UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 23-oktabr · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 23 октябрь · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 октября 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 October 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 6 майда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 1 августда маъқулланган

Кейинги йилларда давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлашга, сифати ва самарадорлигини оширишга, шунингдек республикада аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга мамлакатимизда махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити билан боғлиқ рухсатномаларни бериш тартибини соддалаштириш, шунингдек иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни баҳолаш механизмларини аниқ белгилаш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзит рухсатномасига тааллуқли қарорни қабул қилиш муддати ариза олинган кундан эътиборан ўттиз кундан йигирма кунгача қисқартирилишини, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда мазкур муддатни ўн кунгача узайтириш мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати эса ўттиз кун ўрнига тўқсон кунгача узайтирилмоқда.

Шунингдек ушбу Қонун билан «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва уларни бартараф этишга ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлардан муҳофаза қилиш бўйича вазифаларини, шунингдек фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг баҳоланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити ҳажмини оширишга, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги 213-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 82-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 1, 2-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 8-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. Қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда мазкур муддат ўн кунгача узайтирилиши мумкин»;

2) 11-модданинг биринчи қисмидаги «ўттиз» деган сўз «тўқсон» деган сўз билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 августда қабул қилинган «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-790-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 8, 791-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 7-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 3-модда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« табиий офатлар — иқлим ўзгариши билан боғлиқ, шунингдек геологик (зилзила, ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар), метеорологик (кучли шамол, кучли жала, дўл, қор кўчкиси, қурғоқчилик) ва гидрологик (сел, сув тошқинлари) офатлар, табиий ёнғинлар (дашт ва ўрмон ёнғинлари)»;

иккинчи — олтинчи хатбошилари тегишинча учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 5-модданинг иккинчи қисмидаги «(зилзилалар, сел, кўчкилар, сув тошиши ва бошқа хавфли табиий ҳодисалар), табиий ёнғинлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3) 8-модда биринчи қисмининг :

учинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва ташкилотларнинг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва ташкилотларнинг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 9-модданинг :

биринчи қисмидаги «давлат бошқаруви» деган сўзлар «давлат» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми :

олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ва илмий тадқиқотларнинг амалга оширилишини ташкил этади, шунингдек ушбу соҳага оид илм-фаннинг ривожланишини, замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялар жорий этилишини таъминлайди»;

тўққизинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва ташкилотларнинг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш чоғида рўй берадиган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек уларнинг оқибатларини бартараф этиш тадбирларини қонунчиликка мувофиқ амалга оширади;

табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича республика даражасида, ҳудудий ва маҳаллий даражада тадбирларни белгилайди ҳамда амалга оширади»;

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

5) 10-модданинг биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишга кўмаклашади;

табиий офатлар рўй берганда кечиктириб бўлмайдиган ҳимоя тадбирлари ва авария-тиклаш ишлари олиб борилишини таъминлайди;

фавқулодда вазиятлар хавфи мавжуд ҳудудларда жойлашган, эвакуация қилиниши лозим бўлган аҳолини хавфсиз жойларга вақтинча эвакуация қилиш ҳамда, заруратга кўра, босқичма-босқич доимий эвакуация қилиш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган аҳоли учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди»;

еттинчи — ўн иккинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

6) 11-модда :

номидаги «Давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг :

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика ижро этувчи ҳокимият органлари»;

ўн еттинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «Давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «Давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 12-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларига» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 14-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, шунингдек ташкилотлардан» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, шунингдек бошқа ташкилотлардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 16-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 23-модданинг :

иккинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва ташкилотларга» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 24-модданинг иккинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва ташкилотларга» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 27-модданинг биринчи қисмидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 29-модданинг биринчи қисмидаги «Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 31-модданинг иккинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 34-модданинг еттинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва ташкилотларни» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва бошқа ташкилотларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучлар махсус ваколатли давлат органининг ҳарбий, ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан, Фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг тегишли тузилмалари ҳамда бўлинмаларидан иборатдир»;

17) 38-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«махсус ваколатли давлат органи учун зарур бўлган ҳолларда фавқулодда вазиятларни ҳамкорликда бартараф этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини ҳамда бошқа воситаларни ушбу шахсларнинг розилиги билан жалб этишга кўмаклашиш;

ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тегишли манзилга хавфсиз етказилиши (ташилиши) учун кузатиб боришни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш»;

18) 40-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«трансчегаравий фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи бўлганда ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганда тегишинча уларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф этиш масалаларини ҳал этиш бўйича сиёсий-дипломатик чоралар кўриш»;

19) 43-модда :

номидаги «Қурилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«фавқулодда вазиятлар оқибатида шикастланган уй-жой коммунал хўжалиги объектларини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини тиклаш ҳамда уларнинг барқарор фаолият олиб боришини таъминлаш»;

20) 44-модда чиқариб ташлансин;

21) 45-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45-модда. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этиши

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси:

аҳолини фавқулодда вазият зонасидан хавфсиз жойларга эвакуация қилишни ташкил этишда иштирок этади;

эвакуация қилинган аҳолини ҳисобга олишда ва вақтинчалик жойлаштиришда иштирок этади;

фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган аҳолининг моддий, уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади»;

22) 46-модданинг :

номидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 49-модданинг :

номидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 50-модданинг :

номидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

25) қуйидаги мазмундаги 50 1 ва 50 2 -моддалар билан тўлдирилсин:

« 50 1 -модда. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир асосий вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

хавфли геологик жараёнлар прогнозини тайёрлаш;

фавқулодда вазиятни бартараф этишга раҳбарлик қилувчи шахсни фавқулодда вазият рўй берган жойдаги хавфли геологик жараёнлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

50 2 -модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир асосий вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

фавқулодда вазият зонасида ва яқин ҳудуддаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича назорат ўрнатиш;

хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишда саноат хавфсизлигига риоя қилинишини таъминлаш»;

26) 52-модданинг :

номидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

27) 53-модданинг :

номидаги «Гидрометеорология хизмати марказининг» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги «Гидрометеорология хизмати марказининг» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

28) 54-модданинг матнидаги «зарар миқдорини аниқлаш ҳамда баҳолаш ишларини ташкил этади» деган сўзлар «зарар миқдорини баҳолашга кўмаклашади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

29) қуйидаги мазмундаги 56 1 -модда билан тўлдирилсин:

« 56 1 -модда. Фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарни баҳолаш

Фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарни баҳолаш Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар томонидан ташкил этилади.

Фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарни баҳолашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;

30) 57-модданинг иккинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

31) 61-модданинг учинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ушбу Қонун 2-моддаси 29-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарни баҳолаш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 23 октябрь,

ЎРҚ-1090-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 03/25/1090/0968-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 6-mayda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 1-avgustda maʼqullangan

Keyingi yillarda davlatning manfaatlarini himoya qilish va xavfsizligini taʼminlash sohasidagi ijtimoiy munosabatlarni huquqiy jihatdan tartibga solishning barqarorligini taʼminlashga, sifati va samaradorligini oshirishga, shuningdek respublikada aholini va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida aniq maqsadga qaratilgan keng koʻlamli ishlar olib borilmoqda.

Shu bilan birga mamlakatimizda maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranziti bilan bogʻliq ruxsatnomalarni berish tartibini soddalashtirish, shuningdek iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq tabiiy ofatlar xavfini kamaytirish hamda favqulodda vaziyatlar natijasida yetkazilgan zararni baholash mexanizmlarini aniq belgilash zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Mazkur Qonun bilan “Maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranziti toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranzit ruxsatnomasiga taalluqli qarorni qabul qilish muddati ariza olingan kundan eʼtiboran oʻttiz kundan yigirma kungacha qisqartirilishini, qoʻshimcha oʻrganish va (yoki) tekshirish, qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda mazkur muddatni oʻn kungacha uzaytirish mumkinligini nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilmoqda. Tranzit ruxsatnomasining amal qilish muddati esa oʻttiz kun oʻrniga toʻqson kungacha uzaytirilmoqda.

Shuningdek ushbu Qonun bilan “Aholini va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga favqulodda vaziyatlarning oldini olishga va ularni bartaraf etishga vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining aholini va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan va iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq tabiiy ofatlardan muhofaza qilish boʻyicha vazifalarini, shuningdek favqulodda vaziyatlar natijasida yetkazilgan zararning baholanishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Mazkur Qonun maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranziti hajmini oshirishga, aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishning huquqiy asoslarini mustahkamlashga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 11-mayda qabul qilingan “Maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranziti toʻgʻrisida”gi 213-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 5, 82-modda; 2004-yil, № 5, 90-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2016-yil, № 1, 2-modda; 2019-yil, № 2, 47-modda; 2021-yil, 4-songa ilova) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 8-moddaning uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tranzit ruxsatnomasini berish toʻgʻrisidagi yoki uni berishni rad etish haqidagi qaror ariza olingan kundan eʼtiboran yigirma kundan ortiq boʻlmagan muddatda qabul qilinadi. Qoʻshimcha oʻrganish va (yoki) tekshirish, qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda mazkur muddat oʻn kungacha uzaytirilishi mumkin”;

2) 11-moddaning birinchi qismidagi “oʻttiz” degan soʻz “toʻqson” degan soʻz bilan almashtirilsin.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 17-avgustda qabul qilingan “Aholini va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-790-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 8, 791-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 1, 7-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 3-modda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ tabiiy ofatlar — iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq, shuningdek geologik (zilzila, yer va tosh koʻchkilari, oʻpirilishlar), meteorologik (kuchli shamol, kuchli jala, doʻl, qor koʻchkisi, qurgʻoqchilik) va gidrologik (sel, suv toshqinlari) ofatlar, tabiiy yongʻinlar (dasht va oʻrmon yongʻinlari)”;

ikkinchi — oltinchi xatboshilari tegishincha uchinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

2) 5-moddaning ikkinchi qismidagi “(zilzilalar, sel, koʻchkilar, suv toshishi va boshqa xavfli tabiiy hodisalar), tabiiy yongʻinlar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

3) 8-modda birinchi qismining :

uchinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlarining, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining va tashkilotlarning” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining va boshqa tashkilotlarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlarining, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining va tashkilotlarning” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining va boshqa tashkilotlarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 9-moddaning :

birinchi qismidagi “davlat boshqaruvi” degan soʻzlar “davlat” degan soʻz bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismi :

oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi maqsadli dasturlarning ishlab chiqilishini va ilmiy tadqiqotlarning amalga oshirilishini tashkil etadi, shuningdek ushbu sohaga oid ilm-fanning rivojlanishini, zamonaviy axborot-kommunikatsiya va innovatsion texnologiyalar joriy etilishini taʼminlaydi”;

toʻqqizinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlarining, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining va tashkilotlarning” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining va boshqa tashkilotlarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash, tashish, ulardan foydalanish hamda ularni yoʻq qilish chogʻida roʻy beradigan favqulodda vaziyatlarning oldini olish, shuningdek ularning oqibatlarini bartaraf etish tadbirlarini qonunchilikka muvofiq amalga oshiradi;

tabiiy ofatlar xavfini kamaytirish boʻyicha respublika darajasida, hududiy va mahalliy darajada tadbirlarni belgilaydi hamda amalga oshiradi”;

oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilari tegishincha oʻn toʻrtinchi va oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

5) 10-moddaning birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi yettinchi, sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi davlat dasturlarini amalga oshirishga koʻmaklashadi;

tabiiy ofatlar roʻy berganda kechiktirib boʻlmaydigan himoya tadbirlari va avariya-tiklash ishlari olib borilishini taʼminlaydi;

favqulodda vaziyatlar xavfi mavjud hududlarda joylashgan, evakuatsiya qilinishi lozim boʻlgan aholini xavfsiz joylarga vaqtincha evakuatsiya qilish hamda, zaruratga koʻra, bosqichma-bosqich doimiy evakuatsiya qilish boʻyicha kompleks choralarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi, shuningdek xavfsiz hududlarga evakuatsiya qilingan aholi uchun zarur shart-sharoitlar yaratilishini taʼminlaydi”;

yettinchi — oʻn ikkinchi xatboshilari tegishincha oʻninchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

6) 11-modda :

nomidagi “Davlat boshqaruvi organlarining” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi qismining :

birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari”;

oʻn yettinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlari” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismidagi “Davlat boshqaruvi organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismidagi “Davlat boshqaruvi organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 12-modda birinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlariga” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 14-modda birinchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat hokimiyati va boshqaruvi organlaridan, shuningdek tashkilotlardan” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlaridan, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan, shuningdek boshqa tashkilotlardan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 16-modda birinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining, davlat boshqaruvi organlari va tashkilotlarning” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining va boshqa tashkilotlarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 23-moddaning :

ikkinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlariga, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga va tashkilotlarga” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga va boshqa tashkilotlarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlari” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlarining” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 24-moddaning ikkinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlariga, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga va tashkilotlarga” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga va boshqa tashkilotlarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 27-moddaning birinchi qismidagi “davlat boshqaruvi organlari” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 29-moddaning birinchi qismidagi “Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va tashkilotlar” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 31-moddaning ikkinchi qismidagi “davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va tashkilotlar” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 34-moddaning yettinchi qismidagi “davlat boshqaruvi organlarini, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini va tashkilotlarni” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarini, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini va boshqa tashkilotlarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 36-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun kuchlar maxsus vakolatli davlat organining harbiy, ixtisoslashtirilgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalaridan, Favqulodda vaziyatlar davlat tizimi tarkibiga kiruvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining va boshqa tashkilotlarning tegishli tuzilmalari hamda boʻlinmalaridan iboratdir”;

17) 38-modda quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“maxsus vakolatli davlat organi uchun zarur boʻlgan hollarda favqulodda vaziyatlarni hamkorlikda bartaraf etish uchun yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan transport vositalarini hamda boshqa vositalarni ushbu shaxslarning roziligi bilan jalb etishga koʻmaklashish;

yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar (mahsulotlar) tegishli manzilga xavfsiz yetkazilishi (tashilishi) uchun kuzatib borishni qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshirish”;

18) 40-modda quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“transchegaraviy favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfi boʻlganda yoki favqulodda vaziyatlar roʻy berganda tegishincha ularning oldini olish yoki ularni bartaraf etish masalalarini hal etish boʻyicha siyosiy-diplomatik choralar koʻrish”;

19) 43-modda :

nomidagi “Qurilish vazirligining” degan soʻzlar “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi xatboshisidagi “Qurilish vazirligining” degan soʻzlar “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“favqulodda vaziyatlar oqibatida shikastlangan uy-joy kommunal xoʻjaligi obyektlarini, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini tiklash hamda ularning barqaror faoliyat olib borishini taʼminlash”;

20) 44-modda chiqarib tashlansin;

21) 45-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“45-modda. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishda ishtirok etishi

Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi:

aholini favqulodda vaziyat zonasidan xavfsiz joylarga evakuatsiya qilishni tashkil etishda ishtirok etadi;

evakuatsiya qilingan aholini hisobga olishda va vaqtinchalik joylashtirishda ishtirok etadi;

favqulodda vaziyatlardan jabr koʻrgan aholining moddiy, uy-joy va maishiy sharoitlarini yaxshilash toʻgʻrisida tegishli davlat organlariga takliflar kiritadi”;

22) 46-moddaning :

nomidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

23) 49-moddaning :

nomidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining” degan soʻzlar “Raqamli texnologiyalar vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi xatboshisidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining” degan soʻzlar “Raqamli texnologiyalar vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

24) 50-moddaning :

nomidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

matnidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

25) quyidagi mazmundagi 50 1 va 50 2 -moddalar bilan toʻldirilsin:

“ 50 1 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga doir asosiy vazifalari

Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

xavfli geologik jarayonlar prognozini tayyorlash;

favqulodda vaziyatni bartaraf etishga rahbarlik qiluvchi shaxsni favqulodda vaziyat roʻy bergan joydagi xavfli geologik jarayonlar toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash.

50 2 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga doir asosiy vazifalari

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

favqulodda vaziyat zonasida va yaqin hududdagi xavfli ishlab chiqarish obyektlarida sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligini taʼminlash boʻyicha nazorat oʻrnatish;

xavfli ishlab chiqarish obyektlarida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar (mahsulotlar) bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishda sanoat xavfsizligiga rioya qilinishini taʼminlash”;

26) 52-moddaning :

nomidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

27) 53-moddaning :

nomidagi “Gidrometeorologiya xizmati markazining” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi xatboshisidagi “Gidrometeorologiya xizmati markazining” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

28) 54-moddaning matnidagi “zarar miqdorini aniqlash hamda baholash ishlarini tashkil etadi” degan soʻzlar “zarar miqdorini baholashga koʻmaklashadi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

29) quyidagi mazmundagi 56 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“ 56 1 -modda. Favqulodda vaziyat natijasida yetkazilgan zararni baholash

Favqulodda vaziyat natijasida yetkazilgan zararni baholash Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha Hukumat komissiyasi va hududiy komissiyalar tomonidan tashkil etiladi.

Favqulodda vaziyat natijasida yetkazilgan zararni baholashga doir ishlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;

30) 57-moddaning ikkinchi qismidagi “davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va tashkilotlar” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

31) 61-moddaning uchinchi xatboshisidagi “davlat boshqaruvi organlari” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Transport vazirligi, Mudofaa vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

ushbu Qonun 2-moddasi 29-bandining toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan favqulodda vaziyat natijasida yetkazilgan zararni baholash tartibini ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy ichida ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

5-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 23-oktabr,

OʻRQ-1090-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.10.2025-y., 03/25/1090/0968-son)

lex.uz