UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 8-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 8 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 сентября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 September 2025 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Давлат харидлари тўғрисида »ги, « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги ва 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сон « Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон « Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон « Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон « Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги, 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон « Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги ҳамда 2022 йил 20 майдаги 276-сон « Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар Ягона ғазна ҳисобварағини (бундан буён матнда ЙҒҲ деб юритилади) қўллаш орқали Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади), шунингдек бошқа мақсадли жамғармалар (бундан буён матнда БМЖ деб юритилади) бюджетларининг махфий хусусиятга эга бўлмаган даромад ва харажатларининг ғазна ижросини амалга ошириш тартибини белгилайди.».

2. 1-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« БМЖ — маблағлари қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан шакллантириладиган, муайян соҳаларни молиялаштириш учун қонунчилик ҳужжатлари билан ташкил этиладиган, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига кирмайдиган жамғармалар;»;

бешинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги «ЎРМВ» АТ» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ғазначилик хизмати бўлинмаси (бўлинмалари) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (бундан буён матнда Ғазначилик хизмати қўмитаси деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) Ғазначилик хизмати бўлимлари;»;

ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўн олтинчи хатбошидаги «дастурий мажмуа.» деган сўзлар «дастурий мажмуа;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«UzASBO-Faktura» электрон тизими — буюртмачиларнинг электрон ҳисоб-фактуралар ҳисобини юритиш учун мўлжалланган электрон тизим.».

3. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижроси жараёнида иштирок этувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари, ғазначилик хизмати бўлинмалари ва буюртмачиларга татбиқ этилади.

3. Ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кучга киради. Бунда юридик мажбуриятлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25-декабридан кечиктирмай тақдим қилинади, мазкур Қоидаларнинг 85-бандида назарда тутилган юридик мажбуриятлар бундан мустасно.».

4. 7-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 8-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» ва «ўн» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» ва «ўттиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларидан» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 10-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» ва «Молия вазирлигининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмалари» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 11-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. ЙҒҲ орқали хизмат кўрсатиладиган буюртмачилар молиявий ҳисоботларни юқори турувчи ташкилотларга, бюджет маблағлари тақсимловчиларига ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига тақдим қилишдан олдин молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларини тегишли ҳисобот даврида ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилган касса харажатларига мувофиқлигини уларга хизмат кўрсатувчи ғазначилик хизмати бўлинмалари билан солиштиради. Буюртмачиларнинг ҳисоботлари тўғри бўлганда улар белгиланган шаклдаги штамп қўйилган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг бюджет ҳисоби бўйича ваколатли ходимлари томонидан имзоланади.»;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» ва «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 13 1 -бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 14-банддаги «Молия вазирлиги» ва «Молия вазирлиги (ғазначилик бўлинмалари)» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ғазначилик хизмати бўлинмалари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 15-банддаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

12. 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлигининг (ғазначилик бўлинмаларининг)» ва «Молия вазирлиги» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (ғазначилик хизмати бўлинмаларининг)» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 18-банд ва 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 23 , 78 , 137 , 141 — 145 , 149 , 150 , 163 1 , 163 2 , 179 1 ва 179 2 -бандлар ҳамда 15 ва 17-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

15. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Нақд пул маблағларини олиш учун, шу жумладан буюртмачиларнинг ходимларига иш ҳақи тўлаш, шунингдек хизмат сафари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа нақд пул шаклидаги тўловлар учун ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан тижорат банкларида мос равишда 23212 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси маблағлари» ва 23214 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари маблағлари» ҳисобварақлари очилади.».

16. 25-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг 23212 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси маблағлари» ва 23214 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари маблағлари» ҳисобварақларидан кўчирмалар уларга иловалар билан хизмат кўрсатувчи банклардан ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан мазкур ҳисобварақларда маблағлар ҳаракатининг кейинги иш кунида олинади. Кўчирмалар ва уларга иловалар тегишли банклар томонидан электрон ҳужжат кўринишида — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тизими (тижорат банклари) ва «ЎРИМВ» АТ маълумотлар базалари ўртасида маълумот алмашиш йўли билан тақдим қилиниши мумкин.»;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. 26-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмалари» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18. 27-банддаги «ғазначилик бўлинмаларида» ва «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

19. 3-бобнинг номидаги «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20. 28-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Даромадлар прогнозлари, тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар, ДМЖ ва БМЖ бюджетлари ҳисобини юритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ва туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда қуйидагилар шакллантирилади:».

21. 29-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари «ЎРИМВ» АТга қуйидаги маълумотларни киритади:»;

«а» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органларида» ва «тегишли молия органларида» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида» ва «тегишли иқтисодиёт ва молия органларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

22. 30-банднинг биринчи хатбошисидаги «ЎРМВ» АТга» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

23. 31-банднинг биринчи хатбошиси ва 36-банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

24. 37-банддаги «ғазначилик бўлинмасида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

25. 38-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

26. 38 1 -банддаги «Ғазначилик бўлинмаларида» ва «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмаларида» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

27. 42-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

28. 43-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

29. 44 ва 45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44. Буюртмачилар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси маълумотларини махсус ахборот портали орқали ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.

Махсус ахборот портали орқали ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилиши, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ўзаро мувофиқлиги ва аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.

45. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ ва махсус ахборот портали орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.».

30. 46-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

31. 47-банддаги «Ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

32. 48-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

33. 49-банддаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

34. 50-банддаги «ғазначилик бўлинмалари томонидан «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

35. 51-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» ва «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмалари» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

36. 52-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

37. 55-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

38. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«57. Капитал қўйилма буюртмачилари юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун ғазначилик хизмати бўлинмаларига шартноманинг иккита асли ва битта нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда икки асл нусхада Тўловлар жадвали;

белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишларнинг ва (ёки) лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари нусхаси;

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудратчини (лойиҳа ташкилотини) аниқлаш бўйича харид комиссияси йиғилишининг баёни;

буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати нусхаси;

давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда);

агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг (бундан буён матнда Комплекс экспертиза қилиш маркази деб юритилади) тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).

Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.».

39. 59 ва 60-бандлардаги «Ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

40. 61-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

41. 63-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмалари» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

42. 64-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

43. 65-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

44. 66-банддаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

45. 67-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

46. 68-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиладиган» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали тақдим этиладиган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

47. 69-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

48. 70-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

49. 71-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

50. 71 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«71 1 . «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномаларини ва унга тегишли иловаларни мазкур Қоидаларнинг 71 2 ва 71 4 -бандларида белгиланган тартибда махсус ахборот порталига жойлаштиради. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади.».

51. 71 2 -бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«71 2 . «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг энг яхши таклифларни танлаш (бундан буён матнда танлаш деб юритилади) ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартнома (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини махсус ахборот порталига киритади. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади.

Махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномага оид танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.»;

учинчи хатбошидаги «танлов (тендер)» деган сўзлар «танлаш ёки тендер» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

52. 71 3 -банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

53. 71 4 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«71 4 . Капитал қўйилма буюртмачиларининг махсус ахборот портали маълумотлари асосида автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномалари ва «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртмалари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.

Электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, шунингдек, электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар бир иш куни ичида «ЎРИМВ» АТда ғазначилик масъул ходимининг иштирокисиз автоматик тартибда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.».

54. 72-банддаги «Ғазначилик бўлинмалари» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

55. 73-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

56. 76-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

57. 80-банддаги «танлов (тендер)» деган сўзлар «танлаш ёки тендер» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

58. 81-банддаги «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

59. 82-банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

60. 85-банднинг иккинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «йиғимларни» деган сўз билан алмаштирилсин.

61. 86-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

62. 87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«87. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

икки асл нусхада Тўловлар жадвали (агар шартнома вазифа жиҳатидан таснифнинг бир нечта кодлари бўйича тузилган бўлса, унда бюджет таснифининг тегишли кодлари алоҳида кўрсатилади);

танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баравари миқдори ва ундан ошган шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар бўйича Комплекс экспертиза қилиш марказининг экспертиза хулосаси.

Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.».

63. 91-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«91. Буюртмачилар юридик ёки жисмоний шахслардан бино ёки иншоот сотиб олишда шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

икки асл нусхада Тўловлар жадвали;

танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баравари миқдори ва ундан ошган шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар бўйича Комплекс экспертиза қилиш марказининг экспертиза хулосаси.

Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.».

64. 92-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

65. 95-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

66. 98-банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» ва «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

67. 99-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

68. 100-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

69. 102-банддаги «ғазначилик бўлинмалари томонидан «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

70. 103-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

71. 104-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

72. 105-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

73. 106-банддаги «Ғазначилик бўлинмалари» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

74. 107-бандда :

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмалари» ва «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмалари» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

75. 108-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

76. 109-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «молия органлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

77. 109 1 -бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«109 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартнома (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини махсус ахборот порталига киритади. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади. Махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномага оид танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ва шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.».

иккинчи хатбошидаги «танлов (тендер)» деган сўзлар «танлаш ёки тендер» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

78. 109 2 -банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

79. 109 3 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«109 3 . Буюртмачиларнинг махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномалари ва «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртмалари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.

Электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, шунингдек, электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар бир иш куни ичида «ЎРИМВ» АТда ғазначилик масъул ходимининг иштирокисиз автоматик тартибда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.».

80. 111-банддаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

81. 112-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

82. 114 ва 115-бандлардаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

83. 116-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ғазначилик бўлинмалари» ва «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» ва «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

84. 117-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

85. 118-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига танлов (тендер)» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига танлаш ёки тендер» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

86. 122-банддаги «Молия вазирлигининг» ва «молия органлари» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» ва «иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

87. 124-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«124. Ғазначилик хизмати бўлинмалари буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилаётган шартномаларнинг сифатли таъминланишини ва нарх-наво ечимини назарда тутувчи бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни танлаш ёки тендер савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхасини олиш йўли билан амалга оширади.

Бунда буюртмачилар танлаш ёки тендер савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаларини махсус ахборот порталига киритиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклини шартнома билан бирга ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.».

88. 127-банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

89. 128-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«128. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон шаклда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида ғазначилик хизмати бўлинмаси масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда тўловга қабул қилинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.»

90. 129-банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» ва «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» ва «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

91. 130-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«130. Тўлов топшириқномалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.»;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

92. 131-банддаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

93. 132-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«132. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.».

94. 133-банддаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

95. 135 ва 136-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«135. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари I ва II гуруҳ харажатлари бўйича ЮММР буюртмалари асосида «ЎРИМВ» АТга буюртмачилар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини киритади ҳамда улар бўйича тўловларни амалга оширади.

136. Нақд пул маблағлари олиш учун чек — бу ғазначилик хизмати бўлинмасининг маълум нақд пул суммасини буюртмачига бериш учун электрон топшириғидир. Чеклар буюртмачи томонидан «UzASBO» ДМ орқали электрон кўринишда шакллантирилади. Чеклар ўн кун давомида (улар банкка юборилган кунни ҳисобга олган ҳолда) ҳақиқий ҳисобланади.».

96. 138-банддаги «ёзилади» деган сўз «шакллантирилади» деган сўз билан алмаштирилсин.

97. 139 ва 140-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«139. Буюртмачилар 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларига маблағлар ўтказилганидан сўнг «UzASBO» ДМ орқали электрон кўринишда шакллантирилган чекларни ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборадилар. Бунда буюртмачилар нақд пул тўловлари бўйича 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларга пул тушганидан сўнг ўн кун ичида (чеклар ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган кунни ҳисобга олган ҳолда) нақд пул маблағларини умумий сумма доирасида электрон кўринишда шакллантирилган чек билан олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тегишли суммага ЮММР буюртмаси ёки пул оладиган саналар ва суммаларини аниқ ва алоҳида кўрсатган ҳолда ЮММР буюртмасини «UzASBO» ДМ орқали тақдим этади.

Бунда банкнинг масъул ходимлари ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиб, электрон кўринишда юборилган чекларни улар тақдим қилинган кунда қабул қилиши шарт.

140. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан «UzASBO» ДМ орқали электрон кўринишда келган чек ва ЮММР буюртмаси суммалари мувофиқлиги текширилади ҳамда «ЎРИМВ» АТда электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади. Бунда «ЎРИМВ» АТда тасдиқланган чек электрон кўринишда хизмат кўрсатувчи банкка юборилади.».

98. 146 — 148-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«146. Банклар томонидан электрон кўринишда келган чек белгиланган шаклга мувофиқлиги, тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилганлиги юзасидан текширилади, камчиликлар аниқланмаган тақдирда буюртмачига мазкур чекда кўрсатилган сумма берилади.

Бунда нотўғри расмийлаштирилган чеклар банклар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига чек тақдим қилинган кун охиригача электрон ҳужжат шаклида қайтарилади.

147. Нақд пул маблағлари берилганидан сўнг электрон кўринишда келган чек ижро этилганлиги тўғрисидаги маълумот банклар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига электрон шаклда автоматик тарзда юборилади.

148. Банклардан нақд пул маблағларини олиш учун буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги моддий жавобгар шахсга (кассирга) «UzASBO» ДМда электрон шаклда берилган Ишончнома асосида тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан «UzASBO» ДМ орқали электрон шаклда тақдим қилинган Ишончнома «ДМБАТ» ДМда электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиб, хизмат кўрсатувчи банкларга юборилади.».

99. 151-банддаги «ғазначилик бўлинмасига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

100. 157-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

101. 159-банддаги «ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобварақ-фактуралар» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТда электрон ҳисобварақ-фактуралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

102. 160 — 162-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«160. Капитал қўйилма буюртмачилари товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар олганларидан сўнг рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун уларни электрон ҳужжат шаклида «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юбориши лозим. Бунда ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.

161. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали юборилган ҳисобварақ-фактуралар асосида Молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича рўйхатга олинади ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича ҳисобга олинади. Уларнинг рўйхатга олинганлиги ёки ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумот капитал қўйилма буюртмачиларига автоматик тарзда юборилади.

162. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юборилган ҳисобварақ-фактураларининг тегишли шартномага мувофиқлиги бўйича текшириш орқали Молиявий мажбуриятлар «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.».

103. 163-банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» ва «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» ва «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

104. 164-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«164. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.».

105. 165-банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» ва «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» ва «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

106. 166-бандда :

учинчи хатбошидаги «ва титул рўйхатлари» деган сўзлар «рўйхати» деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

107. 167-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» ва «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

108. 168-банддаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

109. 169-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«169. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтарилади.».

110. 170-банддаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

111. 172-банддаги «Ғазначилик бўлинмаларида» ва «ЎРМВ» АТга» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмаларида» ҳамда «ЎРИМВ» АТга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

112. 174-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

113. 176-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

114. 177 — 179-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«177. Буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар олганидан сўнг уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун уларни электрон ҳужжат шаклида «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» Атга юбориши лозим. Бунда ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.

178. Буюртмачилар томонидан «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали юборилган ҳисобварақ-фактуралар асосида Молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича рўйхатга олинади ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича ҳисобга олинади. Уларнинг рўйхатга олинганлиги ёки ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумот капитал қўйилма буюртмачиларига автоматик тарзда юборилади.

179. Буюртмачиларнинг «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юборилган ҳисобварақ-фактураларининг тегишли шартномага мувофиқлиги бўйича текшириш орқали Молиявий мажбуриятлар «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.».

115. 179 3 -банддаги «UzASBO» ДМга» ва «ЎРМВ» АТга» деган сўзлар тегишли равишда «UzASBO-Faktura» электрон тизимига» ва «ЎРИМВ» АТга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

116. 180-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«180. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.».

117. 181-банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» ва «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

118. 182-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ғазначилик бўлинмасида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

119. 183-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«183. Тўлов топшириқномалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси, буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЙҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.»;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар алмаштирилсин.

120. 184-банддаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

121. 185-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«185. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси, ғазначилик хизмати бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.».

122. 186-банддаги «ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

123. 190-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмаларининг» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар алмаштирилсин.

124. Қуйидаги таҳрирдаги 8 1 -боб билан тўлдирилсин:

«8 1 -боб. Давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганда, тўловларни вақтинча тўхтатиш, шартномани рўйхатдан ўтказмасдан қайтариш ва уни бекор қилиш тўғрисида хабарнома юбориш

190 1 . Буюртмачилар томонидан Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юборилган шартномалар, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар, тўлов топшириқномалар ва ғазна мемориал ордерларни текшириш жараёнида давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, улар Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилмасдан ёки ҳисобга олинмасдан қайтарилади.

Давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари «ЎРИМВ» АТда уч иш куни мобайнида шартнома(лар)ни бекор қилиш тўғрисида буюртмачи(лар)га ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат молиявий назорат органларига хабарнома юборади.

190 2 . Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари молиявий операцияларнинг барча жараёнлари бўйича шубҳали ҳолатлар тўғрисида давлат молиявий назорат органларини уч иш куни мобайнида хабардор қилади.

190 3 . Жамоатчилик назорати субъектлари ёки бошқа ваколатли органлардан қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушганда ёки мустақил равишда хавф(риск)лар аниқланганда, вазиятга аниқлик киритилгунга қадар Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тўловларни вақтинча тўхтатиб туради (қонунчиликда белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно).».

125. 191-бандда :

биринчи хатбошидаги «(рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь)» ва «ғазначилик бўлинмасига» деган сўзлар тегишли равишда «(рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель)» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

126. 192-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасига» ва «ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмасига» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бир ҳудуд ичида ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик хизмати бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан битта ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади;

ҳудудлараро ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик хизмати бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан турли ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади.».

127. 193-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «ғазначилик бўлинмасига» ва «ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмасига» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

128. 194-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмаси» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

129. 195-банддаги «молия органларига мурожаатини молия органлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органларига мурожаатини иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

130. 196-бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия органлари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

131. 197-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«197. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ижро ҳужжатининг асли тақдим этилганидан сўнг икки иш куни муддатида иқтисодиёт ва молия органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда маъқулланган тўлов ҳужжатини тасдиқлаш ва тўловни амалга ошириш йўли билан ижро ҳужжати ижросини таъминлайди ва ижро ҳужжатининг аслини тегишли иқтисодиёт ва молия органига қайтаради.»;

иккинчи хатбошидаги «молия органида» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

132. 200-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» ва «молия органини» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмалари» ҳамда «иқтисодиёт ва молия органини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

133. 202-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

134. 204-банддаги «Ғазначилик бўлинмалари» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

135. 205-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

136. 206-бандда :

биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмасининг» ва «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмасининг» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмасининг» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

137. 206 1 -бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмасида» ва «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмасида» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмасининг» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

138. 207-банддаги «ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

139. 209-банддаги «ғазначилик бўлинмаси» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

140. 210-банддаги «молия органига» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

141. 217-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«217. Маҳаллий бюджетдан ўз муддатида қайтарилмаган бюджет ссудалари ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича юқори бюджет олдидаги қарздорликларни сўзсиз ундириш учун маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек ДМЖ бюджетларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ундиришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли бошқармалари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетларига туман ва шаҳар бюджетларидан ундиришда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри иқтисодиёт ва молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик хизмати бошқармаларига тегишли мазмундаги хат билан биргаликда икки нусхада Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровнома тақдим этади.».

142. 218-банддаги «Ғазначилик бўлинмаларининг» ва «молия органига» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг» ҳамда «иқтисодиёт ва молия органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

143. 219-банддаги «Ғазначилик бўлинмалари молия органларининг» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмалари иқтисодиёт ва молия органларининг» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

144. 220-банддаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

145. 221-банднинг биринчи хатбошисидаги «молия органлари, ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органлари, ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

146. 223-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 223 1 -банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

147. 223 2 -банддаги «Ғазначилик бўлинмасининг» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» ҳамда ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

148. 223 3 -бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмасида» ва «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмасида» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмасининг» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

149. 225-бандда :

биринчи хатбошидаги «ЎРМВ» АТга» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўлов ҳужжати иқтисодиёт ва молия органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда маъқулланганидан сўнг ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.».

150. 226-банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

151. 232-банднинг биринчи хатбошисидаги «молия органлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

152. 233-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 233 1 -банддаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

153. 233 2 -банддаги «Ғазначилик бўлинмасининг» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» ҳамда ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

154. 233 3 -бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмасида» ва «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмасида» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Ғазначилик бўлинмасининг» ва «ЎРМВ» АТда» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» ҳамда «ЎРИМВ» АТда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

155. 234-банддаги «ғазначилик бўлинмаларида» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

156. 235-бандда :

биринчи хатбошидаги «молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органлари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмаларига» деган сўзлар «ғазначилик хизмати бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

157. 236-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«236. Ғазначилик хизмати бўлинмалари юридик ва молиявий мажбуриятларни ўз муддатида ва тўғри рўйхатдан ўтказилиши ва ҳисобга олинишига, тўловларнинг амалга оширилиши ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқлилигига, шунингдек ўз зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни мазкур Қоидаларга мувофиқ бажаришга жавобгардир.

Ғазначилик хизмати бўлинмалари рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича чоракдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиб боради.».

158. 1 ва 2-иловаларнинг матнидаги «Ғазначилик бўлинмаси раҳбари ёки ваколатли шахси» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмаси раҳбари ёки ваколатли шахси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

159. 3-илованинг матнидаги «Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

160. 5-илованинг матнидаги «Ғазначилик бўлинмаси номи» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмаси номи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

161. 6-илова 2-позициясининг «Тўлов турлари» устунидаги «Ғазначилик бўлинмалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

162. 7-илованинг матнидаги «Ғазначилик бўлинмаси» ва «Ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмаси» ва «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

163. 8-илованинг матнидаги «ғазначилик бўлинмасига» ва «Ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар тегишли равишда «ғазначилик хизмати бўлинмасига» ҳамда «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

164. 10-илованинг матнидаги «Ғазначилик бўлинмасининг» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

165. 13-илованинг матнидаги «Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

166. 14-илованинг матнидаги «Ғазначилик бўлинмаси номи» ва «ғазначилик бўлинмасига» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бўлинмаси номи» ҳамда «ғазначилик хизмати бўлинмасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир Ж. КУЧКАРОВ

Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 8 сентябрь,

2025 йил 11 август

285-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat xaridlari toʻgʻrisida ”gi, “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi va 2022-yil 11-martdagi OʻRQ-758-son “ Soliq maʼmuriyatchiligi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son “ Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2024-yil 10-iyuldagi PF-100-son “ Budjet mablagʻlaridan foydalanish ustidan moliyaviy nazoratni kuchaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi farmonlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyundagi 522-son “ Oʻzaro hisob-kitoblar tizimida elektron shakldagi hisobvaraq-fakturalardan foydalanishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi, 2022-yil 21-apreldagi 206-son “ Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi hamda 2022-yil 20-maydagi 276-son “ Davlat xaridlarini amalga oshirish bilan bogʻliq tartib-taomillarni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2016-yil 22-noyabrdagi 88-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2850, 2016-yil 22-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 51-son, 593-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2025-yil 8-sentabrdagi 285-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar Yagona gʻazna hisobvaragʻini (bundan buyon matnda YGʻH deb yuritiladi) qoʻllash orqali Oʻzbekiston Respublikasining budjet tizimi budjetlari (bundan buyon matnda budjet tizimi budjetlari deb yuritiladi), shuningdek boshqa maqsadli jamgʻarmalar (bundan buyon matnda BMJ deb yuritiladi) budjetlarining maxfiy xususiyatga ega boʻlmagan daromad va xarajatlarining gʻazna ijrosini amalga oshirish tartibini belgilaydi.”.

2. 1-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ BMJ — mablagʻlari qonunchilikda nazarda tutilgan manbalar hisobidan shakllantiriladigan, muayyan sohalarni moliyalashtirish uchun qonunchilik hujjatlari bilan tashkil etiladigan, davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalariga kirmaydigan jamgʻarmalar;”;

beshinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oʻn uchinchi xatboshidagi “OʻRMV” AT” degan soʻzlar “OʻRIMV” AT” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi (boʻlinmalari) — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (bundan buyon matnda Iqtisodiyot va moliya vazirligi deb yuritiladi) huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi (bundan buyon matnda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi deb yuritiladi), Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Gʻaznachilik xizmati boshqarmalari hamda tuman (shahar) Gʻaznachilik xizmati boʻlimlari;”;

oʻn beshinchi xatboshi oʻn oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

oʻn oltinchi xatboshidagi “dasturiy majmua.” degan soʻzlar “dasturiy majmua;” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“UzASBO-Faktura” elektron tizimi — buyurtmachilarning elektron hisob-fakturalar hisobini yuritish uchun moʻljallangan elektron tizim.”.

3. 2 va 3-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Mazkur Qoidalarning amal qilishi budjet tizimi budjetlari va BMJ budjetlarining gʻazna ijrosi jarayonida ishtirok etuvchi Iqtisodiyot va moliya vazirligi va hududiy iqtisodiyot va moliya organlari, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari va buyurtmachilarga tatbiq etiladi.

3. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilishi lozim boʻlgan yuridik majburiyatlar, shuningdek ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar ular gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng kuchga kiradi. Bunda yuridik majburiyatlar yuzaga kelganligini tasdiqlovchi hujjatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazish uchun joriy moliya yilining 25-dekabridan kechiktirmay taqdim qilinadi, mazkur Qoidalarning 85-bandida nazarda tutilgan yuridik majburiyatlar bundan mustasno.”.

4. 7-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. 8-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” va “oʻn” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” va “oʻttiz” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 9-bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalaridan” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalaridan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 10-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” va “Moliya vazirligining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” hamda “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 11-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. YGʻH orqali xizmat koʻrsatiladigan buyurtmachilar moliyaviy hisobotlarni yuqori turuvchi tashkilotlarga, budjet mablagʻlari taqsimlovchilariga va hududiy iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim qilishdan oldin moliyaviy hisobotlar koʻrsatkichlarini tegishli hisobot davrida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan amalga oshirilgan kassa xarajatlariga muvofiqligini ularga xizmat koʻrsatuvchi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari bilan solishtiradi. Buyurtmachilarning hisobotlari toʻgʻri boʻlganda ular belgilangan shakldagi shtamp qoʻyilgan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining budjet hisobi boʻyicha vakolatli xodimlari tomonidan imzolanadi.”;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 13 1 -bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 14-banddagi “Moliya vazirligi” va “Moliya vazirligi (gʻaznachilik boʻlinmalari)” degan soʻzlar tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” hamda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi (gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 15-banddagi “boshqa majburiy toʻlovlar” degan soʻzlar “yigʻimlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

12. 16-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligining (gʻaznachilik boʻlinmalarining)” va “Moliya vazirligi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligining (gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining)” hamda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. 18-band va 20-bandning ikkinchi xatboshisidagi “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 23 , 78 , 137 , 141 — 145 , 149 , 150 , 163 1 , 163 2 , 179 1 va 179 2 -bandlar hamda 15 va 17-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

15. 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Naqd pul mablagʻlarini olish uchun, shu jumladan buyurtmachilarning xodimlariga ish haqi toʻlash, shuningdek xizmat safari va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa naqd pul shaklidagi toʻlovlar uchun gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan tijorat banklarida mos ravishda 23212 “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi mablagʻlari” va 23214 “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari mablagʻlari” hisobvaraqlari ochiladi.”.

16. 25-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining 23212 “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi mablagʻlari” va 23214 “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari mablagʻlari” hisobvaraqlaridan koʻchirmalar ularga ilovalar bilan xizmat koʻrsatuvchi banklardan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan mazkur hisobvaraqlarda mablagʻlar harakatining keyingi ish kunida olinadi. Koʻchirmalar va ularga ilovalar tegishli banklar tomonidan elektron hujjat koʻrinishida — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki axborot tizimi (tijorat banklari) va “OʻRIMV” AT maʼlumotlar bazalari oʻrtasida maʼlumot almashish yoʻli bilan taqdim qilinishi mumkin.”;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

17. 26-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

18. 27-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” va “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

19. 3-bobning nomidagi “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

20. 28-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. Daromadlar prognozlari, tasdiqlangan budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, DMJ va BMJ budjetlari hisobini yuritish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligining sohalarni moliyalashtiruvchi tegishli boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari va tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari, DMJ va BMJ taqsimlovchi organlari tomonidan “OʻRIMV” ATda quyidagilar shakllantiriladi:”.

21. 29-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Iqtisodiyot va moliya vazirligi va hududiy iqtisodiyot va moliya organlari “OʻRIMV” ATga quyidagi maʼlumotlarni kiritadi:”;

“a” kichik bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Moliya vazirligi va hududiy moliya organlarida” va “tegishli moliya organlarida” degan soʻzlar tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi va hududiy iqtisodiyot va moliya organlarida” va “tegishli iqtisodiyot va moliya organlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

22. 30-bandning birinchi xatboshisidagi “OʻRMV” ATga” degan soʻzlar “OʻRIMV” ATga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

23. 31-bandning birinchi xatboshisi va 36-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

24. 37-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmasida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

25. 38-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

26. 38 1 -banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmalarida” va “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

27. 42-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

28. 43-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

29. 44 va 45-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44. Buyurtmachilar ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi maʼlumotlarini maxsus axborot portali orqali gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi.

Maxsus axborot portali orqali gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasining qogʻoz shaklidagi asl nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi. Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasining qogʻoz va elektron shaklda rasmiylashtirilishi, ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, oʻzaro muvofiqligi va aslining saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.

45. Buyurtmachilarning “UzASBO” DM va maxsus axborot portali orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan YUMMR buyurtmalari va ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan xarajatlar smetasida koʻrsatilgan summalar va maqsadlarga muvofiq ravishda tuzilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.”.

30. 46-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

31. 47-banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

32. 48-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

33. 49-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

34. 50-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

35. 51-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” va “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

36. 52-bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

37. 55-bandning ikkinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

38. 57-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“57. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish yoki hisobga olish uchun gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shartnomaning ikkita asli va bitta nusxasi bilan birga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

mazkur Qoidalarning 8-ilovasiga muvofiq shaklda ikki asl nusxada Toʻlovlar jadvali;

belgilangan tartibda tasdiqlangan qurilishlarning va (yoki) loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlari nusxasi;

davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq pudratchini (loyiha tashkilotini) aniqlash boʻyicha xarid komissiyasi yigʻilishining bayoni;

buyurtmachi bilan pudratchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxasi;

pudrat tashkilotining qurilish tavakkalchiliklarini sugʻurtalash yuzasidan shartnomasi nusxasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining qurilish-montaj ishlarini bajarishga (qurilishning butun davri uchun berilgan) ruxsati nusxasi;

davlat ekologiya ekspertizasi xulosasining nusxasi (zarur boʻlganda);

agar qonunchilik hujjatlarida tovarning (ishning, xizmatning) davlat xaridi toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida amalga oshirilgan boʻlsa, shartnoma va shartnoma boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasining (bundan buyon matnda Kompleks ekspertiza qilish markazi deb yuritiladi) tegishli xulosasi (qonunchilikda belgilangan hollar bundan mustasno).

Bunda shartnomalarda tomonlar yuridik xizmatlarining yoki jalb qilingan advokatlarning imzosi boʻlishi shart.”.

39. 59 va 60-bandlardagi “Gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

40. 61-bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

41. 63-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

42. 64-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

43. 65-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

44. 66-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

45. 67-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

46. 68-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etiladigan” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali taqdim etiladigan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

47. 69-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

48. 70-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

49. 71-bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

50. 71 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“71 1 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzgan shartnomalarini va unga tegishli ilovalarni mazkur Qoidalarning 71 2 va 71 4 -bandlarida belgilangan tartibda maxsus axborot portaliga joylashtiradi. Ushbu maʼlumotlar “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda shakllanadi.”.

51. 71 2 -bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“71 2 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yetkazib beruvchini tanlab shartnoma tuzganidan soʻng eng yaxshi takliflarni tanlash (bundan buyon matnda tanlash deb yuritiladi) yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi hamda shartnoma (qonunchilik hujjatlariga muvofiq bajarish muddati bir yildan ortiq muddatni tashkil etadigan shartnomalar boʻyicha shartnomaga qoʻshimcha kelishuv) maʼlumotlarini maxsus axborot portaliga kiritadi. Ushbu maʼlumotlar “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda shakllanadi.

Maxsus axborot portali maʼlumotlari asosida “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda maʼlumotlari shakllangan shartnomaga oid tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi hamda shartnomaning qogʻoz shaklidagi asl nusxasi, shuningdek shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan hujjatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va kapital qoʻyilma buyurtmachilarida saqlanadi.”;

uchinchi xatboshidagi “tanlov (tender)” degan soʻzlar “tanlash yoki tender” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

52. 71 3 -bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

53. 71 4 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“71 4 . Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining maxsus axborot portali maʼlumotlari asosida avtomatik tarzda maʼlumotlari shakllangan shartnomalari va “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan buyurtmalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan xarajatlar smetasida koʻrsatilgan summalar va maqsadlarga muvofiq ravishda tuzilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda kapital qoʻyilma buyurtmachilariga qaytariladi.

Elektron doʻkon va boshlangʻich narxni pasaytirish uchun oʻtkaziladigan auksion, shuningdek, elektron kooperatsiya portali orqali tuzilgan shartnomalar bir ish kuni ichida “OʻRIMV” ATda gʻaznachilik masʼul xodimining ishtirokisiz avtomatik tartibda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi.”.

54. 72-banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

55. 73-bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

56. 76-bandning ikkinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

57. 80-banddagi “tanlov (tender)” degan soʻzlar “tanlash yoki tender” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

58. 81-banddagi “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

59. 82-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

60. 85-bandning ikkinchi xatboshisidagi “boshqa majburiy toʻlovlarni” degan soʻzlar “yigʻimlarni” degan soʻz bilan almashtirilsin.

61. 86-bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

62. 87-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“87. Shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish yoki hisobga olish uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shartnomaning ikki asli va bir nusxasi bilan birga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

ikki asl nusxada Toʻlovlar jadvali (agar shartnoma vazifa jihatidan tasnifning bir nechta kodlari boʻyicha tuzilgan boʻlsa, unda budjet tasnifining tegishli kodlari alohida koʻrsatiladi);

tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi;

tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) qiymati bir shartnoma boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining olti ming baravari miqdori va undan oshgan shartnoma va shartnomaga oid qoʻshimcha kelishuvlar boʻyicha Kompleks ekspertiza qilish markazining ekspertiza xulosasi.

Bunda shartnomalarda tomonlar yuridik xizmatlarining yoki jalb qilingan advokatlarning imzosi boʻlishi shart.”.

63. 91-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“91. Buyurtmachilar yuridik yoki jismoniy shaxslardan bino yoki inshoot sotib olishda shartnomaning ikki asli va bir nusxasi bilan birga gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:

ikki asl nusxada Toʻlovlar jadvali;

tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi;

tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) qiymati bir shartnoma boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining olti ming baravari miqdori va undan oshgan shartnoma va shartnomaga oid qoʻshimcha kelishuvlar boʻyicha Kompleks ekspertiza qilish markazining ekspertiza xulosasi.

Bunda shartnomalarda tomonlar yuridik xizmatlarining yoki jalb qilingan advokatlarning imzosi boʻlishi shart.”.

64. 92-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

65. 95-bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

66. 98-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

67. 99-bandning birinchi xatboshisidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

68. 100-bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

69. 102-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

70. 103-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

71. 104-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

72. 105-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

73. 106-banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

74. 107-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” va “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

75. 108-bandning ikkinchi xatboshisidagi “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

76. 109-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “moliya organlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

77. 109 1 -bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“109 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yetkazib beruvchini tanlab shartnoma tuzganidan soʻng tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi hamda shartnoma (qonunchilik hujjatlariga muvofiq bajarish muddati bir yildan ortiq muddatni tashkil etadigan shartnomalar boʻyicha shartnomaga qoʻshimcha kelishuv) maʼlumotlarini maxsus axborot portaliga kiritadi. Ushbu maʼlumotlar “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda shakllanadi. Maxsus axborot portali maʼlumotlari asosida “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda maʼlumotlari shakllangan shartnomaga oid tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi hamda shartnomaning qogʻoz shaklidagi asl nusxasi va shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan hujjatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi.”.

ikkinchi xatboshidagi “tanlov (tender)” degan soʻzlar “tanlash yoki tender” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

78. 109 2 -bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

79. 109 3 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“109 3 . Buyurtmachilarning maxsus axborot portali maʼlumotlari asosida “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda maʼlumotlari shakllangan shartnomalari va “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan buyurtmalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan xarajatlar smetasida koʻrsatilgan summalar va maqsadlarga muvofiq ravishda tuzilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.

Elektron doʻkon va boshlangʻich narxni pasaytirish uchun oʻtkaziladigan auksion, shuningdek, elektron kooperatsiya portali orqali tuzilgan shartnomalar bir ish kuni ichida “OʻRIMV” ATda gʻaznachilik masʼul xodimining ishtirokisiz avtomatik tartibda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi.”.

80. 111-banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

81. 112-bandning birinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

82. 114 va 115-bandlardagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

83. 116-bandning birinchi xatboshisidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” va “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” va “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

84. 117-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

85. 118-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga tanlov (tender)” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga tanlash yoki tender” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

86. 122-banddagi “Moliya vazirligining” va “moliya organlari” degan soʻzlar tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” va “iqtisodiyot va moliya organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

87. 124-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“124. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari buyurtmachilar tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzilayotgan shartnomalarning sifatli taʼminlanishini va narx-navo yechimini nazarda tutuvchi budjet mablagʻlaridan foydalanishni maqbullashtirish ustidan monitoringni tanlash yoki tender savdolari oʻtkazilganligi natijalarini tasdiqlovchi tanlov (tender) ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomasi nusxasini olish yoʻli bilan amalga oshiradi.

Bunda buyurtmachilar tanlash yoki tender savdolari oʻtkazilganligi natijalarini tasdiqlovchi tanlash yoki tender ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va baholash bayonnomalarini maxsus axborot portaliga kiritib, elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda elektron shaklini shartnoma bilan birga gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradi.”.

88. 127-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

89. 128-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“128. Buyurtmachilarning “UzASBO” DM orqali elektron shaklda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan bir ish kuni ichida gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRMV” ATda toʻlovga qabul qilinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.”

90. 129-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

91. 130-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“130. Toʻlov topshiriqnomalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada taqdim qilinadi. Buyurtmachilarning tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomalarining birinchi nusxasi buyurtmachilarning gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va YAGʻHdan xarajatlar toʻlovini amalga oshirish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan toʻlov topshiriqnomalarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan koʻchirma bilan birga buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytariladi.”;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

92. 131-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

93. 132-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“132. Bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqa shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga mablagʻlar oʻtkazish uchun buyurtmachilar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada gʻaznachilik memorial orderlari taqdim qilinadi. Buyurtmachilarning tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan gʻaznachilik memorial orderlarining birinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga buyurtmachilarning gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va buyurtmachilarning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan mablagʻlarni oʻtkazish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan gʻaznachilik memorial orderlarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirma bilan birgalikda buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytariladi.”.

94. 133-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

95. 135 va 136-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“135. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari I va II guruh xarajatlari boʻyicha YUMMR buyurtmalari asosida “OʻRIMV” ATga buyurtmachilar tomonidan taqdim qilingan toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini kiritadi hamda ular boʻyicha toʻlovlarni amalga oshiradi.

136. Naqd pul mablagʻlari olish uchun chek — bu gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining maʼlum naqd pul summasini buyurtmachiga berish uchun elektron topshirigʻidir. Cheklar buyurtmachi tomonidan “UzASBO” DM orqali elektron koʻrinishda shakllantiriladi. Cheklar oʻn kun davomida (ular bankka yuborilgan kunni hisobga olgan holda) haqiqiy hisoblanadi.”.

96. 138-banddagi “yoziladi” degan soʻz “shakllantiriladi” degan soʻz bilan almashtirilsin.

97. 139 va 140-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“139. Buyurtmachilar 23212 va 23214 balans hisobvaraqlariga mablagʻlar oʻtkazilganidan soʻng “UzASBO” DM orqali elektron koʻrinishda shakllantirilgan cheklarni gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboradilar. Bunda buyurtmachilar naqd pul toʻlovlari boʻyicha 23212 va 23214 balans hisobvaraqlarga pul tushganidan soʻng oʻn kun ichida (cheklar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan kunni hisobga olgan holda) naqd pul mablagʻlarini umumiy summa doirasida elektron koʻrinishda shakllantirilgan chek bilan olish huquqiga ega. Buning uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga tegishli summaga YUMMR buyurtmasi yoki pul oladigan sanalar va summalarini aniq va alohida koʻrsatgan holda YUMMR buyurtmasini “UzASBO” DM orqali taqdim etadi.

Bunda bankning masʼul xodimlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari tomonidan elektron raqamli imzo orqali tasdiqlanib, elektron koʻrinishda yuborilgan cheklarni ular taqdim qilingan kunda qabul qilishi shart.

140. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari tomonidan “UzASBO” DM orqali elektron koʻrinishda kelgan chek va YUMMR buyurtmasi summalari muvofiqligi tekshiriladi hamda “OʻRIMV” ATda elektron raqamli imzo orqali tasdiqlanadi. Bunda “OʻRIMV” ATda tasdiqlangan chek elektron koʻrinishda xizmat koʻrsatuvchi bankka yuboriladi.”.

98. 146 — 148-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“146. Banklar tomonidan elektron koʻrinishda kelgan chek belgilangan shaklga muvofiqligi, toʻgʻri va toʻliq rasmiylashtirilganligi yuzasidan tekshiriladi, kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda buyurtmachiga mazkur chekda koʻrsatilgan summa beriladi.

Bunda notoʻgʻri rasmiylashtirilgan cheklar banklar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga chek taqdim qilingan kun oxirigacha elektron hujjat shaklida qaytariladi.

147. Naqd pul mablagʻlari berilganidan soʻng elektron koʻrinishda kelgan chek ijro etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot banklar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga elektron shaklda avtomatik tarzda yuboriladi.

148. Banklardan naqd pul mablagʻlarini olish uchun buyurtmachilar tomonidan mazkur Qoidalarning 14-ilovasiga muvofiq shakldagi moddiy javobgar shaxsga (kassirga) “UzASBO” DMda elektron shaklda berilgan Ishonchnoma asosida tegishli gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuboriladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari tomonidan “UzASBO” DM orqali elektron shaklda taqdim qilingan Ishonchnoma “DMBAT” DMda elektron raqamli imzo orqali tasdiqlanib, xizmat koʻrsatuvchi banklarga yuboriladi.”.

99. 151-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmasiga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

100. 157-bandning birinchi xatboshisidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

101. 159-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan hisobvaraq-fakturalar” degan soʻzlar “OʻRIMV” ATda elektron hisobvaraq-fakturalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

102. 160 — 162-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“160. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilardan (pudratchilardan) ishlar bajarilganligini (tovarlar yetkazib berilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar olganlaridan soʻng roʻyxatdan oʻtkazish yoki hisobga olish uchun ularni elektron hujjat shaklida “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali “OʻRIMV” ATga yuborishi lozim. Bunda hisobvaraq-fakturadagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.

161. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali yuborilgan hisobvaraq-fakturalar asosida Moliyaviy majburiyatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda budjetdan ajratiladigan mablagʻlar va BMJ mablagʻlari boʻyicha roʻyxatga olinadi hamda vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari boʻyicha hisobga olinadi. Ularning roʻyxatga olinganligi yoki hisobga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot kapital qoʻyilma buyurtmachilariga avtomatik tarzda yuboriladi.

162. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali “OʻRIMV” ATga yuborilgan hisobvaraq-fakturalarining tegishli shartnomaga muvofiqligi boʻyicha tekshirish orqali Moliyaviy majburiyatlar “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda kapital qoʻyilma buyurtmachilariga qaytariladi.”.

103. 163-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

104. 164-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“164. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda kapital qoʻyilma buyurtmachilariga qaytariladi.”.

105. 165-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

106. 166-bandda :

uchinchi xatboshidagi “va titul roʻyxatlari” degan soʻzlar “roʻyxati” degan soʻz bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

107. 167-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

108. 168-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

109. 169-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“169. Bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqa shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga mablagʻlar oʻtkazish uchun kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada gʻaznachilik memorial orderlari taqdim qilinadi. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan gʻaznachilik memorial orderlarining birinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga kapital qoʻyilma buyurtmachilarining gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va kapital qoʻyilma buyurtmachilarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan mablagʻlarni oʻtkazish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan gʻaznachilik memorial orderlarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirma bilan birgalikda kapital qoʻyilma buyurtmachilarining masʼul xodimlariga qaytariladi.”.

110. 170-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

111. 172-banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmalarida” va “OʻRMV” ATga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” hamda “OʻRIMV” ATga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

112. 174-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

113. 176-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

114. 177 — 179-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“177. Buyurtmachilar tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilardan (pudratchilardan) tovarlar yetkazib berilganligini (ishlar bajarilganligini, xizmatlar koʻrsatilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar olganidan soʻng ularni roʻyxatdan oʻtkazish yoki hisobga olish uchun ularni elektron hujjat shaklida “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali “OʻRIMV” Atga yuborishi lozim. Bunda hisobvaraq-fakturadagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.

178. Buyurtmachilar tomonidan “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali yuborilgan hisobvaraq-fakturalar asosida Moliyaviy majburiyatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda budjetdan ajratiladigan mablagʻlar va BMJ mablagʻlari boʻyicha roʻyxatga olinadi hamda vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari boʻyicha hisobga olinadi. Ularning roʻyxatga olinganligi yoki hisobga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot kapital qoʻyilma buyurtmachilariga avtomatik tarzda yuboriladi.

179. Buyurtmachilarning “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali “OʻRIMV” ATga yuborilgan hisobvaraq-fakturalarining tegishli shartnomaga muvofiqligi boʻyicha tekshirish orqali Moliyaviy majburiyatlar “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda kapital qoʻyilma buyurtmachilariga qaytariladi.”.

115. 179 3 -banddagi “UzASBO” DMga” va “OʻRMV” ATga” degan soʻzlar tegishli ravishda “UzASBO-Faktura” elektron tizimiga” va “OʻRIMV” ATga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

116. 180-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“180. Buyurtmachilarning “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga yuborilgan toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.”.

117. 181-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” va “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

118. 182-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “gʻaznachilik boʻlinmasida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

119. 183-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“183. Toʻlov topshiriqnomalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada taqdim qilinadi. Buyurtmachilarning tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomalarining birinchi nusxasi, buyurtmachilarning gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Toʻlov topshiriqnomalarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va YGʻHdan xarajatlar toʻlovini amalga oshirish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan toʻlov topshiriqnomalarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan koʻchirma bilan birga buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytariladi.”;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar almashtirilsin.

120. 184-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

121. 185-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“185. Bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan boshqa shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga mablagʻlar oʻtkazish uchun buyurtmachilar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga uch nusxada gʻaznachilik memorial orderlari taqdim qilinadi. Buyurtmachilarning tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan gʻaznachilik memorial orderlarining birinchi nusxasi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga buyurtmachilarning gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi boʻyicha kassa xarajatlarini amalga oshirish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Gʻaznachilik memorial orderlarining ikkinchi nusxasi gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining vakolatli va masʼul shaxslari tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining muhr izi bilan tasdiqlanadi va buyurtmachilarning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan mablagʻlarni oʻtkazish uchun asos boʻladi. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining “TOʻLANDI” belgisi bilan va toʻlangan sana qoʻyilgan gʻaznachilik memorial orderlarining uchinchi nusxasi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlardan koʻchirma bilan birgalikda buyurtmachilarning masʼul xodimlariga qaytariladi.”.

122. 186-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

123. 190-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalarining” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar almashtirilsin.

124. Quyidagi tahrirdagi 8 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“8 1 -bob. Davlat xaridlari sohasida qonunbuzilishi holatlari aniqlanganda, toʻlovlarni vaqtincha toʻxtatish, shartnomani roʻyxatdan oʻtkazmasdan qaytarish va uni bekor qilish toʻgʻrisida xabarnoma yuborish

190 1 . Buyurtmachilar tomonidan Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalariga yuborilgan shartnomalar, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga (hisobga olishga) buyurtmalar, toʻlov topshiriqnomalar va gʻazna memorial orderlarni tekshirish jarayonida davlat xaridlari sohasida qonunbuzilishi holatlari aniqlangan taqdirda, ular Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilmasdan yoki hisobga olinmasdan qaytariladi.

Davlat xaridlari sohasida qonunbuzilishi holatlari aniqlangan taqdirda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari “OʻRIMV” ATda uch ish kuni mobaynida shartnoma(lar)ni bekor qilish toʻgʻrisida buyurtmachi(lar)ga hamda qonunbuzilish holatlari mavjudligi toʻgʻrisida davlat moliyaviy nazorat organlariga xabarnoma yuboradi.

190 2 . Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari moliyaviy operatsiyalarning barcha jarayonlari boʻyicha shubhali holatlar toʻgʻrisida davlat moliyaviy nazorat organlarini uch ish kuni mobaynida xabardor qiladi.

190 3 . Jamoatchilik nazorati subyektlari yoki boshqa vakolatli organlardan qonunbuzilish holatlari toʻgʻrisida maʼlumotlar kelib tushganda yoki mustaqil ravishda xavf(risk)lar aniqlanganda, vaziyatga aniqlik kiritilgunga qadar Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari toʻlovlarni vaqtincha toʻxtatib turadi (qonunchilikda belgilangan kechiktirib boʻlmaydigan xarajatlar bundan mustasno).”.

125. 191-bandda :

birinchi xatboshidagi “(roʻyxat raqami 2465, 2013-yil 3-iyun)” va “gʻaznachilik boʻlinmasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “(roʻyxat raqami 3229, 2020-yil 13-aprel)” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi Gʻaznachiligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

126. 192-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasiga” va “gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bir hudud ichida hisob-kitoblarni amalga oshirishda (gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank bilan bitta hududda (shahar yoki tumanda) joylashgan boʻlsa) toʻrt nusxada. Bunda buyurtmachining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan inkasso topshiriqnomasining birinchi nusxasi buyurtmachining gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga inkasso topshiriqnomasini qoʻyish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Inkasso topshiriqnomasining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi nusxalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining vakolatli va masʼul xodimi tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining muhr izi bilan tasdiqlanadi hamda bevosita toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bankka taqdim etiladi. Inkasso topshiriqnomasining toʻrtinchi nusxasi qabul qilingan sana koʻrsatilib, toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank buxgalteri imzosi va mazkur buxgalterga biriktirilgan muhr bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga qaytariladi;

hududlararo hisob-kitoblarni amalga oshirishda (gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank bilan turli hududda (shahar yoki tumanda) joylashgan boʻlsa) toʻrt nusxada. Bunda buyurtmachining tegishli vakolatli shaxslari tomonidan imzolangan va muhr izi bilan tasdiqlangan inkasso topshiriqnomasining birinchi nusxasi buyurtmachining gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga inkasso topshiriqnomasini qoʻyish uchun topshirigʻi boʻlib xizmat qiladi. Inkasso topshiriqnomasining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi nusxalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining vakolatli va masʼul xodimi tomonidan imzolanadi, gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining muhr izi bilan tasdiqlanadi hamda bevosita toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bankka taqdim etiladi. Inkasso topshiriqnomasining toʻrtinchi nusxasi qabul qilingan sana koʻrsatilib, toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank buxgalteri imzosi va mazkur buxgalterga biriktirilgan muhr bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga qaytariladi.”.

127. 193-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “gʻaznachilik boʻlinmasiga” va “gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

128. 194-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasi” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasiga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

129. 195-banddagi “moliya organlariga murojaatini moliya organlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organlariga murojaatini iqtisodiyot va moliya organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

130. 196-bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya organlari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

131. 197-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“197. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan ijro hujjatining asli taqdim etilganidan soʻng ikki ish kuni muddatida iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan “OʻRIMV” ATda maʼqullangan toʻlov hujjatini tasdiqlash va toʻlovni amalga oshirish yoʻli bilan ijro hujjati ijrosini taʼminlaydi va ijro hujjatining aslini tegishli iqtisodiyot va moliya organiga qaytaradi.”;

ikkinchi xatboshidagi “moliya organida” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

132. 200-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” va “moliya organini” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” hamda “iqtisodiyot va moliya organini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

133. 202-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

134. 204-banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

135. 205-bandning birinchi xatboshisidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

136. 206-bandda :

birinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmasining” va “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

137. 206 1 -bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasida” va “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

138. 207-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

139. 209-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmasi” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

140. 210-banddagi “moliya organiga” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

141. 217-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“217. Mahalliy budjetdan oʻz muddatida qaytarilmagan budjet ssudalari va oʻzaro hisob-kitoblar boʻyicha yuqori budjet oldidagi qarzdorliklarni soʻzsiz undirish uchun mablagʻlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek DMJ budjetlaridan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga undirishda Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli boshqarmalari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri budjetlariga tuman va shahar budjetlaridan undirishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri iqtisodiyot va moliya boshqarmalari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar gʻaznachilik xizmati boshqarmalariga tegishli mazmundagi xat bilan birgalikda ikki nusxada Budjet mablagʻlarini oʻtkazish (soʻzsiz undirish) uchun soʻrovnoma taqdim etadi.”.

142. 218-banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmalarining” va “moliya organiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining” hamda “iqtisodiyot va moliya organiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

143. 219-banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari moliya organlarining” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari iqtisodiyot va moliya organlarining” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

144. 220-banddagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

145. 221-bandning birinchi xatboshisidagi “moliya organlari, gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organlari, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

146. 223-bandning birinchi xatboshisidagi va 223 1 -banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

147. 223 2 -banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” hamda OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

148. 223 3 -bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasida” va “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

149. 225-bandda :

birinchi xatboshidagi “OʻRMV” ATga” degan soʻzlar “OʻRIMV” ATga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Iqtisod qilingan mablagʻlarni Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi va Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazish toʻlov hujjati iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan “OʻRIMV” ATda maʼqullanganidan soʻng gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.”.

150. 226-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

151. 232-bandning birinchi xatboshisidagi “moliya organlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

152. 233-bandning birinchi xatboshisidagi va 233 1 -banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

153. 233 2 -banddagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” hamda OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

154. 233 3 -bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasida” va “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining” va “OʻRMV” ATda” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” hamda “OʻRIMV” ATda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

155. 234-banddagi “gʻaznachilik boʻlinmalarida” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

156. 235-bandda :

birinchi xatboshidagi “moliya organlari va gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organlari va gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “gʻaznachilik boʻlinmalariga” degan soʻzlar “gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

157. 236-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“236. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari yuridik va moliyaviy majburiyatlarni oʻz muddatida va toʻgʻri roʻyxatdan oʻtkazilishi va hisobga olinishiga, toʻlovlarning amalga oshirilishi hamda talab qilinadigan hujjatlarning toʻliqliligiga, shuningdek oʻz zimmasiga yuklatilgan boshqa vazifalarni mazkur Qoidalarga muvofiq bajarishga javobgardir.

Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnomalar boʻyicha muddati oʻtgan debitor va kreditor qarzdorliklar hisobini yuritadi hamda har chorak yakuni boʻyicha chorakdan keyingi oyning 10-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentiga taqdim etib boradi.”.

158. 1 va 2-ilovalarning matnidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasi rahbari yoki vakolatli shaxsi” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi rahbari yoki vakolatli shaxsi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

159. 3-ilovaning matnidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

160. 5-ilovaning matnidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasi nomi” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi nomi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

161. 6-ilova 2-pozitsiyasining “Toʻlov turlari” ustunidagi “Gʻaznachilik boʻlinmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

162. 7-ilovaning matnidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasi” va “Gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi” va “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

163. 8-ilovaning matnidagi “gʻaznachilik boʻlinmasiga” va “Gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar tegishli ravishda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga” hamda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

164. 10-ilovaning matnidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

165. 13-ilovaning matnidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasining masʼul xodimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

166. 14-ilovaning matnidagi “Gʻaznachilik boʻlinmasi nomi” va “gʻaznachilik boʻlinmasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boʻlinmasi nomi” hamda “gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir J. KUCHKAROV

Markaziy bank raisi T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2025-yil 8-sentabr,

2025-yil 11-avgust

285-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.10.2025-y., 10/25/2850-3/0966-son)

lex.uz