📅 2025-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 сентября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 September 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ҲИСОБОТЛАРНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
СХЕМАСИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
ТАҲЛИЛИЙ ЖАДВАЛИ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини самарали ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ижро учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг жавобгарлигини янада ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари (кейинги ўринларда — Ҳукумат қарорлари) ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорлик 2025 йил 1 октябрдан «Ijro.gov.uz» тизими орқали ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ҳар томонлама, яъни иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан пухта ҳамда юксак профессионал даражада тайёрлаш;
Ҳукумат қарорларининг ижросини самарали ва режали ташкил қилиш, уларнинг бажарилиш ҳолатини мақсадли ўрганиш ва аниқланган камчиликлар бўйича тезкор чоралар кўриш;
Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш учун амалий механизмларни ва бажаришнинг реал муддатларини кўрсатиш;
ташкилий, ижро ва назорат фаолияти ягона тизимининг натижадорлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг шахсий масъулиятини белгилаш.
3. Ҳукумат қарорларининг ижроси қуйидаги тартибда ташкил этилиши белгилансин:
биринчи босқич — Вазирлар Маҳкамаси имзоланган Ҳукумат қарорларини бир соат давомида рўйхатдан ўтказиб, «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш учун бир кун муддатда Адлия вазирлигига юборади;
иккинчи босқич — Ҳукумат қарорлари келиб тушган вақтдан бошлаб Адлия вазирлиги назоратга олинадиган Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни бир кун муддатда «Ijro.gov.uz» тизимига киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди;
учинчи босқич — давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари ҳар ойнинг 25-санасигача ижро муддати кейинги ойда келадиган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича йўл харитаси ва амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди, Ҳукумат қарорлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва бу ҳақида «Ijro.gov.uz» тизимига белгиланган шаклдаги маълумотларни ўз вақтида киритади;
тўртинчи босқич — Адлия вазирлиги Ҳукумат қарорларининг ижроси бўйича масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларни бир иш куни ичида тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, шунингдек, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
бешинчи босқич — Вазирлар Маҳкамаси бир иш куни ичида масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан келишилган маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлигини текширади, уларни назоратдан ечади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади. Бунда ҳар ойда Раёсат мажлисларида Ҳукумат қарорлари ижроси натижадорлигини танқидий кўриб чиқади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки, Ҳукумат қарорларидаги ижро муддати белгиланмаган ёки ижро муддати бир йил ва ундан ортиқ этиб белгиланган топшириқларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот ҳар олти ойда масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритиб борилади.
6. Адлия вазирлигига:
«Ijro.gov.uz» тизимидаги Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро ҳолатини ҳар ой тизимли таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва натижаларини умумлаштирган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини «жойига чиққан» ҳолда ўрганиш, ўрта ва қуйи бўғинларда ишларнинг реал ҳолатини, муаммоларнинг асл сабабларини таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, масъул ижрочиларга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш мақсадида ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари Адлия вазирлигида давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари билан «жонли мулоқот» ўтказиш;
ижро интизомини таъминлашда жиддий камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тақдимномалар киритиш;
ҳар ойнинг 25-санасида «Ijro.gov.uz» тизимида ижро муддати келгуси ойда келадиган топшириқлар шакллантирилиб, давлат органлари ва ташкилотларига эслатмалар юбориш вазифалари юклансин.
7. Рақамли технологиялар вазирлиги:
а) бир ой муддатда:
Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича киритилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва асослилигини «Ijro.gov.uz» тизими орқали текшириш имкониятини таъминлаш учун давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини «Ijro.gov.uz» тизимига босқичма-босқич интеграция қилсин;
«Ijro.gov.uz» тизимидаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек, Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати юзасидан ҳисоботларни «Ijro.gov.uz» тизими орқали автоматик шакллантириш имконияти яратилишини таъминласин;
б) «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланувчиларнинг асосли таклифларини инобатга олган ҳолда уни доимий равишда модернизация қилиб борсин.
8. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, уларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг «Ijro.gov.uz» тизими орқали тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тақдим қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
9. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинма раҳбарлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси ҳамда Бош вазир котибияти раҳбари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — «Ijro.gov.uz» тизими) орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари (кейинги ўринларда — Ҳукумат қарорлари) ижросини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. «Ijro.gov.uz» тизимидаги Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилиши Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
масъул ижрочилар — давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари;
оператор — «Ijro.gov.uz» тизими узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги «Ўзбектелеком» АК таъсисчилигидаги «UNICON-SOFT» масъулияти чекланган жамияти;
4. Ҳукумат қарорларининг ижроси ва назорати ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда таъминланади:
биринчи босқич — Вазирлар Маҳкамаси (Умумий бўлим) Ҳукумат қарорларини «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш учун Адлия вазирлигига юборади;
иккинчи босқич — Адлия вазирлиги Ҳукумат қарорларини масъул ижрочилар ва уларни бажариш муддатларини аниқ кўрсатган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимига киритади;
учинчи босқич — масъул ижрочилар Ҳукумат қарорлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва бу ҳақида «Ijro.gov.uz» тизимига асословчи ҳужжатлар билан бирга маълумот киритади;
тўртинчи босқич — Адлия вазирлиги масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, заруратга кўра жойига чиққан ҳолда ўрганади, уларни келишади ёки қайта ишлашга юборади;
бешинчи босқич — Вазирлар Маҳкамаси масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини «Ijro.gov.uz» тизими орқали мунтазам назорат қилади, Адлия вазирлиги томонидан келишилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни назоратдан ечади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, шунингдек, ҳар ой якуни бўйича Раёсат мажлисларида ижро интизоми ҳолатини муҳокама қилади, камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан таъсир чораларини белгилайди.
5. Рақамлаштириш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар:
Ҳукумат қарорларидаги рақамлаштиришга оид топшириқлар ижроси «Ijro.gov.uz» электрон тизимида Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилгандан сўнг;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва (ёки) тасдиқлаш тўғрисидаги топшириқлар — ушбу ҳужжат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг назоратдан олинади.
Ҳукумат қарорларидаги топшириқларга мувофиқ ишлаб чиқилиши белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилгандан сўнг улар қабул қилингунга қадар бўлган босқичлар қўшимча равишда «Ijro.gov.uz» электрон тизимида назоратга олинади.
Бунда ўрнатилган тартибда киритилган норматив-ҳужжат лойиҳаси тегишли ташкилотга қайта ишлаш учун юборилганда топшириқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ijro.gov.uz» тизимида қайта назоратга олинади. Агар, Вазирлар Маҳкамаси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, тегишли топшириқ «Ijro.gov.uz» тизимидан назоратдан ечилади.
6. Ҳукумат қароридаги маълум бир тартиб ёки тизимни амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ топшириқлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб қилинган тақдирда, ҳужжат қабул қилингандан сўнг топшириқ тўлиқ бажарилган деб ҳисобланади. Бунда:
масъул ижрочи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритгандан кейин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингунга қадар ҳар ойда, бироқ энг кўпи билан бир йил давомида топшириқ ижро ҳолати бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига маълумот киритиб боради;
Ҳукумат қароридаги топшириқнинг ижро муддати бевосита Адлия вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.
7. Бир хил мазмундаги ёки фақат масъул ижрочилари ва бажариш муддатлари бир-биридан фарқ қиладиган олдин берилган Ҳукумат қароридаги топшириқ кейинроқ қабул қилинган Ҳукумат қарори ёки юқори юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида назоратдан ечилади.
8. Ҳукумат қароридаги топшириқ «Ijro.gov.uz» тизимидаги асосий масъул ижрочидан назоратдан ечилгандан сўнг ҳамижрочи ҳисобланган бошқа ижрочилардан ҳам «Ijro.gov.uz» тизимида автоматик равишда назоратдан ечилади.
9. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижро муддати:
белгиланмаган бўлса — уларни бажариш муддати бир йил;
доимий топшириқларнинг «Ijro.gov.uz» тизимида назоратдан ечиш муддати (Ҳукумат қарорида доимий топшириқлар бажарилишининг якуний муддати аниқ белгиланган ҳолатлар бундан мустасно):
ҳар ҳафта (ёки бир ойгача муддат) бўлса — уларнинг якуний ижро муддатлари бир йил;
ҳар ой ва ҳар чорак бўлса — уларнинг якуний ижро муддатлари икки йил;
ҳар ярим йил ва ҳар йили бўлса — уларнинг якуний ижро муддатлари уч йил этиб белгиланади.
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддати ҳар ой, ҳар чорак, ҳар ярим йил ёки ҳар йили этиб белгиланган ҳолатларда «Ijro.gov.uz» тизимида ушбу топшириқларнинг ижро муддати кейинги ойнинг 10-санасига қадар белгиланиши мумкин.
Ижро муддати бир йил ва ундан ортиқ этиб белгиланган Ҳукумат қарорларидаги доимий топшириқларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот ҳар олти ойда масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритиб борилиши лозим.
Доимий топшириқларнинг «Ijro.gov.uz» тизимидан ечилиши уларнинг ижросини давом эттириш мажбуриятидан озод қилмайди.
10. Масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимга киритиладиган ижро натижалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича киритиладиган расмий маълумот биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган бўлиши;
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар «PDF» форматида, амалий натижаларни акс эттириш имконияти мавжуд бўлган ҳолларда — уларни ифода этувчи бошқа форматлардаги маълумотлар илова қилинган бўлиши.
11. «Ijro.gov.uz» тизимида ижро муддати уч ой ва ундан ошадиган Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро ҳолати юзасидан оралиқ маълумот киритилиши лозим.
12. «Ijro.gov.uz» тизимида оралиқ маълумотлар қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
масъул ижрочи ҳар бир топшириқни бажаришга доир ҳаракатлар жадвалини хронологик тартибда ишлаб чиқади ва тизимга киритади;
масъул ижрочи «Ijro.gov.uz» тизимида белгиланган ижро муддатининг тенг ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот хатини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга тизимга киритади;
Адлия вазирлиги киритилган оралиқ маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни келишади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга юборади;
Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Адлия вазирлиги томонидан келишилган оралиқ маълумотларининг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни келишади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга юборади.
Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими томонидан келишилган топшириқлар бўйича киритилган оралиқ маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими кўриб чиқади, уларни назоратдан ечади ёки қайта ишлашга юборади.
13. Оралиқ маълумотлар мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатиб ўтилган тартибда қабул қилингач, топшириқнинг бажарилиши юзасидан якуний маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига киритишга рухсат берилади.
2-боб. «Ijro.gov.uz» тизимида Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш тартиби
1-§. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
14. Вазирлар Маҳкамаси томонидан юборилган Ҳукумат қарорлари келиб тушган вақтдан бошлаб Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Ижро назорати бошқармаси) томонидан бир кун муддатда масъул ижрочилар ва уларни бажариш муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимига киритилади.
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида заруратга кўра Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимида қўшимча ижрочи белгиланиши мумкин.
15. Ижро назорати бошқармаси:
ҳар ойнинг 20-санасида ижро муддати келган, бироқ бажарилмаган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар, шунингдек, муддати ой якунига қадар келадиган топшириқлар бўйича;
ҳар ойнинг 25-санасида ижро муддати кейинги ойда келадиган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича рўйхатни шакллантиради ва масъул ижрочиларга эслатмалар юборади.
16. Ижро назорати бошқармаси Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросини таъминлашда юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш ва ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш мақсадида ҳар ҳафта пайшанба ва жума кунлари Адлия вазирлигида масъул ижрочилар вакиллари билан биргаликда «жонли мулоқот» ташкил этади.
2-§. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
а) Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати томонидан Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
17. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида масъул ходим томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда бу ҳақида раҳбариятга ахборот берилади.
18. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
19. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
Масъул таркибий бўлинма заруратга кўра раҳбариятга ахборот берган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ёки тизим ташкилотларига бажариш механизми бажариш муддатларини аниқ белгилаган ҳолда юборади.
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати масъул таркибий бўлинмаси ҳудудий бўлинмалар ёки тизим ташкилотлари томонидан топшириқ бажарилишини қатъий назоратга олиши ва таъминлашда кўмаклашиши зарур.
20. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга «Ijro.gov.uz» тизимига киритади.
Агар «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма бу ҳақида раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритади.
21. Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратининг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси:
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар «Ijro.gov.uz» тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади;
агар Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритилишини назоратга олади.
22. Давлат органлари ва ташкилотларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
ҳар ҳафта жума куни — раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;
ҳар ҳафта душанба куни — раҳбар ҳузурида;
ҳар чоракда — ҳайъат мажлисларида муҳокама қилинади.
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
б) Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари томонидан Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
23. Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратидан амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатлари аниқ белгиланган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда раҳбариятга ахборот берилади.
24. Ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
25. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
26. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига юборади.
27. Ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг назорат ва ижро' интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул таркибий бўлинма томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.
28. Ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
ҳар ҳафта жума куни — раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида (биринчи ўринбосар штати мавжуд бўлмаган ёки вакант ҳолларда — ўринбосар);
ҳар ҳафта душанба куни — раҳбар ҳузурида муҳокама қилинади.
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
3-§. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
29. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (кейинги ўринларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар) масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда раҳбариятга ахборот берилади.
30. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
31. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
Масъул таркибий бўлинма заруратга кўра раҳбариятга ахборот берган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларига амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгилаб, топшириқни юборади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг масъул таркибий бўлинмаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан топшириқ бажарилишини қатъий назоратга олиши ва ижросини таъминлашда кўмаклашиши зарур.
32. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга «Ijro.gov.uz» тизимига киритади.
Агар «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма бу ҳақида раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритади.
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси:
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул таркибий бўлинма томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар «Ijro.gov.uz» тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади;
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси эътирозлар билан қайта ишлашга юборган бўлса, масъул таркибий бўлинма камчиликларни зудлик билан бартараф этиши ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритишини назоратга олади.
34. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларда Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
ҳар ҳафта жума куни — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳузурида;
ҳар ҳафта душанба куни — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳузурида;
ҳар чоракда — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари йиғилишида муҳокама қилинади.
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
б) туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлардан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида туман (шаҳар) ҳокимлиги масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ва раҳбариятга ахборот берилади.
36. Туман (шаҳар) ҳокимлиги раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
37. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
38. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки ҳокимликка юборади.
39. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки ҳокимликка ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.
40. Туман (шаҳар) ҳокимликларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
ҳар ҳафта жума куни — ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;
ҳар ҳафта душанба куни — ҳоким ҳузурида;
ҳар чоракда — халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари йиғилишида муҳокама қилинади.
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
4-§. Хўжалик бирлашмалари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
а) Хўжалик бирлашмалари марказий аппарати томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
41. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида хўжалик бирлашмаси марказий аппарати масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда раҳбариятга ахборот берилади.
42. Хўжалик бирлашмалари раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
43. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
Масъул таркибий бўлинма, заруратга кўра, раҳбариятга ахборот берган ҳолда ҳудудий бўлинмаларга амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгилаб, топшириқни юборади. Бунда масъул таркибий бўлинма ҳудудий бўлинмалар томонидан топшириқ бажарилишини қатъий назоратга олиши ва ижросини таъминлашда кўмаклашиши зарур.
44. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга «Ijro.gov.uz» тизимига киритади.
Агар «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма бу ҳақида раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритади.
45. Хўжалик бирлашмасининг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси:
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул таркибий бўлинма томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар «Ijro.gov.uz» тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади;
Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма камчиликларни зудлик билан бартараф этиши ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритишини назоратга олади.
46. Хўжалик бирлашмаларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
ҳар ҳафта жума куни — раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;
ҳар ҳафта душанба куни — раҳбар ҳузурида;
ҳар чоракда — хўжалик бирлашмалари бошқарув органи мажлисларида муҳокама қилинади.
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
б) Хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
47. Хўжалик бирлашмалари марказий аппаратидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида хўжалик бирлашмасининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ва раҳбариятга ахборот берилади.
48. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
49. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
50. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга хўжалик бирлашмасининг марказий аппаратига киритади.
51. Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга хўжалик бирлашмасининг марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.
52. Хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмаларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
ҳар ҳафта жума куни — раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;
ҳар ҳафта душанба куни — раҳбар ҳузурида муҳокама қилинади.
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
5-§. Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
53. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти (кейинги ўринларда — Бош вазир котибияти) Ҳукумат бевосита масъул этиб белгиланган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар юзасидан заруратга кўра Бош вазир ёки унинг ўринбосари топшириғини ёки назорат режасини тайёрлайди, белгиланган тартибда имзолаш (тасдиқлаш) учун Бош вазир ёки унинг ўринбосарига киритади.
54. Ҳукумат бевосита масъул этиб белгиланган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича белгиланган тартибда имзоланган (тасдиқланган) Бош вазир топшириғи ёки назорат режалари ижросини таъминлаш мақсадида «Ijro.gov.uz» тизимида масъул ижрочиларни белгилаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлимига юборилади.
55. Бош вазир котибияти таркибий бўлинмаси, Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими тасдиқланган Бош вазир топшириғи ёки назорат режалари асосида масъул ижрочиларга юборилган топшириқлар ижросини назорат қилади.
3-боб. Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
1-§. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
а) Адлия вазирлиги марказий аппарати томонидан Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
56. Адлия вазирлиги Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг бажарилишини доимий таҳлил қилиб боради ва назорат қилади.
57. Адлия вазирлиги тасдиқланган график асосида Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан соҳалар ва тармоқлар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганиш ўтказади.
58. Ижро назорати бошқармаси қуйидаги ҳолларда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни назоратга олиш учун Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларига «Ijro.gov.uz» тизими орқали юборади:
а) давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари Ҳукумат қарорларида тўғридан-тўғри масъул ижрочи этиб белгиланганда;
б) Ҳукумат қарорлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмаларига ижро учун юборилганда ёки уларнинг ижроси бевосита тегишли ҳудуднинг ўзида амалга оширилиши назарда тутилганда.
59. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимга киритилган маълумотлар Ижро назорати бошқармаси томонидан бир иш кунидан кечиктирмай (қўшимча ўрганиш талаб этилганда — беш иш кунида) таҳлил қилинади.
60. Таҳлил қуйидагилар орқали амалга оширилади:
маълумотлар ва илова қилинган тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқлигини ўрганиш;
маълумотлар ҳаққонийлигини заруратга кўра жойига чиққан ҳолда ўрганиш;
тор ихтисосликлар бўйича киритилган маълумотларни (бажарилган ишларни) соҳага оид ташкилотларга сўровлар юбориш ёки мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиш;
маълумотларда ноаниқликлар мавжуд бўлган тақдирда, масъул ижрочидан ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олиш.
61. Таҳлил жараёнида Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритиладиган маълумотларга қуйидаги мезонлар асосида баҳо берилади:
қонунийлик — Ҳукумат қарорларида назарда тутилган маъмурий тартиб-таомиллар ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилгани;
долзарблик — амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига мослиги;
тўлиқлик — Ҳукумат қарорларида кўзланган мақсадга (кўрсаткичга) эришилгани (сони, миқдори, ҳажми ва бошқа кўрсаткичлар);
ҳаққонийлик — Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларнинг амалда қилинган ишлар билан ўзаро мувофиқлиги;
масъулиятлилик — Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш борасида масъул ижрочилар томонидан ўз ваколати доирасида барча зарур чоралар кўрилгани.
62. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича киритилган маълумотлар таҳлили натижасига кўра Ижро назорати бошқармаси:
топшириқ бажарилган бўлса — масъул ижрочи томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларни келишади;
топшириқ бажарилмаган ёки тасдиқловчи зарур ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса — уларни қайта ишлаш учун масъул ижрочига юборади.
63. Ҳукумат қарорларидаги рақамлаштиришга оид топшириқлар ижроси бўйича киритилган маълумотлар қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
Ижро назорати бошқармаси маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш учун Рақамли технологиялар вазирлигига «Ijro.gov.uz» тизими орқали юборади;
Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги юзасидан тегишли хулосани бир кун муддатда «Ijro.gov.uz» тизимига киритади;
Ижро назорати бошқармаси Рақамли технологиялар вазирлигининг хулосаси асосида масъул ижрочи томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларни келишади ёки уларни қайта ишлаш учун масъул ижрочига юборади.
Масъул ижрочи томонидан камчиликлар бартараф қилиниб, «Ijro.gov.uz» тизимига маълумотлар қайта киритилганда юқоридаги жараён такрорланади.
64. «Ijro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаган ёки нотўғри маълумотларни киритган масъул ижрочиларга Адлия вазирлиги томонидан мазкур камчиликларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар юборилади.
Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаган масъул ижрочиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.
б) Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
65. Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ўз ҳудудларига доир Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилиб боради.
66. Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таъминлашда ҳокимликларга ва ҳудудий масъул ижрочиларга ҳуқуқий-услубий жиҳатдан кўмаклашади.
67. Ижро назорати бошқармаси кўрсатмасига мувофиқ бир иш кунида (қўшимча ўрганиш талаб қилинганда — уч иш кунида) Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси амалда бажариш ва ундан кўзланган мақсадга эришилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрланиб, имзоланган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ижро назорати бошқармасига тақдим қилинади.
68. Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудуд бўйича бажарилмаган ва муддати кечиктириб бажарилган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар таҳлили ва ҳисобини юритади ҳамда натижаси бўйича умумлаштирилган ахборотни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Ижро назорати бошқармасига тақдим қилиб боради.
2-§. Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
69. Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини мунтазам таҳлил қилиб, назоратини амалга оширади.
70. Ижро интизомини таъминлашда камчиликларга йўл қўйилаётган ҳолатлар ва муддати ўтган топшириқлар бўйича ҳар ҳафта давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарлари, масъул департамент, бошқарма, бўлим раҳбарлари ҳамда ижро интизомига масъул таркибий бўлинма раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилади.
71. Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими иш режага мувофиқ Ҳукумат қарорлари ижросининг жойлардаги амалий натижаси, ижро интизоми ҳолати, раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги масаласини жойларга чиққан ҳолда комплекс ўрганади.
Комплекс ўрганишлар натижалари бўйича тайёрланган материаллар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот берилади, заруратга кўра Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилинади.
72. Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари бир кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб этилганда уч кун муддатда) масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан келишилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганиб чиқади.
Ўрганиш натижаларига кўра:
топшириқ бажарилган бўлса — топшириқни назоратдан ечишни келишади;
топшириқ бажарилмаган бўлса ёки тасдиқловчи зарур ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса — масъул ижрочиларга қайта ишлашга юборади.
Бунда маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигига Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими жавобгар ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган, шунингдек, Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари томонидан келишилган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими кўриб чиқади, уларни назоратдан ечади ёки қайта ишлашга юборади.
73. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан ҳар ой якуни бўйича тайёрланиб, белгиланган тартибда киритилган таҳлилий ҳужжатлар асосида ижро интизоми ҳолати Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида масъул ижрочилар иштирокида танқидий кўриб чиқилади.
74. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ижро интизоми масалаларини кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
75. Вазирлар Маҳкамаси график асосида Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан соҳалар ва тармоқлар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб боришда иштирок этади.
76. Вазирлар Маҳкамаси ҳар ой якунлари бўйича Ҳукумат қарорлари ижро ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот бериб боради.
4-боб. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш, киритиш ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш тартиби
1-§. Масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати бўйича маълумотни Адлия вазирлигига киритиш тартиби
77. Масъул ижрочилар Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда таъминлайди ҳамда ижро натижалари бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига маълумотларни уларнинг ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга киритади.
78. Масъул ижрочилар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи санасига қадар «Ijro.gov.uz» тизимидаги ўзлари масъул бўлган ва бажарилмаган Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни таҳлил қилади ва уларнинг ижро ҳолати бўйича биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни Адлия вазирлигига тақдим этади.
2-§. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби
79. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий ҳужжатлар ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тайёрланади, киритилади ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилади.
80. Адлия вазирлиги ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар муддати келган Ҳукумат қарорлари ижро ҳолатини ҳамда масъул ижрочилар томонидан бажарилмаган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича тақдим этилган маълумотларни танқидий таҳлил қилади, шунингдек, ушбу Низомга 3-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ умумлаштирилган ҳисоботларни тайёрлайди.
81. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича тайёрланган ҳужжатлар тўплами адлия вазири (истисно ҳолларда тегишли вазир ўринбосари) томонидан имзоланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
3-§. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича киритилган таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш тартиби
82. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича киритилган таҳлилий материаллар асосида Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг ўн иккинчи санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ҳужжатлари тўплами тайёрланади ҳамда ҳимояси ташкил этилади.
83. Ижро интизомини таъминлаш ҳамда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таҳлил қилиш масалалари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси кун тартибига киритилади.
84. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида:
ҳисобот даврида Ҳукумат қарорлари ижро ҳолати бўйича адлия вазирининг (истисно ҳолларда тегишли вазир ўринбосарининг) ҳамда ижро интизомини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг (уларнинг ўринбосарлари) ҳисоботи эшитилади;
Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни бажаришда жиддий камчиликларга йўл қўйган, Ҳукумат қарорлари ижросини тўғри ва ўз вақтида ташкил этишда зарур чоралар кўрмаган раҳбар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади;
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича таклифлар асослилиги муҳокама қилинади;
Ҳукумат қарорлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш масалалари кўриб чиқилади.
85. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш тартиби
86. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддати (асос мавжуд бўлганда) қуйидаги тартибда узайтирилади:
Вазирлар Маҳкамаси асосий ижрочи бўлганда — Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан;
қолган барча ҳолатларда — бевосита Адлия вазирлиги томонидан.
87. «Ijro.gov.uz» тизимида Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш ушбу Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
88. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни:
белгиланган муддатларда бажариш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, масъул ижрочилар томонидан уларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича;
бажариш имконияти мавжуд бўлмаганда ёки долзарблигини йўқотганда, назоратдан олиш бўйича таклифлар Адлия вазирлигига киритилади.
Бунда қуйидаги намунавий шакллардаги ҳужжатлар «Ijro.gov.uz» тизимига киритилади:
расмий алоқа хати ( 5-илова );
асослантирувчи жадвал ( 5а-илова );
тармоқ жадвали ( 5б-илова );
назоратдан олиш бўйича киритилган таклифлар юзасидан таҳлилий жадвал ( 5г-илова );
раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган тушунтириш хати.
89. Адлия вазирлиги Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича таклифларни таҳлил қилади ва натижаси бўйича хулоса тайёрлайди.
Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича таклифлар юзасидан тайёрланган хулосалар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
90. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, хулоса берилган таклифлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
91. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан маъқулланган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси билан розилик берилган таклифлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериб, тегишли чораларни белгилайди.
6-боб. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар олиб бориш
92. Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни (кейинги ўринларда — манзилли ва тематик ўрганишлар) ҳамда уларнинг жойлардаги ижро ҳолати мониторингини амалга оширади.
93. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили январь ойида масъул ижрочилар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
94. Тасдиқланган манзилли ва тематик ўрганишлар дастуридаги режа-графикка мувофиқ Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмалари Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида ўрганишлар ўтказади.
Манзилли ва тематик ўрганишда бошқа манфаатдор ташкилотлар жалб қилиниши, масъул ходимлари иштирок этиши мумкин.
95. Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
96. Вазирлар Маҳкамасининг масъул таркибий бўлинмаси манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича киритилган маълумотларни ўрганиб чиқиб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарларни жавобгарликка тортиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун киритади.
7-боб. «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилиш ва фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни бошқариш тартиби
97. «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилишда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда оператор томонидан маълумотларни бошқаришни ташкил этиш тартиби ушбу Низомга 6-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
98. «Ijro.gov.uz» тизими орқали назорат ва ҳисобдорликни ташкил этишда Рақамли технологиялар вазирлиги:
«Ijro.gov.uz» тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;
масъул ижрочиларга ушбу тизимдан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
«Ijro.gov.uz» тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;
масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигининг таклифларига асосан тизимни такомиллаштиради ва модернизация қилади.
99. «Ijro.gov.uz» тизимининг ишлашини техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида оператор қуйидагиларни амалга оширади:
«Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчиларини рўйхатга олиш, улаш, электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш ва ўқитиш;
Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигининг таклифларига асосан «Ijro.gov.uz» тизимини модернизация қилиш ва «Ijro.gov.uz» тизимининг янги шаклларини ишга тушириш;
«Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиларига «Call-марказ» орқали «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланиш, шу жумладан, «Ijro.gov.uz» тизимида фойдаланувчилар хато ёки нотўғри ишлашининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;
«Ijro.gov.uz» тизимининг функционал ва фойдаланиш хусусиятларини яхшилаш мақсадида тизимнинг ишлашини таҳлил қилиш.
100. «Ijro.gov.uz» тизимига янги фойдаланувчиларни улаш учун операторнинг почта манзилига белгиланган шаклдаги тўлдирилган аризалар юборилади. Аризанинг намунавий шакли «Ijro.gov.uz» тизимига бириктирилади.
101. Оператор аризани олган кундан бошлаб уч иш куни ичида «Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси билан шартнома тузади.
102. «Ijro.gov.uz» тизимига уланиш тўғрисидаги шартнома тузилгандан ва операторнинг банкдаги ҳисобварағига тўлов келиб тушгандан сўнг оператор уч иш куни давомида:
ҳимояланган аппарат қурилмаларида уланаётган фойдаланувчининг электрон рақамли имзосининг ёпиқ калитини ва очиқ калити сертификатини генерациялашни;
«Ijro.gov.uz» тизимининг янги фойдаланувчисига ёки унинг ишончли вакилига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити ва очиқ калити сертификати бўлган ҳимояланган аппарат қурилмаси берилишини таъминлаши шарт.
103. «Ijro.gov.uz» тизимининг иштирокчиси тўғрисидаги маълумотларни бошқариш оператор томонидан таъминланади.
104. «Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни бошқариш (маълумотларни киритиш, ўзгартириш, янгилаш, ўчириш) ишлари масъул ижрочи кадрлар бўлинмаси томонидан ушбу ташкилотнинг ижро интизоми учун масъул бўлган таркибий тузилмасини хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
105. «Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси тўғрисида маълумотлар киритилгандан кейин унга электрон рақамли имзонинг ёзилган ёпиқ калити ва очиқ калитининг сертификатига эга ҳимояланган аппарат қурилмаси берилади.
106. «Ijro.gov.uz» тизимига кириш учун тизим фойдаланувчиси томонидан ҳимояланган аппарат қурилмасидан фойдаланилади.
107. Ходим («Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси) билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳимояланган аппарат қурилмаси кадрлар бўлинмасига топширилиши керак.
108. Операторнинг «Ijro.gov.uz» тизимининг ахборот хавфсизлигини ва узлуксиз ишлашини таъминлаш билан боғлиқ фаолияти Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
109. Масъул ижрочиларнинг раҳбарлари Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келган муаммолар ҳал қилиниши, шунингдек, олдиндан қўйилган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган вазифаларни бажариш натижалари ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
110. «Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчилари Ҳукумат қарорларидаги топшириқлардан келиб чиқадиган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли тақдим этилиши, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизимида ишлаганда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланадилар.
111. Оператор «Ijro.gov.uz» тизимининг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади.
112. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
ҲУКУМАТ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ НАЗОРАТИНИ ВА ҲИСОБДОРЛИГИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ I. Топшириқларни шакллантириш II. Топшириқлар ижросини таъминлаш ва ижро натижаларини «ljro.gov.uz» тизимига киритиш 1-БОСҚИЧ 2-БОСҚИЧ 3-БОСҚИЧ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛ ИЖРОЧИ ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН ТАШКИЛОТЛАР (Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари) 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини (кейинги ўринларда — Ҳукумат қарорларини) рўйхатдан ўтказиш. 2. «ljro.gov.uz» тизимига киритиш учун Ҳукумат қарорларининг электрон нусхасини Адлия вазирлигига юбориш. 1. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар (кейинги ўринларда — топшириқлар)ни «ljro.gov.uz» тизимига киритиш. 2. Топшириқлар ижроси учун масъулларни (давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари) ва топшириқларни бажариш муддатларини белгилаш. 1. Топшириқлар ҳақида раҳбарни хабардор қилиш ва унинг уст хатини тайёрлаш. 2. Топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари ва аниқ механизмга эга бўлган назорат режаларини намуна асосида тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш. 3. Топшириқлар ижроси тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда «ljro.gov.uz» тизимига киритиш. 4. Топшириқлар ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида ҳолларда назоратдан олиш ҳақида Адлия вазирлигига таклиф киритиш. 5. Топшириқлар ижро ҳолатини ижро назорати бўлинмаси томонидан кунбай, раҳбарнинг биринчи ўринбосари (ўринбосари) ҳузурида ҳар жума куни, раҳбар ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш. 6. Топшириқларнинг ижро ҳолатини давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиш ҳамда ижро интизомига риоя этмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш. Муддат: Муддат: Муддати: имзолангандан бир соат мобайнида 1 кун, шошилинч топшириқлар — зудлик билан ҳужжатнинг электрон нусхасини олган кундан бошлаб 1 кунда келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида 3кунда белгиланган муддатларда заруратга кўра ҳар куни, ҳар ҳафта жума ва душанба кунларида ҳар чоракда III. Топшириқлар ижроси назорати ва мониторингини ташкил қилиш 4-БОСҚИЧ 5-БОСҚИЧ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ 1. Назорат режаси ва ундаги механизмлар ижроси ҳолатини «ljro.gov. uz» тизимида онлайн режимда мониторинг қилиб бориш. 2. Натижаларни кўриб чиқиш: 3. Қўшимча ўрганиш талаб этилганда: 4. Ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида ҳолларда назоратдан олиш тўғрисидаги таклифларни ўрганиш ва хулоса тайёрлаш. 5. Топшириқлар ижросига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ҳамда масъул бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи бўйича Ҳукумат Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига материалларни киритиш. 6. Топшириқлар ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 1. Натижаларни кўриб чиқиш: 2. Топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида ҳолларда назоратдан олиш ҳақидаги таклифларни Ҳукумат Раёсатида кўриб чиқиб, уларга розилик бериш ёки рад этиш. 3. Назоратдан ечилган топшириқларни қайта назоратга қўйиш, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олиш. 4. Топшириқлар ижро ҳолати юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар режасини тасдиқлаш а) ижро натижаси қониқарли бўлганда — назоратга олинган топшириқлар бўйича маълумотларни «ljro.gov.uz» тизимида келишиш. б) ижро натижаси қониқарсиз бўлганда — топшириқлар бўйича маълумотларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш. а) «ljro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларни жойига чиқиб ўрганиш учун ҳудудга юбориш: б) «ljro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар рақамлаштиришга оид бўлса, тизим орқали Рақамли технологиялар вазирлигига юбориш. а) ижро натижаси қониқарли бўлганда — назоратга олинган топшириқларни «ljro.gov.uz» тизимида назоратдан ечиш. б) ижро натижаси қониқарсиз бўлганда — топшириқлар бўйича маълумотларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш. Муддати: Муддати: онлайн режимда доимий 1 иш кунида 5 иш кунида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача манзилли-тематик дастурига мувофиқ 1 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда — 3 иш кунида белгиланган муддатларда заруратга кўра ҳар ярим йилда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«Ijro.gov.uz» ижро тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси тўғрисида Адлия вазирлиги томонидан Ҳукуматга киритиладиган умумлаштирилган
I. КИРИШ ҚИСМИ
а) Ҳукумат қарорларини рўйхатга олиш, масъул ижрочиларга етказиш ва уларнинг бажарилишини ташкил қилиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили;
б) Ҳукумат қарорларини бажаришда, «Ijro.gov.uz» тизимида ишлашда масъул ижрочиларга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили.
II. БАЁН ҚИСМИ
в) Ҳукумат қарорлари бажарилиши ҳолати мониторинги ва таҳлили натижалари;
г) бажарилмаган топшириқлар таҳлили ва уларнинг ижро ҳолати тўғрисида маълумот (жадвал илова қилинади);
д) камчиликларни бартараф этиш бўйича Адлия вазирлиги кўрсатмаларининг бажарилиш ҳолати таҳлили;
е) Ҳукумат қарорларининг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммо ва камчиликлар таҳлили (аниқ мисолларда очиб берилиши керак);
ё) Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш ишларининг реал ҳолатини танқидий ўрганиш таҳлили (марказий аппаратда, давлат бошқаруви органларининг ўрта ва қуйи бўғинларида, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларида).
III. ТАКЛИФ ЭТИЛАДИГАН ЧОРАЛАР
ж) Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, раҳбарларнинг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар;
з) жиддий камчиликларга йўл қўйган, ижро интизомини сусайтириб юборган раҳбарларга (уларнинг ўринбосарларига) нисбатан жазо чораларини кўриш бўйича асослантирилган таклифлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Ijro.gov.uz» тизимида Ҳукумат қарорларининг ижро муддатини узайтириш ва алоҳида тартибда назоратдан олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш имконияти мавжуд эмаслиги ёки ўз долзарблигини йўқотганлигини асословчи ҳужжатлар билан Адлия вазирлигига топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш ёки уларни назоратдан олиш бўйича таклифлар киритади. Заруратга кўра 2-босқич Адлия вазирлиги Ижро муддатини узайтириш, назоратдан олиш ҳақидаги белгиланган шаклда тақдим этилган таклифларни таҳлил қилиш, асосли деб топилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар 3-босқич Вазирлар Маҳкамаси Раёсати Ҳукумат қарорларидаги топшириқнинг ижро муддатини узайтириш, назоратдан олиш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқади. Белгиланган муддатларда 4-босқич Вазирлар Маҳкамаси (Назорат ва ижро интизоми бўлими) 1. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда назоратдан олиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан маъқулланган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси билан розилик берилган таклифлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериб, тегишли чораларни белгилайди. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ўтказилгандан сўнг 10 кун муддатда 2. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот берилган ва белгиланган тартибда розилик олинган таклифларни Адлия вазирлигига юборади. Ахборот берилган кун
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари томонидан «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ҳукумат қарорлари ижро муддатини узайтириш бўйича киритиладиган хатнинг
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил ____ _________ даги _____ -сон қарори билан тасдиқланган «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ __________________________________ (ҳужжат реквизитлари ҳамда банди кўрсатилади) ижро муддатини узайтиришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Ижро муддатини узайтириш таклиф этилаётган топшириқ бўйича асослантирувчи жадвал (тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга), топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан тармоқ жадвали ҳамда тушунтириш хати (агар топшириқ ижро муддати ўтган бўлса) илова қилинади. Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбари /имзо/ Ф.И.О .
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5а-ИЛОВА
Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича Адлия вазирлигига киритиладиган асослантирувни жадвалнинг
Т/р Ҳужжат тури ва санаси Топшириқ мазмуни Бажариш муддати Таклиф киритган масъул ижрочи ва топшириқнинг ижро ҳолати Узайтириш таклиф этилган ижро муддати Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари номи 1. 1. Қарор ижроси юзасидан тасдиқланган назорат режаси: ... 2. Масъул ижрочи: ... 3. Топшириқ ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар: ... 4. Топшириқнинг ижро муддатини узайтиришни асослантириш: ... ... Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбари /имзо/ Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5б-ИЛОВА
Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича Адлия вазирлигига киритиладиган тармоқ жадвалининг
Т/р Топшириқ мазмуни Узайтириш таклиф этилган ижро муддати Топшириқ ижро муддати узайтирилиши муносабати билан топшириқ ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар кетма-кетлиги Тадбирлар ижро муддати Топшириқ ижроси учун масъул мутасадди раҳбар ва тегишли бошқарма (Ф.И.О.) Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари номи Ҳужжат реквизитлари 1. 2. ... Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбари /имзо/ Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5г-ИЛОВА
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан топшириқларни назоратдан олиш бўйича киритилган таклифлар юзасидан Адлия вазирлигининг хулосаси
Т/р Ҳужжат тури ва санаси Топшириқ мазмуни Бажариш муддати Таклиф киритган масъул ижрочи ва топшириқнинг ижро ҳолати Адлия вазирлиги хулосаси I. Топшириқни назоратдан олишга розилик берилган таклифлар 1. 1. Қарор ижроси юзасидан тасдиқланган назорат-режаси: ... 2. Масъул ижрочи: ... 3. Топшириқ ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар: ... 4. Топшириқларни назоратдан олишни асослантириш: II. Топшириқни назоратдан олиш рад этилган таклифлар 1. Қарор ижроси юзасидан тасдиқланган назорат-режаси: ... 2. Масъул ижрочи: ... 3. Топшириқ ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар: ... 4. Топшириқларни назоратдан олишни асослантириш:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
«Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилишда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда оператор томонидан маълумотларни бошқаришни ташкил этиш тартиби
Тизимдан фойдаланувчилар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда оператор томонидан амалга ошириладиган тадбирлар Вазирлар Маҳкамаси 1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш. 2. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари (кейинги ўринларда — Ҳукумат қарорлари)ни тизимлаштириш, электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти (кейинги ўринларда — Бош вазир котибияти) таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарларининг котибиятларининг давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини назорат қилиш модулларини жорий этиш ва уларнинг таклифлари асосида тегишли модулларни такомиллаштириш, ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш. 3. Ижро интизоми ва назорат бўлимининг назоратчи профили учун Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг тегишлилиги бўйича Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятларини масъул ижрочи этиб белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ҳужжатнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш. 4. Назоратда турган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш. 5. Вазирлар Маҳкамаси учун назоратчи профилини яратиш ва топшириқларнинг Адлия вазирлигидан келган жавобларни назоратдан ечиш ёки қайта ишлашга юбориш функционалини жорий этиш. 6. Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари сўрови асосида Ҳукумат тизимидаги тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари билан тизим доирасида электрон ҳужжат айланишини ташкил этиш. 7. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш. 8. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш. Адлия вазирлиги 1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш. 2. Ҳукумат қарорларини тизимлаштириш, Адлия вазирлигидан электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратларига етказиш, улар томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини назорат қилиш модулини жорий этиш; 3. Адлия вазирлигининг таклифлари асосида тизимни такомиллаштириш, ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш. 4. Адлия вазирлигига назоратчи профили учун Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларини белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ҳужжатнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш. 5. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш. 6. Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари томонидан келган жавобларни назоратдан ечиш ёки қайта ишлашга юбориш функционалини жорий этиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. 7. Ҳукумат қарорлари, ижрочилар ҳамда муддатлар кесимида топшириқларни назорат қилиб бориш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. 8. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш. 9. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш. Давлат органлари ва ташкилотлари 1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш. 2. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган марказий аппаратдаги ходимлар, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ушбу топшириқнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш. 3. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш. 4. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. 5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш. 6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш. Давлат органлари ва ташкилотлари таркибий ва ҳудудий бўлинмалари 1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш. 2. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган ходимларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ушбу топшириқларнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш. 3. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш. 4. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. 5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш. 6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш. 2. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган марказий аппаратдаги ходимлар, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ушбу топшириқларнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш. 3. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш. 4. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. 5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш. 6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш. Туман ва шаҳар ҳокимликлари 1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш. 2. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган ходимларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда топшириқнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш. 3. Назоратда турган топшириқлар ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш. 4. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. 5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш. 6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 сентябрь,
616-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
HISOBOTLARNING NAMUNAVIY SHAKLI
SXEMASI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
TAHLILIY JADVALI
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari ijrosini nazorat qilishning yangi mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida
Vazirlar Mahkamasining qarorlari ijrosini samarali tashkil etish, ijro intizomini mustahkamlash, ijro uchun masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari rahbarlarining javobgarligini yanada oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining qarorlari (keyingi oʻrinlarda — Hukumat qarorlari) ijrosi boʻyicha nazorat va hisobdorlik 2025-yil 1-oktabrdan “Ijro.gov.uz” tizimi orqali tashkil etilsin.
2. Quyidagilar Hukumat qarorlari ijrosini tashkil etishning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:
Hukumat qarorlari loyihalarini har tomonlama, yaʼni iqtisodiy, moliyaviy va huquqiy jihatdan puxta hamda yuksak professional darajada tayyorlash;
Hukumat qarorlarining ijrosini samarali va rejali tashkil qilish, ularning bajarilish holatini maqsadli oʻrganish va aniqlangan kamchiliklar boʻyicha tezkor choralar koʻrish;
Hukumat qarorlarida belgilangan vazifalarni bajarish uchun amaliy mexanizmlarni va bajarishning real muddatlarini koʻrsatish;
tashkiliy, ijro va nazorat faoliyati yagona tizimining natijadorligi uchun davlat organlari va tashkilotlari, xoʻjalik birlashmalari rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini belgilash.
3. Hukumat qarorlarining ijrosi quyidagi tartibda tashkil etilishi belgilansin:
birinchi bosqich — Vazirlar Mahkamasi imzolangan Hukumat qarorlarini bir soat davomida roʻyxatdan oʻtkazib, “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritish uchun bir kun muddatda Adliya vazirligiga yuboradi;
ikkinchi bosqich — Hukumat qarorlari kelib tushgan vaqtdan boshlab Adliya vazirligi nazoratga olinadigan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni bir kun muddatda “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritadi, mazkur topshiriqlardan kelib chiqqan holda masʼul ijrochilar va bajarish muddatlarini belgilaydi;
uchinchi bosqich — davlat organlari va tashkilotlarining birinchi rahbarlari har oyning 25-sanasigacha ijro muddati keyingi oyda keladigan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha yoʻl xaritasi va amaliy chora-tadbirlar rejasini tasdiqlaydi, Hukumat qarorlari toʻliq va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlaydi va bu haqida “Ijro.gov.uz” tizimiga belgilangan shakldagi maʼlumotlarni oʻz vaqtida kiritadi;
toʻrtinchi bosqich — Adliya vazirligi Hukumat qarorlarining ijrosi boʻyicha masʼul ijrochilar tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlarni bir ish kuni ichida toʻliqligi va haqqoniyligini tekshiradi, ularni tasdiqlaydi yoki masʼul ijrochiga qayta ishlashga joʻnatadi, shuningdek, Hukumat qarorlari va topshiriqlar ijro holati toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan hisobotlarni har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasigacha Vazirlar Mahkamasiga kiritib boradi;
beshinchi bosqich — Vazirlar Mahkamasi bir ish kuni ichida masʼul ijrochilar tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan va Adliya vazirligi tomonidan kelishilgan maʼlumotlarning toʻliqligi hamda haqqoniyligini tekshiradi, ularni nazoratdan yechadi yoki masʼul ijrochiga qayta ishlashga joʻnatadi. Bunda har oyda Rayosat majlislarida Hukumat qarorlari ijrosi natijadorligini tanqidiy koʻrib chiqadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Belgilansinki, Hukumat qarorlaridagi ijro muddati belgilanmagan yoki ijro muddati bir yil va undan ortiq etib belgilangan topshiriqlarning bajarilishi boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumot har olti oyda masʼul ijrochilar tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritib boriladi.
6. Adliya vazirligiga:
“Ijro.gov.uz” tizimidagi Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro holatini har oy tizimli tahlil qilish, kamchiliklarni aniqlash va natijalarini umumlashtirgan holda, Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun kiritish;
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini “joyiga chiqqan” holda oʻrganish, oʻrta va quyi boʻgʻinlarda ishlarning real holatini, muammolarning asl sabablarini tahlil qilish va takliflar tayyorlash;
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini taʼminlashda yuzaga kelayotgan tizimli muammolarni birgalikda hal qilish, masʼul ijrochilarga huquqiy-uslubiy koʻmaklashish maqsadida haftaning payshanba va juma kunlari Adliya vazirligida davlat organlari va tashkilotlari vakillari bilan “jonli muloqot” oʻtkazish;
ijro intizomini taʼminlashda jiddiy kamchiliklarga yoʻl qoʻygan masʼul xodimlarga nisbatan intizomiy jazo chorasini qoʻllash boʻyicha davlat organlari va tashkilotlariga taqdimnomalar kiritish;
har oyning 25-sanasida “Ijro.gov.uz” tizimida ijro muddati kelgusi oyda keladigan topshiriqlar shakllantirilib, davlat organlari va tashkilotlariga eslatmalar yuborish vazifalari yuklansin.
7. Raqamli texnologiyalar vazirligi:
a) bir oy muddatda:
Adliya vazirligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Hukumat qarorlari ijrosi boʻyicha kiritilayotgan maʼlumotlarning haqqoniyligi va asosliligini “Ijro.gov.uz” tizimi orqali tekshirish imkoniyatini taʼminlash uchun davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini “Ijro.gov.uz” tizimiga bosqichma-bosqich integratsiya qilsin;
“Ijro.gov.uz” tizimidagi qonunlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon, qaror, farmoyish va topshiriqlari, Prezident Administratsiyasi rahbarining farmoyishlari va topshiriqlari, shuningdek, Hukumat qarorlarining ijro holati yuzasidan hisobotlarni “Ijro.gov.uz” tizimi orqali avtomatik shakllantirish imkoniyati yaratilishini taʼminlasin;
b) “Ijro.gov.uz” tizimidan foydalanuvchilarning asosli takliflarini inobatga olgan holda uni doimiy ravishda modernizatsiya qilib borsin.
8. Davlat organlari va tashkilotlari rahbarlariga Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning toʻliq va oʻz vaqtida bajarilishi, shuningdek, ularning ijro holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning “Ijro.gov.uz” tizimi orqali toʻliq, toʻgʻri va oʻz vaqtida taqdim qilinishi uchun shaxsiy javobgarlik yuklansin.
9. Mazkur qaror ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib Vazirlar Mahkamasining tarkibiy boʻlinma rahbarlari belgilansin.
Qaror ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari va maslahatchisi hamda Bosh vazir kotibiyati rahbari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-sentabrdagi 616-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijro.gov.uz” tizimi) orqali Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlari (keyingi oʻrinlarda — Hukumat qarorlari) ijrosini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. “Ijro.gov.uz” tizimidagi Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar oʻz vaqtida, sifatli va toʻliq ijro etilishi Vazirlar Mahkamasi va Adliya vazirligi tomonidan nazorat qilinadi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
masʼul ijrochilar — davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari;
operator — “Ijro.gov.uz” tizimi uzluksiz ishlashi va axborot xavfsizligini taʼminlovchi Raqamli texnologiyalar vazirligi qoshidagi “Oʻzbektelekom” AK taʼsischiligidagi “UNICON-SOFT” masʼuliyati cheklangan jamiyati;
4. Hukumat qarorlarining ijrosi va nazorati ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq quyidagi tartibda taʼminlanadi:
birinchi bosqich — Vazirlar Mahkamasi (Umumiy boʻlim) Hukumat qarorlarini “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritish uchun Adliya vazirligiga yuboradi;
ikkinchi bosqich — Adliya vazirligi Hukumat qarorlarini masʼul ijrochilar va ularni bajarish muddatlarini aniq koʻrsatgan holda “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritadi;
uchinchi bosqich — masʼul ijrochilar Hukumat qarorlari toʻliq va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlaydi va bu haqida “Ijro.gov.uz” tizimiga asoslovchi hujjatlar bilan birga maʼlumot kiritadi;
toʻrtinchi bosqich — Adliya vazirligi masʼul ijrochilar tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlarning toʻliqligi va haqqoniyligini tekshiradi, zaruratga koʻra joyiga chiqqan holda oʻrganadi, ularni kelishadi yoki qayta ishlashga yuboradi;
beshinchi bosqich — Vazirlar Mahkamasi masʼul ijrochilar tomonidan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini “Ijro.gov.uz” tizimi orqali muntazam nazorat qiladi, Adliya vazirligi tomonidan kelishilgan maʼlumotlar toʻliqligi va haqqoniyligini tekshiradi, ularni nazoratdan yechadi yoki masʼul ijrochiga qayta ishlashga joʻnatadi, shuningdek, har oy yakuni boʻyicha Rayosat majlislarida ijro intizomi holatini muhokama qiladi, kamchiliklarga yoʻl qoʻygan rahbarlarga nisbatan taʼsir choralarini belgilaydi.
5. Raqamlashtirish va normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash bilan bogʻliq Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar:
Hukumat qarorlaridagi raqamlashtirishga oid topshiriqlar ijrosi “Ijro.gov.uz” elektron tizimida Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan kelishilgandan soʻng;
idoraviy normativ-huquqiy hujjatni ishlab chiqish va (yoki) tasdiqlash toʻgʻrisidagi topshiriqlar — ushbu hujjat belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng nazoratdan olinadi.
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarga muvofiq ishlab chiqilishi belgilangan normativ-huquqiy hujjat loyihasi oʻrnatilgan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritilgandan soʻng ular qabul qilingunga qadar boʻlgan bosqichlar qoʻshimcha ravishda “Ijro.gov.uz” elektron tizimida nazoratga olinadi.
Bunda oʻrnatilgan tartibda kiritilgan normativ-hujjat loyihasi tegishli tashkilotga qayta ishlash uchun yuborilganda topshiriq Vazirlar Mahkamasi tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimida qayta nazoratga olinadi. Agar, Vazirlar Mahkamasi tomonidan normativ-huquqiy hujjat loyihasini qabul qilish maqsadga muvofiq emas deb topilganda, tegishli topshiriq “Ijro.gov.uz” tizimidan nazoratdan yechiladi.
6. Hukumat qaroridagi maʼlum bir tartib yoki tizimni amaliyotga joriy qilish bilan bogʻliq topshiriqlar boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish talab qilingan taqdirda, hujjat qabul qilingandan soʻng topshiriq toʻliq bajarilgan deb hisoblanadi. Bunda:
masʼul ijrochi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqib, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritgandan keyin normativ-huquqiy hujjat qabul qilingunga qadar har oyda, biroq eng koʻpi bilan bir yil davomida topshiriq ijro holati boʻyicha “Ijro.gov.uz” tizimiga maʼlumot kiritib boradi;
Hukumat qaroridagi topshiriqning ijro muddati bevosita Adliya vazirligi tomonidan muvofiqlashtirib boriladi.
7. Bir xil mazmundagi yoki faqat masʼul ijrochilari va bajarish muddatlari bir-biridan farq qiladigan oldin berilgan Hukumat qaroridagi topshiriq keyinroq qabul qilingan Hukumat qarori yoki yuqori yuridik kuchga ega normativ-huquqiy hujjat asosida nazoratdan yechiladi.
8. Hukumat qaroridagi topshiriq “Ijro.gov.uz” tizimidagi asosiy masʼul ijrochidan nazoratdan yechilgandan soʻng hamijrochi hisoblangan boshqa ijrochilardan ham “Ijro.gov.uz” tizimida avtomatik ravishda nazoratdan yechiladi.
9. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijro muddati:
belgilanmagan boʻlsa — ularni bajarish muddati bir yil;
doimiy topshiriqlarning “Ijro.gov.uz” tizimida nazoratdan yechish muddati (Hukumat qarorida doimiy topshiriqlar bajarilishining yakuniy muddati aniq belgilangan holatlar bundan mustasno):
har hafta (yoki bir oygacha muddat) boʻlsa — ularning yakuniy ijro muddatlari bir yil;
har oy va har chorak boʻlsa — ularning yakuniy ijro muddatlari ikki yil;
har yarim yil va har yili boʻlsa — ularning yakuniy ijro muddatlari uch yil etib belgilanadi.
Bunda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddati har oy, har chorak, har yarim yil yoki har yili etib belgilangan holatlarda “Ijro.gov.uz” tizimida ushbu topshiriqlarning ijro muddati keyingi oyning 10-sanasiga qadar belgilanishi mumkin.
Ijro muddati bir yil va undan ortiq etib belgilangan Hukumat qarorlaridagi doimiy topshiriqlarning bajarilishi boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumot har olti oyda masʼul ijrochilar tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritib borilishi lozim.
Doimiy topshiriqlarning “Ijro.gov.uz” tizimidan yechilishi ularning ijrosini davom ettirish majburiyatidan ozod qilmaydi.
10. Masʼul ijrochilar tomonidan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha “Ijro.gov.uz” tizimga kiritiladigan ijro natijalari quyidagi talablarga javob berishi lozim:
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha kiritiladigan rasmiy maʼlumot birinchi rahbar (istisno hollarda — uning oʻrinbosari) tomonidan imzolangan boʻlishi;
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini tasdiqlovchi hujjatlar “PDF” formatida, amaliy natijalarni aks ettirish imkoniyati mavjud boʻlgan hollarda — ularni ifoda etuvchi boshqa formatlardagi maʼlumotlar ilova qilingan boʻlishi.
11. “Ijro.gov.uz” tizimida ijro muddati uch oy va undan oshadigan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro holati yuzasidan oraliq maʼlumot kiritilishi lozim.
12. “Ijro.gov.uz” tizimida oraliq maʼlumotlar quyidagi tartibda koʻrib chiqiladi:
masʼul ijrochi har bir topshiriqni bajarishga doir harakatlar jadvalini xronologik tartibda ishlab chiqadi va tizimga kiritadi;
masʼul ijrochi “Ijro.gov.uz” tizimida belgilangan ijro muddatining teng yarmida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan axborot xatini tasdiqlovchi hujjatlar bilan birga tizimga kiritadi;
Adliya vazirligi kiritilgan oraliq maʼlumotlarning toʻliqligi va haqqoniyligini tekshiradi, ularni kelishadi yoki masʼul ijrochiga qayta ishlashga yuboradi;
Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimi Adliya vazirligi tomonidan kelishilgan oraliq maʼlumotlarining toʻliqligi va haqqoniyligini tekshiradi, ularni kelishadi yoki masʼul ijrochiga qayta ishlashga yuboradi.
Vazirlar Mahkamasi bevosita masʼul boʻlgan, shuningdek, Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimi tomonidan kelishilgan topshiriqlar boʻyicha kiritilgan oraliq maʼlumotlarning toʻliqligi va haqqoniyligini Vazirlar Mahkamasining Nazorat va ijro intizomi boʻlimi koʻrib chiqadi, ularni nazoratdan yechadi yoki qayta ishlashga yuboradi.
13. Oraliq maʼlumotlar mazkur Nizomning 12-bandida koʻrsatib oʻtilgan tartibda qabul qilingach, topshiriqning bajarilishi yuzasidan yakuniy maʼlumotlarni “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritishga ruxsat beriladi.
2-bob. “Ijro.gov.uz” tizimida Hukumat qarorlari ijrosini tashkil etish tartibi
1-§. Adliya vazirligi tomonidan Hukumat qarorlari ijrosini tashkil etish
14. Vazirlar Mahkamasi tomonidan yuborilgan Hukumat qarorlari kelib tushgan vaqtdan boshlab Adliya vazirligining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumat hujjatlari ijrosini nazorat qilish boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda — Ijro nazorati boshqarmasi) tomonidan bir kun muddatda masʼul ijrochilar va ularni bajarish muddatlari aniq koʻrsatilgan holda “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritiladi.
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini taʼminlash jarayonida zaruratga koʻra Adliya vazirligi tomonidan Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda “Ijro.gov.uz” tizimida qoʻshimcha ijrochi belgilanishi mumkin.
15. Ijro nazorati boshqarmasi:
har oyning 20-sanasida ijro muddati kelgan, biroq bajarilmagan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar, shuningdek, muddati oy yakuniga qadar keladigan topshiriqlar boʻyicha;
har oyning 25-sanasida ijro muddati keyingi oyda keladigan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha roʻyxatni shakllantiradi va masʼul ijrochilarga eslatmalar yuboradi.
16. Ijro nazorati boshqarmasi Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijrosini taʼminlashda yuzaga kelayotgan muammolarni hamkorlikda hal qilish va huquqiy-uslubiy koʻmaklashish maqsadida har hafta payshanba va juma kunlari Adliya vazirligida masʼul ijrochilar vakillari bilan birgalikda “jonli muloqot” tashkil etadi.
2-§. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan Hukumat qarorlari ijrosini tashkil etish
a) Davlat organlari va tashkilotlari markaziy apparati tomonidan Hukumat qarorlari ijrosini tashkil etish
17. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar kelib tushgan vaqtdan boshlab 30 daqiqa mobaynida masʼul xodim tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda bu haqida rahbariyatga axborot beriladi.
18. Davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari bir kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha masʼul tarkibiy boʻlinma — masʼul ijrochini belgilaydi va ijrosini taʼminlash boʻyicha topshiriq beradi.
19. Masʼul tarkibiy boʻlinma uch kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat rejasini tayyorlaydi, rahbariyatga tasdiqlatadi va ijroga qaratadi.
Masʼul tarkibiy boʻlinma zaruratga koʻra rahbariyatga axborot bergan holda hududiy boʻlinmalar yoki tizim tashkilotlariga bajarish mexanizmi bajarish muddatlarini aniq belgilagan holda yuboradi.
Bunda davlat organlari va tashkilotlari markaziy apparati masʼul tarkibiy boʻlinmasi hududiy boʻlinmalar yoki tizim tashkilotlari tomonidan topshiriq bajarilishini qatʼiy nazoratga olishi va taʼminlashda koʻmaklashishi zarur.
20. Masʼul tarkibiy boʻlinma Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan va rahbar (istisno hollarda — uning oʻrinbosari) tomonidan imzolangan maʼlumotni tasdiqlovchi zarur hujjatlar bilan birga “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritadi.
Agar “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlar Adliya vazirligi yoki Vazirlar Mahkamasi tomonidan eʼtirozlar bilan qayta ishlashga yuborilsa, masʼul tarkibiy boʻlinma bu haqida rahbariyatga axborot beradi, kamchiliklarni zudlik bilan bartaraf etadi va tegishli maʼlumotlarni “Ijro.gov.uz” tizimiga qaytadan kiritadi.
21. Davlat organlari va tashkilotlari markaziy apparatining nazorat va ijro intizomini taʼminlash vazifasi yuklangan tarkibiy boʻlinmasi:
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar oʻz vaqtida bajarilishi va natijasi boʻyicha maʼlumotlar “Ijro.gov.uz” tizimiga toʻliq va haqqoniy kiritilishini nazoratga oladi;
agar Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlar Adliya vazirligi yoki Vazirlar Mahkamasi tomonidan eʼtirozlar bilan qayta ishlashga yuborilsa, masʼul tarkibiy boʻlinma tomonidan kamchiliklar zudlik bilan bartaraf etilishi va tegishli maʼlumotlar “Ijro.gov.uz” tizimiga qaytadan kiritilishini nazoratga oladi.
22. Davlat organlari va tashkilotlarida Hukumat qarorlarining ijro holati:
har hafta juma kuni — rahbarning birinchi oʻrinbosari huzurida;
har hafta dushanba kuni — rahbar huzurida;
har chorakda — hayʼat majlislarida muhokama qilinadi.
Bunda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni toʻliq bajarmagan, kechiktirib bajargan yoki umuman ijrosini taʼminlamagan rahbar va xodimlarga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllash masalalari koʻrib chiqiladi.
b) Davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlari tomonidan Hukumat qarorlari ijrosini tashkil etish
23. Davlat organlari va tashkilotlari markaziy apparatidan amalga oshirish mexanizmi hamda bajarish muddatlari aniq belgilangan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar hamda ular boʻyicha nazorat rejalari kelib tushgan vaqtdan boshlab 30 daqiqa mobaynida hududiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlari masʼul xodimi tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda rahbariyatga axborot beriladi.
24. Hududiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlari rahbariyati bir kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha masʼul tarkibiy boʻlinma — masʼul ijrochini belgilaydi va ijrosini taʼminlash boʻyicha topshiriq beradi.
25. Masʼul tarkibiy boʻlinma uch kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat rejasini tayyorlaydi, rahbariyatga tasdiqlatadi va ijroga qaratadi.
26. Masʼul tarkibiy boʻlinma Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan va rahbar (istisno hollarda — uning oʻrinbosari) tomonidan imzolangan maʼlumotni tasdiqlovchi zarur hujjatlar bilan birga davlat organlari va tashkilotlarining markaziy apparatiga yuboradi.
27. Hududiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlarining nazorat va ijro' intizomini taʼminlash vazifasi yuklangan tarkibiy boʻlinmasi Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar masʼul tarkibiy boʻlinma tomonidan oʻz vaqtida bajarilishi va natijasi boʻyicha maʼlumotlar tasdiqlovchi zarur hujjatlar bilan birga davlat organlari va tashkilotlarining markaziy apparatiga oʻz vaqtida taqdim etilishini nazoratga oladi.
28. Hududiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlarida Hukumat qarorlarining ijro holati:
har hafta juma kuni — rahbarning birinchi oʻrinbosari huzurida (birinchi oʻrinbosar shtati mavjud boʻlmagan yoki vakant hollarda — oʻrinbosar);
har hafta dushanba kuni — rahbar huzurida muhokama qilinadi.
Bunda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni toʻliq bajarmagan, kechiktirib bajargan yoki umuman ijrosini taʼminlamagan rahbar va xodimlarga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllash masalalari koʻrib chiqiladi.
3-§. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan Hukumat qarorlarining ijrosini tashkil etish
a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari tomonidan Hukumat qarorlarining ijrosini tashkil etish
29. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar kelib tushgan vaqtdan boshlab 30 daqiqa mobaynida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va hokimliklar) masʼul xodimi tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda rahbariyatga axborot beriladi.
30. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va hokimliklar rahbariyati bir kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha masʼul tarkibiy boʻlinma — masʼul ijrochini belgilaydi va ijrosini taʼminlash boʻyicha topshiriq beradi.
31. Masʼul tarkibiy boʻlinma uch kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat rejasini tayyorlaydi, rahbariyatga tasdiqlatadi va ijroga qaratadi.
Masʼul tarkibiy boʻlinma zaruratga koʻra rahbariyatga axborot bergan holda tuman (shahar) hokimliklariga amalga oshirish mexanizmi hamda bajarish muddatlarini aniq belgilab, topshiriqni yuboradi. Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va hokimliklarning masʼul tarkibiy boʻlinmasi tuman (shahar) hokimligi tomonidan topshiriq bajarilishini qatʼiy nazoratga olishi va ijrosini taʼminlashda koʻmaklashishi zarur.
32. Masʼul tarkibiy boʻlinma Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan va rahbar (istisno hollarda — uning oʻrinbosari) tomonidan imzolangan maʼlumotni tasdiqlovchi zarur hujjatlar bilan birga “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritadi.
Agar “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlar Adliya vazirligi yoki Vazirlar Mahkamasi tomonidan eʼtirozlar bilan qayta ishlashga yuborilsa, masʼul tarkibiy boʻlinma bu haqida rahbariyatga axborot beradi, kamchiliklarni zudlik bilan bartaraf etadi va tegishli maʼlumotlarni “Ijro.gov.uz” tizimiga qaytadan kiritadi.
33. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va hokimliklarning nazorat va ijro intizomini taʼminlash vazifasi yuklangan tarkibiy boʻlinmasi:
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar masʼul tarkibiy boʻlinma tomonidan oʻz vaqtida bajarilishi va natijasi boʻyicha maʼlumotlar “Ijro.gov.uz” tizimiga toʻliq va haqqoniy kiritilishini nazoratga oladi;
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlar Adliya vazirligi yoki Vazirlar Mahkamasi eʼtirozlar bilan qayta ishlashga yuborgan boʻlsa, masʼul tarkibiy boʻlinma kamchiliklarni zudlik bilan bartaraf etishi va tegishli maʼlumotlarni “Ijro.gov.uz” tizimiga qaytadan kiritishini nazoratga oladi.
34. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va hokimliklarda Hukumat qarorlarining ijro holati:
har hafta juma kuni — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari huzurida;
har hafta dushanba kuni — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari huzurida;
har chorakda — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar kengashlari yigʻilishida muhokama qilinadi.
Bunda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni toʻliq bajarmagan, kechiktirib bajargan yoki umuman ijrosini taʼminlamagan rahbar va xodimlarga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllash masalalari koʻrib chiqiladi.
b) tuman (shahar) hokimliklari tomonidan Hukumat qarorlarining ijrosini tashkil etish
35. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va hokimliklardan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar hamda ular boʻyicha nazorat rejalari kelib tushgan vaqtdan boshlab 30 daqiqa mobaynida tuman (shahar) hokimligi masʼul xodimi tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi va rahbariyatga axborot beriladi.
36. Tuman (shahar) hokimligi rahbariyati bir kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha masʼul tarkibiy boʻlinma — masʼul ijrochini belgilaydi va ijrosini taʼminlash boʻyicha topshiriq beradi.
37. Masʼul tarkibiy boʻlinma uch kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat rejasini tayyorlaydi, rahbariyatga tasdiqlatadi va ijroga qaratadi.
38. Masʼul tarkibiy boʻlinma Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan va rahbar (istisno hollarda — uning oʻrinbosari) tomonidan imzolangan maʼlumotni tasdiqlovchi zarur hujjatlar bilan birga tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi yoki hokimlikka yuboradi.
39. Tuman (shahar) hokimligining nazorat va ijro intizomini taʼminlash vazifasi yuklangan tarkibiy boʻlinmasi Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar masʼul ijrochi tomonidan oʻz vaqtida bajarilishi va natijasi boʻyicha maʼlumotlar tasdiqlovchi zarur hujjatlar bilan birga tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi yoki hokimlikka oʻz vaqtida taqdim etilishini nazoratga oladi.
40. Tuman (shahar) hokimliklarida Hukumat qarorlarining ijro holati:
har hafta juma kuni — hokimning birinchi oʻrinbosari huzurida;
har hafta dushanba kuni — hokim huzurida;
har chorakda — xalq deputatlari tuman (shahar) kengashlari yigʻilishida muhokama qilinadi.
Bunda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni toʻliq bajarmagan, kechiktirib bajargan yoki umuman ijrosini taʼminlamagan rahbar va xodimlarga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllash masalalari koʻrib chiqiladi.
4-§. Xoʻjalik birlashmalari tomonidan Hukumat qarorlarining ijrosini tashkil etish
a) Xoʻjalik birlashmalari markaziy apparati tomonidan Hukumat qarorlarining ijrosini tashkil etish
41. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar kelib tushgan vaqtdan boshlab 30 daqiqa mobaynida xoʻjalik birlashmasi markaziy apparati masʼul xodimi tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda rahbariyatga axborot beriladi.
42. Xoʻjalik birlashmalari rahbariyati bir kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha masʼul tarkibiy boʻlinma — masʼul ijrochini belgilaydi va ijrosini taʼminlash boʻyicha topshiriq beradi.
43. Masʼul tarkibiy boʻlinma uch kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat rejasini tayyorlaydi, rahbariyatga tasdiqlatadi va ijroga qaratadi.
Masʼul tarkibiy boʻlinma, zaruratga koʻra, rahbariyatga axborot bergan holda hududiy boʻlinmalarga amalga oshirish mexanizmi hamda bajarish muddatlarini aniq belgilab, topshiriqni yuboradi. Bunda masʼul tarkibiy boʻlinma hududiy boʻlinmalar tomonidan topshiriq bajarilishini qatʼiy nazoratga olishi va ijrosini taʼminlashda koʻmaklashishi zarur.
44. Masʼul tarkibiy boʻlinma Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan va rahbar (istisno hollarda — uning oʻrinbosari) tomonidan imzolangan maʼlumotni tasdiqlovchi zarur hujjatlar bilan birga “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritadi.
Agar “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlar Adliya vazirligi yoki Vazirlar Mahkamasi tomonidan eʼtirozlar bilan qayta ishlashga yuborilsa, masʼul tarkibiy boʻlinma bu haqida rahbariyatga axborot beradi, kamchiliklarni zudlik bilan bartaraf etadi va tegishli maʼlumotlarni “Ijro.gov.uz” tizimiga qaytadan kiritadi.
45. Xoʻjalik birlashmasining nazorat va ijro intizomini taʼminlash vazifasi yuklangan tarkibiy boʻlinmasi:
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar masʼul tarkibiy boʻlinma tomonidan oʻz vaqtida bajarilishi va natijasi boʻyicha maʼlumotlar “Ijro.gov.uz” tizimiga toʻliq va haqqoniy kiritilishini nazoratga oladi;
Hukumat qarorlari ijrosi boʻyicha “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlar Adliya vazirligi yoki Vazirlar Mahkamasi tomonidan eʼtirozlar bilan qayta ishlashga yuborilsa, masʼul tarkibiy boʻlinma kamchiliklarni zudlik bilan bartaraf etishi va tegishli maʼlumotlarni “Ijro.gov.uz” tizimiga qaytadan kiritishini nazoratga oladi.
46. Xoʻjalik birlashmalarida Hukumat qarorlarining ijro holati:
har hafta juma kuni — rahbarning birinchi oʻrinbosari huzurida;
har hafta dushanba kuni — rahbar huzurida;
har chorakda — xoʻjalik birlashmalari boshqaruv organi majlislarida muhokama qilinadi.
Bunda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni toʻliq bajarmagan, kechiktirib bajargan yoki umuman ijrosini taʼminlamagan rahbar va xodimlarga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllash masalalari koʻrib chiqiladi.
b) Xoʻjalik birlashmalarining hududiy boʻlinmalari tomonidan Hukumat qarorlarining ijrosini tashkil etish
47. Xoʻjalik birlashmalari markaziy apparatidan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar hamda ular boʻyicha nazorat rejalari kelib tushgan vaqtdan boshlab 30 daqiqa mobaynida xoʻjalik birlashmasining hududiy boʻlinmasi masʼul xodimi tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi va rahbariyatga axborot beriladi.
48. Hududiy boʻlinmalar rahbariyati bir kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha masʼul tarkibiy boʻlinma — masʼul ijrochini belgilaydi va ijrosini taʼminlash boʻyicha topshiriq beradi.
49. Masʼul tarkibiy boʻlinma uch kun muddatda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat rejasini tayyorlaydi, rahbariyatga tasdiqlatadi va ijroga qaratadi.
50. Masʼul tarkibiy boʻlinma Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan va rahbar (istisno hollarda — uning oʻrinbosari) tomonidan imzolangan maʼlumotni tasdiqlovchi zarur hujjatlar bilan birga xoʻjalik birlashmasining markaziy apparatiga kiritadi.
51. Nazorat va ijro intizomini taʼminlash vazifasi yuklangan tarkibiy boʻlinma Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar masʼul ijrochi tomonidan oʻz vaqtida bajarilishi va natijasi boʻyicha maʼlumotlar tasdiqlovchi zarur hujjatlar bilan birga xoʻjalik birlashmasining markaziy apparatiga oʻz vaqtida taqdim etilishini nazoratga oladi.
52. Xoʻjalik birlashmalarining hududiy boʻlinmalarida Hukumat qarorlarining ijro holati:
har hafta juma kuni — rahbarning birinchi oʻrinbosari huzurida;
har hafta dushanba kuni — rahbar huzurida muhokama qilinadi.
Bunda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni toʻliq bajarmagan, kechiktirib bajargan yoki umuman ijrosini taʼminlamagan rahbar va xodimlarga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllash masalalari koʻrib chiqiladi.
5-§. Vazirlar Mahkamasi bevosita masʼul boʻlgan Hukumat qarorlari ijrosini tashkil etish
53. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyati (keyingi oʻrinlarda — Bosh vazir kotibiyati) Hukumat bevosita masʼul etib belgilangan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar yuzasidan zaruratga koʻra Bosh vazir yoki uning oʻrinbosari topshirigʻini yoki nazorat rejasini tayyorlaydi, belgilangan tartibda imzolash (tasdiqlash) uchun Bosh vazir yoki uning oʻrinbosariga kiritadi.
54. Hukumat bevosita masʼul etib belgilangan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini tashkil etish boʻyicha belgilangan tartibda imzolangan (tasdiqlangan) Bosh vazir topshirigʻi yoki nazorat rejalari ijrosini taʼminlash maqsadida “Ijro.gov.uz” tizimida masʼul ijrochilarni belgilash uchun Vazirlar Mahkamasining Nazorat va ijro intizomi boʻlimiga yuboriladi.
55. Bosh vazir kotibiyati tarkibiy boʻlinmasi, Bosh vazir oʻrinbosarlarining kotibiyatlari hamda Nazorat va ijro intizomi boʻlimi tasdiqlangan Bosh vazir topshirigʻi yoki nazorat rejalari asosida masʼul ijrochilarga yuborilgan topshiriqlar ijrosini nazorat qiladi.
3-bob. Hukumat qarorlari bajarilishini nazorat qilish tartibi
1-§. Adliya vazirligi tomonidan Hukumat qarorlari bajarilishini nazorat qilish tartibi
a) Adliya vazirligi markaziy apparati tomonidan Hukumat qarorlari bajarilishini nazorat qilish tartibi
56. Adliya vazirligi Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning bajarilishini doimiy tahlil qilib boradi va nazorat qiladi.
57. Adliya vazirligi tasdiqlangan grafik asosida Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishini taʼminlash yuzasidan sohalar va tarmoqlar, hududlar va idoralar kesimida manzilli va tematik tahliliy oʻrganish oʻtkazadi.
58. Ijro nazorati boshqarmasi quyidagi hollarda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni nazoratga olish uchun Ijro nazorati boshqarmasining hududiy boʻlinmalariga “Ijro.gov.uz” tizimi orqali yuboradi:
a) davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalarining hududiy boʻlinmalari Hukumat qarorlarida toʻgʻridan-toʻgʻri masʼul ijrochi etib belgilanganda;
b) Hukumat qarorlari Vazirlar Mahkamasi tomonidan tegishliligi boʻyicha davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalarining hududiy boʻlinmalariga ijro uchun yuborilganda yoki ularning ijrosi bevosita tegishli hududning oʻzida amalga oshirilishi nazarda tutilganda.
59. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha masʼul ijrochilar tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimga kiritilgan maʼlumotlar Ijro nazorati boshqarmasi tomonidan bir ish kunidan kechiktirmay (qoʻshimcha oʻrganish talab etilganda — besh ish kunida) tahlil qilinadi.
60. Tahlil quyidagilar orqali amalga oshiriladi:
maʼlumotlar va ilova qilingan tasdiqlovchi hujjatlar toʻliqligini oʻrganish;
maʼlumotlar haqqoniyligini zaruratga koʻra joyiga chiqqan holda oʻrganish;
tor ixtisosliklar boʻyicha kiritilgan maʼlumotlarni (bajarilgan ishlarni) sohaga oid tashkilotlarga soʻrovlar yuborish yoki mutaxassislarni jalb qilgan holda oʻrganish;
maʼlumotlarda noaniqliklar mavjud boʻlgan taqdirda, masʼul ijrochidan yozma yoki ogʻzaki tushuntirishlar olish.
61. Tahlil jarayonida Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritiladigan maʼlumotlarga quyidagi mezonlar asosida baho beriladi:
qonuniylik — Hukumat qarorlarida nazarda tutilgan maʼmuriy tartib-taomillar va qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilgani;
dolzarblik — amalga oshirilayotgan davlat siyosati va islohotlarning mazmun-mohiyatiga mosligi;
toʻliqlik — Hukumat qarorlarida koʻzlangan maqsadga (koʻrsatkichga) erishilgani (soni, miqdori, hajmi va boshqa koʻrsatkichlar);
haqqoniylik — Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlarning amalda qilingan ishlar bilan oʻzaro muvofiqligi;
masʼuliyatlilik — Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini oʻz vaqtida va sifatli taʼminlash borasida masʼul ijrochilar tomonidan oʻz vakolati doirasida barcha zarur choralar koʻrilgani.
62. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha kiritilgan maʼlumotlar tahlili natijasiga koʻra Ijro nazorati boshqarmasi:
topshiriq bajarilgan boʻlsa — masʼul ijrochi tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlarni kelishadi;
topshiriq bajarilmagan yoki tasdiqlovchi zarur hujjatlar taqdim qilinmagan boʻlsa — ularni qayta ishlash uchun masʼul ijrochiga yuboradi.
63. Hukumat qarorlaridagi raqamlashtirishga oid topshiriqlar ijrosi boʻyicha kiritilgan maʼlumotlar quyidagi tartibda koʻrib chiqiladi:
Ijro nazorati boshqarmasi maʼlumotlarning toʻliqligi va haqqoniyligini tekshirish uchun Raqamli texnologiyalar vazirligiga “Ijro.gov.uz” tizimi orqali yuboradi;
Raqamli texnologiyalar vazirligi maʼlumotlarning toʻliqligi va haqqoniyligi yuzasidan tegishli xulosani bir kun muddatda “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritadi;
Ijro nazorati boshqarmasi Raqamli texnologiyalar vazirligining xulosasi asosida masʼul ijrochi tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlarni kelishadi yoki ularni qayta ishlash uchun masʼul ijrochiga yuboradi.
Masʼul ijrochi tomonidan kamchiliklar bartaraf qilinib, “Ijro.gov.uz” tizimiga maʼlumotlar qayta kiritilganda yuqoridagi jarayon takrorlanadi.
64. “Ijro.gov.uz” tizimiga zarur maʼlumotlarni oʻz vaqtida kiritmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlarni kiritgan masʼul ijrochilarga Adliya vazirligi tomonidan mazkur kamchiliklarni zudlik bilan bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatmalar yuboriladi.
Adliya vazirligi koʻrsatmalarini oʻz vaqtida yoki lozim darajada bajarmagan masʼul ijrochilarga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlik choralari qoʻllanadi.
b) Ijro nazorati boshqarmasining hududiy boʻlimlari tomonidan Hukumat qarorlari bajarilishini nazorat qilish tartibi
65. Ijro nazorati boshqarmasining hududiy boʻlimlari oʻz hududlariga doir Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini doimiy ravishda monitoring va tahlil qilib boradi.
66. Ijro nazorati boshqarmasining hududiy boʻlimlari Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini taʼminlashda hokimliklarga va hududiy masʼul ijrochilarga huquqiy-uslubiy jihatdan koʻmaklashadi.
67. Ijro nazorati boshqarmasi koʻrsatmasiga muvofiq bir ish kunida (qoʻshimcha oʻrganish talab qilinganda — uch ish kunida) Ijro nazorati boshqarmasining hududiy boʻlimlari Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi amalda bajarish va undan koʻzlangan maqsadga erishilganligini joyiga chiqqan holda oʻrganadi.
Bunda oʻrganish yakunlari boʻyicha tahliliy maʼlumotnoma tayyorlanib, imzolangan holda “Ijro.gov.uz” tizimi orqali Ijro nazorati boshqarmasiga taqdim qilinadi.
68. Ijro nazorati boshqarmasining hududiy boʻlimlari tegishli hudud boʻyicha bajarilmagan va muddati kechiktirib bajarilgan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar tahlili va hisobini yuritadi hamda natijasi boʻyicha umumlashtirilgan axborotni har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning beshinchi sanasiga qadar Ijro nazorati boshqarmasiga taqdim qilib boradi.
2-§. Vazirlar Mahkamasi tomonidan Hukumat qarorlari bajarilishini nazorat qilish tartibi
69. Bosh vazir kotibiyati tarkibiy boʻlinmalari, Bosh vazir oʻrinbosarlari kotibiyatlari masʼul ijrochilar tomonidan Hukumat qarorlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini muntazam tahlil qilib, nazoratini amalga oshiradi.
70. Ijro intizomini taʼminlashda kamchiliklarga yoʻl qoʻyilayotgan holatlar va muddati oʻtgan topshiriqlar boʻyicha har hafta davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari rahbar oʻrinbosarlari, masʼul departament, boshqarma, boʻlim rahbarlari hamda ijro intizomiga masʼul tarkibiy boʻlinma rahbarlari ishtirokida tanqidiy muhokama qilib boriladi.
71. Vazirlar Mahkamasining Nazorat va ijro intizomi boʻlimi ish rejaga muvofiq Hukumat qarorlari ijrosining joylardagi amaliy natijasi, ijro intizomi holati, rahbarlarning shaxsiy masʼuliyati va javobgarligi masalasini joylarga chiqqan holda kompleks oʻrganadi.
Kompleks oʻrganishlar natijalari boʻyicha tayyorlangan materiallar toʻgʻrisida belgilangan tartibda axborot beriladi, zaruratga koʻra Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisida muhokama qilinadi.
72. Bosh vazir kotibiyati tarkibiy boʻlinmalari, Bosh vazir oʻrinbosarlari kotibiyatlari bir kun muddatda (qoʻshimcha oʻrganish talab etilganda uch kun muddatda) masʼul ijrochilar tomonidan Hukumat qarorlari ijrosi boʻyicha “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritilgan va Adliya vazirligi tomonidan kelishilgan maʼlumotlar toʻliqligi va haqqoniyligini oʻrganib chiqadi.
Oʻrganish natijalariga koʻra:
topshiriq bajarilgan boʻlsa — topshiriqni nazoratdan yechishni kelishadi;
topshiriq bajarilmagan boʻlsa yoki tasdiqlovchi zarur hujjatlar taqdim qilinmagan boʻlsa — masʼul ijrochilarga qayta ishlashga yuboradi.
Bunda maʼlumotlar toʻliqligi va haqqoniyligiga Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimi javobgar hisoblanadi.
Vazirlar Mahkamasi bevosita masʼul boʻlgan, shuningdek, Bosh vazir kotibiyati tarkibiy boʻlinmalari, Bosh vazir oʻrinbosarlari kotibiyatlari tomonidan kelishilgan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha kiritilgan maʼlumotlarning toʻliqligi va haqqoniyligini Vazirlar Mahkamasining Nazorat va ijro intizomi boʻlimi koʻrib chiqadi, ularni nazoratdan yechadi yoki qayta ishlashga yuboradi.
73. Hukumat qarorlari ijrosi boʻyicha Adliya vazirligi tomonidan har oy yakuni boʻyicha tayyorlanib, belgilangan tartibda kiritilgan tahliliy hujjatlar asosida ijro intizomi holati Vazirlar Mahkamasi Rayosatida masʼul ijrochilar ishtirokida tanqidiy koʻrib chiqiladi.
74. Vazirlar Mahkamasi Rayosatida ijro intizomi masalalarini koʻrib chiqish tartibi ushbu Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
75. Vazirlar Mahkamasi grafik asosida Hukumat qarorlarining oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishini taʼminlash yuzasidan sohalar va tarmoqlar, hududlar va idoralar kesimida manzilli va tematik tahliliy oʻrganishlarni olib borishda ishtirok etadi.
76. Vazirlar Mahkamasi har oy yakunlari boʻyicha Hukumat qarorlari ijro holati yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziriga axborot berib boradi.
4-bob. Hukumat qarorlari ijrosi boʻyicha tahliliy hujjatlarni tayyorlash, kiritish va Vazirlar Mahkamasida koʻrib chiqish tartibi
1-§. Masʼul ijrochilar tomonidan Hukumat qarorlarining ijro holati boʻyicha maʼlumotni Adliya vazirligiga kiritish tartibi
77. Masʼul ijrochilar Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini belgilangan muddatlarda taʼminlaydi hamda ijro natijalari boʻyicha “Ijro.gov.uz” tizimiga maʼlumotlarni ularning ijrosini tasdiqlovchi hujjatlar bilan birga kiritadi.
78. Masʼul ijrochilar har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning birinchi sanasiga qadar “Ijro.gov.uz” tizimidagi oʻzlari masʼul boʻlgan va bajarilmagan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni tahlil qiladi va ularning ijro holati boʻyicha birinchi rahbar (istisno hollarda — uning birinchi oʻrinbosari) tomonidan imzolangan maʼlumotni Adliya vazirligiga taqdim etadi.
2-§. Adliya vazirligi tomonidan Hukumat qarorlari ijrosi boʻyicha tahliliy hujjatlarni tayyorlash va Vazirlar Mahkamasiga kiritish tartibi
79. Adliya vazirligi tomonidan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha tahliliy hujjatlar ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq tayyorlanadi, kiritiladi va Vazirlar Mahkamasida koʻrib chiqiladi.
80. Adliya vazirligi har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning beshinchi sanasiga qadar muddati kelgan Hukumat qarorlari ijro holatini hamda masʼul ijrochilar tomonidan bajarilmagan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlarni tanqidiy tahlil qiladi, shuningdek, ushbu Nizomga 3-ilovadagi namunaviy shaklga muvofiq umumlashtirilgan hisobotlarni tayyorlaydi.
81. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha tayyorlangan hujjatlar toʻplami adliya vaziri (istisno hollarda tegishli vazir oʻrinbosari) tomonidan imzolangan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
3-§. Hukumat qarorlari ijrosi boʻyicha kiritilgan tahliliy materiallarni Vazirlar Mahkamasida koʻrib chiqish tartibi
82. Adliya vazirligi tomonidan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha kiritilgan tahliliy materiallar asosida Vazirlar Mahkamasining Nazorat va ijro intizomi boʻlimi tomonidan har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning oʻn ikkinchi sanasiga qadar Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisi hujjatlari toʻplami tayyorlanadi hamda himoyasi tashkil etiladi.
83. Ijro intizomini taʼminlash hamda Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini tahlil qilish masalalari belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisi kun tartibiga kiritiladi.
84. Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisida:
hisobot davrida Hukumat qarorlari ijro holati boʻyicha adliya vazirining (istisno hollarda tegishli vazir oʻrinbosarining) hamda ijro intizomini taʼminlashda kamchiliklarga yoʻl qoʻygan davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlarining (ularning oʻrinbosarlari) hisoboti eshitiladi;
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni bajarishda jiddiy kamchiliklarga yoʻl qoʻygan, Hukumat qarorlari ijrosini toʻgʻri va oʻz vaqtida tashkil etishda zarur choralar koʻrmagan rahbar va ularning oʻrinbosarlariga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllash masalalari koʻrib chiqiladi;
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida tartibda nazoratdan olish boʻyicha takliflar asosliligi muhokama qilinadi;
Hukumat qarorlari ijrosini oʻz vaqtida va sifatli taʼminlash, ijro intizomini mustahkamlash, rahbarlarning shaxsiy masʼuliyati va javobgarligini kuchaytirish masalalari koʻrib chiqiladi.
85. Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisiga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish Vazirlar Mahkamasi Reglamentida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5-bob. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida tartibda nazoratdan olish tartibi
86. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddati (asos mavjud boʻlganda) quyidagi tartibda uzaytiriladi:
Vazirlar Mahkamasi asosiy ijrochi boʻlganda — Vazirlar Mahkamasining Nazorat va ijro intizomi boʻlimi tomonidan;
qolgan barcha holatlarda — bevosita Adliya vazirligi tomonidan.
87. “Ijro.gov.uz” tizimida Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida tartibda nazoratdan olish ushbu Nizomga 4-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
88. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni:
belgilangan muddatlarda bajarish imkoniyati mavjud boʻlmagan hollarda, masʼul ijrochilar tomonidan ularning ijro muddatini uzaytirish boʻyicha;
bajarish imkoniyati mavjud boʻlmaganda yoki dolzarbligini yoʻqotganda, nazoratdan olish boʻyicha takliflar Adliya vazirligiga kiritiladi.
Bunda quyidagi namunaviy shakllardagi hujjatlar “Ijro.gov.uz” tizimiga kiritiladi:
rasmiy aloqa xati ( 5-ilova );
asoslantiruvchi jadval ( 5a-ilova );
tarmoq jadvali ( 5b-ilova );
nazoratdan olish boʻyicha kiritilgan takliflar yuzasidan tahliliy jadval ( 5g-ilova );
rahbar (istisno hollarda — uning birinchi oʻrinbosari) tomonidan imzolangan tushuntirish xati.
89. Adliya vazirligi Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida tartibda nazoratdan olish boʻyicha takliflarni tahlil qiladi va natijasi boʻyicha xulosa tayyorlaydi.
Adliya vazirligi tomonidan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida tartibda nazoratdan olish boʻyicha takliflar yuzasidan tayyorlangan xulosalar har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning beshinchi sanasiga qadar koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
90. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida tartibda nazoratdan olish boʻyicha Adliya vazirligi tomonidan koʻrib chiqilib, xulosa berilgan takliflar Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisida ushbu Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
91. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida tartibda nazoratdan olish boʻyicha Adliya vazirligi tomonidan maʼqullangan hamda Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisi bilan rozilik berilgan takliflar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziriga axborot berib, tegishli choralarni belgilaydi.
6-bob. Hukumat qarorlari ijrosi boʻyicha sohalar, hududlar va idoralar kesimida manzilli va tematik tahliliy oʻrganishlar olib borish
92. Adliya vazirligi va Vazirlar Mahkamasi Hukumat qarorlarining oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash yuzasidan sohalar, hududlar va idoralar kesimida manzilli va tematik tahliliy oʻrganishlarni (keyingi oʻrinlarda — manzilli va tematik oʻrganishlar) hamda ularning joylardagi ijro holati monitoringini amalga oshiradi.
93. Hukumat qarorlari ijrosi boʻyicha yillik manzilli va tematik oʻrganishlar dasturi Adliya vazirligi tomonidan har yili yanvar oyida masʼul ijrochilar takliflari asosida ishlab chiqiladi va Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri tomonidan tasdiqlanadi.
94. Tasdiqlangan manzilli va tematik oʻrganishlar dasturidagi reja-grafikka muvofiq Adliya vazirligi va Vazirlar Mahkamasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari Hukumat qarorlarining oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishini taʼminlash yuzasidan sohalar, hududlar va idoralar kesimida oʻrganishlar oʻtkazadi.
Manzilli va tematik oʻrganishda boshqa manfaatdor tashkilotlar jalb qilinishi, masʼul xodimlari ishtirok etishi mumkin.
95. Hukumat qarorlarining ijro holati yuzasidan oʻtkazilgan manzilli va tematik oʻrganishlar natijasi boʻyicha tayyorlangan tahliliy maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
96. Vazirlar Mahkamasining masʼul tarkibiy boʻlinmasi manzilli va tematik oʻrganishlar natijasi boʻyicha kiritilgan maʼlumotlarni oʻrganib chiqib, kamchiliklarga yoʻl qoʻygan rahbarlarni javobgarlikka tortish yuzasidan takliflarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisida koʻrib chiqish uchun kiritadi.
7-bob. “Ijro.gov.uz” tizimidan foydalanishni texnik jihatdan tashkil qilish va foydalanuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni boshqarish tartibi
97. “Ijro.gov.uz” tizimidan foydalanishni texnik jihatdan tashkil qilishda Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda operator tomonidan maʼlumotlarni boshqarishni tashkil etish tartibi ushbu Nizomga 6-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
98. “Ijro.gov.uz” tizimi orqali nazorat va hisobdorlikni tashkil etishda Raqamli texnologiyalar vazirligi:
“Ijro.gov.uz” tizimining sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi va doimiy ravishda texnik qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻradi;
masʼul ijrochilarga ushbu tizimdan foydalanish jarayonida texnik yordam koʻrsatilishini tashkil etadi;
“Ijro.gov.uz” tizimining axborot xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻradi;
masʼul ijrochilar tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimidan foydalanish jarayonida kelib tushgan takliflarni hisobga olgan holda, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi va Adliya vazirligining takliflariga asosan tizimni takomillashtiradi va modernizatsiya qiladi.
99. “Ijro.gov.uz” tizimining ishlashini texnik qoʻllab-quvvatlashni taʼminlash maqsadida operator quyidagilarni amalga oshiradi:
“Ijro.gov.uz” tizimi foydalanuvchilarini roʻyxatga olish, ulash, elektron raqamli imzo kalitlari bilan taʼminlash va oʻqitish;
Vazirlar Mahkamasi va Adliya vazirligining takliflariga asosan “Ijro.gov.uz” tizimini modernizatsiya qilish va “Ijro.gov.uz” tizimining yangi shakllarini ishga tushirish;
“Ijro.gov.uz” tizimining foydalanuvchilariga “Call-markaz” orqali “Ijro.gov.uz” tizimidan foydalanish, shu jumladan, “Ijro.gov.uz” tizimida foydalanuvchilar xato yoki notoʻgʻri ishlashining oldini olish boʻyicha maslahatlar berish;
“Ijro.gov.uz” tizimining funksional va foydalanish xususiyatlarini yaxshilash maqsadida tizimning ishlashini tahlil qilish.
100. “Ijro.gov.uz” tizimiga yangi foydalanuvchilarni ulash uchun operatorning pochta manziliga belgilangan shakldagi toʻldirilgan arizalar yuboriladi. Arizaning namunaviy shakli “Ijro.gov.uz” tizimiga biriktiriladi.
101. Operator arizani olgan kundan boshlab uch ish kuni ichida “Ijro.gov.uz” tizimining foydalanuvchisi bilan shartnoma tuzadi.
102. “Ijro.gov.uz” tizimiga ulanish toʻgʻrisidagi shartnoma tuzilgandan va operatorning bankdagi hisobvaragʻiga toʻlov kelib tushgandan soʻng operator uch ish kuni davomida:
himoyalangan apparat qurilmalarida ulanayotgan foydalanuvchining elektron raqamli imzosining yopiq kalitini va ochiq kaliti sertifikatini generatsiyalashni;
“Ijro.gov.uz” tizimining yangi foydalanuvchisiga yoki uning ishonchli vakiliga elektron raqamli imzoning yopiq kaliti va ochiq kaliti sertifikati boʻlgan himoyalangan apparat qurilmasi berilishini taʼminlashi shart.
103. “Ijro.gov.uz” tizimining ishtirokchisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni boshqarish operator tomonidan taʼminlanadi.
104. “Ijro.gov.uz” tizimi foydalanuvchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni boshqarish (maʼlumotlarni kiritish, oʻzgartirish, yangilash, oʻchirish) ishlari masʼul ijrochi kadrlar boʻlinmasi tomonidan ushbu tashkilotning ijro intizomi uchun masʼul boʻlgan tarkibiy tuzilmasini xabardor qilgan holda amalga oshiriladi.
105. “Ijro.gov.uz” tizimining foydalanuvchisi toʻgʻrisida maʼlumotlar kiritilgandan keyin unga elektron raqamli imzoning yozilgan yopiq kaliti va ochiq kalitining sertifikatiga ega himoyalangan apparat qurilmasi beriladi.
106. “Ijro.gov.uz” tizimiga kirish uchun tizim foydalanuvchisi tomonidan himoyalangan apparat qurilmasidan foydalaniladi.
107. Xodim (“Ijro.gov.uz” tizimining foydalanuvchisi) bilan mehnat shartnomasi bekor qilinganda himoyalangan apparat qurilmasi kadrlar boʻlinmasiga topshirilishi kerak.
108. Operatorning “Ijro.gov.uz” tizimining axborot xavfsizligini va uzluksiz ishlashini taʼminlash bilan bogʻliq faoliyati Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan muvofiqlashtiriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
109. Masʼul ijrochilarning rahbarlari Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini taʼminlashda yuzaga kelgan muammolar hal qilinishi, shuningdek, oldindan qoʻyilgan maqsadlarga erishishni soʻzsiz taʼminlashga qaratilgan vazifalarni bajarish natijalari oʻz vaqtida va sifatli taqdim etilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadilar.
110. “Ijro.gov.uz” tizimi foydalanuvchilari Hukumat qarorlaridagi topshiriqlardan kelib chiqadigan vazifalarning bajarilishi toʻgʻrisidagi axborot oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli taqdim etilishi, shuningdek, “Ijro.gov.uz” tizimida ishlaganda axborot xavfsizligini taʼminlash uchun javobgar hisoblanadilar.
111. Operator “Ijro.gov.uz” tizimining uzluksiz ishlashi va axborot xavfsizligi uchun javobgar hisoblanadi.
112. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
HUKUMAT QARORLARI IJROSI NAZORATINI VA HISOBDORLIGINI TASHKIL QILISH TARTIBI I. Topshiriqlarni shakllantirish II. Topshiriqlar ijrosini taʼminlash va ijro natijalarini “ljro.gov.uz” tizimiga kiritish 1-BOSQICH 2-BOSQICH 3-BOSQICH VAZIRLAR MAHKAMASI ADLIYA VAZIRLIGI MASʼUL IJROCHI ETIB BELGILANGAN TASHKILOTLAR (Davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari) 1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarini (keyingi oʻrinlarda — Hukumat qarorlarini) roʻyxatdan oʻtkazish. 2. “ljro.gov.uz” tizimiga kiritish uchun Hukumat qarorlarining elektron nusxasini Adliya vazirligiga yuborish. 1. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar (keyingi oʻrinlarda — topshiriqlar)ni “ljro.gov.uz” tizimiga kiritish. 2. Topshiriqlar ijrosi uchun masʼullarni (davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari) va topshiriqlarni bajarish muddatlarini belgilash. 1. Topshiriqlar haqida rahbarni xabardor qilish va uning ust xatini tayyorlash. 2. Topshiriqlar boʻyicha amalga oshirish grafiklari va aniq mexanizmga ega boʻlgan nazorat rejalarini namuna asosida tayyorlash, tasdiqlash va ijroga qaratish. 3. Topshiriqlar ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan shaklda “ljro.gov.uz” tizimiga kiritish. 4. Topshiriqlar ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida hollarda nazoratdan olish haqida Adliya vazirligiga taklif kiritish. 5. Topshiriqlar ijro holatini ijro nazorati boʻlinmasi tomonidan kunbay, rahbarning birinchi oʻrinbosari (oʻrinbosari) huzurida har juma kuni, rahbar huzurida haftaning dushanba kuni muhokama qilib borish. 6. Topshiriqlarning ijro holatini davlat organlari va tashkilotlarning hayʼat majlislarida muhokama qilish hamda ijro intizomiga rioya etmagan rahbar va xodimlarga nisbatan intizomiy javobgarlik masalalarini koʻrib chiqish. Muddat: Muddat: Muddati: imzolangandan bir soat mobaynida 1 kun, shoshilinch topshiriqlar — zudlik bilan hujjatning elektron nusxasini olgan kundan boshlab 1 kunda kelib tushgandan 30 daqiqa mobaynida 3kunda belgilangan muddatlarda zaruratga koʻra har kuni, har hafta juma va dushanba kunlarida har chorakda III. Topshiriqlar ijrosi nazorati va monitoringini tashkil qilish 4-BOSQICH 5-BOSQICH ADLIYA VAZIRLIGI VAZIRLAR MAHKAMASI 1. Nazorat rejasi va undagi mexanizmlar ijrosi holatini “ljro.gov. uz” tizimida onlayn rejimda monitoring qilib borish. 2. Natijalarni koʻrib chiqish: 3. Qoʻshimcha oʻrganish talab etilganda: 4. Ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida hollarda nazoratdan olish toʻgʻrisidagi takliflarni oʻrganish va xulosa tayyorlash. 5. Topshiriqlar ijrosiga toʻsqinlik qilayotgan omillarni bartaraf etish hamda masʼul boʻlgan mansabdor shaxslarni javobgarlikka tortish masalasi boʻyicha Hukumat Rayosati majlisida koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga materiallarni kiritish. 6. Topshiriqlar ijro holati yuzasidan oʻtkazilgan manzilli va tematik oʻrganishlar natijasi boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 1. Natijalarni koʻrib chiqish: 2. Topshiriqlarda belgilangan ijro muddatlarini uzaytirish hamda alohida hollarda nazoratdan olish haqidagi takliflarni Hukumat Rayosatida koʻrib chiqib, ularga rozilik berish yoki rad etish. 3. Nazoratdan yechilgan topshiriqlarni qayta nazoratga qoʻyish, ularning ayrimlarini alohida nazoratga olish. 4. Topshiriqlar ijro holati yuzasidan manzilli va tematik oʻrganishlar rejasini tasdiqlash a) ijro natijasi qoniqarli boʻlganda — nazoratga olingan topshiriqlar boʻyicha maʼlumotlarni “ljro.gov.uz” tizimida kelishish. b) ijro natijasi qoniqarsiz boʻlganda — topshiriqlar boʻyicha maʼlumotlarni qayta ishlashga masʼul ijrochiga joʻnatish. a) “ljro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlarni joyiga chiqib oʻrganish uchun hududga yuborish: b) “ljro.gov.uz” tizimiga kiritilgan maʼlumotlar raqamlashtirishga oid boʻlsa, tizim orqali Raqamli texnologiyalar vazirligiga yuborish. a) ijro natijasi qoniqarli boʻlganda — nazoratga olingan topshiriqlarni “ljro.gov.uz” tizimida nazoratdan yechish. b) ijro natijasi qoniqarsiz boʻlganda — topshiriqlar boʻyicha maʼlumotlarni qayta ishlashga masʼul ijrochiga joʻnatish. Muddati: Muddati: onlayn rejimda doimiy 1 ish kunida 5 ish kunida har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasigacha manzilli-tematik dasturiga muvofiq 1 ish kunida, qoʻshimcha oʻrganish talab etilganda — 3 ish kunida belgilangan muddatlarda zaruratga koʻra har yarim yilda
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
“Ijro.gov.uz” ijro tizimida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlari ijrosi toʻgʻrisida Adliya vazirligi tomonidan Hukumatga kiritiladigan umumlashtirilgan
I. KIRISH QISMI
a) Hukumat qarorlarini roʻyxatga olish, masʼul ijrochilarga yetkazish va ularning bajarilishini tashkil qilish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar tahlili;
b) Hukumat qarorlarini bajarishda, “Ijro.gov.uz” tizimida ishlashda masʼul ijrochilarga huquqiy-uslubiy koʻmaklashish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar tahlili.
II. BAYON QISMI
v) Hukumat qarorlari bajarilishi holati monitoringi va tahlili natijalari;
g) bajarilmagan topshiriqlar tahlili va ularning ijro holati toʻgʻrisida maʼlumot (jadval ilova qilinadi);
d) kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha Adliya vazirligi koʻrsatmalarining bajarilish holati tahlili;
e) Hukumat qarorlarining amalda bajarilishiga toʻsqinlik qilayotgan tizimli muammo va kamchiliklar tahlili (aniq misollarda ochib berilishi kerak);
yo) Hukumat qarorlarining ijrosini tashkil etish ishlarining real holatini tanqidiy oʻrganish tahlili (markaziy apparatda, davlat boshqaruvi organlarining oʻrta va quyi boʻgʻinlarida, viloyat, tuman (shahar) hokimliklarida).
III. TAKLIF ETILADIGAN CHORALAR
j) Hukumat qarorlarining ijrosini tashkil etish borasidagi faoliyat samaradorligini oshirish, shuningdek, rahbarlarning ijro intizomini taʼminlashdagi masʼuliyatini kuchaytirish boʻyicha aniq takliflar;
z) jiddiy kamchiliklarga yoʻl qoʻygan, ijro intizomini susaytirib yuborgan rahbarlarga (ularning oʻrinbosarlariga) nisbatan jazo choralarini koʻrish boʻyicha asoslantirilgan takliflar.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“Ijro.gov.uz” tizimida Hukumat qarorlarining ijro muddatini uzaytirish va alohida tartibda nazoratdan olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarni belgilangan muddatlarda bajarish imkoniyati mavjud emasligi yoki oʻz dolzarbligini yoʻqotganligini asoslovchi hujjatlar bilan Adliya vazirligiga topshiriqlarning ijro muddatini uzaytirish yoki ularni nazoratdan olish boʻyicha takliflar kiritadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Adliya vazirligi Ijro muddatini uzaytirish, nazoratdan olish haqidagi belgilangan shaklda taqdim etilgan takliflarni tahlil qilish, asosli deb topilgan taqdirda, Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritadi. Har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasiga qadar 3-bosqich Vazirlar Mahkamasi Rayosati Hukumat qarorlaridagi topshiriqning ijro muddatini uzaytirish, nazoratdan olish haqidagi Adliya vazirligi tomonidan kiritilgan takliflarni koʻrib chiqadi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Vazirlar Mahkamasi (Nazorat va ijro intizomi boʻlimi) 1. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddatlarini uzaytirish hamda nazoratdan olish boʻyicha Adliya vazirligi tomonidan maʼqullangan hamda Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisi bilan rozilik berilgan takliflar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziriga axborot berib, tegishli choralarni belgilaydi. Vazirlar Mahkamasi Rayosati oʻtkazilgandan soʻng 10 kun muddatda 2. Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziriga axborot berilgan va belgilangan tartibda rozilik olingan takliflarni Adliya vazirligiga yuboradi. Axborot berilgan kun
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari tomonidan “Ijro.gov.uz” tizimi orqali Hukumat qarorlari ijro muddatini uzaytirish boʻyicha kiritiladigan xatning
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil ____ _________ dagi _____ -son qarori bilan tasdiqlangan “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlari ijrosini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq __________________________________ (hujjat rekvizitlari hamda bandi koʻrsatiladi) ijro muddatini uzaytirishda amaliy yordam berishingizni soʻraymiz. Ijro muddatini uzaytirish taklif etilayotgan topshiriq boʻyicha asoslantiruvchi jadval (tasdiqlovchi hujjatlar bilan birga), topshiriq ijrosini taʼminlash yuzasidan tarmoq jadvali hamda tushuntirish xati (agar topshiriq ijro muddati oʻtgan boʻlsa) ilova qilinadi. Davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbari /imzo/ F.I.O .
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5a-ILOVA
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddatini uzaytirish boʻyicha Adliya vazirligiga kiritiladigan asoslantiruvni jadvalning
T/r Hujjat turi va sanasi Topshiriq mazmuni Bajarish muddati Taklif kiritgan masʼul ijrochi va topshiriqning ijro holati Uzaytirish taklif etilgan ijro muddati Davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari nomi 1. 1. Qaror ijrosi yuzasidan tasdiqlangan nazorat rejasi: ... 2. Masʼul ijrochi: ... 3. Topshiriq ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar: ... 4. Topshiriqning ijro muddatini uzaytirishni asoslantirish: ... ... Davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbari /imzo/ F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5b-ILOVA
Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijro muddatini uzaytirish boʻyicha Adliya vazirligiga kiritiladigan tarmoq jadvalining
T/r Topshiriq mazmuni Uzaytirish taklif etilgan ijro muddati Topshiriq ijro muddati uzaytirilishi munosabati bilan topshiriq ijrosini taʼminlashga qaratilgan tadbirlar ketma-ketligi Tadbirlar ijro muddati Topshiriq ijrosi uchun masʼul mutasaddi rahbar va tegishli boshqarma (F.I.O.) Davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari nomi Hujjat rekvizitlari 1. 2. ... Davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbari /imzo/ F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5g-ILOVA
Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari tomonidan topshiriqlarni nazoratdan olish boʻyicha kiritilgan takliflar yuzasidan Adliya vazirligining xulosasi
T/r Hujjat turi va sanasi Topshiriq mazmuni Bajarish muddati Taklif kiritgan masʼul ijrochi va topshiriqning ijro holati Adliya vazirligi xulosasi I. Topshiriqni nazoratdan olishga rozilik berilgan takliflar 1. 1. Qaror ijrosi yuzasidan tasdiqlangan nazorat-rejasi: ... 2. Masʼul ijrochi: ... 3. Topshiriq ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar: ... 4. Topshiriqlarni nazoratdan olishni asoslantirish: II. Topshiriqni nazoratdan olish rad etilgan takliflar 1. Qaror ijrosi yuzasidan tasdiqlangan nazorat-rejasi: ... 2. Masʼul ijrochi: ... 3. Topshiriq ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar: ... 4. Topshiriqlarni nazoratdan olishni asoslantirish:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlarining ijrosini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
“Ijro.gov.uz” tizimidan foydalanishni texnik jihatdan tashkil qilishda Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda operator tomonidan maʼlumotlarni boshqarishni tashkil etish tartibi
Tizimdan foydalanuvchilar Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda operator tomonidan amalga oshiriladigan tadbirlar Vazirlar Mahkamasi 1. Tizimdan foydalanuvchilarni roʻyxatdan oʻtkazish va elektron raqamli imzo kalitlari bilan taʼminlash. 2. Vazirlar Mahkamasining qarorlari (keyingi oʻrinlarda — Hukumat qarorlari)ni tizimlashtirish, elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkazish va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyati (keyingi oʻrinlarda — Bosh vazir kotibiyati) tarkibiy boʻlinmalari, Bosh vazir oʻrinbosarlarining kotibiyatlarining davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari tomonidan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini nazorat qilish modullarini joriy etish va ularning takliflari asosida tegishli modullarni takomillashtirish, oʻzgartirish va ularga qoʻshimchalar kiritish. 3. Ijro intizomi va nazorat boʻlimining nazoratchi profili uchun Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning tegishliligi boʻyicha Bosh vazir kotibiyati tarkibiy boʻlinmalari va Bosh vazir oʻrinbosarlarining kotibiyatlarini masʼul ijrochi etib belgilash, ijrochilarning iyerarxiyasi hamda hujjatning ijrosi bilan bogʻliq jarayonlarni kuzatish funksionallarini yaratish. 4. Nazoratda turgan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar, ijro muddati kelayotgan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha masʼul mutaxassislarni ogohlantirib turish tizimini joriy etish. 5. Vazirlar Mahkamasi uchun nazoratchi profilini yaratish va topshiriqlarning Adliya vazirligidan kelgan javoblarni nazoratdan yechish yoki qayta ishlashga yuborish funksionalini joriy etish. 6. Bosh vazir kotibiyati tarkibiy boʻlinmalari va Bosh vazir oʻrinbosarlarining kotibiyatlari soʻrovi asosida Hukumat tizimidagi tegishli davlat organlari va tashkilotlari va xoʻjalik birlashmalari bilan tizim doirasida elektron hujjat aylanishini tashkil etish. 7. Tizimdan foydalanuvchilarning yuzaga keladigan muammolari “Call” markazi xizmati orqali bartaraf etilishini taʼminlash. 8. Tizimning doimiy ravishda ishlashini va axborot xavfsizligini taʼminlash, 24 soat davomida texnik qoʻllab-quvvatlash. Adliya vazirligi 1. Tizimdan foydalanuvchilarni roʻyxatdan oʻtkazish va elektron raqamli imzo kalitlari bilan taʼminlash. 2. Hukumat qarorlarini tizimlashtirish, Adliya vazirligidan elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkazish hamda davlat organlari va tashkilotlari markaziy apparatlariga yetkazish, ular tomonidan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosini nazorat qilish modulini joriy etish; 3. Adliya vazirligining takliflari asosida tizimni takomillashtirish, oʻzgartirish va unga qoʻshimchalar kiritish. 4. Adliya vazirligiga nazoratchi profili uchun Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijrosiga masʼul boʻlgan davlat boshqaruvi organlari va tashkilotlarini belgilash, ijrochilarning iyerarxiyasi hamda hujjatning ijrosi bilan bogʻliq jarayonlarni kuzatish funksionallarini yaratish. 5. Nazoratda turgan topshiriqlar, ijro muddati kelayotgan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha masʼul mutaxassislarni ogohlantirib turish tizimini joriy etish. 6. Davlat organlari va tashkilotlarining markaziy apparatlari tomonidan kelgan javoblarni nazoratdan yechish yoki qayta ishlashga yuborish funksionalini joriy etish va uzluksiz ishlashini taʼminlash. 7. Hukumat qarorlari, ijrochilar hamda muddatlar kesimida topshiriqlarni nazorat qilib borish funksionalini yaratish va uzluksiz ishlashini taʼminlash. 8. Tizimdan foydalanuvchilarning yuzaga keladigan muammolari “Call” markazi xizmati orqali bartaraf etilishini taʼminlash. 9. Tizimning doimiy ravishda ishlashini va axborot xavfsizligini taʼminlash, 24 soat davomida texnik qoʻllab-quvvatlash. Davlat organlari va tashkilotlari 1. Tizimdan foydalanuvchilarni roʻyxatdan oʻtkazish va elektron raqamli imzo kalitlari bilan taʼminlash. 2. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijrosiga masʼul boʻlgan markaziy apparatdagi xodimlar, tarkibiy va hududiy boʻlinmalarni belgilash, ijrochilarning iyerarxiyasi hamda ushbu topshiriqning ijrosi bilan bogʻliq jarayonlarni kuzatish funksionallarini yaratish. 3. Nazoratda turgan topshiriqlar, ijro muddati kelayotgan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha masʼul mutaxassislarni ogohlantirib turish tizimini joriy etish. 4. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosiga oid maʼlumotlarni kiritish va asoslovchi hujjatlarni yuklash funksionalini yaratish va uzluksiz ishlashini taʼminlash. 5. Tizimdan foydalanuvchilarning yuzaga keladigan muammolari “Call” markazi xizmati orqali bartaraf etilishini taʼminlash. 6. Tizimning doimiy ravishda ishlashini va axborot xavfsizligini taʼminlash, 24 soat davomida texnik qoʻllab-quvvatlash. Davlat organlari va tashkilotlari tarkibiy va hududiy boʻlinmalari 1. Tizimdan foydalanuvchilarni roʻyxatdan oʻtkazish va elektron raqamli imzo kalitlari bilan taʼminlash. 2. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijrosiga masʼul boʻlgan xodimlarni belgilash, ijrochilarning iyerarxiyasi hamda ushbu topshiriqlarning ijrosi bilan bogʻliq jarayonlarni kuzatish funksionallarini yaratish. 3. Nazoratda turgan topshiriqlar, ijro muddati kelayotgan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha masʼul mutaxassislarni ogohlantirib turish tizimini joriy etish. 4. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosiga oid maʼlumotlarni kiritish va asoslovchi hujjatlarni yuklash funksionalini yaratish va uzluksiz ishlashini taʼminlash. 5. Tizimdan foydalanuvchilarning yuzaga keladigan muammolari “Call” markazi xizmati orqali bartaraf etilishini taʼminlash. 6. Tizimning doimiy ravishda ishlashini va axborot xavfsizligini taʼminlash, 24 soat davomida texnik qoʻllab-quvvatlash. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Tizimdan foydalanuvchilarni roʻyxatdan oʻtkazish va elektron raqamli imzo kalitlari bilan taʼminlash. 2. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijrosiga masʼul boʻlgan markaziy apparatdagi xodimlar, tarkibiy va hududiy boʻlinmalarni belgilash, ijrochilarning iyerarxiyasi hamda ushbu topshiriqlarning ijrosi bilan bogʻliq jarayonlarni kuzatish funksionallarini yaratish. 3. Nazoratda turgan topshiriqlar, ijro muddati kelayotgan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha masʼul mutaxassislarni ogohlantirib turish tizimini joriy etish. 4. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosiga oid maʼlumotlarni kiritish va asoslovchi hujjatlarni yuklash funksionalini yaratish va uzluksiz ishlashini taʼminlash. 5. Tizimdan foydalanuvchilarning yuzaga keladigan muammolari “Call” markazi xizmati orqali bartaraf etilishini taʼminlash. 6. Tizimning doimiy ravishda ishlashini va axborot xavfsizligini taʼminlash, 24 soat davomida texnik qoʻllab-quvvatlash. Tuman va shahar hokimliklari 1. Tizimdan foydalanuvchilarni roʻyxatdan oʻtkazish va elektron raqamli imzo kalitlari bilan taʼminlash. 2. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlarning ijrosiga masʼul boʻlgan xodimlarni belgilash, ijrochilarning iyerarxiyasi hamda topshiriqning ijrosi bilan bogʻliq jarayonlarni kuzatish funksionallarini yaratish. 3. Nazoratda turgan topshiriqlar ijro muddati kelayotgan Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar boʻyicha masʼul mutaxassislarni ogohlantirib turish tizimini joriy etish. 4. Hukumat qarorlaridagi topshiriqlar ijrosiga oid maʼlumotlarni kiritish va asoslovchi hujjatlarni yuklash funksionalini yaratish va uzluksiz ishlashini taʼminlash. 5. Tizimdan foydalanuvchilarning yuzaga keladigan muammolari “Call” markazi xizmati orqali bartaraf etilishini taʼminlash. 6. Tizimning doimiy ravishda ishlashini va axborot xavfsizligini taʼminlash, 24 soat davomida texnik qoʻllab-quvvatlash.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-sentabr,
616-son