📅 2025-yil 7-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 7-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 7 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 октября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 October 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БИЛДИРИШНОМА
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини фуқаро авиацияси халқаро стандартларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини такомиллаштириш ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фуқаро авиацияси халқаро конвенцияси стандартлари ва тавсияларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини фуқаро авиацияси халқаро стандартлари ва тавсияларига мувофиқлаштириш;
авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш тартибини такомиллаштириш;
авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш бўйича Транспорт вазирлигининг ваколатларини кенгайтириш;
ҳаво кемаси эксплуатациясида текширилиши лозим бўлган инцидентлар рўйхатини такомиллаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 628-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-бандда :
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« авиация инциденти — авиация ҳалокати деб таснифланмаган, хавфсиз эксплуатацияга таъсир кўрсатадиган ёки кўрсатиши мумкин бўлган ҳаво кемасидан фойдаланиш жараёни билан боғлиқ ҳар қандай ҳодиса. Авиация инцидентлари рўйхати 1-иловада келтирилган »;
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи ва йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
йигирма иккинчи — қирқ саккизинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўртинчи — эллигинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қирқинчи хатбошидаги «авиация ҳалокати текшируви ваколатли органи» сўзлари «авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
« ҳаво кемасининг парвози тўхтатилиши — двигателлар (двигатель) учиш учун зарур бўлган режимга ўтказилгандан сўнг, ҳаво кемаси учиш-қўниш йўлаги бўйлаб ҳаракатланаётган пайтдан бошлаб экипаж томонидан тўхтатилиши».
2. 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Максимал массаси 2250 килограмм ва ундан кам бўлган ҳаво кемалари (учувчисиз ҳаво кемаларига ҳам тааллуқли) билан содир бўлган авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларини текшириш авиация корхоналари томонидан парвозлар хавфсизлигини бошқариш бўйича қўлланма доирасида амалга оширилади».
3. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «асосий» сўзи «ягона» сўзи билан алмаштирилсин.
4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органга 1944 йилдаги Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида конвенциянинг (кейинги ўринларда — Конвенция) 13-иловасига мувофиқ текширув ўтказишда мустақиллик ҳамда авиация ҳалокати ва инцидентини текшириш доирасида чекланмаган ваколат берилади.
Текширув қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) авиация ҳалокати ёки инциденти тўғрисидаги барча тегишли маълумотларни тўплаш, қайд этиш ва таҳлил қилиш;
б) авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш билан боғлиқ баъзи ёзувларни ҳимоя қилиш;
с) зарур ҳолларда, парвозлар хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
д) имкон бўлса, сабабларни ва/ёки таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
е) якуний ҳисобот тузиш.
Авиация ҳодисаси содир бўлган жойга бориш имкони мавжуд бўлганда ҳодиса содир бўлган жойга ташриф буюриш, ҳаво кемасини (ҳаво кемаси парчаларини) кўздан кечириш ва гувоҳлар билан сўровнома ўтказиш лозим. Парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш мақсадида авиация ҳодисаси текширувидан олиниши кутилаётган сабоқларга асосланиб, текширув кўлами ва уни ўтказиш тартиби авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган томонидан белгиланади.
Авиация ҳалокатлари ва инцидентлари текширувларини ўтказиш жараёнида комиссияга барча ашёвий далиллар кечиктирилмасдан тақдим этилади ва уларнинг тўлиқ назорати берилади. Бошқа турдаги текширув ва муҳокамалар текширув комиссияси ишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш тартиби ва кўлами ушбу Қоидалар талаблари билан белгиланиб, келгусида парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш чораларини кўриш мақсадида юзага келган ҳодисанинг сабабларини, бунга олиб келувчи ва боғлиқ бўлган омилларни аниқлаш ишларини назарда тутади.
Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш бўйича ёрдамчи йўриқномалар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (кейинги ўринларда — ИКАО) Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш бўйича қўлланмасида (Doc 9756) кўрсатилган.
Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш натижалари бўйича ҳисоботлар давлат тилида ёки Конвенциянинг 13-иловасида кўрсатилган 6 та тилдан (рус, инглиз, араб, испан, хитой, француз) бирида тузилиши мумкин».
5. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Авиация ҳодисасининг таснифи ва ҳар бир аниқ ҳолат бўйича текширув ўтказиш зарурати авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган томонидан белгиланади».
6. 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Авиация ҳалокати тўғрисида хабар топган шахслар зудлик билан бу ҳақда авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган, маҳаллий ҳокимият органлари ёки фуқаро авиацияси ташкилотига энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда маълум қилиши керак».
7. 17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Аэродром диспетчерлик пунктлари, ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизматлари, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқаришнинг ягона тизими бош ва туман марказлари, аэропортларнинг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати диспетчерлари, аэропортларнинг операцион бошқариш маркази, авиакомпаниянинг парвозларни бошқариш маркази фуқаро ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокати тўғрисида маълумот олгандан сўнг, дастлабки хабарларни авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органга, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Транспорт прокуратураси, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари органлари манзилларига энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборади».
8. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Авиация ҳалокати тўғрисида дастлабки хабарни олгандан сўнг авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган зудлик билан Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги Парвозлар хавфсизлиги бошқармаси, Транспорт прокуратураси ва Авиаходимлар касаба уюшмаси марказий қўмитасига энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабар беради.
Текширув давомида ноқонуний аралашув ҳаракати содир этилгани маълум бўлса ёки гумон қилинса, бундай маълумот авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган томонидан зудлик билан манфаатдор давлат(лар)нинг авиация хавфсизлиги органларига етказилади».
9. 21-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган авиация ҳалокати тўғрисида дастлабки маълумотни олганда энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда қисқа муддатда:»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқаролари вафот этган ёки оғир тан жароҳати олган ҳар қандай давлатга хабарнома юборади»;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган хабарномада батафсил кўрсатилмаган ва мазкур ҳодиса билан боғлиқ маълум бўлган бошқа маълумотларни имконият пайдо бўлиши билан юборади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
10. 30-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Максимал массаси 2250 килограммдан ортиқ бўлган ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокати текширувини ўтказаётган давлат ҳаво кемасини рўйхатга олган, эксплуатация қилаётган, лойиҳалаштирган ёки ишлаб чиқаришга тегишли бўлган давлатдан текширувда иштирок этишни алоҳида сўраганда, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ўзининг ваколатли вакилини тайинлайди»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳаво кемасини лойиҳалаштирган, ишлаб чиқарган, рўйхатга олган давлат ва ҳаво кемаси эксплуатантининг давлати авиация ҳалокати текширувида иштирок этиш учун вакилини тайинлаш ҳуқуқига эга»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
11. 40-бандда :
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишга тааллуқли бўлган барча ашёвий далиллардан тўлиқ ва тезкор фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш»;
олтинчи хатбоши «бўлган» сўзидан кейин «барча» сўзи билан тўлдирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«текширувнинг олиб борилиши бўйича йиғилишларда, шу жумладан, маълумотларни таҳлил қилиш, хулосалар, сабаблар, омиллар ва хавфсизлик бўйича тавсияларни шакллантириш билан боғлиқ йиғилишларда иштирок этиш».
12. 41-банднинг учинчи хатбошиси «давлатнинг» сўзидан кейин «(давлатларнинг) авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин.
13. 51-банд «зарур бўлган вақтга» сўзларидан кейин «кундалик вазифаларидан озод қилиб,» сўзлари билан тўлдирилсин.
14. 84-банднинг иккинчи хатбошисидаги «текширув бўйича» сўзлари «авиация ҳодисаларини текширувчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. 85-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«85. Мақсадга мувофиқ бўлса, Транспорт вазирлиги ўтказилган текширувлар асосида ишлаб чиқилган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар қандай тавсияларни, бошқа тегишли давлатнинг (давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли органларига, ИКАО ҳужжатларига тааллуқли бўлса, ИКАОга санаси кўрсатилган кузатув хати билан юборади».
16. 86-банддаги «ваколатли текширув» сўзлари «давлатнинг (давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. 105-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«105. Якуний ҳисобот иловаларсиз (Якуний ҳисоботга илова қилинадиган материалларсиз) қуйидагиларга юборилади:
рўйхатга олган давлатга;
эксплуатация қилувчи давлатга;
лойиҳалаштирган давлатга;
ишлаб чиқарган давлатга;
ИКАОга (авиация ҳалокати максимал массаси 5700 килограммдан ортиқ бўлган ҳаво кемаси билан содир бўлган бўлса);
фуқаролари вафот этган ёки оғир тан жароҳати олган ҳар қандай давлатга;
тегишли маълумотлар, текширув учун зарур бўлган асосий ускуналар, шу жумладан, борт ёзув ускуналарининг парвоз маълумотларини ўқиш учун тегишли воситалар ёки экспертларни тақдим этган ҳар қандай давлатга;
авиация ҳалокати текширувида иштирок этган ҳар қандай давлатга».
18. 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«115. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ёки жиддий авиация инциденти жойи қайси давлат ҳудудига тегишлилигини аниқлаш имкони бўлмаса, Конвенцияга 13-иловага ва мазкур Қоидаларга мувофиқ текширувни авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган тайинлайди ва ўтказади.
Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ўзаро келишув асосида текширув ваколатини тўлиқ ёки қисман бошқа давлатга ёки минтақавий давлатлараро авиация ҳалокати ва инцидентларини текширувчи ташкилотга топшириши мумкин».
19. 116-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«116. Авиация ҳалокати ёки инциденти текширувини ўтказаётган давлат мурожаатига кўра авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ушбу давлатга ўзида мавжуд бўлган текширувга тегишли барча маълумотларни, шу жумладан, фаолияти ҳаво кемасининг эксплуатациясига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташкилотлар ҳақида маълумотни тақдим этади.
Авиация ҳалокатига ёки жиддий авиация инцидентига учраган ҳаво кемаси ҳодиса содир бўлган давлатдан бошқа давлатга қўнганда, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган авиация ҳалокати текширувини олиб бораётган давлат мурожаатига кўра борт ёзув ускуналари маълумотларини ва зарур бўлса, тегишли борт ёзув ускуналарини тақдим этади».
20. 117-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«117. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хорижий давлат ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокатини текшириш жараёнида ҳалок бўлганлар ёки жиддий тан жароҳати олганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланса, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган текширувда иштирок этиш учун тегишли экспертни (экспертларни) тайинлаши мумкин».
21. 118-бандда :
иккинчи хатбошидаги «қилинган» сўзи «учун тайёрланаётган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган текширувни амалга ошираётган давлатнинг расмий розилигисиз авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш жараёнида олинган ҳисобот лойиҳасини ёки унинг ҳар қандай қисмини ёки бошқа ҳужжатларни тарқатмайди, нашр этмайди ёки улардан фойдаланишга рухсат бермайди (текширувни амалга ошираётган давлат томонидан аввал эълон қилинган ёки оммага нашр қилинган ҳисоботлар ёки ҳужжатлар бундан мустасно)».
22. 119-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«119. Авиация ҳодисаси текширувини ўтказаётган ваколатли орган авиация ҳалокати ёки инцидентларини текшириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун қуйидаги маълумотларни тақдим этмаслиги лозим:
а) борт товуш ёзувчи ускуналарнинг ёзувлари ва бортдаги визуал вазиятни ёзиш мосламаларининг ёзувлари ва ҳар қандай бундай ёзувларнинг таҳлили;
б) авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органнинг назорати ёки ҳимояси остидаги ёзувлар, масалан:
1) текшириш жараёнида барча шахслардан текширувни ўтказаётган ваколатли орган томонидан олинган кўрсатмалар;
2) ҳаво кемаси эксплуатациясига алоқаси бўлган шахслар ўртасидаги ҳар қандай ёзишмалар;
3) авиация ҳалокати ёки инцидентида иштирок этган шахсларга доир тиббий ёки махфий маълумотлар;
4) ҳаводаги ҳаракатни бошқариш органларининг ёзувлари ва шарҳлари;
5) авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳамда ваколатли вакиллар томонидан авиация ҳалокати ва инцидентига оид маълумотларни, шу жумладан, парвоз маълумотларини таҳлил қилиш пайтида билдирилган маълумотлар ва улар ҳақидаги фикрлар таҳлили;
6) авиация ҳалокати ёки инциденти текширувининг якуний ҳисоботи лойиҳаси.
Давлат томонидан тайинланган ваколатли орган (авиация ҳалокати юзасидан дастлабки тергов ўтказаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган) томонидан миллий қонунчиликка мувофиқ манфаатлар тўқнашуви тамойилига риоя қилган ҳолда юқоридаги маълумотларни ошкор қилиш ёки улардан фойдаланиш ушбу ёки келажакдаги ҳар қандай текширувга таъсир қилиши эҳтимоли бўлган ҳамда ички ва халқаро салбий оқибатлардан устуворлиги белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Юқоридаги маълумотлар авиация ҳалокати ёки инцидентининг таҳлилига тегишли бўлган ҳолдагина Якуний ҳисоботга ёки унга иловаларга киритилади. Борт товуш ёзувчи ускуналари маълумотларининг бундай таҳлилларга тегишли бўлмаган қисмлари оммага тақдим қилинмайди».
23. 121-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«121. Борт товуш ёзувчи ускуналарининг овозли маълумотларидан, шунингдек, бортдаги визуал вазиятни ёзиш мосламаларининг видеоёзувлари ёки товуш ёзувларидан авиация ҳалокати (инциденти) текширувига тааллуқли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тақиқланади ва улар оммага тақдим қилинмайди».
24. 135-банднинг иккинчи хатбошисидаги «текширув соҳасига доир» сўзлари «(давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. 147-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«147. Авиация ҳалокатига тааллуқли янги муҳим маълумотлар аниқланган (ёки тақдим этилган) ҳолларда авиация ҳалокатининг якунланган текшируви такроран бошланиши керак.
Текширув ўтказган давлат бундай текширувни тайинламаган бўлса, у аввал текширувни тайинлаган давлатнинг розилигини олади.
26. 148-банддаги «текширув комиссиясининг натижалари нотўғрилиги кўрсатилган янги далиллар» сўзлари «янги муҳим далиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. 149-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«149. Ариза мазмуни қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
аввал қўриб чиқилмаган янги муҳим фактлар;
янги топилган муҳим фактларга асос бўладиган ҳисоб-китоблар ёки тадқиқотлар натижалари ва ҳужжатлари (мавжуд бўлса);
нима учун ушбу муҳим фактлар аввал текширув комиссияси иши жараёнида тақдим этилмаганлиги сабабларининг изоҳи».
28. 157-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат(лар)нинг авиация ҳалокатини текшириш бўйича ваколатли органи(лар)га» сўзлари «давлатнинг (давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли органига» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. 162-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«162. Чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича фуқаро авиацияси ташкилоти — ҳаво кемаси эгаси (эксплуатанти) масъул ҳисобланади».
30. 3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-боб. Авиация инцидентларини ва жиддий авиация инцидентларини текшириш».
31. 168-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«168. Авиация инциденти тўғрисида хабардор бўлган шахслар, аэродром диспетчерлик пунктлари, ташкилотнинг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизматлари, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқаришнинг Ягона тизими бош ва туман марказлари, аэропортларнинг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати диспетчерлари, аэропортларнинг операцион бошқариш маркази, авиакомпанияларнинг парвозларини бошқариш маркази фуқаро ҳаво кемасида содир бўлган авиация инциденти тўғрисида маълумот олгандан сўнг дастлабки хабарларни дарҳол авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органга ҳамда ҳаво кемалари ҳаракатига тегишли хабарларни тузиш ва узатиш бўйича кўрсатмага мувофиқ энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тегишли манзилларга юборади.
Шунингдек, хабар авиация ҳалокати содир бўлган туман ёки ҳудуддаги фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбарига ва ҳаво кемаси эгасига (эксплуатантига) ҳам юборилади.
Парвозлар хавфсизлигига доир алоҳида вазиятлар юзага келганда ҳаво кемаси экипажлари, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш хизмати мутахассислари, ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мутахассислари, фуқаро авиацияси таълим муассасалари ва марказлари мутахассислари, аэродром (вертодром) хизмат кўрсатиш мутахассислари мазкур Қоидаларга 15 — 21-иловаларга мувофиқ мажбурий билдиришномалар ва хабарнома шаклларини тўлдириши шарт.
Тўлдирилган шакл зудлик билан авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органга юборилиши шарт.
32. 172-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«172. Ҳодиса содир бўлган жой давлати Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация инциденти ёки жиддий авиация инциденти ҳақидаги ахборотга эга бўлмаса, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган бундай инцидент тўғрисида қуйидаги манзилларга қисқа муддатда энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабарнома юборади:».
33. 174-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган жиддий авиация инциденти текшируви тайинлаганда қисқа муддатда энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабарнома юборади:
ҳаво кемаси эксплуатанти давлатига;
ҳаво кемасини лойиҳалаштирган давлатга;
ҳаво кемасини ишлаб чиқарган давлатга;
ҳаво кемасининг максимал массаси 2250 килограммдан ортиқ бўлса ёхуд ҳаво кемаси турбореактив ҳаво кемаси ҳисобланса, ИКАОга.
Хабарномада имкон қадар Конвенцияга 13-иловада назарда тутилган ва ушбу Қоидаларнинг 20-бандида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
Хабарнома содда тилда баён этилади ва мавжуд бўлган маълумотларни ўз ичига олади. Тўлиқ маълумот йўқлиги хабарнома юборилишини кечиктиришга сабаб бўлмаслиги керак.
Узоқ муддат талаб этилмаса, хабарнома уни қабул қилувчилар томонидан фойдаланиладиган тилни ҳисобга олган ҳолда ИКАО ишчи тилларидан бирида тузилади.
Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган хабарномада батафсил кўрсатилмаган ва содир бўлган ҳодиса билан боғлиқ маълум бўлган бошқа маълумотларни имконият пайдо бўлиши билан юборади.
34. 175 ва 176-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«175. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларининг текшируви авиация ҳалокати ва инцидентларини текширувчи ваколатли орган томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Текширув зарур ҳолларда эксплуатантнинг парвозлар хавфсизлиги бўйича инспекцияси билан ҳамкорликда ёки фуқаро авиацияси ташкилоти билан биргаликда, керакли ҳолларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда манфаатдор ташкилотлар, идоралар ва давлатлар вакиллари иштирокида ташкил этилади ва ўтказилади. Барча ҳолларда авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларини текшириш учун комиссия тузилиши ва тайинланишини назорат қилади.
176. Авиация инцидентини текшириш комиссияси ва комиссия раиси транспорт вазири (фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари) буйруғи ёки доимий комиссия баённомаси билан тайинланади.
Доимий комиссия транспорт вазири буйруғи билан тасдиқланади.
Авиация инциденти тўғрисидаги дастлабки ҳабарнома ёки транспорт вазирининг кўрсатмаси текшириш комиссиясини тузиш ва буйруқ (доимий комиссия баённомаси) чиқариш учун асос ҳисобланади.
Текширув комиссияси тузилгандан сўнг дарҳол ишни бошлайди.
Авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларини текшириш қисман ёки тўлиқ равишда бошқа давлат ёки авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш бўйича минтақавий ташкилотга, ўзаро келишувга кўра ва розилик билан топширилиши мумкин. Бундай ҳолатда авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ушбу текширувни ўтказишда ёрдам кўрсатади».
35. 192-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«192. Давлатлар вакиллари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирок этиш даражаси Конвенцияга 13-иловага биноан белгиланади ва уларга комиссия раиси назорати остида авиация ҳалокати ва инцидентларини текширувчи ваколатли орган раҳбари билан келишилган ҳолда қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
авиация инциденти содир бўлган жойга ташриф буюриш;
ҳаво кемасини кўздан кечириш;
гувоҳлар кўрсатган маълумотни олиш ва сўров ўтказишда мавзуларни таклиф этиш;
ишга тааллуқли бўлган барча ашёвий далиллардан тўлиқ ва тезкор фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;
ишга тааллуқли бўлган барча ҳужжатлардан нусха олиш;
парвоз маълумотларини таҳлил қилишда иштирок этиш;
текширув мақсадида агрегатларни кўздан кечириш ва тадқиқотлар ўтказиш, техник маслаҳатлар бериш, синаш ва моделлаштириш каби текширув тадбирларида авиация инциденти содир бўлган жойдан ташқарида иштирок этиш;
текширувнинг олиб борилиши бўйича йиғилишларда, шу жумладан, маълумотларни таҳлил қилиш, хулосалар, сабаблар, омиллар ва хавфсизлик бўйича тавсияларни шакллантириш билан боғлиқ йиғилишларда иштирок этиш;
текширувнинг турли жиҳатлари бўйича баёнотлар бериш».
36. 222-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлатлараро авиация қўмитасига (иловаларсиз, мурожаат бўйича)»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Транспорт прокуратурасига (мурожаат бўйича электрон шаклда)»;
саккизинчи хатбоши «текшириш материаллари» сўзларидан кейин «(электрон шаклда)» сўзлари билан тўлдирилсин.
37. 231-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«231. Хабарномани олгандан сўнг авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган авиация инциденти ҳақида хабарнома олганлигини тасдиқлайди ва имкон қадар зудлик билан учувчилар экипажи ва ҳаво кемаси билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мавжуд маълумотларнинг тақдим этилишини таъминлайди. Шунингдек, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган вакил тайинлашни назарда тутаётганлиги ёки тутмаётганлиги ҳақида ҳодиса жойи давлатига маълум қилади ва бундай вакил тайинланган бўлса, унинг исми, фамилияси ва боғланиш учун батафсил маълумотларни ҳамда вакилнинг ҳодиса содир бўлган давлатга етиб бориши кутилаётган сана ва вақти ҳақида хабар беради».
38. 241-банднинг иккинчи хатбошисидаги «текширув соҳасидаги» сўзлари «(давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. 255-банднинг иккинчи хатбошисидаги «текширув бўйича ваколатли орган» сўзлари «ушбу давлатнинг (давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли органи» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. 256-банддаги «ваколатли текширув органидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар олган тақдирда, йўллов» сўзлари «(давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли органидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар олган тақдирда, кузатув» сўзлари билан алмаштирилсин.
41. 266-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«266. Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир бўлган хавфли юклар билан боғлиқ авиация ҳодисалари тўғрисида дастлабки хабарномани олгач, дарҳол ушбу Қоидаларнинг 2-бобида кўрсатилган манзилларга ва хавфли юклар жўнатувчи давлатига авиация ҳодисалари ҳақида хабарномани энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборади».
42. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Ҳаво кемаси эксплуатациясида текширилиши лозим бўлган инцидентлар РЎЙХАТИ
I. Жиддий авиация инцидентлари
Қуйида келтирилган ҳодисалар жиддий авиация инциденти сифатида таснифланиши мумкин бўлган мисоллар ҳисобланади. Бироқ бу рўйхат тўлиқ эмас ва вазиятга қараб, ҳодисанинг эҳтимолий сценарий бўйича ривожланишига тўсқинлик қиладиган самарали ҳимоя механизмлари сақланиб қолган бўлса, рўйхатда келтирилган элементлар «жиддий авиация инциденти» тоифасига кирмаслиги мумкин.
1. Тўқнашув ёки хавфли вазиятнинг олдини олиш ёки қочиш учун манёвр бажаришни талаб этадиган ёки ҳаво кемасини четга олиш ҳаракатлари бажарилиши мақсадга мувофиқ бўлган ҳаво кемаларининг парвозда хавфли яқинлашуви.
2. Авиация ҳалокати деб таснифланмаган ҳаво кемаларининг ҳаводаги тўқнашувлари.
3. Техник жиҳатдан яроқли ҳаво кемасининг ер билан тўқнашуви бартараф қилинган вазият.
4. Ёпилган ёки банд бўлган учиш-қўниш йўлагидан, ерда ҳаракатланиш йўлагидан (вертолётларнинг ерда ҳаракатланиш йўлагидан парвоз қилишига рухсат берилиши бундан мустасно) ёки белгиланмаган учиш-қўниш йўлагидан учиб чиқишга уриниш ёки учиб чиқиш.
5. Қулфланган руллар билан парвоз қилиш.
6. Ёпилган ёки банд бўлган учиш-қўниш йўлагига, ерда ҳаракатланиш йўлагига (вертолётларнинг ерда ҳаракатланиш йўлагидан парвоз қилишига рухсат берилиши бундан мустасно), белгиланмаган учиш-қўниш йўлагига ёки автомобиль йўллари каби мажбурий қўниш жойига қўниш ёки қўнишга уриниш.
7. Учиш-қўниш йўлагидан (қўниш майдони, етмасдан қўниш) ташқарида қўниш, кўтарилиш ёки қўнишда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиш.
8. Авиация ҳалокати деб таснифланмаган шасси таянчларининг йиғиштирилиши ёки йиғиштирилган шасси билан қўниш.
9. Учиш ёки қўниш вақтида ҳаво кемаси қанотининг чети, двигатель гандоласи ёки бошқа ҳар қандай қисми билан ерга тегиши, агар бу ҳодиса авиация ҳалокати сифатида таснифланмаган бўлса.
10. Экипаж, йўловчи кабиналарида, юк бўлимларида ёнғинлар ва/ёки тутун пайдо бўлиши ҳолатлари ёхуд двигателда ёнғин чиқиши, ушбу ёнғинлар ўт ўчирувчи воситалар билан ўчирилган бўлса ҳам.
11. Парвоз экипажи аъзолари томонидан авария ҳолатида ишлатиладиган кислороддан фойдаланиш талаб этилган вазиятлар.
12. Ҳаво кемаси конструкциясининг ишдан чиқиши ёки двигателнинг ишдан чиқиш ҳолатлари, шу жумладан, авиация ҳалокатлари деб таснифланмаган газ турбинали двигателларнинг ишдан чиқиши бартараф этилмаган носозликлар.
13. Ҳаво кемасининг ишлашига жиддий таъсир қиладиган бир ёки бир нечта тизимларнинг бир неча бор ишдан чиқиши.
14. Ҳаво кемасини бошқаришда қийинчиликлар яратган ёки яратиши мумкин бўлган тизим бузилишлари (шу жумладан, куч ёки қувват йўқолиши).
15. Парвозни бошқариш ва навигация учун мажбурий бўлган захира тизимидаги биттадан ортиқ тизимнинг бузилиши.
16. Учувчидан авария ҳолати эълон қилинишини талаб этадиган ёқилғи миқдори ёки унинг тақсимланиши билан боғлиқ бўлган ёқилғи миқдори етарли эмаслиги, ёқилғи тўлиқ сарфланганлиги, ёқилғи етарли даражада етказиб берилмаётганлиги ёки бортда мавжуд ёқилғидан тўлиқ фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслиги каби вазиятлар.
17. Ҳаво кемасини бошқаришда қийинчиликлар яратадиган ёки яратиши мумкин бўлган хавфли об-ҳаво шароитлари зонасига ҳаво кемасининг кириб қолиши. Ҳаво кемаси дўл билан шикастланган ҳоллар.
18. Ташқи подвескада ёки ҳаво кемасининг ташқарисида олиб келинаётган юкнинг билмаган ҳолда ёки фавқулодда чора сифатида билган ҳолда туширилиши.
19. Парвознинг тўхтатилишига, ҳаво кемасининг иккинчи айланага кетишига ва шунга ўхшаш ҳолатларга олиб келувчи транспорт воситаси ёки ҳаво кемасининг рухсатсиз учиш-қўниш йўлагига чиқиши.
20. Парвозда экипаж аъзоларининг иш қобилиятини йўқотиши (бир пилотли (шу жумладан, ташқи учувчи (оператор)) ва икки кишилик экипаж билан ҳаво кемалари парвозлари учун).
II. Авиация инцидентлари
21. Планерга тегишли кучланмаган элементларнинг кабина герметизацияси бузилиши ёки қисмларнинг ажралиши билан боғлиқ ҳолда парвозда бузилиши ёки шикастланиши.
22. Аэродинамик бошқарув юзалари (қанотнинг орқа қисми (закрилка), қанотнинг олд қисми (предкрилка) ва кўтарилиш кучини кўпайтирувчи бошқа қурилмалар, қанот четлари (законсовок крила) ва бошқалар), пилон ва двигателларнинг бирикиш жойлари узилиши ёки бузилиши.
23. Планернинг кучланган элементларида, кучланган ойналарда йўл қўйиб бўлмайдиган ёрилишларнинг пайдо бўлиши.
24. Планер конструкциясининг бошқа элементларини аҳамиятли даражада шикастланишига олиб келмаган обтекателлар, капотлар, зиналар, люклар, эшикларнинг парвозда очилиши ёки узилиб кетиши.
25. Ҳаво винти парракларининг бузилиши, уларнинг таъмир учун кўрсатилган меъёрдан ортиқ шикастланиши, ҳаво винти втулкаси обтекателининг ёки иситиш қопламасининг узилиб кетиши (ҳаво винтли кемалар учун).
26. Кўтарувчи ёки руль винтлари элементларининг, кўтарувчи ёки руль винти втулкаларининг бузилиши ёки таъмир учун кўрсатилган меъёрдан ортиқ шикастланиши (вертолётлар учун).
27. Двигателнинг носозлиги, ўз-ўзидан ёки хатолик билан ўчирилиши ёки парвоз вақтида керакли тартиб-қоидаларга мувофиқ экипаж томонидан ўчирилиши. Двигателнинг парвозда ишга тушмаслиги (ўт олмаслиги).
28. Парвозда планер конструкциясининг бошқа элементларига жиддий зарар етказилмаган ҳолда двигателнинг бузилиши.
29. Трансмиссияларнинг бузилиши ёки узилиб кетиши. Вентилятор қурилмасининг бузилиши, редукторнинг бузилиши, унинг хавфли режимда ишлаётганлигини билдирувчи сигнализациянинг ишлаб кетиши (вертолётлар учун).
30. Парвозда ўз-ўзидан ёки бехосдан реверснинг (орқага тортиш) ишлаб кетиши ёки ишламай қолиши. Ҳаво винтининг мустаҳкамланган ҳолатидан бўшамаслиги оқибатида парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси чекловлари бузилиши ёки (ва) парвоз режасининг ўзгаришига сабаб бўлиши.
31. Бир ёки ундан кўп шасси таянчининг чиқмаслиги. Парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси чекловларининг бузилиши ёки (ва) парвоз режасининг ўзгаришига олиб келган парвозда ўз-ўзидан ёки хатолик билан шассининг чиқиши ёки йиғиштирилиши, шасси створкаларининг ёпилмаслиги ёки ўз-ўзидан парвоз давомида очилиши.
32. Планер ёки двигатель конструкцияси элементлари шикастланишига олиб келган авиашиналарнинг ёрилиши.
33. Шасси аравалари, шасси таянчи элементларининг бузилиши.
34. Стабилизаторнинг бурилмай қолиши, ўз-ўзидан ёки нотўғри бурилиши.
35. Парвоз режаси ўзгаришига олиб келувчи, электр таъминоти тизимларидаги электр токи етказиб бериш хусусиятларининг йўл қўйиб бўлмайдиган даражада бузилиши.
36. Парвоз режаси ўзгаришига олиб келган гидротизимнинг носозлиги.
37. Парвоз режаси ўзгаришига олиб келган гермокабинада босимни бошқариш тизимининг носозлиги.
38. Парвоз режаси ўзгаришига олиб келган парвозда ёқилғи оқиши.
39. Ҳаво кемасининг қайта қўнишни амалга ошириш учун зарур бўлганидан камроқ ёқилғи билан қўниши.
40. Фазовий йўналишнинг йўқотилиши.
41. Ускуналар бўйича парвозга рухсат берилган ҳаво кемаларида борт пилотаж-навигация ускуналаридан фойдаланган ҳолда парвознинг жорий жойлашувини ёки йўналишини аниқлаш имконияти йўқлиги.
42. Ҳаво кемасининг парвозда эксплуатация қилиш қўлланмасида изоҳланган чекловлардан чиқиши.
43. Парвозни бошлашда тезликни ошириш вақтида ёки баландликка кўтарилишнинг дастлабки босқичида талаб этилган характеристикаларга эришишнинг мумкин эмаслиги.
44. Парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси талабларига тегишли бўлмаган конфигурацияда ҳаво кемасининг учиб чиқиши, парвоз қилиши, қўнишга кириши ёки қўнишга ҳаракат қилиши.
45. Музлаш шароитларида парвозларга рухсат берилишида чекловларга эга бўлган ҳаво кемаларида, музлашга қарши тизим ишламай қолган ёки ёқилмаган ҳаво кемаларида музлаш шароитларида парвоз амалга оширилиши. Муз билан қопланган ҳаво кемаси парвозга чиқариб юборилиши.
46. Ҳаво кемасининг қушлар билан тўқнашуви, жиддий авиация инциденти ёки авиация ҳодисасига олиб келганда. Қушлар билан тўқнашувларнинг бошқа ҳолатларида конструкция элементлари рухсат этилмаган ўлчамда шикастланганда эксплуатант томонидан тўқнашувга олиб келган омиллар бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
47. Ердаги (одамлар, ҳайвонлар ёки учиш-қўниш йўлаги, йўлаклар, перрондаги транспорт воситалари; ердаги тўсиқлар) объектлар билан тўқнашиш ёки тўқнашиш таҳдиди.
48. Ҳаво кемасининг мажбурий қўниши, режалаштирилмаган (мўлжалланмаган) аэродромга (қўниш майдонига) қўниши. Ҳавода танлаб олинган, ўрнатилган талабларга жавоб бермайдиган майдонга қўнишни амалга ошириш.
49. Ҳаво кемаси парвозини таъминлашда, радиоалоқанинг, ориентировканинг йўқолишига ёки ўрнатилгандан паст минимумда қўниш шартлигига олиб келувчи, ердаги радиоёритиштехник жиҳозларнинг ишдан чиқиши.
50. Экипаж аъзолари ёки йўловчиларнинг токсик моддалар, радиация ва бошқа зарарли омиллар таъсири оқибатида касалхонага ётқизилиши.
51. Беш дақиқадан кўпроқ вақт давомида парвозда радиоалоқа йўқолиши.
52. Хавфсиз парвоз баландлигининг бузилиши.
53. Ҳаво кемаси экипажи томонидан белгиланган баландлик ва парвоз йўналишининг ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш хизмати кўрсатмаси билан мувофиқлаштирмасдан ўзгартирилиши.
54. Учиш вақтида рухсат этилган носозликлар рўйхатига киритилмаган носозликлар мавжуд бўлганда ҳаво кемасининг учиши.
55. Ҳаво кемасининг тўлиқ техник хизмат кўрсатилмаган ҳолда парвозга чиқарилиши.
56. Учиш ёки қўниш вақтида минимал об-ҳаво талабларига риоя қилмаслик.
57. Ҳаво кемасига ушбу ҳаво кемаси учун мўлжалланмаган ёки рухсат этилмаган ёқилғи-мойлаш материалларининг қуйилиши.
58. Парвозда эксплуатация қилиш қўлланмасида ҳаво кемасини марказлаш бўйича белгиланган меъёрлар бузилишига олиб келган парвоз вақтида юкларнинг силжиши.
59. Одамларни ҳаво кемасидан фавқулодда эвакуация қилиш билан боғлиқ авиация ҳодисалари.
60. Учувчисиз ҳаво кемалари билан содир бўладиган авиация ҳодисалари:
учувчисиз ҳаво кемасининг учувчи бошқараётган ҳаво кемаси билан тўқнашуви;
фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби жорий этилган ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларининг парвозлари тўхтатилишига сабаб бўлган учувчисиз ҳаво кемасининг ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ягона тизими тегишли марказининг сўровномаларисиз ва рухсатисиз парвози;
ердаги ҳар қандай шахс тан жароҳати (жиддий тан жароҳатлари бундан мустасно) олишига сабаб бўлган учувчисиз ҳаво кемасининг қулаши ёки мажбурий қўниши;
ердаги ҳар қандай шахс тан жароҳати (жиддий тан жароҳатлари бундан мустасно) олишига сабаб бўлган учувчисиз ҳаво кемасининг ташқи подвескасида олиб келинаётган юкнинг туширилиши.
б) ҳодисанинг потенциал авиация ҳалокатига айланишига тўсқинлик қиладиган сақланиб қолган ҳимоя механизмлари Самарали Чекланган а) содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган сценарий Авиация ҳалокати Инцидент Жиддий инцидент Авиация ҳалокати йўқлиги Инцидент ».
43. Қуйидаги мазмундаги 15 — 21-иловалар билан тўлдирилсин:
«Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 15-ИЛОВА
Авиация инциденти ҳақида ХАБАРНОМА Юз берган инцидент Ҳаво кемаси: санаси вақти (UTC) тури рўйхат рақами авиакомпания Ҳаво кемаси командири Иккинчи учувчи Экипажнинг бошқа аъзолари (текширувчи) Рейс рақами Парвоз йўналиши Қўниш аэродроми Ёқилғи қолдиғи Парвоз баландлиги Тезлик (кўрсаткичдаги) Тижорат юклаш (кг): Экипаж / йўловчилар сони багаж / юк / почта хавфли юк Инцидент юз берган пайтдаги парвоз босқичи: Ҳаво кемасининг учиш/қўниш аэродромига (VOR, NDB, WP) нисбатан жойлашуви шатакка олиш ерда ҳаракатланиш учиш баландликка кўтарилиш йўналишда пасайиш қўнишга киришиш қўниш аниқ эмас Парвоз шароитлари: Об-ҳаво: Алоҳида метеошароитлар: визуал ускуналар бўйича шамол ___________/_________ (йўналиши) (тезлиги) булутли ________ (октант) ҳаво ҳарорати ______°С кўриниш (RVR)_______ км (м) QNH (QFE) _______________ ёмғир қор музлаш туман момақалдироқ дўл турбулентлик шамол ҳаракати Учиш-қўниш йўлаги Учиш-қўниш йўлаги ҳолати: Ҳаво кемасининг конфигурацияси: қуруқ ҳўл муз билан қопланган қор билан қопланган лой билан қопланган К сц қўрсаткичи: _______ автоматик бошқарув қўл бошқаруви двигатель режими: ______________ шасси: ______________ қанот механизацияси: ______________ спойлерлар: ______________ Ҳаво кемасининг дастлабки ташқи текшируви натижалари: Авиация инциденти ҳақида қисқача тавсиф: Хабарномани тўлдирган шахслар: ҳаво кемасининг командири _____________________________ ___________ (Ф.И.О.) (имзо) муҳандислик-авиация хизмати вакили _____________________________ ___________ (Ф.И.О.) (имзо) ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 16-ИЛОВА
Ҳаводаги ҳаракатда авиация инциденти ҳақида БИЛДИРИШНОМА А. Ҳаво кемасини танитиш белгиси В. Инциндент тури: яқинлашиш / учиш-қўниш йўлагидаги тўсиқ / учиш-қўниш йўлагига рухсатсиз чиқиш / қоидалар/восита* С. Инцидент 1. Умумий маълумот Инцидент санаси ва вақти ( UTC) _________________________________________________________________ Жойлашув ___________________________________________________________________ 2. Ҳаво кемаси Курс ва йўналиш Ҳақиқий ҳаво тезлиги _____________________________ : ( ) узел _______ ( ) км / с ў лчовида _______ Эшелон ва баландлик ўлчаш ускунаси ўрнатилиши ___________________________________________________________________ Ҳаво кемаси кўтарилаётганда ёки пасайишни амалга ошираётганда: ( ) горизонтал парвоз ( ) баландликка кўтарилиш ( ) пасайиш e) Ҳаво кемасининг о ғ иш бурчаги: ( ) ноль бурчак ( ) кичик бурчак ( ) ўртача бурчак ( ) катта о ғ иш ( ) ағдарилган ҳ олатда ( ) аниқ эмас f) Ҳаво кемасининг о ғ иш йўналиши: ( ) чапга ( ) ў нга ( ) аниқ эмас g) Кўриниш чеклови (заруратга қараб бир нечтаси белгиланиши мумкин): ( ) қуёш нурларининг кўзга тушиши ( ) олд ойна рама устуни ( ) олди ойнаси кирлиги ( ) экипаж кабинасининг бошқа хусусиятлари ( ) ҳ еч қандай h) Ҳаво кемасининг ёритиш ускуналаридан фойдаланиш (заруратга қараб бир нечтаси белгиланиши мумкин): ( ) навигация чиро қ лари ( ) ёритиш-сигнал чиро қ лари ( ) кабинани ёритиш чиро қл ари ( ) тўқнашишни олдини олиш учун қизил ёритиш-сигнал чиро қ лари ( ) қўнишда / ердаги ҳ аракатни ёритувчи чиро қ лар ( ) ҳаво кемаси б елгиларини ёритиш чиро қ лари ( ) бошқа чироқлар ( ) ҳеч қандай i) Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органи томонидан ҳаво кемасининг четлашиши бўйича таклифлар берилганлиги: ( ) ҳа ( ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш кузатув тизимининг маълумоти асосида) ( ) ҳ а (визуал кузатувлар асосида) ( ) ҳ а (бошқа маълумотлар асосида) ( ) йўқ j) Ҳаводаги ҳаракат ҳақидаги маълумот берилганлиги: ( ) ҳа ( ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш кузатув тизимининг маълумоти асосида) ( ) ҳ а (визуал кузатувлар асосида) ( ) ҳ а (бошқа маълумотлар асосида) ( ) йўқ k) Ҳаво кемасининг тўқнашув ҳақида огоҳлантириш тизими: ( ) ўрнатилмаган ( ) тури ( ) ҳаводаги ҳаракат ҳақида консультатив маълумот берилган ( ) тўқнашиш хавфи ҳақида маълумот берилган ( ) ҳаводаги ҳаракат ҳақида консультатив маълумот берилмаган l) Ҳаво кемасининг ани қ ланиши: ( ) ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш кузатув тизими мавжуд бўлмаган ( ) ани қ ланган ( ) ани қ ланмаган m) Бошқа ҳаво кемаси кузатилганлиги: ( ) ҳа ( ) йўқ ( ) кузатилган, лекин у ҳаво кемаси эмас n) Ҳаво кемасининг четлашиши бўйича ҳаракатлар амалга оширилганлиги: ( ) ҳа ( ) йўқ о) Парвоз режаси тури ускуналар б ў йича парвоз қ оидалари / визуал парвоз қ оидалари / ҳеч қандай* 3. Бошқа ҳаво кемаси Ҳаво кемасининг т ури ва чақирув шартли сигнали / рўйхатдан ў тганлиги (маълум бўлса) _________________ Ҳаво кемасининг тури маълум бўлмаса, қ уйидагилар кўрсатилади: ( ) баланд жойлаштирилган қанот ( ) ўрта жойлаштирилган қанот ( ) паст жойлаштирилган қанот ( ) винтқанот ( ) 1 та двигатель ( ) 2 та двигатель ( ) 3 та двигатель ( ) 4 та двигатель ( ) 4 двигателдан ортиқ Ҳаво кемасининг белгиси, ранги ва бошқа маълумотлар: c) Ҳаво кемаси баландликка кўтарилаётганда ёки пасайишни амалга ошираётганда: ( ) горизонтал парвоз ( ) баландликка кўтарилиш ( ) пасайиш ( ) маълум эмас d) Ҳаво кемасининг о ғ иш бурчаги ( ) ноль бурчак ( ) кичик бурчак ( ) ўртача бурчак ( ) катта бурчак ( ) ағдарилган ҳ олатда ( ) маълум эмас e) Ҳаво кемасининг о ғ иш йўналиши ( ) чапга ( ) ўнга ( ) маълум эмас f) Чироқлар мавжудлиги: ( ) навигация чиро қ лари ( ) ёритиш-сигнал чиро қ лари ( ) кабинани ёритиш чиро қл ари ( ) тўқнашишни олдини олиш учун қизил ёритиш-сигнал чиро қ лари ( ) қўнишда / ердаги ҳ аракатни ёритувчи чиро қ лар ( ) ҳаво кемаси б елгиларини ёритиш чиро қ лари ( ) бошқа чироқлар ( ) ҳеч қандай ( ) маълум эмас g) Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органи томонидан ҳаво кемасининг четлашиши бўйича тавсиялар берилганлиги ( ) ҳа, ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш кузатув тизимининг маълумоти асосида ( ) ҳ а, визуал кузатувлар асосида ( ) ҳ а, бошқа маълумотлар асосида ( ) йўқ ( ) маълум эмас h) Ҳаво кемасининг ҳаракати ҳақида маълумот берилганлиги: ( ) ҳа, ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш кузатув тизимининг маълумоти асосида ( ) ҳ а, визуал кузатувлар асосида ( ) ҳ а, бошқа маълумотлар асосида ( ) йўқ ( ) маълум эмас i) Тўқнашишдан четлашиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилганлиги ( ) ҳа ( ) йўқ ( ) маълум эмас 4. Оралиқ масофа Горизонтал бўйича энг яқин масофа Вертикал бўйича энг яқин масофа 5. Парвознинг метеорологик шароитлари Оддий метеорологик шароит / визуал метеорологик шароит* Булутлардан тепароқ / булутлардан пастроқ / туманда / булутларнинг қатламлари орасида* Вертикал бўйича булутларнинг четигача бўлган масофа: _______ м / фут* пастроқ _______ м / фут* тепароқ Булутда / ёмғирда / қор аралаш ёмғирда / туманда / тутунда* Қуёш томонга / қуёш томондан йўналишда парвоз қ илиш* Парвозда кўриниш _______ м / км* 6. Ҳаво кемаси командирининг фикрига кўра му ҳ им аҳамиятга эга бўлган бошқа маълумотлар D. Бошқа маълумот 1. Ҳисобот бераётган экипажнинг ҳаво кемаси ҳ ақида маълумоти Ҳаво кемасининг рўйхат рақами _____________________________________________________________________________ Ҳаво кемасининг тури Эксплуатант _________________________________________________________________ Учиш аэродроми _____________________________________________________________________ Биринчи қўниш аэродроми ___________ , бориш белгиланган аэродром Радио ёки бошқа воситалар орқали хабар _________________________ га, соат ( UTC) ______ да берилди ( ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органининг номи) Билдиришнома тўлдирилган сана / вақт / ___________________________________________________________________ 2. Маълумот берган шахснинг лавозими, манзили ва имзоси Лавозим _____________________________________________________________________________________ Манзил _____________________________________________________________________________________ Имзо _____________________________________________________________________________________ Телефон рақами 3. Маълумотни қабул қилган шахснинг лавозими ва имзоси а) Лавозим ______________________________________ b) Имзо _________________________________ E. ТЕГИШЛИ ҲАВОДАГИ ҲАРАКАТГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОРГАНИНИНГ ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТИ 1. Маълумот олиниши a) Ҳисобот AFTN / радио / телефон / бошқа алоқа воситаси*_________________________орқали олинди b) Ҳисобот олинди ________________________________________________________________ ( ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органининг номи) 2. Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органининг ҳаракатлари ҳақида маълумот (диспетчер рухсати, кузатилган инцидент (кузатув тизими орқали / визуал), огоҳлантириш берилганлиги, жойида текшириш ў тказиш натижалари ва бошқалар)
Ҳаво кемаларининг яқинлашиш диаграммаси
ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 17-ИЛОВА
Ҳаво кемасининг қушлар билан тўқнашуви ҳақида
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 18-ИЛОВА
Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ташкилотларида парвозлар хавфсизлиги ҳақида БИЛДИРИШНОМА Шаклни тўлдирган шахснинг малакаси, тоифалари, ҳаво кемаси русуми бўйича рухсатлари ва иш тажрибасининг тавсифи: Лавозими — Тоифаси — Ҳаво кемаси русуми бўйича рухсатлари — Иш тажрибаси: умумий/ушбу лавозимда/ ҳаво кемаси русуми бўйича — Аниқланган сана ва вақт Ҳаво кемаси: сана вақт (UTC) русуми рўйхатга олинган рақами № авиакомпания номи Техник хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) ташкилотининг номи Техник хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) ишларининг тури ва босқичи Режалаштирилган иш / режадан ташқари иш Планер ва унинг тизимлари Аниқланган нуқсон (носозлик) Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Двигатель (русуми) Аниқланган нуқсон (носозлик) Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Винтлар (шу жумладан, тортувчи, бошқарувчи) Аниқланган нуқсон (носозлик) Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Ҳаво кемасининг бошқа тизимлари Аниқланган нуқсон (носозлик) Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Техник борт журналидаги (TLB) ёзувлар Қайд этилган нуқсон (носозлик) Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 19-ИЛОВА
Фуқаро авиацияси таълим муассасалари ва марказлари учун парвозлар хавфсизлиги ҳақида БИЛДИРИШНОМА Шаклни тўлдирган шахснинг(шу жумладан, таълим олувчи) иш тажрибаси, FFS тўлиқ парвоз симулятори ва ҳаво кемаси русуми бўйича рухсатлари, тоифалари ҳамда малакаси тавсифи: Лавозими — Тоифаси — Ҳаво кемаси русуми бўйича рухсатлари — Иш тажрибаси: умумий/ушбу лавозимда/ ҳаво кемаси русуми бўйича — Сана Машғулот ўтиш жойи Таълим тури Аниқланган муаммолар, хавфли омиллар ва хатарлар Назарий ўқув курси Тестлар Имтиҳонлар Тўлиқ парвоз симулятори олдидан ердаги машғулотлар Тўлиқ парвоз симулятори бўйича машқлар Тўлиқ парвоз симуляторидаги имтиҳон Ўқув парвозларидан олдин ердаги машғулотлар Ўқув парвозлари Ҳаво кемасида текширув Малака ошириш курслари (шу жумладан, ҳаво кемаси турлари бўйича фавқулодда қутқарув ускуналари) Эслатма. Ўқув парвозлари ва ҳаво кемаларида текширув вақтида авиация ҳодисаси содир бўлган тақдирда «ҳаво кемаси экипажлари томонидан парвоздаги махсус ҳолатлар тўғрисида билдиришномалар ва хабарномалар шакли тўлдирилиши шарт». Аниқланган муаммолар, хавфли омиллар ва хатарларнинг кенгроқ ёритилган тавсифи. Бартараф қилиш учун зудлик билан қабул қилинган чора-тадбирлар. ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 20-ИЛОВА
Аэродром (вертодром) фойдаланувчилари учун парвозлар хавфсизлиги ҳақида БИЛДИРИШНОМА Шаклни тўлдирган шахснинг иш тажрибаси, рухсатлари, тоифалари ва малакасининг тавсифи: Лавозими — Тоифаси — Рухсати — Иш тажрибаси: умумий/ушбу лавозимда/ иш турлари ва рухсатлари бўйича — Аниқланган сана ва вақт Авиация ҳодисасида иштирок этган ҳаво кемаси (мавжуд бўлса): сана вақт (UTC) русуми рўйхатга олинган рақами № авиакомпания номи Аэродром (вертодром) номи Техник хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) ва кўрик ишларининг тури ва босқичи Режалаштирилган ишлар/режадан ташқари ишлар Учиш-қўниш йўлагига рухсатсиз кириш (транспорт воситаси) Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари) Дастлабки сабаблар Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиш /ўтиб қўниш (ҳаводаги ҳаракатни бошқариш органлари иштирокисиз) Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари) Дастлабки сабаблар Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Аэродром чироқларининг ишдан чиқиши ёки жиддий носозлиги Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари) Дастлабки сабаблар Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Учиш-қўниш ёки ерда ҳаракатланиш йўлагидаги бегона жисмлар ёки чиқиндилар билан тўқнашув ёки уларнинг сўрилиши натижасида ҳаво кемаси ёки двигателнинг шикастланиши Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари) Дастлабки сабаблар Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Аэродром ҳудудида ҳаво кемаси шикастланиши билан боғлиқ бўлган ёки ҳаво кемасининг ерусти ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳодисалар Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари) Дастлабки сабаблар Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Аэродром ҳудудида ҳаво кемаси шикастланиши билан боғлиқ бўлган ёки қушларнинг урилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳодисалар Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари) Дастлабки сабаблар Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар Ҳар қандай (бошқа) аниқланган хавф ёки хатар омиллари Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари) Дастлабки сабаблар Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 21-ИЛОВА
Аэронавигация хизматлари/алоқа, навигация ва кузатув хизматларини ташкил этишда парвозлар хавфсизлиги ҳақида БИЛДИРИШНОМА Шаклни тўлдирган шахснинг иш тажрибаси, рухсатлари, тоифалари ва малакаси тавсифи: Лавозими — Тоифаси — Рухсатлари — Иш стажи: умумий/ушбу лавозимида/ рухсати бўйича — Ушбу шакл тўлдирилиши керак бўлган авиация ҳодисалари рўйхати • ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида авариялар ёки жиддий ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган, эксплуатация ёки техник хизмат кўрсатиш вақтида аниқланган ускуна ёки тизимларнинг ҳар қандай нуқсони/носозлиги/шикастланиши; • белгиланган ҳаво ҳудудига рухсатсиз кириш; • ҳаво кемасининг CFIT (рельеф бўйлаб бошқариладиган парвози) ерга яқин келиши; • ҳаво кемасининг белгиланган баландликдан ёки парвоз йўналишидан сезиларли даражада четга чиқиши; • белгиланган эшелонни (баландликни) сақламаслик (бузиш); • учиш-қўниш йўлагига рухсатсиз кириш (ҳаводаги ҳаракатни бошқариш (ОВД) органлари билан маълумот алмашишда); • учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиш /учиш-қўниш йўлагидан ўтиб қўниш (ҳаводаги ҳаракатни бошқариш органлари билан маълумот алмашишда); • аэронавигация хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган, ҲҲБ, аэронавигация хизматларини кўрсатиш ёки ускуналарнинг камчиликлари/нуқсонлари/носозликлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа ҳодиса. Авиация ҳодисаси санаси ва вақти Ҳаво кемаси сана вақт (UTC) русуми рўйхатга олинган рақами № авиакомпания номи Рейс рақами Парвоз йўналиши Қўниш (учиш) аэродроми номи Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ходимлари (зарур ҳолларда) Аэронавигация хизматларини кўрсатиш ходимлари (зарур ҳолларда) Навигация, кузатув ва алоқа воситалари эксплуатацияси учун масъул ходимлар (зарур ҳолларда) Авиация ҳодисаси бўйича қисқача вазият ёки аниқланган камчиликлар/нуқсонлар/носозликларнинг хусусияти ва уларнинг парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир этиши эҳтимоли ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 октябрь,
628-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
BILDIRISHNOMA
Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga aviatsiya hodisalarini tekshirish jarayonini fuqaro aviatsiyasi xalqaro standartlariga muvofiqlashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Aviatsiya hodisalarini tekshirish jarayonini takomillashtirish hamda sohaga oid normativ-huquqiy hujjatlarni Fuqaro aviatsiyasi xalqaro konvensiyasi standartlari va tavsiyalariga muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-noyabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
aviatsiya hodisalarini tekshirish jarayonini fuqaro aviatsiyasi xalqaro standartlari va tavsiyalariga muvofiqlashtirish;
aviatsiya halokatlari va insidentlarini tekshirish tartibini takomillashtirish;
aviatsiya halokatlari va insidentlarini tekshirish boʻyicha Transport vazirligining vakolatlarini kengaytirish;
havo kemasi ekspluatatsiyasida tekshirilishi lozim boʻlgan insidentlar roʻyxatini takomillashtirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-oktabrdagi 628-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-noyabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 3-bandda :
oʻn beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ aviatsiya insidenti — aviatsiya halokati deb tasniflanmagan, xavfsiz ekspluatatsiyaga taʼsir koʻrsatadigan yoki koʻrsatishi mumkin boʻlgan havo kemasidan foydalanish jarayoni bilan bogʻliq har qanday hodisa. Aviatsiya insidentlari roʻyxati 1-ilovada keltirilgan ”;
quyidagi mazmundagi yigirma ikkinchi va yigirma uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
yigirma ikkinchi — qirq sakkizinchi xatboshilar tegishlicha yigirma toʻrtinchi — elliginchi xatboshilar deb hisoblansin;
qirqinchi xatboshidagi “aviatsiya halokati tekshiruvi vakolatli organi” soʻzlari “aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ havo kemasining parvozi toʻxtatilishi — dvigatellar (dvigatel) uchish uchun zarur boʻlgan rejimga oʻtkazilgandan soʻng, havo kemasi uchish-qoʻnish yoʻlagi boʻylab harakatlanayotgan paytdan boshlab ekipaj tomonidan toʻxtatilishi”.
2. 4-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Maksimal massasi 2250 kilogramm va undan kam boʻlgan havo kemalari (uchuvchisiz havo kemalariga ham taalluqli) bilan sodir boʻlgan aviatsiya insidentlari va jiddiy aviatsiya insidentlarini tekshirish aviatsiya korxonalari tomonidan parvozlar xavfsizligini boshqarish boʻyicha qoʻllanma doirasida amalga oshiriladi”.
3. 6-bandning birinchi xatboshisidagi “asosiy” soʻzi “yagona” soʻzi bilan almashtirilsin.
4. 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organga 1944-yildagi Xalqaro fuqaro aviatsiyasi toʻgʻrisida konvensiyaning (keyingi oʻrinlarda — Konvensiya) 13-ilovasiga muvofiq tekshiruv oʻtkazishda mustaqillik hamda aviatsiya halokati va insidentini tekshirish doirasida cheklanmagan vakolat beriladi.
Tekshiruv quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
a) aviatsiya halokati yoki insidenti toʻgʻrisidagi barcha tegishli maʼlumotlarni toʻplash, qayd etish va tahlil qilish;
b) aviatsiya halokati va insidentlarini tekshirish bilan bogʻliq baʼzi yozuvlarni himoya qilish;
s) zarur hollarda, parvozlar xavfsizligi boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish;
d) imkon boʻlsa, sabablarni va/yoki taʼsir etuvchi omillarni aniqlash;
e) yakuniy hisobot tuzish.
Aviatsiya hodisasi sodir boʻlgan joyga borish imkoni mavjud boʻlganda hodisa sodir boʻlgan joyga tashrif buyurish, havo kemasini (havo kemasi parchalarini) koʻzdan kechirish va guvohlar bilan soʻrovnoma oʻtkazish lozim. Parvozlar xavfsizligi darajasini oshirish maqsadida aviatsiya hodisasi tekshiruvidan olinishi kutilayotgan saboqlarga asoslanib, tekshiruv koʻlami va uni oʻtkazish tartibi aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ tomonidan belgilanadi.
Aviatsiya halokatlari va insidentlari tekshiruvlarini oʻtkazish jarayonida komissiyaga barcha ashyoviy dalillar kechiktirilmasdan taqdim etiladi va ularning toʻliq nazorati beriladi. Boshqa turdagi tekshiruv va muhokamalar tekshiruv komissiyasi ishiga toʻsqinlik qilmasligi kerak.
Aviatsiya halokati va insidentlarini tekshirish tartibi va koʻlami ushbu Qoidalar talablari bilan belgilanib, kelgusida parvozlar xavfsizligi darajasini oshirish choralarini koʻrish maqsadida yuzaga kelgan hodisaning sabablarini, bunga olib keluvchi va bogʻliq boʻlgan omillarni aniqlash ishlarini nazarda tutadi.
Aviatsiya halokati va insidentlarini tekshirish boʻyicha yordamchi yoʻriqnomalar Xalqaro fuqaro aviatsiyasi tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — IKAO) Aviatsiya halokati va insidentlarini tekshirish boʻyicha qoʻllanmasida (Doc 9756) koʻrsatilgan.
Aviatsiya halokati va insidentlarini tekshirish natijalari boʻyicha hisobotlar davlat tilida yoki Konvensiyaning 13-ilovasida koʻrsatilgan 6 ta tildan (rus, ingliz, arab, ispan, xitoy, fransuz) birida tuzilishi mumkin”.
5. 13-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Aviatsiya hodisasining tasnifi va har bir aniq holat boʻyicha tekshiruv oʻtkazish zarurati aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ tomonidan belgilanadi”.
6. 16-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Aviatsiya halokati toʻgʻrisida xabar topgan shaxslar zudlik bilan bu haqda aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ, mahalliy hokimiyat organlari yoki fuqaro aviatsiyasi tashkilotiga eng qulay va tezkor aloqa vositalaridan foydalangan holda maʼlum qilishi kerak”.
7. 17-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Aerodrom dispetcherlik punktlari, tashkilotlarning ishlab chiqarish-dispetcherlik xizmatlari, Oʻzbekiston Respublikasi havo hududidan foydalanishni boshqarishning yagona tizimi bosh va tuman markazlari, aeroportlarning ishlab chiqarish-dispetcherlik xizmati dispetcherlari, aeroportlarning operatsion boshqarish markazi, aviakompaniyaning parvozlarni boshqarish markazi fuqaro havo kemasi bilan sodir boʻlgan aviatsiya halokati toʻgʻrisida maʼlumot olgandan soʻng, dastlabki xabarlarni aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Transport prokuraturasi, havo hujumidan mudofaa qoʻshinlari va harbiy-havo kuchlari organlari manzillariga eng qulay va tezkor aloqa vositalaridan foydalangan holda yuboradi”.
8. 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Aviatsiya halokati toʻgʻrisida dastlabki xabarni olgandan soʻng aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ zudlik bilan Vazirlar Mahkamasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi Parvozlar xavfsizligi boshqarmasi, Transport prokuraturasi va Aviaxodimlar kasaba uyushmasi markaziy qoʻmitasiga eng qulay va tezkor aloqa vositalaridan foydalangan holda xabar beradi.
Tekshiruv davomida noqonuniy aralashuv harakati sodir etilgani maʼlum boʻlsa yoki gumon qilinsa, bunday maʼlumot aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ tomonidan zudlik bilan manfaatdor davlat(lar)ning aviatsiya xavfsizligi organlariga yetkaziladi”.
9. 21-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ aviatsiya halokati toʻgʻrisida dastlabki maʼlumotni olganda eng qulay va tezkor aloqa vositalaridan foydalangan holda qisqa muddatda:”;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolari vafot etgan yoki ogʻir tan jarohati olgan har qanday davlatga xabarnoma yuboradi”;
oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ xabarnomada batafsil koʻrsatilmagan va mazkur hodisa bilan bogʻliq maʼlum boʻlgan boshqa maʼlumotlarni imkoniyat paydo boʻlishi bilan yuboradi”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
10. 30-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Maksimal massasi 2250 kilogrammdan ortiq boʻlgan havo kemasi bilan sodir boʻlgan aviatsiya halokati tekshiruvini oʻtkazayotgan davlat havo kemasini roʻyxatga olgan, ekspluatatsiya qilayotgan, loyihalashtirgan yoki ishlab chiqarishga tegishli boʻlgan davlatdan tekshiruvda ishtirok etishni alohida soʻraganda, aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ oʻzining vakolatli vakilini tayinlaydi”;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Havo kemasini loyihalashtirgan, ishlab chiqargan, roʻyxatga olgan davlat va havo kemasi ekspluatantining davlati aviatsiya halokati tekshiruvida ishtirok etish uchun vakilini tayinlash huquqiga ega”;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
11. 40-bandda :
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ishga taalluqli boʻlgan barcha ashyoviy dalillardan toʻliq va tezkor foydalanish huquqiga ega boʻlish”;
oltinchi xatboshi “boʻlgan” soʻzidan keyin “barcha” soʻzi bilan toʻldirilsin;
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tekshiruvning olib borilishi boʻyicha yigʻilishlarda, shu jumladan, maʼlumotlarni tahlil qilish, xulosalar, sabablar, omillar va xavfsizlik boʻyicha tavsiyalarni shakllantirish bilan bogʻliq yigʻilishlarda ishtirok etish”.
12. 41-bandning uchinchi xatboshisi “davlatning” soʻzidan keyin “(davlatlarning) aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
13. 51-band “zarur boʻlgan vaqtga” soʻzlaridan keyin “kundalik vazifalaridan ozod qilib,” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
14. 84-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tekshiruv boʻyicha” soʻzlari “aviatsiya hodisalarini tekshiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. 85-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“85. Maqsadga muvofiq boʻlsa, Transport vazirligi oʻtkazilgan tekshiruvlar asosida ishlab chiqilgan parvozlar xavfsizligini taʼminlash boʻyicha har qanday tavsiyalarni, boshqa tegishli davlatning (davlatlarning) aviatsiya hodisalarini tekshiruvchi vakolatli organlariga, IKAO hujjatlariga taalluqli boʻlsa, IKAOga sanasi koʻrsatilgan kuzatuv xati bilan yuboradi”.
16. 86-banddagi “vakolatli tekshiruv” soʻzlari “davlatning (davlatlarning) aviatsiya hodisalarini tekshiruvchi vakolatli” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. 105-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“105. Yakuniy hisobot ilovalarsiz (Yakuniy hisobotga ilova qilinadigan materiallarsiz) quyidagilarga yuboriladi:
roʻyxatga olgan davlatga;
ekspluatatsiya qiluvchi davlatga;
loyihalashtirgan davlatga;
ishlab chiqargan davlatga;
IKAOga (aviatsiya halokati maksimal massasi 5700 kilogrammdan ortiq boʻlgan havo kemasi bilan sodir boʻlgan boʻlsa);
fuqarolari vafot etgan yoki ogʻir tan jarohati olgan har qanday davlatga;
tegishli maʼlumotlar, tekshiruv uchun zarur boʻlgan asosiy uskunalar, shu jumladan, bort yozuv uskunalarining parvoz maʼlumotlarini oʻqish uchun tegishli vositalar yoki ekspertlarni taqdim etgan har qanday davlatga;
aviatsiya halokati tekshiruvida ishtirok etgan har qanday davlatga”.
18. 115-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“115. Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasi havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya halokati yoki jiddiy aviatsiya insidenti joyi qaysi davlat hududiga tegishliligini aniqlash imkoni boʻlmasa, Konvensiyaga 13-ilovaga va mazkur Qoidalarga muvofiq tekshiruvni aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ tayinlaydi va oʻtkazadi.
Aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ oʻzaro kelishuv asosida tekshiruv vakolatini toʻliq yoki qisman boshqa davlatga yoki mintaqaviy davlatlararo aviatsiya halokati va insidentlarini tekshiruvchi tashkilotga topshirishi mumkin”.
19. 116-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“116. Aviatsiya halokati yoki insidenti tekshiruvini oʻtkazayotgan davlat murojaatiga koʻra aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ ushbu davlatga oʻzida mavjud boʻlgan tekshiruvga tegishli barcha maʼlumotlarni, shu jumladan, faoliyati havo kemasining ekspluatatsiyasiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan tashkilotlar haqida maʼlumotni taqdim etadi.
Aviatsiya halokatiga yoki jiddiy aviatsiya insidentiga uchragan havo kemasi hodisa sodir boʻlgan davlatdan boshqa davlatga qoʻnganda, aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ aviatsiya halokati tekshiruvini olib borayotgan davlat murojaatiga koʻra bort yozuv uskunalari maʼlumotlarini va zarur boʻlsa, tegishli bort yozuv uskunalarini taqdim etadi”.
20. 117-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“117. Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida xorijiy davlat yoki Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro havo kemasi bilan sodir boʻlgan aviatsiya halokatini tekshirish jarayonida halok boʻlganlar yoki jiddiy tan jarohati olganlar orasida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari borligi aniqlansa, aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ tekshiruvda ishtirok etish uchun tegishli ekspertni (ekspertlarni) tayinlashi mumkin”.
21. 118-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “qilingan” soʻzi “uchun tayyorlanayotgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ tekshiruvni amalga oshirayotgan davlatning rasmiy roziligisiz aviatsiya halokati yoki insidentini tekshirish jarayonida olingan hisobot loyihasini yoki uning har qanday qismini yoki boshqa hujjatlarni tarqatmaydi, nashr etmaydi yoki ulardan foydalanishga ruxsat bermaydi (tekshiruvni amalga oshirayotgan davlat tomonidan avval eʼlon qilingan yoki ommaga nashr qilingan hisobotlar yoki hujjatlar bundan mustasno)”.
22. 119-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“119. Aviatsiya hodisasi tekshiruvini oʻtkazayotgan vakolatli organ aviatsiya halokati yoki insidentlarini tekshirish bilan bogʻliq boʻlmagan maqsadlar uchun quyidagi maʼlumotlarni taqdim etmasligi lozim:
a) bort tovush yozuvchi uskunalarning yozuvlari va bortdagi vizual vaziyatni yozish moslamalarining yozuvlari va har qanday bunday yozuvlarning tahlili;
b) aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organning nazorati yoki himoyasi ostidagi yozuvlar, masalan:
1) tekshirish jarayonida barcha shaxslardan tekshiruvni oʻtkazayotgan vakolatli organ tomonidan olingan koʻrsatmalar;
2) havo kemasi ekspluatatsiyasiga aloqasi boʻlgan shaxslar oʻrtasidagi har qanday yozishmalar;
3) aviatsiya halokati yoki insidentida ishtirok etgan shaxslarga doir tibbiy yoki maxfiy maʼlumotlar;
4) havodagi harakatni boshqarish organlarining yozuvlari va sharhlari;
5) aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ hamda vakolatli vakillar tomonidan aviatsiya halokati va insidentiga oid maʼlumotlarni, shu jumladan, parvoz maʼlumotlarini tahlil qilish paytida bildirilgan maʼlumotlar va ular haqidagi fikrlar tahlili;
6) aviatsiya halokati yoki insidenti tekshiruvining yakuniy hisoboti loyihasi.
Davlat tomonidan tayinlangan vakolatli organ (aviatsiya halokati yuzasidan dastlabki tergov oʻtkazayotgan huquqni muhofaza qiluvchi organ) tomonidan milliy qonunchilikka muvofiq manfaatlar toʻqnashuvi tamoyiliga rioya qilgan holda yuqoridagi maʼlumotlarni oshkor qilish yoki ulardan foydalanish ushbu yoki kelajakdagi har qanday tekshiruvga taʼsir qilishi ehtimoli boʻlgan hamda ichki va xalqaro salbiy oqibatlardan ustuvorligi belgilangan holatlar bundan mustasno.
Yuqoridagi maʼlumotlar aviatsiya halokati yoki insidentining tahliliga tegishli boʻlgan holdagina Yakuniy hisobotga yoki unga ilovalarga kiritiladi. Bort tovush yozuvchi uskunalari maʼlumotlarining bunday tahlillarga tegishli boʻlmagan qismlari ommaga taqdim qilinmaydi”.
23. 121-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“121. Bort tovush yozuvchi uskunalarining ovozli maʼlumotlaridan, shuningdek, bortdagi vizual vaziyatni yozish moslamalarining videoyozuvlari yoki tovush yozuvlaridan aviatsiya halokati (insidenti) tekshiruviga taalluqli boʻlmagan maqsadlarda foydalanish taqiqlanadi va ular ommaga taqdim qilinmaydi”.
24. 135-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tekshiruv sohasiga doir” soʻzlari “(davlatlarning) aviatsiya hodisalarini tekshiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
25. 147-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“147. Aviatsiya halokatiga taalluqli yangi muhim maʼlumotlar aniqlangan (yoki taqdim etilgan) hollarda aviatsiya halokatining yakunlangan tekshiruvi takroran boshlanishi kerak.
Tekshiruv oʻtkazgan davlat bunday tekshiruvni tayinlamagan boʻlsa, u avval tekshiruvni tayinlagan davlatning roziligini oladi.
26. 148-banddagi “tekshiruv komissiyasining natijalari notoʻgʻriligi koʻrsatilgan yangi dalillar” soʻzlari “yangi muhim dalillar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
27. 149-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“149. Ariza mazmuni quyidagilardan iborat boʻlishi lozim:
avval qoʻrib chiqilmagan yangi muhim faktlar;
yangi topilgan muhim faktlarga asos boʻladigan hisob-kitoblar yoki tadqiqotlar natijalari va hujjatlari (mavjud boʻlsa);
nima uchun ushbu muhim faktlar avval tekshiruv komissiyasi ishi jarayonida taqdim etilmaganligi sabablarining izohi”.
28. 157-bandning uchinchi xatboshisidagi “davlat(lar)ning aviatsiya halokatini tekshirish boʻyicha vakolatli organi(lar)ga” soʻzlari “davlatning (davlatlarning) aviatsiya hodisalarini tekshiruvchi vakolatli organiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. 162-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“162. Chora-tadbirlarni ishlab chiqish boʻyicha fuqaro aviatsiyasi tashkiloti — havo kemasi egasi (ekspluatanti) masʼul hisoblanadi”.
30. 3-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3-bob. Aviatsiya insidentlarini va jiddiy aviatsiya insidentlarini tekshirish”.
31. 168-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“168. Aviatsiya insidenti toʻgʻrisida xabardor boʻlgan shaxslar, aerodrom dispetcherlik punktlari, tashkilotning ishlab chiqarish-dispetcherlik xizmatlari, Oʻzbekiston Respublikasi havo hududidan foydalanishni boshqarishning Yagona tizimi bosh va tuman markazlari, aeroportlarning ishlab chiqarish-dispetcherlik xizmati dispetcherlari, aeroportlarning operatsion boshqarish markazi, aviakompaniyalarning parvozlarini boshqarish markazi fuqaro havo kemasida sodir boʻlgan aviatsiya insidenti toʻgʻrisida maʼlumot olgandan soʻng dastlabki xabarlarni darhol aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organga hamda havo kemalari harakatiga tegishli xabarlarni tuzish va uzatish boʻyicha koʻrsatmaga muvofiq eng qulay va tezkor aloqa vositalaridan foydalangan holda tegishli manzillarga yuboradi.
Shuningdek, xabar aviatsiya halokati sodir boʻlgan tuman yoki hududdagi fuqaro aviatsiyasi tashkiloti rahbariga va havo kemasi egasiga (ekspluatantiga) ham yuboriladi.
Parvozlar xavfsizligiga doir alohida vaziyatlar yuzaga kelganda havo kemasi ekipajlari, havodagi harakatni boshqarish xizmati mutaxassislari, havo kemasiga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash mutaxassislari, fuqaro aviatsiyasi taʼlim muassasalari va markazlari mutaxassislari, aerodrom (vertodrom) xizmat koʻrsatish mutaxassislari mazkur Qoidalarga 15 — 21-ilovalarga muvofiq majburiy bildirishnomalar va xabarnoma shakllarini toʻldirishi shart.
Toʻldirilgan shakl zudlik bilan aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organga yuborilishi shart.
32. 172-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“172. Hodisa sodir boʻlgan joy davlati Oʻzbekiston Respublikasi havo kemasi bilan sodir boʻlgan aviatsiya insidenti yoki jiddiy aviatsiya insidenti haqidagi axborotga ega boʻlmasa, aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ bunday insident toʻgʻrisida quyidagi manzillarga qisqa muddatda eng qulay va tezkor aloqa vositalaridan foydalangan holda xabarnoma yuboradi:”.
33. 174-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ jiddiy aviatsiya insidenti tekshiruvi tayinlaganda qisqa muddatda eng qulay va tezkor aloqa vositalaridan foydalangan holda xabarnoma yuboradi:
havo kemasi ekspluatanti davlatiga;
havo kemasini loyihalashtirgan davlatga;
havo kemasini ishlab chiqargan davlatga;
havo kemasining maksimal massasi 2250 kilogrammdan ortiq boʻlsa yoxud havo kemasi turboreaktiv havo kemasi hisoblansa, IKAOga.
Xabarnomada imkon qadar Konvensiyaga 13-ilovada nazarda tutilgan va ushbu Qoidalarning 20-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlishi kerak.
Xabarnoma sodda tilda bayon etiladi va mavjud boʻlgan maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi. Toʻliq maʼlumot yoʻqligi xabarnoma yuborilishini kechiktirishga sabab boʻlmasligi kerak.
Uzoq muddat talab etilmasa, xabarnoma uni qabul qiluvchilar tomonidan foydalaniladigan tilni hisobga olgan holda IKAO ishchi tillaridan birida tuziladi.
Aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ xabarnomada batafsil koʻrsatilmagan va sodir boʻlgan hodisa bilan bogʻliq maʼlum boʻlgan boshqa maʼlumotlarni imkoniyat paydo boʻlishi bilan yuboradi.
34. 175 va 176-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“175. Oʻzbekiston Respublikasi hududida fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya insidentlari va jiddiy aviatsiya insidentlarining tekshiruvi aviatsiya halokati va insidentlarini tekshiruvchi vakolatli organ tomonidan tashkil etiladi va oʻtkaziladi.
Tekshiruv zarur hollarda ekspluatantning parvozlar xavfsizligi boʻyicha inspeksiyasi bilan hamkorlikda yoki fuqaro aviatsiyasi tashkiloti bilan birgalikda, kerakli hollarda mahalliy ijro hokimiyati organlari hamda manfaatdor tashkilotlar, idoralar va davlatlar vakillari ishtirokida tashkil etiladi va oʻtkaziladi. Barcha hollarda aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ aviatsiya insidentlari va jiddiy aviatsiya insidentlarini tekshirish uchun komissiya tuzilishi va tayinlanishini nazorat qiladi.
176. Aviatsiya insidentini tekshirish komissiyasi va komissiya raisi transport vaziri (fuqaro aviatsiyasi tashkiloti rahbari) buyrugʻi yoki doimiy komissiya bayonnomasi bilan tayinlanadi.
Doimiy komissiya transport vaziri buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Aviatsiya insidenti toʻgʻrisidagi dastlabki habarnoma yoki transport vazirining koʻrsatmasi tekshirish komissiyasini tuzish va buyruq (doimiy komissiya bayonnomasi) chiqarish uchun asos hisoblanadi.
Tekshiruv komissiyasi tuzilgandan soʻng darhol ishni boshlaydi.
Aviatsiya insidentlari va jiddiy aviatsiya insidentlarini tekshirish qisman yoki toʻliq ravishda boshqa davlat yoki aviatsiya halokatlari va insidentlarini tekshirish boʻyicha mintaqaviy tashkilotga, oʻzaro kelishuvga koʻra va rozilik bilan topshirilishi mumkin. Bunday holatda aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ ushbu tekshiruvni oʻtkazishda yordam koʻrsatadi”.
35. 192-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“192. Davlatlar vakillari va ularning maslahatchilari ishtirok etish darajasi Konvensiyaga 13-ilovaga binoan belgilanadi va ularga komissiya raisi nazorati ostida aviatsiya halokati va insidentlarini tekshiruvchi vakolatli organ rahbari bilan kelishilgan holda quyidagi huquqlar beriladi:
aviatsiya insidenti sodir boʻlgan joyga tashrif buyurish;
havo kemasini koʻzdan kechirish;
guvohlar koʻrsatgan maʼlumotni olish va soʻrov oʻtkazishda mavzularni taklif etish;
ishga taalluqli boʻlgan barcha ashyoviy dalillardan toʻliq va tezkor foydalanish huquqiga ega boʻlish;
ishga taalluqli boʻlgan barcha hujjatlardan nusxa olish;
parvoz maʼlumotlarini tahlil qilishda ishtirok etish;
tekshiruv maqsadida agregatlarni koʻzdan kechirish va tadqiqotlar oʻtkazish, texnik maslahatlar berish, sinash va modellashtirish kabi tekshiruv tadbirlarida aviatsiya insidenti sodir boʻlgan joydan tashqarida ishtirok etish;
tekshiruvning olib borilishi boʻyicha yigʻilishlarda, shu jumladan, maʼlumotlarni tahlil qilish, xulosalar, sabablar, omillar va xavfsizlik boʻyicha tavsiyalarni shakllantirish bilan bogʻliq yigʻilishlarda ishtirok etish;
tekshiruvning turli jihatlari boʻyicha bayonotlar berish”.
36. 222-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlatlararo aviatsiya qoʻmitasiga (ilovalarsiz, murojaat boʻyicha)”;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Transport prokuraturasiga (murojaat boʻyicha elektron shaklda)”;
sakkizinchi xatboshi “tekshirish materiallari” soʻzlaridan keyin “(elektron shaklda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
37. 231-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“231. Xabarnomani olgandan soʻng aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ aviatsiya insidenti haqida xabarnoma olganligini tasdiqlaydi va imkon qadar zudlik bilan uchuvchilar ekipaji va havo kemasi bilan bogʻliq boʻlgan har qanday mavjud maʼlumotlarning taqdim etilishini taʼminlaydi. Shuningdek, aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ vakil tayinlashni nazarda tutayotganligi yoki tutmayotganligi haqida hodisa joyi davlatiga maʼlum qiladi va bunday vakil tayinlangan boʻlsa, uning ismi, familiyasi va bogʻlanish uchun batafsil maʼlumotlarni hamda vakilning hodisa sodir boʻlgan davlatga yetib borishi kutilayotgan sana va vaqti haqida xabar beradi”.
38. 241-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tekshiruv sohasidagi” soʻzlari “(davlatlarning) aviatsiya hodisalarini tekshiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
39. 255-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tekshiruv boʻyicha vakolatli organ” soʻzlari “ushbu davlatning (davlatlarning) aviatsiya hodisalarini tekshiruvchi vakolatli organi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
40. 256-banddagi “vakolatli tekshiruv organidan parvozlar xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tavsiyalar olgan taqdirda, yoʻllov” soʻzlari “(davlatlarning) aviatsiya hodisalarini tekshiruvchi vakolatli organidan parvozlar xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tavsiyalar olgan taqdirda, kuzatuv” soʻzlari bilan almashtirilsin.
41. 266-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“266. Aviatsiya hodisalari tekshiruvini oʻtkazish boʻyicha vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi hududida sodir boʻlgan xavfli yuklar bilan bogʻliq aviatsiya hodisalari toʻgʻrisida dastlabki xabarnomani olgach, darhol ushbu Qoidalarning 2-bobida koʻrsatilgan manzillarga va xavfli yuklar joʻnatuvchi davlatiga aviatsiya hodisalari haqida xabarnomani eng qulay va tezkor aloqa vositalaridan foydalangan holda yuboradi”.
42. 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Havo kemasi ekspluatatsiyasida tekshirilishi lozim boʻlgan insidentlar ROʻYXATI
I. Jiddiy aviatsiya insidentlari
Quyida keltirilgan hodisalar jiddiy aviatsiya insidenti sifatida tasniflanishi mumkin boʻlgan misollar hisoblanadi. Biroq bu roʻyxat toʻliq emas va vaziyatga qarab, hodisaning ehtimoliy ssenariy boʻyicha rivojlanishiga toʻsqinlik qiladigan samarali himoya mexanizmlari saqlanib qolgan boʻlsa, roʻyxatda keltirilgan elementlar “jiddiy aviatsiya insidenti” toifasiga kirmasligi mumkin.
1. Toʻqnashuv yoki xavfli vaziyatning oldini olish yoki qochish uchun manyovr bajarishni talab etadigan yoki havo kemasini chetga olish harakatlari bajarilishi maqsadga muvofiq boʻlgan havo kemalarining parvozda xavfli yaqinlashuvi.
2. Aviatsiya halokati deb tasniflanmagan havo kemalarining havodagi toʻqnashuvlari.
3. Texnik jihatdan yaroqli havo kemasining yer bilan toʻqnashuvi bartaraf qilingan vaziyat.
4. Yopilgan yoki band boʻlgan uchish-qoʻnish yoʻlagidan, yerda harakatlanish yoʻlagidan (vertolyotlarning yerda harakatlanish yoʻlagidan parvoz qilishiga ruxsat berilishi bundan mustasno) yoki belgilanmagan uchish-qoʻnish yoʻlagidan uchib chiqishga urinish yoki uchib chiqish.
5. Qulflangan rullar bilan parvoz qilish.
6. Yopilgan yoki band boʻlgan uchish-qoʻnish yoʻlagiga, yerda harakatlanish yoʻlagiga (vertolyotlarning yerda harakatlanish yoʻlagidan parvoz qilishiga ruxsat berilishi bundan mustasno), belgilanmagan uchish-qoʻnish yoʻlagiga yoki avtomobil yoʻllari kabi majburiy qoʻnish joyiga qoʻnish yoki qoʻnishga urinish.
7. Uchish-qoʻnish yoʻlagidan (qoʻnish maydoni, yetmasdan qoʻnish) tashqarida qoʻnish, koʻtarilish yoki qoʻnishda uchish-qoʻnish yoʻlagidan chiqib ketish.
8. Aviatsiya halokati deb tasniflanmagan shassi tayanchlarining yigʻishtirilishi yoki yigʻishtirilgan shassi bilan qoʻnish.
9. Uchish yoki qoʻnish vaqtida havo kemasi qanotining cheti, dvigatel gandolasi yoki boshqa har qanday qismi bilan yerga tegishi, agar bu hodisa aviatsiya halokati sifatida tasniflanmagan boʻlsa.
10. Ekipaj, yoʻlovchi kabinalarida, yuk boʻlimlarida yongʻinlar va/yoki tutun paydo boʻlishi holatlari yoxud dvigatelda yongʻin chiqishi, ushbu yongʻinlar oʻt oʻchiruvchi vositalar bilan oʻchirilgan boʻlsa ham.
11. Parvoz ekipaji aʼzolari tomonidan avariya holatida ishlatiladigan kisloroddan foydalanish talab etilgan vaziyatlar.
12. Havo kemasi konstruksiyasining ishdan chiqishi yoki dvigatelning ishdan chiqish holatlari, shu jumladan, aviatsiya halokatlari deb tasniflanmagan gaz turbinali dvigatellarning ishdan chiqishi bartaraf etilmagan nosozliklar.
13. Havo kemasining ishlashiga jiddiy taʼsir qiladigan bir yoki bir nechta tizimlarning bir necha bor ishdan chiqishi.
14. Havo kemasini boshqarishda qiyinchiliklar yaratgan yoki yaratishi mumkin boʻlgan tizim buzilishlari (shu jumladan, kuch yoki quvvat yoʻqolishi).
15. Parvozni boshqarish va navigatsiya uchun majburiy boʻlgan zaxira tizimidagi bittadan ortiq tizimning buzilishi.
16. Uchuvchidan avariya holati eʼlon qilinishini talab etadigan yoqilgʻi miqdori yoki uning taqsimlanishi bilan bogʻliq boʻlgan yoqilgʻi miqdori yetarli emasligi, yoqilgʻi toʻliq sarflanganligi, yoqilgʻi yetarli darajada yetkazib berilmayotganligi yoki bortda mavjud yoqilgʻidan toʻliq foydalanish imkoniyati mavjud emasligi kabi vaziyatlar.
17. Havo kemasini boshqarishda qiyinchiliklar yaratadigan yoki yaratishi mumkin boʻlgan xavfli ob-havo sharoitlari zonasiga havo kemasining kirib qolishi. Havo kemasi doʻl bilan shikastlangan hollar.
18. Tashqi podveskada yoki havo kemasining tashqarisida olib kelinayotgan yukning bilmagan holda yoki favqulodda chora sifatida bilgan holda tushirilishi.
19. Parvozning toʻxtatilishiga, havo kemasining ikkinchi aylanaga ketishiga va shunga oʻxshash holatlarga olib keluvchi transport vositasi yoki havo kemasining ruxsatsiz uchish-qoʻnish yoʻlagiga chiqishi.
20. Parvozda ekipaj aʼzolarining ish qobiliyatini yoʻqotishi (bir pilotli (shu jumladan, tashqi uchuvchi (operator)) va ikki kishilik ekipaj bilan havo kemalari parvozlari uchun).
II. Aviatsiya insidentlari
21. Planerga tegishli kuchlanmagan elementlarning kabina germetizatsiyasi buzilishi yoki qismlarning ajralishi bilan bogʻliq holda parvozda buzilishi yoki shikastlanishi.
22. Aerodinamik boshqaruv yuzalari (qanotning orqa qismi (zakrilka), qanotning old qismi (predkrilka) va koʻtarilish kuchini koʻpaytiruvchi boshqa qurilmalar, qanot chetlari (zakonsovok krila) va boshqalar), pilon va dvigatellarning birikish joylari uzilishi yoki buzilishi.
23. Planerning kuchlangan elementlarida, kuchlangan oynalarda yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan yorilishlarning paydo boʻlishi.
24. Planer konstruksiyasining boshqa elementlarini ahamiyatli darajada shikastlanishiga olib kelmagan obtekatellar, kapotlar, zinalar, lyuklar, eshiklarning parvozda ochilishi yoki uzilib ketishi.
25. Havo vinti parraklarining buzilishi, ularning taʼmir uchun koʻrsatilgan meʼyordan ortiq shikastlanishi, havo vinti vtulkasi obtekatelining yoki isitish qoplamasining uzilib ketishi (havo vintli kemalar uchun).
26. Koʻtaruvchi yoki rul vintlari elementlarining, koʻtaruvchi yoki rul vinti vtulkalarining buzilishi yoki taʼmir uchun koʻrsatilgan meʼyordan ortiq shikastlanishi (vertolyotlar uchun).
27. Dvigatelning nosozligi, oʻz-oʻzidan yoki xatolik bilan oʻchirilishi yoki parvoz vaqtida kerakli tartib-qoidalarga muvofiq ekipaj tomonidan oʻchirilishi. Dvigatelning parvozda ishga tushmasligi (oʻt olmasligi).
28. Parvozda planer konstruksiyasining boshqa elementlariga jiddiy zarar yetkazilmagan holda dvigatelning buzilishi.
29. Transmissiyalarning buzilishi yoki uzilib ketishi. Ventilyator qurilmasining buzilishi, reduktorning buzilishi, uning xavfli rejimda ishlayotganligini bildiruvchi signalizatsiyaning ishlab ketishi (vertolyotlar uchun).
30. Parvozda oʻz-oʻzidan yoki bexosdan reversning (orqaga tortish) ishlab ketishi yoki ishlamay qolishi. Havo vintining mustahkamlangan holatidan boʻshamasligi oqibatida parvozda ekspluatatsiya qilish qoʻllanmasi cheklovlari buzilishi yoki (va) parvoz rejasining oʻzgarishiga sabab boʻlishi.
31. Bir yoki undan koʻp shassi tayanchining chiqmasligi. Parvozda ekspluatatsiya qilish qoʻllanmasi cheklovlarining buzilishi yoki (va) parvoz rejasining oʻzgarishiga olib kelgan parvozda oʻz-oʻzidan yoki xatolik bilan shassining chiqishi yoki yigʻishtirilishi, shassi stvorkalarining yopilmasligi yoki oʻz-oʻzidan parvoz davomida ochilishi.
32. Planer yoki dvigatel konstruksiyasi elementlari shikastlanishiga olib kelgan aviashinalarning yorilishi.
33. Shassi aravalari, shassi tayanchi elementlarining buzilishi.
34. Stabilizatorning burilmay qolishi, oʻz-oʻzidan yoki notoʻgʻri burilishi.
35. Parvoz rejasi oʻzgarishiga olib keluvchi, elektr taʼminoti tizimlaridagi elektr toki yetkazib berish xususiyatlarining yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan darajada buzilishi.
36. Parvoz rejasi oʻzgarishiga olib kelgan gidrotizimning nosozligi.
37. Parvoz rejasi oʻzgarishiga olib kelgan germokabinada bosimni boshqarish tizimining nosozligi.
38. Parvoz rejasi oʻzgarishiga olib kelgan parvozda yoqilgʻi oqishi.
39. Havo kemasining qayta qoʻnishni amalga oshirish uchun zarur boʻlganidan kamroq yoqilgʻi bilan qoʻnishi.
40. Fazoviy yoʻnalishning yoʻqotilishi.
41. Uskunalar boʻyicha parvozga ruxsat berilgan havo kemalarida bort pilotaj-navigatsiya uskunalaridan foydalangan holda parvozning joriy joylashuvini yoki yoʻnalishini aniqlash imkoniyati yoʻqligi.
42. Havo kemasining parvozda ekspluatatsiya qilish qoʻllanmasida izohlangan cheklovlardan chiqishi.
43. Parvozni boshlashda tezlikni oshirish vaqtida yoki balandlikka koʻtarilishning dastlabki bosqichida talab etilgan xarakteristikalarga erishishning mumkin emasligi.
44. Parvozda ekspluatatsiya qilish qoʻllanmasi talablariga tegishli boʻlmagan konfiguratsiyada havo kemasining uchib chiqishi, parvoz qilishi, qoʻnishga kirishi yoki qoʻnishga harakat qilishi.
45. Muzlash sharoitlarida parvozlarga ruxsat berilishida cheklovlarga ega boʻlgan havo kemalarida, muzlashga qarshi tizim ishlamay qolgan yoki yoqilmagan havo kemalarida muzlash sharoitlarida parvoz amalga oshirilishi. Muz bilan qoplangan havo kemasi parvozga chiqarib yuborilishi.
46. Havo kemasining qushlar bilan toʻqnashuvi, jiddiy aviatsiya insidenti yoki aviatsiya hodisasiga olib kelganda. Qushlar bilan toʻqnashuvlarning boshqa holatlarida konstruksiya elementlari ruxsat etilmagan oʻlchamda shikastlanganda ekspluatant tomonidan toʻqnashuvga olib kelgan omillar boʻyicha xizmat tekshiruvi oʻtkaziladi.
47. Yerdagi (odamlar, hayvonlar yoki uchish-qoʻnish yoʻlagi, yoʻlaklar, perrondagi transport vositalari; yerdagi toʻsiqlar) obyektlar bilan toʻqnashish yoki toʻqnashish tahdidi.
48. Havo kemasining majburiy qoʻnishi, rejalashtirilmagan (moʻljallanmagan) aerodromga (qoʻnish maydoniga) qoʻnishi. Havoda tanlab olingan, oʻrnatilgan talablarga javob bermaydigan maydonga qoʻnishni amalga oshirish.
49. Havo kemasi parvozini taʼminlashda, radioaloqaning, oriyentirovkaning yoʻqolishiga yoki oʻrnatilgandan past minimumda qoʻnish shartligiga olib keluvchi, yerdagi radioyoritishtexnik jihozlarning ishdan chiqishi.
50. Ekipaj aʼzolari yoki yoʻlovchilarning toksik moddalar, radiatsiya va boshqa zararli omillar taʼsiri oqibatida kasalxonaga yotqizilishi.
51. Besh daqiqadan koʻproq vaqt davomida parvozda radioaloqa yoʻqolishi.
52. Xavfsiz parvoz balandligining buzilishi.
53. Havo kemasi ekipaji tomonidan belgilangan balandlik va parvoz yoʻnalishining havodagi harakatga xizmat koʻrsatish xizmati koʻrsatmasi bilan muvofiqlashtirmasdan oʻzgartirilishi.
54. Uchish vaqtida ruxsat etilgan nosozliklar roʻyxatiga kiritilmagan nosozliklar mavjud boʻlganda havo kemasining uchishi.
55. Havo kemasining toʻliq texnik xizmat koʻrsatilmagan holda parvozga chiqarilishi.
56. Uchish yoki qoʻnish vaqtida minimal ob-havo talablariga rioya qilmaslik.
57. Havo kemasiga ushbu havo kemasi uchun moʻljallanmagan yoki ruxsat etilmagan yoqilgʻi-moylash materiallarining quyilishi.
58. Parvozda ekspluatatsiya qilish qoʻllanmasida havo kemasini markazlash boʻyicha belgilangan meʼyorlar buzilishiga olib kelgan parvoz vaqtida yuklarning siljishi.
59. Odamlarni havo kemasidan favqulodda evakuatsiya qilish bilan bogʻliq aviatsiya hodisalari.
60. Uchuvchisiz havo kemalari bilan sodir boʻladigan aviatsiya hodisalari:
uchuvchisiz havo kemasining uchuvchi boshqarayotgan havo kemasi bilan toʻqnashuvi;
foydalanish uchun ruxsat olish tartibi joriy etilgan havo hududida havo kemalarining parvozlari toʻxtatilishiga sabab boʻlgan uchuvchisiz havo kemasining havodagi harakatni boshqarish yagona tizimi tegishli markazining soʻrovnomalarisiz va ruxsatisiz parvozi;
yerdagi har qanday shaxs tan jarohati (jiddiy tan jarohatlari bundan mustasno) olishiga sabab boʻlgan uchuvchisiz havo kemasining qulashi yoki majburiy qoʻnishi;
yerdagi har qanday shaxs tan jarohati (jiddiy tan jarohatlari bundan mustasno) olishiga sabab boʻlgan uchuvchisiz havo kemasining tashqi podveskasida olib kelinayotgan yukning tushirilishi.
b) hodisaning potensial aviatsiya halokatiga aylanishiga toʻsqinlik qiladigan saqlanib qolgan himoya mexanizmlari Samarali Cheklangan a) sodir boʻlish ehtimoli yuqori boʻlgan ssenariy Aviatsiya halokati Insident Jiddiy insident Aviatsiya halokati yoʻqligi Insident ”.
43. Quyidagi mazmundagi 15 — 21-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga 15-ILOVA
Aviatsiya insidenti haqida XABARNOMA Yuz bergan insident Havo kemasi: sanasi vaqti (UTC) turi roʻyxat raqami aviakompaniya Havo kemasi komandiri Ikkinchi uchuvchi Ekipajning boshqa aʼzolari (tekshiruvchi) Reys raqami Parvoz yoʻnalishi Qoʻnish aerodromi Yoqilgʻi qoldigʻi Parvoz balandligi Tezlik (koʻrsatkichdagi) Tijorat yuklash (kg): Ekipaj / yoʻlovchilar soni bagaj / yuk / pochta xavfli yuk Insident yuz bergan paytdagi parvoz bosqichi: Havo kemasining uchish/qoʻnish aerodromiga (VOR, NDB, WP) nisbatan joylashuvi shatakka olish yerda harakatlanish uchish balandlikka koʻtarilish yoʻnalishda pasayish qoʻnishga kirishish qoʻnish aniq emas Parvoz sharoitlari: Ob-havo: Alohida meteosharoitlar: vizual uskunalar boʻyicha shamol ___________/_________ (yoʻnalishi) (tezligi) bulutli ________ (oktant) havo harorati ______°S koʻrinish (RVR)_______ km (m) QNH (QFE) _______________ yomgʻir qor muzlash tuman momaqaldiroq doʻl turbulentlik shamol harakati Uchish-qoʻnish yoʻlagi Uchish-qoʻnish yoʻlagi holati: Havo kemasining konfiguratsiyasi: quruq hoʻl muz bilan qoplangan qor bilan qoplangan loy bilan qoplangan K ss qoʻrsatkichi: _______ avtomatik boshqaruv qoʻl boshqaruvi dvigatel rejimi: ______________ shassi: ______________ qanot mexanizatsiyasi: ______________ spoylerlar: ______________ Havo kemasining dastlabki tashqi tekshiruvi natijalari: Aviatsiya insidenti haqida qisqacha tavsif: Xabarnomani toʻldirgan shaxslar: havo kemasining komandiri _____________________________ ___________ (F.I.O.) (imzo) muhandislik-aviatsiya xizmati vakili _____________________________ ___________ (F.I.O.) (imzo) TOʻLDIRILGAN SHAKL ZUDLIK BILAN AVIATSIYA HODISALARI TEKSHIRUVINI OʻTKAZISH BOʻYICHA VAKOLATLI ORGANGA YUBORILISHI SHART
Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga 16-ILOVA
Havodagi harakatda aviatsiya insidenti haqida BILDIRISHNOMA A. Havo kemasini tanitish belgisi V. Insindent turi: yaqinlashish / uchish-qoʻnish yoʻlagidagi toʻsiq / uchish-qoʻnish yoʻlagiga ruxsatsiz chiqish / qoidalar/vosita* S. Insident 1. Umumiy maʼlumot Insident sanasi va vaqti ( UTC) _________________________________________________________________ Joylashuv ___________________________________________________________________ 2. Havo kemasi Kurs va yoʻnalish Haqiqiy havo tezligi _____________________________ : ( ) uzel _______ ( ) km / s oʻ lchovida _______ Eshelon va balandlik oʻlchash uskunasi oʻrnatilishi ___________________________________________________________________ Havo kemasi koʻtarilayotganda yoki pasayishni amalga oshirayotganda: ( ) gorizontal parvoz ( ) balandlikka koʻtarilish ( ) pasayish e) Havo kemasining o gʻ ish burchagi: ( ) nol burchak ( ) kichik burchak ( ) oʻrtacha burchak ( ) katta o gʻ ish ( ) agʻdarilgan h olatda ( ) aniq emas f) Havo kemasining o gʻ ish yoʻnalishi: ( ) chapga ( ) oʻ nga ( ) aniq emas g) Koʻrinish cheklovi (zaruratga qarab bir nechtasi belgilanishi mumkin): ( ) quyosh nurlarining koʻzga tushishi ( ) old oyna rama ustuni ( ) oldi oynasi kirligi ( ) ekipaj kabinasining boshqa xususiyatlari ( ) h yech qanday h) Havo kemasining yoritish uskunalaridan foydalanish (zaruratga qarab bir nechtasi belgilanishi mumkin): ( ) navigatsiya chiro q lari ( ) yoritish-signal chiro q lari ( ) kabinani yoritish chiro ql ari ( ) toʻqnashishni oldini olish uchun qizil yoritish-signal chiro q lari ( ) qoʻnishda / yerdagi h arakatni yorituvchi chiro q lar ( ) havo kemasi b yelgilarini yoritish chiro q lari ( ) boshqa chiroqlar ( ) hech qanday i) Havodagi harakatga xizmat koʻrsatish organi tomonidan havo kemasining chetlashishi boʻyicha takliflar berilganligi: ( ) ha ( havodagi harakatga xizmat koʻrsatish kuzatuv tizimining maʼlumoti asosida) ( ) h a (vizual kuzatuvlar asosida) ( ) h a (boshqa maʼlumotlar asosida) ( ) yoʻq j) Havodagi harakat haqidagi maʼlumot berilganligi: ( ) ha ( havodagi harakatga xizmat koʻrsatish kuzatuv tizimining maʼlumoti asosida) ( ) h a (vizual kuzatuvlar asosida) ( ) h a (boshqa maʼlumotlar asosida) ( ) yoʻq k) Havo kemasining toʻqnashuv haqida ogohlantirish tizimi: ( ) oʻrnatilmagan ( ) turi ( ) havodagi harakat haqida konsultativ maʼlumot berilgan ( ) toʻqnashish xavfi haqida maʼlumot berilgan ( ) havodagi harakat haqida konsultativ maʼlumot berilmagan l) Havo kemasining ani q lanishi: ( ) havodagi harakatga xizmat koʻrsatish kuzatuv tizimi mavjud boʻlmagan ( ) ani q langan ( ) ani q lanmagan m) Boshqa havo kemasi kuzatilganligi: ( ) ha ( ) yoʻq ( ) kuzatilgan, lekin u havo kemasi emas n) Havo kemasining chetlashishi boʻyicha harakatlar amalga oshirilganligi: ( ) ha ( ) yoʻq o) Parvoz rejasi turi uskunalar b oʻ yicha parvoz q oidalari / vizual parvoz q oidalari / hech qanday* 3. Boshqa havo kemasi Havo kemasining t uri va chaqiruv shartli signali / roʻyxatdan oʻ tganligi (maʼlum boʻlsa) _________________ Havo kemasining turi maʼlum boʻlmasa, q uyidagilar koʻrsatiladi: ( ) baland joylashtirilgan qanot ( ) oʻrta joylashtirilgan qanot ( ) past joylashtirilgan qanot ( ) vintqanot ( ) 1 ta dvigatel ( ) 2 ta dvigatel ( ) 3 ta dvigatel ( ) 4 ta dvigatel ( ) 4 dvigateldan ortiq Havo kemasining belgisi, rangi va boshqa maʼlumotlar: c) Havo kemasi balandlikka koʻtarilayotganda yoki pasayishni amalga oshirayotganda: ( ) gorizontal parvoz ( ) balandlikka koʻtarilish ( ) pasayish ( ) maʼlum emas d) Havo kemasining o gʻ ish burchagi ( ) nol burchak ( ) kichik burchak ( ) oʻrtacha burchak ( ) katta burchak ( ) agʻdarilgan h olatda ( ) maʼlum emas e) Havo kemasining o gʻ ish yoʻnalishi ( ) chapga ( ) oʻnga ( ) maʼlum emas f) Chiroqlar mavjudligi: ( ) navigatsiya chiro q lari ( ) yoritish-signal chiro q lari ( ) kabinani yoritish chiro ql ari ( ) toʻqnashishni oldini olish uchun qizil yoritish-signal chiro q lari ( ) qoʻnishda / yerdagi h arakatni yorituvchi chiro q lar ( ) havo kemasi b yelgilarini yoritish chiro q lari ( ) boshqa chiroqlar ( ) hech qanday ( ) maʼlum emas g) Havodagi harakatga xizmat koʻrsatish organi tomonidan havo kemasining chetlashishi boʻyicha tavsiyalar berilganligi ( ) ha, havodagi harakatga xizmat koʻrsatish kuzatuv tizimining maʼlumoti asosida ( ) h a, vizual kuzatuvlar asosida ( ) h a, boshqa maʼlumotlar asosida ( ) yoʻq ( ) maʼlum emas h) Havo kemasining harakati haqida maʼlumot berilganligi: ( ) ha, havodagi harakatga xizmat koʻrsatish kuzatuv tizimining maʼlumoti asosida ( ) h a, vizual kuzatuvlar asosida ( ) h a, boshqa maʼlumotlar asosida ( ) yoʻq ( ) maʼlum emas i) Toʻqnashishdan chetlashish boʻyicha harakatlar amalga oshirilganligi ( ) ha ( ) yoʻq ( ) maʼlum emas 4. Oraliq masofa Gorizontal boʻyicha eng yaqin masofa Vertikal boʻyicha eng yaqin masofa 5. Parvozning meteorologik sharoitlari Oddiy meteorologik sharoit / vizual meteorologik sharoit* Bulutlardan teparoq / bulutlardan pastroq / tumanda / bulutlarning qatlamlari orasida* Vertikal boʻyicha bulutlarning chetigacha boʻlgan masofa: _______ m / fut* pastroq _______ m / fut* teparoq Bulutda / yomgʻirda / qor aralash yomgʻirda / tumanda / tutunda* Quyosh tomonga / quyosh tomondan yoʻnalishda parvoz q ilish* Parvozda koʻrinish _______ m / km* 6. Havo kemasi komandirining fikriga koʻra mu h im ahamiyatga ega boʻlgan boshqa maʼlumotlar D. Boshqa maʼlumot 1. Hisobot berayotgan ekipajning havo kemasi h aqida maʼlumoti Havo kemasining roʻyxat raqami _____________________________________________________________________________ Havo kemasining turi Ekspluatant _________________________________________________________________ Uchish aerodromi _____________________________________________________________________ Birinchi qoʻnish aerodromi ___________ , borish belgilangan aerodrom Radio yoki boshqa vositalar orqali xabar _________________________ ga, soat ( UTC) ______ da berildi ( havodagi harakatga xizmat koʻrsatish organining nomi) Bildirishnoma toʻldirilgan sana / vaqt / ___________________________________________________________________ 2. Maʼlumot bergan shaxsning lavozimi, manzili va imzosi Lavozim _____________________________________________________________________________________ Manzil _____________________________________________________________________________________ Imzo _____________________________________________________________________________________ Telefon raqami 3. Maʼlumotni qabul qilgan shaxsning lavozimi va imzosi a) Lavozim ______________________________________ b) Imzo _________________________________ E. TEGISHLI HAVODAGI HARAKATGA XIZMAT KOʻRSATISH ORGANINING QOʻSHIMCHA MAʼLUMOTI 1. Maʼlumot olinishi a) Hisobot AFTN / radio / telefon / boshqa aloqa vositasi*_________________________orqali olindi b) Hisobot olindi ________________________________________________________________ ( havodagi harakatga xizmat koʻrsatish organining nomi) 2. Havodagi harakatga xizmat koʻrsatish organining harakatlari haqida maʼlumot (dispetcher ruxsati, kuzatilgan insident (kuzatuv tizimi orqali / vizual), ogohlantirish berilganligi, joyida tekshirish oʻ tkazish natijalari va boshqalar)
Havo kemalarining yaqinlashish diagrammasi
TOʻLDIRILGAN SHAKL ZUDLIK BILAN AVIATSIYA HODISALARI TEKSHIRUVINI OʻTKAZISH BOʻYICHA VAKOLATLI ORGANGA YUBORILISHI SHART
Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga 17-ILOVA
Havo kemasining qushlar bilan toʻqnashuvi haqida
Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga 18-ILOVA
Aviatsiya texnikasiga texnik xizmat koʻrsatish va uni taʼmirlash tashkilotlarida parvozlar xavfsizligi haqida BILDIRISHNOMA Shaklni toʻldirgan shaxsning malakasi, toifalari, havo kemasi rusumi boʻyicha ruxsatlari va ish tajribasining tavsifi: Lavozimi — Toifasi — Havo kemasi rusumi boʻyicha ruxsatlari — Ish tajribasi: umumiy/ushbu lavozimda/ havo kemasi rusumi boʻyicha — Aniqlangan sana va vaqt Havo kemasi: sana vaqt (UTC) rusumi roʻyxatga olingan raqami № aviakompaniya nomi Texnik xizmat koʻrsatish (taʼmirlash) tashkilotining nomi Texnik xizmat koʻrsatish (taʼmirlash) ishlarining turi va bosqichi Rejalashtirilgan ish / rejadan tashqari ish Planer va uning tizimlari Aniqlangan nuqson (nosozlik) Dastlabki omillar, sabablar (ekspluatatsiya va boshqalar) va ularning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlari Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Dvigatel (rusumi) Aniqlangan nuqson (nosozlik) Dastlabki omillar, sabablar (ekspluatatsiya va boshqalar) va ularning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlari Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Vintlar (shu jumladan, tortuvchi, boshqaruvchi) Aniqlangan nuqson (nosozlik) Dastlabki omillar, sabablar (ekspluatatsiya va boshqalar) va ularning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlari Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Havo kemasining boshqa tizimlari Aniqlangan nuqson (nosozlik) Dastlabki omillar, sabablar (ekspluatatsiya va boshqalar) va ularning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlari Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Texnik bort jurnalidagi (TLB) yozuvlar Qayd etilgan nuqson (nosozlik) Dastlabki omillar, sabablar (ekspluatatsiya va boshqalar) va ularning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlari Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar TOʻLDIRILGAN SHAKL ZUDLIK BILAN AVIATSIYA HODISALARI TEKSHIRUVINI OʻTKAZISH BOʻYICHA VAKOLATLI ORGANGA YUBORILISHI SHART
Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga 19-ILOVA
Fuqaro aviatsiyasi taʼlim muassasalari va markazlari uchun parvozlar xavfsizligi haqida BILDIRISHNOMA Shaklni toʻldirgan shaxsning(shu jumladan, taʼlim oluvchi) ish tajribasi, FFS toʻliq parvoz simulyatori va havo kemasi rusumi boʻyicha ruxsatlari, toifalari hamda malakasi tavsifi: Lavozimi — Toifasi — Havo kemasi rusumi boʻyicha ruxsatlari — Ish tajribasi: umumiy/ushbu lavozimda/ havo kemasi rusumi boʻyicha — Sana Mashgʻulot oʻtish joyi Taʼlim turi Aniqlangan muammolar, xavfli omillar va xatarlar Nazariy oʻquv kursi Testlar Imtihonlar Toʻliq parvoz simulyatori oldidan yerdagi mashgʻulotlar Toʻliq parvoz simulyatori boʻyicha mashqlar Toʻliq parvoz simulyatoridagi imtihon Oʻquv parvozlaridan oldin yerdagi mashgʻulotlar Oʻquv parvozlari Havo kemasida tekshiruv Malaka oshirish kurslari (shu jumladan, havo kemasi turlari boʻyicha favqulodda qutqaruv uskunalari) Eslatma. Oʻquv parvozlari va havo kemalarida tekshiruv vaqtida aviatsiya hodisasi sodir boʻlgan taqdirda “havo kemasi ekipajlari tomonidan parvozdagi maxsus holatlar toʻgʻrisida bildirishnomalar va xabarnomalar shakli toʻldirilishi shart”. Aniqlangan muammolar, xavfli omillar va xatarlarning kengroq yoritilgan tavsifi. Bartaraf qilish uchun zudlik bilan qabul qilingan chora-tadbirlar. TOʻLDIRILGAN SHAKL ZUDLIK BILAN AVIATSIYA HODISALARI TEKSHIRUVINI OʻTKAZISH BOʻYICHA VAKOLATLI ORGANGA YUBORILISHI SHART
Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga 20-ILOVA
Aerodrom (vertodrom) foydalanuvchilari uchun parvozlar xavfsizligi haqida BILDIRISHNOMA Shaklni toʻldirgan shaxsning ish tajribasi, ruxsatlari, toifalari va malakasining tavsifi: Lavozimi — Toifasi — Ruxsati — Ish tajribasi: umumiy/ushbu lavozimda/ ish turlari va ruxsatlari boʻyicha — Aniqlangan sana va vaqt Aviatsiya hodisasida ishtirok etgan havo kemasi (mavjud boʻlsa): sana vaqt (UTC) rusumi roʻyxatga olingan raqami № aviakompaniya nomi Aerodrom (vertodrom) nomi Texnik xizmat koʻrsatish (taʼmirlash) va koʻrik ishlarining turi va bosqichi Rejalashtirilgan ishlar/rejadan tashqari ishlar Uchish-qoʻnish yoʻlagiga ruxsatsiz kirish (transport vositasi) Oqibatlar (xavf yoki xatar omillari) Dastlabki sabablar Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Uchish-qoʻnish yoʻlagidan chiqib ketish /oʻtib qoʻnish (havodagi harakatni boshqarish organlari ishtirokisiz) Oqibatlar (xavf yoki xatar omillari) Dastlabki sabablar Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Aerodrom chiroqlarining ishdan chiqishi yoki jiddiy nosozligi Oqibatlar (xavf yoki xatar omillari) Dastlabki sabablar Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Uchish-qoʻnish yoki yerda harakatlanish yoʻlagidagi begona jismlar yoki chiqindilar bilan toʻqnashuv yoki ularning soʻrilishi natijasida havo kemasi yoki dvigatelning shikastlanishi Oqibatlar (xavf yoki xatar omillari) Dastlabki sabablar Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Aerodrom hududida havo kemasi shikastlanishi bilan bogʻliq boʻlgan yoki havo kemasining yerusti harakati xavfsizligiga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan hodisalar Oqibatlar (xavf yoki xatar omillari) Dastlabki sabablar Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Aerodrom hududida havo kemasi shikastlanishi bilan bogʻliq boʻlgan yoki qushlarning urilishi natijasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan hodisalar Oqibatlar (xavf yoki xatar omillari) Dastlabki sabablar Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar Har qanday (boshqa) aniqlangan xavf yoki xatar omillari Oqibatlar (xavf yoki xatar omillari) Dastlabki sabablar Bartaraf etish uchun amalga oshirilgan harakatlar TOʻLDIRILGAN SHAKL ZUDLIK BILAN AVIATSIYA HODISALARI TEKSHIRUVINI OʻTKAZISH BOʻYICHA VAKOLATLI ORGANGA YUBORILISHI SHART
Fuqaro havo kemalari bilan sodir boʻlgan aviatsiya hodisalarini Oʻzbekiston Respublikasida tekshirish qoidalariga 21-ILOVA
Aeronavigatsiya xizmatlari/aloqa, navigatsiya va kuzatuv xizmatlarini tashkil etishda parvozlar xavfsizligi haqida BILDIRISHNOMA Shaklni toʻldirgan shaxsning ish tajribasi, ruxsatlari, toifalari va malakasi tavsifi: Lavozimi — Toifasi — Ruxsatlari — Ish staji: umumiy/ushbu lavozimida/ ruxsati boʻyicha — Ushbu shakl toʻldirilishi kerak boʻlgan aviatsiya hodisalari roʻyxati • havo kemasidan foydalanish vaqtida avariyalar yoki jiddiy hodisalarga olib kelishi mumkin boʻlgan, ekspluatatsiya yoki texnik xizmat koʻrsatish vaqtida aniqlangan uskuna yoki tizimlarning har qanday nuqsoni/nosozligi/shikastlanishi; • belgilangan havo hududiga ruxsatsiz kirish; • havo kemasining CFIT (relyef boʻylab boshqariladigan parvozi) yerga yaqin kelishi; • havo kemasining belgilangan balandlikdan yoki parvoz yoʻnalishidan sezilarli darajada chetga chiqishi; • belgilangan eshelonni (balandlikni) saqlamaslik (buzish); • uchish-qoʻnish yoʻlagiga ruxsatsiz kirish (havodagi harakatni boshqarish (OVD) organlari bilan maʼlumot almashishda); • uchish-qoʻnish yoʻlagidan chiqib ketish /uchish-qoʻnish yoʻlagidan oʻtib qoʻnish (havodagi harakatni boshqarish organlari bilan maʼlumot almashishda); • aeronavigatsiya xavfsizligiga salbiy taʼsir koʻrsatadigan, HHB, aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yoki uskunalarning kamchiliklari/nuqsonlari/nosozliklari bilan bogʻliq boʻlgan har qanday boshqa hodisa. Aviatsiya hodisasi sanasi va vaqti Havo kemasi sana vaqt (UTC) rusumi roʻyxatga olingan raqami № aviakompaniya nomi Reys raqami Parvoz yoʻnalishi Qoʻnish (uchish) aerodromi nomi Havodagi harakatni boshqarish xodimlari (zarur hollarda) Aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish xodimlari (zarur hollarda) Navigatsiya, kuzatuv va aloqa vositalari ekspluatatsiyasi uchun masʼul xodimlar (zarur hollarda) Aviatsiya hodisasi boʻyicha qisqacha vaziyat yoki aniqlangan kamchiliklar/nuqsonlar/nosozliklarning xususiyati va ularning parvozlar xavfsizligiga salbiy taʼsir etishi ehtimoli TOʻLDIRILGAN SHAKL ZUDLIK BILAN AVIATSIYA HODISALARI TEKSHIRUVINI OʻTKAZISH BOʻYICHA VAKOLATLI ORGANGA YUBORILISHI SHART ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 7-oktabr,
628-son