UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 23-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 23 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 сентября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 September 2025 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси , Ўзбекистон Республикасининг « Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги, « Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида »ги, « Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 33-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2461, 2013 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 295-модда) билан тасдиқланган Ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

3) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

4) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;

5) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

6) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

7) 14-банддаги «ГОСТ 17.2.3.02-78» деган сўзлар «ГОСТ 17.2.3.02-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 36-банддаги «ҳар йили тиббий кўрикдан» деган сўзлар «ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

10) 39-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 43-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» талабига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 45-банддаги «ҚМҚ II-89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

15) 67-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 73-банддаги «ГОСТ 12.1.003-89» ва «ГОСТ 12.1.012-90» деган сўзлар тегишли равишда «ГОСТ 12.1.003-2014» ва «ГОСТ 12.1.012-2004» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 2-бобнинг 13-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.»;

19) 77-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 81 ва 82-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 83-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 94-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 144-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«144. Ташкилотларда электр қурилмаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.»;

24) 215-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 34-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2466, 2013 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

1) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

2) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

3) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

4) 14-банддаги «ГОСТ 17.2.3.02-78» деган сўзлар «ГОСТ 17.2.3.02-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 36-банддаги «ҳар йили тиббий кўрикдан» деган сўзлар «ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

7) 39-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 43-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 45-банддаги «ҚМҚ II-89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

12) 67-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 73-банддаги «ГОСТ 12.1.003-89» ва «ГОСТ 12.1.012-90» деган сўзлар тегишли равишда «ГОСТ 12.1.003-2014» ва «ГОСТ 12.1.012-2004» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 2-бобнинг 13-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.»;

16) 77-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 81 ва 82-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 83-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 94-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 101-банддаги «ГОСТ 12.3.002-75» деган сўзлар «ГОСТ 12.3.002-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 169-банддаги «ГОСТ 12.1.003-83» деган сўзлар «ГОСТ 12.1.003-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 12 июндаги 44-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2471, 2013 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

3) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

4) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;

5) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

6) 14-банддаги «ГОСТ 17.2.3.02-78» деган сўзлар «ГОСТ 17.2.3.02-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 36-банддаги «ҳар йили тиббий кўрикдан» деган сўзлар «ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

9) 39-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 43-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 45-банддаги «ҚМҚ II-89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

14) 67-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 73-банддаги «ГОСТ 12.1.003-89» ва «ГОСТ 12.1.012-90» деган сўзлар тегишли равишда «ГОСТ 12.1.003-2014» ва «ГОСТ 12.1.012-2004» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 2-бобнинг 13-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.»;

18) 77-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 81 ва 82-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 83-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 94-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 121-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«121. Ташкилотларда электр қурилмаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.».

4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 26 июндаги 46-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2478, 2013 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 376-модда) билан тасдиқланган Балиқчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

1) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

2) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

3) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

4) 14-банддаги «ГОСТ 17.2.3.02-78» деган сўзлар «ГОСТ 17.2.3.02-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 36-банддаги «ҳар йили тиббий кўрикдан» деган сўзлар «ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

7) 39-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 43-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 45-банддаги «ҚМҚ II-89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

12) 67-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 73-банддаги «ГОСТ 12.1.003-89» ва «ГОСТ 12.1.012-90» деган сўзлар тегишли равишда «ГОСТ 12.1.003-2014» ва «ГОСТ 12.1.012-2004» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 2-бобнинг 13-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.»;

16) 77-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 81 ва 82-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 83-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 94-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 101-банддаги «ГОСТ 12.3.002-75» деган сўзлар «ГОСТ 12.3.002-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир Б. ЗАХИДОВ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 23 сентябрь,

2025 йил 12 сентябрь

20-2025/Б-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasining “ Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi, “ Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish toʻgʻrisida ”gi, “ Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-iyuldagi PF-111-son “Davlat boshqaruvi tizimida samaradorlik, proaktivlik va natijadorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2025-yil 23-sentabrdagi 20-2025/B-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2013-yil 14-maydagi 33-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2461, 2013-yil 30-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 22-son, 295-modda) bilan tasdiqlangan Oshxonalar, restoranlar hamda boshqa korxonalar va ishlab chiqarishlarda oziq-ovqat tayyorlash va aholiga xizmat koʻrsatishda band boʻlgan xodimlar uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

1) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar oshxonalar, restoranlar hamda boshqa korxonalar va ishlab chiqarishlarda oziq-ovqat tayyorlash va aholiga xizmat koʻrsatishda band boʻlgan xodimlar uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

2) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

3) 5 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

4) 7 va 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.

8. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;

5) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Tashkilotlarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

6) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqiladi hamda tashkilot xodimlarini va ish joylarini ushbu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;

7) 14-banddagi “GOST 17.2.3.02-78” degan soʻzlar “GOST 17.2.3.02-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 36-banddagi “har yili tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 37 va 38-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.

38. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

10) 39-banddagi “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 42-bandning uchinchi xatboshisidagi “QMQ 3.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 43-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, ventilyatsiya va konditsionerlash” talabiga” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 45-banddagi “QMQ II-89-80 “Sanoat tashkilotlarining bosh plani” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 57-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“57. Ishlab chiqarish binolari va inshootlari hamda yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

15) 67-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 73-banddagi “GOST 12.1.003-89” va “GOST 12.1.012-90” degan soʻzlar tegishli ravishda “GOST 12.1.003-2014” va “GOST 12.1.012-2004” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 2-bobning 13-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“76. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”;

19) 77-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 81 va 82-bandlardagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) 83-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

22) 94-banddagi “SHNQ 2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

23) 144-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“144. Tashkilotlarda elektr qurilmalarni oʻrnatish va ulardan foydalanishda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari hamda mazkur Qoidalar talablariga rioya qilinishi kerak.”;

24) 215-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2013-yil 14-maydagi 34-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2466, 2013-yil 7-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 23-son, 310-modda) bilan tasdiqlangan Elektr priborlari va tashkiliy texnika bilan ishlashda, ularni taʼmirlash va ularga xizmat koʻrsatishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

1) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

2) 5 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

3) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;

4) 14-banddagi “GOST 17.2.3.02-78” degan soʻzlar “GOST 17.2.3.02-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 36-banddagi “har yili tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 37 va 38-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.

38. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

7) 39-banddagi “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 42-bandning uchinchi xatboshisidagi “QMQ 3.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 43-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, ventilyatsiya va konditsionerlash” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 45-banddagi “QMQ II-89-80 “Sanoat tashkilotlarining bosh plani” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 57-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“57. Ishlab chiqarish binolari va inshootlari hamda yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

12) 67-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 73-banddagi “GOST 12.1.003-89” va “GOST 12.1.012-90” degan soʻzlar tegishli ravishda “GOST 12.1.003-2014” va “GOST 12.1.012-2004” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 2-bobning 13-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“76. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”;

16) 77-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 81 va 82-bandlardagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 83-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) 94-banddagi “SHNQ 2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 101-banddagi “GOST 12.3.002-75” degan soʻzlar “GOST 12.3.002-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) 169-banddagi “GOST 12.1.003-83” degan soʻzlar “GOST 12.1.003-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2013-yil 12-iyundagi 44-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2471, 2013-yil 25-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 26-son, 342-modda) bilan tasdiqlangan Oʻrmon xoʻjaligi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

1) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar oʻrmon xoʻjaligi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

2) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

3) 5 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

4) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;

5) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;

6) 14-banddagi “GOST 17.2.3.02-78” degan soʻzlar “GOST 17.2.3.02-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 36-banddagi “har yili tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 37 va 38-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.

38. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

9) 39-banddagi “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 42-bandning uchinchi xatboshisidagi “QMQ 3.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 43-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, ventilyatsiya va konditsionerlash” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 45-banddagi “QMQ II-89-80 “Sanoat tashkilotlarining bosh plani” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 57-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“57. Ishlab chiqarish binolari va inshootlari hamda yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

14) 67-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 73-banddagi “GOST 12.1.003-89” va “GOST 12.1.012-90” degan soʻzlar tegishli ravishda “GOST 12.1.003-2014” va “GOST 12.1.012-2004” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 2-bobning 13-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“76. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”;

18) 77-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) 81 va 82-bandlardagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 83-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) 94-banddagi “SHNQ 2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

22) 121-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“121. Tashkilotlarda elektr qurilmalarni oʻrnatish va ulardan foydalanishda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari hamda mazkur Qoidalar talablariga rioya qilinishi kerak.”.

4. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2013-yil 26-iyundagi 46-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2478, 2013-yil 16-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 29-son, 376-modda) bilan tasdiqlangan Baliqchilik ishlab chiqarishi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

1) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

2) 5 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

3) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;

4) 14-banddagi “GOST 17.2.3.02-78” degan soʻzlar “GOST 17.2.3.02-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 36-banddagi “har yili tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 37 va 38-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.

38. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

7) 39-banddagi “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 42-bandning uchinchi xatboshisidagi “QMQ 3.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 43-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, ventilyatsiya va konditsionerlash” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 45-banddagi “QMQ II-89-80 “Sanoat tashkilotlarining bosh plani” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 57-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“57. Ishlab chiqarish binolari va inshootlari hamda yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

12) 67-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 73-banddagi “GOST 12.1.003-89” va “GOST 12.1.012-90” degan soʻzlar tegishli ravishda “GOST 12.1.003-2014” va “GOST 12.1.012-2004” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 2-bobning 13-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“76. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”;

16) 77-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 81 va 82-bandlardagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 83-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) 94-banddagi “SHNQ 2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 101-banddagi “GOST 12.3.002-75” degan soʻzlar “GOST 12.3.002-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir B. ZAXIDOV

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV

Toshkent sh.,

2025-yil 23-sentabr,

2025-yil 12-sentabr

20-2025/B-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.10.2025-y., 10/25/3691/0928-son)

lex.uz