📅 2025-yil 4-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 4-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 4 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 августа 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 August 2025 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси , « Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги ва « Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 4 августдаги 15-2025/Б-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 7 октябрдаги 61-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2047, 2009 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 516-модда) билан тасдиқланган Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
д) 5 , 6 , 13 ва 32-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
э) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
ф) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
ҳ) 17-банддаги «санитария қоидалари ва меъёрларига» деган сўзлар «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.»;
ж) 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
к) 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
л) 40-банддаги «тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 41-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
н) 43-банддаги «ҚМҚ 2.09.12 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
о) 45-банддаги «ҚМҚ 2.03.13 «Поллар» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 47 ва 48-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мувофиқ бўлиши лозим.
48. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;
қ) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
р) 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим»;
с) 54-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
т) 60 ва 61-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим.
61. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.»;
у) 62-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Ҳар бир ташкилотда ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар бўлиши лозим.»;
х) 80-банддаги «ГОСТ 12.3.002-75» деган сўзлар «ГОСТ 12.3.002-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
й) 82-банднинг «б» кичик бандидаги «ГОСТ 12.1.003-83» деган сўзлар «ГОСТ 12.1.003-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 83-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«83. Ишлаб чиқариш жараёнларининг ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва олиб бориш ГОСТ 12.1.033-81 талабларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.»;
ў) 96-банддаги «ҚМҚ 2.09.19-97 «Нефт ва нефт маҳсулотлари омборлари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.19-22 «Нефт ва нефт маҳсулотлари омборхоналари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ғ) 110-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«110. Ташкилот ҳудудига келадиган материаллар ва ускуналар учун шу мақсадга ажратилган ва тайёрланган махсус омборлар ҳамда юк ортиш-тушириш майдончалари бўлиши ва уларнинг тузилиши ва жойлашиши ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;
ш) 200-банднинг «ж» кичик бандидаги «ҚМҚ 2.01.05-88 «Табиий ва сунний ёруғлик» талабига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ч) 209-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
нг) 245-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«245. Тола чиқариш ускунасининг оператори ГОСТ ЭН 14052-2015, ГОСТ 13087-1-2016 бўйича каска ва ГОСТ 12.4.144-84 бўйича юзни ҳимояловчи восита билан таъминланиши лозим.».
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 64-Б-сон (рўйхат рақами 2048, 2009 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 517-модда) буйруғи билан тасдиқланган Матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
д) 5 , 6 , 12 ва 30-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
э) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;
ф) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
ҳ) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.»;
и) 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.
34. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
ж) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
к) 37-банддаги «тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 38-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 40-банддаги «ҚМҚ 2.09.02 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
н) 42-банддаги «ҚМҚ 2.03.13 «Поллар» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
о) 44-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;
қ) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
р) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;
с) 51-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
т) 57 ва 58-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«57. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим.
58. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.»;
у) 59-банд , 81-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 88-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«67. Ҳар бир ташкилотда ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар бўлиши лозим.»;
х) 78-банддаги «СанМваҚ ИИ-89-80 «Саноат корхоналарини бош плани» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
й) 116-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«116. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиш зарур.».
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 81-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2059, 2010 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Клиник диагностика лабораторияларида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар клиник диагностика лабораторияларида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
д) 5 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
э) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Лабораторияларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
ф) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
г) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.»;
ҳ) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
и) 28-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш талаблари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Лаборатория хоналари табиий ва сунъий ёруғлиги даражаси ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;
к) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Лабораториялар шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;
л) 31-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«31. Лабораторияларнинг жойлашиши, хоналари таркиби ва умумий майдонлари ўрнатилган тартибда ШНҚ 3.01.04-19 «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий ҳолатлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига асосан фойдаланишга қабул қилиниши лозим.»;
м) 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«33. Лабораториялар «ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига биноан водопровод, иссиқ сув, оқова сув, марказий иситиш тизими ва газ билан (агар мавжуд ҳудуд табиий газ билан таъминланган бўлса) таъминланиши зарур.
34. Водопровод ва оқова сувлар бўлмаган ҳудудларда лабораториялар учун маҳаллий водопровод, оқова сувлар тизими ва зарарсизлантирувчи ускуналари бўлган тозалаш иншоотлари қурилиши керак.»;
н) 41-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«41. Лабораторияларда электр ускуналари ва жиҳозларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ жойлаштириш ва ўрнатиш зарур.»;
о) 43-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 92 — 94-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«92. Ишлатилган ёнувчан эритмалар махсус герметик ёпилувчи идишга йиғилади ва регенерация ёки йўқотилиш учун жўнатилади. Уларни оқова сувларга оқизиш мумкин эмас.
93. Ишлатилган кислота ва ишқорлар алоҳида махсус идишларга йиғилади. Кичик ҳажмдаги ишқор моддаларни кўп марта суюлтириб, оқова сувларга оқизиш мумкин.
94. Учувчан ва кескин нохуш ҳидли моддаларни тўкиш учун ҳаво тортувчи шкафда водопровод суви келтирилган алоҳида оқова сувлар тармоғи ўрнатилиши лозим.».
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 декабрдаги 76-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2061, 2010 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Китоб савдоси ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар китоб савдоси ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
д) 5 , 6 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
э) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;
ф) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
г) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.»;
г) 23 — 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
24. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
25. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
ҳ) 26-банддаги «тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик далолатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 27-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 29-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;
л) 2-бобнинг 7-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;
н) 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим.»;
о) 41 ва 61-бандлардаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 47-банддаги «Табиий ва сунъий ёритиш» ҚМҚ 2.01.05-98 талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қ) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Китоб базаларида ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар бўлиши лозим.»;
п) 56-банддаги «Жамоатчилик бинолари ва иншоотлари» ҚМҚ 2.08.02-96 талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қ) 64-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«64. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиш керак.».
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 август,
2025 йил 1 август
15-2025/Б-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi , “ Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi va “ Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2025-yil 4-avgustdagi 15-2025/B-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 7-oktabrdagi 61-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2047, 2009-yil 24-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 48-son, 516-modda) bilan tasdiqlangan Issiqlik izolyatsiya materiallari ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar issiqlik izolyatsiya materiallari ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Ushbu Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
d) 5 , 6 , 13 va 32-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
e) 8 va 9-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.
Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.
9. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;
f) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Tashkilotlarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;
g) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
h) 17-banddagi “sanitariya qoidalari va meʼyorlariga” degan soʻzlar “sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
i) 35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Tashkilot maʼmuriyati (yoki ish beruvchi) kasaba uyushmasi qoʻmitasi va vakolatli sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda xodimlarning koʻrikka kelishini taʼminlashi lozim.”;
j) 36 va 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Tashkilotlarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.
37. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;
k) 39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“39. Majburiy tibbiy koʻriklar korxonalarga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa korxona joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
l) 40-banddagi “tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
m) 41-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
n) 43-banddagi “QMQ 2.09.12 “Ishlab chiqarish binolari” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
o) 45-banddagi “QMQ 2.03.13 “Pollar” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.03.13-24 “Pollar” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
p) 47 va 48-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“47. Shamollatish va isitish SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talabiga muvofiq boʻlishi lozim.
48. Bino va inshootlarning ishlab chiqarish xonalarida havodagi zararli moddalar miqdori SanQvaN 0294-11 “Ish joylari havosidagi zararli moddalar ruxsat etilgan miqdorining gigiyena normativlari” talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;
q) 2-bobning 10-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
r) 53-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“53. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim”;
s) 54-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
t) 60 va 61-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“60. Tashkilot hududidagi hojatxonalar issiq va oqova suvlar tizimiga ulangan boʻlishi lozim.
61. Tashkilotda oqova suvlar tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda tashkilotda yer qatlamini ifloslantirmaslikka va ishlab chiqarish oqova suvlariga dushxonalardan va yuz-qoʻl yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralariga ruxsat etiladi.”;
u) 62-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
v) 69-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“69. Har bir tashkilotda SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga va mazkur Qoidalarga muvofiq sanitariya-maishiy va qoʻshimcha xonalar boʻlishi lozim.”;
x) 80-banddagi “GOST 12.3.002-75” degan soʻzlar “GOST 12.3.002-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
y) 82-bandning “b” kichik bandidagi “GOST 12.1.003-83” degan soʻzlar “GOST 12.1.003-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
z) 83-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“83. Ishlab chiqarish jarayonlarining yongʻin va portlash xavfsizligi, ularni rejalashtirish, tashkillashtirish va olib borish GOST 12.1.033-81 talablariga va ushbu Qoidalarga muvofiq taʼminlanishi lozim.”;
oʻ) 96-banddagi “QMQ 2.09.19-97 “Neft va neft mahsulotlari omborlari” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.19-22 “Neft va neft mahsulotlari omborxonalari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
gʻ) 110-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“110. Tashkilot hududiga keladigan materiallar va uskunalar uchun shu maqsadga ajratilgan va tayyorlangan maxsus omborlar hamda yuk ortish-tushirish maydonchalari boʻlishi va ularning tuzilishi va joylashishi SHNQ 2.09.03-23 “Omborxonalar. Loyihalash meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;
sh) 200-bandning “j” kichik bandidagi “QMQ 2.01.05-88 “Tabiiy va sunniy yorugʻlik” talabiga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ch) 209-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ng) 245-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“245. Tola chiqarish uskunasining operatori GOST EN 14052-2015, GOST 13087-1-2016 boʻyicha kaska va GOST 12.4.144-84 boʻyicha yuzni himoyalovchi vosita bilan taʼminlanishi lozim.”.
2. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 28-oktabrdagi 64-B-son (roʻyxat raqami 2048, 2009-yil 24-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 48-son, 517-modda) buyrugʻi bilan tasdiqlangan Matbaachilik ishlab chiqarishi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar matbaachilik ishlab chiqarishi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
d) 5 , 6 , 12 va 30-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
e) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.
Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;
f) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Tashkilotlarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;
g) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
h) 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Tashkilot maʼmuriyati (yoki ish beruvchi) kasaba uyushmasi qoʻmitasi va vakolatli sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda xodimlarning koʻrikka kelishini taʼminlashi lozim.”;
i) 33 va 34-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Tashkilotlarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.
Xodimlar majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishdan boʻyin tovlashga haqli emas.
34. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;
j) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
k) 37-banddagi “tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
l) 38-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
m) 40-banddagi “QMQ 2.09.02 “Ishlab chiqarish binolari” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
n) 42-banddagi “QMQ 2.03.13 “Pollar” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.03.13-24 “Pollar” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
o) 44-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash” talabiga” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
p) 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Bino va inshootlarning ishlab chiqarish xonalarida havodagi zararli moddalar miqdori SanQvaN 0294-11 “Ish joylari havosidagi zararli moddalar ruxsat etilgan miqdorining gigiyena normativlari” talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;
q) 2-bobning 10-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
r) 50-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“50. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;
s) 51-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
t) 57 va 58-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“57. Tashkilot hududidagi hojatxonalar issiq va oqova suvlar tizimiga ulangan boʻlishi lozim.
58. Tashkilotda oqova suvlar tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda tashkilotda yer qatlamini ifloslantirmaslikka va ishlab chiqarish oqova suvlariga dushxonalardan va yuz-qoʻl yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralariga ruxsat etiladi.”;
u) 59-band , 81-bandning ikkinchi xatboshisi hamda 88-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
v) 67-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“67. Har bir tashkilotda SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga va mazkur Qoidalarga muvofiq sanitariya-maishiy va qoʻshimcha xonalar boʻlishi lozim.”;
x) 78-banddagi “SanMvaQ II-89-80 “Sanoat korxonalarini bosh plani” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
y) 116-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“116. Elektr qurilmalarini va tarmoqlarini montaj qilish va ishlatish vaqtida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari talablariga rioya qilish zarur.”.
3. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 28-dekabrdagi 81-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2059, 2010-yil 7-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 1-2-son, 8-modda) bilan tasdiqlangan Klinik diagnostika laboratoriyalarida ishlashda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar klinik diagnostika laboratoriyalarida mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
d) 5 va 9-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
e) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Laboratoriyalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni oʻrganish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;
f) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
g) 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.”;
h) 25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;
i) 28-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash talablari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Laboratoriya xonalari tabiiy va sunʼiy yorugʻligi darajasi SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;
k) 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Laboratoriyalar shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari hamda yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;
l) 31-band quyidagi tahririda bayon etilsin:
“31. Laboratoriyalarning joylashishi, xonalari tarkibi va umumiy maydonlari oʻrnatilgan tartibda SHNQ 3.01.04-19 “Qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish. Asosiy holatlar” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga asosan foydalanishga qabul qilinishi lozim.”;
m) 33 va 34-bandlar quyidagi tahririda bayon etilsin:
“33. Laboratoriyalar “SHNQ 2.08.02-23 “Jamoat binolari va inshootlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga binoan vodoprovod, issiq suv, oqova suv, markaziy isitish tizimi va gaz bilan (agar mavjud hudud tabiiy gaz bilan taʼminlangan boʻlsa) taʼminlanishi zarur.
34. Vodoprovod va oqova suvlar boʻlmagan hududlarda laboratoriyalar uchun mahalliy vodoprovod, oqova suvlar tizimi va zararsizlantiruvchi uskunalari boʻlgan tozalash inshootlari qurilishi kerak.”;
n) 41-band quyidagi tahririda bayon etilsin:
“41. Laboratoriyalarda elektr uskunalari va jihozlarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini xavfsizlik texnikasi qoidalari talablariga muvofiq joylashtirish va oʻrnatish zarur.”;
o) 43-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
p) 92 — 94-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“92. Ishlatilgan yonuvchan eritmalar maxsus germetik yopiluvchi idishga yigʻiladi va regeneratsiya yoki yoʻqotilish uchun joʻnatiladi. Ularni oqova suvlarga oqizish mumkin emas.
93. Ishlatilgan kislota va ishqorlar alohida maxsus idishlarga yigʻiladi. Kichik hajmdagi ishqor moddalarni koʻp marta suyultirib, oqova suvlarga oqizish mumkin.
94. Uchuvchan va keskin noxush hidli moddalarni toʻkish uchun havo tortuvchi shkafda vodoprovod suvi keltirilgan alohida oqova suvlar tarmogʻi oʻrnatilishi lozim.”.
4. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 10-dekabrdagi 76-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2061, 2010-yil 11-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 1-2-son, 10-modda) bilan tasdiqlangan Kitob savdosi tashkilotlari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar kitob savdosi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
d) 5 , 6 va 13-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
e) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.
Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;
f) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Tashkilotlarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;
g) 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Tashkilot rahbariyati (yoki ish beruvchi) kasaba uyushmasi qoʻmitasi va vakolatli sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda xodimlarning koʻrikka kelishini taʼminlashi lozim.”;
g) 23 — 25-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Tashkilotlarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.
24. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.
25. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
h) 26-banddagi “tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik dalolatnomasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
i) 27-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 29-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash” talabiga” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
k) 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Bino va inshootlarning ishlab chiqarish xonalarida havodagi zararli moddalar miqdori SanQvaN 0294-11 “Ish joylari havosidagi zararli moddalar ruxsat etilgan miqdorining gigiyena normativlari” talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;
l) 2-bobning 7-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
m) 35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;
n) 39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“39. Tashkilot hududidagi hojatxonalar issiq va oqova suvlar tizimiga ulangan boʻlishi lozim.”;
o) 41 va 61-bandlardagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
p) 47-banddagi “Tabiiy va sunʼiy yoritish” QMQ 2.01.05-98 talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
q) 49-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“49. Kitob bazalarida SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga va mazkur Qoidalarga muvofiq sanitariya-maishiy va qoʻshimcha xonalar boʻlishi lozim.”;
p) 56-banddagi “Jamoatchilik binolari va inshootlari” QMQ 2.08.02-96 talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.08.02-23 “Jamoat binolari va inshootlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
q) 64-band quyidagi tahririda bayon etilsin:
“64. Elektr qurilmalarini va tarmoqlarini montaj qilish va ishlatish vaqtida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari talablariga rioya qilish kerak.”.
Vazir B. ZAXIDOV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV
Toshkent sh.,
2025-yil 4-avgust,
2025-yil 1-avgust
15-2025/B-son