📅 2025-yil 30-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sport vazirligi Ichki ishlar vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sport vazirligi Ichki ishlar vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Спорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 июля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства Спорта Министерства внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 July 2025 · Ministry and agency documents · Sport vazirligi Ichki ishlar vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
қарори
ЙЎРИҚНОМА
ЖУРНАЛИ
ҚАЙДНОМАСИ
КИТОБИ
КИТОБИ
КИТОБИ
ШАКЛИ
ШАКЛИ
«Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг « Қурол тўғрисида »ги ҳамда « Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 29 июндаги 15 ва 9-сон «Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2701, 2015 йил 23 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 393-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Миллий гвардия ва Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 30 июлдаги 8-мҳ-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 28 июлдаги 550-сон қарорига ИЛОВА
«Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда :
а) қарорнинг номи ва 1-бандидаги «унга ўқ-дориларни» деган сўзлар «унинг ўқ-дориларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) қарорнинг муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 1991 йил 25 октябрдаги 270-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, шунингдек ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги ҳамда «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
2. Йўриқноманинг матни мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
«Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ушбу Йўриқнома ўқ отиш, биатлон, замонавий кўпкураш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга (спорт ва спорт-техник клублари, спорт мактаблари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ташкилотлари ва бошқалар) (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
пневматик спорт қуроли — сиқилган, суюлтирилган ёки қотирилган газсимон модданинг қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келадиган аслаҳа билан нишонни масофадан туриб уриш учун спортнинг пневматик ўқ отиш турлари бўйича ўтказиладиган машғулот ва мусобақаларда фойдаланишга мўлжалланган қурол;
ўқотар спорт қуроли — порох ёки бошқа модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келувчи аслаҳа билан нишонни масофадан туриб механик уриш учун спортнинг ўқ отиш турлари бўйича ўтказиладиган машғулот ва мусобақаларда фойдаланишга мўлжалланган қурол;
ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;
қуролхона — қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона).
2-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш
2. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари фақат қуролхонада сақланиши лозим.
Агар юридик шахсда қуролхона мавжуд бўлмаса, унга тегишли бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бошқа юридик шахсга тегишли бўлган қуролхонада сақланиши лозим.
3. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фуқароларнинг, шу жумладан юридик шахс ходимларининг турар жойларида, шунингдек спорт делегациялари (жамоалари) жойлаштирилган жойларда (меҳмонхоналар, ётоқхоналар, спорт лагерлари ва бошқалар) сақлашга йўл қўйилмайди.
4. Ўқотар спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган қуролхоналар идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланишига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган қуролхоналар ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган қуролхоналарга қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак. Пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган қуролхоналарнинг деворлари, шифт тўсинлари ва поли ичкари томондан бутун майдон бўйича қўшимча равишда металл панжаралар билан мустаҳкамланиши (арматура билан жиҳозланиши) ҳамда ички ишлар органларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширилиши талаб этилмайди.
5. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари қуролхоналардаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафлар (яшиклар)да сақланади.
Қуроллар ўқ-дорилардан алоҳида сақланиши керак.
6. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган сейф ва металл шкафлар (яшиклар) деворларининг қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаслиги, камида иккита ички (ўйма) қулфлар билан жиҳозланган ҳамда пол ёки деворга қотирилган (пайвандланган) бўлиши лозим, катта габаритли (ўлчамлари 1500х600х500 мм дан кўп бўлган) ва оғир (оғирлиги 700 кг дан ортиқ бўлган) сейф ва металл шкафлар (яшиклар) бундан мустасно.
Сейф ва металл шкафлар (яшиклар)нинг эшиклари металли қопламалар ёки бурчаклар билан мустаҳкамланган бўлиши керак.
7. Қуролхонада сейфлар, металл шкафлар (яшиклар)нинг сони, рақами ва қайси муҳр билан муҳрланиши кўрсатилган рўйхат осилган бўлиши керак.
8. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқув-кўргазма қуроллари, спорт анжомлари ва бошқа буюмлар билан бирга сақлашга йўл қўйилмайди.
9. Ўқотар ва пневматик спорт қуролини тозалаш-мойлаш материаллари (мой, ишқорлар ва бошқалар) улар учун ажратилган махсус жойларда қурол ва унинг ўқ-дориларидан алоҳида сақланади.
10. Қуролхона, ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган сейф ва металл шкафлар (яшиклар)нинг иккита калитлар тўплами бўлиши керак. Калитларнинг биринчи тўплами юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, берилиши, қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахсда (бундан буён матнда сақлаш учун масъул шахс деб юритилади), иккинчиси эса, юридик шахс раҳбарида муҳрланган қутига жойлаштирилган ҳолда қулфланадиган сейф ёки металл шкафда сақланиши лозим.
11. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари қуруқ ҳолда сақланиши таъминланиши керак.
3-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш
12. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари автомобил, темир йўл ва ҳаво транспортида ташилиши мумкин.
Қурол ва ўқ-дориларни шаҳар жамоат транспортида ва от-араваларда ташишга йўл қўйилмайди.
13. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ташишда юридик шахс раҳбари томонидан уларни ташиш учун масъул шахс (бундан буён матнда ташиш учун масъул шахс деб юритилади) тайинланади.
Ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари жойига борган ҳолда ўтказилган вақтда Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш учун юридик шахс раҳбари томонидан тайинланадиган ўқ отиш раҳбари (бундан буён матнда ўқ отиш раҳбари деб юритилади) масъул ҳисобланади.
14. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари белгиланган жойга (юридик шахс, ички ишлар органи, қуролни таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс) етказилганда улар ташиш учун масъул шахс томонидан шу куннинг ўзида тегишли қуролхонага топширилиши лозим.
15. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари ўтказиладиган жойга етказилганда қурол ва ўқ-дорилар ўқ отиш раҳбари томонидан вақтинчалик сақлаб туриш учун тегишли қуролхонага шу куннинг ўзида топширилиши керак.
Агар ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари бир кундан ошмайдиган муддатда ўтказилиши мўлжалланаётган бўлса, етказилган қурол ва унинг ўқ-дорилари қуролхонага топширилмасдан ўқ отиш раҳбари томонидан доимий қаров остида сақланади ҳамда машғулотлар ёки мусобақалар якунланиши билан улар доимий сақланадиган қуролхонага қайтариб етказилади ва топширилади.
16. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари улар учун мўлжалланган махсус қутиларда ғилоф кийдирилган ҳолда ташилади. Бунда, қурол ўқсизлантирилган бўлиши ҳамда ўқ-дорилардан алоҳида жойлаштирилиши керак.
17. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари автомобил транспортида ташилганда, улар автомобил транспортининг қулфланадиган кузови (багаж қисмлари)да ташилади. Бунда, қурол ва унинг ўқ-дорилари бегона шахслар томонидан кўздан кечирилиши имконияти истисно этилиши керак.
18. Автомобил транспортида ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишда ташиш учун масъул шахсга юридик шахс раҳбари томонидан қўшимча равишда қўриқловчи шахс бириктирилади.
Ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар спорт қуроли ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми олиб борилаётган йўлда ички ишлар органларининг ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш органларининг икки нафар қуролли қўриқчилари ҳамроҳлигида кузатиб борилиши таъминланиши керак. Қуроллар ва ўқ-дорилар икки ва ундан ортиқ автомобил транспортида ташилса, уч нафар қуролланган ходим бўлиши лозим.
19. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини темир йўл транспортида ташишда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари ҳамда 2023 йил 17 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилиши керак.
20. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳаво транспортида ташишда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 мартдаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан авиация хавфсизлигини таъминлаш миллий дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари» (ЎзР АҚ-198) (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) талабларига риоя этилиши лозим.
4-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш
21. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари улардан фойдаланувчи ўқувчи, спортчи, тренер (тренер-ўқитувчи) ёки инструкторга (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) ўқ отиш машғулотларида ёки мусобақаларда фойдаланиш ёхуд қуролни тозалаш-мойлаш учун берилади.
22. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари улар сақланадиган қуролхоналардан сақлаш учун масъул шахс томонидан берилади ва қабул қилинади ҳамда ушбу ҳақидаги тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган журналда (бундан буён матнда журнал деб юритилади) қайд қилинади.
23. Сақлаш учун масъул шахс томонидан ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фойдаланувчиларга бериш учун мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тасдиқланадиган ўқотар ва пневматик спорт қуролини бириктириш қайдномаси асос бўлиб ҳисобланади.
Қурол фақат қайдномада кўрсатилган шахсларга, ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари жойига борган ҳолда ўтказилган тақдирда эса, ўқ отиш раҳбарига берилади.
Мазкур қайднома сақлаш учун масъул шахс томонидан ҳар йили 1-январ ҳолатига тузилади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади. Қайдномада кўрсатилган шахслар ўзгарган тақдирда, у янгитдан тузилиши ва қайта тасдиқланиши керак.
24. Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари жойига борган ҳолда ўтказилган тақдирда ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари зарур миқдорда ўқ отиш раҳбарига берилади ва бу ҳақда журналда тегишли ёзувлар қайд қилинади.
Ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари ўтказиладиган жойда қуроллар ва ўқ-дорилар фойдаланувчиларга мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган тарқатиш-қабул қилиш қайдномаси (бундан буён матнда тарқатиш-қабул қилиш қайдномаси деб юритилади) асосида ўқ отиш раҳбари томонидан тарқатилади ва қабул қилиб олинади.
Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари якунлангандан сўнг қурол ва ўқ-дорилар (фойдаланилмай қолган ва фойдаланишда отилмай қолган ўқ-дорилар) фойдаланувчилар томонидан ўқ отиш раҳбарига топширилади.
Қурол ва ўқ-дорилар (фойдаланилмай қолган ва ишлатишда отилмай қолган ўқ-дорилар) ўқ отиш раҳбари томонидан улар сақланадиган қуролхонага тарқатиш-қабул қилиш қайдномаси билан бирга топширилади ва бу ҳақда журналга тегишли ёзувлар қайд қилинади.
5-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш
25. Юридик шахсга фойдаланишга қабул қилинган (кирим қилинган) ҳамда унинг ҳисобида мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисоби доимий равишда олиб борилиши шарт.
26. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш билан бирга, уларнинг ҳисобдан чиқарилиши ва ҳисобда мавжуд бўлган қуроллар ва ўқ-дориларнинг ҳаракати билан боғлиқ маълумотлар ҳам умумлаштириб борилади.
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисоби сақлаш учун масъул шахс томонидан олиб борилади.
27. Юридик шахсга фойдаланишга қабул қилинган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари шу куннинг ўзида қуролхонага сақлаш учун топширилиши ва тегишли кирим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати) асосида ҳар бир юридик шахсда юритиладиган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китобида (бундан буён матнда китоб деб юритилади) ҳисобга олиниши лозим.
28. Китоб уч қисмдан иборат бўлади ва сақлаш учун масъул шахс томонидан юритилади.
29. Китобнинг биринчи қисмида ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг жамланма ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Йўриқноманинг 4а-иловасига мувофиқ шаклдаги жадвал кўринишида ҳар бир қурол (аниқ бир турдаги, номдаги, марка, модел ва калибрдаги) ҳамда унинг ўқ-дорилари бўйича алоҳида расмийлаштирилади.
Китобнинг мазкур қисми қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳисобга олинган ҳамда (ёки) ҳисобдан чиқарилган вақтдаги уларни ҳисобда мавжуд бўлган жами миқдорини аниқлаш учун юритилади. Бунда, ҳисобда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дорилари жами миқдори аниқ бир санада ҳисобга олинган ва (ёки) ҳисобдан чиқарилган қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари миқдорини уларнинг мавжуд миқдоридан айириш ва (ёки) унга қўшиш орқали аниқланади.
30. Китобнинг иккинчи қисмида ўқотар ва (ёки) пневматик спорт қуролининг индивидуал ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Йўриқноманинг 4б-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
Китобнинг мазкур қисмида ҳар бир қурол бўйича унинг ҳисобга олинган санаси, юридик шахсга қачон ва қаердан келиб тушганлиги, ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (ҳисобварақ-фактура, юк хати) рақами ва санаси, қуролга оид индивидуал маълумотлар, қуролнинг ҳисобдан чиқарилиши ва уни таъмирлаш учун юборилиши, шунингдек унинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
31. Китобнинг учинчи қисмида ўқотар ва пневматик спорт қуролининг ўқ-дорилари ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Йўриқноманинг 4в-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
Китобнинг мазкур қисмида ўқ-дориларнинг ҳисобга олинган санаси, юридик шахсга қачон ва қаердан келиб тушганлиги, ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (ҳисобварақ-фактура, юк хати) рақами ва санаси, уларнинг тури, калибри, ишлаб чиқарилган йили ва партияси, миқдори ҳамда ҳисобдан чиқарилиши, шунингдек уларнинг яроқлилик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
32. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли юридик шахс томонидан бериб юборилиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши оқибатида, тегишлича чиқим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати), суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд қурол ва унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади.
Бу ҳақда ҳисобдан чиқаришнинг сабаби ва уни тасдиқловчи ҳужжат ҳақида маълумотлар кўрсатилган ҳолда китобнинг иккинчи қисмида қайд қилиб қўйилиши лозим.
33. Ўқ-дорилар юридик шахс томонидан бериб юборилиши, ўтказилган ўқ отиш машғулотлари ва (ёки) мусобақаларда сарфланиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёхуд яроқсиз ҳолга келиши оқибатида, тегишлича чиқим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати), ўқ отиш машғулоти ва (ёки) мусобақада сарфланган ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш бўйича далолатнома, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд қурол ва унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади.
Бу ҳақда ҳисобдан чиқаришнинг сабаби ва уни тасдиқловчи ҳужжат ҳақида маълумотлар кўрсатилган ҳолда китобнинг учинчи қисмида қайд қилиб қўйилиши лозим.
34. Қуролхонада сақланаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш ҳамда қуролларнинг яроқлилик тоифасини белгилаш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи билан камида уч кишидан, шу жумладан комиссия раисидан иборат таркибда Қурол ва унинг ўқ-дориларининг техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси тузилади.
Зарур ҳолларда комиссия иш фаолиятига бошқа юридик шахсларнинг мутахассислари ҳамда ҳудудий ички ишлар органининг масъул ходими таклиф этилиши мумкин.
35. Қурол ва унинг ўқ-дорилари техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси томонидан йилига камида бир марта қуролларнинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси ҳамда унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолати ўрганилади.
Бунда, таъмирлашга муҳтож бўлган қурол ёхуд яроқсиз ҳолга келган қурол ёки унинг ўқ-дорилари аниқланганда улар бўйича тегишлича мазкур Йўриқноманинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклда далолатномалар расмийлаштирилади.
Далолатномада тегишлича қуролни таъмирлашга юбориш ёки яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли қурол ёки унинг ўқ-дориларини ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш учун юбориш бўйича хулоса қилинади.
Мазкур далолатномалар комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
36. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли таъмирлаш учун юборилганда унинг таъмирлашга юборилганлиги ва таъмирлашдан қайтарилганлиги ҳақида китобнинг иккинчи қисмида тегишли ёзув қайд қилинади.
Таъмирлаш учун юборилган қурол ҳисобдан чиқарилмайди.
37. Яроқсиз ҳолга келган деб хулоса қилинган ва ҳисобдан чиқарилган қурол ва (ёки) унинг ўқ-дорилари уларни йўқ қилиш учун ҳудудий ички ишлар органига юборилади.
38. Ўтказилган ўқ отиш машғулотлари ва (ёки) мусобақаларда сарфланган ўқ-дорилар (фойдаланилган ҳамда фойдаланишда отилмай қолган ўқ-дорилар) бўйича мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади.
Далолатномада сарфланганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган ўқ-дориларнинг миқдори кўрсатилади.
Мазкур далолатнома сақлаш учун масъул шахс томонидан журналда қайд қилинган маълумотларга асосланган ҳолда тузилади ва у юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
39. Қуролхонада сақланаётган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бир нечта юридик шахсга тегишли бўлса, улар бўйича журнал ва китоб ҳар бир юридик шахс томонидан алоҳида юритилади.
40. Журнал ва китоб ҳудудий ички ишлар органида ҳисобга қўйилган бўлиши керак.
41. Сақлаш учун масъул шахс алмашганда журнал ва китоб янгидан тайинланган шахсга қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилиши шарт.
Мазкур далолатнома юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
42. Журнал ва китобнинг титул варағи қалин материал (картон)дан ишланган бўлиши ва унда юридик шахс ҳамда у идоравий мансуб бўлган юридик шахснинг (агар мавжуд бўлса) номи, шунингдек у қачон юритилиши бошлангани ва тугатилгани кўрсатилиши зарур.
Журнал ва китобнинг титул варағи мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
43. Журнал ва китоб бетлари изчил кетма-кетликда рақамланган ва ип ўтказиб тикилган бўлиши керак.
Журнал ва китобнинг охирги бетида унинг нечта бетдан иборат эканлиги кўрсатилиши ва ушбу маълумот юридик шахс раҳбарининг имзоси ҳамда муҳри, шунингдек ҳудудий ички ишлар органи масъул ходимининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши лозим.
Журнал ва китобнинг охирги варағи мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
44. Журнал ва китобдаги ёзувлар кўк ёки қора рангли шарикли ручка билан аниқ ёзилиши шарт. Ёзувни қайд қилишда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди. Хато ёзилганда у матнни ўқиш имкониятини берадиган ҳолда ингичка чизиқ билан ўчирилиб, унинг тепасидан тўғирланган ёзув киритилади ва тегишли ёзув киритилган сатрнинг изоҳ қисмида «тузатилди» деб ёзиб қўйилади ҳамда матнни тўғрилаган шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
45. Журнал ва китоб тўлиқ тўлдирилгунча юритилади.
46. Журнал ва китобнинг бутлиги ва тўғри тўлдирилишига сақлаш учун масъул шахс жавобгар ҳисобланади.
47. Журнал ва китоб қуролхонанинг ичида жойлаштирилган қулфланадиган сейф ёки металл шкаф (яшик)да сақланади.
48. Юридик шахсда ҳисобга олинган (балансда) мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари йилига камида бир марта инвентаризациядан ўтказилиши шарт.
49. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан камида уч нафар аъзодан, шу жумладан комиссия раисидан иборат таркибда Берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.
Берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси таркибига сақлаш учун масъул шахс ва юридик шахс бухгалтерияси ходими мажбурий равишда киритилади. Зарур ҳолларда комиссия иш фаолиятига ҳудудий ички ишлар органининг масъул ходими таклиф этилиши мумкин.
50. Инвентаризацияни ўтказишда бухгалтерия ҳисобида кўрсатилган ҳамда китобда ҳисобга олинган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари уларнинг фактик мавжудлиги билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.
Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.
51. Инвентаризация натижасида тафовут (қурол ёхуд унинг ўқ-дорилари камомади (йўқолганлиги) ёки ортиқча мавжудлиги) аниқланганда юридик шахс раҳбари бу ҳақда ҳудудий ички ишлар органига ва идоравий мансуб бўлган юридик шахсга (агар мавжуд бўлса) хабар берилишини таъминлаши шарт.
6-боб. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларидан фойдаланиш
52. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларидан фақат ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақаларида фойдаланилади.
53. Ҳар бир юридик шахс томонидан ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.
54. Фойдаланувчилар ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари билан таништирилгандан сўнг улардан фойдаланишга рухсат берилади.
55. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари фойдаланиш учун олинганда фойдаланувчи томонидан журналнинг ёхуд тарқатиш-қабул қилиш қайдномасининг тегишли катагига имзо қўйилади.
56. Ўқотар ва пневматик спорт қуролидан фақат махсус жиҳозланган муҳандислик-қурилиш иншооти (тир, ўқ отиш стенди, ўқ отиш майдони)да фойдаланишга рухсат берилади.
57. Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари жараёнида ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқ отиш чизиғи, ўтиш йўллари ва бошқа жойларда фойдаланувчининг қаровисиз қолдирилишига йўл қўйилмайди.
58. Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари жараёнида ўқотар ва пневматик спорт қуролини ўқлаш ҳамда ундан нишонга отиш ва қурол билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни бажариш фақатгина тренер (тренер-ўқитувчи, инструктор)нинг рухсати билан ҳамда унинг назорати остида амалга оширилади.
59. Қуйидаги ҳолларда ўқотар ва пневматик спорт қуролидан фойдаланиш тақиқланади:
куннинг кечки ва тунги вақтларида, яхши кўринмайдиган шароитларда;
фойдаланувчи мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлганда;
қурол носоз бўлганда.
60. Ўқотар ва пневматик спорт қуролидан фойдаланишда уни отиш йўналишидан (нишон) ташқари бошқа томонларга қаратишга йўл қўйилмайди.
Қуролни одам(лар)га қаратиш ва ўқталиш тақиқланади.
61. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари (фойдаланилмаган ҳамда фойдаланишда отилмай қолган ўқ-дорилар) ўқ отиш машғулоти ёки мусобақаси якунланганидан сўнг фойдаланувчи томонидан қуролхонага, ўқ отиш машғулоти ёки мусобақа жойига бориб ўтказилган пайтда эса, ўқ отиш раҳбарига дарҳол топширилиши шарт.
62. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли фойдаланувчи томонидан уни тозалаш-мойлаш учун олиниши мумкин. Бунда, журналнинг тегишли қисмида унинг тозалаш-мойлаш учун олинганлиги кўрсатилади ва фойдаланувчи томонидан имзо қўйилади.
Қуролни тозалаш-мойлаш ишлари бу учун ажратилган махсус жойларда ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.
63. Фойдаланувчи фойдаланиш учун олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари бутлигини таъминлаши ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этиши шарт.
7-боб. Якуний қоидалар
64. Мазкур Йўриқнома талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш
Т/р Қурол ва унинг ўқ-дориларини фойдаланиш учун олган шахснинг Ф.И.О. Фойдаланиш учун олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари, фойдаланиш мақсади Қурол ва унинг ўқ-дорилари олинган сана ва вақт Қурол ва унинг ўқ-дориларини фойдаланишга олган шахснинг имзоси Қайтариб топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари Қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахс (сақлаш учун масъул шахс)нинг имзоси Изоҳ: қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри вақт (соат, дақиқа) қуролнинг ўқ-дорилари сони (дона) фойдаланиш мақсади (машғулот, мусобақа, тозалаш-мойлаш) сана (кун, ой, йил) вақт (соат, дақиқа) қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри қуролнинг завод серияси ва рақами ўқ-дорилар (дона) сана (кун, ой, йил) вақт (соат, дақиқа) фойдаланилмай қолган фойдаланишда отилмай қолган (осечка) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15.. 16.
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _____________________________________ (юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.) _______________________ ___________ (имзо) 20 __ йил «____» _____________ М.Ў. _________________________________________________________да (юридик шахс номи) Ўқотар ва пневматик спорт қуролини бириктириш ҚАЙДНОМАСИ
Т/р Қурол бириктирилган фойдаланувчининг Ф.И.О. Бириктирилган қурол Қурол бириктирилган фойдаланувчининг имзоси Изоҳ тури, номи, маркаси ва модели калибри завод серияси ва рақами 1 2 3 4 5 6 Қайдномани тузувчи: _______________________________ __________ 20 __ йил «___» _________ _______________________ (сақлаш учун масъул шахснинг Ф.И.О.) __ (имзо)
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари ўтказилган жойда ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фойдаланувчиларга тарқатиш-қабул қилиш
_______________________________________________________________________________ (юридик шахс номи) _______________________________________________________________________________ (ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари ўтказилган жойнинг номи ва манзили) _______________________________________________________________________________ 20____ йил «____»_______________ Т/р Қурол ва унинг ўқ-дориларини фойдаланиш учун олган шахснинг Ф.И.О. Фойдаланиш учун олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари Қурол ва унинг ўқ-дорилари олинган вақт Қурол ва унинг ўқ-дориларини фойдаланишга олган шахснинг имзоси Қайтариб топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари Қурол ва унинг ўқ-дорилари қайтариб топширилган вақт Қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахс (ўқ отиш раҳбари)нинг имзоси Изоҳ қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри қуролнинг завод серияси ва рақами қуролнинг ўқ-дорилари сони (дона) вақт (соат / дақиқа) қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри қуролнинг завод серияси ва рақами ўқ-дорилар (дона) фойдаланилмай қолган фойдаланишда отилмай қолган (осечка) вақт (соат / дақиқа) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 Ўқ отиш раҳбари: ___________________________________________________________________________________ ____________________ 20___ йил «____» ___________________ ______________________________________________ (лавозим ва Ф.И.О.) ________________________________________________ (имзо)
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4а-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш
(китобнинг биринчи қисми) Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари жамланма ҲИСОБИ Т/р Ёзув киритилган сана ________________________________________________________________________ (қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри) ______________________________________________________________________________________ (қуролнинг ўқ-дорилари (партия, калибри) ҳисобга олинган ҳисобдан чиқарилган ҳисобда мавжуд ҳисобга олинган ҳисобдан чиқарилган ҳисобда мавжуд 1 2 3 4 5 6 7
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4б-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш
(китобнинг иккинчи қисми) Ўқотар ва пневматик спорт қуролининг индивидуал ҲИСОБИ Т/р Қурол ҳисобга олинган сана Қурол қайси юридик шахсдан келиб тушганлиги ва санаси Келиб тушган қуролнинг кирим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати) санаси ва рақами Ҳисобга олинган қуролга оид индивидуал маълумотлар Қуролнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар Қуролнинг таъмирлаш учун юборилганлиги ҳақида маълумот Қуролнинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси Изоҳ тури, номи, маркаси ва модели калибри ишлаб чиқарилган йили завод серияси ва рақами ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши) ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат, унинг рақами ва санаси ҳисобдан чиқарилган сана таъмирлаш учун юборилганлиги таъмирлашдан қайтарилганлиги юборилган юридик шахс номи, юборилган сана юк хатининг рақами ва санаси қайтарилган сана юк хатининг рақами ва санаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4в-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш
(китобнинг учинчи қисми) Ўқотар ва пневматик спорт қуролининг ўқ-дорилари ҲИСОБИ Т/р Ўқ-дорилар ҳисобга олинган сана Ўқ-дорилар қайси юридик шахсдан келиб тушганлиги ва санаси Келиб тушган ўқ-дориларнинг кирим ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, юк хати) санаси ва рақами Ҳисобга олинган ўқ-дориларга оид маълумотлар Ўқ-дориларнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар Ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати Изоҳ миқдори (дона) тури калибри ишлаб чиқарилган йили ва партияси миқдори (дона) ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши, сарфланиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши) ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат, унинг рақами ва санаси ҳисобдан чиқарилган сана 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _____________________________ (юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.) _____________________________ _____________________________ (имзо) 20___ йил «____» _____________ М.Ў. Ўқотар ва пневматик спорт қуролининг техник ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича ДАЛОЛАТНОМА _________________________ шаҳри (жой номи) __ ____________ Қурол ва унинг ўқ-дорилари техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси томонидан _____________________________________________ да ҳисобда мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг техник ҳолати ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар аниқланди: Қуролнинг таъмирланишга муҳтожлигини билдирувчи сабаб (лар) Қуролни таъмирлаш даражаси (қисман, ўртача ёки тўлалигича) ва унинг қисқача тавсифи 4 5 Юқоридагилардан келиб чиқиб, комиссия томонидан жадвалда кўрсатилган таъмирланишга муҳтож деб топилган қуролни таъмирлашга юборилиши таклиф этилади. ______________________ _________ (Ф.И.О.) (имзо) ______________________ _________ (Ф.И.О.) (имзо) ______________________ _________ (Ф.И.О.) (имзо) ______________________ _________ (Ф.И.О.) (имзо)
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ________________________________ (юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.) ________________________________ ________________________________ (имзо) 20___ йил «____» ______________ М.Ў. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича ДАЛОЛАТНОМА 20__-йил «___» __________ ________________ шаҳри (жой номи) _______ Қурол ва унинг ўқ-дорилари техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси томонидан _________________________________________________________ да ҳисобда мавжуд бўлган ўқотар ва (юридик шахс номи) пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари яроқлилик ҳолати ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар аниқланди: Т/р Қуролнинг тури, номи, маркаси ва модели, ишлаб чиқарилган йили ҳамда завод серияси ва рақами (ўқ-дориларнинг тури, калибри, ишлаб чиқарилган йили ва партияси ҳамда уларнинг миқдори) Қурол (ўқ-дорилар)нинг ҳисобга олинган санаси Қурол (ўқ-дорилар)нинг яроқсиз ҳолга келганлигини билдирувчи сабаб (лар) Қуролнинг яроқлилик тоифаси (ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати) бўйича қисқача тавсифи Изоҳ 1 2 3 4 5 Юқоридагилардан келиб чиқиб, комиссия томонидан жадвалда кўрсатилган яроқсиз ҳолга келган деб топилган қурол (ўқ-дорилар)нинг ҳисобдан чиқарилиши ва йўқ қилиш учун юборилиши таклиф этилади. Комиссия раиси ______________________ ____________ (Ф.И.О.) (имзо) Комиссия аъзолари: ____________________ ____________ (Ф.И.О.) (имзо) ____________________ ____________ (Ф.И.О.) (имзо) ____________________ ____________ (Ф.И.О.) (имзо)
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 7-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ___________________________________ (юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.) __________________________ __________________________ (имзо) 20__ йил «____» ______________ Ўқ отиш машғулоти ва (ёки) мусобақаларда сарфланган ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш бўйича ДАЛОЛАТНОМА 20____ йил «____» ____________ ____________________ шаҳри (жой номи) ____________ Мен, ____________________________________________________________________________________ (сақлаш учун масъул шахснинг Ф.И.О.) ______________________________________________________________________________________ да (юридик шахс номи) ҳисобда мавжуд бўлган, ўқ отиш машғулоти ва (ёки) мусобақаларда фойдаланувчиларга берилган ва улар томонидан сарфланган ўқ-дориларнинг миқдорини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқладим: Т/р Қуролнинг тури, номи, маркаси ва модели Фойдаланувчига берилган қуролга ўқ-дориларнинг жами миқдори (дона) Берилган ўқ-дориларнинг сарфланган жами миқдори (дона) Изоҳ 1 2 3 4 Юқоридагилардан келиб чиқиб, жадвалда кўрсатилган сарфланган ўқ-дориларни ҳисобдан чиқаришни таклиф этаман. Далолатномани тузувчи: _______________________________________ ___________ (сақлаш учун масъул шахснинг Ф.И.О.) (имзо)
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 8-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш журнали (Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш китоби) титул варағининг
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 9-ИЛОВА
Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш журнали (Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш китоби) охирги варағининг
Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А. ИКРАМОВ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. ТОШПУЛАТОВ
Транспорт вазири И. МАҲКАМОВ
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаш раиси Х. БАТИРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 июль,
Тошкент ш.,
2025 йил 28 июль,
2025 йил 15 июль
2025 йил 12 июль
2025 йил 11 июль
2025 йил 8 июль
2025 йил 4 июль
8-мҳ-сон
550-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining
qarori
YOʻRIQNOMA
JURNALI
QAYDNOMASI
KITOBI
KITOBI
KITOBI
SHAKLI
SHAKLI
“Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda unga oʻq-dorilarni saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Qurol toʻgʻrisida ”gi hamda “ Jismoniy tarbiya va sport toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hamda Ichki ishlar vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi hamda Ichki ishlar vazirligining 2015-yil 29-iyundagi 15 va 9-son “Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda unga oʻq-dorilarni saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 2701, 2015-yil 23-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 29-son, 393-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Mudofaa vazirligi, Transport vazirligi, Milliy gvardiya va Oʻzbekiston Respublikasi mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti Markaziy Kengashi bilan kelishilgan.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi SPORT vazirligining 2025-yil 30-iyuldagi 8-mh-son va Ichki ishlar vazirligining 2025-yil 28-iyuldagi 550-son qaroriga ILOVA
“Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda unga oʻq-dorilarni saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Qarorda :
a) qarorning nomi va 1-bandidagi “unga oʻq-dorilarni” degan soʻzlar “uning oʻq-dorilarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
b) qarorning muqaddimasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 5-apreldagi 96-sonli “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi va 1991-yil 25-oktabrdagi 270-sonli “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi haqida”gi qarorlariga muvofiq, shuningdek oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda unga oʻq-dorilarni saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibini yanada takomillashtirish maqsadida” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasining “Qurol toʻgʻrisida”gi hamda “Jismoniy tarbiya va sport toʻgʻrisida”gi qonunlariga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
d) 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”.
2. Yoʻriqnomaning matni mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
“Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda unga oʻq-dorilarni saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
Ushbu Yoʻriqnoma oʻq otish, biatlon, zamonaviy koʻpkurash sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga (sport va sport-texnik klublari, sport maktablari, Oʻzbekiston mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti Markaziy Kengashining hududiy boʻlinmalari hamda tashkilotlari va boshqalar) (bundan buyon matnda yuridik shaxs deb yuritiladi) nisbatan tatbiq etiladi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
pnevmatik sport quroli — siqilgan, suyultirilgan yoki qotirilgan gazsimon moddaning quvvati hisobiga yoʻnaltirilgan holda harakatga keladigan aslaha bilan nishonni masofadan turib urish uchun sportning pnevmatik oʻq otish turlari boʻyicha oʻtkaziladigan mashgʻulot va musobaqalarda foydalanishga moʻljallangan qurol;
oʻqotar sport quroli — porox yoki boshqa modda quvvati hisobiga yoʻnaltirilgan holda harakatga keluvchi aslaha bilan nishonni masofadan turib mexanik urish uchun sportning oʻq otish turlari boʻyicha oʻtkaziladigan mashgʻulot va musobaqalarda foydalanishga moʻljallangan qurol;
oʻq-dorilar — qurolning jonli nishonni yoki boshqa nishonni urish uchun moʻljallangan hamda tarkibida portlovchi, poroxli, uloqtiruvchi, pirotexnik yoki urib chiqaradigan moddalar yoxud ularning birikmasi mavjud boʻlgan qurol-yarogʻ ashyolari va uloqtiriladigan aslahasi;
qurolxona — qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan, texnik jihatdan mustahkamlangan, qoʻriqlash-yongʻindan saqlash signalizatsiyasi hamda qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari va jismoniy himoyaning boshqa vositalari bilan maxsus jihozlangan alohida inshoot (ombor, xona).
2-bob. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash
2. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari faqat qurolxonada saqlanishi lozim.
Agar yuridik shaxsda qurolxona mavjud boʻlmasa, unga tegishli boʻlgan oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari boshqa yuridik shaxsga tegishli boʻlgan qurolxonada saqlanishi lozim.
3. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini fuqarolarning, shu jumladan yuridik shaxs xodimlarining turar joylarida, shuningdek sport delegatsiyalari (jamoalari) joylashtirilgan joylarda (mehmonxonalar, yotoqxonalar, sport lagerlari va boshqalar) saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
4. Oʻqotar sport quroli hamda uning oʻq-dorilari saqlanadigan qurolxonalar idoraviy va sport oʻqotar qurol hamda uning oʻq-dorilari saqlanadigan xonalarning muhandislik-texnik jihatdan mustahkamligi hamda qoʻriqlash-yongʻindan saqlash signalizatsiyasi vositalari bilan jihozlanishiga qoʻyiladigan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.
Pnevmatik sport quroli va uning oʻq-dorilari saqlanadigan qurolxonalar oʻqotar sport quroli va uning oʻq-dorilari saqlanadigan qurolxonalarga qoʻyiladigan talablarga javob berishi kerak. Pnevmatik sport quroli va uning oʻq-dorilari saqlanadigan qurolxonalarning devorlari, shift toʻsinlari va poli ichkari tomondan butun maydon boʻyicha qoʻshimcha ravishda metall panjaralar bilan mustahkamlanishi (armatura bilan jihozlanishi) hamda ichki ishlar organlarining texnik qoʻriqlash markazi (punkti) qoʻriqloviga topshirilishi talab etilmaydi.
5. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari qurolxonalardagi qulflanadigan seyflarda yoki metall shkaflar (yashiklar)da saqlanadi.
Qurollar oʻq-dorilardan alohida saqlanishi kerak.
6. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari saqlanadigan seyf va metall shkaflar (yashiklar) devorlarining qalinligi 3 mm dan kam boʻlmasligi, kamida ikkita ichki (oʻyma) qulflar bilan jihozlangan hamda pol yoki devorga qotirilgan (payvandlangan) boʻlishi lozim, katta gabaritli (oʻlchamlari 1500x600x500 mm dan koʻp boʻlgan) va ogʻir (ogʻirligi 700 kg dan ortiq boʻlgan) seyf va metall shkaflar (yashiklar) bundan mustasno.
Seyf va metall shkaflar (yashiklar)ning eshiklari metalli qoplamalar yoki burchaklar bilan mustahkamlangan boʻlishi kerak.
7. Qurolxonada seyflar, metall shkaflar (yashiklar)ning soni, raqami va qaysi muhr bilan muhrlanishi koʻrsatilgan roʻyxat osilgan boʻlishi kerak.
8. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini oʻquv-koʻrgazma qurollari, sport anjomlari va boshqa buyumlar bilan birga saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
9. Oʻqotar va pnevmatik sport qurolini tozalash-moylash materiallari (moy, ishqorlar va boshqalar) ular uchun ajratilgan maxsus joylarda qurol va uning oʻq-dorilaridan alohida saqlanadi.
10. Qurolxona, oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari saqlanadigan seyf va metall shkaflar (yashiklar)ning ikkita kalitlar toʻplami boʻlishi kerak. Kalitlarning birinchi toʻplami yuridik shaxs rahbarining buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatlari bilan qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, berilishi, qabul qilib olinishini hamda hisobi yuritilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul shaxsda (bundan buyon matnda saqlash uchun masʼul shaxs deb yuritiladi), ikkinchisi esa, yuridik shaxs rahbarida muhrlangan qutiga joylashtirilgan holda qulflanadigan seyf yoki metall shkafda saqlanishi lozim.
11. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari quruq holda saqlanishi taʼminlanishi kerak.
3-bob. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini tashish
12. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari avtomobil, temir yoʻl va havo transportida tashilishi mumkin.
Qurol va oʻq-dorilarni shahar jamoat transportida va ot-aravalarda tashishga yoʻl qoʻyilmaydi.
13. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini tashishda yuridik shaxs rahbari tomonidan ularni tashish uchun masʼul shaxs (bundan buyon matnda tashish uchun masʼul shaxs deb yuritiladi) tayinlanadi.
Oʻq otish mashgʻulotlari va musobaqalari joyiga borgan holda oʻtkazilgan vaqtda Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini tashish uchun yuridik shaxs rahbari tomonidan tayinlanadigan oʻq otish rahbari (bundan buyon matnda oʻq otish rahbari deb yuritiladi) masʼul hisoblanadi.
14. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari belgilangan joyga (yuridik shaxs, ichki ishlar organi, qurolni taʼmirlash faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxs) yetkazilganda ular tashish uchun masʼul shaxs tomonidan shu kunning oʻzida tegishli qurolxonaga topshirilishi lozim.
15. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari oʻq otish mashgʻulotlari va musobaqalari oʻtkaziladigan joyga yetkazilganda qurol va oʻq-dorilar oʻq otish rahbari tomonidan vaqtinchalik saqlab turish uchun tegishli qurolxonaga shu kunning oʻzida topshirilishi kerak.
Agar oʻq otish mashgʻulotlari yoki musobaqalari bir kundan oshmaydigan muddatda oʻtkazilishi moʻljallanayotgan boʻlsa, yetkazilgan qurol va uning oʻq-dorilari qurolxonaga topshirilmasdan oʻq otish rahbari tomonidan doimiy qarov ostida saqlanadi hamda mashgʻulotlar yoki musobaqalar yakunlanishi bilan ular doimiy saqlanadigan qurolxonaga qaytarib yetkaziladi va topshiriladi.
16. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari ular uchun moʻljallangan maxsus qutilarda gʻilof kiydirilgan holda tashiladi. Bunda, qurol oʻqsizlantirilgan boʻlishi hamda oʻq-dorilardan alohida joylashtirilishi kerak.
17. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari avtomobil transportida tashilganda, ular avtomobil transportining qulflanadigan kuzovi (bagaj qismlari)da tashiladi. Bunda, qurol va uning oʻq-dorilari begona shaxslar tomonidan koʻzdan kechirilishi imkoniyati istisno etilishi kerak.
18. Avtomobil transportida oʻqotar sport quroli va uning oʻq-dorilarini tashishda tashish uchun masʼul shaxsga yuridik shaxs rahbari tomonidan qoʻshimcha ravishda qoʻriqlovchi shaxs biriktiriladi.
Oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar sport quroli yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi olib borilayotgan yoʻlda ichki ishlar organlarining yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash organlarining ikki nafar qurolli qoʻriqchilari hamrohligida kuzatib borilishi taʼminlanishi kerak. Qurollar va oʻq-dorilar ikki va undan ortiq avtomobil transportida tashilsa, uch nafar qurollangan xodim boʻlishi lozim.
19. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini temir yoʻl transportida tashishda Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 13-apreldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi temir yoʻl transportida yoʻlovchilar, bagaj va yuk bagaj tashish qoidalari hamda 2023-yil 17-apreldagi 159-son qarori bilan tasdiqlangan Temir yoʻl vokzallarida (stansiyalarida) yoʻlovchilar va tashrif buyuruvchilarning qoʻl yuki va bagajini koʻzdan kechirish, ularning temir yoʻl vokzallarida (stansiyalarida) boʻlish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga rioya etilishi kerak.
20. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini havo transportida tashishda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-martdagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasining noqonuniy aralashish harakatlaridan aviatsiya xavfsizligini taʼminlash milliy dasturi hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Xavfli yuklarni havo transportida tashish qoidalari” (OʻzR AQ-198) (roʻyxat raqami 1721, 2007-yil 25-sentabr) talablariga rioya etilishi lozim.
4-bob. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini berish va qabul qilish
21. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari ulardan foydalanuvchi oʻquvchi, sportchi, trener (trener-oʻqituvchi) yoki instruktorga (bundan buyon matnda foydalanuvchi deb yuritiladi) oʻq otish mashgʻulotlarida yoki musobaqalarda foydalanish yoxud qurolni tozalash-moylash uchun beriladi.
22. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari ular saqlanadigan qurolxonalardan saqlash uchun masʼul shaxs tomonidan beriladi va qabul qilinadi hamda ushbu haqidagi tegishli maʼlumotlar mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasiga muvofiq shaklda yuritiladigan jurnalda (bundan buyon matnda jurnal deb yuritiladi) qayd qilinadi.
23. Saqlash uchun masʼul shaxs tomonidan oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini foydalanuvchilarga berish uchun mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasiga muvofiq shaklda tasdiqlanadigan oʻqotar va pnevmatik sport qurolini biriktirish qaydnomasi asos boʻlib hisoblanadi.
Qurol faqat qaydnomada koʻrsatilgan shaxslarga, oʻq otish mashgʻulotlari va musobaqalari joyiga borgan holda oʻtkazilgan taqdirda esa, oʻq otish rahbariga beriladi.
Mazkur qaydnoma saqlash uchun masʼul shaxs tomonidan har yili 1-yanvar holatiga tuziladi va yuridik shaxs rahbari tomonidan tasdiqlanadi. Qaydnomada koʻrsatilgan shaxslar oʻzgargan taqdirda, u yangitdan tuzilishi va qayta tasdiqlanishi kerak.
24. Oʻq otish mashgʻulotlari yoki musobaqalari joyiga borgan holda oʻtkazilgan taqdirda oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari zarur miqdorda oʻq otish rahbariga beriladi va bu haqda jurnalda tegishli yozuvlar qayd qilinadi.
Oʻq otish mashgʻulotlari va musobaqalari oʻtkaziladigan joyda qurollar va oʻq-dorilar foydalanuvchilarga mazkur Yoʻriqnomaning 3-ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladigan tarqatish-qabul qilish qaydnomasi (bundan buyon matnda tarqatish-qabul qilish qaydnomasi deb yuritiladi) asosida oʻq otish rahbari tomonidan tarqatiladi va qabul qilib olinadi.
Oʻq otish mashgʻulotlari yoki musobaqalari yakunlangandan soʻng qurol va oʻq-dorilar (foydalanilmay qolgan va foydalanishda otilmay qolgan oʻq-dorilar) foydalanuvchilar tomonidan oʻq otish rahbariga topshiriladi.
Qurol va oʻq-dorilar (foydalanilmay qolgan va ishlatishda otilmay qolgan oʻq-dorilar) oʻq otish rahbari tomonidan ular saqlanadigan qurolxonaga tarqatish-qabul qilish qaydnomasi bilan birga topshiriladi va bu haqda jurnalga tegishli yozuvlar qayd qilinadi.
5-bob. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini hisobga olish
25. Yuridik shaxsga foydalanishga qabul qilingan (kirim qilingan) hamda uning hisobida mavjud boʻlgan oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari hisobi doimiy ravishda olib borilishi shart.
26. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini hisobga olish bilan birga, ularning hisobdan chiqarilishi va hisobda mavjud boʻlgan qurollar va oʻq-dorilarning harakati bilan bogʻliq maʼlumotlar ham umumlashtirib boriladi.
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari hisobi saqlash uchun masʼul shaxs tomonidan olib boriladi.
27. Yuridik shaxsga foydalanishga qabul qilingan oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari shu kunning oʻzida qurolxonaga saqlash uchun topshirilishi va tegishli kirim hujjati (hisobvaraq-faktura, yuk xati) asosida har bir yuridik shaxsda yuritiladigan oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitobida (bundan buyon matnda kitob deb yuritiladi) hisobga olinishi lozim.
28. Kitob uch qismdan iborat boʻladi va saqlash uchun masʼul shaxs tomonidan yuritiladi.
29. Kitobning birinchi qismida oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarining jamlanma hisobi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi va u mazkur Yoʻriqnomaning 4a-ilovasiga muvofiq shakldagi jadval koʻrinishida har bir qurol (aniq bir turdagi, nomdagi, marka, model va kalibrdagi) hamda uning oʻq-dorilari boʻyicha alohida rasmiylashtiriladi.
Kitobning mazkur qismi qurol va uning oʻq-dorilari hisobga olingan hamda (yoki) hisobdan chiqarilgan vaqtdagi ularni hisobda mavjud boʻlgan jami miqdorini aniqlash uchun yuritiladi. Bunda, hisobda mavjud boʻlgan qurol va uning oʻq-dorilari jami miqdori aniq bir sanada hisobga olingan va (yoki) hisobdan chiqarilgan qurol hamda uning oʻq-dorilari miqdorini ularning mavjud miqdoridan ayirish va (yoki) unga qoʻshish orqali aniqlanadi.
30. Kitobning ikkinchi qismida oʻqotar va (yoki) pnevmatik sport qurolining individual hisobi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi va u mazkur Yoʻriqnomaning 4b-ilovasiga muvofiq shaklda yuritiladi.
Kitobning mazkur qismida har bir qurol boʻyicha uning hisobga olingan sanasi, yuridik shaxsga qachon va qayerdan kelib tushganligi, hisobga olish uchun asos boʻlgan kirim hujjatining (hisobvaraq-faktura, yuk xati) raqami va sanasi, qurolga oid individual maʼlumotlar, qurolning hisobdan chiqarilishi va uni taʼmirlash uchun yuborilishi, shuningdek uning texnik holati va yaroqlilik toifasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
31. Kitobning uchinchi qismida oʻqotar va pnevmatik sport qurolining oʻq-dorilari hisobi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi va u mazkur Yoʻriqnomaning 4v-ilovasiga muvofiq shaklda yuritiladi.
Kitobning mazkur qismida oʻq-dorilarning hisobga olingan sanasi, yuridik shaxsga qachon va qayerdan kelib tushganligi, hisobga olish uchun asos boʻlgan kirim hujjatining (hisobvaraq-faktura, yuk xati) raqami va sanasi, ularning turi, kalibri, ishlab chiqarilgan yili va partiyasi, miqdori hamda hisobdan chiqarilishi, shuningdek ularning yaroqlilik holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
32. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli yuridik shaxs tomonidan berib yuborilishi, yoʻqotilishi (talon-toroj qilinishi) yoki yaroqsiz holga kelishi oqibatida, tegishlicha chiqim hujjati (hisobvaraq-faktura, yuk xati), surishtiruv yoki dastlabki tergov organining tegishli qarori yoxud qurol va uning oʻq-dorilari yaroqlilik holatini oʻrganish natijalari boʻyicha dalolatnoma asosida hisobdan chiqariladi.
Bu haqda hisobdan chiqarishning sababi va uni tasdiqlovchi hujjat haqida maʼlumotlar koʻrsatilgan holda kitobning ikkinchi qismida qayd qilib qoʻyilishi lozim.
33. Oʻq-dorilar yuridik shaxs tomonidan berib yuborilishi, oʻtkazilgan oʻq otish mashgʻulotlari va (yoki) musobaqalarda sarflanishi, yoʻqotilishi (talon-toroj qilinishi) yoxud yaroqsiz holga kelishi oqibatida, tegishlicha chiqim hujjati (hisobvaraq-faktura, yuk xati), oʻq otish mashgʻuloti va (yoki) musobaqada sarflangan oʻq-dorilarni hisobdan chiqarish boʻyicha dalolatnoma, surishtiruv yoki dastlabki tergov organining tegishli qarori yoxud qurol va uning oʻq-dorilari yaroqlilik holatini oʻrganish natijalari boʻyicha dalolatnoma asosida hisobdan chiqariladi.
Bu haqda hisobdan chiqarishning sababi va uni tasdiqlovchi hujjat haqida maʼlumotlar koʻrsatilgan holda kitobning uchinchi qismida qayd qilib qoʻyilishi lozim.
34. Qurolxonada saqlanayotgan qurol va uning oʻq-dorilari texnik va yaroqlilik holatini aniqlash hamda qurollarning yaroqlilik toifasini belgilash uchun yuridik shaxs rahbarining buyrugʻi bilan kamida uch kishidan, shu jumladan komissiya raisidan iborat tarkibda Qurol va uning oʻq-dorilarining texnik va yaroqlilik holatini aniqlash komissiyasi tuziladi.
Zarur hollarda komissiya ish faoliyatiga boshqa yuridik shaxslarning mutaxassislari hamda hududiy ichki ishlar organining masʼul xodimi taklif etilishi mumkin.
35. Qurol va uning oʻq-dorilari texnik va yaroqlilik holatini aniqlash komissiyasi tomonidan yiliga kamida bir marta qurollarning texnik holati va yaroqlilik toifasi hamda uning oʻq-dorilari yaroqlilik holati oʻrganiladi.
Bunda, taʼmirlashga muhtoj boʻlgan qurol yoxud yaroqsiz holga kelgan qurol yoki uning oʻq-dorilari aniqlanganda ular boʻyicha tegishlicha mazkur Yoʻriqnomaning 5 va 6-ilovalariga muvofiq shaklda dalolatnomalar rasmiylashtiriladi.
Dalolatnomada tegishlicha qurolni taʼmirlashga yuborish yoki yaroqsiz holga kelganligi sababli qurol yoki uning oʻq-dorilarini hisobdan chiqarish va yoʻq qilish uchun yuborish boʻyicha xulosa qilinadi.
Mazkur dalolatnomalar komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi va yuridik shaxs rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
36. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli taʼmirlash uchun yuborilganda uning taʼmirlashga yuborilganligi va taʼmirlashdan qaytarilganligi haqida kitobning ikkinchi qismida tegishli yozuv qayd qilinadi.
Taʼmirlash uchun yuborilgan qurol hisobdan chiqarilmaydi.
37. Yaroqsiz holga kelgan deb xulosa qilingan va hisobdan chiqarilgan qurol va (yoki) uning oʻq-dorilari ularni yoʻq qilish uchun hududiy ichki ishlar organiga yuboriladi.
38. Oʻtkazilgan oʻq otish mashgʻulotlari va (yoki) musobaqalarda sarflangan oʻq-dorilar (foydalanilgan hamda foydalanishda otilmay qolgan oʻq-dorilar) boʻyicha mazkur Yoʻriqnomaning 7-ilovasiga muvofiq shaklda dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
Dalolatnomada sarflanganligi sababli hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan oʻq-dorilarning miqdori koʻrsatiladi.
Mazkur dalolatnoma saqlash uchun masʼul shaxs tomonidan jurnalda qayd qilingan maʼlumotlarga asoslangan holda tuziladi va u yuridik shaxs rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
39. Qurolxonada saqlanayotgan oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari bir nechta yuridik shaxsga tegishli boʻlsa, ular boʻyicha jurnal va kitob har bir yuridik shaxs tomonidan alohida yuritiladi.
40. Jurnal va kitob hududiy ichki ishlar organida hisobga qoʻyilgan boʻlishi kerak.
41. Saqlash uchun masʼul shaxs almashganda jurnal va kitob yangidan tayinlangan shaxsga qabul qilish-topshirish dalolatnomasi asosida topshirilishi shart.
Mazkur dalolatnoma yuridik shaxs rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
42. Jurnal va kitobning titul varagʻi qalin material (karton)dan ishlangan boʻlishi va unda yuridik shaxs hamda u idoraviy mansub boʻlgan yuridik shaxsning (agar mavjud boʻlsa) nomi, shuningdek u qachon yuritilishi boshlangani va tugatilgani koʻrsatilishi zarur.
Jurnal va kitobning titul varagʻi mazkur Yoʻriqnomaning 8-ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi.
43. Jurnal va kitob betlari izchil ketma-ketlikda raqamlangan va ip oʻtkazib tikilgan boʻlishi kerak.
Jurnal va kitobning oxirgi betida uning nechta betdan iborat ekanligi koʻrsatilishi va ushbu maʼlumot yuridik shaxs rahbarining imzosi hamda muhri, shuningdek hududiy ichki ishlar organi masʼul xodimining imzosi va muhri bilan tasdiqlanishi lozim.
Jurnal va kitobning oxirgi varagʻi mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi.
44. Jurnal va kitobdagi yozuvlar koʻk yoki qora rangli sharikli ruchka bilan aniq yozilishi shart. Yozuvni qayd qilishda oʻchirish va tuzatishlarga yoʻl qoʻyilmaydi. Xato yozilganda u matnni oʻqish imkoniyatini beradigan holda ingichka chiziq bilan oʻchirilib, uning tepasidan toʻgʻirlangan yozuv kiritiladi va tegishli yozuv kiritilgan satrning izoh qismida “tuzatildi” deb yozib qoʻyiladi hamda matnni toʻgʻrilagan shaxsning imzosi bilan tasdiqlanadi.
45. Jurnal va kitob toʻliq toʻldirilguncha yuritiladi.
46. Jurnal va kitobning butligi va toʻgʻri toʻldirilishiga saqlash uchun masʼul shaxs javobgar hisoblanadi.
47. Jurnal va kitob qurolxonaning ichida joylashtirilgan qulflanadigan seyf yoki metall shkaf (yashik)da saqlanadi.
48. Yuridik shaxsda hisobga olingan (balansda) mavjud boʻlgan oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari yiliga kamida bir marta inventarizatsiyadan oʻtkazilishi shart.
49. Inventarizatsiyani oʻtkazish uchun yuridik shaxs rahbarining buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatlari bilan kamida uch nafar aʼzodan, shu jumladan komissiya raisidan iborat tarkibda Berilgan hamda qabul qilib olingan qurol va uning oʻq-dorilarini inventarizatsiyadan oʻtkazish komissiyasi tuziladi.
Berilgan hamda qabul qilib olingan qurol va uning oʻq-dorilarini inventarizatsiyadan oʻtkazish komissiyasi tarkibiga saqlash uchun masʼul shaxs va yuridik shaxs buxgalteriyasi xodimi majburiy ravishda kiritiladi. Zarur hollarda komissiya ish faoliyatiga hududiy ichki ishlar organining masʼul xodimi taklif etilishi mumkin.
50. Inventarizatsiyani oʻtkazishda buxgalteriya hisobida koʻrsatilgan hamda kitobda hisobga olingan oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari ularning faktik mavjudligi bilan solishtirib chiqiladi va natijasi boʻyicha dalolatnoma tuziladi.
Dalolatnoma komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi va yuridik shaxs rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
51. Inventarizatsiya natijasida tafovut (qurol yoxud uning oʻq-dorilari kamomadi (yoʻqolganligi) yoki ortiqcha mavjudligi) aniqlanganda yuridik shaxs rahbari bu haqda hududiy ichki ishlar organiga va idoraviy mansub boʻlgan yuridik shaxsga (agar mavjud boʻlsa) xabar berilishini taʼminlashi shart.
6-bob. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilaridan foydalanish
52. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilaridan faqat oʻq otish mashgʻulotlari yoki musobaqalarida foydalaniladi.
53. Har bir yuridik shaxs tomonidan oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilaridan xavfsiz foydalanish qoidalari ishlab chiqilishi va tasdiqlanishi kerak.
54. Foydalanuvchilar oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilaridan xavfsiz foydalanish qoidalari bilan tanishtirilgandan soʻng ulardan foydalanishga ruxsat beriladi.
55. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari foydalanish uchun olinganda foydalanuvchi tomonidan jurnalning yoxud tarqatish-qabul qilish qaydnomasining tegishli katagiga imzo qoʻyiladi.
56. Oʻqotar va pnevmatik sport qurolidan faqat maxsus jihozlangan muhandislik-qurilish inshooti (tir, oʻq otish stendi, oʻq otish maydoni)da foydalanishga ruxsat beriladi.
57. Oʻq otish mashgʻulotlari yoki musobaqalari jarayonida oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini oʻq otish chizigʻi, oʻtish yoʻllari va boshqa joylarda foydalanuvchining qarovisiz qoldirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
58. Oʻq otish mashgʻulotlari yoki musobaqalari jarayonida oʻqotar va pnevmatik sport qurolini oʻqlash hamda undan nishonga otish va qurol bilan bogʻliq boshqa harakatlarni bajarish faqatgina trener (trener-oʻqituvchi, instruktor)ning ruxsati bilan hamda uning nazorati ostida amalga oshiriladi.
59. Quyidagi hollarda oʻqotar va pnevmatik sport qurolidan foydalanish taqiqlanadi:
kunning kechki va tungi vaqtlarida, yaxshi koʻrinmaydigan sharoitlarda;
foydalanuvchi mastlik holatida yoki giyohvandlik vositalari, psixotrop yoki odamning aql-irodasiga taʼsir etuvchi boshqa moddalar taʼsiri ostida boʻlganda;
qurol nosoz boʻlganda.
60. Oʻqotar va pnevmatik sport qurolidan foydalanishda uni otish yoʻnalishidan (nishon) tashqari boshqa tomonlarga qaratishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Qurolni odam(lar)ga qaratish va oʻqtalish taqiqlanadi.
61. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari (foydalanilmagan hamda foydalanishda otilmay qolgan oʻq-dorilar) oʻq otish mashgʻuloti yoki musobaqasi yakunlanganidan soʻng foydalanuvchi tomonidan qurolxonaga, oʻq otish mashgʻuloti yoki musobaqa joyiga borib oʻtkazilgan paytda esa, oʻq otish rahbariga darhol topshirilishi shart.
62. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli foydalanuvchi tomonidan uni tozalash-moylash uchun olinishi mumkin. Bunda, jurnalning tegishli qismida uning tozalash-moylash uchun olinganligi koʻrsatiladi va foydalanuvchi tomonidan imzo qoʻyiladi.
Qurolni tozalash-moylash ishlari bu uchun ajratilgan maxsus joylarda va yuridik shaxs rahbari tomonidan tasdiqlangan jadval asosida amalga oshiriladi.
63. Foydalanuvchi foydalanish uchun olingan qurol va uning oʻq-dorilari butligini taʼminlashi hamda ulardan xavfsiz foydalanish qoidalariga rioya etishi shart.
7-bob. Yakuniy qoidalar
64. Mazkur Yoʻriqnoma talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini berish va qabul qilish
T/r Qurol va uning oʻq-dorilarini foydalanish uchun olgan shaxsning F.I.O. Foydalanish uchun olingan qurol va uning oʻq-dorilari, foydalanish maqsadi Qurol va uning oʻq-dorilari olingan sana va vaqt Qurol va uning oʻq-dorilarini foydalanishga olgan shaxsning imzosi Qaytarib topshirilgan qurol va uning oʻq-dorilari Qurol va uning oʻq-dorilarini qabul qilib olgan shaxs (saqlash uchun masʼul shaxs)ning imzosi Izoh: qurolning turi, nomi, markasi, modeli va kalibri vaqt (soat, daqiqa) qurolning oʻq-dorilari soni (dona) foydalanish maqsadi (mashgʻulot, musobaqa, tozalash-moylash) sana (kun, oy, yil) vaqt (soat, daqiqa) qurolning turi, nomi, markasi, modeli va kalibri qurolning zavod seriyasi va raqami oʻq-dorilar (dona) sana (kun, oy, yil) vaqt (soat, daqiqa) foydalanilmay qolgan foydalanishda otilmay qolgan (osechka) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15.. 16.
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” _____________________________________ (yuridik shaxs rahbarining F.I.O.) _______________________ ___________ (imzo) 20 __ yil “____” _____________ M.Oʻ. _________________________________________________________da (yuridik shaxs nomi) Oʻqotar va pnevmatik sport qurolini biriktirish QAYDNOMASI
T/r Qurol biriktirilgan foydalanuvchining F.I.O. Biriktirilgan qurol Qurol biriktirilgan foydalanuvchining imzosi Izoh turi, nomi, markasi va modeli kalibri zavod seriyasi va raqami 1 2 3 4 5 6 Qaydnomani tuzuvchi: _______________________________ __________ 20 __ yil “___” _________ _______________________ (saqlash uchun masʼul shaxsning F.I.O.) __ (imzo)
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA
Oʻq otish mashgʻulotlari yoki musobaqalari oʻtkazilgan joyda oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini foydalanuvchilarga tarqatish-qabul qilish
_______________________________________________________________________________ (yuridik shaxs nomi) _______________________________________________________________________________ (oʻq otish mashgʻulotlari yoki musobaqalari oʻtkazilgan joyning nomi va manzili) _______________________________________________________________________________ 20____ yil “____”_______________ T/r Qurol va uning oʻq-dorilarini foydalanish uchun olgan shaxsning F.I.O. Foydalanish uchun olingan qurol va uning oʻq-dorilari Qurol va uning oʻq-dorilari olingan vaqt Qurol va uning oʻq-dorilarini foydalanishga olgan shaxsning imzosi Qaytarib topshirilgan qurol va uning oʻq-dorilari Qurol va uning oʻq-dorilari qaytarib topshirilgan vaqt Qurol va uning oʻq-dorilarini qabul qilib olgan shaxs (oʻq otish rahbari)ning imzosi Izoh qurolning turi, nomi, markasi, modeli va kalibri qurolning zavod seriyasi va raqami qurolning oʻq-dorilari soni (dona) vaqt (soat / daqiqa) qurolning turi, nomi, markasi, modeli va kalibri qurolning zavod seriyasi va raqami oʻq-dorilar (dona) foydalanilmay qolgan foydalanishda otilmay qolgan (osechka) vaqt (soat / daqiqa) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 Oʻq otish rahbari: ___________________________________________________________________________________ ____________________ 20___ yil “____” ___________________ ______________________________________________ (lavozim va F.I.O.) ________________________________________________ (imzo)
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4a-ILOVA
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari hisobini yuritish
(kitobning birinchi qismi) Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari jamlanma HISOBI T/r Yozuv kiritilgan sana ________________________________________________________________________ (qurolning turi, nomi, markasi, modeli va kalibri) ______________________________________________________________________________________ (qurolning oʻq-dorilari (partiya, kalibri) hisobga olingan hisobdan chiqarilgan hisobda mavjud hisobga olingan hisobdan chiqarilgan hisobda mavjud 1 2 3 4 5 6 7
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4b-ILOVA
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari hisobini yuritish
(kitobning ikkinchi qismi) Oʻqotar va pnevmatik sport qurolining individual HISOBI T/r Qurol hisobga olingan sana Qurol qaysi yuridik shaxsdan kelib tushganligi va sanasi Kelib tushgan qurolning kirim hujjati (hisobvaraq-faktura, yuk xati) sanasi va raqami Hisobga olingan qurolga oid individual maʼlumotlar Qurolning hisobdan chiqarilishiga oid maʼlumotlar Qurolning taʼmirlash uchun yuborilganligi haqida maʼlumot Qurolning texnik holati va yaroqlilik toifasi Izoh turi, nomi, markasi va modeli kalibri ishlab chiqarilgan yili zavod seriyasi va raqami hisobdan chiqarilishi sababi (berib yuborilishi, yoʻqotilishi (talon-toroj qilinishi) yoki yaroqsiz holga kelishi) hisobdan chiqarish uchun asos boʻlgan hujjat, uning raqami va sanasi hisobdan chiqarilgan sana taʼmirlash uchun yuborilganligi taʼmirlashdan qaytarilganligi yuborilgan yuridik shaxs nomi, yuborilgan sana yuk xatining raqami va sanasi qaytarilgan sana yuk xatining raqami va sanasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4v-ILOVA
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari hisobini yuritish
(kitobning uchinchi qismi) Oʻqotar va pnevmatik sport qurolining oʻq-dorilari HISOBI T/r Oʻq-dorilar hisobga olingan sana Oʻq-dorilar qaysi yuridik shaxsdan kelib tushganligi va sanasi Kelib tushgan oʻq-dorilarning kirim hujjati (hisobvaraq-faktura, yuk xati) sanasi va raqami Hisobga olingan oʻq-dorilarga oid maʼlumotlar Oʻq-dorilarning hisobdan chiqarilishiga oid maʼlumotlar Oʻq-dorilarning yaroqlilik holati Izoh miqdori (dona) turi kalibri ishlab chiqarilgan yili va partiyasi miqdori (dona) hisobdan chiqarilishi sababi (berib yuborilishi, sarflanishi, yoʻqotilishi (talon-toroj qilinishi) yoki yaroqsiz holga kelishi) hisobdan chiqarish uchun asos boʻlgan hujjat, uning raqami va sanasi hisobdan chiqarilgan sana 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 5-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” _____________________________ (yuridik shaxs rahbarining F.I.O.) _____________________________ _____________________________ (imzo) 20___ yil “____” _____________ M.Oʻ. Oʻqotar va pnevmatik sport qurolining texnik holatini oʻrganish natijalari boʻyicha DALOLATNOMA _________________________ shahri (joy nomi) __ ____________ Qurol va uning oʻq-dorilari texnik va yaroqlilik holatini aniqlash komissiyasi tomonidan _____________________________________________ da hisobda mavjud boʻlgan oʻqotar va pnevmatik sport qurollarining texnik holati oʻrganib chiqilib, quyidagilar aniqlandi: Qurolning taʼmirlanishga muhtojligini bildiruvchi sabab (lar) Qurolni taʼmirlash darajasi (qisman, oʻrtacha yoki toʻlaligicha) va uning qisqacha tavsifi 4 5 Yuqoridagilardan kelib chiqib, komissiya tomonidan jadvalda koʻrsatilgan taʼmirlanishga muhtoj deb topilgan qurolni taʼmirlashga yuborilishi taklif etiladi. ______________________ _________ (F.I.O.) (imzo) ______________________ _________ (F.I.O.) (imzo) ______________________ _________ (F.I.O.) (imzo) ______________________ _________ (F.I.O.) (imzo)
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 6-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ________________________________ (yuridik shaxs rahbarining F.I.O.) ________________________________ ________________________________ (imzo) 20___ yil “____” ______________ M.Oʻ. Oʻqotar va pnevmatik sport quroli va uning oʻq-dorilari yaroqlilik holatini oʻrganish natijalari boʻyicha DALOLATNOMA 20__-yil “___” __________ ________________ shahri (joy nomi) _______ Qurol va uning oʻq-dorilari texnik va yaroqlilik holatini aniqlash komissiyasi tomonidan _________________________________________________________ da hisobda mavjud boʻlgan oʻqotar va (yuridik shaxs nomi) pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilari yaroqlilik holati oʻrganib chiqilib, quyidagilar aniqlandi: T/r Qurolning turi, nomi, markasi va modeli, ishlab chiqarilgan yili hamda zavod seriyasi va raqami (oʻq-dorilarning turi, kalibri, ishlab chiqarilgan yili va partiyasi hamda ularning miqdori) Qurol (oʻq-dorilar)ning hisobga olingan sanasi Qurol (oʻq-dorilar)ning yaroqsiz holga kelganligini bildiruvchi sabab (lar) Qurolning yaroqlilik toifasi (oʻq-dorilarning yaroqlilik holati) boʻyicha qisqacha tavsifi Izoh 1 2 3 4 5 Yuqoridagilardan kelib chiqib, komissiya tomonidan jadvalda koʻrsatilgan yaroqsiz holga kelgan deb topilgan qurol (oʻq-dorilar)ning hisobdan chiqarilishi va yoʻq qilish uchun yuborilishi taklif etiladi. Komissiya raisi ______________________ ____________ (F.I.O.) (imzo) Komissiya aʼzolari: ____________________ ____________ (F.I.O.) (imzo) ____________________ ____________ (F.I.O.) (imzo) ____________________ ____________ (F.I.O.) (imzo)
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 7-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ___________________________________ (yuridik shaxs rahbarining F.I.O.) __________________________ __________________________ (imzo) 20__ yil “____” ______________ Oʻq otish mashgʻuloti va (yoki) musobaqalarda sarflangan oʻq-dorilarni hisobdan chiqarish boʻyicha DALOLATNOMA 20____ yil “____” ____________ ____________________ shahri (joy nomi) ____________ Men, ____________________________________________________________________________________ (saqlash uchun masʼul shaxsning F.I.O.) ______________________________________________________________________________________ da (yuridik shaxs nomi) hisobda mavjud boʻlgan, oʻq otish mashgʻuloti va (yoki) musobaqalarda foydalanuvchilarga berilgan va ular tomonidan sarflangan oʻq-dorilarning miqdorini oʻrganib chiqib, quyidagilarni aniqladim: T/r Qurolning turi, nomi, markasi va modeli Foydalanuvchiga berilgan qurolga oʻq-dorilarning jami miqdori (dona) Berilgan oʻq-dorilarning sarflangan jami miqdori (dona) Izoh 1 2 3 4 Yuqoridagilardan kelib chiqib, jadvalda koʻrsatilgan sarflangan oʻq-dorilarni hisobdan chiqarishni taklif etaman. Dalolatnomani tuzuvchi: _______________________________________ ___________ (saqlash uchun masʼul shaxsning F.I.O.) (imzo)
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 8-ILOVA
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini berish va qabul qilish jurnali (Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda ularning oʻq-dorilari hisobini yuritish kitobi) titul varagʻining
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini saqlash, tashish, berish, qabul qilish, hisobga olish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 9-ILOVA
Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini berish va qabul qilish jurnali (Oʻqotar va pnevmatik sport quroli hamda ularning oʻq-dorilari hisobini yuritish kitobi) oxirgi varagʻining
Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A. IKRAMOV
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri A. TOSHPULATOV
Transport vaziri I. MAHKAMOV
Mudofaa vaziri Sh. XALMUXAMEDOV
Milliy gvardiya qoʻmondoni R. DJURAYEV
Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X. UMAROVA
Oʻzbekiston Respublikasi mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti Markaziy Kengash raisi X. BATIROV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-iyul,
Toshkent sh.,
2025-yil 28-iyul,
2025-yil 15-iyul
2025-yil 12-iyul
2025-yil 11-iyul
2025-yil 8-iyul
2025-yil 4-iyul
8-mh-son
550-son