UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 21-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 21 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 октября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 October 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

БАҲОЛАР

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

КЎРСАТКИЧЛАРИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида :

а) 1-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «3-иловага мувофиқ тасдиқлансин» сўзлари «3-иловага мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Фуқаролари учун ишбилармонлик визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) 5-иловада :

қуйидаги мазмундаги 85 1 — 85 6 -бандлар билан тўлдирилсин:

«85 1 Баҳрайн Қироллиги

85 2 . Саудия Арабистони Подшоҳлиги

85 3 . Ўмон Султонлиги

85 4 . Қатар Давлати

85 5 . Қувайт Давлати

85 6 . Хитой Халқ Республикаси

85 7 . Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги»;

86-банддан «Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан,» сўзлари чиқариб ташлансин;

изоҳнинг 5-бандидан «Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан,» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) қуйидаги мазмундаги 6-илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига 6-ИЛОВА

Фуқаролари учун ишбилармонлик визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинадиган мамлакатлар

2 иш куни мобайнида:

1. Австрия Республикаси

2. Бельгия Қироллиги

3. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги

4. Германия Федератив Республикаси

5. Испания Қироллиги

6. Италия Республикаси

7. Латвия Республикаси

8. Малайзия

9. Франция Республикаси

10. Чехия Республикаси

11. Швейцария Конфедерацияси

12. Япония

3 иш куни мобайнида:

13. Бирлашган Араб Амирликлари

14. Эрон Ислом Республикаси*

15. Покистон Ислом Республикаси*

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида :

а) 3-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«рағбатлантирувчи акция — рекламадан фойдаланувчиларни муайян ҳаракатларни бажаришга ундайдиган тадбир, танлов, ўйин ўтказиш шаклида амалга ошириладиган, шу жумладан уларда иштирок этиш шарти реклама қилинаётган товарларни олишдан иборат бўлган реклама;

нархнома — ягона намунадаги ва аниқ кўрсатилган истеъмолчига ҳеч қандай шартларсиз одатда таклиф этиладиган товар бирлиги ёки маълум миқдордаги товар учун белгиланган якуний нарх кўрсатилган маълумот;

чегирма нарх — товар нархини унинг чегирма нархгача бўлган нархидан муайян фоиз ёки сумма миқдорида арзонлаштирилган нарх;

чегирма нархгача бўлган нарх — сотувчи томонидан исботланиши шарт бўлган, чегирма нарх эълон қилингунга қадар 30 кун давомида амалда бўлган истеъмолчига одатда таклиф этилаётган товар бирлиги учун белгиланган энг паст нарх»;

иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 168 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«168 1 . Қуйидагиларни сотиш ва сотиш учун сақлаш тақиқланади:

Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорида назарда тутилган, маиший электр приборларга илова қилинадиган техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини;

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларининг идентификация кодлари рўйхатида келтирилган маҳсулотлар маркировкаланмаган тақдирда»;

в) қуйидаги мазмундаги XVII 4 боб билан тўлдирилсин:

« XVII 4 . Чакана савдо қилишда товарларга рағбатлантирувчи акция ва чегирмалар қўллаш хусусиятлари

187 22 . Сотувчи истеъмолчиларнинг қизиқишини ошириш, сотувни кўпайтириш ёки бошқа мақсадларда ўзи реализация қилаётган товарларга нисбатан рағбатлантирувчи акция ёки чегирмалар қўллаши мумкин, мазкур қоидаларнинг 20 6 , 60 3 ва 60 4 -бандларида келтирилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бунда сотувчи товарнинг чегирма нархгача бўлган нархини кўрсатган тақдирда, чегирма ҳисобланади, акс ҳолда чегирма ҳисобланмайди ва товар нархини арзонлаштириш сифатида баҳоланади. Чегирмада кўрсатилган чегирма нархгача бўлган нарх чегирма эълон қилингунга қадар охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши лозим (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно).

Сотувчи сунъий равишда нархларни ошириб, кейинчалик арзонлаштирилган нархларни чегирма сифатида кўрсатиш орқали истеъмолчиларни чалғитиши тақиқланади.

Товарларга нисбатан рағбатлантирувчи акция ёки чегирмалар қўллаш ҳолати оммавий тадбир доирасида ўтказилса, Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори талаблари қўлланилади.

187 23 . Сотувчи ўз товарларига нисбатан чегирмаларни эълон қилишда товарлар ва нархлар ҳисобини юритишга, товарнинг охирги 30 кунда амалда бўлган нархларини қайд этиш ҳамда истеъмолчининг талабига кўра, мазкур маълумотларни тақдим этишга мажбур (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно).

187 24 . Сотувчи рағбатлантирувчи акция ўтказишда:

рағбатлантирувчи акцияни эълон қилишда унинг шартларини, шу жумладан, рағбатлантирувчи акциянинг амал қилиш муддати, сотиб олиш шартлари, рағбатлантирувчи акцияга қўйиладиган товарлар номи (туркуми), миқдори ва бошқа муҳим маълумотларни истеъмолчиларга аниқ ва тушунарли қилиб етказиши;

рағбатлантирувчи акция эълон қилингандан сўнг унинг шартларини ўзгартирмаслик, рағбатлантирувчи акцияга қўйиладиган товар нархи тўғрисида тўғри ва тушунарли маълумот бериши;

рағбатлантирувчи акция давомида таклиф этилаётган чегирма, бонус ва бошқа имтиёзлар ҳақиқатда амал қилишини таъминлаши шарт.

187 25 . Сотувчи товарлар нархига нисбатан чегирма қўллашда:

чегирмани аниқ фоиз ёки сумма шаклида белгилаши ҳамда товар нархи осон аниқланиши ва аниқ ўқилишини таъминлаши;

истеъмолчининг талабига кўра, ҳар бир товар учун чегирма нархгача бўлган нарх тўғрисида аниқ маълумот тақдим этиши;

сотувчи товарнинг чегирма эълон қилингунга қадар охирги 30 кундаги энг паст нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (далиллар) билан асослаши (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно);

агарда чегирма нархда сотилиши назарда тутилган товар сони чекланган ёки мавсумий ёхуд маҳсулотларининг ҳолатига боғлиқ бўлса (хизмат қилиш муддати ёки яроқлилик муддати яқинлашган, бут бўлмаган, мавсумий сотиш, эски захираларни тугатиш, қадоқлашнинг шикастланиши ва/ёки бошқа сабаблар), бу ҳақида сотувчи чегирма тўғрисидаги маълумотда истеъмолчиларни хабардор қилиши;

чегирма нархнинг амал қилиш муддати (бошланиш ва тугаш санаси) аниқ кўрсатилиши, агар чегирма нарх фақатгина муайян шароитларда қўлланилса, бу шароитлар олдиндан маълум қилиниши;

агар чегирмани тақдим этиш истеъмолчидан шахсга доир маълумотларни бериш ёки рўйхатдан ўтказишни талаб қилса, сотувчи шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши ва истеъмолчиларни уларнинг маълумотларини қайта ишлаш мақсадлари ва шартлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.

187 26 . Чегирма эълон қилинганда, унинг шартлари ва амал қилиш муддати аниқ кўрсатилиши лозим»;

г) 189-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«рағбатлантирувчи акция ва чегирмалар қўллаш бўйича талабларни бузиш»;

тўртинчи — йигирма олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

д) 190-бандда :

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«рағбатлантирувчи акция ва чегирмалар қўллаш бўйича талаблар бузилганда»;

еттинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низомнинг I бўлимида :

а) 1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Насрдаги пьеса: 12 5 пьеса муаллифига 9 3,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1,5 шеърда ёзилган пьеса: 13 5 пьеса муаллифига 10 3,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1,5»;

б) 5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган асарлар инсценировкаси 10,5 6 адабий асар муаллифига 3 2 инсценировка муаллифига 3 2 адабий асар таржимонига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган адабий асар таржимаси инсценировка қилинган тақдирда) 1,5 1 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1»;

в) 7-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган пьесалар таржималари насрда ёзилган пьеса: 12,5 6,5 пьеса муаллифига 3,5 2 таржимонга 4,5 2,5 оралиқ таржима муаллифига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган оралиқ таржимадан фойдаланилган тақдирда) 1,5 1 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1 шеърда ёзилган пьеса: 13 8,5 пьеса муаллифига 4 2,5 таржимонга 6 4 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 2 оралиқ таржима муаллифига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган оралиқ таржимадан фойдаланилган тақдирда) 1,5 1»;

г) 9-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Опера 19 12 композиторга 10 6 либретто муаллифига 5 3,5 хореографга 1 1,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1»;

д) 11-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Балет 17 10 композиторга 7,5 4 либретто муаллифига 2 1 хореографга 4,5 4 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1»;

е) 14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Мусиқали драма 20 11,5 композиторга 8 5 либретто муаллифига 8 4 хореографга 1 1 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1,5»;

ж) изоҳ чиқариб ташлансин;

з) изоҳлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларининг 42-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«42. Қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур даражада сақлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, харажатларнинг алоҳида моддаси бўйича маблағлар ажратилади. Бунда гўр қазиш ва маросим хизматлари бўйича кўрсатилган пулли хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар асосида ундирилади».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланади»;

б) 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур даражада сақлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, харажатларнинг алоҳида моддаси бўйича маблағлар ажратилади. Бунда гўр қазиш ва маросим хизматлари бўйича кўрсатилган пулли хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар асосида ундирилади».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорида :

а) 1-иловада :

5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини улгуржи сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланилади. Бунда ушбу дори воситаларининг улгуржи нархлари чекланган улгуржи референт нархлардан юқори бўлмаслиги шарт»;

5 1 -бандда :

биринчи хатбошидаги «дори воситалари ва тиббий буюмлар» сўзлари «рецепт билан бериладиган дори воситалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «дори воситалари ва тиббий буюмларининг» сўзлари «рецепт билан бериладиган дори воситаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шқ — импорт қилинган рецепт билан бериладиган дори воситаларининг эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режими (ИМ-40) асосида божхона юк декларацияси тўлдирилган санадаги Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб белгиланган шартномавий қиймати»;

тўққизинчи хатбошидаги «дори воситалари ва тиббий буюмларнинг» сўзлари «рецепт билан бериладиган дори воситаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги «дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг» сўзлари «рецепт билан бериладиган дори воситаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

47-банддаги «Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланилади. Бунда ушбу дори воситаларининг чакана нархлари чекланган чакана референт нархлардан юқори бўлмаслиги шарт»;

41-банддаги «Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига» сўзлари «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорида :

а) 2-бандда :

иккинчи хатбошидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

2-банднинг олтинчи хатбошисидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банднинг биринчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банднинг биринчи хатбошисидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони тўғрисида ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги таклифлар шакллантирилади ҳамда уни туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишган ҳолда ҳар йили 1 сентябрдан кечикмай туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига киритилади»;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тақдим этилган захирага қўйилган иш ўринлари тўғрисидаги умумлаштирилган таклифлар асосида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳар йили жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор қабул қиладилар»;

11-банддаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банддаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банднинг биринчи хатбошисидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-бандда :

биринчи хатбошидаги «туман (шаҳар) ҳокимининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банддаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банддаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловада :

3-босқичнинг «Тадбирлар» устунида:

1-банддаги «ва уни туман (шаҳар)» сўзлари «ҳамда уни туман (шаҳар) ҳокимлиги ва» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банддаги «туман (шаҳар) ҳокимликларига» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Туман (шаҳар) ҳокимликлари» сўзлари «Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг 1-бандидаги «Туман (шаҳар) ҳокимининг» сўзлари «Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

5-илованинг 1-бандидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг» сўзлари «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Манфаатлар тўқнашуви юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) вазиятларда давлат назоратини амалга ошириши режалаштирилаётган мансабдор шахс ёки ходими тегишли назорат қилувчи органдаги бевосита раҳбарини (у бўлмаганида, коррупцияга қарши ички назорат тузилмасини (ва) ёки кадрлар бўлинмасини) мазкур ҳолат ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида белгиланган шаклдаги мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномани тақдим қилишга ва ўзини рад этишга мажбур. Ушбу талабнинг бажарилмаслиги давлат назорати натижаларининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади».

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорида :

а) муқаддимадаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2 1 . Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги якунланган ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг олий таълим, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган 11-синф битирувчилари рўйхатини ҳар календарь йилининг IV чораги якунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этиб борсин»;

в) 1-иловада :

2-банддаги «мактаблари ҳамда мактаб-интернатларда» сўзлари «мактабларида» сўзи билан алмаштирилсин;

3-банд «умумтаълим муассасасида» сўзлари «умумтаълим муассасаси директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устамалар тўлаш,» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«ўз фаолиятида ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини рағбатлантириш;

умумтаълим муассасасининг директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устамалар тўлаш;

умумтаълим муассасаларида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал клубларининг координатори бўлган ўқитувчиларга уларнинг таъриф ставкасининг 50 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўлаш»;

тўртинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ишчи гуруҳининг фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашишга йўл қўйилмайди»;

10-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда умумтаълим муассасасининг педагоглари ва бошқа ходимлари фарзандлари мазкур умумтаълим муассасасида ўқиган тақдирда, мазкур таълим муассасаси ишчи гуруҳи таркибига ота-оналардан вакил сифатида жалб этилишига йўл қўйилмайди»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

13-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда жамғармада ажратилган маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ қарори ва директор буйруғи қабул қилинмайди»;

15-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган талаблар ушбу Низомнинг 29-бандига нисбатан татбиқ этилмайди»;

24 1 -банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда бошқа умумтаълим муассасасига ишга ўтганда тайинланган ҳар ойлик устама ҳақ (фоиз)лари сақланмайди»;

қуйидаги мазмундаги 26 2 -банд билан тўлдирилсин:

«26 2 . Ўз фаолиятида ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган устамага қўшимча равишда жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоизгача рағбатлантирилиши мумкин.

Бунда рағбатлантириладиган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари рағбатлантириладиган йилдан аввалги бир календарь йил (январь — декабрь ойлари) давомидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган спорт мусобақаларидаги иштироки ҳамда халқаро ассоциациялар томонидан ўтказиладиган Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро олимпиадаларда эришган натижаларидан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили 15 январгача бир календарь йил (январь — декабрь ойлари) учун базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоизгача ҳар ойлик устамалар қуйидаги тартибда устамалар белгиланади:

спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритганлиги учун — 5 фоиз;

спорт мусобақаларининг республика босқичида совринли ўринларни (1 — 3-ўринларни) қўлга киритганлиги учун — 10 фоиз;

халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритганлиги учун — 20 фоиз»;

27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Умумтаълим муассасасининг раҳбар ходимларига (директор ва унинг ўринбосарлари) ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик устамалар белгиланмайди, Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (IOI) — фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактаб раҳбари (директор) бундан мустасно»;

қуйидаги мазмундаги 27 1 ва 27 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«27 1 . Умумтаълим муассасаларининг директори ва унинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги умумтаълим муассасасининг қуйидаги белгиланган кўрсаткичларига (кейинги ўринларда — кўрсаткичлар) мувофиқ 100 баллик тизимда баҳоланади:

академик натижалар;

ноакадемик натижалар;

тарбиявий ишлар самарадорлиги;

молиявий фаолият самарадорлиги;

малакали ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси.

Кўрсаткичлар бўйича баҳолаш методикаси ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Кўрсаткичлар умумтаълим муассасасининг Ишчи гуруҳи томонидан баҳоланади.

Бунда баҳолаш кўрсаткичлари асосида умумтаълим муассасалари тўплаган умумий баллардан келиб чиқиб, ушбу умумтаълим муассасалари директори ва унинг ўринбосарларига қуйидаги миқдорларда бир календарь йил (январь — декабрь ойлари) учун базавий тариф ставкаларига нисбатан ҳар ойлик устама белгиланади:

а) умумтаълим муассасаси директорига:

61 — 70 балл тўпласа — 5 фоиз;

71 — 80 балл тўпласа — 10 фоиз;

81 — 90 балл тўпласа — 15 фоиз;

91 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

б) умумтаълим муассасаси директори ўринбосарларига:

61 — 70 балл тўпласа — 2,5 фоиз;

71 — 80 балл тўпласа — 5 фоиз;

81 — 90 балл тўпласа — 7,5 фоиз;

91 — 100 балл тўпласа — 10 фоиз.

Директор ёки директор ўринбосарларига белгиланадиган ҳар ойлик устама Жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида амалга оширилади.

Бунда белгиланган устамалар Жамғармадаги маблағлардан ошиб кетган ҳолларда, мазкур белгиланган ҳар ойлик устамалар тегишли миқдорга камайтирилади.

Ҳар ойлик устама белгиланиши учун директор ёки директор ўринбосарлари мазкур умумтаълим муассасасида камида 9 ой давомида асосий лавозими бўйича фаолият юритган бўлишлари лозим.

Директор ёки директор ўринбосарлари ўзи фаолият юритаётган умумтаълим муассасасида бошқа лавозимга ўтганда ёки бошқа умумтаълим муассасасига ишга ўтганда уларга тайинланган ҳар ойлик устамалар сақланмайди, бундан тенг лавозимга ротация қилинган ҳолатлар мустасно.

27 2 . Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумтаълим муассасалари директорларидан иборат бўлган Директорлар кенгашларида фаолият юритаётган умумтаълим муассасаси директорларига жамғарма ҳисобидан базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоиз ҳар ойлик устамалар тўланади.

Мазкур директорларга ушбу Низомнинг 27 1 -банди асосида белгиланган кўрсаткичларга эришиш даражасига қараб белгиланадиган устамалар тайинланмайди (директор ўринбосарлари бундан мустасно)»;

1-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1. Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар уларнинг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:

Т/р Кўрсаткичлар* Амалга оширилган аниқ ишларнинг қисқача таърифи, унинг натижалари (самарадорлиги), қўлланилаётган шакли ва услуби, ўтказилган машғулотларнинг сони, ўқувчилар қамровининг ўртача сони Рейтинг баҳоси Максимал балл Фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар Кўрсаткичлар 1. Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати Ўқитувчи дарс ўтаётган синфлардаги ўқувчиларнинг чораклик ўртача баҳолари ўзлаштиришнинг сифат («4» ва «5» баҳо (янги баҳолаш тизимида 66 — 100 балл)) кўрсаткичи асосида аниқланади 5 3 Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 56 — 70 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 56 — 65 фоизини ташкил этганда 4 Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 71 — 85 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 66 — 80 фоизини ташкил этганда 5 Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 86 фоизи ва ундан юқорини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 81 фоиздан юқорини ташкил этганда 2. «Фан олимпиадаси» ва бошқа кўрик танловлар, мусобақалар, тадбирларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки ** Ўқувчиларининг олимпиада, танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирлардаги иштироки ва натижалари асосида баҳоланади 25 5 Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 55 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда 10 Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 70 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда 25 Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари 1-, 2-, 3-ўринларни (шунингдек, тўғридан тўғри халқаро фан олимпиадаларидан иштирок этиб, совринли ўринларни) эгаллаганда 3. Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки*** Бошланғич синф ўқувчиларининг мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирлардаги иштироки натижалари асосида баҳоланади 25 5 Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 55 — 70 фоизни ташкил этганда 10 Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 71 — 85 фоизни ташкил этганда 25 Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 86 — 100 фоизни ташкил этганда 4. Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги Ўқитувчи иш фаолияти мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади (ўқитувчининг фаолияти баҳолаш даврига нисбатан сўнгги 3 йилликда оммалаштирилганлиги) 15 5 Иш тажрибаси мактаб миқёсида оммалаштирилганда 8 Иш тажрибаси туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилганда 10 Иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштирилганда 15 Иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилганда 5. Педагогик иш стажи Таълим муассасаларидаги педагог ходимнинг иш стажига қараб баҳоланади 10 4 педагогик иш стажи 1 йилдан 5 йилгача 7 педагогик иш стажи 5 йилдан 10 йилгача 10 педагогик иш стажи 10 йил ва ундан юқори 6. Синф раҳбарлиги Синф раҳбарлиги юклатилганлиги 5 0 Синф раҳбарлиги юклатилмаган бўлса 5 Синф раҳбарлиги юклатилган бўлса 7. Малака ошириш курсларидан ўтганлиги Режа асосида 10 0 Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса ёки қатнашган бўлсада , курслар якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли сертификатга эга бўлмаса 10 Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлса **** 8. Синфдан ташқари ишлар***** Ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижодкорлик ва санъатга қаратилган қўшимча машғулотлар олиб бориш 10 3 Креативликни рағбатлантиришга қаратилган тадбирларни (фотокўргазмалар, ҳунармандчилик, мусиқа ва театр саҳналари ва бошқалар) ташкил этган бўлса 5 Ўқувчиларда мустақил фикр юритиш, мулоҳаза билдириш, танқидий ва таҳлилий ёндашиш кўникмаларини ривожлантирувчи лойиҳалар ва қўшимча машғулотлар олиб борса 10 Ўқувчиларни изланишга ундовчи қўшимча машғулотлар (ўқув йили давомида иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан) олиб борса 9. Ўқитувчининг малака тоифаси баҳоси Таълим муассасаларидаги педагог ходимнинг амалдаги малака тоифасига қараб баҳоланади 20 0 Мутахассис лавозимида бўлса 5 Иккинчи малака тоифасига эга бўлса 10 Биринчи малака тоифасига эга бўлса 20 Олий тоифа малака тоифасига эга бўлса МАКСИМАЛ БАЛЛ: 100

2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг _______________________ фани ўқитувчиси ________________________________________ нинг 20__-20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган

Т/р Кўрсаткичлар Максимал балл Ўқитувчи фаолиятининг қисқача таснифи Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл 1. Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати 5 2. «Фан олимпиадаси» ва бошқа кўрик танловлар, мусобақалар, тадбирларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки* 25 3. Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки ** 4. Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги 15 5. Педагогик иш стажи 10 6. Синф раҳбарлиги юклатилганлиги 5 7. Малака ошириш курсларидан ўтганлиги*** 10 8. Синфдан ташқари ишлар**** 10 9. Ўқитувчининг малака тоифаси учун баҳоси 20 ЖАМИ: 100

Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: __________________ __________, _________________ _______»;

3-иловада :

2-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги 2-банд чиқариб ташлансин;

4-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «халқ» сўзи «мактабгача ва мактаб» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар тўғрисидаги низомнинг 13-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«экспертиза жараёнида юзага келаётган манфаатлар тўқнашуви (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ҳақида тегишли ИТКга хабар бериши».

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :

3-бобнинг номидаги «Дори воситалари ва тиббий буюмларни» сўзлари «Дори воситаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддан «ва тиббий буюмлар» сўзлари чиқариб ташлансин;

17-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3-устунда — дори воситасининг рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича берилиши тўғрисидаги ахборот»;

еттинчи хатбошидаги «дори воситаларни ёки тиббий буюмларни» сўзлари «рецепт билан бериладиган дори воситаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «дори воситалари ва тиббий буюмларни» сўзлари «рецепт билан бериладиган дори воситаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги «товарнинг нархи» сўзлари «рецепт билан бериладиган дори воситаларининг нархи» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Рецептсиз бериладиган дори воситалари реализациясида 6 ва 7-устунлардаги маълумотлар тўлдирилмайди»;

2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага

20__ йил «___» ____________ даги ____-сон

(қатъий белгиланган устамаларда реализация қилинадиган дори воситалари учун)

Етказиб берувчи _________________________________ Манзил: ___________________________________ __________________________________________ Етказиб берувчининг идентификация рақами (СТИР) __________________________________ ҚҚС рўйхат рақами _________________________ Банк ҳисобварағи ___________________________ Банк МФО _________________________________ Сотиб олувчи ___________________________________ Манзил: ___________________________________ ___________________________________________ Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР) __________________________________ ҚҚС рўйхат рақами __________________________ Банк ҳисобварағи ___________________________ Банк МФО _________________________________

Т/р Товарлар номи Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди Дори воситасини бериш усули (рецептли/ рецептсиз Серия Ўлчов бирлиги Сотиб олиш қиймати (базавий нарх) Савдо қўшимчаси (устама) фоизда Миқдори Нархи Етказиб бериш қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати ставка суммаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. Жами

Раҳбар _________________________ Товарни бердим _________________ (етказиб берувчи масъул шахснинг имзоси) Олдим _________________________ 20 ____ йил «___» ___________ даги __________-сон ишончнома бўйича».

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2024» рақами «2026» рақами билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

4-позициянинг ТИФ ТН коди устунидан «8539 8540» рақамлари чиқариб ташлансин.

қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:

« 8. Электр аккумуляторлар, шу жумладан, улар учун сепараторлар, тўғрибурчак (шу жумладан, квадрат шаклидаги) ёки бошқа шаклдагилар 8507 2026 йил 1 январь ».

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бенефициар мулкдор — пировардида мулкий ҳуқуқларга эгалик қиладиган ёки шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини амалда назорат қиладиган жисмоний шахс;

градацияли нарх преференцияси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сон қарорининг 7-бандида назарда тутилган нарх преференцияси;

маҳаллий ишлаб чиқарувчи — Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ республика ҳудудида ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект;

маҳаллий ишлаб чиқарувчининг аффилланган шахси — қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга ва (ёки) ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир кўрсатадиган, жумладан, ёзма келишув асосидаги жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек, ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчига нисбатан шундай ҳуқуққа эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

нарх преференцияси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорининг 1-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган преференция;

экспертиза қилиш маркази — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси;

электротехника тармоғи корхоналари — электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ҳамда иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) кодининг 24.44, 28.13, 28.25 синфларига, ИФУТ кодининг 26 ва 27 бўлимларига мос келадиган юридик шахслар;

харид комиссияси — харид қилиш тартиб-таомиллари ғолибини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал орган.

3. Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нарх преференциясини бериш тартиби

4. Тендерда ёки энг яхши таклифларни танлашда хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан нарх преференцияси қўлланилади.

5. Бунда тендернинг ёки энг яхши таклифларни танлашнинг харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган ҳар бир лот бўйича хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг таклифлари олинган бўлса, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўн беш фоиз миқдорида нарх преференцияси берилади.

6. Ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган нарх преференцияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ республика ҳудудида саноат ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилади.

7. Давлат буюртмачиси тендер ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ушбу Низомга мувофиқ нарх преференциясини қўллаш юзасидан талабларни назарда тутган ҳолда буюртма шакллантиради.

8. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича техник топшириқ белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизадан ўтказилади.

9. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича техник топшириқ белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизанинг ижобий натижаси асосида Давлат хариди тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади.

10. Маҳаллий ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) корхоналари давлат хариди тўғрисида махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилинган шартларга мувофиқ давлат буюртмачисининг тендерда ёки энг яхши таклифларни танлашда иштирок этиши ҳақида ариза тақдим этади.

11. Харид комиссияси тендер ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали харидларни амалга оширишда келиб тушган таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ушбу Низом ва харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ нарх преференциясини ҳисобга олади.

12. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи харид қилиш ҳужжатларида талаб этилган ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига (ИФУТ) мувофиқ асосий фаолият тури тўғрисидаги маълумоти билан бирга қўшимча равишда:

асосий бенефициар мулкдори ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумот;

товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарилган жой ва етказиб бериладиган ҳудуди тўғрисидаги маълумот;

товар мажбурий сертификациялаш талаб этилган ҳолларда мувофиқлик сертификати, шунингдек, зарур ҳолларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки экологик экспертиза хулосаси;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш ёки бошқа рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат талаб этилган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.

Тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчига нисбатан тендерда ёки энг яхши таклифларни танлашда нарх преференцияси қўлланилади.

13. Харид комиссияси нарх преференциясини қўллашда маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган нарх таклифини ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган миқдорда камайтириш орқали баҳолайди.

14. Харид комиссияси таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳисобланган иштирокчидан келиб тушган, лекин харид қилиш ҳужжатлари талабларга мос келмаган таклифларни рад этади.

15. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг аффилланган шахси тендер ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича битта лотда иштирок этишга ҳақли эмас.

16. Давлат харидларида иштирок этиш юзасидан таклиф юборган маҳаллий ишлаб чиқарувчи ғолиб деб топилган тақдирда, давлат буюртмачиси билан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда шартнома тузиши шарт.

3-боб. Электротехника тармоғи корхоналарига градацияли нарх преференциясини бериш тартиби

17. Тендерда ёки энг яхши таклифларни танлашда хорижий етказиб берувчилар билан бирга битта ёки ундан ортиқ иштирокчилар — электротехника тармоғи корхоналари бўлган тақдирда, электротехника тармоғи корхоналарига нисбатан градацияли нарх преференцияси қўлланилади.

18. Тендернинг ёки энг яхши таклифларни танлашнинг харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган ҳар бир лот бўйича хорижий етказиб берувчилар билан бирга электротехника тармоғи корхоналарининг таклифлари олинган бўлса, электротехника тармоғи корхоналарига нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда градацияли нарх преференцияси берилади:

учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда ўн беш фоиз;

иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда ўн икки фоиз;

битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда саккиз фоиз миқдорида.

Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди.

19. Ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган градацияли нарх преференцияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ республика ҳудудида саноат ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширадиган электротехника тармоғи корхоналарига нисбатан қўлланилади.

20. Давлат буюртмачиси тендер (ёки энг яхши таклифларни танлаш) бўйича харид қилиш ҳужжатларида электротехника тармоғи корхоналарига нисбатан ушбу Низомга мувофиқ градацияли нарх преференциясини қўллаш юзасидан талабларни назарда тутган ҳолда буюртма шакллантиради.

21. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича техник топшириқ белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизадан ўтказилади.

22. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича техник топшириқ белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизанинг ижобий натижаси асосида Давлат хариди тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади.

23. Электротехника тармоғи корхоналари давлат хариди тўғрисида махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилинган шартларга мувофиқ давлат буюртмачисининг тендерда ёки энг яхши таклифларни танлашда иштирок этиши ҳақида ариза тақдим этади.

24. Харид комиссияси тендер ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали харидларни амалга оширишда келиб тушган таклифларни баҳолаш жараёнида электротехника тармоғи корхоналарига нисбатан ушбу Низом ва харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ градацияли нарх преференциясини ҳисобга олади.

25. Электротехника тармоғи корхоналари харид қилиш ҳужжатларида талаб этилган ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига (ИФУТ) мувофиқ асосий фаолият тури тўғрисидаги маълумоти билан бирга қўшимча равишда:

асосий бенефициар мулкдори ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумот;

товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарилган жой ва етказиб бериладиган ҳудуди тўғрисидаги маълумот;

товар мажбурий сертификациялаш талаб этилган ҳолларда мувофиқлик сертификати, шунингдек, зарур ҳолларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки экологик экспертиза хулосаси;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш ёки бошқа рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат талаб этилган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.

Тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, электротехника тармоғи корхоналарига нисбатан тендерда ёки энг яхши таклифларни танлашда градацияли нарх преференцияси қўлланади.

26. Харид комиссияси градацияли нарх преференциясини қўллашда маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган нарх таклифини ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган миқдорда камайтириш орқали баҳолайди.

27. Харид комиссияси таклифларни баҳолаш жараёнида электротехника тармоғи корхоналари ҳисобланган иштирокчидан келиб тушган, лекин харид қилиш ҳужжатлари талабларга мос келмаган таклифларни рад этади.

28. Электротехника тармоғи корхоналари ва унинг аффилланган шахси тендер ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича битта лотда иштирок этишга ҳақли эмас.

29. Давлат харидларида иштирок этиш юзасидан таклиф юборган электротехника тармоғи корхоналари ғолиб деб топилган тақдирда, давлат буюртмачиси билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда шартнома тузиши шарт.

4-боб. Якунловчи қоида

30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишларга, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишларга, хизматларга) преференция бериш тартибининг

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Давлат буюртмачилари Давлат буюртмачилари тендер ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва электротехника тармоғи корхоналарига нисбатан ушбу Низомга мувофиқ нарх преференцияларини ва градацияли нарх преференцияларини қўллаш юзасидан талабларни назарда тутган ҳолда буюртмани шакллантиради. Давлат хариди эҳтиёжи асосида 2-босқич Давлат буюртмачилари Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича техник топшириқни белгиланган тартибда экспертиза қилиш марказида мажбурий комплекс экспертизадан ўтказади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда 3-босқич Давлат буюртмачилари Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ёки энг яхши таклифларни танлаш бўйича техник топшириқни белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизанинг ижобий натижаси асосида Давлат хариди тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда 4-босқич Маҳаллий ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) корхоналари Давлат хариди тўғрисида махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилинган шартларга мувофиқ Давлат буюртмачисининг тендерда ёки энг яхши таклифларни танлашда иштирок этиши бўйича ариза тақдим этади. Махсус ахборот порталида эълон қилинган муддатларда 5-босқич Харид комиссияси Тендернинг ёки энг яхши таклифларни танлашнинг харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган ҳар бир лот бўйича хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг таклифлари олинган бўлса, таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва электротехника тармоғи корхоналарига нисбатан тегишли тартиб ва харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ нарх преференциясини ва градацияли нарх преференциясини қўллайди. Тендер савдоси ёки энг яхши таклифларни танлаш якунига кўра ».

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарори билан тасдиқланган 2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясининг 26-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда тартибга солувчи ёки назоратни (шахсан ёки ўзининг бўйсунувидаги шахс орқали текшириш ёхуд унга нисбатан қонунчиликда белгиланган ҳар қандай имтиёзларни (преференцияларни) қўллаш ёки уни ҳар қандай жавобгарликка тортиш (жавобгарликка тортиш бўйича ташаббус кўрсатиш) ёхуд унга лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни бериш (хабарномани қабул қилиш) ҳуқуқи) амалга оширувчи давлат органлари ходимларини сайлаш амалиёти тўлиқ бекор қилинади».

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорида :

а) 1-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 2-бандда :

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин ҳамда ундаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳар йили 1 сентябрга қадар академик лицейлар рейтингини эълон қилиб борсин»;

г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарорида :

а) 1-банднинг «в» кичик бандидаги «Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) билан биргаликда» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-бандда :

биринчи хатбошидан «ва Инспекция» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мактаб битирувчиларининг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонидаги (ўртача балл) натижалари»;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқланган мезонлар асосида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритиладиган мактаблар тўғрисида Вазирликка таклиф киритади»;

9-банднинг биринчи хатбошисидан «Инспекция билан биргаликда» сўзлари чиқариб ташлансин;

11-банднинг биринчи , бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади»;

21-банддаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

иловада :

1-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Ҳудудий халқ таълими бошқармалари, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари» сўзлари билан, «Тадбирлар» устунидаги «Халқ таълими вазирлигига» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-босқичнинг «Тадбирлар» устуни 2-бандидаги «Белгиланган» сўзи «Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланган суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари асосида белгиланган» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Халқ таълими» сўзи «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорида :

а) қуйидаги мазмундаги 3 5 -банд билан тўлдирилсин:

«3 5 . Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилаётган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан мурожаат қилиш, ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3 4 -иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) қуйидаги мазмундаги 3 4 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 3 4 -ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича мурожаат қилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик юритувчи субъектлар;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик юритувчи субъектлар — ижара ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштириш (ишлаб чиқариш) билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар (фермер хўжалиги, агрокластер, кооперация, деҳқон хўжалиги ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик юритувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари).

3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш

4. Ариза берувчи ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон сўровномани тўлдирган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтиб мурожаат қилади.

5. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасининг нусхаси;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси тузилишига асос бўлган очиқ электрон танлов ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижасида тузилган баённома ёхуд ваколатли давлат органининг қарорлари нусхаси;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг бошқа шахсга қайта ижарага бериладиган қисми бўйича контур рақами ва ўлчами ҳақидаги маълумотлар;

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (агар сўровнома ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

6. Ариза берувчи сўровномага зарур маълумотларни киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, ЭРИ, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

7. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда, сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда — ижрочи) юборилади.

Шунингдек, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда ижрочига юборилади.

8. Сўровномани кўриб чиқиш учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

1 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;

10 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;

100 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;

100 гектардан юқори бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг олти баравари.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — ушбу бандда келтирилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

9. Ундирилган йиғимлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг:

25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига;

5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖнинг шахсий ҳисобварағига;

70 фоизи — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг шахсий ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини кўрсатишни ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг:

25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига;

5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖнинг шахсий ҳисобварағига;

70 фоизи — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг шахсий ҳисобварағига.

10. Сўровномада нотўғри маълумотлар ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, ариза берувчи аниқланган камчиликларни беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин.

Айнан битта ер участкаси (контур) бўйича сўровномани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

11. Ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилган сўровномани муқаддам кўрсатилмаган бошқа сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Агар бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда, ариза берувчи тегишли юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

12. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар қайси босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга ва бунда сўровнома кўрилмасдан қолдирилади ҳамда ундирилган йиғимлар қайтарилмайди.

13. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш ишлари қуйидаги асосий мезонларга асосан амалга оширилади:

ер участкаси бўлинганидан кейин бўлинган ҳар бир ер участкасининг майдони Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 46 1 -моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим;

қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизими сақлаб қолиниши зарур;

алоҳида турган контурларни қайта хатлов қилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш шаклида амалга оширилиши керак.

14. Ижрочи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида сўровномада кўрсатилган ҳудуддаги ер майдонини жойга чиққан ҳолда хатловдан ўтказади ва натижаси бўйича ушбу Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган мезонларга асосан ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ далолатнома расмийлаштиради ва тегишли хулосани олиш учун ушбу ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади.

15. Ваколатли орган ижрочи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича розилик бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани тасдиқлайди ҳамда ижрочига юборади.

16. Қуйидагилар ваколатли орган томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича салбий хулоса тайёрлашга асос бўлади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасида кўрсатилган ер майдони ҳажми ва амалдаги майдон ҳажмидан фарқ қилган ҳолларда;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасида ноқонуний қурилма (лар) қурилгани аниқланганда;

ушбу Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган мезонларга мос келмаганда.

Ваколатли орган томонидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича салбий хулоса тайёрлашга йўл қўйилмайди.

17. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича хулоса расмийлаштирилган куннинг ўзида автоматик равишда электрон шаклда ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.

3-боб. Якунловчи қоида

18. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (хўжалик юритувчи субъектлар) Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП 1. Сўровномани тўлдириб ижрочига юборади. 2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ижрочи) юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида 3-босқич Ижрочи Сўровномани кўриб чиқиб, ер участкасини жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказади ва далолатнома расмийлаштиради ҳамда ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) электрон тизим орқали юборади. Беш иш куни ичида 4-босқич Ваколатли орган Далолатнома ҳамда ер тузиш лойиҳасига асосан тегишли хулосани тайёрлайди. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ариза берувчига тақдим этади. Уч иш куни ичида 5-босқич Ижрочи Ваколатли орган томонидан тайёрланган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ҳамда ер тузиш лойиҳасини ариза берувчига электрон шаклда шахсий кабинетига юборади. Бир иш куни ичида

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан

I. Ариза берувчи ҳақида маълумотлар Жисмоний шахснинг: Ф.И.О.: Паспорт ёки ID — карта маълумотлари (серияси ва рақами): ЖШШИР: Яшаш манзили: Телефон рақами: Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): Юридик шахснинг: Тўлиқ номи: Ташкилий-ҳуқуқий шакли: СТИР: Юридик манзили: Телефон рақами: Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Ер участкаси ҳақида маълумотлар Кадастр рақами (ер ижара шартномасининг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами): Умумий ер майдони (га): Контур(лар) рақами: Жойлашган жойи (манзил): III. Сўровномага иловалар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасининг нусхаси; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасининг тузилишига асос бўлган очиқ электрон танлов ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижасида тузилган баённома ёхуд ваколатли давлат органининг қарорлари нусхаси; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг бўлинадиган қисми бўйича контур рақами ва ўлчами ҳақидаги маълумотлар; белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (агар сўровнома ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса).

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

______________________________________________________________нинг (юридик шахс номи) _____________________________________га қайта ижарага берилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг чегараларини белгилаш бўйича ДАЛОЛАТНОМА 202__ йил «___» ________ № _______ Мен _________________ «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ _________ бўлинмаси мутахассиси ва ариза берувчи _____________________________ иштирокида 2024 йил «____» ___________даги № YU _______-сон сўровномага асосан _____________ вилояти ______________ тумани _____________ МФЙ (ОФЙ) ҳудудида жойлашган ________ гектар Y-_________/_______ уникал рақамли ер участкасига қайта аниқлик киритилди. Ер майдонини кўрсатиб беришда қуйидаги ҳолатлар аниқланди: ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________ Ер майдонини кўрсатиб беришда чегарадош ер участкалари чегараси билан таништирилди. Мавжуд ер майдонини кўрсатиб берди: ___________ ________________________________ Ер участкасини қайта ижарага олувчи: ___________ ________________________________».

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги 34-сон қарорининг 11-бандидаги «11. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзларидан кейин «умумтаълим муассасаларининг» сўзлари билан тўлдирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларининг идентификация кодлари рўйхатининг «Учинчи гуруҳ» бўлими қуйидаги мазмундаги 5-позиция билан тўлдирилсин:

« 5. Электр аккумуляторлар, шу жумладан, улар учун сепараторлар, тўғрибурчак (шу жумладан, квадрат шаклидаги) ёки бошқа шаклдагилар 8507 8507102002, 8507102003 08507 ».

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 80-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда, йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш тасмаларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш масаласини тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритади».

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 19-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди»;

б) қуйидаги мазмундаги 37 1 -банд билан тўлдирилсин:

«37 1 . Давлат буюртмачилари харид қилиниши назарда тутилган товарларни (ишларни, хизматларни) биринчи навбатда new.cooperation.uz порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганади. Бунда давлат харидлари учун зарур бўлган маҳсулотлар new.cooperation.uz порталида мавжуд бўлмаган тақдирдагина портал маълумотномаси асосида давлат харидларининг электрон тизими орқали харид қилади»;

в) 42-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Давлат харидларининг электрон тизими электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди»;

г) қуйидаги мазмундаги 54 1 -банд билан тўлдирилсин:

«54 1 . Давлат харидларининг электрон тизими электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди»;

д) қуйидаги мазмундаги 95 2 -банд билан тўлдирилсин:

«95 2 . Давлат харидларининг электрон тизими электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди»;

е) қуйидаги мазмундаги 152 1 -банд билан тўлдирилсин:

«152 1 . Давлат харидларининг электрон тизими электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди»;

ж) 1-илованинг 5-босқич «Чора-тадбирлар» устунидаги 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Иштирокчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослашни амалга оширади. Бунда электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди (корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно)»;

з) 2-илованинг 4-босқич «Чора-тадбирлар» устунидаги 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Аукцион якунига кўра берилган таклифлар орасида энг паст нархни таклиф қилган иштирокчини аукцион ғолиби сифатида саралаб олади ҳамда у ва давлат буюртмачиси ўртасидаги шартномани шакллантиради. Бунда электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди (корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно)»;

и) 3-илованинг 10-босқич «Чора-тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Танлаш таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолайди. Бунда электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди (корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно)»;

к) 4-илованинг 9-босқич «Чора-тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тендер таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолайди. Бунда электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди (корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно)».

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «Халқ» сўзи «Мактабгача ва мактаб» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 459-сон қарорида :

а) 5-бандида :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Дирекцияни сақлаш харажатлари ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг талабномасига асосан 2025 йилдаги харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг ортиқча даромадлари ҳисобидан ҳамда 2026 йил учун белгиланган тартиб асосида республика бюджетидан молиялаштирилади»;

бешинчи хатбоши тегишлича олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«2027 йил ва келгуси йиллар учун Дирекцияни сақлаш харажатлари ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Технопарк ҳудудидаги бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларини ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш (ижарага бериш) бўйича Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционлардан олинадиган даромадлар ҳисобидан қопланади.»

б) 2-иловада :

14-бандда :

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

16-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Дирекциянинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш Муассис томонидан амалга оширилади».

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарорида :

а) 1-иловада :

23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Mанфаатлар тўқнашуви юзага келаётган тақдирда ходимлар ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида ўзининг раҳбарини ёки у бўлмаганида, коррупцияга қарши ички назорат тузилмаласини ёки инсон ресурсларини бошқариш бўлинмасини хабардор қилиши шарт»;

қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:

«23 1 . Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларни ходимлар тўлдириши ва ҳар йили 15 январдан кечиктирмай инсон ресурсларини бошқариш бўлинмасига тақдим этиши керак»;

б) 2-иловада :

4-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Комиссия аъзоси, агар унда Комиссия мажлисида муҳокама этилаётган масалага нисбатан манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлса, қарор қабул қилишда иштирок этмайди. Бунда Комиссиянинг таркибига мазкур кўриб чиқилаётган масалада манфаатлар тўқнашуви вазияти келиб чиқмайдиган бошқа ходим киритилади»;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

6-бандда :

қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан кўрилаётган чораларнинг етарлилиги (тўғрилиги) ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади;

мавжуд манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳоллар устидан коллегиал назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунида белгиланган талабларнинг давлат фуқаролик хизматчилари томонидан бузилишлари мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хизмат текшируви натижаларига кўра хулоса чиқаради;

манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар қилмаган, била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этган ёхуд бундай ахборотни яширган давлат хизматчисини жавобгарликка тортиш ҳақида давлат органининг ёки ташкилотининг раҳбарига таклиф киритади»;

еттинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги 25 1 ва 25 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«25 1 . Мавжуд манфаатлар тўқнашуви бўйича хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация ҳамда ходимга алоқадор шахсларнинг декларацияларини кўриб чиқишда:

инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаси хабарномани олиб, бир иш куни ичида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ва мақбуллиги ҳақида қарор чиқариш учун Комиссиянинг энг яқин вақтдаги мажлиси кун тартибига киритиши лозим;

манфаатлар тўқнашувининг ҳал этилишига қараб давлат органининг Комиссияси томонидан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса қилинади ҳамда ҳал қилиш учун давлат органи ёки ташкилотининг раҳбарига кўриб чиқишга тақдим этилади;

давлат хизматчилари томонидан ошкор этилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳамда уларни ҳал этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақидаги маълумот Комиссия мажлиси баённомаси тузилганидан сўнг уч иш куни ичида Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрида акс эттирилади.

25 2 . Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги йиллик декларацияларни кўриб чиқишда:

инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаси томонидан ҳар йили 1 мартга қадар эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) таъминлаш учун киритилган таклифлари Комиссия томонидан кўриб чиқилади;

Комиссия томонидан қабул қилинган хулосага асосан эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида давлат органи ёки ташкилотининг раҳбарига ёхуд давлат органи ёки ташкилотининг юқори турувчи раҳбарига 15 мартга қадар таклиф киритилади»;

29-банддаги «таъсир чорасини» сўзлари «ёки бошқа таъсир чорасини» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 cентябрдаги 441-сон қарори билан тасдиқланган Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-банди тўққизинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 32-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 33-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 34-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Саноатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:

«7 1 . «Eltech Industrial» технопаркида ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида қурилган тайёр бино ва иншоотларни харид қилиш учун тадбиркорларга белгиланган тартибда 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредит ажратилади».

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарорида :

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрга қадар «Шаффоф қурилиш», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда бошқа зарур ахборот тизимларининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин»;

б) қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:

«3 1 . Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши билан келишган ҳолда 2025 йил 15 декабрга қадар давлат харидлари, рақобат, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талабларини бузганлик учун барқарорлик рейтингига тегишли мезонлар киритиш масаласида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин»;

в) иловада :

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги баҳолаш кўрсаткичлари бўйича умумий балл охирги 30 календарь кунда амалда бўлган кўрсаткичлар сони ва уларга берилган баллар йиғиндисининг ўртачасидан келиб чиқиб белгиланади»;

8-банддаги «бир иш куни» сўзлари «беш иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қуйидаги кўрсаткичлар асосида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ даврийликда баҳоланади:

а) умумий кўрсаткичлар:

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомийлиги;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи тўланаётган ходимлар сонининг кўпайиши;

ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжудлиги;

бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармаси;

солиқ ҳисоботларининг белгиланган муддатларда тақдим этилиши;

ҳисобланган солиқларнинг белгиланган муддатларда тўланиши;

қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда — ҚҚС) (айланмадан олинадиган солиқ (кейинги ўринларда — АОС) бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳага оид ўртача кўрсаткичга нисбати;

электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳолати;

электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали харид қилинган товарлар реализацияси;

солиқ органлари текширувидан олдинги таҳлил натижасида аниқлаган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати;

б) балларни камайтирувчи кўрсаткичлар:

жойлашган жой (почта манзили) ўзгариши;

тадбиркорлик субъекти раҳбарининг қўнимсизлиги;

тадбиркорлик субъекти таъсисчиси ёки раҳбарининг ишончсизлиги;

тақдим этилган солиқ ҳисоботларига тузатишлар солиқ тўловчининг ўзи томонидан мустақил киритилиши;

ҚҚС тўловчисининг махсус гувоҳномаси ҳолати;

солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундириш;

солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чораларининг қўллангани;

маҳсулотларнинг (товарларнинг, хизматларнинг) идентификация кодларидан нотўғри фойдаланилгани;

тадбиркорлик субъектларининг кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги;

в) қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар:

ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бандлигини таъминлаш;

EBITDA бўйича рентабеллик даражаси;

фойда солиғи бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳага оид ўртача кўрсаткичга нисбати;

рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этилиши;

дала четидан самарали фойдаланиш;

экологик маркировкалаш сертификатининг мавжудлиги.

«яшил» энергиядан фойдаланиш самарадорлиги»;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомийлиги тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб фаолият юритиш давридан келиб чиқиб, қуйидагича баҳоланади (бунда тадбиркорлик субъектининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ҳамда товарларни (хизматларни) реализацияси ва харид қилмаган давр ҳисобга олинмайди):

фаолият кўрсатган ҳар бир йил учун — 2 баллдан, бироқ 10 баллгача;

5 йил ва ундан ортиқ фаолият кўрсатганда — 10 балл берилади.

Бунда календарь йилда камида 3 ой товарлар (хизматлар) реализация ва харид қилганда фаолият кўрсатган давр бир календарь йилига тенг бўлади»;

13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи тўланаётган ходимлар сонининг ортиши кўрсаткичини баҳолашда:

а) охирги ўн икки ойда ундан олдинги ўн икки ой давомидаги ҳисобот даврига нисбатан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи олган ходимлар сонининг йиллик ўртача сони:

50 фоиз ва ундан юқори бўлса — 10 балл;

40 — 50 фоизгача бўлса — 8 балл;

30 — 40 фоизгача бўлса — 6 балл;

20 — 30 фоизгача бўлса — 4 балл;

10 — 20 фоизгача бўлса — 2 балл;

1 — 10 фоизгача бўлса — 1 балл;

100 нафар ва ундан юқори бўлса — 10 балл;

70 — 100 нафаргача бўлса — 7 балл;

50 — 70 нафаргача бўлса — 5 балл;

30 — 50 нафаргача бўлса — 3 балл;

10 — 30 нафаргача бўлса — 2 балл;

1 — 10 нафаргача бўлса — 1 балл;

б) ходимлар сони ўн икки ой олдинги ҳисобот даврига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камаймаган ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи тўланаётган:

ҳар 100 нафар ходим сони учун — 1 баллдан;

1 000 нафар ва ундан ортиқ ходим сони учун — 10 балл ҳисобланади.

Бунда мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандлари бўйича ҳисобланган энг юқори балл берилади.

Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари учун ушбу кўрсаткич фаолият даврининг иккинчи ойидан бошлаб ўтган ойга нисбатан солиштирилади.

14. Ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжудлиги тадбиркорлик субъекти фойдаланаётган ер участкалари (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги учун узоқ муддатли ижарага ажратилган) ва (ёки) мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида (ҚҚС тўловчилар учун 18 кв. метрдан кам бўлмаган) нотурар жой кўчмас мулк объектлари мавжудлиги (ижара шартномалари ҳисобга қўйилганлиги) қуйидагича баҳоланади:

мулк ҳуқуқи асосида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун узоқ муддатли ижарага ажратилган ва (ёки) устав капиталидаги таъсис улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахснинг 1 000 кв. метрдан кам бўлмаган ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк ижарага олинган бўлса — 10 балл (бунда оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулки ҳамда адвокатлик бюроларини таъсис этган адвокатга мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлар ҳам ҳисобга олинади);

ижара шартномаси бўйича фойдаланилаётганда — 7 балл берилади.

Агар ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлмаганда, шунингдек, тадбиркорлик субъектининг у кўрсатган манзилда фаолият олиб бормаётгани аниқланса — 5 балл чегирилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўчмас мулк объектларининг майдони 18 кв. метрдан кам бўлмаслиги бўйича кўрсатилган талаблар Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси билан виртуал офис шартномасини тузган ушбу парк резидентларига ҳамда айланмадан солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ қилинмайди»;

15-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қўлланувчи коэффицентлар Савдо-саноат палатаси ва Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши билан келишилган тартибда иқтисодиёт соҳалари бўйича камайтирилиши ёки оширилиши мумкин»;

16-бандда :

учинчи хатбошидан «ёки тақдим этилмаганда» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ҳисобот тақдим этилмаганда — 5 балл чегирилади»;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Ҳисобланган солиқларнинг белгиланган муддатларда тўланиш кўрсаткичи ҳисобланган солиқ суммаларининг белгиланган муддатда тўланганидан келиб чиқиб, қуйидагича баҳоланади:

белгиланган муддатда тўланганда — 10 балл берилади;

кечиктириб тўланганда — балл берилмайди;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 бараваридан ортиқ солиқ қарзи солиқ органининг инкассо топшириқномаси орқали ундирилган ёки тўланмаган бўлса — 5 балл чегирилади.

Бунда ҳар ойда тўлов муддати келган ҳисобланган солиқ суммаси инобатга олинади.

18. ҚҚС (АОС) бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳага оид ўртача кўрсаткичга нисбатини баҳолашда тадбиркорлик субъекти томонидан бир ой давомида ҳисобланган ҚҚС (АОС) суммаси ҳар бир туман (шаҳар) миқёсида у фаолият юритаётган соҳа бўйича ўртача ҳисобланган ва тўланган ҚҚС (АОС) суммасидан 1,1 баравар юқори бўлса ёки экспорт қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этса — 10 балл берилади.

Бунда:

ҚҚС тўловчилари учун бир ойлик тўлов суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлмаслиги;

АОС тўловчилари учун бир ойлик тўлов суммаси базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаслиги;

экспорт қилишдан даромад олган тадбиркорлик субъекти охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган бўлиши ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаслиги лозим.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан ер участкаларининг жами норматив қийматидан ортиқ маҳсулот реализация қилинганда — 10 балл берилади»;

20-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари «товарлар» сўзларидан кейин «(хизматлар)» сўзлари билан тўлдирилсин;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Солиқ органлари текширувидан олдинги таҳлил ҳамда камерал солиқ текшируви натижасида аниқлаган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати солиқ органлари ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган текширувдан олдинги таҳлил ҳамда камерал солиқ текшируви натижасида камчилик аниқланмагани ёки уларнинг бартараф этилганидан келиб чиқиб қуйидагича баҳоланади:

камчилик аниқланмаган ёки келтирилган камчиликларнинг мавжуд эмаслиги асослантирилган ёхуд камчиликлар ихтиёрий равишда бартараф этилган бўлса — 10 балл берилади;

аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган ёки келтирилган камчиликлар мавжуд эмаслиги асослантирилмаган бўлса — балл берилмайди;

Бунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан ортиқ солиқ суммаси бўйича камчиликлар ўн кун муддатда бартараф этилмаган ёки келтирилган камчиликларнинг мавжуд эмаслиги асослантирилмаган бўлса — 5 балл чегирилади»;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига солиқ тўловчининг ўзи томонидан мустақил тузатишлар киритилиши кўрсаткичини баҳолашда солиқ (ҳисобот) даврида аввал тақдим этилган ҳисоботларга:

бир маротаба ўзгартириш киритилган бўлса, балл чегирилмайди;

икки ва ундан ортиқ киритилган ҳар бир ўзгартириш учун — 1 баллдан;

ўн ва ундан ортиқ ўзгартириш киритилган бўлса — 10 балл чегирилади.

Ушбу кўрсаткич бўйича баҳолашда календарь йилда ҳисобот топшириш муддати келган барча солиқ турлари ҳисобга олинади. Бунда бир солиқ даври учун ўсиб борувчи якуни билан топширилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари бир маротаба тақдим этилган деб ҳисобланади»;

31-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бандлигини таъминлаш кўрсаткичини баҳолашда тадбиркорлик субъекти томонидан кетма-кет келадиган уч календарь ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланган, Ягона миллий меҳнат тизимига киритилган Ижтимоий ҳимоя ягона реестри, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг ота-оналари улуши»;

32 — 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. EBITDA бўйича рентабеллик даражаси тадбиркорлик субъектининг соф фойдасига фоиз тўловлари, асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси, ҳисобланган фойда солиғи суммаси қўшилиб, товарларни (хизматларни) сотишдан соф тушумга бўлиш ва 100 га кўпайтириш орқали аниқланади (EBITDA margin = EBITDA / даромад х 100%).

EBITDA бўйича рентабеллик даражаси тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатаётган соҳанинг ўртача кўрсаткичидан:

20 фоиз ва ундан юқори бўлса — 5 балл;

15 — 20 фоизгача юқори бўлса — 4 балл;

10 — 15 фоизгача юқори бўлса — 3 балл;

5 — 10 фоизгача юқори бўлса — 2 балл;

ўртачага тенг ёки 5 фоизгача юқори бўлса — 1 балл берилади.

Бунда тегишли ҳудуддаги иқтисодий фаолият тури бўйича тадбиркорлик субъекти ягона бўлган ҳолларда, мазкур мезонни ҳисоблашда (иқтисодий фаолият тури инобатга олинмаган ҳолда) ҳудуднинг ўртача кўрсаткичи билан солиштирилади.

Мазкур кўрсаткични баҳолашда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахслар бўйича кўрсаткичлар фойда солиғи ҳисоботи шаклларининг охирги солиқ даври маълумотларидан фойдаланилади.

33. Фойда солиғи бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳага оид ўртача кўрсаткичга нисбатини баҳолашда тадбиркорлик субъекти томонидан чорак давомида ҳисобланган ва тўланган фойда солиғи суммаси ҳар бир туман (шаҳар) миқёсида у фаолият юритаётган соҳа ва тадбиркорлик тоифаси бўйича ўртача ҳисобланган фойда солиғи суммасидан 1,1 баравар юқори бўлса ёки экспорт қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этса — 10 балл берилади.

Бунда чораклик тўлов суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

34. Рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этилиши кўрсаткичини баҳолашда:

барча савдо шохобчалари онлайн назорат-касса техникасига уланган штрих-кодлар ҳамда рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалар (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) билан жиҳозланган бўлса — 5 балл берилади.

Бунда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт ва (ёки) реализация қилиш билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари «ASL BELGISI» миллий ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган бўлса, балл берилмайди»;

қуйидаги мазмундаги 34 3 -банд билан тўлдирилсин:

«34 3 . Яшил энергиядан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичини баҳолашда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиғини ўрнатганда — 5 балл берилади.

Бундан ташқари қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергия сарфи тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун жами энергия сарфига нисбатан:

50 фоиз ва ундан юқори бўлса — 5 балл;

30 — 50 фоизгача бўлса — 3 балл;

10 — 30 фоизгача бўлса — 1 балл берилади»;

2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги

Т/р Кўрсаткич номи Ҳисоблаш даврийлиги Масъул ташкилот а) Умумий кўрсаткичлар 1. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомийлиги йиллик Адлия вазирлиги 2. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи тўланаётган ходимлар сонининг кўпайиши ойлик Солиқ қўмитаси 3. Ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжудлиги ойлик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 4. Бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармаси ойлик Солиқ қўмитаси 5. Солиқ ҳисоботларининг белгиланган муддатларда тақдим этилиши ойлик 6. Ҳисобланган солиқларнинг белгиланган муддатларда тўланиши ойлик 7. Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳа бўйича ўртача кўрсаткичга нисбати ойлик 8. Электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳолати ойлик 9. Электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали харид қилинган товарлар ва хизматлар реализацияси йиллик 10. Солиқ органлари текширувидан олдинги таҳлил натижасида аниқлаган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати кунлик б) Балларни камайтирувчи кўрсаткичлар 11. Жойлашган жой (почта манзили) ўзгариши йиллик Адлия вазирлиги 12. Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг қўнимсизлиги йиллик Адлия вазирлиги 13. Тадбиркорлик субъекти таъсисчиси ёки раҳбарининг ишончсизлиги йиллик Олий суд, Солиқ қўмитаси 14. Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига тузатишлар солиқ тўловчининг ўзи томонидан мустақил киритилиши ойлик Солиқ қўмитаси 15. Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг махсус гувоҳномаси ҳолати кунлик 16. Солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундириш йиллик 17. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чораларининг қўллангани йиллик Олий суд, Солиқ қўмитаси 18. Маҳсулотларнинг (товарларнинг, хизматларнинг) идентификация кодларидан нотўғри фойдаланилгани ойлик Солиқ қўмитаси 19. Тадбиркорлик субъектларининг кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги йиллик Олий суд в) Қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар 20. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бандлигини таъминлаш ойлик Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 21. EBITDA бўйича рентабеллик даражаси йиллик Солиқ қўмитаси 22. Фойда солиғи бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳага оид ўртача кўрсаткичга нисбати чораклик 23. Рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этилиши ойлик 24. Тадбиркорлик субъектлари томонидан дала четларига ҳар йили 1 апрелга қадар экин экилгани ва мавсум давомида маҳсулот етиштирилгани мавсумий Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сон қарори билан тасдиқланган Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари, Солиқ қўмитаси 25. Экологик маркировкалаш сертификати мавжудлиги кунлик Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 26. «Яшил» энергиядан фойдаланиш самарадорлиги ойлик Энергетика вазирлиги ».

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« форматив баҳолаш — дарс машғулотлари давомида ўқувчилар фаолиятини кузатиш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини ўлчаш ҳамда натижани яхшилаш учун кўрсатмалар бериш жараёни ҳисобланади;

сумматив баҳолаш — таълим жараёнининг муайян бир даври (чорак, ярим йил ёки ўқув йили) ёки босқич (ўқув фанининг боб, бўлими) якунида ўқувчининг ўзлаштирган билими ва амалий кўникма даражасини ўқитувчи ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади»;

б) 4-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) 1-босқичда Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг рейтинги электрон журнал маълумотлари асосида ҳар бир ўқувчининг ўқув йилининг тўрт чорагидаги ўзлаштиришлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади. Мактаблар рейтинги якуний балл асосида амалга оширилади ҳамда ҳар бир ҳудуд бўйича рейтингда юқори ўринни эгаллаган биринчи 20 фоиз умумтаълим мактаблари саралаб олинади»;

в) 5-банддаги «ҳудудлар» сўзи «ҳар бир ҳудуд» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. 1-босқич якуни бўйича ҳар бир ҳудуд кесимида саралаб олинган ва 2-босқич доирасида таҳлил қилинган ҳамда тегишли ҳудуднинг жами умумтаълим мактаблари сонига нисбатан 20 фоиз умумтаълим мактабларнинг раҳбар ва педагог кадрларига ушбу мактаблар томонидан иккита босқич доирасида жами тўпланган балларга қараб қуйидаги миқдорларда устама белгиланади»;

д) иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган умумтаълим мактаблари рейтинги электрон журнал маълумотлари асосида ҳар бир ўқувчининг ўқув йилининг тўрт чорагидаги ўзлаштиришлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади. Мактабнинг якуний балли ўқувчиларнинг ўқув ютуқлари ва уларнинг ривожланишини акс эттирувчи асосий кўрсаткичларнинг мувозанатли йиғиндисидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ушбу босқич учун ажратилган 100 балл 1-жадвалга мувофиқ тақсимланади.

Мактаблар рейтинги якуний балл асосида амалга оширилади. Бунда балл қиймати қанчалик юқори бўлса, рейтингда мактабнинг ўрни шунчалик юқори бўлади.

1-жадвал Баҳолаш мезони Кўрсаткич Балл Умумтаълим мактабларининг якуний балли (максимал йўл қўйиладиган баллдан фоизда) 86 фоиз ва ундан юқори бўлса 100 71 — 85 фоиз оралиғида бўлса 80 55 — 70 фоиз оралиғида бўлса 60 40 — 54 фоиз оралиғида бўлса 40 30 — 39 фоиз оралиғида бўлса 20 30 фоиздан паст бўлса 0 »;

қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Рейтингни ҳисоблаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:

ўқувчиларнинг ўқув ютуқлари прогресси — ўқув йили давомида ҳар бир ўқувчининг натижалари яхшиланганлигини акс эттирувчи кўрсаткич;

ўртача Z-кўрсаткич — рейтингда иштирок этган барча мактаблар бўйича мактаб натижаларининг ўртача қийматлардан оғишини тавсифловчи статистик кўрсаткич.

Мактабнинг якуний баллини ҳисоблаш учун қуйидаги вазн коэффициентлари қўлланилади:

ўқувчиларнинг ўқув ютуқлари прогресси — 70%;

ўртача Z-кўрсаткич — 30%.

Ҳисоблаш формулалари:

ўқувчиларнинг ўртача прогресси :

бу ерда:

прогресс i — мактаб i-ўқувчисининг прогресси;

n — мактабдаги ўқувчилар сони;

барча мактаблар бўйича ўртача балл :

бу ерда:

Балл j — барча мактабларнинг j-ўқувчиларининг балли;

m — барча мактаблардаги ўқувчиларнинг умумий сони.

Мактаб учун Z-кўрсаткич :

Мактабнинг якуний бали :

Бунда барча ҳисоб-китоблар «е-мактаб» тизими тақдим этган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Шунингдек, муайян мактаб учун бирон-бир кўрсаткич бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаса, кўрсаткичнинг қиймати нолга тенг деб қабул қилинади»;

3-банднинг биринчи хатбошиси «ўрнига қараб» сўзларидан кейин «ҳар бир ҳудуд бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 июндаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг мулки, бино ва иншоотларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди биринчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«жойлаштириш воситасига бир турдаги субсидия фақат бир маротаба берилади»;

б) 1-иловада :

4-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

14-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«субсидия берилганлиги аниқланганда»;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 3-иловада :

2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «бўлган жойлаштириш воситаси» сўзлари «бўлган объект» сўзларига алмаштирилсин;

6-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«қурилиши тугалланган нотурар бино ва иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси».

34. Вазирлар Маҳкамасининг «Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 13 сентябрдаги 572-сон қарорида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) бир марталик субсидия ажратилади;

б) субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун қуйидаги миқдорларда субсидиялар белгиланади:

«I» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 10 миллион сўм;

«II» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 7 миллион сўм;

«III» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 5 миллион сўм.

Бунда субсидия миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда аниқлик киритилади»;

б) иловада :

1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «2026 йил 31 декабрга қадар» сўзлари «2027 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.

4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган «I»,»II» ва «III» тоифадаги модулли меҳмонхона учун ажратилади (реконструкция қилиш бундан мустасно).

5. Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун қуйидаги миқдорларда субсидия белгиланади:

«I» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 10 миллион сўм;

«II» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 7 миллион сўм;

«III» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 5 миллион сўм.

Бунда:

субсидия миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда аниқлик;

меҳмонхонада ҳар бир жой учун камида 4,5 квадрат метр майдон ажратилган бўлиши лозим»;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини, ҳудудий бўлинмалари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради»;

11-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«тоифаси тўғрисида мувофиқлик сертификати»;

1-илованинг 2-босқичи «Тадбирлар» устунидаги 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади, натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради, зарур маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими орқали тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан сўраб олади».

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи алоқалари соҳасида кадрлар тайёрлашни, уларни қайта тайёрлашни ва аттестациядан ўтказишни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 11 августдаги 405-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари учун кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 2 октябрдаги 417-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Германия Федератив Республикаси фуқаролари учун виза бериш тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2001 йил 2 майдаги 202-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Япония фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2002 йил 22 июлдаги 259-сон қарори .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Австрия Республикаси фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 84-сон қарори .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Италия Республикаси фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 85-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Испания Қироллиги фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 86-сон қарори .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Швейцария Конфедерацияси фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 87-сон қарори .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2003 йил 27 февралдаги 106-сон қарори .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Франция Республикаси фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2003 йил 27 февралдаги 107-сон қарори .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Бельгия Қироллиги фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2003 йил 27 февралдаги 108-сон қарори .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Латвия Республикаси фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2004 йил 6 апрелдаги 166-сон қарори .

13. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарори)» 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарорига 1-илованинг 7 ва 9 — 17-бандлари .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон фармони, «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон ва «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорлари)» 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 4-банди .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 15-банди .

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 ноябрдаги 667-сон қарори .

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 1046-банди .

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 17 августдаги 396-сон қарорига илованинг 3-банди .

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига илованинг 6-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 21 октябрь,

662-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

BAHOLAR

HISOBVARAQ-FAKTURA

NIZOM

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

KOʻRSATKICHLARI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni 18-moddasiga muvofiq, shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-oktabrdagi 662-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari, ketishlari, bu yerda boʻlishlari va tranzit oʻtishlari tartibi toʻgʻrisida” 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarorida :

a) 1-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin” soʻzlari “3-ilovaga muvofiq” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Fuqarolari uchun ishbilarmonlik vizalarini rasmiylashtirishning soddalashtirilgan tartibi joriy qilinadigan mamlakatlar roʻyxati 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) 5-ilovada :

quyidagi mazmundagi 85 1 — 85 6 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“85 1 Bahrayn Qirolligi

85 2 . Saudiya Arabistoni Podshohligi

85 3 . Oʻmon Sultonligi

85 4 . Qatar Davlati

85 5 . Quvayt Davlati

85 6 . Xitoy Xalq Respublikasi

85 7 . Iordaniya Hoshimiylar Podshohligi”;

86-banddan “Xitoy Xalq Respublikasi, shu jumladan,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

izohning 5-bandidan “Xitoy Xalq Respublikasi, shu jumladan,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) quyidagi mazmundagi 6-ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qaroriga 6-ILOVA

Fuqarolari uchun ishbilarmonlik vizalarini rasmiylashtirishning soddalashtirilgan tartibi joriy qilinadigan mamlakatlar

2 ish kuni mobaynida:

1. Avstriya Respublikasi

2. Belgiya Qirolligi

3. Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Qoʻshma Qirolligi

4. Germaniya Federativ Respublikasi

5. Ispaniya Qirolligi

6. Italiya Respublikasi

7. Latviya Respublikasi

8. Malayziya

9. Fransiya Respublikasi

10. Chexiya Respublikasi

11. Shveysariya Konfederatsiyasi

12. Yaponiya

3 ish kuni mobaynida:

13. Birlashgan Arab Amirliklari

14. Eron Islom Respublikasi*

15. Pokiston Islom Respublikasi*

2. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalarida :

a) 3-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ragʻbatlantiruvchi aksiya — reklamadan foydalanuvchilarni muayyan harakatlarni bajarishga undaydigan tadbir, tanlov, oʻyin oʻtkazish shaklida amalga oshiriladigan, shu jumladan ularda ishtirok etish sharti reklama qilinayotgan tovarlarni olishdan iborat boʻlgan reklama;

narxnoma — yagona namunadagi va aniq koʻrsatilgan isteʼmolchiga hech qanday shartlarsiz odatda taklif etiladigan tovar birligi yoki maʼlum miqdordagi tovar uchun belgilangan yakuniy narx koʻrsatilgan maʼlumot;

chegirma narx — tovar narxini uning chegirma narxgacha boʻlgan narxidan muayyan foiz yoki summa miqdorida arzonlashtirilgan narx;

chegirma narxgacha boʻlgan narx — sotuvchi tomonidan isbotlanishi shart boʻlgan, chegirma narx eʼlon qilingunga qadar 30 kun davomida amalda boʻlgan isteʼmolchiga odatda taklif etilayotgan tovar birligi uchun belgilangan eng past narx”;

ikkinchi — oʻn beshinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 168 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“168 1 . Quyidagilarni sotish va sotish uchun saqlash taqiqlanadi:

Vazirlar Mahkamasining “Respublikada sotiladigan maishiy elektr priborlarini, yangidan quriladigan binolar va inshootlarni energetika jihatidan majburiy markirovkalash va sertifikatlash tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 9-apreldagi 86-son qarorida nazarda tutilgan, maishiy elektr priborlarga ilova qilinadigan texnik hujjatlarida, markirovkasida va etiketkalarida energiya samaradorligining klassi toʻgʻrisidagi axborotlar mavjud boʻlmagan maishiy elektr priborlarini;

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 148-son qarori bilan tasdiqlangan Majburiy raqamli markirovkalanadigan maishiy texnika mahsulotlarining identifikatsiya kodlari roʻyxatida keltirilgan mahsulotlar markirovkalanmagan taqdirda”;

v) quyidagi mazmundagi XVII 4 bob bilan toʻldirilsin:

“ XVII 4 . Chakana savdo qilishda tovarlarga ragʻbatlantiruvchi aksiya va chegirmalar qoʻllash xususiyatlari

187 22 . Sotuvchi isteʼmolchilarning qiziqishini oshirish, sotuvni koʻpaytirish yoki boshqa maqsadlarda oʻzi realizatsiya qilayotgan tovarlarga nisbatan ragʻbatlantiruvchi aksiya yoki chegirmalar qoʻllashi mumkin, mazkur qoidalarning 20 6 , 60 3 va 60 4 -bandlarida keltirilgan holatlar bundan mustasno.

Bunda sotuvchi tovarning chegirma narxgacha boʻlgan narxini koʻrsatgan taqdirda, chegirma hisoblanadi, aks holda chegirma hisoblanmaydi va tovar narxini arzonlashtirish sifatida baholanadi. Chegirmada koʻrsatilgan chegirma narxgacha boʻlgan narx chegirma eʼlon qilingunga qadar oxirgi 30 kundagi eng past narx boʻlishi lozim (qishloq xoʻjaligi mahsulotlari bundan mustasno).

Sotuvchi sunʼiy ravishda narxlarni oshirib, keyinchalik arzonlashtirilgan narxlarni chegirma sifatida koʻrsatish orqali isteʼmolchilarni chalgʻitishi taqiqlanadi.

Tovarlarga nisbatan ragʻbatlantiruvchi aksiya yoki chegirmalar qoʻllash holati ommaviy tadbir doirasida oʻtkazilsa, Vazirlar Mahkamasining “Ommaviy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 29-iyuldagi 205-son qarori talablari qoʻllaniladi.

187 23 . Sotuvchi oʻz tovarlariga nisbatan chegirmalarni eʼlon qilishda tovarlar va narxlar hisobini yuritishga, tovarning oxirgi 30 kunda amalda boʻlgan narxlarini qayd etish hamda isteʼmolchining talabiga koʻra, mazkur maʼlumotlarni taqdim etishga majbur (qishloq xoʻjaligi mahsulotlari bundan mustasno).

187 24 . Sotuvchi ragʻbatlantiruvchi aksiya oʻtkazishda:

ragʻbatlantiruvchi aksiyani eʼlon qilishda uning shartlarini, shu jumladan, ragʻbatlantiruvchi aksiyaning amal qilish muddati, sotib olish shartlari, ragʻbatlantiruvchi aksiyaga qoʻyiladigan tovarlar nomi (turkumi), miqdori va boshqa muhim maʼlumotlarni isteʼmolchilarga aniq va tushunarli qilib yetkazishi;

ragʻbatlantiruvchi aksiya eʼlon qilingandan soʻng uning shartlarini oʻzgartirmaslik, ragʻbatlantiruvchi aksiyaga qoʻyiladigan tovar narxi toʻgʻrisida toʻgʻri va tushunarli maʼlumot berishi;

ragʻbatlantiruvchi aksiya davomida taklif etilayotgan chegirma, bonus va boshqa imtiyozlar haqiqatda amal qilishini taʼminlashi shart.

187 25 . Sotuvchi tovarlar narxiga nisbatan chegirma qoʻllashda:

chegirmani aniq foiz yoki summa shaklida belgilashi hamda tovar narxi oson aniqlanishi va aniq oʻqilishini taʼminlashi;

isteʼmolchining talabiga koʻra, har bir tovar uchun chegirma narxgacha boʻlgan narx toʻgʻrisida aniq maʼlumot taqdim etishi;

sotuvchi tovarning chegirma eʼlon qilingunga qadar oxirgi 30 kundagi eng past narxini tasdiqlovchi hujjatlar (dalillar) bilan asoslashi (qishloq xoʻjaligi mahsulotlari bundan mustasno);

agarda chegirma narxda sotilishi nazarda tutilgan tovar soni cheklangan yoki mavsumiy yoxud mahsulotlarining holatiga bogʻliq boʻlsa (xizmat qilish muddati yoki yaroqlilik muddati yaqinlashgan, but boʻlmagan, mavsumiy sotish, eski zaxiralarni tugatish, qadoqlashning shikastlanishi va/yoki boshqa sabablar), bu haqida sotuvchi chegirma toʻgʻrisidagi maʼlumotda isteʼmolchilarni xabardor qilishi;

chegirma narxning amal qilish muddati (boshlanish va tugash sanasi) aniq koʻrsatilishi, agar chegirma narx faqatgina muayyan sharoitlarda qoʻllanilsa, bu sharoitlar oldindan maʼlum qilinishi;

agar chegirmani taqdim etish isteʼmolchidan shaxsga doir maʼlumotlarni berish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni talab qilsa, sotuvchi shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etishi va isteʼmolchilarni ularning maʼlumotlarini qayta ishlash maqsadlari va shartlari toʻgʻrisida xabardor qilishi shart.

187 26 . Chegirma eʼlon qilinganda, uning shartlari va amal qilish muddati aniq koʻrsatilishi lozim”;

g) 189-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ragʻbatlantiruvchi aksiya va chegirmalar qoʻllash boʻyicha talablarni buzish”;

toʻrtinchi — yigirma oltinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — yigirma yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

d) 190-bandda :

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ragʻbatlantiruvchi aksiya va chegirmalar qoʻllash boʻyicha talablar buzilganda”;

yettinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 19-yanvardagi 10-son qarori bilan tasdiqlangan Asarlar ommaviy ijro etilganligi uchun mualliflik haqining eng kam stavkalari toʻgʻrisidagi nizomning I boʻlimida :

a) 1-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Nasrdagi pyesa: 12 5 pyesa muallifiga 9 3,5 rassom-ssenografga va kostumlar boʻyicha rassomga 3 1,5 sheʼrda yozilgan pyesa: 13 5 pyesa muallifiga 10 3,5 rassom-ssenografga va kostumlar boʻyicha rassomga 3 1,5”;

b) 5-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Mualliflik huquqi bilan himoya qilinadigan asarlar inssenirovkasi 10,5 6 adabiy asar muallifiga 3 2 inssenirovka muallifiga 3 2 adabiy asar tarjimoniga (mualliflik huquqi bilan himoya qilinadigan adabiy asar tarjimasi inssenirovka qilingan taqdirda) 1,5 1 rassom-ssenografga va kostumlar boʻyicha rassomga 3 1”;

v) 7-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Mualliflik huquqi bilan himoya qilinadigan pyesalar tarjimalari nasrda yozilgan pyesa: 12,5 6,5 pyesa muallifiga 3,5 2 tarjimonga 4,5 2,5 oraliq tarjima muallifiga (mualliflik huquqi bilan himoya qilinadigan oraliq tarjimadan foydalanilgan taqdirda) 1,5 1 rassom-ssenografga va kostumlar boʻyicha rassomga 3 1 sheʼrda yozilgan pyesa: 13 8,5 pyesa muallifiga 4 2,5 tarjimonga 6 4 rassom-ssenografga va kostumlar boʻyicha rassomga 3 2 oraliq tarjima muallifiga (mualliflik huquqi bilan himoya qilinadigan oraliq tarjimadan foydalanilgan taqdirda) 1,5 1”;

g) 9-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Opera 19 12 kompozitorga 10 6 libretto muallifiga 5 3,5 xoreografga 1 1,5 rassom-ssenografga va kostumlar boʻyicha rassomga 3 1”;

d) 11-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Balet 17 10 kompozitorga 7,5 4 libretto muallifiga 2 1 xoreografga 4,5 4 rassom-ssenografga va kostumlar boʻyicha rassomga 3 1”;

e) 14-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Musiqali drama 20 11,5 kompozitorga 8 5 libretto muallifiga 8 4 xoreografga 1 1 rassom-ssenografga va kostumlar boʻyicha rassomga 3 1,5”;

j) izoh chiqarib tashlansin;

z) izohlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

5. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 9-martdagi 59-son qarori bilan tasdiqlangan Zamonaviy arxitektura-shaharsozlik talablarini hisobga olgan holda aholi punktlarini obodonlashtirish ishlarini tashkil etish qoidalarining 42-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“42. Qabristonlarni obodonlashtirish, mukammal va joriy taʼmirlash, ularni zarur darajada saqlash mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshirilib, xarajatlarning alohida moddasi boʻyicha mablagʻlar ajratiladi. Bunda goʻr qazish va marosim xizmatlari boʻyicha koʻrsatilgan pulli xizmatlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan tasdiqlanadigan dafn etish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha tariflar asosida undiriladi”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 4-apreldagi 101-son qarori bilan tasdiqlangan Dafn etish joylarini saqlash, ulardan foydalanish va qabr usti yodgorliklarini oʻrnatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Dafn etish joylarini saqlash qoidalari xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan tasdiqlanadi”;

b) 8-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Qabristonlarni obodonlashtirish, mukammal va joriy taʼmirlash, ularni zarur darajada saqlash mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshirilib, xarajatlarning alohida moddasi boʻyicha mablagʻlar ajratiladi. Bunda goʻr qazish va marosim xizmatlari boʻyicha koʻrsatilgan pulli xizmatlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan tasdiqlanadigan dafn etish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha tariflar asosida undiriladi”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Dori vositalari va farmatsevtika faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2016-yil 4-yanvardagi OʻRQ-399-son Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 6-apreldagi 185-son qarorida :

a) 1-ilovada :

5-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Retsept bilan beriladigan dori vositalari toifasini ulgurji sotishda ularni yetkazib berishda ishtirok etuvchi vositachilar sonidan qatʼi nazar, ulgurji savdo uchun sotib olingan (bazaviy) qiymatidan 15 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorlarda ustama qoʻllaniladi. Bunda ushbu dori vositalarining ulgurji narxlari cheklangan ulgurji referent narxlardan yuqori boʻlmasligi shart”;

5 1 -bandda :

birinchi xatboshidagi “dori vositalari va tibbiy buyumlar” soʻzlari “retsept bilan beriladigan dori vositalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “dori vositalari va tibbiy buyumlarining” soʻzlari “retsept bilan beriladigan dori vositalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shq — import qilingan retsept bilan beriladigan dori vositalarining erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimi (IM-40) asosida bojxona yuk deklaratsiyasi toʻldirilgan sanadagi Markaziy bankning kursidan kelib chiqib belgilangan shartnomaviy qiymati”;

toʻqqizinchi xatboshidagi “dori vositalari va tibbiy buyumlarning” soʻzlari “retsept bilan beriladigan dori vositalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻninchi xatboshidagi “dori vositalari va tibbiyot buyumlarining” soʻzlari “retsept bilan beriladigan dori vositalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

47-banddagi “Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

10-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Retsept bilan beriladigan dori vositalari toifasini chakana sotishda ularni yetkazib berishda ishtirok etuvchi vositachilar sonidan qatʼi nazar, chakana savdo uchun sotib olingan qiymatidan 20 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorlarda ustama qoʻllaniladi. Bunda ushbu dori vositalarining chakana narxlari cheklangan chakana referent narxlardan yuqori boʻlmasligi shart”;

41-banddagi “Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining hududiy boʻlinmalariga” soʻzlari “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslarni ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilash va zaxiraga qoʻyish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 5-dekabrdagi 965-son qarorida :

a) 2-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlari” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

2-bandning oltinchi xatboshisidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bandning birinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi “tumanlar (shaharlar) hokimlari” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “tumanlar (shaharlar) hokimlari” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bandning birinchi xatboshisidagi “tumanlar (shaharlar) hokimliklari” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Kelgusi yil uchun zaxiraga qoʻyiladigan ish oʻrinlarining umumiy soni toʻgʻrisida tashkilotlardan olingan maʼlumotlar asosida tuman (shahar) Bandlikka koʻmaklashish markazi tomonidan ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatib oʻtilgan shaxslar toifalari uchun ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilash toʻgʻrisidagi takliflar shakllantiriladi hamda uni tuman (shahar) hokimligi va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari bilan majburiy tartibda kelishgan holda har yili 1-sentabrdan kechikmay tuman (shahar) hududida joylashgan tashkilotlar boʻyicha tegishli qaror qabul qilish uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga kiritiladi”;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Tuman (shahar) Bandlikka koʻmaklashish markazi tomonidan taqdim etilgan zaxiraga qoʻyilgan ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan takliflar asosida xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari har yili joriy yilning 1-oktabridan kechikmay muhtojlar uchun ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilash toʻgʻrisida qaror qabul qiladilar”;

11-banddagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-banddagi “tumanlar (shaharlar) hokimlari” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-banddagi “tumanlar (shaharlar) hokimlari” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-bandning birinchi xatboshisidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlari” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-bandda :

birinchi xatboshidagi “tuman (shahar) hokimining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-banddagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

23-banddagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

24-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovada :

3-bosqichning “Tadbirlar” ustunida:

1-banddagi “va uni tuman (shahar)” soʻzlari “hamda uni tuman (shahar) hokimligi va” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-banddagi “tuman (shahar) hokimliklariga” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi “Tuman (shahar) hokimliklari” soʻzlari “Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovaning 1-bandidagi “Tuman (shahar) hokimining” soʻzlari “Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

5-ilovaning 1-bandidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining” soʻzlari “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 265-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy meros obyektlarining muhofaza qilinishi, asralishi va ulardan foydalanish ustidan davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Manfaatlar toʻqnashuvi yuzaga kelayotgan (mavjud manfaatlar toʻqnashuvi) vaziyatlarda davlat nazoratini amalga oshirishi rejalashtirilayotgan mansabdor shaxs yoki xodimi tegishli nazorat qiluvchi organdagi bevosita rahbarini (u boʻlmaganida, korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasini (va) yoki kadrlar boʻlinmasini) mazkur holat oʻziga maʼlum boʻlib qolgan paytdan eʼtiboran bir ish kuni ichida belgilangan shakldagi mavjud manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi xabarnomani taqdim qilishga va oʻzini rad etishga majbur. Ushbu talabning bajarilmasligi davlat nazorati natijalarining haqiqiy boʻlmasligiga olib keladi”.

10. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qarorida :

a) muqaddimadagi “xalq taʼlimi” soʻzlari “maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi yakunlangan oʻquv yilida umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oliy taʼlim, oʻrta va oʻrta maxsus kasbiy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilingan 11-sinf bitiruvchilari roʻyxatini har kalendar yilining IV choragi yakuniga qadar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taqdim etib borsin”;

v) 1-ilovada :

2-banddagi “maktablari hamda maktab-internatlarda” soʻzlari “maktablarida” soʻzi bilan almashtirilsin;

3-band “umumtaʼlim muassasasida” soʻzlari “umumtaʼlim muassasasi direktori va uning oʻrinbosarlariga faoliyat samaradorligi koʻrsatkichlari (KPI) natijasiga koʻra har oylik ustamalar toʻlash,” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“oʻz faoliyatida ijobiy natija koʻrsatgan jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarini ragʻbatlantirish;

umumtaʼlim muassasasining direktori va uning oʻrinbosarlariga faoliyat samaradorligi koʻrsatkichlari (KPI) natijasiga koʻra har oylik ustamalar toʻlash;

umumtaʼlim muassasalarida tashkil etilgan “Zakovat” intellektual klublarining koordinatori boʻlgan oʻqituvchilarga ularning taʼrif stavkasining 50 foizi miqdorida bir martalik toʻlov toʻlash”;

toʻrtinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

9-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari ishchi guruhining faoliyatiga hamda ular qabul qiladigan qarorlarga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi”;

10-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda umumtaʼlim muassasasining pedagoglari va boshqa xodimlari farzandlari mazkur umumtaʼlim muassasasida oʻqigan taqdirda, mazkur taʼlim muassasasi ishchi guruhi tarkibiga ota-onalardan vakil sifatida jalb etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi”;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

13-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda jamgʻarmada ajratilgan mablagʻlar yetarli boʻlmagan hollarda umumtaʼlim muassasalari xodimlari, shu jumladan rahbar xodimlariga moddiy yordam koʻrsatish boʻyicha ishchi guruh qarori va direktor buyrugʻi qabul qilinmaydi”;

15-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda ushbu bandning uchinchi xatboshisida belgilangan talablar ushbu Nizomning 29-bandiga nisbatan tatbiq etilmaydi”;

24 1 -band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda boshqa umumtaʼlim muassasasiga ishga oʻtganda tayinlangan har oylik ustama haq (foiz)lari saqlanmaydi”;

quyidagi mazmundagi 26 2 -band bilan toʻldirilsin:

“26 2 . Oʻz faoliyatida ijobiy natija koʻrsatgan jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari ushbu Nizomning 20-bandiga asosan olishi mumkin boʻlgan ustamaga qoʻshimcha ravishda jamgʻarma mablagʻlari hisobidan bazaviy tarif stavkalariga nisbatan 20 foizgacha ragʻbatlantirilishi mumkin.

Bunda ragʻbatlantiriladigan jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari ragʻbatlantiriladigan yildan avvalgi bir kalendar yil (yanvar — dekabr oylari) davomidagi sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasiga kiritilgan sport musobaqalaridagi ishtiroki hamda xalqaro assotsiatsiyalar tomonidan oʻtkaziladigan Osiyo va jahon chempionatlari, xalqaro olimpiadalarda erishgan natijalaridan kelib chiqib, ishchi guruh tomonidan har yili 15-yanvargacha bir kalendar yil (yanvar — dekabr oylari) uchun bazaviy tarif stavkalariga nisbatan 20 foizgacha har oylik ustamalar quyidagi tartibda ustamalar belgilanadi:

sport musobaqalarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyat bosqichida gʻoliblikni qoʻlga kiritganligi uchun — 5 foiz;

sport musobaqalarining respublika bosqichida sovrinli oʻrinlarni (1 — 3-oʻrinlarni) qoʻlga kiritganligi uchun — 10 foiz;

xalqaro sport musobaqalarida sovrinli oʻrinlarni qoʻlga kiritganligi uchun — 20 foiz”;

27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Umumtaʼlim muassasasining rahbar xodimlariga (direktor va uning oʻrinbosarlari) va oʻz faoliyatini soatbay haq toʻlash asosida amalga oshiradigan oʻqituvchilariga ushbu Nizomning 20-bandiga muvofiq belgilanadigan har oylik ustamalar belgilanmaydi, Xalqaro matematika olimpiadasi — International Mathematical Olympiad (IMO), Xalqaro fizika olimpiadasi — International Physics Olympiad (IPhO), Xalqaro kimyo olimpiadasi — International Chemistry Olympiad (IChO), Xalqaro biologiya olimpiadasi — International Biology Olympiad (IBO), Xalqaro informatika olimpiadasi — International Olympiad in Informatics (IOI) — fan olimpiadalarida oʻquvchilari gʻoliblikni qoʻlga kiritgan maktab rahbari (direktor) bundan mustasno”;

quyidagi mazmundagi 27 1 va 27 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“27 1 . Umumtaʼlim muassasalarining direktori va uning oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorligi umumtaʼlim muassasasining quyidagi belgilangan koʻrsatkichlariga (keyingi oʻrinlarda — koʻrsatkichlar) muvofiq 100 ballik tizimda baholanadi:

akademik natijalar;

noakademik natijalar;

tarbiyaviy ishlar samaradorligi;

moliyaviy faoliyat samaradorligi;

malakali oʻqituvchilar bilan taʼminlanganlik darajasi.

Koʻrsatkichlar boʻyicha baholash metodikasi va tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

Koʻrsatkichlar umumtaʼlim muassasasining Ishchi guruhi tomonidan baholanadi.

Bunda baholash koʻrsatkichlari asosida umumtaʼlim muassasalari toʻplagan umumiy ballardan kelib chiqib, ushbu umumtaʼlim muassasalari direktori va uning oʻrinbosarlariga quyidagi miqdorlarda bir kalendar yil (yanvar — dekabr oylari) uchun bazaviy tarif stavkalariga nisbatan har oylik ustama belgilanadi:

a) umumtaʼlim muassasasi direktoriga:

61 — 70 ball toʻplasa — 5 foiz;

71 — 80 ball toʻplasa — 10 foiz;

81 — 90 ball toʻplasa — 15 foiz;

91 — 100 ball toʻplasa — 20 foiz;

b) umumtaʼlim muassasasi direktori oʻrinbosarlariga:

61 — 70 ball toʻplasa — 2,5 foiz;

71 — 80 ball toʻplasa — 5 foiz;

81 — 90 ball toʻplasa — 7,5 foiz;

91 — 100 ball toʻplasa — 10 foiz.

Direktor yoki direktor oʻrinbosarlariga belgilanadigan har oylik ustama Jamgʻarmadagi mavjud mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.

Bunda belgilangan ustamalar Jamgʻarmadagi mablagʻlardan oshib ketgan hollarda, mazkur belgilangan har oylik ustamalar tegishli miqdorga kamaytiriladi.

Har oylik ustama belgilanishi uchun direktor yoki direktor oʻrinbosarlari mazkur umumtaʼlim muassasasida kamida 9 oy davomida asosiy lavozimi boʻyicha faoliyat yuritgan boʻlishlari lozim.

Direktor yoki direktor oʻrinbosarlari oʻzi faoliyat yuritayotgan umumtaʼlim muassasasida boshqa lavozimga oʻtganda yoki boshqa umumtaʼlim muassasasiga ishga oʻtganda ularga tayinlangan har oylik ustamalar saqlanmaydi, bundan teng lavozimga rotatsiya qilingan holatlar mustasno.

27 2 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida eng tajribali umumtaʼlim muassasalari direktorlaridan iborat boʻlgan Direktorlar kengashlarida faoliyat yuritayotgan umumtaʼlim muassasasi direktorlariga jamgʻarma hisobidan bazaviy tarif stavkalariga nisbatan 20 foiz har oylik ustamalar toʻlanadi.

Mazkur direktorlarga ushbu Nizomning 27 1 -bandi asosida belgilangan koʻrsatkichlarga erishish darajasiga qarab belgilanadigan ustamalar tayinlanmaydi (direktor oʻrinbosarlari bundan mustasno)”;

1-ilovaning 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1. Umumtaʼlim muassasalaridagi oʻqituvchilarning bazaviy tarif stavkalariga har oylik ustamalar ularning kasbiy mahorati, maʼnaviy-axloqiy, tarbiyaviy va sinfdan tashqari ishlari uchun quyidagi mezonlar asosida belgilanadi:

T/r Koʻrsatkichlar* Amalga oshirilgan aniq ishlarning qisqacha taʼrifi, uning natijalari (samaradorligi), qoʻllanilayotgan shakli va uslubi, oʻtkazilgan mashgʻulotlarning soni, oʻquvchilar qamrovining oʻrtacha soni Reyting bahosi Maksimal ball Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyiladigan ballar Koʻrsatkichlar 1. Oʻquvchilarning choraklik baholarining oʻrtacha qiymati Oʻqituvchi dars oʻtayotgan sinflardagi oʻquvchilarning choraklik oʻrtacha baholari oʻzlashtirishning sifat (“4” va “5” baho (yangi baholash tizimida 66 — 100 ball)) koʻrsatkichi asosida aniqlanadi 5 3 Sifat koʻrsatkichi umumiy oʻquvchilar sonining 56 — 70 foizini, shu jumladan, murakkab fanlar (ona tili, rus tili, chet tili, matematika, fizika, kimyo, biologiya) yoʻnalishlarida 56 — 65 foizini tashkil etganda 4 Sifat koʻrsatkichi umumiy oʻquvchilar sonining 71 — 85 foizini, shu jumladan, murakkab fanlar (ona tili, rus tili, chet tili, matematika, fizika, kimyo, biologiya) yoʻnalishlarida 66 — 80 foizini tashkil etganda 5 Sifat koʻrsatkichi umumiy oʻquvchilar sonining 86 foizi va undan yuqorini, shu jumladan, murakkab fanlar (ona tili, rus tili, chet tili, matematika, fizika, kimyo, biologiya) yoʻnalishlarida 81 foizdan yuqorini tashkil etganda 2. “Fan olimpiadasi” va boshqa koʻrik tanlovlar, musobaqalar, tadbirlarning tuman (shahar) bosqichida oʻquvchisining ishtiroki ** Oʻquvchilarining olimpiada, tanlovlar, musobaqalar va boshqa tadbirlardagi ishtiroki va natijalari asosida baholanadi 25 5 Tuman (shahar) miqyosidagi olimpiada, tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashib, oʻquvchilari eng quyi gʻolib koʻrsatkichining 55 foizidan yuqori natijalarni koʻrsatganda 10 Tuman (shahar) miqyosidagi olimpiada, tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashib, oʻquvchilari eng quyi gʻolib koʻrsatkichining 70 foizidan yuqori natijalarni koʻrsatganda 25 Tuman (shahar) miqyosidagi olimpiada, tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari 1-, 2-, 3-oʻrinlarni (shuningdek, toʻgʻridan toʻgʻri xalqaro fan olimpiadalaridan ishtirok etib, sovrinli oʻrinlarni) egallaganda 3. Tanlov va boshqa tadbirlarda boshlangʻich sinf oʻquvchilarining ishtiroki*** Boshlangʻich sinf oʻquvchilarining maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlardagi ishtiroki natijalari asosida baholanadi 25 5 Maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari toʻplashi mumkin boʻlgan maksimal ballning ulushi 55 — 70 foizni tashkil etganda 10 Maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari toʻplashi mumkin boʻlgan maksimal ballning ulushi 71 — 85 foizni tashkil etganda 25 Maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari toʻplashi mumkin boʻlgan maksimal ballning ulushi 86 — 100 foizni tashkil etganda 4. Oʻqituvchi ish tajribasining ommalashtirilganligi Oʻqituvchi ish faoliyati maktab, tuman (shahar), viloyat va respublika miqyosida ommalashtiriladi (oʻqituvchining faoliyati baholash davriga nisbatan soʻnggi 3 yillikda ommalashtirilganligi) 15 5 Ish tajribasi maktab miqyosida ommalashtirilganda 8 Ish tajribasi tuman (shahar) miqyosida ommalashtirilganda 10 Ish tajribasi viloyat miqyosida ommalashtirilganda 15 Ish tajribasi respublika miqyosida ommalashtirilganda 5. Pedagogik ish staji Taʼlim muassasalaridagi pedagog xodimning ish stajiga qarab baholanadi 10 4 pedagogik ish staji 1 yildan 5 yilgacha 7 pedagogik ish staji 5 yildan 10 yilgacha 10 pedagogik ish staji 10 yil va undan yuqori 6. Sinf rahbarligi Sinf rahbarligi yuklatilganligi 5 0 Sinf rahbarligi yuklatilmagan boʻlsa 5 Sinf rahbarligi yuklatilgan boʻlsa 7. Malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi Reja asosida 10 0 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslarida qatnashmagan boʻlsa yoki qatnashgan boʻlsada , kurslar yakuniga koʻra yakuniy attestatsiyadan oʻta olmagan va tegishli sertifikatga ega boʻlmasa 10 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslaridan oʻtib, tegishli sertifikatga ega boʻlsa **** 8. Sinfdan tashqari ishlar***** Oʻquvchilarning dunyoqarashini kengaytirish, ijodkorlik va sanʼatga qaratilgan qoʻshimcha mashgʻulotlar olib borish 10 3 Kreativlikni ragʻbatlantirishga qaratilgan tadbirlarni (fotokoʻrgazmalar, hunarmandchilik, musiqa va teatr sahnalari va boshqalar) tashkil etgan boʻlsa 5 Oʻquvchilarda mustaqil fikr yuritish, mulohaza bildirish, tanqidiy va tahliliy yondashish koʻnikmalarini rivojlantiruvchi loyihalar va qoʻshimcha mashgʻulotlar olib borsa 10 Oʻquvchilarni izlanishga undovchi qoʻshimcha mashgʻulotlar (oʻquv yili davomida iqtidorli va boʻsh oʻzlashtiruvchi oʻquvchilar bilan) olib borsa 9. Oʻqituvchining malaka toifasi bahosi Taʼlim muassasalaridagi pedagog xodimning amaldagi malaka toifasiga qarab baholanadi 20 0 Mutaxassis lavozimida boʻlsa 5 Ikkinchi malaka toifasiga ega boʻlsa 10 Birinchi malaka toifasiga ega boʻlsa 20 Oliy toifa malaka toifasiga ega boʻlsa MAKSIMAL BALL: 100

2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“___________ viloyati __________ tumani (shahri) _____-son maktabning _______________________ fani oʻqituvchisi ________________________________________ ning 20__-20 ___ oʻquv yilidagi faoliyatiga Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida berilgan

T/r Koʻrsatkichlar Maksimal ball Oʻqituvchi faoliyatining qisqacha tasnifi Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyilgan ball 1. Oʻquvchilarning choraklik baholarining oʻrtacha qiymati 5 2. “Fan olimpiadasi” va boshqa koʻrik tanlovlar, musobaqalar, tadbirlarning tuman (shahar) bosqichida oʻquvchisining ishtiroki* 25 3. Tanlov va boshqa tadbirlarda boshlangʻich sinf oʻquvchilarining ishtiroki ** 4. Oʻqituvchi ish tajribasining ommalashtirilganligi 15 5. Pedagogik ish staji 10 6. Sinf rahbarligi yuklatilganligi 5 7. Malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi*** 10 8. Sinfdan tashqari ishlar**** 10 9. Oʻqituvchining malaka toifasi uchun bahosi 20 JAMI: 100

Ishchi guruh raisi: __________________ __________

Ishchi guruh aʼzolari: __________________ __________, _________________ _______”;

3-ilovada :

2-bosqichning “Tadbirlar” ustunidagi 2-band chiqarib tashlansin;

4-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi “xalq” soʻzi “maktabgacha va maktab” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 133-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi huzuridagi Ilmiy-texnik kengashlar toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ekspertiza jarayonida yuzaga kelayotgan manfaatlar toʻqnashuvi (mavjud manfaatlar toʻqnashuvi) haqida tegishli ITKga xabar berishi”.

12. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarori bilan tasdiqlangan Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

3-bobning nomidagi “Dori vositalari va tibbiy buyumlarni” soʻzlari “Dori vositalarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-banddan “va tibbiy buyumlar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

17-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3-ustunda — dori vositasining retseptsiz yoki shifokor retsepti boʻyicha berilishi toʻgʻrisidagi axborot”;

yettinchi xatboshidagi “dori vositalarni yoki tibbiy buyumlarni” soʻzlari “retsept bilan beriladigan dori vositalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “dori vositalari va tibbiy buyumlarni” soʻzlari “retsept bilan beriladigan dori vositalarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻninchi xatboshidagi “tovarning narxi” soʻzlari “retsept bilan beriladigan dori vositalarining narxi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Retseptsiz beriladigan dori vositalari realizatsiyasida 6 va 7-ustunlardagi maʼlumotlar toʻldirilmaydi”;

2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20__ yil “___” ____________ dagi ____-son shartnomaga

20__ yil “___” ____________ dagi ____-son

(qatʼiy belgilangan ustamalarda realizatsiya qilinadigan dori vositalari uchun)

Yetkazib beruvchi _________________________________ Manzil: ___________________________________ __________________________________________ Yetkazib beruvchining identifikatsiya raqami (STIR) __________________________________ QQS roʻyxat raqami _________________________ Bank hisobvaragʻi ___________________________ Bank MFO _________________________________ Sotib oluvchi ___________________________________ Manzil: ___________________________________ ___________________________________________ Sotib oluvchining identifikatsiya raqami (STIR) __________________________________ QQS roʻyxat raqami __________________________ Bank hisobvaragʻi ___________________________ Bank MFO _________________________________

T/r Tovarlar nomi Tovar (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi Dori vositasini berish usuli (retseptli/ retseptsiz Seriya Oʻlchov birligi Sotib olish qiymati (bazaviy narx) Savdo qoʻshimchasi (ustama) foizda Miqdori Narxi Yetkazib berish qiymati QQS Yetkazib berishning QQSni hisobga olgan holda qiymati stavka summasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. Jami

Rahbar _________________________ Tovarni berdim _________________ (yetkazib beruvchi masʼul shaxsning imzosi) Oldim _________________________ 20 ____ yil “___” ___________ dagi __________-son ishonchnoma boʻyicha”.

13. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 737-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “2024” raqami “2026” raqami bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

4-pozitsiyaning TIF TN kodi ustunidan “8539 8540” raqamlari chiqarib tashlansin.

quyidagi mazmundagi 8-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 8. Elektr akkumulyatorlar, shu jumladan, ular uchun separatorlar, toʻgʻriburchak (shu jumladan, kvadrat shaklidagi) yoki boshqa shakldagilar 8507 2026 yil 1-yanvar ”.

14. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-yanvardagi 41-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat xaridlarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) preferensiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Davlat xaridlarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) preferensiya berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Davlat xaridlarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) preferensiya berish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom Davlat xaridlaridagi ishtiroki vaqtinchalik taqiqlangan va chegaralangan xorijda ishlab chiqarilgan tovarlar, shuningdek, xorijiy shaxslar tomonidan bajariladigan ishlarning (xizmatlarning) roʻyxatiga kiritilgan tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

benefitsiar mulkdor — pirovardida mulkiy huquqlarga egalik qiladigan yoki shartnoma boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchini amalda nazorat qiladigan jismoniy shaxs;

gradatsiyali narx preferensiyasi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektrotexnika sanoatining ishlab chiqarish va eksport salohiyatini yanada oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 10-yanvardagi PQ-15-son qarorining 7-bandida nazarda tutilgan narx preferensiyasi;

mahalliy ishlab chiqaruvchi — Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq respublika hududida ishlab chiqarish (ishlar bajarish, xizmat koʻrsatish) faoliyatini amalga oshiruvchi xoʻjalik yurituvchi subyekt;

mahalliy ishlab chiqaruvchining affillangan shaxsi — qaror qabul qilish huquqiga ega va (yoki) ushbu mahalliy ishlab chiqaruvchi tomonidan qabul qilinadigan qarorlarga taʼsir koʻrsatadigan, jumladan, yozma kelishuv asosidagi jismoniy yoki yuridik shaxs, shuningdek, ushbu mahalliy ishlab chiqaruvchiga nisbatan shunday huquqqa ega boʻlgan jismoniy yoki yuridik shaxs;

narx preferensiyasi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahalliy ishlab chiqaruvchilarni qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 21-avgustdagi PQ-4812-son qarorining 1-bandi “a” kichik bandining toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan preferensiya;

ekspertiza qilish markazi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasi;

elektrotexnika tarmogʻi korxonalari — elektrotexnika mahsulotlari va ularning butlovchi qismlarini ishlab chiqaruvchi hamda iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichi (IFUT) kodining 24.44, 28.13, 28.25 sinflariga, IFUT kodining 26 va 27 boʻlimlariga mos keladigan yuridik shaxslar;

xarid komissiyasi — xarid qilish tartib-taomillari gʻolibini tanlash toʻgʻrisida qaror qabul qilish vakolatiga ega boʻlgan kollegial organ.

3. Davlat xaridlarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) preferensiya berish tartibi ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Mahalliy ishlab chiqaruvchilarga narx preferensiyasini berish tartibi

4. Tenderda yoki eng yaxshi takliflarni tanlashda xorijiy yetkazib beruvchilar bilan birga ikki yoki undan ortiq ishtirokchilar — mahalliy ishlab chiqaruvchilar boʻlgan taqdirda, mahalliy ishlab chiqaruvchilarga nisbatan narx preferensiyasi qoʻllaniladi.

5. Bunda tenderning yoki eng yaxshi takliflarni tanlashning xarid qilish hujjatlarida koʻrsatilgan talablarga mos keladigan har bir lot boʻyicha xorijiy yetkazib beruvchilar bilan birga mahalliy ishlab chiqaruvchilarning takliflari olingan boʻlsa, mahalliy ishlab chiqaruvchilarga oʻn besh foiz miqdorida narx preferensiyasi beriladi.

6. Ushbu Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan narx preferensiyasi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq respublika hududida sanoat ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) faoliyatini amalga oshiradigan xoʻjalik yurituvchi subyektlarga nisbatan qoʻllaniladi.

7. Davlat buyurtmachisi tender yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha xarid qilish hujjatlarida mahalliy ishlab chiqaruvchilarga nisbatan ushbu Nizomga muvofiq narx preferensiyasini qoʻllash yuzasidan talablarni nazarda tutgan holda buyurtma shakllantiradi.

8. Tender boʻyicha xarid qilish hujjatlari yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha texnik topshiriq belgilangan tartibda ekspertiza qilish markazi tomonidan majburiy kompleks ekspertizadan oʻtkaziladi.

9. Tender boʻyicha xarid qilish hujjatlari yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha texnik topshiriq belgilangan tartibda ekspertiza qilish markazi tomonidan majburiy kompleks ekspertizaning ijobiy natijasi asosida Davlat xaridi toʻgʻrisidagi axborot maxsus axborot portalida eʼlon qilinadi.

10. Mahalliy ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) korxonalari davlat xaridi toʻgʻrisida maxsus axborot portalida tegishli tartib asosida eʼlon qilingan shartlarga muvofiq davlat buyurtmachisining tenderda yoki eng yaxshi takliflarni tanlashda ishtirok etishi haqida ariza taqdim etadi.

11. Xarid komissiyasi tender yoki eng yaxshi takliflarni tanlash orqali xaridlarni amalga oshirishda kelib tushgan takliflarni baholash jarayonida mahalliy ishlab chiqaruvchilarga nisbatan ushbu Nizom va xarid qilish hujjatlari talablariga muvofiq narx preferensiyasini hisobga oladi.

12. Mahalliy ishlab chiqaruvchi xarid qilish hujjatlarida talab etilgan hujjatlar va Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichiga (IFUT) muvofiq asosiy faoliyat turi toʻgʻrisidagi maʼlumoti bilan birga qoʻshimcha ravishda:

asosiy benefitsiar mulkdori va taʼsischilari toʻgʻrisidagi maʼlumot;

tovar (ish, xizmat) ishlab chiqarilgan joy va yetkazib beriladigan hududi toʻgʻrisidagi maʼlumot;

tovar majburiy sertifikatsiyalash talab etilgan hollarda muvofiqlik sertifikati, shuningdek, zarur hollarda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar yoki ekologik ekspertiza xulosasi;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq litsenziyalash yoki boshqa ruxsat etish xususiyatiga ega boʻlgan hujjat talab etilgan hollarda litsenziya yoki ruxsat etish xususiyatiga ega boshqa hujjatlar taqdim etiladi.

Taqdim etilayotgan hujjatlarning haqqoniyligi toʻgʻrisida ariza taqdim etilgan taqdirda, mahalliy ishlab chiqaruvchiga nisbatan tenderda yoki eng yaxshi takliflarni tanlashda narx preferensiyasi qoʻllaniladi.

13. Xarid komissiyasi narx preferensiyasini qoʻllashda mahalliy ishlab chiqaruvchi tomonidan taqdim etilgan narx taklifini ushbu Nizomning 5-bandida belgilangan miqdorda kamaytirish orqali baholaydi.

14. Xarid komissiyasi takliflarni baholash jarayonida mahalliy ishlab chiqaruvchi hisoblangan ishtirokchidan kelib tushgan, lekin xarid qilish hujjatlari talablarga mos kelmagan takliflarni rad etadi.

15. Mahalliy ishlab chiqaruvchi va uning affillangan shaxsi tender yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha bitta lotda ishtirok etishga haqli emas.

16. Davlat xaridlarida ishtirok etish yuzasidan taklif yuborgan mahalliy ishlab chiqaruvchi gʻolib deb topilgan taqdirda, davlat buyurtmachisi bilan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda shartnoma tuzishi shart.

3-bob. Elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga gradatsiyali narx preferensiyasini berish tartibi

17. Tenderda yoki eng yaxshi takliflarni tanlashda xorijiy yetkazib beruvchilar bilan birga bitta yoki undan ortiq ishtirokchilar — elektrotexnika tarmogʻi korxonalari boʻlgan taqdirda, elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga nisbatan gradatsiyali narx preferensiyasi qoʻllaniladi.

18. Tenderning yoki eng yaxshi takliflarni tanlashning xarid qilish hujjatlarida koʻrsatilgan talablarga mos keladigan har bir lot boʻyicha xorijiy yetkazib beruvchilar bilan birga elektrotexnika tarmogʻi korxonalarining takliflari olingan boʻlsa, elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga nisbatan import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan quyidagi miqdorlarda gradatsiyali narx preferensiyasi beriladi:

uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda oʻn besh foiz;

ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda oʻn ikki foiz;

bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda sakkiz foiz miqdorida.

Bunda korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlarida preferensiyalar qoʻllanmaydi.

19. Ushbu Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan gradatsiyali narx preferensiyasi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq respublika hududida sanoat ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) faoliyatini amalga oshiradigan elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga nisbatan qoʻllaniladi.

20. Davlat buyurtmachisi tender (yoki eng yaxshi takliflarni tanlash) boʻyicha xarid qilish hujjatlarida elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga nisbatan ushbu Nizomga muvofiq gradatsiyali narx preferensiyasini qoʻllash yuzasidan talablarni nazarda tutgan holda buyurtma shakllantiradi.

21. Tender boʻyicha xarid qilish hujjatlari yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha texnik topshiriq belgilangan tartibda ekspertiza qilish markazi tomonidan majburiy kompleks ekspertizadan oʻtkaziladi.

22. Tender boʻyicha xarid qilish hujjatlari yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha texnik topshiriq belgilangan tartibda ekspertiza qilish markazi tomonidan majburiy kompleks ekspertizaning ijobiy natijasi asosida Davlat xaridi toʻgʻrisidagi axborot maxsus axborot portalida eʼlon qilinadi.

23. Elektrotexnika tarmogʻi korxonalari davlat xaridi toʻgʻrisida maxsus axborot portalida tegishli tartib asosida eʼlon qilingan shartlarga muvofiq davlat buyurtmachisining tenderda yoki eng yaxshi takliflarni tanlashda ishtirok etishi haqida ariza taqdim etadi.

24. Xarid komissiyasi tender yoki eng yaxshi takliflarni tanlash orqali xaridlarni amalga oshirishda kelib tushgan takliflarni baholash jarayonida elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga nisbatan ushbu Nizom va xarid qilish hujjatlari talablariga muvofiq gradatsiyali narx preferensiyasini hisobga oladi.

25. Elektrotexnika tarmogʻi korxonalari xarid qilish hujjatlarida talab etilgan hujjatlar va Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichiga (IFUT) muvofiq asosiy faoliyat turi toʻgʻrisidagi maʼlumoti bilan birga qoʻshimcha ravishda:

asosiy benefitsiar mulkdori va taʼsischilari toʻgʻrisidagi maʼlumot;

tovar (ish, xizmat) ishlab chiqarilgan joy va yetkazib beriladigan hududi toʻgʻrisidagi maʼlumot;

tovar majburiy sertifikatsiyalash talab etilgan hollarda muvofiqlik sertifikati, shuningdek, zarur hollarda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar yoki ekologik ekspertiza xulosasi;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq litsenziyalash yoki boshqa ruxsat etish xususiyatiga ega boʻlgan hujjat talab etilgan hollarda litsenziya yoki ruxsat etish xususiyatiga ega boshqa hujjatlar taqdim etiladi.

Taqdim etilayotgan hujjatlarning haqqoniyligi toʻgʻrisida ariza taqdim etilgan taqdirda, elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga nisbatan tenderda yoki eng yaxshi takliflarni tanlashda gradatsiyali narx preferensiyasi qoʻllanadi.

26. Xarid komissiyasi gradatsiyali narx preferensiyasini qoʻllashda mahalliy ishlab chiqaruvchi tomonidan taqdim etilgan narx taklifini ushbu Nizomning 18-bandida belgilangan miqdorda kamaytirish orqali baholaydi.

27. Xarid komissiyasi takliflarni baholash jarayonida elektrotexnika tarmogʻi korxonalari hisoblangan ishtirokchidan kelib tushgan, lekin xarid qilish hujjatlari talablarga mos kelmagan takliflarni rad etadi.

28. Elektrotexnika tarmogʻi korxonalari va uning affillangan shaxsi tender yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha bitta lotda ishtirok etishga haqli emas.

29. Davlat xaridlarida ishtirok etish yuzasidan taklif yuborgan elektrotexnika tarmogʻi korxonalari gʻolib deb topilgan taqdirda, davlat buyurtmachisi bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va muddatlarda shartnoma tuzishi shart.

4-bob. Yakunlovchi qoida

30. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Davlat xaridlarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarga (ishlarga, xizmatlarga) preferensiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Davlat xaridlarida mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarga (ishlarga, xizmatlarga) preferensiya berish tartibining

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Davlat buyurtmachilari Davlat buyurtmachilari tender yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha xarid qilish hujjatlarida mahalliy ishlab chiqaruvchilar va elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga nisbatan ushbu Nizomga muvofiq narx preferensiyalarini va gradatsiyali narx preferensiyalarini qoʻllash yuzasidan talablarni nazarda tutgan holda buyurtmani shakllantiradi. Davlat xaridi ehtiyoji asosida 2-bosqich Davlat buyurtmachilari Tender boʻyicha xarid qilish hujjatlari yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha texnik topshiriqni belgilangan tartibda ekspertiza qilish markazida majburiy kompleks ekspertizadan oʻtkazadi. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda 3-bosqich Davlat buyurtmachilari Tender boʻyicha xarid qilish hujjatlari yoki eng yaxshi takliflarni tanlash boʻyicha texnik topshiriqni belgilangan tartibda ekspertiza qilish markazi tomonidan majburiy kompleks ekspertizaning ijobiy natijasi asosida Davlat xaridi toʻgʻrisidagi axborotni maxsus axborot portalida tegishli tartib asosida eʼlon qiladi. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda 4-bosqich Mahalliy ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) korxonalari Davlat xaridi toʻgʻrisida maxsus axborot portalida tegishli tartib asosida eʼlon qilingan shartlarga muvofiq Davlat buyurtmachisining tenderda yoki eng yaxshi takliflarni tanlashda ishtirok etishi boʻyicha ariza taqdim etadi. Maxsus axborot portalida eʼlon qilingan muddatlarda 5-bosqich Xarid komissiyasi Tenderning yoki eng yaxshi takliflarni tanlashning xarid qilish hujjatlarida koʻrsatilgan talablarga mos keladigan har bir lot boʻyicha xorijiy yetkazib beruvchilar bilan birga mahalliy ishlab chiqaruvchilarning takliflari olingan boʻlsa, takliflarni baholash jarayonida mahalliy ishlab chiqaruvchilar va elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga nisbatan tegishli tartib va xarid qilish hujjatlari talablariga muvofiq narx preferensiyasini va gradatsiyali narx preferensiyasini qoʻllaydi. Tender savdosi yoki eng yaxshi takliflarni tanlash yakuniga koʻra ”.

15. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-martdagi 166-son qarori bilan tasdiqlangan 2021 — 2025-yillarda davlat ishtirokidagi korxonalarni boshqarish va isloh qilish strategiyasining 26-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda tartibga soluvchi yoki nazoratni (shaxsan yoki oʻzining boʻysunuvidagi shaxs orqali tekshirish yoxud unga nisbatan qonunchilikda belgilangan har qanday imtiyozlarni (preferensiyalarni) qoʻllash yoki uni har qanday javobgarlikka tortish (javobgarlikka tortish boʻyicha tashabbus koʻrsatish) yoxud unga litsenziya va ruxsat etish xususiyatiga ega boshqa hujjatlarni berish (xabarnomani qabul qilish) huquqi) amalga oshiruvchi davlat organlari xodimlarini saylash amaliyoti toʻliq bekor qilinadi”.

16. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari reytingini aniqlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-iyundagi 345-son qarorida :

a) 1-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 2-bandda :

ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin hamda undagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi har yili 1-sentabrga qadar akademik litseylar reytingini eʼlon qilib borsin”;

g) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarga malakali oʻqituvchi-pedagoglarni jalb qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-oktabrdagi 646-son qarorida :

a) 1-bandning “v” kichik bandidagi “Xalq taʼlimi vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi bilan birgalikda” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) bilan birgalikda” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bandda :

birinchi xatboshidan “va Inspeksiya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“maktab bitiruvchilarining davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish imtihonidagi (oʻrtacha ball) natijalari”;

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

7-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar va viloyatlar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) har yili 1-fevralga qadar tasdiqlangan mezonlar asosida taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatiga kiritiladigan maktablar toʻgʻrisida Vazirlikka taklif kiritadi”;

9-bandning birinchi xatboshisidan “Inspeksiya bilan birgalikda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

11-bandning birinchi , beshinchi va oltinchi xatboshilaridagi “xalq taʼlimi” soʻzlari “maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda suhbat oʻtkazish tartibi va mezonlari har yili Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi”;

21-banddagi “xalq taʼlimi” soʻzlari “maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovada :

1-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi “Hududiy xalq taʼlimi boshqarmalari, Inspeksiyaning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari “Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari” soʻzlari bilan, “Tadbirlar” ustunidagi “Xalq taʼlimi vazirligiga” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi “Xalq taʼlimi vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi “xalq taʼlimi” soʻzlari “maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bosqichning “Tadbirlar” ustuni 2-bandidagi “Belgilangan” soʻzi “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlangan suhbat oʻtkazish tartibi va mezonlari asosida belgilangan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi “Xalq taʼlimi” soʻzi “Maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarorida :

a) quyidagi mazmundagi 3 5 -band bilan toʻldirilsin:

“3 5 . Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini yer uchastkasidan asosiy foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda boshqa shaxsga oʻtkazilayotgan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan murojaat qilish, yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3 4 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) quyidagi mazmundagi 3 4 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga 3 4 -ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha murojaat qilgan, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda xoʻjalik yurituvchi subyektlar;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi;

ijrochi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda xoʻjalik yurituvchi subyektlar — ijara huquqi asosida berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda mahsulot yetishtirish (ishlab chiqarish) bilan shugʻullanuvchi yuridik va jismoniy shaxslar (fermer xoʻjaligi, agroklaster, kooperatsiya, dehqon xoʻjaligi va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda xoʻjalik yurituvchi boshqa tadbirkorlik subyektlari).

3. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish

4. Ariza beruvchi ixtiyoriy ravishda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomani toʻldirgan holda Davlat xizmatlari markazlariga tashrif buyurib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtib murojaat qiladi.

5. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi ijara shartnomasining nusxasi;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasi tuzilishiga asos boʻlgan ochiq elektron tanlov yoki elektron onlayn-auksion savdolari natijasida tuzilgan bayonnoma yoxud vakolatli davlat organining qarorlari nusxasi;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining boshqa shaxsga qayta ijaraga beriladigan qismi boʻyicha kontur raqami va oʻlchami haqidagi maʼlumotlar;

belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (agar soʻrovnoma ariza beruvchining vakili tomonidan taqdim etilsa).

Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

6. Ariza beruvchi soʻrovnomaga zarur maʼlumotlarni kiritgandan soʻng maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzoni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, ERI, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

7. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda, soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti hududiy boʻlinmasiga (keyingi oʻrinlarda — ijrochi) yuboriladi.

Shuningdek, YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda ijrochiga yuboriladi.

8. Soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun quyidagi miqdorlarda yigʻim undiriladi:

1 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari;

10 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari;

100 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari;

100 gektardan yuqori boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining olti baravari.

YIDXP orqali murojaat qilinganda — ushbu bandda keltirilgan yigʻim summasining 90 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

9. Undirilgan yigʻimlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qilinganda:

18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning:

25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga;

5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJning shaxsiy hisobvaragʻiga;

70 foizi — “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining shaxsiy hisobvaragʻiga;

b) YIDXP orqali murojaat qilinganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini koʻrsatishni rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning:

25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga;

5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJning shaxsiy hisobvaragʻiga;

70 foizi — “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining shaxsiy hisobvaragʻiga.

10. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar yoki unga ilova qilingan hujjatlarda kamchiliklar aniqlangan taqdirda, ariza beruvchi aniqlangan kamchiliklarni besh ish kuni ichida bartaraf etgan holda soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin.

Aynan bitta yer uchastkasi (kontur) boʻyicha soʻrovnomani takroran koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.

11. Ariza beruvchi tomonidan takroran taqdim etilgan soʻrovnomani muqaddam koʻrsatilmagan boshqa sabablar bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Agar bunday holatlar kuzatilgan taqdirda, ariza beruvchi tegishli yuqori turuvchi organga yoki sudga murojaat qilishi mumkin.

12. Ariza beruvchi davlat xizmatlari koʻrsatishning har qaysi bosqichida bosh tortish huquqiga ega va bunda soʻrovnoma koʻrilmasdan qoldiriladi hamda undirilgan yigʻimlar qaytarilmaydi.

13. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash ishlari quyidagi asosiy mezonlarga asosan amalga oshiriladi:

yer uchastkasi boʻlinganidan keyin boʻlingan har bir yer uchastkasining maydoni Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 46 1 -moddasida belgilangan oʻlchamlardan kam boʻlmasligi lozim;

qishloq xoʻjaligi xaritasidagi konturlar yaxlitligi va amaldagi sugʻorish tizimi saqlab qolinishi zarur;

alohida turgan konturlarni qayta xatlov qilgan holda davlat roʻyxatidan oʻtkazish shaklida amalga oshirilishi kerak.

14. Ijrochi soʻrovnoma kelib tushgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida soʻrovnomada koʻrsatilgan hududdagi yer maydonini joyga chiqqan holda xatlovdan oʻtkazadi va natijasi boʻyicha ushbu Reglamentning 13-bandida nazarda tutilgan mezonlarga asosan yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi hamda mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq dalolatnoma rasmiylashtiradi va tegishli xulosani olish uchun ushbu hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yuboradi.

15. Vakolatli organ ijrochi tomonidan taqdim qilingan hujjatlarni uch ish kuni ichida koʻrib chiqib, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha rozilik berish yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi xulosani tasdiqlaydi hamda ijrochiga yuboradi.

16. Quyidagilar vakolatli organ tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha salbiy xulosa tayyorlashga asos boʻladi:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasida koʻrsatilgan yer maydoni hajmi va amaldagi maydon hajmidan farq qilgan hollarda;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasida noqonuniy qurilma (lar) qurilgani aniqlanganda;

ushbu Reglamentning 13-bandida nazarda tutilgan mezonlarga mos kelmaganda.

Vakolatli organ tomonidan ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar bilan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha salbiy xulosa tayyorlashga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha xulosa rasmiylashtirilgan kunning oʻzida avtomatik ravishda elektron shaklda ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

18. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (xoʻjalik yurituvchi subyektlar) Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP 1. Soʻrovnomani toʻldirib ijrochiga yuboradi. 2. Toʻldirilgan soʻrovnomani avtomatik tarzda “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — ijrochi) yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Ijrochi Soʻrovnomani koʻrib chiqib, yer uchastkasini joyiga chiqqan holda xatlovdan oʻtkazadi va dalolatnoma rasmiylashtiradi hamda yer tuzish loyihasini ishlab chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) elektron tizim orqali yuboradi. Besh ish kuni ichida 4-bosqich Vakolatli organ Dalolatnoma hamda yer tuzish loyihasiga asosan tegishli xulosani tayyorlaydi. QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosani ariza beruvchiga taqdim etadi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Ijrochi Vakolatli organ tomonidan tayyorlangan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosani hamda yer tuzish loyihasini ariza beruvchiga elektron shaklda shaxsiy kabinetiga yuboradi. Bir ish kuni ichida

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan

I. Ariza beruvchi haqida maʼlumotlar Jismoniy shaxsning: F.I.O.: Pasport yoki ID — karta maʼlumotlari (seriyasi va raqami): JSHSHIR: Yashash manzili: Telefon raqami: Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): Yuridik shaxsning: Toʻliq nomi: Tashkiliy-huquqiy shakli: STIR: Yuridik manzili: Telefon raqami: Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Yer uchastkasi haqida maʼlumotlar Kadastr raqami (yer ijara shartnomasining davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan raqami): Umumiy yer maydoni (ga): Kontur(lar) raqami: Joylashgan joyi (manzil): III. Soʻrovnomaga ilovalar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi ijara shartnomasining nusxasi; qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi ijara shartnomasining tuzilishiga asos boʻlgan ochiq elektron tanlov yoki elektron onlayn-auksion savdolari natijasida tuzilgan bayonnoma yoxud vakolatli davlat organining qarorlari nusxasi; qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining boʻlinadigan qismi boʻyicha kontur raqami va oʻlchami haqidagi maʼlumotlar; belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (agar soʻrovnoma ariza beruvchining vakili tomonidan taqdim etilsa).

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

______________________________________________________________ning (yuridik shaxs nomi) _____________________________________ga qayta ijaraga berilayotgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining chegaralarini belgilash boʻyicha DALOLATNOMA 202__ yil “___” ________ № _______ Men _________________ “Oʻzdaverloyiha” DILI _________ boʻlinmasi mutaxassisi va ariza beruvchi _____________________________ ishtirokida 2024-yil “____” ___________dagi № YU _______-son soʻrovnomaga asosan _____________ viloyati ______________ tumani _____________ MFY (OFY) hududida joylashgan ________ gektar Y-_________/_______ unikal raqamli yer uchastkasiga qayta aniqlik kiritildi. Yer maydonini koʻrsatib berishda quyidagi holatlar aniqlandi: ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________ Yer maydonini koʻrsatib berishda chegaradosh yer uchastkalari chegarasi bilan tanishtirildi. Mavjud yer maydonini koʻrsatib berdi: ___________ ________________________________ Yer uchastkasini qayta ijaraga oluvchi: ___________ ________________________________”.

19. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy tillarni oʻrganishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 19-yanvardagi 34-son qarorining 11-bandidagi “11. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlaridan keyin “umumtaʼlim muassasalarining” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

20. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 148-son qarori bilan tasdiqlangan Majburiy raqamli markirovkalanadigan maishiy texnika mahsulotlarining identifikatsiya kodlari roʻyxatining “Uchinchi guruh” boʻlimi quyidagi mazmundagi 5-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 5. Elektr akkumulyatorlar, shu jumladan, ular uchun separatorlar, toʻgʻriburchak (shu jumladan, kvadrat shaklidagi) yoki boshqa shakldagilar 8507 8507102002, 8507102003 08507 ”.

21. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-apreldagi 172-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻl harakati qoidalarining 80-bandi oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari DYHXX bilan kelishilgan holda, yoʻl sharoitlari yuqori va kichik tezlikda xavfsiz harakatlanishni taʼminlaydigan hollarda, yoʻllarning ayrim qismlari yoki harakatlanish tasmalarida harakatlanish tezligini oshirishga yoki kamaytirishga (tegishli yoʻl belgilari oʻrnatib) ruxsat berish masalasini tasdiqlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga kiritadi”.

22. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-maydagi 276-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat xaridlarini amalga oshirish bilan bogʻliq tartib-taomillarni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 19-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“elektrotexnika mahsulotlarining davlat xaridlarida chet ellik yetkazib beruvchilar bilan bir qatorda uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 15 foiz, ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 12 foiz, bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 8 foiz miqdorida import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan preferensiya hisoblaydi. Bunda korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlarida preferensiyalar qoʻllanmaydi”;

b) quyidagi mazmundagi 37 1 -band bilan toʻldirilsin:

“37 1 . Davlat buyurtmachilari xarid qilinishi nazarda tutilgan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) birinchi navbatda new.cooperation.uz portalida roʻyxatdan oʻtgan mahalliy ishlab chiqaruvchilardan xarid qilish imkoniyatini majburiy tartibda oʻrganadi. Bunda davlat xaridlari uchun zarur boʻlgan mahsulotlar new.cooperation.uz portalida mavjud boʻlmagan taqdirdagina portal maʼlumotnomasi asosida davlat xaridlarining elektron tizimi orqali xarid qiladi”;

v) 42-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Davlat xaridlarining elektron tizimi elektrotexnika mahsulotlarining davlat xaridlarida chet ellik yetkazib beruvchilar bilan bir qatorda uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 15 foiz, ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 12 foiz, bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 8 foiz miqdorida import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan preferensiya hisoblaydi. Bunda korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlarida preferensiyalar qoʻllanmaydi”;

g) quyidagi mazmundagi 54 1 -band bilan toʻldirilsin:

“54 1 . Davlat xaridlarining elektron tizimi elektrotexnika mahsulotlarining davlat xaridlarida chet ellik yetkazib beruvchilar bilan bir qatorda uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 15 foiz, ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 12 foiz, bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 8 foiz miqdorida import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan preferensiya hisoblaydi. Bunda korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlarida preferensiyalar qoʻllanmaydi”;

d) quyidagi mazmundagi 95 2 -band bilan toʻldirilsin:

“95 2 . Davlat xaridlarining elektron tizimi elektrotexnika mahsulotlarining davlat xaridlarida chet ellik yetkazib beruvchilar bilan bir qatorda uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 15 foiz, ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 12 foiz, bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 8 foiz miqdorida import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan preferensiya hisoblaydi. Bunda korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlarida preferensiyalar qoʻllanmaydi”;

e) quyidagi mazmundagi 152 1 -band bilan toʻldirilsin:

“152 1 . Davlat xaridlarining elektron tizimi elektrotexnika mahsulotlarining davlat xaridlarida chet ellik yetkazib beruvchilar bilan bir qatorda uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 15 foiz, ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 12 foiz, bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 8 foiz miqdorida import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan preferensiya hisoblaydi. Bunda korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlarida preferensiyalar qoʻllanmaydi”;

j) 1-ilovaning 5-bosqich “Chora-tadbirlar” ustunidagi 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ishtirokchilar tomonidan berilgan narx boʻyicha takliflarni taqqoslashni amalga oshiradi. Bunda elektrotexnika mahsulotlarining davlat xaridlarida chet ellik yetkazib beruvchilar bilan bir qatorda uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 15 foiz, ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 12 foiz, bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 8 foiz miqdorida import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan preferensiya hisoblaydi (korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlari bundan mustasno)”;

z) 2-ilovaning 4-bosqich “Chora-tadbirlar” ustunidagi 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Auksion yakuniga koʻra berilgan takliflar orasida eng past narxni taklif qilgan ishtirokchini auksion gʻolibi sifatida saralab oladi hamda u va davlat buyurtmachisi oʻrtasidagi shartnomani shakllantiradi. Bunda elektrotexnika mahsulotlarining davlat xaridlarida chet ellik yetkazib beruvchilar bilan bir qatorda uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 15 foiz, ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 12 foiz, bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 8 foiz miqdorida import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan preferensiya hisoblaydi (korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlari bundan mustasno)”;

i) 3-ilovaning 10-bosqich “Chora-tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tanlash taklifining miqdoriy koʻrsatkichlarini, shu jumladan, narx qismini baholaydi. Bunda elektrotexnika mahsulotlarining davlat xaridlarida chet ellik yetkazib beruvchilar bilan bir qatorda uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 15 foiz, ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 12 foiz, bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 8 foiz miqdorida import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan preferensiya hisoblaydi (korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlari bundan mustasno)”;

k) 4-ilovaning 9-bosqich “Chora-tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tender taklifining miqdoriy koʻrsatkichlarini, shu jumladan, narx qismini baholaydi. Bunda elektrotexnika mahsulotlarining davlat xaridlarida chet ellik yetkazib beruvchilar bilan bir qatorda uchta va undan ortiq mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 15 foiz, ikkita mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 12 foiz, bitta mahalliy ishlab chiqaruvchi ishtirok etgan taqdirda 8 foiz miqdorida import tovarlarining DDP (Oʻzbekiston) narxidan preferensiya hisoblaydi (korporativ buyurtmachilar tomonidan tijorat maqsadlarida qayta sotish yoki shu maqsadlarda tovarlardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun amalga oshiriladigan davlat xaridlari bundan mustasno)”.

23. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 2-avgustdagi 425-son qarorining 1-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Xalq” soʻzi “Maktabgacha va maktab” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining “Eltech Industrial” texnoparkini boshqarish direksiyasi” davlat muassasasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 19-avgustdagi 459-son qarorida :

a) 5-bandida :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Direksiyani saqlash xarajatlari va mahalliy mutaxassislarning ish haqi xarajatlari Davlat aktivlarini boshqarish agentligining talabnomasiga asosan 2025-yildagi xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetining ortiqcha daromadlari hisobidan hamda 2026-yil uchun belgilangan tartib asosida respublika budjetidan moliyalashtiriladi”;

beshinchi xatboshi tegishlicha oltinchi xatboshi deb hisoblansin:

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“2027-yil va kelgusi yillar uchun Direksiyani saqlash xarajatlari va mahalliy mutaxassislarning ish haqi xarajatlari Texnopark hududidagi bino va inshootlar hamda yer uchastkalarini ijaraga berish, sotish, lizingga berish yoki qiymatini boʻlib toʻlash shartlari asosida sotish (ijaraga berish) boʻyicha Maxsus komissiyaning qaroriga muvofiq belgilangan tartibda oʻtkaziladigan auksionlardan olinadigan daromadlar hisobidan qoplanadi.”

b) 2-ilovada :

14-bandda :

sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

16-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Direksiyaning xarajatlar smetasi va shtatlar jadvalini tasdiqlash Muassis tomonidan amalga oshiriladi”.

25. Vazirlar Mahkamasining “Davlat fuqarolik xizmatchilari tomonidan odob-axloq qoidalariga rioya etilishini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarorida :

a) 1-ilovada :

23-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Manfaatlar toʻqnashuvi yuzaga kelayotgan taqdirda xodimlar oʻziga maʼlum boʻlib qolgan paytdan eʼtiboran bir ish kuni ichida oʻzining rahbarini yoki u boʻlmaganida, korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalasini yoki inson resurslarini boshqarish boʻlinmasini xabardor qilishi shart”;

quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:

“23 1 . Ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarni xodimlar toʻldirishi va har yili 15-yanvardan kechiktirmay inson resurslarini boshqarish boʻlinmasiga taqdim etishi kerak”;

b) 2-ilovada :

4-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Komissiya aʼzosi, agar unda Komissiya majlisida muhokama etilayotgan masalaga nisbatan manfaatlar toʻqnashuvi mavjud boʻlsa, qaror qabul qilishda ishtirok etmaydi. Bunda Komissiyaning tarkibiga mazkur koʻrib chiqilayotgan masalada manfaatlar toʻqnashuvi vaziyati kelib chiqmaydigan boshqa xodim kiritiladi”;

toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

6-bandda :

quyidagi mazmundagi yettinchi — oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“manfaatlar toʻqnashuvini tartibga solish yuzasidan koʻrilayotgan choralarning yetarliligi (toʻgʻriligi) haqidagi masalalarni koʻrib chiqadi;

mavjud manfaatlar toʻqnashuvi bilan bogʻliq hollar ustidan kollegial nazoratni amalga oshiradi;

Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan talablarning davlat fuqarolik xizmatchilari tomonidan buzilishlari mavjudligi (mavjud emasligi) toʻgʻrisida xizmat tekshiruvi natijalariga koʻra xulosa chiqaradi;

manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida xabar qilmagan, bila turib yolgʻon yoki notoʻgʻri axborot taqdim etgan yoxud bunday axborotni yashirgan davlat xizmatchisini javobgarlikka tortish haqida davlat organining yoki tashkilotining rahbariga taklif kiritadi”;

yettinchi xatboshi oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi 25 1 va 25 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“25 1 . Mavjud manfaatlar toʻqnashuvi boʻyicha xabarnoma va ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiya hamda xodimga aloqador shaxslarning deklaratsiyalarini koʻrib chiqishda:

inson resurslarini boshqarish boʻlinmasi xabarnomani olib, bir ish kuni ichida manfaatlar toʻqnashuvini hal qilish boʻyicha koʻrilgan choralarning yetarliligi va maqbulligi haqida qaror chiqarish uchun Komissiyaning eng yaqin vaqtdagi majlisi kun tartibiga kiritishi lozim;

manfaatlar toʻqnashuvining hal etilishiga qarab davlat organining Komissiyasi tomonidan manfaatlar toʻqnashuvi mavjudligi yoki mavjud emasligi haqida xulosa qilinadi hamda hal qilish uchun davlat organi yoki tashkilotining rahbariga koʻrib chiqishga taqdim etiladi;

davlat xizmatchilari tomonidan oshkor etilgan mavjud yoki ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi hamda ularni hal etish boʻyicha koʻrilgan choralar haqidagi maʼlumot Komissiya majlisi bayonnomasi tuzilganidan soʻng uch ish kuni ichida Manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestrida aks ettiriladi.

25 2 . Ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi yillik deklaratsiyalarni koʻrib chiqishda:

inson resurslarini boshqarish boʻlinmasi tomonidan har yili 1-martga qadar ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvini tartibga solish boʻyicha choralarning yetarliligini (toʻgʻriligini) taʼminlash uchun kiritilgan takliflari Komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi;

Komissiya tomonidan qabul qilingan xulosaga asosan ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvini tartibga solish yuzasidan choralar koʻrish toʻgʻrisida davlat organi yoki tashkilotining rahbariga yoxud davlat organi yoki tashkilotining yuqori turuvchi rahbariga 15-martga qadar taklif kiritiladi”;

29-banddagi “taʼsir chorasini” soʻzlari “yoki boshqa taʼsir chorasini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2 centyabrdagi 441-son qarori bilan tasdiqlangan Davlatga tegishli suv havzalarini tadbirkorlik subyektlariga “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 36-bandi toʻqqizinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

28. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 32-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 33-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 34-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan Sanoatni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:

“7 1 . “Eltech Industrial” texnoparkida ishlab chiqarishni tashkil etish maqsadida qurilgan tayyor bino va inshootlarni xarid qilish uchun tadbirkorlarga belgilangan tartibda 7 yil muddatgacha, shundan 2 yilgacha imtiyozli davr bilan milliy valyutada yillik 10 foiz stavkada kredit ajratiladi”.

30. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 30-yanvardagi 55-son qarorida :

a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Energetika vazirligi hamda boshqa vazirliklar va idoralar Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda 2025-yil 1-noyabrga qadar “Shaffof qurilish”, “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” hamda boshqa zarur axborot tizimlarining “Tadbirkorlarning barqarorlik reytingi” elektron platformasi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin”;

b) quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:

“3 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi va Soliq qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha jamoatchilik kengashi bilan kelishgan holda 2025-yil 15-dekabrga qadar davlat xaridlari, raqobat, litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari talablarini buzganlik uchun barqarorlik reytingiga tegishli mezonlar kiritish masalasida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin”;

v) ilovada :

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi baholash koʻrsatkichlari boʻyicha umumiy ball oxirgi 30 kalendar kunda amalda boʻlgan koʻrsatkichlar soni va ularga berilgan ballar yigʻindisining oʻrtachasidan kelib chiqib belgilanadi”;

8-banddagi “bir ish kuni” soʻzlari “besh ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Tadbirkorlik subyektining faoliyati quyidagi koʻrsatkichlar asosida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq davriylikda baholanadi:

a) umumiy koʻrsatkichlar:

tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish davomiyligi;

mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan ortiq ish haqi toʻlanayotgan xodimlar sonining koʻpayishi;

yer uchastkalari va (yoki) koʻchmas mulk obyektlari mavjudligi;

bir nafar xodimga toʻgʻri keladigan ish haqi jamgʻarmasi;

soliq hisobotlarining belgilangan muddatlarda taqdim etilishi;

hisoblangan soliqlarning belgilangan muddatlarda toʻlanishi;

qoʻshilgan qiymat soligʻi (keyingi oʻrinlarda — QQS) (aylanmadan olinadigan soliq (keyingi oʻrinlarda — AOS) boʻyicha hisoblangan soliq summasining tegishli sohaga oid oʻrtacha koʻrsatkichga nisbati;

elektron hisobvaraq-fakturalarni qonunchilikda belgilangan muddatlarda rasmiylashtirish holati;

elektron hisobvaraq-fakturalar orqali xarid qilingan tovarlar realizatsiyasi;

soliq organlari tekshiruvidan oldingi tahlil natijasida aniqlagan kamchiliklarning bartaraf etilish holati;

b) ballarni kamaytiruvchi koʻrsatkichlar:

joylashgan joy (pochta manzili) oʻzgarishi;

tadbirkorlik subyekti rahbarining qoʻnimsizligi;

tadbirkorlik subyekti taʼsischisi yoki rahbarining ishonchsizligi;

taqdim etilgan soliq hisobotlariga tuzatishlar soliq toʻlovchining oʻzi tomonidan mustaqil kiritilishi;

QQS toʻlovchisining maxsus guvohnomasi holati;

soliq qarzini mol-mulk hisobidan undirish;

soliqqa oid huquqbuzarliklar uchun maʼmuriy yoki jinoiy javobgarlik choralarining qoʻllangani;

mahsulotlarning (tovarlarning, xizmatlarning) identifikatsiya kodlaridan notoʻgʻri foydalanilgani;

tadbirkorlik subyektlarining kreditorlik qarzdorligi mavjudligi;

v) qoʻshimcha ball beruvchi koʻrsatkichlar:

ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar bandligini taʼminlash;

EBITDA boʻyicha rentabellik darajasi;

foyda soligʻi boʻyicha hisoblangan soliq summasining tegishli sohaga oid oʻrtacha koʻrsatkichga nisbati;

raqamli markirovkalash qoidalariga rioya etilishi;

dala chetidan samarali foydalanish;

ekologik markirovkalash sertifikatining mavjudligi.

“yashil” energiyadan foydalanish samaradorligi”;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish davomiyligi tadbirkorlik subyektini davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanadan boshlab faoliyat yuritish davridan kelib chiqib, quyidagicha baholanadi (bunda tadbirkorlik subyektining harakatsiz holatga oʻtkazilgan hamda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiyasi va xarid qilmagan davr hisobga olinmaydi):

faoliyat koʻrsatgan har bir yil uchun — 2 balldan, biroq 10 ballgacha;

5 yil va undan ortiq faoliyat koʻrsatganda — 10 ball beriladi.

Bunda kalendar yilda kamida 3 oy tovarlar (xizmatlar) realizatsiya va xarid qilganda faoliyat koʻrsatgan davr bir kalendar yiliga teng boʻladi”;

13 va 14-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan ortiq ish haqi toʻlanayotgan xodimlar sonining ortishi koʻrsatkichini baholashda:

a) oxirgi oʻn ikki oyda undan oldingi oʻn ikki oy davomidagi hisobot davriga nisbatan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan ortiq ish haqi olgan xodimlar sonining yillik oʻrtacha soni:

50 foiz va undan yuqori boʻlsa — 10 ball;

40 — 50 foizgacha boʻlsa — 8 ball;

30 — 40 foizgacha boʻlsa — 6 ball;

20 — 30 foizgacha boʻlsa — 4 ball;

10 — 20 foizgacha boʻlsa — 2 ball;

1 — 10 foizgacha boʻlsa — 1 ball;

100 nafar va undan yuqori boʻlsa — 10 ball;

70 — 100 nafargacha boʻlsa — 7 ball;

50 — 70 nafargacha boʻlsa — 5 ball;

30 — 50 nafargacha boʻlsa — 3 ball;

10 — 30 nafargacha boʻlsa — 2 ball;

1 — 10 nafargacha boʻlsa — 1 ball;

b) xodimlar soni oʻn ikki oy oldingi hisobot davriga nisbatan 10 foizdan ortiq kamaymagan holda, mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan ortiq ish haqi toʻlanayotgan:

har 100 nafar xodim soni uchun — 1 balldan;

1 000 nafar va undan ortiq xodim soni uchun — 10 ball hisoblanadi.

Bunda mazkur bandning “a” va “b” kichik bandlari boʻyicha hisoblangan eng yuqori ball beriladi.

Yangi tashkil etilgan tadbirkorlik subyektlari uchun ushbu koʻrsatkich faoliyat davrining ikkinchi oyidan boshlab oʻtgan oyga nisbatan solishtiriladi.

14. Yer uchastkalari va (yoki) koʻchmas mulk obyektlari mavjudligi tadbirkorlik subyekti foydalanayotgan yer uchastkalari (shu jumladan, qishloq xoʻjaligi uchun uzoq muddatli ijaraga ajratilgan) va (yoki) mulk huquqi yoki ijara huquqi asosida (QQS toʻlovchilar uchun 18 kv. metrdan kam boʻlmagan) noturar joy koʻchmas mulk obyektlari mavjudligi (ijara shartnomalari hisobga qoʻyilganligi) quyidagicha baholanadi:

mulk huquqi asosida, shuningdek, qishloq xoʻjaligi uchun uzoq muddatli ijaraga ajratilgan va (yoki) ustav kapitalidagi taʼsis ulushi 50 foiz va undan yuqori boʻlgan yuridik shaxsning 1 000 kv. metrdan kam boʻlmagan yer uchastkalari va (yoki) koʻchmas mulk ijaraga olingan boʻlsa — 10 ball (bunda oilaviy korxona ishtirokchilarining ulushli yoki birgalikdagi mulkida boʻlgan umumiy mol-mulki hamda advokatlik byurolarini taʼsis etgan advokatga mulk yoki ijara huquqi asosida tegishli boʻlgan turar joylar ham hisobga olinadi);

ijara shartnomasi boʻyicha foydalanilayotganda — 7 ball beriladi.

Agar yer uchastkalari va (yoki) koʻchmas mulk obyektlari mavjud boʻlmaganda, shuningdek, tadbirkorlik subyektining u koʻrsatgan manzilda faoliyat olib bormayotgani aniqlansa — 5 ball chegiriladi.

Ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻchmas mulk obyektlarining maydoni 18 kv. metrdan kam boʻlmasligi boʻyicha koʻrsatilgan talablar Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi bilan virtual ofis shartnomasini tuzgan ushbu park rezidentlariga hamda aylanmadan soliq toʻlovchilarga nisbatan tatbiq qilinmaydi”;

15-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan kelib chiqib, qoʻllanuvchi koeffitsentlar Savdo-sanoat palatasi va Soliq qoʻmitasi tomonidan ishlab chiqilgan takliflar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha Jamoatchilik kengashi bilan kelishilgan tartibda iqtisodiyot sohalari boʻyicha kamaytirilishi yoki oshirilishi mumkin”;

16-bandda :

uchinchi xatboshidan “yoki taqdim etilmaganda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“hisobot taqdim etilmaganda — 5 ball chegiriladi”;

toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

17 va 18-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Hisoblangan soliqlarning belgilangan muddatlarda toʻlanish koʻrsatkichi hisoblangan soliq summalarining belgilangan muddatda toʻlanganidan kelib chiqib, quyidagicha baholanadi:

belgilangan muddatda toʻlanganda — 10 ball beriladi;

kechiktirib toʻlanganda — ball berilmaydi;

bazaviy hisoblash miqdorining 0,1 baravaridan ortiq soliq qarzi soliq organining inkasso topshiriqnomasi orqali undirilgan yoki toʻlanmagan boʻlsa — 5 ball chegiriladi.

Bunda har oyda toʻlov muddati kelgan hisoblangan soliq summasi inobatga olinadi.

18. QQS (AOS) boʻyicha hisoblangan soliq summasining tegishli sohaga oid oʻrtacha koʻrsatkichga nisbatini baholashda tadbirkorlik subyekti tomonidan bir oy davomida hisoblangan QQS (AOS) summasi har bir tuman (shahar) miqyosida u faoliyat yuritayotgan soha boʻyicha oʻrtacha hisoblangan va toʻlangan QQS (AOS) summasidan 1,1 baravar yuqori boʻlsa yoki eksport qilishdan olingan daromadlar jami daromadning kamida 50 foizini tashkil etsa — 10 ball beriladi.

Bunda:

QQS toʻlovchilari uchun bir oylik toʻlov summasi bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravaridan kam boʻlmasligi;

AOS toʻlovchilari uchun bir oylik toʻlov summasi bazaviy hisoblash miqdoridan kam boʻlmasligi;

eksport qilishdan daromad olgan tadbirkorlik subyekti oxirgi bir yil davomida valyuta tushumlarini oʻz vaqtida taʼminlab kelayotgan boʻlishi va eksport shartnomalari boʻyicha muddati oʻtgan debitor qarzdorligi boʻlmasligi lozim.

Qishloq xoʻjaligi korxonalari va fermer xoʻjaliklari tomonidan yer uchastkalarining jami normativ qiymatidan ortiq mahsulot realizatsiya qilinganda — 10 ball beriladi”;

20-bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilari “tovarlar” soʻzlaridan keyin “(xizmatlar)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Soliq organlari tekshiruvidan oldingi tahlil hamda kameral soliq tekshiruvi natijasida aniqlagan kamchiliklarning bartaraf etilish holati soliq organlari axborot tizimlaridan foydalangan holda oʻtkazilgan tekshiruvdan oldingi tahlil hamda kameral soliq tekshiruvi natijasida kamchilik aniqlanmagani yoki ularning bartaraf etilganidan kelib chiqib quyidagicha baholanadi:

kamchilik aniqlanmagan yoki keltirilgan kamchiliklarning mavjud emasligi asoslantirilgan yoxud kamchiliklar ixtiyoriy ravishda bartaraf etilgan boʻlsa — 10 ball beriladi;

aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilmagan yoki keltirilgan kamchiliklar mavjud emasligi asoslantirilmagan boʻlsa — ball berilmaydi;

Bunda bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravaridan ortiq soliq summasi boʻyicha kamchiliklar oʻn kun muddatda bartaraf etilmagan yoki keltirilgan kamchiliklarning mavjud emasligi asoslantirilmagan boʻlsa — 5 ball chegiriladi”;

25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Taqdim etilgan soliq hisobotlariga soliq toʻlovchining oʻzi tomonidan mustaqil tuzatishlar kiritilishi koʻrsatkichini baholashda soliq (hisobot) davrida avval taqdim etilgan hisobotlarga:

bir marotaba oʻzgartirish kiritilgan boʻlsa, ball chegirilmaydi;

ikki va undan ortiq kiritilgan har bir oʻzgartirish uchun — 1 balldan;

oʻn va undan ortiq oʻzgartirish kiritilgan boʻlsa — 10 ball chegiriladi.

Ushbu koʻrsatkich boʻyicha baholashda kalendar yilda hisobot topshirish muddati kelgan barcha soliq turlari hisobga olinadi. Bunda bir soliq davri uchun oʻsib boruvchi yakuni bilan topshirilgan aniqlashtirilgan soliq hisobotlari bir marotaba taqdim etilgan deb hisoblanadi”;

31-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar bandligini taʼminlash koʻrsatkichini baholashda tadbirkorlik subyekti tomonidan ketma-ket keladigan uch kalendar oy davomida mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan kam boʻlmagan miqdorda ish haqi hisoblangan, Yagona milliy mehnat tizimiga kiritilgan Ijtimoiy himoya yagona reyestri, Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning aʼzolari, “Temir daftar”, “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan va nogironligi boʻlgan shaxslar hamda bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandlarning ota-onalari ulushi”;

32 — 34-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. EBITDA boʻyicha rentabellik darajasi tadbirkorlik subyektining sof foydasiga foiz toʻlovlari, asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar amortizatsiyasi, hisoblangan foyda soligʻi summasi qoʻshilib, tovarlarni (xizmatlarni) sotishdan sof tushumga boʻlish va 100 ga koʻpaytirish orqali aniqlanadi (EBITDA margin = EBITDA / daromad x 100%).

EBITDA boʻyicha rentabellik darajasi tadbirkorlik subyekti faoliyat koʻrsatayotgan sohaning oʻrtacha koʻrsatkichidan:

20 foiz va undan yuqori boʻlsa — 5 ball;

15 — 20 foizgacha yuqori boʻlsa — 4 ball;

10 — 15 foizgacha yuqori boʻlsa — 3 ball;

5 — 10 foizgacha yuqori boʻlsa — 2 ball;

oʻrtachaga teng yoki 5 foizgacha yuqori boʻlsa — 1 ball beriladi.

Bunda tegishli hududdagi iqtisodiy faoliyat turi boʻyicha tadbirkorlik subyekti yagona boʻlgan hollarda, mazkur mezonni hisoblashda (iqtisodiy faoliyat turi inobatga olinmagan holda) hududning oʻrtacha koʻrsatkichi bilan solishtiriladi.

Mazkur koʻrsatkichni baholashda moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotlar va moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga oʻtgan yuridik shaxslar boʻyicha koʻrsatkichlar foyda soligʻi hisoboti shakllarining oxirgi soliq davri maʼlumotlaridan foydalaniladi.

33. Foyda soligʻi boʻyicha hisoblangan soliq summasining tegishli sohaga oid oʻrtacha koʻrsatkichga nisbatini baholashda tadbirkorlik subyekti tomonidan chorak davomida hisoblangan va toʻlangan foyda soligʻi summasi har bir tuman (shahar) miqyosida u faoliyat yuritayotgan soha va tadbirkorlik toifasi boʻyicha oʻrtacha hisoblangan foyda soligʻi summasidan 1,1 baravar yuqori boʻlsa yoki eksport qilishdan olingan daromadlar jami daromadning kamida 50 foizini tashkil etsa — 10 ball beriladi.

Bunda choraklik toʻlov summasi bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravaridan kam boʻlmasligi lozim.

34. Raqamli markirovkalash qoidalariga rioya etilishi koʻrsatkichini baholashda:

barcha savdo shoxobchalari onlayn nazorat-kassa texnikasiga ulangan shtrix-kodlar hamda raqamli markirovka kodlarini toʻgʻri oʻqishni va aniqlashni taʼminlovchi maxsus qurilmalar (2D-skanerlar, maʼlumotlarni yigʻuvchi terminallar yoki boshqa turdagi maxsus qurilmalar) bilan jihozlangan boʻlsa — 5 ball beriladi.

Bunda majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni ishlab chiqarish, import va (yoki) realizatsiya qilish bilan shugʻullanayotgan tadbirkorlik subyektlari “ASL BELGISI” milliy axborot tizimida roʻyxatdan oʻtmagan boʻlsa, ball berilmaydi”;

quyidagi mazmundagi 34 3 -band bilan toʻldirilsin:

“34 3 . Yashil energiyadan foydalanish samaradorligi koʻrsatkichini baholashda qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining nominal quvvati 0,1 MVt va undan ortigʻini oʻrnatganda — 5 ball beriladi.

Bundan tashqari qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan energiya sarfi tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish uchun jami energiya sarfiga nisbatan:

50 foiz va undan yuqori boʻlsa — 5 ball;

30 — 50 foizgacha boʻlsa — 3 ball;

10 — 30 foizgacha boʻlsa — 1 ball beriladi”;

2-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi

T/r Koʻrsatkich nomi Hisoblash davriyligi Masʼul tashkilot a) Umumiy koʻrsatkichlar 1. Tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish davomiyligi yillik Adliya vazirligi 2. Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan ortiq ish haqi toʻlanayotgan xodimlar sonining koʻpayishi oylik Soliq qoʻmitasi 3. Yer uchastkalari va (yoki) koʻchmas mulk obyektlari mavjudligi oylik Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 4. Bir nafar xodimga toʻgʻri keladigan ish haqi jamgʻarmasi oylik Soliq qoʻmitasi 5. Soliq hisobotlarining belgilangan muddatlarda taqdim etilishi oylik 6. Hisoblangan soliqlarning belgilangan muddatlarda toʻlanishi oylik 7. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha hisoblangan soliq summasining tegishli soha boʻyicha oʻrtacha koʻrsatkichga nisbati oylik 8. Elektron hisobvaraq-fakturalarni qonunchilikda belgilangan muddatlarda rasmiylashtirish holati oylik 9. Elektron hisobvaraq-fakturalar orqali xarid qilingan tovarlar va xizmatlar realizatsiyasi yillik 10. Soliq organlari tekshiruvidan oldingi tahlil natijasida aniqlagan kamchiliklarning bartaraf etilish holati kunlik b) Ballarni kamaytiruvchi koʻrsatkichlar 11. Joylashgan joy (pochta manzili) oʻzgarishi yillik Adliya vazirligi 12. Tadbirkorlik subyekti rahbarining qoʻnimsizligi yillik Adliya vazirligi 13. Tadbirkorlik subyekti taʼsischisi yoki rahbarining ishonchsizligi yillik Oliy sud, Soliq qoʻmitasi 14. Taqdim etilgan soliq hisobotlariga tuzatishlar soliq toʻlovchining oʻzi tomonidan mustaqil kiritilishi oylik Soliq qoʻmitasi 15. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisining maxsus guvohnomasi holati kunlik 16. Soliq qarzini mol-mulk hisobidan undirish yillik 17. Soliqqa oid huquqbuzarliklar uchun maʼmuriy yoki jinoiy javobgarlik choralarining qoʻllangani yillik Oliy sud, Soliq qoʻmitasi 18. Mahsulotlarning (tovarlarning, xizmatlarning) identifikatsiya kodlaridan notoʻgʻri foydalanilgani oylik Soliq qoʻmitasi 19. Tadbirkorlik subyektlarining kreditorlik qarzdorligi mavjudligi yillik Oliy sud v) Qoʻshimcha ball beruvchi koʻrsatkichlar 20. Ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar bandligini taʼminlash oylik Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 21. EBITDA boʻyicha rentabellik darajasi yillik Soliq qoʻmitasi 22. Foyda soligʻi boʻyicha hisoblangan soliq summasining tegishli sohaga oid oʻrtacha koʻrsatkichga nisbati choraklik 23. Raqamli markirovkalash qoidalariga rioya etilishi oylik 24. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan dala chetlariga har yili 1-aprelga qadar ekin ekilgani va mavsum davomida mahsulot yetishtirilgani mavsumiy Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 30-dekabrdagi PQ-465-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika va hududiy ishchi guruhlari, Soliq qoʻmitasi 25. Ekologik markirovkalash sertifikati mavjudligi kunlik Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 26. “Yashil” energiyadan foydalanish samaradorligi oylik Energetika vazirligi ”.

31. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-maydagi 263-son qarori bilan tasdiqlangan Sifatli taʼlimni taʼminlashda ijobiy natijalarga erishayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga ustama berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ formativ baholash — dars mashgʻulotlari davomida oʻquvchilar faoliyatini kuzatish hamda ularning bilim va koʻnikmalarini oʻlchash hamda natijani yaxshilash uchun koʻrsatmalar berish jarayoni hisoblanadi;

summativ baholash — taʼlim jarayonining muayyan bir davri (chorak, yarim yil yoki oʻquv yili) yoki bosqich (oʻquv fanining bob, boʻlimi) yakunida oʻquvchining oʻzlashtirgan bilimi va amaliy koʻnikma darajasini oʻqituvchi va Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan aniqlash va baholash usuli hisoblanadi”;

b) 4-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) 1-bosqichda Monitoring guruhi tomonidan baholashning yangi tartibi joriy etilgan maktablarning reytingi elektron jurnal maʼlumotlari asosida har bir oʻquvchining oʻquv yilining toʻrt choragidagi oʻzlashtirishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida shakllantiriladi. Maktablar reytingi yakuniy ball asosida amalga oshiriladi hamda har bir hudud boʻyicha reytingda yuqori oʻrinni egallagan birinchi 20 foiz umumtaʼlim maktablari saralab olinadi”;

v) 5-banddagi “hududlar” soʻzi “har bir hudud” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 6-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. 1-bosqich yakuni boʻyicha har bir hudud kesimida saralab olingan va 2-bosqich doirasida tahlil qilingan hamda tegishli hududning jami umumtaʼlim maktablari soniga nisbatan 20 foiz umumtaʼlim maktablarning rahbar va pedagog kadrlariga ushbu maktablar tomonidan ikkita bosqich doirasida jami toʻplangan ballarga qarab quyidagi miqdorlarda ustama belgilanadi”;

d) ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Monitoring guruhi tomonidan baholashning yangi tartibi joriy etilgan umumtaʼlim maktablari reytingi elektron jurnal maʼlumotlari asosida har bir oʻquvchining oʻquv yilining toʻrt choragidagi oʻzlashtirishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida shakllantiriladi. Maktabning yakuniy balli oʻquvchilarning oʻquv yutuqlari va ularning rivojlanishini aks ettiruvchi asosiy koʻrsatkichlarning muvozanatli yigʻindisidan kelib chiqib hisoblanadi. Ushbu bosqich uchun ajratilgan 100 ball 1-jadvalga muvofiq taqsimlanadi.

Maktablar reytingi yakuniy ball asosida amalga oshiriladi. Bunda ball qiymati qanchalik yuqori boʻlsa, reytingda maktabning oʻrni shunchalik yuqori boʻladi.

1-jadval Baholash mezoni Koʻrsatkich Ball Umumtaʼlim maktablarining yakuniy balli (maksimal yoʻl qoʻyiladigan balldan foizda) 86 foiz va undan yuqori boʻlsa 100 71 — 85 foiz oraligʻida boʻlsa 80 55 — 70 foiz oraligʻida boʻlsa 60 40 — 54 foiz oraligʻida boʻlsa 40 30 — 39 foiz oraligʻida boʻlsa 20 30 foizdan past boʻlsa 0 ”;

quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Reytingni hisoblash uchun quyidagi koʻrsatkichlardan foydalaniladi:

oʻquvchilarning oʻquv yutuqlari progressi — oʻquv yili davomida har bir oʻquvchining natijalari yaxshilanganligini aks ettiruvchi koʻrsatkich;

oʻrtacha Z-koʻrsatkich — reytingda ishtirok etgan barcha maktablar boʻyicha maktab natijalarining oʻrtacha qiymatlardan ogʻishini tavsiflovchi statistik koʻrsatkich.

Maktabning yakuniy ballini hisoblash uchun quyidagi vazn koeffitsiyentlari qoʻllaniladi:

oʻquvchilarning oʻquv yutuqlari progressi — 70%;

oʻrtacha Z-koʻrsatkich — 30%.

Hisoblash formulalari:

oʻquvchilarning oʻrtacha progressi :

bu yerda:

progress i — maktab i-oʻquvchisining progressi;

n — maktabdagi oʻquvchilar soni;

barcha maktablar boʻyicha oʻrtacha ball :

bu yerda:

Ball j — barcha maktablarning j-oʻquvchilarining balli;

m — barcha maktablardagi oʻquvchilarning umumiy soni.

Maktab uchun Z-koʻrsatkich :

Maktabning yakuniy bali :

Bunda barcha hisob-kitoblar “e-maktab” tizimi taqdim etgan maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.

Shuningdek, muayyan maktab uchun biron-bir koʻrsatkich boʻyicha maʼlumotlar mavjud boʻlmasa, koʻrsatkichning qiymati nolga teng deb qabul qilinadi”;

3-bandning birinchi xatboshisi “oʻrniga qarab” soʻzlaridan keyin “har bir hudud boʻyicha” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-iyundagi 358-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti va uning tizimidagi jazoni ijro etish muassasalarining mulki, bino va inshootlarini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandi birinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

33. Vazirlar Mahkamasining “Mehmonxona xoʻjaligi faoliyatini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 7-sentabrdagi 550-son qarorida :

a) 2-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“joylashtirish vositasiga bir turdagi subsidiya faqat bir marotaba beriladi”;

b) 1-ilovada :

4-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

14-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“subsidiya berilganligi aniqlanganda”;

toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 3-ilovada :

2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “boʻlgan joylashtirish vositasi” soʻzlari “boʻlgan obyekt” soʻzlariga almashtirilsin;

6-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“qurilishi tugallangan noturar bino va inshootlarning foydalanishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma nusxasi”.

34. Vazirlar Mahkamasining “Modulli mehmonxonani qurish va jihozlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 13-sentabrdagi 572-son qarorida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

a) 2024-yil 1-oktabrdan 2027-yil 1-yanvarga qadar tadbirkorlik subyektlari tomonidan modulli mehmonxonani qurish va jihozlash (rekonstruksiya qilish bundan mustasno) xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) bir martalik subsidiya ajratiladi;

b) subsidiya 2024-yil 1-oktabrdan 2026-yil 1-noyabrga qadar boʻlgan muddatda muvofiqlik sertifikati berilgan yangi tashkil etilgan hamda kamida 10 ta moduldan iborat boʻlgan modulli mehmonxonada yaratilgan har bir joy uchun quyidagi miqdorlarda subsidiyalar belgilanadi:

“I” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 10 million soʻm;

“II” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 7 million soʻm;

“III” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 5 million soʻm.

Bunda subsidiya miqdoriga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlariga subsidiyalar, imtiyozlar va preferensiyalarni taqdim etish tartiblarini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PQ-193-son qarori talablarini inobatga olgan holda aniqlik kiritiladi”;

b) ilovada :

1-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “2026-yil 31-dekabrga qadar” soʻzlari “2027-yil 1-yanvarga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Subsidiya 2024-yil 1-oktabrdan 2026-yil 1-noyabrga qadar boʻlgan muddatda muvofiqlik sertifikati berilgan yangi tashkil etilgan hamda kamida 10 ta moduldan iborat boʻlgan “I”,”II” va “III” toifadagi modulli mehmonxona uchun ajratiladi (rekonstruksiya qilish bundan mustasno).

5. Subsidiya modulli mehmonxonada yaratilgan har bir joy uchun quyidagi miqdorlarda subsidiya belgilanadi:

“I” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 10 million soʻm;

“II” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 7 million soʻm;

“III” toifadagi modulli mehmonxonadagi har bir joy uchun — 5 million soʻm.

Bunda:

subsidiya miqdoriga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlariga subsidiyalar, imtiyozlar va preferensiyalarni taqdim etish tartiblarini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PQ-193-son qarori talablarini inobatga olgan holda aniqlik;

mehmonxonada har bir joy uchun kamida 4,5 kvadrat metr maydon ajratilgan boʻlishi lozim”;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Qoʻmita ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh ish kuni ichida uning Nizomda belgilangan talablarga muvofiqligini, hududiy boʻlinmalari tomonidan joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiradi”;

11-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“toifasi toʻgʻrisida muvofiqlik sertifikati”;

1-ilovaning 2-bosqichi “Tadbirlar” ustunidagi 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Arizani joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi, natijasi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiradi, zarur maʼlumotlarni “Elektron hukumat” tizimi orqali tegishli davlat organlari va tashkilotlardan soʻrab oladi”.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-oktabrdagi 662-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining tashqi aloqalari sohasida kadrlar tayyorlashni, ularni qayta tayyorlashni va attestatsiyadan oʻtkazishni takomillashtirishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1993-yil 11-avgustdagi 405-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Tashqi siyosiy va tashqi iqtisodiy xizmatlari uchun kadrlar tayyorlashni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1998-yil 2-oktabrdagi 417-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Germaniya Federativ Respublikasi fuqarolari uchun viza berish tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2001-yil 2-maydagi 202-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Yaponiya fuqarolari uchun viza tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2002-yil 22-iyuldagi 259-son qarori .

5. Vazirlar Mahkamasining “Avstriya Respublikasi fuqarolari uchun viza tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2003-yil 19-fevraldagi 84-son qarori .

6. Vazirlar Mahkamasining “Italiya Respublikasi fuqarolari uchun viza tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2003-yil 19-fevraldagi 85-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Ispaniya Qirolligi fuqarolari uchun viza tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2003-yil 19-fevraldagi 86-son qarori .

8. Vazirlar Mahkamasining “Shveysariya Konfederatsiyasi fuqarolari uchun viza tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2003-yil 19-fevraldagi 87-son qarori .

9. Vazirlar Mahkamasining “Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Qoʻshma Qirolligi fuqarolari uchun viza tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2003-yil 27-fevraldagi 106-son qarori .

10. Vazirlar Mahkamasining “Fransiya Respublikasi fuqarolari uchun viza tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2003-yil 27-fevraldagi 107-son qarori .

11. Vazirlar Mahkamasining “Belgiya Qirolligi fuqarolari uchun viza tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2003-yil 27-fevraldagi 108-son qarori .

12. Vazirlar Mahkamasining “Latviya Respublikasi fuqarolari uchun viza tartibotlarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2004-yil 6-apreldagi 166-son qarori .

13. Vazirlar Mahkamasining Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining turizm sohasini jadal rivojlantirishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 2-dekabrdagi PF-4861-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2016-yil 2-dekabrdagi PQ-2666-son qarori)” 2017-yil 13-apreldagi 207-son qaroriga 1-ilovaning 7 va 9 — 17-bandlari .

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Valyuta siyosatini liberallashtirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 2-sentabrdagi PF-5177-son Farmoni)” 2017-yil 9-oktabrdagi 810-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi turizm salohiyatini rivojlantirish uchun qulay sharoitlar yaratish boʻyicha qoʻshimcha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 3-fevraldagi PF-5326-son farmoni, “Kirish turizmini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-fevraldagi PQ-3509-son va “Ichki turizmni jadal rivojlantirishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 7-fevraldagi PQ-3514-son qarorlari)” 2018-yil 29-maydagi 398-son qaroriga ilovaning 4-bandi .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 15-bandi .

17. Vazirlar Mahkamasining “Rossiya Federatsiyasida boʻlib turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga yangi namunadagi milliy haydovchilik guvohnomalarini berishda qulayliklar yaratish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 2-noyabrdagi 667-son qarori .

18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 1046-bandi .

19. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalashga oid qonunchilik takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 17-avgustdagi 396-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

20. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga avtomobil yoʻllarida harakat xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 17-iyuldagi 429-son qaroriga ilovaning 6-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 21-oktabr,

662-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.10.2025-y., 09/25/662/0964-son; 09.09.2026-y., 09/26/472/0908-son)

lex.uz