📅 2025-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 5 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 сентября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 September 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ *
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони билан:
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси (кейинги ўринларда — Академия) этиб қайта номлангани;
Академиянинг исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгилангани;
Академиянинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Академия ректорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда — Дин ишлари бўйича қўмита) билан келишган ҳолда, Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Белгилансинки, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
а) назарий таълим билан амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш мақсадида Академияда қуйидагиларни назарда тутувчи дуал таълим тизими жорий қилинади:
дуал таълим «4+2» шаклида, яъни назарий қисмни 4 кун таълим муассасасида, амалий қисмни 2 кун амалиёт ўташ жойида ўтказиш;
дуал таълимга Академиянинг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг битирувчи курс талабаларини жалб этиш;
амалиёт даврида Академия талабаларини Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимларига кузатувчи-амалиётчи сифатида бириктириш;
б) кадрлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тартиб жорий қилинади:
Академиянинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, амалий машғулотлар улушини ошириш орқали талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини ошириш;
диншунослик ва исломшунослик йўналишлари бўйича Академия юқори босқич талабаларининг диний-маърифий соҳадаги ташкилотларда амалиёт ўташи ва кейинчалик уларни ушбу ташкилотларда ишга жойлаштириш.
4. Академияда таълим ва илмий-тадқиқот уйғунлигини таъминлаш мақсадида 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
талабаларда нодир қўлёзма, тошбосма асарлар ва архив ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқ сақлаш кўникмасини шакллантириш учун Қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш лабораторияси;
талабаларда психодиагностик амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда психологик ва социологик тадқиқотлар ўтказиш учун «Дин социопсихологияси» ўқув лабораторияси ташкил этилсин.
Бунда мазкур лабораторияларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Академия талабномасига асосан Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Академияга ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағларнинг етишмаган қисми давлат олий таълим муассасаларини сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритиш орқали қопланишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг
Васийлик кенгаши Илмий кенгаш Ректор Ректор маслаҳатчиси Кенгаш Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ўқув ишлари бўйича проректор Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўқув-услубий бошқарма Халқаро ҳамкорлик бўлими Режа-молия бўлими Юрисконсульт Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими Ўқув-методик таъминот бўлими Талабалар (хорижий) билан ишлаш бўлими Бухгалтерия Ходимлар бўлими Хотин-қизлар бўлими Таълим жараёнини ташкил этиш бўлими Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими Биринчи ва иккинчи бўлим Талабалар турар жойи Магистратура бўлими Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими Девонхона ва архив Манбалар хазинаси бўлими Талабалар амалиёти бўлими Нашриёт-матбаа бирлашмаси ** Матбуот котиби «Ислом энциклопедияси» бўлими Ахборот-ресурс маркази Регистратор офиси Оромгоҳ ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими «Ислом тафаккури» ва «Ислом зиёси» журналлари ** Рақамли таълим технологиялари маркази Хизмат кўрсатиш бўлими (Front office) Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими Маълумотлар базаси бўлими (Back office) Коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлими «Зиё» медиа маркази Исломшунослик факультети Мумтоз шарқ филологияси факультети Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультети Академик лицей Кафедралар Кафедралар Кафедралар Ихтисослашган мактаб
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорида :
а) номидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
исломшунослик, диншунослик, дин психологияси, ислом иқтисодиёти, манбашунослик, халқаро муносабатлар ва эҳтиёж мавжуд бўлган бошқа соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;
таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳамда етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларини жорий этиш;
виждон эркинлиги ва конфессиялараро бағрикенгликни таъминлаш, радикаллашув, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосларига оид илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
диний-маърифий йўналишда илмий, илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, интернет тармоғида таълим ресурсларини жойлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш;
талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш;
мамлакатимизда ва хорижда диний соҳада фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш»;
в) 3-банд ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 12-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Академияга талабалар таълим шаклидан қатъи назар, касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинсин. Бунда касбий (ижодий) имтиҳон Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилсин»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Академиянинг бакалавриат ва магистратура босқичларини битирган талабалар ўз ихтисослиги бўйича давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ишга қабул қилинишида давлат таълим муассасалари битирувчилари билан тенг ҳуқуққа эга бўладилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 896-сон қарори 4-банди олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш жадвали 92-позициясидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ибратли ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим муассасаларини бириктириш рўйхатининг 7-бандидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги 756-сон қарорига 1-илованинг 17-бандидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги 358-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш жараёнини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 14 июлдаги 386-сон қарори .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 сентябрь,
565-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI *
ROʻYXATI
Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolarning vijdon erkinligi huquqi kafolatlarini yanada mustahkamlash hamda diniy-maʼrifiy sohadagi islohotlarni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 21-apreldagi PF-68-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 21-apreldagi PF-68-son Farmoni bilan:
Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) etib qayta nomlangani;
Akademiyaning islomshunoslik va dinshunoslik sohalarida mutaxassislarni hamda oʻquv dasturi, qoʻllanma va darsliklarni tayyorlashga ixtisoslashgan tayanch davlat oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasasi etib belgilangani;
Akademiyaning asosiy vazifalari va huquqlari belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Akademiya rektoriga, zarur hollarda, Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Din ishlari boʻyicha qoʻmita) bilan kelishgan holda, Akademiya tuzilmasiga xodimlarning umumiy cheklangan soni hamda mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
3. Belgilansinki, 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab:
a) nazariy taʼlim bilan amaliyotning uygʻunligini taʼminlash maqsadida Akademiyada quyidagilarni nazarda tutuvchi dual taʼlim tizimi joriy qilinadi:
dual taʼlim “4+2” shaklida, yaʼni nazariy qismni 4 kun taʼlim muassasasida, amaliy qismni 2 kun amaliyot oʻtash joyida oʻtkazish;
dual taʼlimga Akademiyaning tegishli taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklarining bitiruvchi kurs talabalarini jalb etish;
amaliyot davrida Akademiya talabalarini Din ishlari boʻyicha qoʻmita xodimlari, shuningdek, ilmiy-tadqiqot muassasalarining ilmiy xodimlariga kuzatuvchi-amaliyotchi sifatida biriktirish;
b) kadrlar tayyorlash va ularni ish bilan taʼminlash mexanizmlarini takomillashtirish maqsadida quyidagi tartib joriy qilinadi:
Akademiyaning taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha oʻquv dasturlarini takomillashtirish, amaliy mashgʻulotlar ulushini oshirish orqali talabalarning amaliy bilim va koʻnikmalarini rivojlantirish hamda taʼlim jarayonining oʻquv adabiyotlari bilan taʼminlanganlik darajasini oshirish;
dinshunoslik va islomshunoslik yoʻnalishlari boʻyicha Akademiya yuqori bosqich talabalarining diniy-maʼrifiy sohadagi tashkilotlarda amaliyot oʻtashi va keyinchalik ularni ushbu tashkilotlarda ishga joylashtirish.
4. Akademiyada taʼlim va ilmiy-tadqiqot uygʻunligini taʼminlash maqsadida 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab:
talabalarda nodir qoʻlyozma, toshbosma asarlar va arxiv hujjatlarini xalqaro standartlarga muvofiq saqlash koʻnikmasini shakllantirish uchun Qadimiy yozma manbalarni konservatsiya va restavratsiya qilish laboratoriyasi;
talabalarda psixodiagnostik amaliy koʻnikma va malakalarni shakllantirish hamda psixologik va sotsiologik tadqiqotlar oʻtkazish uchun “Din sotsiopsixologiyasi” oʻquv laboratoriyasi tashkil etilsin.
Bunda mazkur laboratoriyalarni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlar Akademiya talabnomasiga asosan Oliy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Akademiyaga oʻqitishning toʻlov-kontrakt shaklidan tushadigan mablagʻlarning yetishmagan qismi davlat oliy taʼlim muassasalarini saqlash uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida tasdiqlangan budjet parametrlariga tegishli oʻzgartirish kiritish orqali qoplanishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Din ishlari boʻyicha qoʻmita manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi raisi S.D. Toshboyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 5-sentabrdagi 565-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining
Vasiylik kengashi Ilmiy kengash Rektor Rektor maslahatchisi Kengash Yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha birinchi prorektor Oʻquv ishlari boʻyicha prorektor Ilmiy ishlar va innovatsiyalar boʻyicha prorektor Xalqaro hamkorlik boʻyicha prorektor Moliya-iqtisod ishlari boʻyicha prorektor Taʼlim sifatini nazorat qilish boʻlimi Oʻquv-uslubiy boshqarma Xalqaro hamkorlik boʻlimi Reja-moliya boʻlimi Yuriskonsult Ilmiy tadqiqotlar, innovatsiyalar va ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlash boʻlimi Yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimi Oʻquv-metodik taʼminot boʻlimi Talabalar (xorijiy) bilan ishlash boʻlimi Buxgalteriya Xodimlar boʻlimi Xotin-qizlar boʻlimi Taʼlim jarayonini tashkil etish boʻlimi Iqtidorli talabalarning ilmiy tadqiqot faoliyatini tashkil etish boʻlimi Texnik-foydalanish va xoʻjalik boʻlimi Birinchi va ikkinchi boʻlim Talabalar turar joyi Magistratura boʻlimi Fuqaro va mehnat muhofazasi boʻlimi Devonxona va arxiv Manbalar xazinasi boʻlimi Talabalar amaliyoti boʻlimi Nashriyot-matbaa birlashmasi ** Matbuot kotibi “Islom ensiklopediyasi” boʻlimi Axborot-resurs markazi Registrator ofisi Oromgoh OAV va jamoatchilik bilan ishlash boʻlimi “Islom tafakkuri” va “Islom ziyosi” jurnallari ** Raqamli taʼlim texnologiyalari markazi Xizmat koʻrsatish boʻlimi (Front office) Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash, nazorat va monitoring boʻlimi Maʼlumotlar bazasi boʻlimi (Back office) Korrupsiyaga qarshi kurashish “komplayens-nazorat” tizimini boshqarish boʻlimi “Ziyo” media markazi Islomshunoslik fakulteti Mumtoz sharq filologiyasi fakulteti Islom iqtisodiyoti va xalqaro munosabatlar fakulteti Akademik litsey Kafedralar Kafedralar Kafedralar Ixtisoslashgan maktab
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 5-sentabrdagi 565-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-iyundagi 466-son qarorida :
a) nomidagi “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Quyidagilar Akademiyaning asosiy vazifalari etib belgilansin:
islomshunoslik, dinshunoslik, din psixologiyasi, islom iqtisodiyoti, manbashunoslik, xalqaro munosabatlar va ehtiyoj mavjud boʻlgan boshqa sohalar boʻyicha kadrlar tayyorlash;
taʼlim jarayoniga ilgʻor pedagogik texnologiyalarni, ilm-fan va texnikaning soʻnggi yutuqlarini hamda yetakchi xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari tajribasi asosida ishlab chiqilgan taʼlim dasturlarini joriy etish;
vijdon erkinligi va konfessiyalararo bagʻrikenglikni taʼminlash, radikallashuv, ekstremizm va terrorizmga qarshi kurashish hamda diniy sohadagi davlat siyosatining asoslariga oid ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish;
diniy-maʼrifiy yoʻnalishda ilmiy, ilmiy-ommabop adabiyotlarni tayyorlash va nashr qilish, shuningdek, internet tarmogʻida taʼlim resurslarini joylashtirish va muntazam yangilab borish;
talabalarda yuksak maʼnaviy va axloqiy fazilatlarni rivojlantirish, Vatanga muhabbat, uning taqdiriga daxldorlik, kasbga sadoqat hissini mustahkamlash, taʼlim-tarbiya jarayoni hamda maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish;
mamlakatimizda va xorijda diniy sohada faoliyat olib borayotgan ilmiy-tadqiqot va taʼlim muassasalari bilan yaqindan hamkorlik qilish”;
v) 3-band va ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 12-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2022/2023 oʻquv yilidan boshlab Akademiyaga talabalar taʼlim shaklidan qatʼi nazar, kasbiy (ijodiy) imtihon hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlari orqali qabul qilinsin. Bunda kasbiy (ijodiy) imtihon Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlangan taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati boʻyicha oʻtkazilsin”;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Akademiyaning bakalavriat va magistratura bosqichlarini bitirgan talabalar oʻz ixtisosligi boʻyicha davlat hamda nodavlat notijorat tashkilotlariga ishga qabul qilinishida davlat taʼlim muassasalari bitiruvchilari bilan teng huquqqa ega boʻladilar”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Hadis ilmi maktabi faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 1-noyabrdagi 896-son qarori 4-bandi oltinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-martdagi 122-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarini sport turlariga ixtisoslashtirish jadvali 92-pozitsiyasidagi “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 502-son qarori bilan tasdiqlangan Adiblar xiyobonida haykallari oʻrnatilgan atoqli yozuvchi va shoirlarning ibratli hayoti va ijodini chuqur oʻrganish hamda targʻib qilish boʻyicha oliy taʼlim muassasalarini biriktirish roʻyxatining 7-bandidagi “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi faoliyatini tartibga soluvchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 16-dekabrdagi 756-son qaroriga 1-ilovaning 17-bandidagi “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 5-sentabrdagi 565-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasiga oʻqishga qabul qilish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 5-iyundagi 358-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish jarayonini yanada soddalashtirishga qaratilgan oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 14-iyuldagi 386-son qarori .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 5-sentabr,
565-son