UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 15-avgust · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 15 август · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 августа 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 August 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 22 апрелда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 28 майда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштиришга ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилиниши, жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги энг муҳим кафолатлардан бири сифатида белгилаб қўйилди.

Бироқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаганда ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан яшириниши ҳоллари кузатилмоқда. Натижада жиноятдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш, уларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш имконияти пасаймоқда.

Мазкур Қонун билан « Прокуратура тўғрисида »ги, « Судлар тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкинлигига етарли асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишига доир тартибни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлашга, унинг қонуний манфаатларига зиён етказилишининг олдини олишга хизмат қилади.

1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 4, 218-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 5, 267-модда, № 11, 791-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 5, 466-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 10, 797-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 8, 823-модда, № 10, 1075-модда, № 12, 1291-модда; 2025 йил, № 1, 8-модда) 28-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси «қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида» деган сўзлардан кейин «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар, № 12, 1280, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 29-модданинг биринчи қисми «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 31 1 -модданинг иккинчи қисми «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 36-модданинг :

биринчи қисми «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома беришга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми «қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 38 1 -модданинг :

биринчи қисми «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома беришга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми «қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 254 1 -модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6) қуйидаги мазмундаги 28 2 -боб билан тўлдирилсин:

«28 2 -боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ЧИҚИШ ҲУҚУҚИНИ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАШ

254 7 -модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашнинг мақсади ва асослари

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкин деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлганда қўлланилади.

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақидаги масала эса ушбу Кодекснинг 423-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.

254 8 -модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш

Прокурор, терговчи, суриштирувчи Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш заруриятининг юзага келишига сабаб бўлган асослар баён этилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги суриштирувчининг ёки терговчининг қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.

Прокурор Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.

254 9 -модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Суд мажлисида прокурор, гумон қилинувчи ёки айбланувчи, шунингдек, агар ишда иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади. Зарур ҳолларда, суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланиб, у гумон қилинувчининг, айбланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш заруриятини асослаб беради. Кейин ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради.

254 10 -модда. Суд ажрими

Судья Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

1) Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида;

2) Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақида.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги судьянинг ажримида гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳақидаги маълумотлар, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш асослари кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақидаги судьянинг ажрими асослантирилган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақидаги судьянинг ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими ижро этиш учун ички ишлар органларига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига юборилади, маълумот учун прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига ҳамда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига берилади.

Судьянинг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ажрими устидан ажрим чиқарилган кундан эътиборан қирқ саккиз соат ичида гумон қилинувчи ёки айбланувчи, уларнинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан апелляция тартибида протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажримни чиқарган суд орқали берилиб, мазкур суд қирқ саккиз соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.

Шикоят ёки протест бериш Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги судьянинг ажрими ижросини тўхтатиб турмайди.

Апелляция инстанцияси судининг судьяси мазкур материалларни улар шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.

Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:

судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

судьянинг ажримини бекор қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашга ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.

254 11 -модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни бекор қилиш

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш жиноят иши суриштирув ва дастлабки тергов босқичида тугатилганда, судда эса жиноят ишини тугатиш ҳақида ажрим чиқарилганда ёки ҳукм қонуний кучга кирганда бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашга зарурат қолмаганда эса ушбу чора ажрим чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жиноят процессида иштирок этиши зарурлиги ёки соғлиғининг ёмонлашуви ва унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий ёрдам кўрсатиш имкони йўқлиги ёки хориждаги яқин қариндошларининг вафоти билан боғлиқ узрли сабаблар юзага келган ҳолларда, тегишинча прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан, шунингдек прокурор ёхуд суд томонидан, ажрим чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда бекор қилиниши мумкин»;

7) 374-модда учинчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) эҳтиёт чораларини, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги»;

8) 382-модда учинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақида судга илтимоснома киритади ёхуд илтимосномага розилик беради»;

9) 423-модданинг иккинчи қисми «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10) 457-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:

«17) судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш зарурми»;

11) 471-модданинг 1-банди «судланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 255 — 260-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор» деган сўзлардан кейин «судланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 254 7 — 254 11 -моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги ЎРҚ-703-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 663-модда; 2024 йил, № 2, 117-модда, № 8, 823-модда, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 1, 8-модда) 40-моддасининг иккинчи қисми «шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги» деган сўзлардан кейин «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4-модда . Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

5-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

6-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 15 август,

ЎРҚ-1081-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga jinoyat protsessida majburlov choralari instituti takomillashtirilayotganligi munosabati bilan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 22-aprelda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 28-mayda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda sud-huquq sohasini yanada demokratlashtirishga va fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlarini roʻyobga chiqarishga qaratilgan keng koʻlamli islohotlar amalga oshirilmoqda.

Huquqbuzarliklardan jabrlanganlarning huquqlari qonun bilan muhofaza qilinishi, jabrlanganlarga yetkazilgan zararning oʻrni qoplanishi uchun davlat tomonidan shart-sharoitlar yaratish yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasida fuqarolarning huquq va erkinliklarini taʼminlash borasidagi eng muhim kafolatlardan biri sifatida belgilab qoʻyildi.

Biroq jinoyat sodir etgan shaxslarga nisbatan qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasi qoʻllanilmaganda ushbu shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketib, surishtiruvdan, dastlabki tergovdan yoxud suddan yashirinishi hollari kuzatilmoqda. Natijada jinoyatdan jabrlangan shaxslarning huquqlarini tiklash, ularga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash imkoniyati pasaymoqda.

Mazkur Qonun bilan “ Prokuratura toʻgʻrisida ”gi, “ Sudlar toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga hamda Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga gumon qilinuvchiga, ayblanuvchiga yoki sudlanuvchiga nisbatan qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasi qoʻllanilmagan taqdirda, ular Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketib, surishtiruvdan, dastlabki tergovdan yoxud suddan uzrli sabablarsiz boʻyin tovlashi mumkinligiga yetarli asoslar mavjud boʻlganda surishtiruvchi, tergovchi, prokuror yoki sud tomonidan ularning Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqi vaqtincha cheklanishiga doir tartibni nazarda tutuvchi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun shaxsning konstitutsiyaviy huquq va erkinliklari sud orqali himoya qilinishini taʼminlashga, uning qonuniy manfaatlariga ziyon yetkazilishining oldini olishga xizmat qiladi.

1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1992-yil 9-dekabrda qabul qilingan “Prokuratura toʻgʻrisida”gi 746-XII-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 29-avgustda qabul qilingan 257-II-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 9-10, 168-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 6, 249-modda; 2008-yil, № 9, 487-modda, № 12, 636-modda; 2011-yil, № 4, 101-modda; 2012-yil, № 9/2, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 4, 218-modda, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 1, 1, 5-moddalar, № 5, 267-modda, № 11, 791-modda, № 12, 891-modda; 2020-yil, № 1, 4-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda; 2022-yil, № 5, 466-modda; 2023-yil, № 4, 265-modda, № 10, 797-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda, № 8, 823-modda, № 10, 1075-modda, № 12, 1291-modda; 2025-yil, № 1, 8-modda) 28-moddasi birinchi qismining oʻn ikkinchi xatboshisi “qamoqqa olish yoki uy qamogʻi tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllash toʻgʻrisida” degan soʻzlardan keyin “pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish haqida, Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2013-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 2, 5-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 12, 269-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 11, 23-moddalar, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 12, 418-modda; 2006-yil, № 6, 261-modda; 2007-yil, № 4, 166-modda, № 6, 248, 249-moddalar, № 9, 422-modda, № 12, 594, 595, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 177, 187-moddalar, № 9, 482, 484, 487-moddalar, № 12, 636, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 136-modda, № 9, 335-modda, № 12, 469, 470-moddalar; 2010-yil, № 6, 231-modda, № 9, 334, 336, 337, 342-moddalar, № 12, 477-modda; 2011-yil, № 4, 103, 104-moddalar, № 9, 252-modda, № 12/2, 363-modda; 2012-yil, № 1, 3-modda, № 9/2, 244-modda, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 385-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 5-moddalar, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430, 431-moddalar, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469-modda, № 9, 589, 592-moddalar, № 10, 671-modda, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 881, 891-moddalar; 2020-yil, № 3, 204-modda, № 5, 296-modda, № 12, 689-modda; 2021-yil, № 1, 5, 11, 13, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 973-modda, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 216-modda, № 4, 337-modda, № 6, 575-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185-moddalar, № 4, 265, 269-moddalar, № 5, 319-modda, № 9, 713-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 115-modda, № 9, 964-modda, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-moddalar, № 12, 1280, 1286, 1292-moddalar; 2025-yil, № 1, 8-modda, № 2, 196, 201-moddalar, № 3, 376-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 29-moddaning birinchi qismi “pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi iltimosnomani koʻrib chiqish” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash haqidagi iltimosnomani koʻrib chiqish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 31 1 -moddaning ikkinchi qismi “pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi iltimosnomani koʻrib chiqish” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash haqidagi iltimosnomani koʻrib chiqish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 36-moddaning :

birinchi qismi “pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida iltimosnoma berishga” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida iltimosnoma berishga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi qismi “qamoqqa olish yoki uy qamogʻi tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllash, uy qamogʻi boʻyicha qoʻshimcha taqiq (cheklov) belgilash, pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida iltimosnoma qoʻzgʻatish haqidagi” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida iltimosnoma qoʻzgʻatish haqidagi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 38 1 -moddaning :

birinchi qismi “pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida iltimosnoma berishga” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida iltimosnoma berishga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi qismi “qamoqqa olish yoki uy qamogʻi tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllash, uy qamogʻi boʻyicha qoʻshimcha taqiq (cheklov) belgilash, pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida iltimosnoma qoʻzgʻatish haqidagi” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida iltimosnoma qoʻzgʻatish haqidagi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

5) 254 1 -moddaning ikkinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasidan chiqib ketishi yoki” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

6) quyidagi mazmundagi 28 2 -bob bilan toʻldirilsin:

“28 2 -bob. OʻZBEKISTON RESPUBLIKASIDAN CHIQISH HUQUQINI VAQTINCHA CHEKLASH

254 7 -modda. Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklashning maqsadi va asoslari

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash gumon qilinuvchiga, ayblanuvchiga yoki sudlanuvchiga nisbatan qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasi qoʻllanilmagan, biroq Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketib, surishtiruvdan, dastlabki tergovdan yoxud suddan uzrli sabablarsiz boʻyin tovlashi mumkin deb hisoblash uchun yetarli asoslar mavjud boʻlganda qoʻllaniladi.

Gumon qilinuvchining, ayblanuvchining Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi masala ushbu bobda belgilangan tartibda, sudlanuvchining Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash haqidagi masala esa ushbu Kodeksning 423-moddasida nazarda tutilgan tartibda sud tomonidan hal qilinadi.

254 8 -modda. Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida iltimosnoma qoʻzgʻatish

Prokuror, tergovchi, surishtiruvchi Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida iltimosnoma qoʻzgʻatish haqida mazkur protsessual majburlov chorasini qoʻllash asoslarini bayon etgan holda qaror chiqaradi.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida iltimosnoma qoʻzgʻatish haqidagi qarorda chiqish huquqini vaqtincha cheklash zaruriyatining yuzaga kelishiga sabab boʻlgan asoslar bayon etiladi. Qarorga iltimosnomani asoslovchi zarur materiallar ilova qilinadi.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida iltimosnoma qoʻzgʻatish haqidagi surishtiruvchining yoki tergovchining qarori va zarur materiallar prokurorga yuboriladi.

Prokuror Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi iltimosnomaning asosliligini tekshirib, unga rozi boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida iltimosnoma qoʻzgʻatish haqidagi qarorni va zarur materiallarni sudga yuboradi.

254 9 -modda. Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi iltimosnomani koʻrib chiqish

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi iltimosnoma surishtiruv yoki dastlabki tergov yuritilayotgan joydagi jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudining tergov sudyasi tomonidan, mazkur sudning sudyasi boʻlmagan yoxud Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi materialni koʻrib chiqishda uning ishtirokini istisno etuvchi holatlar mavjud boʻlgan taqdirda esa Qoraqalpogʻiston Respublikasi sudi, viloyat, Toshkent shahar sudi raisining koʻrsatmasiga binoan boshqa tegishli sudning tergov sudyasi tomonidan yakka tartibda koʻrib chiqiladi.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi iltimosnoma materiallar kelib tushgan paytdan eʼtiboran sakkiz soatdan kechiktirmay yopiq sud majlisida koʻrib chiqiladi.

Sud majlisida prokuror, gumon qilinuvchi yoki ayblanuvchi, shuningdek, agar ishda ishtirok etayotgan boʻlsa, himoyachi va qonuniy vakil ishtirok etadi. Zarur hollarda, surishtiruvchi, tergovchi sudga chaqirilishi mumkin.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi iltimosnomani koʻrib chiqish prokurorning maʼruzasi bilan boshlanib, u gumon qilinuvchining, ayblanuvchining Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash zaruriyatini asoslab beradi. Keyin himoyachi, sudda hozir boʻlgan boshqa shaxslar eshitiladi, taqdim etilgan materiallar tekshiriladi. Shundan keyin sudya ajrim chiqarish uchun alohida xonaga (maslahatxonaga) kiradi.

254 10 -modda. Sud ajrimi

Sudya Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi iltimosnomani koʻrib chiqib, quyidagi ajrimlardan birini chiqaradi:

1) Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida;

2) Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklashni rad etish haqida.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi sudyaning ajrimida gumon qilinuvchi yoki ayblanuvchi haqidagi maʼlumotlar, Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash asoslari koʻrsatiladi.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklashni rad etish haqidagi sudyaning ajrimi asoslantirilgan boʻlishi kerak.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi yoki Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklashni rad etish haqidagi sudyaning ajrimi oʻqib eshittirilgan paytdan eʼtiboran kuchga kiradi. Sudyaning ajrimi ijro etish uchun ichki ishlar organlariga va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining Chegara qoʻshinlariga yuboriladi, maʼlumot uchun prokurorga, surishtiruvchiga yoki tergovchiga hamda gumon qilinuvchiga, ayblanuvchiga, himoyachiga beriladi.

Sudyaning ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan ajrimi ustidan ajrim chiqarilgan kundan eʼtiboran qirq sakkiz soat ichida gumon qilinuvchi yoki ayblanuvchi, ularning himoyachisi va qonuniy vakili tomonidan shikoyat berilishi yoxud prokuror tomonidan apellyatsiya tartibida protest bildirilishi mumkin. Shikoyat, protest ajrimni chiqargan sud orqali berilib, mazkur sud qirq sakkiz soat ichida ularni materiallar bilan birga apellyatsiya instansiyasi sudiga yuborishi shart.

Shikoyat yoki protest berish Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi sudyaning ajrimi ijrosini toʻxtatib turmaydi.

Apellyatsiya instansiyasi sudining sudyasi mazkur materiallarni ular shikoyat yoki protest bilan birga kelib tushgan paytdan eʼtiboran qirq sakkiz soatdan kechiktirmay yakka tartibda koʻrib chiqishi kerak.

Apellyatsiya instansiyasi sudining sudyasi apellyatsiya shikoyatini, protestini koʻrib chiqib, oʻz ajrimi bilan:

sudyaning ajrimini oʻzgarishsiz, shikoyatni yoki protestni esa qanoatlantirmasdan qoldirishga;

sudyaning ajrimini bekor qilishga va Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklashga yoki Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklashni rad etishga haqli.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash rad etilgan taqdirda, mazkur masala boʻyicha takroran sudga murojaat qilishga Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklashni taqozo etadigan yangi holatlar yuzaga kelganda yoʻl qoʻyiladi.

254 11 -modda. Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklashni bekor qilish

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash jinoyat ishi surishtiruv va dastlabki tergov bosqichida tugatilganda, sudda esa jinoyat ishini tugatish haqida ajrim chiqarilganda yoki hukm qonuniy kuchga kirganda bekor qilinadi.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklashga zarurat qolmaganda esa ushbu chora ajrim chiqargan sudni albatta xabardor etgan holda, surishtiruvchi, tergovchi, prokuror yoki sud tomonidan bekor qilinadi.

Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash gumon qilinuvchining, ayblanuvchining, sudlanuvchining Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida jinoyat protsessida ishtirok etishi zarurligi yoki sogʻligʻining yomonlashuvi va unga Oʻzbekiston Respublikasi hududida tibbiy yordam koʻrsatish imkoni yoʻqligi yoki xorijdagi yaqin qarindoshlarining vafoti bilan bogʻliq uzrli sabablar yuzaga kelgan hollarda, tegishincha prokurorning roziligi bilan surishtiruvchi yoki tergovchi tomonidan, shuningdek prokuror yoxud sud tomonidan, ajrim chiqargan sudni albatta xabardor etgan holda bekor qilinishi mumkin”;

7) 374-modda uchinchi qismining 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3) ehtiyot choralarini, ayblanuvchini lavozimidan chetlashtirish, pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish, Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash, shaxsni tibbiy muassasaga joylashtirish tarzidagi protsessual majburlov choralarini, shuningdek fuqaroviy daʼvoni taʼminlash choralarini bekor qilish toʻgʻrisidagi”;

8) 382-modda uchinchi qismining toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida yoki Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash haqida sudga iltimosnoma kiritadi yoxud iltimosnomaga rozilik beradi”;

9) 423-moddaning ikkinchi qismi “pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish haqidagi” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

10) 457-moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi 17-band bilan toʻldirilsin:

“17) sudlanuvchiga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash tarzidagi protsessual majburlov chorasini bekor qilish zarurmi”;

11) 471-moddaning 1-bandi “sudlanuvchini lavozimidan chetlashtirish tarzidagi protsessual majburlov chorasini bekor qilish toʻgʻrisida ushbu Kodeksning 255 — 260-moddalariga muvofiq qabul qilingan qaror” degan soʻzlardan keyin “sudlanuvchining Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash tarzidagi protsessual majburlov chorasini bekor qilish toʻgʻrisida ushbu Kodeksning 254 7 — 254 11 -moddalariga muvofiq qabul qilingan qaror” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 28-iyulda qabul qilingan “Sudlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-703-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 663-modda; 2024-yil, № 2, 117-modda, № 8, 823-modda, № 9, 964-modda; 2025-yil, № 1, 8-modda) 40-moddasining ikkinchi qismi “shuningdek qamoqqa olish yoki uy qamogʻi tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllash haqidagi yoxud qamoqda saqlash yoki uy qamogʻi muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi” degan soʻzlardan keyin “pasportning (harakatlanish hujjatining) amal qilishini toʻxtatib turish haqidagi, Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash toʻgʻrisidagi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

4-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

5-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

6-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 15-avgust,

OʻRQ-1081-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.08.2025-y., 03/25/1081/0738-son)

lex.uz