📅 2025-yil 15-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 15-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 15 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 сентября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 September 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
ГУВОҲНОМАСИ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Кўчирма]
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси ходимларининг рақамли технологиялар йўналишларида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
рақамли технологиялар соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилаш;
давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг рақамли технологиялар йўналишларида билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда уларни сертификатлаш тизимини йўлга қўйиш;
ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётган, ўзининг билими ва салоҳияти ҳамда юқори даражадаги касбий маҳорати билан бошқаларга намуна бўлаётган соҳа ходимлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг рақамли технологиялар йўналишларида билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда уларни сертификатлаш тизимини янада самарали йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 584-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 15-иловада :
2-позициянинг «и», «й», «к» ва «л» кичик бандларидаги «алоқа» сўзи «республика ҳудудида йўлдош алоқа» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позициянинг «и», «й», «к» ва «л» кичик бандларидаги «алоқа» сўзи «республика ҳудудида йўлдош алоқа» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгисини таъсис этиш тўғрисида» 2022 йил 29 ноябрдаги 681-сон қарорида :
а) 3 ва 4-бандлардаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5 , 6 , 8 ва 11-бандлардаги «ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Кўкрак нишони ҳар йили 7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади»;
илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Моҳир алоқачи» кўкрак нишони билан тақдирлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни вазирликка тақдим этади. Ҳар йили 1 апрелга қадар 2-босқич Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади. Ҳар йили 20 апрелга қадар 3-босқич Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ҳар йили 1 майга қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони билан тақдирлайди. Ҳар йили 7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни арафасида »;
в) 1а-илованинг учинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1б-иловада :
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пастки чизиқдан 12 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Raqamli texnologiyalar», учинчи сатрда «vazirligi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган»;
«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони гувоҳномасининг кўриниши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Моҳир алоқачи» кўкрак нишони
д) 2-иловада :
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5 , 6 , 8 ва 11-бандлардаги «ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. «Ўз касбининг устаси» белгиси ҳар йили 7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади»;
илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш бўйича таклифларни вазирликка тақдим этади. Ҳар йили 1 апрелга қадар 2-босқич «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади. Ҳар йили 20 апрелга қадар 3-босқич Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ҳар йили 1 майга қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлайди. Ҳар йили 7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни арафасида »;
е) 2а-илованинг учинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 2б-иловада:
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пастки чизиқдан 12 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Raqamli texnologiyalar», учинчи сатрда «vazirligi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегл) сўзлари ёзилган;
«Ўз касбининг устаси» белгиси гувоҳномасининг кўриниши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Ўз касбининг устаси» белгиси
ГУВОҲНОМАСИ
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 20 майдаги 208-сон қарорида :
а) 2-банддаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ёки йўналиши бўйича профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
1-илованинг «Тадбирлар» устунидаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор ўз маблағи ҳисобидан такрорий баҳолашда иштирок этиш учун ишчи органга базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов тўлайди. Бунда ушбу маблағлар хорижий ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар ва эксперт мутахассисларни жалб қилиш, ўқув дастурлари, қўлланмалар ҳамда контентларини ишлаб чиқиш, энг юқори натижа кўрсатган давлат хизматчиларини тақдирлаш (чет эл сафарларига юбориш), шунингдек, ишчи органнинг ахборот тизимларини такомиллаштириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.»;
3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида рейтинг баҳолашдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакли
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги The Ministry of Digital technologiyes of the Republic of Uzbekistan Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида рейтинг баҳолашдан ўтганлиги тўғрисидаги ГУВОҲНОМА _________________ -сон Ф.И.О.: _________________________________________________________________________________________ Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта маълумотлари: _________________________________________________________________________________________ Рейтинг баҳолаш ўтказилган сана: ___________________________________________________________ Рейтинг баҳолаш натижаси (балл): ___________________________________________________________ Рейтинг баҳолаш натижаси (даражаси): _______________________________________________________ Берилган сана: ____________________________________________________________________________ Амал қилиш муддати: ______________________________________________________________________ QR-kod Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Манзили: Тошкент, 100164, Иброҳим Мўминов кўчаси 4-уй Телефон: (998 71) 238-41-59 E-mail: info@digital.uz »;
4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«АКТ бўйича саводхонлик даражасини рейтинг баҳолаш натижаси тўғрисидаги маълумотнома шакли
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги The Ministry of Digital technologiyes of the Republic of Uzbekistan АКТ бўйича саводхонлик даражасини рейтинг баҳолаш натижаси тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА _________________ -сон Ф.И.О.: _________________________________________________________________________________________ Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта маълумотлари: _________________________________________________________________________________________ Рейтинг баҳолаш ўтказилган сана: ___________________________________________________________ Рейтинг баҳолаш натижаси (балл): ___________________________________________________________ Рейтинг баҳолаш натижаси (даражаси): _______________________________________________________ Берилган сана: ____________________________________________________________________________ Малака ошириш йўналишлари бўйича тавсия: _________________________________________________ QR-код Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Манзили: Тошкент, 100164, Иброҳим Мўминов кўчаси 4-уй Телефон: (998 71) 238-41-59 E-mail: info@digital.uz ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 сентябрь,
584-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
GUVOHNOMASI
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga respublika hududida Internet va aloqa qamrovini kengaytirish uchun sharoitlarni yaxshilashga qaratilgan oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida raqamli texnologiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PF-76-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasi xodimlarining raqamli texnologiyalar yoʻnalishlarida bilim va koʻnikmalarini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
raqamli texnologiyalar sohasiga oid qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish;
respublika hududida Internet va aloqa qamrovini kengaytirish uchun sharoitlarni yaxshilash;
davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining raqamli texnologiyalar yoʻnalishlarida bilim va koʻnikmalarini oshirish hamda ularni sertifikatlash tizimini yoʻlga qoʻyish;
axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasini rivojlantirishga katta hissa qoʻshayotgan, oʻzining bilimi va salohiyati hamda yuqori darajadagi kasbiy mahorati bilan boshqalarga namuna boʻlayotgan soha xodimlari mehnatini munosib ragʻbatlantirish tizimini yoʻlga qoʻyish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi bilan birgalikda uch oy muddatda xorijiy tajribani oʻrgangan holda, davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining raqamli texnologiyalar yoʻnalishlarida bilim va koʻnikmalarini oshirish hamda ularni sertifikatlash tizimini yanada samarali yoʻlga qoʻyish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Litsenziya” axborot tizimi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali mazkur qaror talablariga muvofiqlashtirilishini taʼminlasin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov hamda adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 15-sentabrdagi 584-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 15-ilovada :
2-pozitsiyaning “i”, “y”, “k” va “l” kichik bandlaridagi “aloqa” soʻzi “respublika hududida yoʻldosh aloqa” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-pozitsiyaning “i”, “y”, “k” va “l” kichik bandlaridagi “aloqa” soʻzi “respublika hududida yoʻldosh aloqa” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida “Mohir aloqachi” koʻkrak nishoni va “Oʻz kasbining ustasi” belgisini taʼsis etish toʻgʻrisida” 2022-yil 29-noyabrdagi 681-son qarorida :
a) 3 va 4-bandlardagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
4-bandning birinchi xatboshisidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5 , 6 , 8 va 11-bandlardagi “axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Koʻkrak nishoni har yili 7-may — Oʻzbekiston Respublikasi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasi xodimlari kuni arafasida Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi”;
ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
““Mohir aloqachi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi tashkilotlar Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni vazirlikka taqdim etadi. Har yili 1-aprelga qadar 2-bosqich Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha nomzodlar haqidagi tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqadi va yakuniy xulosa qabul qiladi. Har yili 20-aprelga qadar 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida buyruq chiqaradi. Har yili 1-mayga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) “Mohir aloqachi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi. Har yili 7-may — Oʻzbekiston Respublikasi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasi xodimlari kuni arafasida ”;
v) 1a-ilovaning uchinchi xatboshisidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 1b-ilovada :
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Pastki chiziqdan 12 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 3 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Raqamli texnologiyalar”, uchinchi satrda “vazirligi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan”;
“Mohir aloqachi” koʻkrak nishoni guvohnomasining koʻrinishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
““Mohir aloqachi” koʻkrak nishoni
d) 2-ilovada :
4-bandning birinchi xatboshisidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5 , 6 , 8 va 11-bandlardagi “axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. “Oʻz kasbining ustasi” belgisi har yili 7-may — Oʻzbekiston Respublikasi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasi xodimlari kuni arafasida Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi”;
ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
““Oʻz kasbining ustasi” belgisi bilan taqdirlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi tashkilotlar “Oʻz kasbining ustasi” belgisi bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni vazirlikka taqdim etadi. Har yili 1-aprelga qadar 2-bosqich “Oʻz kasbining ustasi” belgisi bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya “Oʻz kasbining ustasi” belgisi bilan taqdirlash boʻyicha nomzodlar haqidagi tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqadi va yakuniy xulosa qabul qiladi. Har yili 20-aprelga qadar 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri “Oʻz kasbining ustasi” belgisi bilan taqdirlash toʻgʻrisida buyruq chiqaradi. Har yili 1-mayga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) “Oʻz kasbining ustasi” belgisi bilan taqdirlaydi. Har yili 7-may — Oʻzbekiston Respublikasi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasi xodimlari kuni arafasida ”;
e) 2a-ilovaning uchinchi xatboshisidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 2b-ilovada:
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Pastki chiziqdan 12 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 3 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Raqamli texnologiyalar”, uchinchi satrda “vazirligi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan;
“Oʻz kasbining ustasi” belgisi guvohnomasining koʻrinishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
““Oʻz kasbining ustasi” belgisi
GUVOHNOMASI
3. Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish uchun masʼul xodimlari malakasini oshirish va reyting baholashni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 20-maydagi 208-son qarorida :
a) 2-banddagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli taʼlimni rivojlantirish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
2-bandning uchinchi xatboshisidagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli taʼlimni rivojlantirish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “yoki yoʻnalishi boʻyicha professional darajadagi xalqaro IT-sertifikatga” soʻzlari chiqarib tashlansin;
10-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
1-ilovaning “Tadbirlar” ustunidagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli taʼlimni rivojlantirish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
27-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Talabgor oʻz mablagʻi hisobidan takroriy baholashda ishtirok etish uchun ishchi organga bazaviy hisoblash miqdorining 70 foizi miqdorida toʻlov toʻlaydi. Bunda ushbu mablagʻlar xorijiy va mahalliy professor-oʻqituvchilar va ekspert mutaxassislarni jalb qilish, oʻquv dasturlari, qoʻllanmalar hamda kontentlarini ishlab chiqish, eng yuqori natija koʻrsatgan davlat xizmatchilarini taqdirlash (chet el safarlariga yuborish), shuningdek, ishchi organning axborot tizimlarini takomillashtirish va ularga texnik xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi.”;
3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasida reyting baholashdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma shakli
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi The Ministry of Digital technologiyes of the Republic of Uzbekistan Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasida reyting baholashdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi GUVOHNOMA _________________ -son F.I.O.: _________________________________________________________________________________________ Biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID karta maʼlumotlari: _________________________________________________________________________________________ Reyting baholash oʻtkazilgan sana: ___________________________________________________________ Reyting baholash natijasi (ball): ___________________________________________________________ Reyting baholash natijasi (darajasi): _______________________________________________________ Berilgan sana: ____________________________________________________________________________ Amal qilish muddati: ______________________________________________________________________ QR-kod Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Manzili: Toshkent, 100164, Ibrohim Moʻminov koʻchasi 4-uy Telefon: (998 71) 238-41-59 E-mail: info@digital.uz ”;
4-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“AKT boʻyicha savodxonlik darajasini reyting baholash natijasi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma shakli
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi The Ministry of Digital technologiyes of the Republic of Uzbekistan AKT boʻyicha savodxonlik darajasini reyting baholash natijasi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA _________________ -son F.I.O.: _________________________________________________________________________________________ Biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID karta maʼlumotlari: _________________________________________________________________________________________ Reyting baholash oʻtkazilgan sana: ___________________________________________________________ Reyting baholash natijasi (ball): ___________________________________________________________ Reyting baholash natijasi (darajasi): _______________________________________________________ Berilgan sana: ____________________________________________________________________________ Malaka oshirish yoʻnalishlari boʻyicha tavsiya: _________________________________________________ QR-kod Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Manzili: Toshkent, 100164, Ibrohim Moʻminov koʻchasi 4-uy Telefon: (998 71) 238-41-59 E-mail: info@digital.uz ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 15-sentabr,
584-son