📅 2025-yil 17-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 17-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 17 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 октября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 October 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
ДАВЛАТ НАМУНАСИ
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ҳамда касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-391-сон ҳамда « Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » ПҚ-392-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-391-сон ҳамда ПҚ-392-сон қарорларига асосан мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими амалиётга жорий этилсин.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолашни икки босқичда амалга ошириш. Бунда:
биринчи босқичда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовларини ўтказиш;
иккинчи босқичда тегишлича Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлиги томонидан амалий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш.
4. Ўқитувчининг билим даражаси ва касбий маҳорати тўғрисидаги сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги тест синовларини йил давомида ўтказишга мўлжалланган катта сиғимли бино қуриш учун Янги Тошкент шаҳри ҳудудидан 2,2 гектар ер майдонини белгиланган тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.
Белгилаб қўйилсинки:
а) янги бинони лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари учун маблағлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
б) лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси буюртмачи ҳисобланади;
в) бино қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилгандан сўнг, у белгиланган тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
6. Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов, маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 652-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилайди.
2. Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ҳамда касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
1-босқич — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ўтказиладиган тест синовлари;
2-босқич — тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган амалий (ижодий) имтиҳон.
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни (кейинги ўринларда — сертификат) беришда тест синовлари Агентлик томонидан тўлов асосида ўтказилади.
Амалий (ижодий) имтиҳон тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида ўтказилади.
3. Сертификат Агентлик томонидан 3 йил муддатга электрон шаклда берилади.
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A, B+, B, C+, C даражали сертификатлар берилади.
Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланади. Амалий (ижодий) имтиҳон ҳамда тест синовларининг ўртача натижасига кўра:
70 ва ундан юқори балл олган талабгорга — A+ даражали;
65 — 69,9 балл олган талабгорга — A даражали;
60 — 64,9 балл олган талабгорга — B+ даражали;
55 — 59,9 балл олган талабгорга — B даражали;
50 — 54,9 балл олган талабгорга — C+ даражали;
46 — 49,9 балл олган талабгорга — C даражали сертификат берилади.
B+ ва ундан юқори даражали сертификат олган ўқитувчига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ойлик маошига устама берилади.
4. Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш учун тузиладиган тест саволлари давлат таълим стандартларига мос равишда ҳамда таълим ўқув дастурига мувофиқ тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги томонидан тавсия этилган фан мутахассислари иштирокида Агентлик томонидан ишлаб чиқилади.
Тест синовлари ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасини тизимли ва асосли баҳолаш учун яратилган, турли шакл ва қийинлик даражасидаги параллель топшириқлар тизимини назарда тутади.
2-боб. Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовини ташкил этиш
5. Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани бўйича тест топшириқлари формати (фанлар мажмуаси, фан мазмуни таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри), баҳолаш мезонлари, тест синовини ўтказиш муддатлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги билан келишилади, Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
6. Талабгор сертификат олиш мақсадида тест синовида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда ариза бериб рўйхатдан ўтади.
7. Талабгор мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради. Талабгордан сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Талабгорга сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг Агентлик томонидан ЯИДХП орқали тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.
Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилгани унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор, тест синови натижалари юзасидан апелляция хулосаси ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.
Талабгордан сўровномадаги ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.
Талабгор ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилиги учун талабгорнинг ўзи шахсан жавобгар ҳисобланади.
Тест синовини ўтказиш санаси у ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин ЯИДХП орқали эълон қилинади.
Талабгор тест синови ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотга ЯИДХП орқали эга бўлади.
Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан вақтинча рўйхатга олинади ҳамда уларга ЖШШИР рақами шакллантирилади.
8. Агентлик томонидан талабгор тўғрисидаги шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
9. Тест синовини ўтказиш жойи ва санаси Агентлик томонидан белгиланади.
10. Талабгорнинг тест синовида белгиланган ўтириш ўрни Агентлик томонидан қуръа ташлаш йўли билан аниқланади ва далолатнома расмийлаштирилади.
11. Тест синови бланкалар (жавоблар варақаси)да ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин. Тест синови бланкалари (жавоблар варақаси) талабгорнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжатдир.
Тест синови тегишли дастурий таъминот асосида компьютерда билимни баҳолашнинг барча бўлимлари қамраб олинган ҳолда ўтказилади.
12. Тест синови Агентлик масъул ходимининг раҳбарлиги ва назоратида ўтказилади.
Тест синови вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовини ўтказиш жараёни доимий видеотасвирга олинади.
13. Тест синовини ўтказиш учун Агентлик томонидан гуруҳ назоратчилари жалб этилади.
14. Тест синовига жалб этилган гуруҳ назоратчилари билан шартнома тузилади.
15. Талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида видео қайд этиш қурилмалари орқали текширишдан ўтгач, тест синовига қўйилади.
16. Тест синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай қўлланма, адабиётлар, телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кириш қатъиян ман этилади. Тест синовини ўтказиш жараёнига турли хатти-ҳаракатлар билан салбий таъсир қилиш: бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш, тест топшириқлари китоби варақларини йиртиш, тест топшириқлари китобини бошқа талабгорларга бериш, тест синовига ажратилган вақт тугагандан сўнг ёзишни давом эттириш, бошқа талабгорга бирорта буюм узатиш тақиқланади.
Ушбу талабларга риоя қилмаган талабгор тест синовидан четлаштирилади ва далолатнома расмийлаштирилади. Четлаштириш далолатномаси Агентликнинг тест синовини кузатиб борувчи масъул ходими ва гуруҳ назоратчиси томонидан расмийлаштирилади.
Четлаштириш далолатномаси натижаларнинг ҳисобланмаслигига асос бўлади.
17. Тест синовлари натижалари бўйича тестология меъёрларининг бузилиш ҳолати аниқланса, Агентлик томонидан тест синови натижалари бекор қилинади.
Қуйидаги ҳолатларда тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади:
тест материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса;
талабгорлар томонидан тест материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса;
тест синови натижалари таҳлилига кўра, тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилса.
Бунда мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолат фақат айрим ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри)да аниқланган тақдирда, ушбу ҳудудлардаги тест синовлари натижалари бекор қилинади.
Тест синови натижалари мазкур бандга мувофиқ бекор қилинган ҳолатларда, талабгорларнинг хоҳишига кўра амалга оширилган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта тест синовлари ташкил этилади.
18. Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Агентликка тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этиши лозим.
Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синови ўтказилган санадан беш иш кунидан кечикмай, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни ЯИДХП орқали Агентликка электрон шаклда тақдим этиши лозим.
Бунда талабгорга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори Агентлик томонидан, бошқа ҳисобварақларга тақсимланган тўлов тўлиқ миқдорда ЯИДХП орқали қайтарилади.
Талабгор тўловни қайтариш бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон шаклда тўлдиради.
19. Талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаган ҳолларда, талабгор томонидан тўланган тўлов қайтарилмайди.
3-боб. Амалий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш
20. Мусиқа маданияти фани бўйича ижодий синовлар муддатлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, жисмоний тарбия фани бўйича ижодий синовлар муддатлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқланади ҳамда уларнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Амалий (ижодий) синовни ўтказиш муддати талабгорлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.
21. Талабгорлар фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси) ёки ID картаси ҳамда электрон ариза нусхаси билан амалий (ижодий) синовларда иштирок этади.
22. Амалий (ижодий) синовни ўтказиш жойи ва санаси мос равишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлиги томонидан Агентлик билан келишган ҳолда белгиланади.
23. Амалий (ижодий) синовлар талабгорларнинг мутахассислиги бўйича билимни баҳолашнинг барча бўлимларини қамраб олган ҳолда бир босқичда ўтказилади.
24. Амалий (ижодий) синовларга келмаган талабгорлар учун амалий (ижодий) синов қайта ташкил этилмайди.
Агар талабгор Агентлик томонидан ўтказилган тест синовида қатнашиб, фақат узрли сабабларга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) амалий (ижодий) имтиҳонда қатнаша олмаган бўлса, талабгор уч иш куни ичида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлигига бевосита ёки электрон шаклда тақдим этиши лозим. Бунда талабгорнинг аризасига мувофиқ унинг навбатдаги амалий (ижодий) имтиҳон топширишига рухсат берилади.
25. Амалий (ижодий) синовлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Маданият таълими маркази» давлат муассасаси масъул ходимининг раҳбарлигида ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларининг Ихтисослаштирилган спорт таълим муассасалари билан ишлаш шуъбаси бошлиғи раҳбарлигида ўтказилади.
26. Мусиқа маданияти фани бўйича амалий (ижодий) синов вақтида бир нафар талабгор иштирок этади. Жисмоний тарбия фани бўйича амалий (ижодий) синовда талабгорлар якка ва жамоа бўлиб қатнашишлари мумкин.
Амалий (ижодий) синов ўтказиш жараёни доимий видеотасвирга олинади.
27. Амалий (ижодий) синовни ўтказиш учун соҳанинг 5 — 7 нафар етакчи мутахассисларидан иборат комиссия шакллантирилади. Амалий (ижодий) синовга жалб этилган комиссия аъзолари билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилади.
28. Мусиқа маданияти фани бўйича талабгор мутахассислигидан келиб чиқиб, мусиқа чолғуси ҳамда жўрнавоз иштирокида ижодий синовда иштирок этиши мумкин.
29. Амалий (ижодий) синовга телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кириш қатъиян ман этилади. Амалий (ижодий) синовни ўтказиш жараёнига турли хатти-ҳаракатлар билан салбий таъсир қилган талабгор синовдан далолатнома асосида четлаштирилади.
30. Четлаштириш далолатномаси натижаларнинг ҳисобланмаслигига асос бўлади.
31. Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон икки турда ўтказилиб, мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ жисмоний тайёргарлик даражаси нормативи ва спорт турларининг техник ҳаракатларини бажариш синовлари асосида баҳоланади.
Бунда биринчи тур жисмоний тайёргарлик даражаси нормативи синови, иккинчи тур таълим дастурига киритилган 8 та спорт тури (енгил атлетика, гимнастика, футбол, волейбол, гандбол, баскетбол, шахмат ва кураш)нинг техник ҳаракатларини бажариш синовидан иборат.
Амалий имтиҳоннинг биринчи турида жисмоний тарбия фани ўқитувчилари жисмоний тайёргарлик даражаси 3 та норматив асосида 40 баллик тизимда баҳоланади. Иккинчи турда таълим дастурига киритилган 8 та спорт тури бўйича 5 та техник ҳаракатлар ҳамда баланд буйруқ оҳангига ва бир вақтда буйруқни тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлигига кўра 40 баллик тизимда баҳоланади.
Мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг ижодий имтиҳон синовлари мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ баҳолаш мезони асосида 75 баллик тизимда баҳоланади.
32. Амалий (ижодий) синовлар натижалари улар якунланган кундан бошлаб уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги томонидан биринчи раҳбар ёки раҳбар ўринбосарларидан бирининг имзоси билан Агентликка тақдим этилади. Амалий (ижодий) синов натижалари бўйича олинган баллар, тест синовида олинган баллар билан бир хил шкалага келтирилади ва уларнинг ўртача арифметик қиймати умумий балл сифатида эълон қилинади.
4-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби
33. Амалий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган талабгор мос равишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлигида ташкил этилган Апелляция комиссиясига, тест синови натижасидан норози бўлган талабгор Агентликда ташкил этилган Апелляция комиссиясига умумий натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
34. Апелляция комиссиясининг таркиби 5 ёки 7 нафардан иборат бўлади. Апелляция шикояти икки ҳафта ичида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
35. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
амалий (ижодий) имтиҳон (тест синови) натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш;
амалий (ижодий) имтиҳон (тест синови) натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қаноатлантириш.
Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, Апелляция комиссияси қарори билан амалий (ижодий) имтиҳон (тест синови) натижалари ўзгартирилади.
36. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
Талабгор Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
5-боб. Ўқитувчиларнинг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича давлат намунасидаги сертификатни бериш тартиби
37. Сертификат ижобий натижага эришган талабгорга умумий натижалар эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта ичида Агентлик директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Агентлик томонидан талабгорга сертификатни электрон шаклда юклаб олиш имконияти яратилади.
38. Сертификатлар реестри Агентлик томонидан юритилади.
Сертификатлар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
фуқаролик паспорти (ID карта) маълумотлари (серияси ва тартиб рақами, паспорт (ID карта)нинг ким томонидан ва қачон берилгани) ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари (тартиб рақами, гувоҳноманинг ким томонидан ва қачон берилгани);
Агентликнинг сертификат бериш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами;
сертификатнинг ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами;
сертификатнинг берилган санаси;
сертификатнинг амал қилиш муддати.
39. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайти орқали текшириш имконияти яратилади.
40. Сертификат беришда синовларни ўтказиш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун рўйхатдан ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда, талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
0,3 баравари миқдори мос равишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлигига ўтказилади;
қолган маблағлар — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
Талабгор тўловни ЯИДХП орқали шакллантирилган инвойс рақами орқали тўлайди.
6-боб. Якунловчи қоидалар
41. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
42. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
НАМУНА Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА ______________ (санаси) _____________ (рақами) 1. Ф.И.О: 2. Фуқаролик паспорти (ID картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами): 3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй): 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (e-mail): 6. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги (Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар) : Ҳа/Йўқ 7. Имтиҳонни топшириш ҳудуди: 8. Имтиҳонни топшириш фани: 9. Имтиҳонни топшириш тили:
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат беришда синовларни ўтказиш учун тўланган тўловни қайтариш бўйича СЎРОВНОМА __________________ (санаси) ____________ (рақами) 1. Ф.И.О: 2. Фуқаролик паспорти (ID картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами): 3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй): 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (e-mail): 6. Имтиҳон санаси: 7. Имтиҳонни топшириш фани: 8. Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгорнинг ушбу ҳолатни асословчи ҳужжатлари:
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий (ижодий) имтиҳон синовлари бўйича жисмоний тайёргарлик даражаси нормативи
Эркаклар учун 100 метрга югуриш (с) 60 метрга югуриш (с) Гимнастика ўриндиғидан оёқ тиззаларини букмай олдинга эгилиш (оёқ остидан пастга ҳисобланади, см) Баллар 18 — 24 ёш 25 — 29 ёш 30 — 34 ёш 35 — 39 ёш 40 — 44 ёш 45 — 49 ёш 50 — 54 ёш 55 — 59 ёш 60 — 64 ёш 65 ва ундан катта ёш 13,1 13,3 8,8 9,1 9,6 10,5 +2 0 0 -2 7 13,5 13,8 9,8 10,2 10,6 11,3 +1 -1 -1 -3 6 14,1 14,3 10,7 11,3 11,5 12,0 0 -2 -2 -4 5 14,3 14,6 11,0 11,5 11,8 12,8 -1 -3 -3 -5 4 14,4 14,8 11,3 11,7 12,0 13,5 -2 -4 -4 -6 3 14,5 14,9 11,5 11,8 12,2 14,0 -3 -5 -5 -7 2 14,6 15,0 11,7 11,9 12,4 14,5 -4 -4 -6 -8 1
Эркаклар учун Ерга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзиш (марта) Гимнастика ўриндиғидан оёқ тиззаларини букмай олдинга эгилиш (оёқ остидан пастга ҳисобланади, см) Ерга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзиш (марта) Қўлларни олдинга чўзган ҳолда ўтириб-туриш (марта) Баллар 21 — 24 ёш 25 — 29 ёш 30 — 34 ёш 35 — 39 ёш 40 — 44 ёш 45 — 49 ёш 50 — 54 ёш 55 — 59 ёш 60 — 64 ёш 65 ва ундан катта ёш 48 46 +11 +10 28 27 12 9 12 10 7 42 40 +8 +7 22 21 10 8 11 9 6 36 34 +5 +4 17 15 8 7 10 8 5 33 31 +4 +3 15 13 7 5 9 7 4 30 28 +3 +2 13 11 6 4 8 6 3 28 26 +2 +1 12 10 5 3 7 5 2 26 24 +1 0 11 9 4 2 6 4 1
Эркаклар учун Чалқанча ётган ҳолатдан гавдани 90 0 га кўтариб тушириш (1 дақ, марта) Турган жойидан узунликка сакраш (см), (3 та имкониятдан энг яхшиси ҳисобланади) Турникда тортилиш (марта) Юриш (12 дақиқа) метрда Баллар 18 — 24 ёш 25 — 29 ёш 30 — 34 ёш 35 — 39 ёш 40 — 44 ёш 45 — 49 ёш 50 — 54 ёш 55 — 59 ёш 60 — 64 ёш 65 ва ундан катта ёш 40 37 230 225 9 8 6 5 1380+ 1250 6 37 35 220 215 7 6 5 4 1265 1175 5 35 33 210 205 6 5 4 3 1150 1100 4 32 30 205 200 5 4 - - 1045 1000 3 30 28 200 195 4 3 3 2 940 900 2 27 25 195 190 3 2 2 1 885 850 1
Аёллар учун 100 метрга югуриш (с) 60 метрга югуриш (с) 30 метрга югуриш (с) Ўтириб-туриш (қўллар билан таянган ҳолда) (марта) Юриш (12 дақиқа) метрда Баллар 21 — 24 ёш 25 — 29 ёш 30 — 34 ёш 35 — 39 ёш 40 — 44 ёш 45 — 49 ёш 50 — 54 ёш 55 — 59 ёш 60-64 ёш 65 ва ундан катта ёш 15,0 16,0 10,5 11,0 6,2 6,5 35 25 1450+ 1300 7 15,7 16,6 11,3 12,2 6,8 7,4 30 22 1325 1225 6 16,4 17,2 12,1 13,4 7,4 8,2 25 20 1200 1150 5 16,7 17,5 12,6 13,6 8,0 8,5 20 16 1100 1050 4 17,0 17,8 13,1 13,8 8,5 8,7 15 12 1000 950 3 17,2 18,0 13,3 14,0 8,7 8,9 11 10 950 900 2 17,4 18,2 13,5 14,2 8,9 9,1 8 8 900 850 1
Аёллар учун Ерга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзиш (марта) Гимнастика ўриндиғига таянган ҳолда қўлларни букиб ёзиш (марта) 1 метр пастки турникни ушлаган ҳолда ўтириб-туриш (марта) Баллар 21 — 24 ёш 25 — 29 ёш 30 — 34 ёш 35 — 39 ёш 40 — 44 ёш 45 — 49 ёш 50 — 54 ёш 55 — 59 ёш 60 — 64 ёш 65 ва ундан катта ёш 17 16 13 11 10 8 8 7 10 8 7 14 13 10 8 7 6 6 6 9 7 6 12 11 7 6 5 4 5 4 8 6 5 11 10 6 5 4 - 4 3 7 5 4 10 9 5 4 3 3 3 2 6 4 3 9 8 4 3 2 2 2 1 5 3 2 8 7 3 2 1 1 1 - 4 2 1
Аёллар учун Турган жойидан узунликка сакраш (см), (3 та имкониятдан энг яхшиси ҳисобланади) Ўтириб туриш (марта) Гимнастика ўриндиғидан оёқ тиззаларини букмай олдинга эгилиш (оёқ остидан пастга ҳисобланади, см) Баллар 21 — 24 ёш 25 — 29 ёш 30 — 34 ёш 35 — 39 ёш 40 — 44 ёш 45 — 49 ёш 50 — 54 ёш 55 — 59 ёш 60 — 64 ёш 65 ва ундан катта ёш 180 170 170 165 50 40 0 -2 +1 0 6 175 160 160 150 40 30 -1 -3 +0,5 -0,5 5 170 150 150 140 30 25 -2 -4 0 -1 4 160 140 145 137 17 15 -3 -5 -0,5 -3 3 150 130 140 135 15 10 -4 -6 -1 -4 2 145 125 135 130 10 5 -5 -7 -2 -5 1
Изоҳ . «—» белгига балл берилмайди.
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий (ижодий) имтиҳон синовлари спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари
Спорт турлари бўйича машқлар номи Энг юқори балл I. Гимнастика спорт тури бўйича Гимнастика ўриндиғида бир оёқда 2-3 сония давомида «Қалдирғоч» ҳолатида туриш техникаси 5 балл Гимнастика нарвонида осилиб, оёқларни 90° га кўтариш техникаси (1 — 3-марта) Икки марта кетма-кет олдинга ўмбалоқ ошиб, «курак»ларда тик туриш техникаси (1 — 3-марта) Бош ва қўлларга таяниб, оёқларни тик тутиш техникаси (1 — 3-марта) Умумий ривожлантирувчи мажмуа (8-16-32 талик комплекс) машқларини (санаш билан) бажариш техникаси (1 — 3-марта) «Сафлан», «Текислан», «Ростлан», «Ўнгга», «Чапга», «Ортга», «Қадам бос» (буйруқ бериш оҳанги) ҳаракатлар техникаси II. Енгил атлетика спорт тури бўйича Пастки стартга туриш ва стартдан чиқиш техникаси 5 балл Юқори стартга туриш ва стартдан чиқиш техникаси Енгил атлетика махсус юриш ва югуриш машқлари техникаси Югуриб келиб баландликка «Ҳатлаб ўтиш» усулида сакраш техникаси (1 — 3-марта) Тўлдирма тўп билан махсус улоқтириш машқларини бажариш техникаси III. Футбол спорт тури бўйича Тўпни оёқнинг ички, ташқи ва таг қисми билан тўхтатиш техникаси (1 — 3-марта) 5 балл Тўпни нишонга оёқнинг ички ва ташқи томони билан тепиш техникаси (1 — 3-марта) Тўпни оёқнинг ички ва ташқи қисмида 20 метр масофага олиб юриш техникаси (1 — 3-марта) Тўсиқлар орасидан тўпни олиб юриш техникаси (5 та тўсиқ) Тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиш техникаси (1 — 3-марта) IV. Волейбол спорт тури бўйича Тўпни юқоридан ўйинга киритиш техникаси (1 — 3-марта) 5 балл Тўпни пастдан ўйинга киритиш техникаси (1 — 3-марта) Тўсиқ қўйиш техникасини кўрсатиш (1 — 3-марта) Тўпни белгиланган нуқтага юқоридан ва пастдан узатиш техникаси (1 — 3-марта) Диаметри 180 см доира ичида волейбол тўпини қисқа — қисқа юқорига узатиш (жонглёр) техникаси (1 — 3-марта) V. Баскетбол спорт тури бўйича Тўпни узатиш ва ошириш (бир-икки қўлда кўкракдан, полдан) техникаси (1 — 3-марта) 5 балл Жарима тўпини саватга ташлаш техникаси (1 — 3-марта) Тўпни олиб юриш техникаси (1 — 3-марта) Тўпни икки қадамда (пастдан, юқоридан) саватга ташлаш техникаси (1 — 3-марта) Баскетболда ҳимоя (цилиндр) туриш техникаси (1 — 3-марта) VI. Гандбол спорт тури бўйича Тўпни чап ва ўнг қўлларда олиб юриш техникаси (1 — 3-марта) 5 балл 10 метр масофага тўпни юриш техникаси (1 — 3-марта) Гандбол тўпини учта қадам ташлаб узатиш техникаси (1 — 3-марта) Дарвозага тўпни учта қадам ташлаб отиш (7 метрли масофадан) техникаси (1 — 3-марта) Дарвозага тўпни сакраб отиш (9 метрли масофадан) техникаси (1 — 3-марта) VII. Шахмат Кўрсатилган сипоҳни юриш йўналишларини кўрсатиб бериш 5 балл Фарзин ва шоҳ билан рақиб шоҳини мот қилиш (20 сонияда) Руҳ ва шоҳ билан рақиб шоҳини мот қилиш (20 сонияда) Қайси сипоҳ пиёдалардан олдин ўйинни бошлашини кўрсатиш Пот ҳолатини кўрсатиб бериш VIII. Кураш Курашда юмшоқ йиқилиш (страховка) ҳолатларини кўрсатиб бериш техникаси 5 балл Супурма усулини кўрсатиб бериш техникаси Чил усулини кўрсатиб бериш техникаси Усул ва қарши усулларга кириш ва қайта чиқиш (оёқ ва қўл ҳаракатлари) техникаси Курашчиларни махсус чигалёзди машқларини кўрсатиб бериш техникаси Мувозанатдан чиқариш техникасини ўргатиш (аёллар учун) Курашда туриш ҳолатларини кўрсатиб бериш техникаси (аёллар учун)
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг амалий (ижодий) имтиҳон синовларини
Т/р Ижодий топшириқ номи Ҳар бир топшириқ учун энг юқори балл 1. Мусиқа маданияти фанининг ўқув дарслигига «мусиқа тинглаш» фаолияти учун киритилган куй-қўшиқларни чолғуда ижро этиш 20 балл Асарни тўлиқ нотадан ижро эта олиш 5 балл Товуш сифати ва уни бошқариш 5 балл Асарда безаклар мавжудлиги 5 балл Асарнинг бадиийлигини кўрсата олиш 5 балл 2. Мусиқа маданияти фанининг ўқув дарслигига киритилган «жамоа бўлиб куйлаш» фаолияти учун киритилган қўшиқлар ёки бастакорлар асарларини куйлаш 20 балл Асарни нотадан ифодали куйлай олиш 5 балл Овоз сифати ва уни бошқариш 5 балл Асарда нола ва безаклар мавжудлиги 5 балл Асарнинг хусусияти (динамикаси)ни ёритиб бера олиш 5 балл 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарорига 1-иловадаги рўйхатда келтирилган миллий чолғулардан бирида ихтиёрий асарни ижро этиш 20 балл Асарни тўлиқ ёддан ижро эта олиш 5 балл Товуш сифати ва уни бошқариш 5 балл Асарда ижро давомида қўлланилган штрихлар 5 балл Асарнинг бадиийлигини кўрсата олиш 5 балл 4. Комиссия томонидан берилган асарни ижодий таҳлил қилиш 15 балл Берилган асарни нотадан ўқий олиш 5 балл Берилган асарни таҳлил қилиш 5 балл Штрих ва динамик белгиларни ишлата олиш 5 балл
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 652-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўқитувчининг билим даражаси ва касбий маҳорати тўғрисида сертификатнинг
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Oʻqituvchining bilim darajasi va kasbiy mahorati toʻgʻrisida SERTIFIKAT Sertifikat raqami: Talabgorning shaxsiy kodi: Familiyasi: Ismi: Otasining ismi: F an: Umumiy toʻplagan bali: Umumiy ballga nisbatan foiz koʻrsatkichi: Sertifikat darajasi : Berilgan sanasi Amal qilish muddati: Direktor ( Imzo ) ( F.I.O )
Ўқитувчининг билим даражаси ва касбий маҳорати тўғрисида сертификатнинг
ТАВСИФИ
Ўқитувчининг билим даражаси ва касбий маҳорати тўғрисидаги сертификат А4 форматдаги оқ қоғозга офсет усулида босилади. Бунда бешта рангдан фойдаланилади: қора ранг — матн учун, яшил, кўк, қизил ранглар — расмларни тасвирлаш учун, оч жигарранг — фон учун. Варақнинг юқори қисмида 25 мм диаметрда Давлат гербининг тасвири жойлаштирилган.
Варақнинг қолган қисмига давлат тилида лотин ёзувида «Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi. Oʻqituvchining bilim darajasi va kasbiy mahorati toʻgʻrisida sertifikat» сўзлари босилади. Сертификат олти рақамли тартиб рақамига эгадир.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 октябрь,
652-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
BAHOLASH MEZONLARI
DAVLAT NAMUNASI
Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasi hamda kasbiy mahoratini aniqlash boʻyicha milliy baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Umumiy oʻrta taʼlim maktablarida musiqa madaniyati fani oʻqitilishini tubdan takomillashtirish hamda ushbu fan oʻqituvchilarining kasbiy faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2024-yil 15-noyabrdagi PQ-391-son hamda “ Umumiy oʻrta taʼlim maktablarida jismoniy tarbiya fani oʻqitilishini tubdan takomillashtirish hamda ushbu fan oʻqituvchilarining kasbiy faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” PQ-392-son qarorlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 15-noyabrdagi PQ-391-son hamda PQ-392-son qarorlariga asosan musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasi va kasbiy mahoratini aniqlash boʻyicha milliy baholash tizimini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasi va kasbiy mahoratini aniqlash boʻyicha milliy baholash tizimi amaliyotga joriy etilsin.
3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasini va kasbiy mahoratini aniqlash hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasi va kasbiy mahoratini aniqlash boʻyicha milliy baholashni ikki bosqichda amalga oshirish. Bunda:
birinchi bosqichda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan test sinovlarini oʻtkazish;
ikkinchi bosqichda tegishlicha Madaniyat vazirligi va Sport vazirligi tomonidan amaliy (ijodiy) imtihonlarni oʻtkazish.
4. Oʻqituvchining bilim darajasi va kasbiy mahorati toʻgʻrisidagi sertifikatning davlat namunasi va tavsifi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Toshkent shahri hokimligi test sinovlarini yil davomida oʻtkazishga moʻljallangan katta sigʻimli bino qurish uchun Yangi Toshkent shahri hududidan 2,2 gektar yer maydonini belgilangan tartibda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratsin.
Belgilab qoʻyilsinki:
a) yangi binoni loyihalashtirish va qurish ishlari uchun mablagʻlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi faoliyatini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;
b) loyihalashtirish va qurilish ishlariga Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Yangi Toshkent shahrini barpo etish direksiyasi” davlat muassasasi buyurtmachi hisoblanadi;
v) bino qurib bitkazilib, foydalanishga topshirilgandan soʻng, u belgilangan tartibda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga tekin foydalanish huquqi asosida beriladi.
6. Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov, madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov hamda sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-oktabrdagi 652-son qaroriga 1-ILOVA
Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasini va kasbiy mahoratini aniqlash hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasi va kasbiy mahoratini aniqlash hamda ularga sertifikat berish tartibini belgilaydi.
2. Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasi hamda kasbiy mahoratini aniqlash boʻyicha milliy baholash tizimi quyidagi ikki bosqichda amalga oshiriladi:
1-bosqich — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlari;
2-bosqich — tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Sport vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan amaliy (ijodiy) imtihon.
Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasini aniqlash va davlat namunasidagi sertifikatni (keyingi oʻrinlarda — sertifikat) berishda test sinovlari Agentlik tomonidan toʻlov asosida oʻtkaziladi.
Amaliy (ijodiy) imtihon tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Sport vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida oʻtkaziladi.
3. Sertifikat Agentlik tomonidan 3 yil muddatga elektron shaklda beriladi.
Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fanini bilish darajasini aniqlash boʻyicha A+, A, B+, B, C+, C darajali sertifikatlar beriladi.
Test natijalari xalqaro metodika — Rash modeli asosida hisoblanadi. Amaliy (ijodiy) imtihon hamda test sinovlarining oʻrtacha natijasiga koʻra:
70 va undan yuqori ball olgan talabgorga — A+ darajali;
65 — 69,9 ball olgan talabgorga — A darajali;
60 — 64,9 ball olgan talabgorga — B+ darajali;
55 — 59,9 ball olgan talabgorga — B darajali;
50 — 54,9 ball olgan talabgorga — C+ darajali;
46 — 49,9 ball olgan talabgorga — C darajali sertifikat beriladi.
B+ va undan yuqori darajali sertifikat olgan oʻqituvchiga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oylik maoshiga ustama beriladi.
4. Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fanini bilish darajasini aniqlash va sertifikat berish uchun tuziladigan test savollari davlat taʼlim standartlariga mos ravishda hamda taʼlim oʻquv dasturiga muvofiq tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Madaniyat vazirligi hamda Sport vazirligi tomonidan tavsiya etilgan fan mutaxassislari ishtirokida Agentlik tomonidan ishlab chiqiladi.
Test sinovlari oʻqituvchilarning tayyorgarlik darajasini tizimli va asosli baholash uchun yaratilgan, turli shakl va qiyinlik darajasidagi parallel topshiriqlar tizimini nazarda tutadi.
2-bob. Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fanini bilish darajasini aniqlash boʻyicha test sinovini tashkil etish
5. Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani boʻyicha test topshiriqlari formati (fanlar majmuasi, fan mazmuni tarkibi, savollar soni, topshiriqlar turi, vaqt meʼyori), baholash mezonlari, test sinovini oʻtkazish muddatlari tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi bilan kelishiladi, Agentlik tomonidan tasdiqlanadi hamda Agentlikning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
6. Talabgor sertifikat olish maqsadida test sinovida qatnashish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda ariza berib roʻyxatdan oʻtadi.
7. Talabgor mustaqil ravishda ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani YIDXP orqali elektron ravishda toʻldiradi. Talabgordan soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
Talabgorga soʻrovnoma rasmiylashtirilganidan soʻng Agentlik tomonidan YIDXP orqali test sinovidan oʻtish qoidalari toʻgʻrisidagi eslatma beriladi.
Talabgorning soʻrovnomasida uning elektron manzili koʻrsatilishi mumkin. Soʻrovnomada talabgor elektron manzilining koʻrsatilgani uning soʻrovnoma boʻyicha qabul qilingan qaror, test sinovi natijalari yuzasidan apellyatsiya xulosasi haqida axborot tizimi orqali xabarnoma olishga roziligini anglatadi.
Talabgordan soʻrovnomadagi hujjatlardan boshqa qoʻshimcha hujjatlar talab etilmaydi.
Talabgor haqidagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun talabgorning oʻzi shaxsan javobgar hisoblanadi.
Test sinovini oʻtkazish sanasi u oʻtkaziladigan kundan kamida yetti kun oldin YIDXP orqali eʼlon qilinadi.
Talabgor test sinovi oʻtkaziladigan sana va joy toʻgʻrisidagi maʼlumotga YIDXP orqali ega boʻladi.
Fuqaroligi boʻlmagan shaxslar va chet el fuqarolari Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan vaqtincha roʻyxatga olinadi hamda ularga JSHSHIR raqami shakllantiriladi.
8. Agentlik tomonidan talabgor toʻgʻrisidagi shaxsga doir maʼlumotlarning maxfiyligi taʼminlanadi. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sud tomonidan rasmiy murojaat boʻlgan taqdirda, ariza beruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etiladi.
9. Test sinovini oʻtkazish joyi va sanasi Agentlik tomonidan belgilanadi.
10. Talabgorning test sinovida belgilangan oʻtirish oʻrni Agentlik tomonidan qurʼa tashlash yoʻli bilan aniqlanadi va dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
11. Test sinovi blankalar (javoblar varaqasi)da yoki kompyuter (onlayn platforma)da oʻtkazilishi mumkin. Test sinovi blankalari (javoblar varaqasi) talabgorning bilimini baholash uchun asos hisoblanadigan yagona hujjatdir.
Test sinovi tegishli dasturiy taʼminot asosida kompyuterda bilimni baholashning barcha boʻlimlari qamrab olingan holda oʻtkaziladi.
12. Test sinovi Agentlik masʼul xodimining rahbarligi va nazoratida oʻtkaziladi.
Test sinovi vaqtida har bir ish joyida bir nafar talabgor oʻtiradi. Test sinovini oʻtkazish jarayoni doimiy videotasvirga olinadi.
13. Test sinovini oʻtkazish uchun Agentlik tomonidan guruh nazoratchilari jalb etiladi.
14. Test sinoviga jalb etilgan guruh nazoratchilari bilan shartnoma tuziladi.
15. Talabgor shaxsini tasdiqlovchi hujjat asosida video qayd etish qurilmalari orqali tekshirishdan oʻtgach, test sinoviga qoʻyiladi.
16. Test sinovi oʻtkazilayotgan auditoriyaga har qanday qoʻllanma, adabiyotlar, telekommunikatsiya va texnika vositalarini olib kirish qatʼiyan man etiladi. Test sinovini oʻtkazish jarayoniga turli xatti-harakatlar bilan salbiy taʼsir qilish: boshqa talabgorlar bilan muloqot qilish, test topshiriqlari kitobi varaqlarini yirtish, test topshiriqlari kitobini boshqa talabgorlarga berish, test sinoviga ajratilgan vaqt tugagandan soʻng yozishni davom ettirish, boshqa talabgorga birorta buyum uzatish taqiqlanadi.
Ushbu talablarga rioya qilmagan talabgor test sinovidan chetlashtiriladi va dalolatnoma rasmiylashtiriladi. Chetlashtirish dalolatnomasi Agentlikning test sinovini kuzatib boruvchi masʼul xodimi va guruh nazoratchisi tomonidan rasmiylashtiriladi.
Chetlashtirish dalolatnomasi natijalarning hisoblanmasligiga asos boʻladi.
17. Test sinovlari natijalari boʻyicha testologiya meʼyorlarining buzilish holati aniqlansa, Agentlik tomonidan test sinovi natijalari bekor qilinadi.
Quyidagi holatlarda testologiya meʼyorlari buzilgan deb hisoblanadi:
test materiallari xavfsizligi va maxfiyligini taʼminlash qoidalari buzilsa;
talabgorlar tomonidan test materiallarini oldindan qoʻlga kiritish holati aniqlansa;
test sinovi natijalari tahliliga koʻra, taqsimot normal taqsimotdan keskin farq qilsa.
Bunda mazkur bandning beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan holat faqat ayrim hududlar (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar yoki Toshkent shahri)da aniqlangan taqdirda, ushbu hududlardagi test sinovlari natijalari bekor qilinadi.
Test sinovi natijalari mazkur bandga muvofiq bekor qilingan holatlarda, talabgorlarning xohishiga koʻra amalga oshirilgan toʻlov miqdori qaytariladi yoki qayta test sinovlari tashkil etiladi.
18. Agar ariza beruvchi turli sabablarga koʻra test sinovlarida ishtirok eta olmaydigan boʻlsa, Agentlikka test sinovlari oʻtkaziladigan kundan kamida uch kun oldin YIDXP orqali elektron shaklda murojaat etishi lozim.
Uzrli sababga koʻra (kasalligi yoki oila aʼzolarining vafot etganligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etganda) test sinovlarida qatnasha olmagan talabgor test sinovi oʻtkazilgan sanadan besh ish kunidan kechikmay, ushbu holatni tasdiqlovchi hujjatlarni YIDXP orqali Agentlikka elektron shaklda taqdim etishi lozim.
Bunda talabgorga Bilim va malakalarni baholash agentligini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga kelib tushgan toʻlov miqdori Agentlik tomonidan, boshqa hisobvaraqlarga taqsimlangan toʻlov toʻliq miqdorda YIDXP orqali qaytariladi.
Talabgor toʻlovni qaytarish boʻyicha ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi soʻrovnomani YIDXP orqali elektron shaklda toʻldiradi.
19. Talabgor test sinoviga kechikkan yoki sababsiz kelmagan hollarda, talabgor tomonidan toʻlangan toʻlov qaytarilmaydi.
3-bob. Amaliy (ijodiy) imtihonlarni tashkil etish
20. Musiqa madaniyati fani boʻyicha ijodiy sinovlar muddatlari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, jismoniy tarbiya fani boʻyicha ijodiy sinovlar muddatlari Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan ishlab chiqiladi va Agentlik bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi hamda ularning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
Amaliy (ijodiy) sinovni oʻtkazish muddati talabgorlar sonidan kelib chiqib belgilanadi.
21. Talabgorlar fuqarolik pasporti (fuqaroligi boʻlmagan shaxsning yashash guvohnomasi) yoki ID kartasi hamda elektron ariza nusxasi bilan amaliy (ijodiy) sinovlarda ishtirok etadi.
22. Amaliy (ijodiy) sinovni oʻtkazish joyi va sanasi mos ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Sport vazirligi tomonidan Agentlik bilan kelishgan holda belgilanadi.
23. Amaliy (ijodiy) sinovlar talabgorlarning mutaxassisligi boʻyicha bilimni baholashning barcha boʻlimlarini qamrab olgan holda bir bosqichda oʻtkaziladi.
24. Amaliy (ijodiy) sinovlarga kelmagan talabgorlar uchun amaliy (ijodiy) sinov qayta tashkil etilmaydi.
Agar talabgor Agentlik tomonidan oʻtkazilgan test sinovida qatnashib, faqat uzrli sabablarga koʻra (kasalligi yoki oila aʼzolarining vafot etganligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etganda) amaliy (ijodiy) imtihonda qatnasha olmagan boʻlsa, talabgor uch ish kuni ichida ushbu holatni tasdiqlovchi hujjatni tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Sport vazirligiga bevosita yoki elektron shaklda taqdim etishi lozim. Bunda talabgorning arizasiga muvofiq uning navbatdagi amaliy (ijodiy) imtihon topshirishiga ruxsat beriladi.
25. Amaliy (ijodiy) sinovlar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi “Madaniyat taʼlimi markazi” davlat muassasasi masʼul xodimining rahbarligida oʻtkaziladi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalarining Ixtisoslashtirilgan sport taʼlim muassasalari bilan ishlash shuʼbasi boshligʻi rahbarligida oʻtkaziladi.
26. Musiqa madaniyati fani boʻyicha amaliy (ijodiy) sinov vaqtida bir nafar talabgor ishtirok etadi. Jismoniy tarbiya fani boʻyicha amaliy (ijodiy) sinovda talabgorlar yakka va jamoa boʻlib qatnashishlari mumkin.
Amaliy (ijodiy) sinov oʻtkazish jarayoni doimiy videotasvirga olinadi.
27. Amaliy (ijodiy) sinovni oʻtkazish uchun sohaning 5 — 7 nafar yetakchi mutaxassislaridan iborat komissiya shakllantiriladi. Amaliy (ijodiy) sinovga jalb etilgan komissiya aʼzolari bilan fuqarolik-huquqiy shartnoma tuziladi.
28. Musiqa madaniyati fani boʻyicha talabgor mutaxassisligidan kelib chiqib, musiqa cholgʻusi hamda joʻrnavoz ishtirokida ijodiy sinovda ishtirok etishi mumkin.
29. Amaliy (ijodiy) sinovga telekommunikatsiya va texnika vositalarini olib kirish qatʼiyan man etiladi. Amaliy (ijodiy) sinovni oʻtkazish jarayoniga turli xatti-harakatlar bilan salbiy taʼsir qilgan talabgor sinovdan dalolatnoma asosida chetlashtiriladi.
30. Chetlashtirish dalolatnomasi natijalarning hisoblanmasligiga asos boʻladi.
31. Jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari uchun amaliy imtihon ikki turda oʻtkazilib, mazkur Nizomga 3 va 4-ilovalarga muvofiq jismoniy tayyorgarlik darajasi normativi va sport turlarining texnik harakatlarini bajarish sinovlari asosida baholanadi.
Bunda birinchi tur jismoniy tayyorgarlik darajasi normativi sinovi, ikkinchi tur taʼlim dasturiga kiritilgan 8 ta sport turi (yengil atletika, gimnastika, futbol, voleybol, gandbol, basketbol, shaxmat va kurash)ning texnik harakatlarini bajarish sinovidan iborat.
Amaliy imtihonning birinchi turida jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari jismoniy tayyorgarlik darajasi 3 ta normativ asosida 40 ballik tizimda baholanadi. Ikkinchi turda taʼlim dasturiga kiritilgan 8 ta sport turi boʻyicha 5 ta texnik harakatlar hamda baland buyruq ohangiga va bir vaqtda buyruqni toʻliq, toʻgʻri va sifatli bajarilganligiga koʻra 40 ballik tizimda baholanadi.
Musiqa madaniyati fani oʻqituvchilarining ijodiy imtihon sinovlari mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq baholash mezoni asosida 75 ballik tizimda baholanadi.
32. Amaliy (ijodiy) sinovlar natijalari ular yakunlangan kundan boshlab uch ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Sport vazirligi tomonidan birinchi rahbar yoki rahbar oʻrinbosarlaridan birining imzosi bilan Agentlikka taqdim etiladi. Amaliy (ijodiy) sinov natijalari boʻyicha olingan ballar, test sinovida olingan ballar bilan bir xil shkalaga keltiriladi va ularning oʻrtacha arifmetik qiymati umumiy ball sifatida eʼlon qilinadi.
4-bob. Apellyatsiyalarni koʻrib chiqish tartibi
33. Amaliy (ijodiy) imtihon natijalaridan norozi boʻlgan talabgor mos ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Sport vazirligida tashkil etilgan Apellyatsiya komissiyasiga, test sinovi natijasidan norozi boʻlgan talabgor Agentlikda tashkil etilgan Apellyatsiya komissiyasiga umumiy natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida yozma yoki elektron shaklda apellyatsiya shikoyati berish huquqiga ega.
34. Apellyatsiya komissiyasining tarkibi 5 yoki 7 nafardan iborat boʻladi. Apellyatsiya shikoyati ikki hafta ichida koʻrib chiqiladi. Talabgor Apellyatsiya komissiyasi qarori toʻgʻrisida yozma yoki elektron shaklda xabardor qilinadi.
35. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
amaliy (ijodiy) imtihon (test sinovi) natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyaning qanoatlantirilishini rad etish;
amaliy (ijodiy) imtihon (test sinovi) natijalarini oʻzgartirish va apellyatsiyani qanoatlantirish.
Agar talabgor tomonidan koʻrsatilgan dalillar tasdiqlanmasa, apellyatsiyaning qanoatlantirilishini rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
Agar talabgor tomonidan koʻrsatilgan dalillar asosli deb topilsa, Apellyatsiya komissiyasi qarori bilan amaliy (ijodiy) imtihon (test sinovi) natijalari oʻzgartiriladi.
36. Takroriy apellyatsiyaga yoʻl qoʻyilmaydi.
Talabgor Apellyatsiya komissiyasining qarori yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.
5-bob. Oʻqituvchilarning bilim darajasi va kasbiy mahoratini aniqlash boʻyicha davlat namunasidagi sertifikatni berish tartibi
37. Sertifikat ijobiy natijaga erishgan talabgorga umumiy natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab bir hafta ichida Agentlik direktorining buyrugʻi asosida elektron shaklda beriladi. Agentlik tomonidan talabgorga sertifikatni elektron shaklda yuklab olish imkoniyati yaratiladi.
38. Sertifikatlar reyestri Agentlik tomonidan yuritiladi.
Sertifikatlar reyestrida quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
talabgorning familiyasi, ismi, otasining ismi;
fuqarolik pasporti (ID karta) maʼlumotlari (seriyasi va tartib raqami, pasport (ID karta)ning kim tomonidan va qachon berilgani) yoki tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma maʼlumotlari (tartib raqami, guvohnomaning kim tomonidan va qachon berilgani);
Agentlikning sertifikat berish toʻgʻrisidagi buyrugʻining sanasi va tartib raqami;
sertifikatning hisobga olish seriyasi va tartib raqami;
sertifikatning berilgan sanasi;
sertifikatning amal qilish muddati.
39. Sertifikatning haqiqiyligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali tekshirish imkoniyati yaratiladi.
40. Sertifikat berishda sinovlarni oʻtkazish uchun talabgordan ariza berilgan kundagi bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari miqdorida toʻlov undiriladi. Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun roʻyxatdan YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda, talabgordan belgilangan toʻlov miqdorining 90 foizi undiriladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlov toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanadi.
Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi Yagona billing tizimi orqali davlat xizmati koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
0,3 baravari miqdori mos ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Sport vazirligiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar — Bilim va malakalarni baholash agentligini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Talabgor toʻlovni YIDXP orqali shakllantirilgan invoys raqami orqali toʻlaydi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
41. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
42. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasini va kasbiy mahoratini aniqlash hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
NAMUNA Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fanini bilish darajasini aniqlash va sertifikat berish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA ______________ (sanasi) _____________ (raqami) 1. F.I.O: 2. Fuqarolik pasporti (ID kartasi) maʼlumotlari (seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami): 3. Doimiy yashash manzili (viloyat, shahar/tuman, koʻcha, uy): 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (e-mail): 6. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan chegirma qoʻllanilish huquqiga egaligi (Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning aʼzolari, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar) : Ha/Yoʻq 7. Imtihonni topshirish hududi: 8. Imtihonni topshirish fani: 9. Imtihonni topshirish tili:
Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasini va kasbiy mahoratini aniqlash hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
NAMUNA Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasini va kasbiy mahoratini aniqlash hamda ularga sertifikat berishda sinovlarni oʻtkazish uchun toʻlangan toʻlovni qaytarish boʻyicha SOʻROVNOMA __________________ (sanasi) ____________ (raqami) 1. F.I.O: 2. Fuqarolik pasporti (ID kartasi) maʼlumotlari (seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami): 3. Doimiy yashash manzili (viloyat, shahar/tuman, koʻcha, uy): 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (e-mail): 6. Imtihon sanasi: 7. Imtihonni topshirish fani: 8. Uzrli sababga koʻra (kasalligi yoki oila aʼzolarining vafot etganligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etganda) test sinovlarida qatnasha olmagan talabgorning ushbu holatni asoslovchi hujjatlari:
Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasini va kasbiy mahoratini aniqlash hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari uchun amaliy (ijodiy) imtihon sinovlari boʻyicha jismoniy tayyorgarlik darajasi normativi
Erkaklar uchun 100 metrga yugurish (s) 60 metrga yugurish (s) Gimnastika oʻrindigʻidan oyoq tizzalarini bukmay oldinga egilish (oyoq ostidan pastga hisoblanadi, sm) Ballar 18 — 24 yosh 25 — 29 yosh 30 — 34 yosh 35 — 39 yosh 40 — 44 yosh 45 — 49 yosh 50 — 54 yosh 55 — 59 yosh 60 — 64 yosh 65 va undan katta yosh 13,1 13,3 8,8 9,1 9,6 10,5 +2 0 0 -2 7 13,5 13,8 9,8 10,2 10,6 11,3 +1 -1 -1 -3 6 14,1 14,3 10,7 11,3 11,5 12,0 0 -2 -2 -4 5 14,3 14,6 11,0 11,5 11,8 12,8 -1 -3 -3 -5 4 14,4 14,8 11,3 11,7 12,0 13,5 -2 -4 -4 -6 3 14,5 14,9 11,5 11,8 12,2 14,0 -3 -5 -5 -7 2 14,6 15,0 11,7 11,9 12,4 14,5 -4 -4 -6 -8 1
Erkaklar uchun Yerga tayangan holda qoʻllarni bukib yozish (marta) Gimnastika oʻrindigʻidan oyoq tizzalarini bukmay oldinga egilish (oyoq ostidan pastga hisoblanadi, sm) Yerga tayangan holda qoʻllarni bukib yozish (marta) Qoʻllarni oldinga choʻzgan holda oʻtirib-turish (marta) Ballar 21 — 24 yosh 25 — 29 yosh 30 — 34 yosh 35 — 39 yosh 40 — 44 yosh 45 — 49 yosh 50 — 54 yosh 55 — 59 yosh 60 — 64 yosh 65 va undan katta yosh 48 46 +11 +10 28 27 12 9 12 10 7 42 40 +8 +7 22 21 10 8 11 9 6 36 34 +5 +4 17 15 8 7 10 8 5 33 31 +4 +3 15 13 7 5 9 7 4 30 28 +3 +2 13 11 6 4 8 6 3 28 26 +2 +1 12 10 5 3 7 5 2 26 24 +1 0 11 9 4 2 6 4 1
Erkaklar uchun Chalqancha yotgan holatdan gavdani 90 0 ga koʻtarib tushirish (1 daq, marta) Turgan joyidan uzunlikka sakrash (sm), (3 ta imkoniyatdan eng yaxshisi hisoblanadi) Turnikda tortilish (marta) Yurish (12 daqiqa) metrda Ballar 18 — 24 yosh 25 — 29 yosh 30 — 34 yosh 35 — 39 yosh 40 — 44 yosh 45 — 49 yosh 50 — 54 yosh 55 — 59 yosh 60 — 64 yosh 65 va undan katta yosh 40 37 230 225 9 8 6 5 1380+ 1250 6 37 35 220 215 7 6 5 4 1265 1175 5 35 33 210 205 6 5 4 3 1150 1100 4 32 30 205 200 5 4 - - 1045 1000 3 30 28 200 195 4 3 3 2 940 900 2 27 25 195 190 3 2 2 1 885 850 1
Ayollar uchun 100 metrga yugurish (s) 60 metrga yugurish (s) 30 metrga yugurish (s) Oʻtirib-turish (qoʻllar bilan tayangan holda) (marta) Yurish (12 daqiqa) metrda Ballar 21 — 24 yosh 25 — 29 yosh 30 — 34 yosh 35 — 39 yosh 40 — 44 yosh 45 — 49 yosh 50 — 54 yosh 55 — 59 yosh 60-64 yosh 65 va undan katta yosh 15,0 16,0 10,5 11,0 6,2 6,5 35 25 1450+ 1300 7 15,7 16,6 11,3 12,2 6,8 7,4 30 22 1325 1225 6 16,4 17,2 12,1 13,4 7,4 8,2 25 20 1200 1150 5 16,7 17,5 12,6 13,6 8,0 8,5 20 16 1100 1050 4 17,0 17,8 13,1 13,8 8,5 8,7 15 12 1000 950 3 17,2 18,0 13,3 14,0 8,7 8,9 11 10 950 900 2 17,4 18,2 13,5 14,2 8,9 9,1 8 8 900 850 1
Ayollar uchun Yerga tayangan holda qoʻllarni bukib yozish (marta) Gimnastika oʻrindigʻiga tayangan holda qoʻllarni bukib yozish (marta) 1 metr pastki turnikni ushlagan holda oʻtirib-turish (marta) Ballar 21 — 24 yosh 25 — 29 yosh 30 — 34 yosh 35 — 39 yosh 40 — 44 yosh 45 — 49 yosh 50 — 54 yosh 55 — 59 yosh 60 — 64 yosh 65 va undan katta yosh 17 16 13 11 10 8 8 7 10 8 7 14 13 10 8 7 6 6 6 9 7 6 12 11 7 6 5 4 5 4 8 6 5 11 10 6 5 4 - 4 3 7 5 4 10 9 5 4 3 3 3 2 6 4 3 9 8 4 3 2 2 2 1 5 3 2 8 7 3 2 1 1 1 - 4 2 1
Ayollar uchun Turgan joyidan uzunlikka sakrash (sm), (3 ta imkoniyatdan eng yaxshisi hisoblanadi) Oʻtirib turish (marta) Gimnastika oʻrindigʻidan oyoq tizzalarini bukmay oldinga egilish (oyoq ostidan pastga hisoblanadi, sm) Ballar 21 — 24 yosh 25 — 29 yosh 30 — 34 yosh 35 — 39 yosh 40 — 44 yosh 45 — 49 yosh 50 — 54 yosh 55 — 59 yosh 60 — 64 yosh 65 va undan katta yosh 180 170 170 165 50 40 0 -2 +1 0 6 175 160 160 150 40 30 -1 -3 +0,5 -0,5 5 170 150 150 140 30 25 -2 -4 0 -1 4 160 140 145 137 17 15 -3 -5 -0,5 -3 3 150 130 140 135 15 10 -4 -6 -1 -4 2 145 125 135 130 10 5 -5 -7 -2 -5 1
Izoh . “—” belgiga ball berilmaydi.
Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasini va kasbiy mahoratini aniqlash hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari uchun amaliy (ijodiy) imtihon sinovlari sport turlari boʻyicha mashqlar texnikasi va baholash mezonlari
Sport turlari boʻyicha mashqlar nomi Eng yuqori ball I. Gimnastika sport turi boʻyicha Gimnastika oʻrindigʻida bir oyoqda 2-3 soniya davomida “Qaldirgʻoch” holatida turish texnikasi 5 ball Gimnastika narvonida osilib, oyoqlarni 90° ga koʻtarish texnikasi (1 — 3-marta) Ikki marta ketma-ket oldinga oʻmbaloq oshib, “kurak”larda tik turish texnikasi (1 — 3-marta) Bosh va qoʻllarga tayanib, oyoqlarni tik tutish texnikasi (1 — 3-marta) Umumiy rivojlantiruvchi majmua (8-16-32 talik kompleks) mashqlarini (sanash bilan) bajarish texnikasi (1 — 3-marta) “Saflan”, “Tekislan”, “Rostlan”, “Oʻngga”, “Chapga”, “Ortga”, “Qadam bos” (buyruq berish ohangi) harakatlar texnikasi II. Yengil atletika sport turi boʻyicha Pastki startga turish va startdan chiqish texnikasi 5 ball Yuqori startga turish va startdan chiqish texnikasi Yengil atletika maxsus yurish va yugurish mashqlari texnikasi Yugurib kelib balandlikka “Hatlab oʻtish” usulida sakrash texnikasi (1 — 3-marta) Toʻldirma toʻp bilan maxsus uloqtirish mashqlarini bajarish texnikasi III. Futbol sport turi boʻyicha Toʻpni oyoqning ichki, tashqi va tag qismi bilan toʻxtatish texnikasi (1 — 3-marta) 5 ball Toʻpni nishonga oyoqning ichki va tashqi tomoni bilan tepish texnikasi (1 — 3-marta) Toʻpni oyoqning ichki va tashqi qismida 20 metr masofaga olib yurish texnikasi (1 — 3-marta) Toʻsiqlar orasidan toʻpni olib yurish texnikasi (5 ta toʻsiq) Toʻpni yon chiziqdan oʻyinga kiritish texnikasi (1 — 3-marta) IV. Voleybol sport turi boʻyicha Toʻpni yuqoridan oʻyinga kiritish texnikasi (1 — 3-marta) 5 ball Toʻpni pastdan oʻyinga kiritish texnikasi (1 — 3-marta) Toʻsiq qoʻyish texnikasini koʻrsatish (1 — 3-marta) Toʻpni belgilangan nuqtaga yuqoridan va pastdan uzatish texnikasi (1 — 3-marta) Diametri 180 sm doira ichida voleybol toʻpini qisqa — qisqa yuqoriga uzatish (jonglyor) texnikasi (1 — 3-marta) V. Basketbol sport turi boʻyicha Toʻpni uzatish va oshirish (bir-ikki qoʻlda koʻkrakdan, poldan) texnikasi (1 — 3-marta) 5 ball Jarima toʻpini savatga tashlash texnikasi (1 — 3-marta) Toʻpni olib yurish texnikasi (1 — 3-marta) Toʻpni ikki qadamda (pastdan, yuqoridan) savatga tashlash texnikasi (1 — 3-marta) Basketbolda himoya (silindr) turish texnikasi (1 — 3-marta) VI. Gandbol sport turi boʻyicha Toʻpni chap va oʻng qoʻllarda olib yurish texnikasi (1 — 3-marta) 5 ball 10 metr masofaga toʻpni yurish texnikasi (1 — 3-marta) Gandbol toʻpini uchta qadam tashlab uzatish texnikasi (1 — 3-marta) Darvozaga toʻpni uchta qadam tashlab otish (7 metrli masofadan) texnikasi (1 — 3-marta) Darvozaga toʻpni sakrab otish (9 metrli masofadan) texnikasi (1 — 3-marta) VII. Shaxmat Koʻrsatilgan sipohni yurish yoʻnalishlarini koʻrsatib berish 5 ball Farzin va shoh bilan raqib shohini mot qilish (20 soniyada) Ruh va shoh bilan raqib shohini mot qilish (20 soniyada) Qaysi sipoh piyodalardan oldin oʻyinni boshlashini koʻrsatish Pot holatini koʻrsatib berish VIII. Kurash Kurashda yumshoq yiqilish (straxovka) holatlarini koʻrsatib berish texnikasi 5 ball Supurma usulini koʻrsatib berish texnikasi Chil usulini koʻrsatib berish texnikasi Usul va qarshi usullarga kirish va qayta chiqish (oyoq va qoʻl harakatlari) texnikasi Kurashchilarni maxsus chigalyozdi mashqlarini koʻrsatib berish texnikasi Muvozanatdan chiqarish texnikasini oʻrgatish (ayollar uchun) Kurashda turish holatlarini koʻrsatib berish texnikasi (ayollar uchun)
Musiqa madaniyati fani va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarining bilim darajasini va kasbiy mahoratini aniqlash hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi umumtaʼlim maktablari musiqa madaniyati fani oʻqituvchilarining amaliy (ijodiy) imtihon sinovlarini
T/r Ijodiy topshiriq nomi Har bir topshiriq uchun eng yuqori ball 1. Musiqa madaniyati fanining oʻquv darsligiga “musiqa tinglash” faoliyati uchun kiritilgan kuy-qoʻshiqlarni cholgʻuda ijro etish 20 ball Asarni toʻliq notadan ijro eta olish 5 ball Tovush sifati va uni boshqarish 5 ball Asarda bezaklar mavjudligi 5 ball Asarning badiiyligini koʻrsata olish 5 ball 2. Musiqa madaniyati fanining oʻquv darsligiga kiritilgan “jamoa boʻlib kuylash” faoliyati uchun kiritilgan qoʻshiqlar yoki bastakorlar asarlarini kuylash 20 ball Asarni notadan ifodali kuylay olish 5 ball Ovoz sifati va uni boshqarish 5 ball Asarda nola va bezaklar mavjudligi 5 ball Asarning xususiyati (dinamikasi)ni yoritib bera olish 5 ball 3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 2-fevraldagi PQ-112-son qaroriga 1-ilovadagi roʻyxatda keltirilgan milliy cholgʻulardan birida ixtiyoriy asarni ijro etish 20 ball Asarni toʻliq yoddan ijro eta olish 5 ball Tovush sifati va uni boshqarish 5 ball Asarda ijro davomida qoʻllanilgan shtrixlar 5 ball Asarning badiiyligini koʻrsata olish 5 ball 4. Komissiya tomonidan berilgan asarni ijodiy tahlil qilish 15 ball Berilgan asarni notadan oʻqiy olish 5 ball Berilgan asarni tahlil qilish 5 ball Shtrix va dinamik belgilarni ishlata olish 5 ball
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-oktabrdagi 652-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻqituvchining bilim darajasi va kasbiy mahorati toʻgʻrisida sertifikatning
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi Oʻqituvchining bilim darajasi va kasbiy mahorati toʻgʻrisida SERTIFIKAT Sertifikat raqami: Talabgorning shaxsiy kodi: Familiyasi: Ismi: Otasining ismi: F an: Umumiy toʻplagan bali: Umumiy ballga nisbatan foiz koʻrsatkichi: Sertifikat darajasi : Berilgan sanasi Amal qilish muddati: Direktor ( Imzo ) ( F.I.O )
Oʻqituvchining bilim darajasi va kasbiy mahorati toʻgʻrisida sertifikatning
TAVSIFI
Oʻqituvchining bilim darajasi va kasbiy mahorati toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatdagi oq qogʻozga ofset usulida bosiladi. Bunda beshta rangdan foydalaniladi: qora rang — matn uchun, yashil, koʻk, qizil ranglar — rasmlarni tasvirlash uchun, och jigarrang — fon uchun. Varaqning yuqori qismida 25 mm diametrda Davlat gerbining tasviri joylashtirilgan.
Varaqning qolgan qismiga davlat tilida lotin yozuvida “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi. Oʻqituvchining bilim darajasi va kasbiy mahorati toʻgʻrisida sertifikat” soʻzlari bosiladi. Sertifikat olti raqamli tartib raqamiga egadir.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 17-oktabr,
652-son