UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 15-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 15 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ

РЎЙХАТИ

МАХСУС ТАЛАБЛАР

СХЕМАСИ

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш, хусусан, ушбу маҳсулотларда хавфли моддаларни ишлатишни чеклашга доир ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш талаблари ҳамда ушбу маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолашни назарда тутувчи Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисидаги техник регламент 1-иловага мувофиқ;

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Техник регламент расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн саккиз ой ўтгач кучга киради.

3. Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва моҳияти ҳамда уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 августдаги 517-сон қарорига 1-ИЛОВА

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Техник регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилаётган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклашга доир қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.

2. Ушбу Техник регламент талаблари рўйхати 1-иловада келтирилган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилади.

3. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари ушбу Техник регламентга, шунингдек, электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларига тегишли амалдаги бошқа техник регламентлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилади.

4. Техник регламент қуйида келтирилган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилмайди:

давлат мудофааси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг махсус техник воситалари учун ишлатиладиган;

Техник регламентга 1-иловада келтирилмаган ўзгарувчан токда 1000 V дан ва ўзгармас токда 1500 V дан юқори бўлган;

Техник регламентга 1-иловада келтирилмаган электротехника жиҳозларининг таркибий қисмлари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган;

фотоэлектрик панеллар (қуёш батареялари);

ерусти ва орбитал космик объектлар таркибида фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотлар;

фақат ҳаво, сув, ерости ва ерусти транспортида фойдаланиш учун мўлжалланган электр жиҳозлари;

электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари таркибий қисми сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган электр батареялари ва аккумуляторлар;

олдин фойдаланилган ва (ёки) фойдаланишда бўлган жиҳозлар;

катта стационар саноат жиҳозлари;

ўлчаш воситалари;

тиббиёт буюмлари;

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун махсус лойиҳалаштирилган жиҳозлар.

5. Ушбу Техник регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

бир хил (бир турдаги) материал — доимий таркибга эга бўлиб, битта моддадан ёки моддалар ва материалларнинг бирикмасидан иборат бўлган, уларни механик равишда ажратиб бўлмайдиган маҳсулотлар;

импорт қилувчи — электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан ташқи савдо битимини тузиб, ушбу маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарадиган ва унинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик ёки жисмоний шахс;

ишлаб чиқарувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланувчи ҳамда ушбу ускуналарнинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик шахс, шу жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи;

электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари — тўғридан-тўғри фойдаланишга мўлжалланган машиналар, механизмлар, аппаратлар, мосламалар ва қурилмалар ичига ўрнатилган электр токлари ва (ёки) электромагнит майдонларнинг мавжудлиги, ишлатилиши, ҳосил бўлиши, конверсияси, узатилиши ва тақсимланиши билан боғлиқ бўлган маҳсулотлар;

электр ўйинчоқ — электр энергияси ҳисобидан камида битта функцияни бажарадиган ўйинчоқ.

2-боб. Хавфли моддаларни қўллашни чеклаш бўйича талаблар

6. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва тайёрланишида уларнинг таркибида рўйхати ушбу Техник регламентга 2-иловада келтирилган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари таркибидаги бир хил турдаги (гомоген) материаллардаги хавфли моддалар белгиланган концентрациядан ортиқ бўлмаслиги керак.

7. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларига нисбатан хавфли моддалардан фойдаланишни чеклаш 3-иловада келтирилган махсус талабларга асосан бекор қилинади.

3-боб. Қадоқлаш, тамғалаш ва фойдаланиш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар

8. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг фойдаланиш ҳужжатлари давлат тилидаги паспорт, ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўриқномаси ҳамда ундан фойдаланиш қўлланмасини ўз ичига олиши керак.

9. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотининг номи ва (ёки) белгиланиши (тури, маркаси, модели (агар мавжуд бўлса), унинг асосий параметрлари ва хусусиятлари, ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) товар белгиси, электротехника ва радиоэлектроника маҳсулоти ишлаб чиқарилган давлат номи, ушбу маҳсулотнинг қўлланиши унга бириктирилган техник ҳужжатларида кўрсатилиши керак.

Қадоқларга электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотининг номи (тури, маркаси, модели (агар мавжуд бўлса), ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) товар белгиси жойлаштирилиши керак.

10. Ушбу Техник регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотларни электротехника ва радиоэлектроника маҳсулоти юзасига жойлаштириш имкони бўлмаган тақдирда, ушбу маҳсулотга бириктирилган фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилиши мумкин.

11. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотининг тамғаси кўриш учун қулай бўлган жойга осон ўқиладиган ва тушунарли ёзилган бўлиши, фойдаланиш даврида ўчиб кетмаслиги ҳамда текширилишида қўшимча қурилмалар талаб этилмаслиги керак.

12. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг фойдаланиш ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ушбу Техник регламентнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлар;

маҳсулотнинг хусусиятлари ва параметрлари;

фойдаланиш шароитида атроф-муҳитни муҳофаза этиш чоралари ва қоидаси (ишлатилиши), ўрнатиш, сақлаш, ташиш (ташишни ташкил этиш), маҳсулотни сотувга чиқариш ва йўқ қилиш (зарур ҳолларда);

маҳсулотнинг нотўғри ишлаши аниқланганда кўриладиган чоралар тўғрисидаги маълумот;

ишлаб чиқарувчининг (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахсининг), импорт қилувчининг номи ва жойлашган жойи, улар билан боғланиш маълумотлари;

маҳсулот ишлаб чиқарилган ой ва йил ёки бундай маълумот қўлланадиган жой ёки ишлаб чиқарилган йилни аниқлаш усули тўғрисидаги маълумот.

13. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг жамланмаси билан бирга тақдим қилинадиган тамғалаш ва техник ҳужжатларда фойдаланилган катталик бирликлари қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланилади. Экспорт учун мўлжалланган маҳсулотларда юқоридаги талаблар экспорт қилинаётган давлат қонунчилиги талабларига мос бўлган ҳолда амалга оширилишига йўл қўйилади.

14. Фойдаланиш бўйича кўрсатмалар қоғоз шаклида бўлиши лозим. Уларга электрон ташувчи кўринишдаги ҳужжатлар тўплами ҳам қўшилиши мумкин. Маиший бўлмаган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари тўпламига киритилган фойдаланиш бўйича йўриқнома фақат электрон ахборот ташувчилар орқали амалга оширилиши мумкин.

4-боб. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаш

15. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг ушбу Техник регламентга мувофиқлиги унинг хавфли моддалардан фойдаланишни чеклаш бўйича талаблар мос келиши орқали таъминланади.

Ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ бўлмаган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларига мувофиқлик белгиси қўйилмайди ва Ўзбекистон Республикасида муомалага чиқарилмайди.

16. Ушбу Техник регламент талабларига ихтиёрий равишда риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

5-боб. Мувофиқликни баҳолаш

17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқариладиган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги баҳоланиши шарт.

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг ушбу Техник регламентнинг талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш мувофиқликни декларация қилиш ёки сертификатлаштириш шаклларида амалга оширилади.

18. Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг рўйхати ушбу Техник регламентга 1-иловада келтирилган.

19. Ушбу Техник регламентда келтирилган мажбурий тартибда мувофиқлиги декларация қилинадиган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг мувофиқлиги ариза берувчининг ихтиёрига кўра сертификатлаштириш шаклида тасдиқланиши мумкин.

20. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқлиги қуйидаги схемаларнинг бирини қўллаш билан декларация қилиш орқали тасдиқланади:

1Д схема — серияли ишлаб чиқарилган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари учун ариза берувчининг ўз далилларига асосланиб мувофиқликни эълон қилишда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;

2Д схема — электротехника ва радиоэлектроника маҳсулоти тўпи ёки ягона маҳсулот учун ариза берувчининг ўз далиллари асосида мувофиқликни эълон қилишда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;

3Д схема — серияли ишлаб чиқарилган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулоти учун синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларация қилишда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;

4Д схема — электротехника ва радиоэлектроника маҳсулоти тўпи ёки ягона маҳсулот учун, синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларация қилишда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;

6Д схема — ишлаб чиқарувчи менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи томонидан сертификатланиб, жорий этилган менежмент тизимига эга бўлган серияли ишлаб чиқарилган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади.

21. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг ушбу Техник регламент талабларига сертификатлаштириш орқали мувофиқлигини тасдиқлаш қуйидаги схемаларнинг бирини қўллаш билан амалга оширилади:

1С схема — серияли ишлаб чиқариладиган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларини сертификатлаштиришда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотларнинг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;

2С схема — ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган туркум ишлаб чиқарилган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотларнинг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;

3С схема — электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг тўпи учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотларнинг мувофиқлик белгиси билан (импорт қилинган маҳсулотлар ариза берувчига қулай шаклда) тамғаланишини таъминлайди;

6С схема — тайёр электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг синов ва ўлчашларида Техник регламент талабларига мувофиқлигини тўлиқ тасдиқлаш имкони мавжуд бўлмаганда ҳамда ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган туркум ишлаб чиқарилган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди.

22. Мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик тўғрисидаги декларация Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги ҳамда Хавф даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомлар талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.

23. Серияли ишлаб чиқариладиган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари учун мувофиқлик сертификати 3 йилга расмийлаштирилади. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг тўпи учун мувофиқлик сертификати унинг яроқлилик ёки кафолат муддатига расмийлаштирилади.

24. Фойдаланиш ҳужжатлари, шу жумладан, мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар:

серияли ишлаб чиқарилган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлар учун — ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш тугатилган кундан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда;

электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари тўпи учун — импорт қилувчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан тўпдан охирги маҳсулот сотилган кундан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади.

6-боб. Маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш

25. Ушбу Техник регламент 5-боби талабларига мувофиқлиги тасдиқланган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши шарт.

26. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари мувофиқлик белгиси билан улар муомалага чиқарилишидан олдин тамғаланади.

27. Мувофиқлик белгиси ҳар бир электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг ўзига ҳамда унга илова қилинадиган фойдаланиш ҳужжатларига қўйилади. Агарда электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларига мувофиқлик белгисини бевосита қўйишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ушбу белгини маҳсулот қадоғига қўйишга рухсат этилади ҳамда унга илова қилинадиган фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилади.

7-боб. Ўтиш даври

28. Ушбу Техник регламент кучга кирган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ҳамда электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари учун хавфсизлик талабларини белгилайдиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Техник регламент билан мослаштирилгунига қадар ушбу Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари амалда қўлланади.

29. Техник регламент кучга киргунга қадар электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари учун олинган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар ушбу ҳужжатларда белгиланган муддатлар давомида амалда бўлади.

8-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати

30. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

9-боб. Техник регламент талаблари бузилгани учун жавобгарлик

31. Ушбу Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисидаги техник регламентга 1-ИЛОВА

Техник регламент талаблари татбиқ этиладиган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг

Т/р Маҳсулотларнинг номланиши ТИФ ТН коди 1. Электр ёки бошқа турдаги совиткичлар, музлаткичлар ва бошқа совитиш ёки музлатиш ускуналари: 8418 10 200 1 8418 10 800 1 8418 21 8418 29 000 0 8418 30 200 1 8418 30 800 1 8418 40 200 1 8418 40 800 1 идиш-товоқларни ювиш машиналари 8422 11 электрплиталар (камида буғ шкафи ва пишириш панелига, печкага эга), маиший электриситкичлар, электршкафлар, ўрнатилган печлар, қовуриш шкафлари, мева, сабзавот, резаворлар, қўзиқоринлар учун электрқуриткичлар, чойнаклар, кофе қайнаткичлар ва кофе машиналар, чақалоқ озиқ-овқат иситгичлари, буғқозонлар, стерилизаторлар 8516 10 800 0 8516 60 101 0 8516 60 109 0 8516 60 500 0 8516 60 800 0 8516 60 900 0 8516 79 700 0 8516 71 000 0 микротўлқинли печлар 8516 50 000 0 ошхона чиқиндиларини майдалаш учун мўлжалланган майдалагичлар 8509 80 000 0 электргриллар, контактгриллар, аэрогриллар, электрқўралар, электртостерлар, вафли тайёрлаш ускунаси (вафелница), қиздирилган ёғда қовуриш ускунаси (фритюрница), барбекю, нонпиширгич, раклеттайёрлагичлар (раклетница), ёгурт тайёрлаш ускунаси (ёгуртница), мултиваркалар, электртовоқлар 8516 60 700 0 8516 60 900 0 8516 72 000 0 8516 79 200 0 8516 79 700 0 озиқ-овқатларни майдалагичлар ва миксерлар, жумладан, кофе майдалагичлар , ошхона комбайнлари, озиқ-овқат процессорлари, шарбатсиққичлар, ёғургичлар, гўштмайдалагичлар, блендерлар, қирғичлар, кўпиртиргичлар, картошка тозалагичлар, музқаймоқтайёрлагичлар, пичоқлар, пичоқчархлагич, тўғрагичлар, парраккесгичлар, донмайдалагичлар. 8509 40 000 0 8509 80 000 0 2. Чойшаблар, кийимлар ва пойабзалларга ишлов бериш — ювиш, дазмоллаш, қуритиш, тозалаш: кир ювиш машиналари, маиший ёки кир ювиш хоналари учун машиналар, шу жумладан, сиқиш функцияси билан жиҳозланган машиналар, ўрнатилган марказдан қочувчи сиқув мосламаси бўлган бошқа машиналар 8450 11 110 0 8450 11 190 0 8450 11 900 0 8450 12 000 0 8450 19 000 0 центрифугалар, шу жумладан, марказдан қочма қуриткичлар 8421 12 000 0 8421 19 700 9 ултратовушли кир ювиш асбоблари 8450 19 000 0 буғни ёки қумни пуркаб ирғитувчи ва шу каби ирғитувчи қурилмалар, электр дазмоллар 8424 30 900 0 * 8424 89 000 3 * 8516 40 000 0 8516 79 700 0 сочиқ ва кийим учун электрқуритгичлар 8516 79 700 0 Биноларни тозалаш ва тартибга келтириш : чангсўргичлар 8508 полотерлар, электр чўткалар, буғли пол арткичлар , сув ютувчи тозалаш қурилмалари 8509 80 000 0 8516 79 700 0 8424 30 900 0 * 8424 89 000 9 * ҳаводаги микроиқлим шароитини сақлаш ва бошқариш вентиляторлар 8414 51 000 9 кондиционерлар 8415 10 8415 81 009 9 8415 82 000 9 8415 83 000 9 буғлаткичлар ва конденсаторлар, намлагичлар 8509 80 000 0 калпаклар ва дудбуронлар 8414 60 000 8421 39 200 8 иссиқлик сақловчи электркаминлар, электррадиаторлар, ҳайвонлар ва ўсимликларни кўпайтиришда ишлатиладиган электриситгичлар, ёпиқ биноларни иситиш (иситиш, қиздириш) учун электр асбоблари, иситкич парраклари, конвекторлар 8516 21 000 0 8516 29 электриситиш қаршиликлари (иссиқ пол тизимлари) 8516 80 3. Санитария-гигиена мақсадлари учун мўлжалланган: сувиситкичлар 8516 10 душ кабиналари, ҳожатхона учун ўзгарувчан ток манбаига уланган ёриткичлар, иситкичлар 3922 10 000 0 3922 20 000 0 3922 90 000 0 7324 90 000 9 (қисмларидан ташқари) 8516 79 700 0 9019 10 900 1 оғиз бўшлиғи учун фойдаланиладиган гигиена қурилмалари 8509 80 000 0 сауна печкалари учун ишлатиладиган электриситиш қурилмалари 8516 29 990 0 Соч, тирноқ ва терини парваришлаш учун: юз учун электрсауналар 8516 79 700 0 сочқуриткичлар, стайлерлар, соч турмаклаш қурилмалари, сочтекислагич, сочни парвариш қилиш учун электр бигудийлар, соч учун электрқистирмалар 8516 31 000 9 8516 32 000 0 қўллар учун электрқуриткичлар 8516 33 000 0 Танани иситиш учун: электрвиброуқалаш аппаратлари (шифокор назоратисиз) 9019 10 100 0 гидроуқалаш ванналари 9019 10 900 1 Ўйин, спорт ва машқ ускуналари: электр таъминотига уланган ўйин, спорт ва машқ ускуналари 9504 90 800 9 9506 91 * Аудио ва видеоаппаратлар, теле ва радиоэфирларни қабул қилувчи: аудио ва видеотасмаларни ёзувчи ҳамда аудио ва видеотасмаларни кўрсатувчи қурилмалар 8519 8521 8527 8528 49 8528 59 8528 69 8528 72 радио қабул қилувчи асбоб-ускуналар 8527 телевизион қабул қилувчилар, телетюнерлар, сунъий йўлдош телетюнерлари 8528 71 8528 72 динамик тизимлар 8518 21 000 0 8518 22 000 0 8518 29 видеотелефонлар, интеркомлар 8517 69 100 0 маиший тикув машиналари 8452 10 оверлоклар 8452 10 190 0 трикотаж, электр тўқиш-тикиш машиналари 8447 4. Қувват манбалари, зарядловчи, кучланиш стабилизаторлари: маиший техника ускуналари 8504 40 300 8 8504 40 830 0 8504 40 910 0 аккумуляторларни зарядловчи қурилмалар 8504 40 550 0 Боғдорчилик ва полизчилик хўжалиги учун: ўт ўриш машинаси, триммерлар — майса ва ўтларни кесиш учун 8433 11 100 0 8433 19 100 0 Вентиляцион чангсўргичлар 8508 60 000 0 соғувчи қурилмалар 8434 10 000 0 Аквариум ва боғ кўллари учун: компрессорлар 8414 80 900 9 насослар 8413 70 8413 81 000 0 иситкичлар 8516 10 800 0 электрёриткичлар ва ёритиш ускуналари 9405 41 001 2 * 9405 41 001 9 * 9405 41 002 2 * 9405 41 002 9 * 9405 41 003 2 * 9405 41 003 9 * 9405 42 001 2 * 9405 42 001 9 * 9405 42 002 2 * 9405 42 002 9 * 9405 42 003 2 * 9405 42 003 9 * 9405 49 001 9 * 9405 49 002 2 * 9405 49 002 4 * 9405 49 002 9 * 9405 49 003 2 * 9405 49 003 4 * 9405 49 003 9 * сувни тозаловчи ва фильтрловчи ускуналар учун — электр фильтрлар, стерилизаторлар, электрозиқлантиргичлар 8421 21 000 9 боғ учун декоратив фавворалар — электр узатмали насослар 8509 80 000 0 8413 70 8413 81 000 9 ичимлик суви, сув таъминоти, якка тартибдаги уйлар, коттежлар учун электронасослар 8413 50 690 9 8413 50 800 9 8413 60 390 9 8413 60 690 9 8413 60 700 9 8413 60 800 9 8413 70 210 9 8413 70 290 9 8413 70 300 9 8413 70 350 9 8413 70 450 9 8413 70 510 9 8413 70 590 9 8413 70 650 9 8413 70 810 9 8413 70 890 9 Ёритиш манбаи ва ёритиш ускуналари: Чўғланма лампалар, электрлампалар, ёруғлик чиқарадиган диод (LED) лампалар 8539 21 920 0 8539 21 980 0 8539 22 8539 29 920 0 8539 29 980 0 8539 31 8539 51 101 4 8539 51 101 5 8539 51 101 6 8539 51 101 9 8539 51 102 2 8539 51 102 9 8539 51 109 3 8539 51 109 9 8539 51 201 2 8539 51 201 3 8539 51 201 4 8539 51 201 9 8539 51 202 2 8539 51 202 9 8539 51 209 2 8539 51 209 9 8539 51 300 0 8539 51 401 2 8539 51 401 9 8539 51 402 2 8539 51 402 9 8539 51 409 3 8539 51 409 4 8539 51 409 9 8541 41 000 умумий мақсадлар учун ёритиш лампалари 9405 11 001 3 * 9405 11 001 4 * 9405 11 001 5 * 9405 11 001 9 * 9405 11 002 2 * 9405 11 002 9 * 9405 11 003 3 * 9405 11 003 9 * 9405 19 001 3 * 9405 19 001 8 * 9405 19 001 9 * 9405 19 002 9 * 9405 19 003 6 * 9405 19 003 9 * 9405 21 001 2 * 9405 21 001 3 * 9405 21 001 4 * 9405 21 001 9 * 9405 21 002 2 * 9405 21 002 9 * 9405 21 003 2 * 9405 21 003 9 * 9405 29 001 2 * 9405 29 001 4 * 9405 29 001 9 * 9405 29 002 9 * 9405 29 003 2 * 9405 29 003 9 * 9405 41 002 2 * 9405 41 002 9 * 9405 41 003 9 * 9405 42 002 2 * 9405 42 002 9 * 9405 42 003 9 * 9405 49 002 2 * 9405 49 002 4 * 9405 49 002 9 * 9405 49 003 2 * 9405 49 003 4 * 9405 49 003 9 * ерга ўрнатилган ёритиш лампаси, аквариумлар учун лампалар 9405 41 001 2 * 9405 41 001 9 * 9405 41 002 2 * 9405 41 002 9 * 9405 41 003 9 * 9405 42 001 2 * 9405 42 001 9 * 9405 42 002 2 * 9405 42 002 9 * 9405 42 003 9 * 9405 49 001 9 * 9405 49 002 2 * 9405 49 002 4 * 9405 49 002 9 * 9405 49 003 2 * 9405 49 003 4 * 9405 49 003 9 * прожекторлар 9405 41 001 2 * 9405 41 001 9 * 9405 42 001 2 * 9405 42 001 9 * 9405 49 001 9 * Янги йил арчаларини безаш учун ишлатиладиган нурли тизимлар — шу жумладан, арча учун ёруғлик диодлари 9405 31 000 0 * 9405 39 000 0 * 5. Электр ўйинчоқлар 9503 00 6. Шахсий электрон ҳисоблаш машиналари — компьютерлар: ҳисоблаш машиналари ва уларнинг блоклари 8471 30 000 0 8471 41 000 8471 49 000 0 8471 50 000 0 касса аппаратлари, шу жумладан, компьютер билан биргаликда ишлайдиганлари 8470 50 000 ID-карта ўқийдиганлар, банкоматлар, ахборот киоскалари 8471 49 000 0 7. Шахсий электрон компьютерларга уланган ускуналар: принтерлар 8443 31 8443 32 100 9 8443 32 910 8443 32 930 0 8443 32 990 0 8443 39 8472 10 000 0 мониторлар 8519 8521 8527 8528 42 100 0 8528 52 100 0 8528 52 900 0 8528 59 900 0 узлуксиз қувват манбалари 8504 40 300 8 фаол динамик тизимлари 8518 21 000 0 8518 22 000 0 8518 29 мультимедиали проекторлар 8528 69 8528 62 100 0 кўп функцияли қурилмалар 8443 31 * узатиш қурилмаси (удлинители) 8544 42 900 9 ноутбук 8471 30 000 0 планшетлар ва бошқа кичик ўлчамли компьютерлар 8471 30 000 0 клавиатуралар, манипуляторлар, трекерлар ва бошқа назорат ва киритиш қурилмалари (компьютер сичқончаси, жойстиклари, кўзойнаклар) 8537 10 980 9 8471 30 000 0 акустик қулоқчин тизими 8518 21 000 0 8518 22 000 8518 29 биометрик маълумотларни ўқувчи қурилмалар 8471 9031 49 900 0 9031 80 380 0 модемлар 8517 62 000 9 пайвандлаш учун машина ва аппаратлар 8515 31 000 0 8515 39 130 0 8515 39 180 0 8515 39 900 0 пуркагичлар — ёнмайдиган суюқлик пурковчи 8424 20 000 0 * 8. Доимий ва ўзгарувчан номинал кучланиши 500 V дан кўп бўлмаган жойда қўлланадиган кабеллар, симлар ва шнурлар (оптик толалар бундан мустасно). 8544 11, 8544 19, 8544 20, 8544 30, 8544 42, 8544 49 910 1 8544 49 930 8544 49 950 1 8544 49 950 9 8544 60, 8544 70 9. Автоматик ўчиргичлар ва ўчириш ҳимоя қурилмалари: автомат ўчириб-ёқгичлар 8535 21 000 0 8535 90 000 8536 20 100 7 8536 20 900 7 8536 30 саноат электрулагичлари 8535 90 000 1 8535 90 000 8 8536 90 100 0 маиший ва саноатда фойдаланиш учун сақлагичлар (предохранителлар) 8535 10 000 0 8536 10 контактқисқич — винтли ва винтсиз, қисқич тўпламлари, клеймали колодка, улаш қурилмалари 8535 90 000 1 8536 90 010 0 8536 90 100 0 ўзгарувчан ёки доимий тармоқлардан бошқариладиган, умумий мақсадли, 1000 А гача бўлган номинал токлар учун доимий ва ўзгарувчан электромагнит контакторлар 8535 30 100 0 8535 90 000 1 8536 41 8536 49 000 0 электромагнит бошлагичлар — денгиз ва портлашга қарши электромагнит бошлагичлар бундан мустасно 8535 90 000 8536 30 8536 50 1000 V гача кучланиш учун тўлиқ қурилмалар 8537 10 Турар жой бинолари учун ёритиш шитлари, жамоат бинолари учун электрузатиш шчитлари, турар жой ва жамоат бинолари учун кириш ва тарқатиш мосламалари, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари учун ёритиш шчитлари 8537 10 910 0 8537 20 920 0 10. Электр қурилмаларни бошқариш учун электр қурилмалар: бошқарув ва ҳимоя релеси 8535 90 000 8 8536 41 8536 49 000 0 электр ва электромеханик қурилмалар, электр қурилмаларни бошқариш механизмлари учун коммутация элементлари 8535 8536 термостатлар 9032 10 дастурий қурилмали электркалитлар (включателлар) 8535 30 900 1 8535 90 000 8 8536 50 8537 10 910 0 механик қулфлаш функциясига эга бўлган электр шошилинч тўхташ қурилмалари 8535 90 000 8 8536 50 автоматик коммутация қурилмалари 8535 90 000 8 8536 50 8536 90 850 9 8537 10 980 9 8537 20 920 0 коммутация назорат ва ҳимоя қурилмалари 8535 90 8536 30 8537 10 8537 20 импульсли катта кучланишдан ҳимояловчи қурилма — катта кучланишни чегараловчи 8535 40 000 0 8536 30 элемент коммутаторлари, буйруқ мосламалари, текширгичлар, барабанли ўтказгичлар, қўлда ишга туширгичлар, турли хил ўчиргичлар 8535 30 8535 90 8536 50 8537 10 910 0 8537 20 универсал, кичик габаритли, шохсимон, қайтаргичли, калитли включателлар ва переключателлар 8535 30 8535 90 8536 50 ўчиргичлар ва йўлўтказгичлар, йўл ўчиргичлари блоклари, микроўчиргичлар (микроўтказгичлар) 8535 30 8535 90 8536 50 бошқариш тугмалари, тугмачани бошқариш постлари, станциялар, аппаратлар 8535 30 8535 90 8536 50 8537 10 8537 20 мустақил фаолият кўрсатадиган маиший электр асбоблари учун автоматик бошқариш қурилмалари 8537 10 910 0 8537 20 электр асбоблари учун ўчиргичлар ва қайтаулагичлар 8535 30 8535 90 8536 50 11. Электр алоқа воситалари (терминал ва телекомуникация ускуналари), жумладан, стационар ва мобил телефонлар, автомат телефонлар, телефакслар, телекслар 8517 61 000 1 8517 61 000 8 8517 11 000 0 8517 13 000 0 8517 14 000 0 8517 18 000 0 8443 32 300 0 8517 62 000 Кўчма ва портатив радиостанциялар 8517 61 000 1 8517 61 000 8 8525 60 000 0 12. Савдо ва ўйин автоматлари 8476 13. Ёнғиндан сақловчи ускуналар 8424 10 000 9 * 8424 89 000 9 * 8531 10

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисидаги техник регламентга 2-ИЛОВА

Рухсат этилган даражадаги хавфли моддаларни ўз ичига олган бир хил турдаги (гомоген) материаллар концентрацияси рўйхати

Т/р Хавфли моддалар номланиши Хавфли моддаларни ўз ичига олган бир хил (бир турдаги) материаллардаги концентрацияси маҳсулот массасига нисбатан қуйида келтирилган фоизлардан кўп бўлмаслиги лозим 1. Қўрғошин 0,1 2. Симоб 0,1 3. Кадмий 0,01 4. Олти валентли хром 0,1 5. Полибромланган дифениллар ( PBB ) 0,1 6. Полибромланган дифенил эфирлар (P BD E) 0,1 7. Диоктилфталат ( D E H P) 0,1 8. Бензилбутилфталат ( BBP ) 0,1 9. Дибутилфталат (D B P) 0,1 10. Диизобутилфталат (D IB P) 0,1

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисидаги техник регламентга 3-ИЛОВА

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларига нисбатан хавфли моддалардан фойдаланишни чеклашни бекор қилиш бўйича

Т/р Махсус талаблар Махсус талабларнинг амал қилиш муддати Бир базали ихчам люминесцент лампаларда симоб миқдори ҳар бир лампада қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак: 1. Махсус мақсадлар учун мўлжалланган лампалар учун 5 мг (умумий ёритишдан бошқа) 2027 йил 24 февралгача 2. Ультрабинафша спектрга асосан ёруғлик чиқаришга мўлжалланган лампалар учун 5 мг 2027 йил 24 февралгача Люминесцент лампалардаги симоб миқдори ҳар бир лампада қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак: 3. Найча диаметри 17 мм дан катта фосфорли галофосфат чизиқли бўлмаган лампалар учун 15 мг 2026 йил 24 февралгача, 2026 йил 25 февралдан 2027 йил 24 февралгача 10 мг дан фойдаланиш мумкин. 4. Умумий ёритиш ва махсус мақсадлар учун мўлжалланган лампалар учун (масалан, индукцион лампалар) 15 мг 2027 йил 24 февралгача 5 Ультрабинафша спектрга асосан ёруғлик чиқаришга мўлжалланган лампалар учун 15 мг 2027 йил 24 февралгача 6 Фавқулодда лампалар учун15 мг 2027 йил 24 февралгача Совуқ катодли люминесцент лампалардаги симоб ва ташқи электродли люминесцент лампалардаги симоб ҳар бир лампада қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак: 7. Узунлиги 500 мм га тенг ёки кичик бўлган лампалар учун 3,5 мг 2027 йил 24 февралгача 8. Узунлиги 500 мм дан катта 1500 мм тенг ёки кичик бўлган лампалар учун 5 мг 2027 йил 24 февралгача 9 Узунлиги 1500 мм катта бўлган лампалар учун 13 мг 2027 йил 24 февралгача 10. Паст босимли газ разрядли лампалардаги симоб, бунда қўллаш учун чироқ спектрининг асосий диапазони ультрабинафша спектрда бўлиши талаб қилинади. 15 мг дан кўп бўлмаслиги керак 2027 йил 24 февралгача 11. Умумий ёритиш учун мўлжалланган юқори босимли натрийли (буғли) лампаларда ранг кўрсатиши Ра > 80 бўлган лампалардаги қувват Р < 105 W симоб 16 мг дан ошмаслиги керак. 2027 йил 24 февралгача Умумий ёритиш учун бошқа юқори босимли натрийли лампалардаги симоб ҳар бир лампада қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак: 12. Қуввати 155 W га тенг ёки кичик бўлган лампалар учун 20 мг 2027 йил 24 февралгача 13. Қуввати 155 W дан кўп, лекин 405 W га тенг ёки кичик бўлган лампалар учун 25 мг 2027 йил 24 февралгача 14. Қуввати 405 W дан катта бўлган лампалар учун 25 мг 2027 йил 24 февралгача 15. Ушбу иловада алоҳида қайд этилмаган махсус мақсадлар учун бошқа лампалардаги симоб чекланмайди 2027 йил 24 февралгача Ёритилган белгилар ва биноларни декоратив ёритиш учун махсус газ разрядли лампалардаги симоб қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак: 16. Электр нурлари найчалари ойнасидаги қўрғошин чекланмайди Доимий 17. Люминесцент лампаларнинг шишалари (найчалари) стаканида қўрғошин 0,2 % гача Доимий 18. Шамоллатиш ва совитиш тизимларида совиткич ўз ичига олган компрессорлар учун мўлжалланган текис рулманларнинг корпуслари ва лайнерларида қўрғошин чекланмайди Доимий 19. Ёруғлик узатувчи рангсиз ойна ва оптик тизимларнинг линзаларида қўрғошин миқдори чекланмаган Доимий 20. Рефлектив стандарт намуналари ва светофильтрларда қўрғошин ва кадмий чекланмайди Доимий 21. Газ разрядли лампалардаги қўрғошин сифатида фойдаланиладиган чироқларининг люминесцент композицияларини фаоллаштирувчиси чекланмайди Доимий 22. СЕД-дисплейларида қўрғошин оксиди (сирт ўтказувчанлиги сабабли электрон эмиссия кўрсаткичлари) чекланмайди Доимий 23. Кристалл шишадаги қўрғошин бирикмалари чекланмайди Доимий 24. Овоз баландлиги камида 100 дБА бўлган карнайларнинг овозли спиралидаги электромеханик уланиш учун қотишма элементи сифатида ишлатиладиган кадмий чекланмайди Доимий 25. СЕД-дисплейларида қўрғошин оксиди (сирт ўтказувчанлиги сабабли электрон эмиссия кўрсаткичлари) чекланмайди Доимий 26. Кристалл шишадаги қўрғошин бирикмалари чекланмайди Доимий 27. Овоз баландлиги камида 100 дБА бўлган карнайларнинг овозли спиралидаги электромеханик уланиш учун қотишма элементи сифатида ишлатиладиган кадмий чекланмайди Доимий 28. Суюқ кристалли дисплейларда текис люминесцент лампаларни ўрнатиш учун қотишма элементи сифатида қўрғошин чекланмайди Доимий 29. Кучланиш трансформаторларининг қотишма элементи сифатида қалинлиги 100 μ м дан кўп бўлмаган мис симларини кавшарлаш учун қўрғошин чекланмайди Доимий 30. Керамика потенциометрларида қўрғошин чекланмайди Доимий 31. Плазмадаги катодни барқарорлаштириш учун симоб дисплейлар — 1 плазма панели учун 30 мг дан ошмаслиги керак Доимий 32. Шиша керамика ва бериллий оксидига асосланган ҳолларда юқори вольтли диодларнинг қоплама қатламларида қўрғошин чекланмайди Доимий 33. Ёруғлик ва дисплей тизимлари учун қаттиқ ҳолдаги LEDларнинг ёруғликка айлантирувчи элементларида кадмий 1 мм ёруғлик чиқарувчи юзага 10 мг гача Доимий 34. Электр ва электрон ойналар, шунингдек, эшиклар учун ишлатиладиган, поливинилхлорид чиқиндиларидан олинган аралашмаларни ўз ичига олган пластик профиллардаги кадмий ва қўрғошин, бунда қайта ишланган қаттиқ ПВХ материалдаги концентрацияси кадмий оғирлиги бўйича 0,1% ва қўрғошин оғирлиги бўйича 1,5 % дан ошмаслиги керак. 2028 йил 28 майгача 35. Сотувга чиқарилган ўйинчоқлар ёки ўйинчоқларнинг қисмларида эркин ҳолатда бўлган бензил концентрацияси ўйинчоқ ёки ўйинчоқнинг бир қисми оғирлигидан 5 мг/кг гача Доимий

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 августдаги 517-сон қарорига 2-ИЛОВА

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 1. Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклашга доир амалдаги стандартлар рўйхатини тузади ва хатловдан ўтказади. Уч ой муддатда 2. Техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналарни олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатларини шакллантиради ва белгиланган тартибда тасдиқлайди. Бир ой муддатда 2-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш кўламини кенгайтириш бўйича чораларни кўради. Олти ой муддатда 3-босқич Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, тадбиркорлик субъектларини кенг миқёсда хабардор қилишни таъминлайди. Жадвалга мувофиқ 4-босқич Тадбиркорлик субъектлари 1. Техник регламентни ўрганади, масъул ходимларни ўқитади ва Техник регламентни ўз фаолиятида жорий қилади. Келишилган муддатларда 2. Мувофиқликни баҳолаш тартиботидан ўтказиш учун тегишли маҳсулот намуналарини Техник регламент талабларига мувофиқ тайёрлайди. 5-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ваколатли давлат органлари Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. Белгиланган тартибда 6-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилади ва маълумотларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳар чоракда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 15 август,

517-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2025 й., 09/25/517/0740-сон; 21.02.2026 й., 09/26/66/0162-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TEXNIK REGLAMENT

ROʻYXATI

MAXSUS TALABLAR

SXEMASI

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 28-fevraldagi PQ-91-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlaridan foydalanishda xavfsizlikni taʼminlash, xususan, ushbu mahsulotlarda xavfli moddalarni ishlatishni cheklashga doir yagona talablarni belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash talablari hamda ushbu mahsulotlarning muvofiqligini baholashni nazarda tutuvchi Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash toʻgʻrisidagi texnik reglament 1-ilovaga muvofiq;

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy etish sxemasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Texnik reglament rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran oʻn sakkiz oy oʻtgach kuchga kiradi.

3. Energetika vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ushbu texnik reglamentning maqsadlari, mazmuni va mohiyati hamda uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholi, vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar hamda tadbirkorlik subyektlarining keng xabardor qilinishini taʼminlasin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A.R. Jumanazarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 15-avgustdagi 517-son qaroriga 1-ILOVA

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Texnik reglament Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga chiqarilayotgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklashga doir qoʻllanilishi va bajarilishi majburiy boʻlgan yagona talablarni belgilaydi.

2. Ushbu Texnik reglament talablari roʻyxati 1-ilovada keltirilgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlariga nisbatan tatbiq etiladi.

3. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari ushbu Texnik reglamentga, shuningdek, elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlariga tegishli amaldagi boshqa texnik reglamentlar talablariga muvofiqligi tasdiqlangan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga chiqariladi.

4. Texnik reglament quyida keltirilgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi:

davlat mudofaasi, huquqni muhofaza qilish organlari, shuningdek, tezkor-qidiruv tadbirlari tizimining maxsus texnik vositalari uchun ishlatiladigan;

Texnik reglamentga 1-ilovada keltirilmagan oʻzgaruvchan tokda 1000 V dan va oʻzgarmas tokda 1500 V dan yuqori boʻlgan;

Texnik reglamentga 1-ilovada keltirilmagan elektrotexnika jihozlarining tarkibiy qismlari sifatida foydalanish uchun moʻljallangan;

fotoelektrik panellar (quyosh batareyalari);

yerusti va orbital kosmik obyektlar tarkibida foydalanish uchun moʻljallangan mahsulotlar;

faqat havo, suv, yerosti va yerusti transportida foydalanish uchun moʻljallangan elektr jihozlari;

elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari tarkibiy qismi sifatida foydalanish uchun moʻljallangan elektr batareyalari va akkumulyatorlar;

oldin foydalanilgan va (yoki) foydalanishda boʻlgan jihozlar;

katta statsionar sanoat jihozlari;

oʻlchash vositalari;

tibbiyot buyumlari;

ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari uchun maxsus loyihalashtirilgan jihozlar.

5. Ushbu Texnik reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

bir xil (bir turdagi) material — doimiy tarkibga ega boʻlib, bitta moddadan yoki moddalar va materiallarning birikmasidan iborat boʻlgan, ularni mexanik ravishda ajratib boʻlmaydigan mahsulotlar;

import qiluvchi — elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi (sotuvchi) bilan tashqi savdo bitimini tuzib, ushbu mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga chiqaradigan va uning Texnik reglament talablariga muvofiqligi uchun javobgar boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs;

ishlab chiqaruvchi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarini ishlab chiqarish yoki ishlab chiqarish va muomalaga kiritish bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shugʻullanuvchi hamda ushbu uskunalarning Texnik reglament talablariga muvofiqligi uchun javobgar boʻlgan yuridik shaxs, shu jumladan, xorijiy ishlab chiqaruvchi;

elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari — toʻgʻridan-toʻgʻri foydalanishga moʻljallangan mashinalar, mexanizmlar, apparatlar, moslamalar va qurilmalar ichiga oʻrnatilgan elektr toklari va (yoki) elektromagnit maydonlarning mavjudligi, ishlatilishi, hosil boʻlishi, konversiyasi, uzatilishi va taqsimlanishi bilan bogʻliq boʻlgan mahsulotlar;

elektr oʻyinchoq — elektr energiyasi hisobidan kamida bitta funksiyani bajaradigan oʻyinchoq.

2-bob. Xavfli moddalarni qoʻllashni cheklash boʻyicha talablar

6. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari ishlab chiqarilishi va tayyorlanishida ularning tarkibida roʻyxati ushbu Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari tarkibidagi bir xil turdagi (gomogen) materiallardagi xavfli moddalar belgilangan konsentratsiyadan ortiq boʻlmasligi kerak.

7. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlariga nisbatan xavfli moddalardan foydalanishni cheklash 3-ilovada keltirilgan maxsus talablarga asosan bekor qilinadi.

3-bob. Qadoqlash, tamgʻalash va foydalanish hujjatlariga qoʻyiladigan talablar

8. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining foydalanish hujjatlari davlat tilidagi pasport, oʻrnatish, texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash yoʻriqnomasi hamda undan foydalanish qoʻllanmasini oʻz ichiga olishi kerak.

9. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotining nomi va (yoki) belgilanishi (turi, markasi, modeli (agar mavjud boʻlsa), uning asosiy parametrlari va xususiyatlari, ishlab chiqaruvchining nomi va (yoki) tovar belgisi, elektrotexnika va radioelektronika mahsuloti ishlab chiqarilgan davlat nomi, ushbu mahsulotning qoʻllanishi unga biriktirilgan texnik hujjatlarida koʻrsatilishi kerak.

Qadoqlarga elektrotexnika va radioelektronika mahsulotining nomi (turi, markasi, modeli (agar mavjud boʻlsa), ishlab chiqaruvchining nomi va (yoki) tovar belgisi joylashtirilishi kerak.

10. Ushbu Texnik reglamentning 9-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni elektrotexnika va radioelektronika mahsuloti yuzasiga joylashtirish imkoni boʻlmagan taqdirda, ushbu mahsulotga biriktirilgan foydalanish hujjatlarida koʻrsatilishi mumkin.

11. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotining tamgʻasi koʻrish uchun qulay boʻlgan joyga oson oʻqiladigan va tushunarli yozilgan boʻlishi, foydalanish davrida oʻchib ketmasligi hamda tekshirilishida qoʻshimcha qurilmalar talab etilmasligi kerak.

12. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining foydalanish hujjatlari quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

ushbu Texnik reglamentning 9-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar;

mahsulotning xususiyatlari va parametrlari;

foydalanish sharoitida atrof-muhitni muhofaza etish choralari va qoidasi (ishlatilishi), oʻrnatish, saqlash, tashish (tashishni tashkil etish), mahsulotni sotuvga chiqarish va yoʻq qilish (zarur hollarda);

mahsulotning notoʻgʻri ishlashi aniqlanganda koʻriladigan choralar toʻgʻrisidagi maʼlumot;

ishlab chiqaruvchining (ishlab chiqaruvchining vakolatli shaxsining), import qiluvchining nomi va joylashgan joyi, ular bilan bogʻlanish maʼlumotlari;

mahsulot ishlab chiqarilgan oy va yil yoki bunday maʼlumot qoʻllanadigan joy yoki ishlab chiqarilgan yilni aniqlash usuli toʻgʻrisidagi maʼlumot.

13. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining jamlanmasi bilan birga taqdim qilinadigan tamgʻalash va texnik hujjatlarda foydalanilgan kattalik birliklari qonunchilikda belgilangan tartibda qoʻllaniladi. Eksport uchun moʻljallangan mahsulotlarda yuqoridagi talablar eksport qilinayotgan davlat qonunchiligi talablariga mos boʻlgan holda amalga oshirilishiga yoʻl qoʻyiladi.

14. Foydalanish boʻyicha koʻrsatmalar qogʻoz shaklida boʻlishi lozim. Ularga elektron tashuvchi koʻrinishdagi hujjatlar toʻplami ham qoʻshilishi mumkin. Maishiy boʻlmagan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari toʻplamiga kiritilgan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma faqat elektron axborot tashuvchilar orqali amalga oshirilishi mumkin.

4-bob. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining texnik reglament talablariga muvofiqligini taʼminlash

15. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining ushbu Texnik reglamentga muvofiqligi uning xavfli moddalardan foydalanishni cheklash boʻyicha talablar mos kelishi orqali taʼminlanadi.

Ushbu Texnik reglament talablariga muvofiq boʻlmagan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlariga muvofiqlik belgisi qoʻyilmaydi va Oʻzbekiston Respublikasida muomalaga chiqarilmaydi.

16. Ushbu Texnik reglament talablariga ixtiyoriy ravishda rioya etilishini taʼminlaydigan hamda texnik reglamentlarda belgilangan mahsulotning muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan, namunalar olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan standartlar Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq belgilanadi.

5-bob. Muvofiqlikni baholash

17. Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga chiqariladigan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi baholanishi shart.

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining ushbu Texnik reglamentning talablariga muvofiqligini tasdiqlash muvofiqlikni deklaratsiya qilish yoki sertifikatlashtirish shakllarida amalga oshiriladi.

18. Majburiy tartibda muvofiqligi baholanishi lozim boʻlgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining roʻyxati ushbu Texnik reglamentga 1-ilovada keltirilgan.

19. Ushbu Texnik reglamentda keltirilgan majburiy tartibda muvofiqligi deklaratsiya qilinadigan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining muvofiqligi ariza beruvchining ixtiyoriga koʻra sertifikatlashtirish shaklida tasdiqlanishi mumkin.

20. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining Texnik reglament talablariga muvofiqligi quyidagi sxemalarning birini qoʻllash bilan deklaratsiya qilish orqali tasdiqlanadi:

1D sxema — seriyali ishlab chiqarilgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari uchun ariza beruvchining oʻz dalillariga asoslanib muvofiqlikni eʼlon qilishda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi yoki u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs hisoblanadi;

2D sxema — elektrotexnika va radioelektronika mahsuloti toʻpi yoki yagona mahsulot uchun ariza beruvchining oʻz dalillari asosida muvofiqlikni eʼlon qilishda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan yuridik shaxs) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi;

3D sxema — seriyali ishlab chiqarilgan elektrotexnika va radioelektronika mahsuloti uchun sinov laboratoriyasi ishtirokida olingan dalillar va ariza beruvchining oʻz dalillari (agar mavjud boʻlsa) asosida muvofiqlikni deklaratsiya qilishda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi yoki u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs hisoblanadi;

4D sxema — elektrotexnika va radioelektronika mahsuloti toʻpi yoki yagona mahsulot uchun, sinov laboratoriyasi ishtirokida olingan dalillar va ariza beruvchining oʻz dalillari (agar mavjud boʻlsa) asosida muvofiqlikni deklaratsiya qilishda qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs yuridik shaxs) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi;

6D sxema — ishlab chiqaruvchi menejment tizimlarini sertifikatlashtirish organi tomonidan sertifikatlanib, joriy etilgan menejment tizimiga ega boʻlgan seriyali ishlab chiqarilgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi yoki u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs hisoblanadi.

21. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining ushbu Texnik reglament talablariga sertifikatlashtirish orqali muvofiqligini tasdiqlash quyidagi sxemalarning birini qoʻllash bilan amalga oshiriladi:

1S sxema — seriyali ishlab chiqariladigan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarini sertifikatlashtirishda qoʻllaniladi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan mahsulotlarning muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;

2S sxema — ishlab chiqaruvchida menejment tizimlarining sertifikati mavjud boʻlgan turkum ishlab chiqarilgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan mahsulotlarning muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;

3S sxema — elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining toʻpi uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi va sertifikatlangan mahsulotlarning muvofiqlik belgisi bilan (import qilingan mahsulotlar ariza beruvchiga qulay shaklda) tamgʻalanishini taʼminlaydi;

6S sxema — tayyor elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining sinov va oʻlchashlarida Texnik reglament talablariga muvofiqligini toʻliq tasdiqlash imkoni mavjud boʻlmaganda hamda ishlab chiqaruvchida menejment tizimlarining sertifikati mavjud boʻlgan turkum ishlab chiqarilgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari uchun qoʻllanadi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi.

22. Muvofiqlik sertifikati va muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiya Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-avgustdagi 502-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi hamda Xavf darajasi yuqori boʻlmagan mahsulotlarning muvofiqligini deklaratsiyalash yoʻli bilan tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomlar talablariga muvofiq rasmiylashtiriladi.

23. Seriyali ishlab chiqariladigan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari uchun muvofiqlik sertifikati 3 yilga rasmiylashtiriladi. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining toʻpi uchun muvofiqlik sertifikati uning yaroqlilik yoki kafolat muddatiga rasmiylashtiriladi.

24. Foydalanish hujjatlari, shu jumladan, muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlar:

seriyali ishlab chiqarilgan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlar uchun — ishlab chiqaruvchi yoki uning vakolatli vakili tomonidan mahsulotlarni ishlab chiqarish tugatilgan kundan boshlab 5 yildan kam boʻlmagan muddatda;

elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari toʻpi uchun — import qiluvchi yoki uning vakolatli vakili tomonidan toʻpdan oxirgi mahsulot sotilgan kundan boshlab 5 yildan kam boʻlmagan muddatda saqlanadi.

6-bob. Mahsulotlarni muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalash

25. Ushbu Texnik reglament 5-bobi talablariga muvofiqligi tasdiqlangan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishi shart.

26. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari muvofiqlik belgisi bilan ular muomalaga chiqarilishidan oldin tamgʻalanadi.

27. Muvofiqlik belgisi har bir elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining oʻziga hamda unga ilova qilinadigan foydalanish hujjatlariga qoʻyiladi. Agarda elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlariga muvofiqlik belgisini bevosita qoʻyishning imkoni boʻlmasa, u holda ushbu belgini mahsulot qadogʻiga qoʻyishga ruxsat etiladi hamda unga ilova qilinadigan foydalanish hujjatlarida koʻrsatiladi.

7-bob. Oʻtish davri

28. Ushbu Texnik reglament kuchga kirgan vaqtdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalda boʻlgan hamda elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari uchun xavfsizlik talablarini belgilaydigan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar Texnik reglament bilan moslashtirilguniga qadar ushbu Texnik reglamentga zid boʻlmagan qismlari amalda qoʻllanadi.

29. Texnik reglament kuchga kirgunga qadar elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlari uchun olingan muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlar ushbu hujjatlarda belgilangan muddatlar davomida amalda boʻladi.

8-bob. Texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati

30. Texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, shuningdek, boshqa vakolatli davlat organlari tomonidan oʻz vakolatlari doirasida, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

9-bob. Texnik reglament talablari buzilgani uchun javobgarlik

31. Ushbu Texnik reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 1-ILOVA

Texnik reglament talablari tatbiq etiladigan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining

T/r Mahsulotlarning nomlanishi TIF TN kodi 1. Elektr yoki boshqa turdagi sovitkichlar, muzlatkichlar va boshqa sovitish yoki muzlatish uskunalari: 8418 10 200 1 8418 10 800 1 8418 21 8418 29 000 0 8418 30 200 1 8418 30 800 1 8418 40 200 1 8418 40 800 1 idish-tovoqlarni yuvish mashinalari 8422 11 elektrplitalar (kamida bugʻ shkafi va pishirish paneliga, pechkaga ega), maishiy elektrisitkichlar, elektrshkaflar, oʻrnatilgan pechlar, qovurish shkaflari, meva, sabzavot, rezavorlar, qoʻziqorinlar uchun elektrquritkichlar, choynaklar, kofe qaynatkichlar va kofe mashinalar, chaqaloq oziq-ovqat isitgichlari, bugʻqozonlar, sterilizatorlar 8516 10 800 0 8516 60 101 0 8516 60 109 0 8516 60 500 0 8516 60 800 0 8516 60 900 0 8516 79 700 0 8516 71 000 0 mikrotoʻlqinli pechlar 8516 50 000 0 oshxona chiqindilarini maydalash uchun moʻljallangan maydalagichlar 8509 80 000 0 elektrgrillar, kontaktgrillar, aerogrillar, elektrqoʻralar, elektrtosterlar, vafli tayyorlash uskunasi (vafelnitsa), qizdirilgan yogʻda qovurish uskunasi (frityurnitsa), barbekyu, nonpishirgich, raklettayyorlagichlar (rakletnitsa), yogurt tayyorlash uskunasi (yogurtnitsa), multivarkalar, elektrtovoqlar 8516 60 700 0 8516 60 900 0 8516 72 000 0 8516 79 200 0 8516 79 700 0 oziq-ovqatlarni maydalagichlar va mikserlar, jumladan, kofe maydalagichlar , oshxona kombaynlari, oziq-ovqat protsessorlari, sharbatsiqqichlar, yogʻurgichlar, goʻshtmaydalagichlar, blenderlar, qirgʻichlar, koʻpirtirgichlar, kartoshka tozalagichlar, muzqaymoqtayyorlagichlar, pichoqlar, pichoqcharxlagich, toʻgʻragichlar, parrakkesgichlar, donmaydalagichlar. 8509 40 000 0 8509 80 000 0 2. Choyshablar, kiyimlar va poyabzallarga ishlov berish — yuvish, dazmollash, quritish, tozalash: kir yuvish mashinalari, maishiy yoki kir yuvish xonalari uchun mashinalar, shu jumladan, siqish funksiyasi bilan jihozlangan mashinalar, oʻrnatilgan markazdan qochuvchi siquv moslamasi boʻlgan boshqa mashinalar 8450 11 110 0 8450 11 190 0 8450 11 900 0 8450 12 000 0 8450 19 000 0 sentrifugalar, shu jumladan, markazdan qochma quritkichlar 8421 12 000 0 8421 19 700 9 ultratovushli kir yuvish asboblari 8450 19 000 0 bugʻni yoki qumni purkab irgʻituvchi va shu kabi irgʻituvchi qurilmalar, elektr dazmollar 8424 30 900 0 * 8424 89 000 3 * 8516 40 000 0 8516 79 700 0 sochiq va kiyim uchun elektrquritgichlar 8516 79 700 0 Binolarni tozalash va tartibga keltirish : changsoʻrgichlar 8508 poloterlar, elektr choʻtkalar, bugʻli pol artkichlar , suv yutuvchi tozalash qurilmalari 8509 80 000 0 8516 79 700 0 8424 30 900 0 * 8424 89 000 9 * havodagi mikroiqlim sharoitini saqlash va boshqarish ventilyatorlar 8414 51 000 9 konditsionerlar 8415 10 8415 81 009 9 8415 82 000 9 8415 83 000 9 bugʻlatkichlar va kondensatorlar, namlagichlar 8509 80 000 0 kalpaklar va dudburonlar 8414 60 000 8421 39 200 8 issiqlik saqlovchi elektrkaminlar, elektrradiatorlar, hayvonlar va oʻsimliklarni koʻpaytirishda ishlatiladigan elektrisitgichlar, yopiq binolarni isitish (isitish, qizdirish) uchun elektr asboblari, isitkich parraklari, konvektorlar 8516 21 000 0 8516 29 elektrisitish qarshiliklari (issiq pol tizimlari) 8516 80 3. Sanitariya-gigiyena maqsadlari uchun moʻljallangan: suvisitkichlar 8516 10 dush kabinalari, hojatxona uchun oʻzgaruvchan tok manbaiga ulangan yoritkichlar, isitkichlar 3922 10 000 0 3922 20 000 0 3922 90 000 0 7324 90 000 9 (qismlaridan tashqari) 8516 79 700 0 9019 10 900 1 ogʻiz boʻshligʻi uchun foydalaniladigan gigiyena qurilmalari 8509 80 000 0 sauna pechkalari uchun ishlatiladigan elektrisitish qurilmalari 8516 29 990 0 Soch, tirnoq va terini parvarishlash uchun: yuz uchun elektrsaunalar 8516 79 700 0 sochquritkichlar, staylerlar, soch turmaklash qurilmalari, sochtekislagich, sochni parvarish qilish uchun elektr bigudiylar, soch uchun elektrqistirmalar 8516 31 000 9 8516 32 000 0 qoʻllar uchun elektrquritkichlar 8516 33 000 0 Tanani isitish uchun: elektrvibrouqalash apparatlari (shifokor nazoratisiz) 9019 10 100 0 gidrouqalash vannalari 9019 10 900 1 Oʻyin, sport va mashq uskunalari: elektr taʼminotiga ulangan oʻyin, sport va mashq uskunalari 9504 90 800 9 9506 91 * Audio va videoapparatlar, tele va radioefirlarni qabul qiluvchi: audio va videotasmalarni yozuvchi hamda audio va videotasmalarni koʻrsatuvchi qurilmalar 8519 8521 8527 8528 49 8528 59 8528 69 8528 72 radio qabul qiluvchi asbob-uskunalar 8527 televizion qabul qiluvchilar, teletyunerlar, sunʼiy yoʻldosh teletyunerlari 8528 71 8528 72 dinamik tizimlar 8518 21 000 0 8518 22 000 0 8518 29 videotelefonlar, interkomlar 8517 69 100 0 maishiy tikuv mashinalari 8452 10 overloklar 8452 10 190 0 trikotaj, elektr toʻqish-tikish mashinalari 8447 4. Quvvat manbalari, zaryadlovchi, kuchlanish stabilizatorlari: maishiy texnika uskunalari 8504 40 300 8 8504 40 830 0 8504 40 910 0 akkumulyatorlarni zaryadlovchi qurilmalar 8504 40 550 0 Bogʻdorchilik va polizchilik xoʻjaligi uchun: oʻt oʻrish mashinasi, trimmerlar — maysa va oʻtlarni kesish uchun 8433 11 100 0 8433 19 100 0 Ventilyatsion changsoʻrgichlar 8508 60 000 0 sogʻuvchi qurilmalar 8434 10 000 0 Akvarium va bogʻ koʻllari uchun: kompressorlar 8414 80 900 9 nasoslar 8413 70 8413 81 000 0 isitkichlar 8516 10 800 0 elektryoritkichlar va yoritish uskunalari 9405 41 001 2 * 9405 41 001 9 * 9405 41 002 2 * 9405 41 002 9 * 9405 41 003 2 * 9405 41 003 9 * 9405 42 001 2 * 9405 42 001 9 * 9405 42 002 2 * 9405 42 002 9 * 9405 42 003 2 * 9405 42 003 9 * 9405 49 001 9 * 9405 49 002 2 * 9405 49 002 4 * 9405 49 002 9 * 9405 49 003 2 * 9405 49 003 4 * 9405 49 003 9 * suvni tozalovchi va filtrlovchi uskunalar uchun — elektr filtrlar, sterilizatorlar, elektroziqlantirgichlar 8421 21 000 9 bogʻ uchun dekorativ favvoralar — elektr uzatmali nasoslar 8509 80 000 0 8413 70 8413 81 000 9 ichimlik suvi, suv taʼminoti, yakka tartibdagi uylar, kottejlar uchun elektronasoslar 8413 50 690 9 8413 50 800 9 8413 60 390 9 8413 60 690 9 8413 60 700 9 8413 60 800 9 8413 70 210 9 8413 70 290 9 8413 70 300 9 8413 70 350 9 8413 70 450 9 8413 70 510 9 8413 70 590 9 8413 70 650 9 8413 70 810 9 8413 70 890 9 Yoritish manbai va yoritish uskunalari: Choʻgʻlanma lampalar, elektrlampalar, yorugʻlik chiqaradigan diod (LED) lampalar 8539 21 920 0 8539 21 980 0 8539 22 8539 29 920 0 8539 29 980 0 8539 31 8539 51 101 4 8539 51 101 5 8539 51 101 6 8539 51 101 9 8539 51 102 2 8539 51 102 9 8539 51 109 3 8539 51 109 9 8539 51 201 2 8539 51 201 3 8539 51 201 4 8539 51 201 9 8539 51 202 2 8539 51 202 9 8539 51 209 2 8539 51 209 9 8539 51 300 0 8539 51 401 2 8539 51 401 9 8539 51 402 2 8539 51 402 9 8539 51 409 3 8539 51 409 4 8539 51 409 9 8541 41 000 umumiy maqsadlar uchun yoritish lampalari 9405 11 001 3 * 9405 11 001 4 * 9405 11 001 5 * 9405 11 001 9 * 9405 11 002 2 * 9405 11 002 9 * 9405 11 003 3 * 9405 11 003 9 * 9405 19 001 3 * 9405 19 001 8 * 9405 19 001 9 * 9405 19 002 9 * 9405 19 003 6 * 9405 19 003 9 * 9405 21 001 2 * 9405 21 001 3 * 9405 21 001 4 * 9405 21 001 9 * 9405 21 002 2 * 9405 21 002 9 * 9405 21 003 2 * 9405 21 003 9 * 9405 29 001 2 * 9405 29 001 4 * 9405 29 001 9 * 9405 29 002 9 * 9405 29 003 2 * 9405 29 003 9 * 9405 41 002 2 * 9405 41 002 9 * 9405 41 003 9 * 9405 42 002 2 * 9405 42 002 9 * 9405 42 003 9 * 9405 49 002 2 * 9405 49 002 4 * 9405 49 002 9 * 9405 49 003 2 * 9405 49 003 4 * 9405 49 003 9 * yerga oʻrnatilgan yoritish lampasi, akvariumlar uchun lampalar 9405 41 001 2 * 9405 41 001 9 * 9405 41 002 2 * 9405 41 002 9 * 9405 41 003 9 * 9405 42 001 2 * 9405 42 001 9 * 9405 42 002 2 * 9405 42 002 9 * 9405 42 003 9 * 9405 49 001 9 * 9405 49 002 2 * 9405 49 002 4 * 9405 49 002 9 * 9405 49 003 2 * 9405 49 003 4 * 9405 49 003 9 * projektorlar 9405 41 001 2 * 9405 41 001 9 * 9405 42 001 2 * 9405 42 001 9 * 9405 49 001 9 * Yangi yil archalarini bezash uchun ishlatiladigan nurli tizimlar — shu jumladan, archa uchun yorugʻlik diodlari 9405 31 000 0 * 9405 39 000 0 * 5. Elektr oʻyinchoqlar 9503 00 6. Shaxsiy elektron hisoblash mashinalari — kompyuterlar: hisoblash mashinalari va ularning bloklari 8471 30 000 0 8471 41 000 8471 49 000 0 8471 50 000 0 kassa apparatlari, shu jumladan, kompyuter bilan birgalikda ishlaydiganlari 8470 50 000 ID-karta oʻqiydiganlar, bankomatlar, axborot kioskalari 8471 49 000 0 7. Shaxsiy elektron kompyuterlarga ulangan uskunalar: printerlar 8443 31 8443 32 100 9 8443 32 910 8443 32 930 0 8443 32 990 0 8443 39 8472 10 000 0 monitorlar 8519 8521 8527 8528 42 100 0 8528 52 100 0 8528 52 900 0 8528 59 900 0 uzluksiz quvvat manbalari 8504 40 300 8 faol dinamik tizimlari 8518 21 000 0 8518 22 000 0 8518 29 multimediali proyektorlar 8528 69 8528 62 100 0 koʻp funksiyali qurilmalar 8443 31 * uzatish qurilmasi (udliniteli) 8544 42 900 9 noutbuk 8471 30 000 0 planshetlar va boshqa kichik oʻlchamli kompyuterlar 8471 30 000 0 klaviaturalar, manipulyatorlar, trekerlar va boshqa nazorat va kiritish qurilmalari (kompyuter sichqonchasi, joystiklari, koʻzoynaklar) 8537 10 980 9 8471 30 000 0 akustik quloqchin tizimi 8518 21 000 0 8518 22 000 8518 29 biometrik maʼlumotlarni oʻquvchi qurilmalar 8471 9031 49 900 0 9031 80 380 0 modemlar 8517 62 000 9 payvandlash uchun mashina va apparatlar 8515 31 000 0 8515 39 130 0 8515 39 180 0 8515 39 900 0 purkagichlar — yonmaydigan suyuqlik purkovchi 8424 20 000 0 * 8. Doimiy va oʻzgaruvchan nominal kuchlanishi 500 V dan koʻp boʻlmagan joyda qoʻllanadigan kabellar, simlar va shnurlar (optik tolalar bundan mustasno). 8544 11, 8544 19, 8544 20, 8544 30, 8544 42, 8544 49 910 1 8544 49 930 8544 49 950 1 8544 49 950 9 8544 60, 8544 70 9. Avtomatik oʻchirgichlar va oʻchirish himoya qurilmalari: avtomat oʻchirib-yoqgichlar 8535 21 000 0 8535 90 000 8536 20 100 7 8536 20 900 7 8536 30 sanoat elektrulagichlari 8535 90 000 1 8535 90 000 8 8536 90 100 0 maishiy va sanoatda foydalanish uchun saqlagichlar (predoxranitellar) 8535 10 000 0 8536 10 kontaktqisqich — vintli va vintsiz, qisqich toʻplamlari, kleymali kolodka, ulash qurilmalari 8535 90 000 1 8536 90 010 0 8536 90 100 0 oʻzgaruvchan yoki doimiy tarmoqlardan boshqariladigan, umumiy maqsadli, 1000 A gacha boʻlgan nominal toklar uchun doimiy va oʻzgaruvchan elektromagnit kontaktorlar 8535 30 100 0 8535 90 000 1 8536 41 8536 49 000 0 elektromagnit boshlagichlar — dengiz va portlashga qarshi elektromagnit boshlagichlar bundan mustasno 8535 90 000 8536 30 8536 50 1000 V gacha kuchlanish uchun toʻliq qurilmalar 8537 10 Turar joy binolari uchun yoritish shitlari, jamoat binolari uchun elektruzatish shchitlari, turar joy va jamoat binolari uchun kirish va tarqatish moslamalari, jamoat va ishlab chiqarish binolari uchun yoritish shchitlari 8537 10 910 0 8537 20 920 0 10. Elektr qurilmalarni boshqarish uchun elektr qurilmalar: boshqaruv va himoya relesi 8535 90 000 8 8536 41 8536 49 000 0 elektr va elektromexanik qurilmalar, elektr qurilmalarni boshqarish mexanizmlari uchun kommutatsiya elementlari 8535 8536 termostatlar 9032 10 dasturiy qurilmali elektrkalitlar (vklyuchatellar) 8535 30 900 1 8535 90 000 8 8536 50 8537 10 910 0 mexanik qulflash funksiyasiga ega boʻlgan elektr shoshilinch toʻxtash qurilmalari 8535 90 000 8 8536 50 avtomatik kommutatsiya qurilmalari 8535 90 000 8 8536 50 8536 90 850 9 8537 10 980 9 8537 20 920 0 kommutatsiya nazorat va himoya qurilmalari 8535 90 8536 30 8537 10 8537 20 impulsli katta kuchlanishdan himoyalovchi qurilma — katta kuchlanishni chegaralovchi 8535 40 000 0 8536 30 element kommutatorlari, buyruq moslamalari, tekshirgichlar, barabanli oʻtkazgichlar, qoʻlda ishga tushirgichlar, turli xil oʻchirgichlar 8535 30 8535 90 8536 50 8537 10 910 0 8537 20 universal, kichik gabaritli, shoxsimon, qaytargichli, kalitli vklyuchatellar va pereklyuchatellar 8535 30 8535 90 8536 50 oʻchirgichlar va yoʻloʻtkazgichlar, yoʻl oʻchirgichlari bloklari, mikrooʻchirgichlar (mikrooʻtkazgichlar) 8535 30 8535 90 8536 50 boshqarish tugmalari, tugmachani boshqarish postlari, stansiyalar, apparatlar 8535 30 8535 90 8536 50 8537 10 8537 20 mustaqil faoliyat koʻrsatadigan maishiy elektr asboblari uchun avtomatik boshqarish qurilmalari 8537 10 910 0 8537 20 elektr asboblari uchun oʻchirgichlar va qaytaulagichlar 8535 30 8535 90 8536 50 11. Elektr aloqa vositalari (terminal va telekomunikatsiya uskunalari), jumladan, statsionar va mobil telefonlar, avtomat telefonlar, telefakslar, telekslar 8517 61 000 1 8517 61 000 8 8517 11 000 0 8517 13 000 0 8517 14 000 0 8517 18 000 0 8443 32 300 0 8517 62 000 Koʻchma va portativ radiostansiyalar 8517 61 000 1 8517 61 000 8 8525 60 000 0 12. Savdo va oʻyin avtomatlari 8476 13. Yongʻindan saqlovchi uskunalar 8424 10 000 9 * 8424 89 000 9 * 8531 10

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 2-ILOVA

Ruxsat etilgan darajadagi xavfli moddalarni oʻz ichiga olgan bir xil turdagi (gomogen) materiallar konsentratsiyasi roʻyxati

T/r Xavfli moddalar nomlanishi Xavfli moddalarni oʻz ichiga olgan bir xil (bir turdagi) materiallardagi konsentratsiyasi mahsulot massasiga nisbatan quyida keltirilgan foizlardan koʻp boʻlmasligi lozim 1. Qoʻrgʻoshin 0,1 2. Simob 0,1 3. Kadmiy 0,01 4. Olti valentli xrom 0,1 5. Polibromlangan difenillar ( PBB ) 0,1 6. Polibromlangan difenil efirlar (P BD E) 0,1 7. Dioktilftalat ( D E H P) 0,1 8. Benzilbutilftalat ( BBP ) 0,1 9. Dibutilftalat (D B P) 0,1 10. Diizobutilftalat (D IB P) 0,1

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 3-ILOVA

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlariga nisbatan xavfli moddalardan foydalanishni cheklashni bekor qilish boʻyicha

T/r Maxsus talablar Maxsus talablarning amal qilish muddati Bir bazali ixcham lyuminessent lampalarda simob miqdori har bir lampada quyidagi qiymatlardan oshmasligi kerak: 1. Maxsus maqsadlar uchun moʻljallangan lampalar uchun 5 mg (umumiy yoritishdan boshqa) 2027-yil 24-fevralgacha 2. Ultrabinafsha spektrga asosan yorugʻlik chiqarishga moʻljallangan lampalar uchun 5 mg 2027-yil 24-fevralgacha Lyuminessent lampalardagi simob miqdori har bir lampada quyidagi qiymatlardan oshmasligi kerak: 3. Naycha diametri 17 mm dan katta fosforli galofosfat chiziqli boʻlmagan lampalar uchun 15 mg 2026-yil 24-fevralgacha, 2026-yil 25-fevraldan 2027-yil 24-fevralgacha 10 mg dan foydalanish mumkin. 4. Umumiy yoritish va maxsus maqsadlar uchun moʻljallangan lampalar uchun (masalan, induksion lampalar) 15 mg 2027-yil 24-fevralgacha 5 Ultrabinafsha spektrga asosan yorugʻlik chiqarishga moʻljallangan lampalar uchun 15 mg 2027-yil 24-fevralgacha 6 Favqulodda lampalar uchun15 mg 2027-yil 24-fevralgacha Sovuq katodli lyuminessent lampalardagi simob va tashqi elektrodli lyuminessent lampalardagi simob har bir lampada quyidagi qiymatlardan oshmasligi kerak: 7. Uzunligi 500 mm ga teng yoki kichik boʻlgan lampalar uchun 3,5 mg 2027-yil 24-fevralgacha 8. Uzunligi 500 mm dan katta 1500 mm teng yoki kichik boʻlgan lampalar uchun 5 mg 2027-yil 24-fevralgacha 9 Uzunligi 1500 mm katta boʻlgan lampalar uchun 13 mg 2027-yil 24-fevralgacha 10. Past bosimli gaz razryadli lampalardagi simob, bunda qoʻllash uchun chiroq spektrining asosiy diapazoni ultrabinafsha spektrda boʻlishi talab qilinadi. 15 mg dan koʻp boʻlmasligi kerak 2027-yil 24-fevralgacha 11. Umumiy yoritish uchun moʻljallangan yuqori bosimli natriyli (bugʻli) lampalarda rang koʻrsatishi Ra > 80 boʻlgan lampalardagi quvvat R < 105 W simob 16 mg dan oshmasligi kerak. 2027-yil 24-fevralgacha Umumiy yoritish uchun boshqa yuqori bosimli natriyli lampalardagi simob har bir lampada quyidagi qiymatlardan oshmasligi kerak: 12. Quvvati 155 W ga teng yoki kichik boʻlgan lampalar uchun 20 mg 2027-yil 24-fevralgacha 13. Quvvati 155 W dan koʻp, lekin 405 W ga teng yoki kichik boʻlgan lampalar uchun 25 mg 2027-yil 24-fevralgacha 14. Quvvati 405 W dan katta boʻlgan lampalar uchun 25 mg 2027-yil 24-fevralgacha 15. Ushbu ilovada alohida qayd etilmagan maxsus maqsadlar uchun boshqa lampalardagi simob cheklanmaydi 2027-yil 24-fevralgacha Yoritilgan belgilar va binolarni dekorativ yoritish uchun maxsus gaz razryadli lampalardagi simob quyidagi qiymatlardan oshmasligi kerak: 16. Elektr nurlari naychalari oynasidagi qoʻrgʻoshin cheklanmaydi Doimiy 17. Lyuminessent lampalarning shishalari (naychalari) stakanida qoʻrgʻoshin 0,2 % gacha Doimiy 18. Shamollatish va sovitish tizimlarida sovitkich oʻz ichiga olgan kompressorlar uchun moʻljallangan tekis rulmanlarning korpuslari va laynerlarida qoʻrgʻoshin cheklanmaydi Doimiy 19. Yorugʻlik uzatuvchi rangsiz oyna va optik tizimlarning linzalarida qoʻrgʻoshin miqdori cheklanmagan Doimiy 20. Reflektiv standart namunalari va svetofiltrlarda qoʻrgʻoshin va kadmiy cheklanmaydi Doimiy 21. Gaz razryadli lampalardagi qoʻrgʻoshin sifatida foydalaniladigan chiroqlarining lyuminessent kompozitsiyalarini faollashtiruvchisi cheklanmaydi Doimiy 22. SED-displeylarida qoʻrgʻoshin oksidi (sirt oʻtkazuvchanligi sababli elektron emissiya koʻrsatkichlari) cheklanmaydi Doimiy 23. Kristall shishadagi qoʻrgʻoshin birikmalari cheklanmaydi Doimiy 24. Ovoz balandligi kamida 100 dBA boʻlgan karnaylarning ovozli spiralidagi elektromexanik ulanish uchun qotishma elementi sifatida ishlatiladigan kadmiy cheklanmaydi Doimiy 25. SED-displeylarida qoʻrgʻoshin oksidi (sirt oʻtkazuvchanligi sababli elektron emissiya koʻrsatkichlari) cheklanmaydi Doimiy 26. Kristall shishadagi qoʻrgʻoshin birikmalari cheklanmaydi Doimiy 27. Ovoz balandligi kamida 100 dBA boʻlgan karnaylarning ovozli spiralidagi elektromexanik ulanish uchun qotishma elementi sifatida ishlatiladigan kadmiy cheklanmaydi Doimiy 28. Suyuq kristalli displeylarda tekis lyuminessent lampalarni oʻrnatish uchun qotishma elementi sifatida qoʻrgʻoshin cheklanmaydi Doimiy 29. Kuchlanish transformatorlarining qotishma elementi sifatida qalinligi 100 μ m dan koʻp boʻlmagan mis simlarini kavsharlash uchun qoʻrgʻoshin cheklanmaydi Doimiy 30. Keramika potensiometrlarida qoʻrgʻoshin cheklanmaydi Doimiy 31. Plazmadagi katodni barqarorlashtirish uchun simob displeylar — 1 plazma paneli uchun 30 mg dan oshmasligi kerak Doimiy 32. Shisha keramika va berilliy oksidiga asoslangan hollarda yuqori voltli diodlarning qoplama qatlamlarida qoʻrgʻoshin cheklanmaydi Doimiy 33. Yorugʻlik va displey tizimlari uchun qattiq holdagi LEDlarning yorugʻlikka aylantiruvchi elementlarida kadmiy 1 mm yorugʻlik chiqaruvchi yuzaga 10 mg gacha Doimiy 34. Elektr va elektron oynalar, shuningdek, eshiklar uchun ishlatiladigan, polivinilxlorid chiqindilaridan olingan aralashmalarni oʻz ichiga olgan plastik profillardagi kadmiy va qoʻrgʻoshin, bunda qayta ishlangan qattiq PVX materialdagi konsentratsiyasi kadmiy ogʻirligi boʻyicha 0,1% va qoʻrgʻoshin ogʻirligi boʻyicha 1,5 % dan oshmasligi kerak. 2028-yil 28-maygacha 35. Sotuvga chiqarilgan oʻyinchoqlar yoki oʻyinchoqlarning qismlarida erkin holatda boʻlgan benzil konsentratsiyasi oʻyinchoq yoki oʻyinchoqning bir qismi ogʻirligidan 5 mg/kg gacha Doimiy

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 15-avgustdagi 517-son qaroriga 2-ILOVA

Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklash toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 1. Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarida xavfli moddalarni ishlatishni cheklashga doir amaldagi standartlar roʻyxatini tuzadi va xatlovdan oʻtkazadi. Uch oy muddatda 2. Texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan hamda texnik reglamentlarda belgilangan elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan namunalarni olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan standartlar roʻyxatlarini shakllantiradi va belgilangan tartibda tasdiqlaydi. Bir oy muddatda 2-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Elektrotexnika va radioelektronika mahsulotlarining Texnik reglament talablariga muvofiqligini baholash uchun sertifikatlashtirish organlari va sinov laboratoriyalarini akkreditatsiyadan oʻtkazish koʻlamini kengaytirish boʻyicha choralarni koʻradi. Olti oy muddatda 3-bosqich Energetika vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglamentning maqsadlari, mazmuni va uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholini, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, tadbirkorlik subyektlarini keng miqyosda xabardor qilishni taʼminlaydi. Jadvalga muvofiq 4-bosqich Tadbirkorlik subyektlari 1. Texnik reglamentni oʻrganadi, masʼul xodimlarni oʻqitadi va Texnik reglamentni oʻz faoliyatida joriy qiladi. Kelishilgan muddatlarda 2. Muvofiqlikni baholash tartibotidan oʻtkazish uchun tegishli mahsulot namunalarini Texnik reglament talablariga muvofiq tayyorlaydi. 5-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Vakolatli davlat organlari Texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi. Belgilangan tartibda 6-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglamentni qoʻllash amaliyotini monitoring qiladi va maʼlumotlarni tizimli asosda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Har chorakda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 15-avgust,

517-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.08.2025-y., 09/25/517/0740-son; 21.02.2026-y., 09/26/66/0162-son)

lex.uz