʻchqorov) 2. Dasturga zaruratga koʻra oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. Yil davomida 3. Dasturni amalga oshirish uchun Jamgʻarma mablagʻlarini oʻz vaqtida va toʻliq ajratish. Dasturga muvofiq

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 14-avgust,

PQ-248-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.08.2025-y., 07/25/248/0737-son; 27.12.2025-y., 06/25/258/1223-son; 29.12.2025-y., 07/25/388/1235-son; 30.03.2026-y., 06/26/46/0290-son)

lex.uz