📅 2025-yil 4-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 4-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 4 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 августа 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 August 2025 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
ЖУРНАЛИ
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 4 августдаги 275-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Қуйидаги мазмундаги I 1 -бўлим билан тўлдирилсин:
«I 1 -бўлим. Товар-моддий захираларни олишга ишончнома
56 1 . Ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий захираларни олиш учун ишончли шахсга ишончнома берилади. Ишончли шахс унга ишончнома бўйича берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилади.
56 2 . Товар-моддий захираларни олишга ишончномалар ташкилотлар ихтиёрига кўра, мазкур Йўриқноманинг 24 1 -иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар «Ишончномалар дафтари»да ҳисобга олинган ҳолларда) ёки мазкур Йўриқноманинг 24 2 -иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар «Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали»да ҳисобга олинган ҳолларда) расмийлаштирилади.
Ишончномалар ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахслар томонидан имзоланади.
56 3 . Ишончли шахс талаб этилаётган товар-моддий захираларни бир жойдан (бир омбордан), бироқ бир неча шартнома ва бошқа битимлар бўйича олиши лозим бўлса, унга шартнома ва бошқа битимларнинг рақам ва саналари кўрсатилган битта ишончнома ёки товар-моддий захиралар бир неча омбордан олиниши керак бўлса, бир нечта ишончномалар берилади.
Ишончномада Олиниши керак бўлган товар-моддий захиралар рўйхати, агар ишончномада кўрсатилган жўнатиш ҳужжатида (шартнома ва шу кабиларда) олиниши керак бўлган товар-моддий захиралар номи ва сони келтирилмаган бўлса ёки ишончномалар бўйича жўнатиш ҳужжатида келтирилган товар-моддий захираларнинг фақат бир қисмигина олинса, тўлдирилади. Агар ишончнома бўйича жўнатиш ҳужжатида кўрсатилган барча ном ва миқдордаги товар-моддий захиралар олинса, унда ишончноманинг орқа томонидаги Олиниши керак бўлган товар-моддий захиралар рўйхати тўлдирмаслиги мумкин. Бунда, ишончноманинг ушбу қисмида жўнатиш ҳужжатининг номи, рақами ва санаси, шунингдек олинадиган товар-моддий захираларнинг умумий суммаси кўрсатилади.
Ишончнома ахборот тизимларини қўллаган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин.
Электрон ишончнома мазкур Йўриқноманинг 24 2 -иловасига мувофиқ шаклда тузилади. Электрон ишончноманинг нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланган бўлиши лозим.
Электрон ишончнома ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахслар томонидан электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.
56 4 . «Ишончномалар дафтари» ва мазкур Йўриқноманинг 24 3 -иловасига мувофиқ шаклдаги «Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали» рақамланади ва ип билан тикилади. Дафтарнинг сўнгги варағида ташкилот раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзосидан кейин «Мазкур дафтарда ... варақ рақамланди» деган ёзув қайд этилади. Варақлар сони сўз билан кўрсатилади.
«Ишончномалар дафтари» ва «Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали» ишончномаларни рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган шахсда сақланиши лозим.
Тўлиқ ёки қисман тўлдирилмаган ишончномаларни бериш тақиқланади.
Электрон ишончномаларнинг ҳисоби ахборот тизимларида автоматик равишда «Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали»да электрон шаклда юритилади.
56 5 . Ишончноманинг амал қилиш муддати товар-моддий захираларни олиш ва олиб чиқиб кетиш имкониятига боғлиқ равишда белгиланади, бироқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.
56 6 . Ишончли шахсни унга берилган амал қилиш муддати ҳали тугамаган ишончномалар бўйича товар-моддий захираларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилишда ташкилот дарҳол тегишли ишончномалар бекор қилинганлиги ҳақида етказиб берувчини хабардор қилади. Бундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб бекор қилинган ишончнома бўйича товар-моддий захираларни бериш тўхтатилади.
56 7 . Ишончли шахс товар-моддий захираларни олгандан сўнг топшириқлар бажарилганлиги ва у олган товар-моддий захиралар омборга (омборхонага) топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ташкилот бухгалтериясига ва (ёки) тегишли моддий жавобгар шахсга тақдим этади.
Фойдаланилмаган ишончномалар амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги санада уни берган ташкилотга қайтарилиши керак.
Фойдаланилмаган ишончномаларнинг қайтарилганлиги тўғрисида ишончномалар дафтарида («Топшириқ бажарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг рақами ва санаси» устунида) ёки берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида («Ишончнома бўйича топшириқ бажарилганлиги тўғрисидаги қайдлар» устунида) «фойдаланилмаган» ёзуви қайд этилади.
Бунда, қайтарилган фойдаланилмаган ишончномалар уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўлган шахс томонидан ҳисобот йили тугагунга қадар сақланади.
Ҳисобот йили тугагач фойдаланилмаган ишончномалар йўқ қилинади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.
Амал қилиш муддати тугаган ишончномалардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот бермаган шахсларга янги ишончномалар берилмайди.
56 8 . Ишончномалар амал қилиш муддатидан қатъи назар товар-моддий захираларнинг дастлабки берилишида етказиб берувчида қолдирилади. Товар-моддий захираларни қисмларга бўлиб беришда ҳар бир берилган қисмга юкхат (қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки бошқа тегишли ҳужжат) тузилади, унда ишончноманинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Бунда, юкхатнинг (қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки бошқа тегишли ҳужжатнинг) бир нусхаси товар-моддий захираларни олувчида, иккинчи нусхаси эса етказиб берувчида қолади ҳамда мазкур ишончнома бўйича расмийлаштирилган юкхат товар-моддий захираларни бериш устидан кузатув ва назорат учун қўлланилади.
56 9 . Қуйидаги ҳолларда ишончномалар бўйича товар-моддий захираларни беришга йўл қўйилмайди:
ишончнома тўлдириш тартиби бузилган ёки реквизитлари тўлдирилмаган ҳолда тақдим этилганда;
ишончномада кўрсатилган шахснинг биометрик паспорти ёки ID картаси тақдим этилмаганда;
ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
қабул қилиб олувчидан ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисида хабар олинганда;
унинг номидан ишончнома берилган ташкилотнинг фаолияти тўхтатилганда.
56 10 . Ишончномалар беришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши ҳамда товар-моддий захираларни ишончномалар бўйича бериш устидан назорат қилиш ташкилот раҳбари томонидан белгиланган масъул шахс зиммасига юкланади.».
2. 82-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«82. Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга қўйиш ва уларнинг ҳисобини ташкил этиш учун ҳар бир объект (предмет)га ўн тўрт белгидан иборат инвентар рақами берилади.».
3. 94-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кутубхона фондлари, саҳнага қўйиш воситаларининг ҳисоби сони ва объектларнинг қиймати инвентар рақам бўйича инвентар карточкаларда юритилади.».
4. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда 24 1 — 24 3 -иловалар билан тўлдирилсин.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 1-ИЛОВА
«Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 24 1 -ИЛОВА
Ишончнома рақами Берилган санаси Амал қилиш муддати Ишончнома берилган шахснинг лавозими, Ф.И.О. Ишончномани олгани ҳақида имзо Етказиб берувчининг номи Шартнома ва/ёки бошқа битимларнинг рақами ва санаси Топшириқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами ва санаси - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - Кесиш чизиғи - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - Товар-моддий захираларни олишга ИШОНЧНОМА _____-сон Берилган сана: 20__ йил «___» ______________. Ишончноманинг амал қилиш муддати 20__ йил «___» _________________гача. ________________________________________________________ _ ______________________________ ташкилот номи ва унинг манзили Ишончнома берилди _____________________________________________________________________ лавозими ва Ф.И.О. ID-карта /Паспорт серияси __________ рақами ______________________ Ким томонидан берилди __________________________________________________________________ Берилган сана _____ йил «____» _______________гача. ___________________________________________________________________________________дан етказиб берувчининг номи Товар-моддий захираларни _______________________________________________ бўйича олиш учун. ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси (орқа томони) Олиниши керак бўлган товар-моддий захираларнинг РЎЙХАТИ Т/р Товар-моддий захираларнинг номи Ўлчов бирлиги Сони (сўз билан) 1. 2. Ишончномани олган шахснинг имзоси ___________ Тасдиқлаймиз: ___________ _______________________ имзо Ф.И.О. ___________ _______________________ имзо Ф.И.О. » .
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 2-ИЛОВА
«Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 24 2 -ИЛОВА
Товар-моддий захираларни олишга ИШОНЧНОМА _____-сон Берилган сана 20__-йил «___» _____________ Ишончноманинг амал қилиш муддати 20__ йил «___» ___________________гача ________________________________________________________________________________________ ташкилотнинг номи ва унинг манзили Ишончнома берилди ______________________________________________________________________ лавозими ва Ф.И.О. ID-карта/Паспорт серияси ________ рақами _____________________ Ким томонидан берилган ____________________________________________________________________ Берилган сана 20__ йил «___» ______________ _____________________________________________________________________________________дан етказиб берувчининг номи Товар-моддий захираларни ________________________________________________ бўйича олиш учун ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси (орқа томони) Олиниши керак бўлган товар-моддий захираларнинг РЎЙХАТИ Т/р Товар-моддий захираларнинг номи Ўлчов бирлиги Сони (ёзув билан) Ишончномани олган шахснинг имзоси ___________ Тасдиқлаймиз ___________ ________________ имзо Ф.И.О. ___________ ________________ имзо Ф.И.О. » .
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 3-ИЛОВА
«Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 24 3 -ИЛОВА
Берилган ишончномани ҳисобга олиш
Т/р Ишончнома ким томонидан берилган (лавозими, Ф.И.О.) Берилган сана ва сони Амал қилиш муддати Ишончнома кимга берилган (лавозими, Ф.И.О.) Етказиб берувчининг номи Шартнома ёки бошқа битимларнинг рақами ва санаси Ишончномани олган шахснинг имзоси Ишончнома бўйича топшириқ бажарилганлиги тўғрисидаги қайдлар 1. 2. » .
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 август,
275-сон
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
JURNALI
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 17-dekabrdagi 105-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2169, 2010-yil 22-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 51-son, 502-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2025-yil 4-avgustdagi 275-son buyrugʻiga ILOVA
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar
1. Quyidagi mazmundagi I 1 -boʻlim bilan toʻldirilsin:
“I 1 -boʻlim. Tovar-moddiy zaxiralarni olishga ishonchnoma
56 1 . Tashkilotlar tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yetkazib beruvchilardan tovar-moddiy zaxiralarni olish uchun ishonchli shaxsga ishonchnoma beriladi. Ishonchli shaxs unga ishonchnoma boʻyicha berilgan vakolatlar doirasida harakat qiladi.
56 2 . Tovar-moddiy zaxiralarni olishga ishonchnomalar tashkilotlar ixtiyoriga koʻra, mazkur Yoʻriqnomaning 24 1 -ilovasiga muvofiq shaklda (berilgan ishonchnomalar “Ishonchnomalar daftari”da hisobga olingan hollarda) yoki mazkur Yoʻriqnomaning 24 2 -ilovasiga muvofiq shaklda (berilgan ishonchnomalar “Berilgan ishonchnomalarni hisobga olish jurnali”da hisobga olingan hollarda) rasmiylashtiriladi.
Ishonchnomalar tashkilot rahbari yoki boshqa vakolatli shaxslar tomonidan imzolanadi.
56 3 . Ishonchli shaxs talab etilayotgan tovar-moddiy zaxiralarni bir joydan (bir ombordan), biroq bir necha shartnoma va boshqa bitimlar boʻyicha olishi lozim boʻlsa, unga shartnoma va boshqa bitimlarning raqam va sanalari koʻrsatilgan bitta ishonchnoma yoki tovar-moddiy zaxiralar bir necha ombordan olinishi kerak boʻlsa, bir nechta ishonchnomalar beriladi.
Ishonchnomada Olinishi kerak boʻlgan tovar-moddiy zaxiralar roʻyxati, agar ishonchnomada koʻrsatilgan joʻnatish hujjatida (shartnoma va shu kabilarda) olinishi kerak boʻlgan tovar-moddiy zaxiralar nomi va soni keltirilmagan boʻlsa yoki ishonchnomalar boʻyicha joʻnatish hujjatida keltirilgan tovar-moddiy zaxiralarning faqat bir qismigina olinsa, toʻldiriladi. Agar ishonchnoma boʻyicha joʻnatish hujjatida koʻrsatilgan barcha nom va miqdordagi tovar-moddiy zaxiralar olinsa, unda ishonchnomaning orqa tomonidagi Olinishi kerak boʻlgan tovar-moddiy zaxiralar roʻyxati toʻldirmasligi mumkin. Bunda, ishonchnomaning ushbu qismida joʻnatish hujjatining nomi, raqami va sanasi, shuningdek olinadigan tovar-moddiy zaxiralarning umumiy summasi koʻrsatiladi.
Ishonchnoma axborot tizimlarini qoʻllagan holda elektron shaklda rasmiylashtirilishi mumkin.
Elektron ishonchnoma mazkur Yoʻriqnomaning 24 2 -ilovasiga muvofiq shaklda tuziladi. Elektron ishonchnomaning nusxalarini taqdim etish imkoniyati taʼminlangan boʻlishi lozim.
Elektron ishonchnoma tashkilot rahbari yoki boshqa vakolatli shaxslar tomonidan elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanishi lozim.
56 4 . “Ishonchnomalar daftari” va mazkur Yoʻriqnomaning 24 3 -ilovasiga muvofiq shakldagi “Berilgan ishonchnomalarni hisobga olish jurnali” raqamlanadi va ip bilan tikiladi. Daftarning soʻnggi varagʻida tashkilot rahbari yoki u tomonidan belgilangan shaxslarning imzosidan keyin “Mazkur daftarda ... varaq raqamlandi” degan yozuv qayd etiladi. Varaqlar soni soʻz bilan koʻrsatiladi.
“Ishonchnomalar daftari” va “Berilgan ishonchnomalarni hisobga olish jurnali” ishonchnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun masʼul boʻlgan shaxsda saqlanishi lozim.
Toʻliq yoki qisman toʻldirilmagan ishonchnomalarni berish taqiqlanadi.
Elektron ishonchnomalarning hisobi axborot tizimlarida avtomatik ravishda “Berilgan ishonchnomalarni hisobga olish jurnali”da elektron shaklda yuritiladi.
56 5 . Ishonchnomaning amal qilish muddati tovar-moddiy zaxiralarni olish va olib chiqib ketish imkoniyatiga bogʻliq ravishda belgilanadi, biroq qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatdan oshmasligi kerak.
56 6 . Ishonchli shaxsni unga berilgan amal qilish muddati hali tugamagan ishonchnomalar boʻyicha tovar-moddiy zaxiralarni olish huquqidan mahrum qilishda tashkilot darhol tegishli ishonchnomalar bekor qilinganligi haqida yetkazib beruvchini xabardor qiladi. Bunday xabarnoma olingan paytdan boshlab bekor qilingan ishonchnoma boʻyicha tovar-moddiy zaxiralarni berish toʻxtatiladi.
56 7 . Ishonchli shaxs tovar-moddiy zaxiralarni olgandan soʻng topshiriqlar bajarilganligi va u olgan tovar-moddiy zaxiralar omborga (omborxonaga) topshirilganligi toʻgʻrisidagi hujjatlarni tashkilot buxgalteriyasiga va (yoki) tegishli moddiy javobgar shaxsga taqdim etadi.
Foydalanilmagan ishonchnomalar amal qilish muddati tugagan kundan keyingi sanada uni bergan tashkilotga qaytarilishi kerak.
Foydalanilmagan ishonchnomalarning qaytarilganligi toʻgʻrisida ishonchnomalar daftarida (“Topshiriq bajarilganligini tasdiqlaydigan hujjatning raqami va sanasi” ustunida) yoki berilgan ishonchnomalarni hisobga olish jurnalida (“Ishonchnoma boʻyicha topshiriq bajarilganligi toʻgʻrisidagi qaydlar” ustunida) “foydalanilmagan” yozuvi qayd etiladi.
Bunda, qaytarilgan foydalanilmagan ishonchnomalar ularni roʻyxatdan oʻtkazish uchun javobgar boʻlgan shaxs tomonidan hisobot yili tugagunga qadar saqlanadi.
Hisobot yili tugagach foydalanilmagan ishonchnomalar yoʻq qilinadi va bu haqda tegishli dalolatnoma tuziladi.
Amal qilish muddati tugagan ishonchnomalardan foydalanish toʻgʻrisida hisobot bermagan shaxslarga yangi ishonchnomalar berilmaydi.
56 8 . Ishonchnomalar amal qilish muddatidan qatʼi nazar tovar-moddiy zaxiralarning dastlabki berilishida yetkazib beruvchida qoldiriladi. Tovar-moddiy zaxiralarni qismlarga boʻlib berishda har bir berilgan qismga yukxat (qabul qilish-topshirish dalolatnomasi yoki boshqa tegishli hujjat) tuziladi, unda ishonchnomaning raqami va sanasi koʻrsatiladi.
Bunda, yukxatning (qabul qilish-topshirish dalolatnomasi yoki boshqa tegishli hujjatning) bir nusxasi tovar-moddiy zaxiralarni oluvchida, ikkinchi nusxasi esa yetkazib beruvchida qoladi hamda mazkur ishonchnoma boʻyicha rasmiylashtirilgan yukxat tovar-moddiy zaxiralarni berish ustidan kuzatuv va nazorat uchun qoʻllaniladi.
56 9 . Quyidagi hollarda ishonchnomalar boʻyicha tovar-moddiy zaxiralarni berishga yoʻl qoʻyilmaydi:
ishonchnoma toʻldirish tartibi buzilgan yoki rekvizitlari toʻldirilmagan holda taqdim etilganda;
ishonchnomada koʻrsatilgan shaxsning biometrik pasporti yoki ID kartasi taqdim etilmaganda;
ishonchnomaning amal qilish muddati tugaganda;
qabul qilib oluvchidan ishonchnoma bekor qilinganligi toʻgʻrisida xabar olinganda;
uning nomidan ishonchnoma berilgan tashkilotning faoliyati toʻxtatilganda.
56 10 . Ishonchnomalar berishning belgilangan tartibiga rioya etilishi hamda tovar-moddiy zaxiralarni ishonchnomalar boʻyicha berish ustidan nazorat qilish tashkilot rahbari tomonidan belgilangan masʼul shaxs zimmasiga yuklanadi.”.
2. 82-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“82. Asosiy vositalarning butligi ustidan nazoratni yoʻlga qoʻyish va ularning hisobini tashkil etish uchun har bir obyekt (predmet)ga oʻn toʻrt belgidan iborat inventar raqami beriladi.”.
3. 94-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kutubxona fondlari, sahnaga qoʻyish vositalarining hisobi soni va obyektlarning qiymati inventar raqam boʻyicha inventar kartochkalarda yuritiladi.”.
4. Mazkur qoʻshimcha va oʻzgartirishlarning 1 — 3-ilovalariga muvofiq tahrirda 24 1 — 24 3 -ilovalar bilan toʻldirilsin.
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 1-ILOVA
“Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 24 1 -ILOVA
Ishonchnoma raqami Berilgan sanasi Amal qilish muddati Ishonchnoma berilgan shaxsning lavozimi, F.I.O. Ishonchnomani olgani haqida imzo Yetkazib beruvchining nomi Shartnoma va/yoki boshqa bitimlarning raqami va sanasi Topshiriq bajarilganligini tasdiqlovchi hujjatning raqami va sanasi - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - Kesish chizigʻi - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - Tovar-moddiy zaxiralarni olishga ISHONCHNOMA _____-son Berilgan sana: 20__ yil “___” ______________. Ishonchnomaning amal qilish muddati 20__ yil “___” _________________gacha. ________________________________________________________ _ ______________________________ tashkilot nomi va uning manzili Ishonchnoma berildi _____________________________________________________________________ lavozimi va F.I.O. ID-karta /Pasport seriyasi __________ raqami ______________________ Kim tomonidan berildi __________________________________________________________________ Berilgan sana _____ yil “____” _______________gacha. ___________________________________________________________________________________dan yetkazib beruvchining nomi Tovar-moddiy zaxiralarni _______________________________________________ boʻyicha olish uchun. hujjatning nomi, raqami va sanasi (orqa tomoni) Olinishi kerak boʻlgan tovar-moddiy zaxiralarning ROʻYXATI T/r Tovar-moddiy zaxiralarning nomi Oʻlchov birligi Soni (soʻz bilan) 1. 2. Ishonchnomani olgan shaxsning imzosi ___________ Tasdiqlaymiz: ___________ _______________________ imzo F.I.O. ___________ _______________________ imzo F.I.O. ” .
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 2-ILOVA
“Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 24 2 -ILOVA
Tovar-moddiy zaxiralarni olishga ISHONCHNOMA _____-son Berilgan sana 20__-yil “___” _____________ Ishonchnomaning amal qilish muddati 20__ yil “___” ___________________gacha ________________________________________________________________________________________ tashkilotning nomi va uning manzili Ishonchnoma berildi ______________________________________________________________________ lavozimi va F.I.O. ID-karta/Pasport seriyasi ________ raqami _____________________ Kim tomonidan berilgan ____________________________________________________________________ Berilgan sana 20__ yil “___” ______________ _____________________________________________________________________________________dan yetkazib beruvchining nomi Tovar-moddiy zaxiralarni ________________________________________________ boʻyicha olish uchun hujjatning nomi, raqami va sanasi (orqa tomoni) Olinishi kerak boʻlgan tovar-moddiy zaxiralarning ROʻYXATI T/r Tovar-moddiy zaxiralarning nomi Oʻlchov birligi Soni (yozuv bilan) Ishonchnomani olgan shaxsning imzosi ___________ Tasdiqlaymiz ___________ ________________ imzo F.I.O. ___________ ________________ imzo F.I.O. ” .
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 3-ILOVA
“Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 24 3 -ILOVA
Berilgan ishonchnomani hisobga olish
T/r Ishonchnoma kim tomonidan berilgan (lavozimi, F.I.O.) Berilgan sana va soni Amal qilish muddati Ishonchnoma kimga berilgan (lavozimi, F.I.O.) Yetkazib beruvchining nomi Shartnoma yoki boshqa bitimlarning raqami va sanasi Ishonchnomani olgan shaxsning imzosi Ishonchnoma boʻyicha topshiriq bajarilganligi toʻgʻrisidagi qaydlar 1. 2. ” .
Vazir J. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2025-yil 4-avgust,
275-son