UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 26-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 26 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Спорт паспортининг

ШАКЛИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги низомнинг 6 — 8-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.

1-жадвал Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқча миқдори, тн Юриладиган 1 км масофа учун тариф, сўмда (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда) 0 дан 5 гача 0,08 5 дан 10 гача 0,12 10 дан 15 гача 0,24 15 дан 20 гача 0,42 20 дан 25 гача 0,63 25 дан 30 гача 0,97 30 дан 35 гача 1,39 35 дан 40 гача 1,94 40 дан 45 гача 2,66 45 дан 50 гача 3,59 50 ва ундан юқори 4,22

Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган юк учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.

2-жадвал Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од) Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юклама билан юрилган масофа учун тариф, сўмда (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда) 1,01 дан 1,05 гача 0,23 1,05 дан 1,10 гача 0,25 1,10 дан 1,15 гача 0,59 1,15 дан 1,20 гача 0,76 1,20 дан 1,25 гача 0,89 1,25 дан 1,30 гача 1,06 1,30 дан 1,35 гача 1,27 1,35 дан 1,40 гача 1,48 1,40 дан 1,45 гача 1,73 1,45 дан 1,50 гача 2,03 1,50 дан 1,55 гача 2,32 1,55 дан 1,60 гача 2,70 1,60 дан 1,65 гача 3,08 1,65 дан 1,70 гача 3,59 1,70 дан 1,75 гача 4,01 1,75 дан 1,80 гача 4,55 1,80 дан 1,85 гача 5,15 1,85 дан 1,90 гача 5,82 1,90 дан 1,95 гача 6,50 1,95 дан 2,00 гача 7,30 2,00 ва ундан юқори 8,44

7. Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 0,32 фоизи миқдорида ундирилади.

8. Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда рухсатнома бериш учун тўланадиган тўлов миқдори «Лицензия» автоматлаштирилган ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланади:

100 км га қадар БҲМнинг 54 фоизи миқдорида;

ҳар бир кейинги км учун БҲМнинг 0,24 фоизи миқдорида».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби қуйидаги мазмундаги 6 5 -банд билан тўлдирилсин:

«6 5 . Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан «Ватандош» картаси амал қилиш даврида «Ватандош» картаси эгаларининг оила аъзолари (ота-онаси, эри (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари)га амалдаги виза муддатини узайтиришда кўп марталик визалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилиб берилади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Мактаб ва мактабдан ташқари таълим, маданият ва спорт муассасалари педагог ва бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларининг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси 3,396 3,178 2,961 2,753 2,552 » .

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Низом Камолиддин Беҳзод номидаги ва «Олий Бош қўмондон» давлат стипендияларини тайинлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида :

а) 1-илованинг 41-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома бериш учун аризаларни кўриб чиқишда ҳар гал:

жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 коэффициенти миқдорида;

табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 коэффициенти миқдорида ундирилади.

Ариза кўриб чиқилгани учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди»;

б) 2-илованинг 38-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома бериш учун аризаларни кўриб чиқишда ҳар гал:

жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 коэффициенти миқдорида;

табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 коэффициенти миқдорида ундирилади.

Ариза кўриб чиқилгани учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумтаълим муассасалари рўйхати қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-бандлар билан тўлдирилсин:

«7. Тошкент вилояти Пискент туманидаги 9-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 50-сон манзил-колонияси қошидаги филиали.

8. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 14-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Учинчи минтақавий ҳудуд 29-сон манзил-колонияси қошидаги филиали».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ваколатхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 ноябрдаги 933-сон қарорида :

а) қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:

«5 1 . Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан, заруратга кўра, тасдиқланган бюджет доирасида UzFDIнинг харажатлар сметасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин»;

б) 1-илованинг 7-позицияси «Лавозими» устунидаги «Бош ҳисобчи ва офис менежер» сўзлари «Бош ҳисобчи, офис менежер ва ҳайдовчи» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарори билан тасдиқланган «Нукус» ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудлар чегараси таърифи қуйидаги мазмундаги «9-ер участкаси» бўлими билан тўлдирилсин:

« 9-ер участкаси

1-бошланғич нуқта Беруний тумани, «Абай» МФЙ ҳудуди А-380 автомобиль йўли бўйидан жанубий томонда 92 метр масофа узоқликда жойлашган.

1-нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда 211,7 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан А-380 автомобиль йўли бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 1092 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда А-380 автомобиль йўли томонга 211,7 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан А-380 автомобиль йўли бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 462 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда 114,1 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан жануби-шарқий йўналишда А-380 автомобиль йўли бўйлаб 84,6 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда А-380 автомобиль йўли томонга 112,0 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.

8-нуқтадан жануби-шарқий йўналишда А-380 автомобиль йўли бўйлаб 528,0 метр масофада 1-нуқтагача давом этади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Низом Камолиддин Беҳзод номидаги ва «Олий Бош қўмондон» давлат стипендияларини олувчи талаба ва курсантларга стипендиялар тайинлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомнинг 57-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кичик саноат зоналари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аукцион орқали ер ижарага олинганда ижара тўловлари лойиҳа ишга тушгунга қадар, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга тўлашни кечиктириб тўлаши мумкин».

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 майдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган «Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Чироқчи» ЭИЗнинг Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Макрид» МФЙ ҳудудидаги 37,4 гектар ер майдони, қўйидаги чегаралар билан:

ғарб томондан — «Мухтор арзи Камол» фермер хўжалиги;

шимол томондан — «Юқори Чил» фермер хўжалиги ва «Абдул Вохид Муртазохон ўғиллари» фермер хўжалиги ер майдони;

шарқ томондан — яйлов ва дала йўли;

жануб томондан — аҳоли яшаш пункти ҳудуди».

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорининг 3-банди «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида :

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентининг 32 1 -банди қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ватандош» картасига эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда уларга нисбатан мазкур бандда кўрсатилган кўчмас мулкнинг қиймати татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди».

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг олтинчи хатбошиси «Давлат ташкилотининг дипломли аудитори (CGAP)» сўзларидан кейин «Сертификатланган профессионал Ички аудитор» (DipCPIA) сертификати» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 5 1 -боб билан тўлдирилсин:

«5 1 -боб. Малака имтиҳони натижалари юзасидан апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

35 1 . Малака имтиҳони натижаси бўйича уларга нисбатан салбий қарор чиқарилган талабгорлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.

Апелляция комиссияси берилган апелляцияни ўн календарь кун ичида кўриб чиқади.

Апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида апелляция берган номзод бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин. Бунда апелляция берган номзод апелляцияни кўриб чиқиш жараёни ўтказиладиган сана ва шакли тўғрисида уч кун олдин электрон почта ёки СМС-хабарнома орқали хабардор қилинади.

35 2 . Апелляция комиссияси аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан тузилади.

Апелляция комиссияси беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ҳамда унинг таркибига Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан бир нафар ҳамда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларидан вакиллар киритилади.

Апелляция комиссияси раиси ҳамда котиби аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг вакилларидан тайинланади.

Апелляция комиссияси ҳужжатларини юритиш ва баённомаларни расмийлаштириш апелляция комиссияси котиби томонидан амалга оширилади.

Апелляция комиссияси таркиби ҳар икки йилда белгиланган тартибда янгиланади.

Апелляция комиссияси йиғилишида апелляция комиссияси раиси ҳамда комиссия қолган аъзоларининг камида икки нафари иштирок этган тақдирда, йиғилиш ваколатли ҳисобланади.

35 3 . Апелляция комиссияси малака имтиҳони натижаларини аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг маълумотлари асосида баённома тузиш орқали расмийлаштиради.

Апелляция комиссияси йиғилиши видеоёзувга туширилади ва ушбу видеоёзувлар апелляция комиссияси баённомасига илова қилинади.

Баённома апелляция комиссияси раиси томонидан (раис қатнашмаган тақдирда, раис ўринбосари томонидан) тасдиқланади ва йиғилишда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.

35 4 . Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

талабгорнинг эътирозлари ўз тасдиғини топиб, саволлар ёки жавоблар нотўғри экани аниқланганда ҳамда балларни қайта ҳисоблаш натижасида даъвогарнинг балли белгиланган ўтиш баллига етган ёки ундан ошган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

талабгорнинг эътирозлари ўз тасдиғини топмаган ёки талабгорнинг эътирозлари ўз тасдиғини топиб, балларни қайта ҳисоблаш натижасида даъвогарнинг балли белгиланган ўтиш баллига етмаган тақдирда, комиссия қарорини ўзгаришсиз қолдириш;

малака имтиҳонини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, малака имтиҳонини қайтадан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

35 5 . Малака имтиҳонини қайтадан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бундай қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари малака имтиҳонини топшира олмаган деб ҳисобланган даъвогар учун қайтадан имтиҳон топшириш кунини белгилайди.

35 6 . Қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчи ёзма равишда (электрон почта орқали) хабардор қилинади.

35 7 . Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди. Талабгор Апелляция комиссияси қароридан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин»;

в) қуйидаги мазмундаги 50 1 -банд билан тўлдирилсин:

«50 1 . Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш ва қайта расмийлаштириш рад этилгани устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин»;

г) 58-банддаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомнинг 23-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда Ёшлар саноат зоналари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион орқали ер ижарага олинганда, ижара тўловлари лойиҳа ишга тушгунга қадар, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга кечиктириб тўланиши мумкин».

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 июлдаги 463-сон қарорида :

а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ваколатхона директори қонунчиликда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва озод этилади;

в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги савдо ваколатхонаси штат жадвали

АҚШ долл. Т/р Лавозими Штат бирликлари сони Ойлик иш ҳақи (2025 йил 1 сентябрдан) Ойлик иш ҳақи (2025 йил 1 октябрдан) Йиллик иш ҳақи тўлаш фонди * Жами 10 22 855 32 650 251 568 1. Директор 1 3 150 4 500 34 673 2. Директор ўринбосари 1 2 975 4 250 32 746 3. Инвестиция масалалари бўйича менежер 1 2 625 3 750 28 894 4. Молия институтлари билан ишлаш бўйича менежер 1 2 625 3 750 28 894 5. Ташқи савдо масалалари бўйича менежер 1 2 625 3 750 28 894 6. Ташқи савдо масалалари бўйича менежер 1 2 625 3 750 28 894 7. Бош ҳисобчи 1 2 625 3 750 28 894 8. Иш юритувчи 1 1 505 2 150 16 566 9. Ҳайдовчи 1 1 365 1 950 15 025 10. Фаррош 1 735 1050 8 090

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 73-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Олий Бош қўмондон» давлат стипендияси соҳиби бўлган курсантлар бакалавриатни тамомлагач, камида икки йил ҳарбий хизматни (хизматни) ўтагандан сўнг, мутахассислиги бўйича беш йил мобайнида Университетнинг магистратурасига умумий қабул квота доирасида кириш имтиҳонларисиз ва мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги чекловларни инобатга олмаган ҳолда ўқишга қабул қилинади».

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 5-иловада :

5-позициянинг учинчи устунида:

тўққизинчи ва ўн еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўнинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

8-позициянинг учинчи устунидаги «3 кун» сўзлари «уч иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициянинг учинчи устунида:

ўн тўртинчи хатбоши «лицензиатда мавжудлиги» сўзларидан кейин «(агар мавжуд бўлса)» сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн тўққизинчи — йигирма биринчи хатбошилар тегишлича ўн саккизинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 27-иловада :

9-позициянинг учинчи устунида:

«б» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қуйидаги талабларга жавоб берувчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши: мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлган лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган бино ёки хоналар (тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мазкур талаб татбиқ этилмайди), шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги»;

«в» кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«тиббиёт чиқиндиларини санитария-гигиена ва экология талабларига мос бўлган марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ташкил этилган ёки тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ташкилот билан шартнома тузилган бўлиши;

марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ташкил этилмаган тақдирда, тиббиёт чиқиндиларини уларнинг морфологик таркибига кўра турларга ажратган ҳолда утилизация қилиш корхоналарига топшириш»;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида)»;

в) 29-иловада :

9-позициянинг учинчи устунида:

«л» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги»;

10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, «Зарур амалиётлар маркази» ДМ ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (объектда ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисида). Бунда ушбу ваколатли органлар ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли келишувни лицензияловчи органга тақдим этишлари лозим. ».

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :

а) 11-иловада :

5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:

«в) чет эллик ижодкорлар концерт дастури учун концерт дастурида ижро этиладиган қўшиқлар муаллифлари кўрсатиб ўтилган ҳолда тўлиқ матни;

тадбир ташкилотчиси ва хорижий санъаткор ўртасида тузилган шартнома (шартномада концертда бузғунчилик ғояларини тарғиб этмаслик, давлатлар ўртасида сиёсий жараёнларга муносабат билдирмаслик, одоб-ахлоқ қоидалари, саҳна маданияти ҳамда миллий маънавият ва қадриятларга салбий таъсир кўрсатувчи ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи хатти-ҳаракатлар қилмаслик каби талаблар тўлиқ акс эттирилиши шарт);

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасига ўтказиладиган концерт-томоша тадбирининг батафсил тафсилотларигача ёритиб берилган аниқ сценарийси (талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар келишиладиган органларга ҳам бир вақтнинг ўзида юборилади)»;

12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш учун «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ёки унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тадбир ўтказиладиган жойга чиққан ҳолда сценарийни ҳақиқатга тўғри келиши ўрганилади. Ўрганиш натижаси бўйича хулоса расмийлаштирилиб, ваколатли органга тақдим этилади»;

б) 14-илованинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилгани учун ундириладиган йиғим: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов МИҚДОРЛАРИ Фойдаланиш объектлари Ўсимликларни тайёрлаш учун рухсатнома қиймати Юридик ва жисмоний шахслар учун, базавий ҳисоблаш миқдорига коэффициентларда Қизил китобга киритилмаган ўсимликлар турлари, доривор ва озиқабоп ўсимликларнинг ёввойи турлари (қуруқ оғирлиги 1 кг) ҳамда тайёрлаш учун мўлжалланган ўсимликлар техник хомашёси (ўрганиш вақтида пиёзбошчадан ташқари, елим, шарбат, маймунжон меваси, малина, қорағат, чаканда, замбуруғ — ҳисоб хом ҳолда амалга оширилади) Зира (уруғи) 0,035 Турли данданал родиола (илдиз) 0,022 Ёввойи ҳолда ўсувчи мойчечак (тўпгул) 0,015 Оддий зирк (меваси), замбуруғ, яланғоч қизилмия, ковракнинг барча турлари, Самарқанд бўзночи 0,008 Туркистон Аюгаси (живучка) 0,007 Дўлана (гули, меваси), қора андиз, кийик ўт, илонпечак, каданопсис, икки уяли қичитқи ўт, лимон ўт, йирик япроқли алқор, Осиё ялпизи, очамбити, минг япроқли тоғ дасторбоши, катта баргизуб, дала қирқбўғини, доривор маврак, тиканли ковул, афсонак, Максимович равочи, наъматакнинг барча турлари, Анзура пиёзи 0,005 Арча (меваси), оддий исириқ, сув қалампири, қуш торон, майда гулли жамбил (тоғ райҳони), дағал қизилпойча, оқ қалдирмоқ, эрманнинг барча турлари, оддий минг япроқ, чебрец, уч бўғимли иттиканак, Туркистон арслон қуйруғи, оддий қамиш (м 3 ), шўравор цистанхе ва ўсимликларнинг бошқа турлари ҳамда уларнинг қисмлари 0,004 Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ботаника коллекцияларини (илмий, маданий-маърифий, таълим-тарбиявий ёки эстетик қийматга эга) яратиш учун ўсимликнинг бир донаси учун 0,002 Ўсимлик шарбати (елим) ва коврак барча турларининг (Қизил китобга киритилган турлар бундан мустасно) илдизи, уруғлигини олиш учун 1 кг хомашё миқдори — шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 5 баравари миқдорида Илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда Қизил китобга киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини ғамлашга (тўплашга) тўлов мазкур тур учун белгиланган тўловнинг 0,2 фоизи миқдорида ундирилади. »;

в) 18-илованинг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: а) жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи; б) табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи. »;

д) 20-илованинг 12-позицияси учинчи устунида:

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ватандош» картаси эгаларига»;

ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар тегишлича ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

г) 25-илованинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилгани учун ундириладиган йиғим: Юк ташувчилар учун: 100 км га қадар БҲМнинг 54 фоизи миқдорида; ҳар бир кейинги километр учун БҲМнинг 0,24 фоизи миқдорида. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов: Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори, тоннада Юриладиган 1 км масофа учун тариф, сўмда (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда) 0 дан 5 гача 0,08 5 дан 10 гача 0,12 10 дан 15 гача 0,24 15 дан 20 гача 0,42 20 дан 25 гача 0,63 25 дан 30 гача 0,97 30 дан 35 гача 1,39 35 дан 40 гача 1,94 40 дан 45 гача 2,66 45 дан 50 гача 3,59 50 ва ундан юқори 4,22 Оғир вазнли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов: Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од) Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юкламага 1 км учун тариф, сўмда (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда) 1,01 дан 1,05 гача 0,23 1,05 дан 1,10 гача 0,25 1,10 дан 1,15 гача 0,59 1,15 дан 1,20 гача 0,76 1,20 дан 1,25 гача 0,89 1,25 дан 1,30 гача 1,06 1,30 дан 1,35 гача 1,27 1,35 дан 1,40 гача 1,48 1,40 дан 1,45 гача 1,73 1,45 дан 1,50 гача 2,03 1,50 дан 1,55 гача 2,32 1,55 дан 1,60 гача 2,70 1,60 дан 1,65 гача 3,08 1,65 дан 1,70 гача 3,59 1,70 дан 1,75 гача 4,01 1,75 дан 1,80 гача 4,55 1,80 дан 1,85 гача 5,15 1,85 дан 1,90 гача 5,82 1,90 дан 1,95 гача 6,50 1,95 дан 2,00 гача 7,30 2,00 ва ундан юқори 8,44 Автотранспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун БҲМнинг 0,32 фоизи миқдорида ундирилади. ».

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 12 апрелдаги 177-сон қарорида :

а) 2-бандда :

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга «e-Residency» платформаси орқали шахсий идентификация рақамини бериш»;

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «e-Residency» платформасининг оператори ҳисобланади ҳамда ушбу платформани ишлаб чиқиш ва техник таъминлаш учун харажатлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2025 йил 1 октябрга қадар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан масофадан туриб, ариза бериш ҳамда ЖШШИР олиш имконияти бўлган «e-Residency» платформасини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 15 октябрга қадар ЖШШИР олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун масофадан туриб, Ягона идентификация тизимидан тўсиқларсиз рўйхатдан ўтказиш учун барча шарт-шароитларни яратсин»;

в) 1-иловада :

3-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги «Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«e-Residency» платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) — чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга муайян мамлакатда масофадан туриб, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни юритиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун идентификациядан жисмонан иштирокисиз ўтиш ва шахсий идентификация рақамини олиш имкониятини берадиган рақамли тизим»;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Талабгорларга шахсий идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан маълумотларни тўплаш пункти ёки Платформа орқали расмийлаштирилган талабнома асосида автоматлаштирилган тизим орқали шакллантирилади ва берилади»;

8-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«чет элда бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга — Платформа орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан»;

бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;

9-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«чет элда бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга — шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва халқаро стандартларга (ICAO) мос рақамли фотосурати»;

10-бандда :

биринчи хатбоши «маълумотларни тўплаш пунктига» сўзларидан кейин «ёки Платформа орқали» сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Талабгорлар шахсий идентификация рақамини олиш учун маълумотларни тўплаш пункти операторига ўзи келиб (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқаролари бундан мустасно) ёки Платформа орқали мурожаат этади. Маълумотларни тўплаш пункти оператори талабгорлар номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон талабномани тўлдиради»;

11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Платформа орқали мурожаат қилган хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар (бармоқ излари бундан мустасно) билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатини (ундаги фотосурат билан бирга) мустақил равишда электрон тизимга киритади ва реал вақт режимидаги юз қиёфаси орқали «lifeneest detection» усули қўлланилган ҳолда биометрик идентификациядан (Face-ID) ўтади;

13-бандда :

биринчи хатбошидаги «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар учун шахсий идентификация рақами уч иш куни давомида Платформа орқали электрон шаклда (Платформа орқали мурожаат қилинганда)»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

14-банднинг биринчи хатбошиси ва 17-банддаги «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловада :

1-босқичнинг «Тадбирлар» устуни «мурожаат қилиш» сўзларидан кейин «ёки Платформа орқали талабнома юбориш» сўзлари билан тўлдирилсин;

2-босқичнинг «Тадбирлар» 3-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-босқичда:

«Субъектлар» устунидаги «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Тадбирлар» устуни қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

«4. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун шахсий идентификация рақамини шакллантириш ва Платформа орқали талабгорга электрон шаклда юбориш»;

«Муддатлар» устуни қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Уч иш кунида»;

2-илованинг II бўлими қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

«6. Чет элда бўлган хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва халқаро стандартларга (ICAO) мос рақамли фотосурати».

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 1 июндаги 290-сон қарорида :

а) номи ва 2-банддан «ва Тошкент шаҳар» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) иловада :

номи , 1 ва 2-бандлардан «ва Тошкент шаҳар» сўзлари чиқариб ташлансин;

3-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда вилоятлар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари»;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ички муҳандислик-коммуникация тармоқлари — Дирекцияларнинг (массивлар, объектлар) бош режаларига мувофиқ Дирекцияларнинг чегарасидан уларнинг ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари (объектлар, лотлар) чегарасигача ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини тортиш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари»;

4 ва 8-бандлар , 29 , 36 ва 38 — 40-бандлардаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банднинг иккинчи хатбошисидан «, бундан махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ва «Business city» марказлари ҳудудларидаги ер участкалари мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

«Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида назарда тутилган массивлар, йирик инвестиция лойиҳалари, йўлбўйи инфратузилма объектлари, драйвер лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун уларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишлари;

махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, «Business city» марказларини уларнинг бош режасига асосан ички ва ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ҳамда ушбу Низомнинг 35 1 -бандида кўрсатилган харажатлар»;

9-бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

10-бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари Дирекциялари ходимларини рағбатлантириш, «Business city» марказларини сақлаш харажатларини кўриб чиқиш»;

еттинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банддан «ва Давлат бюджети» сўзлари чиқариб ташлансин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Маҳаллий ҳокимликлар ҳар йили 1 июнга қадар келгуси йил учун жамғармалар даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозини тасдиқлаб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;

13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури ушбу Низомда белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келишиш учун киритилади»;

15-бандда :

биринчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

16-бандда :

биринчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Низом доирасида ҳудуддаги ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт, маҳаллийлаштириш ва саноат зоналарини ривожлантиришга туртки бўладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этишга ҳамда тегишли йўналишда асосланган таклифлар беришга ҳақли»;

17 — 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқлангандан сўнг ҳисобот йилининг 20 январига қадар жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уни ҳисобот йилининг 1 февралига қадар тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади.

18. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 15 февралига қадар жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритади.

19. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 1 мартига қадар инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишганидан сўнг уни тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этади»;

20-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

21-бандда :

биринчи хатбошидан «ва Тошкент шаҳар» сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишлилиги бўйича таъминотчи ташкилотлар» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-бандда :

учинчи хатбошидан «Тошкент шаҳри бўйича — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси давлат унитар корхонаси» сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидан «ва Тошкент шаҳар» сўзлари чиқариб ташлансин;

23-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг баёнига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарорига» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-бандда :

биринчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

26-бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

28-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда Молия» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Жамғарма ҳисобварақларидаги маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун, шу жумладан, вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.

Жамғармаларнинг фойдаланилмаган ҳамда буюртмачиларнинг мажбуриятлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари юзасидан тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва келгуси йилга ўтказилиб, мақсадли равишда сарфланади»;

32-банднинг «б» кичик бандида :

биринчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш» сўзлари билан алмаштирилсин;

33 ва 34-бандлардаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 8 1 -боб билан тўлдирилсин:

«8 1 -боб. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан Дирекциялар харажатларини молиялаштириш тартиби

35 1 . «Business city» марказларининг қуйидаги харажатлари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:

ер участкалари ва бошқа мол-мулк олиб қўйилиши, уй-жойлар, нотурар жой бино ва иншоотлар бузилиши сабабли мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш;

ҳудудлар тозаланиши, ер ишлари бажарилиши, муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг майдон ички тармоқлари қурилиши, умумий фойдаланиладиган ҳудудлар ободонлаштирилиши;

реклама кампаниялари ва тақдимот тадбирлари ўтказилиши, шунингдек, маҳаллий, хорижий консалтинг ва архитектура компаниялари хизматлари учун харажатлар;

Дирекцияларни сақлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари.

Ушбу харажатлар учун маблағлар Дирекцияларнинг ҳисобрақамларида ҳомийлар маблағлари, кредитлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан туширилган маблағлар етишмаган тақдирда, Дирекцияларнинг талабномасига асосан ўтказилади.

Бунда Дирекцияларни сақлаш харажатлари тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ ажратилади.

35 2 . Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари Дирекциялари жамғармалар маблағлари ҳисобидан зоналарда инфратузилма яратиш, бош режаларни ишлаб чиқиш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, Ягона Дирекциялар ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича таклиф ва талабномалар киритиши мумкин.

Бунда Ягона Дирекциялар ходимларини рағбатлантириш ҳисобот даврида (ҳар чорак) эришилган молиявий-иқтисодий натижаларга асосан (балансдаги бўш майдонларга инвестиция лойиҳаларининг жойлаштирилиши, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўш ер майдонлари, ижара тўловларининг ундирилиши, пулли хизматлар кўрсатилиши) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарорига асосан амалга оширилади.

35 3 . Дирекцияларнинг ерларини реализация қилиш ҳисобидан жамғармаларга ўтказилган маблағлар тегишли Дирекциялар харажатларига йўналтирилади.

Инфратузилма объектлари ушбу Низомда белгиланган тартибда молиялаштирилади («Business city» марказлари Дирекциялари бундан мустасно)»;

37-бандда :

биринчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр» сўзлари «Давлат активларини бошқариш» сўзлари билан алмаштирилсин;

«а» кичик банддаги «жамғармаларга» сўзи «ва кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, «Business city» марказлари ерларини реализация қилишдан жамғармаларга ўтказилиши белгиланган маблағларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банддаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Жамғармалардан ажратилган маблағларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари инфратузилма лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳамда фойдаланишга топширилган объектлар тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, белгиланган тартибда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради»;

43-банддаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Инфратузилма лойиҳаларини жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Келгуси йил учун жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тасдиқлаб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади Ҳар йили 1 июнга қадар 2-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқлангандан сўнг жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди Ҳисобот йилининг 20 январига қадар 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади. Ҳисобот йилининг 1 февралига қадар 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритади. Ҳисобот йилининг 15 февралига қадар 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишганидан сўнг тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига киритади. Ҳисобот йилининг 1 мартига қадар 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади. Ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар 7-босқич Буюртмачи ташкилотлар (таъминотчи ташкилотлар) Тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди. Ҳисобот йилининг 20 майига қадар 8-босқич «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиаллари Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан тегишли шартнома тузган ҳолда бюджет ссудаси олинади. Манзилли дастур тасдиқлангандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. 9-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради. Харажатлар графиги бўйича ».

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 24 июлдаги 309-сон қарорида :

а) 1-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«спорт паспортининг амал қилиш муддатини чекланмаган ҳолда белгилаш».

6-банддаги «ёшлар сиёсати ва спорт вазири» сўзлари «спорт вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Спорт паспорти чекланмаган муддатга берилади»;

15-бандда :

«а» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «20» рақами «18» рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «ваколатли орган ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «ваколатли орган ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди»;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Ваколатли орган ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида:

маълумотнома-анкетада кўрсатилган маълумотларни текширади;

спортчи ҳақидаги тегишли маълумотларни ягона электрон бошқарув тизимига киритади;

спорт паспортини мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда ва тавсифда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди;

спорт паспортини ягона электрон бошқарув тизимида қайд қилади;

спорт паспорти расмийлаштирилгандан сўнг давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчи ёхуд унинг қонуний вакилига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

20. Ариза берувчи спорт паспорти расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг давлат хизматлари марказига келиб, электрон шаклдаги спорт паспортини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Маълумотнома-анкетасида ариза берувчи томонидан спорт паспортини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда, спорт паспорти ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;

21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

25 ва 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Спорт паспорти спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганда алмаштирилади.

26. Спорт паспортини қайта расмийлаштириш учун ариза ваколатли органга давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.

Спорт паспортини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олдин берилган спорт паспорти илова қилинган ҳолда, ваколатли органга келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида спорт паспорти қайта расмийлаштириб берилади.

Спорт паспортини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Спорт паспортини қайта расмийлаштиришда спорт паспортини берганлик учун йиғим ундирилмайди»;

1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1. Спорт паспортини олиш учун давлат хизматлари марказига ёки электрон тарзда ЯИХДП орқали мурожаат қилади. 1. Ўз хоҳишига кўра. 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди. 2. Мурожаат қилинганда. 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази. 2. ЯИДХП. Маълумотнома-анкетани Спорт вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган Спортчининг маълумотнома-анкетасида кўрсатилган маълумотларни текширади, спортчи ҳақидаги тегишли маълумотларни ягона электрон бошқарув тизимига киритади, спорт паспортини QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди, спорт паспортини ягона электрон бошқарув тизимида қайд қилади, спорт паспорти расмийлаштирилгандан сўнг давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчи ёки унинг қонуний вакилига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Мурожаат келиб тушгандан сўнг 1 иш кунида 4-босқич 1. ЯИДХП. 1. Спорт паспортини электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1. Спорт паспорти электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида. 2. Давлат хизматлари маркази. 2. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра унга спорт паспортини электрон ёки қоғоз шаклида беради. 2. Ариза берувчининг сўровига кўра. »;

3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА

(олд томони)

(орқа томони)

Спорт паспортининг

ТАВСИФИ

Спорт паспорти электрон шаклида, Лотин ёзувидаги давлат тилида тайёрланади. Паспортнинг ранги — оч яшил. Серия рақами учта ҳарфдан ва еттита рақамдан иборат бўлади.

Спорт паспортида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўлади.

Спорт паспорти қуйидаги маълумотларга эга:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири шакли;

Микроматн — «SPORT PASPORTI»;

паспортнинг олд ва орқа томонларида 5 қаторли горизонтал, тўлқинсимон чизиқ шаклдаги «Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi» тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;

паспортнинг олд томони юқори қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI» логотипи билан тасвирланади, горизонтал кўринишда «SPORT PASPORTI» ва паспорт рақами ёзилади, паспортда 3х4 ўлчамли оқ фондаги спортчининг фотосурати ва унинг устидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилади, фотосуратнинг ўнг томонида спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва паспорт берилган санаси ҳамда қуйи қисмида спорт паспортининг серия рақами ёзилади (сериянинг биринчи ҳарфи лотин алифбосидаги «S» ҳарфи билан бошланади), паспортнинг ўнг томони қуйи қисмида спортчининг махсус ҳимоя QR коди жойлашади.

Паспортнинг орқа томони юқори қисмида «USНBU SPORT PASPORTI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI TOMONIDAN BERILGAN» деган сўзлар ҳамда спорт муассасаси, спорт тури ҳамда спорт разряди ёки унвони ёзилади».

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда :

а) 3-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«яшил меҳмонхона» — экологик маркировкалаш сертификатини олган меҳмонхона»;

б) 4-бандда :

еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда мазкур талаб Маданий мерос агентлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази томонидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва (ёки) тоғли ва тоғолди ҳудудларда (кадастр ҳужжатлари асосида аниқланади) жойлашган меҳмонхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди»;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«яшил меҳмонхона» бўлиши».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 26 август,

538-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

SXEMASI

Sport pasportining

SHAKLI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni 18-moddasiga muvofiq, shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 26-avgustdagi 538-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1995-yil 11-yanvardagi 11-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy davlatlar ogʻir yukli va katta hajmli transport vositalarining Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab yurishi uchun toʻlovlar toʻgʻrisidagi nizomning 6 — 8-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Transport vositasining umumiy haqiqiy massasi ruxsat berilganiga nisbatan oshganligi uchun toʻlanadigan toʻlov 1-jadvalda keltirilgan tariflarga muvofiq belgilanadi.

1-jadval Umumiy haqiqiy vaznning yoʻl qoʻyiladigan vaznga nisbatan ortiqcha miqdori, tn Yuriladigan 1 km masofa uchun tarif, soʻmda (bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan foizda) 0 dan 5 gacha 0,08 5 dan 10 gacha 0,12 10 dan 15 gacha 0,24 15 dan 20 gacha 0,42 20 dan 25 gacha 0,63 25 dan 30 gacha 0,97 30 dan 35 gacha 1,39 35 dan 40 gacha 1,94 40 dan 45 gacha 2,66 45 dan 50 gacha 3,59 50 va undan yuqori 4,22

Ogʻir yukli transport vositalarining avtomobil yoʻllaridan oʻtishida oʻqqa tushadigan haqiqiy ogʻirlikning (Of) ruxsat berilganga (Od) nisbatan oshganligi uchun toʻlov har bir ortiqcha yuklangan yuk uchun 2-jadvalda keltirilgan tariflarga muvofiq undiriladi.

2-jadval Gʻildirak oʻqi haqiqiy yuklamasining yoʻl qoʻyiladigan yuklamaga nisbati (Of/Od) Har bir oʻqning yoʻl qoʻyiladigan yuklamadan ortiqcha yuklama bilan yurilgan masofa uchun tarif, soʻmda (bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan foizda) 1,01 dan 1,05 gacha 0,23 1,05 dan 1,10 gacha 0,25 1,10 dan 1,15 gacha 0,59 1,15 dan 1,20 gacha 0,76 1,20 dan 1,25 gacha 0,89 1,25 dan 1,30 gacha 1,06 1,30 dan 1,35 gacha 1,27 1,35 dan 1,40 gacha 1,48 1,40 dan 1,45 gacha 1,73 1,45 dan 1,50 gacha 2,03 1,50 dan 1,55 gacha 2,32 1,55 dan 1,60 gacha 2,70 1,60 dan 1,65 gacha 3,08 1,65 dan 1,70 gacha 3,59 1,70 dan 1,75 gacha 4,01 1,75 dan 1,80 gacha 4,55 1,80 dan 1,85 gacha 5,15 1,85 dan 1,90 gacha 5,82 1,90 dan 1,95 gacha 6,50 1,95 dan 2,00 gacha 7,30 2,00 va undan yuqori 8,44

7. Transport vositalari hajmlarining ortiqchaligi uchun toʻlov yurib oʻtilgan 1 km yoʻl uchun bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) 0,32 foizi miqdorida undiriladi.

8. Ogʻir yukli va yirik gabaritli transport vositalari oʻtishi uchun arizalarni koʻrib chiqish, yoʻnalishni kelishish hamda ruxsatnoma berish uchun toʻlanadigan toʻlov miqdori “Litsenziya” avtomatlashtirilgan axborot tizimida quyidagi tarzda hisoblanadi:

100 km ga qadar BHMning 54 foizi miqdorida;

har bir keyingi km uchun BHMning 0,24 foizi miqdorida”.

2. Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarori bilan tasdiqlangan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlari tartibi quyidagi mazmundagi 6 5 -band bilan toʻldirilsin:

“6 5 . Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan “Vatandosh” kartasi amal qilish davrida “Vatandosh” kartasi egalarining oila aʼzolari (ota-onasi, eri (xotini) va voyaga yetmagan farzandlari)ga amaldagi viza muddatini uzaytirishda koʻp martalik vizalari Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqish zaruratisiz cheklanmagan miqdorda uzaytirilib beriladi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarori bilan tasdiqlangan Maktab va maktabdan tashqari taʼlim, madaniyat va sport muassasalari pedagog va boshqa xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha bazaviy tarif stavkalari miqdorlarining 4-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4. Bolalar musiqa va sanʼat maktabi oʻqituvchisi 3,396 3,178 2,961 2,753 2,552 ” .

4. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son qarori bilan tasdiqlangan Bakalavriat bosqichi talabalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalari hamda ularni tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Nizom Kamoliddin Behzod nomidagi va “Oliy Bosh qoʻmondon” davlat stipendiyalarini tayinlash tartibiga nisbatan tatbiq etilmaydi”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Biologik resurslardan foydalanishni tartibga solish va tabiatdan foydalanish sohasida ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisida” 2014-yil 20-oktabrdagi 290-son qarorida :

a) 1-ilovaning 41-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Yovvoyi oʻsimliklar, ularning qismlarini olib kirish va chetga olib chiqishga ruxsatnoma berish uchun arizalarni koʻrib chiqishda har gal:

jismoniy shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 0,1 koeffitsiyenti miqdorida;

tabiatdan foydalanuvchilardan — yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 0,2 koeffitsiyenti miqdorida undiriladi.

Ariza koʻrib chiqilgani uchun toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi”;

b) 2-ilovaning 38-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Yovvoyi hayvonlarni, ularning qismlarini olib kirish va chetga olib chiqishga ruxsatnoma berish uchun arizalarni koʻrib chiqishda har gal:

jismoniy shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 0,1 koeffitsiyenti miqdorida;

tabiatdan foydalanuvchilardan — yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 0,2 koeffitsiyenti miqdorida undiriladi.

Ariza koʻrib chiqilgani uchun toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-apreldagi 318-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining jazoni ijro etish muassasalarida faoliyat koʻrsatayotgan umumtaʼlim muassasalari roʻyxati quyidagi mazmundagi 7 va 8-bandlar bilan toʻldirilsin:

“7. Toshkent viloyati Piskent tumanidagi 9-umumtaʼlim maktabining Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti Birinchi mintaqaviy hudud 50-son manzil-koloniyasi qoshidagi filiali.

8. Jizzax viloyati Sharof Rashidov tumanidagi 14-umumtaʼlim maktabining Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti Uchinchi mintaqaviy hudud 29-son manzil-koloniyasi qoshidagi filiali”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Birlashgan Arab Amirliklarida Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining vakolatxonasini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 21-noyabrdagi 933-son qarorida :

a) quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:

“5 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi tomonidan, zaruratga koʻra, tasdiqlangan budjet doirasida UzFDIning xarajatlar smetasiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin”;

b) 1-ilovaning 7-pozitsiyasi “Lavozimi” ustunidagi “Bosh hisobchi va ofis menejer” soʻzlari “Bosh hisobchi, ofis menejer va haydovchi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-noyabrdagi 941-son qarori bilan tasdiqlangan “Nukus” EIZ tarkibiga kiruvchi hududlar chegarasi taʼrifi quyidagi mazmundagi “9-yer uchastkasi” boʻlimi bilan toʻldirilsin:

“ 9-yer uchastkasi

1-boshlangʻich nuqta Beruniy tumani, “Abay” MFY hududi A-380 avtomobil yoʻli boʻyidan janubiy tomonda 92 metr masofa uzoqlikda joylashgan.

1-nuqtadan janubi-gʻarbiy yoʻnalishda 211,7 metr masofada 2-nuqtagacha davom etadi.

2-nuqtadan A-380 avtomobil yoʻli boʻylab shimoli-gʻarbiy yoʻnalishda 1092 metr masofada 3-nuqtagacha davom etadi.

3-nuqtadan shimoli-sharqiy yoʻnalishda A-380 avtomobil yoʻli tomonga 211,7 metr masofada 4-nuqtagacha davom etadi.

4-nuqtadan A-380 avtomobil yoʻli boʻylab janubi-sharqiy yoʻnalishda 462 metr masofada 5-nuqtagacha davom etadi.

5-nuqtadan janubi-gʻarbiy yoʻnalishda 114,1 metr masofada 6-nuqtagacha davom etadi.

6-nuqtadan janubi-sharqiy yoʻnalishda A-380 avtomobil yoʻli boʻylab 84,6 metr masofada 7-nuqtagacha davom etadi.

7-nuqtadan shimoli-sharqiy yoʻnalishda A-380 avtomobil yoʻli tomonga 112,0 metr masofada 8-nuqtagacha davom etadi.

8-nuqtadan janubi-sharqiy yoʻnalishda A-380 avtomobil yoʻli boʻylab 528,0 metr masofada 1-nuqtagacha davom etadi”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 59-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalariga stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Nizom Kamoliddin Behzod nomidagi va “Oliy Bosh qoʻmondon” davlat stipendiyalarini oluvchi talaba va kursantlarga stipendiyalar tayinlash tartibiga nisbatan tatbiq etilmaydi”.

10. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 134-son qarori bilan tasdiqlangan Kichik sanoat zonalari toʻgʻrisidagi nizomning 57-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kichik sanoat zonalari hududlarida investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun auksion orqali yer ijaraga olinganda ijara toʻlovlari loyiha ishga tushgunga qadar, biroq 2 yildan koʻp boʻlmagan muddatga toʻlashni kechiktirib toʻlashi mumkin”.

11. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-maydagi 267-son qarori bilan tasdiqlangan “Chiroqchi” erkin iqtisodiy zonasi tarkibiga kiruvchi hududlarning chegaralari quyidagi mazmundagi oltinchi — oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Chiroqchi” EIZning Qashqadaryo viloyati Kitob tumani “Makrid” MFY hududidagi 37,4 gektar yer maydoni, qoʻyidagi chegaralar bilan:

gʻarb tomondan — “Muxtor arzi Kamol” fermer xoʻjaligi;

shimol tomondan — “Yuqori Chil” fermer xoʻjaligi va “Abdul Voxid Murtazoxon oʻgʻillari” fermer xoʻjaligi yer maydoni;

sharq tomondan — yaylov va dala yoʻli;

janub tomondan — aholi yashash punkti hududi”.

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini tiklash va rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qarorining 3-bandi “a” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

14. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 602-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Xavfsiz turizm jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandida :

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

15. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qarori bilan tasdiqlangan Notariuslar tomonidan koʻchmas mulklarni boshqa shaxsga oʻtkazish haqidagi bitimlarni tasdiqlashning maʼmuriy reglamentining 32 1 -bandi quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Vatandosh” kartasiga ega chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida koʻchmas mulk sotib olishda ularga nisbatan mazkur bandda koʻrsatilgan koʻchmas mulkning qiymati tatbiq etilmaydi va Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi talab qilinmaydi”.

16. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 280-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki audit xizmati xodimlarini sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning oltinchi xatboshisi “Davlat tashkilotining diplomli auditori (CGAP)” soʻzlaridan keyin “Sertifikatlangan professional Ichki auditor” (DipCPIA) sertifikati” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) quyidagi mazmundagi 5 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“5 1 -bob. Malaka imtihoni natijalari yuzasidan apellyatsiya berish va uni koʻrib chiqish tartibi

35 1 . Malaka imtihoni natijasi boʻyicha ularga nisbatan salbiy qaror chiqarilgan talabgorlar malaka imtihoni natijalari eʼlon qilingan sanadan boshlab oʻttiz kalendar kun mobaynida apellyatsiya komissiyasiga apellyatsiya berish huquqiga ega. Apellyatsiya yozma yoki elektron shaklda taqdim etiladi.

Apellyatsiya komissiyasi berilgan apellyatsiyani oʻn kalendar kun ichida koʻrib chiqadi.

Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish jarayonida apellyatsiya bergan nomzod bevosita yoki masofadan turib onlayn tarzda ishtirok etishi mumkin. Bunda apellyatsiya bergan nomzod apellyatsiyani koʻrib chiqish jarayoni oʻtkaziladigan sana va shakli toʻgʻrisida uch kun oldin elektron pochta yoki SMS-xabarnoma orqali xabardor qilinadi.

35 2 . Apellyatsiya komissiyasi auditorlarning respublika jamoat birlashmalari tomonidan tuziladi.

Apellyatsiya komissiyasi besh nafar aʼzodan iborat tarkibda tuziladi hamda uning tarkibiga Iqtisodiyot va moliya vazirligidan bir nafar hamda auditorlarning respublika jamoat birlashmalaridan vakillar kiritiladi.

Apellyatsiya komissiyasi raisi hamda kotibi auditorlarning respublika jamoat birlashmalarining vakillaridan tayinlanadi.

Apellyatsiya komissiyasi hujjatlarini yuritish va bayonnomalarni rasmiylashtirish apellyatsiya komissiyasi kotibi tomonidan amalga oshiriladi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibi har ikki yilda belgilangan tartibda yangilanadi.

Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishida apellyatsiya komissiyasi raisi hamda komissiya qolgan aʼzolarining kamida ikki nafari ishtirok etgan taqdirda, yigʻilish vakolatli hisoblanadi.

35 3 . Apellyatsiya komissiyasi malaka imtihoni natijalarini auditorlarning respublika jamoat birlashmalarining maʼlumotlari asosida bayonnoma tuzish orqali rasmiylashtiradi.

Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishi videoyozuvga tushiriladi va ushbu videoyozuvlar apellyatsiya komissiyasi bayonnomasiga ilova qilinadi.

Bayonnoma apellyatsiya komissiyasi raisi tomonidan (rais qatnashmagan taqdirda, rais oʻrinbosari tomonidan) tasdiqlanadi va yigʻilishda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan imzolanadi.

35 4 . Apellyatsiyani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

talabgorning eʼtirozlari oʻz tasdigʻini topib, savollar yoki javoblar notoʻgʻri ekani aniqlanganda hamda ballarni qayta hisoblash natijasida daʼvogarning balli belgilangan oʻtish balliga yetgan yoki undan oshgan taqdirda, apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirish hamda imtihon natijalariga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

talabgorning eʼtirozlari oʻz tasdigʻini topmagan yoki talabgorning eʼtirozlari oʻz tasdigʻini topib, ballarni qayta hisoblash natijasida daʼvogarning balli belgilangan oʻtish balliga yetmagan taqdirda, komissiya qarorini oʻzgarishsiz qoldirish;

malaka imtihonini oʻtkazish jarayonida tashkiliy-texnik jihatdan kamchiliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda, malaka imtihonini qaytadan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.

35 5 . Malaka imtihonini qaytadan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, bunday qaror qabul qilingan kundan boshlab ikki hafta mobaynida auditorlarning respublika jamoat birlashmalari malaka imtihonini topshira olmagan deb hisoblangan daʼvogar uchun qaytadan imtihon topshirish kunini belgilaydi.

35 6 . Qabul qilingan qaror toʻgʻrisida ariza beruvchi yozma ravishda (elektron pochta orqali) xabardor qilinadi.

35 7 . Takroriy apellyatsiyaga yoʻl qoʻyilmaydi. Talabgor Apellyatsiya komissiyasi qaroridan norozi boʻlsa, belgilangan tartibda sudga murojaat qilishi mumkin”;

v) quyidagi mazmundagi 50 1 -band bilan toʻldirilsin:

“50 1 . Auditorlarning respublika jamoat birlashmalari tomonidan malaka sertifikatining amal qilish muddatini uzaytirish va qayta rasmiylashtirish rad etilgani ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin”;

g) 58-banddagi “Moliya” soʻzi “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-maydagi 294-son qarori bilan tasdiqlangan Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda Yoshlar sanoat zonalari hududlarida investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun elektron onlayn-auksion orqali yer ijaraga olinganda, ijara toʻlovlari loyiha ishga tushgunga qadar, biroq 2 yildan koʻp boʻlmagan muddatga kechiktirib toʻlanishi mumkin”.

18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Rossiya Federatsiyasidagi Savdo vakolatxonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 26-iyuldagi 463-son qarorida :

a) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 7-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vakolatxona direktori qonunchilikda belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadi va ozod etiladi;

v) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Rossiya Federatsiyasidagi savdo vakolatxonasi shtat jadvali

AQSH doll. T/r Lavozimi Shtat birliklari soni Oylik ish haqi (2025-yil 1-sentabrdan) Oylik ish haqi (2025-yil 1-oktabrdan) Yillik ish haqi toʻlash fondi * Jami 10 22 855 32 650 251 568 1. Direktor 1 3 150 4 500 34 673 2. Direktor oʻrinbosari 1 2 975 4 250 32 746 3. Investitsiya masalalari boʻyicha menejer 1 2 625 3 750 28 894 4. Moliya institutlari bilan ishlash boʻyicha menejer 1 2 625 3 750 28 894 5. Tashqi savdo masalalari boʻyicha menejer 1 2 625 3 750 28 894 6. Tashqi savdo masalalari boʻyicha menejer 1 2 625 3 750 28 894 7. Bosh hisobchi 1 2 625 3 750 28 894 8. Ish yurituvchi 1 1 505 2 150 16 566 9. Haydovchi 1 1 365 1 950 15 025 10. Farrosh 1 735 1050 8 090

19. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 73-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oliy Bosh qoʻmondon” davlat stipendiyasi sohibi boʻlgan kursantlar bakalavriatni tamomlagach, kamida ikki yil harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtagandan soʻng, mutaxassisligi boʻyicha besh yil mobaynida Universitetning magistraturasiga umumiy qabul kvota doirasida kirish imtihonlarisiz va mazkur bandning birinchi xatboshisidagi cheklovlarni inobatga olmagan holda oʻqishga qabul qilinadi”.

20. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 5-ilovada :

5-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

toʻqqizinchi va oʻn yettinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

oʻninchi — oʻn oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “3 kun” soʻzlari “uch ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

oʻn toʻrtinchi xatboshi “litsenziatda mavjudligi” soʻzlaridan keyin “(agar mavjud boʻlsa)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

oʻn sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oʻn toʻqqizinchi — yigirma birinchi xatboshilar tegishlicha oʻn sakkizinchi — yigirmanchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 27-ilovada :

9-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“b” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“quyidagi talablarga javob beruvchi moddiy-texnik bazaning mavjud boʻlishi: mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq bilan tegishli boʻlgan, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mos boʻlgan litsenziyalangan faoliyat turini amalga oshirishga moʻljallangan bino yoki xonalar (tibbiy faoliyat yoʻnalishida mobil ilovalardan foydalangan holda masofadan turib tibbiy konsultatsiya va koʻrikni tashkil etishda mazkur talab tatbiq etilmaydi), shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi”;

“v” kichik band quyidagi mazmundagi oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“tibbiyot chiqindilarini sanitariya-gigiyena va ekologiya talablariga mos boʻlgan markazlashtirilgan utilizatsiya qilish boʻlimi tashkil etilgan yoki tibbiyot chiqindilarini utilizatsiya qiluvchi tashkilot bilan shartnoma tuzilgan boʻlishi;

markazlashtirilgan utilizatsiya qilish boʻlimi tashkil etilmagan taqdirda, tibbiyot chiqindilarini ularning morfologik tarkibiga koʻra turlarga ajratgan holda utilizatsiya qilish korxonalariga topshirish”;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan obyektda shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi toʻgʻrisidagi xulosa (5 ish kuni ichida)”;

v) 29-ilovada :

9-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“l” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi”;

10-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, “Zarur amaliyotlar markazi” DM hamda Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyalari (obyektda nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi toʻgʻrisida). Bunda ushbu vakolatli organlar ariza kelib tushgan kundan boshlab 5 ish kuni ichida tegishli kelishuvni litsenziyalovchi organga taqdim etishlari lozim. ”.

21. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 11-ilovada :

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:

“v) chet ellik ijodkorlar konsert dasturi uchun konsert dasturida ijro etiladigan qoʻshiqlar mualliflari koʻrsatib oʻtilgan holda toʻliq matni;

tadbir tashkilotchisi va xorijiy sanʼatkor oʻrtasida tuzilgan shartnoma (shartnomada konsertda buzgʻunchilik gʻoyalarini targʻib etmaslik, davlatlar oʻrtasida siyosiy jarayonlarga munosabat bildirmaslik, odob-axloq qoidalari, sahna madaniyati hamda milliy maʼnaviyat va qadriyatlarga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi hamda tomoshabinlarning his-tuygʻularini haqorat qiluvchi xatti-harakatlar qilmaslik kabi talablar toʻliq aks ettirilishi shart);

“Oʻzbekkonsert” davlat muassasasiga oʻtkaziladigan konsert-tomosha tadbirining batafsil tafsilotlarigacha yoritib berilgan aniq ssenariysi (talabgor tomonidan kiritilgan hujjatlar kelishiladigan organlarga ham bir vaqtning oʻzida yuboriladi)”;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qarorni qabul qilish uchun “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi yoki uning hududiy boʻlimlari tomonidan tadbir oʻtkaziladigan joyga chiqqan holda ssenariyni haqiqatga toʻgʻri kelishi oʻrganiladi. Oʻrganish natijasi boʻyicha xulosa rasmiylashtirilib, vakolatli organga taqdim etiladi”;

b) 14-ilovaning 7-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilgani uchun undiriladigan yigʻim: Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanganlik uchun toʻlov MIQDORLARI Foydalanish obyektlari Oʻsimliklarni tayyorlash uchun ruxsatnoma qiymati Yuridik va jismoniy shaxslar uchun, bazaviy hisoblash miqdoriga koeffitsiyentlarda Qizil kitobga kiritilmagan oʻsimliklar turlari, dorivor va oziqabop oʻsimliklarning yovvoyi turlari (quruq ogʻirligi 1 kg) hamda tayyorlash uchun moʻljallangan oʻsimliklar texnik xomashyosi (oʻrganish vaqtida piyozboshchadan tashqari, yelim, sharbat, maymunjon mevasi, malina, qoragʻat, chakanda, zamburugʻ — hisob xom holda amalga oshiriladi) Zira (urugʻi) 0,035 Turli dandanal rodiola (ildiz) 0,022 Yovvoyi holda oʻsuvchi moychechak (toʻpgul) 0,015 Oddiy zirk (mevasi), zamburugʻ, yalangʻoch qizilmiya, kovrakning barcha turlari, Samarqand boʻznochi 0,008 Turkiston Ayugasi (jivuchka) 0,007 Doʻlana (guli, mevasi), qora andiz, kiyik oʻt, ilonpechak, kadanopsis, ikki uyali qichitqi oʻt, limon oʻt, yirik yaproqli alqor, Osiyo yalpizi, ochambiti, ming yaproqli togʻ dastorboshi, katta bargizub, dala qirqboʻgʻini, dorivor mavrak, tikanli kovul, afsonak, Maksimovich ravochi, naʼmatakning barcha turlari, Anzura piyozi 0,005 Archa (mevasi), oddiy isiriq, suv qalampiri, qush toron, mayda gulli jambil (togʻ rayhoni), dagʻal qizilpoycha, oq qaldirmoq, ermanning barcha turlari, oddiy ming yaproq, chebrets, uch boʻgʻimli ittikanak, Turkiston arslon quyrugʻi, oddiy qamish (m 3 ), shoʻravor sistanxe va oʻsimliklarning boshqa turlari hamda ularning qismlari 0,004 Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilmagan botanika kolleksiyalarini (ilmiy, madaniy-maʼrifiy, taʼlim-tarbiyaviy yoki estetik qiymatga ega) yaratish uchun oʻsimlikning bir donasi uchun 0,002 Oʻsimlik sharbati (yelim) va kovrak barcha turlarining (Qizil kitobga kiritilgan turlar bundan mustasno) ildizi, urugʻligini olish uchun 1 kg xomashyo miqdori — shu maqomdagi oʻsimlik qiymatining 5 baravari miqdorida Ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borishda Qizil kitobga kiritilmagan, yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar va ularning qismlarini gʻamlashga (toʻplashga) toʻlov mazkur tur uchun belgilangan toʻlovning 0,2 foizi miqdorida undiriladi. ”;

v) 18-ilovaning 6-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: a) jismoniy shaxslar uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi; b) tabiatdan foydalanuvchi yuridik shaxslar uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi. ”;

d) 20-ilovaning 12-pozitsiyasi uchinchi ustunida:

quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Vatandosh” kartasi egalariga”;

oʻn beshinchi va oʻn oltinchi xatboshilar tegishlicha oʻn oltinchi va oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

g) 25-ilovaning 7-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilgani uchun undiriladigan yigʻim: Yuk tashuvchilar uchun: 100 km ga qadar BHMning 54 foizi miqdorida; har bir keyingi kilometr uchun BHMning 0,24 foizi miqdorida. Transport vositasining umumiy haqiqiy massasi ruxsat berilganiga nisbatan oshganligi uchun toʻlanadigan toʻlov: Umumiy haqiqiy vaznning yoʻl qoʻyiladigan vaznga nisbatan ortiqchalik miqdori, tonnada Yuriladigan 1 km masofa uchun tarif, soʻmda (bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan foizda) 0 dan 5 gacha 0,08 5 dan 10 gacha 0,12 10 dan 15 gacha 0,24 15 dan 20 gacha 0,42 20 dan 25 gacha 0,63 25 dan 30 gacha 0,97 30 dan 35 gacha 1,39 35 dan 40 gacha 1,94 40 dan 45 gacha 2,66 45 dan 50 gacha 3,59 50 va undan yuqori 4,22 Ogʻir vaznli transport vositalarining avtomobil yoʻllaridan oʻtishida oʻqqa tushadigan haqiqiy ogʻirlikning (Of) ruxsat berilganga (Od) nisbatan oshganligi uchun toʻlov: Gʻildirak oʻqi haqiqiy yuklamasining yoʻl qoʻyiladigan yuklamaga nisbati (Of/Od) Har bir oʻqning yoʻl qoʻyiladigan yuklamadan ortiqcha yuklamaga 1 km uchun tarif, soʻmda (bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan foizda) 1,01 dan 1,05 gacha 0,23 1,05 dan 1,10 gacha 0,25 1,10 dan 1,15 gacha 0,59 1,15 dan 1,20 gacha 0,76 1,20 dan 1,25 gacha 0,89 1,25 dan 1,30 gacha 1,06 1,30 dan 1,35 gacha 1,27 1,35 dan 1,40 gacha 1,48 1,40 dan 1,45 gacha 1,73 1,45 dan 1,50 gacha 2,03 1,50 dan 1,55 gacha 2,32 1,55 dan 1,60 gacha 2,70 1,60 dan 1,65 gacha 3,08 1,65 dan 1,70 gacha 3,59 1,70 dan 1,75 gacha 4,01 1,75 dan 1,80 gacha 4,55 1,80 dan 1,85 gacha 5,15 1,85 dan 1,90 gacha 5,82 1,90 dan 1,95 gacha 6,50 1,95 dan 2,00 gacha 7,30 2,00 va undan yuqori 8,44 Avtotransport vositalari hajmlarining ortiqchaligi uchun toʻlov yurib oʻtilgan 1 km yoʻl uchun BHMning 0,32 foizi miqdorida undiriladi. ”.

22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini aniqlash va berish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2022-yil 12-apreldagi 177-son qarorida :

a) 2-bandda :

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“chet el fuqarolariga hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga “e-Residency” platformasi orqali shaxsiy identifikatsiya raqamini berish”;

yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi “e-Residency” platformasining operatori hisoblanadi hamda ushbu platformani ishlab chiqish va texnik taʼminlash uchun xarajatlar Vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 2025-yil 1-oktabrga qadar chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan masofadan turib, ariza berish hamda JSHSHIR olish imkoniyati boʻlgan “e-Residency” platformasini ishlab chiqsin va ishga tushirsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi 2025-yil 15-oktabrga qadar JSHSHIR olgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun masofadan turib, Yagona identifikatsiya tizimidan toʻsiqlarsiz roʻyxatdan oʻtkazish uchun barcha shart-sharoitlarni yaratsin”;

v) 1-ilovada :

3-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

ikkinchi xatboshidagi “Personallashtirish agentligiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Personallashtirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“e-Residency” platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) — chet el fuqarolariga va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga muayyan mamlakatda masofadan turib, Oʻzbekiston Respublikasida tadbirkorlikni yuritish yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun identifikatsiyadan jismonan ishtirokisiz oʻtish va shaxsiy identifikatsiya raqamini olish imkoniyatini beradigan raqamli tizim”;

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Talabgorlarga shaxsiy identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan maʼlumotlarni toʻplash punkti yoki Platforma orqali rasmiylashtirilgan talabnoma asosida avtomatlashtirilgan tizim orqali shakllantiriladi va beriladi”;

8-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“chet elda boʻlgan xorijiy davlatlar fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga — Platforma orqali Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan”;

beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — sakkizinchi xatboshlar deb hisoblansin;

9-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“chet elda boʻlgan xorijiy davlatlar fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga — shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi va xalqaro standartlarga (ICAO) mos raqamli fotosurati”;

10-bandda :

birinchi xatboshi “maʼlumotlarni toʻplash punktiga” soʻzlaridan keyin “yoki Platforma orqali” soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Talabgorlar shaxsiy identifikatsiya raqamini olish uchun maʼlumotlarni toʻplash punkti operatoriga oʻzi kelib (Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻz faoliyatini ishonchli vakili orqali amalga oshirayotgan chet el fuqarolari bundan mustasno) yoki Platforma orqali murojaat etadi. Maʼlumotlarni toʻplash punkti operatori talabgorlar nomidan ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi elektron talabnomani toʻldiradi”;

11-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Platforma orqali murojaat qilgan xorijiy davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlar (barmoq izlari bundan mustasno) bilan birga shaxsini tasdiqlovchi hujjatini (undagi fotosurat bilan birga) mustaqil ravishda elektron tizimga kiritadi va real vaqt rejimidagi yuz qiyofasi orqali “lifeneest detection” usuli qoʻllanilgan holda biometrik identifikatsiyadan (Face-ID) oʻtadi;

13-bandda :

birinchi xatboshidagi “Personallashtirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“chet el fuqarolariga hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun shaxsiy identifikatsiya raqami uch ish kuni davomida Platforma orqali elektron shaklda (Platforma orqali murojaat qilinganda)”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

14-bandning birinchi xatboshisi va 17-banddagi “Personallashtirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovada :

1-bosqichning “Tadbirlar” ustuni “murojaat qilish” soʻzlaridan keyin “yoki Platforma orqali talabnoma yuborish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

2-bosqichning “Tadbirlar” 3-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Personallashtirish agentligiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bosqichda:

“Subyektlar” ustunidagi “Personallashtirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Tadbirlar” ustuni quyidagi mazmundagi 4-band bilan toʻldirilsin:

“4. Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxs uchun shaxsiy identifikatsiya raqamini shakllantirish va Platforma orqali talabgorga elektron shaklda yuborish”;

“Muddatlar” ustuni quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Uch ish kunida”;

2-ilovaning II boʻlimi quyidagi mazmundagi 6-band bilan toʻldirilsin:

“6. Chet elda boʻlgan xorijiy davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi va xalqaro standartlarga (ICAO) mos raqamli fotosurati”.

23. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 1-iyundagi 290-son qarorida :

a) nomi va 2-banddan “va Toshkent shahar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) ilovada :

nomi , 1 va 2-bandlardan “va Toshkent shahar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

3-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda viloyatlar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari”;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

ichki muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari — Direksiyalarning (massivlar, obyektlar) bosh rejalariga muvofiq Direksiyalarning chegarasidan ularning hududidagi ishlab chiqarish maydonlari (obyektlar, lotlar) chegarasigacha ichimlik suvi va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz tarmoqlarini tortish hamda avtomobil yoʻllarini qurish-taʼmirlash ishlari”;

4 va 8-bandlar , 29 , 36 va 38 — 40-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Moliya vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bandning ikkinchi xatboshisidan “, bundan maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat zonalari va “Business city” markazlari hududlaridagi yer uchastkalari mustasno” soʻzlari chiqarib tashlansin;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagilarga yoʻnaltiriladi:

“Yangi Oʻzbekiston” massivlari, davlat uy-joy dasturlarida nazarda tutilgan massivlar, yirik investitsiya loyihalari, yoʻlboʻyi infratuzilma obyektlari, drayver loyihalarni amalga oshirish hamda yangi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish uchun ularni tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash (qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash) ishlari;

maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari, “Business city” markazlarini ularning bosh rejasiga asosan ichki va tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash ishlari (qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash) hamda ushbu Nizomning 35 1 -bandida koʻrsatilgan xarajatlar”;

9-bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

10-bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Moliya vazirligiga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kichik sanoat hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari Direksiyalari xodimlarini ragʻbatlantirish, “Business city” markazlarini saqlash xarajatlarini koʻrib chiqish”;

yettinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-banddan “va Davlat budjeti” soʻzlari chiqarib tashlansin;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Mahalliy hokimliklar har yili 1-iyunga qadar kelgusi yil uchun jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari boʻyicha prognozini tasdiqlab, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi”;

13-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi ushbu Nizomda belgilangan tartibda Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kelishish uchun kiritiladi”;

15-bandda :

birinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

16-bandda :

birinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Nizom doirasida hududdagi ishlab chiqarish, investitsiya, eksport, mahalliylashtirish va sanoat zonalarini rivojlantirishga turtki boʻladigan loyihalar boʻyicha takliflarni ishlab chiqishda ishtirok etishga hamda tegishli yoʻnalishda asoslangan takliflar berishga haqli”;

17 — 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari har yili Oʻzbekiston Respublikasining Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi tasdiqlangandan soʻng hisobot yilining 20-yanvariga qadar jamgʻarma daromadlari prognozi doirasida infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi loyihasini tayyorlaydi hamda uni hisobot yilining 1-fevraliga qadar tegishli taʼminotchi tashkilotlar bilan kelishgan holda mahalliy hokimliklarga kiritadi.

18. Mahalliy hokimliklar hisobot yilining 15-fevraliga qadar jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalari boʻyicha manzilli dasturlar loyihasini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga koʻrib chiqish va kelishish uchun kiritadi.

19. Mahalliy hokimliklar hisobot yilining 1-martiga qadar infratuzilma loyihalari boʻyicha manzilli dasturlar loyihasini Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishganidan soʻng uni tasdiqlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar xalq deputatlari Kengashlariga taqdim etadi”;

20-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

21-bandda :

birinchi xatboshidan “va Toshkent shahar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

ikkinchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Moliya vazirligining hududiy boshqarmalari va tegishliligi boʻyicha taʼminotchi tashkilotlar” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-bandda :

uchinchi xatboshidan “Toshkent shahri boʻyicha — Toshkent shahar hokimligining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi davlat unitar korxonasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oltinchi xatboshidan “va Toshkent shahar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

23-banddagi “Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisining bayoniga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlari qaroriga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

25-bandda :

birinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Moliya” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

26-bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya” soʻzi “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

28-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining hududiy boshqarmalari hamda Moliya” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Jamgʻarma hisobvaraqlaridagi mablagʻlarni ushbu Nizomda nazarda tutilmagan maqsadlar uchun, shu jumladan, vaqtincha olib qoʻyish taqiqlanadi.

Jamgʻarmalarning foydalanilmagan hamda buyurtmachilarning majburiyatlari boʻyicha qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari yuzasidan toʻliq moliyalashtirilmagan mablagʻlar Davlat budjetiga olib qoʻyilmaydi va kelgusi yilga oʻtkazilib, maqsadli ravishda sarflanadi”;

32-bandning “b” kichik bandida :

birinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

33 va 34-bandlardagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 8 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“8 1 -bob. Jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan Direksiyalar xarajatlarini moliyalashtirish tartibi

35 1 . “Business city” markazlarining quyidagi xarajatlari jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi:

yer uchastkalari va boshqa mol-mulk olib qoʻyilishi, uy-joylar, noturar joy bino va inshootlar buzilishi sababli mulkdorlarga yetkazilgan zararlarni qoplash;

hududlar tozalanishi, yer ishlari bajarilishi, muhandislik va transport kommunikatsiyalarining maydon ichki tarmoqlari qurilishi, umumiy foydalaniladigan hududlar obodonlashtirilishi;

reklama kampaniyalari va taqdimot tadbirlari oʻtkazilishi, shuningdek, mahalliy, xorijiy konsalting va arxitektura kompaniyalari xizmatlari uchun xarajatlar;

Direksiyalarni saqlash va xodimlar mehnatiga haq toʻlash xarajatlari.

Ushbu xarajatlar uchun mablagʻlar Direksiyalarning hisobraqamlarida homiylar mablagʻlari, kreditlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan tushirilgan mablagʻlar yetishmagan taqdirda, Direksiyalarning talabnomasiga asosan oʻtkaziladi.

Bunda Direksiyalarni saqlash xarajatlari tasdiqlangan xarajatlar smetasiga muvofiq ajratiladi.

35 2 . Maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari Direksiyalari jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan zonalarda infratuzilma yaratish, bosh rejalarni ishlab chiqish xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, Yagona Direksiyalar xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha taklif va talabnomalar kiritishi mumkin.

Bunda Yagona Direksiyalar xodimlarini ragʻbatlantirish hisobot davrida (har chorak) erishilgan moliyaviy-iqtisodiy natijalarga asosan (balansdagi boʻsh maydonlarga investitsiya loyihalarining joylashtirilishi, elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilgan boʻsh yer maydonlari, ijara toʻlovlarining undirilishi, pulli xizmatlar koʻrsatilishi) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlari qaroriga asosan amalga oshiriladi.

35 3 . Direksiyalarning yerlarini realizatsiya qilish hisobidan jamgʻarmalarga oʻtkazilgan mablagʻlar tegishli Direksiyalar xarajatlariga yoʻnaltiriladi.

Infratuzilma obyektlari ushbu Nizomda belgilangan tartibda moliyalashtiriladi (“Business city” markazlari Direksiyalari bundan mustasno)”;

37-bandda :

birinchi xatboshidagi “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr” soʻzlari “Davlat aktivlarini boshqarish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“a” kichik banddagi “jamgʻarmalarga” soʻzi “va kichik sanoat hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari, “Business city” markazlari yerlarini realizatsiya qilishdan jamgʻarmalarga oʻtkazilishi belgilangan mablagʻlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik banddagi “Moliya” soʻzi “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Jamgʻarmalardan ajratilgan mablagʻlarning shaffofligini taʼminlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hokimliklari infratuzilma loyihalarining tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash boʻyicha manzilli dasturlar, loyiha va pudrat tashkilotlari tomonidan bajarilgan ishlar hamda foydalanishga topshirilgan obyektlar toʻgʻrisidagi axborotlarni ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan, belgilangan tartibda rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boradi”;

43-banddagi “Moliya vazirligining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Infratuzilma loyihalarini jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Kelgusi yil uchun jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini tasdiqlab, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi Har yili 1-iyunga qadar 2-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari Oʻzbekiston Respublikasining Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi tasdiqlangandan soʻng jamgʻarma daromadlari prognozi doirasida infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi loyihasini tayyorlaydi Hisobot yilining 20-yanvariga qadar 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari Infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi loyihasini tegishli taʼminotchi tashkilotlar bilan kelishgan holda mahalliy hokimliklarga kiritadi. Hisobot yilining 1-fevraliga qadar 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Infratuzilma loyihalarining manzilli dasturlari loyihasini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga koʻrib chiqish va kelishish uchun kiritadi. Hisobot yilining 15-fevraliga qadar 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Infratuzilma loyihalari boʻyicha manzilli dasturlar loyihasini Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishganidan soʻng tasdiqlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va viloyatlar xalq deputatlari Kengashlariga kiritadi. Hisobot yilining 1-martiga qadar 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va viloyatlar xalq deputatlari Kengashlari qaroriga asosan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi tasdiqlangandan soʻng jamgʻarmalarga haqiqatda tushgan mablagʻlar doirasida buyurtmachilarga (taʼminotchi tashkilotlarga) loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda tender va tanlovlarni oʻtkazish uchun tegishli koʻrsatmalarni yuboradi. Hisobot yilining 10-apreliga qadar 7-bosqich Buyurtmachi tashkilotlar (taʼminotchi tashkilotlar) Tasdiqlangan manzilli dasturga asosan infratuzilma loyihalari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqadi va belgilangan tartibda bosh pudrat tashkilotini aniqlaydi. Hisobot yilining 20-mayiga qadar 8-bosqich “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ va “Oʻztransgaz” AJning hududiy filiallari Elektr energiyasi va gaz tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari bilan tegishli shartnoma tuzgan holda budjet ssudasi olinadi. Manzilli dastur tasdiqlangandan soʻng Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlarini hamda avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha manzilli roʻyxatlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi. 9-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari Tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar va ssuda shartnomalariga asosan belgilangan tartibda infratuzilma loyihalarini moliyalashtirib boradi. Xarajatlar grafigi boʻyicha ”.

24. Vazirlar Mahkamasining “Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2023-yil 24-iyuldagi 309-son qarorida :

a) 1-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“sport pasportining amal qilish muddatini cheklanmagan holda belgilash”.

6-banddagi “yoshlar siyosati va sport vaziri” soʻzlari “sport vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Sport pasporti cheklanmagan muddatga beriladi”;

15-bandda :

“a” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “20” raqami “18” raqami bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “vakolatli organning” soʻzlari “vakolatli organ huzuridagi “Raqamlashtirish va sertifikatlash markazi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “vakolatli organning” soʻzlari “vakolatli organ huzuridagi “Raqamlashtirish va sertifikatlash markazi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishda xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi”;

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

19 va 20-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Vakolatli organ ariza kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida:

maʼlumotnoma-anketada koʻrsatilgan maʼlumotlarni tekshiradi;

sportchi haqidagi tegishli maʼlumotlarni yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritadi;

sport pasportini mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda va tavsifda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda rasmiylashtiradi hamda uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi;

sport pasportini yagona elektron boshqaruv tizimida qayd qiladi;

sport pasporti rasmiylashtirilgandan soʻng davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki ariza beruvchi yoxud uning qonuniy vakiliga (elektron shaklda murojaat qilinganda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

20. Ariza beruvchi sport pasporti rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani olgandan soʻng davlat xizmatlari markaziga kelib, elektron shakldagi sport pasportini olish huquqiga ega boʻladi.

Maʼlumotnoma-anketasida ariza beruvchi tomonidan sport pasportini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda, sport pasporti ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;

21-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

25 va 26-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Sport pasporti sportchining familiyasi, ismi va (yoki) otasining ismi oʻzgarganda almashtiriladi.

26. Sport pasportini qayta rasmiylashtirish uchun ariza vakolatli organga davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali taqdim etiladi.

Sport pasportini qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi ariza oldin berilgan sport pasporti ilova qilingan holda, vakolatli organga kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida sport pasporti qayta rasmiylashtirib beriladi.

Sport pasportini qayta rasmiylashtirishda reyestrga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

Sport pasportini qayta rasmiylashtirishda sport pasportini berganlik uchun yigʻim undirilmaydi”;

1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Sport pasportini olish uchun davlat xizmatlari markaziga yoki elektron tarzda YAIXDP orqali murojaat qiladi. 1. Oʻz xohishiga koʻra. 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlaydi. 2. Murojaat qilinganda. 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi. 2. YIDXP. Maʼlumotnoma-anketani Sport vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yuboradi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ Sportchining maʼlumotnoma-anketasida koʻrsatilgan maʼlumotlarni tekshiradi, sportchi haqidagi tegishli maʼlumotlarni yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritadi, sport pasportini QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda rasmiylashtiradi hamda uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi, sport pasportini yagona elektron boshqaruv tizimida qayd qiladi, sport pasporti rasmiylashtirilgandan soʻng davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakiliga (elektron shaklda murojaat qilinganda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. Murojaat kelib tushgandan soʻng 1 ish kunida 4-bosqich 1. YIDXP. 1. Sport pasportini elektron shaklda ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va uni bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1. Sport pasporti elektron shaklda kelib tushgandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida. 2. Davlat xizmatlari markazi. 2. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, uning soʻroviga koʻra unga sport pasportini elektron yoki qogʻoz shaklida beradi. 2. Ariza beruvchining soʻroviga koʻra. ”;

3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA

(old tomoni)

(orqa tomoni)

Sport pasportining

TAVSIFI

Sport pasporti elektron shaklida, Lotin yozuvidagi davlat tilida tayyorlanadi. Pasportning rangi — och yashil. Seriya raqami uchta harfdan va yettita raqamdan iborat boʻladi.

Sport pasportida jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) boʻladi.

Sport pasporti quyidagi maʼlumotlarga ega:

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri shakli;

Mikromatn — “SPORT PASPORTI”;

pasportning old va orqa tomonlarida 5 qatorli gorizontal, toʻlqinsimon chiziq shakldagi “Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi” toʻlqinli chiziqlarning qalin tarmogʻi shaklidagi naqsh;

pasportning old tomoni yuqori qismida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI” logotipi bilan tasvirlanadi, gorizontal koʻrinishda “SPORT PASPORTI” va pasport raqami yoziladi, pasportda 3x4 oʻlchamli oq fondagi sportchining fotosurati va uning ustidan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushiriladi, fotosuratning oʻng tomonida sportchining familiyasi, ismi, otasining ismi, JSHSHIR va pasport berilgan sanasi hamda quyi qismida sport pasportining seriya raqami yoziladi (seriyaning birinchi harfi lotin alifbosidagi “S” harfi bilan boshlanadi), pasportning oʻng tomoni quyi qismida sportchining maxsus himoya QR kodi joylashadi.

Pasportning orqa tomoni yuqori qismida “USNBU SPORT PASPORTI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI TOMONIDAN BERILGAN” degan soʻzlar hamda sport muassasasi, sport turi hamda sport razryadi yoki unvoni yoziladi”.

26. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-sentabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Investorlarga yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun subsidiya ajratish hamda tashkilotlarni franchayzing toʻgʻrisidagi shartnoma asosida qisman moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomda :

a) 3-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“yashil mehmonxona” — ekologik markirovkalash sertifikatini olgan mehmonxona”;

b) 4-bandda :

yettinchi xatboshi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda mazkur talab Madaniy meros agentligi, YUNESKO ishlari boʻyicha Milliy komissiya va YUNESKOning Umumjahon merosi markazi tomonidan YUNESKOning Umumjahon madaniy merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda va (yoki) togʻli va togʻoldi hududlarda (kadastr hujjatlari asosida aniqlanadi) joylashgan mehmonxonalarga nisbatan tatbiq etilmaydi”;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“yashil mehmonxona” boʻlishi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 26-avgust,

538-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.08.2025-y., 09/25/538/0782-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son)

lex.uz