📅 2025-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 9 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 октября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 October 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
НИЗОМ
НИЗОМ
МИҚДОРЛАРИ
НОРМАЛАРИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон ҳамда « Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 21 августдаги ПҚ-262-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Миллий футбол маркази фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон қарори билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида Миллий футбол маркази ташкил этилгани ва унинг ташкилий тузилмаси тасдиқлангани;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-262-сон қарорига асосан Миллий футбол марказида иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш, футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) фойдаланган ҳолда кузатиш ҳамда ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун Рақамли футбол ситуацион маркази, «VAR» маркази ва «DATA футбол» маркази ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Республика футбол академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Спорт тиббиёти ва реабилитация марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Миллий футбол маркази тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Миллий футбол маркази директори, директор ўринбосарлари ва айрим ходимлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўгрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Миллий футбол маркази ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва ажратилган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги инобатга олинсин.
4. Белгилансинки:
а) Республика футбол академияси битирувчиларига «футбол тренери», «футбол ҳаками», «футбол таҳлилчиси», «футбол селекционери» (скаут), «футбол менежери» фаолияти билан шуғулланиш учун Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказининг тегишли лицензиялари берилади;
б) Республика футбол академиясида ўқувчилар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул озиқ-овқат ва 120 ўринли яшаш жойи билан таъминланади;
в) 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Миллий футбол маркази ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларда маъмурий-бошқарув, педагогик, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар иш ҳақи фондининг 100 фоизигача миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Бунда Миллий футбол маркази ҳузуридаги Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази ва Республика футбол академияси директор (бошлиқ), директор ўринбосарлари (бошлиқ ўринбосари), тренерлар, спорт таҳлилчиси, спорт селекционерларига (скаут) Республика футбол академияси учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилганда, мазкур рағбатлантириш жамғармаси орқали тўловлар татбиқ этилмайди;
г) Республика футбол академияси футболчиларини умумий ўрта таълим дастурлари бўйича ўқитиш Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, «Г.Т. Хван» МФЙда жойлашган 19-сон умумий ўрта таълим ташкилотида амалга оширилади.
5. Белгилаб қўйилсинки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциациясининг буюртманомасига асосан 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Давлат бюджетидан Миллий футбол марказини жорий сақлаш, унинг фаолият юритишини, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари учун зарур маблағлар ажратилади;
Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Миллий футбол маркази ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағлар ажратилиши назарда тутилади.
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўқув йили давомида:
Республика футбол академияси футболчилари таҳсил олаётган умумий ўрта таълим ташкилотида замонавий таълим бериш учун ўкув дастурларини такомиллаштириш;
Республика футбол академияси футболчиларига хорижий тил ва Ўзбекистон тарихи фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилишини ташкил этиш учун малакали фан ўқитувчиларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда:
икки ой муддатда ҳудудий футбол академияларининг мавжуд бинолари, спорт иншоотлари ва моддий-техника базасини (асбоб-ускуналарини) тўлиқ хатловдан ўтказсин;
хатлов натижалари бўйича 2026 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ҳамда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми маблағлари ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан худудий футбол академиялари фаолияти учун зарур бўлган спорт иншоотлари ва замонавий моддий-техника базаси (асбоб-ускуналар) ва жиҳозлар билан таъминласин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол академиялари ва футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республика футбол академиясининг
Директор Тренерлар кенгаши Техник директор Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хўжалик мудири Кадрлар бўйича инспектор 1 Спорт таҳлилчиси 3 Спорт психологи (психолог) 1 Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар * Бош бухгалтер 1 Спорт селекционери (скаут) 2 Катта тарбиячи 1 Мураббийлар 20 Оператор 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига 2-ИЛОВА
Спорт тиббиёти ва реабилитация марказининг
Директор — бош спорт шифокори Директорнинг илмий-методик ишлар бўйича ўринбосари Тиббий реабилитация ва диагностика бўлими 9 Тор мутахассислар бўлими 5 Тиббиёт ходимлари *
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига 3-ИЛОВА
Миллий футбол маркази тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон футбол ассоциацияси (кейинги ўринларда — Ассоциация) тизимидаги Миллий футбол марказининг мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Миллий футбол марказида Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Рақамли футбол ситуацион маркази, «VAR» маркази ва «DATA футбол» маркази фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш орқали футбол мутахассислари тайёрланади ва реабилитация қилинади.
3. Миллий футбол маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
2-боб. Миллий футбол марказининг мақсади ва асосий вазифалари
4. Миллий футбол марказининг мақсади истиқболли ва иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш ва уларни профессионал спортга йўналтириш ҳамда янги тизим асосида профессионал даражада тайёрлаш, ушбу жараёнларни рақамлаштириш, футбол ривожланган давлатлар билан рақобат қила оладиган тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади.
5. Миллий футбол марказининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
илғор хориж тажрибасини ўзлаштириш ҳамда тажрибали халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда тренер ва футболчиларни замонавий, инновацион методикалар, илмий-таҳлилий ёндашув асосида тайёрлаш;
ягона ёндашув асосида футболчиларни тайёрлашни ташкил этиш ҳамда уларни илмий ва методик таъминлаш;
футболчиларни тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш орқали шаффоф саралаш (селекция) ишларини ташкил этишда инсон омили аралашувини кескин қисқартириш;
жойлардаги футбол академиялари ва мактабларидан саралаб олинган энг иқтидорли ва юқори маҳоратга эга футболчиларни — терма жамоаларга номзодларни замонавий футболга мос усул ва фалсафа асосида профессионал тайёрлаш;
футболчиларга замонавий таълим бериш, жумладан чет тили ва Ўзбекистон тарихи фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш, футбол соҳасига йўналтирилган касбларга ўқитиш тизимини жорий этиш;
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) талабларига мувофиқ стадионлардаги аудио ва видеотасвирларни бир нуқтага узатиш орқали футбол учрашувларида видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимини янада кенгайтириш.
3-боб. Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш
1-§. Умумий қоидалар
6. Миллий футбол марказининг тизимига Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази ҳамда бошқа таркибий бўлинмалар киради.
7. Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Рақамли футбол ситуацион маркази, «VAR» маркази, «DATA футбол» маркази Миллий футбол марказининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
Таркибий бўлинмаларнинг низомлари Миллий футбол маркази директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
8. Ассоциация Миллий футбол маркази фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унинг назоратини амалга оширади.
9. Миллий футбол марказига Ассоциация томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
10. Миллий футбол маркази директори ушбу марказга умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қилади.
11. Миллий футбол марказида профессионал футболни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларга раҳбарлик қилувчи, юқори малака ва кўникмага эга бўлган, илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган бир нафар техник директор лавозими жорий этилади.
12. Техник директор ягона футбол сиёсатини юритиш, футболни ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш, терма жамоалар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, футболчиларни рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини тўғри ташкил этишга раҳбарлик қилади.
Техник директор Ассоциация томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
2-§. Республика футбол академиясини бошқариш
13. Республика футбол академиясига Ассоциация томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
14. Республика футбол академияси 13 — 19 ёш тоифалари бўйича терма жамоаларга профессионал футболчиларни етказиб бериш бўйича таянч футбол-таълим муассасаси ҳисобланади.
Республика футбол академияси футболчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори 6-иловаси билан тасдиқланган футбол академияларининг ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва кийим-бош билан таъминлаш ҳамда суткалик озиқ-овқат нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
15. Республика футбол академиясида футболчиларнинг умумий ўрта таълим олиши, ўқув машғулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош ва яшаш жойи билан таъминлаш бепул амалга оширилади.
16. Республика футбол академиясида профессионал футболни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларга раҳбарлик қилувчи, юқори малака ва кўникмага эга бўлган, илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган, Ассоциация томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бир нафар техник директор жалб этилади.
Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ассоциация билан келишилган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
17. Директор Республика футбол академиясига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, тренерлар жамоаси билан биргаликда Республика футбол академиясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, ходимларни, шу жумладан, техник директор билан биргаликда тренерларни лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.
18. Республика футбол академиясининг тренерлари таркиби олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотга ҳамда Осиё футбол конфедерациясининг камида «А» лицензиясига эга бўлган мутахассислар орасидан тўлдирилади.
19. Республика футбол академиясида Ассоциация билан келишилган ҳолда тренерлар кенгаши ташкил этилади, тренерлар кенгаши ўқув-машқ ва тарбиявий ишлар, футболчиларни тайёрлашни якка тартибда режалаштириш, футбол академиясининг спорт тадбирларидаги иштироки билан боғлиқ, шунингдек, футбол академиясининг уставида назарда тутилган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
3-§. Республика футбол академиясининг асосий вазифалари
20. Республика футбол академиясининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Академияга ёш футболчиларнинг профессионал ўсишини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур (платформа) орқали футболчиларни қабул қилиш;
тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқув-машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
академия битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) билан бир қаторда Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказининг футбол соҳасига йўналтирилган «футбол тренери», «футбол ҳаками», «футбол таҳлилчиси», «футбол селекционери» (скаут), «футбол менежери» фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли лицензия бериш;
турли даражадаги халқаро мусобақалар — жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинлари, Марказий Осиё футбол ассоциацияси ва комплекс мусобақалар ҳамда бошқа халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги футболчиларни тайёрлаш ҳамда миллий терма жамоаларга асосий номзодларни етказиб бериш;
халқаро даражадаги футболчиларни тайёрлаш учун юқори малакали мутахассисларни — тренерлар, психологлар, диетологлар, фармоколог, таҳлилчи, селекционер, шу жумладан, хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни жалб этиш орқали академияда тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;
футболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига илғор илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;
тренерлар ҳамда футболчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича спорт ташкилотлари, хорижий футбол академиялари ва клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
4-§. Республика футбол академиясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
21. Республика футбол академияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тайёрлаш даври ва босқичига қараб ўқув-машқ жараёнининг йиллик, ойлик ва ҳафталик режимини белгилаш;
ўқитиш ва тарбиялашнинг қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклини, воситаларини ва усулларини танлаш;
юкланган вазифаларни бажариш юзасидан тадбирларни амалга ошириш учун академияга бириктирилган моддий-техника базаси ва мол-мулкидан фойдаланиш;
футболга доир халқаро фаолиятни амалга ошириш, академия тренерлари ва футболчиларининг трансфери бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан шартномалар тузиш, биргаликда спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ўтказиш.
Республика футбол академияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
22. Республика футбол академияси:
ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, ходимлар ва футболчилар томонидан ўз мажбуриятлари, ўқув дастурлари ва топшириқлар бажарилишини таъминлаши;
футбол бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида академиянинг йиллик ўқув режасини, ўқув жадвалини ва ўқув-машқ машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиши;
футбол бўйича ўқув дастурлари талабларига ва ўқув режаларига мувофиқ ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириши;
ўқув-машқ жараёнини амалга ошириш даврида академиянинг спортчилари ва ходимларининг хавфсизлигини таъминлаши;
ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш юзасидан жорий назоратни, футболчиларни синовдан ўтказиш ва улар томонидан назорат нормативлари топширилишини таъминлаши шарт.
Республика футбол академияси зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
5-§. Республика футбол академиясида ўқув жараёнини ташкил этиш
23. Ўқув йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.
24. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбия, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари тасдиқланган таълим стандартига мувофиқ амалга оширилади.
25. Республика футбол академиясида ўқув машғулотларининг давомийлиги, ўқувчи-спортчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари тасдиқланган йиллик ўқув режага мувофиқ белгиланади.
26. Республика футбол академиясида ўқувчи-спортчилар умумтаълим ва махсус фанларни ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича спорт гуруҳларига бирлашади.
6-§. Республика футбол академиясига футболчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш
27. Ўқувчиларининг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этиб, улар 13 — 19 ёш тоифаларидан иборат бўлади.
28. Республика футбол академиясига ҳудудий футбол академиялари, футбол мактаблари, нодавлат футбол клублари ва бошқа футбол-таълим муассасаларининг иқтидорли ва салоҳиятли ёш футболчилари профессионал ўсишни мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур (платформа) орқали рейтинг тизими асосида ва махсус комиссия қарорига мувофиқ қабул қилинади.
Махсус комиссия таркиби Ассоциациянинг Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади.
29. Республика футбол академияси футболчиларига замонавий таълим берилади, жумладан, хорижий тил ва Ўзбекистон тарихи фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилади.
Республика футбол академияси футболчилари Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази томонидан футбол соҳасига йўналтирилган касбларга ўқитилади ва тегишли лицензия тақдим этилади.
30. Республика футбол академиясининг ўқувчи-спортчиларини аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори 7-иловаси билан тасдиқланган футбол академияларига номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
31. Республика футбол академияси футболчилари унинг сафидан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
футболчининг ўз ташаббуси билан бошқа умумий ўрта ва спорт-таълим муассасасига кўчирилганда (ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризаси асосида);
футболчиларнинг профессионал ўсишини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур (платформа)даги рейтинг кўрсаткичлари тушиб кетган тақдирда, махсус комиссия хулосаси асосида;
Республика футбол академиясининг ўқув интизоми ва ички тартиб қоидаларини бир неча марта бузганда.
32. Республика футбол академияси ўқувчилари профессионал футбол клубларида фаолият олиб боради ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиши таъминланади.
4-боб. Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази фаолиятини ташкил этиш
1-§. Спорт тиббиёти ва реабилитация марказини бошқариш
33. Спорт тиббиёти ва реабилитация марказига (кейинги ўринларда — Тиббиёт маркази) Ассоциация томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор — бош спорт шифокори раҳбарлик қилади.
34. Тиббиёт маркази барча ёш тоифасидаги футбол (аёллар ва эркаклар), футзал, соҳил футболи бўйича миллий терма жамоалари аъзолари бўлган тренерлар, футболчилар ва бошқа мутахассислар учун бепул, шунингдек, пуллик хизмат асосида маҳаллий ва хорижий клубларда футбол фаолиятини олиб бораётган ҳамда ўз фаолиятини тугатган футболчиларни ва бошқа спортчиларни ҳамда аҳолини тиббий кўрик ва реабилитациядан ўтказади.
Республика футбол академияси ўқувчи-спортчилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ҳар йили икки маротаба (сентябрь — апрель) Тиббиёт марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.
35. Директор Тиббиёт марказига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, тиббий мутахассислар билан биргаликда Тиббиёт марказини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, тиббий мутахассисларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, тиббиёт марказининг хўжалик фаолияти билан боғлиқ масалаларда Миллий футбол марказига таклифлар киритади.
2-§. Тиббиёт марказининг асосий вазифалари
36. Тиббиёт марказининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
илмий-ташкилий, методик ишлар, футболчиларга маслаҳат-диагностика, даволаш-профилактика ва реабилитация ёрдами кўрсатиш масалалари футбол клублари тиббиёт ходимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, шу жумладан футбол-таълим муассасаларига спорт тиббиёти йўналишида илмий-методик ёрдам кўрсатиш ва футболчиларда ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашни ташкил этиш;
футболчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиққан ҳолда мусобақаларга тайёрлашнинг турли даврларида дори-дармонларнинг, овқатланиш тартиби ва рационининг футболчиларнинг физиологик ҳолатига таъсирини тадқиқ қилиш;
футболчи организмининг жисмоний тайёргарлиги ўсишига ва халқаро мусобақаларга энг юқори функционал тайёргарлигини таъминлашга қаратилган улар саломатлиги даражасининг муттасил ўсишини назорат ва коррекция қилиш;
футболчиларда спорт жароҳатлари, патологиялари ва синдромларини олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш;
спорт тиббиёти соҳасидаги илғор методика ва технологияларни алмашиш ва жорий қилиш учун бу соҳадаги етакчи хорижий муассасалар билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш;
ҳудудий футбол академиялари, футбол мактаблари ва футбол клублари тиббий ходимлари ҳамда психологлари малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга илмий-ташкилий, маслаҳат-диагностика, даволаш-профилактика ва реабилитация ишлари масаласида услубий ёрдам кўрсатиш.
3-§. Тиббиёт марказининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
37. Тиббиёт маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига юкланган вазифаларни, функцияларни бажариш билан боғлиқ қарорлар, буйруқлар, кўрсатмалар қабул қилиш, зарур бўлганда, бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
ўз уставида белгиланган фаолиятни амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган молиявий манбаларни жалб қилиш;
белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Ассоциация билан биргаликда юқори малакали чет эллик тиббиёт мутахассислари ва бошқа ходимларни жалб этиш.
Тиббиёт маркази қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
38. Тиббиёт маркази:
ўзига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариши;
фаолиятини ривожлантириш бўйича Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) ва Осиё футбол конфедерацияси (AFC), Ассоциация томонидан тасдиқланган дастурлар, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросини таъминлаши;
ўзига бириктирилган мулклар, шу жумладан, кўчмас мулклардан мақсадли ва самарали фойдаланиши;
тиббиёт ходимларини очиқ танлов асосида ишга қабул қилиши шарт.
Тиббиёт маркази қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
5-боб. Миллий футбол марказини молиялаштириш ва моддий таъминлаш тартиби
39. Миллий футбол маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
фаолият ихтисослиги бўйича хизматларни реализация қилишдан ва Миллий футбол маркази уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа халқаро ташкилотлар грантлари;
пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
40. Миллий футбол маркази белгиланган тартибда тасдиқланган ва Ассоциациядан рўйхатдан ўтган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
41. Миллий футбол маркази Ассоциацияга тақдим этиш учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоботини юритади.
42. Миллий футбол маркази қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳар йили ҳисобот даври тугагач, Ассоциацияга фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
43. Миллий футбол маркази тугатилган тақдирда, унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда қонунчилик ҳужжатларига ва Миллий футбол маркази уставига мувофиқ фойдаланилади.
44. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига 4-ИЛОВА
Миллий футбол маркази директори, директор ўринбосарлари ва айрим ходимлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, Рақамли футбол ситуацион маркази, «VAR» маркази, «DATA футбол» маркази ходимларининг (кейинги ўринларда — Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотлар) меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2-боб. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва устамалар миқдорини белгилаш
2. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи таркибига қонунчилик ҳужжатларида ҳамда мазкур Низомда назарда тутилган лавозим маоши, устама ва қўшимча тўловлар киради. Бунда:
Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг штати ва базавий тариф ставкалари миқдори мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ;
Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси директори, директор ўринбосари, мураббийлар, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори 5-иловаси билан тасдиқланган футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ;
Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази директори ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори иловаси билан тасдиқланган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларига мувофиқ;
Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази директори, директор ўринбосари ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида низомга мувофиқ;
Республика футбол академиясида спорт психологи меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарори 7-иловаси билан тасдиқланган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари ва тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
3. Миллий футбол маркази ва Республика футбол академиясида бир нафардан профессионал футболни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларга юқори малака ва кўникмага эга бўлган илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган техник директор меҳнатига ҳақ тўлаш улар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори хорижий мутахассисларнинг малакаси ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, шу билан бирга мукофотнинг чегараланган суммаси Ўзбекистон футбол ассоциация (кейинги ўринларда — Ассоциация) Ижроия қўмитаси қарорига асосан белгиланади.
4. Хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилади.
5. Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказининг миллий терма жамоаси бош мураббийи меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ҳомийлар ҳисобидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси (кейинги ўринларда — Ассоциация) Ижроия қўмитаси қарорига асосан ажратилади.
6. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ҳамда техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларига Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Бунда ушбу устамаларни Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларининг ходимларига тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ассоциация Ижроия қўмитаси томонидан белгиланади.
Республика футбол академияси директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)га базавий тариф ставкалари 10 фоизга оширилади.
Бунда Республика футбол академияси директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)га қўшимча ҳақ ва устамалар, ушбу оширилишни ҳисобга олмасдан, базавий тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Миллий футбол марказида техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг нормалари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
Республика футбол академияси бухгалтери меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг базавий тариф ставкаси директор базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.
7. Мазкур Низом билан белгиланаётган барча ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашдаги ҳар ойлик устамалар Ассоциация Ижроия қўмитаси баёнига асосан Миллий футбол маркази директори буйруғи билан расмийлаштирилади.
8. «Хизмат кўрсатган спорт устаси» фахрий унвонига эга бўлган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.
9. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг фахрий унвонга эга бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига асосан тўловлар белгиланади.
10. Республика футбол академияси фаолияти спорт-ўқув гуруҳлари, уларга қўйиладиган талаблар ва тренерларнинг иш ҳажмини ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
11. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик Миллий футбол маркази директори ва бухгалтер зиммасига юкланади.
12. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига қўшимча тўлов ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.
13. Тайинланган ҳар ойлик қўшимча тўлов ва устамалар суммаси Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ҳамда улар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади.
Жисмоний шахсларнинг ҳар ойлик қўшимча тўлов ва устамалар тарзида олинган даромадларини солиққа тортиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
14. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча тўлов ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Миллий футбол маркази директори, директор ўринбосарлари ва айрим ходимлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг штати ва базавий тариф ставкалари
Т/р Лавозим номи Штат бирлиги Лавозим маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда 1. Миллий футбол маркази Директор 1 10 Техник директор 1 Шартнома асосида Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари 1 7 Менежер 1 6 Бўлим бошлиғи 2 5,5 IT мутахассиси 1 5,5 Бош мутахассис 1 4,5 Бош бухгалтер 1 4,5 Бухгалтер 1 4 Спорт таҳлилчиси 4 4 Халқаро алоқалар бўйича мутахассис 1 4 Етакчи мутахассис 1 4 Кадрлар бўйича бош мутахассис 1 2,5 Ёрдамчи 1 2 2. Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази Бошлиқ 1 Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорига мувофиқ Бўлим бошлиғи 1 Бош мутахассис, илмий ходим 4 Етакчи илмий ходим (тактик ва замонавий спорт технологиялар таҳлили бўйича) 3 Инструкторлар * - Шартнома асосида 3. Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази Бошлиқ 1 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига мувофиқ Бошлиқ ўринбосари 1 Миллий терма жамоа бош мураббийи 1 Шартнома асосида Олимпия терма жамоаси бош мураббийи 1 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига мувофиқ U20 терма жамоаси бош мураббийи 1 U17 терма жамоаси бош мураббийи 1 Бош администратор 3 5 Администратор 4 4 Оператор 4 4 Бош шифокор 1 Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ Мураббийлар (аёллар миллий терма жамоаси) ва мураббий ёрдамчилари (миллий терма жамоа, олимпия терма жамоаси, аёллар терма жамоаси) - Шартнома асосида Мураббийлар ва ёрдамми мураббийлар, жумладан дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик - 0,6 шартнома асосида кунлик Тиббиёт ходимлари - 0,5 шартнома асосида кунлик 4. Республика футбол академияси Директор 1 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига мувофиқ Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1 Бош мураббий 7 Мураббий (ёрдамчи, дарвозабонларни тайёрлаш, индивидуал тайёргарлик, жисмоний тайёргарлик) 13 Спорт селекционери 2 Спорт таҳлилчиси 3 Бош бухгалтер 1 Техник директор 1 Шартнома асосида Спорт психологи 1 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига мувофиқ Оператор 1 4 Хўжалик мудири 1 2 Кадрлар бўйича инспектор-иш юритувчи 1 2 Катта тарбиячи 1 2 5. Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази Директор — бош спорт шифокор 1 Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ Директорнинг илмий — методик ишлар бўйича ўринбосари 1 Тиббиёт ходимлари 9 Тренер-инструктор (сув ҳавзаси) 1 Ҳамшира ва лаборант 4 Тиббиёт, ходимлари ** - Шартнома асосида
Миллий футбол маркази директори, директор ўринбосарлари ва айрим ходимлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Миллий футбол марказида техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг
Лавозими ёки касб номи Штат бирлигини киритиш нормалари ва шартлари * Енгил автомобиль ҳайдовчиси Автомобиль сақлаш лимити мавжуд бўлганда: 2 штат бирлиги (2 сменада) — ташкилот раҳбари учун; 1,5 штат бирлиги (1,5 сменада) — ташкилот раҳбарининг ҳар бир ўринбосари учун; навбатчи автомобил ва автобуслар учун 1,5 штат бирлиги (1,5 сменада). Ҳовли супурувчи 2,5 минг кв метр тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги. Хизмат хоналари фарроши 800 кв метр супуриладиган ва тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги. Электромонтёр Ҳар 700 ёритиш ва электр нуқталари учун 1 штат бирлиги. Чилангар-сантехник Сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 800 кв метри учун 1 штат бирлиги. Майдон ишчиси Ҳар 5000 кв. метр табиий ёки сунъий қопламали очиқ спорт майдонларига хизмат кўрсатиш (стадиондаги чим ўтларини ўстириш, дренаж устаси) учун 1 штат бирлиги. Қоровул Бир кеча-кундуз ишлаётганида — ҳар бир ташкилот учун 4,5 штат бирлиги. Бир сменали иш учун (тунги навбатчилик) — ҳар бир ташкилот учун 3 штат бирлиги. Қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланмаган тақдирда жорий этилади. Лифт бўйича техник 1 штат бирлиги — агар лифт бўлса. Боғбон Боғ, манзарали дарахтлар, яшил ўтлоқ ва гулзор 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдонда 1 штат бирлиги, кейин ҳар 2 гектар майдон учун 1 штат бирлиги жорий этилади. Иш юритувчи 1 штат бирлиги. Раҳбар котиби (референт-котиб) Миллий футбол маркази директори ва унинг ўринбосарлари учун 1 штат бирлиги Ғазначи (кассир) 1 штат бирлиги. Хўжалик мудири 1 штат бирлиги. Компьютер техникасига техник хизмат кўрсатиш техниги (муҳандис) Ҳар 50 та компьютер ва оргтехника учун 1 штат бирлиги. Қозонхона оператори Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган объектни иситиш мавсумида (5 ой) қозонхона оператори лавозими: локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 2 штат бирлиги, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1 штат бирлиги (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1,0 бирлиги йил давомида сақланади); алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса, 1 штат бирлиги, 6 ва ундан ортиқ бўлса, 2 штат бирлиги (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1 штат бирлиги йил давомида сақланади); Насос қурилмалари машинисти Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаларидаги сув иншоотларида насос станциялари мавжуд бўлганда, кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4 штат бирлиги. Навбатчи тарбиячи Ҳар бир алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1 штат бирлиги (бироқ 4,0 бирлик ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда). Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи 8 штат бирлиги. Хўжалик бекаси (кастелянша) 2 штат бирлиги. Кир ювувчи 2 штат бирлиги. Дазмолловчи 2 штат бирлиги.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол академиялари ва футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-бандда :
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидан «ва футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«футбол мактаблари юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва уларнинг фаолияти футбол бўйича энг иқтидорли ёшларни давлат ва нодавлат таълим, спорт ташкилотларидан танлаб олиш ҳамда уларни бошланғич футбол тайёргарлигидан ўтказиш орқали ҳудудий футбол академияларига номзодларни етказиб беришга йўналтирилади».
2. 3-илованинг 6-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«16 — 18 ёш тоифасидаги футболчиларни футбол академияси ҳузуридаги спорт клубида фаолият юритишини ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 4-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Футбол мактабига иқтидорли ва тегишли қобилиятга эга ва ўйин амалиёти синовидан муваффақиятли ўтган болалар (ўғил ва қиз) бошланғич тайёрлов гуруҳларига қабул қилинади.
Футбол мактабига спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, футбол клублари, хусусий футбол ташкилотлари, таълим ва бошқа спорт ташкилотларидан танлаб олиш (селекция) орқали иқтидорли болалар (ўғил ва қиз) қабул қилинади».
4. 7-илованинг 3-бандидаги «5-синфга» сўзлари «6-синфга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари тайёрлаш республика мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 18 августдаги 176-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Футбол бўйича олий спорт маҳорати республика мактабини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 193-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-394-сон Қонуни)» 2016 йил 20 октябрдаги 355-сон қарорига илованинг 3-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)» 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига илованинг 8-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 1-банди .
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 октябрь,
634 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
TUZILMASI
NIZOM
NIZOM
MIQDORLARI
NORMALARI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tizimidagi Milliy futbol markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Futbol-taʼlim muassasalari tarmogʻini kengaytirish hamda xalqaro standartlarga mos keladigan futbol infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2023-yil 3-noyabrdagi PQ-355-son hamda “ Oʻzbekistonda futbol sohasini raqamlashtirish va ommaviyligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 21-avgustdagi PQ-262-son qarorlari ijrosini taʼminlash, shuningdek, Milliy futbol markazi faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 3-noyabrdagi PQ-355-son qarori bilan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tizimida Milliy futbol markazi tashkil etilgani va uning tashkiliy tuzilmasi tasdiqlangani;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 21-avgustdagi PQ-262-son qaroriga asosan Milliy futbol markazida iqtidorli futbolchilarni erta aniqlash, futbol uchrashuvlarini markazlashgan tarzda video yordamchi hakam (VAR) foydalangan holda kuzatish hamda axborot tizimidagi maʼlumotlarni saqlash uchun Raqamli futbol situatsion markazi, “VAR” markazi va “DATA futbol” markazi tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Respublika futbol akademiyasining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markazining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;
Milliy futbol markazi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Milliy futbol markazi direktori, direktor oʻrinbosarlari va ayrim xodimlari hamda uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi raisi Milliy futbol markazi hamda uning tizimidagi tashkilotlarning tasdiqlangan tuzilmalariga boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni va ajratilgan mablagʻlar doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqiga ega ekanligi inobatga olinsin.
4. Belgilansinki:
a) Respublika futbol akademiyasi bitiruvchilariga “futbol treneri”, “futbol hakami”, “futbol tahlilchisi”, “futbol seleksioneri” (skaut), “futbol menejeri” faoliyati bilan shugʻullanish uchun Futbol mutaxassislarini tayyorlash va ilmiy-tadqiqot markazining tegishli litsenziyalari beriladi;
b) Respublika futbol akademiyasida oʻquvchilar Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bepul oziq-ovqat va 120 oʻrinli yashash joyi bilan taʼminlanadi;
v) 2025-yil 1-noyabrdan boshlab Milliy futbol markazi hamda uning tizimidagi tashkilotlarda maʼmuriy-boshqaruv, pedagogik, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlar ish haqi fondining 100 foizigacha miqdorda ragʻbatlantirish jamgʻarmasi tashkil etiladi.
Bunda Milliy futbol markazi huzuridagi Futbol terma jamoalari tayyorgarlik markazi va Respublika futbol akademiyasi direktor (boshliq), direktor oʻrinbosarlari (boshliq oʻrinbosari), trenerlar, sport tahlilchisi, sport seleksionerlariga (skaut) Respublika futbol akademiyasi uchun belgilangan moddiy ragʻbatlantirish shartlari qoʻllanilganda, mazkur ragʻbatlantirish jamgʻarmasi orqali toʻlovlar tatbiq etilmaydi;
g) Respublika futbol akademiyasi futbolchilarini umumiy oʻrta taʼlim dasturlari boʻyicha oʻqitish Toshkent viloyati Yuqori Chirchiq tumani, “G.T. Xvan” MFYda joylashgan 19-son umumiy oʻrta taʼlim tashkilotida amalga oshiriladi.
5. Belgilab qoʻyilsinki, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining buyurtmanomasiga asosan 2025-yil 1-noyabrdan boshlab:
Davlat budjetidan Milliy futbol markazini joriy saqlash, uning faoliyat yuritishini, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash xarajatlari uchun zarur mablagʻlar ajratiladi;
Oʻzbekiston futbolini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga Milliy futbol markazi hamda uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarini ragʻbatlantirish uchun Davlat budjeti parametrlarida zarur mablagʻlar ajratilishi nazarda tutiladi.
6. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan birgalikda 2025-yil 1-noyabrdan boshlab oʻquv yili davomida:
Respublika futbol akademiyasi futbolchilari tahsil olayotgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotida zamonaviy taʼlim berish uchun oʻkuv dasturlarini takomillashtirish;
Respublika futbol akademiyasi futbolchilariga xorijiy til va Oʻzbekiston tarixi fanlari chuqurlashtirilgan holda oʻrgatilishini tashkil etish uchun malakali fan oʻqituvchilarini jalb qilish choralarini koʻrsin.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan birgalikda:
ikki oy muddatda hududiy futbol akademiyalarining mavjud binolari, sport inshootlari va moddiy-texnika bazasini (asbob-uskunalarini) toʻliq xatlovdan oʻtkazsin;
xatlov natijalari boʻyicha 2026-yil 1-sentabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida hamda mahalliy budjetning orttirib bajarilgan qismi mablagʻlari va homiylik xayriyalari hisobidan xududiy futbol akademiyalari faoliyati uchun zarur boʻlgan sport inshootlari va zamonaviy moddiy-texnika bazasi (asbob-uskunalar) va jihozlar bilan taʼminlasin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tizimidagi futbol akademiyalari va futbol maktablari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 5-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-oktabrdagi 634-son qaroriga 1-ILOVA
Respublika futbol akademiyasining
Direktor Trenerlar kengashi Texnik direktor Direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Xoʻjalik mudiri Kadrlar boʻyicha inspektor 1 Sport tahlilchisi 3 Sport psixologi (psixolog) 1 Texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlar * Bosh buxgalter 1 Sport seleksioneri (skaut) 2 Katta tarbiyachi 1 Murabbiylar 20 Operator 1
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-oktabrdagi 634-son qaroriga 2-ILOVA
Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markazining
Direktor — bosh sport shifokori Direktorning ilmiy-metodik ishlar boʻyicha oʻrinbosari Tibbiy reabilitatsiya va diagnostika boʻlimi 9 Tor mutaxassislar boʻlimi 5 Tibbiyot xodimlari *
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-oktabrdagi 634-son qaroriga 3-ILOVA
Milliy futbol markazi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Assotsiatsiya) tizimidagi Milliy futbol markazining maqomi, maqsadi va asosiy vazifalari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Milliy futbol markazida Respublika futbol akademiyasi, Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markazi, Futbol mutaxassislarini tayyorlash va ilmiy-tadqiqot markazi, Futbol terma jamoalari tayyorgarlik markazi, Raqamli futbol situatsion markazi, “VAR” markazi va “DATA futbol” markazi faoliyatini boshqarish va muvofiqlashtirish orqali futbol mutaxassislari tayyorlanadi va reabilitatsiya qilinadi.
3. Milliy futbol markazi oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga amal qiladi.
2-bob. Milliy futbol markazining maqsadi va asosiy vazifalari
4. Milliy futbol markazining maqsadi istiqbolli va iqtidorli futbolchilarni erta aniqlash va ularni professional sportga yoʻnaltirish hamda yangi tizim asosida professional darajada tayyorlash, ushbu jarayonlarni raqamlashtirish, futbol rivojlangan davlatlar bilan raqobat qila oladigan trener, hakam va boshqa mutaxassislarni tayyorlash hisoblanadi.
5. Milliy futbol markazining asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
ilgʻor xorij tajribasini oʻzlashtirish hamda tajribali xalqaro mutaxassislarni jalb qilgan holda trener va futbolchilarni zamonaviy, innovatsion metodikalar, ilmiy-tahliliy yondashuv asosida tayyorlash;
yagona yondashuv asosida futbolchilarni tayyorlashni tashkil etish hamda ularni ilmiy va metodik taʼminlash;
futbolchilarni tayyorlashning barcha bosqichlarini raqamlashtirish orqali shaffof saralash (seleksiya) ishlarini tashkil etishda inson omili aralashuvini keskin qisqartirish;
joylardagi futbol akademiyalari va maktablaridan saralab olingan eng iqtidorli va yuqori mahoratga ega futbolchilarni — terma jamoalarga nomzodlarni zamonaviy futbolga mos usul va falsafa asosida professional tayyorlash;
futbolchilarga zamonaviy taʼlim berish, jumladan chet tili va Oʻzbekiston tarixi fanlarini chuqurlashtirilgan holda oʻrgatish, futbol sohasiga yoʻnaltirilgan kasblarga oʻqitish tizimini joriy etish;
Xalqaro futbol assotsiatsiyalari federatsiyasi (FIFA) talablariga muvofiq stadionlardagi audio va videotasvirlarni bir nuqtaga uzatish orqali futbol uchrashuvlarida video yordamchi hakam (VAR) tizimini yanada kengaytirish.
3-bob. Milliy futbol markazi faoliyatini tashkil etish
1-§. Umumiy qoidalar
6. Milliy futbol markazining tizimiga Respublika futbol akademiyasi, Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markazi hamda boshqa tarkibiy boʻlinmalar kiradi.
7. Futbol mutaxassislarini tayyorlash va ilmiy-tadqiqot markazi, Futbol terma jamoalari tayyorgarlik markazi, Raqamli futbol situatsion markazi, “VAR” markazi, “DATA futbol” markazi Milliy futbol markazining tarkibiy boʻlinmalari hisoblanadi.
Tarkibiy boʻlinmalarning nizomlari Milliy futbol markazi direktori tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlanadi.
8. Assotsiatsiya Milliy futbol markazi faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi va uning nazoratini amalga oshiradi.
9. Milliy futbol markaziga Assotsiatsiya tomonidan lavozimga tayinlanadigan hamda lavozimidan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.
10. Milliy futbol markazi direktori ushbu markazga umumiy rahbarlik qiladi, uning faoliyati yuzasidan toʻliq javob beradi, xoʻjalik faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan barcha masalalarni hal qiladi.
11. Milliy futbol markazida professional futbolni rivojlantirish boʻyicha asosiy yoʻnalishlarga rahbarlik qiluvchi, yuqori malaka va koʻnikmaga ega boʻlgan, ilgʻor xorijiy tajribani oʻzlashtirgan bir nafar texnik direktor lavozimi joriy etiladi.
12. Texnik direktor yagona futbol siyosatini yuritish, futbolni rivojlantirishning qisqa, oʻrta va uzoq muddatli strategiyasini ishlab chiqish, terma jamoalar faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish, futbolchilarni roʻyxatga olish va kuzatish tizimini toʻgʻri tashkil etishga rahbarlik qiladi.
Texnik direktor Assotsiatsiya tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.
2-§. Respublika futbol akademiyasini boshqarish
13. Respublika futbol akademiyasiga Assotsiatsiya tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.
14. Respublika futbol akademiyasi 13 — 19 yosh toifalari boʻyicha terma jamoalarga professional futbolchilarni yetkazib berish boʻyicha tayanch futbol-taʼlim muassasasi hisoblanadi.
Respublika futbol akademiyasi futbolchilari Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qarori 6-ilovasi bilan tasdiqlangan futbol akademiyalarining oʻquvchilarini yashash uchun jihozlar, sport anjomlari va kiyim-bosh bilan taʼminlash hamda sutkalik oziq-ovqat normalariga muvofiq amalga oshiriladi.
15. Respublika futbol akademiyasida futbolchilarning umumiy oʻrta taʼlim olishi, oʻquv mashgʻulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh va yashash joyi bilan taʼminlash bepul amalga oshiriladi.
16. Respublika futbol akademiyasida professional futbolni rivojlantirish boʻyicha asosiy yoʻnalishlarga rahbarlik qiluvchi, yuqori malaka va koʻnikmaga ega boʻlgan, ilgʻor xorijiy tajribani oʻzlashtirgan, Assotsiatsiya tomonidan lavozimiga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan bir nafar texnik direktor jalb etiladi.
Direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Assotsiatsiya bilan kelishilgan holda direktor tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.
17. Direktor Respublika futbol akademiyasiga umumiy rahbarlik qiladi, uning faoliyati yuzasidan toʻliq javob beradi, trenerlar jamoasi bilan birgalikda Respublika futbol akademiyasini rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlarini belgilaydi, davlat organlari va tashkilotlari hamda nodavlat tashkilotlarda uning manfaatlarini ifodalaydi, xodimlarni, shu jumladan, texnik direktor bilan birgalikda trenerlarni lavozimga tayinlaydi va lavozimidan ozod qiladi.
18. Respublika futbol akademiyasining trenerlari tarkibi oliy yoki oʻrta maxsus, professional maʼlumotga hamda Osiyo futbol konfederatsiyasining kamida “A” litsenziyasiga ega boʻlgan mutaxassislar orasidan toʻldiriladi.
19. Respublika futbol akademiyasida Assotsiatsiya bilan kelishilgan holda trenerlar kengashi tashkil etiladi, trenerlar kengashi oʻquv-mashq va tarbiyaviy ishlar, futbolchilarni tayyorlashni yakka tartibda rejalashtirish, futbol akademiyasining sport tadbirlaridagi ishtiroki bilan bogʻliq, shuningdek, futbol akademiyasining ustavida nazarda tutilgan boshqa masalalarni koʻrib chiqadi.
3-§. Respublika futbol akademiyasining asosiy vazifalari
20. Respublika futbol akademiyasining asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
Akademiyaga yosh futbolchilarning professional oʻsishini monitoring qilishga moʻljallangan elektron dastur (platforma) orqali futbolchilarni qabul qilish;
tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlari asosida oʻquv-mashgʻulotlari jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash;
akademiya bitiruvchilariga davlat namunasidagi taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat (guvohnoma, shahodatnoma) bilan bir qatorda Futbol mutaxassislarini tayyorlash va ilmiy-tadqiqot markazining futbol sohasiga yoʻnaltirilgan “futbol treneri”, “futbol hakami”, “futbol tahlilchisi”, “futbol seleksioneri” (skaut), “futbol menejeri” faoliyati bilan shugʻullanish uchun tegishli litsenziya berish;
turli darajadagi xalqaro musobaqalar — jahon va Osiyo chempionatlari, Olimpiya va Osiyo oʻyinlari, Markaziy Osiyo futbol assotsiatsiyasi va kompleks musobaqalar hamda boshqa xalqaro musobaqalarda Oʻzbekiston sharafini munosib himoya qilishga qodir boʻlgan xalqaro darajadagi futbolchilarni tayyorlash hamda milliy terma jamoalarga asosiy nomzodlarni yetkazib berish;
xalqaro darajadagi futbolchilarni tayyorlash uchun yuqori malakali mutaxassislarni — trenerlar, psixologlar, diyetologlar, farmokolog, tahlilchi, seleksioner, shu jumladan, xorijiy mamlakatlardan yetakchi mutaxassislarni jalb etish orqali akademiyada trenerlar tarkibini mustahkamlash;
futbolchilarning oʻquv-mashgʻulot jarayonini xalqaro standartlar darajasida tashkil etish, ilgʻor xalqaro tajribani hisobga olgan holda, oʻquv-mashq jarayonlariga ilgʻor ilmiy-uslubiy texnologiyalarni joriy etish yoʻli bilan ularni nazariy va amaliy jihatdan tayyorlash sifatini muntazam oshirib borish;
trenerlar hamda futbolchilarning kasb mahorati darajasini oshirish uchun tajriba almashish boʻyicha sport tashkilotlari, xorijiy futbol akademiyalari va klublari bilan hamkorlikni rivojlantirish.
4-§. Respublika futbol akademiyasining huquqlari va majburiyatlari
21. Respublika futbol akademiyasi quyidagi huquqlarga ega:
tayyorlash davri va bosqichiga qarab oʻquv-mashq jarayonining yillik, oylik va haftalik rejimini belgilash;
oʻqitish va tarbiyalashning qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan shaklini, vositalarini va usullarini tanlash;
yuklangan vazifalarni bajarish yuzasidan tadbirlarni amalga oshirish uchun akademiyaga biriktirilgan moddiy-texnika bazasi va mol-mulkidan foydalanish;
futbolga doir xalqaro faoliyatni amalga oshirish, akademiya trenerlari va futbolchilarining transferi boʻyicha xorijiy sport tashkilotlari bilan shartnomalar tuzish, birgalikda sport tadbirlari, bayramlar, koʻriklar, seminarlar oʻtkazish.
Respublika futbol akademiyasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
22. Respublika futbol akademiyasi:
oʻquv-mashq va tarbiya jarayonini amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratilishini, xodimlar va futbolchilar tomonidan oʻz majburiyatlari, oʻquv dasturlari va topshiriqlar bajarilishini taʼminlashi;
futbol boʻyicha tasdiqlangan oʻquv dasturlari asosida akademiyaning yillik oʻquv rejasini, oʻquv jadvalini va oʻquv-mashq mashgʻulotlari jadvalini ishlab chiqishi;
futbol boʻyicha oʻquv dasturlari talablariga va oʻquv rejalariga muvofiq oʻquv-mashq va tarbiya jarayonini amalga oshirishi;
oʻquv-mashq jarayonini amalga oshirish davrida akademiyaning sportchilari va xodimlarining xavfsizligini taʼminlashi;
oʻquv-mashq va tarbiya jarayonini amalga oshirish yuzasidan joriy nazoratni, futbolchilarni sinovdan oʻtkazish va ular tomonidan nazorat normativlari topshirilishini taʼminlashi shart.
Respublika futbol akademiyasi zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
5-§. Respublika futbol akademiyasida oʻquv jarayonini tashkil etish
23. Oʻquv yili 2-sentabrdan kelgusi yilning 25-mayiga qadar davom etadi va oʻquv rejasiga muvofiq tugallanadi.
24. Oʻquv jarayoni jadvali, oʻquv mashgʻulotlari turlari, auditoriya va auditoriyadan tashqari oʻquv-tarbiya, shuningdek, oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etishning boshqa shakllari tasdiqlangan taʼlim standartiga muvofiq amalga oshiriladi.
25. Respublika futbol akademiyasida oʻquv mashgʻulotlarining davomiyligi, oʻquvchi-sportchilarning oʻquv yuklamasi va oʻquv-tarbiya jarayonining boshqa masalalari tasdiqlangan yillik oʻquv rejaga muvofiq belgilanadi.
26. Respublika futbol akademiyasida oʻquvchi-sportchilar umumtaʼlim va maxsus fanlarni oʻqitish boʻyicha sinflarga, sport tayyorgarligi yoʻnalishlari boʻyicha sport guruhlariga birlashadi.
6-§. Respublika futbol akademiyasiga futbolchilarni qabul qilish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish
27. Oʻquvchilarining umumiy kontingenti 154 nafarni tashkil etib, ular 13 — 19 yosh toifalaridan iborat boʻladi.
28. Respublika futbol akademiyasiga hududiy futbol akademiyalari, futbol maktablari, nodavlat futbol klublari va boshqa futbol-taʼlim muassasalarining iqtidorli va salohiyatli yosh futbolchilari professional oʻsishni monitoring qilishga moʻljallangan elektron dastur (platforma) orqali reyting tizimi asosida va maxsus komissiya qaroriga muvofiq qabul qilinadi.
Maxsus komissiya tarkibi Assotsiatsiyaning Ijroiya qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi.
29. Respublika futbol akademiyasi futbolchilariga zamonaviy taʼlim beriladi, jumladan, xorijiy til va Oʻzbekiston tarixi fanlari chuqurlashtirilgan holda oʻrgatiladi.
Respublika futbol akademiyasi futbolchilari Futbol mutaxassislarini tayyorlash va ilmiy-tadqiqot markazi tomonidan futbol sohasiga yoʻnaltirilgan kasblarga oʻqitiladi va tegishli litsenziya taqdim etiladi.
30. Respublika futbol akademiyasining oʻquvchi-sportchilarini attestatsiyadan oʻtkazish Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qarori 7-ilovasi bilan tasdiqlangan futbol akademiyalariga nomzodlarni qabul qilish, oʻquv jarayonini tashkil etish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
31. Respublika futbol akademiyasi futbolchilari uning safidan quyidagi hollarda chiqariladi:
futbolchining oʻz tashabbusi bilan boshqa umumiy oʻrta va sport-taʼlim muassasasiga koʻchirilganda (ota-onasining yoki qonuniy vakillarining arizasi asosida);
futbolchilarning professional oʻsishini monitoring qilishga moʻljallangan elektron dastur (platforma)dagi reyting koʻrsatkichlari tushib ketgan taqdirda, maxsus komissiya xulosasi asosida;
Respublika futbol akademiyasining oʻquv intizomi va ichki tartib qoidalarini bir necha marta buzganda.
32. Respublika futbol akademiyasi oʻquvchilari professional futbol klublarida faoliyat olib boradi hamda respublika va xalqaro miqyosdagi musobaqalarda ishtirok etishi taʼminlanadi.
4-bob. Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markazi faoliyatini tashkil etish
1-§. Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markazini boshqarish
33. Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markaziga (keyingi oʻrinlarda — Tibbiyot markazi) Assotsiatsiya tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor — bosh sport shifokori rahbarlik qiladi.
34. Tibbiyot markazi barcha yosh toifasidagi futbol (ayollar va erkaklar), futzal, sohil futboli boʻyicha milliy terma jamoalari aʼzolari boʻlgan trenerlar, futbolchilar va boshqa mutaxassislar uchun bepul, shuningdek, pullik xizmat asosida mahalliy va xorijiy klublarda futbol faoliyatini olib borayotgan hamda oʻz faoliyatini tugatgan futbolchilarni va boshqa sportchilarni hamda aholini tibbiy koʻrik va reabilitatsiyadan oʻtkazadi.
Respublika futbol akademiyasi oʻquvchi-sportchilar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan tartibga muvofiq har yili ikki marotaba (sentabr — aprel) Tibbiyot markazida chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan bepul oʻtkaziladi.
35. Direktor Tibbiyot markaziga umumiy rahbarlik qiladi, uning faoliyati yuzasidan toʻliq javob beradi, tibbiy mutaxassislar bilan birgalikda Tibbiyot markazini rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlarini belgilaydi, davlat organlari va tashkilotlari hamda nodavlat tashkilotlarda uning manfaatlarini ifodalaydi, tibbiy mutaxassislarni lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod qiladi, tibbiyot markazining xoʻjalik faoliyati bilan bogʻliq masalalarda Milliy futbol markaziga takliflar kiritadi.
2-§. Tibbiyot markazining asosiy vazifalari
36. Tibbiyot markazining asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
ilmiy-tashkiliy, metodik ishlar, futbolchilarga maslahat-diagnostika, davolash-profilaktika va reabilitatsiya yordami koʻrsatish masalalari futbol klublari tibbiyot xodimlarining faoliyatini muvofiqlashtirish;
futbolchilarning jismoniy holati va rivojlanishini doimiy nazorat qilib borish hamda ularga zamonaviy tibbiy xizmat koʻrsatish, shu jumladan futbol-taʼlim muassasalariga sport tibbiyoti yoʻnalishida ilmiy-metodik yordam koʻrsatish va futbolchilarda oʻtkir, surunkali kasalliklarni barvaqt aniqlash va davolashni tashkil etish;
futbolchilarni tayyorlashning yakka tartibdagi dasturlarini ishlab chiqqan holda musobaqalarga tayyorlashning turli davrlarida dori-darmonlarning, ovqatlanish tartibi va ratsionining futbolchilarning fiziologik holatiga taʼsirini tadqiq qilish;
futbolchi organizmining jismoniy tayyorgarligi oʻsishiga va xalqaro musobaqalarga eng yuqori funksional tayyorgarligini taʼminlashga qaratilgan ular salomatligi darajasining muttasil oʻsishini nazorat va korreksiya qilish;
futbolchilarda sport jarohatlari, patologiyalari va sindromlarini oldini olish, diagnostika qilish va davolash;
sport tibbiyoti sohasidagi ilgʻor metodika va texnologiyalarni almashish va joriy qilish uchun bu sohadagi yetakchi xorijiy muassasalar bilan xalqaro hamkorlikni mustahkamlash va kengaytirish;
hududiy futbol akademiyalari, futbol maktablari va futbol klublari tibbiy xodimlari hamda psixologlari malakasini oshirishga koʻmaklashish, ularga ilmiy-tashkiliy, maslahat-diagnostika, davolash-profilaktika va reabilitatsiya ishlari masalasida uslubiy yordam koʻrsatish.
3-§. Tibbiyot markazining huquqlari va majburiyatlari
37. Tibbiyot markazi quyidagi huquqlarga ega:
oʻziga yuklangan vazifalarni, funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq qarorlar, buyruqlar, koʻrsatmalar qabul qilish, zarur boʻlganda, boshqa davlat tashkilotlari bilan birgalikda tegishli qarorlar qabul qilish;
oʻz ustavida belgilangan faoliyatni amalga oshirish uchun qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan moliyaviy manbalarni jalb qilish;
belgilangan tartibda shartnomalar tuzish;
Assotsiatsiya bilan birgalikda yuqori malakali chet ellik tibbiyot mutaxassislari va boshqa xodimlarni jalb etish.
Tibbiyot markazi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
38. Tibbiyot markazi:
oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarni samarali bajarishi;
faoliyatini rivojlantirish boʻyicha Xalqaro futbol assotsiatsiyalari federatsiyasi (FIFA) va Osiyo futbol konfederatsiyasi (AFC), Assotsiatsiya tomonidan tasdiqlangan dasturlar, chora-tadbirlar rejasi, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar ijrosini taʼminlashi;
oʻziga biriktirilgan mulklar, shu jumladan, koʻchmas mulklardan maqsadli va samarali foydalanishi;
tibbiyot xodimlarini ochiq tanlov asosida ishga qabul qilishi shart.
Tibbiyot markazi qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz zimmasiga boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.
5-bob. Milliy futbol markazini moliyalashtirish va moddiy taʼminlash tartibi
39. Milliy futbol markazi faoliyatini moliyalashtirish manbalari quyidagilar hisoblanadi:
Davlat budjeti mablagʻlari;
Oʻzbekiston futbolini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari;
faoliyat ixtisosligi boʻyicha xizmatlarni realizatsiya qilishdan va Milliy futbol markazi ustavidagi vazifalarga muvofiq boʻlgan boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;
asosiy mashgʻulotlar oʻtkazilmaydigan vaqtda boʻsh turgan mol-mulkni ijaraga berishdan tushgan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat moliya tashkilotlari va boshqa xalqaro tashkilotlar grantlari;
pullik xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
40. Milliy futbol markazi belgilangan tartibda tasdiqlangan va Assotsiatsiyadan roʻyxatdan oʻtgan xarajatlar smetasi asosida moliyalashtiriladi.
41. Milliy futbol markazi Assotsiatsiyaga taqdim etish uchun belgilangan tartibda buxgalteriya hisobotini yuritadi.
42. Milliy futbol markazi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda har yili hisobot davri tugagach, Assotsiatsiyaga faoliyati toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
43. Milliy futbol markazi tugatilgan taqdirda, uning pul mablagʻlari va mol-mulkidan, uning majburiyatlarini qoplash boʻyicha toʻlovlar chegirilgan holda qonunchilik hujjatlariga va Milliy futbol markazi ustaviga muvofiq foydalaniladi.
44. Ushbu Nizom qoidalari qoʻllanishi bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
45. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-oktabrdagi 634-son qaroriga 4-ILOVA
Milliy futbol markazi direktori, direktor oʻrinbosarlari va ayrim xodimlari hamda uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan Milliy futbol markazi va uning tizimidagi Futbol mutaxassislarini tayyorlash va ilmiy-tadqiqot markazi, Futbol terma jamoalari tayyorgarlik markazi, Respublika futbol akademiyasi, Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markazi, Raqamli futbol situatsion markazi, “VAR” markazi, “DATA futbol” markazi xodimlarining (keyingi oʻrinlarda — Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlar) mehnatiga haq toʻlash va ularni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.
2-bob. Xodimlar mehnatiga haq toʻlash va ustamalar miqdorini belgilash
2. Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarining ish haqi tarkibiga qonunchilik hujjatlarida hamda mazkur Nizomda nazarda tutilgan lavozim maoshi, ustama va qoʻshimcha toʻlovlar kiradi. Bunda:
Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarining shtati va bazaviy tarif stavkalari miqdori mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq;
Futbol terma jamoalari tayyorgarlik markazi, Respublika futbol akademiyasi direktori, direktor oʻrinbosari, murabbiylar, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va boshqa ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ragʻbatlantirish Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qarori 5-ilovasi bilan tasdiqlangan futbol akademiyalarining direktori, direktor oʻrinbosarlari, treneri, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va boshqa ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash hamda ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq;
Futbol mutaxassislarini tayyorlash va ilmiy-tadqiqot markazi direktori va xodimlari mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 18-avgustdagi 233-son qarori ilovasi bilan tasdiqlangan Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga davlat ilmiy dasturlarini amalga oshirishda qatnashuvchi ilmiy va rahbar xodimlarning bazaviy lavozim maoshlari miqdorlariga muvofiq;
Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markazi direktori, direktor oʻrinbosari va tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qarori 2-ilovasi bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi davlat muassasalari tibbiyot va farmatsevtika xodimlari mehnatiga haq toʻlash tartibi va shartlari toʻgʻrisida nizomga muvofiq;
Respublika futbol akademiyasida sport psixologi mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qarori 7-ilovasi bilan tasdiqlangan Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash meʼyorlari va tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq belgilanadi.
3. Milliy futbol markazi va Respublika futbol akademiyasida bir nafardan professional futbolni rivojlantirish boʻyicha asosiy yoʻnalishlarga yuqori malaka va koʻnikmaga ega boʻlgan ilgʻor xorijiy tajribani oʻzlashtirgan texnik direktor mehnatiga haq toʻlash ular bilan tuzilgan shartnoma asosida amalga oshiriladi. Mehnatga haq toʻlash miqdori xorijiy mutaxassislarning malakasi va tajribasidan kelib chiqqan holda, shu bilan birga mukofotning chegaralangan summasi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiya (keyingi oʻrinlarda — Assotsiatsiya) Ijroiya qoʻmitasi qaroriga asosan belgilanadi.
4. Xorijiy mutaxassislarning mehnatiga haq toʻlash mehnat shartnomasida belgilangan miqdorda erkin konvertatsiya qilinadigan valyutada amalga oshiriladi.
5. Futbol terma jamoalari tayyorgarlik markazining milliy terma jamoasi bosh murabbiyi mehnatiga haq toʻlash Oʻzbekiston futbolini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va homiylar hisobidan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Assotsiatsiya) Ijroiya qoʻmitasi qaroriga asosan ajratiladi.
6. Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlarning xodimlari hamda texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlariga Oʻzbekiston futbolini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan har oylik 100 foizgacha ustama toʻlash tartibi joriy etiladi.
Bunda ushbu ustamalarni Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlarining xodimlariga toʻlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Assotsiatsiya Ijroiya qoʻmitasi tomonidan belgilanadi.
Respublika futbol akademiyasi direktori, direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut)ga bazaviy tarif stavkalari 10 foizga oshiriladi.
Bunda Respublika futbol akademiyasi direktori, direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlari boʻyicha oʻrinbosari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut)ga qoʻshimcha haq va ustamalar, ushbu oshirilishni hisobga olmasdan, bazaviy tarif stavkasidan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
Milliy futbol markazida texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlar toifasiga mansub kasb va lavozimlar uchun xodimlar sonining normalari ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilanadi.
Respublika futbol akademiyasi buxgalteri mehnatiga haq toʻlashda ularning bazaviy tarif stavkasi direktor bazaviy tarif stavkasining 50 foizi miqdorida qoʻllaniladi.
7. Mazkur Nizom bilan belgilanayotgan barcha xodimlarning mehnatiga haq toʻlashdagi har oylik ustamalar Assotsiatsiya Ijroiya qoʻmitasi bayoniga asosan Milliy futbol markazi direktori buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
8. “Xizmat koʻrsatgan sport ustasi” faxriy unvoniga ega boʻlgan xodimlarga mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 7,1 foizi miqdorida har oylik qoʻshimcha haq belgilanadi.
9. Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlarning faxriy unvonga ega boʻlgan xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Faxriy unvonlar uchun toʻlovlar miqdorini oshirish toʻgʻrisida” 2007-yil 17-dekabrdagi PF-3942-son Farmoniga asosan toʻlovlar belgilanadi.
10. Respublika futbol akademiyasi faoliyati sport-oʻquv guruhlari, ularga qoʻyiladigan talablar va trenerlarning ish hajmini hisoblash tartibi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qarori bilan tasdiqlangan Futbol akademiyalarining direktori, direktor oʻrinbosarlari, treneri, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va boshqa ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash hamda ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq belgilanadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
11. Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlarning xodimlariga ish haqi hamda har oylik qoʻshimcha haq va ustamalarni hisoblab chiqarish va toʻlashning toʻgʻriligi hamda asoslanganligi yuzasidan javobgarlik Milliy futbol markazi direktori va buxgalter zimmasiga yuklanadi.
12. Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlarning xodimlariga qoʻshimcha toʻlov va ustamalarni toʻlash ularning ish haqini toʻlash bilan bir vaqtda amalga oshiriladi.
13. Tayinlangan har oylik qoʻshimcha toʻlov va ustamalar summasi Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlarning mehnatga haq toʻlash fondiga kiritiladi hamda ular boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yagona ijtimoiy toʻlov hisoblanadi.
Jismoniy shaxslarning har oylik qoʻshimcha toʻlov va ustamalar tarzida olingan daromadlarini soliqqa tortish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
14. Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlarning xodimlariga ish haqi hamda har oylik qoʻshimcha toʻlov va ustamalarni hisoblash va toʻlashning toʻgʻriligi, xolisonaligi yuzasidan nazorat belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
Milliy futbol markazi direktori, direktor oʻrinbosarlari va ayrim xodimlari hamda uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash hamda ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Milliy futbol markazi va uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarining shtati va bazaviy tarif stavkalari
T/r Lavozim nomi Shtat birligi Lavozim maoshi mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlarda 1. Milliy futbol markazi Direktor 1 10 Texnik direktor 1 Shartnoma asosida Xoʻjalik ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 7 Menejer 1 6 Boʻlim boshligʻi 2 5,5 IT mutaxassisi 1 5,5 Bosh mutaxassis 1 4,5 Bosh buxgalter 1 4,5 Buxgalter 1 4 Sport tahlilchisi 4 4 Xalqaro aloqalar boʻyicha mutaxassis 1 4 Yetakchi mutaxassis 1 4 Kadrlar boʻyicha bosh mutaxassis 1 2,5 Yordamchi 1 2 2. Futbol mutaxassislarini tayyorlash va ilmiy-tadqiqot markazi Boshliq 1 Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 18-avgustdagi 233-son qaroriga muvofiq Boʻlim boshligʻi 1 Bosh mutaxassis, ilmiy xodim 4 Yetakchi ilmiy xodim (taktik va zamonaviy sport texnologiyalar tahlili boʻyicha) 3 Instruktorlar * - Shartnoma asosida 3. Futbol terma jamoalari tayyorgarlik markazi Boshliq 1 Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga muvofiq Boshliq oʻrinbosari 1 Milliy terma jamoa bosh murabbiyi 1 Shartnoma asosida Olimpiya terma jamoasi bosh murabbiyi 1 Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga muvofiq U20 terma jamoasi bosh murabbiyi 1 U17 terma jamoasi bosh murabbiyi 1 Bosh administrator 3 5 Administrator 4 4 Operator 4 4 Bosh shifokor 1 Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qaroriga muvofiq Murabbiylar (ayollar milliy terma jamoasi) va murabbiy yordamchilari (milliy terma jamoa, olimpiya terma jamoasi, ayollar terma jamoasi) - Shartnoma asosida Murabbiylar va yordammi murabbiylar, jumladan darvozabonlarni tayyorlash, jismoniy tayyorgarlik - 0,6 shartnoma asosida kunlik Tibbiyot xodimlari - 0,5 shartnoma asosida kunlik 4. Respublika futbol akademiyasi Direktor 1 Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga muvofiq Direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 1 Bosh murabbiy 7 Murabbiy (yordamchi, darvozabonlarni tayyorlash, individual tayyorgarlik, jismoniy tayyorgarlik) 13 Sport seleksioneri 2 Sport tahlilchisi 3 Bosh buxgalter 1 Texnik direktor 1 Shartnoma asosida Sport psixologi 1 Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga muvofiq Operator 1 4 Xoʻjalik mudiri 1 2 Kadrlar boʻyicha inspektor-ish yurituvchi 1 2 Katta tarbiyachi 1 2 5. Sport tibbiyoti va reabilitatsiya markazi Direktor — bosh sport shifokor 1 Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qaroriga muvofiq Direktorning ilmiy — metodik ishlar boʻyicha oʻrinbosari 1 Tibbiyot xodimlari 9 Trener-instruktor (suv havzasi) 1 Hamshira va laborant 4 Tibbiyot, xodimlari ** - Shartnoma asosida
Milliy futbol markazi direktori, direktor oʻrinbosarlari va ayrim xodimlari hamda uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Milliy futbol markazida texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlar toifasiga mansub kasb va lavozimlar uchun xodimlar sonining
Lavozimi yoki kasb nomi Shtat birligini kiritish normalari va shartlari * Yengil avtomobil haydovchisi Avtomobil saqlash limiti mavjud boʻlganda: 2 shtat birligi (2 smenada) — tashkilot rahbari uchun; 1,5 shtat birligi (1,5 smenada) — tashkilot rahbarining har bir oʻrinbosari uchun; navbatchi avtomobil va avtobuslar uchun 1,5 shtat birligi (1,5 smenada). Hovli supuruvchi 2,5 ming kv metr tozalanadigan maydon uchun 1 shtat birligi. Xizmat xonalari farroshi 800 kv metr supuriladigan va tozalanadigan maydon uchun 1 shtat birligi. Elektromontyor Har 700 yoritish va elektr nuqtalari uchun 1 shtat birligi. Chilangar-santexnik Suv quvurlari, kanalizatsiya va issiqlik quvvati bilan jihozlangan har 2 800 kv metri uchun 1 shtat birligi. Maydon ishchisi Har 5000 kv. metr tabiiy yoki sunʼiy qoplamali ochiq sport maydonlariga xizmat koʻrsatish (stadiondagi chim oʻtlarini oʻstirish, drenaj ustasi) uchun 1 shtat birligi. Qorovul Bir kecha-kunduz ishlayotganida — har bir tashkilot uchun 4,5 shtat birligi. Bir smenali ish uchun (tungi navbatchilik) — har bir tashkilot uchun 3 shtat birligi. Qoʻriqlash xizmati tomonidan qoʻriqlanmagan taqdirda joriy etiladi. Lift boʻyicha texnik 1 shtat birligi — agar lift boʻlsa. Bogʻbon Bogʻ, manzarali daraxtlar, yashil oʻtloq va gulzor 0,5 gektardan 2 gektargacha boʻlgan maydonda 1 shtat birligi, keyin har 2 gektar maydon uchun 1 shtat birligi joriy etiladi. Ish yurituvchi 1 shtat birligi. Rahbar kotibi (referent-kotib) Milliy futbol markazi direktori va uning oʻrinbosarlari uchun 1 shtat birligi Gʻaznachi (kassir) 1 shtat birligi. Xoʻjalik mudiri 1 shtat birligi. Kompyuter texnikasiga texnik xizmat koʻrsatish texnigi (muhandis) Har 50 ta kompyuter va orgtexnika uchun 1 shtat birligi. Qozonxona operatori Uy-joy kommunal xoʻjalik tizimiga oʻtkazilmagan obyektni isitish mavsumida (5 oy) qozonxona operatori lavozimi: lokal isitish tizimida koʻmir, torf, mazut va hokazolar bilan isitiladigan har bir qozonxonaga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun 2 shtat birligi, tabiiy gaz yoqilgʻisi bilan ishlaydigan har bir qozonxonalarda (qozonxona hajmidan qatʼi nazar) har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun 1 shtat birligi (bunda har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun 1,0 birligi yil davomida saqlanadi); alohida kichik qozonlar bilan isitiladigan har bir alohida manzilda joylashgan binolar majmuasiga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun qozonlar soni 6 tagacha boʻlsa, 1 shtat birligi, 6 va undan ortiq boʻlsa, 2 shtat birligi (bunda har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun 1 shtat birligi yil davomida saqlanadi); Nasos qurilmalari mashinisti Yopiq va ochiq suv havzalaridagi suv inshootlarida nasos stansiyalari mavjud boʻlganda, kecha-kunduz ishlash uchun dam olish va bayram kunlari hamda taʼtil davrida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda har bir alohida bino, inshootlar uchun 4 shtat birligi. Navbatchi tarbiyachi Har bir alohida joylashgan oʻquvchilar turar joyi uchun ularning har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun 1 shtat birligi (biroq 4,0 birlik oʻrin almashish ish vaqtidan ortiq boʻlmagan holda). Binolarga kompleks xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha ishchi 8 shtat birligi. Xoʻjalik bekasi (kastelyansha) 2 shtat birligi. Kir yuvuvchi 2 shtat birligi. Dazmollovchi 2 shtat birligi.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-oktabrdagi 634-son qaroriga 5-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tizimidagi futbol akademiyalari va futbol maktablari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 3-bandda :
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshidan “va futbol boʻyicha Respublika oliy sport mahorati maktabining” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“futbol maktablari yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan maktabdan tashqari sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi va ularning faoliyati futbol boʻyicha eng iqtidorli yoshlarni davlat va nodavlat taʼlim, sport tashkilotlaridan tanlab olish hamda ularni boshlangʻich futbol tayyorgarligidan oʻtkazish orqali hududiy futbol akademiyalariga nomzodlarni yetkazib berishga yoʻnaltiriladi”.
2. 3-ilovaning 6-bandi quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“16 — 18 yosh toifasidagi futbolchilarni futbol akademiyasi huzuridagi sport klubida faoliyat yuritishini hamda respublika va xalqaro miqyosdagi musobaqalarda ishtirok etishini taʼminlash”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin.
3. 4-ilovaning 14-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Futbol maktabiga iqtidorli va tegishli qobiliyatga ega va oʻyin amaliyoti sinovidan muvaffaqiyatli oʻtgan bolalar (oʻgʻil va qiz) boshlangʻich tayyorlov guruhlariga qabul qilinadi.
Futbol maktabiga sport maktablari, ixtisoslashtirilgan sport maktablari, futbol klublari, xususiy futbol tashkilotlari, taʼlim va boshqa sport tashkilotlaridan tanlab olish (seleksiya) orqali iqtidorli bolalar (oʻgʻil va qiz) qabul qilinadi”.
4. 7-ilovaning 3-bandidagi “5-sinfga” soʻzlari “6-sinfga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-oktabrdagi 634-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida futbolni rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1993-yil 18-martdagi 144-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Futbol boʻyicha trenerlar va sport hakamlari tayyorlash respublika maktabi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2006-yil 18-avgustdagi 176-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Futbol boʻyicha oliy sport mahorati respublika maktabini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 15-iyuldagi 193-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy tarbiya va sport toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2015-yil 4-sentabrdagi OʻRQ-394-son Qonuni)” 2016-yil 20-oktabrdagi 355-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 15-fevraldagi PQ-2779-son qarori)” 2017-yil 16-maydagi 288-son qaroriga ilovaning 8-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PF-5368-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PQ-3583-son qarori)” 2018-yil 5-iyuldagi 508-son qaroriga 1-ilovaning 1-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 9-oktabr,
634 -son