UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 20-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 20 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 октября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 October 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Сўнгги йилларда республикамизда археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ҳамда тарғиб қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, археология объектларини консервация қилиш, музейлаштириш ва археология боғларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш, давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ва тадқиқ қилиш, халқаро археология тадқиқотларини ташкил этиш ҳамда археология объектларини консервациялаш жараёнлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинмагани сабабли амалиётда ноаниқлик ва тушунмовчиликлар юзага келмоқда.

Археология соҳасини тартибга солиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Археология ашёлари давлат каталоги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ҳамда тадқиқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Халқаро археология тадқиқотларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Археология объектларини консервациялаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдикаримов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 октябрдаги 659-сон қарорига 1-ИЛОВА

Археология ашёлари давлат каталоги тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Археология ашёлари давлат каталогини юритиш, археология ашёларини ушбу Каталогда рўйхатдан ўтказиш ҳамда тасарруфдан чиқариш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Археология ашёлари давлат каталоги (кейинги ўринларда — Каталог) — ҳар бир археология ашёси тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш ҳужжати;

археология ашёси — археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишда ёки хўжалик ва ўзгача фаолият жараёнида аниқланган, шунингдек, тасодифан топилган (хазина) ва идентификациялашдан ўтказилган моддий қолдиқ;

Археология ашёларининг маълумотлар рўйхати — археология ашёсининг паспорти, археология тадқиқотларида топилган ашёларни топшириш далолатномаси, тасодифий топиб олинган ашёларнинг давлатга топширилгани, ҳадя қилингани тўғрисида далолатнома, асосий ҳисоб ҳужжатлари, кирим ва инвентарь дафтарларида қайд этилган маълумотлар;

асосий ҳисоб ҳужжатлари — кирим ва инвентарь дафтарлари, археология ашёларини доимий (вақтинча) сақлашга оид қабул далолатномалари, археология ашёларини таъмирлаш далолатномалари, фонд ишлари ва сотиб олиш комиссияларининг баённомалари, фонд ҳаракатига тааллуқли буйруқлар.

3. Каталог Миллий музей фондининг Давлат каталоги билан бир вақтда юритилиши мумкин.

Миллий музей фондининг Давлат каталоги рўйхатига киритилган ашёлар Каталогда рўйхатдан ўтказилмайди.

2-боб. Каталогни юритиш тартиби

4. Каталог Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан юритилади.

5. Каталог электрон ва босма маълумотлар базаси кўринишида шакллантирилади.

6. Каталогга киритилган археология ашёлари тўғрисидаги маълумотлар археология ашёлари бириктирилган давлат фан, маданият ва таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда — давлат муассасалари) асосий ҳисобга олиш ҳужжатларидан (кирим ва инвентарь дафтари, илмий ҳисоботлар) олинган маълумотлар асосида шакллантирилади.

7. Каталогга археология ашёларининг асосий ҳисоб ҳужжатларидан олинган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотлар киритилади:

археология тадқиқотлари давомида ёки фуқаролар томонидан тасодифан топилган, археология ашёларини давлат муассасаларига топшириш, ҳадя қилиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузилган битимлар, далолатномалар;

археология ашёларининг ўғирланиши ёки йўқотилиши тўғрисидаги маълумотлар.

8. Каталогга киритилган археология ашёси тўғрисидаги маълумотлар археология ашёсини аниқлаган ва топган шахслар, намойиш этилаётган вақтда томошабинлар ҳамда ашё бириктирилган муассаса учун очиқ ҳисобланади.

Жисмоний ва юридик шахслар Каталогга киритилган археология ашёларидан илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш учун ашё бириктирилган давлат муассасасига мурожаат қилиши ва ёзма рухсатнома олиши шарт.

Мурожаатлар ва рухсатномалар археология ашёси бириктирилган давлат муассасаси томонидан қайд этиб борилади.

3-боб. Археология ашёларини Каталогда рўйхатдан ўтказиш тартиби

9. Каталогда рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

10. Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан қидирув, лойиҳалаш, қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари, ўрмонлардан фойдаланиш бўйича ишлар ва бошқа ишлар натижасида топилган археология ашёлари Каталогга киритиш мақсадида топилмаларни сақлаш учун махсус фондга эга давлат муассасаларига далолатнома асосида топширилади.

11. Археология ашёсини давлат муассасаларига топшириш Археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ва тадқиқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом қоидаларига асосан амалга оширилади.

12. Давлат муассасалари ўзларининг асосий ҳисоб ҳужжатларида қайд этилган археология ашёларининг маълумотлар рўйхатини электрон ва босма шаклларда уч нусхада тайёрлайди:

биринчи нусха — археология ашёси топширилган фан, маданият ва таълим муассасаларида сақланади;

иккинчи нусха — юқори бошқарув органида сақланади (мавжуд бўлса);

учинчи нусха — Агентликка Каталогда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.

13. Археология ашёларининг маълумотлар рўйхати қуйидаги ҳужжатлар асосида шакллантирилади:

археология ашёсининг паспорти;

археология тадқиқотларида топилган ашёларни топшириш далолатномаси;

тасодифий топиб олинган археологик аҳамиятга эга бўлган ашёларнинг давлатга топширилгани, ҳадя қилингани тўғрисида далолатнома;

асосий ҳисоб ҳужжатлари, кирим ва инвентарь дафтарларидаги маълумотлар.

14. Археология ашёлари тўғрисидаги маълумотлар рўйхатининг босма шакли давлат муассасалари раҳбари томонидан тасдиқланади.

15. Археология ашёлари тўғрисидаги маълумотлар рўйхати Каталогда рўйхатдан ўтказилиши учун Агентликка тақдим этилади.

16. Агентлик ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида археология ашёсини Каталогда рўйхатдан ўтказади.

17. Давлат муассасалари Каталогга киритилган маълумотларга ҳар қандай ўзгартириш тўғрисида Агентликка бир ой муддатда хабар беришлари шарт.

Агентлик тақдим этилган маълумотларни давлат муассасаларининг асосий ҳисоб ҳужжатларига таққослаш, археология ашёларининг мавжудлигини аниқлаш мақсадида назорат текширувлари ўтказиш ваколатига эга.

18. Давлат муассасалари томонидан археология ашёси йўқотилиши ёки ўғирланиш ҳолатлари аниқланганда, зудлик билан Агентлик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилади.

19. Юридик шахсларнинг (давлат муассасаларининг) археология ашёларига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлар Каталогда рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

20. Археология ашёсининг Каталогга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги ҳақида маълумот бериш белгиланган тартибда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

4-боб. Рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини Каталогдан чиқариш тартиби

21. Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини тасарруфдан чиқариш мумкин эмас, уларнинг йўқолиши ва емирилиши ҳолатлари бундан мустасно.

22. Давлат муассасаси тугатилганида ёки археология ашёсини сақлаш шароитлари талабга жавоб бермаслиги аниқланган тақдирда, унинг тасарруфида бўлган ва асосий ҳисоб ҳужжатларида қайд этилиб, Каталогда рўйхатга олинган барча археология ашёлари фаолият йўналиши ўхшаш (ёки яқин) бўлган давлат муассасасига тўлалигича ўтказилади.

23. Агентлик Каталогда рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини тасарруфдан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

24. Рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини Каталогдан чиқариш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

25. Рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини Каталогдан чиқариш учун археология ашёси бириктирилган давлат муассасалари Агентликка ёзма шаклда мурожаат қилади.

Мурожаатга археология ашёсини Каталогдан чиқариш сабаблари, агар улар ўғирланган ёки йўқотилган ҳолларда, уларни топиш ёки тиклаш бўйича амалга оширилган чоралар тўғрисида тўлиқ маълумот, Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома ҳамда археология ашёсининг фотосуратлари илова қилинади.

Агентлик, зарур ҳолларда, бошқа қўшимча маълумотларни ҳам талаб қилиши мумкин.

26. Мурожаатга кўра Агентлик томонидан давлат органлари, илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, маданий мерос объектларини ўрганиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ушбу Низомнинг 23-бандида қайд этилган ҳужжатлар асосида археология ашёси ўрганиб чиқилади.

Археология ашёсини ўрганиш хулосасига кўра Каталогда рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини Каталогдан чиқариш ҳақида Агентлик томонидан буйруқ қабул қилинади. Бунга асос бўлган ҳужжатлар Каталогда қайд этилади.

27. Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳномага эга бўлган археология ашёларини Каталогдан чиқариш учун қўшимча ўрганиш талаб этилмайди.

5-боб. Якунловчи қоидалар

28. Археология ашёсини тасарруф этувчи давлат муассасалари археология ашёларини Каталогда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланишига масъул ҳисобланади.

29. Археология ашёларини Каталогда рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини Каталогдан чиқариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

Археология ашёлари давлат каталоги тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Археология ашёларини давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Археолог-тадқиқотчи ёки фуқаролар 1. Археология тадқиқотларида аниқланган археология ашёларини давлат муассасаларига (фан, маданият ва таълим муассасалари) топширади. 2. Тасодифий топиб олинган археологик аҳамиятга эга бўлган ашёларни давлат муассасаларига (фан, маданият ва таълим муассасалари) топширади. Археология тадқиқотлари тугаганидан сўнг ёки ашё топилган вақтда 2-босқич Фан, маданият ва таълим муассасалари 1. Археология ашёсини топшираётган шахс (жисмоний, юридик) билан тегишли далолатномани расмийлаштиради. 2. Расмийлаштирилган далолатнома асосида археология ашёлари давлат муассасасига қабул қилинади. 3. Давлат муассасалари археология ашёсини далолатнома асосида ҳисобга олиш ҳужжатларида (кирим ва инвентарь дафтари) қайд қилади. 4. Ҳисобга олиш ҳужжатлари (кирим ва инвентарь дафтари) асосида шакллантирилган археология ашёларининг маълумотлар рўйхатини Маданий мерос агентлигига тақдим этади. Археология ашёси топилган пайтда ҳамда илмий тадқиқот ўтказилган йилдан кейинги йилнинг биринчи чораги якунига қадар 3-босқич Маданий мерос агентлиги 1. Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказишга ашёларни тайёрлайди. 2. Каталогда рўйхатдан ўтказилади. 15 иш куни давомида

Археология ашёлари давлат каталоги тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Рўйхатдан ўтказилган археология ашёсини каталогдан чиқариш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Фан, маданият ва таълим муассасалари 1. Агентликка ёзма тарзда мурожаат қилади. Мурожаатга археология ашёсини Каталогдан чиқариш сабаблари, агар улар ўғирланган ёки йўқотилган ҳолларда уларни топиш ёки тиклаш бўйича амалга оширилган чоралар тўғрисида тўлиқ маълумот, Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома ҳамда археология ашёсининг фотосуратлари илова қилинади. 2. Зарур ҳолларда бошқа қўшимча маълумотлар ҳам илова қилиниши мумкин. Археология ашёлари давлат каталоги тўғрисидаги низомнинг 23-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ шакллантирил-ганидан сўнг 5 кун ичида 2-босқич Маданий мерос агентлиги 1. Давлат органлари, илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, маданий мерос объектларини ўрганиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда археология ашёсини ўрганиб чиқади. 2. Ўрганиш хулосасига кўра каталогда рўйхатдан ўтказилган археология ашёсини каталогдан чиқариш ҳақида Агентлик томонидан буйруқ қабул қилинади. Бунга асос бўлган ҳужжатлар каталогда қайд этилади. 30 иш куни давомида

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 октябрдаги 659-сон қарорига 2-ИЛОВА

Археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ва тадқиқ қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — давлат муассасалари) бириктириш, давлат муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ва тадқиқ қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

археолог — тегишли олий маълумотга эга бўлган тадқиқотчи;

археология ашёси — археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишда ёки хўжалик ва ўзгача фаолият жараёнида аниқланган, шунингдек, тасодифан топилган (хазина) ва идентификациялашдан ўтказилган моддий қолдиқ;

археология ашёларини давлатга топшириш — археология ашёларининг далолатнома асосида давлат муассасаларига берилиши ҳамда археология тадқиқотларининг илмий ҳисоботига киритилишини ўз ичига олувчи жараён;

археология мероси объектлари — археология объектлари ва археология ашёлари мажмуи;

археология объекти — инсон фаолиятининг барча кўринишларига тааллуқли ҳамда сақланиш ҳолатидан қатъи назар археологик, антропологик, этнографик қимматга ёки ўзга тарихий, илмий, бадиий, маданий қимматга эга бўлган жой, иншоот (асар), иморат, мажмуа (ансамбль), уларнинг бўлаклари, улар билан боғлиқ ҳудудлар;

археология тадқиқоти — археология объектлари, археология ёдгорликлари ва археология ашёларини ўрганиш орқали янги билимларни эгаллаш мақсадида амалга ошириладиган фаолият;

археология қазишмалари — археология тадқиқотининг археология объектида қазишма ишларини қўллаган ҳолда маданий қатламлар, меъморий ва бошқа моддий қолдиқларни ўрганиш мақсадида амалга ошириладиган тури;

археология қидирувлари — археология тадқиқотининг археология объекти маданий қатламининг емирилиши билан боғлиқ бўлмаган (маданий қатлам қалинлигини аниқлаш учун чекланган қазишмадан ташқари) ва археология объектини аниқлаш, хариталаштириш, унинг чегараларини белгилаш, изоҳлаш, текшириш, шунингдек, илгари аниқланган археология объекти тўғрисида замонавий маълумотларни олиш мақсадида амалга ошириладиган тури;

илмий ҳисобот — очиқ варақ ва рухсатномага мувофиқ амалга оширилган археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратининг натижалари тўғрисида тўлиқ маълумот берувчи ҳужжат;

очиқ варақ — археологнинг профессионал даражасини тасдиқловчи ва унга археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

рухсатнома — очиқ варақ олган археологга археология объектида археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.

2-боб. Археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни давлат муассасаларига бириктириш тартиби

3. Археология мероси объектларига (кейинги ўринларда — объектлар) бўлган мулк ҳуқуқи давлатга тегишлидир. Археология ашёларини давлат муассасаларига бириктириш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан амалга оширилади.

4. Объектларда олиб борилган археология назорати, археология тадқиқоти, археология қазишмалари, археология қидирувлари (кейинги ўринларда — археология тадқиқотлари) натижасида аниқланган археология ашёлари археология тадқиқотлари ўтказилган йилдан кейинги йилнинг биринчи чораги якунига қадар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган тартибда давлат муассасаларига топширилиши шарт.

5. Археология ашёсини давлат муассасаларига топшириш далолатнома орқали амалга оширилади ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда уч нусхада тузилади.

Далолатномада археология ашёси билан боғлиқ қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

археология ашёсини топширган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

археология ашёсини қабул қилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

археология ашёси қабул қилиб олинган сана;

археология ашёсининг номи ва қисқача тавсифи;

археология ашёси сони;

археология ашёсининг қайси даврга мансублиги;

археология ашёси аниқланган жой;

археология ашёсининг оғирлиги ва ўлчамлари;

археология ашёсининг сақланиш ҳолати;

археология ашёсининг фотосурати.

Далолатноманинг бир нусхаси археология тадқиқотларининг илмий ҳисоботига киритилади, иккинчи нусхаси давлат муассасаларига ва учинчи нусхаси археология ашёларини топширган шахсга (археолог, жисмоний ёки юридик шахсга) берилади.

Далолатноманинг бир нусхаси археология тадқиқотларининг илмий ҳисоботига киритилади, иккинчи нусхаси давлат муассасаларига ва учинчи нусхаси археология ашёларини топширган шахсга (археолог, жисмоний ёки юридик шахсга) берилади.

6. Очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог археология ашёлари давлатга топширилишига қадар уларнинг бут сақланишини таъминлаши шарт.

7. Археолог томонидан археология ашёлари қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда рўйхат асосида давлатга топширилади:

археология ашёларини тозалаш;

махсус шифр билан рақамлаш (бунда қазишма олиб борилган йил, ёдгорлик, қазишма рақами, қатлам, топилма тартиб рақами кабилар акс этиши лозим);

фотосурат ҳамда чизмаларини тайёрлаш;

таснифни белгилаш;

ҳажми, материали ва ҳолати ҳақида аниқ маълумотлар бериш.

8. Давлат муассасаларида археология ашёларидан иборат фонд шакллантирилади.

9. Археология ашёлари бириктириладиган давлат муассасаларидан қуйидагилар талаб этилади:

археология ашёларини сақлаш учун етарли моддий-техник базага эга бўлиш;

археология ашёлари сақланадиган захира хоналарга эга бўлиш;

сақлаш учун зарур асбоб-ускуналар ва муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситаларга эга бўлиш.

Археология ашёларининг бут сақланиши ва хавфсизлигини таъминлашга археология ашёлари бириктирилган давлат муассасалари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган давлат муассасалари археология ашёларини сақлашга ҳақли эмас. Бундай ҳолларда археология ашёлари ушбу талабларга жавоб берувчи давлат муассасаларига топширилиши лозим.

10. Давлат муассасалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ўзларига бириктирилган археология ашёларининг паспортини тузади.

11. Археология ашёларининг паспортида қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

археология ашёсининг номи;

археология ашёси топилган манзил;

археология ашёси топилган сана;

археология ашёси топилган археология мероси объекти (ёдгорлиги) номи ва қайси даврга мансублиги;

археология мероси объектининг (ёдгорлиги) қайси жойидан олингани (қайси маданий қатламдан эканлиги);

археология ашёсининг сони;

археология ашёсининг ҳажми (оғирлиги ва ўлчамлари ва бошқалар);

археология ашёсининг материали;

археология ашёси бириктирилган давлат муассасаси номи;

археология ашёси ким томонидан ва қачон топширилгани;

археология ашёсининг сақланиш жойи;

археология ашёсининг давлат муассасалари кирим ва инвентарь дафтарида қайд этилган санаси ва тартиб рақами;

археология ашёсининг таркиби ва сақланиш ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот;

археология ашёсининг фотосурати;

паспортни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми.

Бўлаклар ва парчалардан (фрагмент) иборат археология ашёлари умумлаштирилган ҳолда тавсифланади.

12. Археология ашёлари бириктирилган давлат муассасалари археология ашёлари билан боғлиқ ҳисобга олиш ҳужжатларининг талаб даражасида юритилишини ҳамда Агентликка Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш учун расмий сўров юборилишини таъминлайди.

13. Археология ашёлари улар аниқланган жойда қолдирилган тақдирда, очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда мазкур ашёларни консервациялаш чора-тадбирларини кўришлари лозим. Бунда мазкур археология ашёлари тавсифланиши, суратга олиниши ва илмий ҳисоботда кўрсатиб ўтилиши керак.

3-боб. Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ҳамда тадқиқ қилиш тартиби

14. Давлат муассасалари ўзларига бириктирилган археология ашёларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:

экспозициялар ва кўргазмаларда намойиш этиш;

илмий тўпламлар, қўлланмалар, мақолалар тайёрлаш ва нашр этиш;

илмий тадқиқ қилиш.

15. Давлат муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан илмий-тадқиқот ишларида фойдаланишни истаган тадқиқотчи давлат муассасаси раҳбарига ариза билан мурожаат қилади.

16. Археология тадқиқотлари давлат муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланган ҳолда олиб борилса, тадқиқот натижалари археология ашёлари сақланаётган давлат муассасасига тақдим этилади.

17. Давлат муассасалари муаллифга (археология ашёсини топган шахс) ўзи топган археология ашёларидан илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиши учун шароит яратади.

18. Давлат муассасалари ўзларига бириктирилган археология ашёларини хорижда ўтадиган турли кўргазмалар ва экспозицияларда намойиш этиши мумкин.

Археология ашёларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча олиб чиқиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

19. Давлат муассасалари ўзларига бириктирилган археология ашёларини бошқа давлат муассасаларига ўтказилишини Агентлик билан келишган ҳолда амалга оширади.

20. Агентлик давлат муассасаларига бириктирилган археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

21. Давлат муассасалари ўзларига бириктирилган археология ашёларини сақлаш, улардан фойдаланиш, ҳисобга олиш, таъмирлаш қоидаларини бузган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

22. Давлат муассасаларига бириктирилган археология ашёларига зиён етказган юридик ва жисмоний шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ етказилган зарарни тўлиқ қоплайди.

Археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ва тадқиқ қилиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

Археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ва тадқиқ қилиш тартиби

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Археолог-тадқиқотчилар ёки фуқаролар 1. Жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган археология ашёлари рўйхатини тузади. 2. Рўйхат асосида археология ашёларини давлат муассасаларига (фан, маданият ва таълим муассасалари) топширади. 3. Тасодифий топиб олинган археологик аҳамиятга эга бўлган ашёларни давлат муассасаларига (фан, маданият ва таълим муассасалари) топширади. Археология тадқиқотлари тугаганидан сўнг ёки ашё топилган вақтда 2-босқич Фан, маданият ва таълим муассасалари 1. Археология ашёларини далолатнома асосида қабул қилади. 2. Ҳисобга олиш ҳужжатларида (кирим, инвентарь дафтари) қайд қилиб, ўзига бириктириб қўйиш тўғрисида Маданий мерос агентлигига мурожаат қилади. Ашё топилган пайтда ҳамда археология тадқиқотлари ўтказилган йилдан кейинги йилнинг биринчи чораги якунига қадар 3-босқич Маданий мерос агентлиги 1. Мурожаат кўриб чиқилиб, археология ашёларини бириктириш тўғрисида ҳужжат тайёрлайди. 2. Фан, маданият ва таълим муассасаларига археология ашёлари бириктирилгани тўғрисида хабар беради. 15 иш куни давомида 4-босқич Фан, маданият ва таълим муассасалари 1. Фуқароларга археология ашёларидан ўрнатилган тартиб асосида фойдаланиш имкониятини яратади. 2. Археология ашёсини топган археологларнинг муаллифлик ҳуқуқи асосида фойдаланишини таъминлайди. Доимий

Археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ва тадқиқ қилиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА «Тасдиқлайман» _______________ Муассаса раҳбари Ф.И.О. ______________ 20___ йил «____» ___________ Археология ашёсини топшириш ҳамда доимий сақлаш учун қабул қилиб олиш ДАЛОЛАТНОМАСИ № ___ ________________________________________________________________________________________ Қабул қилувчи фан, маданият ва таълим муассасаси __________ шаҳри 20___ йил «____» _____________ Ушбу далолатнома ____________________________________________________ фонди ходими ____________________________________________________________________________ бир томондан, фуқаро/археолог/юридик шахс вакили ______________________________________________________ ____________________________________________________________ иккинчи томондан, 20____ йилда ________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ ҳудудидаги археология тадқиқотлари, қидирув, лойиҳалаш, қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари, ўрмонлардан фойдаланиш бўйича ишлар ва бошқа ишлар давомида аниқланган, қуйида рўйхатда кўрсатилган археология ашёларини доимий сақлаш учун қабул қилиб олганлиги, иккинчиси эса топширганлиги тўғрисида тузилди: Т/р Археология ашёси номи ва қисқа тавсифи Сони Даври Аниқланган жойи Оғирлиги ва ўлчами Сақланиш ҳолати Фотосурати 1. Ушбу далолатнома билан жами ___________________________________________ дона археология ашёси қабул қилиб олинди. Топширди ________________ ____________________________________ имзо (Ф.И.О.) Қабул қилди ________________ ____________________________________ имзо (Ф.И.О.)

Археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилган археология ашёларидан фойдаланиш ва тадқиқ қилиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА

НАМУНА «Тасдиқлайман» _______________ Муассаса раҳбари Ф.И.О. ______________ 20___ йил «___»_______ Археология ашёсининг ПАСПОРТИ № ____ Археология ашёси тўғрисида маълумот Археология ашёсининг фотосурати Номи: Топилган манзил (вилоят, туман/шаҳар ва объект номи): Топилган сана: Қайси даврга мансублиги: Қазишма ҳудуди: Сони: Ҳажми (оғирлиги, ўлчами ва б.): Материали: Бириктирилган давлат муассасаси: Ким томонидан ва қачон топширилгани: Сақланиш жойи: Кирим дафтарида қайд этилган санаси ва тартиб рақами: Инвентарь дафтарида қайд этилган санаси ва тартиб рақами: Археология ашёсининг сақланиш ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот: Паспорт тузилган сана: Паспортни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми:

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 октябрдаги 659-сон қарорига 3-ИЛОВА

Халқаро археология тадқиқотларини ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро археология тадқиқотларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Халқаро археология тадқиқотлари (кейинги ўринларда — халқаро тадқиқот) таъсис ҳужжатларида археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш назарда тутилган давлат муассасалари ҳамда ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат муассасалари) томонидан ташкил этилади.

3. Халқаро тадқиқот доирасида изланишлар олиб бориш, археология ашёларини тадқиқ қилиш, давлатга топшириш, илмий ҳисоботларни шакллантириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

археолог — тегишли олий маълумотга эга бўлган тадқиқотчи;

археология ашёси — археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишда ёки хўжалик ва ўзгача фаолият жараёнида аниқланган, шунингдек, тасодифан топилган (хазина) ва идентификациялашдан ўтказилган моддий қолдиқ;

археология мероси объектлари — археология объектлари ва археология ашёлари мажмуи;

археология объекти — инсон фаолиятининг барча кўринишларига тааллуқли ҳамда сақланиш ҳолатидан қатъи назар археологик, антропологик, этнографик қимматга ёки ўзга тарихий, илмий, бадиий, маданий қимматга эга бўлган жой, иншоот (асар), иморат, мажмуа (ансамбль), уларнинг бўлаклари, улар билан боғлиқ ҳудудлар;

археология соҳасида хорижий ҳамкорлар билан тадқиқот шартномаси — бир ёки бир-бири билан боғлиқ бўлган бир нечта ҳужжатдан иборат, шунингдек, номи ва тузилиш усулидан (шартнома, битим, акт, баённома, хатлар ёки ноталар алмашинуви ҳамда халқаро шартноманинг бошқа номлари) қатъи назар, халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий ҳамкорлар билан археология тадқиқотлари соҳасида ёзма шаклда тузилган келишув;

археология тадқиқоти — археология объектлари, археология ёдгорликлари ва археология ашёларини ўрганиш орқали янги билимларни эгаллаш мақсадида амалга ошириладиган фаолият;

археология қазишмалари — археология тадқиқотининг археология объектида қазишма ишларини қўллаган ҳолда маданий қатламлар, меъморий ва бошқа моддий қолдиқларни ўрганиш мақсадида амалга ошириладиган тури;

археология қидирувлари — археология тадқиқотининг археология объекти маданий қатламининг емирилиши билан боғлиқ бўлмаган (маданий қатлам қалинлигини аниқлаш учун чекланган қазишмадан ташқари) ва археология объектини аниқлаш, хариталаштириш, унинг чегараларини белгилаш, изоҳлаш, текшириш, шунингдек, илгари аниқланган археология объекти тўғрисида замонавий маълумотларни олиш мақсадида амалга ошириладиган тури;

илмий ҳисобот — очиқ варақ ва рухсатномага мувофиқ амалга оширилган археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратининг натижалари тўғрисида тўлиқ маълумот берувчи ҳужжат;

очиқ варақ — археологнинг профессионал даражасини тасдиқловчи ва унга археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

рухсатнома — очиқ варақ олган археологга археология объектида археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

халқаро археология тадқиқоти — Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат ҳудудида ўтказиладиган, археология тадқиқотини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган бир ёки бир нечта ташкилотлар иштирок этувчи ҳамкорликдаги археология тадқиқоти;

халқаро археология тадқиқотлари шартномаси иштирокчиси — археология соҳасига оид халқаро шартноманинг матнини тузиш ва унинг қабул қилинишида иштирок этувчи ташкилот.

2-боб. Халқаро археология тадқиқотларининг мақсадлари

5. Халқаро археология тадқиқотлари қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:

археология объектлари, археология ёдгорликлари ва археология ашёларини ўрганиш орқали янги билимларни эгаллаш;

археология тадқиқотларида замонавий технологиялардан фойдаланиш;

археология соҳаси бўйича тажриба алмашиш ва малака ошириш;

янги археология мероси объектларини қидириб топиш;

илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган конференциялар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;

халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги тадқиқотлар натижаларини тенг ҳуқуқлилик асосида нашр этиш;

тадқиқотлар натижалари асосида диссертациялар ҳимояларини амалга ошириш;

маданий меросни оммалаштириш ҳамда археология тадқиқотларини олиб борувчи муассасаларга кўмаклашиш.

3-боб. Халқаро археология тадқиқотларини ташкил этиш тартиби

6. Халқаро тадқиқотларни ташкил этиш, чет эллик мутахассисларни халқаро тадқиқот ўтказиш учун таклиф этиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси ва ўз таъсис ҳужжатларида археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш назарда тутилган давлат ташкилот ва муассасалари томонидан амалга оширилади.

Халқаро тадқиқотларни ташкил этиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

7. Давлат муассасалари халқаро тадқиқот ташкил қилиш мақсадида шу турдаги фаолият билан шуғулланувчи хорижий муассаса ва ташкилотлар билан Археология соҳасида хорижий ҳамкорлар билан тадқиқот шартномасини (кейинги ўринларда — халқаро тадқиқот шартномаси) тузиши мумкин.

8. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ва халқаро тадқиқот иштирокчисининг тили халқаро тадқиқот шартномасининг асосий иш юритиш тили ҳисобланади.

9. Халқаро тадқиқот шартномасини имзолаган томонларнинг келишувига кўра қўшимча равишда бошқа тиллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.

10. Хорижий олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари битта халқаро тадқиқот шартномаси асосида Ўзбекистон Республикасининг фақат битта давлат муассасаси билан ҳамкорликда халқаро тадқиқот олиб бориши мумкин.

11. Халқаро тадқиқот шартномасини тузиш, уларга ўзгартиришлар киритиш ва бекор қилиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

12. Археологларнинг халқаро тадқиқотлардаги иштироки давлат муассасалари билан шартнома тузиш орқали амалга оширилади.

13. Давлат муассасалари ҳамда археолог (кейинги ўринларда — томонлар) ўртасидаги шартнома халқаро тадқиқот бошланишидан камида икки ой олдин тузилади.

14. Шартномада қуйидагилар акс эттирилади:

тадқиқотнинг мақсад, вазифалари ва унинг муассаса илмий фаолиятига боғлиқлиги;

томонларнинг манзили, ҳисобрақамлари, реквизитлари;

шартноманинг амал қилиш муддати;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

молиялаштириш манбалари ва молиявий мажбуриятлари;

муҳофаза ва консервация тадбирлари, алоҳида шартлар;

шартномани муддатидан олдин тугатиш шартлари ва бошқа шартлар.

15. Чет эллик мутахассислар билан тузиладиган шартномада халқаро тадқиқотлар тугаганидан сўнг консервация ишларини якунлаш мажбурияти қайд этилади.

16. Халқаро тадқиқотларни олиб боришда томонларнинг мажбуриятлари бир-биридан фарқ қилмаслиги керак.

17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб бориладиган халқаро тадқиқотлар учун очиқ варақ ва рухсатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган археологга берилади.

18. Археолог очиқ варақ ва рухсатнома мавжуд бўлганида археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширади.

Махсус рухсатнома мавжуд бўлганида археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Археолог археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратига бевосита раҳбарлик қилиши шарт.

19. Очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.

20. Халқаро тадқиқотларда аниқланган археология ашёлари Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки ҳисобланади ва сақлаш ҳамда бириктириб қўйиш учун давлат муассасаларига топширилади.

21. Халқаро тадқиқот натижалари томонларнинг келишувисиз алоҳида нашр қилиниши мумкин эмас.

Томонларнинг илмий ҳисоботга бўлган муаллифлик ҳуқуқи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таъминланади.

Халқаро тадқиқотнинг илмий ҳисоботи ўзбек ва халқаро тадқиқот шартномаси иштирокчиси тилида тайёрланади.

Халқаро тадқиқот натижаси шартнома якунланганидан бошлаб бир йил ичида илмий адабиётлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.

22. Халқаро тадқиқотларда қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши Маданий мерос агентлиги томонидан назорат қилинади.

Халқаро тадқиқотни олиб борувчи томонлар қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишига бир хил жавобгар бўлади.

23. Халқаро тадқиқот томонлар ўртасидаги келишувга кўра исталган вақтда тўхтатиб турилиши мумкин.

Халқаро тадқиқот археология соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши натижасида тугатилиши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоида

24. Халқаро тадқиқотларни ташкил этиш юзасидан келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Халқаро археология тадқиқотларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Халқаро археология тадқиқотларини ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Халқаро археология тадқиқотларида иштирок этаётган томонлар Археология соҳасида хорижий ҳамкорлар билан тадқиқот шартномасини имзолайди. Томонлар келишувига асосан 2-босқич Тадқиқот олиб бораётган давлат муассасаси Давлат муассасаси томонидан очиқ варақ ҳамда рухсатнома расмийлаштириш учун Маданий мерос агентлигига сўров юборади. Заруратга кўра 3-босқич Маданий мерос агентлиги Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган археологга рухсатнома ҳамда очиқ варақ расмийлаштиради. Сўров тушган вақтдан бошлаб 15 кун муддатда 4-босқич Халқаро археология тадқиқотларида иштирок этаётган томонлар 1. Шартнома асосида тадқиқот олиб боради. 2. Қазиб ўрганилган археология ёдгорликларида консервация ишларини олиб боради. 3. Аниқланган археология ашёларини фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш учун давлат муассасаларига топширади. 4. Шартнома асосида олиб борилган тадқиқот натижаларини эълон қилиб боради. Шартномада кўрсатилган давр мобайнида 5-босқич Халқаро археология тадқиқотлари олиб борган давлат муассасаси археологи Халқаро археология тадқиқотлари якунлангач, Маданий мерос агентлигига илмий ҳисобот тайёрлаб топширади. Археология тадқиқотлари ўтказилган йилдан кейинги йилнинг биринчи чораги якунига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 октябрдаги 659-сон қарорига 4-ИЛОВА

Археология объектларини консервациялаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом археология объектларини консервациялаш тартибини белгилайди.

2. Авария ҳолатида бўлган, археология тадқиқотлари ўтказилган ёки музейлаштириш орқали сайёҳларни жалб қилиш имкониятлари юқори бўлган археология объектларида консервациялаш амалга оширилади.

3. Археология объектларини консервациялашдан асосий мақсад археология объектини мавжуд кўринишида асраш, моддий йўқотиш ва шикастланишдан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг аҳамиятини сақлаб қолишдан иборат.

4. Археология объектларини асраш чора-тадбирлари консервациялаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ишларини ўз ичига олади.

5. Археология объектларини консервациялаш реставрация, таъмирлаш ва тиклаш, илмий-техник тадқиқотларини олиб бориш тажрибасига эга бўлган давлат муассасалари, археолог ва реставраторлар иштирокида амалга оширилади.

6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

археолог — тегишли олий маълумотга эга бўлган тадқиқотчи;

археология объекти — инсон фаолиятининг барча кўринишларига тааллуқли ҳамда сақланиш ҳолатидан қатъи назар археологик, антропологик, этнографик қимматга ёки ўзга тарихий, илмий, бадиий, маданий қимматга эга бўлган жой, иншоот (асар), иморат, мажмуа (ансамбль), уларнинг бўлаклари, улар билан боғлиқ ҳудудлар;

археология объектларини бирламчи консервациялаш — авария ҳолатида бўлган, археология тадқиқоти якунланган археология объектларининг бут сақланишини таъминлаш мақсадида очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог томонидан мажбурий тартибда амалга ошириладиган илмий, илмий-техник тадқиқотлар, таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳамда чора-тадбирлар мажмуи;

археология объектларини консервациялаш — археология объектларини мавжуд кўринишида асраш ва унинг ҳолати ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ҳамда чора-тадбирлар мажмуи;

археология тадқиқоти — археология объектлари, археология ёдгорликлари ва археология ашёларини ўрганиш орқали янги билимларни эгаллаш мақсадида амалга ошириладиган фаолият;

музейлаштириш — илмий-тадқиқот ишлари асосида археология объектлари ёки улардан топилган археология ашёларини музейларда намойиш этиш, сақлаш шарт-шароитларини яратиш орқали туризм объектига айлантириш;

музейлаштириш аҳамиятидаги консервациялаш — археология объектларини музейлаштириш, археология боғларини яратиш ва туризм объектига айлантириш мақсадида амалга ошириладиган илмий, илмий-техник тадқиқотлар, таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳамда чора-тадбирлар мажмуи;

консервациялаш — тарихий ва маданий ёдгорликларни (меъморий иншоотлар, археология ашёлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, китоб, қўлёзма ва бошқалар) дастлабки ёки консервацияга тушган вақтдаги қиёфаси, чидамлилигини узоқ муддатга сақлашни таъминловчи чора-тадбирлар мажмуи.

2-боб. Археология объектларини консервациялаш тартиби

7. Археология объектларини консервациялаш археология тадқиқотлари жараёни ва натижаларига кўра бир нечта босқич ҳамда усулларда амалга оширилиши мумкин.

8. Археология объектларини консервациялаш жараёни объектнинг жойлашуви ва табиий шароитнинг таъсирига қараб қуйидаги босқичларда амалга оширилиши мумкин:

объектнинг ҳолати ва зарар кўрган қисмларини ўрганиш;

объектни тупроқ, намлик ёки бошқа таъсирлардан тозалаш;

махсус материаллар билан ҳимоялаш;

қўшимча таянчлар билан мустаҳкамлаш;

объектнинг бузилган ёки зарар кўрган қисмларини аслига яқин тарзда тиклаш;

объектни табиий шароит ва инсоний таъсирлардан ҳимоялаш.

9. Археология объектининг ҳолати ва зарар кўрган қисмларини ўрганиш босқичида объектнинг техник, кимёвий, биологик ҳолати ўрганилади ҳамда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

объект ҳолатини тўлиқ қайд этиш, фотосуратлар, чизмалар тайёрлаш;

объектнинг моддий таркиби, эскириш даражасини аниқлаш;

табиий, технологик ёки инсоний таъсирларни аниқлаш ва ушбу таъсирларни камайтириш чораларини белгилаш.

10. Археология объектларини тупроқ, намлик ёки бошқалар таъсиридан тозалаш босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади:

объектни қоплаган тупроқ қатламини қўл асбоблари ёрдамида эҳтиёткорлик билан олиб ташлаш;

намликнинг объектга салбий таъсири олдини олиш учун ҳароратни мўътадиллаштириш ва шамоллатиш шароитини яратиш;

заруратга кўра органик ва кимёвий бирикмаларни олиб ташлаш учун кимёвий эритмалар ёки бошқа махсус воситалардан фойдаланиш.

11. Археология объектларини консервациялашда махсус материаллар билан ҳимоялаш, қўшимча таянчлар билан мустаҳкамлаш босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади:

объект юзасини зарар етказмайдиган махсус материаллар (парафин, эпоксид қатронлар, оҳак асосли қопламалар ва бошқалар) билан қоплаш;

зарар кўрган қисмларни мустаҳкамлаш учун асосан ёғоч, металл ёки пластмассадан таянчлар ўрнатиш.

12. Археология объектининг бузилган ёки зарар кўрган қисмларини аслига яқин тарзда тиклаш босқичида консервация ва реставрация усулларига асосланган ҳолда қуйидагилар амалга оширилади:

объектнинг асл кўриниши ва тарихий аҳамиятини тиклаш учун илмий-тадқиқ қилиш;

аслига яқин материаллар ва техникаларни аниқлаш;

асл структура ва деталларни қайта тиклаш ҳамда объектнинг тарихий кўринишини сақлаб қолиш.

13. Археология объектларини табиий шароит ва инсоний таъсирлардан ҳимоялаш босқичи қуйидаги чораларга асосланади:

объект атрофига тўсиқлар ўрнатиш, ҳудудни назорат қилиш;

табиий шароитни ҳисобга олиб консервация чораларини кўриш;

заруратга кўра махсус кимёвий моддалар ёки материаллар ёрдамида объектни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш;

объект ҳолатини мунтазам кузатиш, эҳтиёжга кўра қўшимча ҳимоя чораларини амалга ошириш.

14. Археология объектларини консервациялаш тадқиқотларда аниқланган ашёлар ва меъморчилик қолдиқлари, уларнинг материали ва сақланиш ҳолати, аҳамияти, қандай мақсад ва даражада амалга оширилишига қараб бирламчи ва музейлаштириш аҳамиятидаги консервациялаш усулларида олиб борилади.

15. Археология объектларини бирламчи консервациялаш (кейинги ўринларда — бирламчи консервациялаш) авария ҳолатида бўлган, археология тадқиқоти олиб борилган объектларнинг бут сақланишини таъминлаш мақсадида очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог томонидан амалга оширилади.

16. Бирламчи консервациялаш очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог томонидан қуйидаги чора-тадбирларни қўллаш асосида олиб борилиши мумкин:

археология тадқиқоти олиб борилган ҳудудларни очиқ ҳолатда устини ёпиш орқали консервациялаш;

объектларнинг қисмларини тиклаш орқали консервациялаш;

археология тадқиқоти олиб борилган ҳудудларни кўмиш орқали консервациялаш;

кимёвий усулда қотириб қўйиш орқали консервациялаш;

асл ҳолича, қандай сақланган бўлса, шундайлигича, айрим зарар келтирадиган ҳолатларнинг олдини олиш орқали консервациялаш.

17. Археология объектларининг археология тадқиқоти давомида очилган қисмларини намлик кўтарилиши ва қуёш нури тушиши натижасида деформация, эрозия ва бошқа омиллардан ҳимоя қилиш мақсадида устини ёпиш орқали консервациялаш усулидан фойдаланилади.

18. Археология ёдгорликларининг археология тадқиқоти давомида очилган қисмини табиий шароит, вақт ва инсон омилидан асраш мақсадида ёдгорликнинг асл қисмларидан фойдаланиб, илмий ва тарихий аҳамиятини сақлаган ҳолда тиклаш орқали консервациялаш усулидан фойдаланилади.

19. Археология тадқиқотлари якунланганидан сўнг объектларни сақлаш, унга табиий муҳит таъсирини камайтириш мақсадида тупроқ ёки бошқа ҳимоя қатламлари билан ёдгорлик устини кўмиш орқали консервациялаш усули қўлланади. Мазкур усул доимий сақлаш ва музейлаштиришга тайёр бўлмаган, кейинчалик археология тадқиқотлари давом эттириладиган ёдгорликлар учун қўлланади.

20. Кимёвий усулда қотириб қўйиш орқали консервациялаш объектларини сақлаб қолиш мақсадида махсус кимёвий моддалар билан қотириб, мустаҳкамлаб қўйилади. Бу усулда объектлар зарарли таъсирлардан, намлик, микроорганизмлар ва тупроқдаги кимёвий ўзгаришлардан ҳимояланади.

21. Археология объектларини консервациялашда заруратга қараб қуйидаги кимёвий моддалар қўлланиши мумкин:

тош ва керамикани мустаҳкамлашда силикат бирикмалар;

реставрация ва таъмирлаш жараёнида маҳкамловчи сифатида эпоксид қатронлар;

моғор ва микроорганизмларни йўқ қилиш учун биоцидлар;

юзаларни мустаҳкамлаш ва тўкилишнинг олдини олиш учун полимерлар ёки консолидантлар.

22. Археология объектини асл ҳолича, қандай сақланган бўлса шундайлигича, айрим зарар келтирадиган ҳолатларнинг олдини олиш орқали консервациялаш усулидан ёдгорликнинг табиий ёки топилган ҳолатида сақланишини таъминлаш учун фойдаланилади. Ушбу жараёнда тадқиқотдан сўнг топилган объектларнинг шакли, материали, жойлашуви ва таркибини ўзгартирмасдан сақлаш чоралари кўрилади.

23. Археология объектларини консервациялашда кимёвий моддалардан фойдаланиш жараёни малакали реставраторлар иштироки ва хулосаси асосида олиб борилади.

24. Археология объектларини музейлаштириш аҳамиятидаги консервациялаш (кейинги ўринларда — музейлаштириш) археология объектлари негизида музейлар ташкил қилиш, археология боғларини яратиш ва туризм объектига айлантириш мақсадида амалга оширилади. Бу усулда археология объектини қисман тиклаш мақсадида ушбу Низомнинг 17 — 22-бандларида белгиланган усуллардан фойдаланилиши мумкин.

25. Музейлаштириш жараёнида археология объектларини сақлаш учун махсус шароитлар яратилади. Хусусан, ҳарорат ва намлик назорат қилиниши, объект устини ёпиш, махсус бинолар қуриш ишлари амалга оширилади.

26. Археология ашёлари махсус ойнаванд витриналар ёки намойиш воситаларига жойлаштирилади.

27. Музейлаштириш устуворлик асосида қуйидаги аҳамиятдаги археология объектларида олиб борилади:

шаҳар марказларида жойлашган археология объектларида;

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган археология объектларида;

туризм йўналишида (маршрутида), катта йўллар, шу жумладан, магистраль йўллар бўйида жойлашган археология объектларида;

музейлаштириш учун етарли миқдордаги грантлар, инвестициялар жалб қилинган археология объектларида.

28. Музейлаштириш режалаштирилган тақдирда, зарур материаллар ва усуллар, шунингдек, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқилади.

29. Археология объектларини музейлаштиришнинг лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатлари, уларда режалаштирилган асрашга доир ишларни объектнинг тарихий-маданий аҳамияти ҳамда ноёблигига зиён етказмаган ҳолда технология ва материалларнинг қўлланиши бўйича тегишли хулоса Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши томонидан берилади.

30. Музейлаштириш Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензия ҳамда Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади.

31. Музейлаштирилиши режалаштирилган археология объектларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш учун маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тегишли халқ депутатлари кенгашларига таклиф киритиш орқали маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади.

32. Археология объектларини музейлаштириш ҳамда туризм объектига айлантириш билан боғлиқ сарф-харажатлар маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари, грантлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

33. Музейлаштириш олиб борилган археология ёдгорликларига штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларга иш ҳақини тўлаш Маданий мерос агентлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

34. Музейлаштирилган археология ёдгорликлари тегишли вилоят тарих, маданият давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарнинг филиалларига айлантирилади.

3-боб. Очиқ варақ ва рухсатнома олган археологнинг археология объектларини консервациялаш бўйича мажбуриятлари

35. Очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог археология тадқиқоти режаси ҳамда ажратилган маблағлар доирасида қуйидагиларни амалга оширади:

археология объектининг бирламчи консервацияси ва бут сақланишини таъминлайди;

консервациялашни ҳар бир археология объектининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда соҳа мутахассислари ва реставраторларни жалб қилган ҳолда олиб боради;

археология тадқиқоти кейинги йилларда ҳам давом этадиган объектларда аниқланган меъморий иншоот қолдиқларининг (деворлар) сомонли лой билан мустаҳкамланишини таъминлайди;

археология объектларида аниқланган меъморий иншоот қолдиқларининг қадимги ҳолатини сақлаган ҳолда, аввал ишлатилган ғишт ёки пахса ўлчамларидаги материаллар билан қадимги архитектурани сақлаш чораларини кўради;

археология тадқиқоти бир йилда ёки бир неча йиллик тадқиқотлардан сўнг якунланса, археология объектларининг устини ёпиш ёки тўлиқ тупроқ билан кўмиб, консервация қилиш ишларини ташкил қилади;

археология объекти ҳисобланган қабристонларда (мозорқўрғон) тадқиқотлар якунлангач, қабрлар ўрни тўлиқ тупроқ билан кўмилишини таъминлайди;

археология тадқиқотлари илмий ҳисоботида бажарилган ишлар, фойдаланилган усуллар ва материаллар, шунингдек, объектнинг ҳолатини кузатиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни қайд этади;

реставраторлар ёрдамида археология тадқиқоти давомида топилган археология ашёларининг физик-механик яхлитлигини таъминлаш, бирламчи таъмирлаш ва тиклаш ишларини олиб боради;

археология ашёлари улар аниқланган жойда қолдирилган тақдирда, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда мазкур ашёларни консервациялаш чора-тадбирларини кўради. Бунда мазкур археология ашёларини тавсифлайди, суратга олади ва илмий ҳисоботда кўрсатиб ўтади.

36. Археология ашёси давлат фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктирилганидан сўнг консервациялаш, реставрация ва реконструкция қилиш ишлари мазкур археология ашёси бириктирилган давлат муассасаси томонидан амалга оширилади.

4-боб. Археология объектларини консервациялашни назорат қилиш

37. Археология объектларини консервациялашда қуйидагилардан фойдаланиш ёки амалга ошириш мумкин эмас:

асл ҳолатни ўзгартириш ёки сақланиб қолган қисмларни нотўғри тиклаш;

объектнинг тарихий ўринлари, тузилиши, йиллар давомида етказилган шикастланишлари ёки табиий эскиришини сунъий таъмирлаш асосида янгилаш;

археология объекти ёки унинг қисмларини, аниқланган археология ашёларини тўлиқ тиклаш;

объектнинг қисмларини тиклашда асл материалларига кимёвий ёки физик жиҳатдан мос келмайдиган замонавий материаллардан фойдаланиш;

синовдан ўтмаган кимёвий моддалар, кислоталар ёки ювувчи моддалардан фойдаланиш;

зарар етказадиган ёки асл тарихий ва илмий қийматини ўзгартирадиган ўзгаришлар киритиш;

археология объектининг маданий қатламларининг тўлиқ ўрганилмаган қисмига устун ёки қурилмаларни жойлаштириш;

нотўғри сақлаш шароитларини (ҳарорат ва намлик) яратиш.

38. Археология объектларини консервациялаш юқори малакали археолог, реставратор ва мутахассислар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари назорати остида амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

39. Давлат муассасалари ва археологлар археология объектларини консервациялаш қоидаларини бузган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

40. Археология объектларини консервациялаш қоидаларини бузиб, объектларга зиён етказган давлат муассасалари ва археологлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ етказилган зарарни қоплайди.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 20 октябрь,

659-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 09/25/659/0960-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

Arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasida ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda respublikamizda arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, saqlash hamda targʻib qilishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda. Xususan, arxeologiya obyektlarini konservatsiya qilish, muzeylashtirish va arxeologiya bogʻlarini yaratishga katta eʼtibor qaratilmoqda.

Shu bilan birga, arxeologiya ashyolarini Arxeologiya ashyolari davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazish, davlatga topshirish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish, fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish va tadqiq qilish, xalqaro arxeologiya tadqiqotlarini tashkil etish hamda arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash jarayonlari normativ-huquqiy hujjatlar bilan tartibga solinmagani sababli amaliyotda noaniqlik va tushunmovchiliklar yuzaga kelmoqda.

Arxeologiya sohasini tartibga solish uchun zarur boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining “Arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Arxeologiya ashyolari davlat katalogi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish, fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish hamda tadqiq qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Xalqaro arxeologiya tadqiqotlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi direktori B.G. Abdikarimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-oktabrdagi 659-son qaroriga 1-ILOVA

Arxeologiya ashyolari davlat katalogi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, Arxeologiya ashyolari davlat katalogini yuritish, arxeologiya ashyolarini ushbu Katalogda roʻyxatdan oʻtkazish hamda tasarrufdan chiqarish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Arxeologiya ashyolari davlat katalogi (keyingi oʻrinlarda — Katalog) — har bir arxeologiya ashyosi toʻgʻrisidagi asosiy maʼlumotlar mavjud boʻlgan hisobga olish hujjati;

arxeologiya ashyosi — arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirishda yoki xoʻjalik va oʻzgacha faoliyat jarayonida aniqlangan, shuningdek, tasodifan topilgan (xazina) va identifikatsiyalashdan oʻtkazilgan moddiy qoldiq;

Arxeologiya ashyolarining maʼlumotlar roʻyxati — arxeologiya ashyosining pasporti, arxeologiya tadqiqotlarida topilgan ashyolarni topshirish dalolatnomasi, tasodifiy topib olingan ashyolarning davlatga topshirilgani, hadya qilingani toʻgʻrisida dalolatnoma, asosiy hisob hujjatlari, kirim va inventar daftarlarida qayd etilgan maʼlumotlar;

asosiy hisob hujjatlari — kirim va inventar daftarlari, arxeologiya ashyolarini doimiy (vaqtincha) saqlashga oid qabul dalolatnomalari, arxeologiya ashyolarini taʼmirlash dalolatnomalari, fond ishlari va sotib olish komissiyalarining bayonnomalari, fond harakatiga taalluqli buyruqlar.

3. Katalog Milliy muzey fondining Davlat katalogi bilan bir vaqtda yuritilishi mumkin.

Milliy muzey fondining Davlat katalogi roʻyxatiga kiritilgan ashyolar Katalogda roʻyxatdan oʻtkazilmaydi.

2-bob. Katalogni yuritish tartibi

4. Katalog Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan yuritiladi.

5. Katalog elektron va bosma maʼlumotlar bazasi koʻrinishida shakllantiriladi.

6. Katalogga kiritilgan arxeologiya ashyolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar arxeologiya ashyolari biriktirilgan davlat fan, madaniyat va taʼlim muassasalarining (keyingi oʻrinlarda — davlat muassasalari) asosiy hisobga olish hujjatlaridan (kirim va inventar daftari, ilmiy hisobotlar) olingan maʼlumotlar asosida shakllantiriladi.

7. Katalogga arxeologiya ashyolarining asosiy hisob hujjatlaridan olingan maʼlumotlardan tashqari quyidagi maʼlumotlar kiritiladi:

arxeologiya tadqiqotlari davomida yoki fuqarolar tomonidan tasodifan topilgan, arxeologiya ashyolarini davlat muassasalariga topshirish, hadya qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi jismoniy va yuridik shaxslar oʻrtasida tuzilgan bitimlar, dalolatnomalar;

arxeologiya ashyolarining oʻgʻirlanishi yoki yoʻqotilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

8. Katalogga kiritilgan arxeologiya ashyosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar arxeologiya ashyosini aniqlagan va topgan shaxslar, namoyish etilayotgan vaqtda tomoshabinlar hamda ashyo biriktirilgan muassasa uchun ochiq hisoblanadi.

Jismoniy va yuridik shaxslar Katalogga kiritilgan arxeologiya ashyolaridan ilmiy-tadqiqot ishlarida foydalanish uchun ashyo biriktirilgan davlat muassasasiga murojaat qilishi va yozma ruxsatnoma olishi shart.

Murojaatlar va ruxsatnomalar arxeologiya ashyosi biriktirilgan davlat muassasasi tomonidan qayd etib boriladi.

3-bob. Arxeologiya ashyolarini Katalogda roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

9. Katalogda roʻyxatdan oʻtkazish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

10. Jismoniy va (yoki) yuridik shaxslar tomonidan qidiruv, loyihalash, qazish, qurilish, melioratsiya, xoʻjalik ishlari, oʻrmonlardan foydalanish boʻyicha ishlar va boshqa ishlar natijasida topilgan arxeologiya ashyolari Katalogga kiritish maqsadida topilmalarni saqlash uchun maxsus fondga ega davlat muassasalariga dalolatnoma asosida topshiriladi.

11. Arxeologiya ashyosini davlat muassasalariga topshirish Arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish, fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish va tadqiq qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom qoidalariga asosan amalga oshiriladi.

12. Davlat muassasalari oʻzlarining asosiy hisob hujjatlarida qayd etilgan arxeologiya ashyolarining maʼlumotlar roʻyxatini elektron va bosma shakllarda uch nusxada tayyorlaydi:

birinchi nusxa — arxeologiya ashyosi topshirilgan fan, madaniyat va taʼlim muassasalarida saqlanadi;

ikkinchi nusxa — yuqori boshqaruv organida saqlanadi (mavjud boʻlsa);

uchinchi nusxa — Agentlikka Katalogda roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etiladi.

13. Arxeologiya ashyolarining maʼlumotlar roʻyxati quyidagi hujjatlar asosida shakllantiriladi:

arxeologiya ashyosining pasporti;

arxeologiya tadqiqotlarida topilgan ashyolarni topshirish dalolatnomasi;

tasodifiy topib olingan arxeologik ahamiyatga ega boʻlgan ashyolarning davlatga topshirilgani, hadya qilingani toʻgʻrisida dalolatnoma;

asosiy hisob hujjatlari, kirim va inventar daftarlaridagi maʼlumotlar.

14. Arxeologiya ashyolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar roʻyxatining bosma shakli davlat muassasalari rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

15. Arxeologiya ashyolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar roʻyxati Katalogda roʻyxatdan oʻtkazilishi uchun Agentlikka taqdim etiladi.

16. Agentlik ushbu Nizomning 13-bandida koʻrsatilgan hujjatlar asosida arxeologiya ashyosini Katalogda roʻyxatdan oʻtkazadi.

17. Davlat muassasalari Katalogga kiritilgan maʼlumotlarga har qanday oʻzgartirish toʻgʻrisida Agentlikka bir oy muddatda xabar berishlari shart.

Agentlik taqdim etilgan maʼlumotlarni davlat muassasalarining asosiy hisob hujjatlariga taqqoslash, arxeologiya ashyolarining mavjudligini aniqlash maqsadida nazorat tekshiruvlari oʻtkazish vakolatiga ega.

18. Davlat muassasalari tomonidan arxeologiya ashyosi yoʻqotilishi yoki oʻgʻirlanish holatlari aniqlanganda, zudlik bilan Agentlik hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga xabar beriladi.

19. Yuridik shaxslarning (davlat muassasalarining) arxeologiya ashyolariga boʻlgan huquq va majburiyatlarini oʻzgartirish yoki bekor qilishga qaratilgan harakatlar Katalogda roʻyxatdan oʻtkazilganidan keyin amalga oshiriladi.

20. Arxeologiya ashyosining Katalogga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi haqida maʼlumot berish belgilangan tartibda davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali amalga oshiriladi.

4-bob. Roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyolarini Katalogdan chiqarish tartibi

21. Davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyolarini tasarrufdan chiqarish mumkin emas, ularning yoʻqolishi va yemirilishi holatlari bundan mustasno.

22. Davlat muassasasi tugatilganida yoki arxeologiya ashyosini saqlash sharoitlari talabga javob bermasligi aniqlangan taqdirda, uning tasarrufida boʻlgan va asosiy hisob hujjatlarida qayd etilib, Katalogda roʻyxatga olingan barcha arxeologiya ashyolari faoliyat yoʻnalishi oʻxshash (yoki yaqin) boʻlgan davlat muassasasiga toʻlaligicha oʻtkaziladi.

23. Agentlik Katalogda roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyolarini tasarrufdan chiqarish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi.

24. Roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyolarini Katalogdan chiqarish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

25. Roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyolarini Katalogdan chiqarish uchun arxeologiya ashyosi biriktirilgan davlat muassasalari Agentlikka yozma shaklda murojaat qiladi.

Murojaatga arxeologiya ashyosini Katalogdan chiqarish sabablari, agar ular oʻgʻirlangan yoki yoʻqotilgan hollarda, ularni topish yoki tiklash boʻyicha amalga oshirilgan choralar toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot, Milliy muzey fondining Davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisida guvohnoma hamda arxeologiya ashyosining fotosuratlari ilova qilinadi.

Agentlik, zarur hollarda, boshqa qoʻshimcha maʼlumotlarni ham talab qilishi mumkin.

26. Murojaatga koʻra Agentlik tomonidan davlat organlari, ilmiy-tadqiqot institutlari va muassasalari, madaniy meros obyektlarini oʻrganish, saqlash va ulardan foydalanish sohasidagi olimlar va mutaxassislarni jalb qilgan holda, ushbu Nizomning 23-bandida qayd etilgan hujjatlar asosida arxeologiya ashyosi oʻrganib chiqiladi.

Arxeologiya ashyosini oʻrganish xulosasiga koʻra Katalogda roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyolarini Katalogdan chiqarish haqida Agentlik tomonidan buyruq qabul qilinadi. Bunga asos boʻlgan hujjatlar Katalogda qayd etiladi.

27. Milliy muzey fondining Davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisida guvohnomaga ega boʻlgan arxeologiya ashyolarini Katalogdan chiqarish uchun qoʻshimcha oʻrganish talab etilmaydi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

28. Arxeologiya ashyosini tasarruf etuvchi davlat muassasalari arxeologiya ashyolarini Katalogda roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etilgan hujjatlarda qayd etilgan maʼlumotlarning qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizom talablaridan kelib chiqqan holda tayyorlanishiga masʼul hisoblanadi.

29. Arxeologiya ashyolarini Katalogda roʻyxatdan oʻtkazish va roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyolarini Katalogdan chiqarish jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

Arxeologiya ashyolari davlat katalogi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Arxeologiya ashyolarini davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Arxeolog-tadqiqotchi yoki fuqarolar 1. Arxeologiya tadqiqotlarida aniqlangan arxeologiya ashyolarini davlat muassasalariga (fan, madaniyat va taʼlim muassasalari) topshiradi. 2. Tasodifiy topib olingan arxeologik ahamiyatga ega boʻlgan ashyolarni davlat muassasalariga (fan, madaniyat va taʼlim muassasalari) topshiradi. Arxeologiya tadqiqotlari tugaganidan soʻng yoki ashyo topilgan vaqtda 2-bosqich Fan, madaniyat va taʼlim muassasalari 1. Arxeologiya ashyosini topshirayotgan shaxs (jismoniy, yuridik) bilan tegishli dalolatnomani rasmiylashtiradi. 2. Rasmiylashtirilgan dalolatnoma asosida arxeologiya ashyolari davlat muassasasiga qabul qilinadi. 3. Davlat muassasalari arxeologiya ashyosini dalolatnoma asosida hisobga olish hujjatlarida (kirim va inventar daftari) qayd qiladi. 4. Hisobga olish hujjatlari (kirim va inventar daftari) asosida shakllantirilgan arxeologiya ashyolarining maʼlumotlar roʻyxatini Madaniy meros agentligiga taqdim etadi. Arxeologiya ashyosi topilgan paytda hamda ilmiy tadqiqot oʻtkazilgan yildan keyingi yilning birinchi choragi yakuniga qadar 3-bosqich Madaniy meros agentligi 1. Arxeologiya ashyolari davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazishga ashyolarni tayyorlaydi. 2. Katalogda roʻyxatdan oʻtkaziladi. 15 ish kuni davomida

Arxeologiya ashyolari davlat katalogi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyosini katalogdan chiqarish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Fan, madaniyat va taʼlim muassasalari 1. Agentlikka yozma tarzda murojaat qiladi. Murojaatga arxeologiya ashyosini Katalogdan chiqarish sabablari, agar ular oʻgʻirlangan yoki yoʻqotilgan hollarda ularni topish yoki tiklash boʻyicha amalga oshirilgan choralar toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot, Milliy muzey fondining Davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisida guvohnoma hamda arxeologiya ashyosining fotosuratlari ilova qilinadi. 2. Zarur hollarda boshqa qoʻshimcha maʼlumotlar ham ilova qilinishi mumkin. Arxeologiya ashyolari davlat katalogi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandida qayd etilgan hujjatlar toʻliq shakllantiril-ganidan soʻng 5 kun ichida 2-bosqich Madaniy meros agentligi 1. Davlat organlari, ilmiy-tadqiqot institutlari va muassasalari, madaniy meros obyektlarini oʻrganish, saqlash va ulardan foydalanish sohasidagi olimlar va mutaxassislarni jalb qilgan holda arxeologiya ashyosini oʻrganib chiqadi. 2. Oʻrganish xulosasiga koʻra katalogda roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyosini katalogdan chiqarish haqida Agentlik tomonidan buyruq qabul qilinadi. Bunga asos boʻlgan hujjatlar katalogda qayd etiladi. 30 ish kuni davomida

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-oktabrdagi 659-son qaroriga 2-ILOVA

Arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish, fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish va tadqiq qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga (keyingi oʻrinlarda — davlat muassasalari) biriktirish, davlat muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish va tadqiq qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

arxeolog — tegishli oliy maʼlumotga ega boʻlgan tadqiqotchi;

arxeologiya ashyosi — arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirishda yoki xoʻjalik va oʻzgacha faoliyat jarayonida aniqlangan, shuningdek, tasodifan topilgan (xazina) va identifikatsiyalashdan oʻtkazilgan moddiy qoldiq;

arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish — arxeologiya ashyolarining dalolatnoma asosida davlat muassasalariga berilishi hamda arxeologiya tadqiqotlarining ilmiy hisobotiga kiritilishini oʻz ichiga oluvchi jarayon;

arxeologiya merosi obyektlari — arxeologiya obyektlari va arxeologiya ashyolari majmui;

arxeologiya obyekti — inson faoliyatining barcha koʻrinishlariga taalluqli hamda saqlanish holatidan qatʼi nazar arxeologik, antropologik, etnografik qimmatga yoki oʻzga tarixiy, ilmiy, badiiy, madaniy qimmatga ega boʻlgan joy, inshoot (asar), imorat, majmua (ansambl), ularning boʻlaklari, ular bilan bogʻliq hududlar;

arxeologiya tadqiqoti — arxeologiya obyektlari, arxeologiya yodgorliklari va arxeologiya ashyolarini oʻrganish orqali yangi bilimlarni egallash maqsadida amalga oshiriladigan faoliyat;

arxeologiya qazishmalari — arxeologiya tadqiqotining arxeologiya obyektida qazishma ishlarini qoʻllagan holda madaniy qatlamlar, meʼmoriy va boshqa moddiy qoldiqlarni oʻrganish maqsadida amalga oshiriladigan turi;

arxeologiya qidiruvlari — arxeologiya tadqiqotining arxeologiya obyekti madaniy qatlamining yemirilishi bilan bogʻliq boʻlmagan (madaniy qatlam qalinligini aniqlash uchun cheklangan qazishmadan tashqari) va arxeologiya obyektini aniqlash, xaritalashtirish, uning chegaralarini belgilash, izohlash, tekshirish, shuningdek, ilgari aniqlangan arxeologiya obyekti toʻgʻrisida zamonaviy maʼlumotlarni olish maqsadida amalga oshiriladigan turi;

ilmiy hisobot — ochiq varaq va ruxsatnomaga muvofiq amalga oshirilgan arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratining natijalari toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot beruvchi hujjat;

ochiq varaq — arxeologning professional darajasini tasdiqlovchi va unga arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirish huquqini beruvchi hujjat;

ruxsatnoma — ochiq varaq olgan arxeologga arxeologiya obyektida arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirish huquqini beruvchi hujjat.

2-bob. Arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish hamda ularni davlat muassasalariga biriktirish tartibi

3. Arxeologiya merosi obyektlariga (keyingi oʻrinlarda — obyektlar) boʻlgan mulk huquqi davlatga tegishlidir. Arxeologiya ashyolarini davlat muassasalariga biriktirish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan amalga oshiriladi.

4. Obyektlarda olib borilgan arxeologiya nazorati, arxeologiya tadqiqoti, arxeologiya qazishmalari, arxeologiya qidiruvlari (keyingi oʻrinlarda — arxeologiya tadqiqotlari) natijasida aniqlangan arxeologiya ashyolari arxeologiya tadqiqotlari oʻtkazilgan yildan keyingi yilning birinchi choragi yakuniga qadar ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq belgilangan tartibda davlat muassasalariga topshirilishi shart.

5. Arxeologiya ashyosini davlat muassasalariga topshirish dalolatnoma orqali amalga oshiriladi va ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda uch nusxada tuziladi.

Dalolatnomada arxeologiya ashyosi bilan bogʻliq quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi:

arxeologiya ashyosini topshirgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi;

arxeologiya ashyosini qabul qilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi;

arxeologiya ashyosi qabul qilib olingan sana;

arxeologiya ashyosining nomi va qisqacha tavsifi;

arxeologiya ashyosi soni;

arxeologiya ashyosining qaysi davrga mansubligi;

arxeologiya ashyosi aniqlangan joy;

arxeologiya ashyosining ogʻirligi va oʻlchamlari;

arxeologiya ashyosining saqlanish holati;

arxeologiya ashyosining fotosurati.

Dalolatnomaning bir nusxasi arxeologiya tadqiqotlarining ilmiy hisobotiga kiritiladi, ikkinchi nusxasi davlat muassasalariga va uchinchi nusxasi arxeologiya ashyolarini topshirgan shaxsga (arxeolog, jismoniy yoki yuridik shaxsga) beriladi.

Dalolatnomaning bir nusxasi arxeologiya tadqiqotlarining ilmiy hisobotiga kiritiladi, ikkinchi nusxasi davlat muassasalariga va uchinchi nusxasi arxeologiya ashyolarini topshirgan shaxsga (arxeolog, jismoniy yoki yuridik shaxsga) beriladi.

6. Ochiq varaq va ruxsatnoma olgan arxeolog arxeologiya ashyolari davlatga topshirilishiga qadar ularning but saqlanishini taʼminlashi shart.

7. Arxeolog tomonidan arxeologiya ashyolari quyidagi talablarga rioya qilingan holda roʻyxat asosida davlatga topshiriladi:

arxeologiya ashyolarini tozalash;

maxsus shifr bilan raqamlash (bunda qazishma olib borilgan yil, yodgorlik, qazishma raqami, qatlam, topilma tartib raqami kabilar aks etishi lozim);

fotosurat hamda chizmalarini tayyorlash;

tasnifni belgilash;

hajmi, materiali va holati haqida aniq maʼlumotlar berish.

8. Davlat muassasalarida arxeologiya ashyolaridan iborat fond shakllantiriladi.

9. Arxeologiya ashyolari biriktiriladigan davlat muassasalaridan quyidagilar talab etiladi:

arxeologiya ashyolarini saqlash uchun yetarli moddiy-texnik bazaga ega boʻlish;

arxeologiya ashyolari saqlanadigan zaxira xonalarga ega boʻlish;

saqlash uchun zarur asbob-uskunalar va muhofaza vositalari hamda yongʻinga qarshi vositalarga ega boʻlish.

Arxeologiya ashyolarining but saqlanishi va xavfsizligini taʼminlashga arxeologiya ashyolari biriktirilgan davlat muassasalari rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.

Koʻrsatilgan talablarga javob bermaydigan davlat muassasalari arxeologiya ashyolarini saqlashga haqli emas. Bunday hollarda arxeologiya ashyolari ushbu talablarga javob beruvchi davlat muassasalariga topshirilishi lozim.

10. Davlat muassasalari ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq oʻzlariga biriktirilgan arxeologiya ashyolarining pasportini tuzadi.

11. Arxeologiya ashyolarining pasportida quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi:

arxeologiya ashyosining nomi;

arxeologiya ashyosi topilgan manzil;

arxeologiya ashyosi topilgan sana;

arxeologiya ashyosi topilgan arxeologiya merosi obyekti (yodgorligi) nomi va qaysi davrga mansubligi;

arxeologiya merosi obyektining (yodgorligi) qaysi joyidan olingani (qaysi madaniy qatlamdan ekanligi);

arxeologiya ashyosining soni;

arxeologiya ashyosining hajmi (ogʻirligi va oʻlchamlari va boshqalar);

arxeologiya ashyosining materiali;

arxeologiya ashyosi biriktirilgan davlat muassasasi nomi;

arxeologiya ashyosi kim tomonidan va qachon topshirilgani;

arxeologiya ashyosining saqlanish joyi;

arxeologiya ashyosining davlat muassasalari kirim va inventar daftarida qayd etilgan sanasi va tartib raqami;

arxeologiya ashyosining tarkibi va saqlanish holati toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot;

arxeologiya ashyosining fotosurati;

pasportni tuzgan shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi.

Boʻlaklar va parchalardan (fragment) iborat arxeologiya ashyolari umumlashtirilgan holda tavsiflanadi.

12. Arxeologiya ashyolari biriktirilgan davlat muassasalari arxeologiya ashyolari bilan bogʻliq hisobga olish hujjatlarining talab darajasida yuritilishini hamda Agentlikka Arxeologiya ashyolari davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazish uchun rasmiy soʻrov yuborilishini taʼminlaydi.

13. Arxeologiya ashyolari ular aniqlangan joyda qoldirilgan taqdirda, ochiq varaq va ruxsatnoma olgan arxeolog Agentlikning hududiy boshqarmalari bilan birgalikda mazkur ashyolarni konservatsiyalash chora-tadbirlarini koʻrishlari lozim. Bunda mazkur arxeologiya ashyolari tavsiflanishi, suratga olinishi va ilmiy hisobotda koʻrsatib oʻtilishi kerak.

3-bob. Fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish hamda tadqiq qilish tartibi

14. Davlat muassasalari oʻzlariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan quyidagi maqsadlarda foydalanishi mumkin:

ekspozitsiyalar va koʻrgazmalarda namoyish etish;

ilmiy toʻplamlar, qoʻllanmalar, maqolalar tayyorlash va nashr etish;

ilmiy tadqiq qilish.

15. Davlat muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan ilmiy-tadqiqot ishlarida foydalanishni istagan tadqiqotchi davlat muassasasi rahbariga ariza bilan murojaat qiladi.

16. Arxeologiya tadqiqotlari davlat muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalangan holda olib borilsa, tadqiqot natijalari arxeologiya ashyolari saqlanayotgan davlat muassasasiga taqdim etiladi.

17. Davlat muassasalari muallifga (arxeologiya ashyosini topgan shaxs) oʻzi topgan arxeologiya ashyolaridan ilmiy-tadqiqot ishlarida foydalanishi uchun sharoit yaratadi.

18. Davlat muassasalari oʻzlariga biriktirilgan arxeologiya ashyolarini xorijda oʻtadigan turli koʻrgazmalar va ekspozitsiyalarda namoyish etishi mumkin.

Arxeologiya ashyolarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan vaqtincha olib chiqish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

19. Davlat muassasalari oʻzlariga biriktirilgan arxeologiya ashyolarini boshqa davlat muassasalariga oʻtkazilishini Agentlik bilan kelishgan holda amalga oshiradi.

20. Agentlik davlat muassasalariga biriktirilgan arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, saqlash va ulardan foydalanish ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Davlat muassasalari oʻzlariga biriktirilgan arxeologiya ashyolarini saqlash, ulardan foydalanish, hisobga olish, taʼmirlash qoidalarini buzgan hollarda qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladi.

22. Davlat muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolariga ziyon yetkazgan yuridik va jismoniy shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq yetkazilgan zararni toʻliq qoplaydi.

Arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish, fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish va tadqiq qilish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

Arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish, fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish va tadqiq qilish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Arxeolog-tadqiqotchilar yoki fuqarolar 1. Jismoniy va yuridik shaxslarda saqlanayotgan arxeologiya ashyolari roʻyxatini tuzadi. 2. Roʻyxat asosida arxeologiya ashyolarini davlat muassasalariga (fan, madaniyat va taʼlim muassasalari) topshiradi. 3. Tasodifiy topib olingan arxeologik ahamiyatga ega boʻlgan ashyolarni davlat muassasalariga (fan, madaniyat va taʼlim muassasalari) topshiradi. Arxeologiya tadqiqotlari tugaganidan soʻng yoki ashyo topilgan vaqtda 2-bosqich Fan, madaniyat va taʼlim muassasalari 1. Arxeologiya ashyolarini dalolatnoma asosida qabul qiladi. 2. Hisobga olish hujjatlarida (kirim, inventar daftari) qayd qilib, oʻziga biriktirib qoʻyish toʻgʻrisida Madaniy meros agentligiga murojaat qiladi. Ashyo topilgan paytda hamda arxeologiya tadqiqotlari oʻtkazilgan yildan keyingi yilning birinchi choragi yakuniga qadar 3-bosqich Madaniy meros agentligi 1. Murojaat koʻrib chiqilib, arxeologiya ashyolarini biriktirish toʻgʻrisida hujjat tayyorlaydi. 2. Fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga arxeologiya ashyolari biriktirilgani toʻgʻrisida xabar beradi. 15 ish kuni davomida 4-bosqich Fan, madaniyat va taʼlim muassasalari 1. Fuqarolarga arxeologiya ashyolaridan oʻrnatilgan tartib asosida foydalanish imkoniyatini yaratadi. 2. Arxeologiya ashyosini topgan arxeologlarning mualliflik huquqi asosida foydalanishini taʼminlaydi. Doimiy

Arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish, fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish va tadqiq qilish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

NAMUNA “Tasdiqlayman” _______________ Muassasa rahbari F.I.O. ______________ 20___ yil “____” ___________ Arxeologiya ashyosini topshirish hamda doimiy saqlash uchun qabul qilib olish DALOLATNOMASI № ___ ________________________________________________________________________________________ Qabul qiluvchi fan, madaniyat va taʼlim muassasasi __________ shahri 20___ yil “____” _____________ Ushbu dalolatnoma ____________________________________________________ fondi xodimi ____________________________________________________________________________ bir tomondan, fuqaro/arxeolog/yuridik shaxs vakili ______________________________________________________ ____________________________________________________________ ikkinchi tomondan, 20____ yilda ________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ hududidagi arxeologiya tadqiqotlari, qidiruv, loyihalash, qazish, qurilish, melioratsiya, xoʻjalik ishlari, oʻrmonlardan foydalanish boʻyicha ishlar va boshqa ishlar davomida aniqlangan, quyida roʻyxatda koʻrsatilgan arxeologiya ashyolarini doimiy saqlash uchun qabul qilib olganligi, ikkinchisi esa topshirganligi toʻgʻrisida tuzildi: T/r Arxeologiya ashyosi nomi va qisqa tavsifi Soni Davri Aniqlangan joyi Ogʻirligi va oʻlchami Saqlanish holati Fotosurati 1. Ushbu dalolatnoma bilan jami ___________________________________________ dona arxeologiya ashyosi qabul qilib olindi. Topshirdi ________________ ____________________________________ imzo (F.I.O.) Qabul qildi ________________ ____________________________________ imzo (F.I.O.)

Arxeologiya ashyolarini davlatga topshirish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish, fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilgan arxeologiya ashyolaridan foydalanish va tadqiq qilish tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA

NAMUNA “Tasdiqlayman” _______________ Muassasa rahbari F.I.O. ______________ 20___ yil “___”_______ Arxeologiya ashyosining PASPORTI № ____ Arxeologiya ashyosi toʻgʻrisida maʼlumot Arxeologiya ashyosining fotosurati Nomi: Topilgan manzil (viloyat, tuman/shahar va obyekt nomi): Topilgan sana: Qaysi davrga mansubligi: Qazishma hududi: Soni: Hajmi (ogʻirligi, oʻlchami va b.): Materiali: Biriktirilgan davlat muassasasi: Kim tomonidan va qachon topshirilgani: Saqlanish joyi: Kirim daftarida qayd etilgan sanasi va tartib raqami: Inventar daftarida qayd etilgan sanasi va tartib raqami: Arxeologiya ashyosining saqlanish holati toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot: Pasport tuzilgan sana: Pasportni tuzgan shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi:

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-oktabrdagi 659-son qaroriga 3-ILOVA

Xalqaro arxeologiya tadqiqotlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi hududida xalqaro arxeologiya tadqiqotlarini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Xalqaro arxeologiya tadqiqotlari (keyingi oʻrinlarda — xalqaro tadqiqot) taʼsis hujjatlarida arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirish nazarda tutilgan davlat muassasalari hamda tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — davlat muassasalari) tomonidan tashkil etiladi.

3. Xalqaro tadqiqot doirasida izlanishlar olib borish, arxeologiya ashyolarini tadqiq qilish, davlatga topshirish, ilmiy hisobotlarni shakllantirish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

arxeolog — tegishli oliy maʼlumotga ega boʻlgan tadqiqotchi;

arxeologiya ashyosi — arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirishda yoki xoʻjalik va oʻzgacha faoliyat jarayonida aniqlangan, shuningdek, tasodifan topilgan (xazina) va identifikatsiyalashdan oʻtkazilgan moddiy qoldiq;

arxeologiya merosi obyektlari — arxeologiya obyektlari va arxeologiya ashyolari majmui;

arxeologiya obyekti — inson faoliyatining barcha koʻrinishlariga taalluqli hamda saqlanish holatidan qatʼi nazar arxeologik, antropologik, etnografik qimmatga yoki oʻzga tarixiy, ilmiy, badiiy, madaniy qimmatga ega boʻlgan joy, inshoot (asar), imorat, majmua (ansambl), ularning boʻlaklari, ular bilan bogʻliq hududlar;

arxeologiya sohasida xorijiy hamkorlar bilan tadqiqot shartnomasi — bir yoki bir-biri bilan bogʻliq boʻlgan bir nechta hujjatdan iborat, shuningdek, nomi va tuzilish usulidan (shartnoma, bitim, akt, bayonnoma, xatlar yoki notalar almashinuvi hamda xalqaro shartnomaning boshqa nomlari) qatʼi nazar, xalqaro shartnomalar tuzish huquqiga ega boʻlgan xorijiy hamkorlar bilan arxeologiya tadqiqotlari sohasida yozma shaklda tuzilgan kelishuv;

arxeologiya tadqiqoti — arxeologiya obyektlari, arxeologiya yodgorliklari va arxeologiya ashyolarini oʻrganish orqali yangi bilimlarni egallash maqsadida amalga oshiriladigan faoliyat;

arxeologiya qazishmalari — arxeologiya tadqiqotining arxeologiya obyektida qazishma ishlarini qoʻllagan holda madaniy qatlamlar, meʼmoriy va boshqa moddiy qoldiqlarni oʻrganish maqsadida amalga oshiriladigan turi;

arxeologiya qidiruvlari — arxeologiya tadqiqotining arxeologiya obyekti madaniy qatlamining yemirilishi bilan bogʻliq boʻlmagan (madaniy qatlam qalinligini aniqlash uchun cheklangan qazishmadan tashqari) va arxeologiya obyektini aniqlash, xaritalashtirish, uning chegaralarini belgilash, izohlash, tekshirish, shuningdek, ilgari aniqlangan arxeologiya obyekti toʻgʻrisida zamonaviy maʼlumotlarni olish maqsadida amalga oshiriladigan turi;

ilmiy hisobot — ochiq varaq va ruxsatnomaga muvofiq amalga oshirilgan arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratining natijalari toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot beruvchi hujjat;

ochiq varaq — arxeologning professional darajasini tasdiqlovchi va unga arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirish huquqini beruvchi hujjat;

ruxsatnoma — ochiq varaq olgan arxeologga arxeologiya obyektida arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirish huquqini beruvchi hujjat;

xalqaro arxeologiya tadqiqoti — Oʻzbekiston Respublikasi yoki boshqa davlat hududida oʻtkaziladigan, arxeologiya tadqiqotini olib borish huquqiga ega boʻlgan bir yoki bir nechta tashkilotlar ishtirok etuvchi hamkorlikdagi arxeologiya tadqiqoti;

xalqaro arxeologiya tadqiqotlari shartnomasi ishtirokchisi — arxeologiya sohasiga oid xalqaro shartnomaning matnini tuzish va uning qabul qilinishida ishtirok etuvchi tashkilot.

2-bob. Xalqaro arxeologiya tadqiqotlarining maqsadlari

5. Xalqaro arxeologiya tadqiqotlari quyidagi maqsadlarda tashkil etiladi:

arxeologiya obyektlari, arxeologiya yodgorliklari va arxeologiya ashyolarini oʻrganish orqali yangi bilimlarni egallash;

arxeologiya tadqiqotlarida zamonaviy texnologiyalardan foydalanish;

arxeologiya sohasi boʻyicha tajriba almashish va malaka oshirish;

yangi arxeologiya merosi obyektlarini qidirib topish;

ilmiy-nazariy va uslubiy masalalarga bagʻishlangan konferensiyalar, tanlovlar va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlar tashkil etish;

xalqaro ilmiy-tadqiqot markazlari va oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikdagi tadqiqotlar natijalarini teng huquqlilik asosida nashr etish;

tadqiqotlar natijalari asosida dissertatsiyalar himoyalarini amalga oshirish;

madaniy merosni ommalashtirish hamda arxeologiya tadqiqotlarini olib boruvchi muassasalarga koʻmaklashish.

3-bob. Xalqaro arxeologiya tadqiqotlarini tashkil etish tartibi

6. Xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish, chet ellik mutaxassislarni xalqaro tadqiqot oʻtkazish uchun taklif etish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi, Fanlar akademiyasi va oʻz taʼsis hujjatlarida arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirish nazarda tutilgan davlat tashkilot va muassasalari tomonidan amalga oshiriladi.

Xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

7. Davlat muassasalari xalqaro tadqiqot tashkil qilish maqsadida shu turdagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi xorijiy muassasa va tashkilotlar bilan Arxeologiya sohasida xorijiy hamkorlar bilan tadqiqot shartnomasini (keyingi oʻrinlarda — xalqaro tadqiqot shartnomasi) tuzishi mumkin.

8. Oʻzbekiston Respublikasining davlat tili va xalqaro tadqiqot ishtirokchisining tili xalqaro tadqiqot shartnomasining asosiy ish yuritish tili hisoblanadi.

9. Xalqaro tadqiqot shartnomasini imzolagan tomonlarning kelishuviga koʻra qoʻshimcha ravishda boshqa tillardan ham foydalanilishi mumkin.

10. Xorijiy oliy taʼlim, ilmiy-tadqiqot muassasalari bitta xalqaro tadqiqot shartnomasi asosida Oʻzbekiston Respublikasining faqat bitta davlat muassasasi bilan hamkorlikda xalqaro tadqiqot olib borishi mumkin.

11. Xalqaro tadqiqot shartnomasini tuzish, ularga oʻzgartirishlar kiritish va bekor qilish masalalari Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

12. Arxeologlarning xalqaro tadqiqotlardagi ishtiroki davlat muassasalari bilan shartnoma tuzish orqali amalga oshiriladi.

13. Davlat muassasalari hamda arxeolog (keyingi oʻrinlarda — tomonlar) oʻrtasidagi shartnoma xalqaro tadqiqot boshlanishidan kamida ikki oy oldin tuziladi.

14. Shartnomada quyidagilar aks ettiriladi:

tadqiqotning maqsad, vazifalari va uning muassasa ilmiy faoliyatiga bogʻliqligi;

tomonlarning manzili, hisobraqamlari, rekvizitlari;

shartnomaning amal qilish muddati;

tomonlarning huquq va majburiyatlari;

moliyalashtirish manbalari va moliyaviy majburiyatlari;

muhofaza va konservatsiya tadbirlari, alohida shartlar;

shartnomani muddatidan oldin tugatish shartlari va boshqa shartlar.

15. Chet ellik mutaxassislar bilan tuziladigan shartnomada xalqaro tadqiqotlar tugaganidan soʻng konservatsiya ishlarini yakunlash majburiyati qayd etiladi.

16. Xalqaro tadqiqotlarni olib borishda tomonlarning majburiyatlari bir-biridan farq qilmasligi kerak.

17. Oʻzbekiston Respublikasi hududida olib boriladigan xalqaro tadqiqotlar uchun ochiq varaq va ruxsatnoma Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan arxeologga beriladi.

18. Arxeolog ochiq varaq va ruxsatnoma mavjud boʻlganida arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshiradi.

Maxsus ruxsatnoma mavjud boʻlganida arxeologiya obyektlarida maxsus asbob-uskunalardan foydalanishga yoʻl qoʻyiladi.

Arxeolog arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratiga bevosita rahbarlik qilishi shart.

19. Ochiq varaq va ruxsatnoma olgan arxeolog qonunchilik hujjatlariga muvofiq huquq va majburiyatlarga ega boʻladi.

20. Xalqaro tadqiqotlarda aniqlangan arxeologiya ashyolari Oʻzbekiston Respublikasining davlat mulki hisoblanadi va saqlash hamda biriktirib qoʻyish uchun davlat muassasalariga topshiriladi.

21. Xalqaro tadqiqot natijalari tomonlarning kelishuvisiz alohida nashr qilinishi mumkin emas.

Tomonlarning ilmiy hisobotga boʻlgan mualliflik huquqi qonunchilik hujjatlariga muvofiq taʼminlanadi.

Xalqaro tadqiqotning ilmiy hisoboti oʻzbek va xalqaro tadqiqot shartnomasi ishtirokchisi tilida tayyorlanadi.

Xalqaro tadqiqot natijasi shartnoma yakunlanganidan boshlab bir yil ichida ilmiy adabiyotlar hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinishi mumkin.

22. Xalqaro tadqiqotlarda qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi Madaniy meros agentligi tomonidan nazorat qilinadi.

Xalqaro tadqiqotni olib boruvchi tomonlar qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishiga bir xil javobgar boʻladi.

23. Xalqaro tadqiqot tomonlar oʻrtasidagi kelishuvga koʻra istalgan vaqtda toʻxtatib turilishi mumkin.

Xalqaro tadqiqot arxeologiya sohasiga oid qonunchilik hujjatlarining buzilishi natijasida tugatilishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoida

24. Xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish yuzasidan kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

Xalqaro arxeologiya tadqiqotlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Xalqaro arxeologiya tadqiqotlarini tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Xalqaro arxeologiya tadqiqotlarida ishtirok etayotgan tomonlar Arxeologiya sohasida xorijiy hamkorlar bilan tadqiqot shartnomasini imzolaydi. Tomonlar kelishuviga asosan 2-bosqich Tadqiqot olib borayotgan davlat muassasasi Davlat muassasasi tomonidan ochiq varaq hamda ruxsatnoma rasmiylashtirish uchun Madaniy meros agentligiga soʻrov yuboradi. Zaruratga koʻra 3-bosqich Madaniy meros agentligi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan arxeologga ruxsatnoma hamda ochiq varaq rasmiylashtiradi. Soʻrov tushgan vaqtdan boshlab 15 kun muddatda 4-bosqich Xalqaro arxeologiya tadqiqotlarida ishtirok etayotgan tomonlar 1. Shartnoma asosida tadqiqot olib boradi. 2. Qazib oʻrganilgan arxeologiya yodgorliklarida konservatsiya ishlarini olib boradi. 3. Aniqlangan arxeologiya ashyolarini fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish uchun davlat muassasalariga topshiradi. 4. Shartnoma asosida olib borilgan tadqiqot natijalarini eʼlon qilib boradi. Shartnomada koʻrsatilgan davr mobaynida 5-bosqich Xalqaro arxeologiya tadqiqotlari olib borgan davlat muassasasi arxeologi Xalqaro arxeologiya tadqiqotlari yakunlangach, Madaniy meros agentligiga ilmiy hisobot tayyorlab topshiradi. Arxeologiya tadqiqotlari oʻtkazilgan yildan keyingi yilning birinchi choragi yakuniga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-oktabrdagi 659-son qaroriga 4-ILOVA

Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash tartibini belgilaydi.

2. Avariya holatida boʻlgan, arxeologiya tadqiqotlari oʻtkazilgan yoki muzeylashtirish orqali sayyohlarni jalb qilish imkoniyatlari yuqori boʻlgan arxeologiya obyektlarida konservatsiyalash amalga oshiriladi.

3. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalashdan asosiy maqsad arxeologiya obyektini mavjud koʻrinishida asrash, moddiy yoʻqotish va shikastlanishdan himoya qilish hamda ularning ahamiyatini saqlab qolishdan iborat.

4. Arxeologiya obyektlarini asrash chora-tadbirlari konservatsiyalash, taʼmirlash, rekonstruksiya qilish va ular bilan bogʻliq ilmiy va ilmiy-texnik tadqiqotlar, loyihalashtirish hamda ishlab chiqarish ishlarini oʻz ichiga oladi.

5. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash restavratsiya, taʼmirlash va tiklash, ilmiy-texnik tadqiqotlarini olib borish tajribasiga ega boʻlgan davlat muassasalari, arxeolog va restavratorlar ishtirokida amalga oshiriladi.

6. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

arxeolog — tegishli oliy maʼlumotga ega boʻlgan tadqiqotchi;

arxeologiya obyekti — inson faoliyatining barcha koʻrinishlariga taalluqli hamda saqlanish holatidan qatʼi nazar arxeologik, antropologik, etnografik qimmatga yoki oʻzga tarixiy, ilmiy, badiiy, madaniy qimmatga ega boʻlgan joy, inshoot (asar), imorat, majmua (ansambl), ularning boʻlaklari, ular bilan bogʻliq hududlar;

arxeologiya obyektlarini birlamchi konservatsiyalash — avariya holatida boʻlgan, arxeologiya tadqiqoti yakunlangan arxeologiya obyektlarining but saqlanishini taʼminlash maqsadida ochiq varaq va ruxsatnoma olgan arxeolog tomonidan majburiy tartibda amalga oshiriladigan ilmiy, ilmiy-texnik tadqiqotlar, taʼmirlash-tiklash ishlari hamda chora-tadbirlar majmui;

arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash — arxeologiya obyektlarini mavjud koʻrinishida asrash va uning holati yomonlashuvining oldini olish maqsadida amalga oshiriladigan ilmiy va ilmiy-texnik tadqiqotlar hamda chora-tadbirlar majmui;

arxeologiya tadqiqoti — arxeologiya obyektlari, arxeologiya yodgorliklari va arxeologiya ashyolarini oʻrganish orqali yangi bilimlarni egallash maqsadida amalga oshiriladigan faoliyat;

muzeylashtirish — ilmiy-tadqiqot ishlari asosida arxeologiya obyektlari yoki ulardan topilgan arxeologiya ashyolarini muzeylarda namoyish etish, saqlash shart-sharoitlarini yaratish orqali turizm obyektiga aylantirish;

muzeylashtirish ahamiyatidagi konservatsiyalash — arxeologiya obyektlarini muzeylashtirish, arxeologiya bogʻlarini yaratish va turizm obyektiga aylantirish maqsadida amalga oshiriladigan ilmiy, ilmiy-texnik tadqiqotlar, taʼmirlash-tiklash ishlari hamda chora-tadbirlar majmui;

konservatsiyalash — tarixiy va madaniy yodgorliklarni (meʼmoriy inshootlar, arxeologiya ashyolari, tasviriy va amaliy sanʼat asarlari, kitob, qoʻlyozma va boshqalar) dastlabki yoki konservatsiyaga tushgan vaqtdagi qiyofasi, chidamliligini uzoq muddatga saqlashni taʼminlovchi chora-tadbirlar majmui.

2-bob. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash tartibi

7. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash arxeologiya tadqiqotlari jarayoni va natijalariga koʻra bir nechta bosqich hamda usullarda amalga oshirilishi mumkin.

8. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash jarayoni obyektning joylashuvi va tabiiy sharoitning taʼsiriga qarab quyidagi bosqichlarda amalga oshirilishi mumkin:

obyektning holati va zarar koʻrgan qismlarini oʻrganish;

obyektni tuproq, namlik yoki boshqa taʼsirlardan tozalash;

maxsus materiallar bilan himoyalash;

qoʻshimcha tayanchlar bilan mustahkamlash;

obyektning buzilgan yoki zarar koʻrgan qismlarini asliga yaqin tarzda tiklash;

obyektni tabiiy sharoit va insoniy taʼsirlardan himoyalash.

9. Arxeologiya obyektining holati va zarar koʻrgan qismlarini oʻrganish bosqichida obyektning texnik, kimyoviy, biologik holati oʻrganiladi hamda quyidagi ishlar amalga oshiriladi:

obyekt holatini toʻliq qayd etish, fotosuratlar, chizmalar tayyorlash;

obyektning moddiy tarkibi, eskirish darajasini aniqlash;

tabiiy, texnologik yoki insoniy taʼsirlarni aniqlash va ushbu taʼsirlarni kamaytirish choralarini belgilash.

10. Arxeologiya obyektlarini tuproq, namlik yoki boshqalar taʼsiridan tozalash bosqichi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

obyektni qoplagan tuproq qatlamini qoʻl asboblari yordamida ehtiyotkorlik bilan olib tashlash;

namlikning obyektga salbiy taʼsiri oldini olish uchun haroratni moʻtadillashtirish va shamollatish sharoitini yaratish;

zaruratga koʻra organik va kimyoviy birikmalarni olib tashlash uchun kimyoviy eritmalar yoki boshqa maxsus vositalardan foydalanish.

11. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalashda maxsus materiallar bilan himoyalash, qoʻshimcha tayanchlar bilan mustahkamlash bosqichi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

obyekt yuzasini zarar yetkazmaydigan maxsus materiallar (parafin, epoksid qatronlar, ohak asosli qoplamalar va boshqalar) bilan qoplash;

zarar koʻrgan qismlarni mustahkamlash uchun asosan yogʻoch, metall yoki plastmassadan tayanchlar oʻrnatish.

12. Arxeologiya obyektining buzilgan yoki zarar koʻrgan qismlarini asliga yaqin tarzda tiklash bosqichida konservatsiya va restavratsiya usullariga asoslangan holda quyidagilar amalga oshiriladi:

obyektning asl koʻrinishi va tarixiy ahamiyatini tiklash uchun ilmiy-tadqiq qilish;

asliga yaqin materiallar va texnikalarni aniqlash;

asl struktura va detallarni qayta tiklash hamda obyektning tarixiy koʻrinishini saqlab qolish.

13. Arxeologiya obyektlarini tabiiy sharoit va insoniy taʼsirlardan himoyalash bosqichi quyidagi choralarga asoslanadi:

obyekt atrofiga toʻsiqlar oʻrnatish, hududni nazorat qilish;

tabiiy sharoitni hisobga olib konservatsiya choralarini koʻrish;

zaruratga koʻra maxsus kimyoviy moddalar yoki materiallar yordamida obyektni zararli taʼsirlardan himoya qilish;

obyekt holatini muntazam kuzatish, ehtiyojga koʻra qoʻshimcha himoya choralarini amalga oshirish.

14. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash tadqiqotlarda aniqlangan ashyolar va meʼmorchilik qoldiqlari, ularning materiali va saqlanish holati, ahamiyati, qanday maqsad va darajada amalga oshirilishiga qarab birlamchi va muzeylashtirish ahamiyatidagi konservatsiyalash usullarida olib boriladi.

15. Arxeologiya obyektlarini birlamchi konservatsiyalash (keyingi oʻrinlarda — birlamchi konservatsiyalash) avariya holatida boʻlgan, arxeologiya tadqiqoti olib borilgan obyektlarning but saqlanishini taʼminlash maqsadida ochiq varaq va ruxsatnoma olgan arxeolog tomonidan amalga oshiriladi.

16. Birlamchi konservatsiyalash ochiq varaq va ruxsatnoma olgan arxeolog tomonidan quyidagi chora-tadbirlarni qoʻllash asosida olib borilishi mumkin:

arxeologiya tadqiqoti olib borilgan hududlarni ochiq holatda ustini yopish orqali konservatsiyalash;

obyektlarning qismlarini tiklash orqali konservatsiyalash;

arxeologiya tadqiqoti olib borilgan hududlarni koʻmish orqali konservatsiyalash;

kimyoviy usulda qotirib qoʻyish orqali konservatsiyalash;

asl holicha, qanday saqlangan boʻlsa, shundayligicha, ayrim zarar keltiradigan holatlarning oldini olish orqali konservatsiyalash.

17. Arxeologiya obyektlarining arxeologiya tadqiqoti davomida ochilgan qismlarini namlik koʻtarilishi va quyosh nuri tushishi natijasida deformatsiya, eroziya va boshqa omillardan himoya qilish maqsadida ustini yopish orqali konservatsiyalash usulidan foydalaniladi.

18. Arxeologiya yodgorliklarining arxeologiya tadqiqoti davomida ochilgan qismini tabiiy sharoit, vaqt va inson omilidan asrash maqsadida yodgorlikning asl qismlaridan foydalanib, ilmiy va tarixiy ahamiyatini saqlagan holda tiklash orqali konservatsiyalash usulidan foydalaniladi.

19. Arxeologiya tadqiqotlari yakunlanganidan soʻng obyektlarni saqlash, unga tabiiy muhit taʼsirini kamaytirish maqsadida tuproq yoki boshqa himoya qatlamlari bilan yodgorlik ustini koʻmish orqali konservatsiyalash usuli qoʻllanadi. Mazkur usul doimiy saqlash va muzeylashtirishga tayyor boʻlmagan, keyinchalik arxeologiya tadqiqotlari davom ettiriladigan yodgorliklar uchun qoʻllanadi.

20. Kimyoviy usulda qotirib qoʻyish orqali konservatsiyalash obyektlarini saqlab qolish maqsadida maxsus kimyoviy moddalar bilan qotirib, mustahkamlab qoʻyiladi. Bu usulda obyektlar zararli taʼsirlardan, namlik, mikroorganizmlar va tuproqdagi kimyoviy oʻzgarishlardan himoyalanadi.

21. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalashda zaruratga qarab quyidagi kimyoviy moddalar qoʻllanishi mumkin:

tosh va keramikani mustahkamlashda silikat birikmalar;

restavratsiya va taʼmirlash jarayonida mahkamlovchi sifatida epoksid qatronlar;

mogʻor va mikroorganizmlarni yoʻq qilish uchun biotsidlar;

yuzalarni mustahkamlash va toʻkilishning oldini olish uchun polimerlar yoki konsolidantlar.

22. Arxeologiya obyektini asl holicha, qanday saqlangan boʻlsa shundayligicha, ayrim zarar keltiradigan holatlarning oldini olish orqali konservatsiyalash usulidan yodgorlikning tabiiy yoki topilgan holatida saqlanishini taʼminlash uchun foydalaniladi. Ushbu jarayonda tadqiqotdan soʻng topilgan obyektlarning shakli, materiali, joylashuvi va tarkibini oʻzgartirmasdan saqlash choralari koʻriladi.

23. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalashda kimyoviy moddalardan foydalanish jarayoni malakali restavratorlar ishtiroki va xulosasi asosida olib boriladi.

24. Arxeologiya obyektlarini muzeylashtirish ahamiyatidagi konservatsiyalash (keyingi oʻrinlarda — muzeylashtirish) arxeologiya obyektlari negizida muzeylar tashkil qilish, arxeologiya bogʻlarini yaratish va turizm obyektiga aylantirish maqsadida amalga oshiriladi. Bu usulda arxeologiya obyektini qisman tiklash maqsadida ushbu Nizomning 17 — 22-bandlarida belgilangan usullardan foydalanilishi mumkin.

25. Muzeylashtirish jarayonida arxeologiya obyektlarini saqlash uchun maxsus sharoitlar yaratiladi. Xususan, harorat va namlik nazorat qilinishi, obyekt ustini yopish, maxsus binolar qurish ishlari amalga oshiriladi.

26. Arxeologiya ashyolari maxsus oynavand vitrinalar yoki namoyish vositalariga joylashtiriladi.

27. Muzeylashtirish ustuvorlik asosida quyidagi ahamiyatdagi arxeologiya obyektlarida olib boriladi:

shahar markazlarida joylashgan arxeologiya obyektlarida;

YUNESKO Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan arxeologiya obyektlarida;

turizm yoʻnalishida (marshrutida), katta yoʻllar, shu jumladan, magistral yoʻllar boʻyida joylashgan arxeologiya obyektlarida;

muzeylashtirish uchun yetarli miqdordagi grantlar, investitsiyalar jalb qilingan arxeologiya obyektlarida.

28. Muzeylashtirish rejalashtirilgan taqdirda, zarur materiallar va usullar, shuningdek, bajarish muddatlari koʻrsatilgan holda loyiha ishlab chiqiladi.

29. Arxeologiya obyektlarini muzeylashtirishning loyihaoldi va loyiha-smeta hujjatlari, ularda rejalashtirilgan asrashga doir ishlarni obyektning tarixiy-madaniy ahamiyati hamda noyobligiga ziyon yetkazmagan holda texnologiya va materiallarning qoʻllanishi boʻyicha tegishli xulosa Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligining Ilmiy-ekspert kengashi tomonidan beriladi.

30. Muzeylashtirish Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyatni litsenziya hamda Madaniy meros obyektlarida tadqiqotlar, qidiruvlar oʻtkazish, ilmiy-konservatsiya va restavratsiya ishlarini amalga oshirish uchun ruxsatnomaga ega boʻlgan shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.

31. Muzeylashtirilishi rejalashtirilgan arxeologiya obyektlarida ilmiy-tadqiqot ishlarini tashkil etish uchun mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari tomonidan tegishli xalq deputatlari kengashlariga taklif kiritish orqali mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan ajratiladi.

32. Arxeologiya obyektlarini muzeylashtirish hamda turizm obyektiga aylantirish bilan bogʻliq sarf-xarajatlar madaniy meros sohasiga Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar, mahalliy budjet mablagʻlari, grantlar va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

33. Muzeylashtirish olib borilgan arxeologiya yodgorliklariga shtat birliklarini ajratish hamda xodimlarga ish haqini toʻlash Madaniy meros agentligi tizimidagi muzeylar uchun belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.

34. Muzeylashtirilgan arxeologiya yodgorliklari tegishli viloyat tarix, madaniyat davlat muzeylari va muzey-qoʻriqxonalarning filiallariga aylantiriladi.

3-bob. Ochiq varaq va ruxsatnoma olgan arxeologning arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash boʻyicha majburiyatlari

35. Ochiq varaq va ruxsatnoma olgan arxeolog arxeologiya tadqiqoti rejasi hamda ajratilgan mablagʻlar doirasida quyidagilarni amalga oshiradi:

arxeologiya obyektining birlamchi konservatsiyasi va but saqlanishini taʼminlaydi;

konservatsiyalashni har bir arxeologiya obyektining xususiyatidan kelib chiqqan holda soha mutaxassislari va restavratorlarni jalb qilgan holda olib boradi;

arxeologiya tadqiqoti keyingi yillarda ham davom etadigan obyektlarda aniqlangan meʼmoriy inshoot qoldiqlarining (devorlar) somonli loy bilan mustahkamlanishini taʼminlaydi;

arxeologiya obyektlarida aniqlangan meʼmoriy inshoot qoldiqlarining qadimgi holatini saqlagan holda, avval ishlatilgan gʻisht yoki paxsa oʻlchamlaridagi materiallar bilan qadimgi arxitekturani saqlash choralarini koʻradi;

arxeologiya tadqiqoti bir yilda yoki bir necha yillik tadqiqotlardan soʻng yakunlansa, arxeologiya obyektlarining ustini yopish yoki toʻliq tuproq bilan koʻmib, konservatsiya qilish ishlarini tashkil qiladi;

arxeologiya obyekti hisoblangan qabristonlarda (mozorqoʻrgʻon) tadqiqotlar yakunlangach, qabrlar oʻrni toʻliq tuproq bilan koʻmilishini taʼminlaydi;

arxeologiya tadqiqotlari ilmiy hisobotida bajarilgan ishlar, foydalanilgan usullar va materiallar, shuningdek, obyektning holatini kuzatish natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qayd etadi;

restavratorlar yordamida arxeologiya tadqiqoti davomida topilgan arxeologiya ashyolarining fizik-mexanik yaxlitligini taʼminlash, birlamchi taʼmirlash va tiklash ishlarini olib boradi;

arxeologiya ashyolari ular aniqlangan joyda qoldirilgan taqdirda, Madaniy meros agentligi va uning hududiy boshqarmalari bilan birgalikda mazkur ashyolarni konservatsiyalash chora-tadbirlarini koʻradi. Bunda mazkur arxeologiya ashyolarini tavsiflaydi, suratga oladi va ilmiy hisobotda koʻrsatib oʻtadi.

36. Arxeologiya ashyosi davlat fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirilganidan soʻng konservatsiyalash, restavratsiya va rekonstruksiya qilish ishlari mazkur arxeologiya ashyosi biriktirilgan davlat muassasasi tomonidan amalga oshiriladi.

4-bob. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalashni nazorat qilish

37. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalashda quyidagilardan foydalanish yoki amalga oshirish mumkin emas:

asl holatni oʻzgartirish yoki saqlanib qolgan qismlarni notoʻgʻri tiklash;

obyektning tarixiy oʻrinlari, tuzilishi, yillar davomida yetkazilgan shikastlanishlari yoki tabiiy eskirishini sunʼiy taʼmirlash asosida yangilash;

arxeologiya obyekti yoki uning qismlarini, aniqlangan arxeologiya ashyolarini toʻliq tiklash;

obyektning qismlarini tiklashda asl materiallariga kimyoviy yoki fizik jihatdan mos kelmaydigan zamonaviy materiallardan foydalanish;

sinovdan oʻtmagan kimyoviy moddalar, kislotalar yoki yuvuvchi moddalardan foydalanish;

zarar yetkazadigan yoki asl tarixiy va ilmiy qiymatini oʻzgartiradigan oʻzgarishlar kiritish;

arxeologiya obyektining madaniy qatlamlarining toʻliq oʻrganilmagan qismiga ustun yoki qurilmalarni joylashtirish;

notoʻgʻri saqlash sharoitlarini (harorat va namlik) yaratish.

38. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash yuqori malakali arxeolog, restavrator va mutaxassislar ishtirokida, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi va uning hududiy boshqarmalari nazorati ostida amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

39. Davlat muassasalari va arxeologlar arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash qoidalarini buzgan hollarda qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladi.

40. Arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash qoidalarini buzib, obyektlarga ziyon yetkazgan davlat muassasalari va arxeologlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq yetkazilgan zararni qoplaydi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 20-oktabr,

659-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.10.2025-y., 09/25/659/0960-son)

lex.uz