📅 2025-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 9 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 октября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 October 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
ТАРКИБИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни янада қўллаб-қувватлаш ва кенг тарғиб қилиш, тиббиёт ходимлари ва ота-оналарнинг болаларни овқатлантиришдаги масъулиятини янада ошириш, болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларига белгиланган талабларга риоя этилишини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича республика кенгаши таркиби (кейинги ўринларда — Кенгаш) 2-иловага мувофиқ;
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
она сути билан озиқлантириш ва болалар овқатланиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, халқаро стандартлар ва тажрибаларни жорий этиш, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиш бўйича халқаро қоидалар тўплами» талабларини тўлиқ жорий этиш;
она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни тарғиб ва реклама қилиш чекловига қаратилган қоидаларнинг бузилиши ҳолатларини камайтириш;
она сути билан озиқлантириш ва болалар овқатланиши жараёнларини доимий мониторинг қилиш ва назорат механизмларини кучайтириш;
она сутининг ўрнини босувчи сифатсиз маҳсулотларни аниқлаш ва уларнинг айланмасини чеклаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш, сақлаш, сотиш ва етказиб бериш жараёнларига оид талаб ва стандартларни такомиллаштириш;
она сути билан озиқлантириш ва болаларни овқатлантириш бўйича малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;
она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти ҳақида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш.
3. Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
халқаро тажрибанинг ижобий амалиётларидан келиб чиқиб, она сути билан озиқлантириш ва болалар овқатланишини яхшилашга қаратилган комплекс дастурларни амалга ошириш;
аҳоли ўртасида она сути билан озиқлантириш қадриятларини тарғиб қилиш, тиббиёт ва таълим ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда кенг қамровли тушунтириш ишларини ташкил этиш;
она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизими фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда масъул вазирлик ва идоралар ўртасида мувофиқлаштирувчи механизмлар ишлаб чиқилишини таъминлаш.
4. Белгилансинки:
Кенгаш маслаҳат ва мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланиб, ўз фаолиятини ҳар ойлик йиғилишлар шаклида амалга оширади;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади;
Кенгаш ўз фаолиятини масъул вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти, унинг бола ривожланиши ва оналар саломатлигига ижобий таъсири, шунингдек, сунъий озиқлантиришнинг эҳтимолий хавфлари ҳақида турли мақсадли гуруҳлар учун (ёш ота-оналар, ҳомиладор аёллар) телевидение, радио, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда босма оммавий ахборот воситалари орқали узлуксиз ва кенг қамровли ахборот кампанияларини ташкил этсин;
тиббиёт ва таълим ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда она сути билан озиқлантиришнинг аҳамиятини тарғиб этувчи махсус баннерлар ва маълумот стендларини ўрнатсин;
ахборот кампаниялари доирасида жамоатчилик ўртасида қизиқиш уйғотувчи ижодий ёндашувлардан фойдаланиш, жумладан, етакчи соҳа мутахассисларининг фикрлари, мисоллар ва ҳаётий воқеалар асосида видеоматериаллар яратиш, она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти бўйича ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва уларни мунтазам намойиш этиб бориш чораларини кўрсин.
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот киритиб борсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 636-сон қарорига 1-ИЛОВА
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш 1. Она сути билан озиқлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиш бўйича халқаро қоидалар тўплами» (The International Code of Marketing of Breast-milk Substitutes) талабларига мослаштириш . Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиш бўйича халқаро қоидалар тўплами» (The International Code of Marketing of Breast-milk Substitutes) талаблари, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро ташкилотларнинг хулосалари ва тавсиялари асосида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш: тиббиёт ходимларининг гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш бўйича амалга оширадиган мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилаш; гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар ҳамда оналар билан ишлашга масъул бўлган тиббиёт ходимларини она сути билан озиқлантириш бўйича малака талабларини қонуности ҳужжатлар билан белгилаш бўйича модда киритиш; гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш бўйича ота-оналарнинг мажбуриятларини белгилаш. 2025 йил декабрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш тарғиботи ва рекламасини чеклаш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш. Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулот (ОСЎБМ)ларни тарғиб қилиш борасида назорат ва жавобгарликни кучайтириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар ОСЎБМларини ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларига шахсан ёки бошқа шахслар орқали ҳомиладор аёллар ёки эмизикли оналар, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш муаммолари ҳамда болалар саломатлиги билан боғлиқ тадбирлар, кампаниялар, конференциялар ва илмий-амалий анжуманларда ҳамда шу каби масалаларга алоқадор бошқа тадбирларда ҳомийлик қилишни тақиқлашни инобатга олиш. 2025 йил декабрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 3. Болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши ва сотилишига оид сифат стандартлари ва гигиена талабларини қайта кўриб чиқиш. 1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари ҳамда «Codex Alimentarius» талаблари асосида болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши ва сотилишига оид қуйидаги янгиланган гигиена талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар қуруқ аралашмалари учун Кодекс стандарти (CODEX STA N 66-2008 ); гўдаклар учун мўлжалланган болалар аралашмалари ва махсус тиббий препаратлар учун Кодекс стандарти (CODEX STA N 72-1 ); гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун ишлов берилган донли озиқ-овқат маҳсулотларига Кодекс стандарти (CODEX STA N 74-1981 ); озиқ-овқат маҳсулотлари гигиенасининг умумий тамойиллари бўйича Кодекс стандарти (CODEX STA N 1-1969 ); махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш ва уларнинг хусусиятлари тўғрисидаги баёнот бўйича Кодекс стандарти (CODEX STA N 180-1991 ). 2026 йил март - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 2. Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари учун сифат стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда ёш бўйича озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжни инобатга олиш (таркибга қўйиладиган талаблар, аллергенлар, бўёқлар, консервантлар ва бошқа зарарли қўшимчаларнинг мавжуд эмаслигини назорат қилиш). 2026 йил июнь II. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш 4. «Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратган тиббиёт муассасаси» ва «Она сути билан муваффақиятли озиқлантиришга ўн қадам» ташаббусларини кенг жорий этиш. «Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратган тиббиёт муассасаси» (Baby-Friendly Нospital Initiative) (кейинги ўринларда — BFНI) ва «Она сути билан муваффақиятли озиқлантиришга ўн қадам» (кейинги ўринларда — «ўн қадам») ташаббусларини жорий этишни мувофиқлаштириш, жумладан: 2026 йилдан бошлаб - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари а) BFНI ва «ўн қадам» ташаббусларини амалиётга жорий этиш учун ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсияларига асосланган миллий услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ; 2025 йил октябрь б) туғруққа кўмаклашиш, педиатрия ва бирламчи тиббий- санитария хизмати тиббиёт ходимлари учун сертификатланган халқаро тренерлар ва экспертларни жалб қилган ҳолда BFНI ва «ўн қадам» ташаббуслари бўйича тренинглар ва ўқув курсларини ташкил этиш; Режа-жадвал асосида Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида, ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари (келишув асосида) 100 минг АҚШ доллари в) тиббиёт ходимларининг она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва чақалоқларни парвариш қилиш бўйича билимлари ва амалий кўникмаларини мунтазам равишда баҳолаб бориш; 2026 йилдан бошлаб г) тиббиёт муассасаларида BFНI ва «ўн қадам» стандартларининг бажарилишини назорат қилиш ва баҳолаш тизимини яратиш. Бунда амалиётга татбиқ этиш жараёни BFНI ва «ўн қадам» ташаббусларини жорий этиш юзасидан сертификат мавжудлиги ва ўтказилган тренинглар сони ўсиб борувчи кўрсаткич сифатида доимий равишда баҳоланади. 2025 йил декабрь 5. «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳат бериш» интеграциялашган курсини жорий этиш. 1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари асосида «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳат бериш» миллий услубий қўлланмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида, ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари (келишув асосида) Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатрлар ҳамда тиббиёт бригадалари ходимлари учун ўқув-тренинглар ташкил этиш. Режа-жадвал асосида 6. Она сути билан озиқланадиган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича йўриқномалар тамойилларини жорий этиш. 1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари асосида « Она сути билан озиқланаётган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича йўриқномалар» миллий услубий қўлланмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида, ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари (келишув асосида) 20 минг АҚШ доллари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича педиатрлар ва тиббиёт бригадалари ходимлари учун ўқув-тренинглар ташкил этиш. Режа-жадвал асосида 7. Алоҳида тиббий эҳтиёжли оналар ва уларнинг болалари учун она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурларини жорий этиш. 1. Туғруқдан кейинги эрта даврда она ёки боланинг ҳолатидан (масалан, қандли диабет, чала туғилиш ва бошқа ҳолатлар) келиб чиқиб, она сути билан озиқлантиришнинг кечиктирилишида оналар учун махсус тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Асоратланган лактацияси мавжуд аёлларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш бўйича клиник протоколни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. Бунда лактостаз, мастит, гипогалактия ва (сут бези) сўрғич ёриқлари ва бошқалар каби энг кенг тарқалган асоратларнинг олдини олиш бўйича аниқ тавсиялар киритиш. 2025 йил октябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8. Эмизикли оналар уйда она сути билан озиқлантиришни давом эттиришларини қўллаб қувватлаш тизимини жорий этиш. 1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари асосида «Эмизикли оналарни уйда кузатиб бориш» миллий услубий қўлланмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Эмизикли оналар учун амалий маслаҳат бериш ва уйда қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш юзасидан тиббиёт бригадалари ходимларини ўқитиш. Режа-жадвал асосида Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида, ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари (келишув асосида) 3. Эмизикли оналарга ҳамроҳлик қилувчи тиббиёт ходимларини сертификатлаштириш. 4. Туғруқдан кейинги дастлабки олти ой давомида эмизикли оналар учун мунтазам равишда уйга ташриф буюриш тизимини кучайтириш ҳамда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва чақалоқни парваришлашга алоҳида эътибор қаратиш. 2025-2026 йиллар давомида III. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш 9. Тиббиёт олий таълим муассасалари педагогларининг она сути билан озиқлантириш, гўдак ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш мавзуси бўйича малакасини ошириш. 1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари асосида тиббиёт олий таълим муассасалари педагоглари учун она сути билан озиқлантириш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш мавзусида малака ошириш ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Тиббиёт соҳасида касбий ва олий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби турли таълим босқичларида таълим дастурларини мослаштириб бориш. 3. Тиббиёт техникумлари, олий тиббий таълим ташкилотлари ўқув режаларига, магистратура ва ординатура дастурларига она сути билан озиқлантириш курсларини киритиш. Бунда она сути билан озиқлантириш мавзулари фанлараро курсларга интеграция қилинишини таъминлаш. 2025-2026 йиллар давомида 4. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда касбий ва олий тиббий таълим ташкилотлари педагоглари учун тренинглар ва маҳорат дарсларини ўтказиш. Режа-жадвал асосида 10. Тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш босқичларида она сути билан озиқлантириш курсларини жорий этиш. 1. Акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатрлар ҳамда тиббиёт бригадалари ходимлари учун она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш. 2025 йил декабрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатрлар ҳамда тиббиёт бригадалари ходимлари учун қисқа муддатли интенсив курслар ва онлайн тренинглар ташкил этиш. 3. Акушер-гинекологлар, педиатрлар, психологлар ва оилавий шифокорлар учун перинатал психология асослари ва она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш техникаси бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. Режа-жадвал асосида Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида, ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари (келишув асосида) 4. Тиббиёт кадрлари малакасини ошириш дастурларига туғруққача ва туғруқдан кейинги даврда оналарни психологик қўллаб-қувватлаш модулларини жорий этиш. 2025-2026 йиллар давомида 11. Она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳатчилар (lactation consultant)ни тайёрлаш. 1. Акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатрлар ҳамда тиббиёт бригадалари ходимлари учун халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда она сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳат бериш ва гўдакларни озиқлантиришни оптималлаштириш, шу жумладан, шахслараро мулоқот кўникмаларига ўргатиш бўйича ихтисослаштирилган малака ошириш курсларини ташкил этиш. 2. Она сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳатчиларнинг малакасини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш чораларини кўриш. 3. Тиббиёт олий таълим ташкилотлари талабалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ва кўнгиллиларнинг она ва бола саломатлигига она сутининг ижобий таъсири бўйича тренер-маслаҳатчиларни тайёрлаш курсларида иштирок этиши ва ўқитилишини таъминлаш. 2026 йилдан бошлаб, режа-жадвал асосида ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари (келишув асосида) Соғлиқни сақлаш вазирлиги IV. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасида тармоқлараро ҳамкорликни кучайтириш 12. Иш жойларида, таълим ташкилотларида ва жамоат жойларида эмизикли оналар учун қулай шарт-шароитлар яратиш («Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароитлар» сиёсати, ташаббуси). 1. Иш жойлари, таълим ташкилотларида, жамоат жойларида она сути билан озиқлантириш ва она сутини соғиб олиш ҳамда гўдакларни озиқлантириш учун махсус жойлар, парвариш хоналарини ажратиш ва жиҳозлаш, зарур шарт-шароитлар яратишнинг санитария талабларини белгилаш. 2025 йил декабрь - Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 2. Иш жойларида, таълим ташкилотларида ва жамоат жойларида эмизикли оналар учун махсус жойлар ажратиш, шу жумладан, мебель билан жиҳозлаш ва зарур санитария шароитлари билан таъминлаш. 2025-2026 йиллар давомида Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан Манфаатдор вазирлик ва идоралар 13. Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш. Халқаро экспертлар иштирокида мунтазам онлайн конференциялар, вебинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш орқали илғор тажрибалар ва энг яхши амалиётларни ўзаро алмашиш. 2025-2026 йиллар давомида - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14. «Оналар мактаби» ва «Оналарни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари»ни қайта тиклаш. 1. «Оналар мактаби» ва «Оналарни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари»ни зарур қўлланмалар, намойиш қилиш учун медиа воситалари (видеоматериаллар, она сути билан озиқлантириш техникасини ўргатиш учун йўриқнома ва бошқалар) билан жиҳозлаш. 2. «Оналар мактаби» ва «Оналарни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари»да тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ташкилотлар ҳамда кўнгиллиларни жалб қилиш. 2025-2026 йиллар давомида Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 15. Она сути билан озиқлантириш ва болалар овқатланиши соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш. 1. Болаларни она сути билан озиқлантириш тадқиқотлари учун грантлар ажратиш. 2. Илмий анжуманлар ташкил этиш ҳамда тадқиқот натижаларини эълон қилиш. 2025-2026 йиллар давомида Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида Инновацион ривожланиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги V. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасида мониторинг ва назоратни кучайтириш 16. Она сути билан озиқлантириш амалиётини тарғиб қилиш бўйича баҳолаш мезонлари ва индикаторларини ишлаб чиқиш. 1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЖССТ ва ЮНИСЕФ, илмий ташкилотлар мутахассислари ва она сути билан озиқлантириш бўйича экспертлардан иборат ишчи гуруҳни тузиш. 2025 йил сентябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Доимий мониторинг учун кўрсаткичлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда мониторинг қилишнинг асосий кўрсаткичлари сифатида қуйидагиларни белгилаш: туғилгандан кейин биринчи соат ичида чақалоқни илк бор кўкракка тутиш; 6 ойгача бўлган давр мобайнида фақат она сути билан озиқланган гўдаклар улуши; 1 ёшгача ва 2 ёшгача она сути билан озиқланишни давом этаётган болалар улуши; сунъий ёки аралаш овқатлантиришда бўлган чақалоқлар ва болалар улуши; она сути билан озиқлантиришнинг ўртача давомийлиги; туғруқхоналарда ва поликлиникаларга ташрифлари пайтида она сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳат олган оналар сони; BFНI ва «ўн қадам» ташаббуслари бўйича сертификат олган муассасалар сони . 2025 йил ноябрь 3. Тиббиёт ташкилотларининг мавжуд статистика ҳисоботи шаклларини янги индикаторларни жорий этиш учун мослаштириш. 2025-2026 йиллар давомида 17. Она сути билан озиқлантириш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ва уларнинг сифатидан аҳолининг қониқиши тўғрисидаги маълумотларни тўплаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсияларини инобатга олган ҳолда, аҳолининг қониқишини баҳолаш, она сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳатчиларнинг профессионаллиги, ахборот сифати, оналарни психологик қўллаб-қувватлаш даражаси ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда стандартлаштирилган сўровномалар ва анкеталарни ишлаб чиқиш. 2025 йил ноябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Сўровлар ўтказиш ва фикр-мулоҳазалар йиғиш учун «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сўровлар ўтказиш ва фикр-мулоҳазаларни тўплаш имкониятини яратиш. 3. Аёллар маслаҳатхоналари, туғруқхоналар, оилавий поликлиникалар ва жамоат жойларида сўровномалар ўтказиш. 2025-2026 йиллар давомида 4. Она сути билан озиқлантириш соҳасидаги хизматлардан аҳолининг қониқишини мунтазам равишда текшириш. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили VI. Она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти тўғрисида аҳолининг хабардорлиги ва билимини ошириш 18. Она сути билан озиқлантириш афзалликлари ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни тўғри овқатлантириш ҳақида кенг қамровли миллий кампанияни ташкил этиш. 1. Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ахборот-коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: а) аҳоли ўртасида она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси, шунингдек, ОСЎБМ билан озиқлантиришнинг салбий таъсирлари тўғрисида хабардорликни ошириш, жамиятда она сути билан озиқлантиришга ҳурмат муносабатини шакллантириш мақсадида медиа-режа асосида ахборот компаниялар ўтказилишини белгилаш; б) она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти тўғрисида телевидение, радио ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда миллий даражада кенг кўламли ахборот компанияларини ўтказиш; в) оилани жалб этишни рағбатлантириш, оила аъзоларининг уй юмушлари ёки болаларни парвариш қилишда ёрдам берадиган қўллаб-қувватловчи уй муҳитини яратиш; г) эмизикли оналар ўзлари учун фойдали она сути билан озиқлантириш ҳақида маълумотларни топиши мумкин бўлган манбаларни оммалаштириш (мобил илова, «Call марказ», интернет ресурслари ва ижтимоий тармоқларда саҳифалар очиш ва бошқалар); д) масжид ва маҳаллалардаги диний етакчиларнинг маърузаларига она сути билан озиқлантириш, лактация даврида тўғри овқатланиш, шунингдек, она сути билан озиқлантиришдан воз кечишнинг олдини олиш ҳамда ОСЎБМ билан озиқлантиришдан фойдаланмаслик масалаларини киритиш. 2025 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 3,2 млрд сўм Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ , Республика Маънавият ва маърифат маркази, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Она сути билан озиқлантириш афзалликлари ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни тўғри овқатлантириш ҳақида телевидение, радио, интернет ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг кўламли миллий ахборот кампанияларини ташкил этиш. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 19. Аёлларга она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳат бериш учун кеча-кундуз ишлайдиган « Call марказ »ни ташкил этиш . 1. Ягона қисқа бепул рақам бўйича замонавий телефон ва интернет инфратузилмасига эга қўнғироқларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш. 2025-2026 йиллар давомида Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 800 млн сўм шундан 350 млн сўм ягона қисқа рақам учун (бир марталик тўлов) 450 млн сўм «Call марказ» фаолияти учун (ҳар йили) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Она сути билан озиқлантириш ва беморлар билан мулоқот қилиш соҳасида ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг замонавий стандартлари бўйича ўқув курсларини ўтказиш. Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 1 млрд сўм 3. Тиббиёт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича « Call марказ »ни ишга тушиши юзасидан кенг ахборот кампаниясини ўтказиш. - 20. Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталиги доирасида она сути билан озиқлантириш бўйича миллий ва минтақавий конференцияларни ўтказиш. 1. Шифокорлар, ҳамширалар, ижтимоий ходимлар ва жамоат ташкилотлари иштирокида ҳар йили конференциялар ташкил этиш, энг яхши амалиётлар ва ютуқларни муҳокама қилиш, она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсияларни тарқатиш. 2. Оналар ва уларнинг оилалари учун маърузалар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этиш. 3. Ахборот материалларини тарқатиш ва тадбирга жамоатчилик фикри етакчиларини жалб қилиш. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 636-сон қарорига 2-ИЛОВА
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича республика кенгаши
1. З.Б. Махкамова — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, Кенгаш раиси 2. А.А. Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири 3. Э.И. Баситханова — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари 4. Ф.Э. Карабаев — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари 5. Д.Р. Махсудов — Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари 6. Х.Б. Нуритдинов — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари 7. Д.Ж. Аниёзова — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги масъул ходими 8. Н.М. Эгамбердиева — «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти директори 9. Н.С. Надирханова — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори 10. Н.А. Ўринбаева — Республика перинатал маркази директори 11. А.Ш. Иноятов — Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори 12. У.Э. Эралиев — Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи 13. А.А. Абдуқаюмов — Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Кенгаш котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 636-сон қарорига 3-ИЛОВА
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширишнинг
Т/р Мақсадли кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги 2025 йил 2026 йил 2027 йил 2028 йил 2029 йил 2030 йил I. Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш 1. 6 ойгача бўлган чақалоқларни истисносиз она сути билан озиқлантириш даражаси фоиз 25 30 35 50 65 80 2. Туғилгандан кейин она сути билан озиқлантиришни эрта бошлаш даражаси фоиз 85 85 87 87 90 90 3. Туғилгандан кейин биринчи соат ичида чақалоқни илк бор кўкракка тутиш даражаси фоиз 75 75 80 85 85 90 4. 1 ёшгача она сути билан озиқланишни давом этаётган болалар улуши фоиз 44 50 60 65 75 80 5. 2 ёшгача она сути билан озиқланишни давом этаётган болалар улуши фоиз 39 45 50 55 60 60 6. 2 ёшгача сўрғичли идишчалардан озиқланишни давом этаётган болалар улуши фоиз 25 22 19 16 13 10 7. Кам вазн билан туғилиш даражаси фоиз 5,8 5,6 5,4 5,2 5,2 5,0 8. Бўй ўсиши кечикиши мавжуд бўлган 5 ёшгача болалар улуши фоиз 6,9 6,7 6,5 6,3 6,1 6,0 9. Вазн оғирлиги етишмаслиги мавжуд 5 ёшгача бўлган болалар улуши фоиз 1,8 1,7 1,6 1,6 1,5 1,5 10. Ортиқча вазни мавжуд 5 ёшгача бўлган болалар улуши фоиз 5,5 5,4 5,2 5,0 4,8 4,6 11. 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ҳамда ўсмирлар орасида семизлик даражаси фоиз 6,4 6,3 6,0 5,8 5,5 5,0 II. Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш 12. Тиббиёт муассасаларида она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ягона ички сиёсат ишлаб чиқилганлиги ва жорий этилгани ягона ички сиёсат ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши - ягона ички сиёсат ишлаб чиқилади ва жорий этилади - - - - 13. Болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши ва сотилишига оид янгиланган санитария меъёрлари ва қоидалари, гигиена талаблари ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари ҳамда Codex Alimentarius талабларига мувофиқ мослаштирилгани янгиланган санитария меъёрлари ва қоидалари, гигиена талаблари сони 3 2 2 2 2 2 14. «BFНI» ва «ўн қадам» ташаббусларини жорий этиш бўйича миллий услубий қўлланма қабул қилингани тасдиқланган услубий қўлланма - қўлланма тасдиқланади - - - - 15. Туғруққа кўмаклашиш муассасаларида она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича замонавий йўриқномалар мавжудлиги туғруққа кўмаклашиш муассасалари сони (фоиз) - 100 - - - - 16. Она ёки боланинг ҳолатидан келиб чиқиб, шу жумладан, асоратланган лактацияси мавжуд оналар учун махсус тавсиялар тасдиқлангани тасдиқланган тавсиялар - тавсиялар тасдиқланади - - - - 17. Болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича йўриқномалар тамойиллари жорий этилгани тасдиқланган йўриқномалар - йўриқномалар тасдиқланади - - - - 18. «BFНI» ва «ўн қадам» ташаббуслари бўйича ўтказилган тренинглар сони тренинглар сони - 14 28 42 56 84 19. «BFНI» ва «ўн қадам» ташаббуслари бўйича ўқитилган акушер-гинеколог, неонатолог, педиатрлар ва оилавий шифокорлар улуши (компетенциялари мослиги) ўқитилган тиббиёт ходимлари улуши (фоиз) - 30 50 70 90 100 20. «BFНI» ва «ўн қадам» ташаббусларини жорий этган туғруққа кўмаклашиш муассасалари сони туғруққа кўмаклашиш муассасалари сони (фоиз) 25 30 50 70 90 100 21. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича ўтказилган тренинглар сони тренинглар сони - 14 28 42 56 84 22. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича ўқитилган акушер-гинеколог, неонатолог, педиатрлар ва оилавий шифокорлар сони ўқитилган шифокорлар улуши (фоиз) - 30 50 70 90 100 23. Эмизикли оналар учун амалий маслаҳат бериш ва уйда қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган тренинглар сони тренинглар сони - 14 28 42 56 84 24. Эмизикли оналар учун амалий маслаҳат бериш ва уйда қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўқитилган оилавий шифокорлар сони ўқитилган оилавий шифокорлар улуши (фоиз) - 30 50 70 90 100 25. Она сути билан озиқланадиган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича йўриқномалар тамойиллари тасдиқлангани тасдиқланган йўриқномалар - йўриқномалар тасдиқланади - - - - 26. Она сути билан озиқланадиган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича ўтказилган тренинглар сони тренинглар сони - 14 28 42 56 84 27. Она сути билан озиқланадиган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича ўқитилган педиатрлар ва оилавий шифокорлар сони ўқитилган педиатрлар ва оилавий шифокорлар улуши (фоиз) - 30 50 70 90 100 28. Она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича сертификатга эга маслаҳатчи ( lactation consultant)лар сони сертификатга эга маслаҳатчилар сони - 60 60 60 60 60 29. Она сути билан озиқлантириш, қўшимча овқатни киритиш қоидалари бўйича тўлиқ хизматлар кўрсатилган оналар (туққан аёллар) улуши оналар улуши (фоиз) - 20 40 60 70 90 30. Тиббиёт олий таълим муассасалари педагоглари учун малака ошириш ўқув дастурларининг мавжудлиги тасдиқланган ўқув дастури - ўқув дастури тасдиқланади - - - - 31. Тиббиёт ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимига она сути билан озиқлантириш бўйича ўқув дастурлари жорий этилганлиги тасдиқланган ўқув дастури - ўқув дастури тасдиқланади - - - - 32. Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратган ташкилотлар ва жамоат жойларининг улуши ташкилотлар ва жамоат жойлари улуши (фоиз) - 10 30 50 70 80 33. Она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳат бериш учун «Call марказ» ташкил этилгани «Call марказ» ташкил этилиши - «Call марказ» ташкил этилади - - - - 34. Она сути билан озиқлантириш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни овқатлантириш тамойиллари бўйича ижтимоий тармоқларда саҳифалар очилиши ижтимоий тармоқларда очилган саҳифалар сони - 5 10 10 10 15
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 октябрь,
636-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
TARKIBI
MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI
Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash hamda goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar oziq-ovqat mahsulotlariga doir talablar toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirishni yanada qoʻllab-quvvatlash va keng targʻib qilish, tibbiyot xodimlari va ota-onalarning bolalarni ovqatlantirishdagi masʼuliyatini yanada oshirish, bolalar uchun oziq-ovqat mahsulotlariga belgilangan talablarga rioya etilishini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq;
Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash masalalari boʻyicha respublika kengashi tarkibi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) 2-ilovaga muvofiq;
Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash dasturini amalga oshirishning maqsadli koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Quyidagilar Dasturning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:
ona suti bilan oziqlantirish va bolalar ovqatlanishi sohasidagi normativ-huquqiy bazani takomillashtirish, xalqaro standartlar va tajribalarni joriy etish, xususan, Jahon sogʻliqni saqlash tashkilotining “Ona sutining oʻrnini bosuvchi mahsulotlarni sotish boʻyicha xalqaro qoidalar toʻplami” talablarini toʻliq joriy etish;
ona sutining oʻrnini bosuvchi mahsulotlarni targʻib va reklama qilish chekloviga qaratilgan qoidalarning buzilishi holatlarini kamaytirish;
ona suti bilan oziqlantirish va bolalar ovqatlanishi jarayonlarini doimiy monitoring qilish va nazorat mexanizmlarini kuchaytirish;
ona sutining oʻrnini bosuvchi sifatsiz mahsulotlarni aniqlash va ularning aylanmasini cheklash boʻyicha taʼsirchan choralar koʻrish;
bolalar oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish, import va eksport qilish, saqlash, sotish va yetkazib berish jarayonlariga oid talab va standartlarni takomillashtirish;
ona suti bilan oziqlantirish va bolalarni ovqatlantirish boʻyicha malakali tibbiyot xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yoʻlga qoʻyish;
ona suti bilan oziqlantirishning ahamiyati haqida aholining xabardorlik darajasini oshirish.
3. Kengashning asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan chora-tadbirlarni muvofiqlashtirish;
xalqaro tajribaning ijobiy amaliyotlaridan kelib chiqib, ona suti bilan oziqlantirish va bolalar ovqatlanishini yaxshilashga qaratilgan kompleks dasturlarni amalga oshirish;
aholi oʻrtasida ona suti bilan oziqlantirish qadriyatlarini targʻib qilish, tibbiyot va taʼlim tashkilotlari, mahalla fuqarolar yigʻinlari hamda ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlikda keng qamrovli tushuntirish ishlarini tashkil etish;
ona va bola salomatligini muhofaza qilish tizimi faoliyatini tahlil qilish hamda masʼul vazirlik va idoralar oʻrtasida muvofiqlashtiruvchi mexanizmlar ishlab chiqilishini taʼminlash.
4. Belgilansinki:
Kengash maslahat va muvofiqlashtiruvchi kollegial organ hisoblanib, oʻz faoliyatini har oylik yigʻilishlar shaklida amalga oshiradi;
Sogʻliqni saqlash vazirligi Kengashning ishchi organi hisoblanadi;
Kengash oʻz faoliyatini masʼul vazirlik va idoralar hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda amalga oshiradi.
5. Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Milliy kontent ishlab chiqaruvchi markaz, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan birgalikda:
ona suti bilan oziqlantirishning ahamiyati, uning bola rivojlanishi va onalar salomatligiga ijobiy taʼsiri, shuningdek, sunʼiy oziqlantirishning ehtimoliy xavflari haqida turli maqsadli guruhlar uchun (yosh ota-onalar, homilador ayollar) televideniye, radio, Internet jahon axborot tarmogʻi hamda bosma ommaviy axborot vositalari orqali uzluksiz va keng qamrovli axborot kampaniyalarini tashkil etsin;
tibbiyot va taʼlim tashkilotlari hamda mahallalarda ona suti bilan oziqlantirishning ahamiyatini targʻib etuvchi maxsus bannerlar va maʼlumot stendlarini oʻrnatsin;
axborot kampaniyalari doirasida jamoatchilik oʻrtasida qiziqish uygʻotuvchi ijodiy yondashuvlardan foydalanish, jumladan, yetakchi soha mutaxassislarining fikrlari, misollar va hayotiy voqealar asosida videomateriallar yaratish, ona suti bilan oziqlantirishning ahamiyati boʻyicha ijtimoiy videoroliklar tayyorlash va ularni muntazam namoyish etib borish choralarini koʻrsin.
6. Sogʻliqni saqlash vazirligi ushbu qaror ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan har chorak yakunida Vazirlar Mahkamasiga tahliliy axborot kiritib borsin.
7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi Z.B. Maxkamova hamda sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-oktabrdagi 636-son qaroriga 1-ILOVA
Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddatlari Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Ona suti bilan oziqlantirish, goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar ovqatlanishi sohasidagi normativ-huquqiy bazani takomillashtirish 1. Ona suti bilan oziqlantirishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni Jahon sogʻliqni saqlash tashkilotining “Ona sutining oʻrnini bosuvchi mahsulotlarni sotish boʻyicha xalqaro qoidalar toʻplami” (The International Code of Marketing of Breast-milk Substitutes) talablariga moslashtirish . Jahon sogʻliqni saqlash tashkilotining “Ona sutining oʻrnini bosuvchi mahsulotlarni sotish boʻyicha xalqaro qoidalar toʻplami” (The International Code of Marketing of Breast-milk Substitutes) talablari, ilgʻor xorijiy tajriba hamda xalqaro tashkilotlarning xulosalari va tavsiyalari asosida quyidagilarni nazarda tutuvchi takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish: tibbiyot xodimlarining goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha amalga oshiradigan majburiyatlari, huquqlari va javobgarligini belgilash; goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar hamda onalar bilan ishlashga masʼul boʻlgan tibbiyot xodimlarini ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha malaka talablarini qonunosti hujjatlar bilan belgilash boʻyicha modda kiritish; goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha ota-onalarning majburiyatlarini belgilash. 2025-yil dekabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Ona sutining oʻrnini bosuvchi mahsulotlarni isteʼmol qilish targʻiboti va reklamasini cheklash sohasidagi qonunchilikni yanada takomillashtirish. Ona sutining oʻrnini bosuvchi mahsulot (OSOʻBM)larni targʻib qilish borasida nazorat va javobgarlikni kuchaytirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining “Reklama toʻgʻrisida”gi Qonuniga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. Bunda goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar OSOʻBMlarini ishlab chiqaruvchilari va yetkazib beruvchilariga shaxsan yoki boshqa shaxslar orqali homilador ayollar yoki emizikli onalar, goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni oziqlantirish muammolari hamda bolalar salomatligi bilan bogʻliq tadbirlar, kampaniyalar, konferensiyalar va ilmiy-amaliy anjumanlarda hamda shu kabi masalalarga aloqador boshqa tadbirlarda homiylik qilishni taqiqlashni inobatga olish. 2025-yil dekabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi 3. Bolalar oziq-ovqat mahsulotlarining xavfsizligi, ishlab chiqarilishi, tashilishi, saqlanishi va sotilishiga oid sifat standartlari va gigiyena talablarini qayta koʻrib chiqish. 1. JSST va YUNISEF tavsiyalari hamda “Codex Alimentarius” talablari asosida bolalar oziq-ovqat mahsulotlarining xavfsizligi, ishlab chiqarilishi, tashilishi, saqlanishi va sotilishiga oid quyidagi yangilangan gigiyena talablarini ishlab chiqish va tasdiqlash: goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar quruq aralashmalari uchun Kodeks standarti (CODEX STA N 66-2008 ); goʻdaklar uchun moʻljallangan bolalar aralashmalari va maxsus tibbiy preparatlar uchun Kodeks standarti (CODEX STA N 72-1 ); goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar uchun ishlov berilgan donli oziq-ovqat mahsulotlariga Kodeks standarti (CODEX STA N 74-1981 ); oziq-ovqat mahsulotlari gigiyenasining umumiy tamoyillari boʻyicha Kodeks standarti (CODEX STA N 1-1969 ); maxsus shifobaxsh oziq-ovqat mahsulotlarini tamgʻalash va ularning xususiyatlari toʻgʻrisidagi bayonot boʻyicha Kodeks standarti (CODEX STA N 180-1991 ). 2026-yil mart - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 2. Bolalar oziq-ovqat mahsulotlari uchun sifat standartlarini ishlab chiqish va tasdiqlash, bunda yosh boʻyicha ozuqa moddalariga boʻlgan ehtiyojni inobatga olish (tarkibga qoʻyiladigan talablar, allergenlar, boʻyoqlar, konservantlar va boshqa zararli qoʻshimchalarning mavjud emasligini nazorat qilish). 2026-yil iyun II. Ona suti bilan oziqlantirish, goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar ovqatlanishi sohasida sogʻliqni saqlash tizimini takomillashtirish 4. “Ona suti bilan oziqlantirish uchun qulay sharoit yaratgan tibbiyot muassasasi” va “Ona suti bilan muvaffaqiyatli oziqlantirishga oʻn qadam” tashabbuslarini keng joriy etish. “Ona suti bilan oziqlantirish uchun qulay sharoit yaratgan tibbiyot muassasasi” (Baby-Friendly Nospital Initiative) (keyingi oʻrinlarda — BFNI) va “Ona suti bilan muvaffaqiyatli oziqlantirishga oʻn qadam” (keyingi oʻrinlarda — “oʻn qadam”) tashabbuslarini joriy etishni muvofiqlashtirish, jumladan: 2026-yildan boshlab - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari a) BFNI va “oʻn qadam” tashabbuslarini amaliyotga joriy etish uchun JSST va YUNISEF tavsiyalariga asoslangan milliy uslubiy qoʻllanmani ishlab chiqish va tasdiqlash ; 2025-yil oktabr b) tugʻruqqa koʻmaklashish, pediatriya va birlamchi tibbiy- sanitariya xizmati tibbiyot xodimlari uchun sertifikatlangan xalqaro trenerlar va ekspertlarni jalb qilgan holda BFNI va “oʻn qadam” tashabbuslari boʻyicha treninglar va oʻquv kurslarini tashkil etish; Reja-jadval asosida Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida, YUNISEF, JSST grantlari (kelishuv asosida) 100 ming AQSH dollari v) tibbiyot xodimlarining ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash va chaqaloqlarni parvarish qilish boʻyicha bilimlari va amaliy koʻnikmalarini muntazam ravishda baholab borish; 2026-yildan boshlab g) tibbiyot muassasalarida BFNI va “oʻn qadam” standartlarining bajarilishini nazorat qilish va baholash tizimini yaratish. Bunda amaliyotga tatbiq etish jarayoni BFNI va “oʻn qadam” tashabbuslarini joriy etish yuzasidan sertifikat mavjudligi va oʻtkazilgan treninglar soni oʻsib boruvchi koʻrsatkich sifatida doimiy ravishda baholanadi. 2025-yil dekabr 5. “Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni oziqlantirish masalalari boʻyicha maslahat berish” integratsiyalashgan kursini joriy etish. 1. JSST va YUNISEF tavsiyalari asosida “Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni oziqlantirish masalalari boʻyicha maslahat berish” milliy uslubiy qoʻllanmasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida, YUNISEF, JSST grantlari (kelishuv asosida) Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni oziqlantirish masalalari boʻyicha akusher-ginekolog, neonatolog va pediatrlar hamda tibbiyot brigadalari xodimlari uchun oʻquv-treninglar tashkil etish. Reja-jadval asosida 6. Ona suti bilan oziqlanadigan bolalarni qoʻshimcha oziqlantirish boʻyicha yoʻriqnomalar tamoyillarini joriy etish. 1. JSST va YUNISEF tavsiyalari asosida “ Ona suti bilan oziqlanayotgan bolalarni qoʻshimcha oziqlantirish boʻyicha yoʻriqnomalar” milliy uslubiy qoʻllanmasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida, YUNISEF, JSST grantlari (kelishuv asosida) 20 ming AQSH dollari Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni qoʻshimcha oziqlantirish boʻyicha pediatrlar va tibbiyot brigadalari xodimlari uchun oʻquv-treninglar tashkil etish. Reja-jadval asosida 7. Alohida tibbiy ehtiyojli onalar va ularning bolalari uchun ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash dasturlarini joriy etish. 1. Tugʻruqdan keyingi erta davrda ona yoki bolaning holatidan (masalan, qandli diabet, chala tugʻilish va boshqa holatlar) kelib chiqib, ona suti bilan oziqlantirishning kechiktirilishida onalar uchun maxsus tavsiyalar ishlab chiqish. 2. Asoratlangan laktatsiyasi mavjud ayollarga ixtisoslashtirilgan yordam koʻrsatish boʻyicha klinik protokolni ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. Bunda laktostaz, mastit, gipogalaktiya va (sut bezi) soʻrgʻich yoriqlari va boshqalar kabi eng keng tarqalgan asoratlarning oldini olish boʻyicha aniq tavsiyalar kiritish. 2025-yil oktabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi 8. Emizikli onalar uyda ona suti bilan oziqlantirishni davom ettirishlarini qoʻllab quvvatlash tizimini joriy etish. 1. JSST va YUNISEF tavsiyalari asosida “Emizikli onalarni uyda kuzatib borish” milliy uslubiy qoʻllanmasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Emizikli onalar uchun amaliy maslahat berish va uyda qoʻllab-quvvatlashga alohida eʼtibor qaratish hamda ularning bilim va koʻnikmalarini muntazam ravishda yangilab borish yuzasidan tibbiyot brigadalari xodimlarini oʻqitish. Reja-jadval asosida Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida, YUNISEF, JSST grantlari (kelishuv asosida) 3. Emizikli onalarga hamrohlik qiluvchi tibbiyot xodimlarini sertifikatlashtirish. 4. Tugʻruqdan keyingi dastlabki olti oy davomida emizikli onalar uchun muntazam ravishda uyga tashrif buyurish tizimini kuchaytirish hamda ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash va chaqaloqni parvarishlashga alohida eʼtibor qaratish. 2025-2026-yillar davomida III. Ona suti bilan oziqlantirish, goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar ovqatlanishi sohasida kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish 9. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalari pedagoglarining ona suti bilan oziqlantirish, goʻdak va kichik yoshdagi bolalarni oziqlantirish mavzusi boʻyicha malakasini oshirish. 1. JSST va YUNISEF tavsiyalari asosida tibbiyot oliy taʼlim muassasalari pedagoglari uchun ona suti bilan oziqlantirish hamda goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni oziqlantirish mavzusida malaka oshirish oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Tibbiyot sohasida kasbiy va oliy, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kabi turli taʼlim bosqichlarida taʼlim dasturlarini moslashtirib borish. 3. Tibbiyot texnikumlari, oliy tibbiy taʼlim tashkilotlari oʻquv rejalariga, magistratura va ordinatura dasturlariga ona suti bilan oziqlantirish kurslarini kiritish. Bunda ona suti bilan oziqlantirish mavzulari fanlararo kurslarga integratsiya qilinishini taʼminlash. 2025-2026-yillar davomida 4. Xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda kasbiy va oliy tibbiy taʼlim tashkilotlari pedagoglari uchun treninglar va mahorat darslarini oʻtkazish. Reja-jadval asosida 10. Tibbiyot xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish bosqichlarida ona suti bilan oziqlantirish kurslarini joriy etish. 1. Akusher-ginekolog, neonatolog va pediatrlar hamda tibbiyot brigadalari xodimlari uchun ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha malaka oshirish dasturlarini ishlab chiqish. 2025-yil dekabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Akusher-ginekolog, neonatolog va pediatrlar hamda tibbiyot brigadalari xodimlari uchun qisqa muddatli intensiv kurslar va onlayn treninglar tashkil etish. 3. Akusher-ginekologlar, pediatrlar, psixologlar va oilaviy shifokorlar uchun perinatal psixologiya asoslari va ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash texnikasi boʻyicha oʻquv kurslarini tashkil etish. Reja-jadval asosida Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida, YUNISEF, JSST grantlari (kelishuv asosida) 4. Tibbiyot kadrlari malakasini oshirish dasturlariga tugʻruqqacha va tugʻruqdan keyingi davrda onalarni psixologik qoʻllab-quvvatlash modullarini joriy etish. 2025-2026-yillar davomida 11. Ona suti bilan oziqlantirish masalalari boʻyicha maslahatchilar (lactation consultant)ni tayyorlash. 1. Akusher-ginekolog, neonatolog va pediatrlar hamda tibbiyot brigadalari xodimlari uchun xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha maslahat berish va goʻdaklarni oziqlantirishni optimallashtirish, shu jumladan, shaxslararo muloqot koʻnikmalariga oʻrgatish boʻyicha ixtisoslashtirilgan malaka oshirish kurslarini tashkil etish. 2. Ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha maslahatchilarning malakasini tasdiqlash uchun sertifikatlashtirish choralarini koʻrish. 3. Tibbiyot oliy taʼlim tashkilotlari talabalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari vakillari va koʻngillilarning ona va bola salomatligiga ona sutining ijobiy taʼsiri boʻyicha trener-maslahatchilarni tayyorlash kurslarida ishtirok etishi va oʻqitilishini taʼminlash. 2026-yildan boshlab, reja-jadval asosida YUNISEF, JSST grantlari (kelishuv asosida) Sogʻliqni saqlash vazirligi IV. Ona suti bilan oziqlantirish, goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar ovqatlanishi sohasida tarmoqlararo hamkorlikni kuchaytirish 12. Ish joylarida, taʼlim tashkilotlarida va jamoat joylarida emizikli onalar uchun qulay shart-sharoitlar yaratish (“Ona suti bilan oziqlantirish uchun qulay sharoitlar” siyosati, tashabbusi). 1. Ish joylari, taʼlim tashkilotlarida, jamoat joylarida ona suti bilan oziqlantirish va ona sutini sogʻib olish hamda goʻdaklarni oziqlantirish uchun maxsus joylar, parvarish xonalarini ajratish va jihozlash, zarur shart-sharoitlar yaratishning sanitariya talablarini belgilash. 2025-yil dekabr - Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 2. Ish joylarida, taʼlim tashkilotlarida va jamoat joylarida emizikli onalar uchun maxsus joylar ajratish, shu jumladan, mebel bilan jihozlash va zarur sanitariya sharoitlari bilan taʼminlash. 2025-2026-yillar davomida Ijrochilarning oʻz mablagʻlari hisobidan Manfaatdor vazirlik va idoralar 13. Ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va tajriba almashish. Xalqaro ekspertlar ishtirokida muntazam onlayn konferensiyalar, vebinarlar va davra suhbatlarini tashkil etish orqali ilgʻor tajribalar va eng yaxshi amaliyotlarni oʻzaro almashish. 2025-2026-yillar davomida - Sogʻliqni saqlash vazirligi 14. “Onalar maktabi” va “Onalarni qoʻllab-quvvatlash guruhlari”ni qayta tiklash. 1. “Onalar maktabi” va “Onalarni qoʻllab-quvvatlash guruhlari”ni zarur qoʻllanmalar, namoyish qilish uchun media vositalari (videomateriallar, ona suti bilan oziqlantirish texnikasini oʻrgatish uchun yoʻriqnoma va boshqalar) bilan jihozlash. 2. “Onalar maktabi” va “Onalarni qoʻllab-quvvatlash guruhlari”da tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat tashkilotlar hamda koʻngillilarni jalb qilish. 2025-2026-yillar davomida Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 15. Ona suti bilan oziqlantirish va bolalar ovqatlanishi sohasidagi ilmiy-tadqiqot faoliyatini ragʻbatlantirish. 1. Bolalarni ona suti bilan oziqlantirish tadqiqotlari uchun grantlar ajratish. 2. Ilmiy anjumanlar tashkil etish hamda tadqiqot natijalarini eʼlon qilish. 2025-2026-yillar davomida Davlat budjetidan ushbu maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida Innovatsion rivojlanish agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi V. Ona suti bilan oziqlantirish, goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalar ovqatlanishi sohasida monitoring va nazoratni kuchaytirish 16. Ona suti bilan oziqlantirish amaliyotini targʻib qilish boʻyicha baholash mezonlari va indikatorlarini ishlab chiqish. 1. Sogʻliqni saqlash vazirligi, JSST va YUNISEF, ilmiy tashkilotlar mutaxassislari va ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha ekspertlardan iborat ishchi guruhni tuzish. 2025-yil sentabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Doimiy monitoring uchun koʻrsatkichlar roʻyxatini ishlab chiqish va tasdiqlash. Bunda monitoring qilishning asosiy koʻrsatkichlari sifatida quyidagilarni belgilash: tugʻilgandan keyin birinchi soat ichida chaqaloqni ilk bor koʻkrakka tutish; 6 oygacha boʻlgan davr mobaynida faqat ona suti bilan oziqlangan goʻdaklar ulushi; 1 yoshgacha va 2 yoshgacha ona suti bilan oziqlanishni davom etayotgan bolalar ulushi; sunʼiy yoki aralash ovqatlantirishda boʻlgan chaqaloqlar va bolalar ulushi; ona suti bilan oziqlantirishning oʻrtacha davomiyligi; tugʻruqxonalarda va poliklinikalarga tashriflari paytida ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha maslahat olgan onalar soni; BFNI va “oʻn qadam” tashabbuslari boʻyicha sertifikat olgan muassasalar soni . 2025-yil noyabr 3. Tibbiyot tashkilotlarining mavjud statistika hisoboti shakllarini yangi indikatorlarni joriy etish uchun moslashtirish. 2025-2026-yillar davomida 17. Ona suti bilan oziqlantirish sohasida koʻrsatilayotgan xizmatlar va ularning sifatidan aholining qoniqishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash mexanizmlarini ishlab chiqish va joriy etish. 1. JSST va YUNISEF tavsiyalarini inobatga olgan holda, aholining qoniqishini baholash, ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha maslahatchilarning professionalligi, axborot sifati, onalarni psixologik qoʻllab-quvvatlash darajasi va boshqalarni hisobga olgan holda standartlashtirilgan soʻrovnomalar va anketalarni ishlab chiqish. 2025-yil noyabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Soʻrovlar oʻtkazish va fikr-mulohazalar yigʻish uchun “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida soʻrovlar oʻtkazish va fikr-mulohazalarni toʻplash imkoniyatini yaratish. 3. Ayollar maslahatxonalari, tugʻruqxonalar, oilaviy poliklinikalar va jamoat joylarida soʻrovnomalar oʻtkazish. 2025-2026-yillar davomida 4. Ona suti bilan oziqlantirish sohasidagi xizmatlardan aholining qoniqishini muntazam ravishda tekshirish. 2026-yildan boshlab har yili VI. Ona suti bilan oziqlantirishning ahamiyati toʻgʻrisida aholining xabardorligi va bilimini oshirish 18. Ona suti bilan oziqlantirish afzalliklari hamda goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni toʻgʻri ovqatlantirish haqida keng qamrovli milliy kampaniyani tashkil etish. 1. Ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha axborot-kommunikatsiya strategiyasini ishlab chiqish. Bunda quyidagilarni inobatga olish: a) aholi oʻrtasida ona suti bilan oziqlantirishning foydasi, shuningdek, OSOʻBM bilan oziqlantirishning salbiy taʼsirlari toʻgʻrisida xabardorlikni oshirish, jamiyatda ona suti bilan oziqlantirishga hurmat munosabatini shakllantirish maqsadida media-reja asosida axborot kompaniyalar oʻtkazilishini belgilash; b) ona suti bilan oziqlantirishning ahamiyati toʻgʻrisida televideniye, radio va ijtimoiy tarmoqlardan foydalangan holda milliy darajada keng koʻlamli axborot kompaniyalarini oʻtkazish; v) oilani jalb etishni ragʻbatlantirish, oila aʼzolarining uy yumushlari yoki bolalarni parvarish qilishda yordam beradigan qoʻllab-quvvatlovchi uy muhitini yaratish; g) emizikli onalar oʻzlari uchun foydali ona suti bilan oziqlantirish haqida maʼlumotlarni topishi mumkin boʻlgan manbalarni ommalashtirish (mobil ilova, “Call markaz”, internet resurslari va ijtimoiy tarmoqlarda sahifalar ochish va boshqalar); d) masjid va mahallalardagi diniy yetakchilarning maʼruzalariga ona suti bilan oziqlantirish, laktatsiya davrida toʻgʻri ovqatlanish, shuningdek, ona suti bilan oziqlantirishdan voz kechishning oldini olish hamda OSOʻBM bilan oziqlantirishdan foydalanmaslik masalalarini kiritish. 2025-yil noyabr Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida 3,2 mlrd soʻm Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Milliy kontent ishlab chiqaruvchi markaz , Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Ona suti bilan oziqlantirish afzalliklari hamda goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni toʻgʻri ovqatlantirish haqida televideniye, radio, internet va ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlar orqali keng koʻlamli milliy axborot kampaniyalarini tashkil etish. 2026-yildan boshlab har yili 19. Ayollarga ona suti bilan oziqlantirish masalalari boʻyicha maslahat berish uchun kecha-kunduz ishlaydigan “ Call markaz ”ni tashkil etish . 1. Yagona qisqa bepul raqam boʻyicha zamonaviy telefon va internet infratuzilmasiga ega qoʻngʻiroqlarni qayta ishlash markazini tashkil etish. 2025-2026-yillar davomida Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida 800 mln soʻm shundan 350 mln soʻm yagona qisqa raqam uchun (bir martalik toʻlov) 450 mln soʻm “Call markaz” faoliyati uchun (har yili) Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Oʻzbektelekom” AK, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Ona suti bilan oziqlantirish va bemorlar bilan muloqot qilish sohasida JSST va YUNISEFning zamonaviy standartlari boʻyicha oʻquv kurslarini oʻtkazish. Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida 1 mlrd soʻm 3. Tibbiyot tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari orqali ona suti bilan oziqlantirish masalalari boʻyicha “ Call markaz ”ni ishga tushishi yuzasidan keng axborot kampaniyasini oʻtkazish. - 20. Butunjahon ona suti bilan oziqlantirish haftaligi doirasida ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha milliy va mintaqaviy konferensiyalarni oʻtkazish. 1. Shifokorlar, hamshiralar, ijtimoiy xodimlar va jamoat tashkilotlari ishtirokida har yili konferensiyalar tashkil etish, eng yaxshi amaliyotlar va yutuqlarni muhokama qilish, ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tavsiyalarni tarqatish. 2. Onalar va ularning oilalari uchun maʼruzalar, seminarlar va koʻrgazmalar tashkil etish. 3. Axborot materiallarini tarqatish va tadbirga jamoatchilik fikri yetakchilarini jalb qilish. 2026-yildan boshlab har yili Sogʻliqni saqlash sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-oktabrdagi 636-son qaroriga 2-ILOVA
Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash masalalari boʻyicha respublika kengashi
1. Z.B. Maxkamova — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, Kengash raisi 2. A.A. Xudayarov — sogʻliqni saqlash vaziri 3. E.I. Basitxanova — sogʻliqni saqlash vaziri oʻrinbosari 4. F.E. Karabayev — Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 5. D.R. Maxsudov — Din ishlari boʻyicha qoʻmita raisining birinchi oʻrinbosari 6. X.B. Nuritdinov — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi oʻrinbosari 7. D.J. Aniyozova — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik islohotlar agentligi masʼul xodimi 8. N.M. Egamberdiyeva — “Oila va gender” ilmiy-tadqiqot instituti direktori 9. N.S. Nadirxanova — Respublika ixtisoslashtirilgan ona va bola salomatligi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktori 10. N.A. Oʻrinbayeva — Respublika perinatal markazi direktori 11. A.Sh. Inoyatov — Salomatlik va strategik rivojlanish instituti direktori 12. U.E. Eraliyev — Sogʻliqni saqlash vazirligi boshqarma boshligʻi 13. A.A. Abduqayumov — Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktori, Kengash kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-oktabrdagi 636-son qaroriga 3-ILOVA
Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash dasturini amalga oshirishning
T/r Maqsadli koʻrsatkichlar Oʻlchov birligi 2025-yil 2026-yil 2027-yil 2028-yil 2029-yil 2030-yil I. Ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash 1. 6 oygacha boʻlgan chaqaloqlarni istisnosiz ona suti bilan oziqlantirish darajasi foiz 25 30 35 50 65 80 2. Tugʻilgandan keyin ona suti bilan oziqlantirishni erta boshlash darajasi foiz 85 85 87 87 90 90 3. Tugʻilgandan keyin birinchi soat ichida chaqaloqni ilk bor koʻkrakka tutish darajasi foiz 75 75 80 85 85 90 4. 1 yoshgacha ona suti bilan oziqlanishni davom etayotgan bolalar ulushi foiz 44 50 60 65 75 80 5. 2 yoshgacha ona suti bilan oziqlanishni davom etayotgan bolalar ulushi foiz 39 45 50 55 60 60 6. 2 yoshgacha soʻrgʻichli idishchalardan oziqlanishni davom etayotgan bolalar ulushi foiz 25 22 19 16 13 10 7. Kam vazn bilan tugʻilish darajasi foiz 5,8 5,6 5,4 5,2 5,2 5,0 8. Boʻy oʻsishi kechikishi mavjud boʻlgan 5 yoshgacha bolalar ulushi foiz 6,9 6,7 6,5 6,3 6,1 6,0 9. Vazn ogʻirligi yetishmasligi mavjud 5 yoshgacha boʻlgan bolalar ulushi foiz 1,8 1,7 1,6 1,6 1,5 1,5 10. Ortiqcha vazni mavjud 5 yoshgacha boʻlgan bolalar ulushi foiz 5,5 5,4 5,2 5,0 4,8 4,6 11. 5 yoshdan 19 yoshgacha boʻlgan bolalar hamda oʻsmirlar orasida semizlik darajasi foiz 6,4 6,3 6,0 5,8 5,5 5,0 II. Sogʻliqni saqlash tizimini takomillashtirish 12. Tibbiyot muassasalarida ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona ichki siyosat ishlab chiqilganligi va joriy etilgani yagona ichki siyosat ishlab chiqilishi va joriy etilishi - yagona ichki siyosat ishlab chiqiladi va joriy etiladi - - - - 13. Bolalar oziq-ovqat mahsulotlarining xavfsizligi, ishlab chiqarilishi, tashilishi, saqlanishi va sotilishiga oid yangilangan sanitariya meʼyorlari va qoidalari, gigiyena talablari JSST va YUNISEF tavsiyalari hamda Codex Alimentarius talablariga muvofiq moslashtirilgani yangilangan sanitariya meʼyorlari va qoidalari, gigiyena talablari soni 3 2 2 2 2 2 14. “BFNI” va “oʻn qadam” tashabbuslarini joriy etish boʻyicha milliy uslubiy qoʻllanma qabul qilingani tasdiqlangan uslubiy qoʻllanma - qoʻllanma tasdiqlanadi - - - - 15. Tugʻruqqa koʻmaklashish muassasalarida ona suti bilan oziqlantirishni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha zamonaviy yoʻriqnomalar mavjudligi tugʻruqqa koʻmaklashish muassasalari soni (foiz) - 100 - - - - 16. Ona yoki bolaning holatidan kelib chiqib, shu jumladan, asoratlangan laktatsiyasi mavjud onalar uchun maxsus tavsiyalar tasdiqlangani tasdiqlangan tavsiyalar - tavsiyalar tasdiqlanadi - - - - 17. Bolalarni qoʻshimcha oziqlantirish boʻyicha yoʻriqnomalar tamoyillari joriy etilgani tasdiqlangan yoʻriqnomalar - yoʻriqnomalar tasdiqlanadi - - - - 18. “BFNI” va “oʻn qadam” tashabbuslari boʻyicha oʻtkazilgan treninglar soni treninglar soni - 14 28 42 56 84 19. “BFNI” va “oʻn qadam” tashabbuslari boʻyicha oʻqitilgan akusher-ginekolog, neonatolog, pediatrlar va oilaviy shifokorlar ulushi (kompetensiyalari mosligi) oʻqitilgan tibbiyot xodimlari ulushi (foiz) - 30 50 70 90 100 20. “BFNI” va “oʻn qadam” tashabbuslarini joriy etgan tugʻruqqa koʻmaklashish muassasalari soni tugʻruqqa koʻmaklashish muassasalari soni (foiz) 25 30 50 70 90 100 21. Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni oziqlantirish masalalari boʻyicha oʻtkazilgan treninglar soni treninglar soni - 14 28 42 56 84 22. Goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni oziqlantirish masalalari boʻyicha oʻqitilgan akusher-ginekolog, neonatolog, pediatrlar va oilaviy shifokorlar soni oʻqitilgan shifokorlar ulushi (foiz) - 30 50 70 90 100 23. Emizikli onalar uchun amaliy maslahat berish va uyda qoʻllab-quvvatlash masalalari boʻyicha oʻtkazilgan treninglar soni treninglar soni - 14 28 42 56 84 24. Emizikli onalar uchun amaliy maslahat berish va uyda qoʻllab-quvvatlash masalalari boʻyicha oʻqitilgan oilaviy shifokorlar soni oʻqitilgan oilaviy shifokorlar ulushi (foiz) - 30 50 70 90 100 25. Ona suti bilan oziqlanadigan bolalarni qoʻshimcha oziqlantirish boʻyicha yoʻriqnomalar tamoyillari tasdiqlangani tasdiqlangan yoʻriqnomalar - yoʻriqnomalar tasdiqlanadi - - - - 26. Ona suti bilan oziqlanadigan bolalarni qoʻshimcha oziqlantirish boʻyicha oʻtkazilgan treninglar soni treninglar soni - 14 28 42 56 84 27. Ona suti bilan oziqlanadigan bolalarni qoʻshimcha oziqlantirish boʻyicha oʻqitilgan pediatrlar va oilaviy shifokorlar soni oʻqitilgan pediatrlar va oilaviy shifokorlar ulushi (foiz) - 30 50 70 90 100 28. Ona suti bilan oziqlantirish masalalari boʻyicha sertifikatga ega maslahatchi ( lactation consultant)lar soni sertifikatga ega maslahatchilar soni - 60 60 60 60 60 29. Ona suti bilan oziqlantirish, qoʻshimcha ovqatni kiritish qoidalari boʻyicha toʻliq xizmatlar koʻrsatilgan onalar (tuqqan ayollar) ulushi onalar ulushi (foiz) - 20 40 60 70 90 30. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalari pedagoglari uchun malaka oshirish oʻquv dasturlarining mavjudligi tasdiqlangan oʻquv dasturi - oʻquv dasturi tasdiqlanadi - - - - 31. Tibbiyot xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimiga ona suti bilan oziqlantirish boʻyicha oʻquv dasturlari joriy etilganligi tasdiqlangan oʻquv dasturi - oʻquv dasturi tasdiqlanadi - - - - 32. Ona suti bilan oziqlantirish uchun qulay sharoit yaratgan tashkilotlar va jamoat joylarining ulushi tashkilotlar va jamoat joylari ulushi (foiz) - 10 30 50 70 80 33. Ona suti bilan oziqlantirish masalalari boʻyicha maslahat berish uchun “Call markaz” tashkil etilgani “Call markaz” tashkil etilishi - “Call markaz” tashkil etiladi - - - - 34. Ona suti bilan oziqlantirish hamda goʻdaklar va kichik yoshdagi bolalarni ovqatlantirish tamoyillari boʻyicha ijtimoiy tarmoqlarda sahifalar ochilishi ijtimoiy tarmoqlarda ochilgan sahifalar soni - 5 10 10 10 15
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 9-oktabr,
636-son