UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 22-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 22 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

2025-2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманида Болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини жорий этиш лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 — 2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 майдаги ПҚ-186-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш, уларни йўналтириш тизимини такомиллаштириш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг узлуксизлиги, тезкорлиги ва сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025-2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманида Болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини жорий этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Лойиҳани амалга оширишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:

а) халқаро экспертлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида тиббиёт ходимлари ҳамда ота-оналарни саратон касалликларига (онкологик ва онкогематологик) ҳушёрлигини ва билимларини ошириш бўйича сўровнома ишлаб чиқиш;

б) сўровномани қўллаш, унга мувофиқ тиббий кўрик ўтказиш ҳамда бирламчи скрининг тартиб-қоидаларига ўқитиш орқали тиббиёт ходимларини онкологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларида аниқлашга ўргатиш;

в) сўровномага асосан саратон касаллигига гумон қилинган ҳар бир болани индивидуал йўналтириш харитасини тузиш ва бажарилишини назорат қилиш бўйича электрон тизимни яратиш ҳамда унда сунъий интеллект технологиясидан фойдаланишни йўлга қўйиш;

г) даволаш бўйича онкологик касалликларга гумон қилинган болаларни 100 фоиз узлуксиз рақамли йўналтириш тизими билан қамраб олишни жорий этиш;

д) йўналтириш харитасига асосан:

ташхислаш муддатини онкологик касалликлар бўйича 14 кунгача, онкогематологик касалликлар бўйича 4 кунгача қисқартириш;

онкологик ва онкогематологик касаллик аниқланган кундан бошлаб 10 — 20 кунда даволашни бошлаш;

е) бемор болаларнинг рақамли маълумотлар базасини шакллантириш;

ж) бирламчи тиббий-санитария муассасалари, туман (шаҳар) марказий шифохонаси, ҳудудий тиббиёт муассасалари шифокорларига болалар онкогематологиясига оид шубҳали аломатлар бўйича доимий ўқув-семинарлар ташкил этиш орқали уларнинг бу соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириб бориш.

3. 2025-2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманида Болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Лойиҳа қуйидаги босқичлар асосида амалга оширилиши белгилансин:

а) I босқичда (2025 йил июнь-июль):

Лойиҳанинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ шакллантирилади;

Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасалари ва кадрлар салоҳияти хатловдан ўтказилади;

онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган бемор болалар учун сўровнома ва йўналтириш харитасини ўз ичига олган йўналтириш тизимининг рақамли модули ишлаб чиқилади;

тиббий бригадалар ишлаб чиқилган сўровнома ва йўналтириш тизимининг рақамли модулини қўллаган ҳолда болаларни скринингдан ўтказади;

«Оилавий саломатлик» курси доирасида оилавий шифокорлар ва ҳамшираларни онкологик ва онкогематологик касалликларини аниқлаш бўйича билим ва малакалари оширилади;

халқаро стандартлар асосида бемор болалар учун ташхислаш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколлар янгиланади;

болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланади, қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда қурилиш ишлари бошланади;

тиббиёт муассасаларининг штат нормативлари қайта кўриб чиқилади ҳамда зарур мутахассислар лавозимлари киритилиши таъминланади;

аҳолининг, жумладан ота-оналарнинг онкологик ва онкогематологик касалликлар бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган тарқатма материаллар тайёрланади ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилади;

б) II босқичда (2025 йил июль — декабрь) — Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманида:

эрта ташхислаш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган сўровнома ҳамда йўналтириш тизимининг рақамли модули амалиётга жорий этилади;

бемор болалар тасдиқланган ташхислаш ва даволаш стандартларига асосан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) орқали зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланади;

лабораторияларга иммуно-гистокимё бўйича малакали мутахассисларни жалб қилиш ва янги технологияларни жорий этиш орқали таҳлилларни ўтказиш имкониятлари кенгайтирилади;

в) III босқичда (2026 йил январь — декабрь):

Лойиҳани амалга ошириш Самарқанд вилоятининг барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида йўлга қўйилади;

онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган бемор болалар учун сўровнома ва йўналтириш харитасини ўз ичига олган йўналтириш тизимининг рақамли модули вилоят бўйича амалиётга тўлиқ жорий этилади;

Марказда онкогематолог ва паллиатив ёрдам бўйича шифокорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари амалга оширилади;

Ишчи гуруҳ томонидан:

амалга оширилган ишларни мониторинг ва таҳлил қилиш натижасида олинган маълумот ва таклифлар асосида Лойиҳа такомиллаштирилади;

Лойиҳанинг амалиётга жорий этилиши бўйича мониторинг ўтказилади, якуний натижалари бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш, шунингдек, бошқа ҳудудларда жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказ Лойиҳани амалга ошириш, умумий мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун масъул органлар этиб белгилансин.

6. Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилсин:

Давлат бюджети маблағлари;

Болаларда онкологик касалликларга қарши курашиш бўйича Миллий стратегия доирасида ажратилган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг грантлари, кредитлари ва техник кўмак маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

2025 йил 1 июнга қадар Лойиҳани амалга ошириш бўйича режа-графикни тасдиқласин;

Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд шаҳри ва Иштихон тумани ҳокимликлари, Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга Лойиҳа доирасида самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши ва мавжуд муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин;

2026 йил 1 декабрга қадар Лойиҳа якуни бўйича уни амалга ошириш натижалари ва Лойиҳани республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорга мувофиқ Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 майдаги 327-сон қарорига ИЛОВА

2025-2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманида Болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номланиши Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш 1. Болаларда саратон касалликларини (онкологик ва онкогематологик) эрта босқичда аниқлаш учун сўровнома ишлаб чиқиш. 1. Халқаро экспертлар ва ЖССТ иштирокида тиббиёт ходимлари ҳамда ота-оналарни саратон касалликларига ҳушёрлигини ва билимларини ошириш бўйича сўровнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил июнь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ), Рақамли технологиялар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 2. Сўровномани қўллаш, унга мувофиқ тиббий кўрик ўтказиш ҳамда бирламчи скрининг тартиб-қоидаларига ўқитиш орқали тиббиёт ходимларини онкологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларида аниқлашга ўргатиш. 2025 йил июль — сентябрь 3. Сўровномага асосан саратон касаллигига гумон қилинган ҳар бир болани индивидуал йўналтириш харитасини тузиш ва бажарилишини назорат қилиш бўйича электрон тизим яратиш ва унда сунъий интеллектдан фойдаланишни йўлга қўйиш. 2025 йил июль — декабрь 2. Лойиҳани амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиб бориш. 1. Лойиҳани самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳини шакллантириш ва улар билан фуқаролик ҳуқуқий шартномаларини тузиш. 2. Лойиҳани амалга ошириш бўйича босқичма-босқич режа-графикни тасдиқлаш. 2025 йил июнь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ 3. Онкологик ва онкогематологик касалликка чалинган болаларни йўналтириш ва даволаш тизимини такомиллаштириш. 1. Онкологик ва онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш. 2. Онкологик ва онкогематологик касалликка чалинган болаларни йўналтириш харитасини ишлаб чиқиш. 2025 йил июль - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ, Рақамли технологиялар вазирлиги 4. Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази онкогематология бўлимини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан эҳтиёжга кўра таъминлаш. 1. Болалар саратони бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг хариди ва етказилишини таъминлаш. 3. Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сақлашга мўлжалланган омборларни хатловдан ўтказиш, заруратга кўра уларни белгиланган талабларга мослаштириш. 2025 йил давомида Давлат бюджети маблағлари, Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (2026 йил учун ҳисоб-китобларга кўра) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ 5. Лойиҳани амалга ошириш. 1. Биринчи босқичда Лойиҳани Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман(шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий этиш. 2025 йил июль — декабрь Давлат бюджети маблағлари, Болаларда онкологик касалликларга қарши курашиш бўйича Миллий стратегия доирасида ажратилган маблағлар, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ 2. Иккинчи босқичда Лойиҳани Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларида жорий этиш. 2026 йил давомида 3. Лойиҳани амалга ошириш натижалари бўйича мониторинг ишларини олиб бориш, статистик ва бошқа маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш. 2026 йил декабрь II. Кадрлар салоҳиятини ошириш 6. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритувчи тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш. 1. Болалар саратони бўйича тиббиёт ходимларининг билим ва салоҳиятини баҳолаш. 2. Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги малака ошириш дастурига киритиладиган ходимлар рўйхатини шакллантириш. 2025 йил июнь Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси, Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси, Давлат бюджети маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ 3. Тиббиёт ходимларини (педиатр, онколог шифокорлар, диагностика мутахассислари ва бошқалар) онкологик касалликларни эрта аниқлаш алгоритмлари ва электрон платформа билан ишлаш бўйича ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш. 4. Марказ ҳамда Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлари орасидан тиббиёт ходимларини ўқитиш бўйича тренерларни тайёрлаш. 2025 йил июль 5. Бирламчи бўғин, туман (шаҳар) марказий шифохона, ҳудудий тиббиёт муассасалари шифокорларига болалар онкогематологиясига оид шубҳали аломатлар бўйича доимий ўқув-семинарлар ташкил этиш орқали уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш. 2025-2026 йиллар III. Моддий-техник базани яхшилаш ва рақамлаштириш 7. Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ўрганиш. 1. Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг моддий-техник базасини хатловдан ўтказиш. 2025 йил июнь Миллий стратегия доирасида ажратилган маблағлар, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (11,3 млн АҚШ доллари) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ 2. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш. Тиббиёт ускуналари ва жиҳозларига (лаборатория ускуналари, ультратовуш текшириш ва рентген аппаратлари, компьютер томографлари ва бошқалар) бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш. 3. Зарур тиббиёт ускуналари ва жиҳозларининг харид қилиниши, тиббиёт муассасаларига етказилиши ва ўрнатилишини таъминлаш. 2025-2026 йиллар 8. Онкологик касалликка чалинган бемор болаларни йўналтириш тизимини рақамлаштириш. Онкологик касалликка чалинган бемор болаларни йўналтиришнинг рақамли модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Рақамли модулни «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция қилиш. 2025 йил июль Халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 9. Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида онкология ва онкогематология касалликларини барвақт аниқлаш тизимини такомиллаштириш Лабораторияларнинг инфратузилмасини баҳолаш ва инвентаризациядан ўтказиш; Лабораторияларни замонавий ускуналар ва сарф материаллари билан жиҳозлаш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2025-2026 йиллар Халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (0,14 млн АҚШ доллари) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 10. Болаларда учрайдиган устувор саратон шакллари (6 та индекс нозология) учун юқори технологияли ташхис усулларини жорий этиш. Иммуногистокимёвий ташхис хизматларини шартнома асосида механизмларини ишлаб чиқиш. Иммуногистокимёвий ва молекуляр-генетик ташхис усулларини бепул босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш. Намуналарни танлаш ва тайёрлаш бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш. Лабораториялар ва клиник онкологлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун клиник-лабораториявий ўзаро ҳамкорлик протоколларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025-2026 йиллар Ижрочилар маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (2026 йил учун ҳисоб-китобларга кўра) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 11. Патоморфология хизматида стандарт операция процедураларини (СОП) жорий этиш ва сифатни баҳолаш тизимларида иштирокни таъминлаш Патоморфологик тадқиқотларнинг барча босқичларини қамраб оладиган стандарт операция процедураларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Патоморфологик лабораторияларни халқаро ташқи сифатни баҳолаш дастурларида, жумладан, мунтазам равишда ўтказиладиган лабораториялараро синовлар ва таққослама таҳлилларда қатнашишини ташкил этиш. Валидация тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш ва олинган маълумотлар асосида ички усулларни тегишлича тузатиш. 2025-2026 йиллар Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (0,3 млн АҚШ доллари) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги IV. Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ва реабилитация тизимини такомиллаштириш 12. Амбулатор кимётерапия ва кундузги стационарларни ривожлантириш. Ҳудудий тиббиёт муассасаларида болалар онкогематология амбулатор кабинетлари ва кундузги стационарлар тармоғини яратиш. Керакли ускуналар билан жиҳозлаш, ходимларни ўқитиш ва цитотоксик препаратлар билан хавфсиз муомала қилиш бўйича протоколлар асосида ишлашни амалга ошириш. 2026 йил декабрь Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ 13. Болалар онкология ва онкогематология беморлари учун миллий реабилитация стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш Клиник протоколлар, жисмоний, психологик ва нутритив реабилитация дастурларини тайёрлаш. Халқаро тажрибаларни интеграция қилиш ва мултидисциплинар ёндашувни таъминлаш. 2026 йил декабрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Марказ 14. Онкореабилитация соҳасида мутахассислар тайёрлаш. Болалар онкологияси ва гематологиясида реабилитация йўналишлари бўйича тиббиёт ходимлари учун малака ошириш курслари, дастурлари ва сертификатлашни ташкил этиш. 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари, ҳамкорлик дастурлари (ҳисоб-китобларга кўра) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Марказ 15. Болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган лавозимларни киритиш. Бемор болаларни йўналтириш харитасидаги тиббиёт муассасаларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқиш ҳамда зарур мутахассислар лавозимларини киритиш. 2025 йил июль Ижрочилар маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказ V. Паллиатив ёрдам ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш 16. Паллиатив ёрдам инфратузилмасини шакллантириш ва болалар хоспислари тармоғини яратиш. Республика ва ҳудудий тиббиёт ташкилотларида эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ихтисослашган паллиатив ёрдам бўлимларини ташкил этиш. Штат бирликларини шакллантириш ва мултидисциплинар ёндашув моделини жорий этиш. Жиҳозлаш, тузилма, штат жадвали ва беморларни йўналтириш стандартларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий базани тайёрлаш ва дастурни босқичма-босқич амалга ошириш режасини тасдиқлаш. 2026-2027 йиллар Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (1 456 млн сўм) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 17. Паллиатив ёрдамнинг сайёр шаклларини ривожлантириш. Тиббиёт ходимлари, психологлар, ижтимоий ходимлар ва иборат сайёр бригадаларни шакллантириш. Бригадаларни транспорт воситалари, тиббий ускуналар ва алоқа воситалари билан таъминлаш. Бирламчи ва иккиламчи тиббиёт муассасалари билан логистика ва мувофиқлашувни таъминлаш. 2026 йил давомида Давлат бюджети маблағлари, ҳамкорлик дастурлари (2 900 млн сўм) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 18. Паллиатив ёрдам соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш Шифокорлар, ҳамширалар, психологлар ва ижтимоий ходимлар учун ўқув дастурлари ва малака ошириш курсларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025-2026 йиллар Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 19. Паллиатив ёрдам бўйича жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш. Паллиатив ёрдамнинг мақсади, вазифалари ва аҳамияти ҳақида ахборот-маърифий кампанияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Жамиятда паллиатив ёрдамга нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш. Волонтёрларни жалб этиш, уларни этика, бемор оилаларини қўллаб-қувватлаш ва ҳамроҳлик қилиш асосларига ўргатиш. 2025-2026 йиллар Халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (1 490 млн сўм) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВлар, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 20. Хавфли ва ҳаётни чекловчи касалликларга чалинган болаларни тарбиялаётган оилалар учун психологик ва ижтимоий кўмак тизимини ривожлантириш. Паллиатив ёрдамга муҳтож болалар оилаларининг эҳтиёжларини барвақт баҳолаш механизмларини жорий этиш. Тиббиёт муассасалари ва нодавлат ташкилотлар ҳузурида психосоциал қўллаб-қувватлаш хизматларини яратиш ва ривожлантириш. Оилаларни маслаҳат, психологик ва ҳуқуқий кўмак билан таъминлаш, шу жумладан ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш. 2026 йил давомида Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари 21. Паллиатив ёрдам сифатини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Болаларга паллиатив ёрдам кўрсатиш самарадорлигини баҳолаш индикаторларини белгилаш. Оилалар ва мутахассислардан олинадиган фикрлар асосида хизматлар сифати бўйича мунтазам баҳолаш механизмларини яратиш. Йиллик ҳисоботлар тайёрлаш, таҳлил ва тизимни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. 2025 йил декабрь Марказ маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази VI. Рақамли технологиялар ва беморларни йўналтиришнинг интеграциялашган тизимини жорий этиш 22. Беморларни турли босқичларда йўналтириш ва клиник мувофиқлаштириш тизимининг ишлашини таъминлаш. Болалар онкология ва онкогематология касалликларининг ҳар бир тури бўйича аниқлаш, ташхис, даволаш, реабилитация ва диспансер кузатуви жараёнларини қамраб олган йўналтириш схемаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Онкологик ва онкогематологик патологияга гумон қилинганда тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар бўйича стандарт операция процедураларини жорий этиш. Болаларнинг функционал ҳолатини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мезонлари асосида баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 2025 йил июль Давлат бюджети маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ, Рақамли технологиялар вазирлиги 23. Консилиумлар ва масофавий маслаҳатлар учун телемедицина инфратузилмасини ривожлантириш. Телемедицина маслаҳатларини амалга ошириш учун тиббиёт муассасаларини зарур ускуналар ва дастурий таъминот билан жиҳозлаш. Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида мунтазам ҳудудлараро консилиумлар ўтказиш. Телемедицинанинг ҳуқуқий ва техник стандартларини ишлаб чиқиш. 2025 йил давомида Давлат бюджети маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказ VII. Ташкилий масалалар 24. Лойиҳа юзасидан аҳоли хабардорлигини ошириш. Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш. 2025-2026 йиллар Ижрочилар маблағлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Марказ

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 22 май,

327-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 09/25/327/0934-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR REJASI

2025-2026-yillarda Samarqand shahri va Ishtixon tumanida Bolalar saratoniga qarshi kurashish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy strategiyasini joriy etish loyihasini bosqichma-bosqich amalga oshirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2025 — 2030-yillarda bolalar saratoniga qarshi kurashish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy strategiyasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 19-maydagi PQ-186-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, bolalarda onkologik kasalliklarni erta aniqlash, ularni yoʻnaltirish tizimini takomillashtirish va ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish samaradorligini oshirish, sohaga raqamli texnologiyalarni keng joriy etish hamda koʻrsatilayotgan tibbiy xizmatlarning uzluksizligi, tezkorligi va sifatini yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan 2025-2026-yillarda Samarqand shahri va Ishtixon tumanida Bolalar saratoniga qarshi kurashish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy strategiyasini joriy etish loyihasi (keyingi oʻrinlarda — Loyiha) amalga oshirilayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Loyihani amalga oshirishning asosiy maqsadlari etib quyidagilar belgilansin:

a) xalqaro ekspertlar va Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti ishtirokida tibbiyot xodimlari hamda ota-onalarni saraton kasalliklariga (onkologik va onkogematologik) hushyorligini va bilimlarini oshirish boʻyicha soʻrovnoma ishlab chiqish;

b) soʻrovnomani qoʻllash, unga muvofiq tibbiy koʻrik oʻtkazish hamda birlamchi skrining tartib-qoidalariga oʻqitish orqali tibbiyot xodimlarini onkologik va onkogematologik kasalliklarni erta bosqichlarida aniqlashga oʻrgatish;

v) soʻrovnomaga asosan saraton kasalligiga gumon qilingan har bir bolani individual yoʻnaltirish xaritasini tuzish va bajarilishini nazorat qilish boʻyicha elektron tizimni yaratish hamda unda sunʼiy intellekt texnologiyasidan foydalanishni yoʻlga qoʻyish;

g) davolash boʻyicha onkologik kasalliklarga gumon qilingan bolalarni 100 foiz uzluksiz raqamli yoʻnaltirish tizimi bilan qamrab olishni joriy etish;

d) yoʻnaltirish xaritasiga asosan:

tashxislash muddatini onkologik kasalliklar boʻyicha 14 kungacha, onkogematologik kasalliklar boʻyicha 4 kungacha qisqartirish;

onkologik va onkogematologik kasallik aniqlangan kundan boshlab 10 — 20 kunda davolashni boshlash;

e) bemor bolalarning raqamli maʼlumotlar bazasini shakllantirish;

j) birlamchi tibbiy-sanitariya muassasalari, tuman (shahar) markaziy shifoxonasi, hududiy tibbiyot muassasalari shifokorlariga bolalar onkogematologiyasiga oid shubhali alomatlar boʻyicha doimiy oʻquv-seminarlar tashkil etish orqali ularning bu sohadagi bilim va koʻnikmalarini oshirib borish.

3. 2025-2026-yillarda Samarqand shahri va Ishtixon tumanida Bolalar saratoniga qarshi kurashish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy strategiyasini joriy etish loyihasini amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Loyiha quyidagi bosqichlar asosida amalga oshirilishi belgilansin:

a) I bosqichda (2025-yil iyun-iyul):

Loyihaning samarali amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida ishchi guruh shakllantiriladi;

Samarqand viloyatidagi tibbiyot muassasalari va kadrlar salohiyati xatlovdan oʻtkaziladi;

onkologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemor bolalar uchun soʻrovnoma va yoʻnaltirish xaritasini oʻz ichiga olgan yoʻnaltirish tizimining raqamli moduli ishlab chiqiladi;

tibbiy brigadalar ishlab chiqilgan soʻrovnoma va yoʻnaltirish tizimining raqamli modulini qoʻllagan holda bolalarni skriningdan oʻtkazadi;

“Oilaviy salomatlik” kursi doirasida oilaviy shifokorlar va hamshiralarni onkologik va onkogematologik kasalliklarini aniqlash boʻyicha bilim va malakalari oshiriladi;

xalqaro standartlar asosida bemor bolalar uchun tashxislash va davolash standartlari hamda klinik protokollar yangilanadi;

bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari zarur tibbiy jihozlar bilan taʼminlanadi, qurilish-taʼmirlash ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqiladi hamda qurilish ishlari boshlanadi;

tibbiyot muassasalarining shtat normativlari qayta koʻrib chiqiladi hamda zarur mutaxassislar lavozimlari kiritilishi taʼminlanadi;

aholining, jumladan ota-onalarning onkologik va onkogematologik kasalliklar boʻyicha xabardorligini oshirishga qaratilgan tarqatma materiallar tayyorlanadi hamda tushuntirish ishlari olib boriladi;

b) II bosqichda (2025-yil iyul — dekabr) — Samarqand shahri va Ishtixon tumanida:

erta tashxislash va davolash boʻyicha ishlab chiqilgan soʻrovnoma hamda yoʻnaltirish tizimining raqamli moduli amaliyotga joriy etiladi;

bemor bolalar tasdiqlangan tashxislash va davolash standartlariga asosan Bolalar gematologiyasi, onkologiyasi va klinik immunologiyasi ilmiy-amaliy markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) orqali zarur dori vositalari va tibbiy buyumlar bilan taʼminlanadi;

laboratoriyalarga immuno-gistokimyo boʻyicha malakali mutaxassislarni jalb qilish va yangi texnologiyalarni joriy etish orqali tahlillarni oʻtkazish imkoniyatlari kengaytiriladi;

v) III bosqichda (2026-yil yanvar — dekabr):

Loyihani amalga oshirish Samarqand viloyatining barcha birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida yoʻlga qoʻyiladi;

onkologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemor bolalar uchun soʻrovnoma va yoʻnaltirish xaritasini oʻz ichiga olgan yoʻnaltirish tizimining raqamli moduli viloyat boʻyicha amaliyotga toʻliq joriy etiladi;

Markazda onkogematolog va palliativ yordam boʻyicha shifokorlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish ishlari amalga oshiriladi;

Ishchi guruh tomonidan:

amalga oshirilgan ishlarni monitoring va tahlil qilish natijasida olingan maʼlumot va takliflar asosida Loyiha takomillashtiriladi;

Loyihaning amaliyotga joriy etilishi boʻyicha monitoring oʻtkaziladi, yakuniy natijalari boʻyicha tahliliy hisobot tayyorlash, shuningdek, boshqa hududlarda joriy etish boʻyicha takliflar ishlab chiqiladi.

5. Sogʻliqni saqlash vazirligi va Markaz Loyihani amalga oshirish, umumiy muvofiqlashtirish va nazorat qilish uchun masʼul organlar etib belgilansin.

6. Loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar quyidagi manbalar hisobidan moliyalashtirilsin:

Davlat budjeti mablagʻlari;

Bolalarda onkologik kasalliklarga qarshi kurashish boʻyicha Milliy strategiya doirasida ajratilgan mablagʻlar;

xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning grantlari, kreditlari va texnik koʻmak mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

7. Sogʻliqni saqlash vazirligi:

2025-yil 1-iyunga qadar Loyihani amalga oshirish boʻyicha reja-grafikni tasdiqlasin;

Raqamli texnologiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Samarqand shahri va Ishtixon tumani hokimliklari, Bolalar onkologiyasi, gematologiyasi va immunologiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlarga Loyiha doirasida samarali hamkorlik aloqalari oʻrnatilishi va mavjud muammoli masalalarni tezkorlik bilan hal etilishini taʼminlasin;

2026-yil 1-dekabrga qadar Loyiha yakuni boʻyicha uni amalga oshirish natijalari va Loyihani respublikaning boshqa hududlarida ham joriy etish yuzasidan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga ushbu qarorga muvofiq Loyiha doirasida amalga oshirilayotgan ishlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish tavsiya etilsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-maydagi 327-son qaroriga ILOVA

2025-2026-yillarda Samarqand shahri va Ishtixon tumanida Bolalar saratoniga qarshi kurashish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy strategiyasini joriy etish loyihasini amalga oshirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomlanishi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Onkologik, gematologik va immunologik kasalliklarning oldini olish, diagnostika qilish va davolash 1. Bolalarda saraton kasalliklarini (onkologik va onkogematologik) erta bosqichda aniqlash uchun soʻrovnoma ishlab chiqish. 1. Xalqaro ekspertlar va JSST ishtirokida tibbiyot xodimlari hamda ota-onalarni saraton kasalliklariga hushyorligini va bilimlarini oshirish boʻyicha soʻrovnoma ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil iyun - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bolalar onkologiyasi, gematologiyasi va immunologiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz), Raqamli texnologiyalar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 2. Soʻrovnomani qoʻllash, unga muvofiq tibbiy koʻrik oʻtkazish hamda birlamchi skrining tartib-qoidalariga oʻqitish orqali tibbiyot xodimlarini onkologik va onkogematologik kasalliklarni erta bosqichlarida aniqlashga oʻrgatish. 2025-yil iyul — sentabr 3. Soʻrovnomaga asosan saraton kasalligiga gumon qilingan har bir bolani individual yoʻnaltirish xaritasini tuzish va bajarilishini nazorat qilish boʻyicha elektron tizim yaratish va unda sunʼiy intellektdan foydalanishni yoʻlga qoʻyish. 2025-yil iyul — dekabr 2. Loyihani amalga oshirishni tashkil etish va nazorat qilib borish. 1. Loyihani samarali amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida ishchi guruhini shakllantirish va ular bilan fuqarolik huquqiy shartnomalarini tuzish. 2. Loyihani amalga oshirish boʻyicha bosqichma-bosqich reja-grafikni tasdiqlash. 2025-yil iyun - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Markaz 3. Onkologik va onkogematologik kasallikka chalingan bolalarni yoʻnaltirish va davolash tizimini takomillashtirish. 1. Onkologik va onkogematologik kasalliklarni erta aniqlash algoritmlarini ishlab chiqish. 2. Onkologik va onkogematologik kasallikka chalingan bolalarni yoʻnaltirish xaritasini ishlab chiqish. 2025-yil iyul - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Markaz, Raqamli texnologiyalar vazirligi 4. Samarqand viloyat bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazi onkogematologiya boʻlimini dori vositalari va tibbiyot buyumlari bilan ehtiyojga koʻra taʼminlash. 1. Bolalar saratoni boʻyicha dori vositalari va tibbiyot buyumlariga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. 2. Dori vositalari va tibbiyot buyumlarining xaridi va yetkazilishini taʼminlash. 3. Dori vositalari va tibbiyot buyumlarini saqlashga moʻljallangan omborlarni xatlovdan oʻtkazish, zaruratga koʻra ularni belgilangan talablarga moslashtirish. 2025-yil davomida Davlat budjeti mablagʻlari, Onkologik va gematologik kasalliklarga chalingan bolalarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi (2026-yil uchun hisob-kitoblarga koʻra) Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Markaz 5. Loyihani amalga oshirish. 1. Birinchi bosqichda Loyihani Samarqand shahri va Ishtixon tumanidagi birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari, tuman(shahar) tibbiyot birlashmalari va Samarqand viloyati bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazida joriy etish. 2025-yil iyul — dekabr Davlat budjeti mablagʻlari, Bolalarda onkologik kasalliklarga qarshi kurashish boʻyicha Milliy strategiya doirasida ajratilgan mablagʻlar, xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Markaz 2. Ikkinchi bosqichda Loyihani Samarqand viloyatining barcha hududlarida joriy etish. 2026-yil davomida 3. Loyihani amalga oshirish natijalari boʻyicha monitoring ishlarini olib borish, statistik va boshqa maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilish. 2026-yil dekabr II. Kadrlar salohiyatini oshirish 6. Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida faoliyat yurituvchi tibbiyot xodimlarining salohiyatini oshirish. 1. Bolalar saratoni boʻyicha tibbiyot xodimlarining bilim va salohiyatini baholash. 2. Samarqand shahri va Ishtixon tumanidagi malaka oshirish dasturiga kiritiladigan xodimlar roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil iyun Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi, Onkologik va gematologik kasalliklarga chalingan bolalarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi, Davlat budjeti mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Markaz 3. Tibbiyot xodimlarini (pediatr, onkolog shifokorlar, diagnostika mutaxassislari va boshqalar) onkologik kasalliklarni erta aniqlash algoritmlari va elektron platforma bilan ishlash boʻyicha oʻqitish dasturini ishlab chiqish. 4. Markaz hamda Samarqand viloyati bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazi xodimlari orasidan tibbiyot xodimlarini oʻqitish boʻyicha trenerlarni tayyorlash. 2025-yil iyul 5. Birlamchi boʻgʻin, tuman (shahar) markaziy shifoxona, hududiy tibbiyot muassasalari shifokorlariga bolalar onkogematologiyasiga oid shubhali alomatlar boʻyicha doimiy oʻquv-seminarlar tashkil etish orqali ularning bilim va koʻnikmalarini oshirish. 2025-2026-yillar III. Moddiy-texnik bazani yaxshilash va raqamlashtirish 7. Samarqand shahri va Ishtixon tumanidagi tibbiyot muassasalarining moddiy-texnik bazasini oʻrganish. 1. Samarqand shahri va Ishtixon tumanidagi birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari, tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari, Samarqand viloyati bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazining moddiy-texnik bazasini xatlovdan oʻtkazish. 2025-yil iyun Milliy strategiya doirasida ajratilgan mablagʻlar, xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi (11,3 mln AQSH dollari) Sogʻliqni saqlash vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Markaz 2. Samarqand viloyati bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazining binosida qurilish-taʼmirlash ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqish va qurilish ishlarini amalga oshirish. Tibbiyot uskunalari va jihozlariga (laboratoriya uskunalari, ultratovush tekshirish va rentgen apparatlari, kompyuter tomograflari va boshqalar) boʻlgan ehtiyojni aniqlash va texnik topshiriqlarni ishlab chiqish. 3. Zarur tibbiyot uskunalari va jihozlarining xarid qilinishi, tibbiyot muassasalariga yetkazilishi va oʻrnatilishini taʼminlash. 2025-2026-yillar 8. Onkologik kasallikka chalingan bemor bolalarni yoʻnaltirish tizimini raqamlashtirish. Onkologik kasallikka chalingan bemor bolalarni yoʻnaltirishning raqamli modulini ishlab chiqish va joriy etish. Raqamli modulni “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga integratsiya qilish. 2025-yil iyul Xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Markaz, Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 9. Samarqand viloyat bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazida onkologiya va onkogematologiya kasalliklarini barvaqt aniqlash tizimini takomillashtirish Laboratoriyalarning infratuzilmasini baholash va inventarizatsiyadan oʻtkazish; Laboratoriyalarni zamonaviy uskunalar va sarf materiallari bilan jihozlash boʻyicha dasturni ishlab chiqish va amalga oshirish. 2025-2026-yillar Xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi (0,14 mln AQSH dollari) Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 10. Bolalarda uchraydigan ustuvor saraton shakllari (6 ta indeks nozologiya) uchun yuqori texnologiyali tashxis usullarini joriy etish. Immunogistokimyoviy tashxis xizmatlarini shartnoma asosida mexanizmlarini ishlab chiqish. Immunogistokimyoviy va molekulyar-genetik tashxis usullarini bepul bosqichma-bosqich joriy etishni taʼminlash. Namunalarni tanlash va tayyorlash boʻyicha tibbiyot xodimlarining malakasini oshirishni tashkil etish. Laboratoriyalar va klinik onkologlar oʻrtasidagi hamkorlikni muvofiqlashtirish uchun klinik-laboratoriyaviy oʻzaro hamkorlik protokollarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-2026-yillar Ijrochilar mablagʻlari, xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi (2026-yil uchun hisob-kitoblarga koʻra) Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 11. Patomorfologiya xizmatida standart operatsiya protseduralarini (SOP) joriy etish va sifatni baholash tizimlarida ishtirokni taʼminlash Patomorfologik tadqiqotlarning barcha bosqichlarini qamrab oladigan standart operatsiya protseduralarini ishlab chiqish va joriy etish. Patomorfologik laboratoriyalarni xalqaro tashqi sifatni baholash dasturlarida, jumladan, muntazam ravishda oʻtkaziladigan laboratoriyalararo sinovlar va taqqoslama tahlillarda qatnashishini tashkil etish. Validatsiya tadbirlari natijalarini tahlil qilish va olingan maʼlumotlar asosida ichki usullarni tegishlicha tuzatish. 2025-2026-yillar Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi (0,3 mln AQSH dollari) Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi IV. Bolalarga ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam va reabilitatsiya tizimini takomillashtirish 12. Ambulator kimyoterapiya va kunduzgi statsionarlarni rivojlantirish. Hududiy tibbiyot muassasalarida bolalar onkogematologiya ambulator kabinetlari va kunduzgi statsionarlar tarmogʻini yaratish. Kerakli uskunalar bilan jihozlash, xodimlarni oʻqitish va sitotoksik preparatlar bilan xavfsiz muomala qilish boʻyicha protokollar asosida ishlashni amalga oshirish. 2026-yil dekabr Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Markaz 13. Bolalar onkologiya va onkogematologiya bemorlari uchun milliy reabilitatsiya standartlarini ishlab chiqish va joriy etish Klinik protokollar, jismoniy, psixologik va nutritiv reabilitatsiya dasturlarini tayyorlash. Xalqaro tajribalarni integratsiya qilish va multidissiplinar yondashuvni taʼminlash. 2026-yil dekabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Markaz 14. Onkoreabilitatsiya sohasida mutaxassislar tayyorlash. Bolalar onkologiyasi va gematologiyasida reabilitatsiya yoʻnalishlari boʻyicha tibbiyot xodimlari uchun malaka oshirish kurslari, dasturlari va sertifikatlashni tashkil etish. 2026-2027 oʻquv yilidan boshlab Davlat budjeti mablagʻlari, hamkorlik dasturlari (hisob-kitoblarga koʻra) Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Markaz 15. Bolalarda onkologik kasalliklarni erta aniqlash, tashxislash va ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish uchun zarur boʻlgan lavozimlarni kiritish. Bemor bolalarni yoʻnaltirish xaritasidagi tibbiyot muassasalarining shtat normativlarini qayta koʻrib chiqish hamda zarur mutaxassislar lavozimlarini kiritish. 2025-yil iyul Ijrochilar mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Markaz V. Palliativ yordam va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tizimini rivojlantirish 16. Palliativ yordam infratuzilmasini shakllantirish va bolalar xospislari tarmogʻini yaratish. Respublika va hududiy tibbiyot tashkilotlarida ehtiyojlardan kelib chiqib, ixtisoslashgan palliativ yordam boʻlimlarini tashkil etish. Shtat birliklarini shakllantirish va multidissiplinar yondashuv modelini joriy etish. Jihozlash, tuzilma, shtat jadvali va bemorlarni yoʻnaltirish standartlarini belgilash. Normativ-huquqiy bazani tayyorlash va dasturni bosqichma-bosqich amalga oshirish rejasini tasdiqlash. 2026-2027-yillar Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi (1 456 mln soʻm) Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat va Toshkent shahar hokimliklari, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Markaz, Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 17. Palliativ yordamning sayyor shakllarini rivojlantirish. Tibbiyot xodimlari, psixologlar, ijtimoiy xodimlar va iborat sayyor brigadalarni shakllantirish. Brigadalarni transport vositalari, tibbiy uskunalar va aloqa vositalari bilan taʼminlash. Birlamchi va ikkilamchi tibbiyot muassasalari bilan logistika va muvofiqlashuvni taʼminlash. 2026-yil davomida Davlat budjeti mablagʻlari, hamkorlik dasturlari (2 900 mln soʻm) Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Samarqand viloyati hokimligi, Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 18. Palliativ yordam sohasida kadrlar salohiyatini rivojlantirish Shifokorlar, hamshiralar, psixologlar va ijtimoiy xodimlar uchun oʻquv dasturlari va malaka oshirish kurslarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-2026-yillar Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Markaz, Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 19. Palliativ yordam boʻyicha jamoatchilik xabardorligini oshirish va volontyorlik harakatini rivojlantirish. Palliativ yordamning maqsadi, vazifalari va ahamiyati haqida axborot-maʼrifiy kampaniyalarni ishlab chiqish va amalga oshirish. Jamiyatda palliativ yordamga nisbatan ijobiy munosabatni shakllantirish. Volontyorlarni jalb etish, ularni etika, bemor oilalarini qoʻllab-quvvatlash va hamrohlik qilish asoslariga oʻrgatish. 2025-2026-yillar Xalqaro moliya tashkilotlari va donor tashkilotlarning krediti, granti va texnik koʻmagi (1 490 mln soʻm) Sogʻliqni saqlash vazirligi, nodavlat notijorat tashkilotlari, OAVlar, Markaz, Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 20. Xavfli va hayotni cheklovchi kasalliklarga chalingan bolalarni tarbiyalayotgan oilalar uchun psixologik va ijtimoiy koʻmak tizimini rivojlantirish. Palliativ yordamga muhtoj bolalar oilalarining ehtiyojlarini barvaqt baholash mexanizmlarini joriy etish. Tibbiyot muassasalari va nodavlat tashkilotlar huzurida psixosotsial qoʻllab-quvvatlash xizmatlarini yaratish va rivojlantirish. Oilalarni maslahat, psixologik va huquqiy koʻmak bilan taʼminlash, shu jumladan ixtisoslashgan nodavlat notijorat tashkilotlarini jalb qilish. 2026-yil davomida Bolalar onkologiyasi, gematologiyasi va immunologiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Markaz, Adliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, fuqarolik jamiyati institutlari 21. Palliativ yordam sifatini monitoring qilish tizimini ishlab chiqish va joriy etish. Bolalarga palliativ yordam koʻrsatish samaradorligini baholash indikatorlarini belgilash. Oilalar va mutaxassislardan olinadigan fikrlar asosida xizmatlar sifati boʻyicha muntazam baholash mexanizmlarini yaratish. Yillik hisobotlar tayyorlash, tahlil va tizimni yaxshilash boʻyicha takliflarni ishlab chiqish. 2025-yil dekabr Markaz mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Markaz, Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi VI. Raqamli texnologiyalar va bemorlarni yoʻnaltirishning integratsiyalashgan tizimini joriy etish 22. Bemorlarni turli bosqichlarda yoʻnaltirish va klinik muvofiqlashtirish tizimining ishlashini taʼminlash. Bolalar onkologiya va onkogematologiya kasalliklarining har bir turi boʻyicha aniqlash, tashxis, davolash, reabilitatsiya va dispanser kuzatuvi jarayonlarini qamrab olgan yoʻnaltirish sxemalarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Onkologik va onkogematologik patologiyaga gumon qilinganda tibbiyot xodimlari tomonidan amalga oshirilishi lozim boʻlgan harakatlar boʻyicha standart operatsiya protseduralarini joriy etish. Bolalarning funksional holatini Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti mezonlari asosida baholash tizimini ishlab chiqish va joriy etish. 2025-yil iyul Davlat budjeti mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Markaz, Raqamli texnologiyalar vazirligi 23. Konsiliumlar va masofaviy maslahatlar uchun telemeditsina infratuzilmasini rivojlantirish. Telemeditsina maslahatlarini amalga oshirish uchun tibbiyot muassasalarini zarur uskunalar va dasturiy taʼminot bilan jihozlash. Bolalar onkologiyasi, gematologiyasi va immunologiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi mutaxassislari ishtirokida muntazam hududlararo konsiliumlar oʻtkazish. Telemeditsinaning huquqiy va texnik standartlarini ishlab chiqish. 2025-yil davomida Davlat budjeti mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Markaz VII. Tashkiliy masalalar 24. Loyiha yuzasidan aholi xabardorligini oshirish. Loyiha doirasida amalga oshirilayotgan ishlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish. 2025-2026-yillar Ijrochilar mablagʻlari Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Markaz

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 22-may,

327-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.10.2025-y., 09/25/327/0934-son)

lex.uz