📅 2025-yil 2-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 2-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 2 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 сентября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 September 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 18 апрелдаги ПФ-67-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, миллий сертификат олиш талаб қилинмайдиган хорижий юқори сифат ва назорат тизимларининг мезонларини тасдиқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
маҳаллий ва хорижий мувофиқликни баҳолаш органлари ўртасида қўшма (ихтиёрий) битим имзолаш орқали мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни тан олиш;
Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилотига (ILAC) аъзо бўлган хорижий давлатларнинг аккредитация ташкилотларидан аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан халқаро стандартларга асосланган синов методлари (услублари) асосида расмийлаштирилган синов баённомаларини бир томонлама тан олиш;
метрология текшируви натижаларини эътироф этиш ҳамда синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини соддалаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида берилган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик тўғрисидаги декларациялар ва синов протоколлари қуйидаги ҳолатларнинг бирида эътироф этилади:
мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синов протоколларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида халқаро битим мавжуд бўлганда;
маҳаллий ва хорижий мувофиқликни баҳолаш органлари ўртасида имзоланган қўшма (ихтиёрий) битим мавжуд бўлганда;
Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилотига (ILAC) аъзо бўлган хорижий давлатларнинг аккредитация ташкилотларидан аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан халқаро стандартларга асосланган синов методлари (услублари) асосида расмийлаштирилган синов баённомалари тақдим этилганда. Бунда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган техник регламентлар талабларига мувофиқ бўлиши шарти билан бир томонлама эътироф этилади;
олиб кирилаётган ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган синов лабораторияси мавжуд бўлмаганда»;
б) 38-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарини ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрология текширувини ўтказган органнинг аккредитация қилинганлигини ёки ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси»;
в) 44-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарини ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрология текширувини ўтказган органнинг аккредитация қилинганлигини ёки ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги 528-сон қарори билан тасдиқланган Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларининг 12-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 31 мартдаги 99-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 13 февралдаги 71-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Шиша идишларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 16 февралдаги 86-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 7 июлдаги 474-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 12 июлдаги 490-сон қарори .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 22 январдаги 36-сон қарори .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни)» 2018 йил 28 майдаги 392-сон қарорига илованинг 11-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)» 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 22-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарори)» 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига 1-илованинг 13-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 120 ва 134-бандлари .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 7-илованинг 13-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 10 октябрдаги 861-сон қарори .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева ва сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 4 мартдаги 119-сон қарори .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 1 июндаги 345-сон қарори .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 17 ноябрдаги 724-сон қарори .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 4-илованинг 3-банди .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарори)» 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига 1-илованинг 9 , 10 ва 13-бандлари .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-илованинг 14 , 28 , 31 , 32 ва 38-бандлари .
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 421 , 796 , 845 ва 943-бандлари .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони)» 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 72 ва 78-бандлари .
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига 6-илованинг 3 , 4 ва 5-бандлари .
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 11 декабрдаги 653-сон қарорига илованинг 10-банди .
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2024 йил 15 августдаги 507-сон қарорига илованинг 3-банди .
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 29 январдаги 48-сон қарорига 2-илованинг 59 ва 63-бандлари .
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуида давлат назорати тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 1 апрелдаги 197-сон қарорига илованинг 6-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 2 сентябрь,
553-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ishlab chiqarish, eksport va tadbirkorlik faoliyatini ragʻbatlantirish, savdo va sanoat siyosati samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 18-apreldagi PF-67-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, milliy sertifikat olish talab qilinmaydigan xorijiy yuqori sifat va nazorat tizimlarining mezonlarini tasdiqlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:
mahalliy va xorijiy muvofiqlikni baholash organlari oʻrtasida qoʻshma (ixtiyoriy) bitim imzolash orqali muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlarni tan olish;
Xalqaro laboratoriyalarni akkreditatsiya qilish tashkilotiga (ILAC) aʼzo boʻlgan xorijiy davlatlarning akkreditatsiya tashkilotlaridan akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organlari tomonidan xalqaro standartlarga asoslangan sinov metodlari (uslublari) asosida rasmiylashtirilgan sinov bayonnomalarini bir tomonlama tan olish;
metrologiya tekshiruvi natijalarini eʼtirof etish hamda sinov vositalarini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish tartibini soddalashtirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A.R. Jumanazarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-sentabrdagi 553-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 14-oktabrdagi 292-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida amalga oshirilgan muvofiqlikni baholash natijalarini Oʻzbekiston Respublikasida eʼtirof etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida berilgan muvofiqlik sertifikatlari, muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyalar va sinov protokollari quyidagi holatlarning birida eʼtirof etiladi:
muvofiqlik sertifikatlarini, muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarni va sinov protokollarini oʻzaro eʼtirof etish toʻgʻrisida xalqaro bitim mavjud boʻlganda;
mahalliy va xorijiy muvofiqlikni baholash organlari oʻrtasida imzolangan qoʻshma (ixtiyoriy) bitim mavjud boʻlganda;
Xalqaro laboratoriyalarni akkreditatsiya qilish tashkilotiga (ILAC) aʼzo boʻlgan xorijiy davlatlarning akkreditatsiya tashkilotlaridan akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organlari tomonidan xalqaro standartlarga asoslangan sinov metodlari (uslublari) asosida rasmiylashtirilgan sinov bayonnomalari taqdim etilganda. Bunda Oʻzbekiston Respublikasida amalda boʻlgan texnik reglamentlar talablariga muvofiq boʻlishi sharti bilan bir tomonlama eʼtirof etiladi;
olib kirilayotgan yoki ishlab chiqarilayotgan mahsulotlarning sertifikatlashtirish sinovlarini oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasi mavjud boʻlmaganda”;
b) 38-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻlchash vositalarini, sinov vositalarini, standart namunalarini va oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlarining metrologiya tekshiruvini oʻtkazgan organning akkreditatsiya qilinganligini yoki vakolatini tasdiqlovchi hujjatning nusxasi”;
v) 44-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻlchash vositalarini, sinov vositalarini, standart namunalarini va oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlarining metrologiya tekshiruvini oʻtkazgan organning akkreditatsiya qilinganligini yoki vakolatini tasdiqlovchi hujjatning nusxasi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 29-avgustdagi 528-son qarori bilan tasdiqlangan Sinov vositalarini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish qoidalarining 12-bandi toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-sentabrdagi 553-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Don xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2016-yil 31-martdagi 99-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Alkogolli mahsulotlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2017-yil 13-fevraldagi 71-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Shisha idishlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2017-yil 16-fevraldagi 86-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Sut va sut mahsulotlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2017-yil 7-iyuldagi 474-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oziq-ovqat mahsulotini tamgʻalash yuzasidan uning xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 12-iyuldagi 490-son qarori .
6. Vazirlar Mahkamasining “Goʻsht va goʻsht mahsulotlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2018-yil 22-yanvardagi 36-son qarori .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida (“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining 2017-yil 18-apreldagi OʻRQ-429-son Qonuni)” 2018-yil 28-maydagi 392-son qaroriga ilovaning 11-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyati sohasidagi litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini yanada qisqartirish va soddalashtirish, shuningdek, biznes yuritish shart-sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-apreldagi PF-5409-son Farmoni hamda “Vinochilik sohasini va alkogolli mahsulotlarni realizatsiya qilishni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-fevraldagi PQ-3573-son qarori)” 2018-yil 16-iyuldagi 539-son qaroriga ilovaning 22-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat xavfsizligi taʼminlanishi ustidan nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 7-maydagi PQ-3699-son qarori)” 2018-yil 24-sentabrdagi 759-son qaroriga 1-ilovaning 13-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq va suv xoʻjaligi davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PF-5418-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3671-son qarori, “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3672-son qarori)” 2018-yil 7-dekabrdagi 995-son qaroriga 1-ilovaning 120 va 134-bandlari .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 12-iyuldagi 575-son qaroriga 7-ilovaning 13-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Idishda qadoqlangan ichimlik suvining xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2019-yil 10-oktabrdagi 861-son qarori .
13. Vazirlar Mahkamasining “Meva va sabzavotlardan olingan sharbat mahsulotlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2020-yil 4-martdagi 119-son qarori .
14. Vazirlar Mahkamasining “Alkogolsiz ichimliklarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2020-yil 1-iyundagi 345-son qarori .
15. Vazirlar Mahkamasining “Yogʻ-moy mahsulotlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2020-yil 17-noyabrdagi 724-son qarori .
16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 30-noyabrdagi 753-son qaroriga 4-ilovaning 3-bandi .
17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika oziq-ovqat sanoatini jadal rivojlantirish hamda aholini sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan toʻlaqonli taʼminlashga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 9-sentabrdagi PQ-4821-son qarori)” 2021-yil 21-dekabrdagi 766-son qaroriga 1-ilovaning 9 , 10 va 13-bandlari .
18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi toʻgʻrisidagi va Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, sertifikatlashtirish va metrologiya sohasida davlat nazorati departamenti toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 11-martdagi 114-son qaroriga 3-ilovaning 14 , 28 , 31 , 32 va 38-bandlari .
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 421 , 796 , 845 va 943-bandlari .
20. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasini yumshatish, aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi va salomatligini saqlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-iyuldagi PF-6035-son Farmoni)” 2021-yil 19-noyabrdagi 694-son qaroriga 1-ilovaning 72 va 78-bandlari .
21. Vazirlar Mahkamasining “Suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qaroriga 6-ilovaning 3 , 4 va 5-bandlari .
22. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat xavfsizligi sohasidagi davlat boshqaruvi takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 11-dekabrdagi 653-son qaroriga ilovaning 10-bandi .
23. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining “Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida”gi Qonuni qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2024-yil 15-avgustdagi 507-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
24. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2025-yil 29-yanvardagi 48-son qaroriga 2-ilovaning 59 va 63-bandlari .
25. Vazirlar Mahkamasining “Agrosanoat majmuida davlat nazorati tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2025-yil 1-apreldagi 197-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 2-sentabr,
553-son