📅 2025-yil 5-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 5-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 5 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ЖУРНАЛИ
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда уй-жой фондини тиклаш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва компенсациялар тўлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда уй-жой фондини тиклаш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва компенсациялар тўлаш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ҳамда баҳолаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;
фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жабрланганларга компенсациялар тўлашга маблағлар ажратиш;
фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш.
2. Белгилансинки:
фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда яроқсиз ҳолга келган мол-мулк объектлари, зарар кўрган ва бузилган муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларини тиклаш ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини яратиш чоралари Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд комендантининг тақдимномаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (туман ва шаҳар) ҳокимларининг қарорлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида қопланади;
Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонунчилигига мувофиқ фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида жабрланган аҳолига ва ташкилотларга етказилган зарар Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира жамғармалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги 293-сон қарорига ИЛОВА
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда уй-жой фондини тиклаш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва компенсациялар тўлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида ҳаёт кечириш учун зарур бўлган ва ижтимоий соҳа объектларини, уй-жой фондини тиклашга, фуқароларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жойлашган тегишли ташкилотларга компенсациялар тўлашга йўналтирилаётган маблағларни тасарруф этиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда назарда тутилган талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Фармони билан белгиланган ҳудудда ва даврида амал қилади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жабрланган — фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ҳудудда жойлашган, яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулк, шу жумладан, идентификация қилинган ҳайвонларга эгалик ҳуқуқи бўлган жисмоний ва юридик шахслар;
объект — фавқулодда ҳолат даврида зарар кўрган, бузилган бино ёки иншоотни таъмирлаш ва янги турар жой ҳамда зарар кўрган ва бузилган муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объекти;
Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан фавқулодда ҳолат даврига тузиладиган вақтинчалик махсус давлат бошқаруви органи;
ҳудуд коменданти — ҳудуд комендатураси фаолиятига раҳбарлик қилувчи ҳамда фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларнинг ягона бошқарувини амалга оширувчи мансабдор шахс.
4. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жабрланганларга компенсациялар тўлашга йўналтирилган маблағлар қуйидаги устуворликда тақсимланади:
яроқсиз ҳолатга келган уй-жой объектларини тиклаш (таъмирлаш ва янги турар жой қуриш);
жабрланганларга етказилган бошқа зарарларнинг ўрнини қоплаш учун.
2-боб. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш
5. Фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ва ижтимоий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш учун ҳудуд комендантининг қарорига асосан, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлигида Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фуқаро ва ташкилотларга етказилган зарарни аниқлаш ҳамда шахсларга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплашни ташкил этиш учун махсус ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади ва фаолияти йўлга қўйилади.
Ишчи гуруҳ фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни инобатга олиб, тегишли республика ижро этувчи ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг ҳудудий тузилмалари вакилларидан иборат таркибда тузилади. Ишчи гуруҳнинг ишчи органи этиб фавқулодда ҳолатнинг содир бўлган турига қараб белгиланади.
6. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
жабрланганларнинг ариза ва ҳужжатларини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш;
фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиш ҳамда далолатнома расмийлаштириш ишларини ташкил этиш;
етказилган зарарни баҳолашни ташкил этиш;
ҳудудда мавжуд бўлган лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг рейтинг кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотларни йиғиш (жамлаш);
зарар кўрган, бузилган бино ёки иншоотни таъмирлаш ва янги турар жой қуриш ҳамда зарар кўрган ва бузилган муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларини тиклаш лойиҳаларини амалга ошириш ишларини ташкил этиш, шу жумладан, уларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
тикланиши зарур бўлган ва ижтимоий соҳа объектлари, уй-жой фонди ҳамда фуқароларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва тегишли ташкилотларга компенсациялар ажратилишида уларнинг (йўналишлар ва объектларнинг) устуворлигини белгилаш.
3-боб. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш
7. Жабрланганлар Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд комендантининг қарори билан белгиланган ҳудудларда ва муддатларда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда Ишчи гуруҳга тақдим этади.
Жабрланганлар мурожаат қилиши имкони бўлмаганда, унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакиллари (агар жабрланган шахс вояга етмаган бўлса) етказилган зарар миқдорини қоплаш бўйича ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
8. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
жабрланганнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID карта) ёки унинг нусхаси фавқулодда ҳолат оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда — ички ишлар органлари томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи вақтинча ҳужжат ёки маълумотнома);
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжат, агарда у мавжуд бўлса (фавқулодда вазият оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда — Кадастр агентлигининг тегишли тузилмалари томонидан ишчи гуруҳ сўровига асосан автоматик равишда электрон шаклда тақдим этилади);
жабрланган шахснинг яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулкининг, шу жумладан, идентификация қилинган ҳайвонлар рўйхати;
аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат, агар ариза ишончли вакил томонидан имзоланган бўлса.
9. Жабрланганларнинг аризалари мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўриб чиқилади.
Ишчи гуруҳ ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги Фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журналига киритган ҳолда ариза қабул қилинган кун давомида жабрланган шахсга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхат беради.
Жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, Ишчи гуруҳ ушбу ҳужжатларни ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади.
4-боб. Етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш
10. Ишчи гуруҳ жабрланганлар томонидан тақдим этилган аризани қабул қилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу жабрланганларга тегишли бўлган, фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар натижасида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради.
Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Ишчи гуруҳ жабрланганлар (унинг яқин қариндоши ёки қонуний вакили) ва баҳоловчи ташкилот (кейинги ўринларда — баҳоловчи) иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади.
11. Баҳоловчи ташкилот ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида тузиладиган шартнома, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса, суднинг ажрими баҳолашдан ўтказиш учун асос бўлади.
Баҳолаш жараёнида манфаатдор шахсларнинг баҳоловчи ташкилот фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Объектлар фақат объектларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида баҳоланади.
Объектларни баҳолаш ҳақида ҳисобот тузилган пайтдан эътиборан олти ой ичида такроран баҳолашдан ўтказишга йўл қўйилмайди. Агар объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суднинг қарорига биноан ишончли эмас деб топилса, қонунчиликда белгиланган тартибда такроран баҳолашдан ўтказишга йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига баҳолаш ишларини ташкил этишга кўмаклашади.
Баҳолаш якунлари бўйича уч нусхада баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тайёрланади (жабрланганга, Ишчи гуруҳга, баҳоловчи ташкилотга).
12. Баҳолаш ишлари билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан тегишли маҳаллий бюджетларнинг захира жамғарма маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари асосида қопланади.
13. Баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида шаффофлик ҳамда қонунийлик тўлиқ таъминланиши лозим.
14. Жабрланганлар Ишчи гуруҳ томонидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тақдирда, Давлат комиссиясига ва (ёки) ҳудуд комендантига, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.
Жабрланганларнинг шикоятлари Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кўриб чиқилади.
15. Баҳоловчи томонидан жабрланганга етказилган зарар миқдори аниқланиб, хулоса чиқарилгандан сўнг Ишчи гуруҳ томонидан беш кун муддатда тўлиқ ҳужжатлар Давлат комиссиясига ва (ёки) ҳудуд комендантига тақдим қилинади.
Ишчи гуруҳ томонидан Давлат комиссиясига ва (ёки) ҳудуд комендантига тақдим этиладиган ҳужжатларда қуйидаги таклифлар қайд этилади:
зарар кўрган, бузилган бино ёки иншоотни таъмирлаш ёхуд қуриш учун зарур миқдорда маблағлар ажратиш;
турар жойнинг ижтимоий нормасига асосан бошқа турар жой ажратиш ҳамда янги турар жой қуриш;
яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулкининг, шу жумладан, идентификация қилинган ҳайвонлар рўйхати ҳамда уларни қоплаш учун маблағлар ажратиш;
зарар кўрган турар жойни таъмирлаш учун қурилиш материалларини ажратиш ва хизматлар кўрсатиш;
якка тартибда уй-жой қуриш учун ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкаларининг электрон-онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш;
зарар кўрган ва бузилган муҳандислик ҳамда транспорт инфратузилмаларини тиклаш;
ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини ажратиш;
ҳудудда мавжуд бўлган лойиҳа ва пудрат ташкилотлар ҳақида асосий маълумотлар, шу жумладан, фавқулодда ҳолат жорий этилган кунга қадар уларнинг рейтинг кўрсаткичлари;
ушбу тадбирларга зарур бўлган моддий ва молиявий ресурслар ҳажмлари бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар ва уларнинг манбалари бўйича таклифлар.
5-боб. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жойлашган жабрланганларга компенсациялар тўлашга йўналтирилаётган маблағларни тасарруф этиш ва улардан фойдаланиш учун Давлат комиссиясига ва (ёки) ҳудуд комендантига юбориш
16. Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти Ишчи гуруҳ (лар) томонидан фавқулодда жорий этилган ҳудудда яроқсиз ҳолатга келган бино ёки иншоотлар (кўчмас мулк объектлари), яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулк объектлари, зарар кўрган ва бузилган муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларини тиклаш ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини яратиш учун зарур бўлган моддий ва молиявий ресурсларнинг ажратилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тақдимномалар киритилади.
Молиявий ресурслар етарли бўлмаган тақдирда, Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ёки Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ ажратилиши юзасидан асосланган буюртма билан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилишлари мумкин.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари беш кун муддатда ўзларининг қарорлари асосида фавқулодда ҳолат натижасида зарар кўрган бино ёки иншоотлар (кўчмас мулк объектлари), яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулк объектлари, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларини тиклаш ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини ташкил этиш учун зарур бўлган маблағларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Давлат комиссиясига ва (ёки) ҳудуд комендантига тасарруф этиш учун ўтказади.
Тасарруф этиш учун ўтказилган маблағларнинг Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд комендантининг қарорлари билан белгиланган йўналишлар ва мақсадлар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали молиялаштирилиши таъминланади.
18. Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти тасарруф этилган маблағлар эвазига фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар натижасида зарар кўрган бино ёки иншоотлар (кўчмас мулк объектлари), муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларини тиклаш, яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулк объектларини қоплаш ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини ташкил этиш учун зарур бўлган чора-тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд комендантига ушбу чора-тадбирлар сифатли ва қисқа вақт мобайнида бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ваколатлар берилади:
фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда объектларни тиклаш (таъмирлаш ва янги турар жой қуриш) бўйича буюртмачиларни тайинлаш;
фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда объектларни (таъмирлаш ва янги турар жой қуриш) тиклаш бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотларини, уларнинг рейтинг кўрсаткичлари ҳамда мавжуд қувватлари асосида белгилаш;
фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда объектларни (таъмирлаш, тиклаш, янги турар жой қуриш) қуриш муддатларини белгилаш;
зарар кўрган, бузилган бино ёки иншоотни таъмирлаш ва янги турар жой қуриш учун қурилиш материаллари ажратиш ва хизматларни амалга ошириш бўйича етказиб берувчиларни белгилаш;
ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини ташкил этиш бўйича етказиб берувчиларни белгилаш.
19. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда объектларни (таъмирлаш ва янги турар жой қуриш) тиклаш учун рейтинг баҳоси «С» дан кам бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари белгиланади.
20. Буюртмачилар Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти томонидан белгиланган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда шартнома тузадилар.
21. Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти томонидан белгиланган буюртмачилар ҳамда лойиҳа ва пудрат ташкилотларига қонунчилик билан белгиланган тартибда фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда турар жойларни тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қурилиш ишларини амалга ошириш ва молиялаштириш вазифалари юкланади.
22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти томонидан белгиланган яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулкнинг, шу жумладан, идентификация қилинган ҳайвонлар рўйхати асосида қоплаш учун ажратилган маблағлар фуқароларга ўн беш иш кунида ажратиб берилади.
6-боб. Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш
23. Жабрланган шахслар янги турар жой қурилиши даврида вақтинча уй-жой билан таъминланиш ёки турар жой ижараси учун товон пули олиш ҳуқуқига эга.
24. Товон пули жабрланган шахснинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.
25. Тўланган товон пулининг ҳисоби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан юритилади.
26. Янги турар жой қурилиши жараёнида ёки компенсация тўловлари амалга оширилишига қадар жабрланган шахс вафот этса, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меросхўрларига тенг улушда ўтказилади.
Меросхўрларнинг доираси ва уларнинг мерос улушлари мерос ҳуқуқини тасдиқлаш асосида, келишмовчилик юзага келганда эса — суд тартибида белгиланади.
27. Етказилган зарар миқдори қоплангандан сўнг аризаларни рўйхатдан ўтказиш журналига зарарни қоплаш бўйича тўловнинг санаси, миқдори ва тўлов ҳужжатининг рақами ёзилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
28. Фавқулодда ҳолат даврида жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш бўйича тўпланган барча ҳужжатлар (ариза, далолатнома, баҳолаш ҳисоботлари, тўлов варақалари ва бошқалар) ҳамда Фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журнали белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)ларнинг архивига 75 йил муддатга сақлаш учун топширилади.
29. Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
30. Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти тасарруф этилган маблағлардан белгиланган мақсадларда фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан фавқулодда ҳолат бекор қилиниши якуни бўйича назорат қилинади.
31. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур Низомнинг 17-банди асосида тасарруф этилган маблағлар ҳисобини, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ёки Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларининг ҳисобини юритади.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда уй-жой фондини тиклаш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва компенсациялар тўлаш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кимга _____________________________________ (ишчи гуруҳ раҳбарининг Ф.И.О.) Фуқаро ____________________________________ (Ф.И.О.) ___________________________________________ (яшаш манзили) _________________________________ томонидан тел.: _______________________________________ Фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисида АРИЗА Менга фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида етказилган зарарнинг қопланишини сўрайман _________________________________________________________________________________________ ( фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар тури ёзилади) фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида йўқотилган мол-мулк кўрсатилади ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Бузилган (вайрон бўлган) турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар кўрсатилади 1. ______________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., туғилган йили, қариндошлик даражаси) 2. ______________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., туғилган йили, қариндошлик даражаси) ………………………………………………………………………………….........…………… 3. ______________________________________________________________________________________ Сиздан қуйидаги манзилдаги мол-мулкка етказилган зарарни қоплашингизни сўрайман ________________________________________________________________________________________ (вилоят, туман, шаҳар, яшаш манзили) Банк бўлинмаси номи _____________________________________________________________________ Филиал МФО рақами _____________________________________________________________________ Банкдаги ҳисобварағи ёки пластик карта рақами ______________________________________________ Номига (Ф.И.О.) _________________________________________________________________________ Олувчининг СТИР рақами _________________________________________________________________ Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан: 1. ______________________________________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________________________________ 3. ______________________________________________________________________________________ 4. ______________________________________________________________________________________ 5. ______________________________________________________________________________________ 20____ й. «____» _________ ___________________________________ ___________________________________ (ариза берувчининг Ф.И.О.) (имзо)
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда уй-жой фондини тиклаш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва компенсациялар тўлаш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Жабрланганларни мурожаатини кўриб чиқиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Жабрланган (жисмоний ёки юридик шахс) Жабрланганлар Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд комендантининг қарори билан белгиланган ҳудудларда ва муддатларда белгиланган шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда Ишчи гуруҳга мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ишчи гуруҳ Фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журналига киритган ҳолда, жабрланган шахсга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхат беради. Ариза қабул қилинган кун давомида 3-босқич Ишчи гуруҳ Жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, ушбу ҳужжатларни тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади. Беш кун муддатда 4-босқич Ишчи гуруҳ Жабрланганлар томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу жабрланганларга тегишли бўлган, фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар натижасида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради. Ўн кун муддатда 5-босқич Ишчи гуруҳ Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб жабрланганлар (унинг яқин қариндоши ёки қонуний вакили) ва баҳоловчи ташкилот иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади. Ўн кун муддатда 6-босқич Ишчи гуруҳ Баҳоловчи томонидан жабрланганга етказилган зарар миқдори аниқланиб, хулоса чиқарилгандан сўнг тўлиқ ҳужжатларни Давлат комиссиясига ва (ёки) ҳудуд комендантига тақдим қилади. Беш кун муддатда 7-босқич Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган фавқулодда жорий этилган ҳудудда яроқсиз ҳолатга келган мол-мулк объектлари, зарар кўрган ва бузилган муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларини тиклаш ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини ташкил этиш учун зарур бўлган моддий ва молиявий ресурсларнинг ажратилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тақдимномалар киритади. Белгиланган муддатларда 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзларининг қарорлари асосида фавқулодда ҳолат натижасида зарар кўрган мол-мулк объектлари, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларини тиклаш ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини ташкил этиш учун зарур бўлган маблағларни тегишли равишда Давлат комиссиясига ва (ёки) ҳудуд комендантига тасарруф этиш учун ўтказади. Беш кун муддатда 9-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Давлат комиссияси ва (ёки) ҳудуд коменданти томонидан белгиланган яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулкнинг, шу жумладан, идентификация қилинган ҳайвонлар рўйхати асосида қоплаш учун ажратилган маблағларни фуқароларга ажратиб беради. Ўн беш иш куни мобайнида
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда уй-жой фондини тиклаш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва компенсациялар тўлаш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш
Т/р Фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловлар оқибатида жабрланган фуқаронинг Ф.И.О. Келиб тушган санаси, кириш рақами Яшаш манзили Зарарни қоплаш учун сабаб (вақти, жойи ва турининг қисқача тавсифи) Моддий зарар миқдори Берилган моддий ёрдам учун тўлов топшириқномаси рақами ва санаси (рўйхатдан ўтказувчининг имзоси) 1. 2. 3. ...
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 май,
293-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
JURNALI
Favqulodda holat joriy etilgan hududda uy-joy fondini tiklash, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash va kompensatsiyalar toʻlash ishlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Favqulodda holat toʻgʻrisida”gi Konstitutsiyaviy Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunlarning ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishdagi rolini hamda norma ijodkorligi jarayoni sifatini yanada oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 19-fevraldagi PQ-75-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Favqulodda holat joriy etilgan hududda uy-joy fondini tiklash, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash va kompensatsiyalar toʻlash ishlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida yetkazilgan zararni aniqlash hamda baholash ishlarini tashkil etish va amalga oshirish;
yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish;
favqulodda holatning amal qilish davrida favqulodda holat joriy etilgan hududda jabrlanganlarga kompensatsiyalar toʻlashga mablagʻlar ajratish;
favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida jabrlanganlarga yetkazilgan zararni qoplash.
2. Belgilansinki:
favqulodda holat joriy etilgan hududda yaroqsiz holga kelgan mol-mulk obyektlari, zarar koʻrgan va buzilgan muhandislik va transport infratuzilmalarini tiklash hamda nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamini yaratish choralari Favqulodda holat rejimini taʼminlash boʻyicha davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendantining taqdimnomalariga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar (tuman va shahar) hokimlarining qarorlari yoki Vazirlar Mahkamasining farmoyishi asosida qoplanadi;
Oʻzbekiston Respublikasining budjet qonunchiligiga muvofiq favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida jabrlangan aholiga va tashkilotlarga yetkazilgan zarar Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar budjetlarining zaxira jamgʻarmalari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari yoki Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R.M. Djurayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 5-maydagi 293-son qaroriga ILOVA
Favqulodda holat joriy etilgan hududda uy-joy fondini tiklash, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash va kompensatsiyalar toʻlash ishlarini tashkil etish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom favqulodda holatning amal qilish davrida hayot kechirish uchun zarur boʻlgan va ijtimoiy soha obyektlarini, uy-joy fondini tiklashga, fuqarolarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplashga, favqulodda holat joriy etilgan hududda joylashgan tegishli tashkilotlarga kompensatsiyalar toʻlashga yoʻnaltirilayotgan mablagʻlarni tasarruf etish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda nazarda tutilgan talablar Oʻzbekiston Respublikasining “Favqulodda holat toʻgʻrisida”gi Konstitutsiyaviy Qonuni asosida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining favqulodda holat joriy etish toʻgʻrisidagi Farmoni bilan belgilangan hududda va davrida amal qiladi.
3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
jabrlangan — favqulodda holatni joriy etish uchun asos boʻlib xizmat qilgan holatlar natijasida hududda joylashgan, yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulk, shu jumladan, identifikatsiya qilingan hayvonlarga egalik huquqi boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslar;
obyekt — favqulodda holat davrida zarar koʻrgan, buzilgan bino yoki inshootni taʼmirlash va yangi turar joy hamda zarar koʻrgan va buzilgan muhandislik va transport infratuzilmasi obyekti;
Favqulodda holat rejimini taʼminlash boʻyicha davlat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni bilan favqulodda holat davriga tuziladigan vaqtinchalik maxsus davlat boshqaruvi organi;
hudud komendanti — hudud komendaturasi faoliyatiga rahbarlik qiluvchi hamda favqulodda holat rejimini taʼminlovchi kuchlar va vositalarning yagona boshqaruvini amalga oshiruvchi mansabdor shaxs.
4. Favqulodda holat joriy etilgan hududda jabrlanganlarga kompensatsiyalar toʻlashga yoʻnaltirilgan mablagʻlar quyidagi ustuvorlikda taqsimlanadi:
yaroqsiz holatga kelgan uy-joy obyektlarini tiklash (taʼmirlash va yangi turar joy qurish);
jabrlanganlarga yetkazilgan boshqa zararlarning oʻrnini qoplash uchun.
2-bob. Favqulodda holat joriy etilgan hududda yetkazilgan zararni aniqlash va baholash ishlarini tashkil etish
5. Favqulodda holatning amal qilish davrida jismoniy va yuridik shaxslarning mulkiy va ijtimoiy huquqlari kafolatlarini taʼminlash uchun hudud komendantining qaroriga asosan, tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarligida Favqulodda holat joriy etilgan hududda fuqaro va tashkilotlarga yetkazilgan zararni aniqlash hamda shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplashni tashkil etish uchun maxsus ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuziladi va faoliyati yoʻlga qoʻyiladi.
Ishchi guruh favqulodda holatni joriy etish uchun asos boʻlib xizmat qilgan holatlarni inobatga olib, tegishli respublika ijro etuvchi hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, huquqni muhofaza qiluvchi va nazorat organlarining hududiy tuzilmalari vakillaridan iborat tarkibda tuziladi. Ishchi guruhning ishchi organi etib favqulodda holatning sodir boʻlgan turiga qarab belgilanadi.
6. Quyidagilar Ishchi guruhning asosiy vazifalari hisoblanadi:
jabrlanganlarning ariza va hujjatlarini qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish va belgilangan tartibda koʻrib chiqish ishlarini tashkil etish;
favqulodda holat joriy etilgan hududda zarar koʻrgan uy-joylar, binolar, inshootlar va boshqa mol-mulklarni xatlovdan oʻtkazish hamda dalolatnoma rasmiylashtirish ishlarini tashkil etish;
yetkazilgan zararni baholashni tashkil etish;
hududda mavjud boʻlgan loyiha va pudrat tashkilotlarining reyting koʻrsatkichlari haqida asosiy maʼlumotlarni yigʻish (jamlash);
zarar koʻrgan, buzilgan bino yoki inshootni taʼmirlash va yangi turar joy qurish hamda zarar koʻrgan va buzilgan muhandislik va transport infratuzilmalarini tiklash loyihalarini amalga oshirish ishlarini tashkil etish, shu jumladan, ularni amalga oshirish jarayonida yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha takliflar kiritish;
tiklanishi zarur boʻlgan va ijtimoiy soha obyektlari, uy-joy fondi hamda fuqarolarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash va tegishli tashkilotlarga kompensatsiyalar ajratilishida ularning (yoʻnalishlar va obyektlarning) ustuvorligini belgilash.
3-bob. Yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qabul qilish
7. Jabrlanganlar Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendantining qarori bilan belgilangan hududlarda va muddatlarda ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakldagi arizani toʻldirgan holda Ishchi guruhga taqdim etadi.
Jabrlanganlar murojaat qilishi imkoni boʻlmaganda, uning yaqin qarindoshlari yoki qonuniy vakillari (agar jabrlangan shaxs voyaga yetmagan boʻlsa) yetkazilgan zarar miqdorini qoplash boʻyicha ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.
8. Yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizaga quyidagilar ilova qilinadi:
jabrlanganning shaxsini tasdiqlovchi hujjat (pasport yoki ID karta) yoki uning nusxasi favqulodda holat oqibatida ushbu hujjat yoʻqotilganda yoxud yaroqsiz holatga kelganda — ichki ishlar organlari tomonidan beriladigan shaxsni tasdiqlovchi vaqtincha hujjat yoki maʼlumotnoma);
koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi hujjat, agarda u mavjud boʻlsa (favqulodda vaziyat oqibatida ushbu hujjat yoʻqotilganda yoxud yaroqsiz holatga kelganda — Kadastr agentligining tegishli tuzilmalari tomonidan ishchi guruh soʻroviga asosan avtomatik ravishda elektron shaklda taqdim etiladi);
jabrlangan shaxsning yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulkining, shu jumladan, identifikatsiya qilingan hayvonlar roʻyxati;
arizani imzolash vakolatini tasdiqlovchi hujjat, agar ariza ishonchli vakil tomonidan imzolangan boʻlsa.
9. Jabrlanganlarning arizalari mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrib chiqiladi.
Ishchi guruh ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi Favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qayd etish jurnaliga kiritgan holda ariza qabul qilingan kun davomida jabrlangan shaxsga hujjatlar qabul qilinganligini tasdiqlovchi tilxat beradi.
Jabrlangan shaxs tomonidan taqdim etilgan arizaga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, Ishchi guruh ushbu hujjatlarni ariza qabul qilingan kundan boshlab besh kun muddatda tegishli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali soʻrab oladi.
4-bob. Yetkazilgan zararni aniqlash va baholash
10. Ishchi guruh jabrlanganlar tomonidan taqdim etilgan arizani qabul qilgan kundan boshlab oʻn kun muddatda koʻrib chiqadi hamda bir vaqtning oʻzida ushbu jabrlanganlarga tegishli boʻlgan, favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar natijasida zarar koʻrgan uy-joylar, binolar, inshootlar va boshqa mol-mulklarni xatlovdan oʻtkazib, dalolatnoma rasmiylashtiradi.
Dalolatnoma rasmiylashtirilgan kundan boshlab oʻn kun muddatda Ishchi guruh jabrlanganlar (uning yaqin qarindoshi yoki qonuniy vakili) va baholovchi tashkilot (keyingi oʻrinlarda — baholovchi) ishtirokida yetkazilgan zararni baholashni tashkil etadi.
11. Baholovchi tashkilot va tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari oʻrtasida tuziladigan shartnoma, qonunchilikda nazarda tutilgan hollarda esa, sudning ajrimi baholashdan oʻtkazish uchun asos boʻladi.
Baholash jarayonida manfaatdor shaxslarning baholovchi tashkilot faoliyatiga aralashishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Obyektlar faqat obyektlarga boʻlgan huquqlarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganini tasdiqlovchi hujjatlar asosida baholanadi.
Obyektlarni baholash haqida hisobot tuzilgan paytdan eʼtiboran olti oy ichida takroran baholashdan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi. Agar obyektni baholash toʻgʻrisidagi hisobot sudning qaroriga binoan ishonchli emas deb topilsa, qonunchilikda belgilangan tartibda takroran baholashdan oʻtkazishga yoʻl qoʻyiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga baholash ishlarini tashkil etishga koʻmaklashadi.
Baholash yakunlari boʻyicha uch nusxada baholash toʻgʻrisidagi hisobot tayyorlanadi (jabrlanganga, Ishchi guruhga, baholovchi tashkilotga).
12. Baholash ishlari bilan bogʻliq xarajatlar davlat tomonidan tegishli mahalliy budjetlarning zaxira jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar hokimlarining qarorlari asosida qoplanadi.
13. Baholashni tashkil etish va oʻtkazish jarayonida shaffoflik hamda qonuniylik toʻliq taʼminlanishi lozim.
14. Jabrlanganlar Ishchi guruh tomonidan ularning murojaatlarini koʻrib chiqish natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda, Davlat komissiyasiga va (yoki) hudud komendantiga, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishlari mumkin.
Jabrlanganlarning shikoyatlari Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq koʻrib chiqiladi.
15. Baholovchi tomonidan jabrlanganga yetkazilgan zarar miqdori aniqlanib, xulosa chiqarilgandan soʻng Ishchi guruh tomonidan besh kun muddatda toʻliq hujjatlar Davlat komissiyasiga va (yoki) hudud komendantiga taqdim qilinadi.
Ishchi guruh tomonidan Davlat komissiyasiga va (yoki) hudud komendantiga taqdim etiladigan hujjatlarda quyidagi takliflar qayd etiladi:
zarar koʻrgan, buzilgan bino yoki inshootni taʼmirlash yoxud qurish uchun zarur miqdorda mablagʻlar ajratish;
turar joyning ijtimoiy normasiga asosan boshqa turar joy ajratish hamda yangi turar joy qurish;
yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulkining, shu jumladan, identifikatsiya qilingan hayvonlar roʻyxati hamda ularni qoplash uchun mablagʻlar ajratish;
zarar koʻrgan turar joyni taʼmirlash uchun qurilish materiallarini ajratish va xizmatlar koʻrsatish;
yakka tartibda uy-joy qurish uchun va ushbu hajm doirasidagi yer uchastkalarining elektron-onlayn auksion savdolari orqali sotib olish xarajatlarini qoplab berish;
zarar koʻrgan va buzilgan muhandislik hamda transport infratuzilmalarini tiklash;
nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamini ajratish;
hududda mavjud boʻlgan loyiha va pudrat tashkilotlar haqida asosiy maʼlumotlar, shu jumladan, favqulodda holat joriy etilgan kunga qadar ularning reyting koʻrsatkichlari;
ushbu tadbirlarga zarur boʻlgan moddiy va moliyaviy resurslar hajmlari boʻyicha dastlabki hisob-kitoblar va ularning manbalari boʻyicha takliflar.
5-bob. Favqulodda holat joriy etilgan hududda joylashgan jabrlanganlarga kompensatsiyalar toʻlashga yoʻnaltirilayotgan mablagʻlarni tasarruf etish va ulardan foydalanish uchun Davlat komissiyasiga va (yoki) hudud komendantiga yuborish
16. Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti Ishchi guruh (lar) tomonidan favqulodda joriy etilgan hududda yaroqsiz holatga kelgan bino yoki inshootlar (koʻchmas mulk obyektlari), yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulk obyektlari, zarar koʻrgan va buzilgan muhandislik va transport infratuzilmalarini tiklash hamda nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamini yaratish uchun zarur boʻlgan moddiy va moliyaviy resurslarning ajratilishi yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga taqdimnomalar kiritiladi.
Moliyaviy resurslar yetarli boʻlmagan taqdirda, Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasidan yoki Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan mablagʻ ajratilishi yuzasidan asoslangan buyurtma bilan Vazirlar Mahkamasiga murojaat qilishlari mumkin.
17. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari besh kun muddatda oʻzlarining qarorlari asosida favqulodda holat natijasida zarar koʻrgan bino yoki inshootlar (koʻchmas mulk obyektlari), yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulk obyektlari, muhandislik va transport infratuzilmalarini tiklash va nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamini tashkil etish uchun zarur boʻlgan mablagʻlarni tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri shahar budjetining, tumanlar va shaharlar budjetlarining zaxira jamgʻarmalari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari yoki Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan Davlat komissiyasiga va (yoki) hudud komendantiga tasarruf etish uchun oʻtkazadi.
Tasarruf etish uchun oʻtkazilgan mablagʻlarning Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendantining qarorlari bilan belgilangan yoʻnalishlar va maqsadlar uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari orqali moliyalashtirilishi taʼminlanadi.
18. Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti tasarruf etilgan mablagʻlar evaziga favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar natijasida zarar koʻrgan bino yoki inshootlar (koʻchmas mulk obyektlari), muhandislik va transport infratuzilmalarini tiklash, yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulk obyektlarini qoplash va nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamini tashkil etish uchun zarur boʻlgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablari asosida Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendantiga ushbu chora-tadbirlar sifatli va qisqa vaqt mobaynida bajarilishini taʼminlash maqsadida quyidagi vakolatlar beriladi:
favqulodda holat joriy etilgan hududda obyektlarni tiklash (taʼmirlash va yangi turar joy qurish) boʻyicha buyurtmachilarni tayinlash;
favqulodda holat joriy etilgan hududda obyektlarni (taʼmirlash va yangi turar joy qurish) tiklash boʻyicha loyiha va pudrat tashkilotlarini, ularning reyting koʻrsatkichlari hamda mavjud quvvatlari asosida belgilash;
favqulodda holat joriy etilgan hududda obyektlarni (taʼmirlash, tiklash, yangi turar joy qurish) qurish muddatlarini belgilash;
zarar koʻrgan, buzilgan bino yoki inshootni taʼmirlash va yangi turar joy qurish uchun qurilish materiallari ajratish va xizmatlarni amalga oshirish boʻyicha yetkazib beruvchilarni belgilash;
nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamini tashkil etish boʻyicha yetkazib beruvchilarni belgilash.
19. Favqulodda holat joriy etilgan hududda obyektlarni (taʼmirlash va yangi turar joy qurish) tiklash uchun reyting bahosi “S” dan kam boʻlmagan qurilish-pudrat tashkilotlari belgilanadi.
20. Buyurtmachilar Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti tomonidan belgilangan loyiha va pudrat tashkilotlari bilan qonunchilikda belgilangan tartibda shartnoma tuzadilar.
21. Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti tomonidan belgilangan buyurtmachilar hamda loyiha va pudrat tashkilotlariga qonunchilik bilan belgilangan tartibda favqulodda holat joriy etilgan hududda turar joylarni tayyor holda foydalanishga topshirish sharti bilan qurilish ishlarini amalga oshirish va moliyalashtirish vazifalari yuklanadi.
22. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti tomonidan belgilangan yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulkning, shu jumladan, identifikatsiya qilingan hayvonlar roʻyxati asosida qoplash uchun ajratilgan mablagʻlar fuqarolarga oʻn besh ish kunida ajratib beriladi.
6-bob. Jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash
23. Jabrlangan shaxslar yangi turar joy qurilishi davrida vaqtincha uy-joy bilan taʼminlanish yoki turar joy ijarasi uchun tovon puli olish huquqiga ega.
24. Tovon puli jabrlangan shaxsning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
25. Toʻlangan tovon pulining hisobi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar (shaharlar) hokimliklari tomonidan yuritiladi.
26. Yangi turar joy qurilishi jarayonida yoki kompensatsiya toʻlovlari amalga oshirilishiga qadar jabrlangan shaxs vafot etsa, uning huquq va majburiyatlari merosxoʻrlariga teng ulushda oʻtkaziladi.
Merosxoʻrlarning doirasi va ularning meros ulushlari meros huquqini tasdiqlash asosida, kelishmovchilik yuzaga kelganda esa — sud tartibida belgilanadi.
27. Yetkazilgan zarar miqdori qoplangandan soʻng arizalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnaliga zararni qoplash boʻyicha toʻlovning sanasi, miqdori va toʻlov hujjatining raqami yoziladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
28. Favqulodda holat davrida jabrlanganlarga yetkazilgan zararni qoplash boʻyicha toʻplangan barcha hujjatlar (ariza, dalolatnoma, baholash hisobotlari, toʻlov varaqalari va boshqalar) hamda Favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qayd etish jurnali belgilangan tartibda tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman (shahar)larning arxiviga 75 yil muddatga saqlash uchun topshiriladi.
29. Jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
30. Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti tasarruf etilgan mablagʻlardan belgilangan maqsadlarda foydalanishi Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi tomonidan favqulodda holat bekor qilinishi yakuni boʻyicha nazorat qilinadi.
31. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari mazkur Nizomning 17-bandi asosida tasarruf etilgan mablagʻlar hisobini, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasidan yoki Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlarining hisobini yuritadi.
32. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Favqulodda holat joriy etilgan hududda uy-joy fondini tiklash, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash va kompensatsiyalar toʻlash ishlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Kimga _____________________________________ (ishchi guruh rahbarining F.I.O.) Fuqaro ____________________________________ (F.I.O.) ___________________________________________ (yashash manzili) _________________________________ tomonidan tel.: _______________________________________ Favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisida ARIZA Menga favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida yetkazilgan zararning qoplanishini soʻrayman _________________________________________________________________________________________ ( favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar turi yoziladi) favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida yoʻqotilgan mol-mulk koʻrsatiladi ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Buzilgan (vayron boʻlgan) turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar koʻrsatiladi 1. ______________________________________________________________________________________ (F.I.O., tugʻilgan yili, qarindoshlik darajasi) 2. ______________________________________________________________________________________ (F.I.O., tugʻilgan yili, qarindoshlik darajasi) ………………………………………………………………………………….........…………… 3. ______________________________________________________________________________________ Sizdan quyidagi manzildagi mol-mulkka yetkazilgan zararni qoplashingizni soʻrayman ________________________________________________________________________________________ (viloyat, tuman, shahar, yashash manzili) Bank boʻlinmasi nomi _____________________________________________________________________ Filial MFO raqami _____________________________________________________________________ Bankdagi hisobvaragʻi yoki plastik karta raqami ______________________________________________ Nomiga (F.I.O.) _________________________________________________________________________ Oluvchining STIR raqami _________________________________________________________________ Arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qilaman: 1. ______________________________________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________________________________ 3. ______________________________________________________________________________________ 4. ______________________________________________________________________________________ 5. ______________________________________________________________________________________ 20____ y. “____” _________ ___________________________________ ___________________________________ (ariza beruvchining F.I.O.) (imzo)
Favqulodda holat joriy etilgan hududda uy-joy fondini tiklash, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash va kompensatsiyalar toʻlash ishlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Jabrlanganlarni murojaatini koʻrib chiqish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Jabrlangan (jismoniy yoki yuridik shaxs) Jabrlanganlar Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendantining qarori bilan belgilangan hududlarda va muddatlarda belgilangan shakldagi arizani toʻldirgan holda Ishchi guruhga murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Ishchi guruh Favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qayd etish jurnaliga kiritgan holda, jabrlangan shaxsga hujjatlar qabul qilinganligini tasdiqlovchi tilxat beradi. Ariza qabul qilingan kun davomida 3-bosqich Ishchi guruh Jabrlangan shaxs tomonidan taqdim etilgan arizaga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, ushbu hujjatlarni tegishli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali soʻrab oladi. Besh kun muddatda 4-bosqich Ishchi guruh Jabrlanganlar tomonidan taqdim etilgan arizani koʻrib chiqadi hamda bir vaqtning oʻzida ushbu jabrlanganlarga tegishli boʻlgan, favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar natijasida zarar koʻrgan uy-joylar, binolar, inshootlar va boshqa mol-mulklarni xatlovdan oʻtkazib, dalolatnoma rasmiylashtiradi. Oʻn kun muddatda 5-bosqich Ishchi guruh Dalolatnoma rasmiylashtirilgan kundan boshlab jabrlanganlar (uning yaqin qarindoshi yoki qonuniy vakili) va baholovchi tashkilot ishtirokida yetkazilgan zararni baholashni tashkil etadi. Oʻn kun muddatda 6-bosqich Ishchi guruh Baholovchi tomonidan jabrlanganga yetkazilgan zarar miqdori aniqlanib, xulosa chiqarilgandan soʻng toʻliq hujjatlarni Davlat komissiyasiga va (yoki) hudud komendantiga taqdim qiladi. Besh kun muddatda 7-bosqich Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti Ishchi guruh tomonidan taqdim etilgan favqulodda joriy etilgan hududda yaroqsiz holatga kelgan mol-mulk obyektlari, zarar koʻrgan va buzilgan muhandislik va transport infratuzilmalarini tiklash hamda nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamini tashkil etish uchun zarur boʻlgan moddiy va moliyaviy resurslarning ajratilishi yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga taqdimnomalar kiritadi. Belgilangan muddatlarda 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari Oʻzlarining qarorlari asosida favqulodda holat natijasida zarar koʻrgan mol-mulk obyektlari, muhandislik va transport infratuzilmalarini tiklash va nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamini tashkil etish uchun zarur boʻlgan mablagʻlarni tegishli ravishda Davlat komissiyasiga va (yoki) hudud komendantiga tasarruf etish uchun oʻtkazadi. Besh kun muddatda 9-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari Davlat komissiyasi va (yoki) hudud komendanti tomonidan belgilangan yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulkning, shu jumladan, identifikatsiya qilingan hayvonlar roʻyxati asosida qoplash uchun ajratilgan mablagʻlarni fuqarolarga ajratib beradi. Oʻn besh ish kuni mobaynida
Favqulodda holat joriy etilgan hududda uy-joy fondini tiklash, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash va kompensatsiyalar toʻlash ishlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qayd etish
T/r Favqulodda choralar va vaqtincha cheklovlar oqibatida jabrlangan fuqaroning F.I.O. Kelib tushgan sanasi, kirish raqami Yashash manzili Zararni qoplash uchun sabab (vaqti, joyi va turining qisqacha tavsifi) Moddiy zarar miqdori Berilgan moddiy yordam uchun toʻlov topshiriqnomasi raqami va sanasi (roʻyxatdan oʻtkazuvchining imzosi) 1. 2. 3. ...
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 5-may,
293-son