📅 2025-yil 21-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 21-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 21 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 августа 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 August 2025 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
қарори
ҚОИДАЛАРИ
Портлаш хавфи юқори бўлган этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Портлаш хавфи юқори бўлган этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсиз фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 21 августдаги 18-сон қарорига ИЛОВА
Портлаш хавфи юқори бўлган этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсиз фойдаланиш
Ушбу Қоидалар портлаш хавфи юқори бўлган этилен оксидини (бундан буён матнда этилен оксиди деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсиз фойдаланиш тартибини белгилайди.
Мазкур Қоидалар қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланиш, техник қайта жиҳозлашга, шунингдек этилен оксидидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган барча турдаги цистерна ва баллонлардан фойдаланишга;
этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда қўлланиладиган техник қурилмаларни ишлаб чиқариш, ўрнатиш, созлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
этилен оксиди — рангсиз, ёнувчан, заҳарли газ;
цистерна — газсимон, суюқ ёки бошқа моддаларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган, темир йўл платформаси рамасига, автомобил (тиркама ёки ярим тиркама) шассисига, шу жумладан автоцистернага ёки бошқа ҳаракатланувчи воситаларга доимий равишда ўрнатилган кўчма идиш;
баллон — вентиллар, фланецлар ёки штутсерлар ўрнатиш учун 1 ёки 2 бўғиз қисми бўлган, сиқилган, суюлтирилган ёки босим остида эритилган газларни ташиш, сақлаш ва фойдаланиш учун мўлжалланган идиш;
технологик объект — ҳудудий бирлашган ва технологик оқимлар (поток) билан боғланган аппаратлар гуруҳидан иборат бўлган кимё-технологик тизимлар қисми;
ускуналар — этилен оксидини сақлайдиган сиғимлар;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари (бундан буён матнда ХИЧО деб юритилади) — Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган ташкилотлар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари.
2. Этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсиз фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг « Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида »ги, « Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги ва « Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги қонунларига ҳамда мазкур Қоидаларга асосан амалга оширилади.
3. Этилен оксиди рангсиз бўлиб, ўзига хос ўткир ҳидга эга ҳисобланади.
4. Этилен оксидининг музлаш ҳарорати манфий 111,3 °C ни ташкил этади.
5. Этилен оксидининг қайнаш ҳарорати 10,4 °C ни ташкил этади.
6. Этилен оксиди билан ҳаво аралашмасининг юқори портлаш босими 0,45 МПа ни ташкил қилади.
2-боб. Этилен оксидини ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик талаблари
7. Этилен оксидини ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда қуйидаги хавфсизлик талабларига риоя қилиниши керак:
технологик блоклар, қурилмаларнинг токсик ва портлаш хавфини баҳолаш, кимёвий зарарланиш, ходимларнинг шикастланиши ёки шикастланиши мумкин бўлган зоналарнинг радиусларини ҳисоблаш;
ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва ишончлилигини таъминлаш;
портлаш ва ёнғин хавфи бўйича бинолар, иншоот ва ташқи қурилмаларнинг хавфсизлик тоифаларини белгилаш;
этилен оксидини ишлаб чиқариш ва сақлаш бино ва иншоотлари ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ёнғинга қарши ҳимоя воситалари билан жиҳозланиши;
этилен оксидини ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик талаблари ушбу Қоидаларга асосан амалга оширилиши.
8. Этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсиз фойдаланиш билан шуғулланувчи ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ҳамда ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилоти томонидан қуйидаги талаблар ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишиш керак:
этилен оксидини ишлаб чиқариш ва сақлаш учун технологик блоклар, бино ва иншоотлар ҳамда ташқи қурилмаларни лойиҳалари, портлаш хавфи тоифаси, кимёвий таъсир ва шикастлаш ҳудудлари радиуси;
хавфли ҳудудлардаги электр иншоотларига қўйиладиган талаблар.
9. ХИЧОда қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши керак:
ишлаб чиқариш объектининг ихтисослигини ҳисобга олган ҳолда саноат хавфсизлиги назорати тўғрисидаги низом;
юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатлари, уларнинг белгилари ва сабабларини олдини олиш чора-тадбирлари, ходимларнинг авария ҳолатларини бартараф этиш ва оқибатларни камайтириш бўйича бартараф этиш режаси, технологик регламент.
10. Этилен оксидини ишлаб чиқаришга мўлжалланган цехларнинг ташқи қурилмаларидаги кўринарли жойларда хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак.
11. Ташкилотларда наряд-рухсатнома бўйича бажариладиган хавфи юқори бўлган ишлар (таъмирлаш, электр, портлаш, ёнғин, газ хавфи бўлган ишлар, баландликдаги ишлар) рўйхати бўлиши керак.
Хавфи юқори бўлган ишларни бажариш ушбу ишнинг хусусиятига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлган ходимлар томонидан амалга оширилади.
12. Ишлаб чиқариш хоналарида, операторларнинг иш жойларида арматуралар, назорат, ўлчаш воситалари ва автоматиканинг функционал схемалари, ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси осиб қўйилади.
Ускуналарнинг рақамланиши технологик схемада, лойиҳада ва регламентда ёзилган рақамларга мос келиши керак.
13. Этилен оксидини, ишлаб чиқаришда ҳаво, тупроқ, сув ҳавзаларининг зарарли моддалар билан ифлосланишига ва ходимларнинг заҳарланишига йўл қўйилмаслиги керак.
14. Бинолар ва иншоотларда портлаш ва ёнғинларнинг олдини олиш учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.
15. Портлаш хавфи I ва II тоифали технологик блоклар учун авария ҳолатида бўшатиш тизимлари автоматик бошқариладиган ҳаракатланувчи қулфлаш мосламалари билан таъминланиши керак.
Бунда, портлаш хавфи III тоифали блоклар учун қўлда ишлайдиган мосламадан фойдаланиш мумкин.
16. Этилен оксидини авария ҳолатида бўшатиш тизимининг сиғими технологик жараённи хавфсиз тўхтатишни таъминлайдиган маҳсулот миқдорини тўлиқ қабул қила оладиган даражада бўлиши керак.
17. Портловчи аралашмалар ёки беқарор бирикмалар ҳосил қилиши мумкин бўлган моддаларни ўз ичига олган газ чиқиндиларининг бир-бирига аралашишига йўл қўйилмаслиги керак.
18. Газ оқимида суюқлик фазаси мавжуд бўлса, газ чиқариш линияларида унинг кириб келишини олдини олиш учун қурилмалар ўрнатилиши керак.
19. Портловчи ёки ёнғин хавфи мавжуд бўлган маҳсулотлар инерт газ таъминоти линиясига қайтиб кириши мумкин бўлган технологик жараёнларда, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тескари клапан ўрнатилиши шарт.
20. Этилен оксидини ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартиришлар киритиш лойиҳачи билан келишган ҳолда амалга оширилиши керак.
21. Технологик блоклардан айланма маҳсулотларни авария ҳолатида чиқариш учун технологик жиҳозлар ёки махсус авариявий чиқариш тизимларидан фойдаланиш мумкин.
Аварияга қарши автоматик ҳимоялашга мўлжалланган тизимлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
доимо ишга тайёр (шай) ҳолатда бўлиши;
тизимнинг ўзида ҳам, у жойлашган ҳудуд атмосферасида ҳам портловчи аралашмалар ҳосил бўлишининг олдини олиши;
авария жараёнларининг ривожланишини тўхтата олиши;
имкон қадар қисқа ишга тушиш (бўшаш) вақтига эга бўлиши;
тегишли назорат ва бошқарув воситалари билан жиҳозланган бўлиши.
Аварияга қарши автоматик ҳимоялашга мўлжалланган тизимлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
22. Этилен оксидидан фойдаланишда кимёвий реакция жараёнларига, технологик жараёнларни лойиҳалаш, аппаратлар билан жиҳозлашга ва назорат қилиш, бошқариш, сигнализация ва аварияга қарши автоматик ҳимоялаш тизимларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари ушбу Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
23. Этил оксидини баллонларда ташиш, юк жўнатувчи ёки қабул қилувчининг аттестациядан ўтган ходимлари иштирокида амалга оширилиши керак.
24. Этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқариш ҳамда фойдаланиш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 26-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан аттестациядан ўтказилган бўлиши керак.
3-боб. Этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ташишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
25. Этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ташиш темир йўл ва автомобил транспортида амалга оширилиши керак.
26. Этилен оксиди фақат махсус мўлжалланган, изотермик конструкцияга эга бўлган темир йўл вагон — цистерналарида ва ташиш вақтида ҳароратни назорат қилишни таъминлаган ҳолда автомобил транспортида амалга оширилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида этилен оксидини баллонларда (кичик, ўрта ва катта ҳажмда) ташишга йўл қўйилади.
Этил оксидини ташиш бўйича ташкилот томонидан юклаш ва маҳкамлаш схемаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.
27. Ташкилот томонидан этилен оксидини ташиш учун арматурада қулфи бўлган ва ҳимоя қопқоқлари бўлган соз ҳолатдаги баллонларни тақдим этиши керак.
Ташкилот этилен оксидини ташиш учун арматураси қулфланган ва ҳимоя қопқоқлари билан жиҳозланган, соз ҳолатдаги баллонларни тақдим этиши лозим.
Этилен оксидини носоз, хизмат муддати тугаган, техник кўрикдан ўтиш ва режали таъмирлаш муддатлари кечиктирилган баллонларда ташишга йўл қўйилмайди.
Этилен оксидини ташиш баллонларини текшириш муддати 8 йилни ташкил этади.
Баллонларни этилен оксиди билан тўлдириш баллон ҳажмининг 85 фоизидан ошмаслиги керак.
Баллонлар ташиш жараёнида силжиб ёки тушиб кетишини олдини олиш мақсадида маҳкамлаб жойлаштирилиши керак.
28. Этилен оксиди сақланадиган кичик ва ўрта ҳажмдаги баллонлар автомобил транспортида вертикал ҳолатда, яъни ҳимоя қалпоқлари юқорига қаратилган ҳолда, махсус катакларга жойлаштирилган тарзда ташилиши керак.
Катта ҳажмдаги баллонлар эса горизонтал ҳолатда, бир қаторда ва машина кузовининг борт баландлигининг ярмидан ошмайдиган қилиб жойлаштирилган ҳолда ташилиши керак.
Барча баллонлар қопқоқлари (клапанлар) бир томонга қаратиб тахланиши ва баллонлар орасида қистирмалари бўлиши керак.
29. Баллонлар ташиш вақтида қопқоқ (клапан) қисмлари бир томонга қаратилган ҳолда жойлаштирилиши, ҳар бир баллон учун эса камида иккита ҳалқадан иборат, қалинлиги 25 мм дан кам бўлмаган арқон ёки каучук ҳалқалар ўрнатилиши керак.
30. Этилен оксиди баллонларини юклаш ва тушириш ишлари махсус ажратилган ва жиҳозланган ҳудудларда, махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар томонидан амалга оширилиши керак.
Этилен оксиди юклаш ва тушириш ишлари кундузги вақтда ёки иш жойи етарлича ёритилган тақдирда тунги вақтда амалга оширилиши керак.
31. Ўрта ва катта ҳажмдаги баллонларни юклаш ва тушириш жараёнида юк кўтариш механизмлари (кран, кран-балка, автокран) ҳамда махсус конструкцияли контейнерлардан фойдаланиш керак.
32. Ҳар бир юк бирлиги ва хавфли юклари бўлган транспорт воситасида юкнинг ташиш хавфини тавсифловчи белгилар бўлиши керак.
33. Қадоқланган маҳсулотни тавсифловчи маркировка қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
маҳсулот номи ва унинг маркаси;
ишлаб чиқарилган мамлакатнинг номи;
ишлаб чиқарувчи ташкилот номи, унинг товар белгиси ва юридик манзили;
партия рақами ва ишлаб чиқарилган санаси (сифат ҳужжатида кўрсатилган бўлса, партия рақами ва ишлаб чиқарилган санасини киритмаслик жоиздир);
соф оғирлик;
этилен оксиди ишлаб чиқариладиган меъёрий ҳужжатнинг белгиланиши.
34. Юк жўнатувчи этилен оксиди бўлган вагон-цистерналар ҳаракати давомида этилен оксидининг сизиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ташкилотлар томонидан авария-диспетчерлик хизматларига эга бўлган махсус ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши лозим.
35. Поезд диспетчери этилен оксиди бўлган вагон цистернасига ҳамроҳлик қилувчи проводникларни барча яқинлашиб келаётган манёвр ҳаракатлари ҳақида хабардор қилиши керак.
36. Тебраниш манёврларини бажариш ёки этилен оксиди бўлган вагон цистерналарини тепаликдан пастга туширишга йўл қўйилмайди.
Поезднинг ҳаракатланувчи таркибни тепаликдан фақат манёвр локомотив билан тушириш мумкин.
37. Этилен оксиди бўлган вагон цистерналари поездлар ёки шаклланган поездлар ташқарисидаги станцияга қўйилганда улар станциянинг махсус йўлларига жойлаштирилиши керак.
Вагон цистерналар бирлаштирилган, ишончли тарзда маҳкамланган ва портатив тўхташ сигналлари билан таъминланган бўлиши керак.
Вагонлар тўхтаб турган йўлларга олиб борадиган ўқлар бошқа ҳаракатланувчи таркибнинг ушбу йўлларга киритилмаслик учун беркитилиши керак.
38. Ташкилотлар ходимлари таркибида иштирокида этилен оксиди бўлган юкни ташишда авария ҳолатларини бартараф этиш бўйича биринчи чора-тадбирлар уларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
39. Автотранспортда этилен оксидини ташиш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобил транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан амалга оширилиши керак.
40. Этилен оксидини транспортда ташиш йўналишини таъминлаш ушбу ташишни бажарадиган ташувчи томонидан амалга оширилиши керак.
41. Этилен оксидини ташиш маршрути ва шартларини танлашда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:
транспорт йўналиши, оптимал, аҳоли пунктлари, қўриқхоналар, архитектура ёдгорликлари ва дам олиш масканларини четлаб ўтадиган бўлиши;
хавфли юкларни аҳоли пунктлари ичида ташишда транспорт йўналиши марказий кўчалар, кўнгилочар, маданий-маърифий, мактабгача таълим, тиббиёт муассасалари, одамлар тўпланадиган жойлар яқинидан ўтмаслиги;
автотранспорт воситасининг рухсат этилган тезлиги мажбурий йўл белгилари ва муайян йўл шароитларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади, лекин 60 км/с дан ошмаслиги;
этилен оксидини ташиш кундузи амалга оширилиши;
кўриш имконияти 300 м гача чекланган ҳолларда (туман, ёмғир, қор ёғиши) ёки қийин йўл шароитида (музлаш, сирпаниш эҳтимоли) ҳаракатланаётганда, этилен оксидини автомобил транспорти орқали ташишга йўл қўйилмаслиги;
этилен оксидини ташиётган автомобил транспорт воситаси мажбурий тўхтатилганда ёки авария ҳолатида тўхтаб қолганда транспорт воситасини йўлдан олиб ташлаш чораларини кўриш, бу талабни бажаришнинг иложи бўлмаса, тўхташ жойи йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ белгиланиши;
транспорт воситасини тўхтатиши ва тўхтаб туриш вақтида қўл тормози, қияликда эса қўшимча сирпаниб кетишга қарши тиргакдан фойдаланиши;
автомобил салонининг томига ўрнатилган милтилловчи маёқ соз ҳолатда бўлиши ва транспорт воситаси ҳаракатланаётганда ҳам, тўхташ ёки мажбурий тўхтаб туришда ҳам ишлаб туриши;
этилен оксидини ташувчи транспорт воситаси юкнинг бутун йўналиши бўйича ёқилғи билан таъминланиши.
42. Баллонларда этилен оксидини ташувчи транспорт воситалари юк хавфи тўғрисида ахборот тизимининг маълумот тахталари (белгилари) билан жиҳозланган бўлиши керак.
43. Этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда ташиш ушбу Қоидалар, шунингдек хавфли юкларни ташишга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
4-боб. Этилен оксидини омборларда жойлаштириш ва сақлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
44. Этилен оксиди омборлари ёнғинга чидамли ва паст иссиқлик ўтказувчанлиги бўлган материаллардан қурилиши керак.
45. Баллонларда этилен оксидини сақлаш учун мўлжалланган омбор уни +10 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда ушлаб туриш учун совитиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
46. Омборхона деворлари, шифтлари ва ички конструкциялари қоплами этилен оксидининг кимёвий таъсиридан ҳимоя қилиши керак.
47. Омборхона биноларининг поллари силлиқ юзага эга бўлиши ва кислотага чидамли материаллардан ясалган бўлиши керак.
48. Баллонларнинг герметиклиги авария ҳолатида бузилганида, тўкилган этилен оксидини йиғиш учун баллон ҳажмидан 10 фоиз каттароқ ҳажмдаги чуқур жиҳозланиши керак.
Авариявий ҳолатларда этилен оксидини идишларга тезкор ва узлуксиз бўшатилишини таъминлаш ҳамда идишдаги этилен оксиди эритмасини кейинчалик нейтраллаш (зарарсизлантириш) тизимига йўналтириш керак.
49. Этилен оксиди омборининг эшиклари авария ҳолатида сув пардаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
50. Авариявий ҳолатлар юзага келганда этилен оксиди сақланадиган омборхоналарнинг эшик ва дарвозалари тез ва тўсқинликсиз очилиши таъминланиши керак.
Этилен оксиди сақланадиган баллонлар учун мўлжалланган омборхоналарда авария ҳолатида шамоллатиш тизимини қўлда ишга туширишга йўл қўйилади.
51. Этилен оксиди ажралиши мумкин бўлган хоналар этилен оксиди газларни аниқлаш ускуналари (газоанализаторлар) билан жиҳозланган бўлиши керак.
52. Авария ҳолатида шамоллатиш тизими газ анализаторининг сигнали асосида автоматик тарзда ишга тушиши, шунингдек қўлда ҳам ишга туширилиши имконияти бўлиши керак.
Этилен оксиди сақланадиган баллонли омборлар учун авария ҳолатида шамоллатиш тизимини қўлда ишга туширишга йўл қўйилади.
53. Этилен оксиди билан ифлосланган ҳаво тозаланиши учун этилен оксидини зарарсизлантириш тизимига йўналтирилиши керак.
54. Нейтраллаш мосламаси битта идишдаги этилен оксидини зарарсизлантириш учун етарли бўлган нейтраллаш воситалари билан таъминланиши керак.
55. Омборларда баллонлардаги этилен оксиди қуйидаги талабларга мувофиқ жойлаштирилиши керак:
горизонтал тахланганда, этилен оксиди баллонлари деворлар яқинида бир қаторда ва ўтиш жойлари яқинида икки қаторда жойлаштириши;
штабел баландлиги баллонлар учун 2 м дан ошмаслиги;
идишларга ҳар томонлама ўтиб бориш жойи таъминланган бўлса, ўтиш жойлари яқинида жойлаштириши;
баллонларни стеллажларга жойлаштиришга рухсат берилади, аммо баллонларнинг юқори қатори пол сатҳидан 2,5 м дан юқори бўлмаслиги;
девор ёнида вертикал равишда тахланганда, ўтиш жойлари яқинида кичик ва ўрта ҳажмли баллонларни икки қаторидан кўп бўлмаган ҳолда мос равишда 4 ва 2 қатор қилиб жойлаштирилиши;
этилен оксиди омборига идишларни жойлаштириш уларнинг тушиши ёки ҳаракатланиши эҳтимолини истисно қилиши ва ўчириш клапанларига эркин киришни таъминлаши;
этилен оксиди сақланадиган баллонлар орасидаги ўтиш йўлаклари ҳар қандай баллонни омбордан хавфсиз тарзда эвакуация қилиш имконини берадиган кенгликда бўлиши;
ўтиш йўлаги кенглиги баллон узунлиги 1 метрдан кам бўлмаслиги.
Бўйлама ўтиш йўлларидан ташқари, қаторлар бўйлаб ҳар 10 метрдан ошмаган масофада кўндаланг (кесишувчи) ўтиш йўллари бўлиши керак.
56. Омбор биноларида бўш идишларни тўғридан-тўғри қуёш нури ва ёғингарчилик таъсиридан ҳимоя қилувчи соябон остида сақлаш керак.
57. Баллонларни қабул қилишда биринчи навбатда идишни навбатдаги кўрикдан ўтказиш санаси, баллоннинг ҳақиқий оғирлигининг тўлдириш нормасига мувофиқлиги, идишнинг герметиклиги ва ҳимоя қопқоқларининг мавжудлигини текшириш керак.
58. Этилен оксиди баллонларининг янги қабул қилинган партиялари омбордаги турган бошқа партиялардаги баллонлар билан алмашиб кетмаслиги керак ва улар ўлчаниши, идишда пачоқ йўқлиги текширилиши, шакли ўзгариши, чуқурчалар мавжудлиги, тиқинлар ва қопқоқларнинг мавжудлигини аниқлаш учун визуал текширилиши керак.
59. Этилен оксидини сақлашда қўлланиладиган баллонларни ишлаб чиқаришда материал сифатида мис ва унинг қотишмалари, кумуш ва унинг қотишмалари, магний ва унинг қотишмалари, шунингдек, чўяндан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Этилен оксидини ташиш ва сақлашда фойдаланиладиган идишларни симоб ва унинг қотишмалари билан алоқа қилишга йўл қўйилмайди.
60. Этилен оксидини ташиш ва сақлашда фойдаланиладиган идишларни техник кўрикдан ўтказиш муддати ўтганда биринчи навбатда бўшатиш учун юборилиши керак.
5-боб. Этилен оксидини тўкиш ва қуйиш жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
61. Этилен оксиди учун сақлаш резервуарлари, юклаш ва тушириш эстакадалари хавфли жараён параметрларини кузатиш ва назорат қилиш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
62. Ўрнатиш, таъмирлаш, тозалаш ва шунга ўхшаш ишлар якунлангач, этилен оксиди билан тўлдиришдан олдин стационар ва (ёки) мобил резервуарларни тайёрлаш жараёнида портлаш хавфини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилиши шарт.
63. Этилен оксидини тўкиш ва қуйиш станциялари авариявий ҳолатларда хавфсиз ва самарали хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида масофадан бошқариладиган тезкор узувчи арматура билан жиҳозланган бўлиши зарур.
64. Этилен оксидини қуйиш ва темир йўл орқали ташиш учун мўлжалланган цистерналар арматура, назорат воситалари, тўкиш-қуйиш, ҳимоя ва бошқа ускуналар билан жиҳозланиши керак.
65. Ускуналар бетон девор билан ажратиб қўйилган жойларда ўрнатилади.
Бунда, ускуналарни аҳоли тўпланадиган жойларда, кўп қаватли ва аҳоли яшайдиган жойларда, жамоат ва маиший биноларда ҳамда уларнинг ёнларида ўрнатишга йўл қўйилмайди.
66. Темир йўл цистерналарни тўкишда уларни ўз-ўзидан ҳаракатланиши, дренаж қурилмаларининг герметиклиги бузилиши ва ёнувчан маҳсулотларнинг атмосферага чиқишининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
67. Темир йўл цистерналарни стационар, омборхона сиғимлари (тарқатиш-харажат) сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
68. Этилен оксидини изотермик вагон-цистерналар ва резервуарлардан тўкиш махсус тўкиш-қуйиш пунктларида амалга оширилиши керак.
69. Изотермик цистернани стационар сарфлаш идиши сифатида кичик, ўрта ва катта ҳажмдаги баллонларга маҳсулот қуйиш учун фойдаланишга йўл қўйилади.
Бунда, ушбу цистерна тўкиш-қуйиш пунктига келтирилган пайтдан бошлаб 72 соат ичида бутунлай бўшатилиши керак.
70. Тўкиш-қуйиш пунктларида этилен оксидининг қолдиқ миқдорини бўшатиш, цистерна ва баллонларни носозликка текшириш ишлари учун махсус жиҳозланган жойлар назарда тутилиши керак.
71. Этилен оксидини юклаш ва тушириш тизимлари учун резервуарлар, қувурлар ва бошқа жиҳозларнинг тузилиши юклаш ва тушириш жараёнлари пайтида этилен оксиди тўкилиши ва газларининг атмосферага чиқишига йўл қўймаслиги керак.
72. Тўлдириш ва тушириш тизимларида этилен оксидини насос ёрдамида ўтказишда чидамли бўлмаган материаллардан тайёрланган қурилмалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
73. Этилен оксидини тўлдириш ва тушириш пунктлари баллонларни ортиқча тўлдиришни олдини олувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
74. Этилен оксидини насослар билан тўлдириш бўйича операцияларни бажаришда уларни масофадан туриб ўчириш мосламаларидан фойдаланилади.
Ўчириш мосламалари фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш учун қулай жойларда жойлашган бўлиши керак.
75. Эстакадага этилен оксиди тушадиган қувурларда авария юз берганда ушбу қувурларни ўчириш учун тез ишлайдиган ўчириш мосламалари ёки масофадан бошқариладиган клапанлар ўрнатилиши керак.
Бунда, ушбу қурилмалар ҳам жойдан, ҳам масофадан туриб (хавфсиз жойдан) бошқарилиши керак.
76. Баллонларга этилен оксидини тўлдириш ва қуйиш бўйича хавфсиз операцияларни таъминлаш учун қувурларда буғланишни минималлаштириш, кавитация, гидравлик зарбалар ва тўлдириш ҳамда тушириш тизимининг элементларини механик равишда бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳодисаларни бартараф этиш чоралари кўрилиши керак.
77. Этилен оксиди юклаш ва тушириш эстакадалари тўғридан-тўғри чақмоқ уришидан ва электр индукциясидан ҳимояланган бўлиши керак.
78. Қуйиш ва тушириш эстакадаларида этилен оксидининг газ ва суюқ фазаларидан бўшатиш мақсадида ушбу маҳсулотларни ташкилий йиғиш ва утилизация қилиш учун юклаш-тушириш тизимини тегишли қурилмаларга улаш имконияти таъминланиши керак.
6-боб. Этилен оксидидан фойдаланишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
79. Этилен оксиди фойдаланиладиган хоналар этилен оксиди таркибини аниқлаш ва назорат қилиш учун автоматик газни таҳлил қилиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиши керак.
80. Ҳаводаги этилен оксидининг концентрацияси нормадан ошганда автоматик газ таҳлили воситалари сигнал бериши керак.
81. Ҳаводаги этилен оксидининг 1 мг/м 3 га тенг бўлган максимал рухсат этилган миқдори қийматидан ошиб кетган бўлса, ёруғлик ва овозли сигнализация, авария ҳолатида пуркаш ва авария ҳолатида ютиш тизими билан ўзаро боғланган авария ҳолатида шамоллатиш тизими ишга тушиши керак.
Газсимон этилен оксидининг технологик чиқиндилари, шунингдек авария ҳолатида шамоллатиш тизимидан чиқадиган чиқиндилар тозалаш тизими (камида икки босқичли) бўлган этилен оксидини зарарсизлантириш тизимига йўналтирилиши керак.
Этилен оксидининг ютилиши этилен гликол ҳосил қилинган ҳолда сув билан сўрилади.
Этилен оксидини авария ҳолатларида зарарсизлантириш тизимлари авария ҳолатини бартараф қилиш учун зарарсизлантириш эритмалар захираси билан таъминланган бўлиши керак.
82. Ишлаб чиқариш объектидаги идишнинг герметиклиги авария ҳолатида бузилганда тўкилган этилен оксидини ушлаб қолиш учун идиш остида унинг ҳажмидан камида 10 фоиз кўпроқ сиғимга эга махсус чуқур (поддон) жиҳозланиши керак.
83. Поллар конструкцияси тўкилган суюқликларнинг полнинг исталган нуқтасидан махсус йиғиш идишига оқиб тушишини таъминлайдиган даражадаги нишабликка эга бўлиши керак.
84. Ишлаб чиқариш майдони автоматик авария ҳолатида пуркаш ҳамда авария ҳолатида шамоллатиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
85. Авария ҳолатида шамоллатиш тизимини ишга тушириш мосламаси қуйидаги усулларда фаоллаштирилиши керак:
автоматик тарзда газ анализатори сигнали орқали;
қўлда, кириш эшиклари яқинида жойлашган бошқарув қурилмаси орқали.
86. Авария ҳолатларида чуқурнинг конструкцияси авариявий контейнерларга тез бўшатишни таъминлаши керак.
Авариявий контейнерлардан этилен оксиди эритмаси кейин зарарсизлантириш тизимига юборилиши керак.
87. Ишлаб чиқариш биноларининг кириш эшиклари ва ойналари газ анализаторининг сигнали билан автоматик равишда ишга тушириладиган авария ҳолатида сув тўсиғи билан жиҳозланган бўлиши керак.
88. Ускуналарнинг барча қулфлаш узеллари ва механизмлари ҳамда ишлаб чиқаришда ишлатиладиган этилен оксиди бўлган идишлар автоматик газни таҳлил қилиш ускуналарининг сигнали билан автоматик равишда ёқиладиган ҳамда авария ҳолатида пуркаш мосламаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
89. Этилен оксидидан фойдаланиладиган бинолар кирувчи ва сўрувчи (таъминот-чиқариш) шамоллатиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
90. Ускуналар ва коммуникациялар герметикланган бўлиши ва атмосферага чиқариладиган барча қувурлар оловни тўсувчи мосламалар билан жиҳозланиши керак.
91. Бинонинг кўринадиган жойларига «Диққат! Ёнувчан модда» ва «Очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади» маъносидаги белгилар жойлаштирилиши керак.
92. Этилен оксидини чиқаришнинг технологик схемаси этилен оксиди босимини назорат қилишни таъминлаши ва бошқа маҳсулотларнинг коммуникациялар ва идишларга кириши эҳтимолини истисно қилиши керак.
93. Этилен оксиди баллонлардан суюқ шаклда чиқарилади ва буғлаткичда буғлатилади.
94. Этилен оксиди баллондан чиқариш у горизонтал ҳолатда бўлганда амалга оширилади. Жўмраклар устма-уст жойлашган бўлиши керак, юқори жўмрак сифон орқали газ фазасига, пастки жўмрак эса суюқлик фазасига уланган бўлиши керак.
95. Баллонлардан суюқ этилен оксидини чиқариш этилен оксидининг идишдаги ўзининг босими ҳисобига амалга оширилади.
96. Бўшатилган идишдаги қолдиқ босим камида 0,05 МПа (0,5 kgf/см 2 ) бўлиши керак.
97. Этилен оксиди баллондан чиқарилгандан сўнг, клапанлар ёпилиши ва оқиш йўқлиги текширилиши керак, сўнгра тиқинлар ва ҳимоя қопқоқлар ўрнатилиши керак.
98. Ташиш учун тайёрланган бўш идишлар муҳрланган бўлиши ва тўлдирилганидан алоҳида жойлаштирилиши керак.
99. Технологик жараёнларда этилен оксидидан фойдаланиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш объектлари ушбу Қоидаларнинг 2 — 5-боблари талабларига мос келиши керак.
100. Этилен оксиди зангламайдиган пўлатдан ясалган баллонларга қадоқланиши керак.
101. Амалдаги хизмат муддати йигирма йилдан ошган ускуналар (бундан техник ҳужжатларда ускунанинг яроқлилик муддати кўрсатилган ҳоллар мустасно) эксперт ташкилотининг саноат хавфсизлиги экспертизаси натижаларига кўра ижобий хулосаси олингандан сўнг ташкилот раҳбари томонидан фойдаланилиши мумкин.
102. Этилен оксиди билан алоқада бўлган қистирмаларни ишлаб чиқариш учун юқори тозаликдаги прессланган графит (98 фоиз), графит тўлдиргичли зангламайдиган пўлатдан ясалган спирал ўрамли қистирмалардан фойдаланиш керак.
Қистирма ва маҳкамловчи материаллар сифатида эластомерлар, шу жумладан табиий каучук, неопрен, нитрил, этилен пропилен каучуклар ҳамда асбест қистирмалардан ва асбест билан тўлдирилган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
103. Тиббиёт маҳсулотларини стерилизация қилиш ёки уруғ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини фумигациялаш учун этилен оксидидан фойдаланадиган ташкилотлар этилен оксидини зарарсизлантириш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
104. Газсимон этилен оксидининг атмосферага чиқиши, шунингдек унинг оқова сувларга, тупроққа ва ер остига тушишига йўл қўйилмайди.
7-боб. Шахсий ҳимоя воситаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
105. Этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда фаолият юритувчи ходимлар тери, кўз ва нафас олиш органларини ҳимоя қилиш учун махсус кийим-бош, санитар кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
106. Ҳаводаги этилен оксиди концентрацияси автоматик газни таҳлил қилиш ускуналари ўлчай оладиган қиймат оралиғида бўлганида, лекин ҳажми бўйича 0,05 фоиздан ошмаган ҳолларда ходимлар фильтрловчи газниқоблардан фойдаланиш керак.
107. Этилен оксидининг ҳаводаги миқдори баланд бўлганда изоляцияланган нафас олиш аппаратларидан фойдаланиш керак.
108. Этилен оксиди ишлаб чиқариладиган ташкилотларнинг ходимлари қуйидагилар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак:
ушбу Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ этилен оксидининг физик ва кимёвий хусусиятлари;
фавқулодда вазиятларда эвакуация йўллари;
этилен оксидидан зарарланишга қарши шахсий ҳимоя усуллари ва воситалари;
жароҳатланган ходимларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
109. Ходимга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлаб чиқариш майдончасида тиббий ёрдам қутиси бўлиши керак.
8-боб. Якунловчи қоида
110. Ушбу Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Портлаш хавфи юқори бўлган этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсиз фойдаланиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Этилен оксидидан фойдаланишда кимёвий реакция жараёнларига, технологик жараёнларни лойиҳалаш, аппаратлар билан жиҳозлашга ва назорат қилиш, бошқариш, сигнализация ва аварияга қарши автоматик ҳимоялаш тизимларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
1-боб. Этилен оксидидан фойдаланишда кимёвий реакция жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
1. Бир нечта жараёнларни (гидродинамик, иссиқлик ва масса алмашинувчи, реакцион) бирлаштирган технологик тизимлар тартибга солинадиган параметрларни кузатиш учун қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда бошқарув, тартибга солиш ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш воситалари жараённинг барқарорлигини ва портлаш хавфсизлигини таъминлаши керак.
2. Портлаш хавфи тоифасидаги блоклар учун реакция жараёнларининг технологик ускуналари жараённинг портлаш хавфини аниқлайдиган бир ёки бир гуруҳ параметрларни автоматик бошқариш, тартибга солиш ва ҳимоя блокировкалаш воситалари билан жиҳозланган бўлиш керак.
Портлаш хавфи I тоифали технологик блоклари бўлган қурилма таркибига кирувчи технологик жиҳоз ҳар бир хавфли параметр учун камида иккита датчик, назорат қилиш ва автоматик фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш воситалари билан жиҳозланиши керак.
3. Автоматик фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тизимларини ишга тушиши белгиланган дастурлар (алгоритмлар) бўйича амалга оширилиши керак.
4. Оралиқ пероксид бирикмалари, қатронлаш ва сиқилиш натижасида ҳосил бўладиган портловчи қўшимча маҳсулотлар (полимеризация, поликонденсация) ҳамда бошқа моддаларнинг реакция жараёнларида асбоб-ускуналар ва қувурларда чўкиш хавфи юзага келишини олдини олиш учун қуйидагиларни инобатга олиниши керак:
кирувчи хомашё таркибида портловчи моддаларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлиши мумкин бўлган аралашмаларни, шунингдек оралиқ маҳсулотлар таркибидаги беқарор бирикмаларни назорат қилиш;
ускуналарда беқарор моддаларнинг хавфли концентрацияси шаклланишининг олдини олиш мақсадида тегишли ингибиторларни (реакцияни секинлаштирувчи моддаларни) киритиш;
технологик жараёнда қўлланиладиган маҳсулотлар билан бевосита алоқада бўладиган конструктив материалларнинг сифати, шунингдек асбоб-ускуналар, қувурлар, арматуралар, датчиклар ва уларнинг ишчи юзаларининг тозалигини таъминлаш;
қаттиқ портловчи ва беқарор маҳсулотларнинг чўкиш эҳтимолини олдини олиш ёки камайтириш мақсадида сиғимли ускуналарда маҳсулот ва хомашёнинг узлуксиз циркуляциясини таъминлаш;
ускунада тўпланиб қолган ва хавфли компонентлар билан бойитилган реакция массасини хавфсиз олиб ташлашни таъминлаш;
полимерланиши ёки қатронланиши мумкин бўлган маҳсулотлар учун сақлаш режимлари ва муддатларига, шунингдек уларни ташиш қоидалари ва шартларига риоя этилишини таъминлаш.
5. Агар асбоб-ускуналар ва қувурларнинг ички юзаларида қаттиқ маҳсулот йиғилиши ёки уларнинг тиқилиб қолиши эҳтимоли мавжуд бўлса, технологик тизимлардан авария ҳолатида ишлатиладиган дренаж қурилмалари ва уларни хавфсиз олиб ташлаш бўйича чора-тадбирлар, зарур бўлганда эса, захира ускуналари тақдим этилиши керак.
6. Технологик жараёнга жалб қилинган моддаларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши, ўз-ўзидан ёниши ёки ускунанинг қизиган элементлари билан алоқа қилиш натижасида портловчи ва ёнғинга хавфли туғдирувчи маҳсулотлар ҳосил бўлиши мумкин.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, яъни термал парчаланиш эҳтимолини бартараф этиш мақсадида ҳарорат режими, маҳсулотларнинг ҳаракатланиш тезлиги ва уларнинг юқори ҳарорат зонасида бўлишнинг максимал рухсат этилган муддати аниқланади ҳамда зарур ҳолларда қайта кўриб чиқилиб, тартибга солиниши керак.
7. Технологик жараённинг назоратсиз ривожланиши хавфини бартараф этиш учун уни барқарорлаштириш, авария ҳолатида зарарсизлантиришни таъминлаш ва қурилмаларни бўшатиш чораларини кўриш керак.
8. Суюқ фазали жараёнлар учун асбоб-ускуналар ундаги суюқлик даражасини кузатиш ва тартибга солиш тизимлари, белгиланган даражадан ошиб кетганда ушбу суюқликни ускунага етказиб беришни автоматик равишда ўчириш воситалари ёки тошиб кетиш эҳтимолини бартараф этадиган бошқа воситалар билан жиҳозланиши керак.
2-боб. Технологик жараёнларни лойиҳалаш ва аппаратлар билан жиҳозлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
9. Технологик жараёнга киритилган технологик бирликларнинг портлаш хавфи тоифасига асосланиб, лойиҳа асосида ишончлилик кўрсаткичларини инобатга олиб ускуналар танланиши керак.
10. Ишлаб чиқаришнинг лойиҳа ҳужжатлари ва технологик регламентларида параметрларнинг белгиланган чегаралардан чиқиб кетишига йўл қўймайдиган усуллар ва техник воситалар назарда тутилиши керак.
11. Технологик жараённи амалга оширишда технологик режим меъёрларидан четга чиқиш ҳолатларида портловчи ёки ёнғин хавфи мавжуд бўлган аралашмалар ҳосил бўлиши мумкин бўлган технологик қурилмалар инерт газлар, флегматловчи қўшимчалар бериш тизимлари ёки портлаш хавфини олдини олувчи техник воситалар билан жиҳозланиши керак.
Инерт газлар ва флегматизацияловчи қўшимчаларни узатиш тизимларини бошқариш технологик жараённинг ўтказилиш шароитлари ва хусусиятларига мувофиқ, масофадан туриб (қўлда ёки автоматик тарзда) амалга оширилиши лозим.
Таркибида I ва II тоифали портлаш хавфи бўлган технологик блокларга эга бўлган ишлаб чиқаришларда инерт муҳитларни етказиб беришни автоматик бошқариш таъминланиши лозим. III тоифали технологик блокларга эга ишлаб чиқаришларда эса масофадан бошқариш ёки жойида қўлда, автоматик бўлмаган бошқарувга рухсат берилади.
12. Ускуналарни (аппаратлар, қувурлар участкалари ва шу кабиларни) ишга тушириш ёки тўхтатишда технологик тизимнинг портлаш хавфсизлигини таъминлаш учун тизимда портлаш хавфи бўлган аралашмалар ҳосил бўлишининг олдини олувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак.
13. Лойиҳа ҳужжатларида технологик жараённинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда ускунани ишга тушириш ва тўхтатиш режимлари ва тартиби, уни турғун зоналар ҳосил бўлишини истисно этадиган инерт газлар билан пуфлаш усуллари ишлаб чиқилади.
Лойиҳа ҳужжатларида технологик жараённинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ускунани ишга тушириш ва тўхтатиш режимлари ҳамда тартиби ишлаб чиқилади.
14. Ҳар бир технологик объект учун инерт газларнинг зарур миқдори ва уларни ташиш тизими технологик жараённинг ўзига хос ишлаш хусусиятлари ҳамда бир вақтнинг ўзида юклаш ҳажмлари инобатга олинган ҳолда аниқланиши ва лойиҳа ҳужжатларида белгилаб қўйилиши керак.
Инерт муҳит параметрлари технологик жараённинг портлаш хавфсизлигини таъминлаш шартидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
15. Лойиҳа ташкилоти ҳар бир технологик блок учун унинг энергия салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ёнувчан маҳсулотларнинг атроф-муҳитга чиқишини олдини олишга ёки уларнинг миқдорини имкон қадар чеклашга, шунингдек, портлашларнинг олдини олишга ва ишлаб чиқариш ходимларининг жароҳатланишига йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиши керак.
16. Технологик жараённинг портлаш хавфини белгиловчи параметрларнинг қийматлари, уларнинг ўзгаришига йўл қўйиладиган диапазони ҳамда жараёнда иштирок этувчи моддалар учун параметрларнинг критик қийматлари ёки уларнинг мажмуаси ҳақидаги маълумотлар асосида технологик жараённи ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан белгиланиши керак.
17. Узлуксиз ишлайдиган технологик тизимлар ва уларнинг таркибига кирувчи даврий ишлайдиган аппаратларни технологик линиядан узиб (ёки улаб) қўйиш, шунингдек узиб қўйилгандан сўнг бажариладиган операциялар портлаш хавфининг олдини олишни таъминловчи чора-тадбирлар асосида амалга оширилиши керак.
18. Ҳар бир технологик жараён учун критик параметр қийматлари тўплами аниқланади. Параметрларни ўзгартиришнинг рухсат этилган диапазони технологик жараённинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.
Назорат қилиш тизими ва аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимининг техник тавсифлари жараён параметрлари қийматларининг талаб қилинадиган диапазондаги ўзгариш тезлигига мос келиши керак (қурилмаларнинг аниқлик синфи, ўлчов тизимларининг инерцияси, ўлчов диапазони).
19. Ускуналар ва қувур линияси арматуралари учун муайян иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда мақбул хизмат муддати белгиланиши керак.
Хизмат муддати тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқарувчи томонидан ускуна ва арматураларнинг паспортида кўрсатилиши керак.
20. Ускунани авария ҳолатларига жавоб бериш қурилмалари билан таъминланган бўлса ҳам ундаги ёниш манбаларининг шаклланишига йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш керак.
21. Иш муҳити билан ўзаро таъсирлашганда беқарор бирикмалар ҳосил қилиши — қайта ишланган маҳсулотларнинг портлашига олиб келиши мумкин бўлган материаллардан ускуналар ва қувурларни ишлаб чиқаришда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
22. Портлаш хавфи бўлган I тоифали технологик блокларга эга қурилмаларда портловчи, ёнғин ва заҳарли маҳсулотларни ташувчи I тоифали қувур линияларининг пайвандланган қисмлари путур етказмайдиган усуллардан фойдаланган ҳолда текширишдан ўтказилади.
23. Технологик тизимлар герметик бўлиши керак.
24. Ёнувчан суюқликлар ва ёнувчан газлар билан алоқада ишлайдиган технологик асбоб-ускуналарнинг ҳаракатланувчи бирикмаларини герметизация қилиш учун торес турдаги маҳкамлаш мосламалари қўлланилади.
25. Технологик ускуналар ва қувурларни ташқи иссиқлик изоляциясини ўрнатиш зарур бўлса, унга ёнувчан маҳсулотларнинг тушишидан ҳимояловчи чоралар кўрилади.
Ускунанинг ташқи юзаларининг ҳарорати ва (ёки) иссиқлик изолятор қопламалари корпусларининг ҳарорати энг портловчи ва ёнғинга хавфли маҳсулотнинг ўз-ўзидан ёниш ҳароратидан ошмаслиги керак.
Хизмат кўрсатувчи ходимлар кириши мумкин бўлган жойларда бино ичида ҳарорат 35 °C дан ва ташқи қурилмаларда 60 °C дан ошмаслиги керак.
26. Технологик асбоб-ускуналарнинг иссиқлик алмашинуви элементларининг конструкцияси совитиш суви ва технологик муҳитнинг ўзаро кириб боришини истисно қилиши керак.
27. Газ фазали жараёнлар ва технологик жараён шартларига кўра, буғларнинг конденсацияси мумкин бўлган газ қувурлари бўлган ускуналар учун, агар керак бўлса, суюқлик фазасини йиғиш ва олиб ташлаш учун асбоблар таъминланиши керак.
28. Технологик асбоб-ускуналарни тозалаш бўйича даврий ишларни амалга ошириш учун гидравлика, механик ёки кимёвий тозалаш ускуналари тақдим этилади, бу эса ишчининг ускуна ичига киришини истисно қилиши керак.
29. Портловчи ва ёнғинга хавфли маҳсулотларга эга қурилмалар сув, буғ, инерт газ қувурларини улаш учун қурилмалар ва шамоллатиш мосламалари билан жиҳозланиши керак.
30. Технологик тизимлар кўрсаткичларни қайд этган ва уларнинг қийматларини авариядан олдинги (зарурат бўлганда эса — огоҳлантирувчи) сигнализация билан, шунингдек автоматик ростлаш ва авариядан ҳимоя қилиш воситалари билан жиҳозланган жараённинг портлаш хавфини белгиловчи параметрларни назорат қилиш воситалари билан жиҳозланиши керак.
Агар параметрни автоматик назорат қилиш ва берилган диапазонда ростлаш мумкин бўлмаса, у ҳолда жараённинг портлаш хавфсизлигини таъминловчи усуллар ва воситалар ҳар бир аниқ ҳолат учун жараённи ўтказиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш керак.
31. Портлаш хавфи бўлган технологик жараёнлар учун барча иш режимларида ушбу Қоидаларда назарда тутилган жараён параметрларининг йўл қўйиладиган чегаравий қийматларидан четга чиқишда авария ҳолати юзага келишининг олдини олувчи ва берилган дастур бўйича жараённи хавфсиз тўхтатиш ёки хавфсиз ҳолатга ўтказишни таъминловчи аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимларини назарда тутиш керак.
32. Аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимлари технологик жараённи бошқаришнинг умумий тизимига киритилади.
Аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимини ишга тушиши учун сигналларни шакллантириш айланувчи моддаларнинг хусусиятлари ва жараённинг табиати билан белгиланадиган параметрларнинг рухсат этилган чегаравий қийматларига асосланиши керак.
33. Портлаш хавфи I, II ва III тоифали технологик блоклар бўлган объектларда аварияга қарши автоматик ҳимоялаш учун автоматлаштириш воситалари қўлланилиши керак.
34. Таркибида портлаш хавфи I тоифали технологик блоклар бўлган объектлар ишга туширишни ва иш режимига чиқиш ҳамда тўхтатишни назорат қилиш, бошқариш ҳамда аварияга қарши ҳимоя тизимлари билан жиҳозланиши шарт.
Таркибида портлаш хавфи I тоифасига кирувчи технологик блоклар бўлган объектлар ишга тушириш, иш режимига ўтиш ва тўхтатиш жараёнларини назорат қилиш, бошқариш ҳамда авариявий ҳолатларга қарши ҳимоя тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
35. Технологик тизимнинг энергия барқарорлиги унга уланган агрегатларнинг портлаш хавфи тоифаси, технологик жараённинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда энергияга бўлган талабни инобатга олинган ҳолда, электр таъминотининг оқилона схемаси орқали таъминланади.
Бундай тизим мажбурий равишда асосий ва захира (муқобил) қувват манбаларига эга бўлиши шарт бўлиб, уларнинг ишончлилиги қуйидаги ҳолатларнинг олдини олиши керак:
тизимнинг герметиклиги бузилиши (ҳаракатланувчи уланишларнинг герметизацияси бузилиши, ортиқча босим натижасида ускуна бузилиши);
тизимда портловчи муҳитнинг шаклланиши (реакцион зонада маҳсулотларнинг бўлиш вақтининг ошиши, унга кирадиган маҳсулотлар нисбатининг бузилиши, назоратсиз жараёнларнинг ривожланиши).
Энергия барқарорлигини тавсифловчи параметрлар, ушбу барқарорликни таъминлаш воситалари ва усуллари жараённи ишлаб чиқишда аниқланиб тартибга солиниши керак.
36. Ҳаво билан бирга портловчи аралашмалар ҳосил қилиш қобилиятига эга бўлган ёнувчан маҳсулотлар (газсимон ва суюқ) билан ишлов бериладиган технологик тизимлар герметик тарзда муҳрланган бўлиши керак ва барча иш режимларида атроф-муҳитда ушбу моддаларнинг хавфли концентрациясининг пайдо бўлишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Технологик жараёнларни назорат қилиш, бошқариш, сигнализация ва аварияга қарши автоматик ҳимоялаш тизимларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
1-§. Технологик жараёнларни бошқариш тизимлари
37. Технологик жараёнларни назорат қилиш тизимлари аварияга қарши автоматик ҳимоялаш тизимлари жараён параметрларини сақлашнинг белгиланган аниқлигини, технологик жараёнларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаши керак.
38. Технологик жараёнларнинг ишончлилиги, тезлиги, ўлчаш тизимларининг рухсат этилган хатолиги ва бошқа техник тавсифлардан келиб чиққан ҳолда назорат, бошқарув ва авария ҳолатларида ҳаракат қилиш портлаш хавфи тоифасига қараб амалга оширилиши керак.
49. Оптимал усуллар ва автоматик авария ҳолатларидан ҳимоя қилиш воситалари технологик объектларнинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш, юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши шартлари, технологик жараёнларнинг хусусиятлари ва ускуналар билан жиҳозланганлиги асосида танланади.
Авариядан ҳимоялаш тизимлари учун воситаларни оқилона танлаш уларнинг ишончлилиги, ишлаш тезлиги ва аниқлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
40. Ишлаб чиқариш бинолари ва ташқи қурилмаларнинг портлаш хавфли зоналарида электр жиҳозлари ва назорат, бошқарув ва авария хавфсизлиги тизимлари элементларини, шунингдек, алоқа ва огоҳлантириш тизимларини жойлаштириш керак.
41. Портлаш хавфли ҳудудларда ҳавонинг газ билан ифлосланишини кўрсатиш учун ёруғлик ва овозли сигнализация қурилмалари ўрнатилиши керак.
42. Авария ҳолатларини бартараф этиш режаси асосида фойдаланиладиган автоматик жиҳозлар, технологик регламентга мувофиқ белгиланиши керак.
43. Кузатув, назорат қилиш ва аварияни бартараф этиш тизимлари, шунингдек, алоқа ва хабар бериш тизимлари уларнинг функционал мақсади, ҳимоя созламалари қийматлари ва кузатилаётган параметрларнинг критик қийматларини аниқ акс эттирувчи тегишли ёзувлар билан белгиланади.
44. Назорат, бошқарув ва авария ҳолатлардан ҳимоя қилиш тизимларини, шунингдек алоқа ва хабар бериш тизимларини жойлаштириш техник хизмат кўрсатиш учун қулай ва хавфсиз жойларда амалга оширилади.
45. Этилен оксиди сақланадиган жойларда тебраниш, технологик маҳсулотлар билан ифлосланиш, тизимларнинг аниқлиги, ишончлилиги ва тезлигига таъсир қилувчи механик ва бошқа зарарли таъсирларни содир бўлишига йўл қўйилмайди.
46. Технологик тизимларга ўзгартириш киритишда ва уларнинг элементларини, ускуналар ва қувурларни герметиклигини бузмасдан демонтаж қилиш имкониятини яратувчи чора-тадбирлар ва воситалар назарда тутилиши керак.
47. Портлаш хавфи I тоифали технологик блоклари бўлган объектларни ўз ичига олган жараёнлар (электрон бошқарув ва автоматлаштириш ускуналари), жумладан ҳисоблаш ускуналари автоматик технологик жараёнларни бошқариш тизимлари билан жиҳозланиши керак.
48. Технологик жараёнларни бошқариш тизимини автоматлаштириш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
жараён параметрларини доимий назорат қилиш ва уларнинг тартибга солинадиган қийматларини сақлаб туриш режимини бошқариш;
технологик жараёнларни бошқариш тизими ускунасини соз ҳолатини доимо назорат қилиш, тизим ишлаб кетишини рўйхатдан ўтказиш ва кузатиш;
объект ичидаги ҳаво сифатини доимий мониторинг қилиш;
параметрларнинг танқидий қийматларга ўзгаришини доимий таҳлил қилиш ва содир бўлиши мумкин бўлган аварияни башорат қилиш;
авария ҳолатини бартараф этиш тизимларининг ишлаши, оптимал назорат тадбирларини танлаш ва амалга ошириш;
технологик жараёнларни бошқариш тизими ускуналарининг узлуксиз ва ишончли ишлаши, шунингдек оптимал бошқарув тизимини танлаш ва самарали амалга оширилиши таъминланиши;
юқори даражадаги бошқарув тизимига объектнинг хавфсизлик ҳолати тўғрисида маълумот бериш.
49. Бошқарув хоналарида портлаш хавфини белгиловчи (параметрларининг огоҳлантирувчи қийматларига эришилганда) ёруғлик ва товуш сигнализацияси ўрнатилиши керак.
Ёруғлик ва товуш сигнализациясининг ишга яроқлилиги йилига камида 1 маротаба текширилиши керак.
50. Ҳар бир технологик тизим учун унга киритилган технологик бирликларнинг портлаш хавфини камайтиришда қуйидаги чораларни кўзда тутиш керак:
технологик асбоб-ускуналар ичидаги портлашлар ва ёнғинларни олдини олиш;
технологик асбоб-ускуналарни вайрон бўлишдан ҳимоя қилиш ва авария ҳолатларда босимни пасайтиришда ундан ёнувчи моддаларнинг атмосферага чиқишини максимал даражада чеклаш;
саноат бино ва иншоотлари, ташқи қурилмаларида портлаш ва ёнғинлар эҳтимолини бартараф этиш;
саноат бино ва иншоотлари ва ташқи қурилмалардаги портлашлар ва ёнғинларни оғир оқибатларини камайтириш.
2-§. Аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимлари
51. Авариявий ҳолатларда аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимларини ишончлилиги ва таъсир қилиш муддати, лойиҳанинг технологик қисми талабларини ҳисобга олган ҳолда, авария ҳолатларда автоматик ҳимоя тизимларини ишлаб чиқувчилари томонидан белгиланади.
Объектга киритилган технологик блокларнинг портлаш хавфи ва мумкин бўлган авариянинг ривожланиш вақти ҳисобга олинади.
Автоматик ҳимоя тизимларининг ишга тушиш вақти жараённинг хавфли ривожланишини олдини оладиган даражада бўлиши керак.
Автоматик ҳимоя тизимларида жараённинг портлаш хавфини аниқлайдиган параметрларни кузатиш учун кўп нуқтали қурилмалардан фойдаланиш тақиқланади.
52. Портловчи технологик объектлар учун назорат қилиш, бошқариш ва авария хавфсизлиги тизимлари комплекс синовдан ўтказилиши керак.
Серияли ишлаб чиқарилган қурилмалар, қурилмаларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан стенд синовлари натижаларига кўра яроқлилиги юзасидан текширувдан ўтказилади.
Текширув натижалари ускуна паспортида қайд этилиши керак.
Назорат қилиш, бошқариш ва авария хавфсизлиги тизимларидаги қурилмалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
носозликларнинг ўртача квадрат оғиши (Х) математик кутиш қийматининг М(Х) 0,2 дан кўп эмас бўлиши;
қурилмаларнинг узлуксиз ишлаш муддати 360 соатдан кам бўлмаслиги;
элементлар ва асбобларнинг ишлаши, ишга тушириш вақти тугаган вақтдан бошлаб М (Х) математик кутилиш қийматининг 0,3 қисмигача бўлган даврда амалга оширилиши.
53. Технологик объектлар ва уларнинг таркибий элементлари учун автоматик ҳимоя тизимларини танлаш, ҳимоя остидаги объектнинг бутун эксплуатация (фойдаланиш) даврида яъни таъмирлаш оралиғи мобайнида узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга оид белгиланган талабларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Бошқарув тизимининг носозлиги ёки ишламай қолиши авария ҳолатлардан ҳимоя тизимининг функционал ишлашига таъсир кўрсатмаслиги лозим.
54. Автоматик ҳимоя тизимлари технологик жараённинг нормал бориши, бузилишининг тасодифий ва қисқа муддатли сигналларидан фаоллашиши, шу жумладан захира ёки авария ҳолатларида қувват манбаига ўтган тақдирда ишга тушиши истисно қилиниши керак.
55. Назорат ва авариялардан ҳимоя тизимларини таъминловчи электроэнергия ўчганида ёки сиқилган ҳаво етказиб бериш тўхтатилганда, улар технологик объектни хавфсиз ҳолатга ўтказишни таъминлаши керак.
Электр қуввати тикланганда ушбу тизимларда ўзбошимчалик билан алмаштириш имкониятини истисно қилиш керак.
Автоматик ҳимоя тизимлари ишга туширилгандан сўнг технологик объектни иш ҳолатига қайтариш техник ходимлар томонидан амалга оширилади.
56. Лойиҳа ҳужжатларида, технологик регламентларда ва барча портлаш хавфи тоифаларининг технологик блоклари бўлган объектлар учун авариядан ҳимоя тизимларининг рўйхатларида хавфли параметрларни ҳимоя қилиш мосламалари билан бир қаторда муҳим параметр қийматлари чегаралари кўрсатилган бўлиши керак.
57. Автоматик ҳимоя тизимларининг созламалари қийматлари ўлчов воситаларининг сигнализация қурилмалари ишлашидаги хатолар, тизимнинг тезлиги, параметрларнинг мумкин бўлган ўзгариш тезлиги ва технологик блокнинг портлаш хавфи тоифасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Автоматик ҳимоя тизимларининг жавоб вақти параметрнинг огоҳлантириш қийматидан максимал рухсат этилган қийматга ўтиши учун зарур бўлган вақтдан камроқ бўлиши керак.
Ускуналарнинг қийматлари лойиҳада ва технологик регламентда келтирилади.
58. Портлаш хавфи ҳар қандай тоифадаги технологик блокларга эга бўлган объектлар учун объектларнинг портлаш хавфини белгиловчи параметрларнинг огоҳлантирувчи қийматлари бўйича авариядан олдинги сигнализация назарда тутилиши керак.
59. Автоматик ҳимоя тизимларининг бажариш механизмлари, ушбу механизмлардаги чегаравий ҳолат кўрсаткичларидан ташқари, бошқарув хонасида чегаравий ҳолатларини кўрсатишга имкон берувчи қурилмаларга эга бўлиши керак.
60. Авария ҳолатида автоматик ҳимоя тизимларининг ишончлилиги ҳар хил турдаги аппаратуралар билан заҳиралаш, вақтинчалик, функционал ва ўз-ўзини диагностика тизимлари билан таъминланиши керак.
Заҳиралашнинг етарлилиги ва унинг турлари лойиҳа ишлаб чиқарувчи томонидан асосланиши керак.
61. Портлаш хавфи I тоифасига кирувчи технологик блокларга эга объектларда, портлаш хавфини аниқловчи параметрларни назорат қилишнинг ишончлилигини таъминлаш учун кузатув тизимлари такрорланувчан бўлиши, технологик жиҳатдан боғлиқ параметрлар қийматларини таққослай олиши ҳамда тизимнинг иш ҳолатини назорат қилувчи ўз-ўзини диагностика функциясига эга бўлиши керак.
Портлаш хавфи II ва III тоифасига кирувчи технологик блокларга эга объектларда, критик қийматларга эга бўлган мониторинг параметрларининг ишончлилигини таъминлаш учун техник ечимлар лойиҳачи томонидан ишлаб чиқилиши керак.
62. Портлаш хавфи мавжуд бўлган ҳар қандай тоифадаги технологик блокларга эга объектларда авариявий ҳимоя тизимларида блокдан чиқариш (яъни четлаб ўтиш) калитларини ўрнатишга фақатгина ускуналарни ишга тушириш, тўхтатиш ёки алмаштириш жараёнларини хавфсиз амалга ошириш зарур бўлган ҳоллардагина рухсат этилиши керак.
Ҳимоя параметрларини ва уларнинг ўчиришнинг барча ҳолатларини давомийлигини қайд этадиган қурилмалар тақдим этилади.
63 Портлаш хавфи I тоифасига кирувчи технологик блокларда портлаш хавфини аниқловчи параметрларнинг мониторинги алоҳида намуналар олиш нуқталарида жойлаштирилган, камида иккита ўзаро мустақил датчиклар орқали таъминланиши керак.
64. Ҳар бир аниқ ҳолларда жараённинг портлаш хавфлилигини белгилайдиган назорат қилувчи параметрлар рўйхати жараённи ишлаб чиқувчиси томонидан тузилиши керак.
3-§ Авария ҳолатларини бартараф этиш қурилмалари
65. Технологик тизимларда аварияларнинг олдини олиш ва уларнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун авария ҳолатларини бартараф этиш қурилмалардан фойдаланиш керак.
66. Аварияларнинг олдини олиш ва уларнинг ривожланишини тўхтатиш учун технологик тизимларда ёпувчи арматуралар, тўсувчи клапанлар ва бошқа ўчириш мосламалари, босим ортишига қарши ҳимоя воситалари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари қўлланилиши керак.
67 Усуллар ва воситаларни танлаш, ҳимоя қилиш тизими элементларининг ишлаш кетма-кетлигини ишлаб чиқиш, аварияларнинг ривожланишини бартараф этиш ва олдини олиш технологик жараённинг хусусиятларини ва объектга кирувчи технологик блокларнинг портлаш хавфи тоифасини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа ҳужжатларида белгиланиши ва технологик регламентда акс эттирилиши керак.
68. Ҳимоя тизими элементларининг ишга тушиш тартиби, усул ва воситаларни танлаш, аварияларни ривожланишини бартараф этиш ва уларни олдини олиш лойиҳа ҳужжатларида акс эттирилиши керак.
69. Барча портлаш хавфи тоифасига кирувчи технологик блокларда, шунингдек ёнувчан муҳитларнинг оксидловчи моддаларга нисбати тартибга солинадиган барча тизимларда авария ҳолатларида ўчириш мақсадида тезкорлик ва ишончлилик талаблари асосида ёпувчи-назорат арматураси тўсувчи мослама сифатида қўлланилишига рухсат берилади.
70. Ускунага ўрнатилган ҳимоя воситалари ишлаб кетганда, хизмат кўрсатаётган ходимларни жароҳатланиши ва портлаш хавфи бор маҳсулотларни иш жойларига ва атроф-муҳитга чиқариб юборилишининг олди олиниши керак.
71. Технологик тизимларни портлашдан ҳимоялаш учун қўлланадиган арматура, сақлаш мосламалари, алангани кенгайиб кетишига йўл қўймайдиган воситаларни тайёрлаш, синаш ва монтаж қилишда мувофиқлик паспортига эга мосламалардан фойдаланиш керак.
72. Портлаш хавфи мавжуд бўлган маҳсулотли технологик аппаратлар (қувурлар)да сақлаш мосламаларини ўрнатишда, уларнинг минимал ишлаш частотасини таъминлайдиган техник воситалар ва автоматик тартибга солиш тизимлари кўзда тутилиши керак.
73. Аппаратлар ва босим ортишига қарши ҳимоя қилиш воситаларини танлаш, ҳисоблаш ва ишлатиш амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
4-§ Автоматик газни таҳлил қилиш ускуналари
74. Этилен оксиди чиқиши мумкин бўлган бинолар этилен оксиди таркибини аниқлаш ва назорат қилиш учун автоматик газни таҳлил қилиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиши керак.
75. Автоматик газни таҳлил қилиш ускуналари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
доимий ишлаш режимида ва реал вақт режимида этилен оксиди концентрациясини аниқлаш имкониятига эга бўлиши;
аниқлик ва ишончлилик даражаси юқори бўлиши, саноат шароитларида муҳитнинг агрессивлиги ва ҳарорат ўзгаришларига чидамли бўлиши;
сигнализация тизимлари билан интеграциялашган бўлиши (ёруғлик, овозли ва масофавий сигнал узатиш функциялари);
меъёрий чегаралар (максимал рухсат этилган концентрация) ошган ҳолатда автоматик тарзда авария ҳолатида шамоллатиш, ювиш ёки тўсувчи тизимларни ишга туширишни таъминлаши;
қайта калибрлаш (текшириш) ва сервис хизматлари учун қулай кириш имкониятлари мавжуд бўлиши.
76. Автоматик газни таҳлил қилиш ускуналари этилен оксидининг концентрациясини доимий мониторинг қилиш, аниқланган хавф даражаларига жавобан тезкор сигнал бериш ва тегишли авария ҳолатида шамоллатиш тизимларни ишга тушириш учун мўлжалланган бўлиши керак.
77. Авария ҳолатида шамоллатиш тизимидан чиқариладиган чиқиндилар этилен оксидини зарарсизлантиришга мўлжалланган санитария колоннасига йўналтирилиши керак.
78. Этилен оксидини авария ҳолатида зарарсизлантириш тизимлари авария ҳолатини бартараф қилиш учун етарли миқдордаги зарарсизлантириш эритмалар захираси билан таъминланган бўлиши керак.
79. Датчик ёки намуна олиш анализаторларни ўрнатиш жойлари ва сони лойиҳада белгиланиши керак.
80. Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек суюлтирилган углеводород газ сақланадиган идишлар ҳамда ҳажми 150 литрдан юқори бўлган баллонлар гуруҳини монтаж қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсиз фойдаланиш билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Портлаш хавфи юқори бўлган этилен оксидини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда хавфсиз фойдаланиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Этилен оксидининг физик ва кимёвий хусусиятлари
1. Этилен оксиди (этиленоксиид, оксиран, 1, 2-эпоксиэтан) C2Н4O формулали органик моддадир. Ширин ҳидли бу рангсиз газ этиленнинг ҳосиласи бўлиб, оддий эпоксид — битта кислород атоми ва иккита метилен гуруҳи бўлган уч аъзоли гетероциклдир.
Молекуляр тузилишининг ўзига хос хусусиятлари сабабли, этилен оксиди цикл очилиши билан қўшилиш реакцияларига учрайди ва шуга осон полимерланишади.
Этилен оксиди асосий органик синтезнинг муҳим объектларидан бири бўлиб, кўплаб кимёвий моддалар ва ярим тайёр маҳсулотлар, хусусан этилен гликоллар, этаноламинлар, оддий ва мураккаб гликол ва полигликол эфирлари ва бошқа бирикмаларни олиш учун кенг қўлланилади.
2. Суюлтирилган ҳолатда этилен оксиди ёнувчан, портловчи ва ёниш хавфи бўлган суюқлик бўлиб, қуйидаги хусусиятларга эга ҳисобланади:
қайнаш нуқтаси — 10,4 °C;
чақнаш нуқтаси — минус 18 °C;
ўз-ўзидан ёниш ҳарорати — 430 °C;
олов тарқалиши концентрацияси чегаралари пастки — 3,2, юқори — 100 фоиз (ҳажм);
максимал портлаш босими портлаш шароитларига қараб босимдан 16 баравар юқори бўлиши мумкин;
нормал олов тарқалиш тезлиги 0,895 м/с.
3. Этилен оксиди катализаторлар (алюминий, темир ва қалайнинг сувсиз хлоридлари, алюминий ва темир оксидлари, металл калий, ишқорли металлар гидроксидлари, кислоталар, органик асослар ва аммиак) билан алоқа қилганда парчаланиши ёки полимерланиши мумкин.
Этилен оксидининг тез парчаланиши ёки полимеризацияси портлашга олиб келиши мумкин бўлган иссиқлик чиқиши билан бирга келади. Реакция ҳатто хона ҳароратида ҳам тезлашади, бу 30 C дан юқори ҳароратларда портлашга олиб келиши мумкин.
4. Этилен оксидидан фойдаланганда ёнғин хавфсизлиги ва портлаш хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши керак.
5. Этилен оксиди инсон танасига юқори нафас йўллари орқали кириши мумкин. Иш жойи ҳавосида этилен оксидининг рухсат этилган максимал концентрацияси (ПДК) 3 мг/м 3 (максимал бир марталик), 1,3 мг/м 3 (ўртача бир иш кунида)ни ташкил этади.
6. Этилен оксиди заҳарлаш ва наркотик таъсирга эга максимал рухсат этилган концентрациядан ошиб кетадиган концентрацияларда этилен оксидининг нафас орқали кириши ўткир заҳарланиш ва сурункали интоксикацияга олиб келиши мумкин.
Этилен оксиди терига, юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардаларига ва кўзларга тушганда тирнаш хусусияти берувчи таъсирга эга ҳисобланади.
7. Этилен оксиди кансероген ҳисобланади.
8. Этилен оксиди иссиқлик таъсирида кучли полимерланади (ўз-ўзидан реакцияга киришади).
Этилен оксиди оксидловчи моддалар (перхлоратлар, пероксидлар, перманганатлар, хлоратлар, нитратлар, хлор, бром ва фтор) ва ҳаво иштирокида жуда портловчи ҳисобланади.
9. Этилен оксиди аммиак, металлар (калий, кумуш, симоб), спиртлар, меркаптанлар, цианидлар, аминлар ва галогенланган углеводородлар (метиленхлорид ва триклоретилен) билан мос келмайди.
Раис А. РАФИҚОВ
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 август,
2025 йил 20 август
2025 йил 13 август
2025 йил 12 август
2025 йил 11 август
2025 йил 7 август
2025-йил 6 август
2025 йил 5 август
18-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining
qarori
QOIDALARI
Portlash xavfi yuqori boʻlgan etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsiz foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi PQ-186-son “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Portlash xavfi yuqori boʻlgan etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsiz foydalanish qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining 2025-yil 21-avgustdagi 18-son qaroriga ILOVA
Portlash xavfi yuqori boʻlgan etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsiz foydalanish
Ushbu Qoidalar portlash xavfi yuqori boʻlgan etilen oksidini (bundan buyon matnda etilen oksidi deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsiz foydalanish tartibini belgilaydi.
Mazkur Qoidalar quyidagilarga nisbatan qoʻllaniladi:
xavfli ishlab chiqarish obyektlarini loyihalash, qurish, rekonstruksiya qilish, foydalanish, texnik qayta jihozlashga, shuningdek etilen oksididan foydalanish bilan bogʻliq boʻlgan barcha turdagi sisterna va ballonlardan foydalanishga;
etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda qoʻllaniladigan texnik qurilmalarni ishlab chiqarish, oʻrnatish, sozlash, texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlashga.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Qoidalarda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
etilen oksidi — rangsiz, yonuvchan, zaharli gaz;
sisterna — gazsimon, suyuq yoki boshqa moddalarni tashish va saqlash uchun moʻljallangan, temir yoʻl platformasi ramasiga, avtomobil (tirkama yoki yarim tirkama) shassisiga, shu jumladan avtotsisternaga yoki boshqa harakatlanuvchi vositalarga doimiy ravishda oʻrnatilgan koʻchma idish;
ballon — ventillar, flanetslar yoki shtutserlar oʻrnatish uchun 1 yoki 2 boʻgʻiz qismi boʻlgan, siqilgan, suyultirilgan yoki bosim ostida eritilgan gazlarni tashish, saqlash va foydalanish uchun moʻljallangan idish;
texnologik obyekt — hududiy birlashgan va texnologik oqimlar (potok) bilan bogʻlangan apparatlar guruhidan iborat boʻlgan kimyo-texnologik tizimlar qismi;
uskunalar — etilen oksidini saqlaydigan sigʻimlar;
xavfli ishlab chiqarish obyektlari (bundan buyon matnda XICHO deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasining “Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tashkilotlar yoki ularning sexlari, uchastkalari, maydonchalari, shuningdek boshqa ishlab chiqarish obyektlari.
2. Etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsiz foydalanish Oʻzbekiston Respublikasining “ Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida ”gi, “ Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi va “ Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga hamda mazkur Qoidalarga asosan amalga oshiriladi.
3. Etilen oksidi rangsiz boʻlib, oʻziga xos oʻtkir hidga ega hisoblanadi.
4. Etilen oksidining muzlash harorati manfiy 111,3 °C ni tashkil etadi.
5. Etilen oksidining qaynash harorati 10,4 °C ni tashkil etadi.
6. Etilen oksidi bilan havo aralashmasining yuqori portlash bosimi 0,45 MPa ni tashkil qiladi.
2-bob. Etilen oksidini tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsizlik talablari
7. Etilen oksidini tashish, saqlash va ishlab chiqarishda quyidagi xavfsizlik talablariga rioya qilinishi kerak:
texnologik bloklar, qurilmalarning toksik va portlash xavfini baholash, kimyoviy zararlanish, xodimlarning shikastlanishi yoki shikastlanishi mumkin boʻlgan zonalarning radiuslarini hisoblash;
himoya vositalarining samaradorligi va ishonchliligini taʼminlash;
portlash va yongʻin xavfi boʻyicha binolar, inshoot va tashqi qurilmalarning xavfsizlik toifalarini belgilash;
etilen oksidini ishlab chiqarish va saqlash bino va inshootlari yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq yongʻinga qarshi himoya vositalari bilan jihozlanishi;
etilen oksidini tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsizlik talablari ushbu Qoidalarga asosan amalga oshirilishi.
8. Etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsiz foydalanish bilan shugʻullanuvchi tashkilotlar (bundan buyon matnda tashkilotlar deb yuritiladi) hamda ixtisoslashtirilgan loyiha tashkiloti tomonidan quyidagi talablar ishlab chiqilishi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi bilan kelishish kerak:
etilen oksidini ishlab chiqarish va saqlash uchun texnologik bloklar, bino va inshootlar hamda tashqi qurilmalarni loyihalari, portlash xavfi toifasi, kimyoviy taʼsir va shikastlash hududlari radiusi;
xavfli hududlardagi elektr inshootlariga qoʻyiladigan talablar.
9. XICHOda quyidagi hujjatlar ishlab chiqilishi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi bilan kelishilgan holda tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanishi kerak:
ishlab chiqarish obyektining ixtisosligini hisobga olgan holda sanoat xavfsizligi nazorati toʻgʻrisidagi nizom;
yuzaga kelishi mumkin boʻlgan avariya holatlari, ularning belgilari va sabablarini oldini olish chora-tadbirlari, xodimlarning avariya holatlarini bartaraf etish va oqibatlarni kamaytirish boʻyicha bartaraf etish rejasi, texnologik reglament.
10. Etilen oksidini ishlab chiqarishga moʻljallangan sexlarning tashqi qurilmalaridagi koʻrinarli joylarda xavfsizlik belgilari osib qoʻyilishi kerak.
11. Tashkilotlarda naryad-ruxsatnoma boʻyicha bajariladigan xavfi yuqori boʻlgan ishlar (taʼmirlash, elektr, portlash, yongʻin, gaz xavfi boʻlgan ishlar, balandlikdagi ishlar) roʻyxati boʻlishi kerak.
Xavfi yuqori boʻlgan ishlarni bajarish ushbu ishning xususiyatiga muvofiq sanoat xavfsizligi sohasida bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan xodimlar tomonidan amalga oshiriladi.
12. Ishlab chiqarish xonalarida, operatorlarning ish joylarida armaturalar, nazorat, oʻlchash vositalari va avtomatikaning funksional sxemalari, ishlab chiqarishning texnologik sxemasi osib qoʻyiladi.
Uskunalarning raqamlanishi texnologik sxemada, loyihada va reglamentda yozilgan raqamlarga mos kelishi kerak.
13. Etilen oksidini, ishlab chiqarishda havo, tuproq, suv havzalarining zararli moddalar bilan ifloslanishiga va xodimlarning zaharlanishiga yoʻl qoʻyilmasligi kerak.
14. Binolar va inshootlarda portlash va yongʻinlarning oldini olish uchun tegishli chora-tadbirlar ishlab chiqilishi va tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanishi kerak.
15. Portlash xavfi I va II toifali texnologik bloklar uchun avariya holatida boʻshatish tizimlari avtomatik boshqariladigan harakatlanuvchi qulflash moslamalari bilan taʼminlanishi kerak.
Bunda, portlash xavfi III toifali bloklar uchun qoʻlda ishlaydigan moslamadan foydalanish mumkin.
16. Etilen oksidini avariya holatida boʻshatish tizimining sigʻimi texnologik jarayonni xavfsiz toʻxtatishni taʼminlaydigan mahsulot miqdorini toʻliq qabul qila oladigan darajada boʻlishi kerak.
17. Portlovchi aralashmalar yoki beqaror birikmalar hosil qilishi mumkin boʻlgan moddalarni oʻz ichiga olgan gaz chiqindilarining bir-biriga aralashishiga yoʻl qoʻyilmasligi kerak.
18. Gaz oqimida suyuqlik fazasi mavjud boʻlsa, gaz chiqarish liniyalarida uning kirib kelishini oldini olish uchun qurilmalar oʻrnatilishi kerak.
19. Portlovchi yoki yongʻin xavfi mavjud boʻlgan mahsulotlar inert gaz taʼminoti liniyasiga qaytib kirishi mumkin boʻlgan texnologik jarayonlarda, bunday holatlarning oldini olish maqsadida teskari klapan oʻrnatilishi shart.
20. Etilen oksidini ishlab chiqarish texnologiyasiga oʻzgartirishlar kiritish loyihachi bilan kelishgan holda amalga oshirilishi kerak.
21. Texnologik bloklardan aylanma mahsulotlarni avariya holatida chiqarish uchun texnologik jihozlar yoki maxsus avariyaviy chiqarish tizimlaridan foydalanish mumkin.
Avariyaga qarshi avtomatik himoyalashga moʻljallangan tizimlar quyidagi talablarga javob berishi kerak:
doimo ishga tayyor (shay) holatda boʻlishi;
tizimning oʻzida ham, u joylashgan hudud atmosferasida ham portlovchi aralashmalar hosil boʻlishining oldini olishi;
avariya jarayonlarining rivojlanishini toʻxtata olishi;
imkon qadar qisqa ishga tushish (boʻshash) vaqtiga ega boʻlishi;
tegishli nazorat va boshqaruv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi.
Avariyaga qarshi avtomatik himoyalashga moʻljallangan tizimlardan boshqa maqsadlarda foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
22. Etilen oksididan foydalanishda kimyoviy reaksiya jarayonlariga, texnologik jarayonlarni loyihalash, apparatlar bilan jihozlashga va nazorat qilish, boshqarish, signalizatsiya va avariyaga qarshi avtomatik himoyalash tizimlariga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari ushbu Qoidalarning 1-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.
23. Etil oksidini ballonlarda tashish, yuk joʻnatuvchi yoki qabul qiluvchining attestatsiyadan oʻtgan xodimlari ishtirokida amalga oshirilishi kerak.
24. Etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarish hamda foydalanish bilan shugʻullanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-yanvardagi 26-son “Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan attestatsiyadan oʻtkazilgan boʻlishi kerak.
3-bob. Etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va tashishga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari
25. Etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va tashish temir yoʻl va avtomobil transportida amalga oshirilishi kerak.
26. Etilen oksidi faqat maxsus moʻljallangan, izotermik konstruksiyaga ega boʻlgan temir yoʻl vagon — sisternalarida va tashish vaqtida haroratni nazorat qilishni taʼminlagan holda avtomobil transportida amalga oshirilishi kerak.
Oʻzbekiston Respublikasi hududida etilen oksidini ballonlarda (kichik, oʻrta va katta hajmda) tashishga yoʻl qoʻyiladi.
Etil oksidini tashish boʻyicha tashkilot tomonidan yuklash va mahkamlash sxemasi ishlab chiqilishi va tasdiqlanishi kerak.
27. Tashkilot tomonidan etilen oksidini tashish uchun armaturada qulfi boʻlgan va himoya qopqoqlari boʻlgan soz holatdagi ballonlarni taqdim etishi kerak.
Tashkilot etilen oksidini tashish uchun armaturasi qulflangan va himoya qopqoqlari bilan jihozlangan, soz holatdagi ballonlarni taqdim etishi lozim.
Etilen oksidini nosoz, xizmat muddati tugagan, texnik koʻrikdan oʻtish va rejali taʼmirlash muddatlari kechiktirilgan ballonlarda tashishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Etilen oksidini tashish ballonlarini tekshirish muddati 8 yilni tashkil etadi.
Ballonlarni etilen oksidi bilan toʻldirish ballon hajmining 85 foizidan oshmasligi kerak.
Ballonlar tashish jarayonida siljib yoki tushib ketishini oldini olish maqsadida mahkamlab joylashtirilishi kerak.
28. Etilen oksidi saqlanadigan kichik va oʻrta hajmdagi ballonlar avtomobil transportida vertikal holatda, yaʼni himoya qalpoqlari yuqoriga qaratilgan holda, maxsus kataklarga joylashtirilgan tarzda tashilishi kerak.
Katta hajmdagi ballonlar esa gorizontal holatda, bir qatorda va mashina kuzovining bort balandligining yarmidan oshmaydigan qilib joylashtirilgan holda tashilishi kerak.
Barcha ballonlar qopqoqlari (klapanlar) bir tomonga qaratib taxlanishi va ballonlar orasida qistirmalari boʻlishi kerak.
29. Ballonlar tashish vaqtida qopqoq (klapan) qismlari bir tomonga qaratilgan holda joylashtirilishi, har bir ballon uchun esa kamida ikkita halqadan iborat, qalinligi 25 mm dan kam boʻlmagan arqon yoki kauchuk halqalar oʻrnatilishi kerak.
30. Etilen oksidi ballonlarini yuklash va tushirish ishlari maxsus ajratilgan va jihozlangan hududlarda, maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan xodimlar tomonidan amalga oshirilishi kerak.
Etilen oksidi yuklash va tushirish ishlari kunduzgi vaqtda yoki ish joyi yetarlicha yoritilgan taqdirda tungi vaqtda amalga oshirilishi kerak.
31. Oʻrta va katta hajmdagi ballonlarni yuklash va tushirish jarayonida yuk koʻtarish mexanizmlari (kran, kran-balka, avtokran) hamda maxsus konstruksiyali konteynerlardan foydalanish kerak.
32. Har bir yuk birligi va xavfli yuklari boʻlgan transport vositasida yukning tashish xavfini tavsiflovchi belgilar boʻlishi kerak.
33. Qadoqlangan mahsulotni tavsiflovchi markirovka quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak:
mahsulot nomi va uning markasi;
ishlab chiqarilgan mamlakatning nomi;
ishlab chiqaruvchi tashkilot nomi, uning tovar belgisi va yuridik manzili;
partiya raqami va ishlab chiqarilgan sanasi (sifat hujjatida koʻrsatilgan boʻlsa, partiya raqami va ishlab chiqarilgan sanasini kiritmaslik joizdir);
sof ogʻirlik;
etilen oksidi ishlab chiqariladigan meʼyoriy hujjatning belgilanishi.
34. Yuk joʻnatuvchi etilen oksidi boʻlgan vagon-sisternalar harakati davomida etilen oksidining sizib chiqishi mumkin boʻlgan holatlarni bartaraf etish maqsadida tashkilotlar tomonidan avariya-dispetcherlik xizmatlariga ega boʻlgan maxsus tashkilotlar bilan hamkorlik yoʻlga qoʻyilishi lozim.
35. Poyezd dispetcheri etilen oksidi boʻlgan vagon sisternasiga hamrohlik qiluvchi provodniklarni barcha yaqinlashib kelayotgan manyovr harakatlari haqida xabardor qilishi kerak.
36. Tebranish manyovrlarini bajarish yoki etilen oksidi boʻlgan vagon sisternalarini tepalikdan pastga tushirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Poyezdning harakatlanuvchi tarkibni tepalikdan faqat manyovr lokomotiv bilan tushirish mumkin.
37. Etilen oksidi boʻlgan vagon sisternalari poyezdlar yoki shakllangan poyezdlar tashqarisidagi stansiyaga qoʻyilganda ular stansiyaning maxsus yoʻllariga joylashtirilishi kerak.
Vagon sisternalar birlashtirilgan, ishonchli tarzda mahkamlangan va portativ toʻxtash signallari bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
Vagonlar toʻxtab turgan yoʻllarga olib boradigan oʻqlar boshqa harakatlanuvchi tarkibning ushbu yoʻllarga kiritilmaslik uchun berkitilishi kerak.
38. Tashkilotlar xodimlari tarkibida ishtirokida etilen oksidi boʻlgan yukni tashishda avariya holatlarini bartaraf etish boʻyicha birinchi chora-tadbirlar ularning tavsiyalarini inobatga olgan holda amalga oshirilishi kerak.
39. Avtotransportda etilen oksidini tashish Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 16-fevraldagi 35-son “Oʻzbekiston Respublikasida xavfli yuklarni avtomobil transportida tashish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarori bilan amalga oshirilishi kerak.
40. Etilen oksidini transportda tashish yoʻnalishini taʼminlash ushbu tashishni bajaradigan tashuvchi tomonidan amalga oshirilishi kerak.
41. Etilen oksidini tashish marshruti va shartlarini tanlashda quyidagilar hisobga olinishi kerak:
transport yoʻnalishi, optimal, aholi punktlari, qoʻriqxonalar, arxitektura yodgorliklari va dam olish maskanlarini chetlab oʻtadigan boʻlishi;
xavfli yuklarni aholi punktlari ichida tashishda transport yoʻnalishi markaziy koʻchalar, koʻngilochar, madaniy-maʼrifiy, maktabgacha taʼlim, tibbiyot muassasalari, odamlar toʻplanadigan joylar yaqinidan oʻtmasligi;
avtotransport vositasining ruxsat etilgan tezligi majburiy yoʻl belgilari va muayyan yoʻl sharoitlarini hisobga olgan holda belgilanadi, lekin 60 km/s dan oshmasligi;
etilen oksidini tashish kunduzi amalga oshirilishi;
koʻrish imkoniyati 300 m gacha cheklangan hollarda (tuman, yomgʻir, qor yogʻishi) yoki qiyin yoʻl sharoitida (muzlash, sirpanish ehtimoli) harakatlanayotganda, etilen oksidini avtomobil transporti orqali tashishga yoʻl qoʻyilmasligi;
etilen oksidini tashiyotgan avtomobil transport vositasi majburiy toʻxtatilganda yoki avariya holatida toʻxtab qolganda transport vositasini yoʻldan olib tashlash choralarini koʻrish, bu talabni bajarishning iloji boʻlmasa, toʻxtash joyi yoʻl harakati qoidalariga muvofiq belgilanishi;
transport vositasini toʻxtatishi va toʻxtab turish vaqtida qoʻl tormozi, qiyalikda esa qoʻshimcha sirpanib ketishga qarshi tirgakdan foydalanishi;
avtomobil salonining tomiga oʻrnatilgan miltillovchi mayoq soz holatda boʻlishi va transport vositasi harakatlanayotganda ham, toʻxtash yoki majburiy toʻxtab turishda ham ishlab turishi;
etilen oksidini tashuvchi transport vositasi yukning butun yoʻnalishi boʻyicha yoqilgʻi bilan taʼminlanishi.
42. Ballonlarda etilen oksidini tashuvchi transport vositalari yuk xavfi toʻgʻrisida axborot tizimining maʼlumot taxtalari (belgilari) bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
43. Etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda tashish ushbu Qoidalar, shuningdek xavfli yuklarni tashishga oid boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
4-bob. Etilen oksidini omborlarda joylashtirish va saqlashga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari
44. Etilen oksidi omborlari yongʻinga chidamli va past issiqlik oʻtkazuvchanligi boʻlgan materiallardan qurilishi kerak.
45. Ballonlarda etilen oksidini saqlash uchun moʻljallangan ombor uni +10 °C dan yuqori boʻlmagan haroratda ushlab turish uchun sovitish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
46. Omborxona devorlari, shiftlari va ichki konstruksiyalari qoplami etilen oksidining kimyoviy taʼsiridan himoya qilishi kerak.
47. Omborxona binolarining pollari silliq yuzaga ega boʻlishi va kislotaga chidamli materiallardan yasalgan boʻlishi kerak.
48. Ballonlarning germetikligi avariya holatida buzilganida, toʻkilgan etilen oksidini yigʻish uchun ballon hajmidan 10 foiz kattaroq hajmdagi chuqur jihozlanishi kerak.
Avariyaviy holatlarda etilen oksidini idishlarga tezkor va uzluksiz boʻshatilishini taʼminlash hamda idishdagi etilen oksidi eritmasini keyinchalik neytrallash (zararsizlantirish) tizimiga yoʻnaltirish kerak.
49. Etilen oksidi omborining eshiklari avariya holatida suv pardasi bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
50. Avariyaviy holatlar yuzaga kelganda etilen oksidi saqlanadigan omborxonalarning eshik va darvozalari tez va toʻsqinliksiz ochilishi taʼminlanishi kerak.
Etilen oksidi saqlanadigan ballonlar uchun moʻljallangan omborxonalarda avariya holatida shamollatish tizimini qoʻlda ishga tushirishga yoʻl qoʻyiladi.
51. Etilen oksidi ajralishi mumkin boʻlgan xonalar etilen oksidi gazlarni aniqlash uskunalari (gazoanalizatorlar) bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
52. Avariya holatida shamollatish tizimi gaz analizatorining signali asosida avtomatik tarzda ishga tushishi, shuningdek qoʻlda ham ishga tushirilishi imkoniyati boʻlishi kerak.
Etilen oksidi saqlanadigan ballonli omborlar uchun avariya holatida shamollatish tizimini qoʻlda ishga tushirishga yoʻl qoʻyiladi.
53. Etilen oksidi bilan ifloslangan havo tozalanishi uchun etilen oksidini zararsizlantirish tizimiga yoʻnaltirilishi kerak.
54. Neytrallash moslamasi bitta idishdagi etilen oksidini zararsizlantirish uchun yetarli boʻlgan neytrallash vositalari bilan taʼminlanishi kerak.
55. Omborlarda ballonlardagi etilen oksidi quyidagi talablarga muvofiq joylashtirilishi kerak:
gorizontal taxlanganda, etilen oksidi ballonlari devorlar yaqinida bir qatorda va oʻtish joylari yaqinida ikki qatorda joylashtirishi;
shtabel balandligi ballonlar uchun 2 m dan oshmasligi;
idishlarga har tomonlama oʻtib borish joyi taʼminlangan boʻlsa, oʻtish joylari yaqinida joylashtirishi;
ballonlarni stellajlarga joylashtirishga ruxsat beriladi, ammo ballonlarning yuqori qatori pol sathidan 2,5 m dan yuqori boʻlmasligi;
devor yonida vertikal ravishda taxlanganda, oʻtish joylari yaqinida kichik va oʻrta hajmli ballonlarni ikki qatoridan koʻp boʻlmagan holda mos ravishda 4 va 2 qator qilib joylashtirilishi;
etilen oksidi omboriga idishlarni joylashtirish ularning tushishi yoki harakatlanishi ehtimolini istisno qilishi va oʻchirish klapanlariga erkin kirishni taʼminlashi;
etilen oksidi saqlanadigan ballonlar orasidagi oʻtish yoʻlaklari har qanday ballonni ombordan xavfsiz tarzda evakuatsiya qilish imkonini beradigan kenglikda boʻlishi;
oʻtish yoʻlagi kengligi ballon uzunligi 1 metrdan kam boʻlmasligi.
Boʻylama oʻtish yoʻllaridan tashqari, qatorlar boʻylab har 10 metrdan oshmagan masofada koʻndalang (kesishuvchi) oʻtish yoʻllari boʻlishi kerak.
56. Ombor binolarida boʻsh idishlarni toʻgʻridan-toʻgʻri quyosh nuri va yogʻingarchilik taʼsiridan himoya qiluvchi soyabon ostida saqlash kerak.
57. Ballonlarni qabul qilishda birinchi navbatda idishni navbatdagi koʻrikdan oʻtkazish sanasi, ballonning haqiqiy ogʻirligining toʻldirish normasiga muvofiqligi, idishning germetikligi va himoya qopqoqlarining mavjudligini tekshirish kerak.
58. Etilen oksidi ballonlarining yangi qabul qilingan partiyalari ombordagi turgan boshqa partiyalardagi ballonlar bilan almashib ketmasligi kerak va ular oʻlchanishi, idishda pachoq yoʻqligi tekshirilishi, shakli oʻzgarishi, chuqurchalar mavjudligi, tiqinlar va qopqoqlarning mavjudligini aniqlash uchun vizual tekshirilishi kerak.
59. Etilen oksidini saqlashda qoʻllaniladigan ballonlarni ishlab chiqarishda material sifatida mis va uning qotishmalari, kumush va uning qotishmalari, magniy va uning qotishmalari, shuningdek, choʻyandan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Etilen oksidini tashish va saqlashda foydalaniladigan idishlarni simob va uning qotishmalari bilan aloqa qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
60. Etilen oksidini tashish va saqlashda foydalaniladigan idishlarni texnik koʻrikdan oʻtkazish muddati oʻtganda birinchi navbatda boʻshatish uchun yuborilishi kerak.
5-bob. Etilen oksidini toʻkish va quyish jarayonlariga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari
61. Etilen oksidi uchun saqlash rezervuarlari, yuklash va tushirish estakadalari xavfli jarayon parametrlarini kuzatish va nazorat qilish vositalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
62. Oʻrnatish, taʼmirlash, tozalash va shunga oʻxshash ishlar yakunlangach, etilen oksidi bilan toʻldirishdan oldin statsionar va (yoki) mobil rezervuarlarni tayyorlash jarayonida portlash xavfini bartaraf etish boʻyicha zarur choralar koʻrilishi shart.
63. Etilen oksidini toʻkish va quyish stansiyalari avariyaviy holatlarda xavfsiz va samarali xizmat koʻrsatishni taʼminlash maqsadida masofadan boshqariladigan tezkor uzuvchi armatura bilan jihozlangan boʻlishi zarur.
64. Etilen oksidini quyish va temir yoʻl orqali tashish uchun moʻljallangan sisternalar armatura, nazorat vositalari, toʻkish-quyish, himoya va boshqa uskunalar bilan jihozlanishi kerak.
65. Uskunalar beton devor bilan ajratib qoʻyilgan joylarda oʻrnatiladi.
Bunda, uskunalarni aholi toʻplanadigan joylarda, koʻp qavatli va aholi yashaydigan joylarda, jamoat va maishiy binolarda hamda ularning yonlarida oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
66. Temir yoʻl sisternalarni toʻkishda ularni oʻz-oʻzidan harakatlanishi, drenaj qurilmalarining germetikligi buzilishi va yonuvchan mahsulotlarning atmosferaga chiqishining oldini olish choralari koʻrilishi kerak.
67. Temir yoʻl sisternalarni statsionar, omborxona sigʻimlari (tarqatish-xarajat) sifatida foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
68. Etilen oksidini izotermik vagon-sisternalar va rezervuarlardan toʻkish maxsus toʻkish-quyish punktlarida amalga oshirilishi kerak.
69. Izotermik sisternani statsionar sarflash idishi sifatida kichik, oʻrta va katta hajmdagi ballonlarga mahsulot quyish uchun foydalanishga yoʻl qoʻyiladi.
Bunda, ushbu sisterna toʻkish-quyish punktiga keltirilgan paytdan boshlab 72 soat ichida butunlay boʻshatilishi kerak.
70. Toʻkish-quyish punktlarida etilen oksidining qoldiq miqdorini boʻshatish, sisterna va ballonlarni nosozlikka tekshirish ishlari uchun maxsus jihozlangan joylar nazarda tutilishi kerak.
71. Etilen oksidini yuklash va tushirish tizimlari uchun rezervuarlar, quvurlar va boshqa jihozlarning tuzilishi yuklash va tushirish jarayonlari paytida etilen oksidi toʻkilishi va gazlarining atmosferaga chiqishiga yoʻl qoʻymasligi kerak.
72. Toʻldirish va tushirish tizimlarida etilen oksidini nasos yordamida oʻtkazishda chidamli boʻlmagan materiallardan tayyorlangan qurilmalardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
73. Etilen oksidini toʻldirish va tushirish punktlari ballonlarni ortiqcha toʻldirishni oldini oluvchi avtomatik qurilmalar bilan jihozlanishi kerak.
74. Etilen oksidini nasoslar bilan toʻldirish boʻyicha operatsiyalarni bajarishda ularni masofadan turib oʻchirish moslamalaridan foydalaniladi.
Oʻchirish moslamalari foydalanish va texnik xizmat koʻrsatish uchun qulay joylarda joylashgan boʻlishi kerak.
75. Estakadaga etilen oksidi tushadigan quvurlarda avariya yuz berganda ushbu quvurlarni oʻchirish uchun tez ishlaydigan oʻchirish moslamalari yoki masofadan boshqariladigan klapanlar oʻrnatilishi kerak.
Bunda, ushbu qurilmalar ham joydan, ham masofadan turib (xavfsiz joydan) boshqarilishi kerak.
76. Ballonlarga etilen oksidini toʻldirish va quyish boʻyicha xavfsiz operatsiyalarni taʼminlash uchun quvurlarda bugʻlanishni minimallashtirish, kavitatsiya, gidravlik zarbalar va toʻldirish hamda tushirish tizimining elementlarini mexanik ravishda buzilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan hodisalarni bartaraf etish choralari koʻrilishi kerak.
77. Etilen oksidi yuklash va tushirish estakadalari toʻgʻridan-toʻgʻri chaqmoq urishidan va elektr induksiyasidan himoyalangan boʻlishi kerak.
78. Quyish va tushirish estakadalarida etilen oksidining gaz va suyuq fazalaridan boʻshatish maqsadida ushbu mahsulotlarni tashkiliy yigʻish va utilizatsiya qilish uchun yuklash-tushirish tizimini tegishli qurilmalarga ulash imkoniyati taʼminlanishi kerak.
6-bob. Etilen oksididan foydalanishga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari
79. Etilen oksidi foydalaniladigan xonalar etilen oksidi tarkibini aniqlash va nazorat qilish uchun avtomatik gazni tahlil qilish uskunalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
80. Havodagi etilen oksidining konsentratsiyasi normadan oshganda avtomatik gaz tahlili vositalari signal berishi kerak.
81. Havodagi etilen oksidining 1 mg/m 3 ga teng boʻlgan maksimal ruxsat etilgan miqdori qiymatidan oshib ketgan boʻlsa, yorugʻlik va ovozli signalizatsiya, avariya holatida purkash va avariya holatida yutish tizimi bilan oʻzaro bogʻlangan avariya holatida shamollatish tizimi ishga tushishi kerak.
Gazsimon etilen oksidining texnologik chiqindilari, shuningdek avariya holatida shamollatish tizimidan chiqadigan chiqindilar tozalash tizimi (kamida ikki bosqichli) boʻlgan etilen oksidini zararsizlantirish tizimiga yoʻnaltirilishi kerak.
Etilen oksidining yutilishi etilen glikol hosil qilingan holda suv bilan soʻriladi.
Etilen oksidini avariya holatlarida zararsizlantirish tizimlari avariya holatini bartaraf qilish uchun zararsizlantirish eritmalar zaxirasi bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
82. Ishlab chiqarish obyektidagi idishning germetikligi avariya holatida buzilganda toʻkilgan etilen oksidini ushlab qolish uchun idish ostida uning hajmidan kamida 10 foiz koʻproq sigʻimga ega maxsus chuqur (poddon) jihozlanishi kerak.
83. Pollar konstruksiyasi toʻkilgan suyuqliklarning polning istalgan nuqtasidan maxsus yigʻish idishiga oqib tushishini taʼminlaydigan darajadagi nishablikka ega boʻlishi kerak.
84. Ishlab chiqarish maydoni avtomatik avariya holatida purkash hamda avariya holatida shamollatish tizimlari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
85. Avariya holatida shamollatish tizimini ishga tushirish moslamasi quyidagi usullarda faollashtirilishi kerak:
avtomatik tarzda gaz analizatori signali orqali;
qoʻlda, kirish eshiklari yaqinida joylashgan boshqaruv qurilmasi orqali.
86. Avariya holatlarida chuqurning konstruksiyasi avariyaviy konteynerlarga tez boʻshatishni taʼminlashi kerak.
Avariyaviy konteynerlardan etilen oksidi eritmasi keyin zararsizlantirish tizimiga yuborilishi kerak.
87. Ishlab chiqarish binolarining kirish eshiklari va oynalari gaz analizatorining signali bilan avtomatik ravishda ishga tushiriladigan avariya holatida suv toʻsigʻi bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
88. Uskunalarning barcha qulflash uzellari va mexanizmlari hamda ishlab chiqarishda ishlatiladigan etilen oksidi boʻlgan idishlar avtomatik gazni tahlil qilish uskunalarining signali bilan avtomatik ravishda yoqiladigan hamda avariya holatida purkash moslamasi bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
89. Etilen oksididan foydalaniladigan binolar kiruvchi va soʻruvchi (taʼminot-chiqarish) shamollatish tizimlari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
90. Uskunalar va kommunikatsiyalar germetiklangan boʻlishi va atmosferaga chiqariladigan barcha quvurlar olovni toʻsuvchi moslamalar bilan jihozlanishi kerak.
91. Binoning koʻrinadigan joylariga “Diqqat! Yonuvchan modda” va “Ochiq olovdan foydalanish taqiqlanadi” maʼnosidagi belgilar joylashtirilishi kerak.
92. Etilen oksidini chiqarishning texnologik sxemasi etilen oksidi bosimini nazorat qilishni taʼminlashi va boshqa mahsulotlarning kommunikatsiyalar va idishlarga kirishi ehtimolini istisno qilishi kerak.
93. Etilen oksidi ballonlardan suyuq shaklda chiqariladi va bugʻlatkichda bugʻlatiladi.
94. Etilen oksidi ballondan chiqarish u gorizontal holatda boʻlganda amalga oshiriladi. Joʻmraklar ustma-ust joylashgan boʻlishi kerak, yuqori joʻmrak sifon orqali gaz fazasiga, pastki joʻmrak esa suyuqlik fazasiga ulangan boʻlishi kerak.
95. Ballonlardan suyuq etilen oksidini chiqarish etilen oksidining idishdagi oʻzining bosimi hisobiga amalga oshiriladi.
96. Boʻshatilgan idishdagi qoldiq bosim kamida 0,05 MPa (0,5 kgf/sm 2 ) boʻlishi kerak.
97. Etilen oksidi ballondan chiqarilgandan soʻng, klapanlar yopilishi va oqish yoʻqligi tekshirilishi kerak, soʻngra tiqinlar va himoya qopqoqlar oʻrnatilishi kerak.
98. Tashish uchun tayyorlangan boʻsh idishlar muhrlangan boʻlishi va toʻldirilganidan alohida joylashtirilishi kerak.
99. Texnologik jarayonlarda etilen oksididan foydalanish uchun moʻljallangan ishlab chiqarish obyektlari ushbu Qoidalarning 2 — 5-boblari talablariga mos kelishi kerak.
100. Etilen oksidi zanglamaydigan poʻlatdan yasalgan ballonlarga qadoqlanishi kerak.
101. Amaldagi xizmat muddati yigirma yildan oshgan uskunalar (bundan texnik hujjatlarda uskunaning yaroqlilik muddati koʻrsatilgan hollar mustasno) ekspert tashkilotining sanoat xavfsizligi ekspertizasi natijalariga koʻra ijobiy xulosasi olingandan soʻng tashkilot rahbari tomonidan foydalanilishi mumkin.
102. Etilen oksidi bilan aloqada boʻlgan qistirmalarni ishlab chiqarish uchun yuqori tozalikdagi presslangan grafit (98 foiz), grafit toʻldirgichli zanglamaydigan poʻlatdan yasalgan spiral oʻramli qistirmalardan foydalanish kerak.
Qistirma va mahkamlovchi materiallar sifatida elastomerlar, shu jumladan tabiiy kauchuk, neopren, nitril, etilen propilen kauchuklar hamda asbest qistirmalardan va asbest bilan toʻldirilgan materiallardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
103. Tibbiyot mahsulotlarini sterilizatsiya qilish yoki urugʻ va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini fumigatsiyalash uchun etilen oksididan foydalanadigan tashkilotlar etilen oksidini zararsizlantirish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
104. Gazsimon etilen oksidining atmosferaga chiqishi, shuningdek uning oqova suvlarga, tuproqqa va yer ostiga tushishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
7-bob. Shaxsiy himoya vositalariga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari
105. Etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda faoliyat yurituvchi xodimlar teri, koʻz va nafas olish organlarini himoya qilish uchun maxsus kiyim-bosh, sanitar kiyim-bosh, maxsus poyabzal va boshqa shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
106. Havodagi etilen oksidi konsentratsiyasi avtomatik gazni tahlil qilish uskunalari oʻlchay oladigan qiymat oraligʻida boʻlganida, lekin hajmi boʻyicha 0,05 foizdan oshmagan hollarda xodimlar filtrlovchi gazniqoblardan foydalanish kerak.
107. Etilen oksidining havodagi miqdori baland boʻlganda izolyatsiyalangan nafas olish apparatlaridan foydalanish kerak.
108. Etilen oksidi ishlab chiqariladigan tashkilotlarning xodimlari quyidagilar boʻyicha bilim va koʻnikmalarga ega boʻlishi kerak:
ushbu Qoidalarning 2-ilovasiga muvofiq etilen oksidining fizik va kimyoviy xususiyatlari;
favqulodda vaziyatlarda evakuatsiya yoʻllari;
etilen oksididan zararlanishga qarshi shaxsiy himoya usullari va vositalari;
jarohatlangan xodimlarga tez tibbiy yordam koʻrsatish.
109. Xodimga tez tibbiy yordam koʻrsatish uchun ishlab chiqarish maydonchasida tibbiy yordam qutisi boʻlishi kerak.
8-bob. Yakunlovchi qoida
110. Ushbu Qoidalar talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Portlash xavfi yuqori boʻlgan etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsiz foydalanish qoidalariga 1-ILOVA
Etilen oksididan foydalanishda kimyoviy reaksiya jarayonlariga, texnologik jarayonlarni loyihalash, apparatlar bilan jihozlashga va nazorat qilish, boshqarish, signalizatsiya va avariyaga qarshi avtomatik himoyalash tizimlariga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari
1-bob. Etilen oksididan foydalanishda kimyoviy reaksiya jarayonlariga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari
1. Bir nechta jarayonlarni (gidrodinamik, issiqlik va massa almashinuvchi, reaksion) birlashtirgan texnologik tizimlar tartibga solinadigan parametrlarni kuzatish uchun qurilmalar bilan jihozlangan hamda boshqaruv, tartibga solish va favqulodda vaziyatlardan himoya qilish vositalari jarayonning barqarorligini va portlash xavfsizligini taʼminlashi kerak.
2. Portlash xavfi toifasidagi bloklar uchun reaksiya jarayonlarining texnologik uskunalari jarayonning portlash xavfini aniqlaydigan bir yoki bir guruh parametrlarni avtomatik boshqarish, tartibga solish va himoya blokirovkalash vositalari bilan jihozlangan boʻlish kerak.
Portlash xavfi I toifali texnologik bloklari boʻlgan qurilma tarkibiga kiruvchi texnologik jihoz har bir xavfli parametr uchun kamida ikkita datchik, nazorat qilish va avtomatik favqulodda vaziyatlardan himoya qilish vositalari bilan jihozlanishi kerak.
3. Avtomatik favqulodda vaziyatlardan himoya qilish tizimlarini ishga tushishi belgilangan dasturlar (algoritmlar) boʻyicha amalga oshirilishi kerak.
4. Oraliq peroksid birikmalari, qatronlash va siqilish natijasida hosil boʻladigan portlovchi qoʻshimcha mahsulotlar (polimerizatsiya, polikondensatsiya) hamda boshqa moddalarning reaksiya jarayonlarida asbob-uskunalar va quvurlarda choʻkish xavfi yuzaga kelishini oldini olish uchun quyidagilarni inobatga olinishi kerak:
kiruvchi xomashyo tarkibida portlovchi moddalarning hosil boʻlishiga sabab boʻlishi mumkin boʻlgan aralashmalarni, shuningdek oraliq mahsulotlar tarkibidagi beqaror birikmalarni nazorat qilish;
uskunalarda beqaror moddalarning xavfli konsentratsiyasi shakllanishining oldini olish maqsadida tegishli ingibitorlarni (reaksiyani sekinlashtiruvchi moddalarni) kiritish;
texnologik jarayonda qoʻllaniladigan mahsulotlar bilan bevosita aloqada boʻladigan konstruktiv materiallarning sifati, shuningdek asbob-uskunalar, quvurlar, armaturalar, datchiklar va ularning ishchi yuzalarining tozaligini taʼminlash;
qattiq portlovchi va beqaror mahsulotlarning choʻkish ehtimolini oldini olish yoki kamaytirish maqsadida sigʻimli uskunalarda mahsulot va xomashyoning uzluksiz sirkulyatsiyasini taʼminlash;
uskunada toʻplanib qolgan va xavfli komponentlar bilan boyitilgan reaksiya massasini xavfsiz olib tashlashni taʼminlash;
polimerlanishi yoki qatronlanishi mumkin boʻlgan mahsulotlar uchun saqlash rejimlari va muddatlariga, shuningdek ularni tashish qoidalari va shartlariga rioya etilishini taʼminlash.
5. Agar asbob-uskunalar va quvurlarning ichki yuzalarida qattiq mahsulot yigʻilishi yoki ularning tiqilib qolishi ehtimoli mavjud boʻlsa, texnologik tizimlardan avariya holatida ishlatiladigan drenaj qurilmalari va ularni xavfsiz olib tashlash boʻyicha chora-tadbirlar, zarur boʻlganda esa, zaxira uskunalari taqdim etilishi kerak.
6. Texnologik jarayonga jalb qilingan moddalarning haddan tashqari qizib ketishi, oʻz-oʻzidan yonishi yoki uskunaning qizigan elementlari bilan aloqa qilish natijasida portlovchi va yongʻinga xavfli tugʻdiruvchi mahsulotlar hosil boʻlishi mumkin.
Bunday holatlarning oldini olish, yaʼni termal parchalanish ehtimolini bartaraf etish maqsadida harorat rejimi, mahsulotlarning harakatlanish tezligi va ularning yuqori harorat zonasida boʻlishning maksimal ruxsat etilgan muddati aniqlanadi hamda zarur hollarda qayta koʻrib chiqilib, tartibga solinishi kerak.
7. Texnologik jarayonning nazoratsiz rivojlanishi xavfini bartaraf etish uchun uni barqarorlashtirish, avariya holatida zararsizlantirishni taʼminlash va qurilmalarni boʻshatish choralarini koʻrish kerak.
8. Suyuq fazali jarayonlar uchun asbob-uskunalar undagi suyuqlik darajasini kuzatish va tartibga solish tizimlari, belgilangan darajadan oshib ketganda ushbu suyuqlikni uskunaga yetkazib berishni avtomatik ravishda oʻchirish vositalari yoki toshib ketish ehtimolini bartaraf etadigan boshqa vositalar bilan jihozlanishi kerak.
2-bob. Texnologik jarayonlarni loyihalash va apparatlar bilan jihozlashga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari
9. Texnologik jarayonga kiritilgan texnologik birliklarning portlash xavfi toifasiga asoslanib, loyiha asosida ishonchlilik koʻrsatkichlarini inobatga olib uskunalar tanlanishi kerak.
10. Ishlab chiqarishning loyiha hujjatlari va texnologik reglamentlarida parametrlarning belgilangan chegaralardan chiqib ketishiga yoʻl qoʻymaydigan usullar va texnik vositalar nazarda tutilishi kerak.
11. Texnologik jarayonni amalga oshirishda texnologik rejim meʼyorlaridan chetga chiqish holatlarida portlovchi yoki yongʻin xavfi mavjud boʻlgan aralashmalar hosil boʻlishi mumkin boʻlgan texnologik qurilmalar inert gazlar, flegmatlovchi qoʻshimchalar berish tizimlari yoki portlash xavfini oldini oluvchi texnik vositalar bilan jihozlanishi kerak.
Inert gazlar va flegmatizatsiyalovchi qoʻshimchalarni uzatish tizimlarini boshqarish texnologik jarayonning oʻtkazilish sharoitlari va xususiyatlariga muvofiq, masofadan turib (qoʻlda yoki avtomatik tarzda) amalga oshirilishi lozim.
Tarkibida I va II toifali portlash xavfi boʻlgan texnologik bloklarga ega boʻlgan ishlab chiqarishlarda inert muhitlarni yetkazib berishni avtomatik boshqarish taʼminlanishi lozim. III toifali texnologik bloklarga ega ishlab chiqarishlarda esa masofadan boshqarish yoki joyida qoʻlda, avtomatik boʻlmagan boshqaruvga ruxsat beriladi.
12. Uskunalarni (apparatlar, quvurlar uchastkalari va shu kabilarni) ishga tushirish yoki toʻxtatishda texnologik tizimning portlash xavfsizligini taʼminlash uchun tizimda portlash xavfi boʻlgan aralashmalar hosil boʻlishining oldini oluvchi chora-tadbirlar ishlab chiqilishi kerak.
13. Loyiha hujjatlarida texnologik jarayonning oʻziga xos xususiyatlari hisobga olingan holda ishlab chiqiladi hamda uskunani ishga tushirish va toʻxtatish rejimlari va tartibi, uni turgʻun zonalar hosil boʻlishini istisno etadigan inert gazlar bilan puflash usullari ishlab chiqiladi.
Loyiha hujjatlarida texnologik jarayonning oʻziga xos xususiyatlari inobatga olingan holda uskunani ishga tushirish va toʻxtatish rejimlari hamda tartibi ishlab chiqiladi.
14. Har bir texnologik obyekt uchun inert gazlarning zarur miqdori va ularni tashish tizimi texnologik jarayonning oʻziga xos ishlash xususiyatlari hamda bir vaqtning oʻzida yuklash hajmlari inobatga olingan holda aniqlanishi va loyiha hujjatlarida belgilab qoʻyilishi kerak.
Inert muhit parametrlari texnologik jarayonning portlash xavfsizligini taʼminlash shartidan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
15. Loyiha tashkiloti har bir texnologik blok uchun uning energiya salohiyatini hisobga olgan holda yonuvchan mahsulotlarning atrof-muhitga chiqishini oldini olishga yoki ularning miqdorini imkon qadar cheklashga, shuningdek, portlashlarning oldini olishga va ishlab chiqarish xodimlarining jarohatlanishiga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqishi kerak.
16. Texnologik jarayonning portlash xavfini belgilovchi parametrlarning qiymatlari, ularning oʻzgarishiga yoʻl qoʻyiladigan diapazoni hamda jarayonda ishtirok etuvchi moddalar uchun parametrlarning kritik qiymatlari yoki ularning majmuasi haqidagi maʼlumotlar asosida texnologik jarayonni ishlab chiquvchi tashkilot tomonidan belgilanishi kerak.
17. Uzluksiz ishlaydigan texnologik tizimlar va ularning tarkibiga kiruvchi davriy ishlaydigan apparatlarni texnologik liniyadan uzib (yoki ulab) qoʻyish, shuningdek uzib qoʻyilgandan soʻng bajariladigan operatsiyalar portlash xavfining oldini olishni taʼminlovchi chora-tadbirlar asosida amalga oshirilishi kerak.
18. Har bir texnologik jarayon uchun kritik parametr qiymatlari toʻplami aniqlanadi. Parametrlarni oʻzgartirishning ruxsat etilgan diapazoni texnologik jarayonning xususiyatlarini hisobga olgan holda belgilanishi kerak.
Nazorat qilish tizimi va avariyaga qarshi avtomatik himoya tizimining texnik tavsiflari jarayon parametrlari qiymatlarining talab qilinadigan diapazondagi oʻzgarish tezligiga mos kelishi kerak (qurilmalarning aniqlik sinfi, oʻlchov tizimlarining inersiyasi, oʻlchov diapazoni).
19. Uskunalar va quvur liniyasi armaturalari uchun muayyan ish sharoitlarini hisobga olgan holda maqbul xizmat muddati belgilanishi kerak.
Xizmat muddati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ishlab chiqaruvchi tomonidan uskuna va armaturalarning pasportida koʻrsatilishi kerak.
20. Uskunani avariya holatlariga javob berish qurilmalari bilan taʼminlangan boʻlsa ham undagi yonish manbalarining shakllanishiga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish kerak.
21. Ish muhiti bilan oʻzaro taʼsirlashganda beqaror birikmalar hosil qilishi — qayta ishlangan mahsulotlarning portlashiga olib kelishi mumkin boʻlgan materiallardan uskunalar va quvurlarni ishlab chiqarishda foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
22. Portlash xavfi boʻlgan I toifali texnologik bloklarga ega qurilmalarda portlovchi, yongʻin va zaharli mahsulotlarni tashuvchi I toifali quvur liniyalarining payvandlangan qismlari putur yetkazmaydigan usullardan foydalangan holda tekshirishdan oʻtkaziladi.
23. Texnologik tizimlar germetik boʻlishi kerak.
24. Yonuvchan suyuqliklar va yonuvchan gazlar bilan aloqada ishlaydigan texnologik asbob-uskunalarning harakatlanuvchi birikmalarini germetizatsiya qilish uchun tores turdagi mahkamlash moslamalari qoʻllaniladi.
25. Texnologik uskunalar va quvurlarni tashqi issiqlik izolyatsiyasini oʻrnatish zarur boʻlsa, unga yonuvchan mahsulotlarning tushishidan himoyalovchi choralar koʻriladi.
Uskunaning tashqi yuzalarining harorati va (yoki) issiqlik izolyator qoplamalari korpuslarining harorati eng portlovchi va yongʻinga xavfli mahsulotning oʻz-oʻzidan yonish haroratidan oshmasligi kerak.
Xizmat koʻrsatuvchi xodimlar kirishi mumkin boʻlgan joylarda bino ichida harorat 35 °C dan va tashqi qurilmalarda 60 °C dan oshmasligi kerak.
26. Texnologik asbob-uskunalarning issiqlik almashinuvi elementlarining konstruksiyasi sovitish suvi va texnologik muhitning oʻzaro kirib borishini istisno qilishi kerak.
27. Gaz fazali jarayonlar va texnologik jarayon shartlariga koʻra, bugʻlarning kondensatsiyasi mumkin boʻlgan gaz quvurlari boʻlgan uskunalar uchun, agar kerak boʻlsa, suyuqlik fazasini yigʻish va olib tashlash uchun asboblar taʼminlanishi kerak.
28. Texnologik asbob-uskunalarni tozalash boʻyicha davriy ishlarni amalga oshirish uchun gidravlika, mexanik yoki kimyoviy tozalash uskunalari taqdim etiladi, bu esa ishchining uskuna ichiga kirishini istisno qilishi kerak.
29. Portlovchi va yongʻinga xavfli mahsulotlarga ega qurilmalar suv, bugʻ, inert gaz quvurlarini ulash uchun qurilmalar va shamollatish moslamalari bilan jihozlanishi kerak.
30. Texnologik tizimlar koʻrsatkichlarni qayd etgan va ularning qiymatlarini avariyadan oldingi (zarurat boʻlganda esa — ogohlantiruvchi) signalizatsiya bilan, shuningdek avtomatik rostlash va avariyadan himoya qilish vositalari bilan jihozlangan jarayonning portlash xavfini belgilovchi parametrlarni nazorat qilish vositalari bilan jihozlanishi kerak.
Agar parametrni avtomatik nazorat qilish va berilgan diapazonda rostlash mumkin boʻlmasa, u holda jarayonning portlash xavfsizligini taʼminlovchi usullar va vositalar har bir aniq holat uchun jarayonni oʻtkazish sharoitlarini hisobga olgan holda aniqlash kerak.
31. Portlash xavfi boʻlgan texnologik jarayonlar uchun barcha ish rejimlarida ushbu Qoidalarda nazarda tutilgan jarayon parametrlarining yoʻl qoʻyiladigan chegaraviy qiymatlaridan chetga chiqishda avariya holati yuzaga kelishining oldini oluvchi va berilgan dastur boʻyicha jarayonni xavfsiz toʻxtatish yoki xavfsiz holatga oʻtkazishni taʼminlovchi avariyaga qarshi avtomatik himoya tizimlarini nazarda tutish kerak.
32. Avariyaga qarshi avtomatik himoya tizimlari texnologik jarayonni boshqarishning umumiy tizimiga kiritiladi.
Avariyaga qarshi avtomatik himoya tizimini ishga tushishi uchun signallarni shakllantirish aylanuvchi moddalarning xususiyatlari va jarayonning tabiati bilan belgilanadigan parametrlarning ruxsat etilgan chegaraviy qiymatlariga asoslanishi kerak.
33. Portlash xavfi I, II va III toifali texnologik bloklar boʻlgan obyektlarda avariyaga qarshi avtomatik himoyalash uchun avtomatlashtirish vositalari qoʻllanilishi kerak.
34. Tarkibida portlash xavfi I toifali texnologik bloklar boʻlgan obyektlar ishga tushirishni va ish rejimiga chiqish hamda toʻxtatishni nazorat qilish, boshqarish hamda avariyaga qarshi himoya tizimlari bilan jihozlanishi shart.
Tarkibida portlash xavfi I toifasiga kiruvchi texnologik bloklar boʻlgan obyektlar ishga tushirish, ish rejimiga oʻtish va toʻxtatish jarayonlarini nazorat qilish, boshqarish hamda avariyaviy holatlarga qarshi himoya tizimlari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
35. Texnologik tizimning energiya barqarorligi unga ulangan agregatlarning portlash xavfi toifasi, texnologik jarayonning oʻziga xos xususiyatlari hamda energiyaga boʻlgan talabni inobatga olingan holda, elektr taʼminotining oqilona sxemasi orqali taʼminlanadi.
Bunday tizim majburiy ravishda asosiy va zaxira (muqobil) quvvat manbalariga ega boʻlishi shart boʻlib, ularning ishonchliligi quyidagi holatlarning oldini olishi kerak:
tizimning germetikligi buzilishi (harakatlanuvchi ulanishlarning germetizatsiyasi buzilishi, ortiqcha bosim natijasida uskuna buzilishi);
tizimda portlovchi muhitning shakllanishi (reaksion zonada mahsulotlarning boʻlish vaqtining oshishi, unga kiradigan mahsulotlar nisbatining buzilishi, nazoratsiz jarayonlarning rivojlanishi).
Energiya barqarorligini tavsiflovchi parametrlar, ushbu barqarorlikni taʼminlash vositalari va usullari jarayonni ishlab chiqishda aniqlanib tartibga solinishi kerak.
36. Havo bilan birga portlovchi aralashmalar hosil qilish qobiliyatiga ega boʻlgan yonuvchan mahsulotlar (gazsimon va suyuq) bilan ishlov beriladigan texnologik tizimlar germetik tarzda muhrlangan boʻlishi kerak va barcha ish rejimlarida atrof-muhitda ushbu moddalarning xavfli konsentratsiyasining paydo boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
3-bob. Texnologik jarayonlarni nazorat qilish, boshqarish, signalizatsiya va avariyaga qarshi avtomatik himoyalash tizimlariga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari
1-§. Texnologik jarayonlarni boshqarish tizimlari
37. Texnologik jarayonlarni nazorat qilish tizimlari avariyaga qarshi avtomatik himoyalash tizimlari jarayon parametrlarini saqlashning belgilangan aniqligini, texnologik jarayonlarning ishonchliligi va xavfsizligini taʼminlashi kerak.
38. Texnologik jarayonlarning ishonchliligi, tezligi, oʻlchash tizimlarining ruxsat etilgan xatoligi va boshqa texnik tavsiflardan kelib chiqqan holda nazorat, boshqaruv va avariya holatlarida harakat qilish portlash xavfi toifasiga qarab amalga oshirilishi kerak.
49. Optimal usullar va avtomatik avariya holatlaridan himoya qilish vositalari texnologik obyektlarning xavf-xatarlarini tahlil qilish, yuzaga kelishi mumkin boʻlgan avariya holatlarining paydo boʻlishi va rivojlanishi shartlari, texnologik jarayonlarning xususiyatlari va uskunalar bilan jihozlanganligi asosida tanlanadi.
Avariyadan himoyalash tizimlari uchun vositalarni oqilona tanlash ularning ishonchliligi, ishlash tezligi va aniqligini hisobga olgan holda amalga oshirilishi kerak.
40. Ishlab chiqarish binolari va tashqi qurilmalarning portlash xavfli zonalarida elektr jihozlari va nazorat, boshqaruv va avariya xavfsizligi tizimlari elementlarini, shuningdek, aloqa va ogohlantirish tizimlarini joylashtirish kerak.
41. Portlash xavfli hududlarda havoning gaz bilan ifloslanishini koʻrsatish uchun yorugʻlik va ovozli signalizatsiya qurilmalari oʻrnatilishi kerak.
42. Avariya holatlarini bartaraf etish rejasi asosida foydalaniladigan avtomatik jihozlar, texnologik reglamentga muvofiq belgilanishi kerak.
43. Kuzatuv, nazorat qilish va avariyani bartaraf etish tizimlari, shuningdek, aloqa va xabar berish tizimlari ularning funksional maqsadi, himoya sozlamalari qiymatlari va kuzatilayotgan parametrlarning kritik qiymatlarini aniq aks ettiruvchi tegishli yozuvlar bilan belgilanadi.
44. Nazorat, boshqaruv va avariya holatlardan himoya qilish tizimlarini, shuningdek aloqa va xabar berish tizimlarini joylashtirish texnik xizmat koʻrsatish uchun qulay va xavfsiz joylarda amalga oshiriladi.
45. Etilen oksidi saqlanadigan joylarda tebranish, texnologik mahsulotlar bilan ifloslanish, tizimlarning aniqligi, ishonchliligi va tezligiga taʼsir qiluvchi mexanik va boshqa zararli taʼsirlarni sodir boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
46. Texnologik tizimlarga oʻzgartirish kiritishda va ularning elementlarini, uskunalar va quvurlarni germetikligini buzmasdan demontaj qilish imkoniyatini yaratuvchi chora-tadbirlar va vositalar nazarda tutilishi kerak.
47. Portlash xavfi I toifali texnologik bloklari boʻlgan obyektlarni oʻz ichiga olgan jarayonlar (elektron boshqaruv va avtomatlashtirish uskunalari), jumladan hisoblash uskunalari avtomatik texnologik jarayonlarni boshqarish tizimlari bilan jihozlanishi kerak.
48. Texnologik jarayonlarni boshqarish tizimini avtomatlashtirish quyidagi talablarga javob berishi kerak:
jarayon parametrlarini doimiy nazorat qilish va ularning tartibga solinadigan qiymatlarini saqlab turish rejimini boshqarish;
texnologik jarayonlarni boshqarish tizimi uskunasini soz holatini doimo nazorat qilish, tizim ishlab ketishini roʻyxatdan oʻtkazish va kuzatish;
obyekt ichidagi havo sifatini doimiy monitoring qilish;
parametrlarning tanqidiy qiymatlarga oʻzgarishini doimiy tahlil qilish va sodir boʻlishi mumkin boʻlgan avariyani bashorat qilish;
avariya holatini bartaraf etish tizimlarining ishlashi, optimal nazorat tadbirlarini tanlash va amalga oshirish;
texnologik jarayonlarni boshqarish tizimi uskunalarining uzluksiz va ishonchli ishlashi, shuningdek optimal boshqaruv tizimini tanlash va samarali amalga oshirilishi taʼminlanishi;
yuqori darajadagi boshqaruv tizimiga obyektning xavfsizlik holati toʻgʻrisida maʼlumot berish.
49. Boshqaruv xonalarida portlash xavfini belgilovchi (parametrlarining ogohlantiruvchi qiymatlariga erishilganda) yorugʻlik va tovush signalizatsiyasi oʻrnatilishi kerak.
Yorugʻlik va tovush signalizatsiyasining ishga yaroqliligi yiliga kamida 1 marotaba tekshirilishi kerak.
50. Har bir texnologik tizim uchun unga kiritilgan texnologik birliklarning portlash xavfini kamaytirishda quyidagi choralarni koʻzda tutish kerak:
texnologik asbob-uskunalar ichidagi portlashlar va yongʻinlarni oldini olish;
texnologik asbob-uskunalarni vayron boʻlishdan himoya qilish va avariya holatlarda bosimni pasaytirishda undan yonuvchi moddalarning atmosferaga chiqishini maksimal darajada cheklash;
sanoat bino va inshootlari, tashqi qurilmalarida portlash va yongʻinlar ehtimolini bartaraf etish;
sanoat bino va inshootlari va tashqi qurilmalardagi portlashlar va yongʻinlarni ogʻir oqibatlarini kamaytirish.
2-§. Avariyaga qarshi avtomatik himoya tizimlari
51. Avariyaviy holatlarda avariyaga qarshi avtomatik himoya tizimlarini ishonchliligi va taʼsir qilish muddati, loyihaning texnologik qismi talablarini hisobga olgan holda, avariya holatlarda avtomatik himoya tizimlarini ishlab chiquvchilari tomonidan belgilanadi.
Obyektga kiritilgan texnologik bloklarning portlash xavfi va mumkin boʻlgan avariyaning rivojlanish vaqti hisobga olinadi.
Avtomatik himoya tizimlarining ishga tushish vaqti jarayonning xavfli rivojlanishini oldini oladigan darajada boʻlishi kerak.
Avtomatik himoya tizimlarida jarayonning portlash xavfini aniqlaydigan parametrlarni kuzatish uchun koʻp nuqtali qurilmalardan foydalanish taqiqlanadi.
52. Portlovchi texnologik obyektlar uchun nazorat qilish, boshqarish va avariya xavfsizligi tizimlari kompleks sinovdan oʻtkazilishi kerak.
Seriyali ishlab chiqarilgan qurilmalar, qurilmalarni ishlab chiqaruvchi tashkilotlar tomonidan stend sinovlari natijalariga koʻra yaroqliligi yuzasidan tekshiruvdan oʻtkaziladi.
Tekshiruv natijalari uskuna pasportida qayd etilishi kerak.
Nazorat qilish, boshqarish va avariya xavfsizligi tizimlaridagi qurilmalar quyidagi talablarga javob berishi kerak:
nosozliklarning oʻrtacha kvadrat ogʻishi (X) matematik kutish qiymatining M(X) 0,2 dan koʻp emas boʻlishi;
qurilmalarning uzluksiz ishlash muddati 360 soatdan kam boʻlmasligi;
elementlar va asboblarning ishlashi, ishga tushirish vaqti tugagan vaqtdan boshlab M (X) matematik kutilish qiymatining 0,3 qismigacha boʻlgan davrda amalga oshirilishi.
53. Texnologik obyektlar va ularning tarkibiy elementlari uchun avtomatik himoya tizimlarini tanlash, himoya ostidagi obyektning butun ekspluatatsiya (foydalanish) davrida yaʼni taʼmirlash oraligʻi mobaynida uzluksiz ishlashini taʼminlash, shuningdek, texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlashga oid belgilangan talablarga muvofiqligini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
Boshqaruv tizimining nosozligi yoki ishlamay qolishi avariya holatlardan himoya tizimining funksional ishlashiga taʼsir koʻrsatmasligi lozim.
54. Avtomatik himoya tizimlari texnologik jarayonning normal borishi, buzilishining tasodifiy va qisqa muddatli signallaridan faollashishi, shu jumladan zaxira yoki avariya holatlarida quvvat manbaiga oʻtgan taqdirda ishga tushishi istisno qilinishi kerak.
55. Nazorat va avariyalardan himoya tizimlarini taʼminlovchi elektroenergiya oʻchganida yoki siqilgan havo yetkazib berish toʻxtatilganda, ular texnologik obyektni xavfsiz holatga oʻtkazishni taʼminlashi kerak.
Elektr quvvati tiklanganda ushbu tizimlarda oʻzboshimchalik bilan almashtirish imkoniyatini istisno qilish kerak.
Avtomatik himoya tizimlari ishga tushirilgandan soʻng texnologik obyektni ish holatiga qaytarish texnik xodimlar tomonidan amalga oshiriladi.
56. Loyiha hujjatlarida, texnologik reglamentlarda va barcha portlash xavfi toifalarining texnologik bloklari boʻlgan obyektlar uchun avariyadan himoya tizimlarining roʻyxatlarida xavfli parametrlarni himoya qilish moslamalari bilan bir qatorda muhim parametr qiymatlari chegaralari koʻrsatilgan boʻlishi kerak.
57. Avtomatik himoya tizimlarining sozlamalari qiymatlari oʻlchov vositalarining signalizatsiya qurilmalari ishlashidagi xatolar, tizimning tezligi, parametrlarning mumkin boʻlgan oʻzgarish tezligi va texnologik blokning portlash xavfi toifasini hisobga olgan holda aniqlanadi.
Avtomatik himoya tizimlarining javob vaqti parametrning ogohlantirish qiymatidan maksimal ruxsat etilgan qiymatga oʻtishi uchun zarur boʻlgan vaqtdan kamroq boʻlishi kerak.
Uskunalarning qiymatlari loyihada va texnologik reglamentda keltiriladi.
58. Portlash xavfi har qanday toifadagi texnologik bloklarga ega boʻlgan obyektlar uchun obyektlarning portlash xavfini belgilovchi parametrlarning ogohlantiruvchi qiymatlari boʻyicha avariyadan oldingi signalizatsiya nazarda tutilishi kerak.
59. Avtomatik himoya tizimlarining bajarish mexanizmlari, ushbu mexanizmlardagi chegaraviy holat koʻrsatkichlaridan tashqari, boshqaruv xonasida chegaraviy holatlarini koʻrsatishga imkon beruvchi qurilmalarga ega boʻlishi kerak.
60. Avariya holatida avtomatik himoya tizimlarining ishonchliligi har xil turdagi apparaturalar bilan zahiralash, vaqtinchalik, funksional va oʻz-oʻzini diagnostika tizimlari bilan taʼminlanishi kerak.
Zahiralashning yetarliligi va uning turlari loyiha ishlab chiqaruvchi tomonidan asoslanishi kerak.
61. Portlash xavfi I toifasiga kiruvchi texnologik bloklarga ega obyektlarda, portlash xavfini aniqlovchi parametrlarni nazorat qilishning ishonchliligini taʼminlash uchun kuzatuv tizimlari takrorlanuvchan boʻlishi, texnologik jihatdan bogʻliq parametrlar qiymatlarini taqqoslay olishi hamda tizimning ish holatini nazorat qiluvchi oʻz-oʻzini diagnostika funksiyasiga ega boʻlishi kerak.
Portlash xavfi II va III toifasiga kiruvchi texnologik bloklarga ega obyektlarda, kritik qiymatlarga ega boʻlgan monitoring parametrlarining ishonchliligini taʼminlash uchun texnik yechimlar loyihachi tomonidan ishlab chiqilishi kerak.
62. Portlash xavfi mavjud boʻlgan har qanday toifadagi texnologik bloklarga ega obyektlarda avariyaviy himoya tizimlarida blokdan chiqarish (yaʼni chetlab oʻtish) kalitlarini oʻrnatishga faqatgina uskunalarni ishga tushirish, toʻxtatish yoki almashtirish jarayonlarini xavfsiz amalga oshirish zarur boʻlgan hollardagina ruxsat etilishi kerak.
Himoya parametrlarini va ularning oʻchirishning barcha holatlarini davomiyligini qayd etadigan qurilmalar taqdim etiladi.
63 Portlash xavfi I toifasiga kiruvchi texnologik bloklarda portlash xavfini aniqlovchi parametrlarning monitoringi alohida namunalar olish nuqtalarida joylashtirilgan, kamida ikkita oʻzaro mustaqil datchiklar orqali taʼminlanishi kerak.
64. Har bir aniq hollarda jarayonning portlash xavfliligini belgilaydigan nazorat qiluvchi parametrlar roʻyxati jarayonni ishlab chiquvchisi tomonidan tuzilishi kerak.
3-§ Avariya holatlarini bartaraf etish qurilmalari
65. Texnologik tizimlarda avariyalarning oldini olish va ularning rivojlanishiga yoʻl qoʻymaslik uchun avariya holatlarini bartaraf etish qurilmalardan foydalanish kerak.
66. Avariyalarning oldini olish va ularning rivojlanishini toʻxtatish uchun texnologik tizimlarda yopuvchi armaturalar, toʻsuvchi klapanlar va boshqa oʻchirish moslamalari, bosim ortishiga qarshi himoya vositalari, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari qoʻllanilishi kerak.
67 Usullar va vositalarni tanlash, himoya qilish tizimi elementlarining ishlash ketma-ketligini ishlab chiqish, avariyalarning rivojlanishini bartaraf etish va oldini olish texnologik jarayonning xususiyatlarini va obyektga kiruvchi texnologik bloklarning portlash xavfi toifasini hisobga olgan holda loyiha hujjatlarida belgilanishi va texnologik reglamentda aks ettirilishi kerak.
68. Himoya tizimi elementlarining ishga tushish tartibi, usul va vositalarni tanlash, avariyalarni rivojlanishini bartaraf etish va ularni oldini olish loyiha hujjatlarida aks ettirilishi kerak.
69. Barcha portlash xavfi toifasiga kiruvchi texnologik bloklarda, shuningdek yonuvchan muhitlarning oksidlovchi moddalarga nisbati tartibga solinadigan barcha tizimlarda avariya holatlarida oʻchirish maqsadida tezkorlik va ishonchlilik talablari asosida yopuvchi-nazorat armaturasi toʻsuvchi moslama sifatida qoʻllanilishiga ruxsat beriladi.
70. Uskunaga oʻrnatilgan himoya vositalari ishlab ketganda, xizmat koʻrsatayotgan xodimlarni jarohatlanishi va portlash xavfi bor mahsulotlarni ish joylariga va atrof-muhitga chiqarib yuborilishining oldi olinishi kerak.
71. Texnologik tizimlarni portlashdan himoyalash uchun qoʻllanadigan armatura, saqlash moslamalari, alangani kengayib ketishiga yoʻl qoʻymaydigan vositalarni tayyorlash, sinash va montaj qilishda muvofiqlik pasportiga ega moslamalardan foydalanish kerak.
72. Portlash xavfi mavjud boʻlgan mahsulotli texnologik apparatlar (quvurlar)da saqlash moslamalarini oʻrnatishda, ularning minimal ishlash chastotasini taʼminlaydigan texnik vositalar va avtomatik tartibga solish tizimlari koʻzda tutilishi kerak.
73. Apparatlar va bosim ortishiga qarshi himoya qilish vositalarini tanlash, hisoblash va ishlatish amaldagi normativ hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.
4-§ Avtomatik gazni tahlil qilish uskunalari
74. Etilen oksidi chiqishi mumkin boʻlgan binolar etilen oksidi tarkibini aniqlash va nazorat qilish uchun avtomatik gazni tahlil qilish uskunalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
75. Avtomatik gazni tahlil qilish uskunalari quyidagi talablarga javob berishi lozim:
doimiy ishlash rejimida va real vaqt rejimida etilen oksidi konsentratsiyasini aniqlash imkoniyatiga ega boʻlishi;
aniqlik va ishonchlilik darajasi yuqori boʻlishi, sanoat sharoitlarida muhitning agressivligi va harorat oʻzgarishlariga chidamli boʻlishi;
signalizatsiya tizimlari bilan integratsiyalashgan boʻlishi (yorugʻlik, ovozli va masofaviy signal uzatish funksiyalari);
meʼyoriy chegaralar (maksimal ruxsat etilgan konsentratsiya) oshgan holatda avtomatik tarzda avariya holatida shamollatish, yuvish yoki toʻsuvchi tizimlarni ishga tushirishni taʼminlashi;
qayta kalibrlash (tekshirish) va servis xizmatlari uchun qulay kirish imkoniyatlari mavjud boʻlishi.
76. Avtomatik gazni tahlil qilish uskunalari etilen oksidining konsentratsiyasini doimiy monitoring qilish, aniqlangan xavf darajalariga javoban tezkor signal berish va tegishli avariya holatida shamollatish tizimlarni ishga tushirish uchun moʻljallangan boʻlishi kerak.
77. Avariya holatida shamollatish tizimidan chiqariladigan chiqindilar etilen oksidini zararsizlantirishga moʻljallangan sanitariya kolonnasiga yoʻnaltirilishi kerak.
78. Etilen oksidini avariya holatida zararsizlantirish tizimlari avariya holatini bartaraf qilish uchun yetarli miqdordagi zararsizlantirish eritmalar zaxirasi bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
79. Datchik yoki namuna olish analizatorlarni oʻrnatish joylari va soni loyihada belgilanishi kerak.
80. Portlash xavfi boʻlgan texnologik yangi jarayonlar va asbob-uskunalarni montaj qilish, taʼmirlash va ishga tushirish, shuningdek suyultirilgan uglevodorod gaz saqlanadigan idishlar hamda hajmi 150 litrdan yuqori boʻlgan ballonlar guruhini montaj qilish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsiz foydalanish bilan shugʻullanuvchi tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.
Portlash xavfi yuqori boʻlgan etilen oksidini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tashish, saqlash va ishlab chiqarishda xavfsiz foydalanish qoidalariga 2-ILOVA
Etilen oksidining fizik va kimyoviy xususiyatlari
1. Etilen oksidi (etilenoksiid, oksiran, 1, 2-epoksietan) C2N4O formulali organik moddadir. Shirin hidli bu rangsiz gaz etilenning hosilasi boʻlib, oddiy epoksid — bitta kislorod atomi va ikkita metilen guruhi boʻlgan uch aʼzoli geterotsikldir.
Molekulyar tuzilishining oʻziga xos xususiyatlari sababli, etilen oksidi sikl ochilishi bilan qoʻshilish reaksiyalariga uchraydi va shuga oson polimerlanishadi.
Etilen oksidi asosiy organik sintezning muhim obyektlaridan biri boʻlib, koʻplab kimyoviy moddalar va yarim tayyor mahsulotlar, xususan etilen glikollar, etanolaminlar, oddiy va murakkab glikol va poliglikol efirlari va boshqa birikmalarni olish uchun keng qoʻllaniladi.
2. Suyultirilgan holatda etilen oksidi yonuvchan, portlovchi va yonish xavfi boʻlgan suyuqlik boʻlib, quyidagi xususiyatlarga ega hisoblanadi:
qaynash nuqtasi — 10,4 °C;
chaqnash nuqtasi — minus 18 °C;
oʻz-oʻzidan yonish harorati — 430 °C;
olov tarqalishi konsentratsiyasi chegaralari pastki — 3,2, yuqori — 100 foiz (hajm);
maksimal portlash bosimi portlash sharoitlariga qarab bosimdan 16 baravar yuqori boʻlishi mumkin;
normal olov tarqalish tezligi 0,895 m/s.
3. Etilen oksidi katalizatorlar (aluminiy, temir va qalayning suvsiz xloridlari, aluminiy va temir oksidlari, metall kaliy, ishqorli metallar gidroksidlari, kislotalar, organik asoslar va ammiak) bilan aloqa qilganda parchalanishi yoki polimerlanishi mumkin.
Etilen oksidining tez parchalanishi yoki polimerizatsiyasi portlashga olib kelishi mumkin boʻlgan issiqlik chiqishi bilan birga keladi. Reaksiya hatto xona haroratida ham tezlashadi, bu 30 C dan yuqori haroratlarda portlashga olib kelishi mumkin.
4. Etilen oksididan foydalanganda yongʻin xavfsizligi va portlash xavfsizligi talablariga rioya qilinishi kerak.
5. Etilen oksidi inson tanasiga yuqori nafas yoʻllari orqali kirishi mumkin. Ish joyi havosida etilen oksidining ruxsat etilgan maksimal konsentratsiyasi (PDK) 3 mg/m 3 (maksimal bir martalik), 1,3 mg/m 3 (oʻrtacha bir ish kunida)ni tashkil etadi.
6. Etilen oksidi zaharlash va narkotik taʼsirga ega maksimal ruxsat etilgan konsentratsiyadan oshib ketadigan konsentratsiyalarda etilen oksidining nafas orqali kirishi oʻtkir zaharlanish va surunkali intoksikatsiyaga olib kelishi mumkin.
Etilen oksidi teriga, yuqori nafas yoʻllarining shilliq pardalariga va koʻzlarga tushganda tirnash xususiyati beruvchi taʼsirga ega hisoblanadi.
7. Etilen oksidi kanserogen hisoblanadi.
8. Etilen oksidi issiqlik taʼsirida kuchli polimerlanadi (oʻz-oʻzidan reaksiyaga kirishadi).
Etilen oksidi oksidlovchi moddalar (perxloratlar, peroksidlar, permanganatlar, xloratlar, nitratlar, xlor, brom va ftor) va havo ishtirokida juda portlovchi hisoblanadi.
9. Etilen oksidi ammiak, metallar (kaliy, kumush, simob), spirtlar, merkaptanlar, sianidlar, aminlar va galogenlangan uglevodorodlar (metilenxlorid va trikloretilen) bilan mos kelmaydi.
Rais A. RAFIQOV
Ichki ishlar vaziri A. TASHPULATOV
Favqulodda vaziyatlar vaziri B. KUDRATXODJAYEV
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A. ABDUXAKIMOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari J. URUNOV
Toshkent sh.,
2025-yil 21-avgust,
2025-yil 20-avgust
2025-yil 13-avgust
2025-yil 12-avgust
2025-yil 11-avgust
2025-yil 7-avgust
2025-yil 6-avgust
2025-yil 5-avgust
18-son