UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 22-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vazirligi sogʻliqni saqlash vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 22 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазирлиги соғлиқни сақлаш вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 августа 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства внутренних дел Министерства здравоохранения

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 August 2025 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vazirligi sogʻliqni saqlash vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 13 августдаги 12 ва 9-сон қарори (рўйхат рақами 1854, 2008 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 385-модда) билан тасдиқланган Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сон қарорига ИЛОВА

Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Қоидалар оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тартибини белгилайди.».

2. 1-банддаги «Махсус тиббий комиссияси (бундан кейин матнда ИИВ махсус тиббий комиссия деб юритилади), жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ИИБ» деган сўзлар «махсус тиббий комиссияси (бундан буён матнда ИИВ махсус тиббий комиссияси деб юритилади), жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«раис — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари (жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимлари бошлиқлари);

аъзолари — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бош инспектор-шифокорлари, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимлари мутахассис шифокорлари (жами уч кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади).».

4. 3-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. ИИВ махсус тиббий комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, жойлардаги махсус тиббий комиссиялар таркиби эса Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади. ИИВ махсус тиббий комиссияси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ҳамда ушбу Қоидаларга асосан фаолият юритади.»;

иккинчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш Бош бошқармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда Жазони ижро этиш департаменти деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «тиббий комиссияга» деган сўзлар «тиббий комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 4-бандда :

иккинчи — тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада даволанаётган оғир беморлар ташхиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бош инспектор-шифокорлари томонидан ҳам тасдиқланиши лозим.

Руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган маҳкумлар руҳий касалликлар шифохонасида ёки руҳий касалликларни даволаш бўлинмасида стационар шароитда синчиклаб тиббий текширувдан ўтказиладилар.

Ушбу стационарларда уларга қўйилган клиник ташхис Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг психиатрия бўйича етакчи мутахассиси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасининг бош инспектор шифокор-психиатри томонидан маслаҳат кўригида тасдиқланиши лозим.»;

бешинчи хатбошидаги «врач-психиатр иштирокида психиатрик текширув» деган сўзлар «шифокор-психиатр иштирокида психиатрия текшируви» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «муассасанинг» деган сўз «жазони ижро этиш муассасасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 5-бандда :

биринчи хатбошидаги «лаборатор таҳлиллар» деган сўзлар «лаборатория таҳлиллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар маҳкумни соғлиқни сақлаш тизимидаги касалхоналарда қўшимча тарзда текшириш ва стационар шароитда даво муолажаларини ўтказишга зарурат бўлса жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи ушбу масалани шифокорлар томонидан киритилган билдиргида кўрсатилган вақтдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари билан аввалдан келишилган тартибга мувофиқ ҳал қилади.».

7. 6-бандда :

биринчи хатбошидаги «эришилмаётганлиги,» деган сўз «эришилмаётганлиги» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бундай оғир беморларни ўз вақтида, ўрнатилган тартибда ИИВ махсус тиббий комиссияси кўригига тақдим этиш Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона, жойларда тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларининг (шу жумладан, манзил-колонияларнинг) тиббиёт бўлимлари ва ушбу муассасаларнинг бошлиқлари зиммасига юклатилади.».

8. 7-банднинг учинчи хатбошисидаги «ИИВ, ИИБ Тиббиёт бўлимларининг» ва «муассаса» деган сўзлар тегишли равишда «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимларининг» ва «жазони ижро этиш муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «рад қарори» деган сўзлар «рад этиш ҳақидаги қарор» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 10-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суд мажлисида бемор маҳкум, унинг қонуний вакили, прокурор, қонунда белгиланган ҳолатларда ҳимоячи, тақдимнома киритган жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи ва касалхона (тиббиёт бўлими) масъул ходими ҳамда беморни даволовчи (руҳий ҳолати бузилган шахс масаласи кўрилаётганда — психиатр) шифокор иштирок этади.»;

учинчи хатбошидаги «муассаса» деган сўз «жазони ижро этиш муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 11-банддаги «прокурор, ҳимоячи ва маҳкум томонидан протест ёки шикоят киритилиши» деган сўзлар «прокурор томонидан протест киритилиши, маҳкум, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан шикоят берилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 13-бандда :

биринчи хатбошидаги «Махсус тиббий комиссиясига» деган сўзлар «махсус тиббий комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «суд-психиатрик» деган сўзлар «суд-психиатрия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 14-бандда :

биринчи хатбошидаги «Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми» ва «муассаса» деган сўзлар тегишли равишда «орттирилган иммунитет танқислиги синдроми» ва «жазони ижро этиш муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «китобда,» деган сўз «китобда» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «республика (вилоят) ОИТС Маркази» деган сўзлар «Республика (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) ОИТСга қарши кураш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 15-банддаги «муассаса» деган сўз «жазони ижро этиш муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. 16-банддаги «муассаса бошлиғи маҳкумнинг» ва «ҳудудий судга» деган сўзлар тегишли равишда «жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи маҳкумни» ва «туман (шаҳар) судига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16. 17-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ихтисослаштирилган илмий тиббий марказларда» деган сўзлар «ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Оғир касалликка дучор бўлганлиги туфайли суд ажримига кўра жазони ўташдан озод этилган шахс даволанишни давом эттириши учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан аввалдан белгилаб қўйилган, у озод этилган жазони ижро этиш муассасасига яқин жойлашган, унинг касаллиги хусусиятига мос бўлган, тегишли касалхонага кечиктирилмасдан ётқизилиши шарт, бундан беморнинг қариндошлари илтимосига кўра, унинг розилиги билан, умумий саломатлик ҳолати у яшайдиган ёки танлаган манзилга етиб бориши мумкинлиги шифокор маълумотномаси билан кафолатланган ҳолатлар мустасно.».

18. 3-илованинг матнидаги «ИИВ Махсус тиббий комиссияси» деган сўзлар «ИИВ махсус тиббий комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 22 август,

Тошкент ш.,

2025 йил 20 август,

42-сон

7-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRLIGINING

QARORI

Ogʻir kasallikka chalingan mahkumlarni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish va ularni kasalligi tufayli jazoni oʻtashdan ozod qilishga taqdim etish qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 26-martdagi PF-6196-son “Jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasida ichki ishlar organlari faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligining 2008-yil 13-avgustdagi 12 va 9-son qarori (roʻyxat raqami 1854, 2008-yil 9-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 37-38-son, 385-modda) bilan tasdiqlangan Ogʻir kasallikka chalingan mahkumlarni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish va ularni kasalligi tufayli jazoni oʻtashdan ozod qilishga taqdim etish qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining 2025-yil 22-avgustdagi 42-son va Sogʻliqni saqlash vazirligining 2025-yil 20-avgustdagi 7-son qaroriga ILOVA

Ogʻir kasallikka chalingan mahkumlarni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish va ularni kasalligi tufayli jazoni oʻtashdan ozod qilishga taqdim etish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Qoidalar ogʻir kasallikka chalingan mahkumlarni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish va ularni kasalligi tufayli jazoni oʻtashdan ozod qilishga taqdim etish tartibini belgilaydi.”.

2. 1-banddagi “Maxsus tibbiy komissiyasi (bundan keyin matnda IIV maxsus tibbiy komissiya deb yuritiladi), joylarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, viloyatlar IIB” degan soʻzlar “maxsus tibbiy komissiyasi (bundan buyon matnda IIV maxsus tibbiy komissiyasi deb yuritiladi), joylarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 2-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“rais — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tibbiyot boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari (joylarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari tibbiyot boʻlimlari boshliqlari);

aʼzolari — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tibbiyot boshqarmasi bosh inspektor-shifokorlari, joylarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari tibbiyot boʻlimlari mutaxassis shifokorlari (jami uch kishidan kam boʻlmagan tarkibda tuziladi).”.

4. 3-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. IIV maxsus tibbiy komissiyasi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, joylardagi maxsus tibbiy komissiyalar tarkibi esa Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi. IIV maxsus tibbiy komissiyasi Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligining normativ-huquqiy hujjatlariga hamda ushbu Qoidalarga asosan faoliyat yuritadi.”;

ikkinchi xatboshidagi “Ichki ishlar vazirligi jazoni ijro etish Bosh boshqarmasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti (bundan buyon matnda Jazoni ijro etish departamenti deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “tibbiy komissiyaga” degan soʻzlar “tibbiy komissiyasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. 4-bandda :

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jazoni ijro etish departamenti tizimidagi mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonada davolanayotgan ogʻir bemorlar tashxisi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tibbiyot boshqarmasi bosh inspektor-shifokorlari tomonidan ham tasdiqlanishi lozim.

Ruhiy holatining buzilishi yuzaga kelgan mahkumlar ruhiy kasalliklar shifoxonasida yoki ruhiy kasalliklarni davolash boʻlinmasida statsionar sharoitda sinchiklab tibbiy tekshiruvdan oʻtkaziladilar.

Ushbu statsionarlarda ularga qoʻyilgan klinik tashxis Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining psixiatriya boʻyicha yetakchi mutaxassisi va Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tibbiyot boshqarmasining bosh inspektor shifokor-psixiatri tomonidan maslahat koʻrigida tasdiqlanishi lozim.”;

beshinchi xatboshidagi “vrach-psixiatr ishtirokida psixiatrik tekshiruv” degan soʻzlar “shifokor-psixiatr ishtirokida psixiatriya tekshiruvi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “muassasaning” degan soʻz “jazoni ijro etish muassasasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 5-bandda :

birinchi xatboshidagi “laborator tahlillar” degan soʻzlar “laboratoriya tahlillari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agar mahkumni sogʻliqni saqlash tizimidagi kasalxonalarda qoʻshimcha tarzda tekshirish va statsionar sharoitda davo muolajalarini oʻtkazishga zarurat boʻlsa jazoni ijro etish muassasasi boshligʻi ushbu masalani shifokorlar tomonidan kiritilgan bildirgida koʻrsatilgan vaqtdan kechiktirmay Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalari bilan avvaldan kelishilgan tartibga muvofiq hal qiladi.”.

7. 6-bandda :

birinchi xatboshidagi “erishilmayotganligi,” degan soʻz “erishilmayotganligi” degan soʻz bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunday ogʻir bemorlarni oʻz vaqtida, oʻrnatilgan tartibda IIV maxsus tibbiy komissiyasi koʻrigiga taqdim etish Jazoni ijro etish departamenti tizimidagi mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxona, joylarda tergov hibsxonalari va jazoni ijro etish muassasalarining (shu jumladan, manzil-koloniyalarning) tibbiyot boʻlimlari va ushbu muassasalarning boshliqlari zimmasiga yuklatiladi.”.

8. 7-bandning uchinchi xatboshisidagi “IIV, IIB Tibbiyot boʻlimlarining” va “muassasa” degan soʻzlar tegishli ravishda “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari tibbiyot boʻlimlarining” va “jazoni ijro etish muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 8-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “rad qarori” degan soʻzlar “rad etish haqidagi qaror” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 10-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sud majlisida bemor mahkum, uning qonuniy vakili, prokuror, qonunda belgilangan holatlarda himoyachi, taqdimnoma kiritgan jazoni ijro etish muassasasi boshligʻi va kasalxona (tibbiyot boʻlimi) masʼul xodimi hamda bemorni davolovchi (ruhiy holati buzilgan shaxs masalasi koʻrilayotganda — psixiatr) shifokor ishtirok etadi.”;

uchinchi xatboshidagi “muassasa” degan soʻz “jazoni ijro etish muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 11-banddagi “prokuror, himoyachi va mahkum tomonidan protest yoki shikoyat kiritilishi” degan soʻzlar “prokuror tomonidan protest kiritilishi, mahkum, uning himoyachisi va qonuniy vakili tomonidan shikoyat berilishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. 13-bandda :

birinchi xatboshidagi “Maxsus tibbiy komissiyasiga” degan soʻzlar “maxsus tibbiy komissiyasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “sud-psixiatrik” degan soʻzlar “sud-psixiatriya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. 14-bandda :

birinchi xatboshidagi “Orttirilgan immunitet tanqisligi sindromi” va “muassasa” degan soʻzlar tegishli ravishda “orttirilgan immunitet tanqisligi sindromi” va “jazoni ijro etish muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “kitobda,” degan soʻz “kitobda” degan soʻz bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “respublika (viloyat) OITS Markazi” degan soʻzlar “Respublika (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar) OITSga qarshi kurash markazi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 15-banddagi “muassasa” degan soʻz “jazoni ijro etish muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. 16-banddagi “muassasa boshligʻi mahkumning” va “hududiy sudga” degan soʻzlar tegishli ravishda “jazoni ijro etish muassasasi boshligʻi mahkumni” va “tuman (shahar) sudiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

16. 17-bandning birinchi xatboshisidagi “Ixtisoslashtirilgan ilmiy tibbiy markazlarda” degan soʻzlar “ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy tibbiyot markazlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

17. 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Ogʻir kasallikka duchor boʻlganligi tufayli sud ajrimiga koʻra jazoni oʻtashdan ozod etilgan shaxs davolanishni davom ettirishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalari tomonidan avvaldan belgilab qoʻyilgan, u ozod etilgan jazoni ijro etish muassasasiga yaqin joylashgan, uning kasalligi xususiyatiga mos boʻlgan, tegishli kasalxonaga kechiktirilmasdan yotqizilishi shart, bundan bemorning qarindoshlari iltimosiga koʻra, uning roziligi bilan, umumiy salomatlik holati u yashaydigan yoki tanlagan manzilga yetib borishi mumkinligi shifokor maʼlumotnomasi bilan kafolatlangan holatlar mustasno.”.

18. 3-ilovaning matnidagi “IIV Maxsus tibbiy komissiyasi” degan soʻzlar “IIV maxsus tibbiy komissiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Ichki ishlar vaziri A. TASHPULATOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV

Toshkent sh.,

2025-yil 22-avgust,

Toshkent sh.,

2025-yil 20-avgust,

42-son

7-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.09.2025-y., 10/25/1854-1/0867-son)

lex.uz