📅 2025-yil 27-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 27-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 27 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, диний соҳада мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти этиб (кейинги ўринларда — Институт) қайта ташкил этилгани;
Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари, шунингдек, радикаллашувнинг олдини олиш йўналишларида диний соҳада мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга ягона масъул муассаса этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
диний-маърифий соҳа мутахассисларини, мазкур соҳада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини, шу жумладан барча таълим ташкилотларининг исломшунослик ва диншунослик фанлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари, шунингдек, радикаллашувнинг олдини олиш йўналишларида диний-маърифий соҳада мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган диний-маърифий соҳа ходимлари ва раҳбар кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
тингловчилар учун ишдан ажралмаган ҳолда малака оширишнинг муқобил шаклларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, таълим бериш жараёнида инновацион педагогик технологиялар асосида ўқитишни ташкил этиш;
диний-маърифий соҳада фаолият юритувчи давлат хизматчилари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун соҳа бўйича билимларини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкил қилиш;
илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда диний-маърифий соҳадаги муаммолар ва мазкур соҳанинг энг долзарб масалалари, радикаллашувга, экстремизмга ва терроризмга қарши курашиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, ушбу жараёнга миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилиш;
таълим жараёни ҳамда илмий фаолиятга юқори малакали маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб қилиш, педагогика соҳасида илғор тажриба алмашиш борасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
республикада ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол этиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини тубдан яхшилаш бўйича доимий иш олиб бориш;
илмий асосланган, диннинг асл таълимотини ўзида мужассам этган билимларни қамраб олган ўқув режа, ўқув дастур, ўқув қўлланмалари ҳамда тақдимот материалларини ишлаб чиқиш.
3. Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизматида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
4. Белгилансинки:
а) Институтга Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади, унинг мақоми, транспорт, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий таъминоти шартлари олий таълим ташкилоти филиали директорига тенглаштирилади;
б) Институтга:
илмий, таълим ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;
Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда шартнома асосида ўқитиш қийматларини мустақил белгилаш;
Институтни ривожлантириш жамғармаси маблағларининг ҳамда шартнома асосида ишларни бажариш ва хизмат кўрсатишдан тушадиган бошқа маблағларнинг (уларни амалга ошириш учун харажатларини чегириб ташлаган ҳолда) 75 фоизгача қисмини Институт ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига йўналтириш;
ўқув жараёнига профессор-ўқитувчиларни ҳамда соҳа бўйича мутахассисларни меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқи берилади;
в) Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятлари минтақавий филиалларининг фаолияти тугатилади.
5. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг Самарқанд ва Наманган минтақавий филиаллари тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Белгилаб қўйилсинки, Институтда 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
диний-маърифий соҳа мутахассислари, мазкур соҳада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча таълим ташкилотларининг исломшунослик ва диншунослик фанлари ўқитувчилари ишга қабул қилинган даврдан бошлаб олти ой ичида, кейинчалик ҳар уч йилда бир маротаба ўз малакасини оширади;
диний-маърифий соҳада яхлит илмий-тадқиқотлар тизимини яратиш мақсадида тегишли ихтисосликлар, шу жумладан, диншунослик, исломшунослик соҳалари бўйича олий таълимдан кейинги таълим жорий этилади;
Институт тадқиқотчиларини тадқиқот соҳалари бўйича ташкилотларга бириктириш амалиёти жорий этилади, уларнинг илмий-тадқиқот мавзулари бириктирилган соҳаларнинг аниқ муаммоларини ҳал этишга йўналтирилади;
таълим ташкилотларининг исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари фанларидан дарс берадиган, олий маълумотга эга номутахассис педагог кадрлари шартнома (тўлов) асосида қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга номутахассис педагог кадрларига давлат намунасидаги диплом берилади ҳамда улар таълим ташкилотларида исломшунослик, диншунослик фанларидан дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади;
диний-маърифий соҳа мутахассислари, мазкур соҳада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча таълим ташкилотларининг исломшунослик ва диншунослик фанлари ўқитувчилари Институтда исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари, шунингдек, радикаллашувнинг олдини олиш йўналишларида малакасини ошириш бепул амалга оширилади;
Институтда манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг буюртмасига кўра шартнома (тўлов) асосида малака ошириш ва қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.
8. Институт фаолиятини молиялаштириш:
Давлат бюджети маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шартнома (тўлов) асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқариш, хўжалик (меҳмонхона) фаолиятидан ва шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари, республика илмий-тадқиқот лойиҳалари грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Дин ишлари бўйича қўмитага ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
9. Дин ишлари бўйича қўмита, Институт:
а) бир ой муддатда Институт устави тасдиқланиши ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
б) икки ой муддатда:
исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари, радикаллашувнинг олдини олиш йўналишларида малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича Институтнинг янги ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқсин;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда олий таълим ташкилотларининг диншунослик фанидан дарс бераётган номутахассис бўлган профессор-ўқитувчилари рўйхатини шакллантирсин, рўйхатни тизимли равишда янгилаб Институтнинг қайта тайёрлаш курсларида ўқитилишни ташкил этсин;
в) Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси билан биргаликда:
Институтни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясига қарашли Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Абдулла Қодирий кўчасидаги 11а-уй манзилида жойлашган бинонинг биринчи қаватига (469 кв метр ҳудудига) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин;
тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти минтақавий филиаллари ходимларини ишга жойлаштирсин.
10. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда бир ой муддатда Институтнинг Самарқанд ва Наманган минтақавий филиалларини ўқув жараёнини ташкил этиш учун мос биноларга текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш чораларини кўрсин.
11. Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда:
Институтни стратегик ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини ошириш, таълим фаолиятини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, илмий-педагогик ва моддий-техник салоҳиятини кучайтириш чораларини кўрсин;
кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг илғор шакл ва усулларини жорий этган ҳолда таълим дастурларини доимий такомиллаштириб борсин;
Институт раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларда ўзаро тажриба алмашиш ва малака ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратсин, етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирсин.
12. Ташқи ишлар вазирлиги етакчи хорижий илмий таълим марказлари ва таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда Институтга ҳар томонлама кўмаклашсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Малака ошириш маркази ва «Зиё» медиа марказини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги 25-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
14. Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
15. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг
Директор Илмий кенгаш Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ахборот-ресурс маркази 2 Молия-иқтисод бўлими 2 Ўқув-услубий бўлим 4 Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис 1 Ходимлар бўйича мутахассис 1 Қайта тайёрлаш бўлими 3 Юрисконсульт 1 Кафедралар * Иш юритувчи 1 Хўжалик бўлими ** 1 Меҳмонхона типидаги ётоқхона ** Минтақавий филиаллар ***
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг Самарқанд ва Наманган минтақавий филиаллари
Раҳбар Ўқув-услубий бўлим 2 Хўжалик бўлими 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида (кейинги ўринларда — Институт) диний соҳа ва диний-маърифий соҳада ходимларни давлат ва дин муносабатлари, исломшунослик, диншунослик, радикализмга қарши кураш ҳамда бошқа йўналишларда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
диний-маърифий соҳа мутахассислари — Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мутахассислари, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси раҳбар ва илмий ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, диний соҳа ходимлари ҳамда мазкур соҳада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча таълим ташкилотларининг исломшунослик ва диншунослик фанлари ўқитувчилари, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида диний-маърифий соҳада малакаси оширилиши ва қайта тайёрланиши белгиланган ходимлар;
буюртмачи — малака ошириш, қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли курсларда таълим олиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
талабгор — қайта тайёрлаш курсларида таълим олиш учун мурожаат қилган олий маълумотга эга бўлган шахс;
тингловчи — тегишли ташкилот томонидан рўйхат асосида тақдим этилган ёки белгиланган тартибда шакллантирилиб малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган жисмоний шахс;
малака ошириш — исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари, шунингдек, радикаллашувнинг олдини олиш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурлари талабларидан келиб чиққан ҳолда диний-маърифий соҳа мутахассисларининг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали уларнинг касбий билим ва маҳоратини оширишга қаратилган ўқитиш шакли;
қайта тайёрлаш — исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари, шунингдек, радикаллашувнинг олдини олиш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида олий маълумотга эга номутахассис шахсларни зарур билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш орқали янги касбий фаолиятга йўналтиришга қаратилган ўқитиш шакли;
малака талаблари — тингловчиларнинг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар мажмуи;
ўқув дастури — ўқув курсининг таълим мазмунини, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, мутахассисликларнинг малака талаблари, ўқув курсининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат;
ўқув режаси — блоклар ва ўқув фанлари (курслар)нинг номларини, уларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш шаклларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат.
3. Институтда диний-маърифий соҳа мутахассислари исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари ҳамда радикаллашувнинг олдини олиш йўналишларида белгиланган даврийликка мувофиқ бепул асосда малака оширади.
4. Институтда қуйидагилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида ўқитилади:
нодавлат таълим ташкилотларининг исломшунослик ва диншунослик йўналишидаги педагог кадрларининг малакасини ошириш;
таълим ташкилотларининг исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари фанларидан дарс берадиган, олий маълумотга эга номутахассис педагог кадрларини қайта тайёрлаш;
давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимларини қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш.
5. Институтда ўқув курслари қуйидаги таълим дастурлари асосида ташкил этилади:
диний соҳа мутахассислари ва таълим ташкилотларининг исломшунослик, диншунослик фанларидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малакасини ошириш — 144 соат;
вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ходимларини диний-маърифий соҳада қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш учун — 36 соатдан 72 соатгача;
таълим ташкилотларининг исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари фанларидан дарс берадиган, олий маълумотга эга номутахассис педагог кадрларини қайта тайёрлаш, илгари олинган базавий (олий) маълумоти даражаси, қайта тайёрлашнинг тури ва касбий фаолиятининг ўзига хослигига кўра — 576 соатдан кам бўлмаган ҳажмда.
6. Институтда ташкил этиладиган курсларда аудитория ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми, қоида тариқасида, ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Институт, заруратга кўра, ўқув курсларининг давомийлиги ва ўқув дастурларининг ҳажмига ўзгартириш киритади, янги малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини очади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув юкламаларининг энг кам меъёри давлат таълим талаблари билан белгиланади.
7. Институтда малака ошириш, қайта тайёрлаш ҳамда қисқа муддатли ўқув курслари масофавий таълим шаклида, тингловчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
8. Ўқув курсларида ўқув жараёни, қоида тариқасида, 15 нафардан кам, бироқ 20 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.
Бунда аудитория машғулотлари барча турларининг давомийлиги Институт томонидан белгиланади, лекин у 80 дақиқадан ошмаслиги ва ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус 10 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.
9. Институтда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.
2-боб. Малака ошириш курсларини ташкил этиш
10. Малака ошириш курсларида ўқиш муддати Институт билан келишилган ҳолда буюртмачи ташкилотлар томонидан тасдиқланадиган таълим олувчиларнинг малака ошириш курслари вақти, шакли ва йўналиши кўрсатилган тақсимот-режаларга мувофиқ, Институт кенгаши томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ташкил этилади ҳамда ўқув машғулотлари жадвали бўйича амалга оширилади.
11. Диний-маърифий соҳа мутахассислари учун малака ошириш курслари буюртмачи ташкилотлар томонидан берилган контингент асосида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан шакллантирилади, тақсимот-режалар ўқув йилининг бошланишига қадар буюртмачи ташкилотлар ва Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда Институт томонидан тасдиқланади.
Қисқа муддатли ўқув курслари Институт кенгаши томонидан мустақил равишда буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурига мувофиқ ихтиёрий ташкил этилади.
12. Буюртмачи ташкилотлар тақсимот-режаларга асосан ўқиши белгиланган ходимларининг малака ошириш курсларида қатнашишларини таъминлайди.
Ходим унинг меҳнат таътили ёки вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги даврида малака оширишга жалб қилинмайди.
13. Малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш Институт директорининг буйруғи билан, қоида тариқасида, ўқув курслари бошланган куннинг ўзида расмийлаштирилади. Тингловчилар гуруҳини шакллантириш, курснинг ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқишда ходимларнинг базавий маълумоти, мутахассислиги, тоифаси ва эгаллаб турган лавозимлари, шунингдек, касбий эҳтиёжлари ҳисобга олинади.
Институт тингловчиларнинг малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлиги ёки уларда қатнашмаганлиги ҳақида буюртмачи ташкилотларга хабар беради.
14. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни Институт директори томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали бўйича амалга оширилади.
15. Институт буюртмачи ташкилотлар сўровига мувофиқ ўқув машғулотларни ходимларнинг иш жойида Институт директори томонидан тасдиқланадиган якка тартибдаги режа асосида ташкил этиши мумкин.
16. Малака ошириш курсларига узрли сабабларга кўра ўз вақтида келмаган тингловчиларга ўқишнинг тегишли йўналиши бўйича навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади.
17. Малака ошириш ва қисқа муддатли ўқув курслари тингловчиси курснинг ўқув режасида назарда тутилган барча назорат турларида ижобий натижа кўрсатса, курснинг ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади.
18. Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича якуний синов имтиҳонини топшириш билан якунланади.
Қисқа муддатли ўқув курсларида якуний синов имтиҳони ўқув дастурида назарда тутилгандагина ўтказилади.
19. Малака ошириш курси якунида Институт директори томонидан тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат бериш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинади.
20. Малака ошириш ва қисқа муддатли ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга мазкур Низомга 2-иловада белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Сертификат электрон генерация қилинган ва электрон имзо ёки унинг муқобил шаклдаги ҳужжатни тасдиқловчи воситалар (QR-код, штрихкод) билан тасдиқланган ҳужжат (сертификат) шаклида ҳам берилиши мумкин.
Якуний синов имтиҳонини топширмаган тингловчига бир маротаба қайта топшириш учун уч ойгача муддат берилади.
Қайта топшириш натижасидан ҳам якуний синов имтиҳонидан ўтолмаган тингловчига сертификат берилмайди. Бундай ҳолатда тингловчига малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
3-боб. Қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш
21. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни Институт кенгаши томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ташкил этилади ҳамда ўқув машғулотлари жадвали бўйича амалга оширилади.
22. Тингловчилар Институт кенгаши томонидан белгиланган ўринларга мувофиқ тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
23. Тингловчилар Институтда қайта тайёрлаш курсларига буюртмачи ташкилотнинг ёки талабгорнинг тегишли мурожаатига кўра суҳбат асосида қабул қилинади.
Қабул қилиш тўғрисидаги мурожаатга талабгорнинг биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-карта) ва олий маълумот тўғрисидаги дипломининг асл нусхаси илова қилинади.
24. Суҳбат Институт директорининг буйруғи билан ташкил этилган Суҳбат комиссияси томонидан талабгорнинг соҳа бўйича таянч билимлари ва таҳлилий фикрлашини аниқлаш нуқтаи назаридан ўтказилади.
Суҳбат ўтказиш жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади. Видеотасвир Институтда камида бир йил давомида сақланади.
25. Суҳбат ўтказиш жадвали Институт директори томонидан тасдиқланади ва Институтнинг расмий веб-сайтида, қоидага кўра, суҳбат бошланишидан бир ҳафта олдин жойлаштирилади.
Суҳбат бошланишидан аввал суҳбат комиссияси аъзоларидан бири суҳбат ўтказиш тартиботларини талабгорларга тушунтиради. Талабгор саволларга жавоб бериб бўлган сўнг хонадан чиқишга рухсат берилади.
Суҳбат ўтказиш бўйича комиссия мажлисида баённома юритилади ва у комиссия раиси ва суҳбатда қатнашган бошқа комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Суҳбат комиссияси баённомаси бир нусхада тузилади.
Баённомада суҳбат ўтказиш жойи ва санаси, суҳбатнинг бошланиш ва якунланиш вақти, суҳбатда қатнашган комиссия аъзоларининг рўйхати, суҳбатда қатнашган талабгорлар ва танлов ўтказиш жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар, суҳбат якунлари бўйича комиссия қарори, шу жумладан суҳбатдан ўтган деб топилган талабгор кабилар кўрсатилади.
26. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган ва ўқиш учун маблағларни тўлаган талабгор Институт директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
27. Суҳбат натижалари юзасидан натижалар эълон қилингандан кейин 24 соат ичида Институтга шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўриб чиқилиши мумкин. Апелляция таркиби Институт директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
28. Суҳбат ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар йиғма жилдларга тикилган ҳолда Институтда белгиланган тартибда сақланади.
29. Қайта тайёрлаш курсларида ишдан ажралган ҳолда ўқиш давомида тингловчиларнинг асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш масаласи меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
30. Қайта тайёрлаш иккинчи олий таълим ҳисобланмайди.
31. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун тўлов-контракт суммаси миқдори Институт кенгаши томонидан тасдиқланади.
32. Ўқитиш давомийлиги, қоида тариқасида, 24 ҳафтани ташкил этади. Институт заруратга кўра ўқитиш давомийлиги ва ўқув дастурларининг ҳажмига ўзгартириш киритиши мумкин.
33. Ўқув жараёни Институт кенгаши томонидан тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.
34. Қайта тайёрлаш курси тингловчиси курснинг ўқув режасида кўзда тутилган барча оралиқ назоратлар ва якуний аттестацияда ижобий натижа кўрсатса, курснинг ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади.
Қайта тайёрлаш курсининг оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажарган тингловчи якуний аттестацияга қўйилади.
35. Қайта тайёрлаш курсининг якуний аттестациясини ўтказиш учун Институт директори тегишли буйруқ билан якуний аттестация комиссиясини ташкил этади.
Қайта тайёрлаш курсининг якуний аттестацияси якуний назорат синовлари ва битирув ишини ҳимоя қилиш орқали ўтказилади.
36. Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга мазкур Низомга 3-иловада белгиланган намунадаги диплом берилади.
4-боб. Тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
37. Тингловчилар ўқув машғулотлари бошланишидан олдин Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидалари билан таништирилади.
38. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўқув жараёнини яхшилаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича Институт раҳбариятига таклифлар киритиш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;
малака ошириш, қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курслари билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
Институтнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув хоналари ва компьютер техника воситаларидан фойдаланиш;
Институт ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
39. Тингловчилар:
белгиланган тартибда ўқув режаси ва дастурлари асосида ўқиши;
ўқув машғулотларида ўз вақтида шахсан ўзлари иштирок этиши;
ўқув дастурларида назарда тутилган назорат турларини ва якуний синов имтиҳонларини топшириши;
ўз назарий билимларини, касбий кўникмалари ва маҳорат даражасини ошириши;
ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши;
Институтга тегишли бўлган мол-мулкни асраб-авайлаши, Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиши лозим.
Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
40. Тингловчи қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан чиқарилади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқув интизоми ва Институтнинг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
узрли сабабларсиз қайта тайёрлаш курслари бўйича ўқув машғулотларини 30 (ўттиз) соатдан ва малака ошириш курслари бўйича ўқув машғулотларини 20 (йигирма) академик соатдан ортиқ қолдирганда;
ўқув режасидаги фан (курс)ни ўзлаштирмаганда;
шартнома асосида ўқитиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаганда;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
вафот этганда.
41. Тингловчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курси тингловчилари сафидан чиқарилганда, Институт бу ҳақида уни ўқишга юборган буюртмачи ташкилотга хабар беради.
5-боб. Якунловчи қоидалар
42. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курси тингловчилари билан боғлиқ ҳужжатлар Институтда белгиланган тартибда сақланади.
43. Диплом ёки сертификат йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келган, бузилган ҳолларда диплом ёки сертификатнинг дубликати берилади. Бунда ушбу шахслар Институт директорига диплом ёки сертификатнинг йўқотиш, яроқсиз ҳолга келиш ёхуд бузилиш ҳолати баён этилган ариза беради.
Дубликат мурожаат қилинган санадан бошлаб ўн беш кун ичида берилади.
44. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 1. Манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишган ҳолда тингловчилар контингентини шакллантиради ва Институтга малака ошириш курсларини ташкил этиш учун тақдим этади. Ўқув йили бошида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда — Институт) 2. Қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун Суҳбат комиссиясини тузади ва расмий веб-саҳифасида қайта тайёрлаш курсларига суҳбатлар тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради. Суҳбат ўтказиладиган кундан бир ҳафта олдин 2-босқич Талабгор, буюртмачи ташкилот Малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсида ўзи ёки ходимлари иштирок этиши тўғрисида Институт директори номига мурожаат йўллайди. Ўз хоҳишига кўра 3-босқич Институт 1. Буюртмачи ташкилотнинг мурожаатига мувофиқ малака ошириш курслари тингловчилари гуруҳини шакллантиради. Белгиланган муддатларда 2. Қайта тайёрлаш курси талабгорлари мурожаатларини қабул қилади ва Суҳбат комиссияси томонидан суҳбат ўтказади. Суҳбат ўтказиш графигига мувофиқ 3. Суҳбатдан ўтган талабгорлар билан шартнома тузади. Ўқув курси бошланишидан олдин 4-босқич Институт 1. Тингловчилар учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини тасдиқланган дастурлар асосида ташкил этади. Ўқув курси давомида 2. Малака ошириш курсининг якуний синовидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификат беради. Ўқув курси якунида 3. Қайта тайёрлаш курсининг якуний аттестациясидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга диплом беради.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат ШАКЛИ НАМУНА Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti Malaka oshirganlik haqida SERTIFIKAT MO № 000000 _________________________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20_____-yil _________________ dan 20______-yil _________________ gacha Din ishlari boʻyicha qoʻmita huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida jami ____________ soatga moʻljallangan ____________________________________________________________ boʻyicha (malaka oshirish kursining nomi) malakasini oshirdi. Muhr oʻrni yoki QR-kod Direktor _____________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) Sana ________________ Qayd raqami _____________
Малака оширганлик ҳақида давлат намунасидаги сертификат ТАВСИФИ
Малака оширганлик тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида, беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кулрангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида давлат тилида «Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti» ва «Malaka oshirganlik haqida SERTIFIKAT» сўзлари бўлади. Сертификат икки ҳарф — МО ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақамига эга. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда тўртта ҳимояга эга.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом ШАКЛИ НАМУНА Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti Qayta tayyorlash haqida DIPLOM QT № 000000 _________________________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20_____-yil __________________ dan 20______-yil __________________gacha Din ishlari boʻyicha qoʻmita huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida ___________________________ soatga moʻljallangan _________________________________________________________________________________ (qayta tayyorlash kursining nomi) qayta tayyorlash kursida taʼlim olib, _____________________________________________________________________________ bitiruv-malaka ishini ___________ bahoga himoya qildi va qayta tayyorlash oʻquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi. Muhr oʻrni yoki QR-kod Direktor _____________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) Sana ________________ Qayd raqami ____________
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги дипломнинг ТАВСИФИ
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида, беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида давлат тилида «Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti» hamda «Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки ҳарф — QT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақамига эга. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Диплом:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғоз;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Малака ошириш маркази ва «Зиё» медиа марказини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги 25-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида «Зиё» медиа марказини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида».
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон ҳамда 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон фармонларига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузурида Самарқанд ва Наманган вилоятлари минтақавий филиалларига эга бўлган муассаса шаклидаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси (кейинги ўринларда — Академия) ҳузуридаги «Зиё» медиа маркази мамлакатимизда диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, аждодларимизнинг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб қилувчи, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи муассаса шаклидаги асосий медиа тузилма сифатида шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин».
3. 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 3-банднинг «а» кичик банди чиқариб ташлансин.
5. 4-бандда :
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. 5-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «Марказ» сўзи «Институт» сўзи билан алмаштирилсин.
7. 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. 7 ва 10-бандлардаги «Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин.
9. 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 август,
542-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
TUZILMASI
NIZOM
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolarning vijdon erkinligi huquqi kafolatlarini yanada mustahkamlash hamda diniy-maʼrifiy sohadagi islohotlarni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 21-apreldagi PF-68-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, diniy sohada mutaxassislarning malakasini oshirish va qayta tayyorlash ishlarini yangi bosqichga olib chiqish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 21-apreldagi PF-68-son Farmoniga muvofiq:
Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi huzuridagi Malaka oshirish markazi Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti etib (keyingi oʻrinlarda — Institut) qayta tashkil etilgani;
Institut islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari, shuningdek, radikallashuvning oldini olish yoʻnalishlarida diniy sohada mutaxassislarning malakasini oshirish va qayta tayyorlashga yagona masʼul muassasa etib belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari etib belgilansin:
diniy-maʼrifiy soha mutaxassislarini, mazkur sohada faoliyat yurituvchi davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari xodimlarini, shu jumladan barcha taʼlim tashkilotlarining islomshunoslik va dinshunoslik fanlari oʻqituvchilarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash;
islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari, shuningdek, radikallashuvning oldini olish yoʻnalishlarida diniy-maʼrifiy sohada mutaxassislarning malakasini oshirish va qayta tayyorlash;
normativ-huquqiy hujjatlarida belgilangan diniy-maʼrifiy soha xodimlari va rahbar kadrlarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash;
tinglovchilar uchun ishdan ajralmagan holda malaka oshirishning muqobil shakllarini joriy etish, kadrlar salohiyatini oshirish, taʼlim berish jarayonida innovatsion pedagogik texnologiyalar asosida oʻqitishni tashkil etish;
diniy-maʼrifiy sohada faoliyat yurituvchi davlat xizmatchilari hamda fuqarolik jamiyati institutlari vakillari uchun soha boʻyicha bilimlarini oshirishga qaratilgan oʻquv kurslarini tashkil qilish;
ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan hamkorlikda diniy-maʼrifiy sohadagi muammolar va mazkur sohaning eng dolzarb masalalari, radikallashuvga, ekstremizmga va terrorizmga qarshi kurashish boʻyicha ilmiy-tadqiqot loyihalarini amalga oshirish, ushbu jarayonga milliy, xorijiy va xalqaro grantlarni jalb qilish;
taʼlim jarayoni hamda ilmiy faoliyatga yuqori malakali mahalliy va chet ellik mutaxassislarni keng jalb qilish, pedagogika sohasida ilgʻor tajriba almashish borasida xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;
respublikada ijtimoiy-maʼnaviy muhitni yanada sogʻlomlashtirish, oʻsib kelayotgan yosh avlodni maʼnaviy-axloqiy jihatdan barkamol etib, vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini tubdan yaxshilash boʻyicha doimiy ish olib borish;
ilmiy asoslangan, dinning asl taʼlimotini oʻzida mujassam etgan bilimlarni qamrab olgan oʻquv reja, oʻquv dastur, oʻquv qoʻllanmalari hamda taqdimot materiallarini ishlab chiqish.
3. Institut Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmatida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.
4. Belgilansinki:
a) Institutga Din ishlari boʻyicha qoʻmita raisi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi, uning maqomi, transport, mehnatga haq toʻlash, moddiy ragʻbatlantirish va tibbiy taʼminoti shartlari oliy taʼlim tashkiloti filiali direktoriga tenglashtiriladi;
b) Institutga:
ilmiy, taʼlim va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa faoliyatni amalga oshirish boʻyicha pullik xizmatlar koʻrsatish;
Din ishlari boʻyicha qoʻmita bilan kelishilgan holda shartnoma asosida oʻqitish qiymatlarini mustaqil belgilash;
Institutni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarining hamda shartnoma asosida ishlarni bajarish va xizmat koʻrsatishdan tushadigan boshqa mablagʻlarning (ularni amalga oshirish uchun xarajatlarini chegirib tashlagan holda) 75 foizgacha qismini Institut xodimlarini ijtimoiy himoya qilish va moddiy ragʻbatlantirish tadbirlariga yoʻnaltirish;
oʻquv jarayoniga professor-oʻqituvchilarni hamda soha boʻyicha mutaxassislarni mehnatga soatbay haq toʻlagan holda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida jalb etish huquqi beriladi;
v) Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi huzuridagi Malaka oshirish markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Surxondaryo viloyatlari mintaqaviy filiallarining faoliyati tugatiladi.
5. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutining Samarqand va Namangan mintaqaviy filiallari tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida mutaxassislarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Belgilab qoʻyilsinki, Institutda 2025-yil 1-sentabrdan boshlab:
diniy-maʼrifiy soha mutaxassislari, mazkur sohada faoliyat yurituvchi davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari xodimlari, mulkchilik shakli va idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar barcha taʼlim tashkilotlarining islomshunoslik va dinshunoslik fanlari oʻqituvchilari ishga qabul qilingan davrdan boshlab olti oy ichida, keyinchalik har uch yilda bir marotaba oʻz malakasini oshiradi;
diniy-maʼrifiy sohada yaxlit ilmiy-tadqiqotlar tizimini yaratish maqsadida tegishli ixtisosliklar, shu jumladan, dinshunoslik, islomshunoslik sohalari boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim joriy etiladi;
Institut tadqiqotchilarini tadqiqot sohalari boʻyicha tashkilotlarga biriktirish amaliyoti joriy etiladi, ularning ilmiy-tadqiqot mavzulari biriktirilgan sohalarning aniq muammolarini hal etishga yoʻnaltiriladi;
taʼlim tashkilotlarining islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari fanlaridan dars beradigan, oliy maʼlumotga ega nomutaxassis pedagog kadrlari shartnoma (toʻlov) asosida qayta tayyorlash kurslarida oʻqitiladi.
7. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
qayta tayyorlash kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan taʼlim tashkilotlarining oliy maʼlumotga ega nomutaxassis pedagog kadrlariga davlat namunasidagi diplom beriladi hamda ular taʼlim tashkilotlarida islomshunoslik, dinshunoslik fanlaridan dars berish huquqiga ega boʻladi;
diniy-maʼrifiy soha mutaxassislari, mazkur sohada faoliyat yurituvchi davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari xodimlari, mulkchilik shakli va idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar barcha taʼlim tashkilotlarining islomshunoslik va dinshunoslik fanlari oʻqituvchilari Institutda islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari, shuningdek, radikallashuvning oldini olish yoʻnalishlarida malakasini oshirish bepul amalga oshiriladi;
Institutda manfaatdor vazirlik, idora va tashkilotlarning buyurtmasiga koʻra shartnoma (toʻlov) asosida malaka oshirish va qisqa muddatli oʻquv kurslari tashkil etiladi.
8. Institut faoliyatini moliyalashtirish:
Davlat budjeti mablagʻlari, Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari, shartnoma (toʻlov) asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar, ilmiy-oʻquv, oʻquv-metodik, ilmiy va axborot-tahliliy mahsulotlarni ishlab chiqarish, xoʻjalik (mehmonxona) faoliyatidan va shartnoma asosida xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar, homiylik xayriyalari, xalqaro moliya institutlari va boshqa xorijiy tashkilotlarning grantlari, respublika ilmiy-tadqiqot loyihalari grantlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi;
2025-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Din ishlari boʻyicha qoʻmitaga ajratilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2026-yildan boshlab esa Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
9. Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Institut:
a) bir oy muddatda Institut ustavi tasdiqlanishi hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
b) ikki oy muddatda:
islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari, radikallashuvning oldini olish yoʻnalishlarida malaka oshirish va qayta tayyorlash boʻyicha Institutning yangi oʻquv reja va dasturlarini ishlab chiqsin;
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda oliy taʼlim tashkilotlarining dinshunoslik fanidan dars berayotgan nomutaxassis boʻlgan professor-oʻqituvchilari roʻyxatini shakllantirsin, roʻyxatni tizimli ravishda yangilab Institutning qayta tayyorlash kurslarida oʻqitilishni tashkil etsin;
v) Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi bilan birgalikda:
Institutni Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasiga qarashli Toshkent shahri Shayxontohur tumani Abdulla Qodiriy koʻchasidagi 11a-uy manzilida joylashgan binoning birinchi qavatiga (469 kv metr hududiga) tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilishini taʼminlasin;
tugatilayotgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Surxondaryo viloyati mintaqaviy filiallari xodimlarini ishga joylashtirsin.
10. Samarqand viloyati hokimligi va Namangan viloyati hokimligi Din ishlari boʻyicha qoʻmita bilan birgalikda bir oy muddatda Institutning Samarqand va Namangan mintaqaviy filiallarini oʻquv jarayonini tashkil etish uchun mos binolarga tekin foydalanish huquqi bilan joylashtirish choralarini koʻrsin.
11. Din ishlari boʻyicha qoʻmita manfaatdor vazirlik, idora va tashkilotlar bilan birgalikda:
Institutni strategik rivojlantirish, uning xalqaro nufuzini oshirish, taʼlim faoliyatini xalqaro standartlar darajasiga koʻtarish, ilmiy-pedagogik va moddiy-texnik salohiyatini kuchaytirish choralarini koʻrsin;
kadrlar malakasini oshirish va qayta tayyorlashning ilgʻor shakl va usullarini joriy etgan holda taʼlim dasturlarini doimiy takomillashtirib borsin;
Institut rahbarlari va professor-oʻqituvchilarini xorijiy davlatlarda oʻzaro tajriba almashish va malaka oshirishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratsin, yetakchi xorijiy taʼlim va ilmiy-tadqiqot tashkilotlari bilan hamkorlik aloqalarini kengaytirsin.
12. Tashqi ishlar vazirligi yetakchi xorijiy ilmiy taʼlim markazlari va taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlik qilishda Institutga har tomonlama koʻmaklashsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi huzurida Malaka oshirish markazi va “Ziyo” media markazini tashkil etish hamda ularning faoliyatini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-yanvardagi 25-son qaroriga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
14. Din ishlari boʻyicha qoʻmita manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
15. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi raisi S.D. Toshboyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-avgustdagi 542-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutining
Direktor Ilmiy kengash Oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari Axborot-resurs markazi 2 Moliya-iqtisod boʻlimi 2 Oʻquv-uslubiy boʻlim 4 Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha mutaxassis 1 Xodimlar boʻyicha mutaxassis 1 Qayta tayyorlash boʻlimi 3 Yuriskonsult 1 Kafedralar * Ish yurituvchi 1 Xoʻjalik boʻlimi ** 1 Mehmonxona tipidagi yotoqxona ** Mintaqaviy filiallar ***
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-avgustdagi 542-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutining Samarqand va Namangan mintaqaviy filiallari
Rahbar Oʻquv-uslubiy boʻlim 2 Xoʻjalik boʻlimi 1
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-avgustdagi 542-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida mutaxassislarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida (keyingi oʻrinlarda — Institut) diniy soha va diniy-maʼrifiy sohada xodimlarni davlat va din munosabatlari, islomshunoslik, dinshunoslik, radikalizmga qarshi kurash hamda boshqa yoʻnalishlarda qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
diniy-maʼrifiy soha mutaxassislari — Din ishlari boʻyicha qoʻmita markaziy apparati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari hamda tuman (shahar) mutaxassislari, Oʻzbekistondagi islom sivilizatsiyasi markazi, ilmiy-tadqiqot markazlari, Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi rahbar va ilmiy xodimlari, professor-oʻqituvchilari, shuningdek, diniy soha xodimlari hamda mazkur sohada faoliyat yurituvchi davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari xodimlari, mulkchilik shakli va idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar barcha taʼlim tashkilotlarining islomshunoslik va dinshunoslik fanlari oʻqituvchilari, shu jumladan normativ-huquqiy hujjatlarida diniy-maʼrifiy sohada malakasi oshirilishi va qayta tayyorlanishi belgilangan xodimlar;
buyurtmachi — malaka oshirish, qayta tayyorlash va qisqa muddatli kurslarda taʼlim olish uchun murojaat qilgan jismoniy yoki yuridik shaxs;
talabgor — qayta tayyorlash kurslarida taʼlim olish uchun murojaat qilgan oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxs;
tinglovchi — tegishli tashkilot tomonidan roʻyxat asosida taqdim etilgan yoki belgilangan tartibda shakllantirilib malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslariga qabul qilingan jismoniy shaxs;
malaka oshirish — islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari, shuningdek, radikallashuvning oldini olish yoʻnalishlari boʻyicha ishlab chiqilgan oʻquv dasturlari talablaridan kelib chiqqan holda diniy-maʼrifiy soha mutaxassislarining malaka va koʻnikmalarini muntazam ravishda yangilab borish orqali ularning kasbiy bilim va mahoratini oshirishga qaratilgan oʻqitish shakli;
qayta tayyorlash — islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari, shuningdek, radikallashuvning oldini olish yoʻnalishlari boʻyicha ishlab chiqilgan oʻquv dasturlari asosida oliy maʼlumotga ega nomutaxassis shaxslarni zarur bilim, koʻnikma va malakalarni oʻzlashtirish orqali yangi kasbiy faoliyatga yoʻnaltirishga qaratilgan oʻqitish shakli;
malaka talablari — tinglovchilarning umumiy bilim va kasb tayyorgarligi darajasiga qoʻyiladigan talablar majmui;
oʻquv dasturi — oʻquv kursining taʼlim mazmunini, uning tinglovchilar tomonidan oʻzlashtirilishining maqsadga muvofiq usullarini tashkil etishni nazarda tutadigan, axborot manbai boʻlgan, mutaxassisliklarning malaka talablari, oʻquv kursining asosiy mazmuni va metodik tuzilishini aniqlab beruvchi asosiy hujjat;
oʻquv rejasi — bloklar va oʻquv fanlari (kurslar)ning nomlarini, ularni oʻzlashtirish uchun ajratilgan soatlar hajmini hamda tinglovchilarning bilimlarini nazorat qilish shakllarini belgilab beruvchi asosiy hujjat.
3. Institutda diniy-maʼrifiy soha mutaxassislari islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari hamda radikallashuvning oldini olish yoʻnalishlarida belgilangan davriylikka muvofiq bepul asosda malaka oshiradi.
4. Institutda quyidagilar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shartnoma asosida oʻqitiladi:
nodavlat taʼlim tashkilotlarining islomshunoslik va dinshunoslik yoʻnalishidagi pedagog kadrlarining malakasini oshirish;
taʼlim tashkilotlarining islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari fanlaridan dars beradigan, oliy maʼlumotga ega nomutaxassis pedagog kadrlarini qayta tayyorlash;
davlat va nodavlat tashkilotlarning xodimlarini qisqa muddatli oʻquv kurslarida oʻqitish.
5. Institutda oʻquv kurslari quyidagi taʼlim dasturlari asosida tashkil etiladi:
diniy soha mutaxassislari va taʼlim tashkilotlarining islomshunoslik, dinshunoslik fanlaridan dars beradigan pedagog kadrlarning malakasini oshirish — 144 soat;
vazirlik, idora va tashkilotlarning xodimlarini diniy-maʼrifiy sohada qisqa muddatli oʻquv kurslarida oʻqitish uchun — 36 soatdan 72 soatgacha;
taʼlim tashkilotlarining islomshunoslik, dinshunoslik, davlat va din munosabatlari asoslari fanlaridan dars beradigan, oliy maʼlumotga ega nomutaxassis pedagog kadrlarini qayta tayyorlash, ilgari olingan bazaviy (oliy) maʼlumoti darajasi, qayta tayyorlashning turi va kasbiy faoliyatining oʻziga xosligiga koʻra — 576 soatdan kam boʻlmagan hajmda.
6. Institutda tashkil etiladigan kurslarda auditoriya oʻquv yuklamasining eng koʻp hajmi, qoida tariqasida, haftasiga 36 soat etib belgilanadi.
Institut, zaruratga koʻra, oʻquv kurslarining davomiyligi va oʻquv dasturlarining hajmiga oʻzgartirish kiritadi, yangi malaka oshirish va qayta tayyorlash dasturlarini ochadi.
Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari oʻquv yuklamalarining eng kam meʼyori davlat taʼlim talablari bilan belgilanadi.
7. Institutda malaka oshirish, qayta tayyorlash hamda qisqa muddatli oʻquv kurslari masofaviy taʼlim shaklida, tinglovchilarning asosiy ish joyidan ajralmagan holda tashkil etilishi mumkin.
8. Oʻquv kurslarida oʻquv jarayoni, qoida tariqasida, 15 nafardan kam, biroq 20 nafardan ortiq boʻlmagan tinglovchilardan iborat akademik guruhlarda tashkil qilinadi.
Bunda auditoriya mashgʻulotlari barcha turlarining davomiyligi Institut tomonidan belgilanadi, lekin u 80 daqiqadan oshmasligi va oʻquv mashgʻulotlari oraligʻidagi tanaffus 10 daqiqadan kam boʻlmasligi lozim.
9. Institutda malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarini tashkil qilish va oʻtkazish mazkur Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq tashkil etiladi.
2-bob. Malaka oshirish kurslarini tashkil etish
10. Malaka oshirish kurslarida oʻqish muddati Institut bilan kelishilgan holda buyurtmachi tashkilotlar tomonidan tasdiqlanadigan taʼlim oluvchilarning malaka oshirish kurslari vaqti, shakli va yoʻnalishi koʻrsatilgan taqsimot-rejalarga muvofiq, Institut kengashi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi va dasturlari asosida tashkil etiladi hamda oʻquv mashgʻulotlari jadvali boʻyicha amalga oshiriladi.
11. Diniy-maʼrifiy soha mutaxassislari uchun malaka oshirish kurslari buyurtmachi tashkilotlar tomonidan berilgan kontingent asosida Din ishlari boʻyicha qoʻmita tomonidan shakllantiriladi, taqsimot-rejalar oʻquv yilining boshlanishiga qadar buyurtmachi tashkilotlar va Din ishlari boʻyicha qoʻmita bilan kelishilgan holda Institut tomonidan tasdiqlanadi.
Qisqa muddatli oʻquv kurslari Institut kengashi tomonidan mustaqil ravishda buyurtmachi tashkilotlar bilan kelishilgan holda tasdiqlanadigan oʻquv reja va dasturiga muvofiq ixtiyoriy tashkil etiladi.
12. Buyurtmachi tashkilotlar taqsimot-rejalarga asosan oʻqishi belgilangan xodimlarining malaka oshirish kurslarida qatnashishlarini taʼminlaydi.
Xodim uning mehnat taʼtili yoki vaqtincha mehnatga qobiliyatsizligi davrida malaka oshirishga jalb qilinmaydi.
13. Malaka oshirish kurslariga tinglovchilarni qabul qilish Institut direktorining buyrugʻi bilan, qoida tariqasida, oʻquv kurslari boshlangan kunning oʻzida rasmiylashtiriladi. Tinglovchilar guruhini shakllantirish, kursning oʻquv rejasi va dasturlarini ishlab chiqishda xodimlarning bazaviy maʼlumoti, mutaxassisligi, toifasi va egallab turgan lavozimlari, shuningdek, kasbiy ehtiyojlari hisobga olinadi.
Institut tinglovchilarning malaka oshirish kurslariga oʻz vaqtida kelmaganligi yoki ularda qatnashmaganligi haqida buyurtmachi tashkilotlarga xabar beradi.
14. Malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayoni Institut direktori tomonidan tasdiqlanadigan mashgʻulotlar jadvali boʻyicha amalga oshiriladi.
15. Institut buyurtmachi tashkilotlar soʻroviga muvofiq oʻquv mashgʻulotlarni xodimlarning ish joyida Institut direktori tomonidan tasdiqlanadigan yakka tartibdagi reja asosida tashkil etishi mumkin.
16. Malaka oshirish kurslariga uzrli sabablarga koʻra oʻz vaqtida kelmagan tinglovchilarga oʻqishning tegishli yoʻnalishi boʻyicha navbatdagi malaka oshirish kurslarida oʻqishga ruxsat beriladi.
17. Malaka oshirish va qisqa muddatli oʻquv kurslari tinglovchisi kursning oʻquv rejasida nazarda tutilgan barcha nazorat turlarida ijobiy natija koʻrsatsa, kursning oʻquv dasturi toʻliq oʻzlashtirilgan hisoblanadi.
18. Malaka oshirish kurslari oʻquv dasturiga muvofiq belgilangan mavzular (modullar) boʻyicha yakuniy sinov imtihonini topshirish bilan yakunlanadi.
Qisqa muddatli oʻquv kurslarida yakuniy sinov imtihoni oʻquv dasturida nazarda tutilgandagina oʻtkaziladi.
19. Malaka oshirish kursi yakunida Institut direktori tomonidan tinglovchilarga belgilangan namunadagi sertifikat berish toʻgʻrisidagi buyruq qabul qilinadi.
20. Malaka oshirish va qisqa muddatli oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan tinglovchilarga mazkur Nizomga 2-ilovada belgilangan namunadagi sertifikat beriladi.
Sertifikat elektron generatsiya qilingan va elektron imzo yoki uning muqobil shakldagi hujjatni tasdiqlovchi vositalar (QR-kod, shtrixkod) bilan tasdiqlangan hujjat (sertifikat) shaklida ham berilishi mumkin.
Yakuniy sinov imtihonini topshirmagan tinglovchiga bir marotaba qayta topshirish uchun uch oygacha muddat beriladi.
Qayta topshirish natijasidan ham yakuniy sinov imtihonidan oʻtolmagan tinglovchiga sertifikat berilmaydi. Bunday holatda tinglovchiga malaka oshirish kursida qatnashganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi.
3-bob. Qayta tayyorlash kurslarini tashkil etish
21. Qayta tayyorlash kurslarida oʻquv jarayoni Institut kengashi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi va dasturlari asosida tashkil etiladi hamda oʻquv mashgʻulotlari jadvali boʻyicha amalga oshiriladi.
22. Tinglovchilar Institut kengashi tomonidan belgilangan oʻrinlarga muvofiq toʻlov-kontrakt asosida qabul qilinadi.
23. Tinglovchilar Institutda qayta tayyorlash kurslariga buyurtmachi tashkilotning yoki talabgorning tegishli murojaatiga koʻra suhbat asosida qabul qilinadi.
Qabul qilish toʻgʻrisidagi murojaatga talabgorning biometrik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-karta) va oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomining asl nusxasi ilova qilinadi.
24. Suhbat Institut direktorining buyrugʻi bilan tashkil etilgan Suhbat komissiyasi tomonidan talabgorning soha boʻyicha tayanch bilimlari va tahliliy fikrlashini aniqlash nuqtai nazaridan oʻtkaziladi.
Suhbat oʻtkazish jarayonlari uzluksiz videotasvirga (ovozli) tushiriladi. Videotasvir Institutda kamida bir yil davomida saqlanadi.
25. Suhbat oʻtkazish jadvali Institut direktori tomonidan tasdiqlanadi va Institutning rasmiy veb-saytida, qoidaga koʻra, suhbat boshlanishidan bir hafta oldin joylashtiriladi.
Suhbat boshlanishidan avval suhbat komissiyasi aʼzolaridan biri suhbat oʻtkazish tartibotlarini talabgorlarga tushuntiradi. Talabgor savollarga javob berib boʻlgan soʻng xonadan chiqishga ruxsat beriladi.
Suhbat oʻtkazish boʻyicha komissiya majlisida bayonnoma yuritiladi va u komissiya raisi va suhbatda qatnashgan boshqa komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi. Suhbat komissiyasi bayonnomasi bir nusxada tuziladi.
Bayonnomada suhbat oʻtkazish joyi va sanasi, suhbatning boshlanish va yakunlanish vaqti, suhbatda qatnashgan komissiya aʼzolarining roʻyxati, suhbatda qatnashgan talabgorlar va tanlov oʻtkazish jarayoniga taalluqli boʻlgan boshqa maʼlumotlar, suhbat yakunlari boʻyicha komissiya qarori, shu jumladan suhbatdan oʻtgan deb topilgan talabgor kabilar koʻrsatiladi.
26. Suhbatdan muvaffaqiyatli oʻtgan va oʻqish uchun mablagʻlarni toʻlagan talabgor Institut direktorining buyrugʻi bilan oʻqishga qabul qilinadi.
27. Suhbat natijalari yuzasidan natijalar eʼlon qilingandan keyin 24 soat ichida Institutga shikoyat qilinishi va apellyatsiya tartibida koʻrib chiqilishi mumkin. Apellyatsiya tarkibi Institut direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
28. Suhbat oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan barcha hujjatlar yigʻma jildlarga tikilgan holda Institutda belgilangan tartibda saqlanadi.
29. Qayta tayyorlash kurslarida ishdan ajralgan holda oʻqish davomida tinglovchilarning asosiy ish joyidagi oʻrtacha ish haqini saqlab qolish masalasi mehnat qonunchiligida belgilangan tartibda hal qilinadi.
30. Qayta tayyorlash ikkinchi oliy taʼlim hisoblanmaydi.
31. Qayta tayyorlash kurslarida oʻqish uchun toʻlov-kontrakt summasi miqdori Institut kengashi tomonidan tasdiqlanadi.
32. Oʻqitish davomiyligi, qoida tariqasida, 24 haftani tashkil etadi. Institut zaruratga koʻra oʻqitish davomiyligi va oʻquv dasturlarining hajmiga oʻzgartirish kiritishi mumkin.
33. Oʻquv jarayoni Institut kengashi tomonidan tasdiqlangan malaka talablari, oʻquv rejalari va dasturlariga muvofiq tashkil etiladi.
34. Qayta tayyorlash kursi tinglovchisi kursning oʻquv rejasida koʻzda tutilgan barcha oraliq nazoratlar va yakuniy attestatsiyada ijobiy natija koʻrsatsa, kursning oʻquv dasturi toʻliq oʻzlashtirilgan hisoblanadi.
Qayta tayyorlash kursining oraliq nazorat topshiriqlarini muvaffaqiyatli bajargan tinglovchi yakuniy attestatsiyaga qoʻyiladi.
35. Qayta tayyorlash kursining yakuniy attestatsiyasini oʻtkazish uchun Institut direktori tegishli buyruq bilan yakuniy attestatsiya komissiyasini tashkil etadi.
Qayta tayyorlash kursining yakuniy attestatsiyasi yakuniy nazorat sinovlari va bitiruv ishini himoya qilish orqali oʻtkaziladi.
36. Yakuniy attestatsiyadan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga mazkur Nizomga 3-ilovada belgilangan namunadagi diplom beriladi.
4-bob. Tinglovchilarning huquq va majburiyatlari
37. Tinglovchilar oʻquv mashgʻulotlari boshlanishidan oldin Institut tinglovchilarining ichki tartib-qoidalari bilan tanishtiriladi.
38. Tinglovchilar quyidagi huquqlarga ega:
oʻquv jarayonini yaxshilash, qayta tayyorlash va malaka oshirish tizimini takomillashtirish boʻyicha Institut rahbariyatiga takliflar kiritish;
maʼnaviy-maʼrifiy va madaniy tadbirlarda qatnashish;
malaka oshirish, qayta tayyorlash va qisqa muddatli oʻquv kurslari bilan bogʻliq boʻlgan qoʻshimcha maʼlumotlar va maslahatlar olish;
Institutning axborot-resurs markazi, oʻquv xonalari va kompyuter texnika vositalaridan foydalanish;
Institut xodimlari xatti-harakatlari yuzasidan shikoyat qilish.
Tinglovchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishlari mumkin.
39. Tinglovchilar:
belgilangan tartibda oʻquv rejasi va dasturlari asosida oʻqishi;
oʻquv mashgʻulotlarida oʻz vaqtida shaxsan oʻzlari ishtirok etishi;
oʻquv dasturlarida nazarda tutilgan nazorat turlarini va yakuniy sinov imtihonlarini topshirishi;
oʻz nazariy bilimlarini, kasbiy koʻnikmalari va mahorat darajasini oshirishi;
oʻquv jarayonida berilgan topshiriqlarni oʻz vaqtida bajarishi;
Institutga tegishli boʻlgan mol-mulkni asrab-avaylashi, Institut tinglovchilarining ichki tartib-qoidalariga qatʼiy rioya etishi lozim.
Tinglovchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishlari mumkin.
40. Tinglovchi quyidagi holatlarda tinglovchilar safidan chiqariladi:
oʻz xohishiga binoan;
oʻquv intizomi va Institutning ichki tartib-qoidalarini muntazam ravishda yoki bir marotaba qoʻpol ravishda buzganda;
uzrli sabablarsiz qayta tayyorlash kurslari boʻyicha oʻquv mashgʻulotlarini 30 (oʻttiz) soatdan va malaka oshirish kurslari boʻyicha oʻquv mashgʻulotlarini 20 (yigirma) akademik soatdan ortiq qoldirganda;
oʻquv rejasidagi fan (kurs)ni oʻzlashtirmaganda;
shartnoma asosida oʻqitish bilan bogʻliq majburiyatlarni bajarmaganda;
salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);
sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganda;
vafot etganda.
41. Tinglovchi qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursi tinglovchilari safidan chiqarilganda, Institut bu haqida uni oʻqishga yuborgan buyurtmachi tashkilotga xabar beradi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
42. Malaka oshirish va qayta tayyorlash kursi tinglovchilari bilan bogʻliq hujjatlar Institutda belgilangan tartibda saqlanadi.
43. Diplom yoki sertifikat yoʻqotilgan yoxud yaroqsiz holga kelgan, buzilgan hollarda diplom yoki sertifikatning dublikati beriladi. Bunda ushbu shaxslar Institut direktoriga diplom yoki sertifikatning yoʻqotish, yaroqsiz holga kelish yoxud buzilish holati bayon etilgan ariza beradi.
Dublikat murojaat qilingan sanadan boshlab oʻn besh kun ichida beriladi.
44. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida mutaxassislarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarini tashkil qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi 1. Manfaatdor vazirlik, idora va tashkilotlar bilan kelishgan holda tinglovchilar kontingentini shakllantiradi va Institutga malaka oshirish kurslarini tashkil etish uchun taqdim etadi. Oʻquv yili boshida Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) 2. Qayta tayyorlash kurslarini tashkil etish uchun Suhbat komissiyasini tuzadi va rasmiy veb-sahifasida qayta tayyorlash kurslariga suhbatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni joylashtiradi. Suhbat oʻtkaziladigan kundan bir hafta oldin 2-bosqich Talabgor, buyurtmachi tashkilot Malaka oshirish yoki qayta tayyorlash kursida oʻzi yoki xodimlari ishtirok etishi toʻgʻrisida Institut direktori nomiga murojaat yoʻllaydi. Oʻz xohishiga koʻra 3-bosqich Institut 1. Buyurtmachi tashkilotning murojaatiga muvofiq malaka oshirish kurslari tinglovchilari guruhini shakllantiradi. Belgilangan muddatlarda 2. Qayta tayyorlash kursi talabgorlari murojaatlarini qabul qiladi va Suhbat komissiyasi tomonidan suhbat oʻtkazadi. Suhbat oʻtkazish grafigiga muvofiq 3. Suhbatdan oʻtgan talabgorlar bilan shartnoma tuzadi. Oʻquv kursi boshlanishidan oldin 4-bosqich Institut 1. Tinglovchilar uchun malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarini tasdiqlangan dasturlar asosida tashkil etadi. Oʻquv kursi davomida 2. Malaka oshirish kursining yakuniy sinovidan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga sertifikat beradi. Oʻquv kursi yakunida 3. Qayta tayyorlash kursining yakuniy attestatsiyasidan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga diplom beradi.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida mutaxassislarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Malaka oshirish haqida davlat namunasidagi sertifikat SHAKLI NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti Malaka oshirganlik haqida SERTIFIKAT MO № 000000 _________________________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20_____-yil _________________ dan 20______-yil _________________ gacha Din ishlari boʻyicha qoʻmita huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida jami ____________ soatga moʻljallangan ____________________________________________________________ boʻyicha (malaka oshirish kursining nomi) malakasini oshirdi. Muhr oʻrni yoki QR-kod Direktor _____________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) Sana ________________ Qayd raqami _____________
Malaka oshirganlik haqida davlat namunasidagi sertifikat TAVSIFI
Malaka oshirganlik toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida, besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och kulrangda bosib chiqariladi.
Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda, eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Davlat gerbi, past qismida esa — 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashgan.
Varaqning qolgan qismida yuqorida davlat tilida “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti” va “Malaka oshirganlik haqida SERTIFIKAT” soʻzlari boʻladi. Sertifikat ikki harf — MO va olti raqamli sondan iborat tartib raqamiga ega. Barcha matn naqshli rastrdan iborat och kulrang fonda bosib chiqariladi.
Sertifikat:
yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;
naqshli rastr;
har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;
oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda toʻrtta himoyaga ega.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida mutaxassislarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Qayta tayyorlash haqida davlat namunasidagi diplom SHAKLI NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti Qayta tayyorlash haqida DIPLOM QT № 000000 _________________________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20_____-yil __________________ dan 20______-yil __________________gacha Din ishlari boʻyicha qoʻmita huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash institutida ___________________________ soatga moʻljallangan _________________________________________________________________________________ (qayta tayyorlash kursining nomi) qayta tayyorlash kursida taʼlim olib, _____________________________________________________________________________ bitiruv-malaka ishini ___________ bahoga himoya qildi va qayta tayyorlash oʻquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi. Muhr oʻrni yoki QR-kod Direktor _____________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) Sana ________________ Qayd raqami ____________
Qayta tayyorlash haqida davlat namunasidagi diplomning TAVSIFI
Qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi diplom A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida, besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och pushti rangda bosib chiqariladi.
Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda, eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Davlat gerbi, past qismida esa — 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashgan.
Varaqning qolgan qismida yuqorida davlat tilida “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti” hamda “Qayta tayyorlash haqida DIPLOM” soʻzlari bosiladi. Diplom ikki harf — QT va olti raqamli sondan iborat tartib raqamiga ega. Barcha matn naqshli rastrdan iborat och pushti rang fonda bosib chiqariladi.
Diplom:
bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;
yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;
naqshli rastr;
har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;
maxsus qogʻoz;
oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-avgustdagi 542-son qaroriga 4-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi huzurida Malaka oshirish markazi va “Ziyo” media markazini tashkil etish hamda ularning faoliyatini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-yanvardagi 25-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti va Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi huzurida “Ziyo” media markazini tashkil etish hamda ularning faoliyatini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”.
2. 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 21-apreldagi PF-68-son hamda 2018-yil 16-apreldagi PF-5416-son farmonlariga muvofiq:
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi huzurida Samarqand va Namangan viloyatlari mintaqaviy filiallariga ega boʻlgan muassasa shaklidagi Diniy-maʼrifiy sohada malaka oshirish va qayta tayyorlash instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) tashkil etilganligi;
Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) huzuridagi “Ziyo” media markazi mamlakatimizda dinning asl insonparvarlik mohiyatini, ajdodlarimizning islom va jahon sivilizatsiyasiga qoʻshgan boy diniy-ilmiy merosini keng targʻib qiluvchi, diniy-maʼrifiy hayotdagi yangiliklarni jamoatchilikka yetkazuvchi muassasa shaklidagi asosiy media tuzilma sifatida shakllantirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin”.
3. 2-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. 3-bandning “a” kichik bandi chiqarib tashlansin.
5. 4-bandda :
ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi-beshinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi-uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.
6. 5-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
ikkinchi xatboshidagi “Markaz” soʻzi “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin.
7. 6-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. 7 va 10-bandlardagi “Akademiya huzuridagi Malaka oshirish markazi” soʻzlari “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin.
9. 1 va 2-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 27-avgust,
542-son