UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 15-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 15 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 сентября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 September 2025 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

буйруғи

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сон «Ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил, 15-сон, 194-модда) билан тасдиқланган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 15 сентябрдаги 9-сон буйруғига ИЛОВА

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Йўриқнома меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаларини бериш тартибини белгилайди.».

2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари, қоида тариқасида, давлат соғлиқни сақлаш тизими, шу жумладан, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимида (бундан буён матнда тиббий ахборот тизими деб юритилади) расмийлаштирилади.».

3. 5-банддаги «маълумотномалари беришга» деган сўзлар «маълумотномаларини тиббий ахборот тизимида расмийлаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Қуйидаги мазмундаги 5 1 ва 5 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«5 1 . Расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига узатилади.

5 2 . Фуқаро меҳнатга лаёқатсизлик варақасини ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали юклаб олиш имкониятига эга.

Вояга етмаган шахсларга бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси расмийлаштирилган куннинг ўзида даволаш-профилактика муассасалари томонидан ушбу шахсларга ёки ота-онаси ёхуд оиласининг бошқа аъзоларидан бирига ҳамда ўқиш (иш) жойига берилади.».

5. 7-бандда :

«Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси» ва «маълумотномаси бериши» деган сўзлар тегишли равишда «Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси» ҳамда «маълумотномасини электрон ахборот дастурида расмийлаштириши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Касаллик бир ойдан ошиқ давом этган ҳолатларда, олис ҳудудлардаги даволаш профилактика муассасасининг даволовчи шифокори беморни туман кўп тармоқли марказий поликлиникасидаги тор соҳа мутахассиси кўриги ёки стационар даволаниш учун йўналтиради.».

6. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «67-моддасида» деган сўзлар «100-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 12-банддаги «доимий яшаш жойига» деган сўзлар «яшаш жойига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 16-банднинг биринчи хатбошисидан «ёзма равишда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

9. 18-банднинг иккинчи хатбошисидан «(095\х шакл)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

10. 19 , 52-бандлар ва 10-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.

11. 20-банднинг биринчи , иккинчи ва учинчи хатбошиларидан «(094\х шакл)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

12. 21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш меҳнатга вақтинча лаёқатсизликнинг давом этишига сабаб бўлаётганлиги аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг «Тартиб бузилганлиги тўғрисида қайдлар» сатрига тегишли ёзув киритилган ҳолда унинг муддати шу кундан бошлаб тўхтатилади ва беморга мастлик ҳолати бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси расмийлаштирилади.

22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 1 1 -иловасидаги Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига йўллашдан олдин даволаниш лозим бўлган муддатлар, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронликни электрон белгилаш мезонлари асосида бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига (бундан буён матнда ТИЭК деб юритилади) юборилади.

Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқоридаги Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига йўллашдан олдин даволаниш лозим бўлган муддатлар, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронликни электрон белгилаш мезонларида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИЭК раиси томонидан қабул қилинади.».

13. 24-банднинг биринчи хатбошисидаги «икки ҳафта муддатда» деган сўзлар «йигирма календар кун муддат ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 33 , 34 , 35-бандлардан «(138\х шакл)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

15. Қуйидаги мазмундаги 34 1 -банд билан тўлдирилсин:

«34 1 . Стационар шароитда фаолият юритаётган даволаш-профилактика муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган унинг отаси ёки онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахсга) ёхуд оиланинг бошқа аъзосига мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.».

16. 36-банддан «ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

17. 37-банд ва 46-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18. 43-банддаги «218-моддасига» деган сўзлар «364-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

19. 48-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мастлик ҳолати бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига, таълим олаётган шахслар учун меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси 3-иловасига, бемор болани парваришлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади. Ушбу Йўриқноманинг 2-бандида назарда тутилган бошқа ҳолатлар бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари тиббий ҳужжатлар асосида эркин шаклда берилади».

20. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«49. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари паспорт ёки идентификация ID-картаси, туғилганлик гувоҳномаси (вояга етмаган шахслар учун) асосида қисқартиришларсиз расмийлаштирилади.».

21. 50-бандда :

биринчи хатбошидаги «Якуний ташхис» деган сўзлар «Якуний ташхис (Номи ва КХТ-10 коди)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг шифр рақамининг кетма-кетлиги ҳар йили янгидан бошланади ва Тиббий ахборот тизимига қуйидаги кўринишда киритилади:

1) Тошкент шаҳри — 01TSН XXXXXX25 (шрифт охиридаги иккита сон меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган йил);

2) Қорақалпоғистон Республикаси — 02QR XXXXXX25;

3) Андижон вилояти — 03AV XXXXXX25;

4) Бухоро вилояти — 04BV XXXXXX25;

5) Жиззах вилояти — 05JV XXXXXX25;

6) Қашқадарё вилояти — 06QV XXXXXX25;

7) Навоий вилояти — 07NvV XXXXXX25;

8) Наманган вилояти — 08NmV XXXXXX25;

9) Самарқанд вилояти — 09SaV XXXXXX25;

10) Сирдарё вилояти — 10SiV XXXXXX25;

11) Сурхондарё вилояти — 11SuV XXXXXX25;

12) Тошкент вилояти — 12TV XXXXXX25;

13) Фарғона вилояти — 13FV XXXXXX25;

14) Хоразм вилояти — 14XV XXXXXX25 .»;

тўртинчи хатбошидаги «Тартибнинг бузилиши» деган сўзлар «Тартиб бузилганлиги тўғрисидаги қайдлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

22. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«51. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси даволовчи шифокор томонидан расмийлаштирилганидан сўнг, даволаш-профилактика муассасасининг ваколатли шахси (бош шифокор, бош шифокор ўринбосари ёки мудир) томонидан электрон имзо билан тасдиқланади.

Меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик даври узайтирилганда тиббий ахборот тизими орқали меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик даври ҳам узайтирилади ҳамда узайтиришнинг сабаблари кўрсатилади.

Фуқаро шахсий маълумотлар ёки унга қўйилган ташхисдаги техник хатолик юзасидан мазкур меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари расмийлаштирилган даволаш-профилактика муассасасига ёзма ёки электрон тарзда мурожаат қилганда, мазкур мурожаат даволаш-профилактика муассасасига келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида тиббий ахборот тизими орқали меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаларига тузатишлар киритилади ҳамда бу ҳақда тиббий ахборот тизимига тегишли маълумотлар киритилади.».

23. 1 — 4-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 — 4-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА

«Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Рўйхатга олинган сана: __-_____ 20___-йил № __XXXXXX__ Тиббий муассаса номи: _____________________________________________ ______________________ (қайси муассаса томонидан берилган) 1. Вақтинча меҳнатга лаёқатсиз фуқаро ҳақидаги маълумотлар: __________________________ Ф.И.О: ________________________________ Жинси: _________________________________ ЖШШИР: ____________________________ Ёши: ________________________________ Беморга қариндошлиги: __________________ 1а. Бемор бола ҳақидаги маълумотлар: Ф.И.О: ________________________________ Жинси: _________________________________ Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами: ______________________________ Ёши: _________________________________ 2. Яшаш манзили: _______________________ 3. Иш/ўқиш жойи: ___________________________ 4. Бириктирилган тиббий муассаса: ____________ 5. Меҳнатга лаёқатсизлик сабаби: _____________ 6. Ташхис (КХТ-10 коди ва номи): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 7. Даволовчи шифокор Ф.И.О: _______________________________________ Бўлим бошлиғи (масъул шахс) Ф.И.О: _______________________________________ 8. Якуний ташхис (КХТ-10 коди ва номи): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 9. ВМК раисининг Ф.И.О: _______________________________________ 10. Юқумли касалликларга чалинган беморлар билан контактда бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 11. ТИЭК маълумотлари: ______________________ Кўрикдан ўтган санаси: __________________ Хулоса: _________________________________ _______________________________________ ТИЭК раиси Ф.И.О:________________________ 12. Тартиб: _______________________________ Тартиб бузилганлиги тўғрисида қайдлар: ______________________________________ 13. Ишдан озод этилган кунлар: ________________ ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ 14. Вақтинча бошқа ишга ўтказилсин: _____________________________________ _____________________________________ 15. Бошқа давлатдан келган беморга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш учун рухсат этилади: Ҳужжат Ягона тиббий ахборот тизимида яратилган. Ҳужжатнинг ҳаққонийлигини https://docs.dmed.uz сайтида ҳужжатнинг ID кодини киритиш, ёки QR-код орқали текшириш мумкин. Ҳужжатнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи QR-код » .

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА

«Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мастлик ҳолати бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси Рўйхатга олинган сана: __-_____ 20___-йил № __XXXXXX__ Тиббий муассаса номи: _____________________________________________ _________________________ (қайси муассаса томонидан берилган) 1. Вақтинча меҳнатга лаёқатсиз фуқаро ҳақидаги маълумотлар: __________________________ Ф.И.О: ________________________________ Жинси: _________________________________ ЖШШИР: ____________________________ Ёши: ________________________________ Беморга қариндошлиги: __________________ 1а. Бемор бола ҳақидаги маълумотлар: Ф.И.О: ________________________________ Жинси: _________________________________ Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами: ______________________________ Ёши: _________________________________ 2. Яшаш манзили: _______________________ 3. Иш/ўқиш жойи: ___________________________ 4. Бириктирилган тиббий муассаса: ____________ 5. Меҳнатга лаёқатсизлик сабаби: _____________ 6. Ташхис (КХТ-10 коди ва номи): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 7. Даволовчи шифокор Ф.И.О: _______________________________________ Бўлим бошлиғи (масъул шахс) Ф.И.О: _______________________________________ 8. Якуний ташхис (КХТ-10 коди ва номи): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 9. ВМК раисининг Ф.И.О: _______________________________________ 10. Юқумли касалликларга чалинган беморлар билан контактда бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 11. ТИЭК маълумотлари: ______________________ Кўрикдан ўтган санаси: __________________ Хулоса: _________________________________ _______________________________________ ТИЭК раиси Ф.И.О: ________________________ 12. Тартиб: _______________________________ Тартиб бузилганлиги тўғрисида қайдлар: ______________________________________ 13. Ишдан озод этилган кунлар: ________________ ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ 14. Вақтинча бошқа ишга ўтказилсин: _____________________________________ _____________________________________ 15. Бошқа шаҳардан келган беморга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш учун рухсат этилади: Ҳужжат Ягона тиббий ахборот тизимида яратилган. Ҳужжатнинг ҳаққонийлигини https://docs.dmed.uz сайтида ҳужжатнинг ID кодини киритиш, ёки QR-код орқали текшириш мумкин. Ҳужжатнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи QR-код » .

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА

«Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Таълим олаётган шахслар учун меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси Рўйхатга олинган сана: __-_____ 20___-йил № __XXXXXX__ Тиббий муассаса номи: _____________________________________________ ___________________________ (қайси муассаса томонидан берилган) 1. Вақтинча меҳнатга лаёқатсиз фуқаро ҳақидаги маълумотлар: __________________________ Ф.И.О: ________________________________ Жинси: _________________________________ ЖШШИР: ____________________________ Ёши: ________________________________ Беморга қариндошлиги: __________________ 1а. Бемор бола ҳақидаги маълумотлар: Ф.И.О: ________________________________ Жинси: _________________________________ Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами: ______________________________ Ёши: _________________________________ 2. Яшаш манзили: _______________________ 3. Иш/ўқиш жойи: ___________________________ 4. Бириктирилган тиббий муассаса: ___________ 5. Меҳнатга лаёқатсизлик сабаби: _____________ 6. Ташхис (КХТ-10 коди ва номи): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 7. Даволовчи шифокор Ф.И.О: _______________________________________ Бўлим бошлиғи (масъул шахс) Ф.И.О: _______________________________________ 8. Якуний ташхис (КХТ-10 коди ва номи): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 9. ВМК раисининг Ф.И.О: _______________________________________ 10. Юқумли касалликларга чалинган беморлар билан контактда бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 11. ТИЭК маълумотлари: ______________________ Кўрикдан ўтган санаси: __________________ Хулоса: _________________________________ _______________________________________ ТИЭК раиси Ф.И.О: ________________________ 12. Тартиб: _______________________________ Тартиб бузилганлиги тўғрисида қайдлар: ______________________________________ 13. Таълимдан озод этилган кунлар: ________________ ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ 14. Вақтинча бошқа ишга ўтказилсин: _____________________________________ _____________________________________ 15. Бошқа давлатдан келган беморга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш учун рухсат этилади: 16. Ушбу маълумотнома берилган муассаса: ____________________________________ 17. Муассаса номи: _______________________________________ Ҳужжат Ягона тиббий ахборот тизимида яратилган. Ҳужжатнинг ҳаққонийлигини https://docs.dmed.uz сайтида ҳужжатнинг ID кодини киритиш, ёки QR-код орқали текшириш мумкин. Ҳужжатнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи QR-код » .

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-ИЛОВА

«Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бемор болани парваришлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси Рўйхатга олинган сана: __-_____ 20___-йил № __XXXXXX__ Тиббий муассаса номи: _____________________________________________ ___________________________ (қайси муассаса томонидан берилган) 1. Вақтинча меҳнатга лаёқатсиз фуқаро ҳақидаги маълумотлар: __________________________ Ф.И.О: ________________________________ Жинси: _________________________________ ЖШШИР: ____________________________ Ёши: ________________________________ Беморга қариндошлиги: __________________ 1а. Бемор бола ҳақидаги маълумотлар: Ф.И.О: ________________________________ Жинси: _________________________________ Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами: ______________________________ Ёши: _________________________________ 2. Яшаш манзили: _______________________ 3. Иш/ўқиш жойи: ___________________________ 4. Бириктирилган тиббий муассаса: ____________ 5. Меҳнатга лаёқатсизлик сабаби: _____________ 6. Ташхис (КХТ-10 коди ва номи): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 7. Даволовчи шифокор Ф.И.О: _______________________________________ Бўлим бошлиғи (масъул шахс) Ф.И.О: _______________________________________ 8. Якуний ташхис (КХТ-10 коди ва номи): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 9. ВМК раисининг Ф.И.О: _______________________________________ 10. Юқумли касалликларга чалинган беморлар билан контактда бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 11. ТИЭК маълумотлари: ______________________ Кўрикдан ўтган санаси: __________________ Хулоса:_________________________________ _______________________________________ ТИЭК раиси Ф.И.О: ________________________ 12. Тартиб: _______________________________ Тартиб бузилганлиги тўғрисида қайдлар: ______________________________________ 13. Ишдан озод этилган кунлар: ________________ ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ 14. Вақтинча бошқа ишга ўтказилсин: _____________________________________ _____________________________________ 15. Бошқа давлатдан келган беморга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш учун рухсат этилади: Ҳужжат Ягона тиббий ахборот тизимида яратилган. Ҳужжатнинг ҳаққонийлигини https://docs.dmed.uz сайтида ҳужжатнинг ID кодини киритиш, ёки QR-kod орқали текшириш мумкин. Ҳужжатнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи QR-код » .

Вазир А. ХУДАЯРОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 15 сентябрь,

2025 йил 4 сентябрь

2025 йил 2 сентябрь

2025 йил 2 сентябрь

9-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 10/25/2667-4/0909-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirining

buyrugʻi

Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini, chet el fuqarolarini hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-fevraldagi PF-27-son “2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Insonga eʼtibor va sifatli taʼlim yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida”gi Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16-sentabrdagi 587-son “Nogironlikni belgilash tizimi raqamlashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2015-yil 20-martdagi 25-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2667, 2015-yil 17-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-yil, 15-son, 194-modda) bilan tasdiqlangan Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2025-yil 15-sentabrdagi 9-son buyrugʻiga ILOVA

Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Yoʻriqnoma mehnatga layoqatsizlik varaqalari va mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomalarini berish tartibini belgilaydi.”.

2. 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Mehnatga layoqatsizlik varaqalari va mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomalari, qoida tariqasida, davlat sogʻliqni saqlash tizimi, shu jumladan, vazirliklar, idoralar va boshqa davlat tashkilotlariga qarashli davolash-profilaktika muassasalarining davolovchi shifokorlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining Yagona tibbiy axborot tizimida (bundan buyon matnda tibbiy axborot tizimi deb yuritiladi) rasmiylashtiriladi.”.

3. 5-banddagi “maʼlumotnomalari berishga” degan soʻzlar “maʼlumotnomalarini tibbiy axborot tizimida rasmiylashtirishga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. Quyidagi mazmundagi 5 1 va 5 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“5 1 . Rasmiylashtirilgan mehnatga layoqatsizlik varaqalari va mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomalari real vaqt rejimida Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga uzatiladi.

5 2 . Fuqaro mehnatga layoqatsizlik varaqasini yoki mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasini Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali yuklab olish imkoniyatiga ega.

Voyaga yetmagan shaxslarga beriladigan mehnatga layoqatsizlik varaqasi yoki mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasi rasmiylashtirilgan kunning oʻzida davolash-profilaktika muassasalari tomonidan ushbu shaxslarga yoki ota-onasi yoxud oilasining boshqa aʼzolaridan biriga hamda oʻqish (ish) joyiga beriladi.”.

5. 7-bandda :

“Toshkent shahar Sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi” va “maʼlumotnomasi berishi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmasi” hamda “maʼlumotnomasini elektron axborot dasturida rasmiylashtirishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Kasallik bir oydan oshiq davom etgan holatlarda, olis hududlardagi davolash profilaktika muassasasining davolovchi shifokori bemorni tuman koʻp tarmoqli markaziy poliklinikasidagi tor soha mutaxassisi koʻrigi yoki statsionar davolanish uchun yoʻnaltiradi.”.

6. 8-bandning ikkinchi xatboshisidagi “67-moddasida” degan soʻzlar “100-moddasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 12-banddagi “doimiy yashash joyiga” degan soʻzlar “yashash joyiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 16-bandning birinchi xatboshisidan “yozma ravishda” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

9. 18-bandning ikkinchi xatboshisidan “(095\x shakl)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

10. 19 , 52-bandlar va 10-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

11. 20-bandning birinchi , ikkinchi va uchinchi xatboshilaridan “(094\x shakl)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

12. 21 va 22-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Alkogol mahsulotlarini isteʼmol qilish mehnatga vaqtincha layoqatsizlikning davom etishiga sabab boʻlayotganligi aniqlanganda, mehnatga layoqatsizlik varaqasining “Tartib buzilganligi toʻgʻrisida qaydlar” satriga tegishli yozuv kiritilgan holda uning muddati shu kundan boshlab toʻxtatiladi va bemorga mastlik holati boʻyicha mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasi rasmiylashtiriladi.

22. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomning 1 1 -ilovasidagi Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalariga yoʻllashdan oldin davolanish lozim boʻlgan muddatlar, nogironlikka olib keluvchi asosiy kasalliklar roʻyxati va ushbu kasalliklarda nogironlikni elektron belgilash mezonlari asosida bemor tegishli tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasiga (bundan buyon matnda TIEK deb yuritiladi) yuboriladi.

Nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan shaxslar, anatomik nuqsonlari boʻlgan, shuningdek noxush klinik prognozli bemorlar yuqoridagi Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalariga yoʻllashdan oldin davolanish lozim boʻlgan muddatlar, nogironlikka olib keluvchi asosiy kasalliklar roʻyxati va ushbu kasalliklarda nogironlikni elektron belgilash mezonlarida koʻrsatib oʻtilgan muddatlar oʻtmasdan turib ham tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasiga yuborilishi mumkin. Ushbu shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishga qabul qilish toʻgʻrisidagi qaror TIEK raisi tomonidan qabul qilinadi.”.

13. 24-bandning birinchi xatboshisidagi “ikki hafta muddatda” degan soʻzlar “yigirma kalendar kun muddat ichida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 33 , 34 , 35-bandlardan “(138\x shakl)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

15. Quyidagi mazmundagi 34 1 -band bilan toʻldirilsin:

“34 1 . Statsionar sharoitda faoliyat yuritayotgan davolash-profilaktika muassasalarida nogironligi boʻlgan bolani parvarishlayotgan uning otasi yoki onasiga (ularning oʻrnini bosuvchi shaxsga) yoxud oilaning boshqa aʼzosiga mazkur davr uchun mehnatga layoqatsizlik varaqasi beriladi.”.

16. 36-banddan “yoki oʻn olti yoshga toʻlmagan nogironligi boʻlgan bolani” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

17. 37-band va 46-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmatining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

18. 43-banddagi “218-moddasiga” degan soʻzlar “364-moddasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

19. 48-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mastlik holati boʻyicha mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasi mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasiga, taʼlim olayotgan shaxslar uchun mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasi 3-ilovasiga, bemor bolani parvarishlash uchun mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasi 4-ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi. Ushbu Yoʻriqnomaning 2-bandida nazarda tutilgan boshqa holatlar boʻyicha mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomalari tibbiy hujjatlar asosida erkin shaklda beriladi”.

20. 49-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“49. Mehnatga layoqatsizlik varaqalari va mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomalari pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi, tugʻilganlik guvohnomasi (voyaga yetmagan shaxslar uchun) asosida qisqartirishlarsiz rasmiylashtiriladi.”.

21. 50-bandda :

birinchi xatboshidagi “Yakuniy tashxis” degan soʻzlar “Yakuniy tashxis (Nomi va KXT-10 kodi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mehnatga layoqatsizlik varaqasi va mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasining shifr raqamining ketma-ketligi har yili yangidan boshlanadi va Tibbiy axborot tizimiga quyidagi koʻrinishda kiritiladi:

1) Toshkent shahri — 01TSN XXXXXX25 (shrift oxiridagi ikkita son mehnatga layoqatsizlik varaqasi rasmiylashtirilgan yil);

2) Qoraqalpogʻiston Respublikasi — 02QR XXXXXX25;

3) Andijon viloyati — 03AV XXXXXX25;

4) Buxoro viloyati — 04BV XXXXXX25;

5) Jizzax viloyati — 05JV XXXXXX25;

6) Qashqadaryo viloyati — 06QV XXXXXX25;

7) Navoiy viloyati — 07NvV XXXXXX25;

8) Namangan viloyati — 08NmV XXXXXX25;

9) Samarqand viloyati — 09SaV XXXXXX25;

10) Sirdaryo viloyati — 10SiV XXXXXX25;

11) Surxondaryo viloyati — 11SuV XXXXXX25;

12) Toshkent viloyati — 12TV XXXXXX25;

13) Fargʻona viloyati — 13FV XXXXXX25;

14) Xorazm viloyati — 14XV XXXXXX25 .”;

toʻrtinchi xatboshidagi “Tartibning buzilishi” degan soʻzlar “Tartib buzilganligi toʻgʻrisidagi qaydlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

22. 51-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“51. Mehnatga layoqatsizlik varaqasi va mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasi davolovchi shifokor tomonidan rasmiylashtirilganidan soʻng, davolash-profilaktika muassasasining vakolatli shaxsi (bosh shifokor, bosh shifokor oʻrinbosari yoki mudir) tomonidan elektron imzo bilan tasdiqlanadi.

Mehnatga vaqtincha layoqatsizlik davri uzaytirilganda tibbiy axborot tizimi orqali mehnatga vaqtincha layoqatsizlik davri ham uzaytiriladi hamda uzaytirishning sabablari koʻrsatiladi.

Fuqaro shaxsiy maʼlumotlar yoki unga qoʻyilgan tashxisdagi texnik xatolik yuzasidan mazkur mehnatga layoqatsizlik varaqalari va mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomalari rasmiylashtirilgan davolash-profilaktika muassasasiga yozma yoki elektron tarzda murojaat qilganda, mazkur murojaat davolash-profilaktika muassasasiga kelib tushgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida tibbiy axborot tizimi orqali mehnatga layoqatsizlik varaqalari va mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomalariga tuzatishlar kiritiladi hamda bu haqda tibbiy axborot tizimiga tegishli maʼlumotlar kiritiladi.”.

23. 1 — 4-ilovalar mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1 — 4-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA

“Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Mehnatga layoqatsizlik varaqasi Roʻyxatga olingan sana: __-_____ 20___-yil № __XXXXXX__ Tibbiy muassasa nomi: _____________________________________________ ______________________ (qaysi muassasa tomonidan berilgan) 1. Vaqtincha mehnatga layoqatsiz fuqaro haqidagi maʼlumotlar: __________________________ F.I.O: ________________________________ Jinsi: _________________________________ JSHSHIR: ____________________________ Yoshi: ________________________________ Bemorga qarindoshligi: __________________ 1a. Bemor bola haqidagi maʼlumotlar: F.I.O: ________________________________ Jinsi: _________________________________ Tugʻilganlik haqidagi guvohnomaning seriyasi va raqami: ______________________________ Yoshi: _________________________________ 2. Yashash manzili: _______________________ 3. Ish/oʻqish joyi: ___________________________ 4. Biriktirilgan tibbiy muassasa: ____________ 5. Mehnatga layoqatsizlik sababi: _____________ 6. Tashxis (KXT-10 kodi va nomi): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 7. Davolovchi shifokor F.I.O: _______________________________________ Boʻlim boshligʻi (masʼul shaxs) F.I.O: _______________________________________ 8. Yakuniy tashxis (KXT-10 kodi va nomi): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 9. VMK raisining F.I.O: _______________________________________ 10. Yuqumli kasalliklarga chalingan bemorlar bilan kontaktda boʻlganligi haqidagi maʼlumotlar: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 11. TIEK maʼlumotlari: ______________________ Koʻrikdan oʻtgan sanasi: __________________ Xulosa: _________________________________ _______________________________________ TIEK raisi F.I.O:________________________ 12. Tartib: _______________________________ Tartib buzilganligi toʻgʻrisida qaydlar: ______________________________________ 13. Ishdan ozod etilgan kunlar: ________________ ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ 14. Vaqtincha boshqa ishga oʻtkazilsin: _____________________________________ _____________________________________ 15. Boshqa davlatdan kelgan bemorga mehnatga layoqatsizlik varaqasini berish uchun ruxsat etiladi: Hujjat Yagona tibbiy axborot tizimida yaratilgan. Hujjatning haqqoniyligini https://docs.dmed.uz saytida hujjatning ID kodini kiritish, yoki QR-kod orqali tekshirish mumkin. Hujjatning haqqoniyligini tasdiqlovchi QR-kod ” .

Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA

“Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Mastlik holati boʻyicha mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasi Roʻyxatga olingan sana: __-_____ 20___-yil № __XXXXXX__ Tibbiy muassasa nomi: _____________________________________________ _________________________ (qaysi muassasa tomonidan berilgan) 1. Vaqtincha mehnatga layoqatsiz fuqaro haqidagi maʼlumotlar: __________________________ F.I.O: ________________________________ Jinsi: _________________________________ JSHSHIR: ____________________________ Yoshi: ________________________________ Bemorga qarindoshligi: __________________ 1a. Bemor bola haqidagi maʼlumotlar: F.I.O: ________________________________ Jinsi: _________________________________ Tugʻilganlik haqidagi guvohnomaning seriyasi va raqami: ______________________________ Yoshi: _________________________________ 2. Yashash manzili: _______________________ 3. Ish/oʻqish joyi: ___________________________ 4. Biriktirilgan tibbiy muassasa: ____________ 5. Mehnatga layoqatsizlik sababi: _____________ 6. Tashxis (KXT-10 kodi va nomi): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 7. Davolovchi shifokor F.I.O: _______________________________________ Boʻlim boshligʻi (masʼul shaxs) F.I.O: _______________________________________ 8. Yakuniy tashxis (KXT-10 kodi va nomi): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 9. VMK raisining F.I.O: _______________________________________ 10. Yuqumli kasalliklarga chalingan bemorlar bilan kontaktda boʻlganligi haqidagi maʼlumotlar: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 11. TIEK maʼlumotlari: ______________________ Koʻrikdan oʻtgan sanasi: __________________ Xulosa: _________________________________ _______________________________________ TIEK raisi F.I.O: ________________________ 12. Tartib: _______________________________ Tartib buzilganligi toʻgʻrisida qaydlar: ______________________________________ 13. Ishdan ozod etilgan kunlar: ________________ ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ 14. Vaqtincha boshqa ishga oʻtkazilsin: _____________________________________ _____________________________________ 15. Boshqa shahardan kelgan bemorga mehnatga layoqatsizlik varaqasini berish uchun ruxsat etiladi: Hujjat Yagona tibbiy axborot tizimida yaratilgan. Hujjatning haqqoniyligini https://docs.dmed.uz saytida hujjatning ID kodini kiritish, yoki QR-kod orqali tekshirish mumkin. Hujjatning haqqoniyligini tasdiqlovchi QR-kod ” .

Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 3-ILOVA

“Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Taʼlim olayotgan shaxslar uchun mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasi Roʻyxatga olingan sana: __-_____ 20___-yil № __XXXXXX__ Tibbiy muassasa nomi: _____________________________________________ ___________________________ (qaysi muassasa tomonidan berilgan) 1. Vaqtincha mehnatga layoqatsiz fuqaro haqidagi maʼlumotlar: __________________________ F.I.O: ________________________________ Jinsi: _________________________________ JSHSHIR: ____________________________ Yoshi: ________________________________ Bemorga qarindoshligi: __________________ 1a. Bemor bola haqidagi maʼlumotlar: F.I.O: ________________________________ Jinsi: _________________________________ Tugʻilganlik haqidagi guvohnomaning seriyasi va raqami: ______________________________ Yoshi: _________________________________ 2. Yashash manzili: _______________________ 3. Ish/oʻqish joyi: ___________________________ 4. Biriktirilgan tibbiy muassasa: ___________ 5. Mehnatga layoqatsizlik sababi: _____________ 6. Tashxis (KXT-10 kodi va nomi): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 7. Davolovchi shifokor F.I.O: _______________________________________ Boʻlim boshligʻi (masʼul shaxs) F.I.O: _______________________________________ 8. Yakuniy tashxis (KXT-10 kodi va nomi): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 9. VMK raisining F.I.O: _______________________________________ 10. Yuqumli kasalliklarga chalingan bemorlar bilan kontaktda boʻlganligi haqidagi maʼlumotlar: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 11. TIEK maʼlumotlari: ______________________ Koʻrikdan oʻtgan sanasi: __________________ Xulosa: _________________________________ _______________________________________ TIEK raisi F.I.O: ________________________ 12. Tartib: _______________________________ Tartib buzilganligi toʻgʻrisida qaydlar: ______________________________________ 13. Taʼlimdan ozod etilgan kunlar: ________________ ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ 14. Vaqtincha boshqa ishga oʻtkazilsin: _____________________________________ _____________________________________ 15. Boshqa davlatdan kelgan bemorga mehnatga layoqatsizlik varaqasini berish uchun ruxsat etiladi: 16. Ushbu maʼlumotnoma berilgan muassasa: ____________________________________ 17. Muassasa nomi: _______________________________________ Hujjat Yagona tibbiy axborot tizimida yaratilgan. Hujjatning haqqoniyligini https://docs.dmed.uz saytida hujjatning ID kodini kiritish, yoki QR-kod orqali tekshirish mumkin. Hujjatning haqqoniyligini tasdiqlovchi QR-kod ” .

Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 4-ILOVA

“Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Bemor bolani parvarishlash uchun mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasi Roʻyxatga olingan sana: __-_____ 20___-yil № __XXXXXX__ Tibbiy muassasa nomi: _____________________________________________ ___________________________ (qaysi muassasa tomonidan berilgan) 1. Vaqtincha mehnatga layoqatsiz fuqaro haqidagi maʼlumotlar: __________________________ F.I.O: ________________________________ Jinsi: _________________________________ JSHSHIR: ____________________________ Yoshi: ________________________________ Bemorga qarindoshligi: __________________ 1a. Bemor bola haqidagi maʼlumotlar: F.I.O: ________________________________ Jinsi: _________________________________ Tugʻilganlik haqidagi guvohnomaning seriyasi va raqami: ______________________________ Yoshi: _________________________________ 2. Yashash manzili: _______________________ 3. Ish/oʻqish joyi: ___________________________ 4. Biriktirilgan tibbiy muassasa: ____________ 5. Mehnatga layoqatsizlik sababi: _____________ 6. Tashxis (KXT-10 kodi va nomi): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 7. Davolovchi shifokor F.I.O: _______________________________________ Boʻlim boshligʻi (masʼul shaxs) F.I.O: _______________________________________ 8. Yakuniy tashxis (KXT-10 kodi va nomi): ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 9. VMK raisining F.I.O: _______________________________________ 10. Yuqumli kasalliklarga chalingan bemorlar bilan kontaktda boʻlganligi haqidagi maʼlumotlar: ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 11. TIEK maʼlumotlari: ______________________ Koʻrikdan oʻtgan sanasi: __________________ Xulosa:_________________________________ _______________________________________ TIEK raisi F.I.O: ________________________ 12. Tartib: _______________________________ Tartib buzilganligi toʻgʻrisida qaydlar: ______________________________________ 13. Ishdan ozod etilgan kunlar: ________________ ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ 14. Vaqtincha boshqa ishga oʻtkazilsin: _____________________________________ _____________________________________ 15. Boshqa davlatdan kelgan bemorga mehnatga layoqatsizlik varaqasini berish uchun ruxsat etiladi: Hujjat Yagona tibbiy axborot tizimida yaratilgan. Hujjatning haqqoniyligini https://docs.dmed.uz saytida hujjatning ID kodini kiritish, yoki QR-kod orqali tekshirish mumkin. Hujjatning haqqoniyligini tasdiqlovchi QR-kod ” .

Vazir A. XUDAYAROV

Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori M. OLLOYOROV

Toshkent sh.,

2025-yil 15-sentabr,

2025-yil 4-sentabr

2025-yil 2-sentabr

2025-yil 2-sentabr

9-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.10.2025-y., 10/25/2667-4/0909-son)

lex.uz