UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 15-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 15 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 августа 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 August 2025 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) « Ягона счётлар режаси »га иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 15 августдаги 279-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. Қуйидаги мазмундаги 70 1 — 70 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«70 1 . 102 420 «Давлат муассасалари маблағлари» субсчётининг дебетида давлат муассасаларига пул маблағларининг келиб тушиши ва субсчётнинг кредитида пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

70 2 . 102 421 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари» субсчётида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар, тушумлар ва ушбу субсчётлардан амалга ошириладиган харажатлар ҳисоби юритилади.

70 3 . 102 422 «Бошқа жамғармалар маблағлари» субсчётида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет ташкилотларининг бошқа жамғармалари бўйича даромадлар, тушумлар ва ушбу субсчётдан амалга ошириладиган харажатлар ҳисоби юритилади.».

2. 88-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бюджет ташкилотлари томонидан нақд пул маблағлари олиш учун транзит ҳисобварақларига маблағлар ўтказилганда, 111 100 «Бюджет ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар» ва 111 300 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар» субсчётлари дебетланади ва тегишли пул маблағларини акс эттирувчи счётларнинг субсчётлари кредитланади.».

3. 90-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«90. 111 500 «Ҳисоб-китоб клиринг палатасига ўтказилган ва ташқи ҳисоб-китоблар бўйича мақсадли маблағлар» субчётида бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат харидлари бўйича Ҳисоб-китоб клиринг палатасининг транзит счётларига тўловлари ва ташқи ҳисоб-китоблар бўйича мақсадли маблағлари ҳисоби юритилади.»;

иккинчи ва учинчи хатбошилар «ўтказилган» деган сўздан кейин «ва ташқи ҳисоб-китоблар бўйича мақсадли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4. 133 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«133 1 . 166 000 «Товарлар» субсчётида бошқа ташкилотларга марказлашган тартибда берилиши учун мўлжалланган, ташкилот фаолиятида фойдаланиши назарда тутилмаган товар-моддий қийматликлар ҳисобга олинади.».

5. Қуйидаги мазмундаги 133 2 -банд билан тўлдирилсин:

«133 2 . 170 000 «Товар-моддий захираларга харажатлар» субсчётида товар-моддий захираларни харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.

Ушбу субсчётнинг дебетида товар-моддий захираларнинг қиймати акс эттирилади ва 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» ёки 341 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» счётларининг тегишли субсчётлари кредитланади.

Товар-моддий захираларни харид қилишнинг ҳақиқий қиймати бўйича 170 000 «Товар-моддий захираларга харажатлар» субсчёти кредитланади ва товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади.».

6. Қуйидаги мазмундаги 275 1 -банд билан тўлдирилсин:

«275 1 . 504 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан молиялаштириш» субсчётида давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалардан молиялаштирилган маблағлар, шунингдек ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда ғазначиликда очилган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилган тўловлар суммаси ҳисобга олинади.».

7. Қуйидаги мазмундаги 299 1 -банд билан тўлдирилсин:

«299 1 . 760 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётида давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобга олинади. Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 760 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи субсчётлар кредитланади.».

8. Қуйидаги мазмундаги 317 1 -банд билан тўлдирилсин:

«317 1 . 987 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари бўйича молиявий натижа» субсчётида давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 760 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Харажатларнинг аналитик ҳисобида ҳар бир харажат тури ва моддалари бўйича алоҳида ўтказма берилади.

Субсчёт кредитида йил мобайнида бюджетдан молиялаштирилган маблағларнинг (амалга оширилган тўловларни) ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда 504 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан молиялаштириш» субсчёти дебетланади.

Ҳар молия йилининг охирида жорий йил молиявий натижалари 987 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича молиявий натижа» субсчётига ўтказилгандан сўнг 504 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан молиялаштириш» ва 760 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётларида қолдиқ қолмайди.».

9. 1-иловада :

1) сарлавҳа қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Счётлар режаси Счётлар номи Қўлланиш соҳаси Счёт тури Бўлим Кичик бўлим ҒБ* БТМЖ** » ;

2) 102 419-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 102 420 — 102 422-қаторлар билан тўлдирилсин:

« 102 420 Давлат муассасалари маблағлари + 102 421 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари + + 102 422 Бошқа жамғармалар маблағлари + + » ;

3) 103 000-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 103 000 Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бошқа ҳисобрақамлардаги маблағлари + + А » ;

4) 103 200-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 103 200 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг бошқа ҳисобрақамлардаги маблағлари + + »;

5) 105 100 ва 105 200-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 105 100 Давлат бюджетининг хорижий валютадаги маблағлари + + 105 200 Давлат мақсадли жамғармаларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг хорижий валютадаги маблағлари + + » ;

6) 105 300-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 105 900-қатор билан тўлдирилсин:

« 105 900 Бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютадаги аниқланмаган маблағлари + » ;

7) 106 000-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 106 000 Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бошқа ҳисобрақамлардаги хорижий валютадаги маблағлари + + А » ;

8) 106 200-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 106 200 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бошқа ҳисобрақамлардаги хорижий валютадаги маблағлари + + » ;

9) 108 000-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 108 000 Ҳисоб-китоб клиринг палатаси ва ташқи ҳисоб-китоблар бўйича мақсадли маблағлар + А » ;

10) 111 200-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 111 200 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + » ;

11) 111 310-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 111 313-қатор билан тўлдирилсин:

« 111 313 Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар, шунингдек Давлат тиббий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + » ;

12) 111 500-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 111 500 Ҳисоб-китоб клиринг палатасига ўтказилган ва ташқи ҳисоб-китоблар бўйича мақсадли маблағлар + + » ;

13) 122 000 — 123 200-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 122 000 Берилган қисқа муддатли кредитлар + + 122 100 Берилган қисқа муддатли ички кредитлар + + 122 110 Номолиявий давлат ташкилотларига берилган қисқа муддатли ички кредитлар + + 122 120 Нодавлат нотижорат ташкилотларга берилган қисқа муддатли ички кредитлар + + 122 130 Молиявий ташкилотларга берилган қисқа муддатли ички кредитлар + + 122 190 Бошқа берилган қисқа муддатли ички кредитлар + + 122 200 Берилган қисқа муддатли ташқи кредитлар + + 123 000 Олинган қисқа муддатли қимматли қоғозлар (акциялар бундан мустасно) + + 123 100 Олинган қисқа муддатли ички қимматли қоғозлар (акциялар бундан мустасно) + + 123 200 Олинган қисқа муддатли ташқи қимматли қоғозлар (акциялар бундан мустасно) + + » ;

14) 131 000-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 131 000 Берилган қисқа муддатли ссудалар + + » ;

15) 131 200-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 131 200 Давлат мақсадли жамғармаларидан мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга берилган қисқа муддатли ссудалар + + »;

16) 165 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 166 000-қатор билан тўлдирилсин:

« 166 000 Товарлар + »;

17) 212 000 — 215 000-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 212 000 Берилган ўрта ва узоқ муддатли кредитлар + + 212 100 Берилган ўрта ва узоқ муддатли ички кредитлар + + 212 110 Номолиявий давлат ташкилотларига берилган ўрта ва узоқ муддатли ички кредитлар + + 212 120 Нодавлат нотижорат ташкилотларга берилган ўрта ва узоқ муддатли ички кредитлар + + 212 130 Молиявий ташкилотларга берилган ўрта ва узоқ муддатли ички кредитлар + + 212 190 Бошқа берилган ўрта ва узоқ муддатли ички кредитлар + + 212 200 Берилган ўрта ва узоқ муддатли ташқи кредитлар + + 213 000 Акция ва капитал + + 213 100 Ички акция ва капитал + + 213 200 Ташқи акция ва капитал + + 214 000 Олинган ўрта ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар (акциялар бундан мустасно) + + 214 100 Олинган ўрта ва узоқ муддатли ички қимматли қоғозлар (акциялар бундан мустасно) + + 214 200 Олинган ўрта ва узоқ муддатли ташқи қимматли қоғозлар (акциялар бундан мустасно) + + 215 000 Берилган узоқ муддатли ссудалар + + » ;

18) 215 200-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 215 200 Давлат мақсадли жамғармаларидан мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга берилган узоқ муддатли ссудалар + + » ;

19) 241 322-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 241 330 — 241 339-қаторлар билан тўлдирилсин:

« 241 330 Кутубхона фондига капитал қуйилмалар + 241 331 Дарсликлар фонди + 241 332 Бадиий китоблар фонди + 241 339 Бошқа турдаги кутубхона фонди + » ;

20) 301 302-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 301 303 ва 301 304-қаторлар билан тўлдирилсин:

« 301 303 Резидент-юридик шахсларга бериладиган (очиладиган) бюджет ссудалари мажбуриятлари + 301 304 Ҳисоб-китоблар марказида чет эл валютасидаги маблағлари бўйича мажбуриятлари + » ;

21) 321 200-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 321 200 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга Давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан олинган қисқа муддатли ссудалар + + » ;

22) 333 000-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 333 000 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг харажатлари бўйича мажбуриятлар + + » ;

23) 413 130 — 413 200-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 413 130 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига бюджет маблағлари ҳисобидан олинган узоқ муддатли ссудалар + + 413 200 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига Давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан олинган узоқ муддатли ссудалар + + »;

24) 503 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 504 000-қатор билан тўлдирилсин:

« 504 000 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан молиялаштириш + »;

25) 510 000-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 510 000 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг ҳисобланган даромадлари + + »;

26) 750 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 760 000-қатор билан тўлдирилсин:

« 760 000 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар + » ;

27) 920 000 — 922 000-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 920 000 Курс фарқи бўйича фойда ёки зарарлар + + Т 921 100 Курс фарқидан фойда + + 922 200 Курс фарқидан зарар + + » ;

28) 986 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 987 000-қатор билан тўлдирилсин:

« 987 000 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари бўйича молиявий натижа + » ;

29) Изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Вазир Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 15 август,

279-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2025 й., 10/25/3078-6/0856-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (2-sonli BHS) “Yagona schyotlar rejasi”ga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2018-yil 10-sentabrdagi 125-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3078, 2018-yil 20-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.10.2018-y., 10/18/3078/2073-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (2-sonli BHS) “ Yagona schyotlar rejasi ”ga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2025-yil 15-avgustdagi 279-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (2-sonli BHS) “Yagona schyotlar rejasi”ga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. Quyidagi mazmundagi 70 1 — 70 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“70 1 . 102 420 “Davlat muassasalari mablagʻlari” subschyotining debetida davlat muassasalariga pul mablagʻlarining kelib tushishi va subschyotning kreditida pul mablagʻlarining hisobdan chiqarilishi aks ettiriladi.

70 2 . 102 421 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari” subschyotida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalar boʻyicha daromadlar, tushumlar va ushbu subschyotlardan amalga oshiriladigan xarajatlar hisobi yuritiladi.

70 3 . 102 422 “Boshqa jamgʻarmalar mablagʻlari” subschyotida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda budjet tashkilotlarining boshqa jamgʻarmalari boʻyicha daromadlar, tushumlar va ushbu subschyotdan amalga oshiriladigan xarajatlar hisobi yuritiladi.”.

2. 88-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Budjet tashkilotlari tomonidan naqd pul mablagʻlari olish uchun tranzit hisobvaraqlariga mablagʻlar oʻtkazilganda, 111 100 “Budjet hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar” va 111 300 “Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar” subschyotlari debetlanadi va tegishli pul mablagʻlarini aks ettiruvchi schyotlarning subschyotlari kreditlanadi.”.

3. 90-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“90. 111 500 “Hisob-kitob kliring palatasiga oʻtkazilgan va tashqi hisob-kitoblar boʻyicha maqsadli mablagʻlar” subchyotida budjet tashkilotlarining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan davlat xaridlari boʻyicha Hisob-kitob kliring palatasining tranzit schyotlariga toʻlovlari va tashqi hisob-kitoblar boʻyicha maqsadli mablagʻlari hisobi yuritiladi.”;

ikkinchi va uchinchi xatboshilar “oʻtkazilgan” degan soʻzdan keyin “va tashqi hisob-kitoblar boʻyicha maqsadli” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

4. 133 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“133 1 . 166 000 “Tovarlar” subschyotida boshqa tashkilotlarga markazlashgan tartibda berilishi uchun moʻljallangan, tashkilot faoliyatida foydalanishi nazarda tutilmagan tovar-moddiy qiymatliklar hisobga olinadi.”.

5. Quyidagi mazmundagi 133 2 -band bilan toʻldirilsin:

“133 2 . 170 000 “Tovar-moddiy zaxiralarga xarajatlar” subschyotida tovar-moddiy zaxiralarni xarid qilish va yetkazib berish bilan bogʻliq barcha xarajatlar hisobga olinadi.

Ushbu subschyotning debetida tovar-moddiy zaxiralarning qiymati aks ettiriladi va 421 100 “Budjet tashkilotlarining mahsulot yetkazib beruvchilar va pudratchilar bilan hisob-kitoblar boʻyicha uzoq muddatli kreditor qarzlari” yoki 341 900 “Budjet tashkilotlarining boshqa turdagi hisob-kitoblardan kreditor qarzlari” schyotlarining tegishli subschyotlari kreditlanadi.

Tovar-moddiy zaxiralarni xarid qilishning haqiqiy qiymati boʻyicha 170 000 “Tovar-moddiy zaxiralarga xarajatlar” subschyoti kreditlanadi va tovar-moddiy zaxiralarni hisobga oluvchi subschyotlar debetlanadi.”.

6. Quyidagi mazmundagi 275 1 -band bilan toʻldirilsin:

“275 1 . 504 000 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlaridan moliyalashtirish” subschyotida davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalardan moliyalashtirilgan mablagʻlar, shuningdek gʻazna ijrosiga oʻtilgan tashkilotlarda gʻaznachilikda ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari orqali amalga oshirilgan toʻlovlar summasi hisobga olinadi.”.

7. Quyidagi mazmundagi 299 1 -band bilan toʻldirilsin:

“299 1 . 760 000 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar” subschyotida davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar hisobga olinadi. Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar yil davomida 760 000 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar” subschyotining debetida aks ettirilib boriladi, bunda hisob-kitoblar va boshqalarni hisobga oluvchi subschyotlar kreditlanadi.”.

8. Quyidagi mazmundagi 317 1 -band bilan toʻldirilsin:

“317 1 . 987 000 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari boʻyicha moliyaviy natija” subschyotida davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari boʻyicha moliyaviy natijalari aks ettiriladi. Ushbu subschyotning debetida yil oxirida hisobdan chiqarilgan mablagʻlar boʻyicha amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar aks ettiriladi, bunda 760 000 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar” subschyoti kreditlanadi. Xarajatlarning analitik hisobida har bir xarajat turi va moddalari boʻyicha alohida oʻtkazma beriladi.

Subschyot kreditida yil mobaynida budjetdan moliyalashtirilgan mablagʻlarning (amalga oshirilgan toʻlovlarni) hisobdan chiqarilishi aks ettiriladi, bunda 504 000 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlaridan moliyalashtirish” subschyoti debetlanadi.

Har moliya yilining oxirida joriy yil moliyaviy natijalari 987 000 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha moliyaviy natija” subschyotiga oʻtkazilgandan soʻng 504 000 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlaridan moliyalashtirish” va 760 000 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar” subschyotlarida qoldiq qolmaydi.”.

9. 1-ilovada :

1) sarlavha quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Schyotlar rejasi Schyotlar nomi Qoʻllanish sohasi Schyot turi Boʻlim Kichik boʻlim GʻB* BTMJ** ” ;

2) 102 419-qatordan keyin quyidagi mazmundagi 102 420 — 102 422-qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 102 420 Davlat muassasalari mablagʻlari + 102 421 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari + + 102 422 Boshqa jamgʻarmalar mablagʻlari + + ” ;

3) 103 000-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 103 000 Davlat budjeti, davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning boshqa hisobraqamlardagi mablagʻlari + + A ” ;

4) 103 200-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 103 200 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarining boshqa hisobraqamlardagi mablagʻlari + + ”;

5) 105 100 va 105 200-qatorlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 105 100 Davlat budjetining xorijiy valyutadagi mablagʻlari + + 105 200 Davlat maqsadli jamgʻarmalarining va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning xorijiy valyutadagi mablagʻlari + + ” ;

6) 105 300-qatordan keyin quyidagi mazmundagi 105 900-qator bilan toʻldirilsin:

“ 105 900 Budjet tizimi budjetlarining xorijiy valyutadagi aniqlanmagan mablagʻlari + ” ;

7) 106 000-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 106 000 Davlat budjeti, davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning boshqa hisobraqamlardagi xorijiy valyutadagi mablagʻlari + + A ” ;

8) 106 200-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 106 200 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning boshqa hisobraqamlardagi xorijiy valyutadagi mablagʻlari + + ” ;

9) 108 000-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 108 000 Hisob-kitob kliring palatasi va tashqi hisob-kitoblar boʻyicha maqsadli mablagʻlar + A ” ;

10) 111 200-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 111 200 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + ” ;

11) 111 310-qatordan keyin quyidagi mazmundagi 111 313-qator bilan toʻldirilsin:

“ 111 313 Turgʻun davolash-profilaktika muassasalarida davolanayotgan bemorlardan ovqatlanish uchun undiriladigan toʻlovlar, shuningdek Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + ” ;

12) 111 500-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 111 500 Hisob-kitob kliring palatasiga oʻtkazilgan va tashqi hisob-kitoblar boʻyicha maqsadli mablagʻlar + + ” ;

13) 122 000 — 123 200-qatorlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 122 000 Berilgan qisqa muddatli kreditlar + + 122 100 Berilgan qisqa muddatli ichki kreditlar + + 122 110 Nomoliyaviy davlat tashkilotlariga berilgan qisqa muddatli ichki kreditlar + + 122 120 Nodavlat notijorat tashkilotlarga berilgan qisqa muddatli ichki kreditlar + + 122 130 Moliyaviy tashkilotlarga berilgan qisqa muddatli ichki kreditlar + + 122 190 Boshqa berilgan qisqa muddatli ichki kreditlar + + 122 200 Berilgan qisqa muddatli tashqi kreditlar + + 123 000 Olingan qisqa muddatli qimmatli qogʻozlar (aksiyalar bundan mustasno) + + 123 100 Olingan qisqa muddatli ichki qimmatli qogʻozlar (aksiyalar bundan mustasno) + + 123 200 Olingan qisqa muddatli tashqi qimmatli qogʻozlar (aksiyalar bundan mustasno) + + ” ;

14) 131 000-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 131 000 Berilgan qisqa muddatli ssudalar + + ” ;

15) 131 200-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 131 200 Davlat maqsadli jamgʻarmalaridan maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarga berilgan qisqa muddatli ssudalar + + ”;

16) 165 000-qatordan keyin quyidagi mazmundagi 166 000-qator bilan toʻldirilsin:

“ 166 000 Tovarlar + ”;

17) 212 000 — 215 000-qatorlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 212 000 Berilgan oʻrta va uzoq muddatli kreditlar + + 212 100 Berilgan oʻrta va uzoq muddatli ichki kreditlar + + 212 110 Nomoliyaviy davlat tashkilotlariga berilgan oʻrta va uzoq muddatli ichki kreditlar + + 212 120 Nodavlat notijorat tashkilotlarga berilgan oʻrta va uzoq muddatli ichki kreditlar + + 212 130 Moliyaviy tashkilotlarga berilgan oʻrta va uzoq muddatli ichki kreditlar + + 212 190 Boshqa berilgan oʻrta va uzoq muddatli ichki kreditlar + + 212 200 Berilgan oʻrta va uzoq muddatli tashqi kreditlar + + 213 000 Aksiya va kapital + + 213 100 Ichki aksiya va kapital + + 213 200 Tashqi aksiya va kapital + + 214 000 Olingan oʻrta va uzoq muddatli qimmatli qogʻozlar (aksiyalar bundan mustasno) + + 214 100 Olingan oʻrta va uzoq muddatli ichki qimmatli qogʻozlar (aksiyalar bundan mustasno) + + 214 200 Olingan oʻrta va uzoq muddatli tashqi qimmatli qogʻozlar (aksiyalar bundan mustasno) + + 215 000 Berilgan uzoq muddatli ssudalar + + ” ;

18) 215 200-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 215 200 Davlat maqsadli jamgʻarmalaridan maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarga berilgan uzoq muddatli ssudalar + + ” ;

19) 241 322-qatordan keyin quyidagi mazmundagi 241 330 — 241 339-qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 241 330 Kutubxona fondiga kapital quyilmalar + 241 331 Darsliklar fondi + 241 332 Badiiy kitoblar fondi + 241 339 Boshqa turdagi kutubxona fondi + ” ;

20) 301 302-qatordan keyin quyidagi mazmundagi 301 303 va 301 304-qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 301 303 Rezident-yuridik shaxslarga beriladigan (ochiladigan) budjet ssudalari majburiyatlari + 301 304 Hisob-kitoblar markazida chet el valyutasidagi mablagʻlari boʻyicha majburiyatlari + ” ;

21) 321 200-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 321 200 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarga Davlat maqsadli jamgʻarmalari hisobidan olingan qisqa muddatli ssudalar + + ” ;

22) 333 000-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 333 000 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning xarajatlari boʻyicha majburiyatlar + + ” ;

23) 413 130 — 413 200-qatorlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 413 130 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalariga budjet mablagʻlari hisobidan olingan uzoq muddatli ssudalar + + 413 200 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalariga Davlat maqsadli jamgʻarmalari hisobidan olingan uzoq muddatli ssudalar + + ”;

24) 503 000-qatordan keyin quyidagi mazmundagi 504 000-qator bilan toʻldirilsin:

“ 504 000 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlaridan moliyalashtirish + ”;

25) 510 000-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 510 000 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarining hisoblangan daromadlari + + ”;

26) 750 000-qatordan keyin quyidagi mazmundagi 760 000-qator bilan toʻldirilsin:

“ 760 000 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar + ” ;

27) 920 000 — 922 000-qatorlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 920 000 Kurs farqi boʻyicha foyda yoki zararlar + + T 921 100 Kurs farqidan foyda + + 922 200 Kurs farqidan zarar + + ” ;

28) 986 000-qatordan keyin quyidagi mazmundagi 987 000-qator bilan toʻldirilsin:

“ 987 000 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning mablagʻlari boʻyicha moliyaviy natija + ” ;

29) Izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

Vazir D. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2025-yil 15-avgust,

279-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.09.2025-y., 10/25/3078-6/0856-son)

lex.uz