📅 2025-yil 16-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 16-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 16 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 сентября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 September 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ҳамда «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган «Оқилона истеъмол» («Save food») дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида» Қонунининг 31-моддасига мувофиқ:
белгиланган нормадан (йўл қўйиладиган энг юқори кўрсаткичлардан) юқори даражада ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиб юборувчи юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар оқова сувларни локал тозалаш иншоотларида бирламчи тозалаш ишларини бажариши кераклиги;
янги истеъмолчиларни, шу жумладан, мавжуд истеъмолчиларнинг янгитдан ишга тушириладиган, товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) жараёнида белгиланган нормадан юқори даражада ифлосланган оқова сувларни ҳосил қилувчи объектларини оқова сувлар тармоқларига улашга фақат оқова сувларнинг белгиланган нормага қадар тозаланишини таъминлайдиган локал тозалаш иншоотлари мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
«Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан оқова сувлардаги ёғ-мой маҳсулотлари ажратиб олинишини таъминлайдиган ёғ-мой тутгич ускуналари мавжуд бўлган умумий овқатланиш корхоналарига марказлашган оқова сув тизимларига уланишга рухсат берилади;
умумий овқатланиш корхоналарида ҳар ойда камида бир маротаба ёғ-мой тутгич ускуналарининг техник хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни чиқинди ёғ-мойлардан тозалаш, ушбу чиқинди ёғ-мойларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш таъминланади;
умумий овқатланиш корхоналарида озиқ-овқат маҳсулотларини пишириш учун газ таъминоти, улар бўлмаганда, ёғоч ёки тайёр кўмирдан фойдаланишда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ва ҳидларни ушлаб қолувчи қурилмаларни ўрнатиш чоралари кўрилади.
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 январдан бошлаб:
озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда органик ўғитларни қўллаш тизимини кенгайтириш;
умумий овқатланиш корхоналаридаги оқова сув тизимларига ёғ-мой тутгич ускуналарини ўрнатиш орқали чиқинди ёғ-мойлардан иккиламчи хомашё (хўжалик совунлари, ҳайвон озуқалари ва бошқалар) ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикасида 2026 — 2030 йиллар «Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври» деб эълон қилинсин. Бунда:
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар белгиланган тартибда ўтказилиши қатъий назоратга олинади;
аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади;
аҳоли орасида ўртача кунлик рационал овқатланиш нормативлари асосида тўғри овқатланиш бўйича тушунтириш тадбирлари ўтказилади;
озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳосил бўлган чиқиндилар қайта ишлаш корхоналарига топширилиши таъминланади.
6. 2026 йил 1 январга қадар:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида умумий овқатланиш корхоналарининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришга оид талаблар белгиланишини;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига умумий овқатланиш корхоналарида ўрнатиладиган вентиляция ва ҳаво фильтрлаш қурилмалари учун алоҳида талаблар киритилишини таъминласин.
7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларини йиғиб олиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун инвестиция маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Ж. Раматов ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентабрдаги 589-сон қарорига ИЛОВА
Умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган «Оқилона истеъмол» («Save food») дастурини амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар 1. Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда органик ўғитларни қўллаш тизимини кенгайтириш чораларини кўриш. 1. Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ҳамда озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали органик ўғитларни ишлаб чиқариш ва қўллаш (муддати ва меъёрлари) бўйича қўлланма ишлаб чиқиш. 2026 йил январь Халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, хўжалик юритувчи субъектлар 2. Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали олинган органик ўғитларни қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда қўллашнинг самараси бўйича илмий тадқиқотлар асосида таҳлил қилиш. 2026 йил февраль 3. Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда органик ўғитларни қўллаш тизимини кенгайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчилар учун органик ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш. 2026 йил март 4. Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали олинган органик ўғитлардан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда инновацион, ресурс тежамкор ва интенсив технологиялардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш. 2026 йил апрель 5. Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш улардан органик ўғитлар олиш бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш. 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб 2. Умумий овқатланиш корхоналаридаги оқова сув тизимларига ёғ-мой тутгич ускуналарини ўрнатиш орқали чиқинди ёғ-мойлардан иккиламчи хомашё (хўжалик совунлари, ҳайвон озуқалари ва бошқалар) ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш. 1. Умумий овқатланиш корхоналарини хатловдан ўтказиш ҳамда оқова сув тизимларидаги чиқинди ёғ-мойларнинг ўртача миқдорини аниқлаш. 2026 йил январь-февраль Маблағ талаб этилмайди Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, «Ўзсувтаъминот» АЖ, хўжалик юритувчи субъектлар 2. Умумий овқатланиш корхоналарида ёғ-мой тутгич ускуналари ўрнатилишини таъминлаш. 2026 йилдан 1 июлдан бошлаб Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари 3. Ўрнатилган ёғ-мой тутгич ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиб бориш. Доимий 4. Чиқинди ёғ-мойлардан иккиламчи хомашё (хўжалик совунлари, ҳайвон озуқалари ва бошқалар) ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ташкил этиш чоралари кўриш. 2026 йилдан 1 июлдан бошлаб Маблағ талаб этилмайди 5. Умумий овқатланиш корхоналарига чиқинди ёғ-мойларни улардан иккиламчи хомашё (хўжалик совунлари, ҳайвон озуқалари ва бошқалар) ишлаб чиқарувчи корхоналарга топшириш бўйича тавсия бериш. Доимий 3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турларга ажратган ҳолда сақлаш тартибини белгилаш. 1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда илғор хорижий мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича тажрибаларини ўрганиш. 2025 йил ноябрь Маблағ талаб этилмайди Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турларга ажратган ҳолда сақлаш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 4. Умумий овқатланиш корхоналарининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришга талабларни белгилаш. 1. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига умумий овқатланиш корхоналарининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришга оид талабларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш . 2025 йил ноябрь Маблағ талаб этилмайди Соғликни сақлаш вазирлиги, Экология вазирлиги 2. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида умумий овқатланиш корхоналарининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришга оид талабларни белгилаш. 2026 йил 1 январь 5. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан ўрнатиладиган вентиляция ва ҳаво фильтрлаш қурилмалари учун алоҳида талабларни белгилаш. 1. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига умумий овқатланиш корхоналарида ўрнатиладиган вентиляция ва ҳаво фильтрлаш қурилмалари учун алоҳида талабларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш . 2025 йил ноябрь Маблағ талаб этилмайди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 2. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига умумий овқатланиш корхоналари томонидан ўрнатиладиган вентиляция ва ҳаво фильтрлаш қурилмалари учун алоҳида талабларни киритиш. 2026 йил 1 январь 6. Умумий овқатланиш корхоналарида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ва ҳидларни ушлаб қолувчи қурилмаларни ўрнатиш. 1. Умумий овқатланиш корхоналарида ҳаво алмашинувини таъминлаш ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар тўпланишининг олдини олиш мақсадида механик ёки табиий вентиляция ускуналари ўрнатилишини таъминлаш. 2. Умумий овқатланиш корхоналарида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ва ҳидларни ушлаб қолиш учун вентиляция ва дудбуронларда самарадорлик даражаси камида 95 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш. 3. Ўрнатилган қурилмаларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиб бориш. 2026 йилдан 1 июлдан бошлаб доимий Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари Экология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, хўжалик юритувчи субъектлар 7. Умумий овқатланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш. 1. Қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2026 йил январь Маблағ талаб этилмайди Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзсувтаъминот» АЖ 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил февраль 3. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2026 йил март 4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил апрель 8. «Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври»ни самарали ташкил этиш. 1. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги 2736-III/КҚ-592-III-сон қўшма қарори билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш. 2. Аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда исрофгарчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш. 3. Аҳоли орасида ўртача кунлик рационал овқатланиш нормативлари асосида тўғри овқатланиш бўйича тушунтириш тадбирларини ўтказиш. 4. Озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳосил бўлган чиқиндилар қайта ишлаш корхоналарига топширилишини таъминлаш. 2026 — 2030 йиллар Маблағ талаб этилмайди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология вазирлиги, хўжалик юритувчи субъектлар 9. Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар учун чегирмалар жорий қилиш. 1. Йирик савдо марказлари ва озиқ-овқат дўконларига кириш жойларида истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар расталарини ташкил этиш. 2. Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар нархини ҳар ўн кунда пасайтириб бориш. Доимий Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари Солиқ қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, хўжалик юритувчи субъектлар 10. Даладан савдо расталаригача етказиб бериш тизимининг ҳар бир босқичида озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларининг олдини олиш чораларини кўриш. 1. Етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиштириб олиш, саралаш, юклаш, ташиш, музлаткичларга жойлаштириш жараёнларини мониторинг қилиш. 2. Озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини қатъий назорат қилиш. 3. Фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида ҳосилдорликни ошириш, бозор таҳлилларини ўтказиш, кимёвий воситалардан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинарларини ташкил этиш. Доимий Маблағ талаб этилмайди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 4. Озиқ-овқат хом ашёсини, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини такомиллаштириш. 2026 йил январь-февраль 11. Аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш, ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш юзасидан оммавий ахборот воситаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. 1. Тарғибот гуруҳларини тузиш. 2026 йил январь Маблағ талаб этилмайди Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 2. Режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил февраль 3. Маҳаллаларда учрашувлар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этиш. Режа-жадвал асосида 12. Ёш авлодга оилавий рўзғор шароитида ресурсларни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уй хўжалигини бошқариш асосларини ўргатиш. 1. Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳамда олий таълим ташкилотларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар учун ўртача кунлик рационал овқатланиш нормативлари асосида тўғри овқатланиш бўйича тушунтириш тадбирларини ўтказиш . 2. Рўзғор шароитида ресурсларни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уй хўжалигини бошқариш бўйича қўшимча кўргазмали ўқув қуроллари орқали тренинглар ўтказиш. Доимий Маблағ талаб этилмайди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 сентябрь,
589-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
Qarori
CHORA-TADBIRLAR REJASI
Umumiy ovqatlanish korxonalarida hosil boʻladigan oziq-ovqat chiqindilaridan samarali foydalanish va ularning atrof-muhitga salbiy taʼsirini kamaytirish hamda ortiqcha isrofgarchiliklarning oldini olish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoni hamda “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-maydagi PQ-171-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, umumiy ovqatlanish korxonalarida hosil boʻladigan oziq-ovqat chiqindilaridan samarali foydalanish tizimini yoʻlga qoʻyish hamda ularning atmosfera havosiga salbiy taʼsirini kamaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Umumiy ovqatlanish sohasida oziq-ovqat chiqindilari hosil boʻlishini kamaytirish va ortiqcha isrofgarchiliklarning oldini olishga qaratilgan “Oqilona isteʼmol” (“Save food”) dasturini amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasining “Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish toʻgʻrisida” Qonunining 31-moddasiga muvofiq:
belgilangan normadan (yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori koʻrsatkichlardan) yuqori darajada ifloslangan ishlab chiqarish oqova suvlarini oqizib yuboruvchi yuridik shaxslar hamda yakka tartibdagi tadbirkorlar oqova suvlarni lokal tozalash inshootlarida birlamchi tozalash ishlarini bajarishi kerakligi;
yangi isteʼmolchilarni, shu jumladan, mavjud isteʼmolchilarning yangitdan ishga tushiriladigan, tovarlarni ishlab chiqarish (xizmatlar koʻrsatish) jarayonida belgilangan normadan yuqori darajada ifloslangan oqova suvlarni hosil qiluvchi obyektlarini oqova suvlar tarmoqlariga ulashga faqat oqova suvlarning belgilangan normaga qadar tozalanishini taʼminlaydigan lokal tozalash inshootlari mavjud boʻlgan taqdirda yoʻl qoʻyilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
3. Belgilansinki, 2026-yil 1-iyuldan boshlab:
“Oʻzsuvtaʼminot” AJ tomonidan oqova suvlardagi yogʻ-moy mahsulotlari ajratib olinishini taʼminlaydigan yogʻ-moy tutgich uskunalari mavjud boʻlgan umumiy ovqatlanish korxonalariga markazlashgan oqova suv tizimlariga ulanishga ruxsat beriladi;
umumiy ovqatlanish korxonalarida har oyda kamida bir marotaba yogʻ-moy tutgich uskunalarining texnik xususiyatlaridan kelib chiqib, ularni chiqindi yogʻ-moylardan tozalash, ushbu chiqindi yogʻ-moylarni qayta ishlash va utilizatsiya qilish taʼminlanadi;
umumiy ovqatlanish korxonalarida oziq-ovqat mahsulotlarini pishirish uchun gaz taʼminoti, ular boʻlmaganda, yogʻoch yoki tayyor koʻmirdan foydalanishda atmosfera havosini ifloslantiruvchi moddalar va hidlarni ushlab qoluvchi qurilmalarni oʻrnatish choralari koʻriladi.
4. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2026-yil 1-yanvardan boshlab:
oziq-ovqat chiqindilarini kompostlash orqali qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtirishda organik oʻgʻitlarni qoʻllash tizimini kengaytirish;
umumiy ovqatlanish korxonalaridagi oqova suv tizimlariga yogʻ-moy tutgich uskunalarini oʻrnatish orqali chiqindi yogʻ-moylardan ikkilamchi xomashyo (xoʻjalik sovunlari, hayvon ozuqalari va boshqalar) ishlab chiqarilishini yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasida 2026 — 2030-yillar “Dolzarb oziq-ovqat xavfsizligi davri” deb eʼlon qilinsin. Bunda:
toʻylar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlar belgilangan tartibda oʻtkazilishi qatʼiy nazoratga olinadi;
aholi ehtiyojiga yetarli darajada va sifatli oziq-ovqat mahsulotlarini yetkazib berish hamda ortiqcha isrofgarchiliklarning oldini olish choralari koʻriladi;
aholi orasida oʻrtacha kunlik ratsional ovqatlanish normativlari asosida toʻgʻri ovqatlanish boʻyicha tushuntirish tadbirlari oʻtkaziladi;
oziq-ovqat mahsulotlaridan hosil boʻlgan chiqindilar qayta ishlash korxonalariga topshirilishi taʼminlanadi.
6. 2026-yil 1-yanvarga qadar:
Sogʻliqni saqlash vazirligi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi bilan birgalikda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarida umumiy ovqatlanish korxonalarining atmosfera havosiga salbiy taʼsirini kamaytirishga oid talablar belgilanishini;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan birgalikda shaharsozlik normalari va qoidalariga umumiy ovqatlanish korxonalarida oʻrnatiladigan ventilyatsiya va havo filtrlash qurilmalari uchun alohida talablar kiritilishini taʼminlasin.
7. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda umumiy ovqatlanish korxonalarida hosil boʻladigan oziq-ovqat chiqindilarini yigʻib olish, qayta ishlash va utilizatsiya qilish uchun investitsiya mablagʻlarini jalb qilish choralarini koʻrsin.
8. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni uch oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A. J. Ramatov hamda ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16 sentabrdagi 589-son qaroriga ILOVA
Umumiy ovqatlanish sohasida oziq-ovqat chiqindilari hosil boʻlishini kamaytirish va ortiqcha isrofgarchiliklarning oldini olishga qaratilgan “Oqilona isteʼmol” (“Save food”) dasturini amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar 1. Oziq-ovqat chiqindilarini kompostlash orqali qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtirishda organik oʻgʻitlarni qoʻllash tizimini kengaytirish choralarini koʻrish. 1. Rivojlangan xorijiy mamlakatlar tajribasini oʻrganish hamda oziq-ovqat chiqindilarini kompostlash orqali organik oʻgʻitlarni ishlab chiqarish va qoʻllash (muddati va meʼyorlari) boʻyicha qoʻllanma ishlab chiqish. 2026-yil yanvar Xalqaro moliya tashkilotlarining grant mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston fermerlari kengashi, xoʻjalik yurituvchi subyektlar 2. Oziq-ovqat chiqindilarini kompostlash orqali olingan organik oʻgʻitlarni qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtirishda qoʻllashning samarasi boʻyicha ilmiy tadqiqotlar asosida tahlil qilish. 2026-yil fevral 3. Oziq-ovqat chiqindilarini kompostlash orqali qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtirishda organik oʻgʻitlarni qoʻllash tizimini kengaytirish maqsadida qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtiruvchilar uchun organik oʻgʻitlardan samarali foydalanish boʻyicha oʻquv-amaliy seminarlar tashkil etish. 2026-yil mart 4. Oziq-ovqat chiqindilarini kompostlash orqali olingan organik oʻgʻitlardan qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtirishda innovatsion, resurs tejamkor va intensiv texnologiyalardan keng foydalanishni yoʻlga qoʻyish. 2026-yil aprel 5. Oziq-ovqat chiqindilarini kompostlash ulardan organik oʻgʻitlar olish boʻyicha mutaxassislar tayyorlashni yoʻlga qoʻyish. 2026-2027 oʻquv yilidan boshlab 2. Umumiy ovqatlanish korxonalaridagi oqova suv tizimlariga yogʻ-moy tutgich uskunalarini oʻrnatish orqali chiqindi yogʻ-moylardan ikkilamchi xomashyo (xoʻjalik sovunlari, hayvon ozuqalari va boshqalar) ishlab chiqarilishini yoʻlga qoʻyish. 1. Umumiy ovqatlanish korxonalarini xatlovdan oʻtkazish hamda oqova suv tizimlaridagi chiqindi yogʻ-moylarning oʻrtacha miqdorini aniqlash. 2026-yil yanvar-fevral Mablagʻ talab etilmaydi Ekologiya vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, xoʻjalik yurituvchi subyektlar 2. Umumiy ovqatlanish korxonalarida yogʻ-moy tutgich uskunalari oʻrnatilishini taʼminlash. 2026-yildan 1-iyuldan boshlab Xoʻjalik yurituvchi subyektlar mablagʻlari 3. Oʻrnatilgan yogʻ-moy tutgich uskunalarining texnik holatini monitoring qilib borish. Doimiy 4. Chiqindi yogʻ-moylardan ikkilamchi xomashyo (xoʻjalik sovunlari, hayvon ozuqalari va boshqalar) ishlab chiqaruvchi korxonalar faoliyatini tashkil etish choralari koʻrish. 2026-yildan 1-iyuldan boshlab Mablagʻ talab etilmaydi 5. Umumiy ovqatlanish korxonalariga chiqindi yogʻ-moylarni ulardan ikkilamchi xomashyo (xoʻjalik sovunlari, hayvon ozuqalari va boshqalar) ishlab chiqaruvchi korxonalarga topshirish boʻyicha tavsiya berish. Doimiy 3. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini turlarga ajratgan holda saqlash tartibini belgilash. 1. Birlashgan Millatlar Tashkilotining Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi tashkiloti (FAO) hamda ilgʻor xorijiy mamlakatlarning oziq-ovqat xavfsizligi hamda ortiqcha isrofgarchiliklarning oldini olish boʻyicha tajribalarini oʻrganish. 2025-yil noyabr Mablagʻ talab etilmaydi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermerlari kengashi 2. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini turlarga ajratgan holda saqlash tartibini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 2025-yil dekabr 4. Umumiy ovqatlanish korxonalarining atmosfera havosiga salbiy taʼsirini kamaytirishga talablarni belgilash. 1. Sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga umumiy ovqatlanish korxonalarining atmosfera havosiga salbiy taʼsirini kamaytirishga oid talablarni kiritish boʻyicha takliflar ishlab chiqish . 2025-yil noyabr Mablagʻ talab etilmaydi Sogʻlikni saqlash vazirligi, Ekologiya vazirligi 2. Sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarida umumiy ovqatlanish korxonalarining atmosfera havosiga salbiy taʼsirini kamaytirishga oid talablarni belgilash. 2026-yil 1-yanvar 5. Umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan oʻrnatiladigan ventilyatsiya va havo filtrlash qurilmalari uchun alohida talablarni belgilash. 1. Shaharsozlik normalari va qoidalariga umumiy ovqatlanish korxonalarida oʻrnatiladigan ventilyatsiya va havo filtrlash qurilmalari uchun alohida talablarni kiritish boʻyicha takliflar ishlab chiqish . 2025-yil noyabr Mablagʻ talab etilmaydi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 2. Shaharsozlik normalari va qoidalariga umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan oʻrnatiladigan ventilyatsiya va havo filtrlash qurilmalari uchun alohida talablarni kiritish. 2026-yil 1-yanvar 6. Umumiy ovqatlanish korxonalarida atmosfera havosini ifloslantiruvchi moddalar va hidlarni ushlab qoluvchi qurilmalarni oʻrnatish. 1. Umumiy ovqatlanish korxonalarida havo almashinuvini taʼminlash va atmosfera havosini ifloslantiruvchi moddalar toʻplanishining oldini olish maqsadida mexanik yoki tabiiy ventilyatsiya uskunalari oʻrnatilishini taʼminlash. 2. Umumiy ovqatlanish korxonalarida atmosfera havosini ifloslantiruvchi moddalar va hidlarni ushlab qolish uchun ventilyatsiya va dudburonlarda samaradorlik darajasi kamida 95 foizdan kam boʻlmagan chang-gaz tozalash qurilmalari oʻrnatilishini taʼminlash. 3. Oʻrnatilgan qurilmalarning texnik holatini monitoring qilib borish. 2026-yildan 1-iyuldan boshlab doimiy Xoʻjalik yurituvchi subyektlar mablagʻlari Ekologiya vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, xoʻjalik yurituvchi subyektlar 7. Umumiy ovqatlanish sohasidagi qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish. 1. Qonunchilik hujjatlarini xatlovdan oʻtkazish va xorijiy tajribani oʻrganish. 2026-yil yanvar Mablagʻ talab etilmaydi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil fevral 3. Loyihani manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2026-yil mart 4. Loyihani belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil aprel 8. “Dolzarb oziq-ovqat xavfsizligi davri”ni samarali tashkil etish. 1. Toʻylar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Kengashining va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Kengashining 2019-yil 14-sentabrdagi 2736-III/KQ-592-III-son qoʻshma qarori bilan tasdiqlangan Toʻylar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlarni oʻtkazishni tartibga solish toʻgʻrisidagi nizom talablari asosida oʻtkazilishini taʼminlash. 2. Aholi ehtiyojiga yetarli darajada va sifatli oziq-ovqat mahsulotlarini yetkazib berish hamda isrofgarchiliklarning oldini olish choralarini koʻrish. 3. Aholi orasida oʻrtacha kunlik ratsional ovqatlanish normativlari asosida toʻgʻri ovqatlanish boʻyicha tushuntirish tadbirlarini oʻtkazish. 4. Oziq-ovqat mahsulotlaridan hosil boʻlgan chiqindilar qayta ishlash korxonalariga topshirilishini taʼminlash. 2026 — 2030-yillar Mablagʻ talab etilmaydi Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ekologiya vazirligi, xoʻjalik yurituvchi subyektlar 9. Isteʼmol qilish muddati tugash arafasida boʻlgan mahsulotlar uchun chegirmalar joriy qilish. 1. Yirik savdo markazlari va oziq-ovqat doʻkonlariga kirish joylarida isteʼmol qilish muddati tugash arafasida boʻlgan mahsulotlar rastalarini tashkil etish. 2. Isteʼmol qilish muddati tugash arafasida boʻlgan mahsulotlar narxini har oʻn kunda pasaytirib borish. Doimiy Xoʻjalik yurituvchi subyektlar mablagʻlari Soliq qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, xoʻjalik yurituvchi subyektlar 10. Daladan savdo rastalarigacha yetkazib berish tizimining har bir bosqichida oziq-ovqat mahsulotlari yoʻqotishlarining oldini olish choralarini koʻrish. 1. Yetishtirilgan oziq-ovqat mahsulotlarini yigʻishtirib olish, saralash, yuklash, tashish, muzlatkichlarga joylashtirish jarayonlarini monitoring qilish. 2. Oziq-ovqat mahsulotlari, shu jumladan, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini qatʼiy nazorat qilish. 3. Fermer va dehqon xoʻjaliklari faoliyatida hosildorlikni oshirish, bozor tahlillarini oʻtkazish, kimyoviy vositalardan samarali foydalanish koʻnikmalarini shakllantirishga qaratilgan oʻquv seminarlarini tashkil etish. Doimiy Mablagʻ talab etilmaydi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ekologiya vazirligi, Oʻzbekiston fermerlari kengashi 4. Oziq-ovqat xom ashyosini, oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish boʻyicha sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini takomillashtirish. 2026-yil yanvar-fevral 11. Aholi oʻrtasida toʻgʻri ovqatlanish odatlarini shakllantirish, ortiqcha isrofgarchiliklarning oldini olish hamda meʼyoridan ortiq isteʼmolni targʻib qilishni cheklash yuzasidan ommaviy axborot vositalarida targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish. 1. Targʻibot guruhlarini tuzish. 2026-yil yanvar Mablagʻ talab etilmaydi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ekologiya vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Sport vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi 2. Reja-jadval ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil fevral 3. Mahallalarda uchrashuvlar, davra suhbatlari va seminar-treninglar tashkil etish. Reja-jadval asosida 12. Yosh avlodga oilaviy roʻzgʻor sharoitida resurslarni tejash, ulardan oqilona foydalanish va uy xoʻjaligini boshqarish asoslarini oʻrgatish. 1. Maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari hamda oliy taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilar, oʻquvchilar va talabalar uchun oʻrtacha kunlik ratsional ovqatlanish normativlari asosida toʻgʻri ovqatlanish boʻyicha tushuntirish tadbirlarini oʻtkazish . 2. Roʻzgʻor sharoitida resurslarni tejash, ulardan oqilona foydalanish va uy xoʻjaligini boshqarish boʻyicha qoʻshimcha koʻrgazmali oʻquv qurollari orqali treninglar oʻtkazish. Doimiy Mablagʻ talab etilmaydi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 16-sentabr,
589-son