UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 7-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 7 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 октября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 October 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ДАСТУРИ

РЎЙХАТИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

ТАРКИБИ

МЕДИА-РЕЖАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида» 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-173-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш дастури 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш учун саволнома шакллари рўйхати 3-иловага ҳамда мазкур шакллар 3.1 — 3.6-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларида ахборот-коммуникация технологияларини самарали қўллаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) таркиби 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишнинг аҳамияти ва мазмун-моҳияти бўйича тарғибот медиа-режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи гуруҳ:

бир ой муддатда Миллий статистика қўмитасининг «Аҳолини рўйхатга олиш ахборот тизими» (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш ахборот тизими) негизида, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаларини қўшган ҳолда мазкур тизимни такомиллаштиришни, синовдан ўтказишни ва унинг узлуксиз ишлашини;

2025 йил 15 октябрга қадар рўйхатга олиш ахборот тизими ўрнатиладиган «маҳалла еттилиги» ходимларининг планшет қурилмалари хатловдан ўтказилишини;

2025 йил 1 ноябрга қадар рўйхатга олиш жараёнларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун «Колл-марказ» ташкил этиш ишларини;

2025 йил 1 декабрга қадар рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини «маҳалла еттилиги» тизими ва бошқа жалб қилинадиган ходимларнинг планшет қурилмаларига ўрнатишни;

2026 йил январь-февраль ойлари давомида рўйхатга олиш ахборот тизими сервер қуввати ҳамда «OneID» тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин.

Бунда Миллий статистика қўмитаси Ишчи гуруҳнинг ишчи органи ҳисобланади.

3. Рақамли технологиялар вазирлиги Миллий статистика қўмитаси билан ҳамкорликда рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида:

рўйхатга олиш ахборот тизими ва маълумотлар базаси учун зарур сервер қувватларини ажратиш;

«маҳалла еттилиги» ходимларининг планшет қурилмаларини ҳимояланган виртуал алоқа канали (VPN) билан таъминлаш;

респондентларга қулайлик яратиш мақсадида «OneID» тизимида рўйхатга олишнинг осонлаштирилган тартибини жорий этсин ва мазкур тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминласин;

рўйхатга олиш жараёнида мурожаатларни қабул қилиш учун ташкил этиладиган «Колл-марказ» учун республика доирасида ишловчи ягона қисқа рақам ажратсин;

статистика органлари ҳамда туман ва шаҳар рўйхатга олиш штабларини юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

4. Белгилансинки, рўйхатга олиш тадбирида рўйхатга олувчи сифатида иштирок этадиган «маҳалла еттилиги» тизимида ишловчи ходимлар тегишли бўлган вазирлик, идора ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан:

Миллий статистика қўмитасига белгиланган тартибда тақдим этиладиган сўровномага асосан рўйхатга олиш тадбирида иштирок этган ходимлар учун рағбатлантириш тўловлари ажратилади;

2025 йил 1 ноябрга қадар «маҳалла еттилиги» тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари малакали мутахассислар билан тўлдирилади ва уларни ўқитиш жараёнларидаги иштироки таъминланади;

маҳаллаларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишда ҳаққонийлик ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун «маҳалла еттилиги»нинг масъулияти белгилаб қўйилсин.

5. Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси рўйхатга олиш тадбирида тўпланган маълумотларнинг сифатини таъминлаш мақсадида:

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб рўйхатга олиш ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича «маҳалла еттилиги» ходимлари учун амалий ўқув-семинарларини ташкил этсин;

аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларини рўйхатга олиш ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш чораларини кўрсин;

рўйхатга олиш ишларининг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан кунлик назорат тизими жорий этилсин.

6. Миллий статистика қўмитасига рўйхатга олиш маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш жараёнида фойдаланиш учун:

2025 йилнинг 15 октябрь ва 2026 йилнинг 15 январь ҳолатига Адлия вазирлиги оила таркиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар базасини ҳамда Ички ишлар вазирлиги аҳолининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи тўғрисидаги маълумотлар базасини электрон шаклда мазкур саналардан кейинги кунда;

2025 йил 15 октябрь ва 2026 йил 1 январь ҳолатига Кадастр агентлиги рўйхатга олиш жараёнида фойдаланиш учун маҳаллаларнинг чегаралари ҳамда ҳар бир жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер участкалари контурлари кўрсатилган ҳолда янгиланган электрон хариталарни, шунингдек, ушбу ер участкалари бўйича идентификаторлар, тоифалари ва бошқа зарур маълумотлар билан бирга, маълумотлар базасини мазкур саналардан кейинги кунда тақдим этсин.

7. Ички ишлар вазирлиги рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш жараёнига жалб этиладиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминласин. Бу борада Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида Миллий гвардия ички ишлар органларига кўмаклашсин.

8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, бирламчи маълумотларни қайта ишлаш ва якуний маълумотларни чоп этиш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг 2025 — 2027 йиллар учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар доирасида молиялаштиришни таъминласин.

9. Ташқи ишлар вазирлиги Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хориждаги консуллик бўлимлари томонидан рўйхатга олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширсин ва уларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғи (кейинги ўринларда — интернет тармоғи) орқали рўйхатдан ўтишларини таъминласин.

10. Миллий статистика қўмитаси:

Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий риоя этилишини;

рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини бажариш учун ҳудудий статистика органларига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этиладиган мутахассисларнинг бир ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорда белгиланишини таъминласин;

рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва дастлабки маълумотларни эълон қилиш даврига қадар статистика органлари ва бошқа вазирлик, идоралардан мутахассисларни жалб қилган ҳолда штаб ташкил этсин ҳамда мазкур штаб аъзоларини ҳар ой Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) доирасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 бараваригача миқдорда рағбатлантириш чораларини кўрсин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иккитадан умумий ўрта таълим мактабида рўйхатга олишнинг аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини оммалаштириш мақсадида «Статистика синфлари»ни ташкил қилсин ва уларни тадбир доирасида харид қилинадиган мебель жиҳозлари ва компьютер техникалари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин;

рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқиб, вақтинча жалб қилинадиган «маҳалла еттилиги» тизими ходимларини рўйхатга олиш гувоҳномаси билан таъминласин;

2026-2027 йилларда рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини қайта ишлаш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан рўйхатга олиш маълумотларини қайта ишловчи мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга жалб қилиш ҳамда якуний маълумотларни чоп этиш ишларини ташкил қилсин.

Бунда вақтинча жалб қилинадиган рўйхатга олиш маълумотларини қайта ишловчи мутахассисларнинг бир ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида этиб белгиланишини таъминласин.

11. Миллий статистика қўмитасига рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, кейинчалик статистика дастурида белгиланган ишларни самарали ташкил этиш мақсадида лойиҳа доирасида амалдаги меъёрлардан ташқари Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратига 1 та электромобиль ва ҳудудий статистика органларига 14 та «Дамас» автомобили сотиб олишга рухсат берилсин.

12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 7-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Миллий статистика қўмитаси раиси Б.С. Ҳамраев ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш) тартибини белгилайди.

Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикасининг « Расмий статистика тўғрисида »ги ва « Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида »ги қонунларида белгиланган атамалар ва таърифлардан фойдаланилади.

2. Рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси аҳолиси тўғрисидаги маълумотларни олиш, аҳоли сони ва таркибини жорий ҳисоб-китоб қилиш, меҳнат ресурсларининг жойлашуви ва фойдаланилишини ўрганиш, ҳудудларда қишлоқ хўжалигининг таркибий ҳолатини баҳолаш, қишлоқ хўжалиги фаолиятига хизмат қилувчи инфратузилмани ривожлантириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари таҳлили натижасида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар ишлаб чиқиш ва пировардида ижтимоий-иқтисодий ривожланишга оид давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда индикатив режалаштириш, шунингдек, илмий — тадқиқотлар ўтказиш мақсадида ташкил этилади.

3. Рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 январидан 28 февралига қадар ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2026 йил 15 январь (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш санаси) соат 00:00 этиб белгиланади. Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги — 45 кун.

Респондентларнинг шахсга ва қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларини тўплаш жараёнида рўйхатга олиш санасидан кейинги ўзгаришлар ҳисобга олинмайди.

Жумладан, рўйхатга олиш саволнома шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари 2026 йилнинг 15 январидан кейин туғилган болаларга нисбатан тўлдирилмайди, бироқ рўйхатга олиш санасидан кейин вафот этган шахсларга нисбатан тўлдирилади.

Худди шундай рўйхатга олиш ҳужжатлари 2026 йилнинг 15 январидан кейин хўжаликка янги чорва моллари келтирилган ёки туғилган чорва молларига нисбатан тўлдирилмайди, бироқ рўйхатга олиш санасидан кейин нобуд бўлган, сўйилган ёки сотилган ва бошқа сабабларга кўра хўжалик ҳисобидан чиқиб кетган чорва молларига нисбатан тўлдирилади.

4. Шахсга доир маълумотлар қуйидагича тўпланади:

респондентлар томонидан рўйхатга олиш саволномаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи (кейинги ўринларда — интернет тармоғи) орқали махсус дастурий таъминот ёрдамида мустақил тўлдириш;

вақтинча рўйхатга олиш ходимлари томонидан респондентлар яшайдиган (бўлиб турган) турар жой ва бошқа биноларга ташриф буюрган ҳолда респондентлар билан сўров ўтказиш ва уларнинг оғзаки жавоблари асосида маълумотларни планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатдан ўтказиш саволномаларига киритиш;

ўзи яшайдиган (бўлиб турган) турар ёки нотурар жойда рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар томонидан маҳалла фуқаролари йиғини биноларида ташкил этиладиган стационар рўйхатга олиш участкаларига борган ҳолда рўйхатга олиш саволномаларини тўлдириш;

рўйхатга олиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар (респондентлар) тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади;

респондент рўйхатга олиш саволнома шаклларидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатга олиш саволнома шакллари маҳалла фуқаролари йиғинидаги ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади;

гапириш ва эшитишида нуқсони бўлган фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида йиғилади.

Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни тўплаш, рўйхатга олиш саволнома шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Муассаса ёки ташкилотлар ҳудуди ёки уларга тегишли бўлган жойлардаги қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларни йиғиш уларнинг маъмуриятлари томонидан интернет тармоғи орқали махсус дастурий таъминот ёрдамида юборилади.

Интернет тармоғи ва планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатга олишда саволлар сони ва мазмунини сақлаган ҳолда таҳририй ўзгартириш ва қайта гуруҳларга ажратилиши мумкин.

5. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида рўйхатга олинади.

6. Аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда:

бир йилдан ортиқ муддатда мамлакат ҳудудида бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар ҳисобга олинмайди.

7. Рўйхатга олишда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар ва бир йилдан кўп муддатда республика ҳудудида яшаб келаётган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобга олинади.

8. Респондентлар ўзининг (доимий ёки вақтинча) яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Бунда кунлик тунги дам олишининг кўпроқ қисмини ўтказадиган уй (ҳовли), квартира, яшаш учун фойдаланилаётган бошқа турар жой ёки нотурар жой бино яшаш жойи ҳисобланади.

Бу жой респондент рўйхатдан ўтган (рўйхатга қўйилган) манзил билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин.

9. Рўйхатга олиш саволнома шакллари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш дастурига (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш дастури) киритилган саволлардан иборат бўлади.

2-боб. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни амалга оширувчи давлат органлари

10. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қуйидаги органлар томонидан амалга оширилади:

статистика органлари — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси (кейинги ўринларда — Миллий статистика қўмитаси), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туман (шаҳар) статистика бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика органлари). Ҳудудий статистика органларида рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш рўйхатга олиш бўлимлари томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонуни 17-моддасига мувофиқ тегишли вазирлик ва идоралар;

рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия) томонидан амалга оширилади.

11. Миллий статистика қўмитаси рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи сифатида қуйидагиларни амалга оширади:

рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини режалаштириш ва мувофиқлаштириш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан назоратни олиб бориш;

рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий ҳамда йўриқнома материалларини белгиланган тартибда тайёрлаш ва тасдиқлаш;

рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун молиявий ҳамда моддий-техник таъминотни амалга ошириш;

рўйхатга олиш ҳужжатларини чоп этиш, моддий-техник таъминот воситаларини тайёрлаш (харид қилиш) ва уларнинг республика ҳудудларига ўз вақтида етказилишини ташкил этиш;

рўйхатга олиш ходимларини танлаб олиш ва ўқитиш тартибини белгилаш, ҳудудий статистика органлари ходимларини ўқитишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда 2026 йилги рўйхатга олиш тадбири тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ишларини (жумладан, СМС-хабарнома орқали хабардор қилиш, реклама аудио ва видеоматериаллари, нашрлар ва бошқаларни тайёрлаш орқали) мувофиқлаштиради;

ҳудудий комиссиялар билан биргаликда рўйхатга олиш жараёнларининг сифатли ўтказилишини ташкил этиш;

респондентларнинг шахсга доир маълумотларини қайта ишлаш, рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини шакллантириш дастурини ишлаб чиқиш, ушбу маълумотларни тарқатиш ва сақлаш тартибини белгилаш.

12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасида белгиланган аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олиш бўйича ишларни ташкил этади.

Шунингдек, мазкур аҳолининг айрим тоифалари мавжуд муассаса ва ташкилотлар ўз ҳудудида ва унга тегишли бўлган жойларда қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир кўрсаткичларни йиғиш ишларини ташкил этади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:

маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олган ҳолда, доимий яшовчи аҳоли сони кўрсатилган аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхатини тузиш;

маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчалар номи, уй ва хонадон рақамлари кўрсатилган кўрсаткичларнинг мавжудлигини таъминлаш;

ҳар бир ҳудудда яшовчи аҳоли сонидан келиб чиқиб, республика ҳудудини рўйхатга олиш участкалари (ҳисоб участкалари)га ажратишни келишиш;

рўйхатга олишга вақтинча жалб этилган ходимлар таркибини тасдиқлаш;

рўйхатга олишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бинолар ёки хоналар ажратиш;

рўйхатга олишга вақтинча жалб этилган ходимлар фаолиятини таъминлаш учун зарур транспорт воситаларини тақдим этиш;

рўйхатга олишнинг хавфсиз ўтказилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиришни таъминлайди.

14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси:

рўйхатга олишга жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини;

жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар (жиноятчилик ёки ҳуқуқбузарлик содир этган аъзолари бўлган оилалар, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар истеъмоли юқори бўлган оилалар, молиявий жиҳатдан етарли даражада таъминланмаган ва ижтимоий хавф остида бўлган оилалар, оилавий низолар, зўравонлик ва ўзаро ҳурматсизлик мавжуд бўлган оилалар ва бошқалар, доимий яшаш жойисиз ёки яшаш шароити оғир бўлган оилалар) рўйхатлари шакллантирилишини;

рўйхатга олувчиларни ички ишлар органлари ходимлари ҳамроҳлигида ижтимоий хавфли оилалар яшайдиган манзиллар бўйича кузатиб борилишини ташкил этишни;

рўйхатга олиш даврида ҳудудларда тинчлик ва жамоат тартибини таъминлайди.

15. Рўйхатга олишни ўтказиш ва унинг натижаларини таҳлил ҳамда эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг 2025 — 2027 йиллар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган, халқаро молия институтлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

3-боб. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этиш

16. Рўйхатга олишнинг ташкилий режаси (кейинги ўринларда — ташкилий режа) ҳудудий комиссиялар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) бўйича алоҳида тузилади, шундан сўнг Миллий статистика қўмитаси томонидан Республика ташкилий режасини шакллантиради.

Маҳалла чегараси доирасида маҳалланинг жами аҳолиси битта рўйхатга олиш участкаси деб белгиланади. Рўйхатга олувчиларга тўғри келадиган юклама шаҳар жойларда ўртача 900 киши, қишлоқ жойлар ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ўртача 700 киши этиб белгиланади.

Айрим ҳолларда рўйхатга олувчига тўғри келадиган ўртача юклама маҳалладаги аҳоли зичлигидан келиб чиқиб, белгиланган нормалардан кўп бўлиши, жами аҳолиси сони нормалардан кам бўлган маҳаллаларда эса кам бўлиши мумкин.

Маҳалла аҳолиси сонидан келиб чиқиб, рўйхатга олувчилар сони аниқланади ҳамда маҳалла раислари томонидан улар ўртасида рўйхатга олинадиган маҳалла аҳолиси тақсимланади.

Ташкилий режани тузишда кутилмаган ҳолатлар (касаллик, бахтсиз ҳодиса, юклатилган вазифаларни бажармаслик ва бошқалар) инобатга олинган ҳолда рўйхатга олиш ходимларининг умумий сонининг 5 фоизидан ошмаган миқдорда кадрлар захираси шакллантирилади.

Кутилмаган ҳолатлар юзага келганда, рўйхатга олиш жараёнларига захирадан ходимлар жалб этилади ва рағбатлантирилади.

Интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар рўйхати Миллий статистика қўмитаси ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади. Шу асосда рўйхатга олувчилар юкламаси амалдаги тасдиқланган ташкилий режа доирасида ахборот тизими орқали автоматик тарзда қайта тақсимланади. Бунда ҳудудий комиссиялар томонидан қўшимча тасдиқ ёки алоҳида қарор қабул қилиш талаб этилмайди.

Рўйхатга олувчи сифатида иштирок этмаган «маҳалла еттилиги» ходимлари автоматик ҳисоб-китоб натижасига мувофиқ захирага ўтказилади.

17. Туман ва шаҳарлар бўйича тайёрланган ташкилий режалар туман ва шаҳар комиссиялари томонидан келишилади ва ҳудудий статистика бошқармаларига тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тайёрланган ташкилий режалар ҳудудий комиссиялар томонидан келишилади ва Миллий статистика қўмитасига тақдим этилади.

Ҳудудлар бўйича тузилган, тасдиқланган ва умумлаштирилган ҳолда келишиш учун киритиладиган ташкилий режалар Республика комиссия раиси ўринбосари томонидан тасдиқланади.

18. Жойларда рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш ва ўтказилишини мувофиқлаштириш, ҳудудлар даражасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳудудий комиссиялар томонидан ҳудудий статистика органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

19. Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳудудий органлари 2025 йилнинг 15 октябрига қадар ҳудудий статистика органларига рўйхатга олувчи ходимлар хавфсизлиги таъминланиши лозим бўлган манзиллар тўғрисида маълумот тақдим этади.

Олинган маълумотлар рўйхатга олиш участкалари бўйича гуруҳланади ҳамда рўйхатга олиш участкалари раҳбарларига рўйхатга олувчиларни огоҳлантириш учун етказилади.

4-боб. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун жалб қилинадиган ходимлар тоифалари

20. Рўйхатга олиш ишларига қуйидаги тоифадаги ходимлар жалб қилинади:

республика даражасида — Миллий статистика қўмитаси, вазирлик ва идоралар ходимлари, шунингдек, Республика комиссияси таркибига киритилган шахслар;

ҳудудий даражада — ҳудудий статистика органлари ходимлари ва ҳудудий комиссиялар аъзолари.

21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ташкилий режалар асосида рўйхатга олувчи вақтинча ходимларни танлаб олишни таъминлайди ҳамда рўйхатга олишга жалб қилинадиган ходимлар рўйхатини шакллантиради.

Ходимлар рўйхати 2025 йилнинг 1 ноябрига қадар ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади.

22. Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга ва мазкур тоифалар мавжуд муассаса ва ташкилотлар ҳудудида ҳамда унга тегишли бўлган жойларда қишлоқ хўжалиги соҳасига доир маълумотларни йиғишга вақтинча жалб этиладиган ходимлар рўйхати тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан шакллантирилади ва статистика органларига рўйхати тақдим этилади.

23. Рўйхатга олиш участкаларининг фаолиятини ташкил этиш учун «маҳалла еттилиги» ходимлари жалб этилади.

Рўйхатга олиш участкаларида вақтинча лавозимлар қуйидагича тақсимланади:

рўйхатга олиш участкаси бошлиғи бир вақтнинг ўзида стационар рўйхатга олувчи — маҳалла раиси;

рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ўринбосари — профилактика инспектори;

рўйхатга олувчи ходимлар (захира ходимларни қўшган ҳолда) — ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий ходим, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, солиқ инспектори ва бошқа жалб қилинадиган ходимлар.

Рўйхатга олиш участкалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятига туман (шаҳар) статистика бўлимлари бошлиқлари раҳбарлик қилади.

24. Рўйхатга олувчи вақтинча ходимлар махсус ўқув жараёнидан ўтади ва унда қуйидагилар ўргатилади:

рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари, унга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, рўйхатга олувчиларнинг мажбуриятлари ва ахлоқий қоидалари;

меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома;

планшетларга ўрнатилган рўйхатга олишнинг дастурий таъминоти билан танишиш ва амалиёт машғулотлари;

муаммоли масалалар муҳокамаси, хатолар таҳлили ва юзага келаётган қийинчиликларни тушунтириш.

25. Рўйхатга олиш тадбирида рўйхатга олувчи бўлиб иштирок этган «маҳалла еттилиги» ходимлари уларга бириктирилган рўйхатга олиш участкаси ҳудудида респондентларни рўйхатга олишнинг тўлиқ қамрови таъминлангандан сўнг, бир марталик рағбатлантирилади.

Тўловлар шаҳар ва қишлоқ жойлар учун белгиланган ўртача юклама учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир ярим баравари (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни инобатга олган ҳолда) миқдорида, ушбу юкламадан кам ёки ортиқ бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказилган респондентлар сонига мос равишда белгиланади.

Бунда захира ходимлар ҳам рўйхатга олувчи сифатида жалб этилса, улар ҳам бир марталик рағбатлантирилади.

5-боб. Рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш

26. Рўйхатга олишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:

2026 йилнинг 15 — 31 январь кунлари — интернет тармоғи орқали рўйхатга олиш (17 кун). Бунда респондентлар ташкил этилган census.stat.uz портали орқали ўзлари ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Шунингдек, ташкил этилган мобил гуруҳлар ва рўйхатга олувчи ходимлар ўзларига бириктирилган ҳудудда жойлашган йирик корхона ҳамда ташкилотларга ташриф буюрган ҳолда, уларда ишловчи ходимларни электрон рўйхатдан ўтишларига амалий ёрдам кўрсатади;

2026 йилнинг 1 — 3 февраль кунлари — интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади (3 кун). Олинган рўйхатлар ҳудудий статистика органлари ва рўйхатга олиш участкалари бошлиқлари (уларнинг ўринбосарлари)га етказилади;

2026 йилнинг 4 — 28 февраль кунлари — рўйхатга олувчилар респондентларни уларнинг яшаш (вақтинча бўлиш) манзилида рўйхат олади (25 кун).

Интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтишни хоҳламаган (ёки имконияти бўлмаган), шунингдек, рўйхатга олувчиларнинг уйига келишидан бош тортган респондентлар рўйхатга олишдан ўтиш учун маҳалла фуқаролари йиғини биноларида жойлашган стационар участкаларга боришлари мумкин.

Интернет тармоғи орқали рўйхатга олиш саволномасини нотўғри ёки камчиликлар билан тўлдирган респондентлар рўйхатга олувчилар томонидан қайта рўйхатга олинади.

Фермер хўжаликлари, юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, ҳокимлик захирасидаги ер майдонлари (асосий фаолият тури қишлоқ хўжалиги бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларига эга ташкилотларни қўшган ҳолда) учун 2026 йилнинг 15 январидан — 28 февралига қадар рўйхатга олишнинг тўлиқ даврида интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтадилар.

Рўйхатга олиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг айрим рўйхатга олиш участкаларида 2026 йил 1 майга қадар уй-жой манзилларининг 10 фоизигача қисми танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.

27. Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар раҳбарлари ўз ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш бўйича барча зарур шарт-шароитларни яратишлари ҳамда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини тўлиқ рўйхатдан ўтишлари юзасидан назорат ўрнатишлари шарт.

28. Рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказиш ва хонадонларни айланиб чиқиш соат 9:00 дан 21:00 гача амалга оширилади.

Қишлоқ жойларида рўйхатга олиш участкаларининг бошлиқлари сўровни бошлаш ёки тугатиш вақтини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Сўров жараёни дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган график асосида танаффуслар билан ўтказилади. График рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тузилади ва зарурат туғилганда ўзгартирилади.

29. Рўйхатга олиш давомида рўйхатга олувчи ходимлар қуйидагиларга амал қилиши шарт:

сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсга ва хўжаликка доир маълумотларининг махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;

шахсга ва қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларни йиғиш жараёнларида рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;

рўйхатга олиш саволнома шаклларида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, рўйхатга олиш саволнома шаклларида мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;

рўйхатга олиш саволнома шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;

шахсга доир маълумотларни аниқ ёзиб бориши ва уларни бузиб кўрсатмаслиги, респондент талаби бўйича у ҳақида тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан таништириши;

сўров ўтказишда хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, ўзлари ишлайдиган идора обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;

рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосари кўрсатмаларини ўз вақтида ва аниқ бажариши.

Белгиланган вазифаларни бажариш учун рўйхатга олувчи бошқа рўйхатга олувчилар билан ҳамкорлик қилади.

30. Рўйхатга олиш саволнома шаклларини тўлдириш уй хўжалиги таркибини аниқлашдан бошланади.

Уй хўжаликлари шахсий ва жамоавийга бўлинади.

Шахсий уй хўжаликлари таркибига турар жой бинолари — уйлар (ҳовлилар), квартиралар, ётоқхоналар, дала ҳовлилар ва бошқа яшаш учун фойдаланиладиган биноларда яшовчи шахслар киради.

Жамоавий уй хўжаликлари таркибига ижтимоий ва тиббиёт муассасаларида, казармаларда, қамоқхоналарда ва диний ташкилотларда (мадрасаларда) доимий яшовчи шахслар гуруҳи киради.

Аҳолининг айрим тоифалари яшайдиган муассасалар (ташкилотлар) жамоавий уй хўжаликлари ҳисобланади.

Қуйидаги жойларда рўйхатга олиш ишлари уларнинг маъмуриятлари томонидан амалга оширилади:

болалар интернатлари, тарбия муассасалари;

ижтимоий муассасалар;

диний муассасалар;

шифохоналар ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотлари;

аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари;

қамоқда сақлаш жойлари, тергов изолятори, жазони ижро этиш муассасалари ва махсус муассасалар;

ҳарбий қисмлар ва курсантлар тайёрловчи таълим муассасалари жойлашган ҳудудлар.

Рўйхатга олувчилар ўзига бириктирилган ҳудудда жойлашган меҳмонхона туридаги муассасаларда рўйхатга олиш ишларини ушбу муассасанинг маъмурияти билан биргаликда амалга оширади.

31. Рўйхатдан ўтказиш даврида уй хўжалиги бошлиғининг ўзи бўлмаганда, хўжаликка (томорқа хўжалиги, юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжалигига) доир маълумотлар ушбу хўжаликнинг вояга етган аъзоси томонидан маълум қилинади.

Респондент рўйхатга олиш саволнома шаклларидаги саволларга жавоб беришни рад этган ёки рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш жойида (бинода), квартирада ҳеч ким бўлмаган тақдирда, рўйхатга олиш саволнома шакллари маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.

Агар рўйхатга олувчилар ўз участкасида уйсизларга дуч келса, уларни ҳам рўйхатга олади.

32. Сўров давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин. Бунда рўйхатга олувчи ходимлар ушбу ҳудудда яшовчи ёки шу ҳудуднинг аҳолиси билан эркин мулоқот қила оладиган шахслар орасидан танланади.

Респондент билан мулоқотни таъминлаш мақсадида, агар респондент гаплашадиган тилни билмаса, рўйхатга олувчи (рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари билан келишилган ҳолда) респондент гаплашадиган чет тилини биладиган шахсларни (талабалар ёки бошқа чет тилини биладиган шахслар) жалб этиши мумкин.

33. Рўйхатга олувчилар мустақил равишда иш режасини тузади, зарур ҳолларда рўйхатга олиш участкаси ходимлари билан маслаҳатлашади, ўзига бириктирилган ҳудуддаги барча биноларни ҳисобга олган ҳолда сўров ўтказиш учун қулай бўлган йўналишни кунлик белгилайди. Бу йўналиш шундай тартибда тузилиши керакки, бунда хонадонларни айланиб чиқиш ва у ерда яшовчи (вақтинча бўлиб турган) респондентлардан сўров ўтказиш имконини бериши керак.

Рўйхатга олувчилар иш режасини тузишда қуйидагиларни ҳисобга олиши зарур:

кам вақт сарф этиб ва қисқа масофани босиб, максимал миқдорда биноларни айланиб, рўйхатга олиш ишларини ўтказиш;

жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар бўлган хонадонларга Миллий гвардия ёки ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда ташриф буюрган ҳолда зарур хавфсизлик чораларини кўриш.

34. Агар рўйхатга олувчи режадан сезиларли даражада ортда қолаётган бўлса, рўйхатга олиш участкаси бошлиғи (унинг ўринбосари) ушбу ҳолатнинг сабабини аниқлаштиради ва зарур ҳолларда захира таркибидан қўшимча рўйхатга олувчилар жалб этилиши юзасидан қарор қабул қилади.

35. Рўйхатга олувчи рўйхатга олиш участкаси бошлиғи (унинг ўринбосари) кўрсатмаларини ўз вақтида ва аниқ бажариши шарт.

Рўйхатга олувчилар иш жараёнларида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг сабаблари бўйича рўйхатга олиш участкаси бошлиғи (унинг ўринбосари)га хабар беради ҳамда имкон қадар мустақил равишда ушбу муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўради.

Шунингдек, рўйхатга олувчилар зарурат туғилганда оилавий аҳволи, соғлиғи ва бошқалар билан боғлиқ кутилмаган ҳолатлар ҳақида рўйхатга олиш участкаси бошлиғи (унинг ўринбосари)га ўз вақтида хабар бериши керак.

36. Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга маҳалла фуқаролар йиғини биноларида жойлашган рўйхатга олиш участкаларида (стационар) рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва маҳалла манзилини беради.

37. Рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш участкалари бошлиқлари (уларнинг ўринбосарлари) ҳар куни рўйхатга олувчиларнинг ишини назорат қилади, шунингдек, сўров ўтказилган респондентлар сонини ва рўйхатга олувчилар томонидан иш жадвалига риоя қилинишини текшириб боради.

6-боб. Рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш тартиби

38. Шахсга доир маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимоя қилинади.

39. Рўйхатга олувчи ходимлар таркибига кирувчи шахслар шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.

40. Рўйхатга олиш саволномалари тўлдирилгандан сўнг, улар билан танишиш ва респондент талабига биноан маълумотларни аниқлаш жараёнидан кейин шахсга доир маълумотларга фақатгина ваколатли статистика органлари ходимлари кириш ҳуқуқига эга бўладилар.

41. Миллий статистика қўмитаси шахсга доир маълумотларни қайта ишлашда қуйидагиларни таъминлайди:

шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган бўлинмаларни ёки мансабдор шахсларни белгилаш;

умумий фойдаланиладиган алоқа тармоғи орқали шахсий маълумотлар узатилаётганда уларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

шахсга доир маълумотларни қайта ишлашда уларни ҳимоя қилиш;

шахсга доир маълумотлар қайта ишланаётган биноларда махсус кириш тартибини жорий этиш;

шахсга доир маълумотларга кириш ҳуқуқини уларни қайта ишлашда айрим шахслар доираси бўйича чеклаш;

шахсга доир маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган дастурий-техник воситаларни ёнғин ва хавфсизлик сигнализацияси билан жиҳозланган хоналарга жойлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олиш ахборот тизимларини ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш;

маълумотларни ҳимоя қилиш чоралари кўрилмасдан дастурий-техник воситалардан фойдаланилишига йўл қўймаслик;

шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш жараёнларида уларни ҳимоя қилиш бўйича бошқа чораларни кўриш.

7-боб. Респондентларнинг шахсга доир маълумотларини қайта ишлаш, рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини шакллантириш

42. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасига мувофиқ, рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий ҳисобланади ва ошкор этилмаслиги ҳамда тарқатилмаслиги лозим.

Миллий статистика қўмитаси респондентларнинг шахсга доир маълумотларини «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш тартиби тўғрисида»ги Низом ва «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини шакллантириш Дастури»га мувофиқ қайта ишлайди.

Маълумотларни қайта ишлаш жараёнида шахсга доир маълумотлар шахсини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатга келтирилади (эгасизлантирилади).

43. Рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари респондентларнинг интернет тармоғи ва планшет қурилмалари ёрдамида тўпланган шахсга доир маълумотларини қайта ишлашда олинган жамланган маълумотлари асосида шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кесимида рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари 2026 йилнинг 1 июлгача тайёрланади.

44. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш жараёнларида ҳамда рўйхатга олиш натижаларини таҳлил қилиш мақсадида Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фермерлар кенгаши, Кадастр агентлиги ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идораларнинг маъмурий маълумотлар манбаларидаги мавжуд ахборотлардан фойдаланилиши мумкин.

8-боб. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини эълон қилиш ва сақлаш

45. Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудлар бўйича рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари 2027 йилнинг 1 июлига қадар эълон қилинади.

Якуний маълумотлар Миллий статистика қўмитаси ва ҳудудий статистика бошқармалари томонидан расмий веб-сайтларда жойлаштириш ва босма нашрларда эълон қилиш орқали маълум қилинади.

Нашр қилинган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотлар фойдаланувчиларнинг сўровларига биноан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилган ҳолда шакллантирилади.

46. Электрон маълумотлар базалари ва бошқа доимий сақлаш муддатига эга ҳужжатлар, шунингдек, рўйхатга олишнинг йиғмаҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартиб ва муддатларга мувофиқ, «Ўзархив» агентлиги тизимига кирувчи тегишли вилоят, шаҳар ва туман давлат архивларига (шахсий таркиб ҳужжатлари архивларидан ташқари) сақлаш учун топширилади.

9-боб. Якуний маълумотларни тақдим этиш

47. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг демографик, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатининг асосий кўрсаткичларини тавсифловчи рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари расмий статистика маълумотлари ҳисобланади ва расмий статистика фойдаланувчиларига белгиланган тартибда тақдим этилади.

48. Якуний маълумотлар тушунарлилик ва ошкоралик, аниқлик ва ишончлилик, холислик ва объективлик, шунингдек, статистик махфийлик тамойиллари асосида фойдаланувчиларга тақдим этилади.

49. Якуний маълумотларни тақдим этиш жараёнида статистика органлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тасдиқланган расмий статистиканинг асосий тамойиллари ҳамда статистика дастурига мувофиқ амалга оширади.

50. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида, статистик тўпламлар, бюллетенлар ва бошқа босма нашрлар кўринишида, оммавий ахборот воситаларида эса пресс-релизлар, хабарлар, шарҳлар ва бошқа ахборот материаллари шаклида эълон қилинади.

51. Очиқ манбаларда жойлаштирилмаган якуний маълумотларни фойдаланувчилар сўровлари асосида шакллантириш ва тақдим этиш шартнома асосида, мазкур ишларни бажариш ташаббуси билан чиққан жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

52. Якуний маълумотларни тўловли шартнома асосида тақдим этиш бўйича ахборот хизмати кўрсатишнинг асоси бўлиб фойдаланувчилардан ёзма ёки электрон шаклда олинган ариза ҳисобланади. Аризада сўралган якуний маълумотлар рўйхати, маълумотни олиш воситалари ва фойдаланиш мақсади кўрсатилиши керак.

53. Якуний маълумотларнинг ҳажми ва шакллантириш мураккаблигига қараб уларни тақдим этиш муддати узайтирилиши мумкин, ушбу ҳолатда ариза берувчи хабардор қилинади.

54. Агар сўралган маълумотлар муайян респондентнинг шахсий маълумотларининг махфийлигини таъминлашга хавф туғдирса, яъни махфийликка таъсир қилса, бу маълумотларни тақдим этиш рад этилади.

55. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари Миллий статистика қўмитаси билан тузилган келишувлар ҳамда расмий статистика маълумотлари алмашинуви асосида халқаро ташкилотларга ва хорижий давлатлар статистика органларига тақдим этилади.

10-боб. Якунловчи қоида

56. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларида респондентларга тегишли шахсга доир маълумотларни тўплашда фойдаланиладиган саволлар рўйхати аҳолини рўйхатга олиш дастури ҳисобланади.

Рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:

1. Асосий демографик кўрсаткичларга тегишли саволлар:

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган санаси, тўлиқ яшаган ёши;

жинси;

уй хўжалигида биринчи кўрсатилган шахс (оила бошлиғи) билан қариндошлик муносабати;

никоҳ ҳолати (15 ёш ва ундан катта шахслар учун);

туғилган жойи.

2. Аҳолининг механик ҳаракати ва миграциясига тегишли саволлар:

яшаб турган туман/шаҳарда яшаш муддати;

яшаб турган туман/шаҳарга қаердан кўчиб келганлиги;

яшаб турган туман/шаҳарга қачон кўчиб келганлиги;

узлуксиз бир йил давомида бошқа мамлакат ҳудудида яшаганлиги;

бошқа мамлакат ҳудудидан қачон кўчиб келганлиги;

бошқа мамлакат ҳудудига қачон кўчиб кетганлиги;

бошқа мамлакатга нима сабабдан кетганлиги.

3. Аҳолининг миллий хусусиятлари ва фуқаролигига тегишли саволлар:

фуқаролиги;

миллати (вояга етмаган болалар учун эса ота-оналари ёки вояга етган яқин қариндошлари жавоблари асосида белгиланади).

4. Аҳолининг таълим даражасига тегишли саволлар:

таълим даражаси;

ўқишни ёки ёзишни билиши;

илмий даражасининг мавжудлиги;

7 ёшгача бўлган болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига бориши;

ҳозирги вақтда таълим олиши.

5. Уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолатига тегишли саволлар:

яшаш учун даромад манбаи.

6. Аҳолининг бандлигига тегишли саволлар:

асосий меҳнат фаолияти;

иш жойи жойлашган манзил;

аҳолини рўйхатга олиш бошланган кунга қадар охирги бир ҳафта ичида фаолият туридан қатъи назар, иш ҳақи тўланадиган ёки даромад келтирадиган ҳар қандай иш билан машғул бўлганлиги;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилаётган йилнинг январь ойида иш излаганлиги, таклиф этилган ишга икки ҳафта мобайнида жойлашиш имконияти, ишга жойламаслик сабаби.

7. Болалар сонига тегишли саволлар:

дунёга келтирган фарзандлари сони.

8. Турар жой хусусиятларига тегишли саволлар:

турар жойнинг тўлиқ манзили;

турар жойнинг мулкчилик шакли;

турар жойнинг тури;

турар жойнинг умумий майдони, шу турар жойдаги яшаш хоналари сони, яшаш хоналарининг майдони;

турар жойнинг қурилган вақти;

турар жой ташқи деворларининг асосий материаллари;

турар жойдаги мавжуд қулайликлар, санитария-гигиена шароитлари;

турар жойда яшовчи уй хўжаликлари ва оилалар сони, уларнинг таркиби (респондентнинг аҳолини рўйхатга олиш вақтида қаерда эканлиги, ушбу турар жойда доимий, вақтинча яшаши ёки вақтинча яшамаслиги, ушбу турар жойда яшамаслик сабаби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда).

9. Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари тўғрисидаги шахсга оид маълумотларни тўплаш бўйича саволлар рўйхати:

жинси;

туғилган санаси;

фуқаролиги (чет давлат фуқаролари учун);

доимий яшайдиган давлати;

Ўзбекистонга келиш санаси;

Ўзбекистонга келиш сабаби.

10. Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан бериладиган саволлар:

муассаса номи;

муассаса тури;

ушбу муассасада рўйхатдан ўтадиган жами респондентлар сони;

уйсизлар ва уларнинг сони;

ушбу муассасадаги респондентлар рўйхати.

11. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш саволлари:

хўжаликнинг ҳуқуқий мақоми;

хўжаликда қишлоқ хўжалиги фаолияти билан бандларнинг бир йилда ишлаган ойлари;

хўжаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг асосий мақсади;

хўжаликдаги ер участкасига бўлган эгалик ҳуқуқи;

хўжалик тасарруфидаги умумий ер майдони ва улардан фойдаланиш турлари;

қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда фойдаланадиган сув манбалари;

қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш усуллари;

хўжаликдаги амалда суғорилган ер майдонлари;

хўжаликда экилган бир йиллик экин майдонлари;

хўжаликдаги кўп йиллик экинлар майдонлари ва турлари;

хўжаликда экилган кўчатлар майдони;

қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ўғит турлари;

хўжаликдаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, паррандаларининг бош сони ва уларни сақлаш усуллари;

хўжаликнинг балиқ боқиш (аквакультура) билан шуғулланиши ва сув ҳавзаларининг тури.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаси шакллари

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилган рўйхатга олиш саволномаси шакллари қуйидагилардан иборат:

1-шакл. «Яшаш учун фойдаланиладиган турар жой хусусиятлари, ушбу турар жойда яшовчи уй хўжалиги аъзолари рўйхати» — 3.1-илова;

2-шакл. «Шахсга доир саволнома» — 3.2-илова;

3-шакл. «Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома» — 3.3-илова;

4-шакл. «Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома» — 3.4-илова;

5-шакл. «Жисмоний шахслар учун қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича саволнома» — 3.5-илова;

6-шакл. «Юридик шахслар учун қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича саволнома» — 3.6-илова.

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаси шакллари рўйхатига 3.1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаси шакллари рўйхатига 3.2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаси шакллари рўйхатига 3.3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаси шакллари рўйхатига 3.4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаси шакллари рўйхатига 3.5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаси шакллари рўйхатига 3.6-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича

Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизмлари Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар 1. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш) бўйича ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 1. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ташкилий режасини тузиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш. 2025 йил 15 октябрь Миллий статистика қўмитаси 2. Рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларнинг лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш. 2025 йил 15 октябрь Миллий статистика қўмитаси 3. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. 2025 йил 1 декабрь Миллий статистика қўмитаси II. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш 2. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқлаш. 2025 йил 15 октябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Ҳудудий комиссиялар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2025 йил 20 октябрь 3. Туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаби фаолиятини ташкил этиш. 2025 йил 1 ноябрь 3. Аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли сони кўрсатилган ҳолда кўчалар бўйича хонадон ва уйлар рўйхатини шакллантириш. 1. Туман ва шаҳарлар бўйича аҳоли сони кўрсатилган ҳолда кўчалар бўйича хонадон ва уйларнинг рўйхатини янгилаш. 2. Янгиланган хонадонлар рўйхатини ҳудудий статистика органларига тақдим этиш. 2025 йил 15 октябрь Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 4. Рўйхатга олишнинг ташкилий режасини ишлаб чиқиш. 1. Туман ва шаҳарларни рўйхатга олиш участкаларига бўлган ҳолда ташкилий режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил25 октябрь Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — республика комиссияси), Миллий статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича йиғма ташкилий режаларни тасдиқлаш. 2025 йил 1 ноябрь 3. Республика бўйича йиғма ташкилий режани тасдиқлаш. 2025 йил 15 ноябрь 5. Рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган «маҳалла еттилиги» ходимларининг рўйхатини шакллантириш. 1. Рўйхатга олишда иштирок этадиган ходимлар ва к ўзда тутилмаган ҳолатларни инобатга олган ҳолда захира (рўйхатга олиш участкаларига бир нафардан) ходимлар рўйхатини шакллантириш. 2. Рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этувчи ходимлар (Ички ишлар ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларидан олинган захира ходимларини қўшган ҳолда) рўйхатини тасдиқлаш. 2025 йил 1 ноябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Миллий статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар 6. «Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш» ахборот тизимини (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш ахборот тизими) ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. 1. Хавфсизлиги таъминланган ҳолда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи (кейинги ўринларда — интернет тармоғи) орқали ва планшет қурилмалари ёрдамида шахсга доир маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва натижаларини чиқариш имкониятини берувчи рўйхатга олиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2025 йил 15 октябрь Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ 2. Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини ишлаб чиқиш. 2025 йил ноябрь 3. Рўйхатга олиш ахборот тизимини синовдан ўтказиш. 4. Рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш. 2026 йил январь-февраль 7. Шахсга доир ва қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид маъмурий маълумотларни шакллантириш. 1. Ўзларининг маълумотлар базасидаги шахсга доир маъмурий маълумотларни фуқаролар бўйича 2026 йил 15 январь ҳолатига Миллий статистика қўмитасига тақдим этиш. 2. Қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид маъмурий маълумотларни хўжаликлар кесимида Миллий статистика қўмитасига 2026 йил 15 январь ҳолатига тақдим этиш. 2026 йил 15 февраль Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Кадастр агентлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар 8. «Маҳалла еттилиги» ходимларини бир марталик рағбатлантириш. 1. Миллий статистика қўмитасидан рўйхатга олишда иштирок этадиган «маҳалла еттилиги» ходимларининг сонини олиш. 2025 йил 20 декабрь Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. «маҳалла еттилиги» ходимларини бир марталик рағбатлантириш тўғрисида ишларни ташкил этиш. 2026 йил 5 март 9. Рўйхатга олиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Рўйхатга олишни ўтказишга жалб қилинадиган ходимларни ўқитиш учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бинолар ёки хоналар ажратиш. 2025 йил 15 декабрдан — 2026 йил 15 январгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Туман (шаҳар) рўйхатга олиш штабларини ва рўйхатга олиш участкаларини канцелярия (ручка, қалам, А4 қоғоз, степлер, скрепка, рўйхатга олиш китоби, папка ва бошқалар) жиҳозлари, зарур ҳолларда транспорт воситалари билан таъминлаш. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль 3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг қилиш. Доимий 10. «Маҳалла еттилиги» ходимларининг планшет қурилмаларининг хатловдан ўтказилишини ташкил этиш. «Маҳалла еттилиги» ходимларининг планшет қурилмаларини хатловдан ўтказиш. 2025 йил 15 октябрь Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ 11. Рўйхатга олиш жараёнларини техник қўллаб-қувватлаш. 1. Рўйхатга олиш ахборот тизими учун зарур бўладиган сервер қувватларини аниқлаш ва харид қилиш. 2025 йил 20 октябрь Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ 2. Рўйхатга олиш ахборот тизими учун «OneID» тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш. 2026 йил январь-февраль 3. Рўйхатга олиш жараёнини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун «Колл-марказ» ташкил этиш. 2025 йил 1 ноябрга қадар 12. Рўйхатга олишни планшет қурилмалари билан таъминлаш. 1. Хатлов натижасида аниқланган планшет қурилмалари сонини Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳидан олиш. 2. Планшет қурилмалари носоз ёки мавжуд бўлмаган «маҳалла еттилиги» ходимларини планшет қурилмалари билан таъминлаш чораларини кўриш. 2025 йил 1 декабрь Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий статистика қўмитаси 13. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудудларни юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминлаш ва рўйхатга олиш ахборот тизими ҳамда маълумотлар базаси учун махсус жой ажратиш. 1. Рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш ахборот тизими ва маълумотлар базаси учун «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ягона марказидан зарур қувватларни ажратиш. 2025 йил 1 ноябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 2. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида статистика органлари ҳамда туман (шаҳар) рўйхатга олиш штабларига юқори тезликдаги алоқа каналларини ажратиш. 2025 йил 1 декабрь 3. Рўйхатга олиш жараёнларида шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «маҳалла еттилиги» ходимларининг планшет қурилмаларини ҳимояланган виртуал шахсий тармоқ (VP N ) алоқа канали билан таъминлаш. 2025 йил декабрь — 2026 йил февраль 14. Ахборот тизимининг махсус мобил иловасини планшет қурилмаларига ўрнатишни ташкил этиш. 1. Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини «маҳалла еттилиги» ходимлари ва бошқа жалб қилинадиган ходимларнинг планшет қурилмаларига ўрнатишни таъминлаш. 2025 йил 1 декабрь Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. «Маҳалла еттилиги» ходимларининг планшет қурилмаларига JPS кузатув тизимини ўрнатиш. 2025 йил 1 декабрь 3. Ўрнатилган махсус мобил иловани тўлиқ ишлаш ҳолатига келтириш. 2026 йил 15 январь 15. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказишнинг рўйхатга олиш ахборот тизимини экспертизадан ўтказиш. Рўйхатга олиш ахборот тизимини ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш. 2025 йил 15 декабрь «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Миллий статистика қўмитаси 16. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар аъзолари, статистика органлари ва ҳудудий олий таълим ташкилотлари ходимларини ўқитиш. 1. Ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2025 йил октябрь Миллий статистика қўмитаси, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси 2. Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий статистика бошқармалари ходимларини ўқитиш. 2025 йил октябрь 3. Ҳудудий комиссия аъзолари, статистика органлари ва олий таълим ташкилотларидан танланган тренерларни ўқитиш. 2025 йил ноябрь-декабрь 17. Рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимларни ўқитиш. 1. Ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил ноябрь Миллий статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси 2. «Маҳалла еттилиги» ходимларини (захирага олинган ходимларни қўшган ҳолда) ўқитиш. 2026 йил ноябрь-декабрь 18. Республикадаги таниқли санъаткорлар, кино ва театр актёрлари, ёзувчилар, шоирлар иштирокида рўйхатга олиш тадбирини аҳоли ўртасида кенг оммалаштириш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этишга чорлаш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этиш. 1. Сценарий асосида видеоролик ва ижтимоий рекламалар тайёрлаш. 2025 йил 15 ноябрь Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий статистика қўмитаси, Кинематография агентлиги 2. Республика ва маҳаллий ОАВда махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш. 3. Газета ва журналларда мақолалар бериб бориш. 2025 йил ноябрь — 2026 йил февраль 19. Рўйхатга олишнинг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш. 1. ОАВ ва давлат органларининг расмий веб-сайтларида туркум мақолалар, кўрсатувлар, эшиттиришлар бериб бориш. 2. Видеороликлар ва ижтимоий рекламалар тайёрлаш ҳамда уларни телевидениеда намойиш этиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. 3. Тарқатма материаллар (буклет, флаер ва бошқалар) тайёрлаш ва уларни аҳолининг кенг оммасига етказиш. 4. Баннерлар тайёрлаш ва ўрнатиш. 5. Маҳаллалар, олий таълим ташкилотлари, мактаблар, лицейлар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларда семинарлар ташкил этиш. 6. Белгиланган тартибда СМС-хабарнома юборишни ташкил этиш ва бошқа ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш. 2025 йил ноябрь — 2026 йил февраль Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш ҳудудий комиссиялар, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси III. Рўйхатга олишни ўтказиш 20. Рўйхатга олиш ишларининг сифатли ўтказилишини ташкил этиш. 1. Интернет тармоғи орқали рўйхатга олиш жараёнларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини ташкил этиш. 2026 йил 15 — 31 январь Республика комиссияси , Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Планшет қурилмалари орқали рўйхатга олиш ишларини респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) турар жой ва нотурар жойларга, биноларга ташриф буюрган ҳолда уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали сифатли ўтказилишини ташкил этиш. 2026 йил 4 февраль — 28 февраль 21. Интернет тармоғи орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш. 1. Вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ўз тизимида фаолият олиб бораётган барча ходимларнинг интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтишларини ташкил этиш. 2. Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан рўйхатга олиш даврида кунлик тартибда Миллий статистика қўмитасига ўз тизимида фаолият юритаётган ходимларининг и нтернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтганликлари бўйича шахслар кесимида маълумот тақдим этиш. 2026 йил 15 — 31 январь кунлари Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда уларнинг тизим ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари 22. Рўйхатга олишнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли маълумотларни тўплаш. 1. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи корхона ҳамда ташкилотларга рўйхатга олишнинг мазмун-моҳиятини етказиш . 2025 йил октябрь — 2026 йил январь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи корхона ҳамда ташкилотлар томонидан интернет тармоғи орқали маълумотларни юборишни ташкил этиш. 2026 йил 15 январь — 28 февраль 23. Рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этувчи ходимларнинг ва рўйхатга олиш учун ажратиладиган бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш. 1. Жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар рўйхатларини шакллантириш ва ҳудудий статистика органларига тақдим этиш. 2025 йил 1 ноябрь Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия 2. Рўйхатга олиш жараёнларида жамоат тартибини сақлаш мақсадида рўйхатга олувчи гуруҳларга бир нафар ходим бириктириш. 3. Рўйхатга олиш ишларига жалб этилган шахсларнинг ва рўйхатга олиш учун ажратиладиган бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш. 4. Ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш. 2025-2026 йил январь-февраль 24. Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни тўплаш, рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш. 1. Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни йиғишга жалб этиладиган ходимлар рўйхатини тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан шакллантириш. 2025 йил 1 ноябрь Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, «SOS Ўзбекистон Болалар маҳаллалари» уюшмаси ва бошқа махсус контингентга эга муассасалар 2. Планшет қурилмалари ёрдамида, бириктирилган масъул ходимлар томонидан аҳолининг айрим тоифалари бўйича рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш. 2025 йил ноябрь — декабрь IV. Моддий-техник ва молиявий таъминот 25. Рўйхатга олишнинг харажатлар ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш. Рўйхатга олиш харажатлари ҳисоб-китобини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш: иш ҳақи харажатлари; рағбатлантириш харажатлари; асосий воситалар харид қилиш ва махсус рўйхатга олиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун харажатлар; ходимларни ўқитиш харажатлари; хизмат сафари харажатлари; транспорт ижараси харажатлари; меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш харажатлари; видеоролик, ижтимоий реклама ва тарқатма материаллар тайёрлаш харажатлари; рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш харажатлари; кутилмаган ва бошқа харажатлар. 2025-2026 йиллар давомида Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар 26. Рўйхатга олиш жараёнларида зарур бўладиган моддий-техник воситалар, ҳужжатлар ва бошқа зарур воситалар харид қилиш ҳамда ҳудудларга етказиш. 1. «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида моддий-техник ва бошқа зарур воситаларни заруратга кўра харид қилиш. 2. Харид қилинган моддий-техник ва бошқа зарур воситаларни ҳ удудларга етк азиб бериш. 2025-2026 йиллар давомида Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари V. Рўйхатга олишнинг якунлари 27. Рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш. 1. Интернет тармоғи орқали ва планшет қурилмалари ёрдамида йиғилган шахсга доир бирламчи маълумотларни умумлаштириш. 2. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кесимида рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини шакллантириш. 2026 йил 1 июль Миллий статистика қўмитаси 28. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини тайёрлаш. 1. Махсус ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олишнинг натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш. 2. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлар базасини шакллантириш. 3. Республика ва ҳудудлар даражасида таҳлилий маълумотлар ва жадвалларни тайёрлаш. 2027 йил 1 июль Миллий статистика қўмитаси 29. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини эълон қилиш ва ҳужжатларни сақлаш. 1. Якуний маълумотларни эълон қилиш. 2. Якуний маълумотларни расмий нашр эттириш ва тарқатиш. 2027 йил 1 ноябрь Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзархив» агентлиги 3. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини ҳамда бошқа ҳужжатларини архивда сақлашга тайёрлаш. 2028 йил 31 март 4. Доимий сақлаш муддатига эга ҳужжатларни давлат архивига топшириш. Белгиланган муддатларда

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларида ахборот-коммуникация технологияларини самарали қўллаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ

Б.С. Ҳамраев — Миллий статистика қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари О.М. Умаров — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари З.М. Зияев — Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари Ж.С. Инагамов — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари Н.У. Мухаммадиев — адлия вазирининг ўринбосари З.К. Курбанов — ички ишлар вазири ўринбосари Ж.И. Абдиев — Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.С. Мирмаксудов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари А.Р. Мансуров — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси директори О.Н. Мирзаев — «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси директори У.Б. Усманов — «UNICON SOFT» МЧЖ бош директори

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарорига 6-ИЛОВА

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишнинг аҳамияти ва мазмун-моҳияти бўйича тарғибот

Т/р Маълумотлар ва медиа маҳсулотлар тури Амалга ошириш механизмлари Амалга ошириш муддатлари Ижрочилар 1. Аҳоли орасида рўйхатга олиш тадбирини кенг тарғиб қилиш мақсадида оммавий жойларда ташвиқот баннер ва плакатларини ўрнатиш. Қисқа ва таъсирчан шиорлар ишлаб чиқилиб, туман-шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда аҳоли гавжум жойлар (бозорлар, йирик савдо марказлари, марказий кўчалар) аниқланади ҳамда уларда баннер ва плакатлар ўрнатилади. 2025 йил октябрь — декабрь Туман (шаҳар) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси 2. Рўйхатга олиш тадбирининг аҳамиятини аҳолига кенг тарғиб этиш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда машҳур шахслар иштирокида интервью ва репортажлар тайёрлаш. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари ҳамда машҳур шахслар (спортчилар, санъаткорлар, депутатлар, блогерлар) иштирокида видеоролик ва интервьюлар тайёрланиб, улар телевидение, радио, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эфирга узатилиб, кенг тарқатилади. 2025 йил октябрь — декабрь Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси 3. Ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, тадбирнинг аҳамияти ва мақсадларини кенг тарғиб этиш. «Telegram», «Instagram», «Facebook», «X» ва «YouTube» каби ижтимоий тармоқларда инфографика, видеоролик, интервью ва подкастлар тайёрланиб, улар кенг тарқатилади, хештеглар орқали флешмоб ва челленжлар ташкил этилади ҳамда фаол блогерлар билан самарали ҳамкорлик қилинади. Доимий Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий статистика қўмитаси 4. Аҳолига рўйхатга олиш жараёни ҳақида мобиль алоқа операторлари орқали «СМС-хабарнома» юбориш. Мобиль операторлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, аҳолининг барча қатламига қисқа ва аниқ матнли СМС-хабарномалар юборилади. Хабарларда расмий веб-сайт ва «Колл-марказ» рақамлари кўрсатилиб, аҳолига тўғри йўналиш берилади. 2025 йил декабрь — 2026 йил февраль Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 5. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда машҳур шахсларнинг биринчилардан бўлиб онлайн рўйхатдан ўтганлиги ҳақида қисқа репортажлар тайёрлаб, уларни кенг тарқатиш. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, спортчилар, санъаткорлар, депутатлар ва блогерларнинг онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари тасвирга олиниб, қисқа репортажлар тайёрланади, тайёрланган материаллар телевидение, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилади. 2026 йил январь-февраль Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси 6. Жамоат жойлари, таълим ташкилотлари ва жамоат транспортларида аҳолига рўйхатга олиш тадбири ҳақида тарқатма материаллар тарқатиш. Махсус буклетлар тайёрланиб, улар мактаб ва олий таълим ташкилотлари, метро бекатлари, автобус ва электропоездлар, самолётлар, бозорлар ҳамда бошқа гавжум жойларда аҳолига тарқатилади. 2025 йил декабрь Туман (шаҳар) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Транспорт вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 7. Бозорлар, вокзаллар ва бошқа жамоат жойларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ҳақида радио ва аудио хабарларни доимий бериш. Бозорлар, вокзаллар, аэропортлар, савдо марказлари ва бошқа гавжум жойларда овоз узатиш тизимлари орқали қисқа, аниқ ва таъсирчан аудио хабарлар тайёрланиб, доимий равишда аҳолига етказилади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль Туман (шаҳар) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Транспорт вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 8. Маълумотларнинг тезкорлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида аҳолини онлайн рўйхатдан ўтишга кенг жалб этиш, уларни рағбатлантириб бориш ҳамда ушбу жараённи кенг ёритиш. Маълумотларнинг тезкорлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида аҳолини онлайн рўйхатдан ўтишга жалб этиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, машҳур шахслар ва блогерларни жалб қилиш, қулай онлайн платформа ва жамоат жойларида QR-кодлар орқали рўйхатдан ўтиш имкониятини яратиш, иштирокчиларни рағбатлантириш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 9. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаларини тўлдириш тартиби бўйича видео қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш. Саволномаларни тўлдириш жараёнини қадамма-қадам кўрсатадиган оддий ва тушунарли видео қўлланма тайёрланиб, унда ҳар бир босқич амалий мисоллар билан тушунтирилади. Тайёрланган видеолар телевидение, ижтимоий тармоқлар, расмий веб-сайт ва «YouTube» канали орқали тарқатилади. 2026 йил январь Миллий статистика қўмитаси, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 10. Тарғибот материалларида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири аҳамиятини аниқ мисоллар орқали ёритиш, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли демографиясига оид муҳим кўрсаткичларни қамраб олиш орқали тадбирнинг аҳамиятини чуқур очиб бериш. Инфографика, мақола, видеоролик ва буклетларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг келгусидаги натижаларини тарғиб этиш орқали рўйхатга олиш аҳоли сони, уй-жой, меҳнат бозори, озиқ-овқат хавфсизлиги, ижтимоий хизматлар ва қишлоқ хўжалиги ривожига қандай таъсир кўрсатишини аниқ мисоллар орқали кўрсатилади. Шу билан бирга, мамлакатдаги озиқ-овқат хавфсизлиги, демографик сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишда рўйхатга олишнинг ўрни кенг тарғиб қилинади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль Миллий статистика қўмитаси, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 11. Аҳолини фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантириш мақсадида махсус видеоролик тайёрлаш ва уни кенг жамоатчиликка тарқатиш. Видеоролик орқали аҳолига рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳеч қандай код ёки шахсий маълумотлар телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали сўралмаслиги, фақат махсус ишлаб чиқилган ягона расмий платформа орқали амалга оширилиши тушунтирилади. «Шахсий маълумотларингизни фирибгарларга берманг — онлайн рўйхатдан ўтинг» шиори остида махсус видеоролик тайёрланиб, тарқатилади. 2026 йил январь-февраль Миллий статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 12. Ёш болалар аудиторияси учун рўйхатга олиш жараёнининг аҳамиятини содда ва қизиқарли шаклда тушунтирувчи мультипликацион роликлар тайёрлаш. Болалар учун мультфильм услубида видеороликлар тайёрланиб, уларда рўйхатга олишнинг аҳамияти ва аҳоли ҳаётига таъсирини оддий мисоллар орқали кўрсатилади. Тайёрланган роликлар телевидение, ижтимоий тармоқлар ва мактабларда намойиш этилади. 2025 йил октябрь — декабрь Болалар контентини ривожлантириш маркази, Миллий статистика қўмитаси, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 13. Саволномаларни тўлдириш жараёнида аҳолида пайдо бўлиши мумкин бўлган саволларга тез ва аниқ жавоб бериш учун сунъий интеллект чат-ботлари фаолиятини кенг тарғиб қилиш. Рўйхатга олиш жараёнида саволларга жавоб берувчи махсус чат-бот яратилиб, унинг имкониятлари ҳақида видеороликлар ва мақолалар тайёрланади. Ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-сайтлар орқали аҳоли чат-бот хизматидан фойдаланишга йўналтирилади. 2025 йил октябрь — декабрь Миллий статистика қўмитаси, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 14. Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнлари, унинг аҳамияти ва янгиликлари ҳақида доимий интервьюлар ва репортажлар ташкил этиш. Рўйхатга олиш жараёнида иштирок этаётган мутахассислар, фаол фуқаролар ва масъул шахслар билан телевидение ва радиоларда махсус кўрсатувлар тайёрланади, газета ва журналларда мақолалар нашр этилади, интернет нашрлари орқали материаллар эълон қилиб борилади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси 15. Мавзу юзасидан соҳа мутахассислари иштирокида қизиқарли подкастлар тайёрлаш ва тарқатиш. Рўйхатга олишнинг аҳамияти ва жараён босқичлари юзасидан экспертлар, олимлар ва жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлар ёзиб олиниб, «YouTube» ва «Telegram» орқали ёритилади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль Миллий статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 16. ОАВ ва кенг жамоатчилик учун матбуот анжумани ва брифинглар ташкил этиш. Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида рўйхатга олиш жараёнининг мақсади, аҳамияти ва босқичлари ҳақида масъул раҳбарлар ва мутахассислар иштирокида матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил этилиб, аҳоли хабардор қилиб борилади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль Ўзбекистон Миллий матбуот маркази, Халқаро пресс-клуб, Миллий статистика қўмитаси 17. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида махсус саҳифа яратиш ва унда рўйхатга олиш жараёнига оид савол-жавоблар, қўлланмалар ва янгиликларни доимий жойлаштириб бориш. Барча вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида «Рўйхатга олиш — 2026» махсус саҳифаси ишга туширилади, унда фуқаролар учун йўриқномалар, видеоқўлланмалар ва янгиликлар тизимли равишда жойлаштириб борилади. Фуқаролар учун онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль Рақамли технологиялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси 18. Телевидениеда «Савол ва жавоб» кўрсатувини ташкил этиш, унда мутахассислар иштирокида аҳолининг саволларига жонли эфирда жавоб бериш. Телевидение орқали мунтазам эфирга узатиладиган махсус интерактив кўрсатув тайёрлаш йўлга қўйилади. Унда аҳоли томонидан онлайн ва телефон орқали йўлланган саволларни тўплаб, мутахассислар иштирокида жонли эфирда уларга жавоб бериб борилади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Миллий статистика қўмитаси 19. Олий ва ўрта таълим ташкилотларида махсус семинар ва очиқ дарслар ўтказиш, ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш. Олий ва ўрта таълим ташкилотларида соҳа мутахассислари иштирокида очиқ дарслар ташкил этилади. Семинарларда рўйхатга олишнинг аҳамияти, саволномаларни тўлдириш жараёни ва ёшларнинг фаол иштирокига оид маърузалар қилинади. 2025 йил октябрь — 2026 йил январь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 20. «Мен рўйхатдан ўтдим!» шиори остида онлайн флешмоб ва челленжлар ташкил қилиш (селфи ёки видео шаклида). Ижтимоий тармоқларда махсус ҳештеглар билан флешмоб уюштирилади, рўйхатдан ўтган фуқаролар ўз селфи ва видеоларини улашиши тарғиб қилинади, машҳур блогерлар флешмобга жалб этилади. Энг яхши пост ва видеолар муаллифлари рағбатлантирилиб борилади. 2026 йил январь — февраль Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси 21. Мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, банклар, давлат хизматлари марказлари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа ташкилот ҳамда муассасаларда электрон экранлар орқали рўйхатга олиш жараёнлари ҳақидаги маълумотларни тарқатиш. Мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, банклар, давлат хизматлари марказлари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа ташкилот ҳамда муассасаларда э лектрон экранларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мақсади, аҳамияти ҳақидаги маълумотлар, инфографика ва видеороликлар мунтазам жойлаштириб борилади. 2025 йил декабрь — 2026 йил февраль Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, тижорат банклари, Миллий статистика қўмитаси 22. Чет элда яшовчи ватандошлар учун алоҳида тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ва уларга онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятлари ҳақида тушунтириш. Элчихона ва бошқа дипломатик алоқалар орқали махсус ахборот материаллари тарқатилади, ватандошлар учун вебинарлар ва онлайн учрашувлар ташкил қилинади. Рўйхатдан ўтиш жараёни бўйича видеоқўлланмалар юборилади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 23. Корхона ва ташкилотларда «Рўйхатга олиш куни» акцияларини ташкил қилиш — ходимларни биргаликда рўйхатдан ўтказиш. Корхона ва ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда ходимлар бир кун давомида уюшган ҳолда рўйхатдан ўтказилади ва бу жараёнлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади. 2026 йил январь — февраль Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий статистика қўмитаси 24. Рўйхатдан ўтган фуқаролар учун махсус «электрон сертификат» бериш ва уни ижтимоий тармоқларда улашиш имкониятини яратиш. Рўйхатдан ўтиш платформасига электрон сертификат бериш функцияси қўшилади. Рўйхатдан ўтган ҳар бир фуқаро сертификатни PDF ёки JPG форматда юклаб олиш ва ижтимоий тармоқларда махсус хештег билан улашиш имкониятига эга бўлади. Сертификат дизайни ёшлар ва турли тоифадаги аҳоли учун мотивацион тарзда ишлаб чиқилади. 2026 йил январь — февраль Миллий статистика қўмитаси 25. Жамоат жойлари, мактаб, олий таълим ташкилотлари, метро ва бошқа жамоат транспортларида махсус QR-код ўрнатиш, ундан саволномага телефон орқали кириш имкониятини яратиш. Жамоат жойларига ёрқин ва кўзга кўринадиган баннер ҳамда стикерлар кўринишида QR-кодлар ўрнатилади. QR-код орқали фуқаролар телефонлари орқали махсус платформага йўналтирилиб, саволномани тўлдириш имкониятига эга бўлади. QR-кодлар жамоат транспорти ичида, метро бекатларида, таълим ташкилотлари ва бозорларда жойлаштирилади. 2025 йил декабрь — 2026 йил февраль Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Транспорт вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 26. Stat.uz сайтида Ўзбекистон харитаси орқали ҳудудларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларининг бажарилиш даражасини фоиз ҳисобида акс эттирувчи интерактив доска жойлаштириш. Stat.uz веб-сайтида махсус интерактив модул ишлаб чиқилади. Ҳар бир ҳудуд бўйича маълумотлар реал вақт режимида янгиланиб бориладиган, харитада турли рангларда кўрсатиладиган ва фойдаланувчилар учун қулай интерфейс яратилади. Интерактив доска оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиниб, кенг жамоатчиликка етказилади. 2026 йил январь — февраль Миллий статистика қўмитаси 27. Мобиль иловалар орқали push-хабарлар юбориш. Оммабоп иловалар орқали рўйхатдан ўтиш ҳақида эслатмалар ва маълумотларни push-хабарнома шаклида тарқатиш тавсия этилади. 2026 йил январь — февраль Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 28. Статистика органларида «Очиқ эшиклар куни» тадбирини ташкил қилиш. Барча аҳоли учун очиқ мулоқот майдонини яратилади. Фуқароларга рўйхатга олиш жараёни, унинг аҳамияти ва ахборот хавфсизлиги ҳақида атрофлича маълумот бериб борилади. Мутахассислар иштирокида савол-жавоб сессиялари ташкил этилиб, рўйхатга олиш жараёни амалий намойиш қилиб борилади. 2025 йил октябрь — декабрь Ҳудудий статистика бошқармалари, туман-шаҳар статистика бўлимлари 29. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини энг яхши тарғиб қилган журналист ва блогерлар ўртасида танлов ўтказиш. Оммавий ахборот воситаларида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини энг яхши тарғиб қилган журналистлар ва блогерлар ўртасида «Энг яхши тарғибот материали» танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланади. 2025 йил декабрь — 2026 йил январь Миллий статистика қўмитаси 30. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини кенг аҳолига, жумладан, имконияти чекланган шахсларга сурдотаржимон орқали етказиш. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича тайёрланган видеороликлар ва «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатиладиган материалларда имконияти чекланган шахслар учун сурдотаржимондан фойдаланилади. 2025 йил декабрь — 2026 йил январь Миллий статистика қўмитаси, ЎзМТРК 31. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири тарғиботига оид материаллар мониторингини юритиш. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда аҳоли ҳамда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини тарғиб қилишга оид материалларни мунтазам мониторинг қилиниб, жамоатчилик билдирган таклифлар ўрганилади ва аҳоли томонидан энг кўп бериладиган саволларга жавоблар тайёрланади. 2025 йил октябрь — 2026 йил февраль Миллий статистика қўмитаси, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарорига 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «2023 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги 104-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарори)» 2021 йил 6 октябрдаги 624-сон қарорига илованинг 5-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 940 ва 1007-бандлари .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 61 ва 74-бандлари .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-илованинг 82-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 7 октябрь,

629-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/629/0912-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

DASTURI

ROʻYXATI

CHORA-TADBIRLAR REJASI

TARKIBI

MEDIA-REJASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishni oʻtkazish toʻgʻrisida” 2025-yil 19-sentabrdagi PF-173-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishni oʻtkazish dasturi 2-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishni oʻtkazish uchun savolnoma shakllari roʻyxati 3-ilovaga hamda mazkur shakllar 3.1 — 3.6-ilovalarga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish hamda natijalarini eʼlon qilish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 4-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish ishlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini samarali qoʻllash va axborot xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tarkibi 5-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirlarini oʻtkazishning ahamiyati va mazmun-mohiyati boʻyicha targʻibot media-rejasi 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ishchi guruh:

bir oy muddatda Milliy statistika qoʻmitasining “Aholini roʻyxatga olish axborot tizimi” (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish axborot tizimi) negizida, qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish savolnomalarini qoʻshgan holda mazkur tizimni takomillashtirishni, sinovdan oʻtkazishni va uning uzluksiz ishlashini;

2025-yil 15-oktabrga qadar roʻyxatga olish axborot tizimi oʻrnatiladigan “mahalla yettiligi” xodimlarining planshet qurilmalari xatlovdan oʻtkazilishini;

2025-yil 1-noyabrga qadar roʻyxatga olish jarayonlarini texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash uchun “Koll-markaz” tashkil etish ishlarini;

2025-yil 1-dekabrga qadar roʻyxatga olish axborot tizimining maxsus mobil ilovasini “mahalla yettiligi” tizimi va boshqa jalb qilinadigan xodimlarning planshet qurilmalariga oʻrnatishni;

2026-yil yanvar-fevral oylari davomida roʻyxatga olish axborot tizimi server quvvati hamda “OneID” tizimining uzluksiz ishlashini taʼminlasin.

Bunda Milliy statistika qoʻmitasi Ishchi guruhning ishchi organi hisoblanadi.

3. Raqamli texnologiyalar vazirligi Milliy statistika qoʻmitasi bilan hamkorlikda roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish davrida:

roʻyxatga olish axborot tizimi va maʼlumotlar bazasi uchun zarur server quvvatlarini ajratish;

“mahalla yettiligi” xodimlarining planshet qurilmalarini himoyalangan virtual aloqa kanali (VPN) bilan taʼminlash;

respondentlarga qulaylik yaratish maqsadida “OneID” tizimida roʻyxatga olishning osonlashtirilgan tartibini joriy etsin va mazkur tizimning uzluksiz ishlashini taʼminlasin;

roʻyxatga olish jarayonida murojaatlarni qabul qilish uchun tashkil etiladigan “Koll-markaz” uchun respublika doirasida ishlovchi yagona qisqa raqam ajratsin;

statistika organlari hamda tuman va shahar roʻyxatga olish shtablarini yuqori tezlikdagi aloqa kanallari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

4. Belgilansinki, roʻyxatga olish tadbirida roʻyxatga oluvchi sifatida ishtirok etadigan “mahalla yettiligi” tizimida ishlovchi xodimlar tegishli boʻlgan vazirlik, idora va fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan:

Milliy statistika qoʻmitasiga belgilangan tartibda taqdim etiladigan soʻrovnomaga asosan roʻyxatga olish tadbirida ishtirok etgan xodimlar uchun ragʻbatlantirish toʻlovlari ajratiladi;

2025-yil 1-noyabrga qadar “mahalla yettiligi” tizimidagi mavjud boʻsh ish oʻrinlari malakali mutaxassislar bilan toʻldiriladi va ularni oʻqitish jarayonlaridagi ishtiroki taʼminlanadi;

mahallalarda aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirlarini oʻtkazishda haqqoniylik va shaffoflik tamoyillariga rioya qilinishi uchun “mahalla yettiligi”ning masʼuliyati belgilab qoʻyilsin.

5. Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi roʻyxatga olish tadbirida toʻplangan maʼlumotlarning sifatini taʼminlash maqsadida:

2025-yil 1-noyabrdan boshlab roʻyxatga olish axborot tizimidan foydalanish boʻyicha “mahalla yettiligi” xodimlari uchun amaliy oʻquv-seminarlarini tashkil etsin;

aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish jarayonlarini roʻyxatga olish axborot tizimi orqali roʻyxatdan oʻtkazish choralarini koʻrsin;

roʻyxatga olish ishlarining oʻz muddatida va sifatli amalga oshirilishi yuzasidan kunlik nazorat tizimi joriy etilsin.

6. Milliy statistika qoʻmitasiga roʻyxatga olish maʼlumotlarini yigʻish va tahlil qilish jarayonida foydalanish uchun:

2025-yilning 15-oktabr va 2026-yilning 15-yanvar holatiga Adliya vazirligi oila tarkibi toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar bazasini hamda Ichki ishlar vazirligi aholining doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasini elektron shaklda mazkur sanalardan keyingi kunda;

2025-yil 15-oktabr va 2026-yil 1-yanvar holatiga Kadastr agentligi roʻyxatga olish jarayonida foydalanish uchun mahallalarning chegaralari hamda har bir jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli yer uchastkalari konturlari koʻrsatilgan holda yangilangan elektron xaritalarni, shuningdek, ushbu yer uchastkalari boʻyicha identifikatorlar, toifalari va boshqa zarur maʼlumotlar bilan birga, maʼlumotlar bazasini mazkur sanalardan keyingi kunda taqdim etsin.

7. Ichki ishlar vazirligi roʻyxatga olish davrida roʻyxatga olish jarayoniga jalb etiladigan shaxslarning xavfsizligini taʼminlasin. Bu borada Toshkent, Nukus shaharlari va viloyatlar markazlarida Milliy gvardiya ichki ishlar organlariga koʻmaklashsin.

8. Iqtisodiyot va moliya vazirligi roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish, uni oʻtkazish, birlamchi maʼlumotlarni qayta ishlash va yakuniy maʼlumotlarni chop etish bilan bogʻliq xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasining 2025 — 2027-yillar uchun Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilgan mablagʻlar hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar doirasida moliyalashtirishni taʼminlasin.

9. Tashqi ishlar vazirligi Migratsiya agentligi bilan hamkorlikda Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi, ammo roʻyxatga olish davrida vaqtincha xorijiy davlat hududida boʻlib turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun xorijdagi konsullik boʻlimlari tomonidan roʻyxatga olish boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirsin va ularning Internet jahon axborot tarmogʻi (keyingi oʻrinlarda — internet tarmogʻi) orqali roʻyxatdan oʻtishlarini taʼminlasin.

10. Milliy statistika qoʻmitasi:

Oʻzbekiston Respublikasining “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga qatʼiy rioya etilishini;

roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish ishlarini bajarish uchun hududiy statistika organlariga fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida jalb etiladigan mutaxassislarning bir oylik ish haqi miqdori mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5 baravari miqdorda belgilanishini taʼminlasin;

roʻyxatga olish tadbiriga tayyorgarlik koʻrish, uni oʻtkazish va dastlabki maʼlumotlarni eʼlon qilish davriga qadar statistika organlari va boshqa vazirlik, idoralardan mutaxassislarni jalb qilgan holda shtab tashkil etsin hamda mazkur shtab aʼzolarini har oy Jahon banki ishtirokida amalga oshirilayotgan “Oʻzbekistonda statistika tizimi salohiyatini mustahkamlash” loyihasi (keyingi oʻrinlarda — loyiha) doirasida mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 20 baravarigacha miqdorda ragʻbatlantirish choralarini koʻrsin.

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining ikkitadan umumiy oʻrta taʼlim maktabida roʻyxatga olishning aholi oʻrtasida targʻibot-tashviqot ishlarini ommalashtirish maqsadida “Statistika sinflari”ni tashkil qilsin va ularni tadbir doirasida xarid qilinadigan mebel jihozlari va kompyuter texnikalari bilan jihozlash choralarini koʻrsin;

roʻyxatga oluvchi xodimlar guvohnomasi shaklini ishlab chiqib, vaqtincha jalb qilinadigan “mahalla yettiligi” tizimi xodimlarini roʻyxatga olish guvohnomasi bilan taʼminlasin;

2026-2027-yillarda roʻyxatga olishning birlamchi maʼlumotlarini qayta ishlash maqsadida budjet mablagʻlari hisobidan roʻyxatga olish maʼlumotlarini qayta ishlovchi mutaxassislarni fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida ishga jalb qilish hamda yakuniy maʼlumotlarni chop etish ishlarini tashkil qilsin.

Bunda vaqtincha jalb qilinadigan roʻyxatga olish maʼlumotlarini qayta ishlovchi mutaxassislarning bir oylik ish haqi miqdori mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 7 baravari miqdorida etib belgilanishini taʼminlasin.

11. Milliy statistika qoʻmitasiga roʻyxatga olish jarayonlariga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish, shuningdek, keyinchalik statistika dasturida belgilangan ishlarni samarali tashkil etish maqsadida loyiha doirasida amaldagi meʼyorlardan tashqari Milliy statistika qoʻmitasi markaziy apparatiga 1 ta elektromobil va hududiy statistika organlariga 14 ta “Damas” avtomobili sotib olishga ruxsat berilsin.

12. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi roʻyxatga olishni oʻtkazishning maqsad va vazifalari ommaviy axborot vositalari hamda internet tarmogʻida keng yoritilishini taʼminlasin.

13. Vazirlar Mahkamasining 7-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

14. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, Milliy statistika qoʻmitasi raisi B.S. Hamrayev hamda Qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-oktabrdagi 629-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish) tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizomda Oʻzbekiston Respublikasining “ Rasmiy statistika toʻgʻrisida ”gi va “ Aholini roʻyxatga olish toʻgʻrisida ”gi qonunlarida belgilangan atamalar va taʼriflardan foydalaniladi.

2. Roʻyxatga olish Oʻzbekiston Respublikasi aholisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish, aholi soni va tarkibini joriy hisob-kitob qilish, mehnat resurslarining joylashuvi va foydalanilishini oʻrganish, hududlarda qishloq xoʻjaligining tarkibiy holatini baholash, qishloq xoʻjaligi faoliyatiga xizmat qiluvchi infratuzilmani rivojlantirish, resurslardan samarali foydalanish, roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlari tahlili natijasida qisqa, oʻrta va uzoq muddatli prognozlar ishlab chiqish va pirovardida ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishga oid davlat dasturlarini ishlab chiqish hamda indikativ rejalashtirish, shuningdek, ilmiy — tadqiqotlar oʻtkazish maqsadida tashkil etiladi.

3. Roʻyxatga olish 2026-yilning 15-yanvaridan 28-fevraliga qadar oʻtkaziladi va roʻyxatga olish boshlanishining aniq payti 2026-yil 15-yanvar (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish sanasi) soat 00:00 etib belgilanadi. Roʻyxatga olishni oʻtkazish davomiyligi — 45 kun.

Respondentlarning shaxsga va qishloq xoʻjaligi faoliyatiga doir maʼlumotlarini toʻplash jarayonida roʻyxatga olish sanasidan keyingi oʻzgarishlar hisobga olinmaydi.

Jumladan, roʻyxatga olish savolnoma shakllari va boshqa roʻyxatga olish hujjatlari 2026-yilning 15-yanvaridan keyin tugʻilgan bolalarga nisbatan toʻldirilmaydi, biroq roʻyxatga olish sanasidan keyin vafot etgan shaxslarga nisbatan toʻldiriladi.

Xuddi shunday roʻyxatga olish hujjatlari 2026-yilning 15-yanvaridan keyin xoʻjalikka yangi chorva mollari keltirilgan yoki tugʻilgan chorva mollariga nisbatan toʻldirilmaydi, biroq roʻyxatga olish sanasidan keyin nobud boʻlgan, soʻyilgan yoki sotilgan va boshqa sabablarga koʻra xoʻjalik hisobidan chiqib ketgan chorva mollariga nisbatan toʻldiriladi.

4. Shaxsga doir maʼlumotlar quyidagicha toʻplanadi:

respondentlar tomonidan roʻyxatga olish savolnomalarini Internet jahon axborot tarmogʻi (keyingi oʻrinlarda — internet tarmogʻi) orqali maxsus dasturiy taʼminot yordamida mustaqil toʻldirish;

vaqtincha roʻyxatga olish xodimlari tomonidan respondentlar yashaydigan (boʻlib turgan) turar joy va boshqa binolarga tashrif buyurgan holda respondentlar bilan soʻrov oʻtkazish va ularning ogʻzaki javoblari asosida maʼlumotlarni planshet qurilmalari yordamida roʻyxatdan oʻtkazish savolnomalariga kiritish;

oʻzi yashaydigan (boʻlib turgan) turar yoki noturar joyda roʻyxatdan oʻtishni istamagan respondentlar tomonidan mahalla fuqarolari yigʻini binolarida tashkil etiladigan statsionar roʻyxatga olish uchastkalariga borgan holda roʻyxatga olish savolnomalarini toʻldirish;

roʻyxatga olish davrida yashash (turgan) joyida hozir boʻlmagan yoki voyaga yetmagan shaxslar (respondentlar) toʻgʻrisidagi shaxsga doir maʼlumotlar mazkur uy xoʻjaligining voyaga yetgan aʼzolari tomonidan maʼlum qilinadi. Oʻziga nisbatan vasiylik yoki homiylik belgilangan shaxslar toʻgʻrisidagi shaxsga doir maʼlumotlar ularning vasiylari yoxud homiylari tomonidan maʼlum qilinadi;

respondent roʻyxatga olish savolnoma shakllaridagi savollarga javob berishni rad etgan taqdirda, roʻyxatga olish savolnoma shakllari mahalla fuqarolari yigʻinidagi yoki mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridagi mavjud maʼlumotlar asosida toʻldiriladi;

gapirish va eshitishida nuqsoni boʻlgan fuqarolarning shaxsga doir maʼlumotlari tegishli hudud boʻyicha nogironlik jamiyatlarining xodimlari yoki ushbu shaxslar bilan muomala qilish imkoniyati mavjud boʻlgan shaxslar koʻmagida yigʻiladi.

Aholining ayrim toifalari boʻyicha shaxsga doir maʼlumotlarni toʻplash, roʻyxatga olish savolnoma shakllari va boshqa roʻyxatga olish hujjatlarini toʻldirish Oʻzbekiston Respublikasining “Aholini roʻyxatga olish toʻgʻrisida”gi Qonuni 24-moddasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Muassasa yoki tashkilotlar hududi yoki ularga tegishli boʻlgan joylardagi qishloq xoʻjaligi faoliyatiga doir maʼlumotlarni yigʻish ularning maʼmuriyatlari tomonidan internet tarmogʻi orqali maxsus dasturiy taʼminot yordamida yuboriladi.

Internet tarmogʻi va planshet qurilmalari yordamida roʻyxatga olishda savollar soni va mazmunini saqlagan holda tahririy oʻzgartirish va qayta guruhlarga ajratilishi mumkin.

5. Oʻzbekiston Respublikasining “Aholini roʻyxatga olish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, doimiy yoki vaqtincha yashovchi yoxud vaqtincha Oʻzbekiston Respublikasida boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi, ammo aholini roʻyxatga olish davrida vaqtincha xorijiy davlat hududida boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari respondent sifatida roʻyxatga olinadi.

6. Aholi soni va uning tarkibini hisoblashda:

bir yildan ortiq muddatda mamlakat hududida boʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari;

Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet davlatlar doimiy vakolatxonalarining, xalqaro, hukumatlararo tashkilotlar va chet davlatlar hukumat tashkilotlari vakolatxonalarining xodimlari boʻlgan chet el fuqarolari hamda ularning oila aʼzolari;

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq diplomatik imtiyozlarga va immunitetga ega boʻlgan boshqa shaxslar hisobga olinmaydi.

7. Roʻyxatga olishda Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro tashkilotlar huzuridagi vakolatxonalari xodimlari boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari hamda ularning oʻzi bilan birga boʻlgan oila aʼzolari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan xalqaro hukumatlararo tashkilotlardagi kvotalangan lavozimlarga yuborilgan fuqarolar va bir yildan koʻp muddatda respublika hududida yashab kelayotgan xorijiy davlatlar fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar hisobga olinadi.

8. Respondentlar oʻzining (doimiy yoki vaqtincha) yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinadi. Bunda kunlik tungi dam olishining koʻproq qismini oʻtkazadigan uy (hovli), kvartira, yashash uchun foydalanilayotgan boshqa turar joy yoki noturar joy bino yashash joyi hisoblanadi.

Bu joy respondent roʻyxatdan oʻtgan (roʻyxatga qoʻyilgan) manzil bilan mos kelishi yoki mos kelmasligi ham mumkin.

9. Roʻyxatga olish savolnoma shakllari Vazirlar Mahkamasi qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish dasturiga (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish dasturi) kiritilgan savollardan iborat boʻladi.

2-bob. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazishni amalga oshiruvchi davlat organlari

10. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish quyidagi organlar tomonidan amalga oshiriladi:

statistika organlari — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy statistika qoʻmitasi), Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar statistika boshqarmalari, tuman (shahar) statistika boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — hududiy statistika organlari). Hududiy statistika organlarida roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish roʻyxatga olish boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi;

Oʻzbekiston Respublikasining “Aholini roʻyxatga olish toʻgʻrisida”gi Qonuni 17-moddasiga muvofiq tegishli vazirlik va idoralar;

roʻyxatga olishni tashkil etish va oʻtkazishda vazirliklar va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining harakatlarini muvofiqlashtirish Oʻzbekiston Respublikasida 2026-yilda aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Respublika komissiyasi) hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Oʻzbekiston Respublikasida 2026-yilda aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha hududiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiya) tomonidan amalga oshiriladi.

11. Milliy statistika qoʻmitasi roʻyxatga olish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi sifatida quyidagilarni amalga oshiradi:

roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish ishlarini rejalashtirish va muvofiqlashtirish, ularning amalga oshirilishi yuzasidan nazoratni olib borish;

roʻyxatga oluvchi xodimlar guvohnomasi shaklini ishlab chiqish va tasdiqlash;

roʻyxatga olishni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha uslubiy hamda yoʻriqnoma materiallarini belgilangan tartibda tayyorlash va tasdiqlash;

roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish uchun moliyaviy hamda moddiy-texnik taʼminotni amalga oshirish;

roʻyxatga olish hujjatlarini chop etish, moddiy-texnik taʼminot vositalarini tayyorlash (xarid qilish) va ularning respublika hududlariga oʻz vaqtida yetkazilishini tashkil etish;

roʻyxatga olish xodimlarini tanlab olish va oʻqitish tartibini belgilash, hududiy statistika organlari xodimlarini oʻqitishni tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy teleradiokompaniyasi va Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan hamkorlikda 2026-yilgi roʻyxatga olish tadbiri toʻgʻrisida aholini xabardor qilish ishlarini (jumladan, SMS-xabarnoma orqali xabardor qilish, reklama audio va videomateriallari, nashrlar va boshqalarni tayyorlash orqali) muvofiqlashtiradi;

hududiy komissiyalar bilan birgalikda roʻyxatga olish jarayonlarining sifatli oʻtkazilishini tashkil etish;

respondentlarning shaxsga doir maʼlumotlarini qayta ishlash, roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlarini shakllantirish dasturini ishlab chiqish, ushbu maʼlumotlarni tarqatish va saqlash tartibini belgilash.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Tashqi ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita va boshqa tegishli vazirlik hamda idoralar Oʻzbekiston Respublikasining “Aholini roʻyxatga olish toʻgʻrisida”gi Qonuni 24-moddasida belgilangan aholining ayrim toifalarini roʻyxatga olish boʻyicha ishlarni tashkil etadi.

Shuningdek, mazkur aholining ayrim toifalari mavjud muassasa va tashkilotlar oʻz hududida va unga tegishli boʻlgan joylarda qishloq xoʻjaligi faoliyatiga doir koʻrsatkichlarni yigʻish ishlarini tashkil etadi.

13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar hokimliklari:

maʼmuriy-hududiy birliklar chegaralarini hisobga olgan holda, doimiy yashovchi aholi soni koʻrsatilgan aholi punktlarining toʻliq roʻyxatini tuzish;

maʼmuriy-hududiy birliklarda koʻchalar nomi, uy va xonadon raqamlari koʻrsatilgan koʻrsatkichlarning mavjudligini taʼminlash;

har bir hududda yashovchi aholi sonidan kelib chiqib, respublika hududini roʻyxatga olish uchastkalari (hisob uchastkalari)ga ajratishni kelishish;

roʻyxatga olishga vaqtincha jalb etilgan xodimlar tarkibini tasdiqlash;

roʻyxatga olishga jalb etilgan shaxslarning oʻqishi uchun yaroqli boʻlgan mebellar va aloqa vositalari bilan jihozlangan vaqtincha binolar yoki xonalar ajratish;

roʻyxatga olishga vaqtincha jalb etilgan xodimlar faoliyatini taʼminlash uchun zarur transport vositalarini taqdim etish;

roʻyxatga olishning xavfsiz oʻtkazilishi boʻyicha ishlarni muvofiqlashtirishni taʼminlaydi.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi:

roʻyxatga olishga jalb etilgan shaxslarning xavfsizligini;

jinoyatchilik koʻp uchraydigan hududlar va tarbiyasi ogʻir oilalar (jinoyatchilik yoki huquqbuzarlik sodir etgan aʼzolari boʻlgan oilalar, spirtli ichimliklar va giyohvand moddalar isteʼmoli yuqori boʻlgan oilalar, moliyaviy jihatdan yetarli darajada taʼminlanmagan va ijtimoiy xavf ostida boʻlgan oilalar, oilaviy nizolar, zoʻravonlik va oʻzaro hurmatsizlik mavjud boʻlgan oilalar va boshqalar, doimiy yashash joyisiz yoki yashash sharoiti ogʻir boʻlgan oilalar) roʻyxatlari shakllantirilishini;

roʻyxatga oluvchilarni ichki ishlar organlari xodimlari hamrohligida ijtimoiy xavfli oilalar yashaydigan manzillar boʻyicha kuzatib borilishini tashkil etishni;

roʻyxatga olish davrida hududlarda tinchlik va jamoat tartibini taʼminlaydi.

15. Roʻyxatga olishni oʻtkazish va uning natijalarini tahlil hamda eʼlon qilish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining 2025 — 2027-yillar Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilgan, xalqaro moliya institutlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

3-bob. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish ishlarini tashkil etish

16. Roʻyxatga olishning tashkiliy rejasi (keyingi oʻrinlarda — tashkiliy reja) hududiy komissiyalar tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar (shaharlar) boʻyicha alohida tuziladi, shundan soʻng Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan Respublika tashkiliy rejasini shakllantiradi.

Mahalla chegarasi doirasida mahallaning jami aholisi bitta roʻyxatga olish uchastkasi deb belgilanadi. Roʻyxatga oluvchilarga toʻgʻri keladigan yuklama shahar joylarda oʻrtacha 900 kishi, qishloq joylar va borish qiyin boʻlgan hududlarda oʻrtacha 700 kishi etib belgilanadi.

Ayrim hollarda roʻyxatga oluvchiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha yuklama mahalladagi aholi zichligidan kelib chiqib, belgilangan normalardan koʻp boʻlishi, jami aholisi soni normalardan kam boʻlgan mahallalarda esa kam boʻlishi mumkin.

Mahalla aholisi sonidan kelib chiqib, roʻyxatga oluvchilar soni aniqlanadi hamda mahalla raislari tomonidan ular oʻrtasida roʻyxatga olinadigan mahalla aholisi taqsimlanadi.

Tashkiliy rejani tuzishda kutilmagan holatlar (kasallik, baxtsiz hodisa, yuklatilgan vazifalarni bajarmaslik va boshqalar) inobatga olingan holda roʻyxatga olish xodimlarining umumiy sonining 5 foizidan oshmagan miqdorda kadrlar zaxirasi shakllantiriladi.

Kutilmagan holatlar yuzaga kelganda, roʻyxatga olish jarayonlariga zaxiradan xodimlar jalb etiladi va ragʻbatlantiriladi.

Internet tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtgan respondentlar roʻyxati Milliy statistika qoʻmitasi axborot tizimida avtomatik ravishda shakllantiriladi. Shu asosda roʻyxatga oluvchilar yuklamasi amaldagi tasdiqlangan tashkiliy reja doirasida axborot tizimi orqali avtomatik tarzda qayta taqsimlanadi. Bunda hududiy komissiyalar tomonidan qoʻshimcha tasdiq yoki alohida qaror qabul qilish talab etilmaydi.

Roʻyxatga oluvchi sifatida ishtirok etmagan “mahalla yettiligi” xodimlari avtomatik hisob-kitob natijasiga muvofiq zaxiraga oʻtkaziladi.

17. Tuman va shaharlar boʻyicha tayyorlangan tashkiliy rejalar tuman va shahar komissiyalari tomonidan kelishiladi va hududiy statistika boshqarmalariga taqdim etiladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha tayyorlangan tashkiliy rejalar hududiy komissiyalar tomonidan kelishiladi va Milliy statistika qoʻmitasiga taqdim etiladi.

Hududlar boʻyicha tuzilgan, tasdiqlangan va umumlashtirilgan holda kelishish uchun kiritiladigan tashkiliy rejalar Respublika komissiya raisi oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.

18. Joylarda roʻyxatga olish ishlarini tashkil etish va oʻtkazilishini muvofiqlashtirish, hududlar darajasida oʻzaro hamkorlikni taʼminlash hududiy komissiyalar tomonidan hududiy statistika organlari bilan hamkorlikda amalga oshiriladi.

19. Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya hududiy organlari 2025-yilning 15-oktabriga qadar hududiy statistika organlariga roʻyxatga oluvchi xodimlar xavfsizligi taʼminlanishi lozim boʻlgan manzillar toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etadi.

Olingan maʼlumotlar roʻyxatga olish uchastkalari boʻyicha guruhlanadi hamda roʻyxatga olish uchastkalari rahbarlariga roʻyxatga oluvchilarni ogohlantirish uchun yetkaziladi.

4-bob. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish uchun jalb qilinadigan xodimlar toifalari

20. Roʻyxatga olish ishlariga quyidagi toifadagi xodimlar jalb qilinadi:

respublika darajasida — Milliy statistika qoʻmitasi, vazirlik va idoralar xodimlari, shuningdek, Respublika komissiyasi tarkibiga kiritilgan shaxslar;

hududiy darajada — hududiy statistika organlari xodimlari va hududiy komissiyalar aʼzolari.

21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar hokimliklari tashkiliy rejalar asosida roʻyxatga oluvchi vaqtincha xodimlarni tanlab olishni taʼminlaydi hamda roʻyxatga olishga jalb qilinadigan xodimlar roʻyxatini shakllantiradi.

Xodimlar roʻyxati 2025-yilning 1-noyabriga qadar hududiy komissiyalar tomonidan tasdiqlanadi.

22. Aholining ayrim toifalari boʻyicha shaxsga va mazkur toifalar mavjud muassasa va tashkilotlar hududida hamda unga tegishli boʻlgan joylarda qishloq xoʻjaligi sohasiga doir maʼlumotlarni yigʻishga vaqtincha jalb etiladigan xodimlar roʻyxati tegishli tashkilot va idoralar rahbarlari tomonidan shakllantiriladi va statistika organlariga roʻyxati taqdim etiladi.

23. Roʻyxatga olish uchastkalarining faoliyatini tashkil etish uchun “mahalla yettiligi” xodimlari jalb etiladi.

Roʻyxatga olish uchastkalarida vaqtincha lavozimlar quyidagicha taqsimlanadi:

roʻyxatga olish uchastkasi boshligʻi bir vaqtning oʻzida statsionar roʻyxatga oluvchi — mahalla raisi;

roʻyxatga olish uchastkasi boshligʻi oʻrinbosari — profilaktika inspektori;

roʻyxatga oluvchi xodimlar (zaxira xodimlarni qoʻshgan holda) — hokim yordamchisi, ijtimoiy xodim, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, soliq inspektori va boshqa jalb qilinadigan xodimlar.

Roʻyxatga olish uchastkalari boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatiga tuman (shahar) statistika boʻlimlari boshliqlari rahbarlik qiladi.

24. Roʻyxatga oluvchi vaqtincha xodimlar maxsus oʻquv jarayonidan oʻtadi va unda quyidagilar oʻrgatiladi:

roʻyxatga olishning maqsad va vazifalari, unga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazishni tartibga soluvchi asosiy normativ-huquqiy hujjatlar, roʻyxatga oluvchilarning majburiyatlari va axloqiy qoidalari;

mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnoma;

planshetlarga oʻrnatilgan roʻyxatga olishning dasturiy taʼminoti bilan tanishish va amaliyot mashgʻulotlari;

muammoli masalalar muhokamasi, xatolar tahlili va yuzaga kelayotgan qiyinchiliklarni tushuntirish.

25. Roʻyxatga olish tadbirida roʻyxatga oluvchi boʻlib ishtirok etgan “mahalla yettiligi” xodimlari ularga biriktirilgan roʻyxatga olish uchastkasi hududida respondentlarni roʻyxatga olishning toʻliq qamrovi taʼminlangandan soʻng, bir martalik ragʻbatlantiriladi.

Toʻlovlar shahar va qishloq joylar uchun belgilangan oʻrtacha yuklama uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining bir yarim baravari (soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni inobatga olgan holda) miqdorida, ushbu yuklamadan kam yoki ortiq boʻlgan hollarda roʻyxatdan oʻtkazilgan respondentlar soniga mos ravishda belgilanadi.

Bunda zaxira xodimlar ham roʻyxatga oluvchi sifatida jalb etilsa, ular ham bir martalik ragʻbatlantiriladi.

5-bob. Roʻyxatga olish ishlarini tashkil etish

26. Roʻyxatga olishda respondentlar soʻrovi quyidagi muddatlarda tashkil etiladi:

2026-yilning 15 — 31-yanvar kunlari — internet tarmogʻi orqali roʻyxatga olish (17 kun). Bunda respondentlar tashkil etilgan census.stat.uz portali orqali oʻzlari ixtiyoriy ravishda roʻyxatdan oʻtishlari mumkin.

Shuningdek, tashkil etilgan mobil guruhlar va roʻyxatga oluvchi xodimlar oʻzlariga biriktirilgan hududda joylashgan yirik korxona hamda tashkilotlarga tashrif buyurgan holda, ularda ishlovchi xodimlarni elektron roʻyxatdan oʻtishlariga amaliy yordam koʻrsatadi;

2026-yilning 1 — 3-fevral kunlari — internet tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtgan respondentlar va ularning uy manzillari roʻyxati shakllantiriladi (3 kun). Olingan roʻyxatlar hududiy statistika organlari va roʻyxatga olish uchastkalari boshliqlari (ularning oʻrinbosarlari)ga yetkaziladi;

2026-yilning 4 — 28-fevral kunlari — roʻyxatga oluvchilar respondentlarni ularning yashash (vaqtincha boʻlish) manzilida roʻyxat oladi (25 kun).

Internet tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtishni xohlamagan (yoki imkoniyati boʻlmagan), shuningdek, roʻyxatga oluvchilarning uyiga kelishidan bosh tortgan respondentlar roʻyxatga olishdan oʻtish uchun mahalla fuqarolari yigʻini binolarida joylashgan statsionar uchastkalarga borishlari mumkin.

Internet tarmogʻi orqali roʻyxatga olish savolnomasini notoʻgʻri yoki kamchiliklar bilan toʻldirgan respondentlar roʻyxatga oluvchilar tomonidan qayta roʻyxatga olinadi.

Fermer xoʻjaliklari, yuridik shaxs tashkil etgan dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar, hokimlik zaxirasidagi yer maydonlari (asosiy faoliyat turi qishloq xoʻjaligi boʻlmagan qishloq xoʻjaligi yerlariga ega tashkilotlarni qoʻshgan holda) uchun 2026-yilning 15-yanvaridan — 28-fevraliga qadar roʻyxatga olishning toʻliq davrida internet tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtadilar.

Roʻyxatga olish ishlari toʻliq yakunlangandan soʻng ayrim roʻyxatga olish uchastkalarida 2026-yil 1-mayga qadar uy-joy manzillarining 10 foizigacha qismi tanlanma ravishda nazorat kuzatuvi asosida oʻrganiladi.

27. Vazirliklar, idoralar va boshqa respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va yirik korxonalar rahbarlari oʻz xodimlari hamda ularning oila aʼzolari uchun internet tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtish boʻyicha barcha zarur shart-sharoitlarni yaratishlari hamda xodimlar va ularning oila aʼzolarini toʻliq roʻyxatdan oʻtishlari yuzasidan nazorat oʻrnatishlari shart.

28. Roʻyxatga oluvchilar tomonidan soʻrov oʻtkazish va xonadonlarni aylanib chiqish soat 9:00 dan 21:00 gacha amalga oshiriladi.

Qishloq joylarida roʻyxatga olish uchastkalarining boshliqlari soʻrovni boshlash yoki tugatish vaqtini mustaqil belgilash huquqiga ega. Soʻrov jarayoni dam olish va ovqatlanish uchun belgilangan grafik asosida tanaffuslar bilan oʻtkaziladi. Grafik roʻyxatga olish uchastkasi boshligʻi yoki uning oʻrinbosari tomonidan tuziladi va zarurat tugʻilganda oʻzgartiriladi.

29. Roʻyxatga olish davomida roʻyxatga oluvchi xodimlar quyidagilarga amal qilishi shart:

soʻrov oʻtkazishdan oldin oʻzini tanishtirishi, tashrif maqsadini tushuntirishi, shuningdek, roʻyxatga olishda ishtirok etishning muhimligi, respondentlarning shaxsga va xoʻjalikka doir maʼlumotlarining maxfiyligi taʼminlanishi va soʻrov taxminan qancha vaqt davom etishi toʻgʻrisida maʼlumot berishi;

shaxsga va qishloq xoʻjaligi faoliyatiga doir maʼlumotlarni yigʻish jarayonlarida roʻyxatga olish dasturida belgilangan savollar roʻyxatiga rioya etishi, ularning mazmuni buzilishiga yoʻl qoʻymasligi;

roʻyxatga olish savolnoma shakllarida keltirilgan ketma-ketlik boʻyicha savollar berishi, roʻyxatga olish savolnoma shakllarida mavjud boʻlmagan savollarni bermasligi;

roʻyxatga olish savolnoma shakllarini toʻldirish boʻyicha yoʻriqnomada keltirilgan tushuntirishlardan tashqari respondentga qulaylik yaratish maqsadida qoʻshimcha ravishda tushuntirishlar berishi;

shaxsga doir maʼlumotlarni aniq yozib borishi va ularni buzib koʻrsatmasligi, respondent talabi boʻyicha u haqida toʻldirilgan roʻyxatga olish varaqlari bilan tanishtirishi;

soʻrov oʻtkazishda xushmuomala boʻlishi, boshqa shaxslarning oʻz majburiyatlarini bajarishiga toʻsqinlik qilmasligi yoki ularning hayoti, sogʻligʻi va mol-mulkiga xavf solmasligi, shuningdek, oʻzlari ishlaydigan idora obroʻsiga putur yetkazadigan harakatlardan saqlanishi;

shaxsga doir maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi va ularning mazmunini oshkor qilmasligi;

roʻyxatga olish uchastkasi boshligʻi va uning oʻrinbosari koʻrsatmalarini oʻz vaqtida va aniq bajarishi.

Belgilangan vazifalarni bajarish uchun roʻyxatga oluvchi boshqa roʻyxatga oluvchilar bilan hamkorlik qiladi.

30. Roʻyxatga olish savolnoma shakllarini toʻldirish uy xoʻjaligi tarkibini aniqlashdan boshlanadi.

Uy xoʻjaliklari shaxsiy va jamoaviyga boʻlinadi.

Shaxsiy uy xoʻjaliklari tarkibiga turar joy binolari — uylar (hovlilar), kvartiralar, yotoqxonalar, dala hovlilar va boshqa yashash uchun foydalaniladigan binolarda yashovchi shaxslar kiradi.

Jamoaviy uy xoʻjaliklari tarkibiga ijtimoiy va tibbiyot muassasalarida, kazarmalarda, qamoqxonalarda va diniy tashkilotlarda (madrasalarda) doimiy yashovchi shaxslar guruhi kiradi.

Aholining ayrim toifalari yashaydigan muassasalar (tashkilotlar) jamoaviy uy xoʻjaliklari hisoblanadi.

Quyidagi joylarda roʻyxatga olish ishlari ularning maʼmuriyatlari tomonidan amalga oshiriladi:

bolalar internatlari, tarbiya muassasalari;

ijtimoiy muassasalar;

diniy muassasalar;

shifoxonalar va boshqa sogʻliqni saqlash tashkilotlari;

ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish markazlari;

qamoqda saqlash joylari, tergov izolyatori, jazoni ijro etish muassasalari va maxsus muassasalar;

harbiy qismlar va kursantlar tayyorlovchi taʼlim muassasalari joylashgan hududlar.

Roʻyxatga oluvchilar oʻziga biriktirilgan hududda joylashgan mehmonxona turidagi muassasalarda roʻyxatga olish ishlarini ushbu muassasaning maʼmuriyati bilan birgalikda amalga oshiradi.

31. Roʻyxatdan oʻtkazish davrida uy xoʻjaligi boshligʻining oʻzi boʻlmaganda, xoʻjalikka (tomorqa xoʻjaligi, yuridik shaxs tashkil etmagan dehqon xoʻjaligiga) doir maʼlumotlar ushbu xoʻjalikning voyaga yetgan aʼzosi tomonidan maʼlum qilinadi.

Respondent roʻyxatga olish savolnoma shakllaridagi savollarga javob berishni rad etgan yoki roʻyxatga olishni oʻtkazish davrida yashash joyida (binoda), kvartirada hech kim boʻlmagan taqdirda, roʻyxatga olish savolnoma shakllari mahalla fuqarolar yigʻinlaridagi yoki mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridagi mavjud maʼlumotlar asosida toʻldiriladi.

Agar roʻyxatga oluvchilar oʻz uchastkasida uysizlarga duch kelsa, ularni ham roʻyxatga oladi.

32. Soʻrov davlat tilida oʻtkaziladi. Davlat tilini bilmaydigan respondentlar ona tilida yoki erkin ravishda tanlangan muloqot tilida soʻrovdan oʻtkazilishi mumkin. Bunda roʻyxatga oluvchi xodimlar ushbu hududda yashovchi yoki shu hududning aholisi bilan erkin muloqot qila oladigan shaxslar orasidan tanlanadi.

Respondent bilan muloqotni taʼminlash maqsadida, agar respondent gaplashadigan tilni bilmasa, roʻyxatga oluvchi (roʻyxatga olish uchastkasi boshligʻi yoki uning oʻrinbosari bilan kelishilgan holda) respondent gaplashadigan chet tilini biladigan shaxslarni (talabalar yoki boshqa chet tilini biladigan shaxslar) jalb etishi mumkin.

33. Roʻyxatga oluvchilar mustaqil ravishda ish rejasini tuzadi, zarur hollarda roʻyxatga olish uchastkasi xodimlari bilan maslahatlashadi, oʻziga biriktirilgan hududdagi barcha binolarni hisobga olgan holda soʻrov oʻtkazish uchun qulay boʻlgan yoʻnalishni kunlik belgilaydi. Bu yoʻnalish shunday tartibda tuzilishi kerakki, bunda xonadonlarni aylanib chiqish va u yerda yashovchi (vaqtincha boʻlib turgan) respondentlardan soʻrov oʻtkazish imkonini berishi kerak.

Roʻyxatga oluvchilar ish rejasini tuzishda quyidagilarni hisobga olishi zarur:

kam vaqt sarf etib va qisqa masofani bosib, maksimal miqdorda binolarni aylanib, roʻyxatga olish ishlarini oʻtkazish;

jinoyatchilik koʻp uchraydigan hududlar va tarbiyasi ogʻir oilalar boʻlgan xonadonlarga Milliy gvardiya yoki ichki ishlar organlari xodimlari bilan birgalikda tashrif buyurgan holda zarur xavfsizlik choralarini koʻrish.

34. Agar roʻyxatga oluvchi rejadan sezilarli darajada ortda qolayotgan boʻlsa, roʻyxatga olish uchastkasi boshligʻi (uning oʻrinbosari) ushbu holatning sababini aniqlashtiradi va zarur hollarda zaxira tarkibidan qoʻshimcha roʻyxatga oluvchilar jalb etilishi yuzasidan qaror qabul qiladi.

35. Roʻyxatga oluvchi roʻyxatga olish uchastkasi boshligʻi (uning oʻrinbosari) koʻrsatmalarini oʻz vaqtida va aniq bajarishi shart.

Roʻyxatga oluvchilar ish jarayonlarida yuzaga keladigan muammolar va ularning sabablari boʻyicha roʻyxatga olish uchastkasi boshligʻi (uning oʻrinbosari)ga xabar beradi hamda imkon qadar mustaqil ravishda ushbu muammolarni bartaraf qilish choralarini koʻradi.

Shuningdek, roʻyxatga oluvchilar zarurat tugʻilganda oilaviy ahvoli, sogʻligʻi va boshqalar bilan bogʻliq kutilmagan holatlar haqida roʻyxatga olish uchastkasi boshligʻi (uning oʻrinbosari)ga oʻz vaqtida xabar berishi kerak.

36. Agar respondent yashab turgan xonadonida (joyida) roʻyxatdan oʻtishni istamasa, roʻyxatga oluvchi unga mahalla fuqarolar yigʻini binolarida joylashgan roʻyxatga olish uchastkalarida (statsionar) roʻyxatdan oʻtishni taklif etadi va mahalla manzilini beradi.

37. Roʻyxatga olish davrida roʻyxatga olish uchastkalari boshliqlari (ularning oʻrinbosarlari) har kuni roʻyxatga oluvchilarning ishini nazorat qiladi, shuningdek, soʻrov oʻtkazilgan respondentlar sonini va roʻyxatga oluvchilar tomonidan ish jadvaliga rioya qilinishini tekshirib boradi.

6-bob. Roʻyxatga olishning shaxsga doir maʼlumotlarini himoya qilish tartibi

38. Shaxsga doir maʼlumotlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda himoya qilinadi.

39. Roʻyxatga oluvchi xodimlar tarkibiga kiruvchi shaxslar shaxsga doir maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlash zarurligi toʻgʻrisida ogohlantiriladi.

40. Roʻyxatga olish savolnomalari toʻldirilgandan soʻng, ular bilan tanishish va respondent talabiga binoan maʼlumotlarni aniqlash jarayonidan keyin shaxsga doir maʼlumotlarga faqatgina vakolatli statistika organlari xodimlari kirish huquqiga ega boʻladilar.

41. Milliy statistika qoʻmitasi shaxsga doir maʼlumotlarni qayta ishlashda quyidagilarni taʼminlaydi:

shaxsga doir maʼlumotlarni himoya qilish uchun masʼul boʻlgan boʻlinmalarni yoki mansabdor shaxslarni belgilash;

umumiy foydalaniladigan aloqa tarmogʻi orqali shaxsiy maʼlumotlar uzatilayotganda ularni himoya qilish boʻyicha ishlarni tashkil qilish;

shaxsga doir maʼlumotlarni qayta ishlashda ularni himoya qilish;

shaxsga doir maʼlumotlar qayta ishlanayotgan binolarda maxsus kirish tartibini joriy etish;

shaxsga doir maʼlumotlarga kirish huquqini ularni qayta ishlashda ayrim shaxslar doirasi boʻyicha cheklash;

shaxsga doir maʼlumotlarni qayta ishlashga moʻljallangan dasturiy-texnik vositalarni yongʻin va xavfsizlik signalizatsiyasi bilan jihozlangan xonalarga joylashtirish;

Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq roʻyxatga olish axborot tizimlarini himoya qilish vositalarini qoʻllash;

maʼlumotlarni himoya qilish choralari koʻrilmasdan dasturiy-texnik vositalardan foydalanilishiga yoʻl qoʻymaslik;

shaxsga doir maʼlumotlarni qayta ishlash jarayonlarida ularni himoya qilish boʻyicha boshqa choralarni koʻrish.

7-bob. Respondentlarning shaxsga doir maʼlumotlarini qayta ishlash, roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlarini shakllantirish

42. Oʻzbekiston Respublikasining “Aholini roʻyxatga olish toʻgʻrisida”gi Qonuni 10-moddasiga muvofiq, roʻyxatga olishning shaxsga doir maʼlumotlari maxfiy hisoblanadi va oshkor etilmasligi hamda tarqatilmasligi lozim.

Milliy statistika qoʻmitasi respondentlarning shaxsga doir maʼlumotlarini “Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishda shaxsga doir maʼlumotlarni qayta ishlash tartibi toʻgʻrisida”gi Nizom va “Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlarini shakllantirish Dasturi”ga muvofiq qayta ishlaydi.

Maʼlumotlarni qayta ishlash jarayonida shaxsga doir maʼlumotlar shaxsini aniqlash imkoni boʻlmagan holatga keltiriladi (egasizlantiriladi).

43. Roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlari respondentlarning internet tarmogʻi va planshet qurilmalari yordamida toʻplangan shaxsga doir maʼlumotlarini qayta ishlashda olingan jamlangan maʼlumotlari asosida shakllantiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar kesimida roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlari 2026-yilning 1-iyulgacha tayyorlanadi.

44. Shaxsga doir maʼlumotlarni qayta ishlash jarayonlarida hamda roʻyxatga olish natijalarini tahlil qilish maqsadida Adliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oʻzbekiston fermerlar kengashi, Kadastr agentligi va boshqa tegishli vazirlik hamda idoralarning maʼmuriy maʼlumotlar manbalaridagi mavjud axborotlardan foydalanilishi mumkin.

8-bob. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlarini eʼlon qilish va saqlash

45. Oʻzbekiston Respublikasi va hududlar boʻyicha roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlari 2027-yilning 1-iyuliga qadar eʼlon qilinadi.

Yakuniy maʼlumotlar Milliy statistika qoʻmitasi va hududiy statistika boshqarmalari tomonidan rasmiy veb-saytlarda joylashtirish va bosma nashrlarda eʼlon qilish orqali maʼlum qilinadi.

Nashr qilingan maʼlumotlardan tashqari qoʻshimcha maʼlumotlar foydalanuvchilarning soʻrovlariga binoan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga rioya qilgan holda shakllantiriladi.

46. Elektron maʼlumotlar bazalari va boshqa doimiy saqlash muddatiga ega hujjatlar, shuningdek, roʻyxatga olishning yigʻmahujjatlari Oʻzbekiston Respublikasining “Arxiv ishi toʻgʻrisida”gi Qonuni va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan tartib va muddatlarga muvofiq, “Oʻzarxiv” agentligi tizimiga kiruvchi tegishli viloyat, shahar va tuman davlat arxivlariga (shaxsiy tarkib hujjatlari arxivlaridan tashqari) saqlash uchun topshiriladi.

9-bob. Yakuniy maʼlumotlarni taqdim etish

47. Oʻzbekiston Respublikasi aholisining demografik, qishloq xoʻjaligi va ijtimoiy-iqtisodiy holatining asosiy koʻrsatkichlarini tavsiflovchi roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlari rasmiy statistika maʼlumotlari hisoblanadi va rasmiy statistika foydalanuvchilariga belgilangan tartibda taqdim etiladi.

48. Yakuniy maʼlumotlar tushunarlilik va oshkoralik, aniqlik va ishonchlilik, xolislik va obyektivlik, shuningdek, statistik maxfiylik tamoyillari asosida foydalanuvchilarga taqdim etiladi.

49. Yakuniy maʼlumotlarni taqdim etish jarayonida statistika organlari oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligi, Birlashgan Millatlar Tashkiloti tomonidan tasdiqlangan rasmiy statistikaning asosiy tamoyillari hamda statistika dasturiga muvofiq amalga oshiradi.

50. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlari Milliy statistika qoʻmitasining rasmiy veb-saytida, statistik toʻplamlar, byulletenlar va boshqa bosma nashrlar koʻrinishida, ommaviy axborot vositalarida esa press-relizlar, xabarlar, sharhlar va boshqa axborot materiallari shaklida eʼlon qilinadi.

51. Ochiq manbalarda joylashtirilmagan yakuniy maʼlumotlarni foydalanuvchilar soʻrovlari asosida shakllantirish va taqdim etish shartnoma asosida, mazkur ishlarni bajarish tashabbusi bilan chiqqan jismoniy va yuridik shaxslarning mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

52. Yakuniy maʼlumotlarni toʻlovli shartnoma asosida taqdim etish boʻyicha axborot xizmati koʻrsatishning asosi boʻlib foydalanuvchilardan yozma yoki elektron shaklda olingan ariza hisoblanadi. Arizada soʻralgan yakuniy maʼlumotlar roʻyxati, maʼlumotni olish vositalari va foydalanish maqsadi koʻrsatilishi kerak.

53. Yakuniy maʼlumotlarning hajmi va shakllantirish murakkabligiga qarab ularni taqdim etish muddati uzaytirilishi mumkin, ushbu holatda ariza beruvchi xabardor qilinadi.

54. Agar soʻralgan maʼlumotlar muayyan respondentning shaxsiy maʼlumotlarining maxfiyligini taʼminlashga xavf tugʻdirsa, yaʼni maxfiylikka taʼsir qilsa, bu maʼlumotlarni taqdim etish rad etiladi.

55. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlari Milliy statistika qoʻmitasi bilan tuzilgan kelishuvlar hamda rasmiy statistika maʼlumotlari almashinuvi asosida xalqaro tashkilotlarga va xorijiy davlatlar statistika organlariga taqdim etiladi.

10-bob. Yakunlovchi qoida

56. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-oktabrdagi 629-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish jarayonlarida respondentlarga tegishli shaxsga doir maʼlumotlarni toʻplashda foydalaniladigan savollar roʻyxati aholini roʻyxatga olish dasturi hisoblanadi.

Roʻyxatga olish dasturi quyidagi savollarni oʻz ichiga oladi:

1. Asosiy demografik koʻrsatkichlarga tegishli savollar:

familiyasi, ismi, otasining ismi;

tugʻilgan sanasi, toʻliq yashagan yoshi;

jinsi;

uy xoʻjaligida birinchi koʻrsatilgan shaxs (oila boshligʻi) bilan qarindoshlik munosabati;

nikoh holati (15 yosh va undan katta shaxslar uchun);

tugʻilgan joyi.

2. Aholining mexanik harakati va migratsiyasiga tegishli savollar:

yashab turgan tuman/shaharda yashash muddati;

yashab turgan tuman/shaharga qayerdan koʻchib kelganligi;

yashab turgan tuman/shaharga qachon koʻchib kelganligi;

uzluksiz bir yil davomida boshqa mamlakat hududida yashaganligi;

boshqa mamlakat hududidan qachon koʻchib kelganligi;

boshqa mamlakat hududiga qachon koʻchib ketganligi;

boshqa mamlakatga nima sababdan ketganligi.

3. Aholining milliy xususiyatlari va fuqaroligiga tegishli savollar:

fuqaroligi;

millati (voyaga yetmagan bolalar uchun esa ota-onalari yoki voyaga yetgan yaqin qarindoshlari javoblari asosida belgilanadi).

4. Aholining taʼlim darajasiga tegishli savollar:

taʼlim darajasi;

oʻqishni yoki yozishni bilishi;

ilmiy darajasining mavjudligi;

7 yoshgacha boʻlgan bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotiga borishi;

hozirgi vaqtda taʼlim olishi.

5. Uy xoʻjaligi aʼzolarining iqtisodiy holatiga tegishli savollar:

yashash uchun daromad manbai.

6. Aholining bandligiga tegishli savollar:

asosiy mehnat faoliyati;

ish joyi joylashgan manzil;

aholini roʻyxatga olish boshlangan kunga qadar oxirgi bir hafta ichida faoliyat turidan qatʼi nazar, ish haqi toʻlanadigan yoki daromad keltiradigan har qanday ish bilan mashgʻul boʻlganligi;

aholini roʻyxatga olish tadbiri oʻtkazilayotgan yilning yanvar oyida ish izlaganligi, taklif etilgan ishga ikki hafta mobaynida joylashish imkoniyati, ishga joylamaslik sababi.

7. Bolalar soniga tegishli savollar:

dunyoga keltirgan farzandlari soni.

8. Turar joy xususiyatlariga tegishli savollar:

turar joyning toʻliq manzili;

turar joyning mulkchilik shakli;

turar joyning turi;

turar joyning umumiy maydoni, shu turar joydagi yashash xonalari soni, yashash xonalarining maydoni;

turar joyning qurilgan vaqti;

turar joy tashqi devorlarining asosiy materiallari;

turar joydagi mavjud qulayliklar, sanitariya-gigiyena sharoitlari;

turar joyda yashovchi uy xoʻjaliklari va oilalar soni, ularning tarkibi (respondentning aholini roʻyxatga olish vaqtida qayerda ekanligi, ushbu turar joyda doimiy, vaqtincha yashashi yoki vaqtincha yashamasligi, ushbu turar joyda yashamaslik sababi va muddatlari koʻrsatilgan holda).

9. Oʻzbekiston Respublikasiga vaqtincha kelgan chet el fuqarolari toʻgʻrisidagi shaxsga oid maʼlumotlarni toʻplash boʻyicha savollar roʻyxati:

jinsi;

tugʻilgan sanasi;

fuqaroligi (chet davlat fuqarolari uchun);

doimiy yashaydigan davlati;

Oʻzbekistonga kelish sanasi;

Oʻzbekistonga kelish sababi.

10. Aholining ayrim toifalariga nisbatan beriladigan savollar:

muassasa nomi;

muassasa turi;

ushbu muassasada roʻyxatdan oʻtadigan jami respondentlar soni;

uysizlar va ularning soni;

ushbu muassasadagi respondentlar roʻyxati.

11. Qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish savollari:

xoʻjalikning huquqiy maqomi;

xoʻjalikda qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bandlarning bir yilda ishlagan oylari;

xoʻjalikda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirishning asosiy maqsadi;

xoʻjalikdagi yer uchastkasiga boʻlgan egalik huquqi;

xoʻjalik tasarrufidagi umumiy yer maydoni va ulardan foydalanish turlari;

qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorishda foydalanadigan suv manbalari;

qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish usullari;

xoʻjalikdagi amalda sugʻorilgan yer maydonlari;

xoʻjalikda ekilgan bir yillik ekin maydonlari;

xoʻjalikdagi koʻp yillik ekinlar maydonlari va turlari;

xoʻjalikda ekilgan koʻchatlar maydoni;

qishloq xoʻjaligida foydalanilgan oʻgʻit turlari;

xoʻjalikdagi mavjud qishloq xoʻjaligi hayvonlari, parrandalarining bosh soni va ularni saqlash usullari;

xoʻjalikning baliq boqish (akvakultura) bilan shugʻullanishi va suv havzalarining turi.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-oktabrdagi 629-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish savolnomasi shakllari

Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish dasturi asosida ishlab chiqilgan roʻyxatga olish savolnomasi shakllari quyidagilardan iborat:

1-shakl. “Yashash uchun foydalaniladigan turar joy xususiyatlari, ushbu turar joyda yashovchi uy xoʻjaligi aʼzolari roʻyxati” — 3.1-ilova;

2-shakl. “Shaxsga doir savolnoma” — 3.2-ilova;

3-shakl. “Oʻzbekiston Respublikasiga vaqtincha kelgan chet el fuqarolari uchun savolnoma” — 3.3-ilova;

4-shakl. “Aholining ayrim toifalariga nisbatan shaxsga doir maʼlumotlarni yigʻish boʻyicha savolnoma” — 3.4-ilova;

5-shakl. “Jismoniy shaxslar uchun qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish boʻyicha savolnoma” — 3.5-ilova;

6-shakl. “Yuridik shaxslar uchun qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish boʻyicha savolnoma” — 3.6-ilova.

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish savolnomasi shakllari roʻyxatiga 3.1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish savolnomasi shakllari roʻyxatiga 3.2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish savolnomasi shakllari roʻyxatiga 3.3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish savolnomasi shakllari roʻyxatiga 3.4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish savolnomasi shakllari roʻyxatiga 3.5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish savolnomasi shakllari roʻyxatiga 3.6-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-oktabrdagi 629-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish hamda natijalarini eʼlon qilish boʻyicha

T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmlari Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy-huquqiy tadbirlar 1. Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish) boʻyicha tashkiliy-metodik hujjatlarni ishlab chiqish. 1. Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olishni oʻtkazishning tashkiliy rejasini tuzish boʻyicha yoʻriqnoma ishlab chiqish. 2025-yil 15-oktabr Milliy statistika qoʻmitasi 2. Roʻyxatga olish jarayonlariga vaqtincha jalb etiladigan xodimlarning lavozim majburiyatlarini ishlab chiqish. 2025-yil 15-oktabr Milliy statistika qoʻmitasi 3. Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olishning shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqish. 2025-yil 1-dekabr Milliy statistika qoʻmitasi II. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish 2. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha hududiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar) faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Hududiy komissiyalar tarkibini tasdiqlash. 2025-yil 15-oktabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari 2. Hududiy komissiyalar tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2025-yil 20-oktabr 3. Tuman (shahar)larda roʻyxatga olish shtabi faoliyatini tashkil etish. 2025-yil 1-noyabr 3. Aholi punktlarida yashovchi aholi soni koʻrsatilgan holda koʻchalar boʻyicha xonadon va uylar roʻyxatini shakllantirish. 1. Tuman va shaharlar boʻyicha aholi soni koʻrsatilgan holda koʻchalar boʻyicha xonadon va uylarning roʻyxatini yangilash. 2. Yangilangan xonadonlar roʻyxatini hududiy statistika organlariga taqdim etish. 2025-yil 15-oktabr Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi 4. Roʻyxatga olishning tashkiliy rejasini ishlab chiqish. 1. Tuman va shaharlarni roʻyxatga olish uchastkalariga boʻlgan holda tashkiliy rejalarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil25-oktabr Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — respublika komissiyasi), Milliy statistika qoʻmitasi, hududiy komissiyalar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha yigʻma tashkiliy rejalarni tasdiqlash. 2025-yil 1-noyabr 3. Respublika boʻyicha yigʻma tashkiliy rejani tasdiqlash. 2025-yil 15-noyabr 5. Roʻyxatga olish ishlariga jalb etiladigan “mahalla yettiligi” xodimlarining roʻyxatini shakllantirish. 1. Roʻyxatga olishda ishtirok etadigan xodimlar va k oʻzda tutilmagan holatlarni inobatga olgan holda zaxira (roʻyxatga olish uchastkalariga bir nafardan) xodimlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Roʻyxatga olish jarayonlarida ishtirok etuvchi xodimlar (Ichki ishlar va Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirliklaridan olingan zaxira xodimlarini qoʻshgan holda) roʻyxatini tasdiqlash. 2025-yil 1-noyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, Milliy statistika qoʻmitasi, hududiy komissiyalar 6. “Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish” axborot tizimini (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish axborot tizimi) ishlab chiqish, sinovdan oʻtkazish va uzluksiz ishlashini taʼminlash. 1. Xavfsizligi taʼminlangan holda, Internet jahon axborot tarmogʻi (keyingi oʻrinlarda — internet tarmogʻi) orqali va planshet qurilmalari yordamida shaxsga doir maʼlumotlarni toʻplash, qayta ishlash, tahlil qilish va natijalarini chiqarish imkoniyatini beruvchi roʻyxatga olish axborot tizimini ishlab chiqish. 2025-yil 15-oktabr Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olishni oʻtkazishning axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish va axborot xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ishchi guruh 2. Roʻyxatga olish axborot tizimining maxsus mobil ilovasini ishlab chiqish. 2025-yil noyabr 3. Roʻyxatga olish axborot tizimini sinovdan oʻtkazish. 4. Roʻyxatga olish davrida roʻyxatga olish axborot tizimining uzluksiz ishlashini taʼminlash. 2026-yil yanvar-fevral 7. Shaxsga doir va qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid maʼmuriy maʼlumotlarni shakllantirish. 1. Oʻzlarining maʼlumotlar bazasidagi shaxsga doir maʼmuriy maʼlumotlarni fuqarolar boʻyicha 2026-yil 15-yanvar holatiga Milliy statistika qoʻmitasiga taqdim etish. 2. Qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid maʼmuriy maʼlumotlarni xoʻjaliklar kesimida Milliy statistika qoʻmitasiga 2026-yil 15-yanvar holatiga taqdim etish. 2026-yil 15-fevral Adliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oʻzbekiston fermerlari kengashi, Kadastr agentligi va boshqa tegishli vazirlik va idoralar 8. “Mahalla yettiligi” xodimlarini bir martalik ragʻbatlantirish. 1. Milliy statistika qoʻmitasidan roʻyxatga olishda ishtirok etadigan “mahalla yettiligi” xodimlarining sonini olish. 2025-yil 20-dekabr Milliy statistika qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. “mahalla yettiligi” xodimlarini bir martalik ragʻbatlantirish toʻgʻrisida ishlarni tashkil etish. 2026-yil 5-mart 9. Roʻyxatga olish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Roʻyxatga olishni oʻtkazishga jalb qilinadigan xodimlarni oʻqitish uchun yaroqli boʻlgan mebellar va aloqa vositalari bilan jihozlangan vaqtincha binolar yoki xonalar ajratish. 2025-yil 15-dekabrdan — 2026-yil 15-yanvargacha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 2. Tuman (shahar) roʻyxatga olish shtablarini va roʻyxatga olish uchastkalarini kanselyariya (ruchka, qalam, A4 qogʻoz, stepler, skrepka, roʻyxatga olish kitobi, papka va boshqalar) jihozlari, zarur hollarda transport vositalari bilan taʼminlash. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral 3. Amalga oshirilgan ishlar boʻyicha monitoring qilish. Doimiy 10. “Mahalla yettiligi” xodimlarining planshet qurilmalarining xatlovdan oʻtkazilishini tashkil etish. “Mahalla yettiligi” xodimlarining planshet qurilmalarini xatlovdan oʻtkazish. 2025-yil 15-oktabr Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olishni oʻtkazishning axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish va axborot xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ishchi guruh 11. Roʻyxatga olish jarayonlarini texnik qoʻllab-quvvatlash. 1. Roʻyxatga olish axborot tizimi uchun zarur boʻladigan server quvvatlarini aniqlash va xarid qilish. 2025-yil 20-oktabr Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olishni oʻtkazishning axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish va axborot xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ishchi guruh 2. Roʻyxatga olish axborot tizimi uchun “OneID” tizimining uzluksiz ishlashini taʼminlash. 2026-yil yanvar-fevral 3. Roʻyxatga olish jarayonini texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash uchun “Koll-markaz” tashkil etish. 2025-yil 1-noyabrga qadar 12. Roʻyxatga olishni planshet qurilmalari bilan taʼminlash. 1. Xatlov natijasida aniqlangan planshet qurilmalari sonini Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olishni oʻtkazishning axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish va axborot xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ishchi guruhidan olish. 2. Planshet qurilmalari nosoz yoki mavjud boʻlmagan “mahalla yettiligi” xodimlarini planshet qurilmalari bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 2025-yil 1-dekabr Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Milliy statistika qoʻmitasi 13. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hududlarni yuqori tezlikdagi aloqa kanallari bilan taʼminlash va roʻyxatga olish axborot tizimi hamda maʼlumotlar bazasi uchun maxsus joy ajratish. 1. Roʻyxatga olish davrida roʻyxatga olish axborot tizimi va maʼlumotlar bazasi uchun “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni saqlash va qayta ishlash yagona markazidan zarur quvvatlarni ajratish. 2025-yil 1-noyabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 2. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish davrida statistika organlari hamda tuman (shahar) roʻyxatga olish shtablariga yuqori tezlikdagi aloqa kanallarini ajratish. 2025-yil 1-dekabr 3. Roʻyxatga olish jarayonlarida shaxsga doir maʼlumotlarning xavfsizligini taʼminlash maqsadida “mahalla yettiligi” xodimlarining planshet qurilmalarini himoyalangan virtual shaxsiy tarmoq (VP N ) aloqa kanali bilan taʼminlash. 2025-yil dekabr — 2026-yil fevral 14. Axborot tizimining maxsus mobil ilovasini planshet qurilmalariga oʻrnatishni tashkil etish. 1. Roʻyxatga olish axborot tizimining maxsus mobil ilovasini “mahalla yettiligi” xodimlari va boshqa jalb qilinadigan xodimlarning planshet qurilmalariga oʻrnatishni taʼminlash. 2025-yil 1-dekabr Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. “Mahalla yettiligi” xodimlarining planshet qurilmalariga JPS kuzatuv tizimini oʻrnatish. 2025-yil 1-dekabr 3. Oʻrnatilgan maxsus mobil ilovani toʻliq ishlash holatiga keltirish. 2026-yil 15-yanvar 15. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatdan oʻtkazishning roʻyxatga olish axborot tizimini ekspertizadan oʻtkazish. Roʻyxatga olish axborot tizimini axborot va kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish. 2025-yil 15-dekabr “Kiberxavfsizlik markazi” DUK, Milliy statistika qoʻmitasi 16. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish masalalari boʻyicha hududiy komissiyalar aʼzolari, statistika organlari va hududiy oliy taʼlim tashkilotlari xodimlarini oʻqitish. 1. Oʻqitish dasturini ishlab chiqish hamda tasdiqlash. 2025-yil oktabr Milliy statistika qoʻmitasi, BMT Aholishunoslik jamgʻarmasining Toshkentdagi vakolatxonasi 2. Milliy statistika qoʻmitasi markaziy apparati va hududiy statistika boshqarmalari xodimlarini oʻqitish. 2025-yil oktabr 3. Hududiy komissiya aʼzolari, statistika organlari va oliy taʼlim tashkilotlaridan tanlangan trenerlarni oʻqitish. 2025-yil noyabr-dekabr 17. Roʻyxatga olishga jalb etiladigan xodimlarni oʻqitish. 1. Oʻqitish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil noyabr Milliy statistika qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, BMT Aholishunoslik jamgʻarmasining Toshkentdagi vakolatxonasi 2. “Mahalla yettiligi” xodimlarini (zaxiraga olingan xodimlarni qoʻshgan holda) oʻqitish. 2026-yil noyabr-dekabr 18. Respublikadagi taniqli sanʼatkorlar, kino va teatr aktyorlari, yozuvchilar, shoirlar ishtirokida roʻyxatga olish tadbirini aholi oʻrtasida keng ommalashtirish va ushbu jarayonlarda faol ishtirok etishga chorlash boʻyicha ishlarni belgilangan tartibda tashkil etish. 1. Ssenariy asosida videorolik va ijtimoiy reklamalar tayyorlash. 2025-yil 15-noyabr Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Milliy statistika qoʻmitasi, Kinematografiya agentligi 2. Respublika va mahalliy OAVda maxsus koʻrsatuv va eshittirishlar tashkil etish. 3. Gazeta va jurnallarda maqolalar berib borish. 2025-yil noyabr — 2026-yil fevral 19. Roʻyxatga olishning targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil etish. 1. OAV va davlat organlarining rasmiy veb-saytlarida turkum maqolalar, koʻrsatuvlar, eshittirishlar berib borish. 2. Videoroliklar va ijtimoiy reklamalar tayyorlash hamda ularni televideniyeda namoyish etish va ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish. 3. Tarqatma materiallar (buklet, flayer va boshqalar) tayyorlash va ularni aholining keng ommasiga yetkazish. 4. Bannerlar tayyorlash va oʻrnatish. 5. Mahallalar, oliy taʼlim tashkilotlari, maktablar, litseylar, sogʻliqni saqlash tashkilotlari hamda boshqa korxona va tashkilotlarda seminarlar tashkil etish. 6. Belgilangan tartibda SMS-xabarnoma yuborishni tashkil etish va boshqa axborot-targʻibot ishlarini amalga oshirish. 2025-yil noyabr — 2026-yil fevral Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olishni oʻtkazishga koʻmaklashish hududiy komissiyalar, BMT Aholishunoslik jamgʻarmasining Toshkentdagi vakolatxonasi III. Roʻyxatga olishni oʻtkazish 20. Roʻyxatga olish ishlarining sifatli oʻtkazilishini tashkil etish. 1. Internet tarmogʻi orqali roʻyxatga olish jarayonlarini belgilangan muddatlarda sifatli oʻtkazilishini tashkil etish. 2026-yil 15 — 31-yanvar Respublika komissiyasi , Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Tashqi ishlar vazirligi, Migratsiya agentligi, hududiy komissiyalar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 2. Planshet qurilmalari orqali roʻyxatga olish ishlarini respondentlar yashaydigan (vaqtincha boʻlib turgan) turar joy va noturar joylarga, binolarga tashrif buyurgan holda uyma-uy yurib soʻrov oʻtkazish orqali sifatli oʻtkazilishini tashkil etish. 2026-yil 4-fevral — 28-fevral 21. Internet tarmogʻi orqali roʻyxatga olish jarayonlarini tashkil etish. 1. Vazirlik, idora va tashkilotlar rahbarlari oʻz tizimida faoliyat olib borayotgan barcha xodimlarning internet tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtishlarini tashkil etish. 2. Vazirlik, idora va tashkilotlar tomonidan roʻyxatga olish davrida kunlik tartibda Milliy statistika qoʻmitasiga oʻz tizimida faoliyat yuritayotgan xodimlarining i nternet tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtganliklari boʻyicha shaxslar kesimida maʼlumot taqdim etish. 2026-yil 15 — 31-yanvar kunlari Davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek, ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foiz miqdorda va undan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari hamda ularning tizim tashkilotlari, xoʻjalik birlashmalari 22. Roʻyxatga olishning qishloq xoʻjaligi faoliyatiga tegishli maʼlumotlarni toʻplash. 1. Fermer xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi korxona hamda tashkilotlarga roʻyxatga olishning mazmun-mohiyatini yetkazish . 2025-yil oktabr — 2026-yil yanvar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Oʻzbekiston fermerlari kengashi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi, hududiy komissiyalar, tuman (shahar) hokimliklari 2. Fermer xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi korxona hamda tashkilotlar tomonidan internet tarmogʻi orqali maʼlumotlarni yuborishni tashkil etish. 2026-yil 15-yanvar — 28-fevral 23. Roʻyxatga olish jarayonlarida ishtirok etuvchi xodimlarning va roʻyxatga olish uchun ajratiladigan bino va inshootlarning xavfsizligini taʼminlash. 1. Jinoyatchilik koʻp uchraydigan hududlar va tarbiyasi ogʻir oilalar roʻyxatlarini shakllantirish va hududiy statistika organlariga taqdim etish. 2025-yil 1-noyabr Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya 2. Roʻyxatga olish jarayonlarida jamoat tartibini saqlash maqsadida roʻyxatga oluvchi guruhlarga bir nafar xodim biriktirish. 3. Roʻyxatga olish ishlariga jalb etilgan shaxslarning va roʻyxatga olish uchun ajratiladigan bino va inshootlarning xavfsizligini taʼminlash. 4. Hududlarda tinchlik va osoyishtalikni, jamoat tartibini, fuqarolar xavfsizligini taʼminlash. 2025-2026-yil yanvar-fevral 24. Aholining ayrim toifalari boʻyicha shaxsga doir maʼlumotlarni toʻplash, roʻyxatga olish varagʻi shakllari va boshqa roʻyxatga olish hujjatlarini toʻldirish. 1. Aholining ayrim toifalari boʻyicha shaxsga doir maʼlumotlarni yigʻishga jalb etiladigan xodimlar roʻyxatini tegishli tashkilot va idoralar rahbarlari tomonidan shakllantirish. 2025-yil 1-noyabr Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Tashqi ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, “SOS Oʻzbekiston Bolalar mahallalari” uyushmasi va boshqa maxsus kontingentga ega muassasalar 2. Planshet qurilmalari yordamida, biriktirilgan masʼul xodimlar tomonidan aholining ayrim toifalari boʻyicha roʻyxatga olish varagʻi shakllari va boshqa roʻyxatga olish hujjatlarini toʻldirish. 2025-yil noyabr — dekabr IV. Moddiy-texnik va moliyaviy taʼminot 25. Roʻyxatga olishning xarajatlar hisob-kitobini ishlab chiqish. Roʻyxatga olish xarajatlari hisob-kitobini quyidagilarni hisobga olgan holda ishlab chiqish: ish haqi xarajatlari; ragʻbatlantirish xarajatlari; asosiy vositalar xarid qilish va maxsus roʻyxatga olish axborot tizimini ishlab chiqish uchun xarajatlar; xodimlarni oʻqitish xarajatlari; xizmat safari xarajatlari; transport ijarasi xarajatlari; meʼyoriy va uslubiy hujjatlarni ishlab chiqish va chop etish xarajatlari; videorolik, ijtimoiy reklama va tarqatma materiallar tayyorlash xarajatlari; roʻyxatga olish natijalarini chop etish xarajatlari; kutilmagan va boshqa xarajatlar. 2025-2026-yillar davomida Milliy statistika qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, tegishli vazirliklar va idoralar 26. Roʻyxatga olish jarayonlarida zarur boʻladigan moddiy-texnik vositalar, hujjatlar va boshqa zarur vositalar xarid qilish hamda hududlarga yetkazish. 1. “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonun talablari asosida moddiy-texnik va boshqa zarur vositalarni zaruratga koʻra xarid qilish. 2. Xarid qilingan moddiy-texnik va boshqa zarur vositalarni h ududlarga yetk azib berish. 2025-2026-yillar davomida Milliy statistika qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, tegishli vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari V. Roʻyxatga olishning yakunlari 27. Roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlarini tayyorlash. 1. Internet tarmogʻi orqali va planshet qurilmalari yordamida yigʻilgan shaxsga doir birlamchi maʼlumotlarni umumlashtirish. 2. Oʻzbekiston Respublikasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar kesimida roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlarini shakllantirish. 2026-yil 1-iyul Milliy statistika qoʻmitasi 28. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlarini tayyorlash. 1. Maxsus axborot tizimidan foydalangan holda aholini roʻyxatga olishning natijalarini qayta ishlash va tahlil qilish. 2. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlar bazasini shakllantirish. 3. Respublika va hududlar darajasida tahliliy maʼlumotlar va jadvallarni tayyorlash. 2027-yil 1-iyul Milliy statistika qoʻmitasi 29. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlarini eʼlon qilish va hujjatlarni saqlash. 1. Yakuniy maʼlumotlarni eʼlon qilish. 2. Yakuniy maʼlumotlarni rasmiy nashr ettirish va tarqatish. 2027-yil 1-noyabr Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, “Oʻzarxiv” agentligi 3. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishning dastlabki va yakuniy maʼlumotlarini hamda boshqa hujjatlarini arxivda saqlashga tayyorlash. 2028-yil 31-mart 4. Doimiy saqlash muddatiga ega hujjatlarni davlat arxiviga topshirish. Belgilangan muddatlarda

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-oktabrdagi 629-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish ishlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini samarali qoʻllash va axborot xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ishchi guruh

B.S. Hamrayev — Milliy statistika qoʻmitasi raisi, Ishchi guruh rahbari O.M. Umarov — raqamli texnologiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari Z.M. Ziyayev — Milliy statistika qoʻmitasi raisi oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari J.S. Inagamov — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisining birinchi oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari N.U. Muxammadiyev — adliya vazirining oʻrinbosari Z.K. Kurbanov — ichki ishlar vaziri oʻrinbosari J.I. Abdiyev — Soliq qoʻmitasi raisi oʻrinbosari M.S. Mirmaksudov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi direktori oʻrinbosari A.R. Mansurov — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi direktori O.N. Mirzayev — “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi direktori U.B. Usmanov — “UNICON SOFT” MCHJ bosh direktori

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-oktabrdagi 629-son qaroriga 6-ILOVA

Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirlarini oʻtkazishning ahamiyati va mazmun-mohiyati boʻyicha targʻibot

T/r Maʼlumotlar va media mahsulotlar turi Amalga oshirish mexanizmlari Amalga oshirish muddatlari Ijrochilar 1. Aholi orasida roʻyxatga olish tadbirini keng targʻib qilish maqsadida ommaviy joylarda tashviqot banner va plakatlarini oʻrnatish. Qisqa va taʼsirchan shiorlar ishlab chiqilib, tuman-shahar hokimliklari bilan hamkorlikda aholi gavjum joylar (bozorlar, yirik savdo markazlari, markaziy koʻchalar) aniqlanadi hamda ularda banner va plakatlar oʻrnatiladi. 2025-yil oktabr — dekabr Tuman (shahar) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Milliy statistika qoʻmitasi 2. Roʻyxatga olish tadbirining ahamiyatini aholiga keng targʻib etish maqsadida vazirlik va idoralar rahbarlari, jamoatchilik vakillari hamda mashhur shaxslar ishtirokida intervyu va reportajlar tayyorlash. Vazirlik va idoralar rahbarlari, jamoatchilik faollari hamda mashhur shaxslar (sportchilar, sanʼatkorlar, deputatlar, blogerlar) ishtirokida videorolik va intervyular tayyorlanib, ular televideniye, radio, internet saytlari va ijtimoiy tarmoqlarda efirga uzatilib, keng tarqatiladi. 2025-yil oktabr — dekabr Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi, vazirlik va idoralar, OʻzMTRK, Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Milliy statistika qoʻmitasi 3. Ijtimoiy tarmoqlar orqali aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbiriga keng jamoatchilik eʼtiborini qaratish, tadbirning ahamiyati va maqsadlarini keng targʻib etish. “Telegram”, “Instagram”, “Facebook”, “X” va “YouTube” kabi ijtimoiy tarmoqlarda infografika, videorolik, intervyu va podkastlar tayyorlanib, ular keng tarqatiladi, xeshteglar orqali fleshmob va chellenjlar tashkil etiladi hamda faol blogerlar bilan samarali hamkorlik qilinadi. Doimiy Ommaviy axborot vositalari uchun kontent tayyorlash markazi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Milliy statistika qoʻmitasi 4. Aholiga roʻyxatga olish jarayoni haqida mobil aloqa operatorlari orqali “SMS-xabarnoma” yuborish. Mobil operatorlar bilan hamkorlik oʻrnatilib, aholining barcha qatlamiga qisqa va aniq matnli SMS-xabarnomalar yuboriladi. Xabarlarda rasmiy veb-sayt va “Koll-markaz” raqamlari koʻrsatilib, aholiga toʻgʻri yoʻnalish beriladi. 2025-yil dekabr — 2026-yil fevral Raqamli texnologiyalar vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 5. Vazirlik va idoralar rahbarlari, jamoatchilik vakillari hamda mashhur shaxslarning birinchilardan boʻlib onlayn roʻyxatdan oʻtganligi haqida qisqa reportajlar tayyorlab, ularni keng tarqatish. Vazirlik va idoralar rahbarlari, jamoatchilik faollari, sportchilar, sanʼatkorlar, deputatlar va blogerlarning onlayn roʻyxatdan oʻtish jarayonlari tasvirga olinib, qisqa reportajlar tayyorlanadi, tayyorlangan materiallar televideniye, internet saytlari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritiladi. 2026-yil yanvar-fevral Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi, vazirlik va idoralar, OʻzMTRK, Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Milliy statistika qoʻmitasi 6. Jamoat joylari, taʼlim tashkilotlari va jamoat transportlarida aholiga roʻyxatga olish tadbiri haqida tarqatma materiallar tarqatish. Maxsus bukletlar tayyorlanib, ular maktab va oliy taʼlim tashkilotlari, metro bekatlari, avtobus va elektropoyezdlar, samolyotlar, bozorlar hamda boshqa gavjum joylarda aholiga tarqatiladi. 2025-yil dekabr Tuman (shahar) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Transport vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 7. Bozorlar, vokzallar va boshqa jamoat joylarida aholini roʻyxatga olish tadbiri haqida radio va audio xabarlarni doimiy berish. Bozorlar, vokzallar, aeroportlar, savdo markazlari va boshqa gavjum joylarda ovoz uzatish tizimlari orqali qisqa, aniq va taʼsirchan audio xabarlar tayyorlanib, doimiy ravishda aholiga yetkaziladi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral Tuman (shahar) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Transport vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 8. Maʼlumotlarning tezkorligi va ishonchliligini taʼminlash maqsadida aholini onlayn roʻyxatdan oʻtishga keng jalb etish, ularni ragʻbatlantirib borish hamda ushbu jarayonni keng yoritish. Maʼlumotlarning tezkorligi va ishonchliligini taʼminlash maqsadida aholini onlayn roʻyxatdan oʻtishga jalb etish uchun targʻibot-tashviqot ishlarini kuchaytirish, mashhur shaxslar va blogerlarni jalb qilish, qulay onlayn platforma va jamoat joylarida QR-kodlar orqali roʻyxatdan oʻtish imkoniyatini yaratish, ishtirokchilarni ragʻbatlantirish jarayonlari ommaviy axborot vositalarida muntazam yoritib boriladi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 9. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish savolnomalarini toʻldirish tartibi boʻyicha video qoʻllanma tayyorlash va tarqatish. Savolnomalarni toʻldirish jarayonini qadamma-qadam koʻrsatadigan oddiy va tushunarli video qoʻllanma tayyorlanib, unda har bir bosqich amaliy misollar bilan tushuntiriladi. Tayyorlangan videolar televideniye, ijtimoiy tarmoqlar, rasmiy veb-sayt va “YouTube” kanali orqali tarqatiladi. 2026-yil yanvar Milliy statistika qoʻmitasi, OʻzMTRK, Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 10. Targʻibot materiallarida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbiri ahamiyatini aniq misollar orqali yoritish, shuningdek, oziq-ovqat xavfsizligi va aholi demografiyasiga oid muhim koʻrsatkichlarni qamrab olish orqali tadbirning ahamiyatini chuqur ochib berish. Infografika, maqola, videorolik va bukletlarda aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishning kelgusidagi natijalarini targʻib etish orqali roʻyxatga olish aholi soni, uy-joy, mehnat bozori, oziq-ovqat xavfsizligi, ijtimoiy xizmatlar va qishloq xoʻjaligi rivojiga qanday taʼsir koʻrsatishini aniq misollar orqali koʻrsatiladi. Shu bilan birga, mamlakatdagi oziq-ovqat xavfsizligi, demografik siyosat va ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishda roʻyxatga olishning oʻrni keng targʻib qilinadi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral Milliy statistika qoʻmitasi, OʻzMTRK, Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 11. Aholini firibgarlik holatlaridan ogohlantirish maqsadida maxsus videorolik tayyorlash va uni keng jamoatchilikka tarqatish. Videorolik orqali aholiga roʻyxatdan oʻtish jarayonida hech qanday kod yoki shaxsiy maʼlumotlar telefon yoki ijtimoiy tarmoqlar orqali soʻralmasligi, faqat maxsus ishlab chiqilgan yagona rasmiy platforma orqali amalga oshirilishi tushuntiriladi. “Shaxsiy maʼlumotlaringizni firibgarlarga bermang — onlayn roʻyxatdan oʻting” shiori ostida maxsus videorolik tayyorlanib, tarqatiladi. 2026-yil yanvar-fevral Milliy statistika qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 12. Yosh bolalar auditoriyasi uchun roʻyxatga olish jarayonining ahamiyatini sodda va qiziqarli shaklda tushuntiruvchi multiplikatsion roliklar tayyorlash. Bolalar uchun multfilm uslubida videoroliklar tayyorlanib, ularda roʻyxatga olishning ahamiyati va aholi hayotiga taʼsirini oddiy misollar orqali koʻrsatiladi. Tayyorlangan roliklar televideniye, ijtimoiy tarmoqlar va maktablarda namoyish etiladi. 2025-yil oktabr — dekabr Bolalar kontentini rivojlantirish markazi, Milliy statistika qoʻmitasi, Ommaviy axborot vositalari uchun kontent tayyorlash markazi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 13. Savolnomalarni toʻldirish jarayonida aholida paydo boʻlishi mumkin boʻlgan savollarga tez va aniq javob berish uchun sunʼiy intellekt chat-botlari faoliyatini keng targʻib qilish. Roʻyxatga olish jarayonida savollarga javob beruvchi maxsus chat-bot yaratilib, uning imkoniyatlari haqida videoroliklar va maqolalar tayyorlanadi. Ijtimoiy tarmoqlar, ommaviy axborot vositalari va rasmiy veb-saytlar orqali aholi chat-bot xizmatidan foydalanishga yoʻnaltiriladi. 2025-yil oktabr — dekabr Milliy statistika qoʻmitasi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 14. Ommaviy axborot vositalari orqali aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish jarayonlari, uning ahamiyati va yangiliklari haqida doimiy intervyular va reportajlar tashkil etish. Roʻyxatga olish jarayonida ishtirok etayotgan mutaxassislar, faol fuqarolar va masʼul shaxslar bilan televideniye va radiolarda maxsus koʻrsatuvlar tayyorlanadi, gazeta va jurnallarda maqolalar nashr etiladi, internet nashrlari orqali materiallar eʼlon qilib boriladi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral OʻzMTRK, Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Milliy statistika qoʻmitasi 15. Mavzu yuzasidan soha mutaxassislari ishtirokida qiziqarli podkastlar tayyorlash va tarqatish. Roʻyxatga olishning ahamiyati va jarayon bosqichlari yuzasidan ekspertlar, olimlar va jamoatchilik faollari bilan suhbatlar yozib olinib, “YouTube” va “Telegram” orqali yoritiladi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral Milliy statistika qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 16. OAV va keng jamoatchilik uchun matbuot anjumani va brifinglar tashkil etish. Xalqaro press-klub, Oʻzbekiston Milliy matbuot markazida roʻyxatga olish jarayonining maqsadi, ahamiyati va bosqichlari haqida masʼul rahbarlar va mutaxassislar ishtirokida matbuot anjumanlari va brifinglar tashkil etilib, aholi xabardor qilib boriladi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral Oʻzbekiston Milliy matbuot markazi, Xalqaro press-klub, Milliy statistika qoʻmitasi 17. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining rasmiy veb-saytlarida maxsus sahifa yaratish va unda roʻyxatga olish jarayoniga oid savol-javoblar, qoʻllanmalar va yangiliklarni doimiy joylashtirib borish. Barcha vazirlik va idoralarning rasmiy veb-saytlarida “Roʻyxatga olish — 2026” maxsus sahifasi ishga tushiriladi, unda fuqarolar uchun yoʻriqnomalar, videoqoʻllanmalar va yangiliklar tizimli ravishda joylashtirib boriladi. Fuqarolar uchun onlayn murojaat qilish imkoniyati yaratiladi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral Raqamli texnologiyalar vazirligi, vazirlik va idoralar, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Milliy statistika qoʻmitasi 18. Televideniyeda “Savol va javob” koʻrsatuvini tashkil etish, unda mutaxassislar ishtirokida aholining savollariga jonli efirda javob berish. Televideniye orqali muntazam efirga uzatiladigan maxsus interaktiv koʻrsatuv tayyorlash yoʻlga qoʻyiladi. Unda aholi tomonidan onlayn va telefon orqali yoʻllangan savollarni toʻplab, mutaxassislar ishtirokida jonli efirda ularga javob berib boriladi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral OʻzMTRK, Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi, Milliy statistika qoʻmitasi 19. Oliy va oʻrta taʼlim tashkilotlarida maxsus seminar va ochiq darslar oʻtkazish, yoshlarning faol ishtirokini taʼminlash. Oliy va oʻrta taʼlim tashkilotlarida soha mutaxassislari ishtirokida ochiq darslar tashkil etiladi. Seminarlarda roʻyxatga olishning ahamiyati, savolnomalarni toʻldirish jarayoni va yoshlarning faol ishtirokiga oid maʼruzalar qilinadi. 2025-yil oktabr — 2026-yil yanvar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 20. “Men roʻyxatdan oʻtdim!” shiori ostida onlayn fleshmob va chellenjlar tashkil qilish (selfi yoki video shaklida). Ijtimoiy tarmoqlarda maxsus heshteglar bilan fleshmob uyushtiriladi, roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar oʻz selfi va videolarini ulashishi targʻib qilinadi, mashhur blogerlar fleshmobga jalb etiladi. Eng yaxshi post va videolar mualliflari ragʻbatlantirilib boriladi. 2026-yil yanvar — fevral Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Milliy statistika qoʻmitasi 21. Maktablar, sogʻliqni saqlash muassasalari, banklar, davlat xizmatlari markazlari va aholi gavjum boʻladigan boshqa tashkilot hamda muassasalarda elektron ekranlar orqali roʻyxatga olish jarayonlari haqidagi maʼlumotlarni tarqatish. Maktablar, sogʻliqni saqlash muassasalari, banklar, davlat xizmatlari markazlari va aholi gavjum boʻladigan boshqa tashkilot hamda muassasalarda e lektron ekranlarda aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishning maqsadi, ahamiyati haqidagi maʼlumotlar, infografika va videoroliklar muntazam joylashtirib boriladi. 2025-yil dekabr — 2026-yil fevral Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Adliya vazirligi, tijorat banklari, Milliy statistika qoʻmitasi 22. Chet elda yashovchi vatandoshlar uchun alohida targʻibot dasturini ishlab chiqish va ularga onlayn roʻyxatdan oʻtish imkoniyatlari haqida tushuntirish. Elchixona va boshqa diplomatik aloqalar orqali maxsus axborot materiallari tarqatiladi, vatandoshlar uchun vebinarlar va onlayn uchrashuvlar tashkil qilinadi. Roʻyxatdan oʻtish jarayoni boʻyicha videoqoʻllanmalar yuboriladi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral Tashqi ishlar vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 23. Korxona va tashkilotlarda “Roʻyxatga olish kuni” aksiyalarini tashkil qilish — xodimlarni birgalikda roʻyxatdan oʻtkazish. Korxona va tashkilot rahbarlari bilan hamkorlikda xodimlar bir kun davomida uyushgan holda roʻyxatdan oʻtkaziladi va bu jarayonlar ommaviy axborot vositalarida keng yoritib boriladi. 2026-yil yanvar — fevral Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, OʻzMTRK, Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Milliy statistika qoʻmitasi 24. Roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar uchun maxsus “elektron sertifikat” berish va uni ijtimoiy tarmoqlarda ulashish imkoniyatini yaratish. Roʻyxatdan oʻtish platformasiga elektron sertifikat berish funksiyasi qoʻshiladi. Roʻyxatdan oʻtgan har bir fuqaro sertifikatni PDF yoki JPG formatda yuklab olish va ijtimoiy tarmoqlarda maxsus xeshteg bilan ulashish imkoniyatiga ega boʻladi. Sertifikat dizayni yoshlar va turli toifadagi aholi uchun motivatsion tarzda ishlab chiqiladi. 2026-yil yanvar — fevral Milliy statistika qoʻmitasi 25. Jamoat joylari, maktab, oliy taʼlim tashkilotlari, metro va boshqa jamoat transportlarida maxsus QR-kod oʻrnatish, undan savolnomaga telefon orqali kirish imkoniyatini yaratish. Jamoat joylariga yorqin va koʻzga koʻrinadigan banner hamda stikerlar koʻrinishida QR-kodlar oʻrnatiladi. QR-kod orqali fuqarolar telefonlari orqali maxsus platformaga yoʻnaltirilib, savolnomani toʻldirish imkoniyatiga ega boʻladi. QR-kodlar jamoat transporti ichida, metro bekatlarida, taʼlim tashkilotlari va bozorlarda joylashtiriladi. 2025-yil dekabr — 2026-yil fevral Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Transport vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 26. Stat.uz saytida Oʻzbekiston xaritasi orqali hududlarda aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish jarayonlarining bajarilish darajasini foiz hisobida aks ettiruvchi interaktiv doska joylashtirish. Stat.uz veb-saytida maxsus interaktiv modul ishlab chiqiladi. Har bir hudud boʻyicha maʼlumotlar real vaqt rejimida yangilanib boriladigan, xaritada turli ranglarda koʻrsatiladigan va foydalanuvchilar uchun qulay interfeys yaratiladi. Interaktiv doska ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda targʻib qilinib, keng jamoatchilikka yetkaziladi. 2026-yil yanvar — fevral Milliy statistika qoʻmitasi 27. Mobil ilovalar orqali push-xabarlar yuborish. Ommabop ilovalar orqali roʻyxatdan oʻtish haqida eslatmalar va maʼlumotlarni push-xabarnoma shaklida tarqatish tavsiya etiladi. 2026-yil yanvar — fevral Raqamli texnologiyalar vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 28. Statistika organlarida “Ochiq eshiklar kuni” tadbirini tashkil qilish. Barcha aholi uchun ochiq muloqot maydonini yaratiladi. Fuqarolarga roʻyxatga olish jarayoni, uning ahamiyati va axborot xavfsizligi haqida atroflicha maʼlumot berib boriladi. Mutaxassislar ishtirokida savol-javob sessiyalari tashkil etilib, roʻyxatga olish jarayoni amaliy namoyish qilib boriladi. 2025-yil oktabr — dekabr Hududiy statistika boshqarmalari, tuman-shahar statistika boʻlimlari 29. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirining ahamiyati va mazmun-mohiyatini eng yaxshi targʻib qilgan jurnalist va blogerlar oʻrtasida tanlov oʻtkazish. Ommaviy axborot vositalarida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirining ahamiyati va mazmun-mohiyatini eng yaxshi targʻib qilgan jurnalistlar va blogerlar oʻrtasida “Eng yaxshi targʻibot materiali” tanlovi oʻtkazilib, gʻoliblar taqdirlanadi. 2025-yil dekabr — 2026-yil yanvar Milliy statistika qoʻmitasi 30. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirining ahamiyati va mazmun-mohiyatini keng aholiga, jumladan, imkoniyati cheklangan shaxslarga surdotarjimon orqali yetkazish. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish boʻyicha tayyorlangan videoroliklar va “Oʻzbekiston 24” telekanalida efirga uzatiladigan materiallarda imkoniyati cheklangan shaxslar uchun surdotarjimondan foydalaniladi. 2025-yil dekabr — 2026-yil yanvar Milliy statistika qoʻmitasi, OʻzMTRK 31. Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbiri targʻibotiga oid materiallar monitoringini yuritish. Ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda aholi hamda qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish tadbirini targʻib qilishga oid materiallarni muntazam monitoring qilinib, jamoatchilik bildirgan takliflar oʻrganiladi va aholi tomonidan eng koʻp beriladigan savollarga javoblar tayyorlanadi. 2025-yil oktabr — 2026-yil fevral Milliy statistika qoʻmitasi, Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-oktabrdagi 629-son qaroriga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim hujjatlari

1. Vazirlar Mahkamasining “2023-yilda Oʻzbekiston Respublikasida aholini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 11-noyabrdagi 710-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi sohasidagi statistik maʼlumotlar bazasini kengaytirish va takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 26-fevraldagi 104-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 19-maydagi PQ-5116-son qarori)” 2021-yil 6-oktabrdagi 624-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 940 va 1007-bandlari .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oila va xotin-qizlar bilan ishlash, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 9-avgustdagi 438-son qaroriga 1-ilovaning 61 va 74-bandlari .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2025-yil 1-martdagi 135-son qaroriga 1-ilovaning 82-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 7-oktabr,

629-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.10.2025-y., 09/25/629/0912-son; 09.04.2026-y., 09/26/154/0331-son)

lex.uz