UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 15-oktabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 15 октябрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 октября 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 October 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

РЕЖАСИ

Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлаш ва ундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш орқали экспортбоп юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:

I. Асосий мақсадлар

1. Қуйидагилар электротехника саноатида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:

(а) 2026 йилда экспорт географиясини 80 та давлатга ва экспорт ҳажмини 3 миллиард долларга;

(б) 2030 йилда мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш ҳажмини 225 минг тоннага етказиш.

II. Хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

(а) «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган мис катодини биржа савдоларига қўйишда 2030 йил 31 декабрга қадар унинг бошланғич нархини қўшилган қиймат солиғисиз Лондон металл биржаси нархидан 4 фоиз чегирма билан белгилаш;

(б) биржа савдолари орқали мис хомашёсини харид қилишда тўловларни бўлиб тўлаш тартибини бекор қилиш.

3. Белгилансинки, 2026-2027 йилларда электротехника саноати корхоналари бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига айланма маблағ учун, шу жумладан, мис хомашёсини харид қилишга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти ҳисобидан:

(а) кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 20 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича:

(i) фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;

(ii) хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисми, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредитнинг тўлиқ муддатига компенсация қилиб берилади;

(б) 10 миллиард сўм эквивалентигача, бироқ кредитнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмига кафиллик тақдим этилади.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб:

(а) мисдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда божхона юк декларациясида маҳсулотларнинг техник параметрларига қўшимча равишда уларнинг диаметри, қалинлиги, узунлиги, қопламаси, таркибидаги мис ҳажми тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади;

(б) бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, бино-иншоотлар, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш доирасида маҳаллий электротехника товарлари улуши камида 30 фоизни, шу жумладан, кабель-ўтказгич маҳсулотлари ва трансформаторлар — камида 70 фоизни, насослар ва электродвигателлар камида 50 фоизни ташкил этиши шарти белгиланади;

(в) тадбиркорлик субъектлари томонидан мис хомашёсини харид қилиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ортиб бериш муддатларига риоя этилиши Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ҳар чоракда ўрганиб борилади.

III. Молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари

5. Электротехника саноати корхоналарига 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан банкларнинг факторинг хизматлари бўйича дисконт ёки ҳисобланган фоиз суммасининг 50 фоизи, бироқ йиллик 4 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда қоплаб берилсин.

6. Белгилансинки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — Компания) 2030 йил 1 январга қадар қайтариш шарти ҳамда икки йиллик имтиёзли давр билан йиллик 3 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни 2025-2026 йилларда мутаносиб равишда, Компаниянинг буюртманомалари асосида босқичма-босқич ажратади. Бунда:

(а) мазкур маблағлар Компания томонидан тижорат банклари орқали электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга айланма маблағларини тўлдириш ҳамда мис хомашёсини харид қилиш учун молиявий ресурс ажратишга йўналтирилади;

(б) тижорат банклари томонидан уларга Компания томонидан ажратиладиган молиявий ресурс ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига уч йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 6 фоиз ставкада (шундан 1 фоиз Компания маржаси, 2 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади.

7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб электротехника маҳсулотлари бўйича:

(а) бюджет буюртмачилари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўтказиладиган маҳаллий аукцион савдолари йўлга қўйилади. Бунда савдолар бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган электрон аукцион тартиб-таомиллари асосида шартнома қиймати билан боғлиқ чекловларсиз ўтказилади;

(б) бюджет буюртмачилари томонидан харид режалари эълон қилиниши билан бир вақтда ушбу маълумотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга автоматик равишда электрон хабарнома орқали юборилади ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан таклиф келиб тушганда харидлар улар ўртасида амалга оширилади;

(в) маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан юқори бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бюджет буюртмачилари ўртасида тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган товарнинг маҳаллийлаштириш даражасига мутаносиб миқдорда аванс тўловларини тўлаб беришга рухсат этилади.

8. Белгилаб қўйилсинки:

(а) «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг буюртмаси асосида электротехника соҳасида аниқ натижаларга қаратилган (патент ёки янги маҳсулот сертификати) янги ишланмалар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқа шу каби инновацион лойиҳаларни тенг улушларда молиялаштириш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ушбу жамғармага Давлат бюджетидан режалаштириладиган маблағлар ҳисобидан ҳар йили 10 миллиард сўм ажратилади;

(б) 2026 йил 1 январдан бошлаб «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК электротехника маҳсулотларини бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича харид қилиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида харид предметини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларда мавжудлиги юзасидан ўрганишдан ўтказади ва натижаларини экспертиза хулосасида кўрсатади.

IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

9. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (Ж. Ходжаев) ўн кун муддатда ярим тайёр мис симлар ва мис маҳсулотлар экспортини ҳамда ТИФ ТН коди 8504, 8541 ва 8544 бўлган товар позициялари бўйича импортни чуқур таҳлил қилган ҳолда, зарур ҳолларда, тегишли божхона божи ставкаларини вақтинчалик ўзгартириш бўйича тегишли қарорни қабул қилсин.

10. Электротехника саноати корхоналари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳага инновацияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

11. Мазкур қарор ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:

(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;

(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида қарор ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;

(в) «Ijro.gov.uz» тизимида қарор ижросини назоратдан ечишда мониторинг режасида кўрсатилган мақсадларга эришилгани инобатга олинсин.

12. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) бир ой муддатда ушбу қарорнинг 5-бандида белгиланган молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини жорий қилиш ишларини ташкил этсин.

13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сон қарорига 1-ИЛОВА

Электротехника саноати корхоналари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳага инновацияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича

Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Электротехника саноати корхоналари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш 1. Мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш механизмини такомиллаштириш. 1. «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархини қўшилган қиймат солиғисиз Лондон металл биржаси нархидан 4 фоиз чегирма билан белгилаш. 2030 йил 31 декабрга қадар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), «Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов), Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (А. Қаюмов) 2. Мис хомашёси учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини бекор қилиш. 2026 йил 1 январдан 2. Биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёсини етказиб бериш шартномаси шартларига риоя этилиши бўйича назоратни кучайтириш. Тадбиркорлик субъектлари томонидан мис хомашёсини харид қилиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ортиб бериш муддатларига риоя этилишини ҳар чоракда ўрганиб бориш. Мис хомашёсини ортиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бузилганлиги аниқланган ҳолларда рақобат қонунчилигида белгиланган чораларни қўллаш. Доимий Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Тўрахўжаев) 3. Электротехника, шу жумладан, мис хомашёсидан тайёрланадиган маҳсулотларга нисбатан божхона божларини таҳлил қилиш ва зарур ҳолларда қайта кўриб чиқиш. Ярим тайёр мис симлар ва мис маҳсулотлари экспортини ҳамда ТИФ ТН коди 8504, 8541 ва 8544 бўлган товар позициялари бўйича импортни чуқур таҳлил қилган ҳолда, зарур ҳолларда, тегишли божхона божи ставкаларига вақтинчалик ўзгартириш киритиш. Мазкур божхона божлари божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида қайта ишланган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмаслигини инобатга олиш. 2025 йил октябрь Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (Ж. Ходжаев) 4. Электротехника саноати корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлашни рағбатлантириш. «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ҳисобидан электротехника саноати корхоналари бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан ажратиладиган айланма маблағ учун кредитларнинг: (а) фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисмини, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда; (б) хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисмини, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредитнинг тўлиқ муддатига компенсация қилиб бериш тартибини жорий қилиш. 2026 йил 1 январь «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (А. Махаматов) 5. Мис маҳсулотлари экспорти тартиботларини такомиллаштириш. Мисдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда уларнинг божхона юк декларациясида маҳсулотларнинг техник параметрларига қўшимча равишда диаметри, қалинлиги, узунлиги, қопламаси, таркибидаги мис ҳажми тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилишини назоратга олиш. 2026 йил 1 январь Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) 6. Факторинг хизматлари харажатларини қоплаб бериш. Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан банкларнинг факторинг хизматлари бўйича дисконт ёки ҳисобланган фоиз суммасининг 50 фоизи, бироқ йиллик 4 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда қоплаб бериш тартибини жорий қилиш. 2025 йил 1 ноябрь Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев), «Савдони ривожлантириш компанияси» (Х. Бобоев) 7. Экспортда халқаро молия инструментларидан фойдаланишни кенгайтириш. 1. Ташқи савдо операцияларида халқаро факторинг амалиётларини жорий қилиш мақсадида электрон факторинг платформаларини ташқи савдо ахборот тизимига улаш. 2025 йил декабрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Марказий банк (Т. Ишметов), тижорат банклари 2. «Азия-Инвест Банк» АЖ орқали маҳаллий электротехника саноати корхоналарига 50 млн долларлик ташқи факторинг линиясини имтиёзли шартлар асосида йўлга қўйиш чораларини кўриш. 2026 йил январь «Ўзмиллийбанк» АЖ (А. Мирсоатов) II. Соҳага инновацияларни жалб қилиш ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш 8. Электротехника саноатига инновацион ишланмаларни кенг жорий этиш. 1. Электротехника соҳасида аниқ натижаларга қаратилган (патент ёки янги маҳсулот сертификати) янги ишланмалар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқа шу каби инновацион лойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига тақдим қилиш. 2026 йилдан бошлаб ҳар чорак якуни билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов) 2. Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан зарур бўлган маблағларни белгиланган тартибда ажратиш. Лойиҳалар маъқуллангандан кейин 5 кун ичида 9. 2026 — 2035 йилларда Ўзбекистон Республикаси микроэлектроника ва яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. 1. Ўзбекистон Республикасида микроэлектроника ва яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга халқаро консультантларни жалб этиш юзасидан халқаро тендер эълон қилиш. 2. Белгиланган тартибда тендер ўтказиш ва ғолибни аниқлаш. 3. Стратегияни ишлаб чиқиш. 2026 йил 1-ярим йилликда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Умурзаков), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов) III. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қувватларидан самарали фойдаланиш 10. Электротехника саноати корхоналарига айланма маблағлар учун ресурс ажратиш. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни 2025-2026 йилларда тенг миқдорда мутаносиб равишда ажратиш. 2025-2026 йилларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев) 11. Давлат харидлари доирасида ахборот алмашинувини кенгайтириш. Давлат харидлари махсус ахборот порталини «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг тегишли ахборот тизими билан интеграция қилиш. 2026 йил 1 январь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова), «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (М. Аллабергенов) 12. Маҳаллий маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар қувватларидан самарали фойдаланиш. 1. Маҳаллий маиший техника ишлаб чиқарувчи барча корхоналар билан учрашиб, уларнинг фаолиятида вужудга келаётган муаммо ва таклифларни ўрганиш. 2025 йил ноябрь Бош вазир ўринбосарлари (Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафоев), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов) 2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2025 йил декабрь 13. Республикада технологик асбоб-ускуналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш. 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари рўйхатини қайта кўриб чиқиш. 2025 йил ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов) 2. Республикада ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган технологик асбоб-ускуналарни ушбу рўйхатдан чиқариб ташлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил декабрь 14. Электротехника саноати корхоналари маълумотларини ягона рақамли платформага жамлаш ҳамда маҳсулотларнинг онлайн савдосини ташкил этиш бўйича ягона тизим яратиш. 1. Электротехника саноати учун интеграциялашган рақамли экотизим ва маркетплейс платформасини ишлаб чиқиш. Бунда ушбу экотизим ва платформани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш. 2025 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов) 2. Электротехника саноати учун интеграциялашган рақамли экотизим ва маркетплейс платформаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари (маълумотлар базалари)ни белгиланган тартибда ўзаро интеграциясини йўлга қўйиш. 2026 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Марказий банк (Т. Ишметов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кутбиев), Миллий статистика қўмитаси (Б. Ҳамраев), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров), Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (А. Қаюмов), «Ўзбекэкспертиза» АЖ (У. Муродов), «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ (С. Аннакличев), «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» ДМ (Р. Кичкилов) 15. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари доирасидаги лойиҳаларда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратиш. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар учун тенг шароит яратиш мақсадида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларда импортдан етказиб бериладиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартибини бирхиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил 1 январь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) IV. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш 16. Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш. Давлат харидларида қуйидагиларни жорий қилиш: (а) бюджет буюртмачилари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўтказиладиган «маҳаллий аукцион» савдоларини; (б) бюджет буюртмачилари томонидан харид режалари эълон қилиниши билан бир вақтда ушбу маълумотларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга автоматик равишда электрон-хабарнома орқали юбориш тизимини; (в) маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан юқори бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бюджет буюртмачилари ўртасида тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган товарнинг маҳаллийлаштириш даражасига мутаносиб миқдорда аванс тўловларини тўлаб бериш тизимини. 2026 йил 1 январдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова) 17. Маҳаллий электротехника корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 1. Юқори кучланишли трансформатор ва подстанциялар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сертификатнинг амал қилиш муддатини 36 ой этиб белгилаш. 2. Битта ишлаб чиқарувчи бир йил мобайнида сертификатларни расмийлаштириш учун 10 та ва (ёки) ундан ортиқ ариза берган тақдирда, кейинги ҳар бир сертификат учун БҲМнинг 0,5 баробари миқдорида тўловларни амалга ошириш. 2025 йил 31 декабрь Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), «Ўзбекэкспертиза» АЖ (У. Муродов), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини мониторинг қилиш

Т/р Индикатор (субиндикатор) номи Ўлчов бирлиги Жорий ҳолат Мақсадли кўрсаткичлар Маълумот беришга масъул идоралар 2025 й 2026 й 2030 й 1 2 3 4 5 6 7 8 МАҚСАД: электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш I. Ресурс кўрсаткичлари 1. Қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий базани яратиш. сон - 2 - - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси II. Амалиёт кўрсаткичлари 2.1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ буюртманомалари асосида босқичма-босқич 100 млн доллар маблағ ажратиш. млн АҚШ доллари - 50 50 - Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2.2. Электротехника саноати корхоналарига айланма маблағлар, шу жумладан, мис хомашёси хариди учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги банк кредитларининг бир қисмини компенсация қилиш. млн сўм - - - - «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ 2.3. Электротехника саноати корхоналарига факторинг хизматлари бўйича дисконт ёки ҳисобланган фоиз суммасининг 50 фоизини, бироқ йиллик 4 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда қоплаб бериш. млн сўм - - - - «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ, Савдо-саноат палатаси 2. 4 . Со ҳадаги янги ишланмалар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш. млрд сўм - 10 10 10 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги III. Натижадорлик кўрсаткичлари 3.1. Мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш. минг тонна 73,6 110 125 225 «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ 3.2. Экспорт ҳажмини ошириш. млн АҚШ доллари 970 1700 3000 - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5011-сон қарорининг 6-бандида :

(а) иккинчи хатбошидаги «2023 — 2026 йилларда» сўзлари «2023 — 2030 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

(б) учинчи хатбошидаги «2024 йил 1 апрелдан бошлаб» сўзларидан кейин «2025 йил 31 декабрга қадар» сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-77-сон қарори 3-бандининг «а» кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) 2025 йил 31 декабрга қадар биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёси учун тўловларнинг 25 фоизини бўнак тарзида, қолган 75 фоизини мис хомашёси олингандан сўнг 90 кун ичида тўлашга рухсат берилади».

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 декабрдаги «Давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-417-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошисидаг и «2025 йил» сўзлари «2026 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги «Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-20-сон қарорида :

(а) 8-бандда :

(i) «б» кичик бандидаги «йиллик 8 фоиздан кўп бўлмаган ставкада» сўзлари чиқариб ташлансин;

(ii) «в» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

(б) 1-иловада «Экспорт» позициясининг «2026 йил» устунидаги «2,5» рақами «3,0» рақами билан алмаштирилсин;

(в) 3-илованинг 6.2 ва 6.3-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

6.2 «Навоий КМК» АЖ Ҳар хил турдаги изоляторлар 1 0,3 0,4 0,4 Кабель ва сим маҳсулотлари 171,5 55,5 57,2 58,9 Маҳкамлаш бўғинлари (кабеллар учун муфталар) 1,6 0,5 0,5 0,6 Кучланиш ва ўлчов трансформаторлари 2,9 0,9 1,0 1,0 Электротехник қурилмалар (подстанциялар, тақсимлаш пунктлари, частота ўзгартиргичлар ва бошқалар) 774,3 246,6 258,9 268,8 Электромонтаж маҳсулотлари (розеткалар, ўчиргичлар (выключатель), вилкалар ва бошқалар) 1,9 0,6 0,6 0,7 Ёритиш ускуналари (лампалар, светильниклар,шахтёрлар ёритгичлари) 8,0 2,6 2,7 2,8 Электродвигателлар (синхрон, асинхрон двигателлар) 309,1 100,0 103,0 106,1 Бошқарув шкафлари, автоматлаштириш маҳсулотлари 92,7 30,0 30,9 31,8 Насослар 92,7 30,0 30,9 31,8 Компьютерлар ва АКТ бутловчи қисмлари 5,6 1,7 1,9 2,1 Маиший техника 15,5 5,0 5,2 5,3 ЖАМИ 1 4 77 ,0 473,7 493,2 510,1 6.3 «Навоийуран» давлат корхонаси Усти очиқ симлар (АС маркали) 17,7 5,3 6,0 6,4 Кабель-арматура маҳсулотлари (ЛСА) 207,7 63,8 70,2 73,7 Кабель улагичлар (наконечник) 1,8 0,6 0,6 0,6 Автоматик электр ўчиргичлар (Автомат выключатель) 14,4 4,6 4,8 5,0 Изоляторлар 2,6 0,8 0,9 0,9 ТЭН (электр иситкичлар) 1,3 0,4 0,4 0,5 Ажраткичлар (Разъединитель) 1,8 0,6 0,6 0,6 Электр ажраткичлар (Рубильник) 2,7 0,9 0,9 0,9 Бошқарув шкафлари (Шкаф управления с УЧР 0,4) 32,8 10,4 10,9 11,5 Кучланиш трансформаторлари 2,6 0,8 0,9 0,9 Ёритгичлар (Светильник) 11,7 3,7 3,9 4,1 Светодиод лампалар 1,5 0,5 0,5 0,5 Трансформатор пунктлари (КТПН) 322,2 92,6 107,0 122,6 Конденсатор қурилмалари (6 кВ кучланишли) 76,2 23,3 25,7 27,2 Юқори кучланишли электр узатиш мосламалари (ЯКНО) 45,4 14,0 15,5 15,9 Куч трансформаторлари (35/6 кВ кучланишли) 141,5 37,0 48,5 56,0 Вакуум ўчиргичлар (6 — 10 кучланишли) 17,5 2,2 7,0 8,3 Электр магнит ўтказгичлар 33,8 10,7 11,2 11,8 Ўраш учун симлар (провод обмоточный) 4,6 1,5 1,5 1,6 Электродвигателлар 55,7 18,9 22,8 14,0 Насослар 581,5 250,7 330,8 ЖАМИ 1 577,2 543,3 670,7 363,2

».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 15 октябрь,

ПҚ-304-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/304/0942-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

“YOʻL XARITASI”

REJASI

Elektrotexnika sanoatida xomashyoni chuqur qayta ishlashni ragʻbatlantirish, sohaning investitsiyaviy hamda eksport salohiyatini oshirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Elektrotexnika sanoatida xomashyoni chuqur qayta ishlash va undan yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlar ishlab chiqarish hajmini oshirish, ishlab chiqarishga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish orqali eksportbop yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlar ishlab chiqarishni kengaytirish maqsadida qaror qilaman:

I. Asosiy maqsadlar

1. Quyidagilar elektrotexnika sanoatida erishiladigan asosiy maqsadli koʻrsatkichlar etib belgilansin:

(a) 2026-yilda eksport geografiyasini 80 ta davlatga va eksport hajmini 3 milliard dollarga;

(b) 2030-yilda mis xomashyosini birja savdolariga chiqarish hajmini 225 ming tonnaga yetkazish.

II. Xomashyoni chuqur qayta ishlashni ragʻbatlantirish

2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi va “Oʻzeltexsanoat” uyushmasining 2026-yil 1-yanvardan boshlab quyidagilarni joriy qilish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin:

(a) “Olmaliq KMK” AJ tomonidan ishlab chiqariladigan mis katodini birja savdolariga qoʻyishda 2030-yil 31-dekabrga qadar uning boshlangʻich narxini qoʻshilgan qiymat soligʻisiz London metall birjasi narxidan 4 foiz chegirma bilan belgilash;

(b) birja savdolari orqali mis xomashyosini xarid qilishda toʻlovlarni boʻlib toʻlash tartibini bekor qilish.

3. Belgilansinki, 2026-2027-yillarda elektrotexnika sanoati korxonalari boʻlgan barcha toifadagi tadbirkorlik subyektlariga aylanma mablagʻ uchun, shu jumladan, mis xomashyosini xarid qilishga ajratiladigan tijorat banklari kreditlari boʻyicha “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati hisobidan:

(a) kredit miqdoridan qatʼi nazar, uning 20 milliard soʻm ekvivalentidan oshmagan qismi boʻyicha:

(i) foiz stavkasi Markaziy bank asosiy stavkasining ikki baravaridan ortiq boʻlmagan milliy valyutadagi kreditlarning asosiy stavkadan 4 foiz punkt yuqori qismi, lekin 10 foiz punktdan oshmagan miqdorda;

(ii) xorijiy valyutadagi kreditlar foiz stavkasining 6 foizdan yuqori qismi, biroq 5 foiz punktdan oshmagan miqdorda tadbirkorlik subyektining barqarorlik reytingidan qatʼi nazar kreditning toʻliq muddatiga kompensatsiya qilib beriladi;

(b) 10 milliard soʻm ekvivalentigacha, biroq kreditning 50 foizidan ortiq boʻlmagan qismiga kafillik taqdim etiladi.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2026-yil 1-yanvardan boshlab:

(a) misdan ishlab chiqarilgan mahsulotlarni eksport qilishda bojxona yuk deklaratsiyasida mahsulotlarning texnik parametrlariga qoʻshimcha ravishda ularning diametri, qalinligi, uzunligi, qoplamasi, tarkibidagi mis hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi;

(b) budjet buyurtmachilari tomonidan amalga oshiriladigan investitsiya loyihalari, bino-inshootlar, shuningdek, ijtimoiy soha obyektlarini barpo etish doirasida mahalliy elektrotexnika tovarlari ulushi kamida 30 foizni, shu jumladan, kabel-oʻtkazgich mahsulotlari va transformatorlar — kamida 70 foizni, nasoslar va elektrodvigatellar kamida 50 foizni tashkil etishi sharti belgilanadi;

(v) tadbirkorlik subyektlari tomonidan mis xomashyosini xarid qilish boʻyicha tuzilgan shartnomalarga muvofiq “Olmaliq KMK” AJ tomonidan ortib berish muddatlariga rioya etilishi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi tomonidan har chorakda oʻrganib boriladi.

III. Moliyaviy qoʻllab-quvvatlash choralari

5. Elektrotexnika sanoati korxonalariga 2025-yil 1-noyabrdan boshlab Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan banklarning faktoring xizmatlari boʻyicha diskont yoki hisoblangan foiz summasining 50 foizi, biroq yillik 4 foiz stavkadan oshmagan miqdorda qoplab berilsin.

6. Belgilansinki, Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyatiga (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) 2030-yil 1-yanvarga qadar qaytarish sharti hamda ikki yillik imtiyozli davr bilan yillik 3 foiz stavkada 100 million AQSH dollari miqdoridagi mablagʻlarni 2025-2026-yillarda mutanosib ravishda, Kompaniyaning buyurtmanomalari asosida bosqichma-bosqich ajratadi. Bunda:

(a) mazkur mablagʻlar Kompaniya tomonidan tijorat banklari orqali elektrotexnika sanoati mahsulotlari ishlab chiqaruvchi korxonalarga aylanma mablagʻlarini toʻldirish hamda mis xomashyosini xarid qilish uchun moliyaviy resurs ajratishga yoʻnaltiriladi;

(b) tijorat banklari tomonidan ularga Kompaniya tomonidan ajratiladigan moliyaviy resurs hisobidan tadbirkorlik subyektlariga uch yillik imtiyozli davr bilan 5 yil muddatga yillik 6 foiz stavkada (shundan 1 foiz Kompaniya marjasi, 2 foiz bank marjasi) kreditlar ajratiladi.

7. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra 2026-yil 1-yanvardan boshlab elektrotexnika mahsulotlari boʻyicha:

(a) budjet buyurtmachilari hamda mahalliy ishlab chiqaruvchilar oʻrtasida oʻtkaziladigan mahalliy auksion savdolari yoʻlga qoʻyiladi. Bunda savdolar boshlangʻich narxni pasaytirish uchun oʻtkaziladigan elektron auksion tartib-taomillari asosida shartnoma qiymati bilan bogʻliq cheklovlarsiz oʻtkaziladi;

(b) budjet buyurtmachilari tomonidan xarid rejalari eʼlon qilinishi bilan bir vaqtda ushbu maʼlumotlar mahalliy ishlab chiqaruvchilarga avtomatik ravishda elektron xabarnoma orqali yuboriladi hamda mahalliy ishlab chiqaruvchilardan taklif kelib tushganda xaridlar ular oʻrtasida amalga oshiriladi;

(v) mahalliylashtirish darajasi 30 foizdan yuqori boʻlgan mahalliy ishlab chiqaruvchilar bilan budjet buyurtmachilari oʻrtasida tuzilgan shartnomalar boʻyicha yetkazib beriladigan tovarning mahalliylashtirish darajasiga mutanosib miqdorda avans toʻlovlarini toʻlab berishga ruxsat etiladi.

8. Belgilab qoʻyilsinki:

(a) “Oʻzeltexsanoat” uyushmasining buyurtmasi asosida elektrotexnika sohasida aniq natijalarga qaratilgan (patent yoki yangi mahsulot sertifikati) yangi ishlanmalar, ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik ishlari va boshqa shu kabi innovatsion loyihalarni teng ulushlarda moliyalashtirish uchun Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi tomonidan ushbu jamgʻarmaga Davlat budjetidan rejalashtiriladigan mablagʻlar hisobidan har yili 10 milliard soʻm ajratiladi;

(b) 2026-yil 1-yanvardan boshlab “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK elektrotexnika mahsulotlarini budjet buyurtmachilari tomonidan amalga oshiriladigan davlat xaridlari boʻyicha xarid qilish hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish jarayonida xarid predmetini mahalliy ishlab chiqaruvchilarda mavjudligi yuzasidan oʻrganishdan oʻtkazadi va natijalarini ekspertiza xulosasida koʻrsatadi.

IV. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

9. Jahon savdo tashkiloti bilan ishlash boʻyicha idoralararo komissiya (J. Xodjayev) oʻn kun muddatda yarim tayyor mis simlar va mis mahsulotlar eksportini hamda TIF TN kodi 8504, 8541 va 8544 boʻlgan tovar pozitsiyalari boʻyicha importni chuqur tahlil qilgan holda, zarur hollarda, tegishli bojxona boji stavkalarini vaqtinchalik oʻzgartirish boʻyicha tegishli qarorni qabul qilsin.

10. Elektrotexnika sanoati korxonalari eksport faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, sohaga innovatsiyalarni jalb qilish, ishlab chiqarish quvvatlaridan samarali foydalanish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

11. Mazkur qaror ijrosini monitoring qilib borish rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin. Bunda:

(a) Iqtisodiyot va moliya vazirligi qaror ijrosini monitoring rejasiga asosan har yili 15-fevralga qadar monitoringdan oʻtkazsin hamda monitoring natijalarini Hisob palatasi va Adliya vazirligiga kiritib borsin;

(b) Hisob palatasi Adliya vazirligi bilan birgalikda monitoring rejasi asosida qaror ijrosini nazorat qilsin hamda har yili 25-fevralga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga axborot kiritib borsin;

(v) “Ijro.gov.uz” tizimida qaror ijrosini nazoratdan yechishda monitoring rejasida koʻrsatilgan maqsadlarga erishilgani inobatga olinsin.

12. Investitsiyalarni jalb qilish, sanoatni rivojlantirish va savdoni tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi (J. Xodjayev) bir oy muddatda ushbu qarorning 5-bandida belgilangan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash choralarini joriy qilish ishlarini tashkil etsin.

13. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda uch oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

15. Mazkur qarorning ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Bosh vazir oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-oktabrdagi PQ-304-son qaroriga 1-ILOVA

Elektrotexnika sanoati korxonalari eksport faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, sohaga innovatsiyalarni jalb qilish, ishlab chiqarish quvvatlaridan samarali foydalanish boʻyicha

T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Elektrotexnika sanoati korxonalari eksport faoliyatini qoʻllab-quvvatlash 1. Mis xomashyosini birja savdolariga chiqarish mexanizmini takomillashtirish. 1. “Olmaliq KMK” AJ tomonidan ishlab chiqariladigan mis katodini birja savdolariga qoʻyishda uning boshlangʻich narxini qoʻshilgan qiymat soligʻisiz London metall birjasi narxidan 4 foiz chegirma bilan belgilash. 2030-yil 31-dekabrga qadar Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi (B. Islamov), “Olmaliq KMK” AJ (A. Xursanov), Oʻzbekiston respublika tovar-xomashyo birjasi (A. Qayumov) 2. Mis xomashyosi uchun toʻlovlarni boʻlib-boʻlib toʻlash tartibini bekor qilish. 2026-yil 1-yanvardan 2. Birja savdolari orqali xarid qilingan mis xomashyosini yetkazib berish shartnomasi shartlariga rioya etilishi boʻyicha nazoratni kuchaytirish. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan mis xomashyosini xarid qilish boʻyicha tuzilgan shartnomalarga muvofiq “Olmaliq KMK” AJ tomonidan ortib berish muddatlariga rioya etilishini har chorakda oʻrganib borish. Mis xomashyosini ortib berish boʻyicha shartnoma majburiyatlari buzilganligi aniqlangan hollarda raqobat qonunchiligida belgilangan choralarni qoʻllash. Doimiy Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (X. Toʻraxoʻjayev) 3. Elektrotexnika, shu jumladan, mis xomashyosidan tayyorlanadigan mahsulotlarga nisbatan bojxona bojlarini tahlil qilish va zarur hollarda qayta koʻrib chiqish. Yarim tayyor mis simlar va mis mahsulotlari eksportini hamda TIF TN kodi 8504, 8541 va 8544 boʻlgan tovar pozitsiyalari boʻyicha importni chuqur tahlil qilgan holda, zarur hollarda, tegishli bojxona boji stavkalariga vaqtinchalik oʻzgartirish kiritish. Mazkur bojxona bojlari bojxona hududida qayta ishlash rejimida qayta ishlangan mahsulotlarga nisbatan tatbiq etilmasligini inobatga olish. 2025-yil oktabr Jahon savdo tashkiloti bilan ishlash boʻyicha idoralararo komissiya (J. Xodjayev) 4. Elektrotexnika sanoati korxonalarini aylanma mablagʻlar bilan taʼminlashni ragʻbatlantirish. “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ hisobidan elektrotexnika sanoati korxonalari boʻlgan barcha toifadagi tadbirkorlik subyektlariga tijorat banklari tomonidan ajratiladigan aylanma mablagʻ uchun kreditlarning: (a) foiz stavkasi Markaziy bank asosiy stavkasining ikki baravaridan ortiq boʻlmagan milliy valyutadagi kreditlarning asosiy stavkadan 4 foiz punkt yuqori qismini, lekin 10 foiz punktdan oshmagan miqdorda; (b) xorijiy valyutadagi kreditlar foiz stavkasining 6 foizdan yuqori qismini, biroq 5 foiz punktdan oshmagan miqdorda tadbirkorlik subyektining barqarorlik reytingidan qatʼi nazar kreditning toʻliq muddatiga kompensatsiya qilib berish tartibini joriy qilish. 2026-yil 1-yanvar “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ (A. Maxamatov) 5. Mis mahsulotlari eksporti tartibotlarini takomillashtirish. Misdan ishlab chiqarilgan mahsulotlarni eksport qilishda ularning bojxona yuk deklaratsiyasida mahsulotlarning texnik parametrlariga qoʻshimcha ravishda diametri, qalinligi, uzunligi, qoplamasi, tarkibidagi mis hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettirilishini nazoratga olish. 2026-yil 1-yanvar Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov) 6. Faktoring xizmatlari xarajatlarini qoplab berish. Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan banklarning faktoring xizmatlari boʻyicha diskont yoki hisoblangan foiz summasining 50 foizi, biroq yillik 4 foiz stavkadan oshmagan miqdorda qoplab berish tartibini joriy qilish. 2025-yil 1-noyabr Hukumat komissiyasi (J. Xodjayev), “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” (X. Boboyev) 7. Eksportda xalqaro moliya instrumentlaridan foydalanishni kengaytirish. 1. Tashqi savdo operatsiyalarida xalqaro faktoring amaliyotlarini joriy qilish maqsadida elektron faktoring platformalarini tashqi savdo axborot tizimiga ulash. 2025-yil dekabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Kudratov), Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov), Savdo-sanoat palatasi (D. Vahobov), Markaziy bank (T. Ishmetov), tijorat banklari 2. “Aziya-Invest Bank” AJ orqali mahalliy elektrotexnika sanoati korxonalariga 50 mln dollarlik tashqi faktoring liniyasini imtiyozli shartlar asosida yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrish. 2026-yil yanvar “Oʻzmilliybank” AJ (A. Mirsoatov) II. Sohaga innovatsiyalarni jalb qilish va sifatli mahsulotlar ishlab chiqarish 8. Elektrotexnika sanoatiga innovatsion ishlanmalarni keng joriy etish. 1. Elektrotexnika sohasida aniq natijalarga qaratilgan (patent yoki yangi mahsulot sertifikati) yangi ishlanmalar, ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik ishlari va boshqa shu kabi innovatsion loyihalar roʻyxatini shakllantirish va Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga taqdim qilish. 2026-yildan boshlab har chorak yakuni bilan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi (M. Yunusov) 2. Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi tomonidan zarur boʻlgan mablagʻlarni belgilangan tartibda ajratish. Loyihalar maʼqullangandan keyin 5 kun ichida 9. 2026 — 2035-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi mikroelektronika va yarimoʻtkazgichlar sanoatini rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqish. 1. Oʻzbekiston Respublikasida mikroelektronika va yarimoʻtkazgichlar sanoatini rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqishga xalqaro konsultantlarni jalb etish yuzasidan xalqaro tender eʼlon qilish. 2. Belgilangan tartibda tender oʻtkazish va gʻolibni aniqlash. 3. Strategiyani ishlab chiqish. 2026-yil 1-yarim yillikda Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Umurzakov), “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi (M. Yunusov) III. Mahalliy ishlab chiqaruvchilarni quvvatlaridan samarali foydalanish 10. Elektrotexnika sanoati korxonalariga aylanma mablagʻlar uchun resurs ajratish. Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi tomonidan “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJga 100 million AQSH dollari miqdoridagi mablagʻlarni 2025-2026-yillarda teng miqdorda mutanosib ravishda ajratish. 2025-2026-yillarda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi (Sh. Vafayev) 11. Davlat xaridlari doirasida axborot almashinuvini kengaytirish. Davlat xaridlari maxsus axborot portalini “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKning tegishli axborot tizimi bilan integratsiya qilish. 2026-yil 1-yanvar Iqtisodiyot va moliya vazirligi (G. Raximova), “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK (M. Allabergenov) 12. Mahalliy maishiy texnika mahsulotlari ishlab chiqaruvchilar quvvatlaridan samarali foydalanish. 1. Mahalliy maishiy texnika ishlab chiqaruvchi barcha korxonalar bilan uchrashib, ularning faoliyatida vujudga kelayotgan muammo va takliflarni oʻrganish. 2025-yil noyabr Bosh vazir oʻrinbosarlari (J. Qoʻchqorov, J. Xodjayev), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (X. Mustafoyev), “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi (M. Yunusov) 2. Oʻrganish natijalaridan kelib chiqqan holda “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish va amalga oshirish. 2025-yil dekabr 13. Respublikada texnologik asbob-uskunalar, ularning ehtiyot qismlari va butlovchi buyumlarini ishlab chiqarishni ragʻbatlantirish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilishda bojxona boji va qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etiladigan, oʻxshashi respublikada ishlab chiqarilmaydigan texnologik asbob-uskunalar, ularning butlovchi buyumlari va ehtiyot qismlari roʻyxatini qayta koʻrib chiqish. 2025-yil noyabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov), “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi (M. Yunusov) 2. Respublikada ishlab chiqarilishi oʻzlashtirilgan texnologik asbob-uskunalarni ushbu roʻyxatdan chiqarib tashlash boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil dekabr 14. Elektrotexnika sanoati korxonalari maʼlumotlarini yagona raqamli platformaga jamlash hamda mahsulotlarning onlayn savdosini tashkil etish boʻyicha yagona tizim yaratish. 1. Elektrotexnika sanoati uchun integratsiyalashgan raqamli ekotizim va marketpleys platformasini ishlab chiqish. Bunda ushbu ekotizim va platformani ishlab chiqish bilan bogʻliq xarajatlarni Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan toʻliq moliyalashtirish. 2025-yil dekabr Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov), “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi (M. Yunusov) 2. Elektrotexnika sanoati uchun integratsiyalashgan raqamli ekotizim va marketpleys platformasi hamda manfaatdor vazirlik va idoralarning axborot tizimlari (maʼlumotlar bazalari)ni belgilangan tartibda oʻzaro integratsiyasini yoʻlga qoʻyish. 2026-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi (G. Raximova), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov), Markaziy bank (T. Ishmetov), Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov), Soliq qoʻmitasi (Sh. Kutbiyev), Milliy statistika qoʻmitasi (B. Hamrayev), Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi (A. Jumanazarov), Oʻzbekiston respublika tovar-xomashyo birjasi (A. Qayumov), “Oʻzbekekspertiza” AJ (U. Murodov), “Biznesni rivojlantirish banki” ATB (S. Annaklichev), “Raqamli transformatsiya va autsorsing markazi” DM (R. Kichkilov) 15. Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari doirasidagi loyihalarda mahalliy va xorijiy ishlab chiqaruvchilarga teng sharoit yaratish. Mahalliy ishlab chiqaruvchilar va importyorlar uchun teng sharoit yaratish maqsadida xalqaro moliya institutlari ishtirokida amalga oshirilayotgan loyihalarda importdan yetkazib beriladigan va mahalliy ishlab chiqarilgan mahsulotlar uchun qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash tartibini birxillashtirish boʻyicha taklif ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil 1-yanvar Iqtisodiyot va moliya vazirligi (A. Haydarov) IV. Normativ-huquqiy hujjatlarni takomillashtirish 16. Davlat xaridlarida mahalliy ishlab chiqaruvchilar ishtirokini kengaytirish. Davlat xaridlarida quyidagilarni joriy qilish: (a) budjet buyurtmachilari hamda mahalliy ishlab chiqaruvchilar oʻrtasida oʻtkaziladigan “mahalliy auksion” savdolarini; (b) budjet buyurtmachilari tomonidan xarid rejalari eʼlon qilinishi bilan bir vaqtda ushbu maʼlumotlarni mahalliy ishlab chiqaruvchilarga avtomatik ravishda elektron-xabarnoma orqali yuborish tizimini; (v) mahalliylashtirish darajasi 30 foizdan yuqori boʻlgan mahalliy ishlab chiqaruvchilar bilan budjet buyurtmachilari oʻrtasida tuzilgan shartnomalar boʻyicha yetkazib beriladigan tovarning mahalliylashtirish darajasiga mutanosib miqdorda avans toʻlovlarini toʻlab berish tizimini. 2026-yil 1-yanvardan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi (G. Raximova) 17. Mahalliy elektrotexnika korxonalarini yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-oktabrdagi 712-son qaroriga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 1. Yuqori kuchlanishli transformator va podstansiyalar ishlab chiqaruvchi korxonalar uchun sertifikatning amal qilish muddatini 36 oy etib belgilash. 2. Bitta ishlab chiqaruvchi bir yil mobaynida sertifikatlarni rasmiylashtirish uchun 10 ta va (yoki) undan ortiq ariza bergan taqdirda, keyingi har bir sertifikat uchun BHMning 0,5 barobari miqdorida toʻlovlarni amalga oshirish. 2025-yil 31-dekabr Savdo-sanoat palatasi (D. Vahobov), “Oʻzbekekspertiza” AJ (U. Murodov), “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi (M. Yunusov)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-oktabrdagi PQ-304-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektrotexnika sanoatida xomashyoni chuqur qayta ishlashni ragʻbatlantirish, sohaning investitsiyaviy hamda eksport salohiyatini oshirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori ijrosini monitoring qilish

T/r Indikator (subindikator) nomi Oʻlchov birligi Joriy holat Maqsadli koʻrsatkichlar Maʼlumot berishga masʼul idoralar 2025 y 2026 y 2030 y 1 2 3 4 5 6 7 8 MAQSAD: elektrotexnika sanoatida xomashyoni chuqur qayta ishlashni ragʻbatlantirish I. Resurs koʻrsatkichlari 1. Qarorda nazarda tutilgan normativ-huquqiy bazani yaratish. son - 2 - - Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi II. Amaliyot koʻrsatkichlari 2.1. Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasidan “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ buyurtmanomalari asosida bosqichma-bosqich 100 mln dollar mablagʻ ajratish. mln AQSH dollari - 50 50 - Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2.2. Elektrotexnika sanoati korxonalariga aylanma mablagʻlar, shu jumladan, mis xomashyosi xaridi uchun ajratilgan milliy va xorijiy valyutadagi bank kreditlarining bir qismini kompensatsiya qilish. mln soʻm - - - - “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ 2.3. Elektrotexnika sanoati korxonalariga faktoring xizmatlari boʻyicha diskont yoki hisoblangan foiz summasining 50 foizini, biroq yillik 4 foiz stavkadan oshmagan miqdorda qoplab berish. mln soʻm - - - - “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ, Savdo-sanoat palatasi 2. 4 . So hadagi yangi ishlanmalar, ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik ishlarini moliyalashtirish. mlrd soʻm - 10 10 10 Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi III. Natijadorlik koʻrsatkichlari 3.1. Mis xomashyosini birja savdolariga chiqarish. ming tonna 73,6 110 125 225 “Olmaliq KMK” AJ, “Oʻzbekiston respublika tovar-xomashyo birjasi” AJ 3.2. Eksport hajmini oshirish. mln AQSH dollari 970 1700 3000 - Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-oktabrdagi PQ-304-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 2-martdagi “Elektrotexnika sanoatini yanada rivojlantirish va mahalliy mahsulotlarning raqobatbardoshligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-5011-son qarorining 6-bandida :

(a) ikkinchi xatboshidagi “2023 — 2026-yillarda” soʻzlari “2023 — 2030-yillarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(b) uchinchi xatboshidagi “2024-yil 1-apreldan boshlab” soʻzlaridan keyin “2025-yil 31-dekabrga qadar” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 19-fevraldagi “Respublikada mis xom ashyosini chuqur qayta ishlashni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-77-son qarori 3-bandining “a” kichik bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) 2025-yil 31-dekabrga qadar birja savdolari orqali xarid qilingan mis xomashyosi uchun toʻlovlarning 25 foizini boʻnak tarzida, qolgan 75 foizini mis xomashyosi olingandan soʻng 90 kun ichida toʻlashga ruxsat beriladi”.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 3-dekabrdagi “Davlat xaridlarida ishlab chiqaruvchilarni qoʻllab-quvvatlash hamda ularga keng imkoniyatlar yaratish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-417-son qarorining 1-bandi birinchi xatboshisidag i “2025-yil” soʻzlari “2026-yil” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 22-yanvardagi “Elektrotexnika sanoatini rivojlantirishni yangi bosqichga olib chiqishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-20-son qarorida :

(a) 8-bandda :

(i) “b” kichik bandidagi “yillik 8 foizdan koʻp boʻlmagan stavkada” soʻzlari chiqarib tashlansin;

(ii) “v” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

(b) 1-ilovada “Eksport” pozitsiyasining “2026-yil” ustunidagi “2,5” raqami “3,0” raqami bilan almashtirilsin;

(v) 3-ilovaning 6.2 va 6.3-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“

6.2 “Navoiy KMK” AJ Har xil turdagi izolyatorlar 1 0,3 0,4 0,4 Kabel va sim mahsulotlari 171,5 55,5 57,2 58,9 Mahkamlash boʻgʻinlari (kabellar uchun muftalar) 1,6 0,5 0,5 0,6 Kuchlanish va oʻlchov transformatorlari 2,9 0,9 1,0 1,0 Elektrotexnik qurilmalar (podstansiyalar, taqsimlash punktlari, chastota oʻzgartirgichlar va boshqalar) 774,3 246,6 258,9 268,8 Elektromontaj mahsulotlari (rozetkalar, oʻchirgichlar (viklyuchatel), vilkalar va boshqalar) 1,9 0,6 0,6 0,7 Yoritish uskunalari (lampalar, svetilniklar,shaxtyorlar yoritgichlari) 8,0 2,6 2,7 2,8 Elektrodvigatellar (sinxron, asinxron dvigatellar) 309,1 100,0 103,0 106,1 Boshqaruv shkaflari, avtomatlashtirish mahsulotlari 92,7 30,0 30,9 31,8 Nasoslar 92,7 30,0 30,9 31,8 Kompyuterlar va AKT butlovchi qismlari 5,6 1,7 1,9 2,1 Maishiy texnika 15,5 5,0 5,2 5,3 JAMI 1 4 77 ,0 473,7 493,2 510,1 6.3 “Navoiyuran” davlat korxonasi Usti ochiq simlar (AS markali) 17,7 5,3 6,0 6,4 Kabel-armatura mahsulotlari (LSA) 207,7 63,8 70,2 73,7 Kabel ulagichlar (nakonechnik) 1,8 0,6 0,6 0,6 Avtomatik elektr oʻchirgichlar (Avtomat viklyuchatel) 14,4 4,6 4,8 5,0 Izolyatorlar 2,6 0,8 0,9 0,9 TEN (elektr isitkichlar) 1,3 0,4 0,4 0,5 Ajratkichlar (Razyedinitel) 1,8 0,6 0,6 0,6 Elektr ajratkichlar (Rubilnik) 2,7 0,9 0,9 0,9 Boshqaruv shkaflari (Shkaf upravleniya s UCHR 0,4) 32,8 10,4 10,9 11,5 Kuchlanish transformatorlari 2,6 0,8 0,9 0,9 Yoritgichlar (Svetilnik) 11,7 3,7 3,9 4,1 Svetodiod lampalar 1,5 0,5 0,5 0,5 Transformator punktlari (KTPN) 322,2 92,6 107,0 122,6 Kondensator qurilmalari (6 kV kuchlanishli) 76,2 23,3 25,7 27,2 Yuqori kuchlanishli elektr uzatish moslamalari (YAKNO) 45,4 14,0 15,5 15,9 Kuch transformatorlari (35/6 kV kuchlanishli) 141,5 37,0 48,5 56,0 Vakuum oʻchirgichlar (6 — 10 kuchlanishli) 17,5 2,2 7,0 8,3 Elektr magnit oʻtkazgichlar 33,8 10,7 11,2 11,8 Oʻrash uchun simlar (provod obmotochniy) 4,6 1,5 1,5 1,6 Elektrodvigatellar 55,7 18,9 22,8 14,0 Nasoslar 581,5 250,7 330,8 JAMI 1 577,2 543,3 670,7 363,2

”.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 15-oktabr,

PQ-304-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.10.2025-y., 07/25/304/0942-son)

lex.uz