UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 28-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 28 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 7 декабрдаги ПҚ-439-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва ерости сувларидан фойдаланувчилар учун қулайлик ва енгиллик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизмати кўрсатилишини ташкил этиш тартиби;

ерости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун бурғи қудуқларида ва булоқлар каптажида (кейинги ўринларда — сув олиш иншоотлари) сув сарфини ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;

ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини қиёсловдан ўтказиш учун ечиб олиш тартиби.

2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда:

бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизмати кўрсатишни давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

3. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ҳамда мониторинг ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

4. Вазирлар Маҳкамаси «Ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 декабрдаги 685-сон қарорининг 2-банди «а» кичик банди ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов ҳамда адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 августдаги 547-сон қарорига ИЛОВА

Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) ерости сувларидан фойдаланувчилар ва ерости сувлари истеъмолчилари (кейинги ўринларда — сувдан фойдаланувчилар) томонидан ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;

гидрогеология станциялари — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг ҳудудий гидрогеология станциялари;

далолатнома — ерости сув олиш иншоотини сув ҳисоблаш воситаси билан жиҳозлаш рўйхатга олингани ва муҳрланганини тасдиқловчи ҳужжат;

ерости сув олиш иншоотлари — бурғи қудуғи, булоқ каптажи;

сўровнома — давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш бўйича ариза;

туман (шаҳар) солиқ инспекциялари — сув ҳисоблаш воситаларини муҳрлайдиган ваколатли орган.

3. Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.

4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

5. Ариза берувчи ўзидаги ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашга масъул ҳисобланади.

Ариза берувчилар ҳисобида икки ва ундан ортиқ ерости сув олиш иншооти мавжуд бўлганда, уларда ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали бир марта мурожаат этиш орқали сўровномада жами бурғи қудуқлари ва булоқлар сонини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатга олиниши ва муҳрланишини таъминлаш мумкин.

6. Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади (жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача бўлган миқдорда ерости сувларини олиш бундан мустасно).

7. Ерости сув олиш иншоотларидан сув сарфини ҳисоблаш воситаларисиз фойдаланилганда олинган ерости сувлари ҳажми унинг лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловини ундириш чоралари кўрилади.

2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

8. Ариза берувчи сўровнома юбориш учун давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни сўровноманинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса сўровнома берувчи мустақил равишда сўровномани ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдиради. Сўровнома автоматик тарзда гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига электрон шаклда юборилади.

10. Ерости сув олиш иншоотларидан олинаётган сув ҳисобини юритиш учун фақат Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги сув ҳисоблаш воситаларининг ўрнатилишига йўл қўйилади.

Сув ҳисоблаш воситалари ҳар бир қудуқнинг сув чиқариш қувурлари ўлчамига мувофиқ равишда ариза берувчи ҳисобидан, тегишли сервис хизматларини кўрсатишга ихтисослашган ва малакали мутахассисларга эга ташкилотлар томонидан ўрнатилади.

Сув ҳисоблаш воситалари насосли қудуқларда сув чиқишини бошқариш қурилмасидан олдин, фавворали қудуқлар ва булоқларда бошқариш қурилмасидан кейин ўрнатилиши лозим.

11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

12. Йиғим учун тўланган сумма қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;

0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган махсус ҳисобрақамига йўналтирилади;

40,75 фоизи — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекгидрогеология» ДМнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

40,75 фоизи — Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

39,12 фоизи — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекгидрогеология» ДМнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

39,13 фоизи — Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.

13. Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида тўланади.

14. Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик, ушбу Регламентнинг 10-банди биринчи ва учинчи хатбошиларидаги талабларни бажармаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

15. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган тегишли билдиришнома илова қилинади.

Ариза берувчилар ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.

Ариза берувчилар ариза бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.

Камчиликлар бартараф этилгани ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб ўн иш куни давомида тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари томонидан такроран кўриб чиқилади.

Ариза бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

16. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

3-боб. Ерости сув олиш иншоотларига сув ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ва қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олиш тартиби

17. Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари сўровнома тушган вақтдан бошлаб ўн кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олади ва муҳрлайди.

Бунда гидрогеология станциялари сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олишда электрон шаклда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузади ва уни махсус QR-код орқали расмийлаштиради. Солиқ инспекциялари томонидан ҳар бир сув олиш иншооти кесимида муҳрлаш якунланганидан сўнг, гидрогеология станциялари томонидан тузилган далолатномани муҳрлаш рақамини қўйган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Шундан сўнг далолатнома сўровнома юборилган давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

18. Сув ҳисоблаш воситаси ишдан чиққанда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, қудуқдан олинган сув ҳисоби сўнгги уч ойнинг ўртача кўрсаткичи бўйича аниқланади ва бундай тартиб бир ойдан ортиқ қўлланмайди.

Сув ҳисоблаш воситасини бир ойдан ортиқ муддатда қайта ўрнатмаслик сувдан фойдаланиш қоидаларининг бузилишига тенглаштирилади.

19. Ариза берувчилар тўрт йиллик даврийликда сув ҳисоблаш воситалари бориши лозим. Сув ҳисоблаш воситалари метрология хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ қиёслашдан ўтказилади.

20. Ариза берувчи сув ҳисоблаш воситасини ўзгартириш, таъмирлаш ва/ёки қайта қиёслашдан ўтказиш учун гидрогеология станциялари ва солиқ инспекцияларини хабардор қилган ҳолда ечиб олганидан сўнг унинг қайта ўрнатилиши рўйхатга олиниши, муҳрланиши ва далолатнома тузилиши ушбу Регламентнинг 8 — 17-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

21. Сувдан фойдаланувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ерости сувлари давлат мониторинги тўғрисидаги Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда йиллик идоравий статистик ахборот тузади ва ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар тегишлича ҳудудий гидрогеология станцияларига қоғоз ёки www.hydrogeology.uz сайти орқали электрон шаклда қайта ишлаш, изоҳлаш ва таҳлил қилиш учун тақдим этади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

22. Гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

23. Ариза берувчи ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

24. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Ариза берувчи Сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаганидан сўнг уларни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ва сўровнома тўлдиради Сувдан фойдаланиш бошлангандан сўнг уч кун ичида 2-босқич Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП Сўровномани гидрогеология станциялари ва солиқ инспекцияларига юборади Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида автоматик тарзда 3-босқич «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси Сўровнома тушган вақтдан бошлаб сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олишда электрон шаклда далолатнома тузади ва уни махсус QR-код орқали расмийлаштиради. ўн кун муддатда Тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) солиқ инспекцияси Сўровнома тушган вақтдан бошлаб ҳар бир сув олиш иншооти кесимида муҳрлашни алоҳида амалга ошириб, гидрогеология станциялари томонидан тузилган далолатномани махсус QR-код билан тасдиқлайди 4-босқич Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП Далолатномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон равишда юборади Шу куннинг ўзида реал вақт режимида автоматик тарзда

Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Ерости сувларидан фойдаланувчи номи (юридик шахс учун — номи, СТИР жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШШИР) 2. Манзили (юридик шахс учун — давлат рўйхатидан ўтган манзил; жисмоний шахс учун — яшаш манзили) 3. Электрон почта манзили ва телефон рақами II. Сув олиш иншоот(лар)и ва сув ҳисоблаш восита(лари) тўғрисида маълумот: 1. Сув олиш иншоот(лар)и жойлашган жойи (вилоят, туман, шаҳар, маҳалла, қишлоқ, овул, кўча, уй) 2. Жами бурғи қудуқлари ва булоқлар сони 3. Ўрнатилган сув ҳисоблаш воситалари сони 4. Сув ҳисоблаш воситасининг завод рақами, тури, маркаси, ишлаб чиқарувчиси (ҳар бир сув ҳисоблаш воситаси бўйича алоҳида тўлдирилади) 5. Сув ҳисоблаш воситасига берилган қиёслаш сертификатининг рақами, берилган муддати ва амал қилиш муддати (ҳар бир сув ҳисоблаш воситаси бўйича алоҳида тўлдирилади) 6. Сув ҳисоблаш воситаси кўрсаткичлари (олинган сув миқдори) (ҳар бир сув ҳисоблаш воситаси бўйича алоҳида тўлдирилади)

Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ерости сув олиш иншоотини сув ҳисоблаш воситаси билан жиҳозлаш рўйхатга олингани ва муҳрлангани бўйича _____-сон ДАЛОЛАТНОМА Ерости сувлари бурғи қудуғи (булоқ) жойлашуви (вилоят, туман, шаҳар, маҳалла, қишлоқ, овул, кўча, уй) Ерости сувлари бурғи қудуғи (булоқ) фойдаланувчиси номи (юридик шахс номи, СТИР) (жисмоний шахс Ф.И.О., ЖШШИР) Ҳудудий гидрогеология станцияси рўйхати бўйича қудуқ (булоқ) рақами (фойдаланувчи рақами) Сувдан фо йдаланиш мақсади Ташкилот почта манзили (жисмоний шахс учун унинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси бўйича яшаш манзили) Ташкилот нинг телефон рақами, электрон почта манзили (жисмоний шахс бўлганда — телефон рақами, электрон почта манзили) ________________-сон ерости сув бурғи қудуғига (булоққа) ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаси муҳрланди ва _______-рақам билан рўйхатга олинди. Сув ҳисоблаш воситасининг муҳрлаш вақтидаги ҳолати: Сув ҳисоблаш воситаси завод рақами Тури, маркаси, ишлаб чиқарувчиси Қиёслаш сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати Муҳрлаш рақами Сув ҳисоблаш воситаси бўйича аниқланган камчиликлар QR kod QR kod гидрогеология станцияси номи туман (шаҳар) солиқ инспекцияси номи масъул ходим лавозими, Ф.И.О. масъул ходим лавозими, Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 28 август,

547-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/547/0788-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yerosti suv resurslarini muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanishni tartibga solish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 7-dekabrdagi PQ-439-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash tizimini yanada takomillashtirish va yerosti suvlaridan foydalanuvchilar uchun qulaylik va yengillik yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Reglament) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki davlat xizmatlari markazlari orqali davlat xizmati koʻrsatilishini tashkil etish tartibi;

yerosti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun burgʻi quduqlarida va buloqlar kaptajida (keyingi oʻrinlarda — suv olish inshootlari) suv sarfini hisoblash vositalarini oʻrnatish hamda ulardan foydalanish tartibi;

yerosti suv olish inshootlarida oʻrnatilgan suv hisoblash vositalarini qiyoslovdan oʻtkazish uchun yechib olish tartibi.

2. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi va Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda:

bir oy muddatda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Reglamentga muvofiq davlat xizmati koʻrsatishni davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;

davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.

3. Adliya vazirligi:

davlat organlari va boshqa tashkilotlarning ular tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat hamda monitoring oʻrnatsin;

ushbu qaror bilan tasdiqlangan Reglament talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.

4. Vazirlar Mahkamasi “Yerosti suvlariga quduqlarni burgʻilash va ulardan foydalanish munosabatlarini tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 28-dekabrdagi 685-son qarorining 2-bandi “a” kichik bandi hamda qarorga 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B.F. Islamov hamda adliya vaziri A.D. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-avgustdagi 547-son qaroriga ILOVA

Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) yerosti suvlaridan foydalanuvchilar va yerosti suvlari isteʼmolchilari (keyingi oʻrinlarda — suvdan foydalanuvchilar) tomonidan yerosti suv olish inshootlarida oʻrnatilgan suv hisoblash vositalarini roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — yerosti suv olish inshootlaridan foydalanuvchi yuridik va jismoniy shaxslar;

gidrogeologiya stansiyalari — Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Oʻzbekgidrogeologiya” davlat muassasasining hududiy gidrogeologiya stansiyalari;

dalolatnoma — yerosti suv olish inshootini suv hisoblash vositasi bilan jihozlash roʻyxatga olingani va muhrlanganini tasdiqlovchi hujjat;

yerosti suv olish inshootlari — burgʻi qudugʻi, buloq kaptaji;

soʻrovnoma — davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish boʻyicha ariza;

tuman (shahar) soliq inspeksiyalari — suv hisoblash vositalarini muhrlaydigan vakolatli organ.

3. Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali koʻrsatiladi.

4. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organlar oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

5. Ariza beruvchi oʻzidagi yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashga masʼul hisoblanadi.

Ariza beruvchilar hisobida ikki va undan ortiq yerosti suv olish inshooti mavjud boʻlganda, ularda oʻrnatilgan suv hisoblash vositalarini davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali bir marta murojaat etish orqali soʻrovnomada jami burgʻi quduqlari va buloqlar sonini koʻrsatgan holda ularning roʻyxatga olinishi va muhrlanishini taʼminlash mumkin.

6. Suv hisoblash vositalari bilan jihozlanmagan yerosti suv olish inshootlaridan foydalanish taqiqlanadi (jismoniy shaxslarga shaxsiy va xoʻjalik ehtiyojlari uchun yakka tartibda sutkasiga 5 metr kubgacha boʻlgan miqdorda yerosti suvlarini olish bundan mustasno).

7. Yerosti suv olish inshootlaridan suv sarfini hisoblash vositalarisiz foydalanilganda olingan yerosti suvlari hajmi uning limitlaridan, suvni isteʼmol qilishning texnologik va sanitariya normalaridan, ekinlar hamda yashil daraxtzorlarni sugʻorish normalaridan yoki maʼlumotlarning toʻgʻrililigini taʼminlovchi boshqa usullardan kelib chiqqan holda aniqlanadi va qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq toʻlovini undirish choralari koʻriladi.

2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi

8. Ariza beruvchi soʻrovnoma yuborish uchun davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etadi yoki YIDXPda davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

Soʻrovnoma YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni soʻrovnomaning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

9. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazlari xodimi soʻrovnoma beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa soʻrovnoma beruvchi mustaqil ravishda soʻrovnomani ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda toʻldiradi. Soʻrovnoma avtomatik tarzda gidrogeologiya stansiyalari va tuman (shahar) soliq inspeksiyalariga elektron shaklda yuboriladi.

10. Yerosti suv olish inshootlaridan olinayotgan suv hisobini yuritish uchun faqat Oʻzbekiston Respublikasida oʻlchash vositalari davlat reyestriga kiritilgan turlardagi suv hisoblash vositalarining oʻrnatilishiga yoʻl qoʻyiladi.

Suv hisoblash vositalari har bir quduqning suv chiqarish quvurlari oʻlchamiga muvofiq ravishda ariza beruvchi hisobidan, tegishli servis xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan va malakali mutaxassislarga ega tashkilotlar tomonidan oʻrnatiladi.

Suv hisoblash vositalari nasosli quduqlarda suv chiqishini boshqarish qurilmasidan oldin, favvorali quduqlar va buloqlarda boshqarish qurilmasidan keyin oʻrnatilishi lozim.

11. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining ellik foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

Yigʻim toʻlangani axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

12. Yigʻim uchun toʻlangan summa quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobraqamiga;

0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochiladigan maxsus hisobraqamiga yoʻnaltiriladi;

40,75 foizi — Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Oʻzbekgidrogeologiya” DMning shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

40,75 foizi — Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobraqamiga;

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

39,12 foizi — Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Oʻzbekgidrogeologiya” DMning shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

39,13 foizi — Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

13. Davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda ushbu Reglamentning 11-bandida koʻrsatilgan yigʻimlar toʻlanadigan summaning 90 foizi miqdorida toʻlanadi.

14. Davlat xizmatlari koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik, ushbu Reglamentning 10-bandi birinchi va uchinchi xatboshilaridagi talablarni bajarmaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

15. Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilganda, ariza beruvchiga rad etish sabablari koʻrsatilgan tegishli bildirishnoma ilova qilinadi.

Ariza beruvchilar oʻn ish kuni davomida keltirilgan sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali taqdim etishi mumkin.

Ariza beruvchilar ariza berish rad etilishiga asos boʻlgan kamchiliklarni bartaraf qilib, hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun taqdim etganda takroran pul undirilmaydi.

Kamchiliklar bartaraf etilgani haqidagi ariza olingan kundan boshlab oʻn ish kuni davomida taqdim etilgan hujjatlar hududiy gidrogeologiya stansiyalari va tuman (shahar) soliq inspeksiyalari tomonidan takroran koʻrib chiqiladi.

Ariza boʻyicha hujjatlarni takroran koʻrib chiqishda vakolatli organlar tomonidan avvalgi rad etish uchun asoslarda bayon etilmagan sabablar keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablari keltirilishi bundan mustasno.

16. Ariza beruvchilar davlat xizmatlaridan foydalanishda ularni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

3-bob. Yerosti suv olish inshootlariga suv hisoblash vositalarini oʻrnatish va qiyoslashdan oʻtkazish uchun yechib olish tartibi

17. Hududiy gidrogeologiya stansiyalari va tuman (shahar) soliq inspeksiyalari soʻrovnoma tushgan vaqtdan boshlab oʻn kun muddatda yerosti suv olish inshootlarida oʻrnatilgan suv hisoblash vositalarini roʻyxatga oladi va muhrlaydi.

Bunda gidrogeologiya stansiyalari suv hisoblash vositalarini roʻyxatga olishda elektron shaklda ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma tuzadi va uni maxsus QR-kod orqali rasmiylashtiradi. Soliq inspeksiyalari tomonidan har bir suv olish inshooti kesimida muhrlash yakunlanganidan soʻng, gidrogeologiya stansiyalari tomonidan tuzilgan dalolatnomani muhrlash raqamini qoʻygan holda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi. Shundan soʻng dalolatnoma soʻrovnoma yuborilgan davlat xizmatlari markaziga yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.

18. Suv hisoblash vositasi ishdan chiqqanda yoki qiyoslashdan oʻtkazish uchun yechib olinganda, quduqdan olingan suv hisobi soʻnggi uch oyning oʻrtacha koʻrsatkichi boʻyicha aniqlanadi va bunday tartib bir oydan ortiq qoʻllanmaydi.

Suv hisoblash vositasini bir oydan ortiq muddatda qayta oʻrnatmaslik suvdan foydalanish qoidalarining buzilishiga tenglashtiriladi.

19. Ariza beruvchilar toʻrt yillik davriylikda suv hisoblash vositalari borishi lozim. Suv hisoblash vositalari metrologiya xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibga muvofiq qiyoslashdan oʻtkaziladi.

20. Ariza beruvchi suv hisoblash vositasini oʻzgartirish, taʼmirlash va/yoki qayta qiyoslashdan oʻtkazish uchun gidrogeologiya stansiyalari va soliq inspeksiyalarini xabardor qilgan holda yechib olganidan soʻng uning qayta oʻrnatilishi roʻyxatga olinishi, muhrlanishi va dalolatnoma tuzilishi ushbu Reglamentning 8 — 17-bandlarida koʻrsatilgan tartibda amalga oshiriladi.

21. Suvdan foydalanuvchi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 27-iyundagi 430-son qarori bilan tasdiqlangan Yerosti suvlari davlat monitoringi toʻgʻrisidagi Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda yillik idoraviy statistik axborot tuzadi va hisobot yilidan keyingi yilning 15-fevraliga qadar tegishlicha hududiy gidrogeologiya stansiyalariga qogʻoz yoki www.hydrogeology.uz sayti orqali elektron shaklda qayta ishlash, izohlash va tahlil qilish uchun taqdim etadi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Gidrogeologiya stansiyalari va tuman (shahar) soliq inspeksiyalari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

23. Ariza beruvchi vakolatli organ xodimlarining xatti-harakatlari yoki harakatsizligi yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

24. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Ariza beruvchi Suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlaganidan soʻng ularni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmati koʻrsatilishi uchun davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXPdan roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnoma toʻldiradi Suvdan foydalanish boshlangandan soʻng uch kun ichida 2-bosqich Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP Soʻrovnomani gidrogeologiya stansiyalari va soliq inspeksiyalariga yuboradi Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng real vaqt rejimida avtomatik tarzda 3-bosqich “Oʻzbekgidrogeologiya” davlat muassasasi Soʻrovnoma tushgan vaqtdan boshlab suv olish inshootlarida oʻrnatilgan suv hisoblash vositalarini roʻyxatga olishda elektron shaklda dalolatnoma tuzadi va uni maxsus QR-kod orqali rasmiylashtiradi. oʻn kun muddatda Tegishliligi boʻyicha tuman (shahar) soliq inspeksiyasi Soʻrovnoma tushgan vaqtdan boshlab har bir suv olish inshooti kesimida muhrlashni alohida amalga oshirib, gidrogeologiya stansiyalari tomonidan tuzilgan dalolatnomani maxsus QR-kod bilan tasdiqlaydi 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP Dalolatnomani ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron ravishda yuboradi Shu kunning oʻzida real vaqt rejimida avtomatik tarzda

Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish uchun SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Yerosti suvlaridan foydalanuvchi nomi (yuridik shaxs uchun — nomi, STIR jismoniy shaxs uchun — F.I.O., JSHSHIR) 2. Manzili (yuridik shaxs uchun — davlat roʻyxatidan oʻtgan manzil; jismoniy shaxs uchun — yashash manzili) 3. Elektron pochta manzili va telefon raqami II. Suv olish inshoot(lar)i va suv hisoblash vosita(lari) toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Suv olish inshoot(lar)i joylashgan joyi (viloyat, tuman, shahar, mahalla, qishloq, ovul, koʻcha, uy) 2. Jami burgʻi quduqlari va buloqlar soni 3. Oʻrnatilgan suv hisoblash vositalari soni 4. Suv hisoblash vositasining zavod raqami, turi, markasi, ishlab chiqaruvchisi (har bir suv hisoblash vositasi boʻyicha alohida toʻldiriladi) 5. Suv hisoblash vositasiga berilgan qiyoslash sertifikatining raqami, berilgan muddati va amal qilish muddati (har bir suv hisoblash vositasi boʻyicha alohida toʻldiriladi) 6. Suv hisoblash vositasi koʻrsatkichlari (olingan suv miqdori) (har bir suv hisoblash vositasi boʻyicha alohida toʻldiriladi)

Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Yerosti suv olish inshootini suv hisoblash vositasi bilan jihozlash roʻyxatga olingani va muhrlangani boʻyicha _____-son DALOLATNOMA Yerosti suvlari burgʻi qudugʻi (buloq) joylashuvi (viloyat, tuman, shahar, mahalla, qishloq, ovul, koʻcha, uy) Yerosti suvlari burgʻi qudugʻi (buloq) foydalanuvchisi nomi (yuridik shaxs nomi, STIR) (jismoniy shaxs F.I.O., JSHSHIR) Hududiy gidrogeologiya stansiyasi roʻyxati boʻyicha quduq (buloq) raqami (foydalanuvchi raqami) Suvdan fo ydalanish maqsadi Tashkilot pochta manzili (jismoniy shaxs uchun uning biometrik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi boʻyicha yashash manzili) Tashkilot ning telefon raqami, elektron pochta manzili (jismoniy shaxs boʻlganda — telefon raqami, elektron pochta manzili) ________________-son yerosti suv burgʻi qudugʻiga (buloqqa) oʻrnatilgan suv hisoblash vositasi muhrlandi va _______-raqam bilan roʻyxatga olindi. Suv hisoblash vositasining muhrlash vaqtidagi holati: Suv hisoblash vositasi zavod raqami Turi, markasi, ishlab chiqaruvchisi Qiyoslash sertifikatining raqami, qachon berilgani va amal qilish muddati Muhrlash raqami Suv hisoblash vositasi boʻyicha aniqlangan kamchiliklar QR kod QR kod gidrogeologiya stansiyasi nomi tuman (shahar) soliq inspeksiyasi nomi masʼul xodim lavozimi, F.I.O. masʼul xodim lavozimi, F.I.O.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 28-avgust,

547-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.08.2025-y., 09/25/547/0788-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son)

lex.uz