📅 2025-yil 29-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 29-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 29 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 августдаги ПФ-142-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 августдаги ПФ-142-сон Фармони билан:
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилгани;
Вазирлар Маҳкамасига Агентлик фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилиш топширилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Агентлик фаолиятини ташкил этиш асослари ва тартиби;
Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари;
Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари;
Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.
Белгилансинки, Агентликнинг 31 та штат бирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ҳудудий бўлинмаларидан 16 та штат бирлигини мақбуллаштириш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида қисқартирилган 15 та штат бирлиги ҳисобидан шакллантирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳуқуқий мақоми, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
2. Агентлик телекоммуникациялар соҳасини тартибга соладиган, молиявий, тузилмавий жиҳатдан ва қарор қабул қилишда мустақил ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи бўлиб, ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир.
3. Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлигини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалалари департаменти томонидан амалга оширилади.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги, қисқартирилган номи — Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство по регулированию телекоммуникаций Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство по регулированию телекоммуникаций;
в) инглиз тилида:
тўлиқ — Telecommunications Regulatory Agency of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Telecommunications Regulatory Agency;
8. Агентликнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 114а-уй.
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш;
юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш, рухсат бериш;
телекоммуникациялар тармоқларини ва телекоммуникациялар иншоотларини қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш;
телекоммуникациялар хизматларининг айрим турлари, шунингдек, тармоқлараро уланишлар тарифларини тартибга солиш;
телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизимини ишлаб чиқиш ва телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш режаси бошқарувини амалга ошириш;
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил майдонидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, домен номлари тизимини белгилаш;
телекоммуникациялар воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш;
универсал хизматлар рўйхатини ва уларнинг сифатига доир талабларни белгилаш;
операторлар ва провайдерларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг ҳамда адолатли рақобат муҳитини таъминлашга кўмаклашиш;
телекоммуникациялар хизматлари бозорини эркин рақобат асосида шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларининг мониторинг тизими орқали оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган телекоммуникациялар хизматлари сифатини белгиланган талабларга мувофиқлигини мониторинг қилиш;
табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятларда ёки фавқулодда ҳолатда телекоммуникациялар инфратузилмаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш ва ривожлантиришга доир ишларни марказлаштирилган тарзда бошқариш, шунингдек, уларнинг ишлашини белгиланган тартибда чеклаш ёки тўхтатиб туриш;
тармоққа рухсатсиз уланишда ва трафикни ўтказишда ҳимоя чораларининг четлаб ўтилишини тегишли органлар билан биргаликда назорат қилиш.
10. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш бўйича:
телекоммуникациялар тармоқларининг ишлаш самарадорлигини ошириш ва хусусиятларини яхшилаш бўйича тавсиялар ва уларни бошқариш усулларини ишлаб чиқади;
умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларида режалаштирилган ва режадан ташқари таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилишини мувофиқлаштиради;
тармоқларда профилактика ишларини бажариш, қайта қуриш ёки янги алоқа каналларини ташкил этиш натижасида айрим участкалар ва йўналишларда юзага келадиган ортиқча юкланишлар мумкинлиги ҳақида манфаатдор оператор ва провайдерларни огоҳлантиради;
б) юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш, рухсат бериш бўйича:
телекоммуникациялар соҳасида юридик шахсларнинг фаолиятини лицензиялаш ва лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилади;
лицензиялаш ва аккредитация шартлари бажарилишининг мунтазам мониторинги ва назоратини амалга оширади;
в) телекоммуникациялар тармоқларини ва телекоммуникациялар иншоотларини қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказади;
г) телекоммуникациялар хизматларининг айрим турлари, шунингдек, тармоқлараро уланишлар тарифларини тартибга солиш бўйича:
телекоммуникациялар хизматларининг айрим турлари, шунингдек, тармоқлараро уланишлар тарифларини тартибга солади;
телекоммуникациялар тармоқларини ўзаро улаш, операторлар томонидан ўзаро хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;
д) телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизимини ишлаб чиқиш ва телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш режаси бошқарувини амалга ошириш бўйича:
рақамлаш тизимлари ва режаларини Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишган ҳолда тасдиқлайди, рақамлаш сиғимини, сигнализация пунктларининг кодларини, маълумот-ахборот хизматлари учун қисқа махсус рақамларни (якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар бундан мустасно) пулли асосда ажратади, шунингдек, улардан фойдаланишнинг ҳисоботини юритади ва назорат қилади;
рақамлаш сиғимини ва қисқа махсус рақамларни ажратганлик учун бир марталик тўлов тарифларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
манфаатдор телекоммуникациялар операторлари ва провайдерлари, хорижий давлатларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш миллий марказларини рақамлаш режасидаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади;
е) Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил майдонидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, домен номлари тизимини белгилаш бўйича:
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил майдонидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишган ҳолда тасдиқлайди, домен номлари тизимини белгилайди;
миллий домен зонасини ривожлантиради ва оммавийлаштириш учун қулай шароитларни яратади;
телекоммуникациялар воситаларини мажбурий рақамли маркировкалайди;
универсал хизматлар рўйхатини ва уларнинг сифатига доир талабларни белгилайди ҳамда уларга тарифларни фойдаланувчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда тартибга солади;
ж) операторлар ва провайдерларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг ҳамда адолатли рақобат муҳитини таъминлашга кўмаклашиш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларининг марказлашган ҳолда тезкор маъмурий бошқарувини, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда уларни қайта қуриш ва тиклаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади;
телекоммуникациялар тармоқларида тиклаш ишларини мувофиқлаштиради, шунингдек, олдиндан келишилган режалар асосида энг муҳим йўналишларда алоқанинг узилиши билан боғлиқ бўлган ҳолатларда алоқаларни тиклаш ва авария вазиятларини бартараф этиш учун куч ва воситаларни бошқаради;
янги алоқа каналларини ташкил қилишда, профилактика ишларини амалга оширишда махсус истеъмолчилар ва умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқлари операторлари ва провайдерлари ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
з) телекоммуникациялар хизматлари бозорини эркин рақобат асосида шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича:
махсус истеъмолчиларга ижарага берилган алоқа каналларининг шикастланишини ҳисобга олади, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда операторлар ва провайдерларни телекоммуникациялар тармоқларини қайта қуриш тўғрисида хабардор қилади;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органларининг умумий фойдаланишдаги тармоқлар асосида қурилган тармоқлари, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқлари ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоқлар ва телекоммуникациялар операторлари ва провайдерларининг бошқарув тизимлари бўйича маълумотларни тўплайди, қайта ишлайди ва таҳлил қилади;
и) фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини кўриб чиқишда иштирок этиш бўйича:
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини кўриб чиқишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органи билан биргаликда телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, инсофсиз рақобат ва рақобатни чеклаш ҳолатларига барҳам бериш, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан қонунчиликда белгиланган чораларни кўради;
к) Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларининг мониторинг тизими орқали оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган телекоммуникациялар хизматлари сифатини белгиланган талабларга мувофиқлигини тизимли мониторинг қилиш бўйича:
телекоммуникациялар тармоқларининг ҳолати тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг талаб қилинадиган режими ва конфиденциаллигини таъминлаш чораларини кўради;
телекоммуникациялар тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига, тегишли операторлар ва провайдерларга, манфаатдор давлат органларига ва махсус истеъмолчиларга етказади;
л) табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятларда ёки фавқулодда ҳолатда телекоммуникациялар инфратузилмаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш ва ривожлантиришга доир ишларни марказлаштирилган тарзда бошқариш, шунингдек, уларнинг ишлашини белгиланган тартибда чеклаш ёки тўхтатиб туриш бўйича:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлар органлари манфаатлари йўлида устувор равишда алоқани ташкил этиш чораларини кўради;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда операторларнинг телекоммуникациялар тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режаларини тайёрлашда қатнашади;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникациялар тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режалари асосида мувофиқ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўқув машғулотларини ўтказади;
авария ҳолатларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлар органлари манфаатлари йўлида устувор равишда алоқа ташкил этилишини таъминлайди;
фавқулодда ҳолат ва вазиятлар юзага келиши ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш даври учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Агентлик, операторлар тармоқларини бошқариш марказлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик шартлари ва тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникациялар тармоқларининг ишлашига таъсирни баҳолайди ва келувчи маълумотларни таҳлил қилади;
м) тармоққа рухсатсиз уланишда ва трафикни ўтказишда ҳимоя чораларининг четлаб ўтилишини тегишли органлар билан биргаликда назорат қилиш бўйича:
тармоққа рухсатсиз уланишда ва трафикни ўтказишда ҳимоя чораларининг четлаб ўтилишини тегишли органлар билан биргаликда қонун талаблари бузилгани ҳолатлари бўйича маълумотларни аниқлаш ва олиш ишларини ташкил этади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг телекоммуникациялар инфратузилмасига шикаст етказилишига, унга рухсатсиз уланишга, телекоммуникациялар тармоғидан халқаро трафикни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланишни тегишли органлар билан биргаликда назорат қилади.
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
телекоммуникациялар соҳасида чора-тадбирлар ва дастурларни ишлаб чиқиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни бепул сўраш ва олиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда илмий ва бошқа ташкилотлар олимлари ва мутахассисларини, шунингдек, маҳаллий ва хорижий экспертларни консультант сифатида жалб қилиш ҳамда (ёки) уларнинг хулоса ва тавсияларини олиш;
белгиланган тартибда ахборот-таҳлилий ва эксперт ишларини амалга ошириш учун илмий ва бошқа ташкилотларни, шунингдек, олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;
амалиётда қўллаш тажрибаси таҳлили, олинган тавсиялар ва халқаро тажриба асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббуслар билан чиқиш;
телекоммуникациялар соҳасида бажариладиган давлат ва тижорат лойиҳалари ҳамда дастурларида иштирок этиш;
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари билан белгиланган тартибда музокаралар ўтказиш;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ҳар қандай телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳамда марказлашган телекоммуникациялар тармоқларини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш бўйича устуворликни аниқлаш, махсус истеъмолчиларнинг телекоммуникациялар тармоқлари бундан мустасно;
телекоммуникациялар тармоқларини ва телекоммуникациялар иншоотларини қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация ўтказиш;
телекоммуникациялар операторлари ва провайдерларидан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан, телекоммуникациялар ресурсларининг мавжудлиги ва ҳолати тўғрисидаги маълумотларни сўраш ва олиш;
давлат органлари, мудофаа ва хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органлари манфаатлари учун алоқаларни ташкил этиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
операторлар ва провайдерларга умумий фойдаланишдаги тармоқларда авария ишларини ўтказиш, режали ва режадан ташқари таъмирлаш-тиклаш ишлари ўтказилганда давлат органлари, мудофаа ва хавфсизлик органлари манфаатлари йўлида ишлатилаётган алоқаларни тиклаш бўйича кўрсатмалар бериш;
операторлар ва провайдерларга телекоммуникациялар тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш тизимини такомиллаштириш, телекоммуникациялар тармоқлари ресурсларидан истеъмолчилар манфаатлари учун фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш;
тармоқларни қайта қуриш ва алоқа каналларини тиклаш бўйича оператор ва провайдерларнинг бошқариш тизимлари ва хорижий давлатларнинг телекоммуникациялар тармоқларини миллий бошқариш марказлари билан тезкор ҳамкорлик қилиш;
ушбу Низомда белгиланган мақсадларга эришишга йўналтирилган, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.
Агентлик қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Агентлик:
телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш ягона давлат сиёсати самарали амалга оширилиши, шунингдек, юкланган вазифаларнинг сифатли бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилиши, уларнинг ижроси таъминланиши;
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган қарорлар самарадорлиги ва натижадорлиги таъминланиши;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши ва белгиланган муддатларда уларга жавоб берилиши;
мунтазам равишда ходимлар қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилиши учун жавобгардир.
4-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
13. Қуйидагилар директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини бажариш;
Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
директор ўринбосарлари ва таркибий тузилмалар раҳбарларининг ваколатларини белгилаш ва вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентликнинг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда « Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини, Ўзбекистон Республикасининг « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги ва « Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, уларни Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқилишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Агентликка киритилган таклифлар ва қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари тўлиқ ва батафсил кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (виза қўйилишини) таъминлаш;
Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, Агентлик директори ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича кўрсатмалар чиқариш, буйруқлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга чиқиб қабул қилишни ташкил этиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, судларда, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Агентлик ходимларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;
Агентлик мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш;
Агентликнинг ички ташкилий масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Агентлик ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, меҳнат шартномалари (буйруқлари)ни имзолаш;
Агентлик ходимларига вазифаларни юклаш;
Агентлик ходимларининг малакасини ошириш ва уларни хорижий давлатларга стажировка ва тажриба алмашиш учун юборишни ташкил этиш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, директор ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида унинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентликнинг ташқи ва ички ташкилий фаолияти устидан доимий ва қатъий назорат ўрнатиш;
Агентликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (виза қўйилиши) таъминлаш;
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Агентлик харажатлари сметасини тасдиқлаш;
ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
14. Қуйидагилар директор ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Агентлик директори муайян сабабларга кўра (хизмат сафари, меҳнат таътили, бетоблиги даврида) йўқлигида унинг вазифаларини бажариш;
Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат ва бевосита раҳбарлик қилиш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишларини янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилигидаги таркибий тузилмалар бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Агентлик директорининг қонунчилик доирасидаги буйруқ ҳамда топшириқлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш;
Агентликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик бўйича таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига риоя қилиш ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларни мувофиқлаштириш;
Агентлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиб, кўриб чиқиш учун Агентлик директорига киритиш;
телекоммуникациялар соҳасида тартибга солишга оид норматив базанинг тизимли асосда қайта кўриб чиқилишини ташкил этиш;
телекоммуникациялар соҳасида тартибга солишда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.
5-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
15. Агентлик директори:
Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун;
Агентликнинг ушбу Низомда назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича ҳамда мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятлари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
16. Агентлик директори ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинадиган йўналиш ва таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
6-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
17. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарига эга бўлади.
18. Агентлик директори:
Агентлик фаолиятига якка тартибда раҳбарлик қилади;
кадрларни танлайди ва жойлаштиради, шу жумладан, белгиланган тартибда таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Агентликнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлайди ва унга ўзгартириш киритади, шунингдек, Агентликнинг штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Агентликнинг иш режаларини тасдиқлайди;
меҳнат ва хўжалик шартномаларини тузади ва бекор қилади;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, жамоат бирлашмалари, шунингдек, белгиланган тартибда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Агентлик номидан иш юритади;
Агентлик маблағларини мустақил бошқаради;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида қонун талабларининг бажарилишини таъминлайди.
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
19. Агентлик директори бўлмаган вақтда, директор буйруғига асосан унинг ўринбосаридан бири директор вазифаларини бажаради.
20. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
21. Агентлик директори (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари ҳамда, шунингдек, Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ва Агентлик таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда Агентлик ҳайъати ташкил этилади.
Агентлик ҳайъати аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
22. Агентлик ҳайъати:
ушбу Низомда назарда тутилган Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари амалга оширилишини таъминлайди;
Агентлик тизимидаги ходимлар ва раҳбарларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ўзларига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чораларни кўрган ҳолда, тизимли асосда таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эшитади;
Агентлик фаолиятини ривожлантириш дастурларининг амалга ошириши натижадорлигини тизимли кўриб чиқади;
жойларда Агентлик фаолиятидаги долзарб масалаларини муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда, Агентлик ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисларини ўтказишни ташкил этади, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Агентликнинг раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўради;
Агентлик номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни саралаш, жойлаштириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш чораларини белгилайди.
Агентлик ҳайъати Агентлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади.
23. Агентлик ҳайъати мажлисларига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
24. Агентлик ҳайъати унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда, ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
25. Агентлик ҳайъатининг қарорлари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
26. Агентлик ҳайъати фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламентда белгиланади.
7-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
27. Агентликнинг моддий-техник таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
28. Агентликнинг директори ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
29. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатга олинадиган харажатлар сметаси асосида амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз бюджетини мустақил равишда тайёрлайди ва маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланади.
30. Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берилгани учун давлат божидан белгиланган улуши ҳисобидан Агентлик ихтиёрига қолдириладиган маблағлар ўз ходимларини моддий рағбатлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, илмий тадқиқотларни молиялаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бошқа мақсадлар учун йўналтирилади.
31. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маошидан, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
Бунда Агентлик ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисидаги низомларда уларнинг лавозим маошларига 200 фоиз қўшимча ойлик устама қўлланиши назарда тутилади.
Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устама ҳақлар, мукофот, моддий ёрдам пули ҳамда бошқа барча қўшимча тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
26. Агентликнинг марказий аппаратига 6 та, шу жумладан 3 та бириктирилган, 1 та навбатчи, 2 та махсус автомобилдан иборат хизмат автомобиль транспорти лимити кўзда тутилади.
8-боб. Агентликнинг ҳисобдорлиги
32. Агентлик директори Вазирлар Маҳкамасига Агентлик фаолияти натижалари тўғрисида мунтазам ҳисобот беради ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида қонун талабларининг бажарилишини таъминлайди.
33. Фаолият мониторинги ва уни баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан юкланган вазифаларни виждонан ва ўз вақтида бажарганлик учун рағбатлантириш ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарлик чоралари кўрилади.
9-боб. Якунловчи қоида
34. Агентлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида :
а) 2-бандда :
олтинчи хатбошидаги «радиочастота спектри ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш» сўзлари «телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «радиочастоталардан» сўзи «телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталаридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида» сўзлари «телерадиоэшиттиришлар соҳасида радиочастоталарни тақсимлаш ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан телекоммуникацияларнинг ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни беради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади»;
г) 2-иловада :
1-банддаги «радиочастота спектридан» сўзлари «телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталаридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандда :
олтинчи хатбошидаги «радиочастота спектри ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш» сўзлари «телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «радиочастоталардан» сўзи «телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталаридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида» сўзлари «телерадиоэшиттиришлар соҳасида радиочастоталарни тақсимлаш ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандда :
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
ўнинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатишни лицензиялаш масалалари бўйича, шунингдек, радиочастоталари бўйича Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг телерадиоэшиттиришлар радиочастоталари спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради»;
ўн тўртинчи хатбошидаги «радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида» сўзлари «телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастоталарни тақсимлаш ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан телекоммуникациялар, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шунингдек, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради»;
10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги орқали телерадиодастурларни тарқатиш бўйича фаолиятнинг ҳамда маълумотларни узатишнинг лицензия талаблари ва шартларига, техник нормативлар ва стандартларга мувофиқ амалга оширилишини, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланилишини»;
д) 4-иловада :
5 ва 6-бандлардаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ҳафта муддатда лицензия битимини расмийлаштиради ва» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги махсус электрон тизим орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 4-бандининг биринчи хатбошисидаги «Рақамли технологиялар вазирлигининг» сўзлари «Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-бандда :
биринчи хатбошидаги «Рақамли технологиялар вазирлигининг» сўзлари «Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 10-бандда :
«в» ва «г» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«ж» кичик банддаги «санитария, ёнғин нормалари ва объектни» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 10 1 -банддаги «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари «Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги» сўзлари «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 20-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги томонидан, лицензияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда берилади.
24. Агар танлов ғолиби протокол имзоланган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигига махсус электрон тизим орқали мурожаат этмаса, Комиссия танлов натижаларини бекор қилишга ҳақлидир»;
з) 25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Лицензияда фаолиятнинг аниқ тури, телерадиоэшиттириш қамрайдиган ҳудуд, радиочастотаси (радиотўлқини), шунингдек лицензиянинг амал қилиш муддати кўрсатилади»;
и) 26-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
к) 28-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомда» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 1-иловада :
7-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигига махсус электрон тизим орқали лицензия олиш учун ариза беради. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда, лицензия бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинади»;
8-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги:
лицензияни беради;
лицензиат томонидан лицензия талабларига риоя этилиши мониторинг юритади.
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялари вазирлиги радиочастоталардан фойдаланиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради»;
«Бажариш муддатлари» устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2) 1 ой мобайнида».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарорида :
а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
б) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ»;
в) 1-иловада :
номидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Вазирлик рақамли технологиялар соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади»;
4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Вазирлик:
а) қуйидагилар:
ахборотлаштириш, электрон ҳукумат, электрон рақамли имзодан фойдаланиш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида;
сунъий интеллект технологиялари соҳасини ривожлантириш, қўллаб-қувватлашнинг яхлит экотизимини шакллантириш ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича;
б) Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини ташкилий-техник, норматив-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, мувофиқлаштириш, материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашга доир жорий тезкор ишларни бажаради;
в) радиочастота органи ҳисобланади;
г) Халқаро электралоқа иттифоқида, Бутунжаҳон почта иттифоқида ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш ваколати берилган орган ҳисобланади.
5. Вазирликнинг радиочастота органи сифатидаги ваколатини «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси бажаради»;
8-банддаги «Молия вазирлиги Ғазначилигида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
9 — 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Вазирликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, қисқартмаси — Рақамлаштириш вазирлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Министерство цифровых технологий Республики Узбекистан, қисқартмаси — Минцифры;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Ministry of digital technologies of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — MDT.
10. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили): 100164, Тошкент шаҳри Иброҳим Мўминов кўчаси 4-уй.
11. Вазирлик тузилмасига қуйидагилар киради:
Вазирликнинг марказий аппарати;
Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари;
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги;
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси;
«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ;
«Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» ДМ
«Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси» ДМ;
«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ;
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси;
Давлат фельдъегерлик хизмати;
«Электромагнит мослашув маркази» ДУК;
«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК;
«Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК;
«Ўзбектелеком» АК;
«Ўзбекистон почтаси» АЖ;
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети;
Тошкент шаҳридаги Амити университети;
Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти;
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб;
«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ;
«UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ;
«UNICON.UZ» Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» МЧЖ;
«ALOQALOYIНA» МЧЖ;
«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» МЧЖ;
«Universal Mobile Systems» МЧЖ;
«Хабар» газетаси таҳририяти» МЧЖ;
«Oʻzimpeksaloqa» МЧЖ;
«ALSKOM» СК АЖ;
юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотлар»;
12-бандда :
4-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) давлат бошқарувига ва иқтисодиётнинг реал секторига инновацияларни жорий қилишга, рақамли иқтисодиёт ривожлантириш рағбатлантиришни, шу жумладан, ишлаб чиқаришда комплекс автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳисобидан таъминлаш»;
5-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
13-бандда :
2-кичик бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидалари, телекоммуникациялар тармоқлари ва хизматларининг сифат кўрсаткичлари ва нормативларини, телекоммуникациялар технологиялари тизимлари ва воситаларини яратиш ҳамда таъминлаш қоидалари ҳамда тартибларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «телекоммуникация» сўзи «телекоммуникациялар» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — йигирма бешинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
ўн учинчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4-кичик бандда :
биринчи хатбошидаги «, электрон тижоратнинг ривожланиши» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
5-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6-кичик банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
7-кичик бандда :
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер ва дастурий инжиниринг, телекоммуникациялар ва телевизион технологиялар, почта алоқаси технологиялари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги менежмент ва иқтисодиёт касблари, йўналишлари ва ўқитиш ихтисосликлари бўйича Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг иқтидорли талабалари ва ўқувчиларини аниқлаш ва улар учун Вазирлик стипендияларини тайинлаш»;
9-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9) кўрсатилаётган телекоммуникациялар ва почта алоқаси хизматларининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида рақамли технологиялар соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишининг давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан радиочастоталар спектридан самарали фойдаланиш, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларида, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишда телекоммуникациялар тармоқларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник ва технологик талаблар бажарилишининг таҳлили ва назорати ўтказилишини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикасида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш ва қуриш (ўрнатиш), олиб кириш ва эксплуатация қилиш талабномаларини кўриб чиқиш ва рухсат бериш;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ёрдамида почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг ички назорат қоидаларига риоя қилишларининг мониторингини ва назоратини ташкил қилиш»;
10-кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги «республикада ахборот технологиялари ва коммуникациялари» сўзлари «республикада рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-бандда :
3-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3) Ўзбекистон Республикасида рақамли технологиялар соҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва юқори ташкилотларга киритиш»;
4-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6 ва 7-кичик бандлардаги «бошқармалари» сўзи «бўлинмалари» сўзи билан алмаштирилсин;
8-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8) Вазирлик ҳудудий бўлинмалари, тасарруфидаги ташкилотлар ва корхоналар, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқлари операторлари ва провайдерларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш»;
16-бандда :
4-кичик банддаги «ахборот технологиялари ва коммуникациялари» сўзлари «рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5 , 18 , 19 , 28-кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
9-кичик банддаги «бошқармалар» сўзи «бўлинмалар» сўзи билан алмаштирилсин;
27-кичик банддаги «ахборот технологиялари ва коммуникацияларини» сўзлари «рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 29 — 31-кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«29) Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини шакллантириш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш, мобил қурилмаларни рўйхатга олишни тартибга солиш, телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш режаси ва тизимини бошқариш, мобил алоқа тармоқларида абонент рақамларини кўчириш хизматини ташкил этиш ҳамда телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензиялар бериш масалаларини Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги билан мувофиқлаштиради;
30) давлат бошқаруви соҳасига замонавий телекоммуникациялар тармоқларини жорий этиш, ривожлантириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқади;
31) телекоммуникациялар соҳасидаги атамалар ва таърифларни ишлаб чиқади, белгилайди ҳамда тасдиқлайди»;
3-параграф номи ва 17-банднинг биринчи хатбошисидаги «бошқармаларининг» сўзи «бўлинмаларининг» сўзи билан алмаштирилсин;
17-бандда :
1-кичик банд «телекоммуникациялар» сўзидан кейин «сунъий интеллект,» сўзлари билан тўлдирилсин;
18-бандда :
биринчи хатбошидаги «бошқармалари» сўзи «бўлинмалари» сўзи билан алмаштирилсин;
2-кичик банддаги «ахборот технологиялари ва коммуникациялари» сўзлари «рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 ва 9-кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
4-кичик банддаги «ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги» сўзлари «, ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини ҳамда киберхавфсизлигини таъминлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бобнинг номидаги «бошқармаларининг» сўзи «бўлинмаларининг» сўзи билан алмаштирилсин;
21-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
23-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«23) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида рақамли технологиялар соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, лойиҳа ташкилотлари, илмий-таълим муассасаларининг, шунингдек, етакчи халқаро ва чет эл компанияларининг мутахассисларини маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш»;
20-банднинг 4 ва 5-кичик бандларидаги «ахборот технологиялари ва коммуникациялари» сўзлари «рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-бандда :
1-кичик банддаги «бошқармаларидан ва унинг тасарруфидаги ташкилотлардан, шунингдек, телекоммуникация» сўзлари «бўлинмаларидан ва унинг тасарруфидаги ташкилотлардан, шунингдек, телекоммуникациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2 ва 4-кичик бандлардаги «бошқармалари ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, телекоммуникация» сўзлари «бўлинмалари ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, телекоммуникациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 ва 5-кичик бандлардаги тегишли келишикдаги «бошқармалари» сўзи «бўлинмалари» сўзи билан алмаштирилсин;
6-кичик банддаги «бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар, телекоммуникация» сўзлари «бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотлар, телекоммуникациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
22-бандда :
1-кичик банддаги «бошқармалари» сўзи «бўлинмалари» сўзи билан алмаштирилсин;
4-кичик банддаги «бошқармалар томонидан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, шунингдек, ахборот технологиялари ва коммуникациялари» сўзлари «бўлинмалар томонидан рақамли технологиялар соҳасини ривожлантириш, шунингдек, рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-параграф номланишидаги «бошқармаларининг» сўзи «бўлинмаларининг» сўзи билан алмаштирилсин;
23-бандда :
биринчи ва ўн тўртинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «бошқармалари» сўзи тегишли келишикдаги «бўлинмалари» сўзи билан алмаштирилсин;
4 ва 5-кичик бандлардаги «ахборот технологиялари ва коммуникациялари» сўзлари «рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-бандда :
биринчи хатбошидаги , 1 ва 2-кичик бандлардаги тегишли келишикдаги «бошқармалари» сўзи тегишли келишикдаги «бўлинмалари» сўзи билан алмаштирилсин;
3-кичик банддаги «ахборот технологиялари ва коммуникациялар» сўзлари «рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банднинг 4 , 9 , 17 , 21 , 27-кичик бандларидаги тегишли келишикдаги «бошқармалар» сўзи тегишли келишикдаги «бўлинмалар» сўзи билан алмаштирилсин;
26-банднинг 10-кичик банди ҳамда 27-банднинг 11-кичик бандидаги «Девонининг» сўзи «Администрациясининг» сўзи билан алмаштирилсин;
27-банднинг 3 , 4 ва 8-кичик бандларидаги тегишли келишикдаги «бошқармалар» сўзи тегишли келишикдаги «бўлинмалар» сўзи билан алмаштирилсин;
28-банднинг биринчи хатбошиси , 2 , 3 , 4 , 7 — 12 ва 14 — 16-кичик бандлари , 32-банднинг биринчи хатбошиси , 1 ва 2-кичик бандлари , 2-параграф , 36 , 37 , 39-бандлар , 40-банднинг биринчи хатбошиси , 1 — 7-кичик бандлари , 41-банднинг биринчи хатбошиси , 42-банд , 44-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари ва 64-бандлардаги тегишли келишикдаги «бошқармалар» сўзи тегишли келишикдаги «бўлинмалар» сўзи билан алмаштирилсин;
34-банддаги «ўринбосари» сўзи чиқариб ташлансин;
41-банднинг 2-кичик бандидаги «ахборот технологиялари ва коммуникациялари» сўзлари «рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 41 1 ва 41 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«41 1 . Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларда манфаатлар тўқнашуви ҳамда коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилади.
41 2 . Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларда манфаатлар тўқнашуви ҳамда коррупция ҳолатлари аниқланганда тегишли ўрганишлар ва хизмат текширувлари ўтказилади, зарур ҳолларда ваколатларига кирмайдиган қоидабузарликлар бўйича материалларни белгиланган тартибда тегишли ваколатли органларга беради»;
45-банддаги «IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига» сўзлари «Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалалари департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51. Ҳайъат раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ёзма равишда ўз фикрини хабар қилиши мумкин»;
53 ва 54-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Вазирлик алоқа, рақамли технологиялар, телекоммуникациялар, почта алоқаси, ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик, радиочастота спектридан фойдаланиш, «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва Вазир томонидан тасдиқланадиган низомлар соҳасида, Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган бошқа йўналишлар бўйича эксперт кенгашлар ва бошқа маслаҳат берувчи органларни ташкил қилиш ҳуқуқига эга.
54. Вазирлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Вазир томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно»;
59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«59. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси ва моддий-техник таъминотни молиялаштириш Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган смета доирасида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади»;
61-банддаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
62-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«62. Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига»;
63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«63. Вазирликнинг идоравий мансуб хўжалик ҳисобидаги ташкилотларининг моддий-техник таъминоти, шунингдек, улар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг маблағлари, мазкур ташкилотларнинг ўз маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
«UNICON.UZ» — Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» МЧЖ қошида фаолият юритадиган Алоқа объектларининг давлат кадастри хизмати, Стандартлаштириш таянч ташкилоти, Таянч метрология хизмати, Атамашунослик ва луғатлар хизмати, Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатдан ўтказиш марказларини ривожлантиришга кўмаклашиш хизмати, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор» МЧЖ қошида фаолият юритадиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳлари, ZiyoNet тармоғининг ресурс маркази ҳамда «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ҳузуридаги «лойиҳа офислари» Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади»;
66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«66. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Вазирлик раҳбариятига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг юритади, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 847-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги — мобил қурилмаларнинг идентификация кодларини рўйхатга олиш ва қўллаш, ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базани яратиш ва такомиллаштириш бўйича ваколатли орган;
«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси — Тизим оператори (кейинги ўринларда Тизим оператори деб аталади) этиб;
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг маблағлари — Тизимни яратиш ва жорий этиш ишларини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 15-иловада :
а) 4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги.
Маълумотлар узатиш тармоқларини ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш фаолиятига лицензия олиш, муддатини узайтириш ва лицензияга ўзгартириш киритиш Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади»;
б) 7-позициянинг йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,25 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг:
50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
47,5 фоизи Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига;
2,5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг ғазначилик шахсий ҳисобрақамига йўналтирилади»;
в) 10-позициянинг 3-устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маълумотлар узатиш тармоқларини ва телерадиоэшиттириш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга лицензиялар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш ва лицензияга ўзгартириш киритиш) Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги.
Заруратга кўра телерадиодастурларни тайёрлашда ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мослиги юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини эфир орқали узатиш хизматлари, йўлдош алоқа орқали қабул қилиб эфир орқали қайта узатиш хизматлари, радиоалоқа хизматлари».
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 август,
550 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar sohasida tartibga solish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 21-avgustdagi PF-142-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar sohasida tartibga solish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 21-avgustdagi PF-142-son Farmoni bilan:
Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tashkil etilgani;
Vazirlar Mahkamasiga Agentlik faoliyatini tashkil etish boʻyicha Hukumat qarorini qabul qilish topshirilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Agentlik faoliyatini tashkil etish asoslari va tartibi;
Agentlikning asosiy vazifalari va funksiyalari;
Agentlik faoliyati samaradorligini baholash tartibi va mezonlari;
Agentlik faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish tartibi.
Belgilansinki, Agentlikning 31 ta shtat birligi Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi hududiy boʻlinmalaridan 16 ta shtat birligini maqbullashtirish hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida qisqartirilgan 15 ta shtat birligi hisobidan shakllantiriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 29-avgustdagi 550-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huquqiy maqomi, asosiy vazifa va funksiyalari, huquqlari, javobgarligi va faoliyatini tashkil etish tartibini, shuningdek, Agentlik rahbarlarining funksional vazifalari va masʼuliyatini belgilaydi.
2. Agentlik telekommunikatsiyalar sohasini tartibga soladigan, moliyaviy, tuzilmaviy jihatdan va qaror qabul qilishda mustaqil vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organi boʻlib, oʻz faoliyatida Vazirlar Mahkamasiga hisobdordir.
3. Agentlik faoliyatini muvofiqlashtirish hamda vazirlik va idoralar bilan hamkorligini tashkil etish Vazirlar Mahkamasining Sunʼiy intellekt va raqamli texnologiyalarni rivojlantirish masalalari departamenti tomonidan amalga oshiriladi.
4. Agentlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlar Mahkamasi) qarorlari va farmoyishlari, ushbu Nizom, shuningdek, boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
5. Agentlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.
6. Agentlik yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.
7. Agentlikning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq — Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi, qisqartirilgan nomi — Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Agentstvo po regulirovaniyu telekommunikatsiy Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Agentstvo po regulirovaniyu telekommunikatsiy;
v) ingliz tilida:
toʻliq — Telecommunications Regulatory Agency of the Republic of Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Telecommunications Regulatory Agency;
8. Agentlikning joylashgan joyi (pochta manzili): Toshkent shahri Yashnobod tumani Maxtumquli koʻchasi 114a-uy.
2-bob. Agentlikning asosiy vazifalari va funksiyalari
9. Quyidagilar Agentlikning asosiy vazifalari hisoblanadi:
telekommunikatsiyalar sohasidagi faoliyat va munosabatlarni tartibga solish;
yuridik shaxslarning telekommunikatsiyalar sohasidagi faoliyatini litsenziyalash, ruxsat berish;
telekommunikatsiyalar tarmoqlarini va telekommunikatsiyalar inshootlarini qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazuvchi yuridik shaxslarni akkreditatsiyadan oʻtkazish;
telekommunikatsiyalar xizmatlarining ayrim turlari, shuningdek, tarmoqlararo ulanishlar tariflarini tartibga solish;
telekommunikatsiyalar tarmoqlarini raqamlash tizimini ishlab chiqish va telekommunikatsiyalar tarmoqlarini raqamlash rejasi boshqaruvini amalga oshirish;
Internet jahon axborot tarmogʻi milliy segmentining manzil maydonidan foydalanish tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash, domen nomlari tizimini belgilash;
telekommunikatsiyalar vositalarini majburiy raqamli markirovkalash;
universal xizmatlar roʻyxatini va ularning sifatiga doir talablarni belgilash;
operatorlar va provayderlarning faoliyat koʻrsatishi uchun teng hamda adolatli raqobat muhitini taʼminlashga koʻmaklashish;
telekommunikatsiyalar xizmatlari bozorini erkin raqobat asosida shakllantirish va rivojlantirishga koʻmaklashish;
foydalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, operatorlar, provayderlar va foydalanuvchilar oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlar masalalarini koʻrib chiqishda ishtirok etish;
Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarining monitoring tizimi orqali operator va provayderlar tomonidan koʻrsatilayotgan telekommunikatsiyalar xizmatlari sifatini belgilangan talablarga muvofiqligini monitoring qilish;
tabiiy va texnogen xususiyatga ega favqulodda vaziyatlarda yoki favqulodda holatda telekommunikatsiyalar infratuzilmalaridan ustuvor foydalanish hamda ularning faoliyatini tiklash va rivojlantirishga doir ishlarni markazlashtirilgan tarzda boshqarish, shuningdek, ularning ishlashini belgilangan tartibda cheklash yoki toʻxtatib turish;
tarmoqqa ruxsatsiz ulanishda va trafikni oʻtkazishda himoya choralarining chetlab oʻtilishini tegishli organlar bilan birgalikda nazorat qilish.
10. Agentlik oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) telekommunikatsiyalar sohasidagi faoliyat va munosabatlarni tartibga solish boʻyicha:
telekommunikatsiyalar tarmoqlarining ishlash samaradorligini oshirish va xususiyatlarini yaxshilash boʻyicha tavsiyalar va ularni boshqarish usullarini ishlab chiqadi;
umumiy foydalanishdagi telekommunikatsiyalar tarmoqlarida rejalashtirilgan va rejadan tashqari taʼmirlash-tiklash ishlari bajarilishini muvofiqlashtiradi;
tarmoqlarda profilaktika ishlarini bajarish, qayta qurish yoki yangi aloqa kanallarini tashkil etish natijasida ayrim uchastkalar va yoʻnalishlarda yuzaga keladigan ortiqcha yuklanishlar mumkinligi haqida manfaatdor operator va provayderlarni ogohlantiradi;
b) yuridik shaxslarning telekommunikatsiyalar sohasidagi faoliyatini litsenziyalash, ruxsat berish boʻyicha:
telekommunikatsiyalar sohasida yuridik shaxslarning faoliyatini litsenziyalash va litsenziatlar tomonidan litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini belgilangan tartibda nazorat qiladi;
litsenziyalash va akkreditatsiya shartlari bajarilishining muntazam monitoringi va nazoratini amalga oshiradi;
v) telekommunikatsiyalar tarmoqlarini va telekommunikatsiyalar inshootlarini qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarining ekspertizadan oʻtkazuvchi yuridik shaxslarni akkreditatsiyadan oʻtkazadi;
g) telekommunikatsiyalar xizmatlarining ayrim turlari, shuningdek, tarmoqlararo ulanishlar tariflarini tartibga solish boʻyicha:
telekommunikatsiyalar xizmatlarining ayrim turlari, shuningdek, tarmoqlararo ulanishlar tariflarini tartibga soladi;
telekommunikatsiyalar tarmoqlarini oʻzaro ulash, operatorlar tomonidan oʻzaro xizmat koʻrsatish hamda ular oʻrtasidagi oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi va shartlarini tasdiqlaydi;
d) telekommunikatsiyalar tarmoqlarini raqamlash tizimini ishlab chiqish va telekommunikatsiyalar tarmoqlarini raqamlash rejasi boshqaruvini amalga oshirish boʻyicha:
raqamlash tizimlari va rejalarini Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda manfaatdor tashkilotlar bilan kelishgan holda tasdiqlaydi, raqamlash sigʻimini, signalizatsiya punktlarining kodlarini, maʼlumot-axborot xizmatlari uchun qisqa maxsus raqamlarni (yakka tartibdagi tadbirkorlar va jismoniy shaxslar bundan mustasno) pulli asosda ajratadi, shuningdek, ulardan foydalanishning hisobotini yuritadi va nazorat qiladi;
raqamlash sigʻimini va qisqa maxsus raqamlarni ajratganlik uchun bir martalik toʻlov tariflarini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;
manfaatdor telekommunikatsiyalar operatorlari va provayderlari, xorijiy davlatlarning telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish milliy markazlarini raqamlash rejasidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisida xabardor qiladi;
e) Internet jahon axborot tarmogʻi milliy segmentining manzil maydonidan foydalanish tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash, domen nomlari tizimini belgilash boʻyicha:
Internet jahon axborot tarmogʻi milliy segmentining manzil maydonidan foydalanish tartibini ishlab chiqadi va Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda manfaatdor tashkilotlar bilan kelishgan holda tasdiqlaydi, domen nomlari tizimini belgilaydi;
milliy domen zonasini rivojlantiradi va ommaviylashtirish uchun qulay sharoitlarni yaratadi;
telekommunikatsiyalar vositalarini majburiy raqamli markirovkalaydi;
universal xizmatlar roʻyxatini va ularning sifatiga doir talablarni belgilaydi hamda ularga tariflarni foydalanuvchilarning manfaatlari hisobga olingan holda, qonunchilikda belgilangan tartibda tartibga soladi;
j) operatorlar va provayderlarning faoliyat koʻrsatishi uchun teng hamda adolatli raqobat muhitini taʼminlashga koʻmaklashish boʻyicha:
Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarining markazlashgan holda tezkor maʼmuriy boshqaruvini, favqulodda holat va vaziyatlarda ularni qayta qurish va tiklash yuzasidan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
telekommunikatsiyalar tarmoqlarida tiklash ishlarini muvofiqlashtiradi, shuningdek, oldindan kelishilgan rejalar asosida eng muhim yoʻnalishlarda aloqaning uzilishi bilan bogʻliq boʻlgan holatlarda aloqalarni tiklash va avariya vaziyatlarini bartaraf etish uchun kuch va vositalarni boshqaradi;
yangi aloqa kanallarini tashkil qilishda, profilaktika ishlarini amalga oshirishda maxsus isteʼmolchilar va umumiy foydalanishdagi telekommunikatsiyalar tarmoqlari operatorlari va provayderlari hamkorligini muvofiqlashtiradi;
z) telekommunikatsiyalar xizmatlari bozorini erkin raqobat asosida shakllantirish va rivojlantirishga koʻmaklashish boʻyicha:
maxsus isteʼmolchilarga ijaraga berilgan aloqa kanallarining shikastlanishini hisobga oladi, koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini yaxshilash boʻyicha takliflar ishlab chiqadi hamda operatorlar va provayderlarni telekommunikatsiyalar tarmoqlarini qayta qurish toʻgʻrisida xabardor qiladi;
davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, mudofaa, xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlardan himoya qilish organlarining umumiy foydalanishdagi tarmoqlar asosida qurilgan tarmoqlari, shuningdek, telekommunikatsiyalar tarmoqlari ishonchli ishlashini taʼminlash maqsadida umumiy foydalanishdagi tarmoqlar va telekommunikatsiyalar operatorlari va provayderlarining boshqaruv tizimlari boʻyicha maʼlumotlarni toʻplaydi, qayta ishlaydi va tahlil qiladi;
i) foydalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, operatorlar, provayderlar va foydalanuvchilar oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlar masalalarini koʻrib chiqishda ishtirok etish boʻyicha:
foydalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilishda, operatorlar, provayderlar va foydalanuvchilar oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlar masalalarini koʻrib chiqishda ishtirok etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va raqobat sohasidagi vakolatli davlat organi bilan birgalikda telekommunikatsiyalar sohasida raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashadi, insofsiz raqobat va raqobatni cheklash holatlariga barham berish, shuningdek, isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish yuzasidan qonunchilikda belgilangan choralarni koʻradi;
k) Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarining monitoring tizimi orqali operator va provayderlar tomonidan koʻrsatilayotgan telekommunikatsiyalar xizmatlari sifatini belgilangan talablarga muvofiqligini tizimli monitoring qilish boʻyicha:
telekommunikatsiyalar tarmoqlarining holati toʻgʻrisida maʼlumotlarni taqdim etishning talab qilinadigan rejimi va konfidensialligini taʼminlash choralarini koʻradi;
telekommunikatsiyalar tarmoqlarining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligiga, tegishli operatorlar va provayderlarga, manfaatdor davlat organlariga va maxsus isteʼmolchilarga yetkazadi;
l) tabiiy va texnogen xususiyatga ega favqulodda vaziyatlarda yoki favqulodda holatda telekommunikatsiyalar infratuzilmalaridan ustuvor foydalanish hamda ularning faoliyatini tiklash va rivojlantirishga doir ishlarni markazlashtirilgan tarzda boshqarish, shuningdek, ularning ishlashini belgilangan tartibda cheklash yoki toʻxtatib turish boʻyicha:
davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, mudofaa, xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlar organlari manfaatlari yoʻlida ustuvor ravishda aloqani tashkil etish choralarini koʻradi;
favqulodda holat va vaziyatlarda operatorlarning telekommunikatsiyalar tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish rejalarini tayyorlashda qatnashadi;
favqulodda holat va vaziyatlarda operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiyalar tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish rejalari asosida muvofiq tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazadi;
avariya holatlarida davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, mudofaa, xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlar organlari manfaatlari yoʻlida ustuvor ravishda aloqa tashkil etilishini taʼminlaydi;
favqulodda holat va vaziyatlar yuzaga kelishi va ularning oqibatlarini bartaraf etish davri uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Agentlik, operatorlar tarmoqlarini boshqarish markazlari, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari oʻrtasidagi oʻzaro hamkorlik shartlari va tartibga soluvchi hujjatlarni ishlab chiqishda qatnashadi;
favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiyalar tarmoqlarining ishlashiga taʼsirni baholaydi va keluvchi maʼlumotlarni tahlil qiladi;
m) tarmoqqa ruxsatsiz ulanishda va trafikni oʻtkazishda himoya choralarining chetlab oʻtilishini tegishli organlar bilan birgalikda nazorat qilish boʻyicha:
tarmoqqa ruxsatsiz ulanishda va trafikni oʻtkazishda himoya choralarining chetlab oʻtilishini tegishli organlar bilan birgalikda qonun talablari buzilgani holatlari boʻyicha maʼlumotlarni aniqlash va olish ishlarini tashkil etadi;
yuridik va jismoniy shaxslarning telekommunikatsiyalar infratuzilmasiga shikast yetkazilishiga, unga ruxsatsiz ulanishga, telekommunikatsiyalar tarmogʻidan xalqaro trafikni oʻtkazish maqsadida qonunga xilof ravishda (ruxsatsiz) foydalanishni tegishli organlar bilan birgalikda nazorat qiladi.
3-bob. Agentlikning huquqlari va javobgarligi
11. Agentlik oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish, zarur hollarda boshqa vazirlik va idoralar bilan birgalikda qoʻshma qarorlar va boshqa hujjatlarni qabul qilish;
Vazirlar Mahkamasiga normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda kiritish;
telekommunikatsiyalar sohasida chora-tadbirlar va dasturlarni ishlab chiqish;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarga bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar kiritish;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlardan Agentlik vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur boʻladigan maʼlumotlarni bepul soʻrash va olish;
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ilmiy va boshqa tashkilotlar olimlari va mutaxassislarini, shuningdek, mahalliy va xorijiy ekspertlarni konsultant sifatida jalb qilish hamda (yoki) ularning xulosa va tavsiyalarini olish;
belgilangan tartibda axborot-tahliliy va ekspert ishlarini amalga oshirish uchun ilmiy va boshqa tashkilotlarni, shuningdek, olimlar va mutaxassislarni jalb qilish;
amaliyotda qoʻllash tajribasi tahlili, olingan tavsiyalar va xalqaro tajriba asosida normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha tashabbuslar bilan chiqish;
telekommunikatsiyalar sohasida bajariladigan davlat va tijorat loyihalari hamda dasturlarida ishtirok etish;
oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha xorijiy davlatlar, xalqaro va xorijiy tashkilotlar vakillari bilan belgilangan tartibda muzokaralar oʻtkazish;
favqulodda holat va vaziyatlarda har qanday telekommunikatsiyalar tarmoqlari va vositalaridan hamda axborot tizimlaridan foydalanish hamda markazlashgan telekommunikatsiyalar tarmoqlarini cheklash yoki toʻxtatib qoʻyish boʻyicha ustuvorlikni aniqlash, maxsus isteʼmolchilarning telekommunikatsiyalar tarmoqlari bundan mustasno;
telekommunikatsiyalar tarmoqlarini va telekommunikatsiyalar inshootlarini qurish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazuvchi yuridik shaxslarni akkreditatsiya oʻtkazish;
telekommunikatsiyalar operatorlari va provayderlaridan Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha, shu jumladan, telekommunikatsiyalar resurslarining mavjudligi va holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni soʻrash va olish;
davlat organlari, mudofaa va xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlardan himoya qilish organlari manfaatlari uchun aloqalarni tashkil etish jarayonlarini muvofiqlashtirish;
operatorlar va provayderlarga umumiy foydalanishdagi tarmoqlarda avariya ishlarini oʻtkazish, rejali va rejadan tashqari taʼmirlash-tiklash ishlari oʻtkazilganda davlat organlari, mudofaa va xavfsizlik organlari manfaatlari yoʻlida ishlatilayotgan aloqalarni tiklash boʻyicha koʻrsatmalar berish;
operatorlar va provayderlarga telekommunikatsiyalar tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish tizimini takomillashtirish, telekommunikatsiyalar tarmoqlari resurslaridan isteʼmolchilar manfaatlari uchun foydalanish samaradorligini oshirish boʻyicha tavsiyalar berish;
tarmoqlarni qayta qurish va aloqa kanallarini tiklash boʻyicha operator va provayderlarning boshqarish tizimlari va xorijiy davlatlarning telekommunikatsiyalar tarmoqlarini milliy boshqarish markazlari bilan tezkor hamkorlik qilish;
ushbu Nizomda belgilangan maqsadlarga erishishga yoʻnaltirilgan, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa faoliyat turlarini amalga oshirish.
Agentlik qonunchilik hujjatlariga asosan boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
12. Agentlik:
telekommunikatsiyalar sohasida tartibga solish yagona davlat siyosati samarali amalga oshirilishi, shuningdek, yuklangan vazifalarning sifatli bajarilishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumati topshiriqlarini oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarish, oʻrta va uzoq muddatli rivojlanish dasturlari ishlab chiqilishi, ularning ijrosi taʼminlanishi;
Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarining sifati, shuningdek, Agentlik tomonidan qabul qilinadigan qarorlar samaradorligi va natijadorligi taʼminlanishi;
yuridik va jismoniy shaxslarning murojaatlari koʻrib chiqilishi va belgilangan muddatlarda ularga javob berilishi;
muntazam ravishda xodimlar qayta tayyorlanishi va ularning malakasi oshirilishi uchun javobgardir.
4-bob. Agentlik rahbarlarining asosiy funksional vazifalari
13. Quyidagilar direktorning asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
Agentlik faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Agentlikka yuklangan vazifa va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining topshiriqlarini bajarish;
Agentlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasi qarorlari va farmoyishlari bilan tasdiqlangan konsepsiyalar, kompleks dasturlar va kompleks chora-tadbirlarning bajarilishini tanqidiy va chuqur tahlil qilib borish;
direktor oʻrinbosarlari va tarkibiy tuzilmalar rahbarlarining vakolatlarini belgilash va vazifalarni taqsimlash;
Agentlik faoliyati rejalashtirilishini tashkil etish, Agentlikning davriy ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari va Vazirlar Mahkamasi, shuningdek, tegishli respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan Agentlik faoliyati sohasiga kiradigan masalalar boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilish, Vazirlar Mahkamasi va uning Rayosati majlislarida masalalarning koʻrib chiqilishida ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari, farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasi qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlari bajarilishini taʼminlash, tarkibiy boʻlinmalarda ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son hamda “ Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son farmonlariga hamda “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga muvofiq tarkibiy boʻlinma rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
sohaga oid qonunchilik hujjatlari loyihalarining sifatli ishlab chiqilishini, Oʻzbekiston Respublikasining “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi va “ Qonun loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga qatʼiy rioya qilgan holda, Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, ularni Vazirlar Mahkamasining rahbariyati huzurida himoya qilish hamda Vazirlar Mahkamasida ishlab chiqilishida va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqilishida ishtirok etish;
Agentlikka kiritilgan takliflar va qonunchilik hujjatlari loyihalari toʻliq va batafsil koʻrib chiqilishini, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamentida va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Reglamentida belgilangan muddatlarda kelishilishini (viza qoʻyilishini) taʼminlash;
Agentlik rahbarlari va xodimlarining xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga toʻliq mos ravishda tashkil etish, xizmat safarlarining asoslangan, samarali va natijali boʻlishini, xizmat safari uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
Agentlik xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal etish, Agentlik direktori oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish boʻyicha takliflar kiritish, ularning shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha tizimli choralar koʻrish;
Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha koʻrsatmalar chiqarish, buyruqlar va normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish;
Agentlik xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Agentlik xodimlari odob-axloq qoidalariga rioya etilishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq Agentlik tizimida korrupsiya va boshqa qonunbuzarliklarning oldini olish boʻyicha choralar koʻrish, shuningdek, huquq amaliyoti va qonunchilikni takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish yoʻli bilan ularni aniqlash, tahlil qilish, ularni yuzaga keltiruvchi sabablar va shartlarni bartaraf etish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish ishlarini Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga chiqib qabul qilishni tashkil etish;
davlat organlari va boshqa tashkilotlarda, sudlarda, shuningdek, davlat organlari, xalqaro tashkilotlar va xorijiy mamlakat vakillari ishtirokida oʻtkaziladigan rasmiy tadbirlarda Agentlik nomidan ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonuni va manfaatlar toʻqnashuvi bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga solishga doir ishlarga rahbarlik qilish va muvofiqlashtirish;
jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan kelib tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;
Agentlik xodimlarini ularning koʻp yillik va samarali faoliyati, alohida xizmatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari bilan taqdirlash uchun belgilangan tartibda takliflar kiritishni taʼminlash va tavsiyalar berish;
Agentlik mulkini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasarruf etish;
Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarini belgilangan tartibda imzolash;
Agentlikning ichki tashkiliy masalalari yuzasidan qarorlar qabul qilish;
Agentlik xodimlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish, mehnat shartnomalari (buyruqlari)ni imzolash;
Agentlik xodimlariga vazifalarni yuklash;
Agentlik xodimlarining malakasini oshirish va ularni xorijiy davlatlarga stajirovka va tajriba almashish uchun yuborishni tashkil etish;
Agentlik xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, direktor oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini, shu jumladan, kelgusida uning egallab turgan lavozimida qolishining maqsadga muvofiqligi masalalarini koʻrib chiqish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish, ularning shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Agentlikning tashqi va ichki tashkiliy faoliyati ustidan doimiy va qatʼiy nazorat oʻrnatish;
Agentlikka kiritilgan takliflar va taqdim etilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqilishini, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Reglamentida belgilangan muddatlarda kelishilishini (viza qoʻyilishi) taʼminlash;
davlat siri toifasiga kiritilgan va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;
xodimlarning belgilangan cheklangan soni doirasida Agentlik shtatlar jadvalini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan Agentlik xarajatlari smetasini tasdiqlash;
ushbu Nizomda va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa vakolatlarni amalga oshirish.
14. Quyidagilar direktor oʻrinbosarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
Agentlik direktori muayyan sabablarga koʻra (xizmat safari, mehnat taʼtili, betobligi davrida) yoʻqligida uning vazifalarini bajarish;
Agentlikning oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat va bevosita rahbarlik qilish, xodimlar oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;
Agentlik faoliyatining oʻzi mutasaddilik qiladigan yoʻnalishlarini yanada takomillashtirish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan tasdiqlangan kompleks dastur va kompleks chora-tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
mutasaddiligidagi tarkibiy tuzilmalar boʻlinma rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitib borish va belgilangan koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;
Agentlik direktorining qonunchilik doirasidagi buyruq hamda topshiriqlari ijrosini oʻz vaqtida va sifatli taʼminlash;
Agentlikka kiritilgan takliflar va taqdim etilgan normativ-huquqiy hujjatlarning loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish;
kadrlarni belgilangan tartibda tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha Agentlik direktoriga takliflar taqdim etish, ularning professionalligi, oʻz ishini bilishi, yuksak darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlishini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, mutasaddilik boʻyicha tarkibiy tuzilmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish choralarini koʻrish;
Agentlik xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni va korrupsiyaga qarshi kurashishga doir boshqa qonunchilik hujjatlariga hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonuniga rioya qilish va manfaatlar toʻqnashuvi bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga solishga doir ishlarni muvofiqlashtirish;
Agentlik faoliyatini takomillashtirish boʻyicha amaliy choralar koʻrish, ushbu sohada qonunchilikni takomillashtirishga doir takliflarni ishlab chiqib, koʻrib chiqish uchun Agentlik direktoriga kiritish;
telekommunikatsiyalar sohasida tartibga solishga oid normativ bazaning tizimli asosda qayta koʻrib chiqilishini tashkil etish;
telekommunikatsiyalar sohasida tartibga solishda davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha takliflar tayyorlash;
xorijiy davlatlar, xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan telekommunikatsiyalar sohasida tartibga solish boʻyicha hamkorlik qilish;
davlat siri toifasiga kiritilgan va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik talablariga rioya qilish.
5-bob. Agentlik rahbarlarining javobgarligi
15. Agentlik direktori:
Agentlikka yuklangan vazifa va funksiyalarning bajarilishi uchun;
Agentlikning ushbu Nizomda nazarda tutilgan javobgarlik sohalari boʻyicha hamda mazkur Nizomning 13-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional majburiyatlari sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
16. Agentlik direktori oʻrinbosarlari:
mutasaddilik qilinadigan yoʻnalish va tarkibiy boʻlinmalarda Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun;
ushbu Nizomning 14-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.
6-bob. Agentlik faoliyatini tashkil etish
17. Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.
Agentlik direktori Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti bilan kelishilgan holda, Vazirlar Mahkamasining qarori bilan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod qilinadigan ikki nafar oʻrinbosariga ega boʻladi.
18. Agentlik direktori:
Agentlik faoliyatiga yakka tartibda rahbarlik qiladi;
kadrlarni tanlaydi va joylashtiradi, shu jumladan, belgilangan tartibda tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarini lavozimga tayinlaydi va lavozimidan ozod qiladi;
Agentlikning tashkiliy tuzilmasini tasdiqlaydi va unga oʻzgartirish kiritadi, shuningdek, Agentlikning shtatlar jadvalini tasdiqlaydi;
Agentlikning ish rejalarini tasdiqlaydi;
mehnat va xoʻjalik shartnomalarini tuzadi va bekor qiladi;
davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, tashkilotlar, muassasalar, korxonalar, jamoat birlashmalari, shuningdek, belgilangan tartibda xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikda Agentlik nomidan ish yuritadi;
Agentlik mablagʻlarini mustaqil boshqaradi;
davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida qonun talablarining bajarilishini taʼminlaydi.
Direktor qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin.
19. Agentlik direktori boʻlmagan vaqtda, direktor buyrugʻiga asosan uning oʻrinbosaridan biri direktor vazifalarini bajaradi.
20. Agentlik oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.
21. Agentlik direktori (hayʼat raisi), uning oʻrinbosarlari hamda, shuningdek, Agentlik tizimidagi tashkilotlar rahbarlari va Agentlik tarkibiy boʻlinmalar rahbarlaridan iborat tarkibda Agentlik hayʼati tashkil etiladi.
Agentlik hayʼati aʼzolari soni va shaxsiy tarkibi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.
22. Agentlik hayʼati:
ushbu Nizomda nazarda tutilgan Agentlik faoliyatining asosiy yoʻnalishlari amalga oshirilishini taʼminlaydi;
Agentlik tizimidagi xodimlar va rahbarlarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Hukumat qarorlarida belgilangan oʻzlariga yuklangan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirishni taʼminlash uchun shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha choralarni koʻrgan holda, tizimli asosda tarkibiy hamda hududiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlari rahbarlari hisobotlarini eshitadi;
Agentlik faoliyatini rivojlantirish dasturlarining amalga oshirishi natijadorligini tizimli koʻrib chiqadi;
joylarda Agentlik faoliyatidagi dolzarb masalalarini muhokama qilishni taʼminlagan holda, Agentlik hayʼatining kengaytirilgan majlislarini oʻtkazishni tashkil etadi, shuningdek, yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli qarorlar qabul qiladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlari va topshiriqlari bilan belgilangan vazifalarni oʻz vaqtida hamda sifatli amalga oshirishni taʼminlash uchun ijro intizomini mustahkamlash hamda Agentlikning rahbarlari va xodimlarining shaxsiy javobgarligini oshirish choralarini koʻradi;
Agentlik nomenklaturasiga kiruvchi lavozimlarga kadrlarni saralash, joylashtirish, tayyorlash va qayta tayyorlash choralarini belgilaydi.
Agentlik hayʼati Agentlik vakolatiga taalluqli boshqa masalalarni ham koʻrib chiqadi.
23. Agentlik hayʼati majlislariga Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha davlat organlari va tashkilotlari, boshqa tashkilotlar rahbarlari taklif etilishi mumkin.
24. Agentlik hayʼati uning majlisida tarkibining yarmidan koʻpi qatnashgan taqdirda, vakolatli boʻladi. Koʻrib chiqilayotgan masalalar boʻyicha qarorlar oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.
25. Agentlik hayʼatining qarorlari Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.
26. Agentlik hayʼati faoliyati tartibi hayʼat tomonidan tasdiqlanadigan reglamentda belgilanadi.
7-bob. Agentlik faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish
27. Agentlikning moddiy-texnik taʼminoti, xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
28. Agentlikning direktori va xodimlarining mehnatiga haq toʻlash shartlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda aniqlanadi.
29. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligida roʻyxatga olinadigan xarajatlar smetasi asosida amaldagi qonunchilikka muvofiq oʻz budjetini mustaqil ravishda tayyorlaydi va mablagʻlaridan belgilangan tartibda foydalanadi.
30. Telekommunikatsiyalar sohasidagi faoliyatni amalga oshirish huquqi uchun litsenziya berilgani uchun davlat bojidan belgilangan ulushi hisobidan Agentlik ixtiyoriga qoldiriladigan mablagʻlar oʻz xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish, moddiy-texnik bazani mustahkamlash, ilmiy tadqiqotlarni moliyalashtirish va Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda boshqa maqsadlar uchun yoʻnaltiriladi.
31. Agentlik xodimlarining ish haqi lavozim maoshidan, mukofotlar, qoʻshimcha toʻlovlar, ustamalar va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan ragʻbatlantirish toʻlovlaridan iborat boʻladi.
Bunda Agentlik xodimlarining mehnatini ragʻbatlantirish toʻgʻrisidagi nizomlarda ularning lavozim maoshlariga 200 foiz qoʻshimcha oylik ustama qoʻllanishi nazarda tutiladi.
Agentlik xodimlari mehnatiga haq toʻlashda lavozim maoshlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan ustama haqlar, mukofot, moddiy yordam puli hamda boshqa barcha qoʻshimcha toʻlovlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
26. Agentlikning markaziy apparatiga 6 ta, shu jumladan 3 ta biriktirilgan, 1 ta navbatchi, 2 ta maxsus avtomobildan iborat xizmat avtomobil transporti limiti koʻzda tutiladi.
8-bob. Agentlikning hisobdorligi
32. Agentlik direktori Vazirlar Mahkamasiga Agentlik faoliyati natijalari toʻgʻrisida muntazam hisobot beradi hamda davlat organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida qonun talablarining bajarilishini taʼminlaydi.
33. Faoliyat monitoringi va uni baholash yakunlari boʻyicha Agentlikning mansabdor shaxslari va xodimlariga nisbatan yuklangan vazifalarni vijdonan va oʻz vaqtida bajarganlik uchun ragʻbatlantirish yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlik choralari koʻriladi.
9-bob. Yakunlovchi qoida
34. Agentlik qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 29-avgustdagi 550-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Chastota spektridan foydalanish, teleradiodasturlarni shakllantirish va tarqatish hamda maʼlumotlar uzatish samaradorligini oshirish yuzasidan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1998-yil 10-iyuldagi 293-son qarorida :
a) 2-bandda :
oltinchi xatboshidagi “radiochastota spektri hamda televideniye va radioeshittirish” soʻzlari “televideniye va radioeshittirish radiochastotalari hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “radiochastotalardan” soʻzi “televideniye va radioeshittirish radiochastotalaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “radiochastotalarni taqsimlash va teleradioeshittirishlar sohasida” soʻzlari “teleradioeshittirishlar sohasida radiochastotalarni taqsimlash va” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 6-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi belgilangan tartibda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning, shu jumladan, xorijiy xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ular tomonidan telekommunikatsiyalarning axborotlarga ishlov berish va maʼlumotlarni uzatish tarmoqlariga oid qismini, shu jumladan, “Internet” tarmoqlarini, loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish, shuningdek, televideniye va radioeshittirish faoliyati bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyalarni beradi va ularning amal qilishini toʻxtatadi”;
g) 2-ilovada :
1-banddagi “radiochastota spektridan” soʻzlari “televideniye va radioeshittirish radiochastotalaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bandning uchinchi xatboshisidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandda :
oltinchi xatboshidagi “radiochastota spektri hamda televideniye va radioeshittirish” soʻzlari “televideniye va radioeshittirish radiochastotalari hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “radiochastotalardan” soʻzi “televideniye va radioeshittirish radiochastotalaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “radiochastotalarni taqsimlash va teleradioeshittirish sohasida” soʻzlari “teleradioeshittirishlar sohasida radiochastotalarni taqsimlash va” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandda :
sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
oʻninchi — oʻn yettinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligining telekommunikatsiyalar tarmoqlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatishni litsenziyalash masalalari boʻyicha, shuningdek, radiochastotalari boʻyicha Radiochastotalar boʻyicha respublika kengashining teleradioeshittirishlar radiochastotalari spektridan bexatar va oqilona foydalanish masalalari boʻyicha hisobotlarini muntazam ravishda eshitib boradi”;
oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “radiochastotalarni taqsimlash va teleradioeshittirish sohasida” soʻzlari “teleradioeshittirish sohasida radiochastotalarni taqsimlash va” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi belgilangan tartibda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning, shu jumladan, xorijiy xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ular tomonidan telekommunikatsiyalar, axborotlarga ishlov berish va maʼlumotlarni uzatish tarmoqlariga oid qismini, shuningdek, “Internet” tarmoqlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish, televideniye va radioeshittirishlarni tarqatish faoliyati bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyalar beradi”;
10-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi orqali teleradiodasturlarni tarqatish boʻyicha faoliyatning hamda maʼlumotlarni uzatishning litsenziya talablari va shartlariga, texnik normativlar va standartlarga muvofiq amalga oshirilishini, radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalardan foydalanilishini”;
d) 4-ilovada :
5 va 6-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi ikki hafta muddatda litsenziya bitimini rasmiylashtiradi va” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi maxsus elektron tizim orqali qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 20-dekabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Radiochastotalarni tanlov yoʻli bilan taqsimlash va teleradioeshittirish sohasida faoliyatni amalga oshirish huquqiga yakka tartibdagi litsenziyalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-bandining birinchi xatboshisidagi “Raqamli texnologiyalar vazirligining” soʻzlari “Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 6-bandda :
birinchi xatboshidagi “Raqamli texnologiyalar vazirligining” soʻzlari “Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“d” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 10-bandda :
“v” va “g” kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
“j” kichik banddagi “sanitariya, yongʻin normalari va obyektni” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 10 1 -banddagi “Raqamli texnologiyalar vazirligi” soʻzlari “Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 18-bandning birinchi xatboshisidagi “Telekommunikatsiyalar sohasidagi faoliyatni litsenziyalash toʻgʻrisidagi” soʻzlari “Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 20-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
j) 23 va 24-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Litsenziya Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi tomonidan, litsenziyani qonun hujjatlarida belgilangan tartibda rasmiylashtirgan holda beriladi.
24. Agar tanlov gʻolibi protokol imzolangan vaqtdan boshlab uch oy mobaynida litsenziya olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligiga maxsus elektron tizim orqali murojaat etmasa, Komissiya tanlov natijalarini bekor qilishga haqlidir”;
z) 25-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Litsenziyada faoliyatning aniq turi, teleradioeshittirish qamraydigan hudud, radiochastotasi (radiotoʻlqini), shuningdek litsenziyaning amal qilish muddati koʻrsatiladi”;
i) 26-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
k) 28-banddagi “Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 22-noyabrdagi 458-son qarori bilan tasdiqlangan Telekommunikatsiyalar sohasidagi faoliyatni litsenziyalash toʻgʻrisida nizomda” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 1-ilovada :
7-bosqichning “Tadbirlar” ustunidagi 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligiga maxsus elektron tizim orqali litsenziya olish uchun ariza beradi. Ushbu shartlar bajarilmagan taqdirda, litsenziya berish toʻgʻrisidagi qaror bekor qilinadi”;
8-bosqichda:
“Subyektlar” ustunidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Tadbirlar” ustunidagi 2 va 3-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“2. Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi:
litsenziyani beradi;
litsenziat tomonidan litsenziya talablariga rioya etilishi monitoring yuritadi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalari vazirligi radiochastotalardan foydalanish uchun ruxsat beruvchi hujjatlarni rasmiylashtiradi”;
“Bajarish muddatlari” ustunining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“2) 1 oy mobaynida”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi huzuridagi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat boʻyicha inspeksiya toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2018-yil 1-maydagi 318-son qarorida :
a) nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”;
b) 1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq”;
v) 1-ilovada :
nomidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-banddagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“2. Vazirlik raqamli texnologiyalar sohasidagi respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi”;
4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“4. Vazirlik:
a) quyidagilar:
axborotlashtirish, elektron hukumat, elektron raqamli imzodan foydalanish, telekommunikatsiyalar va pochta aloqasi sohasida;
sunʼiy intellekt texnologiyalari sohasini rivojlantirish, qoʻllab-quvvatlashning yaxlit ekotizimini shakllantirish hamda huquqiy jihatdan tartibga solish boʻyicha;
b) Radiochastotalar boʻyicha Respublika kengashining ishchi organi hisoblanadi hamda uning faoliyatini tashkiliy-texnik, normativ-huquqiy jihatdan taʼminlash, muvofiqlashtirish, materiallarni ishlab chiqish va tayyorlashga doir joriy tezkor ishlarni bajaradi;
v) radiochastota organi hisoblanadi;
g) Xalqaro elektraloqa ittifoqida, Butunjahon pochta ittifoqida hamda axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasidagi boshqa xalqaro tashkilotlarda Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini ifodalash vakolati berilgan organ hisoblanadi.
5. Vazirlikning radiochastota organi sifatidagi vakolatini “Elektromagnit moslashuv markazi” davlat unitar korxonasi bajaradi”;
8-banddagi “Moliya vazirligi Gʻaznachiligida” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9 — 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Vazirlikning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, qisqartmasi — Raqamlashtirish vazirligi;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Ministerstvo sifrovix texnologiy Respubliki Uzbekistan, qisqartmasi — Minsifri;
v) ingliz tilida:
toʻliq nomi — Ministry of digital technologies of the Republic of Uzbekistan, qisqartmasi — MDT.
10. Vazirlikning joylashgan joyi (pochta manzili): 100164, Toshkent shahri Ibrohim Moʻminov koʻchasi 4-uy.
11. Vazirlik tuzilmasiga quyidagilar kiradi:
Vazirlikning markaziy apparati;
Vazirlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy boʻlinmalari;
Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi;
Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi;
“Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” DM;
“Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi” DM
“Binolardan foydalanish va kapital qurilish direksiyasi” DM;
“Raqamli taʼlimni rivojlantirish markazi” DM;
Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi;
Davlat feldyegerlik xizmati;
“Elektromagnit moslashuv markazi” DUK;
“Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi” DUK;
“Respublika maxsus aloqa bogʻlamasi” DUK;
“Oʻzbektelekom” AK;
“Oʻzbekiston pochtasi” AJ;
Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti;
Toshkent shahridagi Inha universiteti;
Toshkent shahridagi Amiti universiteti;
Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti;
Muhammad al-Xorazmiy nomidagi AKT yoʻnalishiga oid fanlarni chuqurlashtirib oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab;
“Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” MCHJ;
“UZINFOCOM davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator” MCHJ;
“UNICON.UZ” Fan-texnika va marketing tadqiqotlari markazi” MCHJ;
“ALOQALOYINA” MCHJ;
“Radioaloqa, radioeshittirish va televideniye markazi” MCHJ;
“Universal Mobile Systems” MCHJ;
“Xabar” gazetasi tahririyati” MCHJ;
“Oʻzimpeksaloqa” MCHJ;
“ALSKOM” SK AJ;
yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan idoraviy mansub tashkilotlar”;
12-bandda :
4-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4) davlat boshqaruviga va iqtisodiyotning real sektoriga innovatsiyalarni joriy qilishga, raqamli iqtisodiyot rivojlantirish ragʻbatlantirishni, shu jumladan, ishlab chiqarishda kompleks avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimlarini joriy qilish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish hisobidan taʼminlash”;
5-kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
13-bandda :
2-kichik bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“telekommunikatsiyalar xizmatlarini koʻrsatish qoidalari, telekommunikatsiyalar tarmoqlari va xizmatlarining sifat koʻrsatkichlari va normativlarini, telekommunikatsiyalar texnologiyalari tizimlari va vositalarini yaratish hamda taʼminlash qoidalari hamda tartiblarini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi”;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilardagi “telekommunikatsiya” soʻzi “telekommunikatsiyalar” soʻzi bilan almashtirilsin;
yettinchi va sakkizinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
toʻqqizinchi — yigirma beshinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — yigirma uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻninchi — oʻn ikkinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
oʻn uchinchi — yigirma uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — yigirmanchi xatboshilar deb hisoblansin;
4-kichik bandda :
birinchi xatboshidagi “, elektron tijoratning rivojlanishi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
5-kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
6-kichik bandning beshinchi — yettinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
7-kichik bandda :
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, kompyuter va dasturiy injiniring, telekommunikatsiyalar va televizion texnologiyalar, pochta aloqasi texnologiyalari, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi menejment va iqtisodiyot kasblari, yoʻnalishlari va oʻqitish ixtisosliklari boʻyicha Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan oliy va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarining iqtidorli talabalari va oʻquvchilarini aniqlash va ular uchun Vazirlik stipendiyalarini tayinlash”;
9-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9) koʻrsatilayotgan telekommunikatsiyalar va pochta aloqasi xizmatlarining yuqori sifatini taʼminlash maqsadida raqamli texnologiyalar sohasidagi qonun hujjatlariga rioya qilinishining davlat nazoratini amalga oshirish sohasida:
xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan radiochastotalar spektridan samarali foydalanish, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik yurituvchi subyektlarning axborot tizimlarida, shuningdek, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilishda telekommunikatsiyalar tarmoqlarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha texnik va texnologik talablar bajarilishining tahlili va nazorati oʻtkazilishini tashkil qilish;
Oʻzbekiston Respublikasida radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalarni sotib olish (berish), loyihalashtirish va qurish (oʻrnatish), olib kirish va ekspluatatsiya qilish talabnomalarini koʻrib chiqish va ruxsat berish;
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi yordamida pochta aloqasi operatorlari, provayderlari tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashishning ichki nazorat qoidalariga rioya qilishlarining monitoringini va nazoratini tashkil qilish”;
10-kichik bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “respublikada axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari” soʻzlari “respublikada raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-bandda :
3-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3) Oʻzbekiston Respublikasida raqamli texnologiyalar sohasini takomillashtirish boʻyicha takliflarni tayyorlash va yuqori tashkilotlarga kiritish”;
4-kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
6 va 7-kichik bandlardagi “boshqarmalari” soʻzi “boʻlinmalari” soʻzi bilan almashtirilsin;
8-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8) Vazirlik hududiy boʻlinmalari, tasarrufidagi tashkilotlar va korxonalar, shuningdek, telekommunikatsiyalar tarmoqlari operatorlari va provayderlarining faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish”;
16-bandda :
4-kichik banddagi “axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari” soʻzlari “raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5 , 18 , 19 , 28-kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
9-kichik banddagi “boshqarmalar” soʻzi “boʻlinmalar” soʻzi bilan almashtirilsin;
27-kichik banddagi “axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini” soʻzlari “raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 29 — 31-kichik bandlar bilan toʻldirilsin:
“29) Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimini shakllantirish va uning samarali faoliyatini taʼminlash, mobil qurilmalarni roʻyxatga olishni tartibga solish, telekommunikatsiyalar tarmoqlarini raqamlash rejasi va tizimini boshqarish, mobil aloqa tarmoqlarida abonent raqamlarini koʻchirish xizmatini tashkil etish hamda telekommunikatsiyalar tarmoqlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish uchun litsenziyalar berish masalalarini Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi bilan muvofiqlashtiradi;
30) davlat boshqaruvi sohasiga zamonaviy telekommunikatsiyalar tarmoqlarini joriy etish, rivojlantirish va ulardan samarali foydalanish boʻyicha takliflar hamda tavsiyalar ishlab chiqadi;
31) telekommunikatsiyalar sohasidagi atamalar va taʼriflarni ishlab chiqadi, belgilaydi hamda tasdiqlaydi”;
3-paragraf nomi va 17-bandning birinchi xatboshisidagi “boshqarmalarining” soʻzi “boʻlinmalarining” soʻzi bilan almashtirilsin;
17-bandda :
1-kichik band “telekommunikatsiyalar” soʻzidan keyin “sunʼiy intellekt,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
18-bandda :
birinchi xatboshidagi “boshqarmalari” soʻzi “boʻlinmalari” soʻzi bilan almashtirilsin;
2-kichik banddagi “axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari” soʻzlari “raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3 va 9-kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
4-kichik banddagi “va rivojlantirish, axborot xavfsizligi” soʻzlari “, rivojlantirish va axborot xavfsizligini hamda kiberxavfsizligini taʼminlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bobning nomidagi “boshqarmalarining” soʻzi “boʻlinmalarining” soʻzi bilan almashtirilsin;
21-kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
23-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“23) Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish doirasida raqamli texnologiyalar sohasidagi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, tashkilotlar, loyiha tashkilotlari, ilmiy-taʼlim muassasalarining, shuningdek, yetakchi xalqaro va chet el kompaniyalarining mutaxassislarini maslahatchilar sifatida jalb qilish”;
20-bandning 4 va 5-kichik bandlaridagi “axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari” soʻzlari “raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-bandda :
1-kichik banddagi “boshqarmalaridan va uning tasarrufidagi tashkilotlardan, shuningdek, telekommunikatsiya” soʻzlari “boʻlinmalaridan va uning tasarrufidagi tashkilotlardan, shuningdek, telekommunikatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2 va 4-kichik bandlardagi “boshqarmalari va uning tasarrufidagi tashkilotlar, telekommunikatsiya” soʻzlari “boʻlinmalari va uning tasarrufidagi tashkilotlar, telekommunikatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3 va 5-kichik bandlardagi tegishli kelishikdagi “boshqarmalari” soʻzi “boʻlinmalari” soʻzi bilan almashtirilsin;
6-kichik banddagi “boshqarmalari va tasarrufidagi tashkilotlar, telekommunikatsiya” soʻzlari “boʻlinmalari va tasarrufidagi tashkilotlar, telekommunikatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
22-bandda :
1-kichik banddagi “boshqarmalari” soʻzi “boʻlinmalari” soʻzi bilan almashtirilsin;
4-kichik banddagi “boshqarmalar tomonidan axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasini rivojlantirish, shuningdek, axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari” soʻzlari “boʻlinmalar tomonidan raqamli texnologiyalar sohasini rivojlantirish, shuningdek, raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-paragraf nomlanishidagi “boshqarmalarining” soʻzi “boʻlinmalarining” soʻzi bilan almashtirilsin;
23-bandda :
birinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “boshqarmalari” soʻzi tegishli kelishikdagi “boʻlinmalari” soʻzi bilan almashtirilsin;
4 va 5-kichik bandlardagi “axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari” soʻzlari “raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandda :
birinchi xatboshidagi , 1 va 2-kichik bandlardagi tegishli kelishikdagi “boshqarmalari” soʻzi tegishli kelishikdagi “boʻlinmalari” soʻzi bilan almashtirilsin;
3-kichik banddagi “axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalar” soʻzlari “raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-bandning 4 , 9 , 17 , 21 , 27-kichik bandlaridagi tegishli kelishikdagi “boshqarmalar” soʻzi tegishli kelishikdagi “boʻlinmalar” soʻzi bilan almashtirilsin;
26-bandning 10-kichik bandi hamda 27-bandning 11-kichik bandidagi “Devonining” soʻzi “Administratsiyasining” soʻzi bilan almashtirilsin;
27-bandning 3 , 4 va 8-kichik bandlaridagi tegishli kelishikdagi “boshqarmalar” soʻzi tegishli kelishikdagi “boʻlinmalar” soʻzi bilan almashtirilsin;
28-bandning birinchi xatboshisi , 2 , 3 , 4 , 7 — 12 va 14 — 16-kichik bandlari , 32-bandning birinchi xatboshisi , 1 va 2-kichik bandlari , 2-paragraf , 36 , 37 , 39-bandlar , 40-bandning birinchi xatboshisi , 1 — 7-kichik bandlari , 41-bandning birinchi xatboshisi , 42-band , 44-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari va 64-bandlardagi tegishli kelishikdagi “boshqarmalar” soʻzi tegishli kelishikdagi “boʻlinmalar” soʻzi bilan almashtirilsin;
34-banddagi “oʻrinbosari” soʻzi chiqarib tashlansin;
41-bandning 2-kichik bandidagi “axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari” soʻzlari “raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 41 1 va 41 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“41 1 . Vazirlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalari hamda tasarrufidagi tashkilotlarda manfaatlar toʻqnashuvi hamda korrupsiya holatlarining oldini olish boʻyicha zarur choralar koʻriladi.
41 2 . Vazirlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalari hamda tasarrufidagi tashkilotlarda manfaatlar toʻqnashuvi hamda korrupsiya holatlari aniqlanganda tegishli oʻrganishlar va xizmat tekshiruvlari oʻtkaziladi, zarur hollarda vakolatlariga kirmaydigan qoidabuzarliklar boʻyicha materiallarni belgilangan tartibda tegishli vakolatli organlarga beradi”;
45-banddagi “IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamentiga” soʻzlari “Sunʼiy intellekt va raqamli texnologiyalarni rivojlantirish masalalari departamentiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
51-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“51. Hayʼat raisi va hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, Vazir yuzaga kelgan kelishmovchiliklar haqida Vazirlar Mahkamasiga axborot bergan holda mustaqil ravishda qaror qabul qiladi. Hayʼat aʼzolari ham Vazirlar Mahkamasiga yozma ravishda oʻz fikrini xabar qilishi mumkin”;
53 va 54-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“53. Vazirlik aloqa, raqamli texnologiyalar, telekommunikatsiyalar, pochta aloqasi, axborot xavfsizligi, kiberxavfsizlik, radiochastota spektridan foydalanish, “Elektron hukumat” tizimini joriy etish va rivojlantirish, dasturiy mahsulotlarni ishlab chiqish va Vazir tomonidan tasdiqlanadigan nizomlar sohasida, Vazirlik faoliyati sohasiga kiradigan boshqa yoʻnalishlar boʻyicha ekspert kengashlar va boshqa maslahat beruvchi organlarni tashkil qilish huquqiga ega.
54. Vazirlik huzurida tuziladigan kengash, maslahat va ekspert organlari tarkibi va ular toʻgʻrisidagi nizomlar Vazir tomonidan tasdiqlanadi, ularning tarkibi va nizomlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan tasdiqlanadigan hollar bundan mustasno”;
59-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“59. Vazirlik va uning hududiy boʻlinmalari faoliyati, mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi va moddiy-texnik taʼminotni moliyalashtirish Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi, budjetdan tashqari fondlarning mablagʻlari va Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan smeta doirasida qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi”;
61-banddagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
62-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“62. Vazirlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar va uning tarkibiy boʻlinmalari xodimlarini ijtimoiy himoyalash maqsadida Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining mablagʻlari hisobiga”;
63-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“63. Vazirlikning idoraviy mansub xoʻjalik hisobidagi tashkilotlarining moddiy-texnik taʼminoti, shuningdek, ular xodimlarining mehnatiga haq toʻlash Vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari, Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining mablagʻlari, mazkur tashkilotlarning oʻz mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
“UNICON.UZ” — Fan-texnika va marketing tadqiqotlari markazi” MCHJ qoshida faoliyat yuritadigan Aloqa obyektlarining davlat kadastri xizmati, Standartlashtirish tayanch tashkiloti, Tayanch metrologiya xizmati, Atamashunoslik va lugʻatlar xizmati, Elektron raqamli imzo kalitlarini roʻyxatdan oʻtkazish markazlarini rivojlantirishga koʻmaklashish xizmati, “UZINFOCOM” davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha Yagona integrator” MCHJ qoshida faoliyat yuritadigan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati portalini axborot bilan taʼminlash va rivojlantirish guruhlari, ZiyoNet tarmogʻining resurs markazi hamda “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi huzuridagi “loyiha ofislari” Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi”;
66-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“66. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Vazirlik rahbariyatiga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi boʻyicha ular faoliyati ustidan muntazam monitoring yuritadi, Vazirlik faoliyati samaradorligiga xolisona baho beradi”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida mobil qurilmalarni hisobga olish tizimini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-oktabrdagi 847-son qarorining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi — mobil qurilmalarning identifikatsiya kodlarini roʻyxatga olish va qoʻllash, ushbu yoʻnalishda normativ-huquqiy bazani yaratish va takomillashtirish boʻyicha vakolatli organ;
“Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi” davlat unitar korxonasi — Tizim operatori (keyingi oʻrinlarda Tizim operatori deb ataladi) etib;
Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining mablagʻlari — Tizimni yaratish va joriy etish ishlarini moliyalashtirish manbai etib belgilansin”.
5. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 15-ilovada :
a) 4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi.
Maʼlumotlar uzatish tarmoqlarini hamda teleradioeshittirishlarni tarqatish tarmoqlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish faoliyatiga litsenziya olish, muddatini uzaytirish va litsenziyaga oʻzgartirish kiritish Vazirlar Mahkamasining Axborot faoliyati va maʼlumotlar uzatishni takomillashtirish va samaradorligini oshirish boʻyicha idoralararo muvofiqlashtirish komissiyasining qarori asosida litsenziyalovchi organ tomonidan amalga oshiriladi”;
b) 7-pozitsiyaning yigirma toʻrtinchi va yigirma beshinchi xatboshilari quyidagi mazmundagi yigirma toʻrtinchi — yigirma sakkizinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:
“Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlangan davlat bojlari, yigʻimlar va barcha turdagi toʻlovlarning 11,25 foizi — Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlarning:
50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga;
47,5 foizi Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasiga;
2,5 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligining gʻaznachilik shaxsiy hisobraqamiga yoʻnaltiriladi”;
v) 10-pozitsiyaning 3-ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼlumotlar uzatish tarmoqlarini va teleradioeshittirish tarmoqlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha faoliyatga litsenziyalar berish (amal qilish muddatini uzaytirish va litsenziyaga oʻzgartirish kiritish) Axborot faoliyati va maʼlumotlar uzatishni takomillashtirish va samaradorligini oshirish boʻyicha idoralararo muvofiqlashtirish komissiyasi qarori asosida amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi.
Zaruratga koʻra teleradiodasturlarni tayyorlashda va shakllantirishda Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga mosligi yuzasidan Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qarori bilan tasdiqlangan Narxlari (tariflari) davlat tomonidan tartibga solinadigan ijtimoiy ahamiyatli tovarlar (xizmatlar) va ularning strategik turlari roʻyxatining 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Oʻzbekiston Respublikasi televizion va radioeshittirish dasturlarini efir orqali uzatish xizmatlari, yoʻldosh aloqa orqali qabul qilib efir orqali qayta uzatish xizmatlari, radioaloqa xizmatlari”.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 29-avgust,
550 -son