📅 2025-yil 22-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 22-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 22 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 сентября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 September 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
НАМУНАЛАРИ ҲАМДА ТАВСИФИ
СХЕМАСИ
ПАСПОРТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ҳамда тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи С.Қ. Эшқувватов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Инспекция ўз ваколатлари доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги (автомобиль йўллари ва йўл сунъий иншоотлари бундан мустасно), шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш (хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда), иссиқлик таъминотидан фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматини кўрсатиш ҳамда ундан фойдаланиш юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
2. Инспекция бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида ҳисобдор бўлади.
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Инспекция ўз фаолиятини республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси;
қисқартирилган номи — Қурилиш ва коммунал хўжалиги назорати инспекцияси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Инспекция по контролю в сфере строительства и жилищно-коммунального хозяйства при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Узстройкомхознадзор;
8. Инспекциянинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Абай кўчаси 6-уй.
9. Инспекция ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекциялар) фаолиятини ташкил этади, назорат қилади ва уларга умумий раҳбарлик қилади.
2-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) қурилиш соҳасида:
тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилишида ва қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларнинг фойдаланишга қабул қилинишида (автомобиль йўллари ва йўл сунъий иншоотлари бундан мустасно) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ҳамда ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари қўлланишининг олдини олиш;
буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудрат ташкилотининг ички назорат тизимининг ишлаши устидан давлат назоратини амалга ошириш ва мониторинг қилиш;
янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан шартнома асосида ўтказилишини таъминлаш ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳудудий инспекциялар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш, қурилиш ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича ҳамда қурилиш объектларини онлайн кузатиш марказлари орқали келиб тушган маълумотларни таҳлил қилиш;
б) кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида:
кўп квартирали уйларни бошқариш, уларга туташ ер участкаларини сақлаш ва улардан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўймаслик. Бунда кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга оширган ҳуқуқбузарларга тегишли чоралар кўриш фақатгина «Е-YER NAZORAT» тизими орқали амалга оширилади;
кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва унга туташ ер участкаларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш бўйича бажарилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг манзилли дастурларига мувофиқлиги устидан амалга ошириладиган назорат ишларини мувофиқлаштириш;
кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя этилишида давлат назоратини мувофиқлаштириш;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
кўп квартирали уйларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва зилзилага бардошлилиги мониторингини мувофиқлаштириш;
в) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида:
ичимлик сувини самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш, реализация қилиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
ичимлик сувини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ер ости сувлари қудуқларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига ҳамда қазишнинг (бурғилашнинг) белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва тозалаш иншоотларидаги оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган меъёрлар даражасида чиқариб юборилиши ҳамда тозаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг технологик аудитдан ўтказилиши юзасидан назоратни мувофиқлаштириш;
истеъмолчиларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) қурилиш соҳасида:
а) тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилишида ва қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларнинг фойдаланишга қабул қилинишида (автомобиль йўллари ва йўл сунъий иншоотлари бундан мустасно) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари бўйича шаҳарсозлик субъектлари (буюртмачи, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари) томонидан қурилиш жараёнини қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишида ҳудудий инспекциялар томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларини мувофиқлаштиради;
ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишида қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича таъсирчан назоратни ўрнатади;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурилишда қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этишлари юзасидан назорат ўрнатилишида таҳлилий маълумотларни юритади;
б) объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ҳамда ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари қўлланишининг олдини олиш бўйича:
ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган қурилиш объектларида қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини текшириш учун шаҳарсозлик фаолияти субъектларидаги лойиҳа, технологик ва ижро ҳужжатлари, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни белгиланган тартибда ўрганади;
қурилиш объектларидаги авариялар ҳолатларини текшириш бўйича идоралараро комиссиялар ишида иштирок этади;
в) буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудрат ташкилотининг ички назорат тизимининг ишлаши устидан давлат назоратини амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича:
қурилиш объектларида буюртмачининг техник, лойиҳа ташкилотларида муаллифлик ва пудрат ташкилотида ички назорат амалга оширилиши бўйича ҳудудий инспекциялар фаолиятини назорат қилади;
объектларни қуриш ва реконструкция қилишда тегишли мутахассислар бириктирилгани ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахснинг шартнома асосида жалб қилингани ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатга эгалигини ўрганади;
г) янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан шартнома асосида ўтказилишини таъминлаш ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича:
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп квартирали турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларнинг буюртмачилар томонидан расмийлаштирилишини мувофиқлаштиради;
ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтиб қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигини таъминлаш, зарур ҳолларда инструментал-техник текширувдан ўтказиш ҳамда зилзилага бардошлилигини таъминлаш бўйича бажарилган ишларни ўрганади;
ҳудудий инспекцияларнинг синов-лабораторияларининг иш юритиш фаолиятини ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишларни мувофиқлаштиради;
д) ҳудудий инспекциялар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш, қурилиш ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича ҳамда қурилиш объектларини онлайн кузатиш марказлари орқали келиб тушган маълумотларни таҳлил қилиш бўйича:
қурилиш-монтаж ишларини бошлаш, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартибига риоя этилишини ўрганади;
қурилиш объектларини онлайн кузатиш марказларига мобил видеокамералар (бодикамера), махсус планшетлар ва қурилиш объектларидаги видеокамералардан келиб тушган маълумотларнинг тезкор таҳлил қилингани ҳамда натижасига кўра тегишли чоралар кўрилганлигини ўрганади;
2) кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида:
а) кўп квартирали уйларни бошқариш, уларга туташ ер участкаларини сақлаш ва улардан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўймаслик бўйича:
мавжуд кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни бажаришга йўл қўйилмаслиги устидан амалга оширилган назорат тадбирларини мувофиқлаштиради;
кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларидан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормалари талабларига амал қилинишини юзасидан таҳлилий маълумотларни юритади;
кўп квартирали уйларда ва унга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуришга йўл қўйилмаслиги устидан давлат назоратини амалга оширади;
кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, жумладан, муҳандислик тармоқлари, кўп квартирали уйлар ускуналаридан фойдаланиш, авария ҳолатларининг бартараф этилишини тизимли ташкил этиш юзасидан мониторинг юритади;
б) кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва унга туташ ер участкаларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш бўйича бажарилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг манзилли дастурларига мувофиқлиги устидан амалга ошириладиган назорат ишларини мувофиқлаштириш бўйича:
кўп квартирали уйлардаги умумий мулк ва унга туташ ер участкаларида давлат дастурлари асосида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг бажарилишини мониторинг қилади;
умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ўтказиш қоидаларига риоя этилишини ўрганади;
в) кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя этилишидаги давлат назоратини мувофиқлаштириш бўйича :
жойлар мулкдорларига ҳисоботларнинг белгиланган шартлар, тартиб ва муддатларда бериб борилишини мониторинг қилади ва улар юзасидан ўтказиладиган назорат тадбирларини мувофиқлаштиради;
умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун хизматлар ҳамда ишлар шакллантирилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги юзасидан ўтказилган ўрганиш ишларини мувофиқлаштиради;
кўп квартирали уйларни «Биллинг» тизими орқали бошқариш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш, шунингдек, авария-диспетчерлик хизматларини ташкил этиш ва кўрсатиш чоралари таъминлангани юзасидан ўтказиладиган назорат ишларини мувофиқлаштиради;
олти ойда бир марта кўп квартирали уйлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларнинг бутлигини хатловдан ўтказиш чоралари таъминлангани устидан давлат назоратини мувофиқлаштиради;
кўп квартирали уйларни бошқариш ҳуқуқини берувчи малака сертификатининг мавжудлигини ўрганиш бўйича амалга ошириладиган назорат тадбирини мувофиқлаштиради;
г) кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
уй ичидаги иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш, иссиқлик ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимларига ўзгартиришлар киритиш ҳолатини мониторинг қилади ва ушбу ҳолат юзасидан ўтказиладиган давлат назорати тадбирини мувофиқлаштиради;
уйнинг иситиш асбобларини ўзбошимчалик билан демонтаж қилиш орқали иситиш тизимидан узиб қўйиш ҳолати юзасидан ўтказиладиган давлат назорати тадбирини мувофиқлаштиради;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан иситиш тизимидан иссиқлик манбаини чиқариб ташлаш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган давлат назорати ишларини мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради;
уй ичидаги иссиқлик энергиясидан унинг бевосита вазифасидан (иситиш, иссиқ сув таъминоти) бошқа мақсадда фойдаланиш ҳолати юзасидан ўтказиладиган назорат тадбирларини мувофиқлаштиради;
уй ичидаги иситиш тизимини гидравлик пресслаши ва кейинчалик уни тармоқдаги сув билан тўлдирган ҳолда ювиш ишлари таъминланганлигини аниқлаш юзасидан ўтказиладиган назорат тадбирларини мувофиқлаштиради;
иситиш тизимидан тармоқ сувининг оқиши ва чиқиб кетишининг олдини олишни таъминлаш мақсадида кўрилган чоралар юзасидан ўтказиладиган назорат ишларини мувофиқлаштиради;
д) кўп квартирали уйларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва зилзилага бардошлилиги мониторингини мувофиқлаштириш бўйича:
кўп квартирали уйларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва зилзилага бардошлилигини аниқлаш бўйича визуал тартибда ўтказиладиган хатлов ишларини мувофиқлаштиради;
кўп квартирали уйларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва зилзилага бардошлилиги ҳолати юзасидан ўтказилган хатлов натижалари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради;
таҳлил натижаларига асосан эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиб боради;
3) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида:
а) ичимлик сувини самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш, реализация қилиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича:
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларига уланишда техник шартлар талабларига риоя этилиши, шунингдек, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишнинг олдини олиш чораларини кўради;
истеъмолчилар томонидан ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларидан фойдаланишга оид талабларга амал қилинишини мониторинг қилади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва бошқа иншоотлардаги авариялар бартараф этилишини, улар юзага келишининг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилади;
ичимлик сувининг технологик жиҳатдан сарфланиши ва йўқотилишининг йўл қўйиладиган нормаларига риоя этилиши устидан давлат назорати амалга оширилишини таъминлайди;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилади;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан иншоотларда ичимлик сувининг технологик ҳисоби юритилиши таъминланганлигини ва ҳисоблаш ускуналари ишлашини назорат қилади;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан ичимлик сувини йўқотишларнинг белгиланган меъёрларига риоя этилиши назорат қилинишини таъминлайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ташкилотлари томонидан аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, стандартлар ва белгиланган талабларга жавоб бериши устидан назоратни мувофиқлаштиради;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, сувни тозалаш, зарарсизлантириш ускуналари билан таъминланганлиги ва белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади;
б) ичимлик сувини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ер ости сувлари қудуқларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига ҳамда қазишнинг (бурғилашнинг) белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича:
ичимлик суви эҳтиёжлари учун ер ости сувларидан фойдаланишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатади;
ичимлик суви эҳтиёжлари учун ер ости сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
в) оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва тозалаш иншоотларидаги оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрлар даражасида чиқариб юборилиши ҳамда тозаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
оқова сувларни тозалаш иншоотларидаги оқова сувлар таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрлар даражасида тозаланиши устидан давлат назорати амалга оширилишини таъминлайди;
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига меъёрдан ортиқ ифлослантирилган оқова сувларни оқизганлик ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан фойдаланиш қоидаларининг бошқача тарзда бузилиши ҳолатларига чора кўрилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
г ) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг технологик аудитдан ўтказилиши юзасидан назоратни мувофиқлаштириш бўйича:
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими таркибидаги объектлар ва тармоқларнинг самарадорлигини ошириш (техник жараён ва энергияни тежаш) бўйича технологик аудитдан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
д) истеъмолчиларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
инвестиция дастурлари ва бошқа дастурлар асосида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектларида амалга оширилган қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари натижасида истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан қамраб олиниши ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасида шартномавий муносабатлар йўлга қўйилгани устидан давлат назоратини амалга оширишни таъминлайди.
12. Инспекция қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ҳудудий инспекциялар орқали амалга оширади.
3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
14. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) объектларда ўтказиладиган текширишларни ташкил этиш соҳасида:
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат назоратини амалга ошириш юзасидан ваколат доирасига кирувчи масалаларда белгиланган тартибда текширув ўтказиш;
тадбиркор ҳамда ҳудудий инспекциялар ўртасида шартнома (оммавий оферта) тузилган тадбиркорлик субъектларининг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирларини шартнома шартлари доирасида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказмаган ҳолда амалга ошириш;
«хавфни таҳлил этиш» тизими доирасида тадбиркорлик субъектларининг қонунчилик ҳужжатларини бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилиш;
давлат назоратини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек, ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш;
ҳудудий инспекциялар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари бўйича таҳлилий маълумотларни юритиш;
назорат ишларини электрон тизим ҳамда қурилиш объектларини онлайн кузатиш марказлари орқали таҳлил қилиш, умумлаштириш ва мониторинг қилиб бориш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича ҳудудий инспекцияларга тегишли кўрсатмалар бериш;
ўз функционал вазифалари ва функцияларини бажариш учун кўп квартирали уйлардаги хонадонларга мулкдорни олдиндан хабардор қилган ҳолда, унинг розилиги асосида кўп квартирали уйларни бошқариш органи билан бирга кириш;
б) ўтказилган текширишларнинг натижадорлигини таъминлаш соҳасида:
қуйидаги ҳолатларда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш:
бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив бузилишлар аниқланган ҳолатларда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж (буздириш) ишларини амалга оширишни талаб қилиш бўйича;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ва мулкдорларига кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш ҳамда уйлардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларининг ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ кўп квартирали уйларга туташ ер участкасини сақлашга доир талабларнинг бузилиш ҳолатларини ўн беш кун муддатда бартараф этиш бўйича;
кўп квартирали уйларнинг конструктив қисмларининг таянч қобилиятини ҳамда зилзилага бардошлилигини бузадиган, шунингдек, инсон ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ва атроф-муҳитга зарар етказилиши ҳамда таҳдид солувчи ўзбошимчалик билан амалга оширилаётган ўзгартириш ва реконструкция ишлари аниқланган ҳолларда, уларни тўхтатиш ва уларнинг оқибатларини ўттиз кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича;
ер ости сувларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ер ости сувларини олишни тўхтатиш ёки бу борада ажратилган лимитни белгиланган тартибда қисқартириш бўйича;
Инспекция ўз ваколатлари доирасида:
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмаларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ҳақида;
шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларнинг ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда;
бинолар ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ҳамда буюмлари қўлланилгани аниқланган ҳолларда, қурилиш материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришни, реализация қилиш ҳамда қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли давлат органлари ва ташкилотларга;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш бўйича ишларни кўриб чиқиш учун суд мажлисида ёки процессуал ҳаракатларда эксперт, мутахассис сифатида иштирок этиши ва хулосалар бериши мумкин;
сув таъминоти ташкилотларининг «Биллинг» тизимидаги истеъмолчиларнинг манзили ва сони, сув ҳисоблагичлари кўрсаткичлари, сарфланган сув миқдори ва қарздорлик, оқова сувларни чиқариш, янги қамраб олинган истеъмолчилар тўғрисида ва бошқа маълумотлардан фойдаланади;
қуйидаги ҳолатларда судларга даъво аризалари киритади:
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларга нисбатан кўп квартирали уйларни бошқариш, иссиқлик таъминотидан фойдаланиш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича;
ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтган ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига риоя қилмаган ҳолда қурилиш ишларини бажарганлик ҳолати аниқланганда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш, демонтаж ёки буздириш ишларини амалга ошириш тўғрисида;
ўтказилган текширув натижасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар талаблари бажарилмаган ҳолатларда жисмоний ёхуд юридик шахс фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатиш ёхуд тақиқлаш тўғрисида;
инспекция манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида;
в) фаолият йўналишлари бўйича самарадорликни таъминлаш соҳасида:
норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқади ёки бошқа ваколатли органлар билан ишлаб чиқишда иштирок этади;
Инспекция ва ҳудудий инспекциялар фаолиятида фойдаланиши учун услубий ва методик қўлланмалар, йўриқномалар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
қурилиш соҳасида ва кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш юзасидан электрон ахборот тизимини ташкил этади;
Инспекция ва ҳудудий инспекцияларда қурилиш объектларини онлайн кузатиш марказлари фаолиятини ташкил этади;
Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини узлуксиз оширишни ташкил этади;
хорижий давлатлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда тажриба алмашиш ҳамда Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимларининг хорижий мамлакатларда малакасини оширишни ташкил этади;
ходимларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ва уларнинг натижаларига кўра тегишли махсус гувоҳномалар беришни ташкил этади;
қурилиш, уй-жой фондини бошқариш ва ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш масалалари бўйича ўқув-семинарларни ташкил қилади ва ўтказади.
15. Инспекция ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича эътироз билдирилганда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
16. Кўп квартирали турар жойни нотурар жой тоифасига ёки кўп квартирали нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришда хулоса беради.
17. Инспекция:
унга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, қурилиш, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, иссиқлик таъминотидан фойдаланиш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизмати соҳасида давлат назоратини самарали амалга ошириш;
Вазирлар Маҳкамасига Инспекция томонидан киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекция томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати ва пировард натижалари учун жавобгардир.
4-боб. Инспекция раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
18. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Инспекцияга юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
бошлиқ ўринбосарлари ва таркибий тузилмалар раҳбарларининг ваколатларини белгилаш ва вазифаларини тақсимлаш;
Инспекция фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Инспекциянинг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан Инспекция фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини, улар Ўзбекистон Республикасининг « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, уларни Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқилишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда « Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Инспекция раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича кўрсатмалар чиқариш, буйруқлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
Инспекция ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Инспекция ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга чиқиб қабул қилишни ташкил этиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Инспекция номидан иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш, фаолиятда коррупциявий хавф-хатарларни ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Инспекция раҳбарлари ва ходимлари уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Инспекция Ҳайъат мажлисларида раислик қилиш;
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппаратнинг мансабдор шахслари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини белгилаш;
ҳудудий инспекциялар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг ҳисоботларини Инспекция мажлисларида эшитиш, якунлари бўйича, зарур ҳолларда, уларни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Инспекцияга юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳамда уларга Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни амалга ошириш;
Инспекция ходимларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;
Инспекция мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш;
Инспекциянинг ички ташкилий масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Инспекция ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, меҳнат шартномалари (буйруқлари)ни имзолаш;
Инспекция ходимларига вазифаларни юклаш;
Инспекция ходимларининг малакасини ошириш ва уларни хорижий давлатларга стажировка ва тажриба алмашиш учун юборишни ташкил этиш;
Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, бошлиқ ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида унинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Инспекциянинг ташқи ва ички ташкилий фаолияти устидан доимий ва қатъий назорат ўрнатиш;
Инспекцияга киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (виза қўйилиши) таъминлаш;
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Инспекция штат бирликлари ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш, заруратга кўра уларга штат бирликларининг умумий чекланган сонидан чиқмаган ҳолда ўзгартириш киритиш;
Инспекциянинг таркибий бўлинмалари низомлари, лавозим йўриқномаларини ва ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги низомларни ҳамда Инспекциянинг бошқа ички ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
19. Қуйидагилар Инспекция бошлиғи ўринбосарларининг ўзлари мутасаддилик қиладиган соҳалар бўйича асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Инспекция бошлиғи муайян сабабларга кўра (хизмат сафари, меҳнат таътили, бетоблиги даврида) йўқлигида унинг вазифаларини бажариш;
Инспекциянинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат ва бевосита раҳбарлик қилиш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Инспекция фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишларини янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилигидаги таркибий тузилмалар бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Инспекция бошлиғининг қонунчилик доирасидаги буйруқ ҳамда топшириқлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш;
Инспекцияга киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш, мутасаддилик бўйича таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда « Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Инспекция раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Инспекция ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга чиқиб қабул қилишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига риоя қилиш ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларни мувофиқлаштириш;
таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш;
Инспекция фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиб, кўриб чиқиш учун Инспекция бошлиғига киритиш;
хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан соҳани ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
5-боб. Инспекция раҳбарларининг жавобгарлиги
20. Инспекция бошлиғи:
Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун;
Инспекциянинг ушбу Низомда назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича ҳамда мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятлари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
21. Инспекция бошлиғи ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинадиган йўналиш ва таркибий бўлинмаларда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
6-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
22. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
23. Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
24. Инспекция бошлиғи:
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
ўринбосарлар ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлайди, ходимлар ўртасида ваколатларни белгилайди ва мажбуриятларни тақсимлайди, ҳудудий инспекциялар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди;
Инспекция марказий аппарати ходимлари, ҳудудий инспекцияларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
ҳудудий инспекцияларнинг комплаенс-назорат бўйича мутахассисларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
малакали хорижий мутахассислар ва экспертларни шартномавий-ҳуқуқий асосда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда жалб қилади;
ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларга моддий-техник базасини ташкил этиш ва ривожлантиришда кўмаклашади;
Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг бажарилиши назоратини ташкил этади;
лаборатория ва биноларни техник кўрикдан ўтказиш хизматлари қийматини аниқлаш методикасини тасдиқлайди;
ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтган объектлар сонидан, ҳажмидан ва масофасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий инспекциялар тузилмаси ва штат бирликлари нормативларини тасдиқлайди;
ҳудудий инспекцияларнинг харажатлар сметасини келишади;
ҳудудий инспекцияларнинг кўрсатадиган хизматларидан оладиган даромадлари ҳисобидан Инспекциянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар миқдорини белгилайди;
зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Инспекция тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади, шунингдек, ҳудудий инспекцияларнинг шаҳарсозлик соҳасида кўрсатадиган хизматлари ва бажарадиган ишларидан олинган даромадларини қайта тақсимлайди.
Инспекция бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
25. Инспекция бошлиғи бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса Инспекция бошлиғининг тегишли буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.
7-боб. Инспекция ҳайъати
26. Ҳайъат Инспекциянинг коллегиал органи ҳисобланиб, Инспекция бошлиғи (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозим бўйича), шунингдек, Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
27. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Инспекция вазифаларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш;
Инспекция фаолияти билан боғлиқ долзарб масалаларнинг жойларда муҳокама этилишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни ўз ваколатлари доирасида бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Инспекция таркибига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Инспекция раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат, шунингдек, Инспекция ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
28. Инспекция бошлиғининг қарори билан қуйидагилар:
ҳайъат иш режалари ва белгиланган вазифаларни бажариш муддатлари;
таклифлар ташаббуси билан чиқиш, лойиҳаларни бошлаш ва ҳисобот бериш тартиблари;
ҳайъатнинг фаолиятини самарали таъминлаш учун Инспекция масъул таркибий бўлинмаларининг вазифалари тасдиқланиши мумкин.
29. Ҳайъат йиғилишига Инспекция ваколатига тегишли масалалар юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва эксперт мутахассислар таклиф этилиши мумкин.
30. Ҳайъат мажлиси аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Ҳайъат қарорлари оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
31. Инспекция бошлиғи ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Инспекция бошлиғи ушбу келишмовчиликлар хусусида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот бериб, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига билдиришлари мумкин.
32. Ҳайъат ўз фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатлар, ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
33. Ҳайъат қарорлари Ҳайъат раиси томонидан имзоланади ва Инспекция буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.
8-боб. Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
34. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
35. Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
36. Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Инспекция раҳбарлари ва ходимларини қўшимча рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
37. Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
9-боб. Инспекция фаолиятини молиялаштириш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
38. Инспекция фаолиятини молиялаштириш, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади;
харажатлар сметаси асосида бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари;
ҳомийлик маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
39. Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни молиялаштиришда республика бюджетидан қуйидагилар назарда тутилади:
а) ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши, бунда лавозим маошини ҳисоблашда, тасдиқланган тариф разрядлари тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган миқдорида қўлланади;
б) 40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш (рағбатлантирувчи коэффициент) учун оширилган тариф коэффициентни ҳисобга олган ҳолда устама ҳақ;
в) йилда бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;
г) йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот пули;
д) 15 фоизлик моддий рағбатлантириш фонди;
е) Инспекция бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ҳамда бошқа ходимларига кўп йиллик хизмати учун ҳар ойлик қўшимча устама ҳақи:
2 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз миқдорида;
5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз миқдорида;
10 йилдан 15 йилгача — 30 фоиз миқдорида;
15 йилдан 20 йилгача — 40 фоиз миқдорида;
20 йилдан 25 йилгача — 50 фоиз миқдорида;
25 йил ва ундан ортиқ — 60 фоиз миқдорида.
40. Инспекция ходимларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан меҳнатига ҳақ тўлашда лавозим маошларига устама ҳақлар, мукофот, моддий ёрдам пули ҳамда бошқа барча қўшимча тўловлар қуйидагилардан иборат:
а) қуйидаги миқдорлардаги ҳар ойлик устама ҳақлардан:
инспекция ходимларига меҳнат фаолиятини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) натижаларига кўра қабул қилинадиган Инспекция бошлиғи буйруғига асосан тайинланадиган 200 фоизгача ҳар ойлик белгиланадиган қўшимча устама тўлови;
лавозим маошига (жамоа шартномасида белгиланган миқдорда) шахсий устама;
б) қуйидагиларни ўз ичига оладиган рағбатлантирувчи, мукофот, компенсация ва бошқа тўловлардан:
меҳнат қонунчилигида белгиланган байрам саналари муносабати билан ходим лавозим маошининг икки бараваригача миқдорда;
ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда йўл транспорти харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно) ҳамда ходимларнинг овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорда компенсация тўловлари;
зарур ҳолларда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида (ходимнинг даволаниши, юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули;
ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда тўлов;
в) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда қуйидагиларни ўз ичига оладиган моддий ёрдам ва бошқа тўловлардан:
ходим вафот этган ҳолларда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида — у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларни (болаликдан ногиронлиги бўлганлар шахсларни — ёшидан қатъи назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда бўлмаганда ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.
Истисно тариқасида, ходимнинг асослантирилган аризасига асосан Инспекция раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ёки оиласи оғир моддий аҳволда бўлса).
41. Давлат бюджетидан ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича лавозим маошига устама ҳақлар, байрам пули, чораклик мукофот пули ҳамда бошқа қўшимча тўловлар оширилган тариф ва рағбатлантирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда тўланади.
42. Инспекция ходимларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
43. Инспекция қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (кейинги ўринларда — Ҳудудий инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ҳудудий инспекция ўз ваколатлари доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги (автомобиль йўллари ва йўл сунъий иншоотлари бундан мустасно), шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш (хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда), иссиқлик таъминотидан фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматини кўрсатиш ҳамда фойдаланиш юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади.
2. Ҳудудий инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) таркибига киради ва бўйсунади ҳамда ўз фаолияти юзасидан ҳисобдор бўлади.
3. Ҳудудий инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, Инспекциянинг буйруқлари, қарорларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Ҳудудий инспекция ўз фаолиятини республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Ҳудудий инспекция хўжалик ҳисобидаги ташкилот ҳисобланади.
6. Ҳудудий инспекция Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, банкларда ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Ҳудудий инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси;
қисқартирилган номи — Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Территориальная инспекция Инспекции по контролю в сфере строительства и жилищно-коммунального хозяйства при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Территориальная инспекция по контролю в сфере строительства и жилищно-коммунального хозяйства.
2-боб. Ҳудудий инспекциянинг вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Ҳудудий инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) қурилиш соҳасида:
Ҳудудий инспекцияда рўйхатдан ўтган, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилишида ва қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларнинг фойдаланишга қабул қилинишида (автомобиль йўллари ва йўл сунъий иншоотлари бундан мустасно) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини танлаб амалга ошириш;
объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ҳамда ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари қўлланишининг олдини олиш;
буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудрат ташкилотининг ички назорат тизимининг ишлаши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
янги қурилаётган бино ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан техник баҳолаш, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан шартнома асосида ўтказилишини таъминлаш ҳамда синов лабораториялари фаолиятини амалга ошириш;
қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш ҳамда қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга рухсат бериш;
б) кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида:
кўп квартирали уйларни бошқариш, уларга туташ ер участкаларини сақлаш ва улардан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўймаслик;
кўп квартирали уй-жой фондидаги умумий мулк ва унга туташ ер участкаларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш бўйича бажарилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг манзилли дастурларга мувофиқлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш;
кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя этилишидаги давлат назоратини таъминлаш;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
кўп квартирали уйларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва зилзилага бардошлилигини мониторинг қилиш;
в) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида:
ичимлик сувини самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш, реализация қилиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
ичимлик суви ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ер ости сувлари қудуқларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига ҳамда қазишнинг (бурғилашнинг) белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва тозалаш иншоотларидаги оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган меъёрлар даражасида чиқариб юборилиши ҳамда тозаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг технологик аудитдан ўтказилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
истеъмолчиларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
9. Ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) қурилиш соҳасида:
а) Ҳудудий инспекцияда рўйхатдан ўтган, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилишида ва қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларнинг фойдаланишга қабул қилинишида (автомобиль йўллари ва йўл сунъий иншоотлари бундан мустасно) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини танлаб амалга ошириш бўйича:
Ҳудудий инспекцияда рўйхатдан ўтган қурилиш объектларида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари бўйича шаҳарсозлик субъектлари (буюртмачи, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари) томонидан қурилиш жараёнини қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилади;
ҳудудий инспекцияда рўйхатдан ўтган қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишида қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича таъсирчан давлат назоратини амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурилишда қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилади;
қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритмасдан ёки қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини бузган ҳолда бино ва иншоотлар қурилиши устидан назорат ўрнатади;
б) объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ҳамда ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари қўлланишининг олдини олиш бўйича:
ҳудудий инспекцияда рўйхатдан ўтган қурилиш объектларида қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини текшириш учун шаҳарсозлик фаолияти субъектларидаги лойиҳа, технологик ва ижро ҳужжатлари, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни белгиланган тартибда ўрганади;
объектларда уларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлари қўлланишининг олдини олишда давлат назоратини амалга оширади;
қурилиш объектларида қўлланаётган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини текшириш учун шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан белгиланган тартибда лойиҳа, технологик ва ижро ҳужжатлари, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни сўрайди ва ўрганади;
қурилиш объектларидаги авариялар ҳолатларини текшириш бўйича идоралараро комиссиялар ишида иштирок этади;
в) буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудрат ташкилотининг ички назорат тизимининг ишлаши устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
қурилиш объектларида буюртмачининг техник, лойиҳа ташкилотларида муаллифлик ва пудрат ташкилотида ички назорат амалга оширилишини назорат қилади;
объектларни қуриш ва реконструкция қилишда тегишли мутахассислар бириктирилганлиги ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахснинг шартнома асосида жалб қилинганлиги ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатга эгалигини ўрганади;
қурилиш объектида буюртмачи, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан ижро ҳужжатлари «Қурилишда давлат назорати» электрон тизимида юритилишининг ҳамда қурилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган лицензияли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини назорат қилади;
лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган мажбурий кўрсатмаларининг бажарилишини ўрганади, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан чоралар кўради;
г) янги қурилаётган бино ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан техник баҳолаш, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан шартнома асосида ўтказилишини таъминлаш ҳамда синов лабораториялари фаолиятини амалга ошириш бўйича:
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп квартирали уйларнинг сейсмик жиҳатдан техник баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларнинг буюртмачилар томонидан расмийлаштирилишини текширади;
ҳудудий инспекцияда рўйхатдан ўтиб қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигини таъминлаш, зарур ҳолларда инструментал-техник текширувдан ўтказиш ҳамда зилзилага бардошлилигини таъминлаш бўйича бажарилган ишлар устидан давлат назоратини амалга оширади;
қурилиш объектларида синов-лаборатория ишларини ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини шартнома асосида ўрганади ва тегишли хулоса беради;
д) қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш ҳамда қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга рухсат бериш бўйича:
қурилиш-монтаж ишларини бошлаш, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома беради;
қурилиш объектларини онлайн кузатиш марказларига мобил видеокамералар (бодикамера), махсус планшетлар ва қурилиш объектларидаги видеокамералардан келиб тушган маълумотларни тезкор таҳлил қилади ҳамда натижасига кўра тегишли чоралар кўради;
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган дастурларга киритилган лойиҳалар ва намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган, шунингдек, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари асосида молиялаштириладиган, хавф-хатар тоифасидан қатъи назар, барча бино ва иншоотларда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишини (жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш бундан мустасно) тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтказади;
2) кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида:
а) кўп квартирали уйларни бошқариш, уларга туташ ер участкаларини сақлаш ва улардан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўймаслик бўйича:
мавжуд кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни бажаришга йўл қўймаслик устидан давлат назоратини амалга оширади;
кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларидан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормалари, санитария нормалари ва қоидалари, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини сақлаш бўйича талабларига риоя қилинишини назорат қилади;
кўп квартирали уйларда ва унга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуришга йўл қўйилмаслигини таъминлайди;
кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, жумладан муҳандислик тармоқлари, кўп квартирали уйлар ускуналаридан фойдаланиш, авария ҳолатлари бартараф этилишини тизимли назорат қилади;
б) кўп квартирали уй-жой фондидаги умумий мулк ва унга туташ ер участкаларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш бўйича бажарилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг манзилли дастурларга мувофиқлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
кўп квартирали уйлардаги умумий мулк ва унга туташ ер участкаларида давлат дастурлари асосида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг бажарилишини мониторинг қилади;
умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ўтказиш қоидаларига риоя этилишини ўрганади;
кўп квартирали уй-жой фонди, кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишга тайёрлаш тадбирларининг ўтказилишини назорат қилади;
в) кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя этилишидаги давлат назоратини таъминлаш бўйича:
жойлар мулкдорларига ҳисоботларнинг белгиланган шартлар, тартиб ва муддатларда бериб борилиши юзасидан назорат тадбирларини ўтказади;
умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун хизматлар ҳамда ишлар шакллантирилгани ва белгиланган тартибда тасдиқланганлигини назорат қилади;
кўп квартирали уйларни «Биллинг» тизими орқали бошқариш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг амалга ошириш, шунингдек, авария-диспетчерлик хизматларини ташкил этиш ва кўрсатиш чоралари таъминланганлигини назорат қилади;
олти ойда бир марта кўп квартирали уйлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларнинг бутлигини хатловдан ўтказилганлигини назорат қилади;
кўп квартирали уйларни бошқариш ҳуқуқини берувчи малака сертификатининг мавжудлигини назорат қилади;
г) кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
уй ичидаги иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш иссиқлик ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимларига ўзгартиришлар киритиш ҳолати юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
уйнинг иситиш асбобларини ўзбошимчалик билан демонтаж қилиш орқали иситиш тизимидан узиб қўйиш ҳолати юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан иситиш тизимидан иссиқлик манбаини чиқариб ташлаш ҳолатлари юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
уй ичидаги иссиқлик энергиясидан унинг бевосита вазифасидан (иситиш, иссиқ сув таъминоти) бошқа мақсадда фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат тадбирларини амалга оширади;
уй ичидаги иситиш тизимини гидравлик пресслаш ва кейинчалик уни тармоқдаги сув билан тўлдирган ҳолда ювиш ишлари таъминланганлигини аниқлаш юзасидан назорат тадбирларини амалга оширади;
иситиш тизимидан тармоқ сувининг оқиши ва чиқиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилганлигини назорат қилади;
д) кўп квартирали уйларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва зилзилага бардошлилигини мониторинг қилиш бўйича:
кўп квартирали уйларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва зилзилага бардошлилигини аниқлаш бўйича визуал тартибда ўтказиладиган хатлов ишларини мониторинг қилади;
кўп квартирали уйларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва зилзилага бардошлилиги ҳолати юзасидан ўтказилган хатлов натижалари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради;
таҳлил натижаларига асосан эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиб боради;
3) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида:
а) ичимлик сувини самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш, реализация қилиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича:
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларига уланишда техник шартлар талабларига риоя этилиши, шунингдек, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишнинг олдини олиш чораларини кўради;
истеъмолчилар томонидан ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларидан фойдаланишга оид талабларга амал қилинишини мониторинг қилади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва бошқа иншоотлардаги авариялар бартараф этилишини, улар юзага келишининг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилади;
ичимлик сувининг технологик жиҳатдан сарфланиши ва йўқотилишининг йўл қўйиладиган нормаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилади;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан иншоотларда ичимлик сувининг технологик ҳисоби юритилиши таъминланганлиги ва ҳисоблаш ускуналари ишлаши ва мавжудлигини назорат қилади;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан ичимлик сувини йўқотишларнинг белгиланган меъёрларига риоя этилишини назорат қилади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ташкилотлари томонидан аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, стандартлар ва белгиланган талабларга жавоб беришини назорат қилади;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, сувни тозалаш, зарарсизлантириш ускуналари билан таъминланганлиги ва белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади;
б) ичимлик суви ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ер ости сувлари қудуқларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига ҳамда қазишнинг (бурғилашнинг) белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича:
ичимлик суви эҳтиёжлари учун ер ости сувларидан фойдаланишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатади;
в) оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва тозалаш иншоотларидаги оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрлар даражасида чиқариб юборилиши ҳамда тозаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
оқова сув тозалаш иншоотларидаги оқова сувлар таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрлар даражасида тозаланиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига меъёрдан ортиқ ифлослантирилган оқова сувларни оқизганлик ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан фойдаланиш қоидаларининг бошқача тарзда бузилиши ҳолатлари юзасидан чоралар кўради;
г) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг технологик аудитдан ўтказилиши юзасидан назоратни амалга ошириш бўйича:
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими таркибидаги объектлар ва тармоқларнинг самарадорлигини ошириш (техник жараён ва энергияни тежаш) бўйича технологик аудитдан ўтказади;
д) истеъмолчиларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва бошқа дастурлар асосида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектларида амалга оширилган қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари натижасида истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан қамраб олиниши ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасида шартномавий муносабатлар йўлга қўйилганлиги устидан давлат назоратини амалга оширади.
10. Ҳудудий инспекция қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Ҳудудий инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) объектларда ўтказиладиган текширишларни ташкил этиш соҳасида:
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат назоратини амалга ошириш юзасидан ваколат доирасига кирувчи масалаларда белгиланган тартибда текширув ўтказиш;
тадбиркор ҳамда ҳудудий инспекциялар ўртасида шартнома (оммавий оферта) тузилган тадбиркорлик субъектларининг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирларини шартнома шартлари доирасида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказмаган ҳолда амалга ошириш;
«хавфни таҳлил этиш» тизими доирасида тадбиркорлик субъектларининг қонунчилик ҳужжатларини бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилиш;
давлат назоратини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек, ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш;
ўтказилган назорат тадбирлари бўйича таҳлилий маълумотларни юритиш;
назорат ишларини электрон тизим ҳамда қурилиш объектларини онлайн кузатиш марказлари орқали таҳлил қилиш, умумлаштириш ва мониторинг қилиб бориш;
ўз функционал вазифалари ва функцияларини бажариш учун кўп квартирали уйлардаги хонадонларга мулкдорни олдиндан хабардор қилган ҳолда, унинг розилиги асосида кўп квартирали уйларни бошқариш органи билан бирга кириш;
пудрат ташкилотларига конструкцияларнинг алоҳида деталларини очиш, пойдевордаги ва қайта тўлдириладиган тупроқни текшириш ишларини топшириш, зарурат бўлганда тегишли хулоса тайёрлаш учун илмий-тадқиқот ташкилотларидан эксперт-мутахассисларни жалб қилиш;
авария ҳолатидаги бинолар, иншоотлар, уларнинг қисмлари, конструктив элементлари ва аварияга олиб келган сабабларни текшириш, уларни нотурар жой тоифасига ўтказиш бўйича техник комиссиялар ишида иштирок этиш;
қурилиш объектларида синов лаборатория ишларини ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини шартнома асосида ўрганиш ва тегишли хулоса бериш;
зарурат бўлганда ичимлик суви ва оқова сувларни, ускуна ҳамда материалларни тегишли ташкилотлар томонидан назорат синовидан ва таҳлилдан ўтказишни тайинлаш;
б) ўтказилган текширишларнинг натижадорлигини таъминлаш соҳасида:
қуйидаги ҳолатларда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш:
бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив бузилишлар аниқланган ҳолатларда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж (буздириш) ишларини амалга оширишни талаб қилиш бўйича;
юридик ва жисмоний шахсларга объектдаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича;
бажарилган ишлар лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мос келмаслиги аниқланган ҳолларда, шунингдек, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини лабораторияда синовдан ўтказишнинг салбий натижаларига ҳамда талаблари бузилган ҳужжатга асосланган ҳолда қурилиши ниҳоясига етказилган босқичда бажарилган ишларнинг номувофиқлиги бўйича;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ва мулкдорларига кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш ҳамда уйлардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларининг ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ, кўп квартирали уйларга туташ ер участкасини сақлашга доир талабларнинг бузилиш ҳолатларини ўн беш кун муддатда бартараф этиш бўйича;
кўп квартирали уйларнинг конструктив қисмларининг таянч қобилиятини ҳамда зилзилага бардошлилигини бузадиган, шунингдек, инсон ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ва атроф-муҳитга зарар етказилиши ҳамда таҳдид солувчи ўзбошимчалик билан амалга оширилаётган ўзгартириш ва реконструкция қилиш ишлари аниқланган ҳолларда, уларни тўхтатиш ва уларнинг оқибатларини ўттиз кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича;
ер ости сувларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ер ости сувларини олишни тўхтатиш ёки бу борада ажратилган лимитни белгиланган тартибда қисқартириш бўйича;
Ҳудудий инспекция ўз ваколатлари доирасида:
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмаларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ҳақида;
шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларнинг ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда;
бинолар ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ҳамда буюмлари қўллангани аниқланган ҳолларда, қурилиш материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришни, реализация қилиш ҳамда қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли давлат органлари ва ташкилотларга;
қурилиш объектларининг барча босқичларида пудрат ташкилотининг ички, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи мутахассисларнинг махсус сертификатлари мавжудлигини текшириш, назорат давомида сертификат мавжуд бўлмаганда буюртмачи, пудрат ва лойиҳа ташкилотларига масъул шахсларни қурилиш объектларидан четлаштириш ва тегишли сертификатни бекор қилиш юзасидан;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш бўйича ишларни кўриб чиқиш учун суд мажлисида ёки процессуал ҳаракатларда эксперт, мутахассис сифатида иштирок этиши ва хулосалар бериши мумкин;
сув таъминоти ташкилотларининг «Биллинг» тизимидаги истеъмолчиларнинг манзили ва сони, сув ҳисоблагичлари кўрсаткичлари, сарфланган сув миқдори ва қарздорлик, оқова сувларни чиқариш, янги қамраб олинган истеъмолчилар тўғрисида ва бошқа маълумотлардан фойдаланади;
қуйидаги ҳолатларда судларга аризалар киритади:
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларга нисбатан кўп квартирали уйларни бошқариш, иссиқлик таъминотидан фойдаланиш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича;
Ҳудудий инспекцияда рўйхатдан ўтган ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига риоя қилмаган ҳолда қурилиш ишларини бажарганлик ҳолати аниқланганда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш, демонтаж ишларини амалга ошириш ёки буздириш ишларини амалга ошириш тўғрисида;
ўтказилган текширув натижасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар талаблари бажарилмаган ҳолатларда жисмоний ёхуд юридик шахс фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатиш ёхуд тақиқлаш тўғрисида;
Ҳудудий инспекция манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида;
в) фаолият йўналишлари бўйича самарадорликни таъминлаш соҳасида:
назорат натижаларини таҳлил қилади, халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда, норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича Инспекцияга таклифлар тақдим этади;
Ҳудудий инспекция фаолиятида фойдаланиши учун услубий ва методик қўлланмалар, йўриқномалар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
қурилиш соҳасида ва кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш юзасидан электрон ахборот тизимини ташкил этади;
Ҳудудий инспекцияда қурилиш объектларини онлайн кузатиш марказлари фаолиятини ташкил этади;
Ҳудудий инспекция ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини узлуксиз оширишни ташкил этади, шунингдек, бу масалалар бўйича Инспекцияга аниқ таклифлар киритади;
хорижий давлатлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда тажриба алмашиш ҳамда ходимларнинг хорижий мамлакатларда малакасини оширишни ташкил этади;
ходимларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ва уларнинг натижаларига кўра тегишли махсус гувоҳномалар беришни ташкил этади;
қурилиш, уй-жой фондини бошқариш ва ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш масалалари бўйича ўқув-семинарларни ташкил қилади ва ўтказади;
Ҳудудий инспекцияни замонавий синов-лаборатория ўлчов асбоблари билан таъминлайди;
шартнома асосида қурилиш объектидаги қурилиш маҳсулотлари, материаллари, буюмлари, конструкцияларидан танлаб намуналар олади, синовдан ўтказади ва баённомалар расмийлаштиради;
мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини шартнома асосида ўрганади ва тегишли хулоса беради;
қурилиш ишларида мустаҳкамлик, сейсмик қоидаларнинг бузилиши натижасида аҳоли соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилиши ёки оғир оқибатларга олиб келишининг олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чоралар кўриш юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабар беради;
электрон рейтингларни жорий этиш учун белгиланган муддатларда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида маълумотларни тақдим этади.
12. Ҳудудий инспекция ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, ўз ваколати доирасида қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
13. Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватини нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни кўп квартирали турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришда хулоса беради.
14. Ҳудудий инспекция:
унга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, қурилиш, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, иссиқлик таъминотидан фойдаланиш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизмати соҳасида давлат назоратини самарали амалга ошириш;
қурилиш объектларида ишлатилаётган қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
қурилиш соҳасида қонунчиликнинг ижро этилиши, аниқланган қонунбузарлик ҳолатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш;
ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ва статистика маълумотларининг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш (хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда), иссиқлик таъминотидан фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматини кўрсатиш ҳамда фойдаланиш юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш (автомобиль йўллари ва йўл сунъий иншоотлари бундан мустасно);
соҳада аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ҳудудларда тегишли соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш учун жавобгардир.
4-боб. Ҳудудий инспекция раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
12. Қуйидагилар Ҳудудий инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ҳудудий инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Инспекциянинг ҳужжатлари билан Ҳудудий инспекцияга юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
бошлиқ ўринбосарлари ва таркибий тузилмалар раҳбарларининг ваколатларини белгилаш ва вазифаларни тақсимлаш;
Ҳудудий инспекция фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Ҳудудий инспекциянинг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда « Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Ҳудудий инспекция раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ҳудудий инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича кўрсатмалар чиқариш, буйруқлар қабул қилиш;
Ҳудудий инспекция ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Инспекция ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга чиқиб қабул қилишни ташкил этиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Ҳудудий инспекция номидан иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш, фаолиятда коррупциявий хавф-хатарларни ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Инспекция раҳбарлари ва ходимлари уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳудудий инспекция ходимларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;
Ҳудудий инспекция мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Ҳудудий инспекциянинг ички ташкилий масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Ҳудудий инспекция ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, меҳнат шартномалари (буйруқлари)ни имзолаш;
Ҳудудий инспекция ходимларига вазифаларни юклаш;
Ҳудудий инспекция ходимларининг малакасини ошириш ва уларни хорижий давлатларга стажировка ва тажриба алмашиш учун юборишни ташкил этиш;
Ҳудудий инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, бошлиқ ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида унинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида Инспекцияга таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Ҳудудий инспекциянинг ташқи ва ички ташкилий фаолияти устидан доимий ва қатъий назорат ўрнатиш;
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Ҳудудий инспекция харажатлари сметасини Инспекция билан келишган ҳолда тасдиқлаш;
ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
13. Қуйидагилар Ҳудудий инспекция бошлиғи ўринбосарларининг ўзлари мутасаддилик қиладиган соҳалар бўйича асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ҳудудий инспекция бошлиғи муайян сабабларга кўра (хизмат сафари, меҳнат таътили, бетоблиги даврида) йўқлигида унинг вазифаларини бажариш;
Ҳудудий инспекциянинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат ва бевосита раҳбарлик қилиш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Ҳудудий инспекция фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишларини янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилигидаги таркибий тузилмалар бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Ҳудудий инспекция бошлиғининг қонунчилик доирасидаги буйруқ ҳамда топшириқлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш;
Ҳудудий инспекцияга киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Ҳудудий инспекция бошлиғига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик бўйича таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Ҳудудий инспекция ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга чиқиб қабул қилишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига риоя қилиш ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш юзасидан чоралар кўриб бориш;
Ҳудудий инспекция фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиб, кўриб чиқиш учун Ҳудудий инспекция бошлиғига киритиш;
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Ҳудудий инспекция бошлиғига таклифлар киритиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Ҳудудий инспекция бошлиғига таклифлар киритиш;
ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
5-боб. Ҳудудий инспекция раҳбарларининг жавобгарлиги
14. Ҳудудий инспекция бошлиғи:
Ҳудудий инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
Ҳудудий инспекциянинг ушбу Низомда назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича ҳамда мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятлари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
15. Ҳудудий инспекция бошлиғи ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинадиган йўналиш ва таркибий бўлинмаларда Ҳудудий инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
6-боб. Ҳудудий инспекция фаолиятини ташкил этиш
16. Ҳудудий инспекцияларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Инспекция бошлиғи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
17. Ҳудудий инспекция бошлиғи:
Ҳудудий инспекция ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
ўринбосарлар ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлайди, ходимлар ўртасида ваколатларни белгилайди ва мажбуриятларни тақсимлайди, таркибий бўлинмалар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди;
Ҳудудий инспекция бўлим бошлиқларини Инспекция билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди;
Ҳудудий инспекция ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Ҳудудий инспекция ходимлари фаолиятини рағбатлантириш учун тегишли буйруқлар чиқаради;
Ҳудудий инспекция фаолиятини, шу жумладан, моддий-техник базасини ташкил этиш ва ривожлантиришни ташкил этади;
Ҳудудий инспекцияни малакали, амалий тажрибага эга кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, уларни саралаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг узлуксиз малакасини ошириш соҳасида кадрлар сиёсатини юритади.
Ҳудудий инспекция бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
18. Ҳудудий инспекция бошлиғи бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари Ҳудудий инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса Ҳудудий инспекция бошлиғининг тегишли буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.
19. Ҳудудий инспекциялар тузилмаси ва штат жадваллари (меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Инспекция марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан бир поғона паст миқдорда қўлланади) Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади.
7-боб. Ҳудудий инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари
20. Ҳудудий инспекция фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
21. Ҳудудий инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Ҳудудий инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
22. Ҳудудий инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Ҳудудий инспекция раҳбарлари ва ходимларини қўшимча рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Ҳудудий инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
23. Ҳудудий инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
8-боб. Ҳудудий инспекция фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
24. Ҳудудий инспекция фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
давлат қурилиш назорати амалга ошириладиган барча объектлар учун Ҳудудий инспекцияга ажратмаларнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг (қўшилган қиймат солиғисиз) Ҳудудий инспекция ихтиёрида қолдириладиган маблағлар;
Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари;
мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш бўйича шартнома асосида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан, шунингдек, лаборатория хизматлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларнинг бошқа турларини кўрсатишдан олинган даромадлар;
Ҳудудий инспекция хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштирилади ва уларнинг инспекторлари сони рўйхатдан ўтган объектларнинг умумий сонидан, ҳажмидан ва масофасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
25. Мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш бўйича бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг, шунингдек, синов-лаборатория хизматлари ва Инспекция томонидан кўрсатилаётган хизматлар бошқа турларининг қийматини аниқлаш методикаси Инспекция томонидан тасдиқланади.
26. Ҳудудий инспекция ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишда Инспекция марказий аппарати ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартибида белгиланган барча тўловлар татбиқ этилган ҳолда, Ҳудудий инспекция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳудудий инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантириш, шу жумладан, қўшимча тўловлар, устама ҳақлар, мукофотлар, ижтимоий ва бошқа тўловларни тўлаш Ҳудудий инспекциялар ва Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча молиялаштириш орқали амалга оширилиши мумкин.
27. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилиши мумкин.
9-боб. Якунловчи қоидалар
28. Ҳудудий инспекция қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари
I. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси инспекторларининг идоравий формали кийим-бошлари намуналари
II. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси инспекторларининг идоравий формали кийим-бошлари тавсифи
Ёзги мавсумий идоравий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун идоравий формали кийим-бош:
а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг эмблемаси туширилган тўқ кўк рангдаги кепка;
б) калта енгли, тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, чап томондаги енгда шеврон бўлган кўйлак;
в) тўқ кўк рангдаги шим.
2. Аёллар учун идоравий формали кийим-бош:
а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг эмблемаси туширилган тўқ кўк рангдаги кепка;
б) калта енгли, тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, чап томондаги енгда шеврон бўлган кўйлак;
в) тўқ кўк рангдаги юбка.
Кузги ва баҳорги мавсумий идоравий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун идоравий формали кийим-бош:
а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг эмблемаси туширилган тўқ кўк рангдаги кепка;
б) узун енгли, тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси ҳамда исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, чап томондаги енгда шеврон бўлган кўйлак;
в) тўқ кўк рангдаги шим;
г) қора рангли чарм пойабзал;
д) оч кўк рангли калта енгли камзул ( лаборатория ходимлари учун тўқ кўк рангли орқа елка қисмига « QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI LABORATORIYASI » ёзуви туширилган калта енгли камзул );
е) тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида ёзилган «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, енги узун ва чап томондаги енгда шеврон бўлган енгил ва бир ёқламалик куртка.
2. Аёллар учун идоравий формали кийим-бош:
а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг эмблемаси туширилган тўқ кўк рангдаги кепка;
б) узун енгли, тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, чап томондаги енгда шеврон бўлган кўйлак;
в) тўқ кўк рангдаги юбка;
г) қора рангли чарм пойабзал;
д) оч кўк рангли калта енгли камзул;
е) тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, енги узун ва чап томондаги енгда шеврон бўлган енгил ҳамда бир ёқламалик куртка.
Қишки мавсумий идоравий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун идоравий формали кийим-бош:
а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг эмблемаси туширилган тўқ кўк рангдаги иссиқ ва қалин кепка;
б) узун енгли, тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, чап томондаги енгда шеврон бўлган кўйлак;
в) тўқ кўк рангдаги иссиқ шим;
г) тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида ёзилган «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, енги узун ва чап томондаги енгда шеврон бўлган енгил ва бир ёқламалик куртка;
д) қора рангли этик;
е) тўқ кўк рангли, чап томондаги кўкрак қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви ёзилган белги, енги узун ва ўнг томондаги енгда шеврон бўлган қалин ҳамда иссиқ куртка.
2. Аёллар учун идоравий формали кийим-бош:
а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг эмблемаси туширилган иссиқ ва қалин кепка;
б) узун енгли, тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, чап томондаги енгда шеврон бўлган кўйлак;
в) тўқ кўк рангдаги иссиқ ва қалин юбка ёки шим;
г) тўқ кўк рангли, кўкрак қисмларида иккита чўнтаги ҳамда уларнинг чап томонидагисининг тепа қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви, ўнг томондагисининг тепа қисмида формани кийган ходимнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилган белгилар, енги узун ва чап томондаги енгда шеврон бўлган енгил ҳамда бир ёқламалик куртка;
д) қора рангли этик;
е) тўқ кўк рангли, чап томондаги кўкрак қисмида «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви ёзилган белги, енги узун ва ўнг томондаги енгда шеврон бўлган қалин ҳамда иссиқ куртка.
III. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси инспекторларининг идоравий формали кийим-бошлари фарқлаш белгиларининг тавсифи
1. Кепка эмблемаси .
Кепканинг олди томони чап қисмида бўйи 4,4 см ва эни 3,9 см бўлган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг эмблемаси бўлади.
Олтин рангдаги енгил кашта усулида тикилган қалқон кўринишидаги эмблемада оқ рангда кўп квартирали уй-жойлар тасвирланган, кўп квартирали уй-жойларнинг остки қисмида ичимлик суви ва оқова сув тасвири туширилган.
2. Шеврон .
Идоравий формали кийимнинг чап енгида (енгнинг тикув чокидан 9,5 см пастда) диаметри 9 см тўқ кўк рангли шеврон мавжуд.
Рамка олтин рангдан иборат.
Шеврон матога туширилган ҳолда тайёрланади.
Шевроннинг ўртасида бўйи 4,4 см ва эни 3,9 см бўлган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг эмблемаси, эмблеманинг орқасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвири туширилган.
Эмблеманинг атрофида 6 см диаметр айлана шаклидаги ҳарфларининг бўйи 0,5 см бўлган «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви олтин рангда кашта усулида ёзилган ҳамда унинг пастки қисмида бўйи 0,4 см ва эни 3,3 см бўлган лотин ҳарфларида «OʻZBEKISTON» ёзуви олтин рангда кашта усулида ёзилган.
3. Кўкрак қисмидаги нашивкалар (ёзув).
Кўкракнинг ўнг томонида бўйи 3,9 см ва эни 13 см бўлган олтин ҳошияли тўқ кўк рангдаги матода оқ ранг билан ходимнинг фамилияси ҳамда исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари кашта усулида ёзилган нашивка (ёзув) бўлади.
Кўкракнинг чап томонида бўйи 3,9 см ва эни 13 см бўлган олтин ҳошияли тўқ кўк рангдаги матода оқ рангда «QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI» ёзуви кашта усулида ёзилган нашивка (ёзув) бўлади.
Нашивкалар (ёзув) форманинг кўкрак чўнтакларига тикилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-боби ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 13 июндаги 494-сон қарорида :
а) номи ва 1-банддаги «Ичимлик сув таъминоти ва канализация» сўзлари «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд билан тўлдирилсин:
«1 1 . Белгилансинки:
йирик турдаги (суткасига 5 минг м 3 ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) объектларнинг рўйхати ва технологик аудит ўтказиш жадвали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг марказий аппарати;
кичик турдаги (суткасига 5 минг м 3 гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) объектларнинг рўйхати ва технологик аудит ўтказиш жадвали объектларнинг сонидан, ҳажмидан ва масофасидан келиб чиқиб, штат жадвалига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекцияси томонидан тасдиқланади»;
в) иловада :
номидаги «Ичимлик сув таъминоти ва канализация» сўзлари «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
1 ва 2-бандлардаги «ичимлик сув таъминоти ва канализация» сўзлари «ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг иккинчи — еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« инвентаризация паспорти — технологик аудит объектлари тўғрисида (инвентарь рақами, тури, маркаси, серияси, ишга туширилган йили, фойдаланиш мақсади ва бошқалар) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан тасдиқланган ҳужжат;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объекти — марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари кўрсатиш иншоотлари ҳамда улардаги асбоб-ускуналар ва жиҳозларни қамраб олган йирик (суткасига 5 минг м 3 ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) ва кичик (суткасига 5 минг м 3 гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) турдаги объект;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар ( эксплуатация ташкилотлари ) — марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатувчи иншоотларни эксплуатация қилувчи юридик шахслар;
технологик аудит — ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш учун олиб бориладиган махсус тадқиқот;
технологик аудит объектлари — ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва оқова сувларни тозалашда бевосита фойдаланиладиган иншоотлар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
технологик аудит ўтказувчи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари ҳамда тадбиркорлик субъектлари»;
4-банддаги «Ичимлик сув таъминоти ва канализация» сўзлари «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Фойдаланишга топширилганига камида 10 йил бўлган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида қуйидаги даврийликда мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудит ўтказилади:
йирик турдаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида ҳар 3 йилда бир марта;
кичик турдаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида ҳар 5 йилда бир марта»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб барча ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш мажбурий тарзда амалга оширилади.
Бунда технологик аудитдан ўтказиш хусусий секторни жалб қилган ҳолда, шартнома асосида эксплуатация ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Технологик аудит ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари билан ичимлик суви таъминоти ташкилотлари ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузилади»;
7-банддаги «сув таъминоти ва канализация» сўзлари «ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг «г» кичик бандидаги «ичимлик сув таъминоти ва канализация» сўзлари «ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банд «мутахассислар» сўзидан кейин «(мутахассислар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин)» сўзлари билан тўлдирилсин;
13-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошиларидаги «ичимлик сув таъминоти ва канализация» сўзлари «ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва коммунал» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «ичимлик сув таъминоти ва канализация» сўзлари «ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1 — 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини экспулатация қилувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — экспулатация ташкилотлари) Технологик аудит объектлари бўйича инвентаризация паспортларини тайёрлайди ва тасдиқлайди. Технологик аудит ўтказилишидан йигирма кун олдин 2-босқич Экспулатация ташкилотлари Технологик аудит ўтказувчига зарур ҳужжатларни тақдим этади. Технологик аудит ўтказилишидан ўн кун олдин 3-босқич Технологик аудит ўтказувчи Ичимлик суви ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказади. Ўн кун ичида 4-босқич Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (кейинги ўринларда — Ҳудудий инспекциялар) Ўтказилган технологик аудит якунлари бўйича хисоботларини умумлаштиради. Ўн кун ичида 5-босқич Ҳудудий инспекциялар Ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) ва экспулатация ташкилотларига тақдим этади. Ўн кун ичида 6-босқич Инспекция Ўтказилган технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича хулосаларни тегишли тадбирларни белгилаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига киритади. Уч кун ичида 7-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этилган хулосалар асосида аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирларни ишлаб чиқади. Бир ҳафта ичида 8-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Технологик объектлар самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бажарилишини таъминлайди. Белгиланган муддатларда
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Технологик аудит ўтказиладиган объектларнинг инвентаризация
Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи ________________________ Туман (шаҳар) номи ________________________ Объект номи ________________________ Объектнинг лойиҳавий қуввати ________________________ Объектнинг амалдаги қуввати ________________________ Объект қурилган (реконструкция қилинган) йил ________________________ Объект манзили ________________________ Объект хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар сони (минг киши) ________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи ________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________ Т/р Технологик аудит ўтказиладиган объектлар номи Инвентарь рақами Тури Маркаси Серияси Ишга туширилган (фойдаланишга қабул қилинган) йили Фойдаланиш мақсади Ҳолати 1 2 3 4 5 6 7 8 9 Ерусти сув олиш нуқталари (гидропостлар) Ерости қудуқлари Тиндиргичлар Резурвуарлар Фильтрлар Лаборатория Зарарсизлантириш ускунаси Ўлчов воситалари Қувурлар (иншоот ички қувурлари) Электр жиҳозлари (трансформатор, электр тақсимлагич (шит) ва бошқалар) Насослар Компрессорлар Сув минораси Сув ҳисоблагич Дробилкалар (чиқинди майдалагич) Бошқалар ___________________________ раҳбари _______________ ___________________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (имзо) (Ф.И.О.) _______________________ бош ҳисобчи _______________ ___________________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (имзо) (Ф.И.О.) сана
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Технологик аудит паспорти
Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи ________________________________ Туман (шаҳар) номи ________________________________ Объект номи ________________________________ Объектнинг лойиҳавий қуввати ________________________________ Объектнинг амалдаги қуввати ________________________________ Объект қурилган (реконструкция қилинган) йил ________________________________ Объект манзили ________________________________ Объект хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар сони (минг киши) ________________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи ________________________________ Т/р Технологик аудит ўтказиладиган объектлар номи Инвентарь рақами Фойдаланиш мақсади Техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (паспорт, спецификация, фойдаланиш йўриқномаси Қуввати ФИК (фоиз) Ҳолати Объект бўйича қисқача таклиф Лойиҳавий Амалдаги 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Ерости қудуқлари Ерусти сув олиш нуқталари (гидропостлар) Тиндиргичлар Резурвуарлар Фильтрлар Лаборатория Зарарсизлантириш ускунаси Ўлчов воситалари Қувурлар (иншоот ички қувурлари) Насослар Сув ҳисоблагич Сув миноралари Компрессорлар Дробилкалар (чиқинди майдалагич) Бошқалар Инвентаризация паспортида кўрсатилган амалда мавжуд бўлмаган аудит объектлари __________________ раҳбари ______________ _______________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (имзо) (Ф.И.О.) ________________ бош ҳисобчи ______________ _______________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (имзо) (Ф.И.О.) _________________ раҳбари ______________ _______________________________ Иншоот номи (имзо) (Ф.И.О.) __________________ ______________ _______________________________ Технологик аудит ўтказувчи мутахассиснинг лавозими (имзо) (Ф.И.О.) __________________ ______________ _______________________________ Технологик аудит ўтказувчи мутахассиснинг лавозими (имзо) (Ф.И.О.) Сана ________________________________________________
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
______________________________________________ _________________ ______________________ ( технологик аудит ўтказилган объект номи ва жойлашган ҳудуд ) ўтказилган технологик аудит якунлари бўйича ҲИСОБОТ ______________ 20 ____ йил «____» __________ (ҳудуд номи) I. Технологик аудит ўтказишга асос _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ II. Объект бўйича умумий маълумот Манзил: Телефон: ____________, е-mail: ____________, ишга туширилган сана ____ йил «____» _____________ Юқори турувчи ёки бошқарувчи ташкилот: ________________________________________ III. Ўрганилган аудит объектлари Объектдаги иншоотлар, техника, асбоб ва ускуналарнинг барчаси инвентаризация паспорти асосида ўрганиб чиқилди. 1. Ерости қудуқлари: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ерости қудуқлари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 2. Ерусти сув олиш нуқталари (гидропостлар): _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сув олиш нуқталари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 3. Тиндиргичлар: _________________________________________________________________________________________ ( аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда ) 4. Резурварлар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, резурварлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 5. Фильтрлар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, фильтрлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 6. Лаборатория: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 7. Зарарсизлантириш ускунаси: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, зарарсизлантириш ускунаси сони, маркаси ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 8. Ўлчов воситалари: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, зарарсизлантириш ускунаси сони, маркаси ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 9. Қувурлар (иншоот ички): _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича қувурлар узунлиги ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 10. Насослар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича насослар сони, тури, ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 11. Сув ҳисоблагичлар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ҳисоблагичлар сони ҳамда ҳолати, мувофиқлик сертификати мавжудлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 12. Компрессорлар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, компрессорлар сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 13. Сув миноралари: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича миноралар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 14. Дробилкалар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, дробилкалар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) 15. Бошқалар: _________________________________________________________________________________________ (аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда) IV. Асосий мақсади бўйича қуввати 1. Лойиҳавий қуввати (барча амалга оширилган реконструкцияларни инобатга олган ҳолда) йилига ____________ минг м 3 . 2. 20____ йилда амалда манбадан ичимлик суви ишлаб чиқариш учун олинган сув миқдори ________ минг м 3 , ишлаб чиқарилган сув миқдори__________ минг м 3 ташкил этган. V. Технологик аудит натижасида мутахассислар хулосалари 1. Иншоот бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Ерости қудуқлари бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Ичимлик суви белгиланган сифатда ишлаб чиқарилиши юзасидан лаборатория ҳолати бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Лаборатория, насослар, ўлчов воситалари, жиҳозлар, фильтрлар, тиндиргичлар, компрессорларнинг стандартларга мослиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Фильтрлар, тиндиргичлар, миноралар, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи бошқа иншоотлар, уларнинг хавфсизлиги, қурилиш меъёрларига амал қилингани бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 6. Электр жиҳозлари ва ишлаб чиқаришда бевосита фойдаланилаётган электр тармоқлари, уларнинг ўлчаш воситалари, аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ VI. Иншоот самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар 1. Тезкор муддати: ___________________________ ___________ ____________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Узоқ муддати: ____________________________________________ ____________ ____________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Доимий: _________________________________________________ ____________ ____________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Технологик аудит ўтказилган объектларда: Реконструкция ва модернизация қилиш талаб этиладиган объектлар ______ __________ ________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Реконструкция ва модернизация қилиш талаб этиладиган объектлар ______________ __________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Реконструкция ва модернизация қилиш талаб этиладиган объектлар _____ __________ _________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Технологик аудит ўтказувчилар: _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) _______________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Сана: Танишдим Технологик аудит ўтказувчилар: _____________________________ раҳбари ________________________ Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи (Ф.И.О.) ».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2024 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 июндаги 376-сон қарорининг 7-бандида :
«а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«б» кичик банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан лифт ускуналарининг Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига ҳамда бошқа техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сақланишини, шунингдек, лифт паспортига асосан уларнинг белгиланган муддатларда техник текширувдан ўтказилганлигини назорат қилиш;
кўп квартирали уйларга ўрнатилаётган лифт ускуналарининг халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ва давлат экспертизасидан ўтказилган ҳолда ўрнатилишини назорат қилиш ва янги лифтларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
лифт ускуналаридан фойдаланишда юзага келган инсон ҳаёти учун хавф солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар лифт ускуналаридан фойдаланишни тақиқлаш чораларини кўриш ҳамда Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, лифт ускуналарига хизмат кўрсатувчи ташкилотларга камчиликларни бартараф қилиш юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилишини таъминлаш».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида :
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кадастр органларининг бошқа мулкдорга расмийлаштириладиган кўп квартирали уйдаги хонадоннинг ички таянч ва тўсиқ конструкцияларининг техник ҳолати бузилмаганлиги тўғрисидаги хулосаси мавжуд бўлмаса»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 22-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кадастр органларининг бошқа мулкдорга расмийлаштириладиган кўп квартирали уйдаги хонадоннинг ички таянч ва тўсиқ конструкцияларининг техник ҳолати бузилмаганлиги тўғрисидаги хулосаси»;
бешинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ахборот тизими ва географик ахборот технологияларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарорида :
а) 4-бандда :
еттинчи хатбошидаги «қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида олиб бориладиган назорат функцияларига оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш»;
б) 1-иловада :
4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари»;
5-банднинг еттинчи хатбошисидаги «қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-бандда :
биринчи хатбошидаги «Қурилиш назорати» сўзлари «Қурилишда давлат назорати» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг шартномалар бўлими қурилиш (реконструкция) объекти бўйича қурилиш ишлари назоратини олиб бориш учун шартномани тайёрлайди, объект тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади, объект бўйича буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорат ходимларига ахборот тизимида шахсий кабинетларини рўйхатдан ўтказади ҳамда шартнома бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг қурилиш объекти топшириғини шакллантириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбарига юборади;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари қурилиш объекти бўйича инспекция инспекторини бириктиради»;
бешинчи хатбошидаги «Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 3-иловада :
номидаги «Қурилиш назорати» сўзлари «Қурилишда давлат назорати» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарорида :
а) 4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
21-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банддаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 18-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 19-банддаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 3 январдаги 3-сон қарорида :
а) 2-банднинг «е» кичик бандидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилиб борилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-иловада :
16-банддаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Кўп квартирали уйни бошқариш органлари ҳар олти ойда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказади ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига маълумот киритиб боради»;
учинчи хатбошидаги «Қурилиш ва коммунал хўжалиги назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмасига» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 56-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун аккредитация қилинган тадбиркорлик субъектлари томонидан» сўзларига алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарорида :
а) 2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 1-иловада :
9-бандда :
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
38-бандда :
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 6-илованинг 3-бандида :
учинчи хатбошидаги «ажратмаларнинг 10 фоиз қисми Давлат бюджетига, 5 фоиз қисми Жамғармага, 5 фоиз қисми Инспекцияга» сўзлари «ажратмаларнинг 5 фоиз қисми Давлат бюджетига, 5 фоиз қисми Жамғармага, 10 фоиз қисми Инспекцияга» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «ва Инспекция» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун айбдор шахслардан ундириладиган жарималар қуйидаги тартибда тақсимланади:
20 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади;
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади;
60 фоизи — Инспекциянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 сентябрь,
602-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NAMUNAVIY NIZOM
NAMUNALARI HAMDA TAVSIFI
SXEMASI
PASPORTI
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida davlat nazoratini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 14-apreldagi PF-66-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi xodimlarining idoraviy formali kiyim-boshlari va farqlash belgilari namunalari hamda tavsifi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
3. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi S.Q. Eshquvvatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-sentabrdagi 602-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligi, faoliyatini tashkil etish, rahbarlarining funksional vazifalari, huquqlari va javobgarligini, shuningdek, xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.
Inspeksiya oʻz vakolatlari doirasida qurilish-montaj ishlarining sifati va tasdiqlangan loyiha hujjatlariga muvofiqligi (avtomobil yoʻllari va yoʻl sunʼiy inshootlari bundan mustasno), shuningdek, koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish (xoʻjalik yurituvchi subyektlarning moliyalashtirish manbalaridan qatʼi nazar, moliya-xoʻjalik faoliyatiga aralashmagan holda), issiqlik taʼminotidan foydalanish, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatini koʻrsatish hamda undan foydalanish yuzasidan davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshiruvchi mustaqil respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi.
2. Inspeksiya bevosita Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga (keyingi oʻrinlarda — Vazirlar Mahkamasi) boʻysunadi va oʻz faoliyati toʻgʻrisida hisobdor boʻladi.
3. Inspeksiya oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
4. Inspeksiya oʻz faoliyatini respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiradi.
5. Inspeksiyaning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan ijro etilishi majburiy hisoblanadi.
6. Inspeksiya Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga hamda blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.
7. Inspeksiyaning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi;
qisqartirilgan nomi — Qurilish va kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasi;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Inspeksiya po kontrolyu v sfere stroitelstva i jilishno-kommunalnogo xozyaystva pri Kabinete Ministrov Respubliki Uzbekistan;
qisqartirilgan nomi — Uzstroykomxoznadzor;
8. Inspeksiyaning joylashgan manzili (pochta manzili): Toshkent shahri Shayxontohur tumani Abay koʻchasi 6-uy.
9. Inspeksiya hududiy nazorat qilish inspeksiyalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy inspeksiyalar) faoliyatini tashkil etadi, nazorat qiladi va ularga umumiy rahbarlik qiladi.
2-bob. Inspeksiyaning asosiy vazifalari va funksiyalari
10. Quyidagilar Inspeksiyaning asosiy vazifalari hisoblanadi:
a) qurilish sohasida:
tasdiqlangan loyiha hujjatlari boʻyicha qurilish-montaj ishlarining amalga oshirilishida va qurilish-montaj ishlari tugallangan obyektlarning foydalanishga qabul qilinishida (avtomobil yoʻllari va yoʻl sunʼiy inshootlari bundan mustasno) shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshirish;
obyektlarda bino va inshootlarning zilzilaga bardoshliligiga taʼsir qiluvchi, shuningdek, inson salomatligi hamda hayotiga tahdid soluvchi sifatsiz qurilish materiallari, konstruksiyalari va buyumlari qoʻllanishining oldini olish;
buyurtmachining texnik nazorati va loyiha tashkilotlarining mualliflik nazoratini, pudrat tashkilotining ichki nazorat tizimining ishlashi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish va monitoring qilish;
yangi qurilayotgan bino va inshootlarning seysmik jihatdan zaifligini baholash, mavjud binolar va inshootlarning instrumental-texnik tekshiruvdan shartnoma asosida oʻtkazilishini taʼminlash hamda hududiy inspeksiyalarning sinov laboratoriyalari faoliyatini muvofiqlashtirish;
hududiy inspeksiyalar tomonidan qurilish-montaj ishlarini boshlash, qurilish ishlari tugallangan obyektdan foydalanish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha hamda qurilish obyektlarini onlayn kuzatish markazlari orqali kelib tushgan maʼlumotlarni tahlil qilish;
b) koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish sohasida:
koʻp kvartirali uylarni boshqarish, ularga tutash yer uchastkalarini saqlash va ulardan foydalanishda texnik foydalanish qoidalari va normalariga rioya etilishini nazorat qilish hamda mulkdorlar tomonidan joylarning oʻzboshimchalik bilan qayta qurilishiga va qayta rejalashtirilishiga yoʻl qoʻymaslik. Bunda koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalarida oʻzboshimchalik bilan imoratlar (inshootlar) qurish ishlarini amalga oshirgan huquqbuzarlarga tegishli choralar koʻrish faqatgina “E-YER NAZORAT” tizimi orqali amalga oshiriladi;
koʻp kvartirali uylardagi umumiy mol-mulk va unga tutash yer uchastkalarini mavsumiy foydalanishga tayyorlash boʻyicha bajarilgan taʼmirlash-tiklash ishlarining manzilli dasturlariga muvofiqligi ustidan amalga oshiriladigan nazorat ishlarini muvofiqlashtirish;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish qoidalariga rioya etilishida davlat nazoratini muvofiqlashtirish;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari va joylar mulkdorlari tomonidan issiqlik taʼminotidan foydalanishda normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish;
koʻp kvartirali uylarning seysmik mustahkamligi va zilzilaga bardoshliligi monitoringini muvofiqlashtirish;
v) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida:
ichimlik suvini samarali ishlab chiqarish, yetkazib berish, realizatsiya qilish, ichimlik suvidan oqilona foydalanish, shuningdek, oqova suvlarni chiqarib yuborish va tozalash boʻyicha xizmat koʻrsatish sohasida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishini nazorat qilish;
ichimlik suvini ishlab chiqarish uchun moʻljallangan yer osti suvlari quduqlarining texnik holati va ulardan foydalanish shartlariga hamda qazishning (burgʻilashning) belgilangan qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish;
oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlaridagi va tozalash inshootlaridagi oqova suvlar tarkibida ifloslantiruvchi moddalarning ruxsat etilgan meʼyorlar darajasida chiqarib yuborilishi hamda tozalanishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining texnologik auditdan oʻtkazilishi yuzasidan nazoratni muvofiqlashtirish;
isteʼmolchilarning ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan qamrab olinishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish.
11. Inspeksiya oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
1) qurilish sohasida:
a) tasdiqlangan loyiha hujjatlari boʻyicha qurilish-montaj ishlarining amalga oshirilishida va qurilish-montaj ishlari tugallangan obyektlarning foydalanishga qabul qilinishida (avtomobil yoʻllari va yoʻl sunʼiy inshootlari bundan mustasno) shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
tasdiqlangan loyiha hujjatlari boʻyicha shaharsozlik subyektlari (buyurtmachi, loyiha va pudrat tashkilotlari) tomonidan qurilish jarayonini qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etilishida hududiy inspeksiyalar tomonidan amalga oshiriladigan nazorat tadbirlarini muvofiqlashtiradi;
hududiy inspeksiyalarda roʻyxatdan oʻtgan qurilish-montaj ishlarining bajarilishida qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilishi boʻyicha taʼsirchan nazoratni oʻrnatadi;
jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan qurilishda qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etishlari yuzasidan nazorat oʻrnatilishida tahliliy maʼlumotlarni yuritadi;
b) obyektlarda bino va inshootlarning zilzilaga bardoshliligiga taʼsir qiluvchi, shuningdek, inson salomatligi hamda hayotiga tahdid soluvchi sifatsiz qurilish materiallari, konstruksiyalari va buyumlari qoʻllanishining oldini olish boʻyicha:
hududiy inspeksiyalarda roʻyxatdan oʻtgan qurilish obyektlarida qurilish materiallari, buyumlari, konstruksiyalari va bajarilayotgan qurilish-montaj ishlari sifatini tekshirish uchun shaharsozlik faoliyati subyektlaridagi loyiha, texnologik va ijro hujjatlari, shuningdek, boshqa zarur maʼlumotlarni belgilangan tartibda oʻrganadi;
qurilish obyektlaridagi avariyalar holatlarini tekshirish boʻyicha idoralararo komissiyalar ishida ishtirok etadi;
v) buyurtmachining texnik nazorati va loyiha tashkilotlarining mualliflik nazoratini, pudrat tashkilotining ichki nazorat tizimining ishlashi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish va monitoring qilish boʻyicha:
qurilish obyektlarida buyurtmachining texnik, loyiha tashkilotlarida mualliflik va pudrat tashkilotida ichki nazorat amalga oshirilishi boʻyicha hududiy inspeksiyalar faoliyatini nazorat qiladi;
obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilishda tegishli mutaxassislar biriktirilgani yoki ushbu faoliyat turini amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxsning shartnoma asosida jalb qilingani hamda ularning qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sertifikatga egaligini oʻrganadi;
g) yangi qurilayotgan bino va inshootlarning seysmik jihatdan zaifligini baholash, mavjud binolar va inshootlarning instrumental-texnik tekshiruvdan shartnoma asosida oʻtkazilishini taʼminlash hamda hududiy inspeksiyalarning sinov laboratoriyalari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha:
seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan barcha turdagi binolar va inshootlarning, shuningdek, koʻp kvartirali turar joylarning seysmik jihatdan zaifligini baholash uchun zarur boʻlgan axborotni oʻz ichiga olgan elektron texnik pasportlarning buyurtmachilar tomonidan rasmiylashtirilishini muvofiqlashtiradi;
hududiy inspeksiyalarda roʻyxatdan oʻtib qurilayotgan binolar va inshootlarning zilzilaga bardoshliligini taʼminlash, zarur hollarda instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish hamda zilzilaga bardoshliligini taʼminlash boʻyicha bajarilgan ishlarni oʻrganadi;
hududiy inspeksiyalarning sinov-laboratoriyalarining ish yuritish faoliyatini hamda xizmat koʻrsatish sohasida amalga oshirilgan ishlarni muvofiqlashtiradi;
d) hududiy inspeksiyalar tomonidan qurilish-montaj ishlarini boshlash, qurilish ishlari tugallangan obyektdan foydalanish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha hamda qurilish obyektlarini onlayn kuzatish markazlari orqali kelib tushgan maʼlumotlarni tahlil qilish boʻyicha:
qurilish-montaj ishlarini boshlash, qurilish-montaj ishlari tugallangan obyektdan foydalanish uchun ruxsatnoma berish tartibiga rioya etilishini oʻrganadi;
qurilish obyektlarini onlayn kuzatish markazlariga mobil videokameralar (bodikamera), maxsus planshetlar va qurilish obyektlaridagi videokameralardan kelib tushgan maʼlumotlarning tezkor tahlil qilingani hamda natijasiga koʻra tegishli choralar koʻrilganligini oʻrganadi;
2) koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish sohasida:
a) koʻp kvartirali uylarni boshqarish, ularga tutash yer uchastkalarini saqlash va ulardan foydalanishda texnik foydalanish qoidalari va normalariga rioya etilishini nazorat qilish hamda mulkdorlar tomonidan joylarning oʻzboshimchalik bilan qayta qurilishiga va qayta rejalashtirilishiga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha:
mavjud koʻp kvartirali uylardagi tayanch va (yoki) toʻsiq konstruksiyalarni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni buzgan holda oʻzgartirish va (yoki) rekonstruksiya qilish, buzish hamda binoning zilzilaga bardoshliligiga salbiy taʼsir qiladigan ishlarni bajarishga yoʻl qoʻyilmasligi ustidan amalga oshirilgan nazorat tadbirlarini muvofiqlashtiradi;
koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalaridan foydalanishda texnik foydalanish qoidalari va normalari talablariga amal qilinishini yuzasidan tahliliy maʼlumotlarni yuritadi;
koʻp kvartirali uylarda va unga tutash yer uchastkalarida oʻzboshimchalik bilan imoratlar (inshootlar) qurishga yoʻl qoʻyilmasligi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish, jumladan, muhandislik tarmoqlari, koʻp kvartirali uylar uskunalaridan foydalanish, avariya holatlarining bartaraf etilishini tizimli tashkil etish yuzasidan monitoring yuritadi;
b) koʻp kvartirali uylardagi umumiy mol-mulk va unga tutash yer uchastkalarini mavsumiy foydalanishga tayyorlash boʻyicha bajarilgan taʼmirlash-tiklash ishlarining manzilli dasturlariga muvofiqligi ustidan amalga oshiriladigan nazorat ishlarini muvofiqlashtirish boʻyicha:
koʻp kvartirali uylardagi umumiy mulk va unga tutash yer uchastkalarida davlat dasturlari asosida amalga oshirilgan taʼmirlash-tiklash ishlarining bajarilishini monitoring qiladi;
umumiy foydalaniladigan joylar, fasadlar, uylarning ichki muhandislik kommunikatsiyalarini taʼmirlash-tiklash ishlarini tizimli oʻtkazish qoidalariga rioya etilishini oʻrganadi;
v) koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish qoidalariga rioya etilishidagi davlat nazoratini muvofiqlashtirish boʻyicha :
joylar mulkdorlariga hisobotlarning belgilangan shartlar, tartib va muddatlarda berib borilishini monitoring qiladi va ular yuzasidan oʻtkaziladigan nazorat tadbirlarini muvofiqlashtiradi;
umumiy mol-mulkni saqlash va taʼmirlash uchun xizmatlar hamda ishlar shakllantirilganligi va belgilangan tartibda tasdiqlanganligi yuzasidan oʻtkazilgan oʻrganish ishlarini muvofiqlashtiradi;
koʻp kvartirali uylarni “Billing” tizimi orqali boshqarish, mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini amalga oshirish, shuningdek, avariya-dispetcherlik xizmatlarini tashkil etish va koʻrsatish choralari taʼminlangani yuzasidan oʻtkaziladigan nazorat ishlarini muvofiqlashtiradi;
olti oyda bir marta koʻp kvartirali uylardagi tayanch va toʻsiq konstruksiyalarning butligini xatlovdan oʻtkazish choralari taʼminlangani ustidan davlat nazoratini muvofiqlashtiradi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish huquqini beruvchi malaka sertifikatining mavjudligini oʻrganish boʻyicha amalga oshiriladigan nazorat tadbirini muvofiqlashtiradi;
g) koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari va joylar mulkdorlari tomonidan issiqlik taʼminotidan foydalanishda normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
uy ichidagi issiqlik tarmoqlariga oʻzboshimchalik bilan ulanib olish, issiqlik va issiq suv taʼminotining uy ichidagi tizimlariga oʻzgartirishlar kiritish holatini monitoring qiladi va ushbu holat yuzasidan oʻtkaziladigan davlat nazorati tadbirini muvofiqlashtiradi;
uyning isitish asboblarini oʻzboshimchalik bilan demontaj qilish orqali isitish tizimidan uzib qoʻyish holati yuzasidan oʻtkaziladigan davlat nazorati tadbirini muvofiqlashtiradi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari tomonidan isitish tizimidan issiqlik manbaini chiqarib tashlash holatlarini bartaraf etish yuzasidan amalga oshiriladigan davlat nazorati ishlarini monitoring qiladi va muvofiqlashtiradi;
uy ichidagi issiqlik energiyasidan uning bevosita vazifasidan (isitish, issiq suv taʼminoti) boshqa maqsadda foydalanish holati yuzasidan oʻtkaziladigan nazorat tadbirlarini muvofiqlashtiradi;
uy ichidagi isitish tizimini gidravlik presslashi va keyinchalik uni tarmoqdagi suv bilan toʻldirgan holda yuvish ishlari taʼminlanganligini aniqlash yuzasidan oʻtkaziladigan nazorat tadbirlarini muvofiqlashtiradi;
isitish tizimidan tarmoq suvining oqishi va chiqib ketishining oldini olishni taʼminlash maqsadida koʻrilgan choralar yuzasidan oʻtkaziladigan nazorat ishlarini muvofiqlashtiradi;
d) koʻp kvartirali uylarning seysmik mustahkamligi va zilzilaga bardoshliligi monitoringini muvofiqlashtirish boʻyicha:
koʻp kvartirali uylarning seysmik mustahkamligi va zilzilaga bardoshliligini aniqlash boʻyicha vizual tartibda oʻtkaziladigan xatlov ishlarini muvofiqlashtiradi;
koʻp kvartirali uylarning seysmik mustahkamligi va zilzilaga bardoshliligi holati yuzasidan oʻtkazilgan xatlov natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni umumlashtiradi;
tahlil natijalariga asosan ekspluatatsiya muddatini oʻtab boʻlgan seysmik zaif va avariya alomatlari aniqlangan koʻp kvartirali uylar oʻrnida bosqichma-bosqich yangi uy-joylar qurish boʻyicha takliflarni ishlab chiqib, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga kiritib boradi;
3) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida:
a) ichimlik suvini samarali ishlab chiqarish, yetkazib berish, realizatsiya qilish, ichimlik suvidan oqilona foydalanish, shuningdek, oqova suvlarni chiqarib yuborish va tozalash boʻyicha xizmat koʻrsatish sohasida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishini nazorat qilish boʻyicha:
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlariga ulanishda texnik shartlar talablariga rioya etilishi, shuningdek, ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlariga oʻzboshimchalik bilan ulanishning oldini olish choralarini koʻradi;
isteʼmolchilar tomonidan ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlaridan foydalanishga oid talablarga amal qilinishini monitoring qiladi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlaridagi va boshqa inshootlardagi avariyalar bartaraf etilishini, ular yuzaga kelishining oldini olish boʻyicha ishlab chiqilgan chora-tadbirlar bajarilishini nazorat qiladi;
ichimlik suvining texnologik jihatdan sarflanishi va yoʻqotilishining yoʻl qoʻyiladigan normalariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati amalga oshirilishini taʼminlaydi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida xizmat koʻrsatish qoidalariga amal qilinishini nazorat qiladi;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari tomonidan inshootlarda ichimlik suvining texnologik hisobi yuritilishi taʼminlanganligini va hisoblash uskunalari ishlashini nazorat qiladi;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari tomonidan ichimlik suvini yoʻqotishlarning belgilangan meʼyorlariga rioya etilishi nazorat qilinishini taʼminlaydi;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, suv taʼminoti tashkilotlari tomonidan aholiga yetkazib berilayotgan ichimlik suvining sifati, standartlar va belgilangan talablarga javob berishi ustidan nazoratni muvofiqlashtiradi;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari tomonidan isteʼmolchilarga yetkazib berilayotgan ichimlik suvining sifati, suvni tozalash, zararsizlantirish uskunalari bilan taʼminlanganligi va belgilangan talablarga muvofiqligini oʻrganadi;
b) ichimlik suvini ishlab chiqarish uchun moʻljallangan yer osti suvlari quduqlarining texnik holati va ulardan foydalanish shartlariga hamda qazishning (burgʻilashning) belgilangan qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish boʻyicha:
ichimlik suvi ehtiyojlari uchun yer osti suvlaridan foydalanishda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari bajarilishi ustidan taʼsirchan nazorat oʻrnatadi;
ichimlik suvi ehtiyojlari uchun yer osti suv quduqlarini qazishning belgilangan qoidalarini va texnologiyasiga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
v) oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlaridagi va tozalash inshootlaridagi oqova suvlar tarkibida ifloslantiruvchi moddalarni ruxsat etilgan meʼyorlar darajasida chiqarib yuborilishi hamda tozalanishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
oqova suvlarni tozalash inshootlaridagi oqova suvlar tarkibidagi ifloslantiruvchi moddalarni ruxsat etilgan meʼyorlar darajasida tozalanishi ustidan davlat nazorati amalga oshirilishini taʼminlaydi;
oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlariga meʼyordan ortiq ifloslantirilgan oqova suvlarni oqizganlik va oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlaridan foydalanish qoidalarining boshqacha tarzda buzilishi holatlariga chora koʻrilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
g ) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining texnologik auditdan oʻtkazilishi yuzasidan nazoratni muvofiqlashtirish boʻyicha:
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi tarkibidagi obyektlar va tarmoqlarning samaradorligini oshirish (texnik jarayon va energiyani tejash) boʻyicha texnologik auditdan oʻtkazilishi yuzasidan nazoratni taʼminlaydi;
d) isteʼmolchilarning ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan qamrab olinishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
investitsiya dasturlari va boshqa dasturlar asosida ichimlik suvi taʼminoti va oqova suv obyektlarida amalga oshirilgan qurilish, rekonstruksiya va modernizatsiya ishlari natijasida isteʼmolchilarning suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari bilan qamrab olinishi hamda tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, suv taʼminoti tashkilotlari bilan isteʼmolchilar oʻrtasida shartnomaviy munosabatlar yoʻlga qoʻyilgani ustidan davlat nazoratini amalga oshirishni taʼminlaydi.
12. Inspeksiya qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.
13. Inspeksiya oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bevosita hamda hududiy inspeksiyalar orqali amalga oshiradi.
3-bob. Inspeksiyaning huquqlari va javobgarligi
14. Inspeksiya oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirishda quyidagi huquqlarga ega:
a) obyektlarda oʻtkaziladigan tekshirishlarni tashkil etish sohasida:
tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, davlat nazoratini amalga oshirish yuzasidan vakolat doirasiga kiruvchi masalalarda belgilangan tartibda tekshiruv oʻtkazish;
tadbirkor hamda hududiy inspeksiyalar oʻrtasida shartnoma (ommaviy oferta) tuzilgan tadbirkorlik subyektlarining qurilish obyektlarida qisqa muddatli davlat qurilish nazorati tadbirlarini shartnoma shartlari doirasida “Yagona davlat nazorati” axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazmagan holda amalga oshirish;
“xavfni tahlil etish” tizimi doirasida tadbirkorlik subyektlarining qonunchilik hujjatlarini buzish xavfi darajasidan kelib chiqib, tekshiruvni tashabbus qilish;
davlat nazoratini amalga oshirishda jismoniy va yuridik shaxslardan, shuningdek, oʻz vakolatiga kiruvchi masalalarni hal etish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda tashkilotlardan belgilangan tartibda olish;
hududiy inspeksiyalar tomonidan oʻtkazilgan nazorat tadbirlari boʻyicha tahliliy maʼlumotlarni yuritish;
nazorat ishlarini elektron tizim hamda qurilish obyektlarini onlayn kuzatish markazlari orqali tahlil qilish, umumlashtirish va monitoring qilib borish, shuningdek, ularning natijalari boʻyicha hududiy inspeksiyalarga tegishli koʻrsatmalar berish;
oʻz funksional vazifalari va funksiyalarini bajarish uchun koʻp kvartirali uylardagi xonadonlarga mulkdorni oldindan xabardor qilgan holda, uning roziligi asosida koʻp kvartirali uylarni boshqarish organi bilan birga kirish;
b) oʻtkazilgan tekshirishlarning natijadorligini taʼminlash sohasida:
quyidagi holatlarda jismoniy va yuridik shaxslarga nisbatan bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalar kiritish:
bino va inshootlarning zilzilaga bardoshliligiga taʼsir qiluvchi, shuningdek, inson salomatligi va hayotiga tahdid soluvchi konstruktiv buzilishlar aniqlangan holatlarda, qurilish-montaj ishlarini toʻxtatib turish va demontaj (buzdirish) ishlarini amalga oshirishni talab qilish boʻyicha;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlariga va mulkdorlariga koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish hamda uylardan texnik foydalanish qoidalari va normalariga, sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlarining hamda shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkasini saqlashga doir talablarning buzilish holatlarini oʻn besh kun muddatda bartaraf etish boʻyicha;
koʻp kvartirali uylarning konstruktiv qismlarining tayanch qobiliyatini hamda zilzilaga bardoshliligini buzadigan, shuningdek, inson hayoti, sogʻligʻi yoki mol-mulkiga va atrof-muhitga zarar yetkazilishi hamda tahdid soluvchi oʻzboshimchalik bilan amalga oshirilayotgan oʻzgartirish va rekonstruksiya ishlari aniqlangan hollarda, ularni toʻxtatish va ularning oqibatlarini oʻttiz kun muddatda ixtiyoriy ravishda bartaraf etish boʻyicha;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida aniqlangan huquqbuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha;
yer osti suvlaridan samarasiz foydalanish holatlari aniqlanganda yer osti suvlarini olishni toʻxtatish yoki bu borada ajratilgan limitni belgilangan tartibda qisqartirish boʻyicha;
Inspeksiya oʻz vakolatlari doirasida:
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga va maxsus vakolatli davlat organining hududiy boʻlinmalariga shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini buzgan holda qabul qilingan qarorlarni bekor qilish haqida;
shaharsozlik faoliyatini amalga oshirishga doir litsenziyalarning hamda ruxsat beruvchi hujjatlarning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish yoki ularni bekor qilish toʻgʻrisidagi masalani hal etish uchun tegishli davlat organlari hamda tashkilotlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda;
binolar va inshootlarning zilzilaga bardoshliligiga taʼsir qiluvchi, shuningdek, inson hayoti va sogʻligʻiga tahdid soluvchi sifatsiz qurilish materiallari, konstruksiyalari hamda buyumlari qoʻllanilgani aniqlangan hollarda, qurilish materiallarini, konstruksiyalarini va buyumlarini ishlab chiqarishni, realizatsiya qilish hamda qoʻllashni toʻxtatib turish haqida tegishli davlat organlari va tashkilotlarga;
davlat organlari va tashkilotlari hamda xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlarga koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida huquqbuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha taqdimnomalar kiritadi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish boʻyicha ishlarni koʻrib chiqish uchun sud majlisida yoki protsessual harakatlarda ekspert, mutaxassis sifatida ishtirok etishi va xulosalar berishi mumkin;
suv taʼminoti tashkilotlarining “Billing” tizimidagi isteʼmolchilarning manzili va soni, suv hisoblagichlari koʻrsatkichlari, sarflangan suv miqdori va qarzdorlik, oqova suvlarni chiqarish, yangi qamrab olingan isteʼmolchilar toʻgʻrisida va boshqa maʼlumotlardan foydalanadi;
quyidagi holatlarda sudlarga daʼvo arizalari kiritadi:
davlat organlari va tashkilotlari hamda boshqa tashkilotlarga nisbatan koʻp kvartirali uylarni boshqarish, issiqlik taʼminotidan foydalanish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida huquqbuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha;
hududiy inspeksiyadan roʻyxatdan oʻtgan va tasdiqlangan loyiha hujjatlariga rioya qilmagan holda qurilish ishlarini bajarganlik holati aniqlanganda, qurilish-montaj ishlarini toʻxtatib qoʻyish, demontaj yoki buzdirish ishlarini amalga oshirish toʻgʻrisida;
oʻtkazilgan tekshiruv natijasida aniqlangan qonunbuzarliklarni bartaraf etishga doir koʻrsatmalar talablari bajarilmagan holatlarda jismoniy yoxud yuridik shaxs faoliyatini qisman yoki toʻliq toʻxtatish yoxud taqiqlash toʻgʻrisida;
inspeksiya manfaatlarini himoya qilish maqsadida;
v) faoliyat yoʻnalishlari boʻyicha samaradorlikni taʼminlash sohasida:
normativ-huquqiy bazani yanada takomillashtirish boʻyicha tegishli hujjatlarni ishlab chiqadi yoki boshqa vakolatli organlar bilan ishlab chiqishda ishtirok etadi;
Inspeksiya va hududiy inspeksiyalar faoliyatida foydalanishi uchun uslubiy va metodik qoʻllanmalar, yoʻriqnomalar ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;
qurilish sohasida va koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida davlat nazoratini amalga oshirish yuzasidan elektron axborot tizimini tashkil etadi;
Inspeksiya va hududiy inspeksiyalarda qurilish obyektlarini onlayn kuzatish markazlari faoliyatini tashkil etadi;
Inspeksiya va hududiy inspeksiyalar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini uzluksiz oshirishni tashkil etadi;
xorijiy davlatlar mutaxassislarini jalb qilgan holda tajriba almashish hamda Inspeksiya va hududiy inspeksiyalar xodimlarining xorijiy mamlakatlarda malakasini oshirishni tashkil etadi;
xodimlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtkazishni va ularning natijalariga koʻra tegishli maxsus guvohnomalar berishni tashkil etadi;
qurilish, uy-joy fondini boshqarish va ichimlik suvi taʼminoti hamda oqova suvlarni chiqarib yuborish masalalari boʻyicha oʻquv-seminarlarni tashkil qiladi va oʻtkazadi.
15. Inspeksiya huquqbuzarlik holati boʻyicha eʼtiroz bildirilganda ishni koʻrib chiqish uchun sudga taqdim etish tartibini saqlab qolgan holda, qonunchilik hujjatlarining buzilishiga oid maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqadi.
16. Koʻp kvartirali turar joyni noturar joy toifasiga yoki koʻp kvartirali noturar joyni turar joy toifasiga oʻtkazishga ruxsatnoma berishda xulosa beradi.
17. Inspeksiya:
unga yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajarish, shuningdek, qurilish, koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish, issiqlik taʼminotidan foydalanish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmati sohasida davlat nazoratini samarali amalga oshirish;
Vazirlar Mahkamasiga Inspeksiya tomonidan kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalari, shuningdek, Inspeksiya tomonidan qabul qilinadigan qarorlarning sifati va pirovard natijalari uchun javobgardir.
4-bob. Inspeksiya rahbarlarining asosiy funksional vazifalari
18. Quyidagilar Inspeksiya boshligʻining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
Inspeksiya faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Inspeksiyaga yuklangan vazifa va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Inspeksiya faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dasturlar va kompleks chora-tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
boshliq oʻrinbosarlari va tarkibiy tuzilmalar rahbarlarining vakolatlarini belgilash va vazifalarini taqsimlash;
Inspeksiya faoliyati rejalashtirilishini tashkil etish, Inspeksiyaning davriy ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari va Vazirlar Mahkamasi, shuningdek, tegishli respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan Inspeksiya faoliyati sohasiga kiradigan masalalar boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilish, Vazirlar Mahkamasi va uning Rayosati majlislarida masalalarning koʻrib chiqilishida ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi topshiriqlariga va oʻz tashabbusiga koʻra normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining sifatli ishlab chiqilishini, ular Oʻzbekiston Respublikasining “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Reglamenti talablariga qatʼiy rioya qilgan holda, Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, ularni Vazirlar Mahkamasining rahbariyati huzurida himoya qilish hamda Vazirlar Mahkamasida ishlab chiqilishida va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqilishida ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari, farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasi qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlari bajarilishini taʼminlash, Inspeksiya faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son hamda “ Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son farmonlariga hamda “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga muvofiq tarkibiy boʻlinma rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
Inspeksiya rahbarlari va xodimlari xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
Inspeksiya vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha koʻrsatmalar chiqarish, buyruqlar va normativ-huquqiy hujjatlar qabul qilish, zarur boʻlganda boshqa vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tegishli qarorlar qabul qilish;
Inspeksiya xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Inspeksiya xodimlari odob-axloq qoidalariga rioya etilishini taʼminlash;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga chiqib qabul qilishni tashkil etish;
davlat organlari va boshqa tashkilotlarda, Oʻzbekiston Respublikasi sudlarida, shuningdek, davlat organlari, xalqaro tashkilotlar va xorijiy mamlakat vakillari ishtirokida oʻtkaziladigan rasmiy tadbirlarda Inspeksiya nomidan ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni va korrupsiyaga qarshi kurashishga doir boshqa qonunchilik hujjatlariga rioya etish, faoliyatda korrupsiyaviy xavf-xatarlarni va manfaatlar toʻqnashuvini oʻz vaqtida aniqlash hamda ularga chek qoʻyish, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish hamda tizimda korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi murosasiz kurashishga doir ishlarga rahbarlik qilish va muvofiqlashtirish;
Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonuni va manfaatlar toʻqnashuvi bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga solishga doir ishlarga rahbarlik qilish va muvofiqlashtirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilishni tashkil etish, Inspeksiya rahbarlari va xodimlari ularning faoliyatida faol ishtirok etishini, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan kelib tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;
Inspeksiya Hayʼat majlislarida raislik qilish;
qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun markaziy apparatning mansabdor shaxslari va hududiy inspeksiyalar rahbarlarining shaxsiy javobgarligini oshirish chora-tadbirlarini belgilash;
hududiy inspeksiyalar faoliyatining samaradorligi va natijadorligini tanqidiy tahlilini muntazam ravishda oʻtkazish, ularning hisobotlarini Inspeksiya majlislarida eshitish, yakunlari boʻyicha, zarur hollarda, ularni belgilangan tartibda intizomiy javobgarlikka tortish choralarini koʻrish;
Inspeksiyaga yuklangan vazifalarni bajarish uchun shartnoma asosida jalb etiladigan malakali xorijiy mutaxassislar xizmatiga haq toʻlash shartlarini xalqaro amaliyotdan kelib chiqqan holda belgilash hamda ularga Inspeksiyaning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan ish haqi va boshqa toʻlovlarni amalga oshirish;
Inspeksiya xodimlarini ularning koʻp yillik va samarali faoliyati, alohida xizmatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari bilan taqdirlash uchun belgilangan tartibda takliflar kiritishni taʼminlash va tavsiyalar berish;
Inspeksiya mulkini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasarruf etish;
Inspeksiya vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarini belgilangan tartibda imzolash;
Inspeksiyaning ichki tashkiliy masalalari yuzasidan qarorlar qabul qilish;
Inspeksiya xodimlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish, mehnat shartnomalari (buyruqlari)ni imzolash;
Inspeksiya xodimlariga vazifalarni yuklash;
Inspeksiya xodimlarining malakasini oshirish va ularni xorijiy davlatlarga stajirovka va tajriba almashish uchun yuborishni tashkil etish;
Inspeksiya xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, boshliq oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini, shu jumladan, kelgusida uning egallab turgan lavozimida qolishining maqsadga muvofiqligi masalalarini koʻrib chiqish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish, ularning shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha tizimli choralar koʻrish;
Inspeksiyaning tashqi va ichki tashkiliy faoliyati ustidan doimiy va qatʼiy nazorat oʻrnatish;
Inspeksiyaga kiritilgan takliflar va taqdim etilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqilishini, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamentida belgilangan muddatlarda kelishilishini (viza qoʻyilishi) taʼminlash;
davlat siri toifasiga kiritilgan va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik talablariga rioya qilish;
boshqaruv xodimlarining belgilangan cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida Inspeksiya shtat birliklari hamda xarajatlar smetasini tasdiqlash, zaruratga koʻra ularga shtat birliklarining umumiy cheklangan sonidan chiqmagan holda oʻzgartirish kiritish;
Inspeksiyaning tarkibiy boʻlinmalari nizomlari, lavozim yoʻriqnomalarini va hududiy inspeksiyalar toʻgʻrisidagi nizomlarni hamda Inspeksiyaning boshqa ichki hujjatlarini belgilangan tartibda tasdiqlash;
ushbu Nizomda va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa vakolatlarni amalga oshirish.
19. Quyidagilar Inspeksiya boshligʻi oʻrinbosarlarining oʻzlari mutasaddilik qiladigan sohalar boʻyicha asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
Inspeksiya boshligʻi muayyan sabablarga koʻra (xizmat safari, mehnat taʼtili, betobligi davrida) yoʻqligida uning vazifalarini bajarish;
Inspeksiyaning oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat va bevosita rahbarlik qilish, xodimlar oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;
Inspeksiya faoliyatining oʻzi mutasaddilik qiladigan yoʻnalishlarini yanada takomillashtirish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan tasdiqlangan kompleks dastur va kompleks chora-tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
mutasaddiligidagi tarkibiy tuzilmalar boʻlinma rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitib borish va belgilangan koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;
Inspeksiya boshligʻining qonunchilik doirasidagi buyruq hamda topshiriqlari ijrosini oʻz vaqtida va sifatli taʼminlash;
Inspeksiyaga kiritilgan takliflar va taqdim etilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish;
kadrlarni belgilangan tartibda tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha Inspeksiya boshligʻiga takliflar taqdim etish, ularning professionalligi, oʻz ishini bilishi, yuksak darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlishini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish, mutasaddilik boʻyicha tarkibiy tuzilmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish choralarini koʻrish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasi qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlari bajarilishini taʼminlash, Inspeksiya faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son hamda “ Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son farmonlariga hamda “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga muvofiq tarkibiy boʻlinma rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
Inspeksiya rahbarlari va xodimlari xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
Inspeksiya xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Inspeksiya xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga chiqib qabul qilishni tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni va korrupsiyaga qarshi kurashishga doir boshqa qonunchilik hujjatlariga hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonuniga rioya qilish va manfaatlar toʻqnashuvi bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga solishga doir ishlarni muvofiqlashtirish;
tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish, ularni ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish boʻyicha Inspeksiya boshligʻiga takliflar kiritish;
Inspeksiya faoliyatini takomillashtirish boʻyicha amaliy choralar koʻrish, ushbu sohada qonunchilikni takomillashtirishga doir takliflarni ishlab chiqib, koʻrib chiqish uchun Inspeksiya boshligʻiga kiritish;
xorijiy davlatlar, xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan sohani rivojlantirish va tartibga solish masalalari boʻyicha hamkorlik qilish;
davlat siri toifasiga kiritilgan va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik talablariga rioya qilish;
ushbu Nizomda va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa vakolatlarni amalga oshirish.
5-bob. Inspeksiya rahbarlarining javobgarligi
20. Inspeksiya boshligʻi:
Inspeksiyaga yuklangan vazifa va funksiyalarning bajarilishi uchun;
Inspeksiyaning ushbu Nizomda nazarda tutilgan javobgarlik sohalari boʻyicha hamda mazkur Nizomning 18-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional majburiyatlari sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
21. Inspeksiya boshligʻi oʻrinbosarlari:
mutasaddilik qilinadigan yoʻnalish va tarkibiy boʻlinmalarda Inspeksiyaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun;
ushbu Nizomning 19-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.
6-bob. Inspeksiya faoliyatini tashkil etish
22. Inspeksiyaga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan boshliq rahbarlik qiladi.
23. Inspeksiya boshligʻining oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti bilan kelishgan holda, Vazirlar Mahkamasining qarori bilan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
24. Inspeksiya boshligʻi:
Inspeksiya faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;
oʻrinbosarlar oʻrtasida aniq vazifalar va funksiyalarni taqsimlaydi, xodimlar oʻrtasida vakolatlarni belgilaydi va majburiyatlarni taqsimlaydi, hududiy inspeksiyalar mansabdor shaxslarining vakolatlarini belgilaydi;
Inspeksiya markaziy apparati xodimlari, hududiy inspeksiyalarning boshliqlari va ularning oʻrinbosarlarini belgilangan tartibda lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi;
hududiy inspeksiyalarning komplayens-nazorat boʻyicha mutaxassislarini lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi;
malakali xorijiy mutaxassislar va ekspertlarni shartnomaviy-huquqiy asosda Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda jalb qiladi;
hududiy inspeksiyalar faoliyatini muvofiqlashtiradi, ularga moddiy-texnik bazasini tashkil etish va rivojlantirishda koʻmaklashadi;
Inspeksiya va hududiy inspeksiyalar xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi hamda ularning bajarilishi nazoratini tashkil etadi;
laboratoriya va binolarni texnik koʻrikdan oʻtkazish xizmatlari qiymatini aniqlash metodikasini tasdiqlaydi;
hududiy inspeksiyalardan roʻyxatdan oʻtgan obyektlar sonidan, hajmidan va masofasidan kelib chiqqan holda, hududiy inspeksiyalar tuzilmasi va shtat birliklari normativlarini tasdiqlaydi;
hududiy inspeksiyalarning xarajatlar smetasini kelishadi;
hududiy inspeksiyalarning koʻrsatadigan xizmatlaridan oladigan daromadlari hisobidan Inspeksiyaning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar miqdorini belgilaydi;
zarur hollarda Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda, Inspeksiya tuzilmasiga boshqaruv xodimlarining belgilangan soni doirasida oʻzgartirishlar kiritadi, shuningdek, hududiy inspeksiyalarning shaharsozlik sohasida koʻrsatadigan xizmatlari va bajaradigan ishlaridan olingan daromadlarini qayta taqsimlaydi.
Inspeksiya boshligʻi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin.
25. Inspeksiya boshligʻi boʻlmagan vaqtda, uning vakolatlari Inspeksiya boshligʻining birinchi oʻrinbosari tomonidan, u boʻlmagan vaqtda esa Inspeksiya boshligʻining tegishli buyrugʻiga asosan boshqa oʻrinbosar tomonidan amalga oshiriladi.
7-bob. Inspeksiya hayʼati
26. Hayʼat Inspeksiyaning kollegial organi hisoblanib, Inspeksiya boshligʻi (hayʼat raisi), uning oʻrinbosarlari (lavozim boʻyicha), shuningdek, Inspeksiya faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi tarkibiy boʻlinmalar rahbarlaridan iborat tarkibda tashkil etiladi.
Hayʼat tarkibining soni va shaxsiy tarkibi belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.
27. Hayʼatga quyidagi vazifalar yuklanadi:
Inspeksiya vazifalarining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish va amalga oshirilishini nazorat qilish;
Inspeksiya faoliyati bilan bogʻliq dolzarb masalalarning joylarda muhokama etilishini taʼminlagan holda hayʼatning kengaytirilgan majlislari oʻtkazilishini tashkil etish, shuningdek, yuzaga kelgan muammolarni oʻz vakolatlari doirasida bartaraf etish boʻyicha tegishli qarorlarni ishlab chiqish va qabul qilish;
Inspeksiya tarkibiga kiruvchi lavozimlar nomenklaturasini koʻrib chiqish va tasdiqlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qaror va topshiriqlarida belgilangan vazifalarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida Inspeksiya rahbarlari va xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash va shaxsiy javobgarligini oshirish.
Hayʼat, shuningdek, Inspeksiya vakolatiga kiritilgan boshqa masalalarni ham koʻrib chiqishga haqli.
28. Inspeksiya boshligʻining qarori bilan quyidagilar:
hayʼat ish rejalari va belgilangan vazifalarni bajarish muddatlari;
takliflar tashabbusi bilan chiqish, loyihalarni boshlash va hisobot berish tartiblari;
hayʼatning faoliyatini samarali taʼminlash uchun Inspeksiya masʼul tarkibiy boʻlinmalarining vazifalari tasdiqlanishi mumkin.
29. Hayʼat yigʻilishiga Inspeksiya vakolatiga tegishli masalalar yuzasidan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar rahbarlari va ekspert mutaxassislar taklif etilishi mumkin.
30. Hayʼat majlisi aʼzolarining yarmidan koʻpi ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi. Hayʼat qarorlari oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
31. Inspeksiya boshligʻi va Hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, Inspeksiya boshligʻi ushbu kelishmovchiliklar xususida Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga axborot berib, mustaqil ravishda qaror qabul qiladi. Hayʼat aʼzolari ham oʻz fikrlarini Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga bildirishlari mumkin.
32. Hayʼat oʻz faoliyati uchun zarur boʻlgan hujjatlar, hisobotlar va boshqa maʼlumotlarni soʻrab olishga haqli.
33. Hayʼat qarorlari Hayʼat raisi tomonidan imzolanadi va Inspeksiya buyrugʻi (qarori) bilan amalga oshiriladi.
8-bob. Inspeksiya faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari
34. Inspeksiya faoliyatining samaradorligi muntazam baholanadi.
35. Inspeksiya faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baho Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Inspeksiya faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.
36. Inspeksiya faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:
Inspeksiya rahbarlari va xodimlarini qoʻshimcha ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlikka tortish;
Inspeksiya faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish choralari koʻriladi.
37. Inspeksiya faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va uslubi qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.
9-bob. Inspeksiya faoliyatini moliyalashtirish, xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish
38. Inspeksiya faoliyatini moliyalashtirish, xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish quyidagilar hisobidan amalga oshiriladi;
xarajatlar smetasi asosida budjetdan ajratiladigan mablagʻlar;
Inspeksiyaning budjetdan tashqari mablagʻlari;
homiylik mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.
39. Inspeksiya xodimlari mehnatiga haq toʻlashni moliyalashtirishda respublika budjetidan quyidagilar nazarda tutiladi:
a) yagona tarif setkasi boʻyicha tasdiqlangan razryadlarga muvofiq lavozim maoshi, bunda lavozim maoshini hisoblashda, tasdiqlangan tarif razryadlari tarif koeffitsiyenti 1,8 baravarga oshirilgan miqdorida qoʻllanadi;
b) 40 foiz miqdorida mehnatni ragʻbatlantirish (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyent) uchun oshirilgan tarif koeffitsiyentni hisobga olgan holda ustama haq;
v) yilda bir oylik mehnatga haq toʻlash fondi miqdorida moddiy yordam;
g) yilda ikki oylik mehnatga haq toʻlash fondi miqdorida mukofot puli;
d) 15 foizlik moddiy ragʻbatlantirish fondi;
e) Inspeksiya boshqaruv, texnik va xizmat koʻrsatuvchi hamda boshqa xodimlariga koʻp yillik xizmati uchun har oylik qoʻshimcha ustama haqi:
2 yildan 5 yilgacha — 10 foiz miqdorida;
5 yildan 10 yilgacha — 20 foiz miqdorida;
10 yildan 15 yilgacha — 30 foiz miqdorida;
15 yildan 20 yilgacha — 40 foiz miqdorida;
20 yildan 25 yilgacha — 50 foiz miqdorida;
25 yil va undan ortiq — 60 foiz miqdorida.
40. Inspeksiya xodimlarining budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan mehnatiga haq toʻlashda lavozim maoshlariga ustama haqlar, mukofot, moddiy yordam puli hamda boshqa barcha qoʻshimcha toʻlovlar quyidagilardan iborat:
a) quyidagi miqdorlardagi har oylik ustama haqlardan:
inspeksiya xodimlariga mehnat faoliyatini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash uchun eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) natijalariga koʻra qabul qilinadigan Inspeksiya boshligʻi buyrugʻiga asosan tayinlanadigan 200 foizgacha har oylik belgilanadigan qoʻshimcha ustama toʻlovi;
lavozim maoshiga (jamoa shartnomasida belgilangan miqdorda) shaxsiy ustama;
b) quyidagilarni oʻz ichiga oladigan ragʻbatlantiruvchi, mukofot, kompensatsiya va boshqa toʻlovlardan:
mehnat qonunchiligida belgilangan bayram sanalari munosabati bilan xodim lavozim maoshining ikki baravarigacha miqdorda;
xodimlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va ularning ish samaradorligini oshirish maqsadida har oyda yoʻl transporti xarajatlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari (xizmat avtotransporti biriktirilgan xodimlar bundan mustasno) hamda xodimlarning ovqatlanishi xarajatlariga koʻmaklashish maqsadida bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorda kompensatsiya toʻlovlari;
zarur hollarda bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravari miqdorida (xodimning davolanishi, yubiley yoshi munosabati bilan, shuningdek, pensiyaga chiqqanda, toʻy, dafn marosimi va boshqalar uchun) xodimlarga kasaba uyushmasi bilan kelishgan holda moddiy yordam puli;
xodimlarga qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sotib olish uchun har yili bir marta bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravarigacha miqdorda toʻlov;
v) bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravarigacha miqdorda quyidagilarni oʻz ichiga oladigan moddiy yordam va boshqa toʻlovlardan:
xodim vafot etgan hollarda, moddiy yordam (agar xodim vafot etgan yilda bevosita unga moddiy yordam koʻrsatilmagan boʻlsa) uning turmush oʻrtogʻiga, turmush oʻrtogʻi yoʻqligida — u bilan birga yashovchi voyaga yetgan farzandlariga yoki qonuniy vakillariga (vasiylar va homiylarga) yoxud voyaga yetmagan bolalarni (bolalikdan nogironligi boʻlganlar shaxslarni — yoshidan qatʼi nazar) farzandlikka olganlarga, shuningdek, agar xodimlar nikohda boʻlmaganda va farzandlari boʻlmagan hollarda, xodimning qaramogʻidagi shaxslarga yoki ota-onalariga teng ulushda toʻlab beriladi.
Istisno tariqasida, xodimning asoslantirilgan arizasiga asosan Inspeksiya rahbarining roziligi bilan mehnatga haq toʻlash fondiga ajratilgan mablagʻlar doirasida quyidagi hollarda qoʻshimcha tarzda moddiy yordam koʻrsatilishi mumkin:
yaqin qarindoshlari vafot etganda — oʻlim toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasiga asosan;
alohida ehtiyoj tugʻilganda (baxtsiz hodisa, avariya, uzoq muddatli kasallik sababli maxsus davolanish yoki oilasi ogʻir moddiy ahvolda boʻlsa).
41. Davlat budjetidan va budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha lavozim maoshiga ustama haqlar, bayram puli, choraklik mukofot puli hamda boshqa qoʻshimcha toʻlovlar oshirilgan tarif va ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentlarni hisobga olgan holda toʻlanadi.
42. Inspeksiya xodimlariga qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan mehnatga haq toʻlash razryadlari qoʻllanadi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
43. Inspeksiya qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.
44. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-sentabrdagi 602-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Namunaviy nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari (keyingi oʻrinlarda — Hududiy inspeksiya) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligi, faoliyatini tashkil etish, rahbarlarining funksional vazifalari, huquqlari va javobgarligini, shuningdek, xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.
Hududiy inspeksiya oʻz vakolatlari doirasida qurilish-montaj ishlarining sifati va tasdiqlangan loyiha hujjatlariga muvofiqligi (avtomobil yoʻllari va yoʻl sunʼiy inshootlari bundan mustasno), shuningdek, koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish (xoʻjalik yurituvchi subyektlarning moliyalashtirish manbalaridan qatʼi nazar moliya-xoʻjalik faoliyatiga aralashmagan holda), issiqlik taʼminotidan foydalanish, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatini koʻrsatish hamda foydalanish yuzasidan davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshiradi.
2. Hududiy inspeksiya Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) tarkibiga kiradi va boʻysunadi hamda oʻz faoliyati yuzasidan hisobdor boʻladi.
3. Hududiy inspeksiya oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga, shuningdek, Inspeksiyaning buyruqlari, qarorlariga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
4. Hududiy inspeksiya oʻz faoliyatini respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiradi.
5. Hududiy inspeksiya xoʻjalik hisobidagi tashkilot hisoblanadi.
6. Hududiy inspeksiya Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, banklarda hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy hisobvaraqlariga ega boʻladi.
7. Hududiy inspeksiyaning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi;
qisqartirilgan nomi — Hududiy qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasi;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Territorialnaya inspeksiya Inspeksii po kontrolyu v sfere stroitelstva i jilishno-kommunalnogo xozyaystva pri Kabinete Ministrov Respubliki Uzbekistan;
qisqartirilgan nomi — Territorialnaya inspeksiya po kontrolyu v sfere stroitelstva i jilishno-kommunalnogo xozyaystva.
2-bob. Hududiy inspeksiyaning vazifalari va funksiyalari
8. Quyidagilar Hududiy inspeksiyaning asosiy vazifalari hisoblanadi:
a) qurilish sohasida:
Hududiy inspeksiyada roʻyxatdan oʻtgan, tasdiqlangan loyiha hujjatlari boʻyicha qurilish-montaj ishlarining amalga oshirilishida va qurilish-montaj ishlari tugallangan obyektlarning foydalanishga qabul qilinishida (avtomobil yoʻllari va yoʻl sunʼiy inshootlari bundan mustasno) shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini tanlab amalga oshirish;
obyektlarda bino va inshootlarning zilzilaga bardoshliligiga taʼsir qiluvchi, shuningdek, inson salomatligi hamda hayotiga tahdid soluvchi sifatsiz qurilish materiallari, konstruksiyalari va buyumlari qoʻllanishining oldini olish;
buyurtmachining texnik nazorati va loyiha tashkilotlarining mualliflik nazoratini, pudrat tashkilotining ichki nazorat tizimining ishlashi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish;
yangi qurilayotgan bino va inshootlarni seysmik jihatdan texnik baholash, mavjud binolar va inshootlarning instrumental-texnik tekshiruvdan shartnoma asosida oʻtkazilishini taʼminlash hamda sinov laboratoriyalari faoliyatini amalga oshirish;
qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun roʻyxatdan oʻtkazish hamda qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga ruxsat berish;
b) koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish sohasida:
koʻp kvartirali uylarni boshqarish, ularga tutash yer uchastkalarini saqlash va ulardan foydalanishda texnik foydalanish qoidalari va normalariga rioya etilishini nazorat qilish hamda mulkdorlar tomonidan joylarning oʻzboshimchalik bilan qayta qurilishiga va qayta rejalashtirilishiga yoʻl qoʻymaslik;
koʻp kvartirali uy-joy fondidagi umumiy mulk va unga tutash yer uchastkalarini mavsumiy foydalanishga tayyorlash boʻyicha bajarilgan taʼmirlash-tiklash ishlarining manzilli dasturlarga muvofiqligi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish qoidalariga rioya etilishidagi davlat nazoratini taʼminlash;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari va joylar mulkdorlari tomonidan issiqlik taʼminotidan foydalanishda normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish;
koʻp kvartirali uylarning seysmik mustahkamligi va zilzilaga bardoshliligini monitoring qilish;
v) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida:
ichimlik suvini samarali ishlab chiqarish, yetkazib berish, realizatsiya qilish, ichimlik suvidan oqilona foydalanish, shuningdek, oqova suvlarni chiqarib yuborish va tozalash boʻyicha xizmat koʻrsatish sohasida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishini nazorat qilish;
ichimlik suvi ishlab chiqarish uchun moʻljallangan yer osti suvlari quduqlarining texnik holati va ulardan foydalanish shartlariga hamda qazishning (burgʻilashning) belgilangan qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish;
oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlaridagi va tozalash inshootlaridagi oqova suvlar tarkibida ifloslantiruvchi moddalarning ruxsat etilgan meʼyorlar darajasida chiqarib yuborilishi hamda tozalanishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining texnologik auditdan oʻtkazilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirish;
isteʼmolchilarning ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan qamrab olinishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish.
9. Hududiy inspeksiya oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
1) qurilish sohasida:
a) Hududiy inspeksiyada roʻyxatdan oʻtgan, tasdiqlangan loyiha hujjatlari boʻyicha qurilish-montaj ishlarining amalga oshirilishida va qurilish-montaj ishlari tugallangan obyektlarning foydalanishga qabul qilinishida (avtomobil yoʻllari va yoʻl sunʼiy inshootlari bundan mustasno) shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini tanlab amalga oshirish boʻyicha:
Hududiy inspeksiyada roʻyxatdan oʻtgan qurilish obyektlarida tasdiqlangan loyiha hujjatlari boʻyicha shaharsozlik subyektlari (buyurtmachi, loyiha va pudrat tashkilotlari) tomonidan qurilish jarayonini qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etilishini nazorat qiladi;
hududiy inspeksiyada roʻyxatdan oʻtgan qurilish-montaj ishlarining bajarilishida qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilishi boʻyicha taʼsirchan davlat nazoratini amalga oshiradi;
jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan qurilishda qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etilishini nazorat qiladi;
qonunchilikda belgilangan tartibda loyiha hujjatlariga oʻzgartirish kiritmasdan yoki qurilish normalari hamda qoidalarini buzgan holda bino va inshootlar qurilishi ustidan nazorat oʻrnatadi;
b) obyektlarda bino va inshootlarning zilzilaga bardoshliligiga taʼsir qiluvchi, shuningdek, inson salomatligi hamda hayotiga tahdid soluvchi sifatsiz qurilish materiallari, konstruksiyalari va buyumlari qoʻllanishining oldini olish boʻyicha:
hududiy inspeksiyada roʻyxatdan oʻtgan qurilish obyektlarida qurilish materiallari, buyumlari, konstruksiyalari va bajarilayotgan qurilish-montaj ishlari sifatini tekshirish uchun shaharsozlik faoliyati subyektlaridagi loyiha, texnologik va ijro hujjatlari, shuningdek, boshqa zarur maʼlumotlarni belgilangan tartibda oʻrganadi;
obyektlarda ularning zilzilaga bardoshliligiga taʼsir qiluvchi, shuningdek, inson salomatligi va hayotiga tahdid soluvchi sifatsiz qurilish materiallari va buyumlari qoʻllanishining oldini olishda davlat nazoratini amalga oshiradi;
qurilish obyektlarida qoʻllanayotgan qurilish materiallari, buyumlari, konstruksiyalari va bajarilayotgan qurilish-montaj ishlari sifatini tekshirish uchun shaharsozlik faoliyati subyektlaridan belgilangan tartibda loyiha, texnologik va ijro hujjatlari, shuningdek, boshqa zarur maʼlumotlarni soʻraydi va oʻrganadi;
qurilish obyektlaridagi avariyalar holatlarini tekshirish boʻyicha idoralararo komissiyalar ishida ishtirok etadi;
v) buyurtmachining texnik nazorati va loyiha tashkilotlarining mualliflik nazoratini, pudrat tashkilotining ichki nazorat tizimining ishlashi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
qurilish obyektlarida buyurtmachining texnik, loyiha tashkilotlarida mualliflik va pudrat tashkilotida ichki nazorat amalga oshirilishini nazorat qiladi;
obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilishda tegishli mutaxassislar biriktirilganligi yoki ushbu faoliyat turini amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxsning shartnoma asosida jalb qilinganligi hamda ularning qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sertifikatga egaligini oʻrganadi;
qurilish obyektida buyurtmachi, loyiha va pudrat tashkilotlari tomonidan ijro hujjatlari “Qurilishda davlat nazorati” elektron tizimida yuritilishining hamda qurilish sohasidagi qonunchilik hujjatlarida koʻrsatilgan litsenziyali faoliyat turlarini amalga oshirish huquqini beruvchi hujjatlarning mavjudligini nazorat qiladi;
loyiha tashkiloti tomonidan buyurtmachiga qurilish-montaj ishlari davomida loyihaga muvofiq beriladigan majburiy koʻrsatmalarining bajarilishini oʻrganadi, aniqlangan huquqbuzarliklar yuzasidan choralar koʻradi;
g) yangi qurilayotgan bino va inshootlarni seysmik jihatdan texnik baholash, mavjud binolar va inshootlarning instrumental-texnik tekshiruvdan shartnoma asosida oʻtkazilishini taʼminlash hamda sinov laboratoriyalari faoliyatini amalga oshirish boʻyicha:
seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan barcha turdagi binolar va inshootlarning, shuningdek, koʻp kvartirali uylarning seysmik jihatdan texnik baholash uchun zarur boʻlgan axborotni oʻz ichiga olgan elektron texnik pasportlarning buyurtmachilar tomonidan rasmiylashtirilishini tekshiradi;
hududiy inspeksiyada roʻyxatdan oʻtib qurilayotgan binolar va inshootlarning zilzilaga bardoshliligini taʼminlash, zarur hollarda instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish hamda zilzilaga bardoshliligini taʼminlash boʻyicha bajarilgan ishlar ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
qurilish obyektlarida sinov-laboratoriya ishlarini hamda mavjud binolar va inshootlarning texnik holatini shartnoma asosida oʻrganadi va tegishli xulosa beradi;
d) qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun roʻyxatdan oʻtkazish hamda qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga ruxsat berish boʻyicha:
qurilish-montaj ishlarini boshlash, qurilish-montaj ishlari tugallangan obyektdan foydalanish uchun ruxsatnoma beradi;
qurilish obyektlarini onlayn kuzatish markazlariga mobil videokameralar (bodikamera), maxsus planshetlar va qurilish obyektlaridagi videokameralardan kelib tushgan maʼlumotlarni tezkor tahlil qiladi hamda natijasiga koʻra tegishli choralar koʻradi;
Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga va Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan dasturlarga kiritilgan loyihalar va namunaviy loyihalar boʻyicha quriladigan, shuningdek, tashabbusli budjetlashtirish jarayonlari asosida moliyalashtiriladigan, xavf-xatar toifasidan qatʼi nazar, barcha bino va inshootlarda qurilish-montaj ishlarining bajarilishini (joriy taʼmirlash va jihozlash bundan mustasno) toʻgʻridan-toʻgʻri roʻyxatdan oʻtkazadi;
2) koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish sohasida:
a) koʻp kvartirali uylarni boshqarish, ularga tutash yer uchastkalarini saqlash va ulardan foydalanishda texnik foydalanish qoidalari va normalariga rioya etilishini nazorat qilish hamda mulkdorlar tomonidan joylarning oʻzboshimchalik bilan qayta qurilishiga va qayta rejalashtirilishiga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha:
mavjud koʻp kvartirali uylardagi tayanch va (yoki) toʻsiq konstruksiyalarni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni buzgan holda oʻzgartirish va (yoki) rekonstruksiya qilish, buzish hamda binoning zilzilaga bardoshliligiga salbiy taʼsir qiladigan ishlarni bajarishga yoʻl qoʻymaslik ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalaridan foydalanishda texnik foydalanish qoidalari va normalari, sanitariya normalari va qoidalari, koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalarini saqlash boʻyicha talablariga rioya qilinishini nazorat qiladi;
koʻp kvartirali uylarda va unga tutash yer uchastkalarida oʻzboshimchalik bilan imoratlar (inshootlar) qurishga yoʻl qoʻyilmasligini taʼminlaydi;
koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish, jumladan muhandislik tarmoqlari, koʻp kvartirali uylar uskunalaridan foydalanish, avariya holatlari bartaraf etilishini tizimli nazorat qiladi;
b) koʻp kvartirali uy-joy fondidagi umumiy mulk va unga tutash yer uchastkalarini mavsumiy foydalanishga tayyorlash boʻyicha bajarilgan taʼmirlash-tiklash ishlarining manzilli dasturlarga muvofiqligi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
koʻp kvartirali uylardagi umumiy mulk va unga tutash yer uchastkalarida davlat dasturlari asosida amalga oshirilgan taʼmirlash-tiklash ishlarining bajarilishini monitoring qiladi;
umumiy foydalaniladigan joylar, fasadlar, uylarning ichki muhandislik kommunikatsiyalarini taʼmirlash-tiklash ishlarini tizimli oʻtkazish qoidalariga rioya etilishini oʻrganadi;
koʻp kvartirali uy-joy fondi, koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlarining umumiy mulki va unga tutash hududlardan mavsumiy foydalanishga tayyorlash tadbirlarining oʻtkazilishini nazorat qiladi;
v) koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish qoidalariga rioya etilishidagi davlat nazoratini taʼminlash boʻyicha:
joylar mulkdorlariga hisobotlarning belgilangan shartlar, tartib va muddatlarda berib borilishi yuzasidan nazorat tadbirlarini oʻtkazadi;
umumiy mol-mulkni saqlash va taʼmirlash uchun xizmatlar hamda ishlar shakllantirilgani va belgilangan tartibda tasdiqlanganligini nazorat qiladi;
koʻp kvartirali uylarni “Billing” tizimi orqali boshqarish, mukammal va joriy taʼmirlash ishlarining amalga oshirish, shuningdek, avariya-dispetcherlik xizmatlarini tashkil etish va koʻrsatish choralari taʼminlanganligini nazorat qiladi;
olti oyda bir marta koʻp kvartirali uylardagi tayanch va toʻsiq konstruksiyalarning butligini xatlovdan oʻtkazilganligini nazorat qiladi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish huquqini beruvchi malaka sertifikatining mavjudligini nazorat qiladi;
g) koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari va joylar mulkdorlari tomonidan issiqlik taʼminotidan foydalanishda normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
uy ichidagi issiqlik tarmoqlariga oʻzboshimchalik bilan ulanib olish issiqlik va issiq suv taʼminotining uy ichidagi tizimlariga oʻzgartirishlar kiritish holati yuzasidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
uyning isitish asboblarini oʻzboshimchalik bilan demontaj qilish orqali isitish tizimidan uzib qoʻyish holati yuzasidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari tomonidan isitish tizimidan issiqlik manbaini chiqarib tashlash holatlari yuzasidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
uy ichidagi issiqlik energiyasidan uning bevosita vazifasidan (isitish, issiq suv taʼminoti) boshqa maqsadda foydalanish holati yuzasidan nazorat tadbirlarini amalga oshiradi;
uy ichidagi isitish tizimini gidravlik presslash va keyinchalik uni tarmoqdagi suv bilan toʻldirgan holda yuvish ishlari taʼminlanganligini aniqlash yuzasidan nazorat tadbirlarini amalga oshiradi;
isitish tizimidan tarmoq suvining oqishi va chiqib ketishining oldini olish choralari koʻrilganligini nazorat qiladi;
d) koʻp kvartirali uylarning seysmik mustahkamligi va zilzilaga bardoshliligini monitoring qilish boʻyicha:
koʻp kvartirali uylarning seysmik mustahkamligi va zilzilaga bardoshliligini aniqlash boʻyicha vizual tartibda oʻtkaziladigan xatlov ishlarini monitoring qiladi;
koʻp kvartirali uylarning seysmik mustahkamligi va zilzilaga bardoshliligi holati yuzasidan oʻtkazilgan xatlov natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni umumlashtiradi;
tahlil natijalariga asosan ekspluatatsiya muddatini oʻtab boʻlgan seysmik zaif va avariya alomatlari aniqlangan koʻp kvartirali uylar oʻrnida bosqichma-bosqich yangi uy-joylar qurish boʻyicha takliflarni ishlab chiqib, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga kiritib boradi;
3) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida:
a) ichimlik suvini samarali ishlab chiqarish, yetkazib berish, realizatsiya qilish, ichimlik suvidan oqilona foydalanish, shuningdek, oqova suvlarni chiqarib yuborish va tozalash boʻyicha xizmat koʻrsatish sohasida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishini nazorat qilish boʻyicha:
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlariga ulanishda texnik shartlar talablariga rioya etilishi, shuningdek, ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlariga oʻzboshimchalik bilan ulanishning oldini olish choralarini koʻradi;
isteʼmolchilar tomonidan ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlaridan foydalanishga oid talablarga amal qilinishini monitoring qiladi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlaridagi va boshqa inshootlardagi avariyalar bartaraf etilishini, ular yuzaga kelishining oldini olish boʻyicha ishlab chiqilgan chora-tadbirlar amalga oshirilishini nazorat qiladi;
ichimlik suvining texnologik jihatdan sarflanishi va yoʻqotilishining yoʻl qoʻyiladigan normalariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida xizmat koʻrsatish qoidalariga amal qilinishini nazorat qiladi;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari tomonidan inshootlarda ichimlik suvining texnologik hisobi yuritilishi taʼminlanganligi va hisoblash uskunalari ishlashi va mavjudligini nazorat qiladi;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari tomonidan ichimlik suvini yoʻqotishlarning belgilangan meʼyorlariga rioya etilishini nazorat qiladi;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, suv taʼminoti tashkilotlari tomonidan aholiga yetkazib berilayotgan ichimlik suvining sifati, standartlar va belgilangan talablarga javob berishini nazorat qiladi;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari tomonidan isteʼmolchilarga yetkazib berilayotgan ichimlik suvining sifati, suvni tozalash, zararsizlantirish uskunalari bilan taʼminlanganligi va belgilangan talablarga muvofiqligini oʻrganadi;
b) ichimlik suvi ishlab chiqarish uchun moʻljallangan yer osti suvlari quduqlarining texnik holati va ulardan foydalanish shartlariga hamda qazishning (burgʻilashning) belgilangan qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish boʻyicha:
ichimlik suvi ehtiyojlari uchun yer osti suvlaridan foydalanishda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari bajarilishi ustidan taʼsirchan nazorat oʻrnatadi;
v) oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlaridagi va tozalash inshootlaridagi oqova suvlar tarkibida ifloslantiruvchi moddalarni ruxsat etilgan meʼyorlar darajasida chiqarib yuborilishi hamda tozalanishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
oqova suv tozalash inshootlaridagi oqova suvlar tarkibidagi ifloslantiruvchi moddalarni ruxsat etilgan meʼyorlar darajasida tozalanishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlariga meʼyordan ortiq ifloslantirilgan oqova suvlarni oqizganlik va oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlaridan foydalanish qoidalarining boshqacha tarzda buzilishi holatlari yuzasidan choralar koʻradi;
g) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining texnologik auditdan oʻtkazilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirish boʻyicha:
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi tarkibidagi obyektlar va tarmoqlarning samaradorligini oshirish (texnik jarayon va energiyani tejash) boʻyicha texnologik auditdan oʻtkazadi;
d) isteʼmolchilarning ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan qamrab olinishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi va boshqa dasturlar asosida ichimlik suvi taʼminoti va oqova suv obyektlarida amalga oshirilgan qurilish, rekonstruksiya va modernizatsiya ishlari natijasida isteʼmolchilarning suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari bilan qamrab olinishi hamda tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, suv taʼminoti tashkilotlari bilan isteʼmolchilar oʻrtasida shartnomaviy munosabatlar yoʻlga qoʻyilganligi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi.
10. Hududiy inspeksiya qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.
3-bob. Hududiy inspeksiyaning huquqlari va javobgarligi
11. Hududiy inspeksiya oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirishda quyidagi huquqlarga ega:
a) obyektlarda oʻtkaziladigan tekshirishlarni tashkil etish sohasida:
tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, davlat nazoratini amalga oshirish yuzasidan vakolat doirasiga kiruvchi masalalarda belgilangan tartibda tekshiruv oʻtkazish;
tadbirkor hamda hududiy inspeksiyalar oʻrtasida shartnoma (ommaviy oferta) tuzilgan tadbirkorlik subyektlarining qurilish obyektlarida qisqa muddatli davlat qurilish nazorati tadbirlarini shartnoma shartlari doirasida “Yagona davlat nazorati” axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazmagan holda amalga oshirish;
“xavfni tahlil etish” tizimi doirasida tadbirkorlik subyektlarining qonunchilik hujjatlarini buzish xavfi darajasidan kelib chiqib, tekshiruvni tashabbus qilish;
davlat nazoratini amalga oshirishda jismoniy va yuridik shaxslardan, shuningdek, oʻz vakolatiga kiruvchi masalalarni hal etish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda tashkilotlardan belgilangan tartibda olish;
oʻtkazilgan nazorat tadbirlari boʻyicha tahliliy maʼlumotlarni yuritish;
nazorat ishlarini elektron tizim hamda qurilish obyektlarini onlayn kuzatish markazlari orqali tahlil qilish, umumlashtirish va monitoring qilib borish;
oʻz funksional vazifalari va funksiyalarini bajarish uchun koʻp kvartirali uylardagi xonadonlarga mulkdorni oldindan xabardor qilgan holda, uning roziligi asosida koʻp kvartirali uylarni boshqarish organi bilan birga kirish;
pudrat tashkilotlariga konstruksiyalarning alohida detallarini ochish, poydevordagi va qayta toʻldiriladigan tuproqni tekshirish ishlarini topshirish, zarurat boʻlganda tegishli xulosa tayyorlash uchun ilmiy-tadqiqot tashkilotlaridan ekspert-mutaxassislarni jalb qilish;
avariya holatidagi binolar, inshootlar, ularning qismlari, konstruktiv elementlari va avariyaga olib kelgan sabablarni tekshirish, ularni noturar joy toifasiga oʻtkazish boʻyicha texnik komissiyalar ishida ishtirok etish;
qurilish obyektlarida sinov laboratoriya ishlarini hamda mavjud binolar va inshootlarning texnik holatini shartnoma asosida oʻrganish va tegishli xulosa berish;
zarurat boʻlganda ichimlik suvi va oqova suvlarni, uskuna hamda materiallarni tegishli tashkilotlar tomonidan nazorat sinovidan va tahlildan oʻtkazishni tayinlash;
b) oʻtkazilgan tekshirishlarning natijadorligini taʼminlash sohasida:
quyidagi holatlarda jismoniy va yuridik shaxslarga nisbatan bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalar kiritish:
bino va inshootlarning zilzilaga bardoshliligiga taʼsir qiluvchi, shuningdek, inson salomatligi va hayotiga tahdid soluvchi konstruktiv buzilishlar aniqlangan holatlarda, qurilish-montaj ishlarini toʻxtatib turish va demontaj (buzdirish) ishlarini amalga oshirishni talab qilish boʻyicha;
yuridik va jismoniy shaxslarga obyektdagi huquqbuzarliklarni bartaraf qilish uchun mos ravishda, biroq oltmish kundan ortiq boʻlmagan muddatni belgilagan holda, aniqlangan huquqbuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha;
bajarilgan ishlar loyiha yechimlari, texnik reglamentlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga mos kelmasligi aniqlangan hollarda, shuningdek, qurilish materiallari, buyumlari va konstruksiyalarini laboratoriyada sinovdan oʻtkazishning salbiy natijalariga hamda talablari buzilgan hujjatga asoslangan holda qurilishi nihoyasiga yetkazilgan bosqichda bajarilgan ishlarning nomuvofiqligi boʻyicha;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlariga va mulkdorlariga koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish hamda uylardan texnik foydalanish qoidalari va normalariga, sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlarining hamda shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq, koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkasini saqlashga doir talablarning buzilish holatlarini oʻn besh kun muddatda bartaraf etish boʻyicha;
koʻp kvartirali uylarning konstruktiv qismlarining tayanch qobiliyatini hamda zilzilaga bardoshliligini buzadigan, shuningdek, inson hayoti, sogʻligʻi yoki mol-mulkiga va atrof-muhitga zarar yetkazilishi hamda tahdid soluvchi oʻzboshimchalik bilan amalga oshirilayotgan oʻzgartirish va rekonstruksiya qilish ishlari aniqlangan hollarda, ularni toʻxtatish va ularning oqibatlarini oʻttiz kun muddatda ixtiyoriy ravishda bartaraf etish boʻyicha;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida aniqlangan huquqbuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha;
yer osti suvlaridan samarasiz foydalanish holatlari aniqlanganda yer osti suvlarini olishni toʻxtatish yoki bu borada ajratilgan limitni belgilangan tartibda qisqartirish boʻyicha;
Hududiy inspeksiya oʻz vakolatlari doirasida:
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga va maxsus vakolatli davlat organining hududiy boʻlinmalariga shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini buzgan holda qabul qilingan qarorlarni bekor qilish haqida;
shaharsozlik faoliyatini amalga oshirishga doir litsenziyalarning hamda ruxsat beruvchi hujjatlarning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish yoki ularni bekor qilish toʻgʻrisidagi masalani hal etish uchun tegishli davlat organlari hamda tashkilotlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda;
binolar va inshootlarning zilzilaga bardoshliligiga taʼsir qiluvchi, shuningdek, inson hayoti va sogʻligʻiga tahdid soluvchi sifatsiz qurilish materiallari, konstruksiyalari hamda buyumlari qoʻllangani aniqlangan hollarda, qurilish materiallarini, konstruksiyalarini va buyumlarini ishlab chiqarishni, realizatsiya qilish hamda qoʻllashni toʻxtatib turish haqida tegishli davlat organlari va tashkilotlarga;
qurilish obyektlarining barcha bosqichlarida pudrat tashkilotining ichki, loyiha tashkilotining mualliflik va texnik nazoratni amalga oshiruvchi mutaxassislarning maxsus sertifikatlari mavjudligini tekshirish, nazorat davomida sertifikat mavjud boʻlmaganda buyurtmachi, pudrat va loyiha tashkilotlariga masʼul shaxslarni qurilish obyektlaridan chetlashtirish va tegishli sertifikatni bekor qilish yuzasidan;
davlat organlari va tashkilotlari hamda xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlarga koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida huquqbuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha taqdimnomalar kiritadi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish boʻyicha ishlarni koʻrib chiqish uchun sud majlisida yoki protsessual harakatlarda ekspert, mutaxassis sifatida ishtirok etishi va xulosalar berishi mumkin;
suv taʼminoti tashkilotlarining “Billing” tizimidagi isteʼmolchilarning manzili va soni, suv hisoblagichlari koʻrsatkichlari, sarflangan suv miqdori va qarzdorlik, oqova suvlarni chiqarish, yangi qamrab olingan isteʼmolchilar toʻgʻrisida va boshqa maʼlumotlardan foydalanadi;
quyidagi holatlarda sudlarga arizalar kiritadi:
davlat organlari va tashkilotlari hamda boshqa tashkilotlarga nisbatan koʻp kvartirali uylarni boshqarish, issiqlik taʼminotidan foydalanish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida huquqbuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha;
Hududiy inspeksiyada roʻyxatdan oʻtgan va tasdiqlangan loyiha hujjatlariga rioya qilmagan holda qurilish ishlarini bajarganlik holati aniqlanganda, qurilish-montaj ishlarini toʻxtatib qoʻyish, demontaj ishlarini amalga oshirish yoki buzdirish ishlarini amalga oshirish toʻgʻrisida;
oʻtkazilgan tekshiruv natijasida aniqlangan qonunbuzarliklarni bartaraf etishga doir koʻrsatmalar talablari bajarilmagan holatlarda jismoniy yoxud yuridik shaxs faoliyatini qisman yoki toʻliq toʻxtatish yoxud taqiqlash toʻgʻrisida;
Hududiy inspeksiya manfaatlarini himoya qilish maqsadida;
v) faoliyat yoʻnalishlari boʻyicha samaradorlikni taʼminlash sohasida:
nazorat natijalarini tahlil qiladi, xalqaro tajribalarni oʻrgangan holda, normativ-huquqiy bazani yanada takomillashtirish boʻyicha Inspeksiyaga takliflar taqdim etadi;
Hududiy inspeksiya faoliyatida foydalanishi uchun uslubiy va metodik qoʻllanmalar, yoʻriqnomalar ishlab chiqish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
qurilish sohasida va koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida davlat nazoratini amalga oshirish yuzasidan elektron axborot tizimini tashkil etadi;
Hududiy inspeksiyada qurilish obyektlarini onlayn kuzatish markazlari faoliyatini tashkil etadi;
Hududiy inspeksiya xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini uzluksiz oshirishni tashkil etadi, shuningdek, bu masalalar boʻyicha Inspeksiyaga aniq takliflar kiritadi;
xorijiy davlatlar mutaxassislarini jalb qilgan holda tajriba almashish hamda xodimlarning xorijiy mamlakatlarda malakasini oshirishni tashkil etadi;
xodimlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtkazishni va ularning natijalariga koʻra tegishli maxsus guvohnomalar berishni tashkil etadi;
qurilish, uy-joy fondini boshqarish va ichimlik suvi taʼminoti hamda oqova suvlarni chiqarib yuborish masalalari boʻyicha oʻquv-seminarlarni tashkil qiladi va oʻtkazadi;
Hududiy inspeksiyani zamonaviy sinov-laboratoriya oʻlchov asboblari bilan taʼminlaydi;
shartnoma asosida qurilish obyektidagi qurilish mahsulotlari, materiallari, buyumlari, konstruksiyalaridan tanlab namunalar oladi, sinovdan oʻtkazadi va bayonnomalar rasmiylashtiradi;
mavjud binolar va inshootlarning texnik holatini shartnoma asosida oʻrganadi va tegishli xulosa beradi;
qurilish ishlarida mustahkamlik, seysmik qoidalarning buzilishi natijasida aholi sogʻligʻi va hayotiga zarar yetkazilishi yoki ogʻir oqibatlarga olib kelishining oldini olish maqsadida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga choralar koʻrish yuzasidan tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda xabar beradi;
elektron reytinglarni joriy etish uchun belgilangan muddatlarda “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida maʼlumotlarni taqdim etadi.
12. Hududiy inspeksiya huquqbuzarlik holati boʻyicha eʼtiroz bildirilgan hollarda ishni koʻrib chiqish uchun sudga taqdim etish tartibini saqlab qolgan holda, oʻz vakolati doirasida qonunchilik hujjatlarining buzilishiga oid maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqadi.
13. Koʻp kvartirali uylarning birinchi qavatini noturar joy toifasiga yoki noturar joyni koʻp kvartirali turar joy toifasiga oʻtkazishga ruxsatnoma berishda xulosa beradi.
14. Hududiy inspeksiya:
unga yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajarish, shuningdek, qurilish, koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish, issiqlik taʼminotidan foydalanish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmati sohasida davlat nazoratini samarali amalga oshirish;
qurilish obyektlarida ishlatilayotgan qurilish materiallari, konstruksiyalari va buyumlarining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligini nazorat qilish;
jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlariga rioya etilishini va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash;
qurilish sohasida qonunchilikning ijro etilishi, aniqlangan qonunbuzarlik holatlarining oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash hamda oʻz vakolati doirasida tegishli choralar koʻrish;
har oylik, choraklik va yillik hisobotlar, maʼlumotlar va statistika maʼlumotlarining oʻz vaqtida taqdim etilishini taʼminlash;
koʻp kvartirali uy-joy fondini boshqarish (xoʻjalik yurituvchi subyektlarning moliyalashtirish manbalaridan qatʼi nazar, moliya-xoʻjalik faoliyatiga aralashmagan holda), issiqlik taʼminotidan foydalanish, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatini koʻrsatish hamda foydalanish yuzasidan davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshirish (avtomobil yoʻllari va yoʻl sunʼiy inshootlari bundan mustasno);
sohada aniqlangan muammolarni har tomonlama va chuqur oʻrganish hamda umumlashtirish asosida hududlarda tegishli sohani rivojlantirishga doir takliflar tayyorlash uchun javobgardir.
4-bob. Hududiy inspeksiya rahbarlarining asosiy funksional vazifalari
12. Quyidagilar Hududiy inspeksiya boshligʻining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
Hududiy inspeksiya faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, boshqa qonunchilik hujjatlari hamda Inspeksiyaning hujjatlari bilan Hududiy inspeksiyaga yuklangan vazifa va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;
boshliq oʻrinbosarlari va tarkibiy tuzilmalar rahbarlarining vakolatlarini belgilash va vazifalarni taqsimlash;
Hududiy inspeksiya faoliyati rejalashtirilishini tashkil etish, Hududiy inspeksiyaning davriy ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasi qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlari bajarilishini taʼminlash, Inspeksiya faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son hamda “ Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son farmonlariga hamda “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga muvofiq tarkibiy boʻlinma rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
Hududiy inspeksiya rahbarlari va xodimlari xizmat safarlarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
Hududiy inspeksiya vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha koʻrsatmalar chiqarish, buyruqlar qabul qilish;
Hududiy inspeksiya xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Inspeksiya xodimlari odob-axloq qoidalariga rioya etilishini taʼminlash;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuni, Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga chiqib qabul qilishni tashkil etish;
davlat organlari va boshqa tashkilotlarda, Oʻzbekiston Respublikasi sudlarida, shuningdek, davlat organlari, xalqaro tashkilotlar va xorijiy mamlakat vakillari ishtirokida oʻtkaziladigan rasmiy tadbirlarda Hududiy inspeksiya nomidan ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni va korrupsiyaga qarshi kurashishga doir boshqa qonunchilik hujjatlariga rioya etish, faoliyatda korrupsiyaviy xavf-xatarlarni va manfaatlar toʻqnashuvini oʻz vaqtida aniqlash hamda ularga chek qoʻyish, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish hamda tizimda korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi murosasiz kurashishga doir ishlarga rahbarlik qilish va muvofiqlashtirish;
Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonuni va manfaatlar toʻqnashuvi bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga solishga doir ishlarga rahbarlik qilish va muvofiqlashtirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilishni tashkil etish, Inspeksiya rahbarlari va xodimlari ularning faoliyatida faol ishtirok etishini, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan kelib tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;
Hududiy inspeksiya xodimlarini ularning koʻp yillik va samarali faoliyati, alohida xizmatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari bilan taqdirlash uchun belgilangan tartibda takliflar kiritishni taʼminlash va tavsiyalar berish;
Hududiy inspeksiya mulkini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasarruf etish;
Hududiy inspeksiyaning ichki tashkiliy masalalari yuzasidan qarorlar qabul qilish;
Hududiy inspeksiya xodimlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish, mehnat shartnomalari (buyruqlari)ni imzolash;
Hududiy inspeksiya xodimlariga vazifalarni yuklash;
Hududiy inspeksiya xodimlarining malakasini oshirish va ularni xorijiy davlatlarga stajirovka va tajriba almashish uchun yuborishni tashkil etish;
Hududiy inspeksiya xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, boshliq oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini, shu jumladan, kelgusida uning egallab turgan lavozimida qolishining maqsadga muvofiqligi masalalarini koʻrib chiqish toʻgʻrisida Inspeksiyaga takliflar kiritish, ularning shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha tizimli choralar koʻrish;
Hududiy inspeksiyaning tashqi va ichki tashkiliy faoliyati ustidan doimiy va qatʼiy nazorat oʻrnatish;
davlat siri toifasiga kiritilgan va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik talablariga rioya qilish;
Hududiy inspeksiya xarajatlari smetasini Inspeksiya bilan kelishgan holda tasdiqlash;
ushbu Nizomda va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa vakolatlarni amalga oshirish.
13. Quyidagilar Hududiy inspeksiya boshligʻi oʻrinbosarlarining oʻzlari mutasaddilik qiladigan sohalar boʻyicha asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
Hududiy inspeksiya boshligʻi muayyan sabablarga koʻra (xizmat safari, mehnat taʼtili, betobligi davrida) yoʻqligida uning vazifalarini bajarish;
Hududiy inspeksiyaning oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat va bevosita rahbarlik qilish, xodimlar oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;
Hududiy inspeksiya faoliyatining oʻzi mutasaddilik qiladigan yoʻnalishlarini yanada takomillashtirish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan tasdiqlangan kompleks dastur va kompleks chora-tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
mutasaddiligidagi tarkibiy tuzilmalar boʻlinma rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitib borish va belgilangan koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;
Hududiy inspeksiya boshligʻining qonunchilik doirasidagi buyruq hamda topshiriqlari ijrosini oʻz vaqtida va sifatli taʼminlash;
Hududiy inspeksiyaga kiritilgan takliflar va taqdim etilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish;
kadrlarni belgilangan tartibda tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha Hududiy inspeksiya boshligʻiga takliflar taqdim etish, ularning professionalligi, oʻz ishini bilishi, yuksak darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlishini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, mutasaddilik boʻyicha tarkibiy tuzilmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish choralarini koʻrish;
Hududiy inspeksiya xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Inspeksiya xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga chiqib qabul qilishni tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni va korrupsiyaga qarshi kurashishga doir boshqa qonunchilik hujjatlariga hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonuniga rioya qilish va manfaatlar toʻqnashuvi bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga solish yuzasidan choralar koʻrib borish;
Hududiy inspeksiya faoliyatini takomillashtirish boʻyicha amaliy choralar koʻrish, ushbu sohada qonunchilikni takomillashtirishga doir takliflarni ishlab chiqib, koʻrib chiqish uchun Hududiy inspeksiya boshligʻiga kiritish;
davlat siri toifasiga kiritilgan va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik talablariga rioya qilish;
oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalarda xodimlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha Hududiy inspeksiya boshligʻiga takliflar kiritish;
oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish;
oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish boʻyicha Hududiy inspeksiya boshligʻiga takliflar kiritish;
ushbu Nizomda va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa vakolatlarni amalga oshirish.
5-bob. Hududiy inspeksiya rahbarlarining javobgarligi
14. Hududiy inspeksiya boshligʻi:
Hududiy inspeksiyaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun;
Hududiy inspeksiyaning ushbu Nizomda nazarda tutilgan javobgarlik sohalari boʻyicha hamda mazkur Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional majburiyatlari sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
15. Hududiy inspeksiya boshligʻi oʻrinbosarlari:
mutasaddilik qilinadigan yoʻnalish va tarkibiy boʻlinmalarda Hududiy inspeksiyaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun;
ushbu Nizomning 13-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.
6-bob. Hududiy inspeksiya faoliyatini tashkil etish
16. Hududiy inspeksiyalarning boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari Inspeksiya boshligʻi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.
17. Hududiy inspeksiya boshligʻi:
Hududiy inspeksiya xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi hamda ularning bajarilishini nazorat qiladi;
oʻrinbosarlar oʻrtasida aniq vazifalar va funksiyalarni taqsimlaydi, xodimlar oʻrtasida vakolatlarni belgilaydi va majburiyatlarni taqsimlaydi, tarkibiy boʻlinmalar mansabdor shaxslarining vakolatlarini belgilaydi;
Hududiy inspeksiya boʻlim boshliqlarini Inspeksiya bilan kelishgan holda lavozimga tayinlaydi;
Hududiy inspeksiya xodimlarini lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi;
Hududiy inspeksiya xodimlari faoliyatini ragʻbatlantirish uchun tegishli buyruqlar chiqaradi;
Hududiy inspeksiya faoliyatini, shu jumladan, moddiy-texnik bazasini tashkil etish va rivojlantirishni tashkil etadi;
Hududiy inspeksiyani malakali, amaliy tajribaga ega kadrlar bilan toʻldirish, shuningdek, ularni saralab olish, tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning uzluksiz malakasini oshirish sohasida kadrlar siyosatini yuritadi.
Hududiy inspeksiya boshligʻi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin.
18. Hududiy inspeksiya boshligʻi boʻlmagan vaqtda, uning vakolatlari Hududiy inspeksiya boshligʻining birinchi oʻrinbosari tomonidan, u boʻlmagan vaqtda esa Hududiy inspeksiya boshligʻining tegishli buyrugʻiga asosan boshqa oʻrinbosar tomonidan amalga oshiriladi.
19. Hududiy inspeksiyalar tuzilmasi va shtat jadvallari (mehnatga haq toʻlash razryadlari Inspeksiya markaziy apparati xodimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash razryadlaridan bir pogʻona past miqdorda qoʻllanadi) Inspeksiya boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.
7-bob. Hududiy inspeksiya faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari
20. Hududiy inspeksiya faoliyatining samaradorligi muntazam baholanadi.
21. Hududiy inspeksiya faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baho Inspeksiya boshligʻi tomonidan tasdiqlanadigan Hududiy inspeksiya faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.
22. Hududiy inspeksiya faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:
Hududiy inspeksiya rahbarlari va xodimlarini qoʻshimcha ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlikka tortish;
Hududiy inspeksiya faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish choralari koʻriladi.
23. Hududiy inspeksiya faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va uslubi qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.
8-bob. Hududiy inspeksiya faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, xodimlar mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish
24. Hududiy inspeksiya faoliyati quyidagi manbalar hisobidan moliyalashtiriladi:
davlat qurilish nazorati amalga oshiriladigan barcha obyektlar uchun Hududiy inspeksiyaga ajratmalarning qurilish-montaj ishlari qiymatining (qoʻshilgan qiymat soligʻisiz) Hududiy inspeksiya ixtiyorida qoldiriladigan mablagʻlar;
Inspeksiyaning budjetdan tashqari mablagʻlari;
mavjud binolar va inshootlarning texnik holatini tekshirish boʻyicha shartnoma asosida ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatishdan, shuningdek, laboratoriya xizmatlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan xizmatlarning boshqa turlarini koʻrsatishdan olingan daromadlar;
Hududiy inspeksiya xoʻjalik faoliyati hisobidan moliyalashtiriladi va ularning inspektorlari soni roʻyxatdan oʻtgan obyektlarning umumiy sonidan, hajmidan va masofasidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
25. Mavjud binolar va inshootlarning texnik holatini tekshirish boʻyicha bajarilayotgan ishlar va koʻrsatilayotgan xizmatlarning, shuningdek, sinov-laboratoriya xizmatlari va Inspeksiya tomonidan koʻrsatilayotgan xizmatlar boshqa turlarining qiymatini aniqlash metodikasi Inspeksiya tomonidan tasdiqlanadi.
26. Hududiy inspeksiya xodimlariga mehnatga haq toʻlash, moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilishda Inspeksiya markaziy apparati xodimlarini mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish tartibida belgilangan barcha toʻlovlar tatbiq etilgan holda, Hududiy inspeksiya mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Hududiy inspeksiyaning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, shuningdek, xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish, shu jumladan, qoʻshimcha toʻlovlar, ustama haqlar, mukofotlar, ijtimoiy va boshqa toʻlovlarni toʻlash Hududiy inspeksiyalar va Inspeksiyaning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoʻshimcha moliyalashtirish orqali amalga oshirilishi mumkin.
27. Mehnatga haq toʻlash boʻyicha yagona tarif setkasidan foydalanadigan xoʻjalik hisobidagi korxonalar va tashkilotlarga ularning moliyaviy imkoniyatlaridan va xoʻjalik faoliyati natijalaridan kelib chiqqan holda, xodimlar mehnatiga haq toʻlashni tashkil etish uchun asos sifatida Yagona tarif setkasining oshirilgan tarif koeffitsiyentlarini belgilash huquqi berilishi mumkin.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
28. Hududiy inspeksiya qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.
29. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-sentabrdagi 602-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi xodimlarining idoraviy formali kiyim-boshlari va farqlash belgilari
I. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi inspektorlarining idoraviy formali kiyim-boshlari namunalari
II. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi inspektorlarining idoraviy formali kiyim-boshlari tavsifi
Yozgi mavsumiy idoraviy formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun idoraviy formali kiyim-bosh:
a) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining emblemasi tushirilgan toʻq koʻk rangdagi kepka;
b) kalta yengli, toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi, ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, chap tomondagi yengda shevron boʻlgan koʻylak;
v) toʻq koʻk rangdagi shim.
2. Ayollar uchun idoraviy formali kiyim-bosh:
a) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining emblemasi tushirilgan toʻq koʻk rangdagi kepka;
b) kalta yengli, toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi, ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, chap tomondagi yengda shevron boʻlgan koʻylak;
v) toʻq koʻk rangdagi yubka.
Kuzgi va bahorgi mavsumiy idoraviy formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun idoraviy formali kiyim-bosh:
a) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining emblemasi tushirilgan toʻq koʻk rangdagi kepka;
b) uzun yengli, toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi hamda ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, chap tomondagi yengda shevron boʻlgan koʻylak;
v) toʻq koʻk rangdagi shim;
g) qora rangli charm poyabzal;
d) och koʻk rangli kalta yengli kamzul ( laboratoriya xodimlari uchun toʻq koʻk rangli orqa yelka qismiga “ QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI LABORATORIYASI ” yozuvi tushirilgan kalta yengli kamzul );
e) toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida yozilgan “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi, ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, yengi uzun va chap tomondagi yengda shevron boʻlgan yengil va bir yoqlamalik kurtka.
2. Ayollar uchun idoraviy formali kiyim-bosh:
a) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining emblemasi tushirilgan toʻq koʻk rangdagi kepka;
b) uzun yengli, toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi, ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, chap tomondagi yengda shevron boʻlgan koʻylak;
v) toʻq koʻk rangdagi yubka;
g) qora rangli charm poyabzal;
d) och koʻk rangli kalta yengli kamzul;
e) toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi, ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, yengi uzun va chap tomondagi yengda shevron boʻlgan yengil hamda bir yoqlamalik kurtka.
Qishki mavsumiy idoraviy formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun idoraviy formali kiyim-bosh:
a) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining emblemasi tushirilgan toʻq koʻk rangdagi issiq va qalin kepka;
b) uzun yengli, toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi, ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, chap tomondagi yengda shevron boʻlgan koʻylak;
v) toʻq koʻk rangdagi issiq shim;
g) toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida yozilgan “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi, ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, yengi uzun va chap tomondagi yengda shevron boʻlgan yengil va bir yoqlamalik kurtka;
d) qora rangli etik;
e) toʻq koʻk rangli, chap tomondagi koʻkrak qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi yozilgan belgi, yengi uzun va oʻng tomondagi yengda shevron boʻlgan qalin hamda issiq kurtka.
2. Ayollar uchun idoraviy formali kiyim-bosh:
a) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining emblemasi tushirilgan issiq va qalin kepka;
b) uzun yengli, toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi, ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, chap tomondagi yengda shevron boʻlgan koʻylak;
v) toʻq koʻk rangdagi issiq va qalin yubka yoki shim;
g) toʻq koʻk rangli, koʻkrak qismlarida ikkita choʻntagi hamda ularning chap tomonidagisining tepa qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi, oʻng tomondagisining tepa qismida formani kiygan xodimning toʻliq familiyasi, ismi va otasining ismi bosh harflari yozilgan belgilar, yengi uzun va chap tomondagi yengda shevron boʻlgan yengil hamda bir yoqlamalik kurtka;
d) qora rangli etik;
e) toʻq koʻk rangli, chap tomondagi koʻkrak qismida “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi yozilgan belgi, yengi uzun va oʻng tomondagi yengda shevron boʻlgan qalin hamda issiq kurtka.
III. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi inspektorlarining idoraviy formali kiyim-boshlari farqlash belgilarining tavsifi
1. Kepka emblemasi .
Kepkaning oldi tomoni chap qismida boʻyi 4,4 sm va eni 3,9 sm boʻlgan Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining emblemasi boʻladi.
Oltin rangdagi yengil kashta usulida tikilgan qalqon koʻrinishidagi emblemada oq rangda koʻp kvartirali uy-joylar tasvirlangan, koʻp kvartirali uy-joylarning ostki qismida ichimlik suvi va oqova suv tasviri tushirilgan.
2. Shevron .
Idoraviy formali kiyimning chap yengida (yengning tikuv chokidan 9,5 sm pastda) diametri 9 sm toʻq koʻk rangli shevron mavjud.
Ramka oltin rangdan iborat.
Shevron matoga tushirilgan holda tayyorlanadi.
Shevronning oʻrtasida boʻyi 4,4 sm va eni 3,9 sm boʻlgan Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining emblemasi, emblemaning orqasida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasviri tushirilgan.
Emblemaning atrofida 6 sm diametr aylana shaklidagi harflarining boʻyi 0,5 sm boʻlgan “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi oltin rangda kashta usulida yozilgan hamda uning pastki qismida boʻyi 0,4 sm va eni 3,3 sm boʻlgan lotin harflarida “OʻZBEKISTON” yozuvi oltin rangda kashta usulida yozilgan.
3. Koʻkrak qismidagi nashivkalar (yozuv).
Koʻkrakning oʻng tomonida boʻyi 3,9 sm va eni 13 sm boʻlgan oltin hoshiyali toʻq koʻk rangdagi matoda oq rang bilan xodimning familiyasi hamda ismi va otasining ismining bosh harflari kashta usulida yozilgan nashivka (yozuv) boʻladi.
Koʻkrakning chap tomonida boʻyi 3,9 sm va eni 13 sm boʻlgan oltin hoshiyali toʻq koʻk rangdagi matoda oq rangda “QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI” yozuvi kashta usulida yozilgan nashivka (yozuv) boʻladi.
Nashivkalar (yozuv) formaning koʻkrak choʻntaklariga tikiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-sentabrdagi 602-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 5-avgustdagi 305-son qarori bilan tasdiqlangan Obyektlar qurilishini loyihalash hujjatlarini ishlab chiqish bilan ayni bir vaqtda amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandidagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-iyundagi 409-son qarori bilan tasdiqlangan Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bobi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimi obyektlarida texnologik audit oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 13-iyundagi 494-son qarorida :
a) nomi va 1-banddagi “Ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya” soʻzlari “Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) quyidagi mazmundagi 1 1 -band bilan toʻldirilsin:
“1 1 . Belgilansinki:
yirik turdagi (sutkasiga 5 ming m 3 va undan koʻp suv ishlab chiqaruvchi yoki oqova suvlarni qabul qiluvchi) obyektlarning roʻyxati va texnologik audit oʻtkazish jadvali Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining markaziy apparati;
kichik turdagi (sutkasiga 5 ming m 3 gacha suv ishlab chiqaruvchi yoki oqova suvlarni qabul qiluvchi) obyektlarning roʻyxati va texnologik audit oʻtkazish jadvali obyektlarning sonidan, hajmidan va masofasidan kelib chiqib, shtat jadvaliga muvofiq Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy inspeksiyasi tomonidan tasdiqlanadi”;
v) ilovada :
nomidagi “Ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya” soʻzlari “Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1 va 2-bandlardagi “ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya” soʻzlari “ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bandning ikkinchi — yettinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ inventarizatsiya pasporti — texnologik audit obyektlari toʻgʻrisida (inventar raqami, turi, markasi, seriyasi, ishga tushirilgan yili, foydalanish maqsadi va boshqalar) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar tomonidan tasdiqlangan hujjat;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyekti — markazlashtirilgan ichimlik suvi bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari koʻrsatish inshootlari hamda ulardagi asbob-uskunalar va jihozlarni qamrab olgan yirik (sutkasiga 5 ming m 3 va undan koʻp suv ishlab chiqaruvchi yoki oqova suvlarni qabul qiluvchi) va kichik (sutkasiga 5 ming m 3 gacha suv ishlab chiqaruvchi yoki oqova suvlarni qabul qiluvchi) turdagi obyekt;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar ( ekspluatatsiya tashkilotlari ) — markazlashtirilgan ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatuvchi inshootlarni ekspluatatsiya qiluvchi yuridik shaxslar;
texnologik audit — ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarining ishlab chiqarish samaradorligini baholash uchun olib boriladigan maxsus tadqiqot;
texnologik audit obyektlari — ichimlik suvini ishlab chiqarish va oqova suvlarni tozalashda bevosita foydalaniladigan inshootlar, asbob-uskunalar va jihozlar;
texnologik audit oʻtkazuvchi — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy inspeksiyalari hamda tadbirkorlik subyektlari”;
4-banddagi “Ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya” soʻzlari “Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bandning birinchi — uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Foydalanishga topshirilganiga kamida 10 yil boʻlgan ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida quyidagi davriylikda majburiy tarzda shartnoma asosida texnologik audit oʻtkaziladi:
yirik turdagi ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida har 3 yilda bir marta;
kichik turdagi ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida har 5 yilda bir marta”;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib barcha ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlarining ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida texnologik audit oʻtkazish majburiy tarzda amalga oshiriladi.
Bunda texnologik auditdan oʻtkazish xususiy sektorni jalb qilgan holda, shartnoma asosida ekspluatatsiya tashkilotlari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi mumkin.
Texnologik audit oʻtkazish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy inspeksiyalari bilan ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari oʻrtasida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shartnoma tuziladi”;
7-banddagi “suv taʼminoti va kanalizatsiya” soʻzlari “ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-bandning “g” kichik bandidagi “ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya” soʻzlari “ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-band “mutaxassislar” soʻzidan keyin “(mutaxassislar shartnoma asosida jalb qilinishi mumkin)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
13-bandning ikkinchi — beshinchi xatboshilaridagi “ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya” soʻzlari “ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-banddagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish va kommunal” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-banddagi “ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya” soʻzlari “ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1 — 4-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini ekspulatatsiya qiluvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — ekspulatatsiya tashkilotlari) Texnologik audit obyektlari boʻyicha inventarizatsiya pasportlarini tayyorlaydi va tasdiqlaydi. Texnologik audit oʻtkazilishidan yigirma kun oldin 2-bosqich Ekspulatatsiya tashkilotlari Texnologik audit oʻtkazuvchiga zarur hujjatlarni taqdim etadi. Texnologik audit oʻtkazilishidan oʻn kun oldin 3-bosqich Texnologik audit oʻtkazuvchi Ichimlik suvi va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarida texnologik audit oʻtkazadi. Oʻn kun ichida 4-bosqich Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari (keyingi oʻrinlarda — Hududiy inspeksiyalar) Oʻtkazilgan texnologik audit yakunlari boʻyicha xisobotlarini umumlashtiradi. Oʻn kun ichida 5-bosqich Hududiy inspeksiyalar Oʻtkazilgan texnologik audit natijalari boʻyicha barcha hujjatlarni rasmiylashtiradi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) va ekspulatatsiya tashkilotlariga taqdim etadi. Oʻn kun ichida 6-bosqich Inspeksiya Oʻtkazilgan texnologik audit obyektlari samaradorligini oshirish boʻyicha xulosalarni tegishli tadbirlarni belgilash uchun Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga kiritadi. Uch kun ichida 7-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Texnologik audit obyektlari samaradorligini oshirish boʻyicha taqdim etilgan xulosalar asosida aniq muddatlari belgilangan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi. Bir hafta ichida 8-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Texnologik obyektlar samaradorligini oshirish boʻyicha ishlab chiqilgan chora-tadbirlar bajarilishini taʼminlaydi. Belgilangan muddatlarda
Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Texnologik audit oʻtkaziladigan obyektlarning inventarizatsiya
Hudud (viloyat, shahar) nomi ________________________ Tuman (shahar) nomi ________________________ Obyekt nomi ________________________ Obyektning loyihaviy quvvati ________________________ Obyektning amaldagi quvvati ________________________ Obyekt qurilgan (rekonstruksiya qilingan) yil ________________________ Obyekt manzili ________________________ Obyekt xizmat koʻrsatuvchi isteʼmolchilar soni (ming kishi) ________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi ________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________ T/r Texnologik audit oʻtkaziladigan obyektlar nomi Inventar raqami Turi Markasi Seriyasi Ishga tushirilgan (foydalanishga qabul qilingan) yili Foydalanish maqsadi Holati 1 2 3 4 5 6 7 8 9 Yerusti suv olish nuqtalari (gidropostlar) Yerosti quduqlari Tindirgichlar Rezurvuarlar Filtrlar Laboratoriya Zararsizlantirish uskunasi Oʻlchov vositalari Quvurlar (inshoot ichki quvurlari) Elektr jihozlari (transformator, elektr taqsimlagich (shit) va boshqalar) Nasoslar Kompressorlar Suv minorasi Suv hisoblagich Drobilkalar (chiqindi maydalagich) Boshqalar ___________________________ rahbari _______________ ___________________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (imzo) (F.I.O.) _______________________ bosh hisobchi _______________ ___________________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (imzo) (F.I.O.) sana
Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Texnologik audit pasporti
Hudud (viloyat, shahar) nomi ________________________________ Tuman (shahar) nomi ________________________________ Obyekt nomi ________________________________ Obyektning loyihaviy quvvati ________________________________ Obyektning amaldagi quvvati ________________________________ Obyekt qurilgan (rekonstruksiya qilingan) yil ________________________________ Obyekt manzili ________________________________ Obyekt xizmat koʻrsatuvchi isteʼmolchilar soni (ming kishi) ________________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi ________________________________ T/r Texnologik audit oʻtkaziladigan obyektlar nomi Inventar raqami Foydalanish maqsadi Texnik hujjatlarning mavjudligi (pasport, spetsifikatsiya, foydalanish yoʻriqnomasi Quvvati FIK (foiz) Holati Obyekt boʻyicha qisqacha taklif Loyihaviy Amaldagi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Yerosti quduqlari Yerusti suv olish nuqtalari (gidropostlar) Tindirgichlar Rezurvuarlar Filtrlar Laboratoriya Zararsizlantirish uskunasi Oʻlchov vositalari Quvurlar (inshoot ichki quvurlari) Nasoslar Suv hisoblagich Suv minoralari Kompressorlar Drobilkalar (chiqindi maydalagich) Boshqalar Inventarizatsiya pasportida koʻrsatilgan amalda mavjud boʻlmagan audit obyektlari __________________ rahbari ______________ _______________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (imzo) (F.I.O.) ________________ bosh hisobchi ______________ _______________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (imzo) (F.I.O.) _________________ rahbari ______________ _______________________________ Inshoot nomi (imzo) (F.I.O.) __________________ ______________ _______________________________ Texnologik audit oʻtkazuvchi mutaxassisning lavozimi (imzo) (F.I.O.) __________________ ______________ _______________________________ Texnologik audit oʻtkazuvchi mutaxassisning lavozimi (imzo) (F.I.O.) Sana ________________________________________________
Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi obyektlarini texnologik auditdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
______________________________________________ _________________ ______________________ ( texnologik audit oʻtkazilgan obyekt nomi va joylashgan hudud ) oʻtkazilgan texnologik audit yakunlari boʻyicha HISOBOT ______________ 20 ____ yil “____” __________ (hudud nomi) I. Texnologik audit oʻtkazishga asos _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ II. Obyekt boʻyicha umumiy maʼlumot Manzil: Telefon: ____________, e-mail: ____________, ishga tushirilgan sana ____ yil “____” _____________ Yuqori turuvchi yoki boshqaruvchi tashkilot: ________________________________________ III. Oʻrganilgan audit obyektlari Obyektdagi inshootlar, texnika, asbob va uskunalarning barchasi inventarizatsiya pasporti asosida oʻrganib chiqildi. 1. Yerosti quduqlari: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, yerosti quduqlari soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 2. Yerusti suv olish nuqtalari (gidropostlar): _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, suv olish nuqtalari soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 3. Tindirgichlar: _________________________________________________________________________________________ ( audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, tindirgichlar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda ) 4. Rezurvarlar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, rezurvarlar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 5. Filtrlar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, filtrlar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 6. Laboratoriya: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, tindirgichlar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 7. Zararsizlantirish uskunasi: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, zararsizlantirish uskunasi soni, markasi hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 8. Oʻlchov vositalari: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, zararsizlantirish uskunasi soni, markasi hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 9. Quvurlar (inshoot ichki): _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, koʻrsatkichlari boʻyicha quvurlar uzunligi hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 10. Nasoslar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, koʻrsatkichlari boʻyicha nasoslar soni, turi, hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 11. Suv hisoblagichlar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, hisoblagichlar soni hamda holati, muvofiqlik sertifikati mavjudligi normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 12. Kompressorlar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, kompressorlar soni, turi hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 13. Suv minoralari: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, koʻrsatkichlari boʻyicha minoralar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 14. Drobilkalar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, drobilkalar soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) 15. Boshqalar: _________________________________________________________________________________________ (audit oʻtkazgan xodim F.I.O., ish joyi va lavozimi, soni hamda holati, normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslagan holda) IV. Asosiy maqsadi boʻyicha quvvati 1. Loyihaviy quvvati (barcha amalga oshirilgan rekonstruksiyalarni inobatga olgan holda) yiliga ____________ ming m 3 . 2. 20____ yilda amalda manbadan ichimlik suvi ishlab chiqarish uchun olingan suv miqdori ________ ming m 3 , ishlab chiqarilgan suv miqdori__________ ming m 3 tashkil etgan. V. Texnologik audit natijasida mutaxassislar xulosalari 1. Inshoot boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Yerosti quduqlari boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Ichimlik suvi belgilangan sifatda ishlab chiqarilishi yuzasidan laboratoriya holati boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Laboratoriya, nasoslar, oʻlchov vositalari, jihozlar, filtrlar, tindirgichlar, kompressorlarning standartlarga mosligi boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Filtrlar, tindirgichlar, minoralar, ishlab chiqarishda ishtirok etuvchi boshqa inshootlar, ularning xavfsizligi, qurilish meʼyorlariga amal qilingani boʻyicha aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 6. Elektr jihozlari va ishlab chiqarishda bevosita foydalanilayotgan elektr tarmoqlari, ularning oʻlchash vositalari, aniq koʻrsatkichlar bilan batafsil xulosa: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ VI. Inshoot samaradorligini oshirish boʻyicha amalga oshirilishi lozim boʻlgan tadbirlar 1. Tezkor muddati: ___________________________ ___________ ____________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Uzoq muddati: ____________________________________________ ____________ ____________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Doimiy: _________________________________________________ ____________ ____________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Texnologik audit oʻtkazilgan obyektlarda: Rekonstruksiya va modernizatsiya qilish talab etiladigan obyektlar ______ __________ ________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Rekonstruksiya va modernizatsiya qilish talab etiladigan obyektlar ______________ __________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Rekonstruksiya va modernizatsiya qilish talab etiladigan obyektlar _____ __________ _________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Texnologik audit oʻtkazuvchilar: _______________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) _______________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) Sana: Tanishdim Texnologik audit oʻtkazuvchilar: _____________________________ rahbari ________________________ Obyektdan foydalanuvchi tashkilot nomi (F.I.O.) ”.
4. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2024-yillarda respublikadagi koʻp kvartirali uylarning lift uskunalarini taʼmirlash va yangilashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 12-iyundagi 376-son qarorining 7-bandida :
“a” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
“b” kichik bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“koʻp kvartirali uylardagi lift uskunalariga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan lift uskunalarining Liftlar xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglament talablariga hamda boshqa texnik va loyiha hujjatlariga muvofiq saqlanishini, shuningdek, lift pasportiga asosan ularning belgilangan muddatlarda texnik tekshiruvdan oʻtkazilganligini nazorat qilish;
koʻp kvartirali uylarga oʻrnatilayotgan lift uskunalarining xalqaro standartlar talablariga javob beradigan va davlat ekspertizasidan oʻtkazilgan holda oʻrnatilishini nazorat qilish va yangi liftlarni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish;
lift uskunalaridan foydalanishda yuzaga kelgan inson hayoti uchun xavf soluvchi holatlar bartaraf etilgunga qadar lift uskunalaridan foydalanishni taqiqlash choralarini koʻrish hamda Liftlar xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglament va boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablarini buzish holatlari aniqlangan taqdirda, lift uskunalariga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga kamchiliklarni bartaraf qilish yuzasidan yozma koʻrsatmalar kiritilishini taʼminlash”.
5. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qarori bilan tasdiqlangan Notariuslar tomonidan koʻchmas mulklarni boshqa shaxsga oʻtkazish haqidagi bitimlarni tasdiqlashning maʼmuriy reglamentida :
a) 10-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“kadastr organlarining boshqa mulkdorga rasmiylashtiriladigan koʻp kvartirali uydagi xonadonning ichki tayanch va toʻsiq konstruksiyalarining texnik holati buzilmaganligi toʻgʻrisidagi xulosasi mavjud boʻlmasa”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 22-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“kadastr organlarining boshqa mulkdorga rasmiylashtiriladigan koʻp kvartirali uydagi xonadonning ichki tayanch va toʻsiq konstruksiyalarining texnik holati buzilmaganligi toʻgʻrisidagi xulosasi”;
beshinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida axborot tizimi va geografik axborot texnologiyalarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-noyabrdagi 732-son qarorida :
a) 4-bandda :
yettinchi xatboshidagi “qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyalari” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“koʻp kvartirali uylarni boshqarish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida olib boriladigan nazorat funksiyalariga oid elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish”;
b) 1-ilovada :
4-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi va uning hududiy nazorat qilish inspeksiyalari”;
5-bandning yettinchi xatboshisidagi “qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyalari” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-bandda :
birinchi xatboshidagi “Qurilish nazorati” soʻzlari “Qurilishda davlat nazorati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasining shartnomalar boʻlimi qurilish (rekonstruksiya) obyekti boʻyicha qurilish ishlari nazoratini olib borish uchun shartnomani tayyorlaydi, obyekt toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritadi, obyekt boʻyicha buyurtmachining texnik nazorati, loyihachining mualliflik nazorati va pudratchining ichki nazorat xodimlariga axborot tizimida shaxsiy kabinetlarini roʻyxatdan oʻtkazadi hamda shartnoma boʻyicha toʻlov amalga oshirilganidan soʻng qurilish obyekti topshirigʻini shakllantirish uchun Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi rahbariga yuboradi;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi rahbari qurilish obyekti boʻyicha inspeksiya inspektorini biriktiradi”;
beshinchi xatboshidagi “Qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 3-ilovada :
nomidagi “Qurilish nazorati” soʻzlari “Qurilishda davlat nazorati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“1-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunidagi “Qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash hamda elektron texnik pasportlarni shakllantirish tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2021-yil 30-iyundagi 405-son qarorida :
a) 4-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
21-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
26-banddagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish hududiy inspeksiyalari” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 648-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uyning yertoʻlasidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 18-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 19-banddagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 3-yanvardagi 3-son qarorida :
a) 2-bandning “e” kichik bandidagi “va Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan nazorat qilib boriladi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 1-ilovada :
16-banddagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
33-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Koʻp kvartirali uyni boshqarish organlari har olti oyda bir marta koʻp kvartirali uy-joylardagi tayanch va toʻsiq konstruksiyalar (umumiy mol-mulk) butligini xatlovdan oʻtkazadi va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasiga maʼlumot kiritib boradi”;
uchinchi xatboshidagi “Qurilish va kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasining hududiy boʻlinmasiga” soʻzlari “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 56-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “qurilish loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish uchun akkreditatsiya qilingan tadbirkorlik subyektlari tomonidan” soʻzlariga almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda uning tizimidagi tashkilotlar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2024-yil 17-apreldagi 214-son qarorida :
a) 2-bandning beshinchi va oltinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 1-ilovada :
9-bandda :
beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oltinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — yigirma uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
38-bandda :
beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oltinchi — yigirma uchinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
v) 4 va 5-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 6-ilovaning 3-bandida :
uchinchi xatboshidagi “ajratmalarning 10 foiz qismi Davlat budjetiga, 5 foiz qismi Jamgʻarmaga, 5 foiz qismi Inspeksiyaga” soʻzlari “ajratmalarning 5 foiz qismi Davlat budjetiga, 5 foiz qismi Jamgʻarmaga, 10 foiz qismi Inspeksiyaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidagi “va Inspeksiya” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Inspeksiya va uning hududiy inspeksiyalari tomonidan oʻz vakolatlari doirasida shaharsozlikka oid qonunchilik talablarini buzganlik uchun aybdor shaxslardan undiriladigan jarimalar quyidagi tartibda taqsimlanadi:
20 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga yoʻnaltiriladi;
20 foizi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi;
60 foizi — Inspeksiyaning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi”;
toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 22-sentabr,
602-son