UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 15-sentabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 15 сентябрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 сентября 2025 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 September 2025 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ҳамда « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПФ-138-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан В очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/2-сон «Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3412, 2023 йил 11 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2023 й., 10/23/3412/0021-сон) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/4-сон қарорига ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. Қарорнинг номи ва 1-банди «Микромолия ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «, факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2. Низомда :

1) номи «Микромолия ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «, факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ва ломбардлар томонидан фаолиятни амалга оширишда уларга қўйиладиган талаблар, шу жумладан ташкилотларнинг активлари сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш, пруденциал нормативлар, ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш, ташкилотлар ва ломбардлар томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди.»;

3) 1-бобнинг номи , 5-бобнинг 1 ва 2-параграфларининг номи , 59-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 60 ва 61-бандлардаги «Микромолия ташкилотлари» деган сўзлар «Ташкилотлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 1-бандда :

иккинчи хатбоши «моддалар (кафолат)» деган сўзлардан кейин «, шунингдек исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) (бундан буён матнда исломий молиялаштиришга оид хизматлар деб юритилади)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «микромолия ташкилоти» деган сўзлар «ташкилотлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ташкилотлар ўз фаолияти давомида вужудга келадиган зарарларни қоплаш учун захира фондининг яратилишини кўзда тутишлари мумкин ва унинг миқдори ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.»;

6) 1-бобнинг 2-параграфи номидаги «Микромолия ташкилотларининг» деган сўзлар «Ташкилотларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

7) 3-банддаги «Микромолия ташкилотининг» ва «захираси» деган сўзлар тегишли равишда «Ташкилотларнинг» ҳамда «захиралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 4 , 29 ва 67-бандлардаги «Микромолия ташкилотининг» деган сўзлар «Ташкилотларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

9) 5-бандда :

биринчи хатбошидаги «Микромолия ташкилотининг» деган сўзлар «Ташкилотларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши «(ёки) фоизлар» деган сўзлардан кейин «ёхуд бошқа тўловлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилар «(ёки) фоизларни» деган сўзлардан кейин «ёхуд бошқа тўловларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10) 6-бандда :

иккинчи , учинчи , тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги «микромолия ташкилотига» деган сўзлар «ташкилотларга» деган сўз билан алмаштирилсин;

еттинчи , тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги «микромолия ташкилоти» деган сўзлар «ташкилотлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

11) 7-банддаги «микромолия ташкилоти» деган сўзлар «ташкилотлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

12) 9-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фоиз ставкасининг пасайтирилиши ёки устама миқдорининг камайтирилиши, бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан, шунингдек, ташкилотларнинг ташаббуси билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши ёки устама миқдорининг камайтирилиши ҳолатлари мустасно;»;

тўртинчи хатбоши «фоизлар» деган сўздан кейин «, устама» деган сўз билан тўлдирилсин;

13) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Активлар сифатини таснифлаш ва уларни ташкилотларнинг балансларида акс эттириш ташкилотлар ва қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан шартнома шартларига мувофиқ ташкилотлар томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарздордан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.»;

14) 12-банддаги «микромолия ташкилоти» деган сўзлар «ташкилотлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

15) 13-бандда :

биринчи хатбошидаги «Микромолия ташкилоти активининг» деган сўзлар «Ташкилотлар активларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «микромолия ташкилоти» деган сўзлар «ташкилотлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

16) 14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Актив сифати «умидсиз» деб таснифланиши билан ташкилотлар уч иш кунида ушбу активни захира эвазига ҳисобдан чиқаришлари («Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказишлари) лозим.»;

17) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Ташкилотлар қарздор мажбуриятининг тўлиқ суммасини тўғри акс эттириш учун мазкур активга фоизлар ёки неустойка ҳисоблаб ёзишни уни балансдан ташқари моддаларга ўтказганларидан кейин ҳам давом эттирадилар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар бундан мустасно.»;

18) 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Ташкилотлар захираларни активларни таснифлаш учун мазкур Низомда назарда тутилган асослар вужудга келган санадан бошлаб шакллантиришлари ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини дастурлашган ҳолда амалга оширишлари лозим.»;

19) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Ташкилотларнинг ижро этувчи органлари захираларнинг доимий равишда етарли эканлигини таъминлаш учун жавобгардир.»;

20) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Ташкилотларнинг ижро этувчи органлари молиявий йил якуни бўйича ташкилотлар иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишида сифати «умидсиз» деб таснифланган активларни ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот беришлари лозим.»;

21) 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Ташкилотлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатганда пруденциал нормативларга риоя этишлари шарт:»;

22) 25-бандда :

биринчи хатбошидаги «микромолия ташкилотларига» деган сўзлар «ташкилотларга» деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «микромолия ташкилотига» деган сўзлар «ташкилотларга» деган сўз билан алмаштирилсин;

23) 26-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Ташкилотларнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда ташкилотларга алоқадор бўлган шахслар бўйича таваккалчиликлари тегишлилиги бўйича қуйидагиларни ўз ичига олади:»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«исломий молиялаштиришга оид хизматлар;»;

олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги «микромолия ташкилотига» деган сўзлар «ташкилотларга» деган сўз билан алмаштирилсин;

24) қуйидаги мазмундаги 26 1 -банд билан тўлдирилсин:

«26 1 . Факторинг хизмати бўйича ташкилотларнинг бир қарз олувчи ва ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда ташкилотларга алоқадор бўлган шахсларга доир таваккалчилиги:

ташкилотлар томонидан мижозга нисбатан регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса ёки мавжуд бўлиб, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати юзага келмаган бўлса, қарздорга;

мазкур регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати вужудга келган бўлса, мижозга нисбатан ҳисобланади.»;

25) 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Ташкилотлар капиталининг етарлилик коэффициенти ташкилотлар жами хусусий капиталининг жами активларига нисбати орқали ҳисобланади ва ушбу коэффициент 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

28. Ташкилотлар капиталининг етарлилик коэффициентини ҳисоблашда ташкилотлар томонидан юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) қилинган барча инвестициялар жами активлар ҳамда хусусий капиталдан чегирилади.»;

26) 31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Ташкилотларнинг бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчилигининг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.

32. Ташкилотлар барча йирик таваккалчиликларининг (жами суммаси хусусий капиталнинг 10 фоизи ва ундан юқори бўлган бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликлар) умумий миқдори ташкилот хусусий капиталининг 5 баробаридан ошмаслиги лозим.»;

27) 2-бобнинг 5-параграфи номидаги «Микромолия ташкилотига» деган сўзлар «Ташкилотларга» деган сўз билан алмаштирилсин;

28) 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Ташкилотларга алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.

34. Ташкилотларга алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ташкилот хусусий капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.»;

29) 35-банддаги «Микромолия ташкилотининг» ва «микромолия ташкилоти» деган сўзлар тегишли равишда «Ташкилотларнинг» ҳамда «ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

30) 2-бобнинг 7-параграфи номидаги «микромолия ташкилотига» деган сўзлар «ташкилотларга» деган сўз билан алмаштирилсин;

31) 36 — 39-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Мазкур Низом кучга кирган санада бир қарз олувчининг ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳининг ҳамда ташкилотларга алоқадор бўлган шахсларнинг ташкилот олдида мажбурияти мавжуд бўлиб, мазкур мажбуриятларнинг миқдори ушбу Низомнинг 31 ва 33-бандларида белгиланган меъёрлардан ошиши, бундай мажбурият бўйича тузилган шартнома шартларини ўзгартиришга олиб келмайди.

37. Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига ҳамда ташкилотларга алоқадор бўлган шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг умумий суммаси шартнома тузиш вақтида мазкур Низомда назарда тутилган чекловлар доирасида бўлиб, кейинчалик белгиланган меъёрлардан ошса (хусусий капитал даражаси тушиши ёки бошқалар сабабли), ташкилотлар мазкур ҳолат ҳақида Марказий банкка ўн кун мобайнида маълум қилишлари ва Марказий банк билан келишилган муддатларда, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда таваккалчиликнинг умумий суммасини мазкур Низомнинг 31 ва 33-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўришлари лозим.

38. Қарз олувчи шартнома тузилган даврда ташкилотларга алоқадор ҳисобланмасдан, кейинчалик унга алоқадор шахсга айланса, таваккалчилик миқдорининг мазкур Низомнинг 33 ва 34-бандларида белгиланган талаблардан ошиши пруденциал нормативга номувофиқ деб тан олинмайди, башарти ташкилотлар Марказий банкка ўн кун мобайнида бу ҳақида маълум қилиб, Марказий банк билан келишилган муддатларда, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда пруденциал нормативга мувофиқлаштиришни ўз зиммаларига олган бўлсалар.

39. Ташкилотлар бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шунингдек ташкилотларга алоқадор бўлган шахслар учун таваккалчиликлар ҳисобини юритишлари ва бу тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача ҳар ойда Марказий банкка тақдим этиб боришлари лозим.»;

32) 52-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52. Ташкилотлар ва ломбардлар тегишлилигига кўра мазкур Низомнинг 53, 53 1 ва 54-бандларига мувофиқ Марказий банкка қуйидаги молиявий ва назоратга оид ҳисоботларни ҳамда уларнинг электрон маълумотларини тақдим этади:»;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи — ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«кўрсатилган насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа) хизматлари тўғрисида маълумот (11 1 -илова);

кўрсатилган исломий ижара хизматлари тўғрисида маълумот (11 2 -илова);

кўрсатилган олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) хизматлари тўғрисида маълумот (11 3 -илова);

кўрсатилган фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба) ва шерикчилик — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака) хизматлари (юридик шахс ташкил этмасдан) тўғрисида маълумот (11 4 -илова);

активлар таҳлили тўғрисида маълумот (11 5 -илова);

мажбуриятлар таҳлили тўғрисида маълумот (11 6 -илова);

алоқадор шахслар билан тузилган битимлар тўғрисида маълумот (11 7 -илова);

йирик таваккалчиликлар тўғрисида маълумот (11 8 -илова);»;

ўн биринчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

33) 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«53. Микромолия ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 52-банди иккинчи — ўн тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар тақдим этилади. Бунда ушбу Низомнинг 52-банди тўртинчи, олтинчи — ўн тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар молиявий натижалар ёки ушбу хизматлар бўйича қолдиқ мавжуд бўлганда, ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар микромолия ташкилоти мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатганда тақдим этилади.»;

34) қуйидаги мазмундаги 53 1 -банд билан тўлдирилсин:

«53 1 . Факторинг ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 52-банди иккинчи — бешинчи, еттинчи — тўққизинчи ва ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар тақдим этилади.

Бунда, ушбу Низомнинг 52-банди тўртинчи, еттинчи — тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар молиявий натижалар ёки ушбу хизматлар бўйича қолдиқ мавжуд бўлганда, ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар факторинг ташкилоти мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатганда тақдим этилади.»;

35) 56-банддаги «микромолия ташкилотлари» ва «икки иш кунида» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотлар» ҳамда «беш кунда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

36) 57-банддаги «микромолия ташкилотларининг» деган сўзлар «ташкилотларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

37) 58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«58. Ташкилотлар ва ломбардлар автоматлаштирилган ахборот тизими орқали молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотларини шакллантириб, Банк тизими маълумотлар омборхонасига (бундан буён матнда БТМО деб юритилади) ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача алоқа каналлари орқали юбориши шарт. Агар ойнинг 10-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотлари дам олиш ёки байрам кунидан кейинги иш кунида тақдим этилиши лозим.»;

38) 62-банднинг биринчи хатбошиси ва 78-банддаги «микромолия ташкилотининг» деган сўзлар «ташкилотларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

39) 63-банднинг биринчи хатбошисидаги «Микромолия ташкилотининг» ва «микромолия ташкилотининг» деган сўзлар тегишли равишда «Ташкилотларнинг» ҳамда «ташкилотнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

40) 64-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотида» деган сўзлар «ташкилотларда» деган сўз билан алмаштирилсин;

41) 68-бандда :

иккинчи хатбошидаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «таълим муассасасида» деган сўзлар «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «микромолия ташкилотлари» деган сўзлар «ташкилотлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

42) 73-бандда :

иккинчи хатбошидаги «микромолия ташкилоти» деган сўзлар «ташкилотлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «микромолия ташкилотининг» деган сўзлар «ташкилотларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

43) 74-банднинг бешинчи хатбошиси ва 77-банднинг биринчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотининг» деган сўзлар «ташкилотларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

44) 1 — 6 , 8 , 11 ва 12-иловаларнинг илова белгилари «Микромолия ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «, факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

45) 7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;

46) 9-иловада :

илова белгиси «Микромолия ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «, факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

матнидаги «Микромолия ташкилоти» ва «микромолия ташкилоти» деган сўзлар тегишли равишда «Ташкилотларнинг» ҳамда «ташкилотлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

47) 10-иловада :

илова белгиси «Микромолия ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «, факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

11-устун чиқариб ташлансин;

48) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 — 9-иловаларига мувофиқ таҳрирда 11 1 — 11 8 -иловалар билан тўлдирилсин.

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 1-ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) берилган кредитлар ва кўрсатилган лизинг хизматлари тўғрисида маълумот

минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Қарздорнинг тўлиқ номи Қарздорнинг СТИРи/ ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЙТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) суммаси Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) қолдиғи Кредит бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Ҳисобланган, тўлаш муддати етиб келмаган фоизлар Йиллик фоиз ставкаси Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) берилган сана Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) қайтариш санаси Кредит тури: 1-истеъмол; 2-микрокредит; 3-микроқарз; 4-лизинг Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; 4-бошқалар Гаровга қуйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) нинг муддати узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) ни қайтариш санаси Таъминотнинг қиймати Муддати ўтган асосий қарз шундан, қарздорлик муддати Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар 1-30 кун 31-90 кун 91-180 кун 181 кун ва ундан юқори (16377 ҳ/в) (91501 ҳ/в) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 ».

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 2-ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 1 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) кўрсатилган муробаҳа хизматлари тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Қарздорнинг тўлиқ номи Қарздорнинг СТИРи/ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЯТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Муробаҳа объекти: 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-маиший техника; 4-бошқалар Муробаҳа суммаси Устама ҳақ миқдори Муробаҳа қолдиғи Муробаҳа бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Ҳисобланган, тўлаш муддати етиб келмаган устама Муробаҳа берилган сана Муробаҳа тугаш санаси Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; ф4-бошқалар Гаровга қўйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Муробаҳанинг муддати узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг муробаҳанинг тугаш санаси Таъминотнинг қиймати Муддати ўтган асосий қарз шундан, қарздорлик муддати 1-30 кун 31-90 кун 91-180 кун 181 кун ва ундан юқори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 ».

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 3-ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 2 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) кўрсатилган исломий ижара хизматлари тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Ижарага олувчининг тўлиқ номи Ижарага олувчининг СТИРи/ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЯТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Ижара тури: 1-исломий ижара; 2-ижара мунтаҳийя биттамлик Ижара объекти: 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-асбоб-ускуна; 4-бошқалар Ижара суммаси Ижара тўловлари қолдиғи Ижара объекти бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Ижара шартномаси имзоланган сана Ижара объекти ижарага олувчига топширилган сана Ижара шартномасининг охирги санаси Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; 4-бошқалар Гаровга қўйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Ижара шартномаси муддатининг узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг ижара шартномасининг охирги санаси Таъминотнинг қиймати Муддати ўтган ижара тўловлари шундан, қарздорлик муддати 1-30 кун 31-90 кун 91-180 кун 181 кун ва ундан юқори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 ».

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 4-ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 3 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) кўрсатилган салам хизматлари тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Сотувчининг (мижоз) тўлиқ номи Сотувчининг СТИРи/ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЯТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Салам шартномаси суммаси Салам шартномаси бўйича тўланган сумма Салам хизмати бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Салам шартномаси объекти Салам шартномаси объектининг миқдори/ҳажми Салам шартномаси имзоланган сана Салам шартномаси бўйича тўлов амалга оширилган сана Салам шартномаси объектини қабул қилиб олиш санаси Салам шартномаси бўйича амалга оширилган тўловлар суммаси Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; 4-бошқалар Гаровга қўйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Салам объектини етказиб бериш муддатининг узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг салам объектини етказиб бериш санаси Таъминотнинг қиймати Муддати ўтган қарздорлик шундан, қарздорлик муддати 1-30 кун 31-90 кун 91-180 кун 181 кун ва ундан юқори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 ».

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 5-ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 4 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) кўрсатилган музораба ва мушорака хизматлари (юридик шахс ташкил этмасдан) тўғрисида маълумот

минг сўмда Т/р Ҳ/в Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Молиялаштирилган мижознинг тўлиқ номи Мижознинг СТИРи/ЖШШИР Субъект тури: 1-юридик шахс, 2-ЯТТ, 3-ўзини ўзи банд қилган шахс, 4-жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами Хизмат тури: 1-музораба, 2-мушорака Шартнома суммаси Киритилган капитал суммаси Киритилган капитал шакли (1-пул маблағлари 2-моддий активлар 3-номоддий активлар) Капитал сифатида киритилган моддий ёки номоддий актив номи Киритилган капитал бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси қолдиғи Кутилаётган даромад миқдори (йиллик маржа) Кўрилган фойда тақсимотида микромолия ташкилоти улуши (шартнома бўйича) Кўрилган зарарлар тақсимотида микромолия ташкилоти улуши (мушорака хизмати доирасида) Шартнома имзоланган сана Капитал киритилган сана Шартноманинг охирги санаси Капитал киритилган санадан бошлаб олинган (тўланган) даромад Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; 4-бошқалар Гаровга қўйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Шартнома муддати узайтирилган санаси Муддати узайтирилганидан сўнг шартноманинг охирги санаси Таъминотнинг қиймати Ўтган йиллар ҳисобида Жорий йил ҳисобида 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 ».

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 6-ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 5 -ИЛОВА

____________________________________________________ (ташкилотнинг номи) активлари таҳлили тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р АКТИВЛАР Жами Шундан, сўндириш муддати (кун ва йилларда) Муддатсиз 1 кундан 30 кунгача 31 кундан 90 кунгача 91 кундан 180 кунгача 181 кундан 365 кунгача 1 йилдан 2 йилгача 2 йилдан юқори 1. Кассадаги нақд пуллар 2. Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар 3. Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 4 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — факторинг, соф 5. Кредитлар (микрокредит, микроқарз, истеъмол), соф 6. Лизинг, соф 7. Инвестициялар, соф 8. Асосий воситалар 9. Номоддий активлар 10. Бошқа хусусий мулклар 11. Бошқа активлар 12. Жами активлар ».

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 7-ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 6 -ИЛОВА

_________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) мажбуриятларининг таҳлили тўғрисида маълумот минг сўмда Т/р МАЖБУРИЯТЛАР Жами Сўндириш муддати (кун ва йилларда) Муддатсиз 1 кундан 30 кунгача 31 кундан 90 кунгача 91 кундан 180 кунгача 181 кундан 365 кунгача 1 йилдан 2 йилгача 2 йилдан юқори 1. Тўланиши лозим бўлган кредитлар ва қарзлар 2. Лизинг бўйича мажбуриятлар 3. Чиқарилган облигациялар 4. Тўланиши лозим бўлган фоизлар 5. Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар 6. Бошқа мажбуриятлар 7. Жами мажбуриятлар ».

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 8-ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 7 -ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) алоқадор шахслар билан тузилган битимлар тўғрисида ҳисоботи минг сўм Т/р Мижоз номи СТИРи Фаолият тури (ИФУТ) Валюта коди Гуруҳ рақами Жорий қарздорлик, брутто Шундан Кредит ёки лизинглар бўйича шартлари қайта кўрилганлиги сони Таснифи (сонда) Яратилган захиралар Жорий қарздорлик, соф баланс активлари балансдан ташқари активлар Кредитлар Инвестициялар Бошқа активлар кафолатлар, кафилликлар ва улардан олинган даромадлар 1 2 3 4 5 6 6.1 6.2 6.3 6.4 7 8 9 10 1. 2. 3. 4. Ташкилотга алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори Ташкилотнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ».

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 9-ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11 8 -ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) йирик таваккалчиликлари тўғрисида ҳисоботи минг сўм Т/р Мижоз номи СТИРи Фаолият тури (ИФУТ) Валюта коди Гуруҳ рақами Жорий қарздорлик, брутто Шундан Кредит ёки лизинглар бўйича шартлари қайта кўрилганлиги сони Таснифи (сонда) Яратилган захиралар Жорий қарздорлик, соф баланс активлари балансдан ташқари активлар Кредитлар Инвестициялар Бошқа активлар кафолатлар, кафилликлар ва улардан олинган даромадлар 1 2 3 4 5 6 6.1 6.2 6.3 6.4 7 8 9 10 1. 2. 3. 4. Жами йирик активлар Берилган энг йирик актив » .

Раис Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 15 сентябрь,

21/4-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3412-1/0952-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi hamda “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 19-avgustdagi PF-138-son “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan V ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2022-yil 6-dekabrdagi 28/2-son “Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 3412, 2023-yil 11-yanvar) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.01.2023-y., 10/23/3412/0021-son) ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 15-sentabrdagi 21/4-son qaroriga ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. Qarorning nomi va 1-bandi “Mikromoliya tashkilotlari” degan soʻzlardan keyin “, faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

2. Nizomda :

1) nomi “Mikromoliya tashkilotlari” degan soʻzlardan keyin “, faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari (bundan buyon matnda tashkilotlar deb yuritiladi) va lombardlar tomonidan faoliyatni amalga oshirishda ularga qoʻyiladigan talablar, shu jumladan tashkilotlarning aktivlari sifatini tasniflash, aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarga qarshi zaxiralarni yaratish hamda ulardan foydalanish, prudensial normativlar, lombardlar tomonidan faoliyat va operatsiyalarni amalga oshirish, tashkilotlar va lombardlar tomonidan moliyaviy hisobotlarni taqdim etish tartibini belgilaydi.”;

3) 1-bobning nomi , 5-bobning 1 va 2-paragraflarining nomi , 59-bandning birinchi xatboshisi hamda 60 va 61-bandlardagi “Mikromoliya tashkilotlari” degan soʻzlar “Tashkilotlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 1-bandda :

ikkinchi xatboshi “moddalar (kafolat)” degan soʻzlardan keyin “, shuningdek islomiy ijara, foydani taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (muzoraba), nasiya savdoga asoslangan moliyalashtirish (murobaha), sherikchilik — foyda va zararlarni taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (mushoraka), oldindan toʻlovga asoslangan moliyalashtirish (salam) (bundan buyon matnda islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlar deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilardagi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar “tashkilotlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

5) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Tashkilotlar oʻz faoliyati davomida vujudga keladigan zararlarni qoplash uchun zaxira fondining yaratilishini koʻzda tutishlari mumkin va uning miqdori tashkilotlarning taʼsis hujjatlarida koʻrsatiladi.”;

6) 1-bobning 2-paragrafi nomidagi “Mikromoliya tashkilotlarining” degan soʻzlar “Tashkilotlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

7) 3-banddagi “Mikromoliya tashkilotining” va “zaxirasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Tashkilotlarning” hamda “zaxiralar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 4 , 29 va 67-bandlardagi “Mikromoliya tashkilotining” degan soʻzlar “Tashkilotlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

9) 5-bandda :

birinchi xatboshidagi “Mikromoliya tashkilotining” degan soʻzlar “Tashkilotlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi “(yoki) foizlar” degan soʻzlardan keyin “yoxud boshqa toʻlovlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar “(yoki) foizlarni” degan soʻzlardan keyin “yoxud boshqa toʻlovlarni” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

10) 6-bandda :

ikkinchi , uchinchi , toʻrtinchi va oltinchi xatboshilardagi “mikromoliya tashkilotiga” degan soʻzlar “tashkilotlarga” degan soʻz bilan almashtirilsin;

yettinchi , toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilardagi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar “tashkilotlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

11) 7-banddagi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar “tashkilotlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

12) 9-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“foiz stavkasining pasaytirilishi yoki ustama miqdorining kamaytirilishi, bundan shartnomada belgilangan oʻzgaruvchan foiz stavkasi pasayishi munosabati bilan, shuningdek, tashkilotlarning tashabbusi bilan foiz stavkasining pasaytirilishi yoki ustama miqdorining kamaytirilishi holatlari mustasno;”;

toʻrtinchi xatboshi “foizlar” degan soʻzdan keyin “, ustama” degan soʻz bilan toʻldirilsin;

13) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Aktivlar sifatini tasniflash va ularni tashkilotlarning balanslarida aks ettirish tashkilotlar va qarzdor yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma shartlarini oʻzgartirmaydi, shu jumladan shartnoma shartlariga muvofiq tashkilotlar tomonidan asosiy qarz va unga hisoblangan foizlarni, shuningdek shartnoma shartlarini bajarmaganligi uchun jarima va penyalarni toʻliq miqdorda qarzdordan undirish huquqini bekor qilmaydi.”;

14) 12-banddagi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar “tashkilotlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

15) 13-bandda :

birinchi xatboshidagi “Mikromoliya tashkiloti aktivining” degan soʻzlar “Tashkilotlar aktivlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar “tashkilotlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

16) 14-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Aktiv sifati “umidsiz” deb tasniflanishi bilan tashkilotlar uch ish kunida ushbu aktivni zaxira evaziga hisobdan chiqarishlari (“Koʻzda tutilmagan holatlar” hisobvaragʻiga oʻtkazishlari) lozim.”;

17) 15-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Tashkilotlar qarzdor majburiyatining toʻliq summasini toʻgʻri aks ettirish uchun mazkur aktivga foizlar yoki neustoyka hisoblab yozishni uni balansdan tashqari moddalarga oʻtkazganlaridan keyin ham davom ettiradilar, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qarzdor va kafilning majburiyatlari bekor boʻladigan holatlar bundan mustasno.”;

18) 16-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Tashkilotlar zaxiralarni aktivlarni tasniflash uchun mazkur Nizomda nazarda tutilgan asoslar vujudga kelgan sanadan boshlab shakllantirishlari va ular boʻyicha buxgalteriya oʻtkazmalarini dasturlashgan holda amalga oshirishlari lozim.”;

19) 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Tashkilotlarning ijro etuvchi organlari zaxiralarning doimiy ravishda yetarli ekanligini taʼminlash uchun javobgardir.”;

20) 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Tashkilotlarning ijro etuvchi organlari moliyaviy yil yakuni boʻyicha tashkilotlar ishtirokchilari (aksiyadorlari) umumiy yigʻilishida sifati “umidsiz” deb tasniflangan aktivlarni undirish boʻyicha qoʻllangan chora-tadbirlar haqida hisobot berishlari lozim.”;

21) 24-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Tashkilotlar quyidagi mablagʻlar hisobidan faoliyat koʻrsatganda prudensial normativlarga rioya etishlari shart:”;

22) 25-bandda :

birinchi xatboshidagi “mikromoliya tashkilotlariga” degan soʻzlar “tashkilotlarga” degan soʻz bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “mikromoliya tashkilotiga” degan soʻzlar “tashkilotlarga” degan soʻz bilan almashtirilsin;

23) 26-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Tashkilotlarning bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi hamda tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslar boʻyicha tavakkalchiliklari tegishliligi boʻyicha quyidagilarni oʻz ichiga oladi:”;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlar;”;

oltinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻqqizinchi xatboshidagi “mikromoliya tashkilotiga” degan soʻzlar “tashkilotlarga” degan soʻz bilan almashtirilsin;

24) quyidagi mazmundagi 26 1 -band bilan toʻldirilsin:

“26 1 . Faktoring xizmati boʻyicha tashkilotlarning bir qarz oluvchi va oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi hamda tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslarga doir tavakkalchiligi:

tashkilotlar tomonidan mijozga nisbatan regress talabini qoʻyish huquqi mavjud boʻlmasa yoki mavjud boʻlib, ushbu huquqdan foydalanish zarurati yuzaga kelmagan boʻlsa, qarzdorga;

mazkur regress talabini qoʻyish huquqi mavjud boʻlsa va ushbu huquqdan foydalanish zarurati vujudga kelgan boʻlsa, mijozga nisbatan hisoblanadi.”;

25) 27 va 28-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Tashkilotlar kapitalining yetarlilik koeffitsiyenti tashkilotlar jami xususiy kapitalining jami aktivlariga nisbati orqali hisoblanadi va ushbu koeffitsiyent 10 foizdan kam boʻlmasligi lozim.

28. Tashkilotlar kapitalining yetarlilik koeffitsiyentini hisoblashda tashkilotlar tomonidan yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) qilingan barcha investitsiyalar jami aktivlar hamda xususiy kapitaldan chegiriladi.”;

26) 31 va 32-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Tashkilotlarning bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchiligining eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 25 foizidan oshmasligi lozim.

32. Tashkilotlar barcha yirik tavakkalchiliklarining (jami summasi xususiy kapitalning 10 foizi va undan yuqori boʻlgan bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchiliklar) umumiy miqdori tashkilot xususiy kapitalining 5 barobaridan oshmasligi lozim.”;

27) 2-bobning 5-paragrafi nomidagi “Mikromoliya tashkilotiga” degan soʻzlar “Tashkilotlarga” degan soʻz bilan almashtirilsin;

28) 33 va 34-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Tashkilotlarga aloqador boʻlgan bitta shaxsga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 25 foizidan oshmasligi lozim.

34. Tashkilotlarga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori tashkilot xususiy kapitalining 50 foizidan oshmasligi lozim.”;

29) 35-banddagi “Mikromoliya tashkilotining” va “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar tegishli ravishda “Tashkilotlarning” hamda “tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

30) 2-bobning 7-paragrafi nomidagi “mikromoliya tashkilotiga” degan soʻzlar “tashkilotlarga” degan soʻz bilan almashtirilsin;

31) 36 — 39-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Mazkur Nizom kuchga kirgan sanada bir qarz oluvchining yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhining hamda tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslarning tashkilot oldida majburiyati mavjud boʻlib, mazkur majburiyatlarning miqdori ushbu Nizomning 31 va 33-bandlarida belgilangan meʼyorlardan oshishi, bunday majburiyat boʻyicha tuzilgan shartnoma shartlarini oʻzgartirishga olib kelmaydi.

37. Bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga hamda tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning umumiy summasi shartnoma tuzish vaqtida mazkur Nizomda nazarda tutilgan cheklovlar doirasida boʻlib, keyinchalik belgilangan meʼyorlardan oshsa (xususiy kapital darajasi tushishi yoki boshqalar sababli), tashkilotlar mazkur holat haqida Markaziy bankka oʻn kun mobaynida maʼlum qilishlari va Markaziy bank bilan kelishilgan muddatlarda, biroq olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda tavakkalchilikning umumiy summasini mazkur Nizomning 31 va 33-bandlarida belgilangan talablarga muvofiqlashtirish boʻyicha choralar koʻrishlari lozim.

38. Qarz oluvchi shartnoma tuzilgan davrda tashkilotlarga aloqador hisoblanmasdan, keyinchalik unga aloqador shaxsga aylansa, tavakkalchilik miqdorining mazkur Nizomning 33 va 34-bandlarida belgilangan talablardan oshishi prudensial normativga nomuvofiq deb tan olinmaydi, basharti tashkilotlar Markaziy bankka oʻn kun mobaynida bu haqida maʼlum qilib, Markaziy bank bilan kelishilgan muddatlarda, biroq olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda prudensial normativga muvofiqlashtirishni oʻz zimmalariga olgan boʻlsalar.

39. Tashkilotlar bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi, shuningdek tashkilotlarga aloqador boʻlgan shaxslar uchun tavakkalchiliklar hisobini yuritishlari va bu toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasigacha har oyda Markaziy bankka taqdim etib borishlari lozim.”;

32) 52-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“52. Tashkilotlar va lombardlar tegishliligiga koʻra mazkur Nizomning 53, 53 1 va 54-bandlariga muvofiq Markaziy bankka quyidagi moliyaviy va nazoratga oid hisobotlarni hamda ularning elektron maʼlumotlarini taqdim etadi:”;

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“koʻrsatilgan nasiya savdoga asoslangan moliyalashtirish (murobaha) xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot (11 1 -ilova);

koʻrsatilgan islomiy ijara xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot (11 2 -ilova);

koʻrsatilgan oldindan toʻlovga asoslangan moliyalashtirish (salam) xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot (11 3 -ilova);

koʻrsatilgan foydani taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (muzoraba) va sherikchilik — foyda va zararlarni taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (mushoraka) xizmatlari (yuridik shaxs tashkil etmasdan) toʻgʻrisida maʼlumot (11 4 -ilova);

aktivlar tahlili toʻgʻrisida maʼlumot (11 5 -ilova);

majburiyatlar tahlili toʻgʻrisida maʼlumot (11 6 -ilova);

aloqador shaxslar bilan tuzilgan bitimlar toʻgʻrisida maʼlumot (11 7 -ilova);

yirik tavakkalchiliklar toʻgʻrisida maʼlumot (11 8 -ilova);”;

oʻn birinchi xatboshi oʻn toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;

33) 53-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“53. Mikromoliya tashkilotlari tomonidan mazkur Nizomning 52-bandi ikkinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar taqdim etiladi. Bunda ushbu Nizomning 52-bandi toʻrtinchi, oltinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar moliyaviy natijalar yoki ushbu xizmatlar boʻyicha qoldiq mavjud boʻlganda, oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar mikromoliya tashkiloti mazkur Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan faoliyat koʻrsatganda taqdim etiladi.”;

34) quyidagi mazmundagi 53 1 -band bilan toʻldirilsin:

“53 1 . Faktoring tashkilotlari tomonidan mazkur Nizomning 52-bandi ikkinchi — beshinchi, yettinchi — toʻqqizinchi va oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar taqdim etiladi.

Bunda, ushbu Nizomning 52-bandi toʻrtinchi, yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar moliyaviy natijalar yoki ushbu xizmatlar boʻyicha qoldiq mavjud boʻlganda, oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlar faktoring tashkiloti mazkur Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan faoliyat koʻrsatganda taqdim etiladi.”;

35) 56-banddagi “mikromoliya tashkilotlari” va “ikki ish kunida” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotlar” hamda “besh kunda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

36) 57-banddagi “mikromoliya tashkilotlarining” degan soʻzlar “tashkilotlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

37) 58-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“58. Tashkilotlar va lombardlar avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali moliyaviy hisobotlarning elektron maʼlumotlarini shakllantirib, Bank tizimi maʼlumotlar omborxonasiga (bundan buyon matnda BTMO deb yuritiladi) hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasigacha aloqa kanallari orqali yuborishi shart. Agar oyning 10-sanasi dam olish yoki bayram kuniga toʻgʻri kelsa, bunda moliyaviy hisobotlarning elektron maʼlumotlari dam olish yoki bayram kunidan keyingi ish kunida taqdim etilishi lozim.”;

38) 62-bandning birinchi xatboshisi va 78-banddagi “mikromoliya tashkilotining” degan soʻzlar “tashkilotlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

39) 63-bandning birinchi xatboshisidagi “Mikromoliya tashkilotining” va “mikromoliya tashkilotining” degan soʻzlar tegishli ravishda “Tashkilotlarning” hamda “tashkilotning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

40) 64-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkilotida” degan soʻzlar “tashkilotlarda” degan soʻz bilan almashtirilsin;

41) 68-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “taʼlim muassasalarida” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “mikromoliya tashkilotlari” degan soʻzlar “tashkilotlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

42) 73-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar “tashkilotlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “mikromoliya tashkilotining” degan soʻzlar “tashkilotlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

43) 74-bandning beshinchi xatboshisi va 77-bandning birinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkilotining” degan soʻzlar “tashkilotlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

44) 1 — 6 , 8 , 11 va 12-ilovalarning ilova belgilari “Mikromoliya tashkilotlari” degan soʻzlardan keyin “, faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

45) 7-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin;

46) 9-ilovada :

ilova belgisi “Mikromoliya tashkilotlari” degan soʻzlardan keyin “, faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

matnidagi “Mikromoliya tashkiloti” va “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar tegishli ravishda “Tashkilotlarning” hamda “tashkilotlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

47) 10-ilovada :

ilova belgisi “Mikromoliya tashkilotlari” degan soʻzlardan keyin “, faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

11-ustun chiqarib tashlansin;

48) mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 2 — 9-ilovalariga muvofiq tahrirda 11 1 — 11 8 -ilovalar bilan toʻldirilsin.

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 1-ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) berilgan kreditlar va koʻrsatilgan lizing xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot

ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Qarzdorning toʻliq nomi Qarzdorning STIRi/ JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) summasi Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) qoldigʻi Kredit boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Hisoblangan, toʻlash muddati yetib kelmagan foizlar Yillik foiz stavkasi Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) berilgan sana Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) qaytarish sanasi Kredit turi: 1-isteʼmol; 2-mikrokredit; 3-mikroqarz; 4-lizing Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; 4-boshqalar Garovga quyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) ning muddati uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) ni qaytarish sanasi Taʼminotning qiymati Muddati oʻtgan asosiy qarz shundan, qarzdorlik muddati Muddati oʻtgan hisoblangan foizlar 1-30 kun 31-90 kun 91-180 kun 181 kun va undan yuqori (16377 h/v) (91501 h/v) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 ”.

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 2-ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 1 -ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) koʻrsatilgan murobaha xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Qarzdorning toʻliq nomi Qarzdorning STIRi/JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Murobaha obyekti: 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-maishiy texnika; 4-boshqalar Murobaha summasi Ustama haq miqdori Murobaha qoldigʻi Murobaha boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Hisoblangan, toʻlash muddati yetib kelmagan ustama Murobaha berilgan sana Murobaha tugash sanasi Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; f4-boshqalar Garovga qoʻyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Murobahaning muddati uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng murobahaning tugash sanasi Taʼminotning qiymati Muddati oʻtgan asosiy qarz shundan, qarzdorlik muddati 1-30 kun 31-90 kun 91-180 kun 181 kun va undan yuqori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 ”.

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 3-ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 2 -ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) koʻrsatilgan islomiy ijara xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Ijaraga oluvchining toʻliq nomi Ijaraga oluvchining STIRi/JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Ijara turi: 1-islomiy ijara; 2-ijara muntahiyya bittamlik Ijara obyekti: 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-asbob-uskuna; 4-boshqalar Ijara summasi Ijara toʻlovlari qoldigʻi Ijara obyekti boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Ijara shartnomasi imzolangan sana Ijara obyekti ijaraga oluvchiga topshirilgan sana Ijara shartnomasining oxirgi sanasi Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; 4-boshqalar Garovga qoʻyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Ijara shartnomasi muddatining uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng ijara shartnomasining oxirgi sanasi Taʼminotning qiymati Muddati oʻtgan ijara toʻlovlari shundan, qarzdorlik muddati 1-30 kun 31-90 kun 91-180 kun 181 kun va undan yuqori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 ”.

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 4-ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 3 -ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) koʻrsatilgan salam xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Sotuvchining (mijoz) toʻliq nomi Sotuvchining STIRi/JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Salam shartnomasi summasi Salam shartnomasi boʻyicha toʻlangan summa Salam xizmati boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Salam shartnomasi obyekti Salam shartnomasi obyektining miqdori/hajmi Salam shartnomasi imzolangan sana Salam shartnomasi boʻyicha toʻlov amalga oshirilgan sana Salam shartnomasi obyektini qabul qilib olish sanasi Salam shartnomasi boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlar summasi Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; 4-boshqalar Garovga qoʻyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Salam obyektini yetkazib berish muddatining uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng salam obyektini yetkazib berish sanasi Taʼminotning qiymati Muddati oʻtgan qarzdorlik shundan, qarzdorlik muddati 1-30 kun 31-90 kun 91-180 kun 181 kun va undan yuqori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 ”.

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 5-ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 4 -ILOVA

_________________________________________________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) koʻrsatilgan muzoraba va mushoraka xizmatlari (yuridik shaxs tashkil etmasdan) toʻgʻrisida maʼlumot

ming soʻmda T/r H/v Hudud kodi Tuman/shahar kodi Moliyalashtirilgan mijozning toʻliq nomi Mijozning STIRi/JSHSHIR Subyekt turi: 1-yuridik shaxs, 2-YTT, 3-oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4-jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami Xizmat turi: 1-muzoraba, 2-mushoraka Shartnoma summasi Kiritilgan kapital summasi Kiritilgan kapital shakli (1-pul mablagʻlari 2-moddiy aktivlar 3-nomoddiy aktivlar) Kapital sifatida kiritilgan moddiy yoki nomoddiy aktiv nomi Kiritilgan kapital boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi qoldigʻi Kutilayotgan daromad miqdori (yillik marja) Koʻrilgan foyda taqsimotida mikromoliya tashkiloti ulushi (shartnoma boʻyicha) Koʻrilgan zararlar taqsimotida mikromoliya tashkiloti ulushi (mushoraka xizmati doirasida) Shartnoma imzolangan sana Kapital kiritilgan sana Shartnomaning oxirgi sanasi Kapital kiritilgan sanadan boshlab olingan (toʻlangan) daromad Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; 4-boshqalar Garovga qoʻyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Shartnoma muddati uzaytirilgan sanasi Muddati uzaytirilganidan soʻng shartnomaning oxirgi sanasi Taʼminotning qiymati Oʻtgan yillar hisobida Joriy yil hisobida 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 ”.

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 6-ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 5 -ILOVA

____________________________________________________ (tashkilotning nomi) aktivlari tahlili toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r AKTIVLAR Jami Shundan, soʻndirish muddati (kun va yillarda) Muddatsiz 1 kundan 30 kungacha 31 kundan 90 kungacha 91 kundan 180 kungacha 181 kundan 365 kungacha 1 yildan 2 yilgacha 2 yildan yuqori 1. Kassadagi naqd pullar 2. Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar 3. Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar 4 Sotib olingan debitorlik qarzlari — faktoring, sof 5. Kreditlar (mikrokredit, mikroqarz, isteʼmol), sof 6. Lizing, sof 7. Investitsiyalar, sof 8. Asosiy vositalar 9. Nomoddiy aktivlar 10. Boshqa xususiy mulklar 11. Boshqa aktivlar 12. Jami aktivlar ”.

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 7-ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 6 -ILOVA

_________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) majburiyatlarining tahlili toʻgʻrisida maʼlumot ming soʻmda T/r MAJBURIYATLAR Jami Soʻndirish muddati (kun va yillarda) Muddatsiz 1 kundan 30 kungacha 31 kundan 90 kungacha 91 kundan 180 kungacha 181 kundan 365 kungacha 1 yildan 2 yilgacha 2 yildan yuqori 1. Toʻlanishi lozim boʻlgan kreditlar va qarzlar 2. Lizing boʻyicha majburiyatlar 3. Chiqarilgan obligatsiyalar 4. Toʻlanishi lozim boʻlgan foizlar 5. Toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan soliqlar 6. Boshqa majburiyatlar 7. Jami majburiyatlar ”.

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 8-ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 7 -ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) aloqador shaxslar bilan tuzilgan bitimlar toʻgʻrisida hisoboti ming soʻm T/r Mijoz nomi STIRi Faoliyat turi (IFUT) Valyuta kodi Guruh raqami Joriy qarzdorlik, brutto Shundan Kredit yoki lizinglar boʻyicha shartlari qayta koʻrilganligi soni Tasnifi (sonda) Yaratilgan zaxiralar Joriy qarzdorlik, sof balans aktivlari balansdan tashqari aktivlar Kreditlar Investitsiyalar Boshqa aktivlar kafolatlar, kafilliklar va ulardan olingan daromadlar 1 2 3 4 5 6 6.1 6.2 6.3 6.4 7 8 9 10 1. 2. 3. 4. Tashkilotga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori Tashkilotning bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori ”.

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 9-ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11 8 -ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) yirik tavakkalchiliklari toʻgʻrisida hisoboti ming soʻm T/r Mijoz nomi STIRi Faoliyat turi (IFUT) Valyuta kodi Guruh raqami Joriy qarzdorlik, brutto Shundan Kredit yoki lizinglar boʻyicha shartlari qayta koʻrilganligi soni Tasnifi (sonda) Yaratilgan zaxiralar Joriy qarzdorlik, sof balans aktivlari balansdan tashqari aktivlar Kreditlar Investitsiyalar Boshqa aktivlar kafolatlar, kafilliklar va ulardan olingan daromadlar 1 2 3 4 5 6 6.1 6.2 6.3 6.4 7 8 9 10 1. 2. 3. 4. Jami yirik aktivlar Berilgan eng yirik aktiv ” .

Rais T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2025-yil 15-sentabr,

21/4-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.10.2025-y., 10/25/3412-1/0952-son)

lex.uz