📅 2025-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 сентября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 September 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-62-сон қарори ижросини таъминлаш, олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини иқтисодиётнинг барча соҳаларида амалий кўникмаларга эга кадрлар қилиб тайёрлаш ҳамда уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ касбий ва олий таълим ташкилотларини тамомлаган ёшларни электрон платформа орқали, шу жумладан, иш берувчиларнинг талабномаларини киритишни назарда тутган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини жорий қилиш назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчилари (кейинги ўринларда — битирувчилар)нинг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштиришни электрон платформа орқали амалга ошириш;
битирувчиларнинг амалиётини ташкил этиш бўйича шартномани электрон шаклда расмийлаштириш;
электрон платформани «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига интеграция қилиш орқали олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини мониторинг қилиш.
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
а) 2026 йил 1 январга қадар битирувчиларнинг амалиёт ўташи ҳамда иш берувчиларнинг талабномаларини киритишни назарда тутган ҳолда, уларни ишга жойлаштиришни рақамлаштириш ва тегишли ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган платформани ишга туширсин.
Бунда электрон платформани ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
б) 2026 йил 1 майга қадар электрон платформани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига, Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг тегишли ахборот тизимларига ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилсин;
в) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларнинг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш жараёнларини платформа орқали амалга оширишни йўлга қўйсин.
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари олий ва касбий таълим ташкилотларини тамомлаган, бироқ банд бўлмаган битирувчиларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 сентябрдаги 615-сон қарорига ИЛОВА
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг корхона (ташкилот)ларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
амалиёт — таълим бериш жараёнида битирувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш, эгалланадиган касб ва мутахассислик бўйича билим ва кўникмага эга бўлиш учун ўқув жараёнининг корхона (ташкилот)да ташкил этиладиган амалий қисми;
битирувчи — ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, ўқиш даврида тўплаши лозим бўлган кредитларни тўлиқ тўплаган ва амалиётларни муваффақиятли якунлаган олий таълим ташкилоти талабаси ёки касбий таълим ташкилоти ўқувчиси;
корхона (ташкилот) — таълим ташкилоти билан битирувчилар амалиётини ташкил этиш бўйича шартнома тузган юридик шахс;
платформа — олий ва касбий таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) битирувчиларининг амалиёт ўташ, малака ошириш ҳамда ишга жойлаштириш жараёнларини рақамлаштириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг электрон ахборот тизими.
Платформа Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва фаолияти қўллаб-қувватланади.
3. Ушбу Низом қоидалари нодавлат олий ва касбий таълим ташкилотлари учун тавсиявий тусга эга ҳисобланади.
2-боб. Битирувчиларнинг амалиётини ташкил этиш
4. Битирувчиларнинг амалиёти ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади.
5. Таълим ташкилоти ҳар йили 1 октябрга қадар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — Дастур) киритилган корхона (ташкилот) билан битирувчилар амалиётини ўташи бўйича шартнома тузиш мақсадида платформа орқали ушбу корхона (ташкилот)га сўров юборади.
6. Амалиётни ташкил этиш бўйича таълим ташкилоти ва корхона (ташкилот) ўртасида шартнома амалиёт бошланишидан камида уч ҳафта олдин платформа орқали расмийлаштирилади.
7. Таълим ташкилоти амалиёт бошланишидан камида бир ҳафта олдин амалиётни ташкил этиш бўйича буйруқ асосида битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади ҳамда корхона (ташкилот)га юборади.
8. Корхона (ташкилот) платформага амалиёт бошланишидан камида уч кун олдин битирувчиларга амалиётни ўтказиш бўйича бириктирилган масъул (ходим)лар тўғрисидаги маълумотларни киритади.
9. Амалиёт бошлангандан у тугагунга қадар амалиёт даврида таълим ташкилоти томонидан белгиланган амалиёт раҳбари ва корхона (ташкилот)дан бириктирилган масъул (ходим) платформа орқали битирувчиларнинг амалиётда қатнашишининг кунлик давоматини юритади.
10. Амалиёт якунида таълим ташкилоти ва корхона (ташкилот) битирувчилар томонидан амалиётни ўташ даврида бажарилган ишларнинг натижалари ва уларнинг эгаллаган амалий кўникмаларини баҳолайди.
Битирувчи амалиётдан четлаштирилган тақдирда, таълим ташкилоти томонидан белгиланган амалиёт раҳбари четлаштирилганлик тўғрисидаги ҳужжатни платформага юклайди.
3-боб. Битирувчиларни ишга жойлаштиришни ташкил этиш
11. Битирувчиларни ишга жойлаштириш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади.
12. Таълим ташкилоти ҳар йили якуний давлат аттестацияси хулосаси асосида битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади.
13. Корхона (ташкилот) Дастурга ҳар ойнинг 25-санасига қадар ўзлари учун зарур кадрлар, шу жумладан, вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни киритиб боради.
14. Таълим ташкилоти ўзини ўзи банд қилган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага ҳар йили август ойида «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали киритиб боради.
Мазкур битирувчилар «ўзини ўзи банд қилган» сифатида ҳисоботларда акс эттирилади.
15. Битирувчиларни ишга қабул қилган корхона (ташкилот) тўғрисидаги маълумотлар Дастурда бўлмаганда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги платформа орқали ушбу иш берувчиларга доимий равишда Дастурда рўйхатдан ўтиши тўғрисида хабарнома юборади.
16. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишга жойлашмаган ва платформада «бандлиги таъминланмаган» битирувчиларнинг манзилли рўйхатини платформа орқали Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Бандлик хизмати» ахборот тизимига реал вақт режимида юборади. Бунда ушбу рўйхат асосида ҳудудлар кесимида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномалари Дастурда рўйхатдан ўтказилган битирувчилар платформада автоматик тарзда «бандлиги таъминланган» сифатида қайд этилади.
17. Битирувчилар ишга жойлашгандан сўнг малака оширишга эҳтиёж мавжуд бўлганда, улар томонидан таълим ташкилотига мурожаат қилинади.
4-боб. Платформа орқали битирувчиларнинг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштиришда корхона (ташкилот) ҳамда таълим ташкилотларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
18. Корхона (ташкилот) битирувчилар амалиётини ташкил қилиш ва ишга қабул қилишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
амалиёт даврида платформа орқали битирувчиларнинг билимини баҳолаш;
таълим ташкилоти томонидан амалиётга йўналтирилган битирувчилар таълим йўналиши ва касби ҳамда амалиёт дастури корхона (ташкилот) фаолият соҳасига мос бўлмаса, таълим ташкилоти билан юборилган амалиёт шартномасини келишмаслик;
битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни амалиёт бошланишидан камида бир ҳафта олдин платформа орқали олиш;
битирувчиларга амалиёт жараёнларида таълим ташкилотидан бириктирилган амалиёт раҳбари тўғрисидаги маълумотларни платформа орқали олиш;
битирувчи амалиётдан четлаштирилган тақдирда, таълим ташкилотига битирувчини амалиётдан четлаштирилганини тасдиқловчи ҳужжатни платформага юклаш бўйича сўров юбориш;
таълим ташкилотининг қисқа муддатли курсларида малака ошириш ҳамда касбга ўргатиш тўғрисидаги таклифлари ва улар учун белгиланган тўлов миқдори билан платформа орқали танишиш.
19. Корхона (ташкилот) битирувчилар амалиётини ташкил этишда ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
таълим ташкилоти билан ҳамкорликда битирувчилар амалиётини ташкил этиш бўйича шартномани платформада расмийлаштириш;
платформада корхона (ташкилот) томонидан битирувчиларга амалиётни ўтказиш бўйича масъул (ходим)ларни бириктириш;
амалиёт даврида платформа орқали битирувчиларни амалиётда қатнашишининг кунлик давоматини олиб бориш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш;
касблар бўйича қисқа муддатли курсларда малака оширишга эҳтиёж бўлган тақдирда, ушбу ходимлар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритиш;
платформага вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни киритиш ва эълон қилиш.
20. Таълим ташкилоти битирувчиларнинг амалиётини ташкил қилишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
корхона (ташкилот)нинг амалиёт жараёнларини ташкил этиш ҳолатини баҳолаш;
корхона (ташкилот)га амалиёт ўташ учун юбориладиган битирувчиларга бириктириладиган масъул (ходим)лар тўғрисидаги маълумотларни платформа орқали олиш;
корхона (ташкилот)нинг вакант лавозимлари ҳақидаги маълумотлари билан платформа орқали танишиш.
21. Таълим ташкилоти битирувчиларнинг амалиётини ташкил қилишда ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
корхона (ташкилот) билан ҳамкорликда битирувчилар амалиётини ташкил этиш бўйича шартномани платформада расмийлаштириш;
корхона (ташкилот)га амалиёт ўташ учун юбориладиган битирувчилар таркиби тўғрисидаги маълумотларни амалиёт бошланишидан камида бир ҳафта олдин платформага киритиш;
битирувчиларга амалиёт жараёнларида таълим ташкилотидан амалиёт раҳбарини бириктириш ва улар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритиш;
платформа орқали битирувчиларни амалиётда қатнашишининг кунлик давоматини ҳамда фаолияти ва самарадорлиги баҳоланишини мониторинг қилиш;
корхона (ташкилот) томонидан амалиётда иштирок этмаган битирувчиларни амалиётга жалб этиш ёки амалиётдан четлаштириш тўғрисидаги таклифлари асосида тегишли чоралар кўриш;
битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритиш.
5-боб. Якунловчи қоидалар
22. Платформага маълумотларнинг ўз вақтида ва тўғри киритилишига таълим ташкилотларининг биринчи раҳбарлари ҳамда корхона (ташкилот) раҳбарлари масъул ҳисобланади.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларнинг амалиёт ўташ ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиётини платформа орқали ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Олий ва касбий таълим ташкилоти «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган корхона (ташкилот) билан битирувчиларнинг амалиётини ўташи бўйича шартнома тузиш учун ушбу корхона (ташкилот)га платформа орқали сўров юборади. Ҳар йили 1 октябрга қадар 2-босқич Олий ва касбий таълим ташкилоти, корхона (ташкилот) Амалиётни ташкил этиш бўйича платформа орқали шартнома тузади. Амалиёт бошланишидан камида уч ҳафта олдин 3-босқич Олий ва касбий таълим ташкилоти Амалиётни ташкил этиш бўйича буйруқ асосида битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади ҳамда шартнома асосида корхона (ташкилот)га юборади. Амалиёт бошланишидан камида бир ҳафта олдин 4-босқич Корхона (ташкилот) Платформага битирувчиларга амалиётни ўтказиш бўйича бириктирилган масъул (ходим)лар тўғрисидаги маълумотларни киритади. Амалиёт бошланишидан камида уч кун олдин 5-босқич Таълим ташкилотидан амалиёт раҳбари ва корхона (ташкилот)дан бириктирилган масъул (ходим) Платформа орқали битирувчиларнинг амалиётда қатнашишининг кунлик давоматини юритади. Амалиёт бошлангандан у тугагунга қадар 6-босқич Олий ва касбий таълим ташкилоти, корхона (ташкилот) Битирувчилар томонидан амалиётни ўташ даврида бажарилган ишларнинг натижалари ва уларнинг эгаллаган амалий кўникмаларини баҳолайди. Амалиёт якунида
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларнинг амалиёт ўташ ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини ишга жойлаштиришни платформа орқали ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Олий ва касбий таълим ташкилоти Битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади. Ҳар йили якуний давлат аттестацияси хулосаси асосида 2-босқич Корхона (ташкилот) «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — Дастур) ўзлари учун зарур кадрлар, шу жумладан, вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни киритиб боради. Ҳар ойнинг 25-санасига қадар 3-босқич Олий ва касбий таълим ташкилоти Ўзини ўзи банд қилган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали киритиб боради. Ҳар йили август ойида 4-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Битирувчиларни ишга қабул қилган корхона (ташкилот) тўғрисидаги маълумотлар Дастурда бўлмаганда, платформа орқали ушбу иш берувчиларга Дастурда рўйхатдан ўтиши тўғрисида хабарнома юборади. Доимий равишда 5-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ишга жойлашмаган ва платформада «бандлиги таъминланмаган» битирувчиларнинг манзилли рўйхатини платформа орқали Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Бандлик хизмати» ахборот тизимига реал вақт режимида юборади. Автоматик тарзда 6-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Ишга жойлашмаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўради. Доимий равишда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 сентябрь,
615-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining amaliyot oʻtashi va ularni ishga joylashtirish tizimini raqamlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish va bandligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 14-fevraldagi PQ-62-son qarori ijrosini taʼminlash, oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini iqtisodiyotning barcha sohalarida amaliy koʻnikmalarga ega kadrlar qilib tayyorlash hamda ularni ishga joylashtirish tizimini raqamlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish va bandligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 14-fevraldagi PQ-62-son qaroriga muvofiq kasbiy va oliy taʼlim tashkilotlarini tamomlagan yoshlarni elektron platforma orqali, shu jumladan, ish beruvchilarning talabnomalarini kiritishni nazarda tutgan holda ishga joylashtirish tizimini joriy qilish nazarda tutilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining amaliyot oʻtashi va ularni ishga joylashtirish tizimini raqamlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari (keyingi oʻrinlarda — bitiruvchilar)ning amaliyot oʻtashi va ularni ishga joylashtirishni elektron platforma orqali amalga oshirish;
bitiruvchilarning amaliyotini tashkil etish boʻyicha shartnomani elektron shaklda rasmiylashtirish;
elektron platformani “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga integratsiya qilish orqali oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari bandligini monitoring qilish.
3. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:
a) 2026-yil 1-yanvarga qadar bitiruvchilarning amaliyot oʻtashi hamda ish beruvchilarning talabnomalarini kiritishni nazarda tutgan holda, ularni ishga joylashtirishni raqamlashtirish va tegishli axborot tizimlari bilan oʻzaro integratsiyasini taʼminlashga qaratilgan platformani ishga tushirsin.
Bunda elektron platformani ishlab chiqish va qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;
b) 2026-yil 1-mayga qadar elektron platformani Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga, Soliq qoʻmitasi va Savdo-sanoat palatasining tegishli axborot tizimlariga hamda “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasiga integratsiya qilsin;
v) 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab bitiruvchilarning amaliyot oʻtashi va ularni ishga joylashtirish jarayonlarini platforma orqali amalga oshirishni yoʻlga qoʻysin.
4. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahri hokimliklari oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlarini tamomlagan, biroq band boʻlmagan bitiruvchilarni ishga joylashtirish va ularning bandligini taʼminlash boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrsin.
5. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov hamda kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-sentabrdagi 615-son qaroriga ILOVA
Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining amaliyot oʻtashi va ularni ishga joylashtirish tizimini raqamlashtirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom davlat oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining korxona (tashkilot)larda ishlab chiqarish amaliyotini oʻtashi va ularni ishga joylashtirish tizimini raqamlashtirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:
amaliyot — taʼlim berish jarayonida bitiruvchilar tomonidan oʻzlashtirilgan bilimlarni mustahkamlash, egallanadigan kasb va mutaxassislik boʻyicha bilim va koʻnikmaga ega boʻlish uchun oʻquv jarayonining korxona (tashkilot)da tashkil etiladigan amaliy qismi;
bitiruvchi — oʻquv rejasidagi fanlarni oʻzlashtirgan, oʻqish davrida toʻplashi lozim boʻlgan kreditlarni toʻliq toʻplagan va amaliyotlarni muvaffaqiyatli yakunlagan oliy taʼlim tashkiloti talabasi yoki kasbiy taʼlim tashkiloti oʻquvchisi;
korxona (tashkilot) — taʼlim tashkiloti bilan bitiruvchilar amaliyotini tashkil etish boʻyicha shartnoma tuzgan yuridik shaxs;
platforma — oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkiloti) bitiruvchilarining amaliyot oʻtash, malaka oshirish hamda ishga joylashtirish jarayonlarini raqamlashtirish uchun moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining elektron axborot tizimi.
Platforma Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli taʼlim texnologiyalarini rivojlantirish markazi” davlat muassasasi tomonidan ishlab chiqiladi va faoliyati qoʻllab-quvvatlanadi.
3. Ushbu Nizom qoidalari nodavlat oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari uchun tavsiyaviy tusga ega hisoblanadi.
2-bob. Bitiruvchilarning amaliyotini tashkil etish
4. Bitiruvchilarning amaliyoti ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida tashkil etiladi.
5. Taʼlim tashkiloti har yili 1-oktabrga qadar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga (keyingi oʻrinlarda — Dastur) kiritilgan korxona (tashkilot) bilan bitiruvchilar amaliyotini oʻtashi boʻyicha shartnoma tuzish maqsadida platforma orqali ushbu korxona (tashkilot)ga soʻrov yuboradi.
6. Amaliyotni tashkil etish boʻyicha taʼlim tashkiloti va korxona (tashkilot) oʻrtasida shartnoma amaliyot boshlanishidan kamida uch hafta oldin platforma orqali rasmiylashtiriladi.
7. Taʼlim tashkiloti amaliyot boshlanishidan kamida bir hafta oldin amaliyotni tashkil etish boʻyicha buyruq asosida bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritadi hamda korxona (tashkilot)ga yuboradi.
8. Korxona (tashkilot) platformaga amaliyot boshlanishidan kamida uch kun oldin bitiruvchilarga amaliyotni oʻtkazish boʻyicha biriktirilgan masʼul (xodim)lar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi.
9. Amaliyot boshlangandan u tugagunga qadar amaliyot davrida taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan amaliyot rahbari va korxona (tashkilot)dan biriktirilgan masʼul (xodim) platforma orqali bitiruvchilarning amaliyotda qatnashishining kunlik davomatini yuritadi.
10. Amaliyot yakunida taʼlim tashkiloti va korxona (tashkilot) bitiruvchilar tomonidan amaliyotni oʻtash davrida bajarilgan ishlarning natijalari va ularning egallagan amaliy koʻnikmalarini baholaydi.
Bitiruvchi amaliyotdan chetlashtirilgan taqdirda, taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan amaliyot rahbari chetlashtirilganlik toʻgʻrisidagi hujjatni platformaga yuklaydi.
3-bob. Bitiruvchilarni ishga joylashtirishni tashkil etish
11. Bitiruvchilarni ishga joylashtirish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida tashkil etiladi.
12. Taʼlim tashkiloti har yili yakuniy davlat attestatsiyasi xulosasi asosida bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritadi.
13. Korxona (tashkilot) Dasturga har oyning 25-sanasiga qadar oʻzlari uchun zarur kadrlar, shu jumladan, vakant lavozimlar haqidagi maʼlumotlarni kiritib boradi.
14. Taʼlim tashkiloti oʻzini oʻzi band qilgan bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga har yili avgust oyida “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali kiritib boradi.
Mazkur bitiruvchilar “oʻzini oʻzi band qilgan” sifatida hisobotlarda aks ettiriladi.
15. Bitiruvchilarni ishga qabul qilgan korxona (tashkilot) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Dasturda boʻlmaganda, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi platforma orqali ushbu ish beruvchilarga doimiy ravishda Dasturda roʻyxatdan oʻtishi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
16. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi ishga joylashmagan va platformada “bandligi taʼminlanmagan” bitiruvchilarning manzilli roʻyxatini platforma orqali Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining “Bandlik xizmati” axborot tizimiga real vaqt rejimida yuboradi. Bunda ushbu roʻyxat asosida hududlar kesimida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda ularning bandligini taʼminlash choralari koʻriladi.
Ishga qabul qilingan va mehnat shartnomalari Dasturda roʻyxatdan oʻtkazilgan bitiruvchilar platformada avtomatik tarzda “bandligi taʼminlangan” sifatida qayd etiladi.
17. Bitiruvchilar ishga joylashgandan soʻng malaka oshirishga ehtiyoj mavjud boʻlganda, ular tomonidan taʼlim tashkilotiga murojaat qilinadi.
4-bob. Platforma orqali bitiruvchilarning amaliyot oʻtashi va ularni ishga joylashtirishda korxona (tashkilot) hamda taʼlim tashkilotlarining huquqlari va majburiyatlari
18. Korxona (tashkilot) bitiruvchilar amaliyotini tashkil qilish va ishga qabul qilishda quyidagi huquqlarga ega:
amaliyot davrida platforma orqali bitiruvchilarning bilimini baholash;
taʼlim tashkiloti tomonidan amaliyotga yoʻnaltirilgan bitiruvchilar taʼlim yoʻnalishi va kasbi hamda amaliyot dasturi korxona (tashkilot) faoliyat sohasiga mos boʻlmasa, taʼlim tashkiloti bilan yuborilgan amaliyot shartnomasini kelishmaslik;
bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni amaliyot boshlanishidan kamida bir hafta oldin platforma orqali olish;
bitiruvchilarga amaliyot jarayonlarida taʼlim tashkilotidan biriktirilgan amaliyot rahbari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platforma orqali olish;
bitiruvchi amaliyotdan chetlashtirilgan taqdirda, taʼlim tashkilotiga bitiruvchini amaliyotdan chetlashtirilganini tasdiqlovchi hujjatni platformaga yuklash boʻyicha soʻrov yuborish;
taʼlim tashkilotining qisqa muddatli kurslarida malaka oshirish hamda kasbga oʻrgatish toʻgʻrisidagi takliflari va ular uchun belgilangan toʻlov miqdori bilan platforma orqali tanishish.
19. Korxona (tashkilot) bitiruvchilar amaliyotini tashkil etishda oʻz zimmasiga quyidagi majburiyatlarni oladi:
taʼlim tashkiloti bilan hamkorlikda bitiruvchilar amaliyotini tashkil etish boʻyicha shartnomani platformada rasmiylashtirish;
platformada korxona (tashkilot) tomonidan bitiruvchilarga amaliyotni oʻtkazish boʻyicha masʼul (xodim)larni biriktirish;
amaliyot davrida platforma orqali bitiruvchilarni amaliyotda qatnashishining kunlik davomatini olib borish va ular faoliyati samaradorligini baholash;
kasblar boʻyicha qisqa muddatli kurslarda malaka oshirishga ehtiyoj boʻlgan taqdirda, ushbu xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritish;
platformaga vakant lavozimlar haqidagi maʼlumotlarni kiritish va eʼlon qilish.
20. Taʼlim tashkiloti bitiruvchilarning amaliyotini tashkil qilishda quyidagi huquqlarga ega:
korxona (tashkilot)ning amaliyot jarayonlarini tashkil etish holatini baholash;
korxona (tashkilot)ga amaliyot oʻtash uchun yuboriladigan bitiruvchilarga biriktiriladigan masʼul (xodim)lar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platforma orqali olish;
korxona (tashkilot)ning vakant lavozimlari haqidagi maʼlumotlari bilan platforma orqali tanishish.
21. Taʼlim tashkiloti bitiruvchilarning amaliyotini tashkil qilishda oʻz zimmasiga quyidagi majburiyatlarni oladi:
korxona (tashkilot) bilan hamkorlikda bitiruvchilar amaliyotini tashkil etish boʻyicha shartnomani platformada rasmiylashtirish;
korxona (tashkilot)ga amaliyot oʻtash uchun yuboriladigan bitiruvchilar tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni amaliyot boshlanishidan kamida bir hafta oldin platformaga kiritish;
bitiruvchilarga amaliyot jarayonlarida taʼlim tashkilotidan amaliyot rahbarini biriktirish va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritish;
platforma orqali bitiruvchilarni amaliyotda qatnashishining kunlik davomatini hamda faoliyati va samaradorligi baholanishini monitoring qilish;
korxona (tashkilot) tomonidan amaliyotda ishtirok etmagan bitiruvchilarni amaliyotga jalb etish yoki amaliyotdan chetlashtirish toʻgʻrisidagi takliflari asosida tegishli choralar koʻrish;
bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritish.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Platformaga maʼlumotlarning oʻz vaqtida va toʻgʻri kiritilishiga taʼlim tashkilotlarining birinchi rahbarlari hamda korxona (tashkilot) rahbarlari masʼul hisoblanadi.
23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarning amaliyot oʻtash va ularni ishga joylashtirish tizimini raqamlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining amaliyotini platforma orqali tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oliy va kasbiy taʼlim tashkiloti “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritilgan korxona (tashkilot) bilan bitiruvchilarning amaliyotini oʻtashi boʻyicha shartnoma tuzish uchun ushbu korxona (tashkilot)ga platforma orqali soʻrov yuboradi. Har yili 1-oktabrga qadar 2-bosqich Oliy va kasbiy taʼlim tashkiloti, korxona (tashkilot) Amaliyotni tashkil etish boʻyicha platforma orqali shartnoma tuzadi. Amaliyot boshlanishidan kamida uch hafta oldin 3-bosqich Oliy va kasbiy taʼlim tashkiloti Amaliyotni tashkil etish boʻyicha buyruq asosida bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritadi hamda shartnoma asosida korxona (tashkilot)ga yuboradi. Amaliyot boshlanishidan kamida bir hafta oldin 4-bosqich Korxona (tashkilot) Platformaga bitiruvchilarga amaliyotni oʻtkazish boʻyicha biriktirilgan masʼul (xodim)lar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi. Amaliyot boshlanishidan kamida uch kun oldin 5-bosqich Taʼlim tashkilotidan amaliyot rahbari va korxona (tashkilot)dan biriktirilgan masʼul (xodim) Platforma orqali bitiruvchilarning amaliyotda qatnashishining kunlik davomatini yuritadi. Amaliyot boshlangandan u tugagunga qadar 6-bosqich Oliy va kasbiy taʼlim tashkiloti, korxona (tashkilot) Bitiruvchilar tomonidan amaliyotni oʻtash davrida bajarilgan ishlarning natijalari va ularning egallagan amaliy koʻnikmalarini baholaydi. Amaliyot yakunida
Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarning amaliyot oʻtash va ularni ishga joylashtirish tizimini raqamlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini ishga joylashtirishni platforma orqali tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oliy va kasbiy taʼlim tashkiloti Bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritadi. Har yili yakuniy davlat attestatsiyasi xulosasi asosida 2-bosqich Korxona (tashkilot) “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga (keyingi oʻrinlarda — Dastur) oʻzlari uchun zarur kadrlar, shu jumladan, vakant lavozimlar haqidagi maʼlumotlarni kiritib boradi. Har oyning 25-sanasiga qadar 3-bosqich Oliy va kasbiy taʼlim tashkiloti Oʻzini oʻzi band qilgan bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali kiritib boradi. Har yili avgust oyida 4-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Bitiruvchilarni ishga qabul qilgan korxona (tashkilot) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Dasturda boʻlmaganda, platforma orqali ushbu ish beruvchilarga Dasturda roʻyxatdan oʻtishi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi. Doimiy ravishda 5-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Ishga joylashmagan va platformada “bandligi taʼminlanmagan” bitiruvchilarning manzilli roʻyxatini platforma orqali Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining “Bandlik xizmati” axborot tizimiga real vaqt rejimida yuboradi. Avtomatik tarzda 6-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Ishga joylashmagan bitiruvchilarning bandligini taʼminlash choralarini koʻradi. Doimiy ravishda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-sentabr,
615-son