UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 16-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 16 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 сентября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 September 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

схемаси

СЎРОВНОМА

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибини янада такомиллаштириш, соҳани рақамлаштириш орқали жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 майдаги 430-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни (кейинги ўринларда — питомник ва плантациялар) давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича бериладиган аризаларнинг кўриб чиқиш муддатларини мақбуллаштириш.

2. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ҳамда ўсимлик етиштирувчилар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси ва бошқа илмий муассасаларнинг мутахассисларини жалб қилган ҳолда, питомник ва плантацияларни мониторинг қилади. Бунда:

мониторинг питомник ва плантацияларда ўсимликлар экилган йилда, кейинчалик эса ҳар уч йилда бир маротаба уларнинг турларидан келиб чиқиб, вегетация даврида ўтказилади;

мониторинг натижаси бўйича питомник ва плантациялардаги ўсимликлар дунёсининг ҳолати, турли антропоген ва табиий омиллар таъсири остида уларнинг вегетация давридаги ўзгаришлари аниқланади, баҳоланади ҳамда прогноз қилинади.

3. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги икки ой муддатда:

Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин ҳамда унинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар реестрининг расмий веб-сайтда эълон қилинишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентабрдаги 588-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 майдаги 430-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида».

2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин».

3. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар — маданийлаштирилмаган ва табиий муҳитда ўсадиган дарахтлар, буталар, ўтсимонлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сув ўтлари, лишайникалар ва замбуруғлар, шунингдек, уларнинг ноёб ҳамда йўқолиб бораётган турлари;

питомник — табиатни муҳофаза қилиш ёки фойда олиш мақсадида дарахт, бута ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўтсимон ўсимликларни сунъий яратилган шароитларда экиш, етиштириш ва кўпайтиришга мўлжалланган кичик ва ўрта ҳажмдаги ер участкаси;

плантация — саноат, ишлаб чиқариш ёки фойда олиш мақсадида дарахт, бута ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни сунъий яратилган шароитларда экиш, етиштириш ва маҳсулот олишга мўлжалланган катта ҳажмдаги ер участкаси;

экиш материали — питомник ва плантациялар ташкил этиш мақсадида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни экиб кўпайтириш ва етиштириш учун фойдаланиладиган уруғ, ниҳол, қаламча, кўчат, пиёз, тўганак, илдиз (қорабош), тўқима;

ўсимликларни етиштирувчи — дарахт, бута ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материалларини экиб, питомник ва плантациялар барпо этиш фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ёки юридик шахс ва унинг вакили.

4. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар ўсимликларни етиштирувчиларнинг ер участкаларида ташкил этилади.

Бунда сув муҳофазаси зоналарида плантациялар ташкил этилишига йўл қўйилмайди, шунингдек, сунъий равишда шароитлар яратилмаган табиий муҳитда инсон омилисиз ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар жойлашган ер участкалари питомник ва плантациялар ҳисобланмайди.

5. Питомник ва плантацияларни ташкил этиш учун ер участкалари ўсимлик етиштирувчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

6. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг уруғлари, кўчатлари ҳамда ниҳоллари питомникларда ва плантацияларда етиштирилиб, табиий муҳитга экилганидан кейин уч йил ўтмасдан аввал уларнинг уруғларини йиғиш ёки ҳосилини олиш тақиқланади.

7. Питомник ва плантацияларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари ҳамда уларнинг маҳсулотлари ўсимликларни етиштирувчиларнинг мулки ҳисобланади.

8. Питомник ва плантацияларда етиштирилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш) учун тўлов ундирилмайди ва рухсатнома олиш талаб этилмайди.

9. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, фақат электрон шаклда амалга оширилади.

10. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

11. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

2-боб. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш тартиби

12. Ўсимлик етиштирувчи ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлашни сўраб, Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади.

13. Ўсимлик етиштирувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома (кейинги ўринларда — сўровнома) Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ўсимлик етиштирувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ўн дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Сўровномага экиш материалининг келиб чиқиш асосини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилинади:

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома;

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;

экиш материали етказиб берилган тақдирда, питомник ёки плантациянинг Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар реестрида давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисида хабарнома ҳамда экиш материалини етказиб бериш ҳақида шартнома.

Ер участкасининг ўсимлик етиштирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мулк ёки ижара, текин фойдаланиш) ваколатли орган томонидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигидан олинади.

Ўсимлик етиштирувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Сўровномалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда сўровномалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

14. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ўсимлик етиштирувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ўсимлик етиштирувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

15. Ваколатли орган сўровномани бир иш кунида кўриб чиқади ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш вақти кўрсатилган хабарномани Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ўсимлик етиштирувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

16. Ваколатли орган хабарномада кўрсатилган муддатда, бироқ сўровнома юборилган кундан бошлаб ўн беш иш кундан ортиқ бўлмаган муддат ичида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлиги ҳолатини ўсимлик етиштирувчи иштирокида ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича икки нусхада далолатнома тузади ҳамда унинг бир нусхасини ўсимлик етиштирувчига тақдим этади. Бунда далолатномага фото ва видео лавҳалар илова қилинади.

Далолатнома шакли ҳамда фото ва видео лавҳаларга қўйиладиган талаблар ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

17. Ваколатли орган тузилган далолатнома асосида шу куннинг ўзида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлайди ёки рад этади ва бу ҳақидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ўсимлик етиштирувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

18. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлашни рад этади:

сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғри ёки ёлғон бўлганда;

ваколатли орган вакилининг далолатнома тузиш учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари экилган ҳудудга киришига қаршилик кўрсатилганда;

ўсимликларни етиштирувчи ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари экилган ҳудудда бўлмаганда;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилмаганда;

ўсимлик етиштирувчи далолатномани имзолашдан бош тортганда.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлашни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

3-боб. Питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш тартиби

19. Ўсимлик етиштирувчи ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар униб чиққандан ёки улар ҳосил беришни бошлагандан сўнг питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олишни сўраб Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади.

20. Ўсимлик етиштирувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ўсимлик етиштирувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ўн дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

21. Ваколатли орган сўровномани беш иш куни ичида кўриб чиқиб, питомник ва плантацияларни Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар реестрида давлат ҳисобига олади.

22. Ваколатли орган питомник ва плантациялар давлат ҳисобига олингани тўғрисидаги хабарномани шу куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ўсимлик етиштирувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

23. Ваколатли орган томонидан давлат хизматини кўрсатиш рад этилган тақдирда, ўсимлик етиштирувчига беш иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш имконияти берилади.

24. Давлат хизматини кўрсатиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

ушбу Регламентнинг 23-бандида белгиланган муддатда ўсимлик етиштирувчи томонидан камчиликлар бартараф этилмаганда;

ўсимлик етиштирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғри ёки ёлғон бўлганда;

питомник ва плантацияларни мониторинг қилиш натижасида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар кўкармаганлиги аниқланганда.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

25. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилган ёки ўсимлик етиштирувчининг маълумотлари ўзгарган тақдирда, ўсимлик етиштирувчи давлат хизматидан фойдаланиш ёхуд питомник ва плантацияларни қайта давлат ҳисобига олиш учун ушбу бобда белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоидалар

26. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш ҳажмларини назорат қилиш учун ваколатли органнинг сўровига мувофиқ ўсимлик етиштирувчилар ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар етиштириладиган питомник ва плантациянинг ер участкаси, тайёрланган ўсимликларнинг ҳажмлари ва турлари тўғрисида ҳисобот йили якуни бўйича ахборот тақдим этади.

27. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати I. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш 1-босқич Ўсимлик етиштирувчи Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлашни сўраб Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтади. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар униб чиққандан ёки улар ҳосил беришни бошлагандан сўнг 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани тўлдириб, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) электрон шаклда юборади. Ўн дақиқа ичида ЯИДХП Автоматик равишда 3-босқич Ваколатли орган 1. Сўровномани кўриб чиқади ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш вақти кўрсатилган хабарномани Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Бир иш куни ичида 2. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлиги ҳолатини ўсимлик етиштирувчи иштирокида ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича икки нусхада далолатнома тузади ҳамда унинг бир нусхасини ўсимлик етиштирувчига тақдим этади. Хабарномада кўрсатилган муддатда, бироқ ўн беш иш кундан ортиқ бўлмаган муддат ичида 3. Далолатнома асосида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлайди ёки рад этади ва бу ҳақидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ўсимлик етиштирувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Далолатнома тузилган куннинг ўзида II. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш 4-босқич Ўсимлик етиштирувчи Питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олишни сўраб Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 5-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани тўлдириб, ваколатли органга электрон шаклда юборади. Ўн дақиқа ичида ЯИДХП Автоматик равишда 6-босқич Ваколатли орган 1. Сўровномани кўриб чиқиб, питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олади ёки давлат ҳисобига олишни рад этади. 2. Питомник ва плантациялар давлат ҳисобига олингани тўғрисида хабарномани Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда ўсимлик етиштирувчига юборади. Беш иш куни ичида

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш тўғрисида

I. Ўсимлик етиштирувчи — жисмоний шахс ҳақида маълумотлар 1. Фамилияси, исми ва отасининг исми 2. ЖШШИР 3. Телефон рақами 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Ўсимлик етиштирувчи — юридик шахс ҳақида маълумотлар 1. Юридик шахснинг номи 2. СТИР 3. Жойлашган жойи 4. Телефон рақами 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) III. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантациялар ҳақида маълумотлар 1. Ер участкаси жойлашган жой 2. Ер участкаси жойлашган нуқтанинг геолокацияси 3. Ер участкаси тегишлилиги (мулк ёки ижара, текин фойдаланиш) 4. Умумий майдони 5. Етиштириладиган ўсимлик турлари Давлат хизматидан фойдаланиш мақсади Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш. ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 16 сентябрь,

588-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/588/0834-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

Qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

sxemasi

SOʻROVNOMA

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomnik va plantatsiyalarning davlat hisobini yuritish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomniklar va plantatsiyalarning davlat hisobini yuritish tartibini yanada takomillashtirish, sohani raqamlashtirish orqali jismoniy va yuridik shaxslarga qulayliklar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomniklar va plantatsiyalarni barpo etish va ularning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 25-maydagi 430-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash;

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni (keyingi oʻrinlarda — pitomnik va plantatsiyalar) davlat hisobiga olish boʻyicha davlat xizmatini Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va Davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatish;

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish boʻyicha beriladigan arizalarning koʻrib chiqish muddatlarini maqbullashtirish.

2. Belgilansinki, 2026-yil 1-yanvardan boshlab yer egalari, yerdan foydalanuvchilar hamda oʻsimlik yetishtiruvchilar Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Fanlar akademiyasi va boshqa ilmiy muassasalarning mutaxassislarini jalb qilgan holda, pitomnik va plantatsiyalarni monitoring qiladi. Bunda:

monitoring pitomnik va plantatsiyalarda oʻsimliklar ekilgan yilda, keyinchalik esa har uch yilda bir marotaba ularning turlaridan kelib chiqib, vegetatsiya davrida oʻtkaziladi;

monitoring natijasi boʻyicha pitomnik va plantatsiyalardagi oʻsimliklar dunyosining holati, turli antropogen va tabiiy omillar taʼsiri ostida ularning vegetatsiya davridagi oʻzgarishlari aniqlanadi, baholanadi hamda prognoz qilinadi.

3. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi ikki oy muddatda:

Raqamli texnologiyalar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda ushbu qarorga muvofiq davlat xizmatining YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin hamda uning har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomnik va plantatsiyalar reyestrining rasmiy veb-saytda eʼlon qilinishini taʼminlasin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga ushbu qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytlarda keng yoritish tavsiya etilsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduhakimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16 sentabrdagi 588-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomniklar va plantatsiyalarni barpo etish va ularning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 25-maydagi 430-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash haqida”.

2. 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.

3. Ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va Davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatiladi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar — madaniylashtirilmagan va tabiiy muhitda oʻsadigan daraxtlar, butalar, oʻtsimonlar, qirqquloqsimonlar, yoʻsinsimonlar, suv oʻtlari, lishaynikalar va zamburugʻlar, shuningdek, ularning noyob hamda yoʻqolib borayotgan turlari;

pitomnik — tabiatni muhofaza qilish yoki foyda olish maqsadida daraxt, buta yoki yovvoyi holda oʻsuvchi oʻtsimon oʻsimliklarni sunʼiy yaratilgan sharoitlarda ekish, yetishtirish va koʻpaytirishga moʻljallangan kichik va oʻrta hajmdagi yer uchastkasi;

plantatsiya — sanoat, ishlab chiqarish yoki foyda olish maqsadida daraxt, buta yoki yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni sunʼiy yaratilgan sharoitlarda ekish, yetishtirish va mahsulot olishga moʻljallangan katta hajmdagi yer uchastkasi;

ekish materiali — pitomnik va plantatsiyalar tashkil etish maqsadida yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni ekib koʻpaytirish va yetishtirish uchun foydalaniladigan urugʻ, nihol, qalamcha, koʻchat, piyoz, toʻganak, ildiz (qorabosh), toʻqima;

oʻsimliklarni yetishtiruvchi — daraxt, buta yoki yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallarini ekib, pitomnik va plantatsiyalar barpo etish faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy yoki yuridik shaxs va uning vakili.

4. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomnik va plantatsiyalar oʻsimliklarni yetishtiruvchilarning yer uchastkalarida tashkil etiladi.

Bunda suv muhofazasi zonalarida plantatsiyalar tashkil etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, shuningdek, sunʼiy ravishda sharoitlar yaratilmagan tabiiy muhitda inson omilisiz yovvoyi holda oʻsadigan oʻsimliklar joylashgan yer uchastkalari pitomnik va plantatsiyalar hisoblanmaydi.

5. Pitomnik va plantatsiyalarni tashkil etish uchun yer uchastkalari oʻsimlik yetishtiruvchilarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda beriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostida turgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar turlarining urugʻlari, koʻchatlari hamda nihollari pitomniklarda va plantatsiyalarda yetishtirilib, tabiiy muhitga ekilganidan keyin uch yil oʻtmasdan avval ularning urugʻlarini yigʻish yoki hosilini olish taqiqlanadi.

7. Pitomnik va plantatsiyalarda yetishtiriladigan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar turlari hamda ularning mahsulotlari oʻsimliklarni yetishtiruvchilarning mulki hisoblanadi.

8. Pitomnik va plantatsiyalarda yetishtirilgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish (tayyorlash) uchun toʻlov undirilmaydi va ruxsatnoma olish talab etilmaydi.

9. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzodan foydalangan holda, faqat elektron shaklda amalga oshiriladi.

10. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.

11. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

2-bob. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash tartibi

12. Oʻsimlik yetishtiruvchi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlashni soʻrab, Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtadi.

13. Oʻsimlik yetishtiruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnoma (keyingi oʻrinlarda — soʻrovnoma) Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, oʻsimlik yetishtiruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar oʻn daqiqa ichida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

Soʻrovnomaga ekish materialining kelib chiqish asosini tasdiqlovchi quyidagi hujjatlarning nusxalari PDF, PNG yoki JPEG formatda ilova qilinadi:

Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish uchun ruxsatnoma;

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar va ularning qismlarini olib kirish va olib chiqishga ruxsatnoma;

ekish materiali yetkazib berilgan taqdirda, pitomnik yoki plantatsiyaning Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomnik va plantatsiyalar reyestrida davlat hisobiga olinganligi toʻgʻrisida xabarnoma hamda ekish materialini yetkazib berish haqida shartnoma.

Yer uchastkasining oʻsimlik yetishtiruvchiga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar (mulk yoki ijara, tekin foydalanish) vakolatli organ tomonidan “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligidan olinadi.

Oʻsimlik yetishtiruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa hujjatlar va maʼlumotlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Soʻrovnomalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda soʻrovnomalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

14. Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng oʻsimlik yetishtiruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Oʻsimlik yetishtiruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

15. Vakolatli organ soʻrovnomani bir ish kunida koʻrib chiqadi hamda yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini joyiga chiqqan holda oʻrganish vaqti koʻrsatilgan xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki oʻsimlik yetishtiruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

16. Vakolatli organ xabarnomada koʻrsatilgan muddatda, biroq soʻrovnoma yuborilgan kundan boshlab oʻn besh ish kundan ortiq boʻlmagan muddat ichida yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligi holatini oʻsimlik yetishtiruvchi ishtirokida oʻrganib chiqib, natijasi boʻyicha ikki nusxada dalolatnoma tuzadi hamda uning bir nusxasini oʻsimlik yetishtiruvchiga taqdim etadi. Bunda dalolatnomaga foto va video lavhalar ilova qilinadi.

Dalolatnoma shakli hamda foto va video lavhalarga qoʻyiladigan talablar vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi.

17. Vakolatli organ tuzilgan dalolatnoma asosida shu kunning oʻzida yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlaydi yoki rad etadi va bu haqidagi xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki oʻsimlik yetishtiruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

18. Vakolatli organ quyidagi hollarda yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlashni rad etadi:

soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlardagi maʼlumotlar notoʻgʻri yoki yolgʻon boʻlganda;

vakolatli organ vakilining dalolatnoma tuzish uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari ekilgan hududga kirishiga qarshilik koʻrsatilganda;

oʻsimliklarni yetishtiruvchi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari ekilgan hududda boʻlmaganda;

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilmaganda;

oʻsimlik yetishtiruvchi dalolatnomani imzolashdan bosh tortganda.

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlashni boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. Pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish tartibi

19. Oʻsimlik yetishtiruvchi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar unib chiqqandan yoki ular hosil berishni boshlagandan soʻng pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olishni soʻrab Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtadi.

20. Oʻsimlik yetishtiruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, oʻsimlik yetishtiruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar oʻn daqiqa ichida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

21. Vakolatli organ soʻrovnomani besh ish kuni ichida koʻrib chiqib, pitomnik va plantatsiyalarni Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomnik va plantatsiyalar reyestrida davlat hisobiga oladi.

22. Vakolatli organ pitomnik va plantatsiyalar davlat hisobiga olingani toʻgʻrisidagi xabarnomani shu kunning oʻzida Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki oʻsimlik yetishtiruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

23. Vakolatli organ tomonidan davlat xizmatini koʻrsatish rad etilgan taqdirda, oʻsimlik yetishtiruvchiga besh ish kuni ichida kamchiliklarni bartaraf etish imkoniyati beriladi.

24. Davlat xizmatini koʻrsatish quyidagi holatlarda rad etiladi:

ushbu Reglamentning 23-bandida belgilangan muddatda oʻsimlik yetishtiruvchi tomonidan kamchiliklar bartaraf etilmaganda;

oʻsimlik yetishtiruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar notoʻgʻri yoki yolgʻon boʻlganda;

pitomnik va plantatsiyalarni monitoring qilish natijasida yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar koʻkarmaganligi aniqlanganda.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

25. Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilgan yoki oʻsimlik yetishtiruvchining maʼlumotlari oʻzgargan taqdirda, oʻsimlik yetishtiruvchi davlat xizmatidan foydalanish yoxud pitomnik va plantatsiyalarni qayta davlat hisobiga olish uchun ushbu bobda belgilangan tartibda murojaat qilishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

26. Oʻzbekiston Respublikasi hududida yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan foydalanish hajmlarini nazorat qilish uchun vakolatli organning soʻroviga muvofiq oʻsimlik yetishtiruvchilar yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar yetishtiriladigan pitomnik va plantatsiyaning yer uchastkasi, tayyorlangan oʻsimliklarning hajmlari va turlari toʻgʻrisida hisobot yili yakuni boʻyicha axborot taqdim etadi.

27. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati I. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash 1-bosqich Oʻsimlik yetishtiruvchi Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlashni soʻrab Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali roʻyxatdan oʻtadi. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar unib chiqqandan yoki ular hosil berishni boshlagandan soʻng 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani toʻldirib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalariga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) elektron shaklda yuboradi. Oʻn daqiqa ichida YIDXP Avtomatik ravishda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Soʻrovnomani koʻrib chiqadi hamda yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini joyiga chiqqan holda oʻrganish vaqti koʻrsatilgan xabarnomani Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. Bir ish kuni ichida 2. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligi holatini oʻsimlik yetishtiruvchi ishtirokida oʻrganib chiqib, natijasi boʻyicha ikki nusxada dalolatnoma tuzadi hamda uning bir nusxasini oʻsimlik yetishtiruvchiga taqdim etadi. Xabarnomada koʻrsatilgan muddatda, biroq oʻn besh ish kundan ortiq boʻlmagan muddat ichida 3. Dalolatnoma asosida yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlaydi yoki rad etadi va bu haqidagi xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki oʻsimlik yetishtiruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. Dalolatnoma tuzilgan kunning oʻzida II. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish 4-bosqich Oʻsimlik yetishtiruvchi Pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olishni soʻrab Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga elektron shaklda yuboradi. Oʻn daqiqa ichida YIDXP Avtomatik ravishda 6-bosqich Vakolatli organ 1. Soʻrovnomani koʻrib chiqib, pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga oladi yoki davlat hisobiga olishni rad etadi. 2. Pitomnik va plantatsiyalar davlat hisobiga olingani toʻgʻrisida xabarnomani Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali elektron shaklda oʻsimlik yetishtiruvchiga yuboradi. Besh ish kuni ichida

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash hamda ularni yetishtiruvchi pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish toʻgʻrisida

I. Oʻsimlik yetishtiruvchi — jismoniy shaxs haqida maʼlumotlar 1. Familiyasi, ismi va otasining ismi 2. JSHSHIR 3. Telefon raqami 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Oʻsimlik yetishtiruvchi — yuridik shaxs haqida maʼlumotlar 1. Yuridik shaxsning nomi 2. STIR 3. Joylashgan joyi 4. Telefon raqami 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) III. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomniklar va plantatsiyalar haqida maʼlumotlar 1. Yer uchastkasi joylashgan joy 2. Yer uchastkasi joylashgan nuqtaning geolokatsiyasi 3. Yer uchastkasi tegishliligi (mulk yoki ijara, tekin foydalanish) 4. Umumiy maydoni 5. Yetishtiriladigan oʻsimlik turlari Davlat xizmatidan foydalanish maqsadi Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ekish materiallari haqiqatda ekilganligini tasdiqlash. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomnik va plantatsiyalarni davlat hisobiga olish. ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 16-sentabr,

588-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.09.2025-y., 09/25/588/0834-son)

lex.uz