UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 20-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 20 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ МЕХАНИЗМИ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Самарқанд вилоятида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 7 августдаги ПҚ-244-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Самарқанд вилоятида замонавий менежмент тамойиллари ҳамда давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тизимини жорий этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

«Самарқанд Инвест компанияси» АЖ ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини ер участкаларида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Самарқанд вилоятида шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Самарқанд шаҳрида қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларни рақамли кўринишда расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи маъмурий регламентни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Ушбу қарорга 2-илова 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А.М. Бобоев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 526-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Самарқанд Инвест компанияси» АЖ ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини ер участкаларида амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом инвестиция лойиҳаларини Самарқанд вилоятида тижорат мақсадида фойдаланиш имкони мавжуд бўлган давлатга тегишли ер участкаларида (кейинги ўринларда — ер участкалари) юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

инвестиция лойиҳаси — юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида ер участкаларида иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун 10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган эквивалентдаги инвестицияларни киритиш ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;

корпоратив шартнома — ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ёки амалга оширишдан ўзини тийиш (воз кечиш), жамият акциядорларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилишида овоз бериш, жамиятни бошқариш бўйича ҳаракатларни келишилган ҳолда амалга ошириш ҳамда устав капиталидаги улушларини маълум нархда ёки муайян ҳолатларда қўлга киритиш ёки бегоналаштиришдан ўзини тийиш тартибини белгилаш мажбуриятини белгилайдиган шартнома;

оддий ширкат шартномаси — «Самарқанд Инвест компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) ва аукцион ғолиби томонидан фойда олиш ёки қонунчиликка зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда ишлаш мажбуриятини белгилайдиган шартнома;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи — инвестиция лойиҳаларини ер участкаларида амалга ошириш ваколатига эга юридик шахс — Компания;

аукцион ғолиби — «E-auksion» электрон савдо платформасида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдоларида (кейинги ўринларда — аукцион савдолари) ғолиб деб эътироф этилган иштирокчи;

хўжалик жамияти — Компания ва аукцион ғолиби таъсисчилигида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият ёки акциядорлик жамияти;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати — баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини баҳолаш қиймати ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, баҳолаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар қиймати йиғиндиси;

инвестор — ўз маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларни, мулкий бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти объектларига инвестиция сифатида киритувчи инвестиция фаолияти субъекти.

3. Инвестиция лойиҳалари ер участкаларида юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида амалга оширилади.

4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган механизмлар асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танланган ер участкалари Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Компанияга 49 йилдан ошмайдиган муддатга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Бунда ер ижара ҳуқуқи учун тўлов ва лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг кафолат маблағини жойлаштириш талаб этилмайди.

2-боб. Инвестиция лойиҳасини ер участкаларида амалга ошириш учун таклиф этиш тартиби

5. Ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасининг мастер-режаси, лойиҳа ҳужжатлари ва бошқа рухсат бериш ҳужжатлари (кейинги ўринларда — лойиҳа ҳужжатлари) Компания томонидан расмийлаштирилади.

Бунда инвестиция лойиҳаси юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали амалга оширилганда — ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг устави, таъсис шартномаси ва корпоратив шартнома, оддий ширкат шартномаси орқали амалга оширилганда — оддий ширкат шартномаси лойиҳалари ҳам тайёрланади.

6. Компания томонидан белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш орқали лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотлари ва ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотлари жалб қилинади.

7. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга халқаро экспертлар ва халқаро молия ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.

8. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати Компания томонидан ушбу Низомга асосан белгиланади.

9. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқини ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг Компания томонидан онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича буюртма берилади.

Бунда «E-auksion» электрон савдо платформасига юклаш учун баҳолаш ташкилотининг ҳисоботи, лойиҳа ҳужжатлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан келишилгандан сўнг Компания томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда, инвестиция лойиҳаси юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали амалга оширилганда — ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг устави, таъсис шартномаси ва корпоратив шартнома, оддий ширкат шартномаси орқали амалга оширилганда — оддий ширкат шартномаси «E-auksion» электрон савдо платформаси операторига тақдим этилади.

10. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқини савдога чиқаришда қуйидагилар кўрсатилади:

инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқи учун тўловларни амалга ошириш муддатлари;

лойиҳанинг фаолият тури ёки йўналиши;

лойиҳа амалга ошириладиган ер участкаси ва унинг жойлашган жойи (локацияси);

Компания белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши;

«E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизмати учун тўловларни аукцион ғолиби томонидан тўлаш;

Компаниянинг лойиҳадаги иштирокининг фоизи (50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда).

Бунда аукцион савдоларида шаклланган нархнинг 35 фоизи бир ой ичида, қолган қисми тенг улушларда ўн икки ой давомида тўланади.

11. Инвестиция лойиҳаси юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали амалга оширилганда — ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг корпоратив шартномасида, оддий ширкат шартномаси орқали амалга оширилганда — оддий ширкат шартномасида қўшимча равишда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ томонларнинг биргаликдаги мажбуриятлари;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати (4 йилдан кўп бўлмаган муддат);

инвестиция лойиҳаси қиймати ёки киритиладиган инвестиция ҳажми;

инвестиция ҳажмларини ўзлаштириш режа-графиги (йилига камида 25 фоиз);

инвестиция лойиҳасининг асосий самарадорлик (KPI) кўрсаткичлари;

Компания белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши.

Компания томонидан мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларда қўшимча шартлар ва талаблар назарда тутилиши мумкин.

12. Савдо натижаларига кўра аукцион савдолари ғолиби деб топилган шахсга Компания томонидан бир томонлама қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.

13. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш, аукцион савдоларини ўтказиш ва аукцион савдолари ғолибини аниқлашнинг ушбу Низом билан тартибга солинмаган қисми «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдолари ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

14. Компания аукцион савдолари якунлангандан сўнг бир ой муддатда ташкил этиладиган хўжалик жамиятига ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ва тегишли лойиҳа ҳужжатлари қайта расмийлаштирилишини таъминлайди.

3-боб. Инвестиция лойиҳаларини юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ер участкаларида амалга ошириш тартиби

15. Аукцион савдоларида шаклланган нарх, уларни ўтказиш шартларида Компаниянинг улуши 50 фоиздан кам миқдорда белгиланганда — аукцион савдолари натижаларига кўра шаклланган нархдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган маблағ миқдоридан кам бўлмаган маблағ аукцион савдолари ғолиби томонидан мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган муддатда Компания ва аукцион савдолари ғолиби иштирокида ташкил этиладиган хўжалик жамияти устав капиталига ғолибнинг улуши сифатида йўналтирилади.

Бунда аукцион савдолари ғолиби томонидан киритиладиган маблағ тўлиқ ҳажмда ўз маблағлари ва (ёки) ўз кафолати ҳисобидан жалб қилинган (истеъмолчилар маблағларидан ташқари) бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

16. Томонларнинг улушлари ўзаро келишилган ҳолда, хўжалик жамиятининг устав капиталига киритган ўз маблағлари ҳисобидан оширилиши мумкин.

17. Хўжалик жамияти устав капиталига аукцион савдолари ғолиби томонидан киритиладиган маблағлар — ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг аукцион савдоларида шаклланган нархидан, уларни ўтказиш шартларида Компаниянинг улуши 50 фоиздан кам миқдорда белгиланганда — аукцион савдолари натижаларига кўра шаклланган нархдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган маблағ миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

18. Ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатларида Компаниянинг улуши сотиш ёки қурилган объектнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш ҳисобидан белгиланган тартибда бегоналаштирилиши мумкин.

Бунда улуш қиймати инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг аукцион савдоларида шаклланган баҳосидан кам бўлмаслиги керак.

4-боб. Инвестиция лойиҳаларини оддий ширкат шартномаси асосида ер участкаларида амалга ошириш тартиби

19. Талабгорлар аукцион савдоларида қатнашиш учун инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқи бошланғич қийматининг камида 10 фоизини закалат пули сифатида кейинчалик Компания томонидан очиладиган алоҳида ҳисобвараққа «E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизмат ҳақини чегирган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси операторига ўтказади. Бунда:

тўланадиган мазкур маблағлар ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ бир ой ичида тўланиши белгиланган, аукцион савдоларида шаклланган нархнинг 35 фоизини тўлашда ҳамда оддий ширкат шартномасига мувофиқ аукцион савдолари ғолиби ҳиссасини шакллантиришда ҳисобга олинади;

аукцион савдолари ғолиби томонидан амалга ошириладиган тўловлар оддий ширкат шартномасида белгиланган алоҳида ҳисобвараққа ўтказилади.

20. Аукцион савдолари ғолиби томонидан тўланадиган маблағлар («E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизмат ҳақи бундан мустасно) оддий ширкат шартномасида белгиланган инвестиция лойиҳасини молиялаштиришга йўналтирилади ва унинг ҳиссаси сифатида ҳисобга олинади. Бунда Компаниянинг ҳиссаси қиймати инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг аукцион савдоларида шаклланган нархи миқдорида белгиланади.

21. Кўчмас мулк қурилиши бўйича харажат ва даромадларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ва лойиҳа натижасида ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг қиймати тўлангандан сўнг олинган соф фойда ёки унинг бир қисми оддий ширкат шартномасида белгиланган тартибда тақсимланади.

Бунда соф фойда тақсимоти мутаносиб равишда лойиҳа иштирокчиларининг улушидан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.

22. Оддий ширкат шартномаси шартлари инвестор томонидан бажарилмаган тақдирда, инвестор томонидан киритилган маблағлар қайтарилмайди.

23. Инвестиция лойиҳаси бўйича харажат ва даромадларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ва аукцион савдолари ғолиби томонидан тўловлар тўлиқ тўлангандан сўнг олинган соф фойда оддий ширкат шартномасида белгиланган тартибда тақсимланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

24. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда аукцион савдолари ғолиби томонидан ўз ҳиссаси (улуши) тўлиқ тўлангандан сўнг ҳиссанинг (улушнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб, томонлар келишувига кўра уларнинг бири ёки иккаласининг қўшимча маблағлари ҳисобидан инвестиция лойиҳасидаги томонларнинг ҳиссалари (улушлари) миқдори ўзгариши мумкин.

25. Ушбу Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

26. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 526-сон қарорига 2-ИЛОВА

Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини (бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар ва якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда — АРТ) ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш (кейинги ўринларда — йиғим) тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

муҳандислик-коммуникация тармоқлари — электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари, табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва сув-оқова қувурлари, темирйўл линиялари, автомобиль йўллари, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари ва шу каби бошқа иншоотлар;

транспорт инфратузилмаси — йўловчи ва юк ташувчи, шунингдек, ушбу ташувларни амалга оширувчи ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи барча соҳа ва тармоқлар мажмуаси;

ариза берувчи — АРТ олиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахс ёки унинг буюртмасига (шартномага асосан) мувофиқ лойиҳа ташкилоти;

жамғарма — Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Самарқанд вилоятини ривожлантириш жамғармаси;

компания — Самарқанд вилояти ҳокимлиги таъсисчилигидаги «Самарқанд Инвест компанияси» акциядорлик жамияти.

3. Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ киритилади.

2-боб. Йиғимни ҳисоблаш ва ундириш тартиби

4. Йиғим тўлиқ ҳажмда Жамғармага ўтказилади ва Компания томонидан қуйидаги тадбирларни молиялаштириш мақсадларига йўналтирилади:

Компания томонидан, шу жумладан, инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, Самарқанд вилояти инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш;

Самарқанд вилоятининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер-режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

реновация дастурларини амалга ошириш;

«Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш;

қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўлбўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг бюджет ссудаларини, тижорат банкларидан жалб қилинган кредитларни, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплашга ҳамда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид тадбирларни молиялаштириш;

қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган ва Компания фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга ошириш.

5. Йиғим қуйидаги миқдорда ундирилади:

жами қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида;

объектларнинг қаватлар сони белгиланган параметрлардан оширилганда, қўшимча қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида.

Ушбу йиғим миқдорига нисбатан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши қарори асосида мазкур Низомга 2-иловада келтирилган Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизмига мувофиқ шаклда 0,5 дан 2 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар қўлланиши мумкин.

6. АРТ Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ берилади.

7. Ариза берувчининг аризаси Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилганидан сўнг АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган инвойс билан биргаликда:

ариза берувчига — Компанияга АРТ берилиши маъқуллангани ҳақидаги хабарнома (кейинги ўринларда — хабарнома) йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда юборилади;

бошқа ариза берувчига хабарнома, Компания ва ариза берувчи ўртасида имзоланиши назарда тутилган йиғим миқдорини тўлаш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси (кейинги ўринларда — шартнома) юборилади.

8. Ариза берувчи хабарномага жавоб беришда шартномага мувофиқ йиғим суммасини бир йўла ёки бўлиб тўлаш механизмини танлайди.

Шартнома Компания ва ариза берувчи ўртасида имзоланади ҳамда йиғим миқдори тўлиқ тўлангунига қадар амал қилади.

9. Ариза берувчига АРТ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда берилади.

10. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва келишади.

11. Йиғим миқдори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда олинган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза хулосаси натижасига мувофиқ ҳисобланади.

12. Йиғим миқдори аниқлангандан сўнг 2 иш кунида:

ариза берувчи — Компания мустақил равишда ёки шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан жалб қилинган инвестор билан биргаликда йиғимни тўлаш режа-графигини тасдиқлайди ва ушбу режа-график асосида йиғим тўланишини таъминлайди;

бошқа ариза берувчи йиғим миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги олдиндан тўловни тўлаган ҳолда, шартномани имзолайди ва йиғимнинг қолган 80 фоиз миқдори шартномага мувофиқ тўланишини таъминлайди.

3-боб. Якунловчи қоида

13. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи АРТни олиш учун Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ белгиланган тартибда мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Инвойс билан биргаликда: ариза берувчига йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома юборади; ариза берувчига йиғим миқдорини тўлаш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини юборади. 3 иш куни мобайнида 3-босқич Ариза берувчи Хабарномага жавоб беради ва шартномага мувофиқ йиғим суммасини бир йўла ёки бўлиб тўлаш механизмини танлайди. Бир ой муддатда 4-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибда АРТни ариза берувчига беради. Белгиланган муддатларда 5-босқич Ариза берувчи 1. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келишади ва экспертизадан ўтказади. Белгиланган муддатларда 2. Йиғим миқдори аниқлангандан сўнг: ариза берувчи мустақил равишда ёки шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан жалб қилинган инвестор билан биргаликда йиғимни тўлаш режа-графигини тасдиқлайди ва ушбу режа-график асосида йиғим тўланишини таъминлайди; ариза берувчи йиғим миқдорининг 20 фоизини олдиндан тўлаган ҳолда, шартномани имзолайди ва йиғимнинг қолган 80 фоизи шартномага мувофиқ тўланишини таъминлайди. 2 иш кунида

Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг

1. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдори қуйидаги формула билан аниқланади:

Т и =Б ҳ *((Ҳ б +Ҳ ю )-(Ҳ а +Ҳ т +Ҳ у ))*К т *К о *К з *К ж

Бунда:

Т и — Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми;

Б ҳ — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари;

Ҳ б — бинонинг умумий ҳажми;

Ҳ ю — рухсат этилган қаватлар сонидан юқори бўлган бино ҳажми;

Ҳ а — бинонинг автотураргоҳ қисми умумий ҳажми;

Ҳ т — бинонинг техник қаватлари, иншоотлар ва хоналар қисми умумий ҳажми;

Ҳ у — турар жой биносининг умумий фойдаланишдаги қисми умумий ҳажми;

К т — қурилиш тури;

К о — объект тури;

К з — ҳудудий зоналар коэффициентлари;

К ж — объект жойлашуви.

2. Йиғим миқдорини камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳисобланади.

I. Қурилиш тури (К т ) Коэффициент 1. Янги қурилиш (реновация ва (ёки) ривожланиш) 1 2. Объектни реконструкция қилиш 0,85 II. Объект тури (К о ) 1. Ижтимоий-хусусий объектлар (ўқув марказлари, хусусий тиббиёт муассасалари ва бошқалар) 0,8 2. Давлат улуши 50 (эллик) фоиздан ортиқ бўлган давлат ва (ёки) муниципал мулк негизида давлат ва (ёки) мулк иштирокчиси томонидан, шу жумладан, ҳамкорликда бутун мулкий комплекс миқёсида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасидаги қурилиш (реконструкция қилиш) объектлари. 0,5 3. Саноат мақсадларида фойдаланиладиган биноларни (ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, саноат-синов лабораториялари бинолари ва шу кабилар) қуришга ҳар бир қавати учун 3 (уч) метр баландликдан ошмаган ўлчамда 0,5 4. Бошқа объектлар 1 III. Ҳудудий зоналар коэффициентлари (К з ) 1. Вилоят маркази ва шаҳарлар 2 2. Вилоят маркази ва шаҳарга яқин туманлар 1,8 3. Вилоят марказидан 60 — 80 км масофадаги туманлар 1,5 4. Вилоят марказидан 80 — 100 км масофадаги туманлар 1,3 5. Чекка туманлар 1,2 IV. Объект жойлашуви (Кж) 1. Марказий қатнов кўчаларидан бошқа ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар 0,6

Мазкур механизм халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан ҳар чоракда камида бир марта қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Реновация лойиҳасини амалга ошириш учун реновация ҳудудида бузилган бино ва иншоотлар учун компенсация сифатида бериладиган турар ва (ёки) нотурар жой бино ва иншоотлари ҳамда саноат мақсадларида фойдаланиладиган биноларни реновация ва реконструкция қилиш учун йиғим ундирилмайди.

Саноат мақсадларида фойдаланиладиган биноларни (ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, саноат-синов лабораториялари бинолари ва шу кабилар) қуришга ҳар бир қавати учун энг кўпи билан 3 (уч) метр баландликкача бўлган қисми учун йиғим ундирилади.

Самарқанд вилоятидаги ҳудудий зоналар белгиланган тартибда Самарқанд вилояти ҳокими қарори билан тасдиқланади.

IV бўлимдан бошқа ҳолатларда Кж =1 деб қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 526-сон қарорига 3-ИЛОВА

Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Самарқанд вилоятида қиймати 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги тижорат мақсадида фойдаланиш имкони мавжуд бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришга асосланган ҳамкорлиги;

ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати — баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган ДХШ объектининг ижара ҳуқуқини баҳолаш қиймати ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, баҳолаш ва уларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар қиймати йиғиндиси;

ДХШ лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилма вазифаларини амалга оширишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида соддалаштирилган тартибда амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;

ДХШ объекти — ушбу Низомга 1-иловада белгиланган объектлар негизида лойиҳалаштирилиши, қурилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши, фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши ДХШ лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга ошириладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, ер участкалари, шунингдек, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар;

давлат шериги — Самарқанд вилоятида ишга тушириш қиймати 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ваколати берилган «Самарқанд Инвест компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания);

оператор — савдо платформасида аукцион савдоларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;

хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси.

3. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Компания таклифи асосида халқ депутатлари Самарқанд вилояти ва туман (шаҳар) Кенгашларида ҳамда жамоатчилик билан очиқ муҳокама қилган ҳолда, Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

4. Самарқанд вилоятида ДХШ лойиҳаси соддалаштирилган тартибда ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Хусусий шерикка ДХШ битими муддати тугагандан сўнг ДХШ объекти Самарқанд вилоят ҳокимлигига қайтариш шарти билан узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида 10 йилгача берилади.

6. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати Компания томонидан ушбу Низомга асосан белгиланади.

7. ДХШ битимида назарда тутилмаган ҳамда қиймати 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган лойиҳаларни ушбу Низомда белгиланган соддалаштирилган тартибда аукцион савдоларга чиқаришга йўл қўйилмайди.

8. Самарқанд вилоятида қиймати 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун унинг концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш талаб этилмайди.

2-боб. ДХШ лойиҳаси шартларини тасдиқлаш ва ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш тартиби

9. ДХШ лойиҳаси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий шакл асосида Компания томонидан тасдиқланган шартларда амалга оширилади. Бунда:

ДХШ лойиҳасини амалга оширишда капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари кўзда тутилиши шарт;

Компания ДХШ лойиҳасини амалга ошириш шартларини Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, тегишли ташкилотлар ва ДХШ объектининг балансда сақловчилари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

10. Ер остида муҳандислик тармоқлари ўтган ёки ташқи муҳандислик тармоқлари муҳофаза зонасида жойлашган ҳудудларда капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари билан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ваколатли органлар билан келишилган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади.

11. ДХШ лойиҳаси шартлари ва (ёки) ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Компания томонидан энг яхши таклифларни танлаш йўли билан лойиҳа, консалтинг ва аудиторлик ташкилотлари жалб қилиниши мумкин.

12. ДХШ объектининг ижара ҳуқуқини баҳолаш қийматини аниқлаш учун Компания томонидан энг яхши таклифларни танлаш йўли билан баҳолаш ташкилоти жалб қилинади.

13. Компания томонидан ДХШ битими лойиҳаси тайёрланади.

14. ДХШ битимида қуйидагилар назарда тутилади:

ДХШ битимининг тарафлари тўғрисидаги маълумотлар;

ДХШ битимининг предмети;

тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

Компания ва хусусий шерик ўртасида хавф-хатарларнинг тақсимланиши;

ДХШ объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичларга оид умумий параметрлари ва самарадорлик бўйича талаблар, шу жумладан, ДХШ битимига мувофиқ ўтказилган ёки лойиҳалаштирилиши, қурилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, фойдаланилиши ва (ёки) хизмат кўрсатилиши лозим бўлган бошқа ДХШ объектларининг тавсифи, улардан фойдаланиш мақсадлари ва муддатлари;

ДХШ лойиҳаси билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) муддатлари ва тартиби;

тарафларнинг тегишли инфратузилмага нисбатан ва ДХШ лойиҳаси бўйича ҳуқуқлари, шунингдек, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби;

ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун талаб этиладиган ДХШ объектларини хусусий шерикка бериш тартиб-таомили ва бошқа шартлари;

хусусий шерик томонидан товарларга, бажариладиган ишларга, кўрсатиладиган хизматларга доир нархларни, тарифларни белгилаш ва ўзгартириш шартлари;

тарафларнинг ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш усуллари, миқдорлари ва муддатлари;

ДХШ битимининг муддати ва ушбу муддатни белгилаш тартиби;

ҳақ тўлаш, эркин фойдаланиш учун тўлов, фойдаланганлик учун тўлов, хусусий шерикнинг Компанияга тўлови ва/ёки бошқа тўловларнинг шакллари, миқдорлари, муддатлари, шартлари, уларни тўлаш тартиби, шу жумладан, ДХШ лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан даромадларнинг (фойданинг) тақсимланиши;

ДХШ битимига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

ДХШ битимини тугатиш асослари, тартиби ва шартлари, муддатидан олдин тугатилганлик учун тўлов миқдори ва тартиби;

ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби;

ДХШ лойиҳасини суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар;

ДХШ лойиҳаси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мажбуриятлар;

тарафларнинг ДХШ битимига доир мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлиги;

низоларни ҳал этиш тартиби;

Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга олиш ва меҳнатдан фойдаланишга нисбатан қўлланадиган шартлар тўғрисидаги ишонтиришлар ва кафолатлар;

хусусий шерикнинг улушларига эгалик қилишга нисбатан талаблар ва хусусий шерикнинг ҳамда унинг аффилланган шахсларининг мол-мулкига нисбатан бошқа мулкий ҳуқуқлар;

махфийлик;

атамалар ва уларга доир тушунтиришлар;

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар.

15. Компания ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини барча ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг «E-auksion» электрон савдо платформасининг онлайн-аукцион савдоларига чиқаришга буюртма беради. Бунда «E-auksion» электрон савдо платформасига юклаш учун қуйидаги ҳужжатлар операторга тақдим этилади:

ДХШ лойиҳаси шартлари;

ДХШ объектининг ижара ҳуқуқини баҳолаш бўйича баҳолаш ташкилотининг ҳисоботи;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан келишилган ДХШ битими лойиҳаси, Компания томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда;

мавжуд бўлганда лойиҳа ҳужжатлари.

16. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқаришда қуйидагилар кўрсатилади:

ДХШ объекти тўғрисида маълумот ва унинг жойлашган жойи (локацияси);

ДХШ лойиҳаси қиймати;

ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати ва уни тўлаш муддатлари;

ДХШ лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

Компания белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши;

«E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизмати учун тўловлар аукцион савдолари ғолиби томонидан амалга оширилиши.

Бунда аукцион савдоларида шаклланган ДХШ битимини тузиш ҳуқуқи нархининг 35 фоизи бир ой ичида, қолган қисми тенг улушларда ўн икки ой давомида тўланади.

17. Аукцион савдолари натижалари бўйича ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар Компания томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Самарқанд вилоятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

18. ДХШ лойиҳаси бўйича аукцион савдоларини ўтказишнинг ушбу Низом билан тартибга солинмаган қисми «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

19. Савдо натижаларига кўра аукцион савдолари ғолиби деб топилган шахсга Компания томонидан бир томонлама қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.

3-боб. ДХШ лойиҳаларининг реестрини юритиш, амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби

20. ДХШ битими икки томонлама электрон рақамли имзо билан тасдиқлангандан кейин уч календарь куни мобайнида Компания расмий тартибда уч нусхадан иборат ДХШ битимининг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.

21. ДХШ лойиҳаси реестрга киритилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида Компаниянинг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.gov.uz) жойлаштирилади.

22. ДХШ лойиҳасининг реестрда жамланган маълумотлари ва ахборотларидан ҳеч қандай тўловларсиз фойдаланилади.

23. Компания ДХШ лойиҳаси бажарилиши ва ДХШ битими шартларига риоя этилишини мониторинг қилиб боради.

24. Компаниянинг, заруратга кўра, жойларда мониторинг ўтказиши учун ДХШ объектига кириши ва тегишли ҳужжатлардан фойдаланиши таъминланади.

25. Мониторинг ўтказиш учун Компания вазирлик, идора ва консалтинг компанияларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

26. Мониторинг қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;

ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилишини ўрганиш;

лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ўрганиш, бартараф этиш бўйича ҳамкорликда тезкор чоралар кўриш;

тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларга мувофиқ равишда лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;

ДХШ лойиҳаси бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.

27. ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот Компанияга хусусий шерик томонидан имзоланган ва тасдиқланган ҳолда ҳар олти ойда тақдим этилади. Бунда ҳисобот шакллари Компания томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

28. Хусусий шерик ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши, тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.

29. Компания хусусий шерик томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни умумлаштиради ҳамда якуни бўйича маълумотларни Самарқанд вилояти ҳокимлигига тақдим этади.

30. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар Компаниянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

4-боб. Якунловчи қоида

31. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши мумкин бўлган объектлар

1. Маданият ва истироҳат боғлари. 2. Хиёбонлар. 3. Сайилгоҳлар. 4. Аллеялар. 5. Дарё, канал ва очиқ коллекторларнинг қирғоқ ҳудудлари. 6. Кўприк ва йўл ўтказгичлар остидаги ҳудудлар. 7. Ерости пиёдалар ўтиш жойлари. 8. Йўлнинг қатнов қисми орасидаги ҳудудлар. 9. Автотураргоҳлар. 10. Автомобиль йўллари. 11. Паркоматлар. 12. Бўш турган ер участкалари. 13. Фойдаланилмаётган ёки кам қувватда фойдаланилаётган бино ва иншоотлар. 14. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар.

Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини соддалаштирилган тартибда амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Компания 1. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқади. 2. Шартларни белгиланган тартибда тасдиқлайди. 3. ДХШ объектининг ижара ҳуқуқини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотини жалб қилади. 4. ДХШ битими лойиҳасини тайёрлайди. 5. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформасининг аукцион савдоларига чиқаришга буюртма беради. Заруратга кўра 2-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ Аукцион савдолари ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани савдо платформасида эълон қилади. Буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай 3-босқич «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларини ташкил этади ва ўтказади. 30 кун муддатда 4-босқич Талабгорлар «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларида иштирок этиш учун таклифларни киритади. Белгиланган муддатда 5-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ Аукцион савдолари ғолибини аниқлайди ва тегишли баённома билан расмийлаштиради. Аукцион савдолари эълони тугагандан кейинги иш кунидан кечиктирмай 6-босқич Компания 1. ДХШ лойиҳалари бўйича ДХШ битимини реестрга киритади. 3 иш куни мобайнида 2. ДХШ лойиҳасини Компаниянинг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.gov.uz) жойлаштиради. 5 иш куни мобайнида 3. ДХШ лойиҳаси бажарилишини ва ДХШ битими шартларига риоя этилишини мониторинг қилади. Заруратга кўра 7-босқич Хусусий шерик ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни Компанияга тақдим қилади. Ҳар 6 ойда 8-босқич Компания Хусусий шерик томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни умумлаштиради ҳамда якуни бўйича маълумотларни Самарқанд вилояти ҳокимлигига тақдим этади.

Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» «Самарқанд Инвест компанияси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси __________ _________________ (Имзо) (Ф.И.О) 20__ йил «___» __________ Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартларининг НАМУНАВИЙ ШАКЛИ I. Лойиҳа тавсифи Лойиҳанинг номи _____ ____________________________________________________________________ Тармоқ номи _________ ____________________________________________________________________ Лойиҳа тури _______ _ _ ____________________________________________________________________ Лойиҳа амалга ошириладиган жой (манзил) ____ _ ____ ____________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ II. Дастлабки танлов натижалари ДХШ лойиҳаси ҳақида маълумот ва лойиҳани амалга ошириш учун тасдиқловчи ҳужжатлар 1. 2. ... III. ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари 1. ДХШ лойиҳасининг «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларига қўйиладиган бошланғич қиймати а) ер участкасининг баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланган бошланғич қиймати _______ минг сўм ёки _______ АҚШ доллари б) ижарага бериладиган мол-мулкнинг тасдиқланган бошланғич ижара қиймати _______ минг сўм ёки _______ АҚШ доллари 2. ДХШнинг амал қилиш муддати ___ йил Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг: 3 — 10 □ 11 — 20 □ 21 — 30 □ 31 — 49 □ ДХШ лойиҳасини амалга ошириш муддати ___ йил Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг: 3 — 10 □ 11 — 20 □ 21 — 30 □ 31 — 49 □ 3. Лойиҳага киритиладиган инвестиция маблағлари _______ минг сўм ёки _______ АҚШ доллари Лойиҳанинг йиллик эксплуатация харажатлари _______ минг сўм ёки _______ АҚШ доллари IV. ДХШ лойиҳасининг асосий самарадорлик (KPI) кўрсаткичлари 1. Янги иш ўринларини яратиш ____та 2. Давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш ____ млн сўм 3. Энергия (электр, газ, сув) сарфини тежаш ____ кВт ____ м 3 4. Замонавий технологияларни жорий қилиш (батафсил маълумот) 5. Инновацияларни жорий қилиш (батафсил маълумот) 6. Бошқа кўрсаткичлар (батафсил маълумот)

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 526-сон қарорига 4-ИЛОВА

Самарқанд вилоятида шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Самарқанд вилоятида «Самарқанд Инвест компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания) томонидан шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:

нотурар жой — турар жойлар сирасига кирмайдиган, шу жумладан, турар жойларга туташ ва (ёки) турар жойнинг таркибий қисми бўлган бино ва иншоотлар;

шаҳарсозлик реновацияси — аҳоли учун қулай яшаш муҳитини шакллантириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида авария ҳолатидаги мавжуд яроқсиз деб топилган, шу жумладан, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмалари эскирган, эксплуатация муддати ўтган, яроқсиз ҳолга келган турар ва нотурар жойларни ҳамда яроқли турар ва нотурар жойларни замонавий талабларга мувофиқ қайта қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилишга қаратилган ва амалга ошириладиган интенсив қурилиш тадбирлари мажмуи (кейинги ўринларда — реновация);

шаҳарсозлик реновация лойиҳаси — Компания томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда кўчмас мулк мулкдорлари билан келишилган ҳолда, шу жумладан, Самарқанд вилоятида ташкил этиладиган техник ҳолатни аниқлаш комиссиялари хулосалари асосида алоҳида ёки бир-бирига қўшни бўлган икки ва ундан ортиқ турар ва нотурар жойларда бош режага асосан табиатга зарар етказмаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар (кейинги ўринларда — реновация лойиҳаси).

3. Реновация лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 21 февралдаги ПФ-26-сон Фармонида белгиланган талабларга мувофиқ қуйидаги асослардан бири ёки барчаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

реновация ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жой объектлари эскирган ёки яшаш, фойдаланиш, ишлатиш учун яроқсиз бўлиб, авария ҳолатига келиб қолгани, ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир қиладиган ҳолатларнинг мавжудлиги;

фавқулодда ҳолатларда Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси хулосалари асосида реновация лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда;

Самарқанд вилоятида реновация лойиҳаларини амалга оширишга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинганда;

Самарқанд вилоятининг тасдиқланган бош режаси ва туман (шаҳар) ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари (мастер-режалар)га асосан реновация лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган тақдирда.

4. Реновация лойиҳаси қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда амалга оширилади:

а) реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудининг аниқ чегараси аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан белгиланади;

б) реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудида қурилиши зарур бўлган ижтимоий инфратузилма объектлари белгиланади;

в) Компания буюртмасига асосан Кадастр агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудида янги қурилиш ишлари режалаштирилаётган ер участкаларининг чегараларига тузатишлар киритилади;

г) турар ва (ёки) нотурар жой объекти бузилиши талаб этилганда, уларнинг мулкдорлари розилиги мавжуд бўлган тақдирда, бузилаётган объектлар ўрнига ушбу объектлар бузилаётган ҳудуддан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдон ҳажмида, аммо унинг майдонидан 1,2 баравардан ортиқ бўлмаган ҳажмда нотариал тартибда тасдиқланган келишув битими асосида мутаносиб турар ва (ёки) нотурар жой объекти билан беғараз таъминланади ёхуд мулкдорларнинг хоҳишига кўра бошқа турдаги компенсация тўланиши тартиби ва муддатлари белгиланади;

д) реновация ҳудудидаги хонадонлар мулкдорларига янги қурилган турар жойлардаги хонадонлар берилаётганда, мазкур мулкдорларга янги хонадонлар топширилгунга қадар улар оила аъзолари билан бирга вақтинча яшаши учун турар жой билан таъминланади ёки ижара ҳақи тўлаб берилади;

е) бузилиши талаб этилган турар ва (ёки) нотурар жой объекти юзасидан мулкдорларнинг ипотека мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда, мулкдорларга ушбу объектлар бузилаётган ҳудуддан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда нотариал тартибда тасдиқланган келишув битими асосида мутаносиб равишда тақдим этиладиган янги турар ва (ёки) нотурар жой объектига нисбатан мулкдорларнинг ушбу ипотека мажбуриятлари ва шартлари ўзгартирилмасдан сақлаб қолинади;

ж) реновация лойиҳаси доирасида янги қуриладиган турар ва нотурар жойлар эгаллаган майдон ҳажмининг (автотураргоҳ қисми ва реновация ҳудудида жойлашган эскирган уйлардаги хонадонлар мулкдорларига бериладиган хонадонлар майдони бундан мустасно) ҳар бир куб метри учун тасдиқланган миқдордаги тўловлар реновация лойиҳасини амалга оширишга доир тегишли инвестиция шартномасида белгиланган муддатларда тўланади;

з) зарурат мавжуд бўлган тақдирда, турар жойлар уй-жой фондидан чиқарилади;

и) зарурат мавжуд бўлган тақдирда, турар ва нотурар жойлар ихтисослиги ўзгартирилади;

к) реновация лойиҳаси ҳудудида мавжуд мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган ва умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган болалар ҳамда ўқувчилар бошқа тегишли мактабгача таълим ташкилотларига ва умумий ўрта таълим мактабларига навбатсиз жойлаштирилади;

л) реновация лойиҳасини амалга ошириш даврида ҳудуддаги жойларни бузишда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишга йўл қўйилмайди;

м) реновация лойиҳаси доирасида қурилиш ишларини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига мазкур бандга мувофиқ реновация ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жойларни қуйидагилар асосида белгиланган тартибда бузишга рухсат берилади:

уларнинг мулкдорлари билан нотариал тартибда имзоланган битимлар;

Самарқанд вилоятида ташкил этиладиган Уй ёки турар жойнинг техник ҳолатини аниқлаш комиссияларининг тегишли хулосалари;

суд қарори.

5. Реновация лойиҳаси ушбу Низомга иловада келтирилган Реновация лойиҳасини амалга ошириш схемасига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Реновация лойиҳасини ташаббус қилиш ва амалга ошириш тартиби

6. Реновация лойиҳаси Компания томонидан мустақил равишда, шунингдек, инвесторларни жалб қилган ҳолда «Самарқанд Инвест компанияси» АЖ ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини ер участкаларида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Инвесторни танлаб олиш натижасида Компания ва аукцион савдолари ғолиби ўртасида тегишли инвестиция шартномаси тузилади.

7. Реновация ҳудудида реновация лойиҳасини амалга ошириш учун барча мулкдорларнинг нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги олинган ёки реновация лойиҳаси қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз эллик минг бараваридан ошмаган ҳолатларда Компания ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш учун аукцион савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаш орқали реновация лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ҳамкорни танлаб олиш ваколатига эга.

Реновация лойиҳасини ташаббус қилиш ва тасдиқлаш тартиби халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан белгиланади.

Энг яхши таклифлар асосида реновация лойиҳасини амалга ошириш учун ҳамкорни танлаб олиш натижасида Компания ва ҳамкор ўртасида тегишли инвестиция шартномаси имзоланади.

8. Реновация лойиҳасини амалга ошириш бошланишидан камида бир ой олдин Компания:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга доир тегишли ёзувларни давлат реестрига киритиш учун Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман филиалига;

коммунал тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарига;

уйларни сақлаш харажатлари юзасидан мажбурий бадал ва тўловлардан мулкдорларнинг қарздорлиги бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун кўп квартирали турар жойларни бошқариш органларига;

тегишли солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ органларига хабарнома юборади.

9. Реновация лойиҳаси ҳудудида қурилиш ва (ёки) реконструкция қилиш ишларини бажариш, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни белгилаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

3-боб. Реновация лойиҳаси натижасида қурилган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда тегишлича мулкдорларга ажратиш

10. Реновация лойиҳасини амалга оширувчи инвестор ёки Компания ўз номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва фойдаланишга қабул қилинган турар жойларни тегишлича мулкдорларга шартномага мувофиқ янги уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида ажратиб беради.

Янги уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ушбу уй-жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ҳамда ушбу уй-жойларни мулкдор номига қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишга асос ҳисобланади.

Реновация ҳудудида кўп квартирали турар жойлар қуриш ишлари якунланганидан сўнг уч ой муддатда кўп квартирали турар жойлар мулкдорларига мазкур турар жойлар эгаллаган ва уларга туташ ҳудудлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

11. Шартнома бўйича мажбуриятлардан ортган уй-жойлар инвестор томонидан мустақил тасарруф этилади.

4-боб. Якунловчи қоида

12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Самарқанд вилоятида шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Реновация лойиҳасини амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Мулкдорлар, кўп квартирали турар жойларни бошқариш органлари, Идоралараро махсус комиссия, Компания Реновация лойиҳасини ташаббус қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Компания 1. Реновация лойиҳаси юзасидан инвестиция лойиҳасини тайёрлайди. 2. Инвестиция лойиҳаси лотини шакллантиради ва лотни «E-auksion» электрон савдо платформасига жойлаштиради. Белгиланган муддатларда 3-босқич Инвестор 1. Хўжалик жамияти устав капиталида иштирок этиш орқали инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аукцион савдоларида иштирок этади ва ғолиб бўлган тақдирда, Компания билан «E-auksion» савдоси ғолиби сифатида тегишли шартномани имзолайди. 2. Оддий ширкат шартномаси асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аукцион савдоларида иштирок этади ва ғолиб бўлган тақдирда, лот қийматининг камида 10 фоизини закалат пули сифатида киритади. 3. Компания билан «E-auksion» аукцион савдоси ғолиби сифатида тегишли шартномани имзолайди. Белгиланган муддатларда 4-босқич Компания ва (ёки) Инвестор 1. Компания томонидан мустақил равишда ёки инвестор билан ҳамкорликда лойиҳа амалга оширилади. 2. Қурилиши (реконструкцияси) якунланган кўчмас мулк объектини фойдаланишга топширади. Белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 20 август,

526-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 09/25/526/0760-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

SXEMASI

NAMUNAVIY MEXANIZMI

NIZOM

ROʻYXATI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

Samarqand viloyatida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Samarqand viloyatini 2030-yilga qadar ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 7-avgustdagi PQ-244-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, Samarqand viloyatida zamonaviy menejment tamoyillari hamda davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik tizimini joriy etish, mavjud resurslardan samarali foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

“Samarqand Invest kompaniyasi” AJ va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini yer uchastkalarida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Samarqand viloyatida davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Samarqand viloyatida shaharsozlik renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Samarqand shahrida qurilishga ruxsat beruvchi hujjatlarni raqamli koʻrinishda rasmiylashtirish tartibini nazarda tutuvchi maʼmuriy reglamentni ishlab chiqib, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

3. Ushbu qarorga 2-ilova 2025-yil 1-noyabrdan boshlab kuchga kiradi.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Samarqand viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi A.M. Boboyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-avgustdagi 526-son qaroriga 1-ILOVA

“Samarqand Invest kompaniyasi” AJ va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini yer uchastkalarida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom investitsiya loyihalarini Samarqand viloyatida tijorat maqsadida foydalanish imkoni mavjud boʻlgan davlatga tegishli yer uchastkalarida (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkalari) yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yoki oddiy shirkat shartnomasi asosida amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

investitsiya loyihasi — yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yoki oddiy shirkat shartnomasi asosida yer uchastkalarida iqtisodiy, ijtimoiy va boshqa foyda olish uchun 10 million AQSH dollari va undan yuqori boʻlgan ekvivalentdagi investitsiyalarni kiritish yoxud jalb etishga qaratilgan, oʻzaro bogʻliq boʻlgan tadbirlar majmui;

korporativ shartnoma — oʻz huquqlarini amalga oshirish yoki amalga oshirishdan oʻzini tiyish (voz kechish), jamiyat aksiyadorlarining (ishtirokchilarining) umumiy yigʻilishida ovoz berish, jamiyatni boshqarish boʻyicha harakatlarni kelishilgan holda amalga oshirish hamda ustav kapitalidagi ulushlarini maʼlum narxda yoki muayyan holatlarda qoʻlga kiritish yoki begonalashtirishdan oʻzini tiyish tartibini belgilash majburiyatini belgilaydigan shartnoma;

oddiy shirkat shartnomasi — “Samarqand Invest kompaniyasi” AJ (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) va auksion gʻolibi tomonidan foyda olish yoki qonunchilikka zid boʻlmagan boshqa maqsadga erishish uchun oʻz hissalarini qoʻshish va yuridik shaxs tuzmasdan birgalikda ishlash majburiyatini belgilaydigan shartnoma;

investitsiya loyihalarini amalga oshirishda buyurtmachi — investitsiya loyihalarini yer uchastkalarida amalga oshirish vakolatiga ega yuridik shaxs — Kompaniya;

auksion gʻolibi — “E-auksion” elektron savdo platformasida oʻtkaziladigan elektron onlayn-auksion savdolarida (keyingi oʻrinlarda — auksion savdolari) gʻolib deb eʼtirof etilgan ishtirokchi;

xoʻjalik jamiyati — Kompaniya va auksion gʻolibi taʼsischiligida tashkil etiladigan masʼuliyati cheklangan jamiyat yoki aksiyadorlik jamiyati;

investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymati — baholash tashkiloti tomonidan aniqlanadigan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini baholash qiymati hamda loyiha hujjatlarini tayyorlash, baholash va rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar qiymati yigʻindisi;

investor — oʻz mablagʻlarini, qarzga olingan va jalb etilgan mablagʻlarni, mulkiy boyliklarni va ularga doir huquqlarni investitsiya faoliyati obyektlariga investitsiya sifatida kirituvchi investitsiya faoliyati subyekti.

3. Investitsiya loyihalari yer uchastkalarida yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yoki oddiy shirkat shartnomasi asosida amalga oshiriladi.

4. Ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan mexanizmlar asosida tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish uchun tanlangan yer uchastkalari Vazirlar Mahkamasi qaroriga muvofiq Kompaniyaga 49 yildan oshmaydigan muddatga toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga beriladi.

Bunda yer ijara huquqi uchun toʻlov va loyiha qiymatining kamida 10 foiziga teng kafolat mablagʻini joylashtirish talab etilmaydi.

2-bob. Investitsiya loyihasini yer uchastkalarida amalga oshirish uchun taklif etish tartibi

5. Yer uchastkalarida amalga oshiriladigan investitsiya loyihasining master-rejasi, loyiha hujjatlari va boshqa ruxsat berish hujjatlari (keyingi oʻrinlarda — loyiha hujjatlari) Kompaniya tomonidan rasmiylashtiriladi.

Bunda investitsiya loyihasi yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali amalga oshirilganda — tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining ustavi, taʼsis shartnomasi va korporativ shartnoma, oddiy shirkat shartnomasi orqali amalga oshirilganda — oddiy shirkat shartnomasi loyihalari ham tayyorlanadi.

6. Kompaniya tomonidan belgilangan tartibda eng yaxshi takliflarni tanlash orqali loyiha hujjatlarini ishlab chiqish uchun professional loyiha tashkilotlari va yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini baholash uchun baholash tashkilotlari jalb qilinadi.

7. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqishga xalqaro ekspertlar va xalqaro moliya tashkilotlari ham jalb etilishi mumkin.

8. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymati Kompaniya tomonidan ushbu Nizomga asosan belgilanadi.

9. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqini ushbu Nizomning 2-bobida nazarda tutilgan hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng Kompaniya tomonidan onlayn-auksion savdolariga chiqarish boʻyicha buyurtma beriladi.

Bunda “E-auksion” elektron savdo platformasiga yuklash uchun baholash tashkilotining hisoboti, loyiha hujjatlari Samarqand viloyati hokimligi bilan kelishilgandan soʻng Kompaniya tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda, investitsiya loyihasi yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali amalga oshirilganda — tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining ustavi, taʼsis shartnomasi va korporativ shartnoma, oddiy shirkat shartnomasi orqali amalga oshirilganda — oddiy shirkat shartnomasi “E-auksion” elektron savdo platformasi operatoriga taqdim etiladi.

10. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqini savdoga chiqarishda quyidagilar koʻrsatiladi:

investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymati;

investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqi uchun toʻlovlarni amalga oshirish muddatlari;

loyihaning faoliyat turi yoki yoʻnalishi;

loyiha amalga oshiriladigan yer uchastkasi va uning joylashgan joyi (lokatsiyasi);

Kompaniya belgilagan auditorlik tashkiloti tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish jarayonining auditdan oʻtkazilishi;

“E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmati uchun toʻlovlarni auksion gʻolibi tomonidan toʻlash;

Kompaniyaning loyihadagi ishtirokining foizi (50 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorda).

Bunda auksion savdolarida shakllangan narxning 35 foizi bir oy ichida, qolgan qismi teng ulushlarda oʻn ikki oy davomida toʻlanadi.

11. Investitsiya loyihasi yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali amalga oshirilganda — tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining korporativ shartnomasida, oddiy shirkat shartnomasi orqali amalga oshirilganda — oddiy shirkat shartnomasida qoʻshimcha ravishda quyidagilar nazarda tutilishi lozim:

investitsiya loyihasini amalga oshirish bilan bogʻliq tomonlarning birgalikdagi majburiyatlari;

investitsiya loyihasini amalga oshirish muddati (4 yildan koʻp boʻlmagan muddat);

investitsiya loyihasi qiymati yoki kiritiladigan investitsiya hajmi;

investitsiya hajmlarini oʻzlashtirish reja-grafigi (yiliga kamida 25 foiz);

investitsiya loyihasining asosiy samaradorlik (KPI) koʻrsatkichlari;

Kompaniya belgilagan auditorlik tashkiloti tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish jarayonining auditdan oʻtkazilishi.

Kompaniya tomonidan mazkur bandda koʻrsatilgan hujjatlarda qoʻshimcha shartlar va talablar nazarda tutilishi mumkin.

12. Savdo natijalariga koʻra auksion savdolari gʻolibi deb topilgan shaxsga Kompaniya tomonidan bir tomonlama qoʻshimcha majburiyatlarni yuklashga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqini auksion savdolariga chiqarish, auksion savdolarini oʻtkazish va auksion savdolari gʻolibini aniqlashning ushbu Nizom bilan tartibga solinmagan qismi “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolari va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibiga muvofiq amalga oshiriladi.

14. Kompaniya auksion savdolari yakunlangandan soʻng bir oy muddatda tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatiga yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi va tegishli loyiha hujjatlari qayta rasmiylashtirilishini taʼminlaydi.

3-bob. Investitsiya loyihalarini yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yer uchastkalarida amalga oshirish tartibi

15. Auksion savdolarida shakllangan narx, ularni oʻtkazish shartlarida Kompaniyaning ulushi 50 foizdan kam miqdorda belgilanganda — auksion savdolari natijalariga koʻra shakllangan narxdan kelib chiqqan holda hisoblanadigan mablagʻ miqdoridan kam boʻlmagan mablagʻ auksion savdolari gʻolibi tomonidan mazkur Nizomning 10-bandida belgilangan muddatda Kompaniya va auksion savdolari gʻolibi ishtirokida tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyati ustav kapitaliga gʻolibning ulushi sifatida yoʻnaltiriladi.

Bunda auksion savdolari gʻolibi tomonidan kiritiladigan mablagʻ toʻliq hajmda oʻz mablagʻlari va (yoki) oʻz kafolati hisobidan jalb qilingan (isteʼmolchilar mablagʻlaridan tashqari) boshqa mablagʻlar hisobidan shakllantiriladi.

16. Tomonlarning ulushlari oʻzaro kelishilgan holda, xoʻjalik jamiyatining ustav kapitaliga kiritgan oʻz mablagʻlari hisobidan oshirilishi mumkin.

17. Xoʻjalik jamiyati ustav kapitaliga auksion savdolari gʻolibi tomonidan kiritiladigan mablagʻlar — yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqining auksion savdolarida shakllangan narxidan, ularni oʻtkazish shartlarida Kompaniyaning ulushi 50 foizdan kam miqdorda belgilanganda — auksion savdolari natijalariga koʻra shakllangan narxdan kelib chiqqan holda hisoblanadigan mablagʻ miqdoridan kam boʻlmasligi kerak.

18. Tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining taʼsis hujjatlarida Kompaniyaning ulushi sotish yoki qurilgan obyektning bir qismini yoki uning qiymatini olish hisobidan belgilangan tartibda begonalashtirilishi mumkin.

Bunda ulush qiymati investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining auksion savdolarida shakllangan bahosidan kam boʻlmasligi kerak.

4-bob. Investitsiya loyihalarini oddiy shirkat shartnomasi asosida yer uchastkalarida amalga oshirish tartibi

19. Talabgorlar auksion savdolarida qatnashish uchun investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqi boshlangʻich qiymatining kamida 10 foizini zakalat puli sifatida keyinchalik Kompaniya tomonidan ochiladigan alohida hisobvaraqqa “E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmat haqini chegirgan holda, “E-auksion” elektron savdo platformasi operatoriga oʻtkazadi. Bunda:

toʻlanadigan mazkur mablagʻlar ushbu Nizomning 10-bandiga muvofiq bir oy ichida toʻlanishi belgilangan, auksion savdolarida shakllangan narxning 35 foizini toʻlashda hamda oddiy shirkat shartnomasiga muvofiq auksion savdolari gʻolibi hissasini shakllantirishda hisobga olinadi;

auksion savdolari gʻolibi tomonidan amalga oshiriladigan toʻlovlar oddiy shirkat shartnomasida belgilangan alohida hisobvaraqqa oʻtkaziladi.

20. Auksion savdolari gʻolibi tomonidan toʻlanadigan mablagʻlar (“E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmat haqi bundan mustasno) oddiy shirkat shartnomasida belgilangan investitsiya loyihasini moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi va uning hissasi sifatida hisobga olinadi. Bunda Kompaniyaning hissasi qiymati investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining auksion savdolarida shakllangan narxi miqdorida belgilanadi.

21. Koʻchmas mulk qurilishi boʻyicha xarajat va daromadlarning hisobi alohida yuritiladi va loyiha natijasida yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqining qiymati toʻlangandan soʻng olingan sof foyda yoki uning bir qismi oddiy shirkat shartnomasida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

Bunda sof foyda taqsimoti mutanosib ravishda loyiha ishtirokchilarining ulushidan kelib chiqib, hisob-kitob qilinishi mumkin.

22. Oddiy shirkat shartnomasi shartlari investor tomonidan bajarilmagan taqdirda, investor tomonidan kiritilgan mablagʻlar qaytarilmaydi.

23. Investitsiya loyihasi boʻyicha xarajat va daromadlarning hisobi alohida yuritiladi va auksion savdolari gʻolibi tomonidan toʻlovlar toʻliq toʻlangandan soʻng olingan sof foyda oddiy shirkat shartnomasida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda auksion savdolari gʻolibi tomonidan oʻz hissasi (ulushi) toʻliq toʻlangandan soʻng hissaning (ulushning) bozor qiymatidan kelib chiqib, tomonlar kelishuviga koʻra ularning biri yoki ikkalasining qoʻshimcha mablagʻlari hisobidan investitsiya loyihasidagi tomonlarning hissalari (ulushlari) miqdori oʻzgarishi mumkin.

25. Ushbu Nizomni bajarish jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

26. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-avgustdagi 526-son qaroriga 2-ILOVA

Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini (budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar va yakka tartibdagi uy-joylar bundan mustasno) qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini (keyingi oʻrinlarda — ART) ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish (keyingi oʻrinlarda — yigʻim) tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari — elektr uzatish tarmoqlari, aloqa liniyalari, tabiiy gaz, ichimlik suvi, issiqlik taʼminoti va suv-oqova quvurlari, temiryoʻl liniyalari, avtomobil yoʻllari, kanallar, kollektor-drenaj tarmoqlari va shu kabi boshqa inshootlar;

transport infratuzilmasi — yoʻlovchi va yuk tashuvchi, shuningdek, ushbu tashuvlarni amalga oshiruvchi hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi barcha soha va tarmoqlar majmuasi;

ariza beruvchi — ART olish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda murojaat qilgan yuridik va jismoniy shaxs yoki uning buyurtmasiga (shartnomaga asosan) muvofiq loyiha tashkiloti;

jamgʻarma — Samarqand viloyati hokimligi huzuridagi Samarqand viloyatini rivojlantirish jamgʻarmasi;

kompaniya — Samarqand viloyati hokimligi taʼsischiligidagi “Samarqand Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati.

3. Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq kiritiladi.

2-bob. Yigʻimni hisoblash va undirish tartibi

4. Yigʻim toʻliq hajmda Jamgʻarmaga oʻtkaziladi va Kompaniya tomonidan quyidagi tadbirlarni moliyalashtirish maqsadlariga yoʻnaltiriladi:

Kompaniya tomonidan, shu jumladan, investorlar ishtirokida investitsiya loyihalari, davlat-xususiy sheriklik loyihalari, Samarqand viloyati infratuzilmasini rivojlantirish bilan bogʻliq istiqbolli loyihalarni amalga oshirish;

Samarqand viloyatining alohida hududlarini rivojlantirish va renovatsiya dasturlari, master-reja va quriladigan obyektlarning loyiha hujjatlarini ishlab chiqish;

iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy soha obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash;

hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish;

renovatsiya dasturlarini amalga oshirish;

“Yangi Oʻzbekiston” massivlari, davlat uy-joy dasturlarida koʻzda tutilgan massivlar, shuningdek, maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari (ichimlik suvi va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz tarmoqlari va avtomobil yoʻli) bilan taʼminlash;

qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan, investorning oʻz mablagʻlari ulushi 25 foizdan kam boʻlmagan, investitsiya dasturlariga kiritilgan loyihalar, shuningdek, xalqaro va respublika ahamiyatidagi avtomobil yoʻllari boʻyidagi yaxlit yer maydonlarida tashkil etiladigan yoʻlboʻyi infratuzilma obyektlarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash;

Samarqand viloyati hokimligining budjet ssudalarini, tijorat banklaridan jalb qilingan kreditlarni, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplashga hamda shahar va tumanlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga oid tadbirlarni moliyalashtirish;

qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan va Kompaniya faoliyati bilan bogʻliq boshqa xarajatlarni amalga oshirish.

5. Yigʻim quyidagi miqdorda undiriladi:

jami qurilish hajmining har bir kub metri uchun bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravari miqdorida;

obyektlarning qavatlar soni belgilangan parametrlardan oshirilganda, qoʻshimcha qurilish hajmining har bir kub metri uchun bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravari miqdorida.

Ushbu yigʻim miqdoriga nisbatan xalq deputatlari Samarqand viloyati Kengashi qarori asosida mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi uchun toʻlov miqdorini hisoblashning namunaviy mexanizmiga muvofiq shaklda 0,5 dan 2 gacha kamaytiruvchi yoki oshiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllanishi mumkin.

6. ART Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq beriladi.

7. Ariza beruvchining arizasi Samarqand viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqilganidan soʻng ARTni ishlab chiqishning qiymati koʻrsatilgan invoys bilan birgalikda:

ariza beruvchiga — Kompaniyaga ART berilishi maʼqullangani haqidagi xabarnoma (keyingi oʻrinlarda — xabarnoma) yigʻim miqdori koʻrsatilgan holda yuboriladi;

boshqa ariza beruvchiga xabarnoma, Kompaniya va ariza beruvchi oʻrtasida imzolanishi nazarda tutilgan yigʻim miqdorini toʻlash toʻgʻrisidagi shartnoma loyihasi (keyingi oʻrinlarda — shartnoma) yuboriladi.

8. Ariza beruvchi xabarnomaga javob berishda shartnomaga muvofiq yigʻim summasini bir yoʻla yoki boʻlib toʻlash mexanizmini tanlaydi.

Shartnoma Kompaniya va ariza beruvchi oʻrtasida imzolanadi hamda yigʻim miqdori toʻliq toʻlanguniga qadar amal qiladi.

9. Ariza beruvchiga ART qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda beriladi.

10. Ariza beruvchi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqadi va kelishadi.

11. Yigʻim miqdori qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda olingan loyiha-smeta hujjatlari ekspertiza xulosasi natijasiga muvofiq hisoblanadi.

12. Yigʻim miqdori aniqlangandan soʻng 2 ish kunida:

ariza beruvchi — Kompaniya mustaqil ravishda yoki shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilish loyihasi yuzasidan jalb qilingan investor bilan birgalikda yigʻimni toʻlash reja-grafigini tasdiqlaydi va ushbu reja-grafik asosida yigʻim toʻlanishini taʼminlaydi;

boshqa ariza beruvchi yigʻim miqdorining 20 foizi miqdoridagi oldindan toʻlovni toʻlagan holda, shartnomani imzolaydi va yigʻimning qolgan 80 foiz miqdori shartnomaga muvofiq toʻlanishini taʼminlaydi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

13. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi ARTni olish uchun Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq belgilangan tartibda murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi Invoys bilan birgalikda: ariza beruvchiga yigʻim miqdori koʻrsatilgan xabarnoma yuboradi; ariza beruvchiga yigʻim miqdorini toʻlash toʻgʻrisidagi shartnoma loyihasini yuboradi. 3 ish kuni mobaynida 3-bosqich Ariza beruvchi Xabarnomaga javob beradi va shartnomaga muvofiq yigʻim summasini bir yoʻla yoki boʻlib toʻlash mexanizmini tanlaydi. Bir oy muddatda 4-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi Qonunchilik hujjatlariga muvofiq tartibda ARTni ariza beruvchiga beradi. Belgilangan muddatlarda 5-bosqich Ariza beruvchi 1. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqib, kelishadi va ekspertizadan oʻtkazadi. Belgilangan muddatlarda 2. Yigʻim miqdori aniqlangandan soʻng: ariza beruvchi mustaqil ravishda yoki shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilish loyihasi yuzasidan jalb qilingan investor bilan birgalikda yigʻimni toʻlash reja-grafigini tasdiqlaydi va ushbu reja-grafik asosida yigʻim toʻlanishini taʼminlaydi; ariza beruvchi yigʻim miqdorining 20 foizini oldindan toʻlagan holda, shartnomani imzolaydi va yigʻimning qolgan 80 foizi shartnomaga muvofiq toʻlanishini taʼminlaydi. 2 ish kunida

Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi uchun toʻlov miqdorini hisoblashning

1. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi uchun toʻlov miqdori quyidagi formula bilan aniqlanadi:

T i =B h *((H b +H yu )-(H a +H t +H u ))*K t *K o *K z *K j

Bunda:

T i — Samarqand viloyatida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi;

B h — bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari;

H b — binoning umumiy hajmi;

H yu — ruxsat etilgan qavatlar sonidan yuqori boʻlgan bino hajmi;

H a — binoning avtoturargoh qismi umumiy hajmi;

H t — binoning texnik qavatlari, inshootlar va xonalar qismi umumiy hajmi;

H u — turar joy binosining umumiy foydalanishdagi qismi umumiy hajmi;

K t — qurilish turi;

K o — obyekt turi;

K z — hududiy zonalar koeffitsiyentlari;

K j — obyekt joylashuvi.

2. Yigʻim miqdorini kamaytiruvchi yoki oshiruvchi koeffitsiyentlar quyidagi jadvalga muvofiq hisoblanadi.

I. Qurilish turi (K t ) Koeffitsiyent 1. Yangi qurilish (renovatsiya va (yoki) rivojlanish) 1 2. Obyektni rekonstruksiya qilish 0,85 II. Obyekt turi (K o ) 1. Ijtimoiy-xususiy obyektlar (oʻquv markazlari, xususiy tibbiyot muassasalari va boshqalar) 0,8 2. Davlat ulushi 50 (ellik) foizdan ortiq boʻlgan davlat va (yoki) munitsipal mulk negizida davlat va (yoki) mulk ishtirokchisi tomonidan, shu jumladan, hamkorlikda butun mulkiy kompleks miqyosida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalari doirasidagi qurilish (rekonstruksiya qilish) obyektlari. 0,5 3. Sanoat maqsadlarida foydalaniladigan binolarni (ishlab chiqarish binolari, omborxonalar, sanoat-sinov laboratoriyalari binolari va shu kabilar) qurishga har bir qavati uchun 3 (uch) metr balandlikdan oshmagan oʻlchamda 0,5 4. Boshqa obyektlar 1 III. Hududiy zonalar koeffitsiyentlari (K z ) 1. Viloyat markazi va shaharlar 2 2. Viloyat markazi va shaharga yaqin tumanlar 1,8 3. Viloyat markazidan 60 — 80 km masofadagi tumanlar 1,5 4. Viloyat markazidan 80 — 100 km masofadagi tumanlar 1,3 5. Chekka tumanlar 1,2 IV. Obyekt joylashuvi (Kj) 1. Markaziy qatnov koʻchalaridan boshqa hududlarda joylashgan bino va inshootlar 0,6

Mazkur mexanizm xalq deputatlari Samarqand viloyati Kengashi tomonidan har chorakda kamida bir marta qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

Renovatsiya loyihasini amalga oshirish uchun renovatsiya hududida buzilgan bino va inshootlar uchun kompensatsiya sifatida beriladigan turar va (yoki) noturar joy bino va inshootlari hamda sanoat maqsadlarida foydalaniladigan binolarni renovatsiya va rekonstruksiya qilish uchun yigʻim undirilmaydi.

Sanoat maqsadlarida foydalaniladigan binolarni (ishlab chiqarish binolari, omborxonalar, sanoat-sinov laboratoriyalari binolari va shu kabilar) qurishga har bir qavati uchun eng koʻpi bilan 3 (uch) metr balandlikkacha boʻlgan qismi uchun yigʻim undiriladi.

Samarqand viloyatidagi hududiy zonalar belgilangan tartibda Samarqand viloyati hokimi qarori bilan tasdiqlanadi.

IV boʻlimdan boshqa holatlarda Kj =1 deb qabul qilinadi.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-avgustdagi 526-son qaroriga 3-ILOVA

Samarqand viloyatida davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Samarqand viloyatida qiymati 1 million AQSH dollarigacha ekvivalentdagi tijorat maqsadida foydalanish imkoni mavjud boʻlgan davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

davlat-xususiy sheriklik (keyingi oʻrinlarda — DXSH) — davlat sherigi va xususiy sherikning muayyan muddatga yuridik jihatdan rasmiylashtirilgan, DXSH loyihasini amalga oshirish uchun oʻz resurslarini birlashtirishga asoslangan hamkorligi;

DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati — baholash tashkiloti tomonidan aniqlanadigan DXSH obyektining ijara huquqini baholash qiymati hamda loyiha hujjatlarini tayyorlash, baholash va ularni rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar qiymati yigʻindisi;

DXSH loyihasi — iqtisodiy, ijtimoiy va infratuzilma vazifalarini amalga oshirishga qaratilgan, xususiy investitsiyalarni jalb etish va (yoki) ilgʻor boshqaruv tajribasini joriy etish asosida soddalashtirilgan tartibda amalga oshiriladigan tadbirlar majmui;

DXSH obyekti — ushbu Nizomga 1-ilovada belgilangan obyektlar negizida loyihalashtirilishi, qurilishi, yetkazib berilishi, moliyalashtirilishi, rekonstruksiya va modernizatsiya qilinishi, foydalanilishi va xizmat koʻrsatilishi DXSH loyihasini roʻyobga chiqarish doirasida amalga oshiriladigan mol-mulk, mulkiy komplekslar, ijtimoiy infratuzilma, yer uchastkalari, shuningdek, DXSH loyihasini amalga oshirish jarayonida joriy etilishi lozim boʻlgan ishlar (xizmatlar) va innovatsiyalar;

davlat sherigi — Samarqand viloyatida ishga tushirish qiymati 1 million AQSH dollarigacha ekvivalentdagi davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish vakolati berilgan “Samarqand Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya);

operator — savdo platformasida auksion savdolarini tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati;

xususiy sherik — Oʻzbekiston Respublikasining yoki chet davlatning qonunchiligiga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan, davlat sherigi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzgan yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs yoki yuridik shaxslarning birlashmasi.

3. Samarqand viloyati hokimligi Kompaniya taklifi asosida xalq deputatlari Samarqand viloyati va tuman (shahar) Kengashlarida hamda jamoatchilik bilan ochiq muhokama qilgan holda, Samarqand viloyatida davlat-xususiy sheriklik loyihalarining manzilli roʻyxatini tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritib boradi.

4. Samarqand viloyatida DXSH loyihasi soddalashtirilgan tartibda ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

5. Xususiy sherikka DXSH bitimi muddati tugagandan soʻng DXSH obyekti Samarqand viloyat hokimligiga qaytarish sharti bilan uzoq muddatli ijara huquqi asosida 10 yilgacha beriladi.

6. DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati Kompaniya tomonidan ushbu Nizomga asosan belgilanadi.

7. DXSH bitimida nazarda tutilmagan hamda qiymati 1 million AQSH dollari ekvivalentidan ortiq boʻlgan loyihalarni ushbu Nizomda belgilangan soddalashtirilgan tartibda auksion savdolarga chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi.

8. Samarqand viloyatida qiymati 1 million AQSH dollarigacha ekvivalentdagi DXSH loyihasini amalga oshirish uchun uning konsepsiyasi va loyihani baholash hujjatini ishlab chiqish talab etilmaydi.

2-bob. DXSH loyihasi shartlarini tasdiqlash va DXSH bitimini tuzish huquqini auksion savdolariga chiqarish tartibi

9. DXSH loyihasi ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq namunaviy shakl asosida Kompaniya tomonidan tasdiqlangan shartlarda amalga oshiriladi. Bunda:

DXSH loyihasini amalga oshirishda kapital qurilmalar qurmaslik, muhandislik tarmoqlariga zarar yetkazmaslik va obyektlar faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslik shartlari koʻzda tutilishi shart;

Kompaniya DXSH loyihasini amalga oshirish shartlarini Samarqand viloyati hokimligi hamda tuman (shahar)lar hokimliklari, tegishli tashkilotlar va DXSH obyektining balansda saqlovchilari bilan kelishgan holda tasdiqlaydi.

10. Yer ostida muhandislik tarmoqlari oʻtgan yoki tashqi muhandislik tarmoqlari muhofaza zonasida joylashgan hududlarda kapital qurilmalar qurmaslik, muhandislik tarmoqlariga zarar yetkazmaslik va obyektlar faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslik shartlari bilan davlat-xususiy sheriklik loyihasini vakolatli organlar bilan kelishilgan holda amalga oshirishga ruxsat etiladi.

11. DXSH loyihasi shartlari va (yoki) hujjatlarini ishlab chiqish uchun Kompaniya tomonidan eng yaxshi takliflarni tanlash yoʻli bilan loyiha, konsalting va auditorlik tashkilotlari jalb qilinishi mumkin.

12. DXSH obyektining ijara huquqini baholash qiymatini aniqlash uchun Kompaniya tomonidan eng yaxshi takliflarni tanlash yoʻli bilan baholash tashkiloti jalb qilinadi.

13. Kompaniya tomonidan DXSH bitimi loyihasi tayyorlanadi.

14. DXSH bitimida quyidagilar nazarda tutiladi:

DXSH bitimining taraflari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

DXSH bitimining predmeti;

taraflarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi;

Kompaniya va xususiy sherik oʻrtasida xavf-xatarlarning taqsimlanishi;

DXSH obyektining texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarga oid umumiy parametrlari va samaradorlik boʻyicha talablar, shu jumladan, DXSH bitimiga muvofiq oʻtkazilgan yoki loyihalashtirilishi, qurilishi, moliyalashtirilishi, rekonstruksiya qilinishi, foydalanilishi va (yoki) xizmat koʻrsatilishi lozim boʻlgan boshqa DXSH obyektlarining tavsifi, ulardan foydalanish maqsadlari va muddatlari;

DXSH loyihasi bilan bogʻliq boʻlgan ishlarni bajarish (xizmatlar koʻrsatish) muddatlari va tartibi;

taraflarning tegishli infratuzilmaga nisbatan va DXSH loyihasi boʻyicha huquqlari, shuningdek, ularni boshqa shaxsga oʻtkazish tartibi;

DXSH loyihasini amalga oshirish uchun talab etiladigan DXSH obyektlarini xususiy sherikka berish tartib-taomili va boshqa shartlari;

xususiy sherik tomonidan tovarlarga, bajariladigan ishlarga, koʻrsatiladigan xizmatlarga doir narxlarni, tariflarni belgilash va oʻzgartirish shartlari;

taraflarning oʻz majburiyatlari bajarilishini taʼminlash usullari, miqdorlari va muddatlari;

DXSH bitimining muddati va ushbu muddatni belgilash tartibi;

haq toʻlash, erkin foydalanish uchun toʻlov, foydalanganlik uchun toʻlov, xususiy sherikning Kompaniyaga toʻlovi va/yoki boshqa toʻlovlarning shakllari, miqdorlari, muddatlari, shartlari, ularni toʻlash tartibi, shu jumladan, DXSH loyihasi amalga oshirilishi munosabati bilan daromadlarning (foydaning) taqsimlanishi;

DXSH bitimiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish tartibi;

DXSH bitimini tugatish asoslari, tartibi va shartlari, muddatidan oldin tugatilganlik uchun toʻlov miqdori va tartibi;

DXSH loyihasining amalga oshirilishini monitoring va nazorat qilish tartibi;

DXSH loyihasini sugʻurta qilish boʻyicha majburiyatlar;

DXSH loyihasi doirasida loyiha hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha majburiyatlar;

taraflarning DXSH bitimiga doir majburiyatlarni buzganlik uchun javobgarligi;

nizolarni hal etish tartibi;

Oʻzbekiston Respublikasida xodimlarni ishga olish va mehnatdan foydalanishga nisbatan qoʻllanadigan shartlar toʻgʻrisidagi ishontirishlar va kafolatlar;

xususiy sherikning ulushlariga egalik qilishga nisbatan talablar va xususiy sherikning hamda uning affillangan shaxslarining mol-mulkiga nisbatan boshqa mulkiy huquqlar;

maxfiylik;

atamalar va ularga doir tushuntirishlar;

amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa maʼlumotlar.

15. Kompaniya DXSH bitimini tuzish huquqini barcha hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng “E-auksion” elektron savdo platformasining onlayn-auksion savdolariga chiqarishga buyurtma beradi. Bunda “E-auksion” elektron savdo platformasiga yuklash uchun quyidagi hujjatlar operatorga taqdim etiladi:

DXSH loyihasi shartlari;

DXSH obyektining ijara huquqini baholash boʻyicha baholash tashkilotining hisoboti;

Samarqand viloyati hokimligi bilan kelishilgan DXSH bitimi loyihasi, Kompaniya tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda;

mavjud boʻlganda loyiha hujjatlari.

16. DXSH bitimini tuzish huquqini auksion savdolariga chiqarishda quyidagilar koʻrsatiladi:

DXSH obyekti toʻgʻrisida maʼlumot va uning joylashgan joyi (lokatsiyasi);

DXSH loyihasi qiymati;

DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati va uni toʻlash muddatlari;

DXSH loyihasini amalga oshirish shartlari;

Kompaniya belgilagan auditorlik tashkiloti tomonidan DXSH loyihasini amalga oshirish jarayonining auditdan oʻtkazilishi;

“E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmati uchun toʻlovlar auksion savdolari gʻolibi tomonidan amalga oshirilishi.

Bunda auksion savdolarida shakllangan DXSH bitimini tuzish huquqi narxining 35 foizi bir oy ichida, qolgan qismi teng ulushlarda oʻn ikki oy davomida toʻlanadi.

17. Auksion savdolari natijalari boʻyicha DXSH bitimini tuzish huquqini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar Kompaniya tomonidan Samarqand viloyati hokimligi huzuridagi Samarqand viloyatini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.

18. DXSH loyihasi boʻyicha auksion savdolarini oʻtkazishning ushbu Nizom bilan tartibga solinmagan qismi “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibiga muvofiq amalga oshiriladi.

19. Savdo natijalariga koʻra auksion savdolari gʻolibi deb topilgan shaxsga Kompaniya tomonidan bir tomonlama qoʻshimcha majburiyatlarni yuklashga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. DXSH loyihalarining reyestrini yuritish, amalga oshirilishini monitoring qilish va hisobotni taqdim etish tartibi

20. DXSH bitimi ikki tomonlama elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangandan keyin uch kalendar kuni mobaynida Kompaniya rasmiy tartibda uch nusxadan iborat DXSH bitimining elektron va qogʻoz koʻrinishdagi nusxalarini vakolatli davlat organiga DXSH loyihalarining reyestriga kiritish uchun taqdim qiladi.

21. DXSH loyihasi reyestrga kiritilgandan soʻng 5 ish kuni mobaynida Kompaniyaning rasmiy veb-saytiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi ochiq maʼlumotlar portaliga (www.data.gov.uz) joylashtiriladi.

22. DXSH loyihasining reyestrda jamlangan maʼlumotlari va axborotlaridan hech qanday toʻlovlarsiz foydalaniladi.

23. Kompaniya DXSH loyihasi bajarilishi va DXSH bitimi shartlariga rioya etilishini monitoring qilib boradi.

24. Kompaniyaning, zaruratga koʻra, joylarda monitoring oʻtkazishi uchun DXSH obyektiga kirishi va tegishli hujjatlardan foydalanishi taʼminlanadi.

25. Monitoring oʻtkazish uchun Kompaniya vazirlik, idora va konsalting kompaniyalaridan mutaxassislarni jalb qilish huquqiga ega.

26. Monitoring quyidagi maqsadlarda oʻtkaziladi:

loyihani oʻz vaqtida va samarali amalga oshirishni taʼminlash;

DXSH loyihasining moliyaviy-iqtisodiy samaradorligi koʻrsatkichlari bajarilishini oʻrganish;

loyihani amalga oshirishning barcha bosqichlarida toʻsqinlik qilayotgan omillarni aniqlash va oʻrganish, bartaraf etish boʻyicha hamkorlikda tezkor choralar koʻrish;

tasdiqlangan muddatlar va hajmlarga muvofiq ravishda loyihalarni oʻz vaqtida moliyalashtirishni taʼminlash ustidan nazorat oʻrnatish;

DXSH loyihasi boʻyicha olingan majburiyatlar bajarilishini taʼminlash.

27. DXSH loyihasining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobot Kompaniyaga xususiy sherik tomonidan imzolangan va tasdiqlangan holda har olti oyda taqdim etiladi. Bunda hisobot shakllari Kompaniya tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

28. Xususiy sherik hisobotlarning oʻz vaqtida taqdim etilishi, toʻliqligi va haqqoniyligi uchun javobgardir.

29. Kompaniya xususiy sherik tomonidan taqdim qilingan hisobotlarni umumlashtiradi hamda yakuni boʻyicha maʼlumotlarni Samarqand viloyati hokimligiga taqdim etadi.

30. DXSH loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Kompaniyaning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

31. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Samarqand viloyatida davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Samarqand viloyatida davlat-xususiy sheriklik loyihalarining soddalashtirilgan tartibda amalga oshirilishi mumkin boʻlgan obyektlar

1. Madaniyat va istirohat bogʻlari. 2. Xiyobonlar. 3. Sayilgohlar. 4. Alleyalar. 5. Daryo, kanal va ochiq kollektorlarning qirgʻoq hududlari. 6. Koʻprik va yoʻl oʻtkazgichlar ostidagi hududlar. 7. Yerosti piyodalar oʻtish joylari. 8. Yoʻlning qatnov qismi orasidagi hududlar. 9. Avtoturargohlar. 10. Avtomobil yoʻllari. 11. Parkomatlar. 12. Boʻsh turgan yer uchastkalari. 13. Foydalanilmayotgan yoki kam quvvatda foydalanilayotgan bino va inshootlar. 14. Qurilishi tugallanmagan bino va inshootlar.

Samarqand viloyatida davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Samarqand viloyatida davlat-xususiy sheriklik loyihasini soddalashtirilgan tartibda amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Kompaniya 1. DXSH loyihasini amalga oshirish shartlarini ishlab chiqadi. 2. Shartlarni belgilangan tartibda tasdiqlaydi. 3. DXSH obyektining ijara huquqini baholash uchun baholash tashkilotini jalb qiladi. 4. DXSH bitimi loyihasini tayyorlaydi. 5. DXSH bitimini tuzish huquqini barcha hujjatlar ilova qilingan holda, “E-auksion” elektron savdo platformasining auksion savdolariga chiqarishga buyurtma beradi. Zaruratga koʻra 2-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ Auksion savdolari oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani savdo platformasida eʼlon qiladi. Buyurtmani olgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay 3-bosqich “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolarini tashkil etadi va oʻtkazadi. 30 kun muddatda 4-bosqich Talabgorlar “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolarida ishtirok etish uchun takliflarni kiritadi. Belgilangan muddatda 5-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ Auksion savdolari gʻolibini aniqlaydi va tegishli bayonnoma bilan rasmiylashtiradi. Auksion savdolari eʼloni tugagandan keyingi ish kunidan kechiktirmay 6-bosqich Kompaniya 1. DXSH loyihalari boʻyicha DXSH bitimini reyestrga kiritadi. 3 ish kuni mobaynida 2. DXSH loyihasini Kompaniyaning rasmiy veb-saytiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi ochiq maʼlumotlar portaliga (www.data.gov.uz) joylashtiradi. 5 ish kuni mobaynida 3. DXSH loyihasi bajarilishini va DXSH bitimi shartlariga rioya etilishini monitoring qiladi. Zaruratga koʻra 7-bosqich Xususiy sherik DXSH loyihasining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobotni Kompaniyaga taqdim qiladi. Har 6 oyda 8-bosqich Kompaniya Xususiy sherik tomonidan taqdim qilingan hisobotlarni umumlashtiradi hamda yakuni boʻyicha maʼlumotlarni Samarqand viloyati hokimligiga taqdim etadi.

Samarqand viloyatida davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” “Samarqand Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati boshqaruvi raisi __________ _________________ (Imzo) (F.I.O) 20__ yil “___” __________ Davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish shartlarining NAMUNAVIY SHAKLI I. Loyiha tavsifi Loyihaning nomi _____ ____________________________________________________________________ Tarmoq nomi _________ ____________________________________________________________________ Loyiha turi _______ _ _ ____________________________________________________________________ Loyiha amalga oshiriladigan joy (manzil) ____ _ ____ ____________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ II. Dastlabki tanlov natijalari DXSH loyihasi haqida maʼlumot va loyihani amalga oshirish uchun tasdiqlovchi hujjatlar 1. 2. ... III. DXSH loyihasining moliyaviy-iqtisodiy koʻrsatkichlari 1. DXSH loyihasining “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolariga qoʻyiladigan boshlangʻich qiymati a) yer uchastkasining baholash tashkiloti tomonidan baholangan boshlangʻich qiymati _______ ming soʻm yoki _______ AQSH dollari b) ijaraga beriladigan mol-mulkning tasdiqlangan boshlangʻich ijara qiymati _______ ming soʻm yoki _______ AQSH dollari 2. DXSHning amal qilish muddati ___ yil Aniq maʼlumot boʻlmasa, oraliq muddatni belgilang: 3 — 10 □ 11 — 20 □ 21 — 30 □ 31 — 49 □ DXSH loyihasini amalga oshirish muddati ___ yil Aniq maʼlumot boʻlmasa, oraliq muddatni belgilang: 3 — 10 □ 11 — 20 □ 21 — 30 □ 31 — 49 □ 3. Loyihaga kiritiladigan investitsiya mablagʻlari _______ ming soʻm yoki _______ AQSH dollari Loyihaning yillik ekspluatatsiya xarajatlari _______ ming soʻm yoki _______ AQSH dollari IV. DXSH loyihasining asosiy samaradorlik (KPI) koʻrsatkichlari 1. Yangi ish oʻrinlarini yaratish ____ta 2. Davlat budjeti mablagʻlarini iqtisod qilish ____ mln soʻm 3. Energiya (elektr, gaz, suv) sarfini tejash ____ kVt ____ m 3 4. Zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish (batafsil maʼlumot) 5. Innovatsiyalarni joriy qilish (batafsil maʼlumot) 6. Boshqa koʻrsatkichlar (batafsil maʼlumot)

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-avgustdagi 526-son qaroriga 4-ILOVA

Samarqand viloyatida shaharsozlik renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Samarqand viloyatida “Samarqand Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) tomonidan shaharsozlik renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar foydalaniladi:

noturar joy — turar joylar sirasiga kirmaydigan, shu jumladan, turar joylarga tutash va (yoki) turar joyning tarkibiy qismi boʻlgan bino va inshootlar;

shaharsozlik renovatsiyasi — aholi uchun qulay yashash muhitini shakllantirish, yer resurslaridan oqilona foydalanish, hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida avariya holatidagi mavjud yaroqsiz deb topilgan, shu jumladan, ijtimoiy va muhandislik-transport infratuzilmalari eskirgan, ekspluatatsiya muddati oʻtgan, yaroqsiz holga kelgan turar va noturar joylarni hamda yaroqli turar va noturar joylarni zamonaviy talablarga muvofiq qayta qurish, kapital taʼmirlash, rekonstruksiya qilishga qaratilgan va amalga oshiriladigan intensiv qurilish tadbirlari majmui (keyingi oʻrinlarda — renovatsiya);

shaharsozlik renovatsiya loyihasi — Kompaniya tomonidan Samarqand viloyati hokimligi hamda koʻchmas mulk mulkdorlari bilan kelishilgan holda, shu jumladan, Samarqand viloyatida tashkil etiladigan texnik holatni aniqlash komissiyalari xulosalari asosida alohida yoki bir-biriga qoʻshni boʻlgan ikki va undan ortiq turar va noturar joylarda bosh rejaga asosan tabiatga zarar yetkazmagan holda amalga oshiriladigan loyihalar (keyingi oʻrinlarda — renovatsiya loyihasi).

3. Renovatsiya loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Uy-joy va ipoteka bozorini yanada rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 21-fevraldagi PF-26-son Farmonida belgilangan talablarga muvofiq quyidagi asoslardan biri yoki barchasi mavjud boʻlgan taqdirda amalga oshiriladi:

renovatsiya hududida joylashgan turar va noturar joy obyektlari eskirgan yoki yashash, foydalanish, ishlatish uchun yaroqsiz boʻlib, avariya holatiga kelib qolgani, hudud aholisining ijtimoiy hayotiga jiddiy taʼsir qiladigan holatlarning mavjudligi;

favqulodda holatlarda Favqulodda holat rejimini taʼminlash boʻyicha davlat komissiyasi xulosalari asosida renovatsiya loyihasini amalga oshirish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda;

Samarqand viloyatida renovatsiya loyihalarini amalga oshirishga doir Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni va qarorlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari qabul qilinganda;

Samarqand viloyatining tasdiqlangan bosh rejasi va tuman (shahar) hududi qismlarining batafsil rejalashtirish loyihalari (master-rejalar)ga asosan renovatsiya loyihasini amalga oshirish nazarda tutilgan taqdirda.

4. Renovatsiya loyihasi quyidagi shartlar bajarilgan holda amalga oshiriladi:

a) renovatsiya loyihasi amalga oshiriladigan renovatsiya hududining aniq chegarasi aholi punktlarining bosh rejalariga muvofiq Samarqand viloyati hokimining tegishli qarori bilan belgilanadi;

b) renovatsiya loyihasi amalga oshiriladigan renovatsiya hududida qurilishi zarur boʻlgan ijtimoiy infratuzilma obyektlari belgilanadi;

v) Kompaniya buyurtmasiga asosan Kadastr agentligining Samarqand viloyati boshqarmasi tomonidan renovatsiya loyihasi amalga oshiriladigan renovatsiya hududida yangi qurilish ishlari rejalashtirilayotgan yer uchastkalarining chegaralariga tuzatishlar kiritiladi;

g) turar va (yoki) noturar joy obyekti buzilishi talab etilganda, ularning mulkdorlari roziligi mavjud boʻlgan taqdirda, buzilayotgan obyektlar oʻrniga ushbu obyektlar buzilayotgan hududdan qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda ularning maydonidan kam boʻlmagan maydon hajmida, ammo uning maydonidan 1,2 baravardan ortiq boʻlmagan hajmda notarial tartibda tasdiqlangan kelishuv bitimi asosida mutanosib turar va (yoki) noturar joy obyekti bilan begʻaraz taʼminlanadi yoxud mulkdorlarning xohishiga koʻra boshqa turdagi kompensatsiya toʻlanishi tartibi va muddatlari belgilanadi;

d) renovatsiya hududidagi xonadonlar mulkdorlariga yangi qurilgan turar joylardagi xonadonlar berilayotganda, mazkur mulkdorlarga yangi xonadonlar topshirilgunga qadar ular oila aʼzolari bilan birga vaqtincha yashashi uchun turar joy bilan taʼminlanadi yoki ijara haqi toʻlab beriladi;

e) buzilishi talab etilgan turar va (yoki) noturar joy obyekti yuzasidan mulkdorlarning ipoteka majburiyatlari mavjud boʻlgan taqdirda, mulkdorlarga ushbu obyektlar buzilayotgan hududdan qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda notarial tartibda tasdiqlangan kelishuv bitimi asosida mutanosib ravishda taqdim etiladigan yangi turar va (yoki) noturar joy obyektiga nisbatan mulkdorlarning ushbu ipoteka majburiyatlari va shartlari oʻzgartirilmasdan saqlab qolinadi;

j) renovatsiya loyihasi doirasida yangi quriladigan turar va noturar joylar egallagan maydon hajmining (avtoturargoh qismi va renovatsiya hududida joylashgan eskirgan uylardagi xonadonlar mulkdorlariga beriladigan xonadonlar maydoni bundan mustasno) har bir kub metri uchun tasdiqlangan miqdordagi toʻlovlar renovatsiya loyihasini amalga oshirishga doir tegishli investitsiya shartnomasida belgilangan muddatlarda toʻlanadi;

z) zarurat mavjud boʻlgan taqdirda, turar joylar uy-joy fondidan chiqariladi;

i) zarurat mavjud boʻlgan taqdirda, turar va noturar joylar ixtisosligi oʻzgartiriladi;

k) renovatsiya loyihasi hududida mavjud maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan va umumiy oʻrta taʼlim maktablarida tahsil olayotgan bolalar hamda oʻquvchilar boshqa tegishli maktabgacha taʼlim tashkilotlariga va umumiy oʻrta taʼlim maktablariga navbatsiz joylashtiriladi;

l) renovatsiya loyihasini amalga oshirish davrida hududdagi joylarni buzishda davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarning qimmatbaho navlarini kesish, kundakov qilish, shikastlantirish yoki yoʻq qilishga yoʻl qoʻyilmaydi;

m) renovatsiya loyihasi doirasida qurilish ishlarini amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlariga mazkur bandga muvofiq renovatsiya hududida joylashgan turar va noturar joylarni quyidagilar asosida belgilangan tartibda buzishga ruxsat beriladi:

ularning mulkdorlari bilan notarial tartibda imzolangan bitimlar;

Samarqand viloyatida tashkil etiladigan Uy yoki turar joyning texnik holatini aniqlash komissiyalarining tegishli xulosalari;

sud qarori.

5. Renovatsiya loyihasi ushbu Nizomga ilovada keltirilgan Renovatsiya loyihasini amalga oshirish sxemasiga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Renovatsiya loyihasini tashabbus qilish va amalga oshirish tartibi

6. Renovatsiya loyihasi Kompaniya tomonidan mustaqil ravishda, shuningdek, investorlarni jalb qilgan holda “Samarqand Invest kompaniyasi” AJ va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini yer uchastkalarida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Investorni tanlab olish natijasida Kompaniya va auksion savdolari gʻolibi oʻrtasida tegishli investitsiya shartnomasi tuziladi.

7. Renovatsiya hududida renovatsiya loyihasini amalga oshirish uchun barcha mulkdorlarning notarial tartibda tasdiqlangan yozma roziligi olingan yoki renovatsiya loyihasi qiymati bazaviy hisoblash miqdorining uch yuz ellik ming baravaridan oshmagan holatlarda Kompaniya yer uchastkasiga ijara huquqini berish uchun auksion savdolarini oʻtkazmasdan, eng yaxshi takliflarni tanlash orqali renovatsiya loyihasini amalga oshirish yuzasidan hamkorni tanlab olish vakolatiga ega.

Renovatsiya loyihasini tashabbus qilish va tasdiqlash tartibi xalq deputatlari Samarqand viloyati Kengashi tomonidan belgilanadi.

Eng yaxshi takliflar asosida renovatsiya loyihasini amalga oshirish uchun hamkorni tanlab olish natijasida Kompaniya va hamkor oʻrtasida tegishli investitsiya shartnomasi imzolanadi.

8. Renovatsiya loyihasini amalga oshirish boshlanishidan kamida bir oy oldin Kompaniya:

koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarga doir tegishli yozuvlarni davlat reyestriga kiritish uchun Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining tegishli tuman filialiga;

kommunal toʻlovlar boʻyicha qayta hisob-kitob qilish uchun kommunal xizmat koʻrsatish korxonalariga;

uylarni saqlash xarajatlari yuzasidan majburiy badal va toʻlovlardan mulkdorlarning qarzdorligi boʻyicha qayta hisob-kitob qilish uchun koʻp kvartirali turar joylarni boshqarish organlariga;

tegishli soliq va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qayta hisob-kitob qilish uchun soliq organlariga xabarnoma yuboradi.

9. Renovatsiya loyihasi hududida qurilish va (yoki) rekonstruksiya qilish ishlarini bajarish, qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish va ularga boʻlgan huquqlarni belgilash qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

3-bob. Renovatsiya loyihasi natijasida qurilgan obyektlarni foydalanishga qabul qilish hamda tegishlicha mulkdorlarga ajratish

10. Renovatsiya loyihasini amalga oshiruvchi investor yoki Kompaniya oʻz nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan va foydalanishga qabul qilingan turar joylarni tegishlicha mulkdorlarga shartnomaga muvofiq yangi uy-joyni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida ajratib beradi.

Yangi uy-joyni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi ushbu uy-joyga mulk huquqining vujudga kelishini tasdiqlovchi hujjat hisoblanadi hamda ushbu uy-joylarni mulkdor nomiga qonunchilikda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishga asos hisoblanadi.

Renovatsiya hududida koʻp kvartirali turar joylar qurish ishlari yakunlanganidan soʻng uch oy muddatda koʻp kvartirali turar joylar mulkdorlariga mazkur turar joylar egallagan va ularga tutash hududlar doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi.

11. Shartnoma boʻyicha majburiyatlardan ortgan uy-joylar investor tomonidan mustaqil tasarruf etiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

12. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Samarqand viloyatida shaharsozlik renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Renovatsiya loyihasini amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi, Samarqand viloyati hokimligi, Mulkdorlar, koʻp kvartirali turar joylarni boshqarish organlari, Idoralararo maxsus komissiya, Kompaniya Renovatsiya loyihasini tashabbus qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Kompaniya 1. Renovatsiya loyihasi yuzasidan investitsiya loyihasini tayyorlaydi. 2. Investitsiya loyihasi lotini shakllantiradi va lotni “E-auksion” elektron savdo platformasiga joylashtiradi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Investor 1. Xoʻjalik jamiyati ustav kapitalida ishtirok etish orqali investitsiya loyihalarini amalga oshirishda auksion savdolarida ishtirok etadi va gʻolib boʻlgan taqdirda, Kompaniya bilan “E-auksion” savdosi gʻolibi sifatida tegishli shartnomani imzolaydi. 2. Oddiy shirkat shartnomasi asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirishda auksion savdolarida ishtirok etadi va gʻolib boʻlgan taqdirda, lot qiymatining kamida 10 foizini zakalat puli sifatida kiritadi. 3. Kompaniya bilan “E-auksion” auksion savdosi gʻolibi sifatida tegishli shartnomani imzolaydi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Kompaniya va (yoki) Investor 1. Kompaniya tomonidan mustaqil ravishda yoki investor bilan hamkorlikda loyiha amalga oshiriladi. 2. Qurilishi (rekonstruksiyasi) yakunlangan koʻchmas mulk obyektini foydalanishga topshiradi. Belgilangan muddatlarda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 20-avgust,

526-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.08.2025-y., 09/25/526/0760-son)

lex.uz