UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 3-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 3 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 октября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 October 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон қарорига мувофиқ тиббиёт соҳасида юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, тиббий амалиётнинг таълим ва илм-фан билан ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, соҳадаги илғор ютуқ ва инновацияларни даволаш-ташхис жараёнига жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Урганч давлат тиббиёт институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникасини Урганч давлат тиббиёт институти клиникаси (кейинги ўринларда — Институт клиникаси) этиб;

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали академик лицейини Урганч давлат тиббиёт институти академик лицейи (кейинги ўринларда — Институт лицейи) этиб қайта номлаш.

3. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва инновацион ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш, клиника ва ўқув базаси фаолиятида назарий билим ҳамда амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш;

талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

етакчи хорижий тиббиёт олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган соҳалар учун қўшма таълим ва академик мобиллик дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;

замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлаш жараёнига илғор ва масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;

илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;

тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш;

истиқболли инновацион, амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларнинг натижаларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш;

Институт клиникасининг фаолиятига хорижий тажрибалар асосида замонавий даволаш-профилактика ва реабилитация усулларини кенг татбиқ этиш;

бириктирилган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, улар фаолиятини самарали ташкил қилиш, илмий-услубий ёрдам кўрсатиб бориш;

хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари билан таълим ҳамда илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

Институтнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, симуляцион марказ, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

4. Белгилансинки:

а) Институт Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

б) Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалида таҳсил олаётган талабалар Институтда мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқишини давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги Институт дипломи берилади;

в) Институт клиникаси ва Институт лицейи муассиси Институт ҳисобланади ҳамда уларнинг фаолияти Институт томонидан мувофиқлаштирилади;

г) Институт, Институт клиникаси, Институт лицейи давлат муассасалари ҳисобланади ва шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга бўлади;

д) Институт клиникаси бош шифокори ва Институт лицейи директори Институт Кенгашининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

е) Хоразм вилоятидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари (кейинги ўринларда — техникумлар) Институтга бириктирилади.

Бунда Институт:

техникумлар таълим ва амалиёт сифати учун бевосита масъул бўлиб, уларда зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратади ва ўқув жараёнига тажрибали мутахассисларни жалб этиб боради;

техникумларда фаолият юритувчи ўқитувчиларга илмий-методик жиҳатдан кўмаклашади;

клиникалари техникумлар учун клиник база бўлиб хизмат қилади;

кафедралари ўз йўналишида техникумларга замонавий ўқитиш методикаси ва технологияларини ўргатади, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг билимини баҳолаб боради.

5. Қуйидагилар:

2025-2026 йилларда Урганч давлат тиббиёт институтини комплекс ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;

Урганч давлат тиббиёт институтини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

педагог ходимлар томонидан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, «устоз-шогирд» тизими бўйича ишларнинг бажарилишига қараб уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилаш;

таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, Институт томонидан Институт лицейининг ўқув-услубий жараёнларини мувофиқлаштириш ва унинг таълим йўналишларини белгилаш;

Институт фаолияти йўналишлари бўйича маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматларни шартнома асосида кўрсатиш.

Мазкур бандда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатлар Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

7. Белгилансинки:

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади;

Институт симуляцион маркази, виварий ва моргларнинг жиҳозланиши Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

8. Қуйидагилар:

а) Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

талабаларнинг тўлов-контракт асосида таълим олишидан, шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Институт лицейи фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

в) Институт клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

амалга оширилган ва кўрсатилган тиббий хизматлардан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

Институт уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 октябрдаги 621-сон қарорига 1-ИЛОВА

2025-2026 йилларда Урганч давлат тиббиёт институтини комплекс ривожлантириш

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш 1. Урганч давлат тиббиёт институти да (кейинги ўринларда — Институт) таълим жараёнини халқаро олий таълим стандартларига мувофиқлаштириш. 1. Институтнинг амалдаги ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш, уларни танқидий баҳолаш асосида тиббиёт соҳасидаги халқаро олий таълим стандартларига мослаштириш чораларини кўриш. Бунда талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш, таълим жараёнини кредит-модуль тизимида олиб борилишини тўлиқ таъминлаш. 2025/2026 ўқув йили Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Институтнинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан (Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME), QS, THE стандартлари ва бошқалар) ўтказиш учун тайёрлаш. Жумладан: халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро аккредитация ташкилотлари билан ҳамкорлик келишувларини тузиш; халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича хорижий тажрибага эга бўлган малакали мутахассислардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш; халқаро аккредитациядан ўтиш учун белгиланган талабларни бажаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. 2025-2026 йиллар 2. Хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида янги таълим дастурларини йўлга қўйиш. 1. Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети билан бакалавриатнинг «Даволаш иши» йўналишида 3+3 форматида, «Стоматология» йўналишида 3+2 форматида қўшма таълим дастури ташкил қилиш ва 2025-2026 ўқув йилидан талабалар қабулини амалга ошириш. 2. Россиянинг Қозон Федерал Университети билан 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб «Даволаш иши» йўналишида 3+3 форматида қўшма таълим дастурини ташкил қилиш. 2026 йил Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 3. Клиник ординатура бўйича қўшма таълим дастурларини ташкил қилиш. 1. Россиянинг Қозон Федерал Университети билан уларнинг илғор тажрибаларидан фойдаланган ҳолда, дастур якунида 2 та мутахассислик берадиган шаклда клиник ординатуранинг танланган мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурини ташкил қилиш. 2. Қозоғистоннинг Остона ва Қарағанда шаҳарларининг йирик тиббиёт марказларида Урганч давлат тиббиёт институтининг танланган мутахассисликлар бўйича клиник ординатура мутахассисликларини тайёрлашни йўлга қўйиш. 2026/2027 ўқув йили Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 4. Институт ва унинг Илмий-тадқиқот институти профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари учун масофавий таълим, ўқув курслари, малака ошириш ва семинарлар кўламини ошириш. Профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар учун ахборот-коммуникация технологиялари ва инглиз тилини ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада ўзлаштирган профессор-ўқитувчилар улушини 85 фоизга етказиш. 2025/2026 ўқув йили Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 5. Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар, талабалар учун жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда талабаларнинг Springer, Web of Science каби илмий нашриётлар маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятларини йўлга қўйиш. 2025 йил декабрь Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 6. Давлат тиббиёт муассасаларини Институт талабаларининг дарс машғулотлари ва амалиёт ўташлари учун клиник база қилиб белгилаш. Талабаларнинг дарс машғулотлари ва амалиёт ўташлари учун хоналарни жиҳозлаш. 2025 йил ноябрь Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 7. Институтга бириктирилган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари билан Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети (Урумчи), Туркиянинг Эге (Измир), Инёню (Малатья) ва Баликесир (Баликесир) университетларининг тиббиёт коллежлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 1. Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети (Урумчи), Туркиянинг Эге (Измир), Инёню (Малатья) ва Баликесир (Баликесир) университетларининг тиббиёт коллежлари билан Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2. Университетлар билан ҳамкорликда халқаро илмий-амалий анжуманлар, симпозиумлар ва семинарларни ташкил қилиш. 3. Университетларнинг тиббиёт коллежларига техникумларнинг профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировкага юбориш. 2026 йил давомида Институт ва техникумларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги II. Илмий-тадқиқот ишлар самарадорлигини ошириш 8. Соғлиқни сақлаш соҳасида илмий ва техникавий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган фундаментал, амалий, инновацион лойиҳаларни бажариш ва амалиётга татбиқ этиш. 1. Институтнинг илмий фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва мақсадли кўрсаткичларини белгилаб олиш. 2025 йил декабрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Институт талабалари, докторант ва ёш олимларнинг мунтазам равишда стартап-лойиҳалар танловларида иштирокини таъминлаш. Доимий Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари 9. Илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини амалиётга татбиқ этиш. Докторант ва мустақил изланувчиларнинг диссертация ишлари асосида олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш, бунда: 2025 йилда — 35 та; 2026 йилда — 45 та. 2025-2026 йиллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 10. Ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш. 1. 2025 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка 15 нафар тадқиқотчиларни қабул қилиш. 2025 йил - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. 2 та фан доктори (DSc) ва 12 та фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоясини амалга ошириш. 2025-2026 йиллар 11. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти тизимини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг ўқув-услубий ва нашрий фаоллигини ошириш. 1. Халқаро илмий маълумотлар базаларида (Scopus, Web of Science ва бошқалар) индексланувчи журналлардаги мақолалар сонини: 2025 йилда 70 тага; 2026 йилда 80 тага етказиш. 2025-2026 йиллар Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Институт профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этиладиган дарслик ва ўқув қўлланмалар сонини 5 тага, монографиялар сонини 12 тага, ўқув-услубий қўлланмалар сонини 30 тага етказиш. 3. Институт томонидан «Орол бўйи тиббиёт журнали», «Медицинский журнал Приаралья» журналини таъсис этиш. 2025 йил сентябрь III. Институт ва унинг таркибий тузилмасига киритилган ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш 12. Институтни илмий салоҳиятини ошириш. 1. Таянч докторантура ва докторантура ташкил этиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш. 2025 йил октябрь Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2. Иқтидорли ёшларнинг хорижий олий таълим ташкилотларига мақсадли докторантурага юбориш бўйича танловларда иштирокини таъминлаш. Доимий 13. Ўқув йили натижаларига кўра профессор-ўқитувчиларнинг рейтингини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш. 1. Ўқув йили якуни бўйича кафедралар ўқитувчиларининг рейтингини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. 2025 йил ноябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Рейтинг натижаларига кўра профессор-ўқитувчиларнинг сифат таркибини аниқлаш ва яхшилаш. ҳар йили 1 декабрь 3. Профессор-ўқитувчиларни қўшимча моддий рағбатлантириш ҳамда устама ҳақ белгилашда рейтинг натижаларини ҳисобга олиш. Доимий IV. Институт ва унинг таркибий тузилмасига киритилган ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш 14. Институт симуляция марказини Россия, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг нуфузли университетлари тажрибалари асосида модернизация қилиш. 1. Россия, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг нуфузли университетлари симуляцион марказларининг фаолиятини ўрганиш. 2. Институт симуляция маркази фаолиятига нуфузли университетларнинг иш тажрибаларини татбиқ қилиш. 3. Янги симуляция жиҳозларини харид қилиш. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15. Институт клиникасини Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети клиникалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш. 1. Институт клиникаси ва Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети клиникалари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2. Илғор даволаш ва ташхислаш усулларини институт клиникаси фаолиятига татбиқ қилиш. 3. Институт клиникаси шифокорларини Шинжон университети клиникаларида малака ошириш ва стажировка ўташларини йўлга қўйиш. 4. Университет клиникалари шифокорлари томонидан институт клиникасида маҳорат дарсларини ўтиш, даволаш ва ташхислаш ишларини йўлга қўйиш. 2025/2026 ўқув йили Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16. Туркиянинг Памуккале университети клиникаси билан ҳамкорликда Институт клиникасида юқори технологик амалиётларни ўтказишга мослаштирилган қўшма бўлим ташкил қилиш. 1. Туркиянинг Памуккале университети клиникаси билан институт клиникаси ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзолаш. 2. Институт клиникасида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказишга мослашган бўлим ташкил қилиш. 3. Бўлим фаолиятига тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш. 2025/2026 ўқув йили Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17. Туркиянинг Инёню (Малатья) университети клиникаси аъзолар трансплантацияси маркази билан Институт жарроҳлик кафедралари алоқаларини ўрнатиш, уларнинг тажрибаларини амалга жорий қилиш ҳамда ходимлар малакасини ошириш, стажировка ўташ, тажриба алмашиш ҳамда маҳорат дарсларини амалга ошириш. 1. Туркиянинг Инёню (Малатья) университети клиникаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш. 2. Университетнинг аъзолар трансплантацияси марказига Институт клиникаси шифокорлари ва профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировкага юбориш. 2025/2026 ўқув йили Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги V. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш 18. Ривожланган хорижий давлатларнинг олий тиббий таълим соҳасида фаолият юритувчи нуфузли таълим ташкилотлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. 1. Туркиянинг Хажеттепе ва Бурса Улудаг университетлари билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш, ушбу университетларда институт профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш, тажриба алмашиш ҳамда стажировка ўташ дастурларини амалга ошириш. 2. Институт профессор-ўқитувчилари учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, хусусан, Хитойнинг Шинжон, Туркиянинг Эге, Памуккале, Инёню, Баликесир, Кириккале, шунингдек, Россиянинг Приволжск тадқиқот тиббиёт университети, Волгоград давлат тиббиёт университети, Астрахань давлат тиббиёт университети ва Қозон Федерал университетларида малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда тажриба алмашиш дастурларини ташкил қилиш. 3. Институт талабалари, клиник ординаторлари ҳамда магистрлари учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, хусусан, Хитой, Туркия, Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг нуфузли университет ва клиникаларида ёзги малакавий амалиёт ўташларини ташкил қилиш. 4. Нуфузли хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан коллаборатив илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш. 5. Туркиянинг Эге ва Памуккале университетлари билан Erasmus+ дастури доирасида ҳамкорликда долзарб ҳудудий муаммолар ечимига қаратилган илмий-амалий грант лойиҳаларда иштирок қилиш. 2025/2026 ўқув йили Ўзаро ҳамкорлик шартнома маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, х алқаро грантлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19. Институтда таълим олувчи чет эллик талабалар улушини ошириш. 1. Чет эл фуқароларини Институтга жалб қилиш бўйича халқаро агентликлар (ташкилотлар) билан «Очиқ эшиклар» тадбирини ўтказиш. Ҳар йили август ойи Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон давлатларига хизмат сафарларини амалга ошириш ва ушбу давлатларда халқаро таълим агентликлари билан Институтга талабаларни жалб этиш бўйича музокаралар ўтказиш. Доимий 3. Чет эл фуқароларини Институтнинг магистратура ва клиник ординатура ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга жалб қилиш чораларини кўриш. Доимий

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 октябрдаги 621-сон қарорига 2-ИЛОВА

Урганч давлат тиббиёт институтини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган

Т/р Кўрсаткич (индикатор) номи Ўлчов бирлиги Амалдаги кўрсаткич 2025 й. 2026 й. 2027 й. 2028 й. I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш 1. Хорижий ҳамкор университетлар билан онлайн дарслар ташкил қилиш. онлайн дарслар сони 10 25 30 35 45 2. IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа халқаро сертификатларга эга бўлган талабалар сонини ошириш. талабалар сони 28 70 90 120 150 3. Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар сонини ошириш. фоизда 10 25 40 60 80 4. Ҳамкор ташкилотларда кафедралар филиалларини ташкил этиш. кафедралар филиаллари сони 5 20 25 30 35 5. Институт ҳузуридаги академик лицей битирувчиларининг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши. фоизда (битирувчи ўқувчилар сонига нисбатан) 73 80 82 85 87 6. Институтнинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. Дастурлар сони 1 1 2 3 4 II. Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш 7. Институтнинг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши). фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 37,6 65 70 72 76 8. Олий малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш (PhD, DSc). илмий-педагогик кадрлар сони 4 15 20 25 30 9. Хўжалик шартномалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш. хўжалик шартномалари сони 2 7 10 15 20 10. Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий журналларда, шунингдек, Web of Science, Scopus ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолаларини чоп этиш. индексланувчи журналлардаги мақолалар сони 65 70 80 85 95 11. Google Scholar, Scopus ва Web of Science базалари бўйича Н (Хирш) индекси 3 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар сонини тизимли равишда ошириб бориш. илмий-педагогик кадрлар сони 15 25 35 50 55 12. Монографияларни нашр этиш. монографиялар сони 7 15 20 25 35 13. Республика илмий журналларида мақолалар чоп этиш. мақолалар сони 82 100 110 120 130 14. Илмий конференцияларни ўтказиш. конференциялар сони 2 5 7 9 12 III. Институтнинг кадрлар салоҳиятини ошириш 15. Педагог кадрларнинг белгиланган муддатларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишларини ташкиллаштириш. педагог кадрлар сони 63 70 73 75 78 16. Турдош таълим ташкилотлари ўртасида соҳанинг етук мутахассислари иштирокида онлайн видео маърузалар ташкил этиш. видео маърузалар сони 4 20 25 30 40 17. Педагог ва раҳбар кадрларни ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотларига имзоланган шартномалар асосида малака оширишга юбориш. кадрлар сони 4 15 20 25 35 18. IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сонини ошириш. профессор-ўқитувчилар сони 8 20 25 30 40 IV. Институтнинг моддий-техника базасини яхшилаш 19. Аудиторияларни замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш. фоизда (умумий аудитория фондига нисбатан) 40 90 100 100 100 20. Ўқув ва бошқарув биноларини юқори тезликдаги Интернет (Wi-Fi) тармоғи билан таъминлаш. фоизда (ўқув ва бошқарув бинолари умумий майдонига нисбатан) 70 90 100 100 100 V. Хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш 21. Институтда таҳсил оладиган чет эллик талабалар салмоғини ошириш. чет эллик талабалар сони 1181 1400 1500 1700 2000 22. Чет эллик олий таълим ташкилотларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини таълим жараёнига жалб этиш. чет эллик профессор-ўқитувчилар сони 10 25 30 35 40 23. Ёш олим ва педагогларни етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига амалиёт ўташ ва малакасини ошириш учун юбориш. стажировка ва малака оширишга юбориладиган ёш олим ва педагоглар сони 40 50 60 70 80 24. Халқаро алмашинув дастурлари, ёзги мактаб, халқаро симпозиум ва конференцияларда иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини ошириш. иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар ва талабалар сони 50 60 70 80 100

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 3 октябрь,

621-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/621/0903-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI

Urganch davlat tibbiyot instituti faoliyatini yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tibbiyot sohasida kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 22-apreldagi PQ-149-son qaroriga muvofiq tibbiyot sohasida yuqori malakali oliy maʼlumotli kadrlarni tayyorlash, aholiga koʻrsatiladigan tibbiy xizmat sifati va koʻlamini yanada oshirish, tibbiy amaliyotning taʼlim va ilm-fan bilan oʻzaro mustahkam integratsiyasini taʼminlash, sohadagi ilgʻor yutuq va innovatsiyalarni davolash-tashxis jarayoniga joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tibbiyot sohasida kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 22-apreldagi PQ-149-son qaroriga muvofiq Toshkent tibbiyot akademiyasining Urganch filiali Urganch davlat tibbiyot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) etib qayta tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Xorazm viloyati hokimligining quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

Toshkent tibbiyot akademiyasining Urganch filiali klinikasini Urganch davlat tibbiyot instituti klinikasi (keyingi oʻrinlarda — Institut klinikasi) etib;

Toshkent tibbiyot akademiyasining Urganch filiali akademik litseyini Urganch davlat tibbiyot instituti akademik litseyi (keyingi oʻrinlarda — Institut litseyi) etib qayta nomlash.

3. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari etib belgilansin:

uzluksiz tibbiy-kasbiy taʼlim tizimida yuqori malakali tibbiyot kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish;

oʻquv jarayonini amaliy koʻnikmalarni shakllantirishga yoʻnaltirish, xalqaro taʼlim standartlariga asoslangan ilgʻor pedagogik texnologiyalar, oʻquv dasturlari va innovatsion oʻquv-uslubiy materiallarni keng joriy etish, klinika va oʻquv bazasi faoliyatida nazariy bilim hamda amaliyotning uygʻunligini taʼminlash uchun zarur sharoitlar yaratish;

talabalarda sogʻlom turmush tarzini keng targʻib etish uchun shart-sharoitlar yaratish;

yetakchi xorijiy tibbiyot oliy taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikda malakali mutaxassislarga ehtiyoj yuqori boʻlgan sohalar uchun qoʻshma taʼlim va akademik mobillik dasturlari asosida kadrlar tayyorlash;

zamonaviy bilim va koʻnikmalarga ega mutaxassislar tayyorlash jarayoniga ilgʻor va masofaviy taʼlim texnologiyalarini keng joriy etish, yuqori malakali professor-oʻqituvchilarni jalb etish, elektron taʼlim resurslarini ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq qilish;

ilmiy-pedagogik salohiyatning rivojlanishini qoʻllab-quvvatlash, pedagogik texnologiyalar va oʻqitish usullarini faol takomillashtirish;

tibbiyot taʼlimi va ilm-fanining amaliyot bilan integratsiya qilinishini taʼminlash hamda tibbiy yordam koʻrsatish darajasini oshirish;

istiqbolli innovatsion, amaliy va fundamental ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish, shuningdek, ularning natijalarini tibbiyot amaliyotidagi mavjud muammolarning yechimiga qaratish;

Institut klinikasining faoliyatiga xorijiy tajribalar asosida zamonaviy davolash-profilaktika va reabilitatsiya usullarini keng tatbiq etish;

biriktirilgan Abu Ali ibn Sino nomidagi Jamoat salomatligi texnikumlari dasturlarining uzluksizligi va izchilligini taʼminlash, ular faoliyatini samarali tashkil qilish, ilmiy-uslubiy yordam koʻrsatib borish;

xorijiy mamlakatlarning yetakchi tibbiyot tashkilotlari, ilmiy-tadqiqot markazlari bilan taʼlim hamda ilm-fan sohalarida uzoq muddatli hamkorlikni mustahkamlash va rivojlantirish;

Institutning moddiy-texnika bazasini modernizatsiya qilish va mustahkamlash, simulyatsion markaz, oʻquv va ilmiy-tadqiqot laboratoriyalarini zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash.

4. Belgilansinki:

a) Institut Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filialining huquqlari, majburiyatlari va shartnomalari, shu jumladan, xalqaro shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi;

b) Toshkent tibbiyot akademiyasining Urganch filialida tahsil olayotgan talabalar Institutda mos bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarida oʻqishini davom ettiradi hamda bitiruvchi kurs talabalariga belgilangan tartibda davlat namunasidagi Institut diplomi beriladi;

v) Institut klinikasi va Institut litseyi muassisi Institut hisoblanadi hamda ularning faoliyati Institut tomonidan muvofiqlashtiriladi;

g) Institut, Institut klinikasi, Institut litseyi davlat muassasalari hisoblanadi va shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi hisobvaraqlariga ega boʻladi;

d) Institut klinikasi bosh shifokori va Institut litseyi direktori Institut Kengashining taqdimnomasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;

e) Xorazm viloyatidagi Abu Ali ibn Sino nomidagi Jamoat salomatligi texnikumlari (keyingi oʻrinlarda — texnikumlar) Institutga biriktiriladi.

Bunda Institut:

texnikumlar taʼlim va amaliyot sifati uchun bevosita masʼul boʻlib, ularda zarur moddiy-texnika, oʻquv-metodik bazani yaratadi va oʻquv jarayoniga tajribali mutaxassislarni jalb etib boradi;

texnikumlarda faoliyat yurituvchi oʻqituvchilarga ilmiy-metodik jihatdan koʻmaklashadi;

klinikalari texnikumlar uchun klinik baza boʻlib xizmat qiladi;

kafedralari oʻz yoʻnalishida texnikumlarga zamonaviy oʻqitish metodikasi va texnologiyalarini oʻrgatadi, oʻqituvchilar va oʻquvchilarning bilimini baholab boradi.

5. Quyidagilar:

2025-2026-yillarda Urganch davlat tibbiyot institutini kompleks rivojlantirish dasturi 1-ilovaga muvofiq;

Urganch davlat tibbiyot institutini rivojlantirishning 2025 — 2028-yillarga moʻljallangan maqsadli koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Institutga quyidagi huquqlar berilsin:

pedagog xodimlar tomonidan oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot ishlari, “ustoz-shogird” tizimi boʻyicha ishlarning bajarilishiga qarab ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibini belgilash;

taʼlim jarayoniga zamonaviy pedagogik texnologiyalarni qoʻllay oladigan va ilmiy izlanish olib boradigan mahalliy hamda xorijiy professor-oʻqituvchi va mutaxassislarni shartnoma asosida jalb qilish;

Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan holda, Institut tomonidan Institut litseyining oʻquv-uslubiy jarayonlarini muvofiqlashtirish va uning taʼlim yoʻnalishlarini belgilash;

Institut faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha maslahat va ekspert-tahliliy xizmatlarni shartnoma asosida koʻrsatish.

Mazkur bandda belgilangan tadbirlarni amalga oshirish bilan bogʻliq qoʻshimcha xarajatlar Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

7. Belgilansinki:

2025/2026 oʻquv yilidan boshlab Institutda tayanch doktorantura va doktorantura tashkil etiladi;

Institut simulyatsion markazi, vivariy va morglarning jihozlanishi Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

8. Quyidagilar:

a) Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

talabalarning toʻlov-kontrakt asosida taʼlim olishidan, shartnomalar asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya va xorijiy tashkilotlarning grantlari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar;

b) Institut litseyi faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar;

v) Institut klinikasi faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari;

amalga oshirilgan va koʻrsatilgan tibbiy xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya va xorijiy tashkilotlarning grantlari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

9. Sogʻliqni saqlash vazirligi bir oy muddatda:

Institut ustavini belgilangan tartibda tasdiqlasin hamda uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 3-oktabrdagi 621-son qaroriga 1-ILOVA

2025-2026-yillarda Urganch davlat tibbiyot institutini kompleks rivojlantirish

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Yuqori malakali kadrlar tayyorlash tizimini sifat jihatidan tubdan takomillashtirish 1. Urganch davlat tibbiyot instituti da (keyingi oʻrinlarda — Institut) taʼlim jarayonini xalqaro oliy taʼlim standartlariga muvofiqlashtirish. 1. Institutning amaldagi oʻquv rejalari va fan dasturlarini qayta koʻrib chiqish, ularni tanqidiy baholash asosida tibbiyot sohasidagi xalqaro oliy taʼlim standartlariga moslashtirish choralarini koʻrish. Bunda talabalarda amaliy koʻnikmalarni shakllantirishga alohida eʼtibor qaratish, taʼlim jarayonini kredit-modul tizimida olib borilishini toʻliq taʼminlash. 2025/2026 oʻquv yili Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Institutning taʼlim dasturlarini xalqaro akkreditatsiyadan (Butunjahon tibbiy taʼlim federatsiyasi (WFME), QS, THE standartlari va boshqalar) oʻtkazish uchun tayyorlash. Jumladan: xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari bilan hamkorlik kelishuvlarini tuzish; xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha xorijiy tajribaga ega boʻlgan malakali mutaxassislardan iborat tarkibda ishchi guruh tuzish; xalqaro akkreditatsiyadan oʻtish uchun belgilangan talablarni bajarishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2025-2026-yillar 2. Xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari tajribasi asosida yangi taʼlim dasturlarini yoʻlga qoʻyish. 1. Xitoyning Shinjon tibbiyot universiteti bilan bakalavriatning “Davolash ishi” yoʻnalishida 3+3 formatida, “Stomatologiya” yoʻnalishida 3+2 formatida qoʻshma taʼlim dasturi tashkil qilish va 2025-2026 oʻquv yilidan talabalar qabulini amalga oshirish. 2. Rossiyaning Qozon Federal Universiteti bilan 2025-2026 oʻquv yilidan boshlab “Davolash ishi” yoʻnalishida 3+3 formatida qoʻshma taʼlim dasturini tashkil qilish. 2026-yil Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 3. Klinik ordinatura boʻyicha qoʻshma taʼlim dasturlarini tashkil qilish. 1. Rossiyaning Qozon Federal Universiteti bilan ularning ilgʻor tajribalaridan foydalangan holda, dastur yakunida 2 ta mutaxassislik beradigan shaklda klinik ordinaturaning tanlangan mutaxassisliklari boʻyicha qoʻshma taʼlim dasturini tashkil qilish. 2. Qozogʻistonning Ostona va Qaragʻanda shaharlarining yirik tibbiyot markazlarida Urganch davlat tibbiyot institutining tanlangan mutaxassisliklar boʻyicha klinik ordinatura mutaxassisliklarini tayyorlashni yoʻlga qoʻyish. 2026/2027 oʻquv yili Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 4. Institut va uning Ilmiy-tadqiqot instituti professor-oʻqituvchilari va ilmiy tadqiqotchilari uchun masofaviy taʼlim, oʻquv kurslari, malaka oshirish va seminarlar koʻlamini oshirish. Professor-oʻqituvchilar va ilmiy tadqiqotchilar uchun axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va ingliz tilini oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslari tashkil etish, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini yuqori darajada oʻzlashtirgan professor-oʻqituvchilar ulushini 85 foizga yetkazish. 2025/2026 oʻquv yili Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 5. Professor-oʻqituvchilar, yosh tadqiqotchilar, talabalar uchun jahon taʼlim resurslaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish. Professor-oʻqituvchilar, yosh tadqiqotchilar hamda talabalarning Springer, Web of Science kabi ilmiy nashriyotlar maʼlumotlar bazalaridan foydalanish imkoniyatlarini yoʻlga qoʻyish. 2025-yil dekabr Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 6. Davlat tibbiyot muassasalarini Institut talabalarining dars mashgʻulotlari va amaliyot oʻtashlari uchun klinik baza qilib belgilash. Talabalarning dars mashgʻulotlari va amaliyot oʻtashlari uchun xonalarni jihozlash. 2025-yil noyabr Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 7. Institutga biriktirilgan Abu Ali ibn Sino nomidagi Jamoat salomatligi texnikumlari bilan Xitoyning Shinjon tibbiyot universiteti (Urumchi), Turkiyaning Ege (Izmir), Inyonyu (Malatya) va Balikesir (Balikesir) universitetlarining tibbiyot kollejlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 1. Xitoyning Shinjon tibbiyot universiteti (Urumchi), Turkiyaning Ege (Izmir), Inyonyu (Malatya) va Balikesir (Balikesir) universitetlarining tibbiyot kollejlari bilan Abu Ali Ibn Sino nomidagi Jamoat salomatligi texnikumlari oʻrtasida hamkorlik shartnomalarini imzolash. 2. Universitetlar bilan hamkorlikda xalqaro ilmiy-amaliy anjumanlar, simpoziumlar va seminarlarni tashkil qilish. 3. Universitetlarning tibbiyot kollejlariga texnikumlarning professor-oʻqituvchilarini malaka oshirish va stajirovkaga yuborish. 2026-yil davomida Institut va texnikumlarning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi II. Ilmiy-tadqiqot ishlar samaradorligini oshirish 8. Sogʻliqni saqlash sohasida ilmiy va texnikaviy muammolarni hal etishga yoʻnaltirilgan fundamental, amaliy, innovatsion loyihalarni bajarish va amaliyotga tatbiq etish. 1. Institutning ilmiy faoliyatini rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqish va maqsadli koʻrsatkichlarini belgilab olish. 2025-yil dekabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Institut talabalari, doktorant va yosh olimlarning muntazam ravishda startap-loyihalar tanlovlarida ishtirokini taʼminlash. Doimiy Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari 9. Ilmiy-tadqiqot ishlarining natijalarini amaliyotga tatbiq etish. Doktorant va mustaqil izlanuvchilarning dissertatsiya ishlari asosida olingan natijalarni amaliyotga tatbiq etish, bunda: 2025-yilda — 35 ta; 2026-yilda — 45 ta. 2025-2026-yillar - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 10. Yoshlarni ilmiy-tadqiqot ishlariga jalb qilish, ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatni takomillashtirish. 1. 2025-yil uchun doktorantura va mustaqil izlanuvchilikka 15 nafar tadqiqotchilarni qabul qilish. 2025-yil - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. 2 ta fan doktori (DSc) va 12 ta falsafa doktori (PhD) dissertatsiyalari himoyasini amalga oshirish. 2025-2026-yillar 11. Ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatning axborot taʼminoti tizimini joriy etish, professor-oʻqituvchilar va tadqiqotchilarning oʻquv-uslubiy va nashriy faolligini oshirish. 1. Xalqaro ilmiy maʼlumotlar bazalarida (Scopus, Web of Science va boshqalar) indekslanuvchi jurnallardagi maqolalar sonini: 2025-yilda 70 taga; 2026-yilda 80 taga yetkazish. 2025-2026-yillar Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Institut professor-oʻqituvchilari tomonidan chop etiladigan darslik va oʻquv qoʻllanmalar sonini 5 taga, monografiyalar sonini 12 taga, oʻquv-uslubiy qoʻllanmalar sonini 30 taga yetkazish. 3. Institut tomonidan “Orol boʻyi tibbiyot jurnali”, “Meditsinskiy jurnal Priaralya” jurnalini taʼsis etish. 2025-yil sentabr III. Institut va uning tarkibiy tuzilmasiga kiritilgan tashkilotlarning kadrlar salohiyatini oshirish 12. Institutni ilmiy salohiyatini oshirish. 1. Tayanch doktorantura va doktorantura tashkil etish boʻyicha tegishli vazirlik va idoralarga takliflar kiritish. 2025-yil oktabr Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi 2. Iqtidorli yoshlarning xorijiy oliy taʼlim tashkilotlariga maqsadli doktoranturaga yuborish boʻyicha tanlovlarda ishtirokini taʼminlash. Doimiy 13. Oʻquv yili natijalariga koʻra professor-oʻqituvchilarning reytingini baholash tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Oʻquv yili yakuni boʻyicha kafedralar oʻqituvchilarining reytingini baholash mezonlarini ishlab chiqish. 2025-yil noyabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Reyting natijalariga koʻra professor-oʻqituvchilarning sifat tarkibini aniqlash va yaxshilash. har yili 1-dekabr 3. Professor-oʻqituvchilarni qoʻshimcha moddiy ragʻbatlantirish hamda ustama haq belgilashda reyting natijalarini hisobga olish. Doimiy IV. Institut va uning tarkibiy tuzilmasiga kiritilgan tashkilotlarning faoliyatini rivojlantirish 14. Institut simulyatsiya markazini Rossiya, Turkiya, Xitoy va Hindiston davlatlarining nufuzli universitetlari tajribalari asosida modernizatsiya qilish. 1. Rossiya, Turkiya, Xitoy va Hindiston davlatlarining nufuzli universitetlari simulyatsion markazlarining faoliyatini oʻrganish. 2. Institut simulyatsiya markazi faoliyatiga nufuzli universitetlarning ish tajribalarini tatbiq qilish. 3. Yangi simulyatsiya jihozlarini xarid qilish. 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Sogʻliqni saqlash vazirligi 15. Institut klinikasini Xitoyning Shinjon tibbiyot universiteti klinikalari bilan hamkorligini yoʻlga qoʻyish. 1. Institut klinikasi va Xitoyning Shinjon tibbiyot universiteti klinikalari bilan hamkorlik shartnomalarini imzolash. 2. Ilgʻor davolash va tashxislash usullarini institut klinikasi faoliyatiga tatbiq qilish. 3. Institut klinikasi shifokorlarini Shinjon universiteti klinikalarida malaka oshirish va stajirovka oʻtashlarini yoʻlga qoʻyish. 4. Universitet klinikalari shifokorlari tomonidan institut klinikasida mahorat darslarini oʻtish, davolash va tashxislash ishlarini yoʻlga qoʻyish. 2025/2026 oʻquv yili Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 16. Turkiyaning Pamukkale universiteti klinikasi bilan hamkorlikda Institut klinikasida yuqori texnologik amaliyotlarni oʻtkazishga moslashtirilgan qoʻshma boʻlim tashkil qilish. 1. Turkiyaning Pamukkale universiteti klinikasi bilan institut klinikasi oʻrtasida hamkorlik shartnomasini imzolash. 2. Institut klinikasida yuqori texnologik jarrohlik amaliyotlarini oʻtkazishga moslashgan boʻlim tashkil qilish. 3. Boʻlim faoliyatiga tajribali xorijiy mutaxassislarni jalb qilish. 2025/2026 oʻquv yili Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 17. Turkiyaning Inyonyu (Malatya) universiteti klinikasi aʼzolar transplantatsiyasi markazi bilan Institut jarrohlik kafedralari aloqalarini oʻrnatish, ularning tajribalarini amalga joriy qilish hamda xodimlar malakasini oshirish, stajirovka oʻtash, tajriba almashish hamda mahorat darslarini amalga oshirish. 1. Turkiyaning Inyonyu (Malatya) universiteti klinikasi bilan hamkorlik shartnomasini imzolash. 2. Universitetning aʼzolar transplantatsiyasi markaziga Institut klinikasi shifokorlari va professor-oʻqituvchilarini malaka oshirish va stajirovkaga yuborish. 2025/2026 oʻquv yili Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi V. Xalqaro hamkorlik aloqalarini rivojlantirish 18. Rivojlangan xorijiy davlatlarning oliy tibbiy taʼlim sohasida faoliyat yurituvchi nufuzli taʼlim tashkilotlari va ilmiy markazlari bilan hamkorlik aloqalarini rivojlantirish. 1. Turkiyaning Xajettepe va Bursa Uludag universitetlari bilan hamkorlik memorandumini imzolash, ushbu universitetlarda institut professor-oʻqituvchilarining malaka oshirish, tajriba almashish hamda stajirovka oʻtash dasturlarini amalga oshirish. 2. Institut professor-oʻqituvchilari uchun nufuzli xorijiy oliy taʼlim muassasalarida, xususan, Xitoyning Shinjon, Turkiyaning Ege, Pamukkale, Inyonyu, Balikesir, Kirikkale, shuningdek, Rossiyaning Privoljsk tadqiqot tibbiyot universiteti, Volgograd davlat tibbiyot universiteti, Astraxan davlat tibbiyot universiteti va Qozon Federal universitetlarida malaka oshirish, stajirovka oʻtash hamda tajriba almashish dasturlarini tashkil qilish. 3. Institut talabalari, klinik ordinatorlari hamda magistrlari uchun nufuzli xorijiy oliy taʼlim muassasalarida, xususan, Xitoy, Turkiya, Rossiya Federatsiyasi, Janubiy Koreya, Hindiston va Pokiston davlatlarining nufuzli universitet va klinikalarida yozgi malakaviy amaliyot oʻtashlarini tashkil qilish. 4. Nufuzli xorijiy hamkor oliy taʼlim muassasalari bilan kollaborativ ilmiy-tadqiqot ishlarini yoʻlga qoʻyish. 5. Turkiyaning Ege va Pamukkale universitetlari bilan Erasmus+ dasturi doirasida hamkorlikda dolzarb hududiy muammolar yechimiga qaratilgan ilmiy-amaliy grant loyihalarda ishtirok qilish. 2025/2026 oʻquv yili Oʻzaro hamkorlik shartnoma mablagʻlari, Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari, x alqaro grantlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 19. Institutda taʼlim oluvchi chet ellik talabalar ulushini oshirish. 1. Chet el fuqarolarini Institutga jalb qilish boʻyicha xalqaro agentliklar (tashkilotlar) bilan “Ochiq eshiklar” tadbirini oʻtkazish. Har yili avgust oyi Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Hindiston, Pokiston, Qirgʻiziston, Qozogʻiston, Tojikiston hamda Turkmaniston davlatlariga xizmat safarlarini amalga oshirish va ushbu davlatlarda xalqaro taʼlim agentliklari bilan Institutga talabalarni jalb etish boʻyicha muzokaralar oʻtkazish. Doimiy 3. Chet el fuqarolarini Institutning magistratura va klinik ordinatura hamda oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga jalb qilish choralarini koʻrish. Doimiy

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 3-oktabrdagi 621-son qaroriga 2-ILOVA

Urganch davlat tibbiyot institutini rivojlantirishning 2025 — 2028-yillarga moʻljallangan

T/r Koʻrsatkich (indikator) nomi Oʻlchov birligi Amaldagi koʻrsatkich 2025-y. 2026-y. 2027-y. 2028-y. I. Yuqori malakali kadrlar tayyorlash tizimini sifat jihatidan tubdan takomillashtirish 1. Xorijiy hamkor universitetlar bilan onlayn darslar tashkil qilish. onlayn darslar soni 10 25 30 35 45 2. IELTS, TOEFL, CEFR va boshqa xalqaro sertifikatlarga ega boʻlgan talabalar sonini oshirish. talabalar soni 28 70 90 120 150 3. Mutaxassislik fanlari boʻyicha xorijiy tillarda oʻqitiladigan fanlar sonini oshirish. foizda 10 25 40 60 80 4. Hamkor tashkilotlarda kafedralar filiallarini tashkil etish. kafedralar filiallari soni 5 20 25 30 35 5. Institut huzuridagi akademik litsey bitiruvchilarining oliy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirishi. foizda (bitiruvchi oʻquvchilar soniga nisbatan) 73 80 82 85 87 6. Institutning taʼlim dasturlarini xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish. Dasturlar soni 1 1 2 3 4 II. Ilmiy-tadqiqot faoliyati samaradorligi va natijadorligini oshirish 7. Institutning ilmiy salohiyati (ilmiy darajaga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar ulushi). foizda (jami professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 37,6 65 70 72 76 8. Oliy malakali ilmiy-pedagogik kadrlarni tayyorlash (PhD, DSc). ilmiy-pedagogik kadrlar soni 4 15 20 25 30 9. Xoʻjalik shartnomalari hisobiga budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etish samaradorligini oshirish. xoʻjalik shartnomalari soni 2 7 10 15 20 10. Professor-oʻqituvchilarning xalqaro ilmiy jurnallarda, shuningdek, Web of Science, Scopus va boshqa xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazasida indekslanuvchi jurnallardagi maqolalarini chop etish. indekslanuvchi jurnallardagi maqolalar soni 65 70 80 85 95 11. Google Scholar, Scopus va Web of Science bazalari boʻyicha N (Xirsh) indeksi 3 va undan yuqori boʻlgan professor-oʻqituvchilar sonini tizimli ravishda oshirib borish. ilmiy-pedagogik kadrlar soni 15 25 35 50 55 12. Monografiyalarni nashr etish. monografiyalar soni 7 15 20 25 35 13. Respublika ilmiy jurnallarida maqolalar chop etish. maqolalar soni 82 100 110 120 130 14. Ilmiy konferensiyalarni oʻtkazish. konferensiyalar soni 2 5 7 9 12 III. Institutning kadrlar salohiyatini oshirish 15. Pedagog kadrlarning belgilangan muddatlarda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtishlarini tashkillashtirish. pedagog kadrlar soni 63 70 73 75 78 16. Turdosh taʼlim tashkilotlari oʻrtasida sohaning yetuk mutaxassislari ishtirokida onlayn video maʼruzalar tashkil etish. video maʼruzalar soni 4 20 25 30 40 17. Pedagog va rahbar kadrlarni hamkor xorijiy oliy taʼlim tashkilotlariga imzolangan shartnomalar asosida malaka oshirishga yuborish. kadrlar soni 4 15 20 25 35 18. IELTS, TOEFL, CEFR va boshqa sertifikatlarga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar sonini oshirish. professor-oʻqituvchilar soni 8 20 25 30 40 IV. Institutning moddiy-texnika bazasini yaxshilash 19. Auditoriyalarni zamonaviy multimedia vositalari bilan jihozlash. foizda (umumiy auditoriya fondiga nisbatan) 40 90 100 100 100 20. Oʻquv va boshqaruv binolarini yuqori tezlikdagi Internet (Wi-Fi) tarmogʻi bilan taʼminlash. foizda (oʻquv va boshqaruv binolari umumiy maydoniga nisbatan) 70 90 100 100 100 V. Xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikni rivojlantirish 21. Institutda tahsil oladigan chet ellik talabalar salmogʻini oshirish. chet ellik talabalar soni 1181 1400 1500 1700 2000 22. Chet ellik oliy taʼlim tashkilotlarining yetakchi professor-oʻqituvchilarini taʼlim jarayoniga jalb etish. chet ellik professor-oʻqituvchilar soni 10 25 30 35 40 23. Yosh olim va pedagoglarni yetakchi xorijiy oliy taʼlim tashkilotlariga amaliyot oʻtash va malakasini oshirish uchun yuborish. stajirovka va malaka oshirishga yuboriladigan yosh olim va pedagoglar soni 40 50 60 70 80 24. Xalqaro almashinuv dasturlari, yozgi maktab, xalqaro simpozium va konferensiyalarda ishtirok etadigan professor-oʻqituvchilar va talabalar salmogʻini oshirish. ishtirok etadigan professor-oʻqituvchilar va talabalar soni 50 60 70 80 100

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 3-oktabr,

621-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.10.2025-y., 09/25/621/0903-son)

lex.uz