📅 2025-yil 18-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 18-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 18 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 сентября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 September 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони ҳамда «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 апрелдаги ПҚ-136-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали қишлоқ хўжалиги субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фойдаланиш турига кўра — қишлоқ хўжалиги ерларига ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерларга ҳамда сув билан таъминланиш даражасига кўра — суғориладиган ерларга ва суғорилмайдиган ерларга бўлиниши;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйилиши, бунда мазкур ерлар ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига асосан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олиниши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришдан (қуришдан) олдин тегишли ахборот тизимлари орқали ариза берувчида ушбу участкасига ижара ҳуқуқининг мавжудлиги, давлат ер кадастри бўйича ер участкасининг жами майдони, шундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва улар таркибидаги суғориладиган ерлар майдони текширилади;
ички хўжалик ер тузиш лойиҳасида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни ер участкаси таркибидаги суғорилмайдиган ерларга жойлаштириш (қуриш) назарда тутилади;
енгил конструкцияли қурилмалар ва вақтинча қурилмалар жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан, капитал бино ва иншоот ҳисобланган қурилиш объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган қурилиш соҳасига оид маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш, объектларни қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни олишда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади;
объектлар жойлаштирилган (қурилган) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерлар алоҳида ер участкасига бўлинмайди, жойлаштирилган (қурилган) объектларни алоҳида сотишга рухсат этилмайди (ер участкасининг фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда унга бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни объект билан бирга бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижара бериш) ҳолатлари бундан мустасно);
чорвачилик йўналишларида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ 1 гектардан кўп бўлмаган, бироқ ижарага берилган жами ер майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал қурилиш объектларининг классификаторида назарда тутилган бошқа объектлар) жойлаштиришга рухсат этилади;
чорвачиликдан бошқа йўналишларда ижарага берилган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни (енгил конструкцияли иссиқхоналар ва музлаткичли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал қурилиш объектларининг классификаторида назарда тутилган бошқа объектлар) жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйиладиган ер майдони 20 сотихдан, бироқ ижарага берилган жами ер майдонининг бир фоизидан ошмаслиги керак;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйиладиган айни бир ер майдони бир марта белгиланади, келгусида ушбу объект турини ўзгартиришга хизмат кўрсатувчи ер майдонини оширмаслик шарти билан йўл қўйилади;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланган ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси давлат ер кадастрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ер участкасини қишлоқ хўжалиги еридан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ер сифатида ҳисобга олиш учун асос бўлади;
ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси қишлоқ хўжалиги еридан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерга ўзгартирилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкасининг ўзгарган қисми бўйича ер ижарачиси томонидан қопланади;
қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектлар жойлаштирилган (қурилган) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерлар ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилмайди, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар тоифасидаги ерлар сифатида ҳисобга олинмайди ва хусусийлаштирилмайди;
қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектлар жойлаштирилган (қурилган) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларга нисбатан ер солиғи миқдори 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган тартибда ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонига мувофиқ «E-auksion» савдо платформасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларида ғолиб бўлган ер ижарачилари ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ деҳқончилик йўналишида эркин фаолият юритади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ихтисослиги ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ аниқланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини белгилашда ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ва музлаткичли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ва Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал қурилиш объектларининг классификаторида назарда тутилган бошқа объектларни жойлаштириш бўйича ташаббус билан чиққан ер ижарачилари мурожаатлари бўйича маълумотларни тўплаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44 1 -моддасига мувофиқ хулосалар Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан умумлаштирилишини;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерларга ўзгартирилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қопланишини таъминласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда 2025 йил 31 декабрга қадар:
чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ва музлаткичли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалар ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ва бошқа рухсат этилган объектлар жойлаштирилган (қурилган) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерлар ҳамда ер фондининг бошқа тоифалари таркибидаги майдонларни хатловдан ўтказсин;
хатлов натижаларига кўра бундай турдаги ерларни қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олиш, заруратга кўра ер фонди тоифасини ўзгартириш масаласини ҳал қилиш, ер солиғи миқдорини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар сифатида белгилаш бўйича қарор қабул қилиш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига киритсин.
6. «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги:
икки ой муддатда давлат ер кадастрида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олинган ер участкалари ҳақидаги маълумотларни онлайн режимда алмашиш имкониятини яратсин;
космик ва аэросуратлар орқали ушбу ерлардан фойдаланишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши устидан доимий равишда назорат ўрнатилишини таъминласин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 сентябрдаги 594-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 5-бандда :
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4 1 -иловага мувофиқ»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 1-иловада :
а) «I. Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларининг классификатори» бўлимининг 1.0 — 1.10-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритиш. 1 Деҳқончилик Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланишга асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоғи. 1.1 Пахтачилик ва ғаллачилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда пахта ва бошоқли дон экинларини етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.1 Ғаллачилик ва сабзавотчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда бошоқли дон ва сабзавот экинларини етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.2 Шоличилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда шоли экинларини етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.3 Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.4 Сабзавотчилик ва полизчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда сабзавот ва полиз экинларини етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.5 Картошкачилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда картошка экинини етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.6 Мойли, донли, дуккакли ва озуқа экинлар етиштириш Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мойли, донли, дуккакли ва озуқа экинларини етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.7 Доривор, шифобахш экинлар ва гулчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда доривор, шифобахш, чой ва гулли экинлар етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.8 Боғдорчилик, сабзавотчилик ва полизчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мева, резавор мева ҳамда сабзавот ва полиз экинларини етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.9 Боғдорчилик ва узумчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мева, резавор мева ва узум етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.10 Боғдорчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мева ва резавор мева етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.11 Узумчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда узум етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.12 Кўчатчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мевали, резавор мевали, узум, тут ва бошқа кўп йиллик дарахтлар кўчатларини етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли иссиқхона ва омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.13 Каннабис етиштириш Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини (Cannabis Sativa L.) етиштириш бўйича хўжалик фаолиятини амалга ошириш , шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.14 Тамакичилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда саноат мақсадларида тамаки ўсимлигини етиштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.1.15 Чорвачилик Ч орва молларини боқиш, сақлаш ва кўпайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланишга асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тармоғи. 1.2 Қорамолчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда йирик шохли моллар учун озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш, яйлов ва пичанзорлардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, йирик шохли моллар маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.2.1 Қўй ва эчкичилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда майда шохли моллар учун озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш, яйлов ва пичанзорлардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, майда шохли моллар маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.2.2 Қоракўлчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда қоракўл қўйлари учун озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш, яйлов ва пичанзорлардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, қоракўлчилик маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.2.3 Отчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда отлар учун озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш, яйлов ва пичанзорлардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (отларни парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, от маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.2.4 Туячилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда туялар учун озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш, яйлов ва пичанзорлардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (туяларни парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, туя маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.2.5 Паррандачилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда парранда учун озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш, яйлов ва пичанзорлардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (паррандаларни парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, парранда маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.2.6 Қуёнчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда қуёнлар учун озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш, яйлов ва пичанзорлардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (қуёнларни парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, қуён маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.2.7 Ипакчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ипак қурти учун озуқа етиштириш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (ипак қуртини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, ипак қурти маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.3 Асаларичилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда асаларилар учун нектарга бой экинларни етиштириш, яйлов ва пичанзорлардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (асалариларни парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, асалари маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.4 Балиқчилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ҳовуз (кўл) ташкил этиш орқали балиқ етиштириш, урчитиш ва (ёки) боқиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли омборхоналар, балиқ маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш ва қадоқлаш жойлари, ҳовуз (кўл) ташкил этиш қурилмалари ва ҳовузлар, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.5 Мўйначилик Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда тутқунликда бўлган қимматли мўйнали ҳайвонлар учун озуқа экинларини етиштириш ва уларни урчитиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (қимматли мўйнали ҳайвонларни парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли омборхоналар, мўйна маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш, саралаш ва ишлаб чиқариш жойлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар) жойлаштириш (қуриш). 1.6 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, саралаш, дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда деҳқончилик ва чорвачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, саралаш, дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш ва музлаткичли омборхоналар билан боғлиқ қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштириш (қуриш) . 1.7 Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таъминлаш Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда машина-транспорт ва таъмирлаш станциялари, қишлоқ хўжалиги техникаси учун ангар, омбор, сув миноралари, сув ҳавзалари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари ва қишлоқ хўжалигини юритиш учун бошқа техник ускуналарни жойлаштириш (қуриш) . 1.8 Қишлоқ хўжалигининг илмий таъминоти Илмий ва селекция ишларини амалга ошириш, илмий нуқтаи назардан қимматли ўсимлик ва ҳайвонот дунёси намуналарини олиш учун қишлоқ хўжалигини юритиш; ўсимликлар генетик ресурслари коллекцияларини жойлаштириш. 1.9 Қишлоқ хўжалигида фойдаланишнинг бошқа турлари Қишлоқ хўжалигида фойдаланишнинг бошқа турлари, шу жумладан ташландиқ (бўз) ерлар, мелиоратив тармоқни (ирригация тармоғини) жойлаштириш (қуриш) . 1.10 » ;
б) «II. Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал қурилиш объектларининг классификатори» бўлимининг 1.0 — 1.10-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун мўлжалланган объектлар 1.0 Деҳқончилик маҳсулотлари учун омборхона, иссиқхона, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар 1.1 Иссиқхоналар ва иссиқхона хўжаликлари 1.1 .1 Навли экинлар ва уруғларни етиштириш ҳамда сотиш учун кўчатхоналар 1.1 .2 Чорвачилик йўналишида фойдаланиш учун мўлжалланган объектлар 1.2 Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини сақлаш ва кўпайтириш учун объектлар 1.2.1 Чорвачилик маҳсулотлари ва чорва озуқасини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш ва сақлаш объектлари 1.2.2 Ипак қурти боқиш, сақлаш ва ипак ишлаб чиқариш объектлари ва қурилмалари 1.3 Асаларичилик фермалари 1.4 Балиқчилик йўналишида фойдаланиш учун мўлжалланган объектлар 1.5 Балиқ етиштириш объектлари (сув етиштириш) ва ҳовуз (кўл)лар 1.5.1 Балиқ маҳсулотларини дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш ва сақлаш объектлари 1.5.2 Мўйначилик маҳсулотларини сақлаш, саралаш, дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш объектлари 1.6 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, саралаш, дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш объектлари 1.7 Деҳқончилик маҳсулотларини сақлаш, саралаш, дастлабки (бирламчи) қайта ишлаш объектлари ва музлаткичли омборхоналар 1.7.1 Чорвачилик ва балиқчилик эҳтиёжлари учун озуқа ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари 1.7.2 Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш йўналишида фойдаланиш учун мўлжалланган объектлар 1.8 Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш объектлари (қишлоқ хўжалиги техникасини тўхтатиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун ангарлар ва гаражлар, инвентарларни сақлаш) 1.8.1 Ёрдамчи омборхоналар (пестицидлар, ўғитлар ва бошқаларни сақлаш учун) 1.8.2 Сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлар ҳамда муқобил энергия иншоотлари 1.8.3 Лабораториялар, наслчилик станциялари объектлари, қишлоқ хўжалигининг намуналарини етиштириш, илмий таъминлаш учун мўлжалланган бошқа объектлар 1.9 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа объектлар 1.10 » .
3. Қуйидаги мазмундаги 4 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сон қарорига 4 1 -ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Мазкур Регламент Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритилган барча ер участкаларига нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Регламент қурилиш объектларини жойлаштириш (қуриш) назарда тутилмаган ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга нисбатан қўлланилмайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — капитал қурилиш объектлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, енгил конструкцияли қурилмалар ва вақтинча қурилмалар бўйича — унинг ҳудудий бошқармалари;
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси — қишлоқ хўжалиги корхонасининг ҳудудини ички хўжалик негизида белгилаб олиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштириш (қуриш) бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
капитал қурилиш объектлари — ер билан узвий боғлиқ бўлган ва уларнинг белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган бинолар, иншоотлар, шунингдек, қурилиши тугалланмаган объектлар;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури — ер участкаси ва унда жойлашган капитал қурилиш объектларида амалга ошириш мумкин бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фаолият тури;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиси (кейинги ўринларда — ариза берувчи) — ижара ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштириш (ишлаб чиқариш) билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар (фермер хўжалиги, агрокластер, деҳқон хўжалиги ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик фаолиятини юритувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари);
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерлар — ер фондининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари тоифасидаги суғорилмайдиган лалми, пичанзор ва яйлов ерлари ҳамда суғориш имконияти мавжуд бўлмаган, ташландиқ ҳолга келиб қолган (бўз) ва мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар, шунингдек, белгиланган тартибда суғориладиган ерлардан суғорилмайдиган ерлар таркибига ўтказилган ерлар;
қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар — иҳота дарахтзорлари, ички хўжалик йўллари, коммуникациялар, сув ҳавзалари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа бино ва иншоотлар эгаллаган ерлар.
3. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси қуйидаги талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:
ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибида суғорилмайдиган ерлар мавжуд бўлганда;
суғориладиган ерларга зарар етказмаган ҳолда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектга кириш (ўтиш) имконияти мавжуд бўлганда;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектнинг ирригация ва мелиорация иншоотларини ишчи ҳолатда сақлаш шароитига зарар етказмаганда.
4. Ер тузиш лойиҳасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектлар (чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли иссиқхона ва музлаткичли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал қурилиш объектларининг классификаторида назарда тутилган бошқа объектлар) дала четида ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган, бироқ чорвачилик йўналишида 1 гектардан, бошқа йўналишларда 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмида жойлаштирилиши мумкин.
5. Ваколатли орган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, дала шийпони, техника парки жойлаштириш (қуриш) бўйича ташаббус билан чиққан ер ижарачилари мурожаатлари бўйича маълумотларни тўплаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 44 1 -моддасига мувофиқ хулосалар Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан умумлаштирилишини таъминлайди.
Ушбу ҳолатда давлат хизматларини кўрсатиш ер участкасини суғориладиган қишлоқ хўжалиги еридан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўзгартириш масаласи ҳал этилгунга қадар тўхтатиб турилади.
6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш
7. Ариза берувчи ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини (кейинги ўринларда — ер тузиш лойиҳаси) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани тўлдирган ҳолда давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади.
8. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирма;
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (агар сўровнома ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ариза берувчи сўровномага зарур маълумотларни киритгандан сўнг, маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, ЭРИ, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
10. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда, сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида «E-ijara» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «E-ijara» АТ) орқали ижрочига юборилади, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда «E-ijara» АТ орқали ижрочига юборилади.
11. Сўровномани кўриб чиқиш учун қуйидаги миқдорда тўловлар ундирилади:
ер участкасининг майдони 1 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;
ер участкасининг майдони 1 гектардан 10 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;
ер участкасининг майдони 10 гектардан 100 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;
ер участкасининг майдони 100 гектардан ортиқ бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг олти баравари.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу бандда келтирилган тўловлар суммасининг 90 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
12. Ундирилган тўловлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг:
25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
63,75 фоизи — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг шахсий ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини кўрсатишни ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг:
25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
63,75 фоизи — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг шахсий ҳисобварағига.
13. Сўровномада нотўғри маълумотлар ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, ариза берувчи камчиликларни беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин.
Айнан битта ер участкаси (контур) бўйича сўровномани такроран кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
14. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар қайси босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга, бунда сўровнома кўрилмасдан қолдирилади ва ундирилган тўловлар қайтарилмайди.
15. Ижрочи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида:
сўровномада кўрсатилган ҳудуддаги ер майдонини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ тайёрланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ер участкасида ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан хулосани ваколатли органга юборади.
16. Ваколатли орган ижрочи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни беш иш куни ичида кўриб чиқиб, ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишга розилик бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани тасдиқлайди ҳамда ижрочига юборади.
Ваколатли орган заруратга кўра ҳужжатларни қўшимча ўрганиш мақсадида ижрочига қайтариши мумкин.
Ижрочи қўшимча ўрганишга қайтарилган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади ва кўриб чиқиш якуни бўйича маълумотни ваколатли органга юборади.
17. Қуйидагилар ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади:
ушбу Регламентнинг 3-бандида белгиланган талаблар бажарилмаганда;
давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўловлар ўз вақтида ёки тўлиқ амалга оширилмаганда;
ер участкасининг бир қисми илгари қишлоқ хўжалиги еридан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерга ўзгартирилганлиги аниқланганда.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш рад этилган ҳолларда давлат хизматлари кўрсатиш учун тўланган маблағлар қайтарилмайди.
18. Ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилган сўровномани муқаддам кўрсатилмаган бошқа сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
19. Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича хулоса расмийлаштирилган куннинг ўзида «E-ijara» АТда автоматик равишда ҳисобга олинади.
20. Ижрочи ваколатли органнинг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишга розилик бериш тўғрисидаги хулосаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади. Бунда:
ер участкасининг амалдаги ҳолати билан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги ўрганилади;
ер участкаси чегараси аниқланади ва ер турлари бўйича ҳисобот шакллантирилади;
ер участкаси контурлар кесимида хатловдан ўтказилади ва унинг электрон рақамли харитаси (масштаби 1:5 000 — 1:10 000) яратилади;
ер участкаси қишлоқ хўжалиги еридан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерга ўзгартирилган ҳолларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори ҳисобланади;
муҳандислик-коммуникация тармоқлари жойлашуви харитада акс эттирилади.
3-боб. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларини тасдиқлаш
21. Ижрочи бир иш куни ичида «E-ijara» АТ орқали ер тузиш лойиҳасини тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига (капитал қурилиш объектлари бўлганда) ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига (енгил конструкцияли қурилмалар ва вақтинча қурилмалар бўлганда) (кейинги ўринларда — ҳоким) қуйидаги ҳужжатлар билан бирга юборади.
а) ваколатли органнинг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун берган хулосаси;
б) ер майдонининг контурлар кесимидаги ер тоифаси ва турлари бўйича шакллантирилган ҳисобот (жадвал кўринишида);
в) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар чегараси туширилган электрон рақамли харита (масштаби 1:5 000 — 1:10 000);
г) ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектни жойлаштириш (қуриш) учун танланган ҳудуднинг электрон рақамли харитаси (масштаби 1:500 — 1:2 000) ҳамда ушбу ер майдонининг космик тасвири;
д) ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектни жойлаштириш (қуриш) учун танланган ҳудуддаги муҳандислик-коммуникация тармоқларининг жойлашув масофалари ва муҳофаза зоналари бўйича маълумот (жадвал кўринишида);
е) суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги еридан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерга ўтказилаётган ер участкаси қисмининг тарҳи ва майдони;
ж) ер участкаси қишлоқ хўжалиги еридан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерга ўзгартирилган ҳолларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори тўғрисидаги маълумот.
22. Ҳоким ер тузиш лойиҳаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида «E-qaror» тизимида ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни ижрочига юборади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ер қишлоқ хўжалиги еридан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерга ўзгартирилган қисмининг майдони ҳоким қарорида алоҳида кўрсатилади.
23. Ижрочи ҳокимнинг ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан:
бир иш куни ичида давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига ҳокимнинг ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини, ваколатли органнинг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича хулосасини, ер тузиш лойиҳасини ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдорини қоплаш бўйича тўловлар ҳужжатини (ҳисобланган ҳолларда) юборади;
икки иш куни ичида «E-ijara» АТ орқали ҳокимнинг ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини, ваколатли органнинг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича хулосасини ҳамда ер тузиш лойиҳасини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармасига юборади;
ариза берувчи томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори (ҳисобланган ҳолларда) тўлиқ қопланганидан кейин уч иш кунида тасдиқланган ер тузиш лойиҳасига асосан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектни жойлаштириш (қуриш) учун танланган ер майдонини ариза берувчига жойида кўрсатиб беради ва тарафлар томонидан имзоланадиган далолатномани расмийлаштиради.
24. Ер тузиш лойиҳаларига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун тўлиқ масъулият «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари (капитал қурилиш объектлари бўлганда) ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари (енгил конструкцияли қурилмалар ва вақтинча қурилмалар бўлганда) зиммасида бўлади.
4-боб. Ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштириш (қуриш) хусусиятлари
25. Ариза берувчи тасдиқланган ер тузиш лойиҳасида белгиланган ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектни жойлаштириш (қуриш) мақсадида қурилиш соҳасида рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига мувофиқ туман (шаҳар) қурилиш бўлимига белгиланган тартибда мурожаат қилади.
26. Қурилиш соҳасида рухсат берувчи ҳужжатларга асосан ер тузиш лойиҳасида белгиланган ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришда (қуришда) қуйидагиларга риоя қилиш талаб этилади:
энергетика ва коммуникация тармоқларига уланиш учун тегишли ваколатли ташкилотларга мурожаат қилиш;
қишлоқ хўжалиги ерларига, энг аввало суғориладиган ерларга зарар етказмаслик;
мавжуд ирригация ва мелиорация объектларига зарар етказмаслик, жумладан сувни муҳофаза қилиш зонаси талабларига риоя қилиш;
ёнғинга қарши, табиатни муҳофаза қилиш талаблари, экология, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш;
чегарадош (туташ) ер эгалари ва фойдаланувчилар, ижарачиларнинг ер майдони ва мулкига зарар етказмаслик;
муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларидан фойдаланишда ноқулайлик яратмаслик;
ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқига (сервитут) риоя қилиш ва чекламаслик.
5-боб. Якунловчи қоидалар
27. Давлат хизматлари марказлари ва филиаллар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
28. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
29. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
30. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиси (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан сўровномани тўлдирган ҳолда давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив хизматлар портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади. Ихтиёрий равишда 2-босқич Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП Келиб тушган сўровномани кўриб чиқиш учун «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — ижрочи)га юборади. Реал вақт режимида (автоматик равишда — ЯИДХП орқали) 3-босқич Ижрочи Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан хулосаларни тайёрлайди ҳамда хулосани сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган)га юборади. 15 иш куни ичида 4-босқич Ваколатли орган Е р тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан хулосаларни тасдиқлайди ва ижрочига юборади. 5 иш куни ичида 5-босқич Ижрочи 1. Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади. 2. «E-ijara» АТ орқали ер тузиш лойиҳасини тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига (кейинги ўринларда — ҳоким) юборади. 5 иш куни ичида 6-босқич Ҳоким «E-qaror» тизимида ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини қабул қилади ва уни ижрочига юборади. 5 иш куни ичида 7-босқич Ижрочи 1. Ариза берувчига ҳокимнинг ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини, ваколатли органнинг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича хулосасини ҳамда ер тузиш лойиҳасини давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади. 1 иш куни ичида 2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармасига ҳокимнинг ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисида қарорини, ваколатли органнинг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича хулосасини ва ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали юборади. 2 иш куни ичида 3. Ер тузиш лойиҳасига асосан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектни жойлаштириш (қуриш) учун танланган ер майдонини ариза берувчига жойида кўрсатиб беради ва тарафлар томонидан имзоланадиган далолатномани расмийлаштиради. Нобудгарчиликларнинг миқдори (ҳисобланган ҳолларда) тўлиқ қоплангандан сўнг 3 иш куни ичида 8-босқич Ариза берувчи Ер тузиш лойиҳасида белгиланган ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектни жойлаштириш (қуриш) мақсадида қурилиш соҳасида рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига мувофиқ туман (шаҳар) қурилиш бўлимига белгиланган тартибда мурожаат қилади. Ихтиёрий равишда
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини олиш бўйича
I. АРИЗА БЕРУВЧИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР Жисмоний шахснинг: Ф.И.О.: Паспорт ёки ID — карта маълумотлари (серияси ва рақами): ЖШШИР: Яшаш манзили: Телефон рақами: Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): Юридик шахснинг: Тўлиқ номи: Ташкилий-ҳуқуқий шакли: СТИР: Юридик манзили: Телефон рақами: Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. ЕР УЧАСТКАСИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР Кадастр рақами: Умумий ер майдони (га): Контур(лар) рақами: Жойлашган жойи (манзил): Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турининг номи: Жойлаштириш (қуриш) сўралаётган объекти номи: Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларини жойлаштириш (қуриш) мумкин бўлган ер майдони (га): III. СЎРОВНОМАГА ИЛОВАЛАР Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатнинг нусхаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестридан кўчирма Тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома (агар сўровнома ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилган бўлса)
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан ХУЛОСА Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи юридик шахснинг номи: СТИР: Фаолият тури ва йўналиши: Туман номи: Ҳудуд номи: Контур(лар) рақами: Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерлар тури ва майдони: Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектни жойлаштириш (қуриш) мумкин бўлган майдон (га): Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектни жойлаштиришга (қуришга) рухсат этилган ҳудуднинг координаталари (WGS 84 тизимида): Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турларининг классификатори бўйича қишлоқ хўжалигида фойдаланиш тури(лари) ва коди(лари): Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал қурилиш объектларининг классификаторига мувофиқ жойлаштиришга (қуришга) рухсат этилаётган объект(лар) тури(лари) ва коди(лари): Берилган сана: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 сентябрь,
594-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari unumdorligini oshirish, tarmoqqa investitsiyalar jalb qilish uchun qulay shart-sharoit yaratish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PF-18-son Farmoni hamda “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining eksport salohiyatini oshirish hamda qayta ishlash zanjirini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 8-apreldagi PQ-136-son qarori ijrosini taʼminlash hamda qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish orqali qishloq xoʻjaligi subyektlariga davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksiga muvofiq:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar foydalanish turiga koʻra — qishloq xoʻjaligi yerlariga va qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlarga hamda suv bilan taʼminlanish darajasiga koʻra — sugʻoriladigan yerlarga va sugʻorilmaydigan yerlarga boʻlinishi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasiga muvofiq yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishga (qurishga) yoʻl qoʻyilishi, bunda mazkur yerlar ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasiga asosan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar sifatida hisobga olinishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilab qoʻyilsinki:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishdan (qurishdan) oldin tegishli axborot tizimlari orqali ariza beruvchida ushbu uchastkasiga ijara huquqining mavjudligi, davlat yer kadastri boʻyicha yer uchastkasining jami maydoni, shundan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ular tarkibidagi sugʻoriladigan yerlar maydoni tekshiriladi;
ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasida yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni yer uchastkasi tarkibidagi sugʻorilmaydigan yerlarga joylashtirish (qurish) nazarda tutiladi;
yengil konstruksiyali qurilmalar va vaqtincha qurilmalar joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihalari tumanlar (shaharlar) hokimlari tomonidan, kapital bino va inshoot hisoblangan qurilish obyektlarini joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari tomonidan tasdiqlanadi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari tomonidan tasdiqlangan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasi Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan qurilish sohasiga oid maʼmuriy reglamentlarga muvofiq davlat xizmatlarini koʻrsatish, obyektlarni qurishga ruxsat beruvchi hujjatlarni olishda yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat sifatida qabul qilinadi;
obyektlar joylashtirilgan (qurilgan) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlar alohida yer uchastkasiga boʻlinmaydi, joylashtirilgan (qurilgan) obyektlarni alohida sotishga ruxsat etilmaydi (yer uchastkasining foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda unga boʻlgan huquq va majburiyatlarni obyekt bilan birga boshqa shaxsga oʻtkazish (qayta ijara berish) holatlari bundan mustasno);
chorvachilik yoʻnalishlarida ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasiga muvofiq 1 gektardan koʻp boʻlmagan, biroq ijaraga berilgan jami yer maydonining bir foizidan oshmagan qismida qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (chorva mollarini parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali muzlatkichli omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda Foydalanish maqsadlari boʻyicha kapital qurilish obyektlarining klassifikatorida nazarda tutilgan boshqa obyektlar) joylashtirishga ruxsat etiladi;
chorvachilikdan boshqa yoʻnalishlarda ijaraga berilgan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxonalar va muzlatkichli omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda Foydalanish maqsadlari boʻyicha kapital qurilish obyektlarining klassifikatorida nazarda tutilgan boshqa obyektlar) joylashtirishga (qurishga) yoʻl qoʻyiladigan yer maydoni 20 sotixdan, biroq ijaraga berilgan jami yer maydonining bir foizidan oshmasligi kerak;
yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishga (qurishga) yoʻl qoʻyiladigan ayni bir yer maydoni bir marta belgilanadi, kelgusida ushbu obyekt turini oʻzgartirishga xizmat koʻrsatuvchi yer maydonini oshirmaslik sharti bilan yoʻl qoʻyiladi;
tumanlar (shaharlar) hokimlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari tomonidan tasdiqlangan ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasi davlat yer kadastrida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yer uchastkasini qishloq xoʻjaligi yeridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yer sifatida hisobga olish uchun asos boʻladi;
ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi qishloq xoʻjaligi yeridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerga oʻzgartirilgan taqdirda, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni yer uchastkasining oʻzgargan qismi boʻyicha yer ijarachisi tomonidan qoplanadi;
qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlar joylashtirilgan (qurilgan) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlar yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazilmaydi, qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar toifasidagi yerlar sifatida hisobga olinmaydi va xususiylashtirilmaydi;
qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlar joylashtirilgan (qurilgan) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarga nisbatan yer soligʻi miqdori 2026-yil 1-yanvardan boshlab qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar uchun belgilangan tartibda hisoblanadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari unumdorligini oshirish, tarmoqqa investitsiyalar jalb qilish uchun qulay shart-sharoit yaratish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PF-18-son Farmoniga muvofiq “E-auksion” savdo platformasida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha elektron onlayn-auksion savdolarida gʻolib boʻlgan yer ijarachilari yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq dehqonchilik yoʻnalishida erkin faoliyat yuritadi;
fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalarining ixtisosligi yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq aniqlanadi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2026-yil uchun soliq siyosatining asosiy yoʻnalishlarini belgilashda ushbu qarorga asosan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga tegishli oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha taklif kiritsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻoriladigan yerlarda chorva mollarini parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali issiqxonalar va muzlatkichli omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki va Foydalanish maqsadlari boʻyicha kapital qurilish obyektlarining klassifikatorida nazarda tutilgan boshqa obyektlarni joylashtirish boʻyicha tashabbus bilan chiqqan yer ijarachilari murojaatlari boʻyicha maʼlumotlarni toʻplagan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 44 1 -moddasiga muvofiq xulosalar Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi tomonidan umumlashtirilishini;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻoriladigan yerlar qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlarga oʻzgartirilgan taqdirda, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni qoplanishini taʼminlasin.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda 2025-yil 31-dekabrga qadar:
chorva mollarini parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali issiqxonalar va muzlatkichli omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalar va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki va boshqa ruxsat etilgan obyektlar joylashtirilgan (qurilgan) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlar hamda yer fondining boshqa toifalari tarkibidagi maydonlarni xatlovdan oʻtkazsin;
xatlov natijalariga koʻra bunday turdagi yerlarni qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar sifatida hisobga olish, zaruratga koʻra yer fondi toifasini oʻzgartirish masalasini hal qilish, yer soligʻi miqdorini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar sifatida belgilash boʻyicha qaror qabul qilish uchun xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga kiritsin.
6. “Oʻzbekkosmos” agentligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi:
ikki oy muddatda davlat yer kadastrida qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar sifatida hisobga olingan yer uchastkalari haqidagi maʼlumotlarni onlayn rejimda almashish imkoniyatini yaratsin;
kosmik va aerosuratlar orqali ushbu yerlardan foydalanishda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilinishi ustidan doimiy ravishda nazorat oʻrnatilishini taʼminlasin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari va kapital qurilish obyektlarining yagona klassifikatorini amalga kiritish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi 614-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18 sentabrdagi 594-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari va kapital qurilish obyektlarining yagona klassifikatorini amalga kiritish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi 614-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 5-bandda :
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 4 1 -ilovaga muvofiq”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin.
2. 1-ilovada :
a) “I. Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlarining klassifikatori” boʻlimining 1.0 — 1.10-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Qishloq xoʻjaligida foydalanish Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda qishloq xoʻjaligi faoliyatini yuritish. 1 Dehqonchilik Qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish maqsadida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanishga asoslangan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi tarmogʻi. 1.1 Paxtachilik va gʻallachilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda paxta va boshoqli don ekinlarini yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.1 Gʻallachilik va sabzavotchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda boshoqli don va sabzavot ekinlarini yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.2 Sholichilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda sholi ekinlarini yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.3 Sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda sabzavot, poliz va kartoshka ekinlarini yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.4 Sabzavotchilik va polizchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda sabzavot va poliz ekinlarini yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.5 Kartoshkachilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda kartoshka ekinini yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.6 Moyli, donli, dukkakli va ozuqa ekinlar yetishtirish Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda moyli, donli, dukkakli va ozuqa ekinlarini yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.7 Dorivor, shifobaxsh ekinlar va gulchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda dorivor, shifobaxsh, choy va gulli ekinlar yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.8 Bogʻdorchilik, sabzavotchilik va polizchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda meva, rezavor meva hamda sabzavot va poliz ekinlarini yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.9 Bogʻdorchilik va uzumchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda meva, rezavor meva va uzum yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.10 Bogʻdorchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda meva va rezavor meva yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.11 Uzumchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda uzum yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.12 Koʻchatchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda mevali, rezavor mevali, uzum, tut va boshqa koʻp yillik daraxtlar koʻchatlarini yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali issiqxona va omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.13 Kannabis yetishtirish Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini (Cannabis Sativa L.) yetishtirish boʻyicha xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish , shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.14 Tamakichilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda sanoat maqsadlarida tamaki oʻsimligini yetishtirish, mahsulot ishlab chiqarish va tayyorlash bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.1.15 Chorvachilik Ch orva mollarini boqish, saqlash va koʻpaytirish hamda chorvachilik mahsulotlarini ishlab chiqarish maqsadida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanishga asoslangan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarish tarmogʻi. 1.2 Qoramolchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yirik shoxli mollar uchun ozuqa (yem-xashak) ekinlarini yetishtirish, yaylov va pichanzorlardan foydalanish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (chorva mollarini parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, yirik shoxli mollar mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.2.1 Qoʻy va echkichilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda mayda shoxli mollar uchun ozuqa (yem-xashak) ekinlarini yetishtirish, yaylov va pichanzorlardan foydalanish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (chorva mollarini parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, mayda shoxli mollar mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.2.2 Qorakoʻlchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda qorakoʻl qoʻylari uchun ozuqa (yem-xashak) ekinlarini yetishtirish, yaylov va pichanzorlardan foydalanish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (chorva mollarini parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, qorakoʻlchilik mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.2.3 Otchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda otlar uchun ozuqa (yem-xashak) ekinlarini yetishtirish, yaylov va pichanzorlardan foydalanish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (otlarni parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, ot mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.2.4 Tuyachilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda tuyalar uchun ozuqa (yem-xashak) ekinlarini yetishtirish, yaylov va pichanzorlardan foydalanish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (tuyalarni parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, tuya mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.2.5 Parrandachilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda parranda uchun ozuqa (yem-xashak) ekinlarini yetishtirish, yaylov va pichanzorlardan foydalanish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (parrandalarni parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, parranda mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.2.6 Quyonchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda quyonlar uchun ozuqa (yem-xashak) ekinlarini yetishtirish, yaylov va pichanzorlardan foydalanish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (quyonlarni parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, quyon mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.2.7 Ipakchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda ipak qurti uchun ozuqa yetishtirish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (ipak qurtini parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, ipak qurti mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.3 Asalarichilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda asalarilar uchun nektarga boy ekinlarni yetishtirish, yaylov va pichanzorlardan foydalanish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (asalarilarni parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, asalari mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.4 Baliqchilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda hovuz (koʻl) tashkil etish orqali baliq yetishtirish, urchitish va (yoki) boqish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali omborxonalar, baliq mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash va qadoqlash joylari, hovuz (koʻl) tashkil etish qurilmalari va hovuzlar, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.5 Moʻynachilik Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda tutqunlikda boʻlgan qimmatli moʻynali hayvonlar uchun ozuqa ekinlarini yetishtirish va ularni urchitish bilan bogʻliq xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (qimmatli moʻynali hayvonlarni parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali omborxonalar, moʻyna mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash, saralash va ishlab chiqarish joylari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar) joylashtirish (qurish). 1.6 Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash, saralash, dastlabki (birlamchi) qayta ishlash Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda dehqonchilik va chorvachilik, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash, saralash, dastlabki (birlamchi) qayta ishlash va muzlatkichli omborxonalar bilan bogʻliq qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni joylashtirish (qurish) . 1.7 Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini taʼminlash Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda mashina-transport va taʼmirlash stansiyalari, qishloq xoʻjaligi texnikasi uchun angar, ombor, suv minoralari, suv havzalari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari va qishloq xoʻjaligini yuritish uchun boshqa texnik uskunalarni joylashtirish (qurish) . 1.8 Qishloq xoʻjaligining ilmiy taʼminoti Ilmiy va seleksiya ishlarini amalga oshirish, ilmiy nuqtai nazardan qimmatli oʻsimlik va hayvonot dunyosi namunalarini olish uchun qishloq xoʻjaligini yuritish; oʻsimliklar genetik resurslari kolleksiyalarini joylashtirish. 1.9 Qishloq xoʻjaligida foydalanishning boshqa turlari Qishloq xoʻjaligida foydalanishning boshqa turlari, shu jumladan tashlandiq (boʻz) yerlar, meliorativ tarmoqni (irrigatsiya tarmogʻini) joylashtirish (qurish) . 1.10 ” ;
b) “II. Foydalanish maqsadlari boʻyicha kapital qurilish obyektlarining klassifikatori” boʻlimining 1.0 — 1.10-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Qishloq xoʻjaligida foydalanish uchun moʻljallangan obyektlar 1.0 Dehqonchilik mahsulotlari uchun omborxona, issiqxona, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar 1.1 Issiqxonalar va issiqxona xoʻjaliklari 1.1 .1 Navli ekinlar va urugʻlarni yetishtirish hamda sotish uchun koʻchatxonalar 1.1 .2 Chorvachilik yoʻnalishida foydalanish uchun moʻljallangan obyektlar 1.2 Qishloq xoʻjaligi hayvonlarini saqlash va koʻpaytirish uchun obyektlar 1.2.1 Chorvachilik mahsulotlari va chorva ozuqasini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash va saqlash obyektlari 1.2.2 Ipak qurti boqish, saqlash va ipak ishlab chiqarish obyektlari va qurilmalari 1.3 Asalarichilik fermalari 1.4 Baliqchilik yoʻnalishida foydalanish uchun moʻljallangan obyektlar 1.5 Baliq yetishtirish obyektlari (suv yetishtirish) va hovuz (koʻl)lar 1.5.1 Baliq mahsulotlarini dastlabki (birlamchi) qayta ishlash va saqlash obyektlari 1.5.2 Moʻynachilik mahsulotlarini saqlash, saralash, dastlabki (birlamchi) qayta ishlash obyektlari 1.6 Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash, saralash, dastlabki (birlamchi) qayta ishlash obyektlari 1.7 Dehqonchilik mahsulotlarini saqlash, saralash, dastlabki (birlamchi) qayta ishlash obyektlari va muzlatkichli omborxonalar 1.7.1 Chorvachilik va baliqchilik ehtiyojlari uchun ozuqa ishlab chiqarish va saqlash obyektlari 1.7.2 Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishida foydalanish uchun moʻljallangan obyektlar 1.8 Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini qoʻllab-quvvatlash obyektlari (qishloq xoʻjaligi texnikasini toʻxtatish va ularga xizmat koʻrsatish uchun angarlar va garajlar, inventarlarni saqlash) 1.8.1 Yordamchi omborxonalar (pestitsidlar, oʻgʻitlar va boshqalarni saqlash uchun) 1.8.2 Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlar hamda muqobil energiya inshootlari 1.8.3 Laboratoriyalar, naslchilik stansiyalari obyektlari, qishloq xoʻjaligining namunalarini yetishtirish, ilmiy taʼminlash uchun moʻljallangan boshqa obyektlar 1.9 Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan boshqa obyektlar 1.10 ” .
3. Quyidagi mazmundagi 4 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-sentabrdagi 614-son qaroriga 4 1 -ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihalarini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Mazkur Reglament Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestriga kiritilgan barcha yer uchastkalariga nisbatan tatbiq etiladi.
Ushbu Reglament qurilish obyektlarini joylashtirish (qurish) nazarda tutilmagan ichki xoʻjalik yer tuzish loyihalarini ishlab chiqish va tasdiqlashga nisbatan qoʻllanilmaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — kapital qurilish obyektlari boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, yengil konstruksiyali qurilmalar va vaqtincha qurilmalar boʻyicha — uning hududiy boshqarmalari;
ijrochi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari;
ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasi — qishloq xoʻjaligi korxonasining hududini ichki xoʻjalik negizida belgilab olish, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan qurilish obyektlarini joylashtirish (qurish) boʻyicha ishlab chiqilgan hujjatlar toʻplami;
kapital qurilish obyektlari — yer bilan uzviy bogʻliq boʻlgan va ularning belgilangan maqsadiga nomutanosib zarar yetkazmagan holda joyini oʻzgartirish mumkin boʻlmaydigan binolar, inshootlar, shuningdek, qurilishi tugallanmagan obyektlar;
yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turi — yer uchastkasi va unda joylashgan kapital qurilish obyektlarida amalga oshirish mumkin boʻlgan va qonunchilik hujjatlarida belgilangan faoliyat turi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar ijarachisi (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) — ijara huquqi asosida berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda mahsulot yetishtirish (ishlab chiqarish) bilan shugʻullanuvchi yuridik va jismoniy shaxslar (fermer xoʻjaligi, agroklaster, dehqon xoʻjaligi va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda xoʻjalik faoliyatini yurituvchi boshqa tadbirkorlik subyektlari);
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlar — yer fondining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlari toifasidagi sugʻorilmaydigan lalmi, pichanzor va yaylov yerlari hamda sugʻorish imkoniyati mavjud boʻlmagan, tashlandiq holga kelib qolgan (boʻz) va meliorativ qurilish holatidagi yerlar, shuningdek, belgilangan tartibda sugʻoriladigan yerlardan sugʻorilmaydigan yerlar tarkibiga oʻtkazilgan yerlar;
qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar — ihota daraxtzorlari, ichki xoʻjalik yoʻllari, kommunikatsiyalar, suv havzalari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan boshqa bino va inshootlar egallagan yerlar.
3. Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarini joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasi quyidagi talablarga muvofiq ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi:
ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar tarkibida sugʻorilmaydigan yerlar mavjud boʻlganda;
sugʻoriladigan yerlarga zarar yetkazmagan holda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektga kirish (oʻtish) imkoniyati mavjud boʻlganda;
yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektning irrigatsiya va melioratsiya inshootlarini ishchi holatda saqlash sharoitiga zarar yetkazmaganda.
4. Yer tuzish loyihasida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlar (chorva mollarini parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali issiqxona va muzlatkichli omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda Foydalanish maqsadlari boʻyicha kapital qurilish obyektlarining klassifikatorida nazarda tutilgan boshqa obyektlar) dala chetida ijaraga berilgan kontur maydonining bir foizidan oshmagan, biroq chorvachilik yoʻnalishida 1 gektardan, boshqa yoʻnalishlarda 20 sotixdan koʻp boʻlmagan qismida joylashtirilishi mumkin.
5. Vakolatli organ qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻoriladigan yerlarda yengil konstruksiyali muzlatkichli omborxonalar, saralash, qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, dala shiyponi, texnika parki joylashtirish (qurish) boʻyicha tashabbus bilan chiqqan yer ijarachilari murojaatlari boʻyicha maʼlumotlarni toʻplagan holda Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 44 1 -moddasiga muvofiq xulosalar Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi tomonidan umumlashtirilishini taʼminlaydi.
Ushbu holatda davlat xizmatlarini koʻrsatish yer uchastkasini sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yeridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻzgartirish masalasi hal etilgunga qadar toʻxtatib turiladi.
6. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarini joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha davlat xizmatlari ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
2-bob. Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarini joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish
7. Ariza beruvchi ixtiyoriy ravishda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini (keyingi oʻrinlarda — yer tuzish loyihasi) ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnomani toʻldirgan holda davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)da roʻyxatdan oʻtadi.
8. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat nusxasi va ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida davlat reyestridan koʻchirma;
belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (agar soʻrovnoma ariza beruvchining vakili tomonidan taqdim etilsa).
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
9. Ariza beruvchi soʻrovnomaga zarur maʼlumotlarni kiritgandan soʻng, maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzoni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, ERI, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
10. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda, soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida “E-ijara” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “E-ijara” AT) orqali ijrochiga yuboriladi, YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda “E-ijara” AT orqali ijrochiga yuboriladi.
11. Soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun quyidagi miqdorda toʻlovlar undiriladi:
yer uchastkasining maydoni 1 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari;
yer uchastkasining maydoni 1 gektardan 10 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari;
yer uchastkasining maydoni 10 gektardan 100 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari;
yer uchastkasining maydoni 100 gektardan ortiq boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining olti baravari.
YIDXP orqali murojaat qilinganda, ushbu bandda keltirilgan toʻlovlar summasining 90 foizi miqdorida toʻlov undiriladi.
12. Undirilgan toʻlovlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qilinganda:
18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlarning:
25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga;
11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
63,75 foizi — “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining shaxsiy hisobvaragʻiga;
b) YIDXP orqali murojaat qilinganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini koʻrsatishni rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlarning:
25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga;
11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
63,75 foizi — “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining shaxsiy hisobvaragʻiga.
13. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar yoki unga ilova qilingan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanganda, ariza beruvchi kamchiliklarni besh ish kuni ichida bartaraf etgan holda soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin.
Aynan bitta yer uchastkasi (kontur) boʻyicha soʻrovnomani takroran koʻrib chiqish uchun toʻlov undirilmaydi.
14. Ariza beruvchi davlat xizmatlari koʻrsatishning har qaysi bosqichida bosh tortish huquqiga ega, bunda soʻrovnoma koʻrilmasdan qoldiriladi va undirilgan toʻlovlar qaytarilmaydi.
15. Ijrochi soʻrovnoma kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh ish kuni ichida:
soʻrovnomada koʻrsatilgan hududdagi yer maydonini joyiga chiqqan holda oʻrganadi;
soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni hamda ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq tayyorlangan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yer uchastkasida yer tuzish loyihasini ishlab chiqish yuzasidan xulosani vakolatli organga yuboradi.
16. Vakolatli organ ijrochi tomonidan taqdim qilingan hujjatlarni besh ish kuni ichida koʻrib chiqib, yer tuzish loyihasini ishlab chiqishga rozilik berish yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi xulosani tasdiqlaydi hamda ijrochiga yuboradi.
Vakolatli organ zaruratga koʻra hujjatlarni qoʻshimcha oʻrganish maqsadida ijrochiga qaytarishi mumkin.
Ijrochi qoʻshimcha oʻrganishga qaytarilgan hujjatlarni uch ish kuni ichida koʻrib chiqadi va koʻrib chiqish yakuni boʻyicha maʼlumotni vakolatli organga yuboradi.
17. Quyidagilar yer tuzish loyihasini ishlab chiqishni rad etish uchun asos boʻladi:
ushbu Reglamentning 3-bandida belgilangan talablar bajarilmaganda;
davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlovlar oʻz vaqtida yoki toʻliq amalga oshirilmaganda;
yer uchastkasining bir qismi ilgari qishloq xoʻjaligi yeridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerga oʻzgartirilganligi aniqlanganda.
Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar bilan yer tuzish loyihasini ishlab chiqishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Yer tuzish loyihasini ishlab chiqish rad etilgan hollarda davlat xizmatlari koʻrsatish uchun toʻlangan mablagʻlar qaytarilmaydi.
18. Ariza beruvchi tomonidan takroran taqdim etilgan soʻrovnomani muqaddam koʻrsatilmagan boshqa sabablar bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
19. Yer tuzish loyihasini ishlab chiqish boʻyicha xulosa rasmiylashtirilgan kunning oʻzida “E-ijara” ATda avtomatik ravishda hisobga olinadi.
20. Ijrochi vakolatli organning yer tuzish loyihasini ishlab chiqishga rozilik berish toʻgʻrisidagi xulosasi kelib tushgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi. Bunda:
yer uchastkasining amaldagi holati bilan taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning oʻzaro muvofiqligi oʻrganiladi;
yer uchastkasi chegarasi aniqlanadi va yer turlari boʻyicha hisobot shakllantiriladi;
yer uchastkasi konturlar kesimida xatlovdan oʻtkaziladi va uning elektron raqamli xaritasi (masshtabi 1:5 000 — 1:10 000) yaratiladi;
yer uchastkasi qishloq xoʻjaligi yeridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerga oʻzgartirilgan hollarda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori hisoblanadi;
muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari joylashuvi xaritada aks ettiriladi.
3-bob. Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarini joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihalarini tasdiqlash
21. Ijrochi bir ish kuni ichida “E-ijara” AT orqali yer tuzish loyihasini tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlariga (kapital qurilish obyektlari boʻlganda) yoki tumanlar (shaharlar) hokimlariga (yengil konstruksiyali qurilmalar va vaqtincha qurilmalar boʻlganda) (keyingi oʻrinlarda — hokim) quyidagi hujjatlar bilan birga yuboradi.
a) vakolatli organning yer tuzish loyihasini ishlab chiqish uchun bergan xulosasi;
b) yer maydonining konturlar kesimidagi yer toifasi va turlari boʻyicha shakllantirilgan hisobot (jadval koʻrinishida);
v) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar chegarasi tushirilgan elektron raqamli xarita (masshtabi 1:5 000 — 1:10 000);
g) yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektni joylashtirish (qurish) uchun tanlangan hududning elektron raqamli xaritasi (masshtabi 1:500 — 1:2 000) hamda ushbu yer maydonining kosmik tasviri;
d) yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektni joylashtirish (qurish) uchun tanlangan hududdagi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarining joylashuv masofalari va muhofaza zonalari boʻyicha maʼlumot (jadval koʻrinishida);
e) sugʻorilmaydigan qishloq xoʻjaligi yeridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerga oʻtkazilayotgan yer uchastkasi qismining tarhi va maydoni;
j) yer uchastkasi qishloq xoʻjaligi yeridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerga oʻzgartirilgan hollarda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumot.
22. Hokim yer tuzish loyihasi kelib tushgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida “E-qaror” tizimida yer tuzish loyihasini tasdiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va uni ijrochiga yuboradi.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yer qishloq xoʻjaligi yeridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerga oʻzgartirilgan qismining maydoni hokim qarorida alohida koʻrsatiladi.
23. Ijrochi hokimning yer tuzish loyihasini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorini olgan kundan eʼtiboran:
bir ish kuni ichida davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga hokimning yer tuzish loyihasini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorini, vakolatli organning yer tuzish loyihasini ishlab chiqish boʻyicha xulosasini, yer tuzish loyihasini hamda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdorini qoplash boʻyicha toʻlovlar hujjatini (hisoblangan hollarda) yuboradi;
ikki ish kuni ichida “E-ijara” AT orqali hokimning yer tuzish loyihasini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorini, vakolatli organning yer tuzish loyihasini ishlab chiqish boʻyicha xulosasini hamda yer tuzish loyihasini Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmasiga yuboradi;
ariza beruvchi tomonidan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori (hisoblangan hollarda) toʻliq qoplanganidan keyin uch ish kunida tasdiqlangan yer tuzish loyihasiga asosan yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektni joylashtirish (qurish) uchun tanlangan yer maydonini ariza beruvchiga joyida koʻrsatib beradi va taraflar tomonidan imzolanadigan dalolatnomani rasmiylashtiradi.
24. Yer tuzish loyihalariga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun toʻliq masʼuliyat “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari hamda tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari (kapital qurilish obyektlari boʻlganda) yoki tumanlar (shaharlar) hokimlari (yengil konstruksiyali qurilmalar va vaqtincha qurilmalar boʻlganda) zimmasida boʻladi.
4-bob. Yer tuzish loyihasiga muvofiq yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirish (qurish) xususiyatlari
25. Ariza beruvchi tasdiqlangan yer tuzish loyihasida belgilangan yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektni joylashtirish (qurish) maqsadida qurilish sohasida ruxsat beruvchi hujjatlarni olish uchun Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qaroriga muvofiq tuman (shahar) qurilish boʻlimiga belgilangan tartibda murojaat qiladi.
26. Qurilish sohasida ruxsat beruvchi hujjatlarga asosan yer tuzish loyihasida belgilangan yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishda (qurishda) quyidagilarga rioya qilish talab etiladi:
energetika va kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish uchun tegishli vakolatli tashkilotlarga murojaat qilish;
qishloq xoʻjaligi yerlariga, eng avvalo sugʻoriladigan yerlarga zarar yetkazmaslik;
mavjud irrigatsiya va melioratsiya obyektlariga zarar yetkazmaslik, jumladan suvni muhofaza qilish zonasi talablariga rioya qilish;
yongʻinga qarshi, tabiatni muhofaza qilish talablari, ekologiya, sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlariga rioya qilish;
chegaradosh (tutash) yer egalari va foydalanuvchilar, ijarachilarning yer maydoni va mulkiga zarar yetkazmaslik;
muhandislik-kommunikatsiya infratuzilma obyektlaridan foydalanishda noqulaylik yaratmaslik;
oʻzganing yer uchastkasidan cheklangan tarzda foydalanish huquqiga (servitut) rioya qilish va cheklamaslik.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Davlat xizmatlari markazlari va filiallar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
28. Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari davlat organlari va boshqa tashkilotlarning ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha faoliyatini, shu jumladan YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.
29. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
30. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar ijarachisi (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish uchun davlat xizmatlari koʻrsatish yuzasidan soʻrovnomani toʻldirgan holda davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv xizmatlar portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)da roʻyxatdan oʻtadi. Ixtiyoriy ravishda 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP Kelib tushgan soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti (keyingi oʻrinlarda — ijrochi)ga yuboradi. Real vaqt rejimida (avtomatik ravishda — YIDXP orqali) 3-bosqich Ijrochi Yer tuzish loyihasini ishlab chiqish yuzasidan xulosalarni tayyorlaydi hamda xulosani soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlar bilan birga Qishloq xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ)ga yuboradi. 15 ish kuni ichida 4-bosqich Vakolatli organ E r tuzish loyihasini ishlab chiqish yuzasidan xulosalarni tasdiqlaydi va ijrochiga yuboradi. 5 ish kuni ichida 5-bosqich Ijrochi 1. Yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi. 2. “E-ijara” AT orqali yer tuzish loyihasini tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari yoki tumanlar (shaharlar) hokimlariga (keyingi oʻrinlarda — hokim) yuboradi. 5 ish kuni ichida 6-bosqich Hokim “E-qaror” tizimida yer tuzish loyihasini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorini qabul qiladi va uni ijrochiga yuboradi. 5 ish kuni ichida 7-bosqich Ijrochi 1. Ariza beruvchiga hokimning yer tuzish loyihasini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorini, vakolatli organning yer tuzish loyihasini ishlab chiqish boʻyicha xulosasini hamda yer tuzish loyihasini davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali yuboradi. 1 ish kuni ichida 2. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmasiga hokimning yer tuzish loyihasini tasdiqlash toʻgʻrisida qarorini, vakolatli organning yer tuzish loyihasini ishlab chiqish boʻyicha xulosasini va yer tuzish loyihasini “E-ijara” AT orqali yuboradi. 2 ish kuni ichida 3. Yer tuzish loyihasiga asosan yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektni joylashtirish (qurish) uchun tanlangan yer maydonini ariza beruvchiga joyida koʻrsatib beradi va taraflar tomonidan imzolanadigan dalolatnomani rasmiylashtiradi. Nobudgarchiliklarning miqdori (hisoblangan hollarda) toʻliq qoplangandan soʻng 3 ish kuni ichida 8-bosqich Ariza beruvchi Yer tuzish loyihasida belgilangan yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektni joylashtirish (qurish) maqsadida qurilish sohasida ruxsat beruvchi hujjatlarni olish uchun Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qaroriga muvofiq tuman (shahar) qurilish boʻlimiga belgilangan tartibda murojaat qiladi. Ixtiyoriy ravishda
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini olish boʻyicha
I. ARIZA BERUVCHI HAQIDA MAʼLUMOTLAR Jismoniy shaxsning: F.I.O.: Pasport yoki ID — karta maʼlumotlari (seriyasi va raqami): JSHSHIR: Yashash manzili: Telefon raqami: Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): Yuridik shaxsning: Toʻliq nomi: Tashkiliy-huquqiy shakli: STIR: Yuridik manzili: Telefon raqami: Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. YER UCHASTKASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR Kadastr raqami: Umumiy yer maydoni (ga): Kontur(lar) raqami: Joylashgan joyi (manzil): Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanish turining nomi: Joylashtirish (qurish) soʻralayotgan obyekti nomi: Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarini joylashtirish (qurish) mumkin boʻlgan yer maydoni (ga): III. SOʻROVNOMAGA ILOVALAR Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan huquqni belgilovchi hujjatning nusxasi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini ijaraga olish huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi davlat reyestridan koʻchirma Tegishli tarzda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (agar soʻrovnoma ariza beruvchining vakili tomonidan taqdim etilgan boʻlsa)
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
QISHLOQ XOʻJALIGI VAZIRLIGI Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish yuzasidan XULOSA Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanuvchi yuridik shaxsning nomi: STIR: Faoliyat turi va yoʻnalishi: Tuman nomi: Hudud nomi: Kontur(lar) raqami: Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlar turi va maydoni: Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektni joylashtirish (qurish) mumkin boʻlgan maydon (ga): Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektni joylashtirishga (qurishga) ruxsat etilgan hududning koordinatalari (WGS 84 tizimida): Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanish turlarining klassifikatori boʻyicha qishloq xoʻjaligida foydalanish turi(lari) va kodi(lari): Foydalanish maqsadlari boʻyicha kapital qurilish obyektlarining klassifikatoriga muvofiq joylashtirishga (qurishga) ruxsat etilayotgan obyekt(lar) turi(lari) va kodi(lari): Berilgan sana: Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 18-sentabr,
594-son