UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 23-oktabr · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 23 октябрь · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 октября 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 October 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 29 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган

Мамлакатимизда мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш, ёшларнинг таълим-тарбияси учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга болалар билан тенг равишда катта ёшдагиларнинг ҳам билим олишга бўлган қизиқиши ортиб бораётганлигини инобатга олиб, уларга ҳам ўқув марказлари, ахборот-кутубхона ва соғломлаштириш таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматлари кўрсатилмоқда. Бу эса катта ёшдагиларнинг қўшимча таълим олиши учун аниқ ҳуқуқий асослар яратилишини ҳамда қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилишини талаб этмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига мактабдан ташқари таълим тури қўшимча таълим турига алмаштирилишини ҳамда ушбу соҳадаги хабардор қилиш тартибини, ваколатли органларнинг аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур Қонун нафақат болаларнинг, балки барча ёшдаги фуқароларнинг қўшимча таълим олишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, уларнинг қўшимча касбий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун асос бўлиб хизмат қилади.

1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги 226-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 64-модда; 1997 йил, № 2, 64-модда; 1998 йил, № 5-6, 114-модда, № 9, 164-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 12, 688-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2024 йил, № 8, 832-модда; 2025 йил, № 3, 374-модда) ўттиз учинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари муассасаларнинг» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 803, 804-моддалар, № 10, 973-модда, № 12, 1198-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 958-модда, № 10, 1080-модда, № 12, 1285, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 201-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 63-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари давлат таълим» деган сўзлар «давлат қўшимча таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 70-модда биринчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 71-модда биринчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 72-модда 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин.

3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 9, 538-модда; 2021 йил, 4 сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 101-модда, № 9, 958, 964-моддалар, № 11, 1188-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

1) 7-модданинг саккизинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 14-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 14-модда . Қўшимча таълим

Қўшимча таълим болалар ва катта ёшдагиларнинг ижодий қобилиятини шакллантиришга ҳамда касбий кўникмаларини ривожлантиришга, интеллектуал ва жисмоний такомиллашувга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қаноатлантиришга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, соғлиғини мустаҳкамлашга ва бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилган бўлиб, у қуйидаги турларни ўз ичига олади:

болалар учун қўшимча таълимни;

катта ёшдагилар учун қўшимча таълимни.

Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.

Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.

Болалар учун қўшимча таълим ташкилотлари жумласига болалар ва ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, «Баркамол авлод» болалар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, студиялар, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасалари киради.

Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.

Қўшимча таълим бериш тартиби таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланади»;

3) 26-модда иккинчи қисмининг :

ўн иккинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 30-модда олтинчи қисмининг :

биринчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» деган сўзлар «таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» деган сўзлар «таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 31-модданинг биринчи қисмидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

6) 32-модда учинчи қисмининг :

иккинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «болалар учун қўшимча» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси «ва олий таълим ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «шунингдек катта ёшдагилар учун қўшимча таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

7) 34-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

8) 38-модданинг иккинчи қисмидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

9) 49-модданинг иккинчи қисмидаги «Мактабдан ташқари» деган сўзлар «Қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

10) 55-модданинг биринчи қисмидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

11) 57 1 -модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Болалар учун қўшимча таълим, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида таълим хизматларини кўрсатишга доир фаолият Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини, катта ёшдагилар учун қўшимча таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шаклидаги фаолият эса Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилиш орқали амалга оширилади».

4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 594-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2024 йил, № 9, 956, 958-моддалар, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 1, 7-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 11-модданинг тўққизинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 38-модданинг :

учинчи қисмидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисмидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 40-модданинг :

номидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин.

5-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 3-илованинг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 11. Қўшимча таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома Нодавлат қўшимча таълим (болалар учун), шу жумладан чет тилларини ўргатиш фаолияти. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Нодавлат қўшимча таълим (катта ёшдагилар учун), шу жумладан чет тилларини ўргатиш фаолияти. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги » ;

2) 4-илова III бўлими 5-позициясининг «Хабарноманинг номи» деган устунидаги «Мактабдан ташқари» деган сўзлар «Қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин.

6-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралда қабул қилинган «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги ЎРҚ-901-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 2, 101-модда) 11-моддасининг биринчи қисмидаги «мактабдан ташқари» деган сўзлар «қўшимча» деган сўз билан алмаштирилсин.

7-модда . Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 23 октябрь,

ЎРҚ-1091-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 29-iyulda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 4-sentabrda maʼqullangan

Mamlakatimizda maktabdan tashqari taʼlim tizimining huquqiy va tashkiliy asoslarini takomillashtirish, yoshlarning taʼlim-tarbiyasi uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish borasida salmoqli ishlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga bolalar bilan teng ravishda katta yoshdagilarning ham bilim olishga boʻlgan qiziqishi ortib borayotganligini inobatga olib, ularga ham oʻquv markazlari, axborot-kutubxona va sogʻlomlashtirish taʼlim tashkilotlari tomonidan taʼlim xizmatlari koʻrsatilmoqda. Bu esa katta yoshdagilarning qoʻshimcha taʼlim olishi uchun aniq huquqiy asoslar yaratilishini hamda qonunchilikda mustahkamlab qoʻyilishini talab etmoqda.

Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga maktabdan tashqari taʼlim turi qoʻshimcha taʼlim turiga almashtirilishini hamda ushbu sohadagi xabardor qilish tartibini, vakolatli organlarning aniqlashtirilishini nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Mazkur Qonun nafaqat bolalarning, balki barcha yoshdagi fuqarolarning qoʻshimcha taʼlim olishga boʻlgan ehtiyojlarini qanoatlantirish, ularning qoʻshimcha kasbiy bilim va koʻnikmalarni egallashi uchun asos boʻlib xizmat qiladi.

1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 26-aprelda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining faxriy unvonlarini taʼsis etish toʻgʻrisida”gi 226-I-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining faxriy unvonlari toʻgʻrisidagi Nizomning (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 5-6, 64-modda; 1997-yil, № 2, 64-modda; 1998-yil, № 5-6, 114-modda, № 9, 164-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 12, 688-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda; 2024-yil, № 8, 832-modda; 2025-yil, № 3, 374-modda) oʻttiz uchinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari muassasalarning” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2013-yil 26-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-360-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2013-yil, 12-songa 1-ilova; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 10, 605-modda, № 12, 772-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda, № 7, 431, 433-moddalar, № 12, 783-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 5, 265-modda, № 8, 470-modda, № 9, 588-modda, № 11, 791-modda, № 12, 884, 891-moddalar; 2020-yil, № 3, 203-modda, № 11, 652-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 7, 13-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 803, 804-moddalar, № 10, 973-modda, № 12, 1198-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda, № 6, 577-modda; 2023-yil, № 4, 272-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 9, 958-modda, № 10, 1080-modda, № 12, 1285, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 201-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 63-modda birinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari davlat taʼlim” degan soʻzlar “davlat qoʻshimcha taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 70-modda birinchi qismi 1-bandining ikkinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

3) 71-modda birinchi qismi 1-bandining ikkinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 72-modda 1-bandining ikkinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin.

3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 23-sentabrda qabul qilingan “Taʼlim toʻgʻrisida”gi OʻRQ-637-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 9, 538-modda; 2021-yil, 4 songa ilova, № 10, 968-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 101-modda, № 9, 958, 964-moddalar, № 11, 1188-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda) quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

1) 7-moddaning sakkizinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

2) 14-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 14-modda . Qoʻshimcha taʼlim

Qoʻshimcha taʼlim bolalar va katta yoshdagilarning ijodiy qobiliyatini shakllantirishga hamda kasbiy koʻnikmalarini rivojlantirishga, intellektual va jismoniy takomillashuvga boʻlgan individual ehtiyojlarini qanoatlantirishga, sogʻlom turmush tarzini shakllantirishga, sogʻligʻini mustahkamlashga va boʻsh vaqtlarini samarali tashkil etishga qaratilgan boʻlib, u quyidagi turlarni oʻz ichiga oladi:

bolalar uchun qoʻshimcha taʼlimni;

katta yoshdagilar uchun qoʻshimcha taʼlimni.

Bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim uzluksiz taʼlim berishning tarkibiy qismi sifatida ularning isteʼdodi va qobiliyatini rivojlantirish, maʼnaviy ehtiyojlarini qanoatlantirish maqsadida amalga oshiriladi.

Bunda davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, shuningdek tijorat tashkilotlari madaniy-estetik, ilmiy, texnikaviy, sport va boshqa yoʻnalishlarda bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarini tashkil etishi mumkin.

Bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari jumlasiga bolalar va oʻsmirlar ijodiyoti saroylari, uylari, klublari va markazlari, “Barkamol avlod” bolalar maktablari, bolalar-oʻsmirlar sport maktablari, bolalar musiqa va sanʼat maktablari, studiyalar, axborot-kutubxona hamda sogʻlomlashtirish muassasalari kiradi.

Katta yoshdagilar uchun qoʻshimcha taʼlim ularning taʼlimga boʻlgan ehtiyojlarini qanoatlantirish, qoʻshimcha bilim va koʻnikmalarni egallashiga koʻmaklashish uchun tashkil etiladi.

Qoʻshimcha taʼlim berish tartibi taʼlim sohasidagi vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan belgilanadi”;

3) 26-modda ikkinchi qismining :

oʻn ikkinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 30-modda oltinchi qismining :

birinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” degan soʻzlar “taʼlim sohasidagi vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” degan soʻzlar “taʼlim sohasidagi vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 31-moddaning birinchi qismidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

6) 32-modda uchinchi qismining :

ikkinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “bolalar uchun qoʻshimcha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshisi “va oliy taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlardan keyin “shuningdek katta yoshdagilar uchun qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

7) 34-modda ikkinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

8) 38-moddaning ikkinchi qismidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

9) 49-moddaning ikkinchi qismidagi “Maktabdan tashqari” degan soʻzlar “Qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

10) 55-moddaning birinchi qismidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

11) 57 1 -moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim, oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkiloti shaklida taʼlim xizmatlarini koʻrsatishga doir faoliyat Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligini, katta yoshdagilar uchun qoʻshimcha taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish shaklidagi faoliyat esa Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligini belgilangan tartibda xabardor qilish orqali amalga oshiriladi”.

4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 15-oktabrda qabul qilingan “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-641-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 10, 594-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 6, 570-modda; 2024-yil, № 9, 956, 958-moddalar, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 1, 7-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 11-moddaning toʻqqizinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

2) 38-moddaning :

uchinchi qismidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

oltinchi qismidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

oʻninchi qismidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

3) 40-moddaning :

nomidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin.

5-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda, № 4, 519, 520, 521-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 3-ilovaning 11-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 11. Qoʻshimcha taʼlim faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma Nodavlat qoʻshimcha taʼlim (bolalar uchun), shu jumladan chet tillarini oʻrgatish faoliyati. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Nodavlat qoʻshimcha taʼlim (katta yoshdagilar uchun), shu jumladan chet tillarini oʻrgatish faoliyati. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi ” ;

2) 4-ilova III boʻlimi 5-pozitsiyasining “Xabarnomaning nomi” degan ustunidagi “Maktabdan tashqari” degan soʻzlar “Qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin.

6-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 1-fevralda qabul qilingan “Pedagogning maqomi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-901-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2024-yil, № 2, 101-modda) 11-moddasining birinchi qismidagi “maktabdan tashqari” degan soʻzlar “qoʻshimcha” degan soʻz bilan almashtirilsin.

7-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

8-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

9-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 23-oktabr,

OʻRQ-1091-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.10.2025-y., 03/25/1091/0969-son)

lex.uz