📅 2025-yil 17-oktabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 17-oktabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 17 октябрь · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 октября 2025 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 October 2025 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини янада оширишга ҳамда маҳсулотларни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик беришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 10 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 1 августда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий усулларни жорий этиш орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун таъсир чораларини кучайтириш, техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни чақириб олган тадбиркорлик субъектларига енгиллик бериш механизмларини шакллантириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига , « Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисид а»ги, « Стандартлаштириш тўғрисида »ги ва « Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини оширишга ҳамда техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни чақириб олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мазкур Қонун истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, мувофиқликни баҳоловчи органларнинг масъулиятини оширишга, сифатсиз маҳсулотларни бозордан чиқариш жараёнида тадбиркорлар иштирокини рағбатлантириш орқали самарали ҳуқуқий механизмларни шакллантиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 3, 370-модда, № 4, 519, 520, 522-моддалар) 1018-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш натижасида фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда мувофиқликни баҳолаш органи товарни (ишни, хизматни) сотувчи, тайёрловчи (ижрочи) билан бирга солидар жавобгар бўлади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 59-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 183-модда; 2010 йил, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 4-модда; 2023 йил, № 2, 106-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда; 2025 йил, № 1, 7-модда, № 3, 372-модда) 20-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш натижасида истеъмолчининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда мувофиқликни баҳолаш органи сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) билан бирга солидар жавобгар бўлади»;
иккинчи — бешинчи қисмлар тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрда қабул қилинган «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-800-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 11, 1061-модда; 2024 йил, № 8, 819-модда; 2025 йил, № 1, 1-модда) 27-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган маҳсулотнинг камида етмиш фоизини қонунчиликда белгиланган тартибда чақириб олган юридик шахслар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган молиявий санкциялардан озод қилинади».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралда қабул қилинган «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ЎРҚ-819-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 2, 106-модда, № 11, 923-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 46-модда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотнинг камида етмиш фоизини қонунчиликда белгиланган тартибда чақириб олган ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчи ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган молиявий санкциялардан озод қилинади»;
тўртинчи — саккизинчи қисмлари тегишинча бешинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 47-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузган мувофиқликни баҳолаш органи ва унинг мансабдор шахслари қонунга ҳамда сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ жавобгар бўлади».
5-модда. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
6-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 октябрь,
ЎРҚ-1088-сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga muvofiqlikni baholash organlarining masʼuliyatini yanada oshirishga hamda mahsulotlarni oʻz ixtiyori bilan chaqirib olgan tadbirkorlarga yengillik berishga qaratilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 10-iyunda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 1-avgustda maʼqullangan
Keyingi yillarda mamlakatimizda muvofiqlikni baholash jarayonlariga zamonaviy usullarni joriy etish orqali isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilishga, ularning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilishga qaratilgan keng koʻlamli ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga muvofiqlikni baholash qoidalarini buzganlik uchun taʼsir choralarini kuchaytirish, texnik reglamentlar talablariga javob bermaydigan mahsulotni chaqirib olgan tadbirkorlik subyektlariga yengillik berish mexanizmlarini shakllantirish maqsadida qonunchilik hujjatlarini yanada takomillashtirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.
Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga , “ Isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisid a”gi, “ Standartlashtirish toʻgʻrisida ”gi va “ Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga tegishincha muvofiqlikni baholash organlarining masʼuliyatini oshirishga hamda texnik reglamentlar talablariga javob bermaydigan mahsulotni chaqirib olgan tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirishga qaratilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.
Mazkur Qonun isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilishga, ularning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilishga, muvofiqlikni baholovchi organlarning masʼuliyatini oshirishga, sifatsiz mahsulotlarni bozordan chiqarish jarayonida tadbirkorlar ishtirokini ragʻbatlantirish orqali samarali huquqiy mexanizmlarni shakllantirishga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 163-I-sonli va 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan 256-I-sonli qonunlari bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, 2-songa ilova, № 11-12; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 9, 229-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 182-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda, № 9, 494, 498-moddalar; 2007-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 4, 156, 164-moddalar, № 8, 367-modda, № 9, 416-modda, № 12, 598, 608-moddalar; 2008-yil, № 4, 192-modda, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335, 337, 340-moddalar; 2011-yil, № 12/2, 363, 364, 365-moddalar; 2012-yil, № 4, 106, 109-moddalar, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 3, 161, 166-moddalar, № 5, 267-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880, 886-moddalar; 2020-yil, № 1, 3, 4-moddalar, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 217, 218-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061, 1062-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 2, 111, 114-moddalar, № 6, 530-modda, № 9, 960-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 3, 370-modda, № 4, 519, 520, 522-moddalar) 1018-moddasi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Muvofiqlikni baholash qoidalarini buzish natijasida fuqaroning hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazilgan taqdirda, yetkazilgan zararning oʻrnini qoplashda muvofiqlikni baholash organi tovarni (ishni, xizmatni) sotuvchi, tayyorlovchi (ijrochi) bilan birga solidar javobgar boʻladi”.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 26-aprelda qabul qilingan “Isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi 221-I-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 5-6, 59-modda; 2002-yil, № 4-5, 74-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 12, 413-modda; 2006-yil, № 10, 536-modda; 2008-yil, № 4, 183-modda; 2010-yil, № 10, 380-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda; 2019-yil, № 12, 891-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 1, 4-modda; 2023-yil, № 2, 106-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda; 2025-yil, № 1, 7-modda, № 3, 372-modda) 20-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Muvofiqlikni baholash qoidalarini buzish natijasida isteʼmolchining hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazilgan taqdirda, yetkazilgan zararning oʻrnini qoplashda muvofiqlikni baholash organi sotuvchi (ishlab chiqaruvchi, ijrochi) bilan birga solidar javobgar boʻladi”;
ikkinchi — beshinchi qismlar tegishincha uchinchi — oltinchi qismlar deb hisoblansin.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 3-noyabrda qabul qilingan “Standartlashtirish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-800-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 11, 1061-modda; 2024-yil, № 8, 819-modda; 2025-yil, № 1, 1-modda) 27-moddasi quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Standartlarning majburiy talablariga mos boʻlmagan mahsulotning kamida yetmish foizini qonunchilikda belgilangan tartibda chaqirib olgan yuridik shaxslar ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan moliyaviy sanksiyalardan ozod qilinadi”.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2023-yil 27-fevralda qabul qilingan “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-819-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2023-yil, № 2, 106-modda, № 11, 923-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 46-modda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Texnik reglamentlar talablariga javob bermaydigan mahsulotning kamida yetmish foizini qonunchilikda belgilangan tartibda chaqirib olgan ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, sotuvchi yoki import qiluvchi ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan moliyaviy sanksiyalardan ozod qilinadi”;
toʻrtinchi — sakkizinchi qismlari tegishincha beshinchi — toʻqqizinchi qismlar deb hisoblansin;
2) 47-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Muvofiqlikni baholash qoidalarini buzgan muvofiqlikni baholash organi va uning mansabdor shaxslari qonunga hamda sertifikatlashtirish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomaga muvofiq javobgar boʻladi”.
5-modda. Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
6-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
7-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 17-oktabr,
OʻRQ-1088-son